👍2❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Ҳилола тайёр бўлиб турган экан. Акромжоннинг қораси ҳовлида кўриниб овози эшитилиши билан Сулаймонни бағрига босганча ичкаридан биров қувгандек учиб чиқди . - Акромжон ака ... - деди у кўзлари ёшга тўлганча термулиб , - болам ...…
👌👌👌 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
74- ҚИСМ
Ётар олдидан Акромжон Ҳилолага аста сўз қотди:
- Бугун Сулаймоннинг ёнида сен ётақол ...
Ҳилола бу ҳақда ундан ўзи илтимос қилмоқчи эди , бироқ Акромжон ундан аввал эпчиллик қилиб қолганди .
Аммо Сулаймон уларнинг режасини пучга чиқарди :
- Ойижон, диван катта-ку, ҳаммамиз сиғамиз . Илтимос адажоним ҳам биз билан ётсинлар. Улар кеча кулганда оғзидан гул сочиладиган бола ҳақидаги эртакни давомини айтиб бермоқчи эдилар .
Акромжон Ҳилоланинг ўнғайсизланганини сезиб Сулаймонни кўндиришга харакат қилди.
- Ўғлим , ойижонинг ҳам ўша эртакни билади , давомини бугун сенга айтиб беради .
- Адажоон , илтимос . Кетманг . Эртак айтмасангиз ҳам ёнимда ётинг. Сиз бўлмасангиз иссиғим чиқиб кетади. Кейин Ойижоним яна йиғлайдилар . Маҳина аммабувижоним "Ойижонингни кўп йиғлатаверсанг сочлари оқариб кампир бўлиб қолади". деганлар. Илтимос адажон, ойижоним кампир бўлиб қолмасинлар. Икковингиз шу ерда мен билан ухланглар.
- Яхши болам. Мен ҳам , ойижонинг ҳам сенинг ёнингда ётамиз. Фақат дориларингни ичиб оласан , хўпми ?!
Сулаймон адажонисининг саволига мамнун бош ирғади :
- Хўп бўлади , Адажон...
Акромжон Сулаймоннинг ўнг томонига чўзилгач , Ҳилола чироқни ўчириб унинг чап томонидан жой олди.
Ташқаридан тушиб турган заиф нур хонани ғира- шира ёритарди .
Ҳилола ётиши билан Сулаймон унга орқасини ўгирди- ю , Акромжонни бўйнидан маҳкам қучиб олди :
- Адажоним...
Акромжон Сулаймоннинг бу қилиғидан унинг шаъмасини тушунди ва эртакни бошлади :
- Шундай қилиб кулганида оғзидан гул сочиладиган йигит обдастада турган илиқ сувни бошидан қўйган экан, сочлари тиллага айланиб қолибди. Кейин тилла сочларини беркитиш учун...
Акромжон ўн дақиқаларча эртак сўзлагач Сулаймон уни гапини бўлди:
- Адажон , эртакнинг давомини эртага айтиб берасиз . Яхши ётиб туринг. Яхши тушлар кўринг. Тушингизда мани кўринг ...
- Хўп полвон ўғлим , хўп.
Акромжон одатланиб қолган шекилли аста - аста Сулаймоннинг елкасига қоқиб ухлата бошлади.
Уларни синчковлик билан кузатиб ётган Ҳилоланинг бир кулгиси қистар , бир аразлагиси келар эди.
"Оббо ,- дея ўйларди Ҳилола кўнгли ёришиб ,- тоза топишиб олишибди- ку , бу азаматлар. Аллақачон қуш тилини қуш тушуниб бўлибди.
Йўқ мен тушунмадим , бу ерда ётиб қолиш учун нега таклиф қилиндим ўзи .
"Яхши ётиб туринг , адажонмиш.
Хўп, полвон , хўпмиш.
Ҳой барака топгурлар Ҳилолага "яхши ётиб туринг ?!" қани ? Гдеее?! Ҳа майли ... Биз бир четда индамай ётаверамиз , ҳеч ким хайрли тун тиламаса ҳам" - Ҳилола дилини чулғаган эрка ўйлар таъсирида кулгисини ичига ютиб жим ётарди.
Ахири Акромжоннинг "виждони қийналди" :
- Ҳилола , сен ҳам яхши ётиб тур ... - деди у аста шивирлаб.
Ҳилола унга индамади . Аммо ичида мамнун кулимсиради :
"Эндими Акромжон ҳазратлари , - деди у хаёлида ,- сал вақтлироқмасмиди мабодо ? "Лучше поздна, чем никогда" де буёғига ?
Майли таклифингиз қабул ! Сизга ҳам осуда тун тилайман.
Тушингизга Сулаймон кирсин!"
Ҳилола юқоридаги гапларни хаёлида айтди. Аммо ташида ўзини ухлаганга солиб жим ётаверди.
Кўп ўтмай у ҳақиқатдан ҳам ухлаб қолди.
* * *
- Ҳилола , мен ишга бормайман. Йигитларга қўнғироқ қилиб қўяман, ўзлари амаллашади , - деди нонушта вақтда Акромжон, - бугунги кунимни ўғлим билан ўтказмоқчиман. Ўзи анчадан буён шу нарсани дилимга тугиб қўйгандим. Сулаймоннинг боғчага бормаслиги баҳонасида шу ниятим амалга ошақолсин.
/218

👍21❤1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Сен ҳеч нарсани ташвишини чекмай ишингга бориб келавер .
Ҳилола Акромжонга эътироз билдирмади :
"Майли шу баҳона ўзлари айтганларидек уйда дам олақолсинлар"- дея ўйлади Ҳилола.
- Мен қозонга товуқ шўрва солиб қўяман. Тушликкага хил - хил пишади. Кечки овқатга ...
- Кечки овқатни ташвишини қилма. Ота - ўғил бирон таом пиширармиз.
- Фақат ...
- Ҳавотир олма. Қорбобо ясашга чиқиш йўқ. Шундоғам кеча ўтимиз ёрилиб таъзиримизни обдон еганимиз етади.
Ҳилола Акромжоннинг соддалигидан кулиб юборди .
- Ҳилола , Сулаймон шу вақтгача уйғонмади- я ? Мен бориб хабар олай-чи ?
Ҳилола ташвишли қиёфада ўрнидан турган Акромжонни тинчлантиришга уринди :
- Ҳавотир олманг , ичаётган дорилари шунақа тинчлантирувчи. Энди одатдагидан кўпроқ ухлаб куч тўплайди.
- Ундай бўлса яхши. Шундаям бир хабар олай. Кўнгил тинчлиги учун.
* * *
Бугун Ҳилоланинг дарслари кам эди. У Акромжонни уринтиришни истамай уйга машрутли таксида қайта қолди.
Ҳилола кийимларини алиштириш учун ичкарига йўл олганда пастки қаватдан Сулаймоннинг қийқиргани эшитилди.
- Чу , Адажон , чу !
Ҳилола ҳайрон бўлиб зина бўйлаб спорт анжомлари билан безатилган зал тарафга илгарилади.
Залнинг эшиги қия очиқ экан . Ҳилола эшик орқали ичкарига аста мўралади.
Акромжон хонада тўрт оёқлаб от бўлиб эмаклар , устига ўтқизиб олган чавандози - Сулаймон эса ҳар замонда " Чу отим , чу Адажон " дея унинг елкасига шапатилар эди.
Акромжон зални бир айланиб чиққач , ўртага бориб чўзилиб ётиб олди.
- Адажон , отим чарчадими ?
Сулаймон Акромжонга энгашиб шивирлади.
- Чарчаш ҳам гапми , болам ?! Отингни дабдаласи чиқди.
- Вой эссизгина энди нима бўлади ?
Акромжон Сулаймонни устидан аста туширди.
- Отинг чарчади, аммо маймунингни кучи кўп . Қани елкамга ўтир-чи .
Акромжон Сулаймонни елкаси ўтказиб олиб зални айлантира бошлади. Бироз айланишгандан кейин Сулаймон Акромжонга "Пастга тушаман" деди. Акромжон уни елкасидан олаётиб маҳқам бағрига босди.
- Ўзимнинг тойчоғим .
Сулаймон ҳам уни бўйнидан беозор қучди :
- Ўзимни адажоним.
- Мани яхши кўрадими ўғлим ?
- Ҳммм ...
- Қанча ?!
Сулаймон қучоғини катта қилиб очиб кўрсатди :
- Мана шунчааа ! Росса кўп !
Сулаймон шундай деб Акромжоннинг бўйнидан ҳидлади :
- Ие ўғлим , яна ҳидлашга тушдингми ?! Нимага келишгандик ?! .
- Адажооон ... Шу ...
- Нима ?!
- Сиздан роса зўр ҳид келади- да ?! ...
- Қанақа ҳид болам ?!
- Ада ҳиди...
- Ада ҳиди ?!
- Ҳааа , ойижонимдан "Ойижон ҳиди" келади. "Ойижон ҳиди" гулларни ҳидига ўхшайди. Аммо менга сизнинг ҳидингиз кўпроқ ёқади.
Акромжон жилмайди .
- Ажойибсан-да ўғлим . Бир нарсаларни ўйлаб топасан-да. Бу кетишда Асрор бобонгларга ўхшаб профессор олим бўласан шекилли.
Сулаймон илжайди :
- Ман кўп одам бўламан. Асрор бобомларга ўхшаб профессор, додажоним ва сизга ўхшаб бизнесмен , кейин Сулаймон адажоним ва ойижонимга ўхшаб физик ҳам ...
- Худо ҳоҳласа барча ниятларингга етасан , болам . Мен борман-ку, сени ўзим зўр ўқишларда ўқитаман.
Сулаймон Акромжоннинг елкасига бош қўйди:
- Ўшанда Сулаймон адажоним осмондан манга қараб :
" Ўғлим роса ақлли бола бўлди дейдиларми ?"
- Бўлмасам-чи , ўғлим. У аданглар ҳам , мен ҳам сени жуда яхши кўрамиз ...
- Адажон... Мен ҳам сизларни бирам яхши кўраман ...
Эшик ортида турган Ҳилоланинг кўз ёшлари кўл бўлиб кетганди.
"Демак, Акромжон Сулаймон акасининг ҳаққига ҳиёнат қилмабди- да...
Ўғлининг ҳотирасини бир қисмини асл отасининг ёди билан тўлдира бошлабди . Бу ишни қачондан қила бошлаган экан?
Э нима фарқи бор ?!
Энг муҳими ўғли асл адаси ҳақида ҳам билишида эмасми ? !
Акромжон ака...
Бунчалар ҳам яхшисиз а ? !
Бунчалар ҳам яхшисиз ..."
Ҳилола овоз чиқармай эшикдан узоқлашди.
/219

👍17
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Кечки таом вақтида Акромжон Ҳилоланинг бошқачароқ кайфиятда юрганини унинг чарчаганига йўйди.
- Ҳилола , мабодо сенинг ҳам тобинг йўқ эмасми ? Рангинг бир аҳволда ? - дея сўради Акромжон ундан ҳавотир олганини яширмай.
Ҳилола "Яхшиман" дейишдан бошқасига ўтмади.
- Сени аниқ тобинг йўқ. Бориб бироз чўзилақол . Бугун идишларни ўзим бир амаллайман.
Ҳилола Акромжонни ҳайрон қолдириб индамай ичкарига кириб кетди.
Акромжон унинг ортидан Сулаймонни ҳам киритиб юборди - ю , ўзи Ҳилола бу хонадонга келгандан буён илк бор дастурхонни йиғиштира бошлади.
Акромжон ишлардан қутилиб ётоқхонага кирганда Ҳилола ва Сулаймоннинг ухлаб қолишганини кўрди .
У бир зум алланималарни ўйлаб турди- ю , тез орада қарор чиқарди шекилли ҳар доимги жойига чўзилақолди.
Акромжон ярим кечаси сувсаб уйғонганида Ҳилоланинг ўз ўрнида эмаслигини кўриб уни таҳажжуд намозини ўқишга турган деган гумонга борди.
Акромжон ошхонага чиққанида у ерда Ҳилолани учратиб ҳайрон бўлди.
Ҳилола идиш ювадиган жўмракнинг сувини оқизганча индамай хаёл суриб турарди. У хатто Акромжоннинг кирганини пайқамади.
Акромжон уни чўчитиб юбормаслик учун аста овоз берди :
- Ҳилола ... Ҳилола нима қилаяпсан бу ерда ?
Ҳилола Акромжонга қаради . Кўзларига тикилди , аммо жавоб бермади.
Унинг ҳолатини кўрган Акромжоннинг юрагига ваҳм оралади :
- Ҳилола , сенга нимадир бўлаяпти а ? Менга айта оласанми ?! Илтимос...
Кўнглингни бемалол менга ишониб очишинг мумкин.
Ҳилола Акромжон тарафга қадам босди.
У Акромжон билан рўпарама - рўпара бақамти келди. Йигитнинг нигоҳларига чўкиб кетгудек бўлиб тикилди.
Ҳилола кутилмаганда бошини Акромжоннинг кўксига қўйди.
- Мен ҳам ўғлимнинг отасини ҳидини қандайлигини билмоқчиман ,- дея оҳиста шивирлади Ҳилола ...
Акромжон Ҳилоланинг сўзларидан титраб кетди.
Йигит юрагининг дупири Ҳилолага аниқ- таниқ эшитилди...
У Ҳилоланинг елкасидан қучмоқчи бўлди , аммо журъат қилолмади.
- Ўғлим адашмабди , - деди Ҳилола ,- ифорингиз жуда хуш ифор экан... Дунёдаги энг яхши инсоннинг ифори . Кўнгил ифори...
Унинг сўзларидан Акромжон дадиллашди ва беихтиёр Ҳилолани аста қучди :
- Бизни сира қўйиб юборманг. Илтимос ... Бизни асло ташлаб кетманг.
Ҳилола бошини кўтариб Акромжонга қаради . Кўзларидан бир томчи ёш шодасидан узилган маржон мисол узилди.
- Бизни сира ташлаб кетманг ...
Ҳилола ва Сулаймонингизни ...
Акромжон Ҳилоланинг майин сочларини аста силади. Юзини икки кафти орасига олиб унга муҳаббат билан тикилди ва бўғиқ овозда шивирлади :
- Сизларни ҳеч кимга бериб қўймайман...
Мен ...
Мен сени ҳеч қачон , ҳеч кимга бермайман... Эшитяпсанми ?
Ҳеч қачон ...
Ҳилоланинг бахтдан боши айланди .
У ёшли кўзлари билан Акромжонга табассум ҳадя қилди. Сўнг кўзларини чирт юмди ва Акромжонларнинг кўксига қайта бош қўйди ...
#давоми_бор /220
Муаллиф : Хазонрезги
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍51❤3
14-январь "Ватан ҳимоячилари кунига
❄️❄️ЭРКАКСИЗ ЮРТ, ЮРТ БЎЛАРМИДИ ❄️❄️
Эркаксиз юрт, юрт бўлармиди,
Чулғармиди гўзал ҳаёллар.
Қалбимизда бахт кулармиди,
Тўғрисини айтинг, аёллар.
Суянчиқсиз қолмас елкамиз,
Оғир кунда яхши сирдош у.
У отамиз, ака-укамиз,
Садоқатли умр йўлдош у.
Ватан дея тикиб турар жон,
Ҳар соҳада тиришқоқ, илғор.
Меҳнатига кутмайди нишон,
Ёш боладек қалби беғубор.
Қанча орзу йиғлар кўксида,
Гоҳ сезамиз, гоҳи сезмаймиз.
Дунёларни айланиб гоҳи,
Юрагини бир бор кезмаймиз.
Яшнамасди дала-ю, қирлар,
Ширин тушлар қоқмасди қанот.
Ёзилмасди соғинчли шеърлар,
Зимистонга ўхшарди ҳаёт.
Маънавият сочмасди зиё,
Жаҳолатлар ҳеч ўлармиди.
Эркакларга суянар дунё,
Эраксиз юрт, юрт бўлармиди.
✍Мактуба ШАЙДО
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватанимиз ҳимоячилари!!!

👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😴😴😴😴😴😴
Ҳаётингизда маҳкам тутишингиз керак бўлган энг ажойиб ҳикмат – Ўзингиз ҳақингизда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингиздир. Кимлигингизни бошқалардан кўра ўзингиз яхшироқ биласиз, Аллоҳ эса сизнинг ҳолатингиз ва ниятингизни ўзингиздан ҳам яхшироқ билади. Шундай экан қилаётган ишларингизни оқлаб, қадру- қимматингизни тушириб юрманг Қадрдон... Хайрли тун!
➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌨 ХАЙРЛИ ТОНГ!
❄️ Ассалому алайкум! Якшанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
✨ Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБEК ЎҒЛОНЛАРИГА!
14-январ - Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
Сиз - Темур авлоди, юрт ишонч тоғи, Шу меҳрибон халқнинг гуллаган боғи, Қалбингиз пок бўлсин, бўлмасин доғи, Ўзбегим жонлари - мард ўғлонлари
➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🎁 Байрамингиз_билан
"Бегим, султоним, оиламиз таянчи, доим бахтимизга соғ-омон бўлинг!" 🥰

• Barcha er-yigitlarimizni bugungi ayyom bilan tabriklaymiz!
• Har bir oila kichik bir Vatan. Ana o'sha qo'rg'ondagi onangiz, opangiz, singlingiz va yaqinlaringizning himoyachisi, tog'dek tayanchi bo'lib yuring hamisha.
• Har doim yelkangizga yuklangan mas'uliyatga munosib bo'lishingizni tilayman. 😊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
• Har bir oila kichik bir Vatan. Ana o'sha qo'rg'ondagi onangiz, opangiz, singlingiz va yaqinlaringizning himoyachisi, tog'dek tayanchi bo'lib yuring hamisha.
• Har doim yelkangizga yuklangan mas'uliyatga munosib bo'lishingizni tilayman. 😊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
#СУРАНИНГ_ФАЗЛИ
"ВОҚЕА" СУРАСИ ҲАҚИДА...
Муслима ҳикоя қилади :
Бундан бир неча йил аввал ҳаётимизда ажойиб воқеа бўлиб ўтган эди.
Ўша вақтлари акам тўй қилаётган, яъни эгизак қизларини турмушга бераётган кезлар эди. Аксига олиб тўй бўлишига уч кун вақт қолган бўлса- да , хўжайиним шу чоққача акамнинг тўй билан қутлаб , тўёна беролмаган эдилар. Энди рўзғор-ғорда . Шунақа кутилмаган вазиятлар бўлиб турар экан. Қарамоғимизда она- бола сигир бузоқчаси билан ва яна битта боқувдаги новвосимиз бор эди. Очиғи тўёнага шу новвосни мўъжаллаб юрган эдик. Аммо ҳар доим ҳам банданинг айтгани бўлавермас экан. Уни келаси бозорга олиб чиқиб сотамиз деган кунимиз, новвосимиз даладаги кичкинагина ариқчада уялаб тарракдек ҳаром қотиб қолди. Буям бир сабаб экан- да. Бўлмаса шундай гунгурсдек новвоснинг ўлимига кенглиги ярим қулоч чиқмайдиган ариқ сабаб бўлармиди...
Хуллас ...
"Тўёнани ана топамиз , мана топамиз " деб тўйга ҳам уч кун қолди . "Ўзингда йўқ , оламда йўқ" деганлари рост экан. Кимдан қарз сўрасак , "Жоним билан берардим-у..." деб елка қисиб , ер чизади. Ўзимнинг уруғларимдан сўрашга истиҳола қиламан, улар ҳам акамнинг иккита қиз узатаётганлари сабабли биз каби борини уларга тўёна қилиб бериб бўлишган.
Ахири хўжайинга "портладим" :
- Мен-ку майли , эртага ўзингиз "Тўйга қуруқдан - қуруқ боролмайман" деб куйган юрагимни баттар куйдирасиз. Тили ўн беш қарич , кеккайишининг дамида ўн қозон ош пишадиган оғайниларингиздан қарз сўраб кўрсангиз хонликдан тушиб қолмасдингиз ? Ундан кўра сизга битта баҳона билан уйда ўтириб олиш осон. Менга эса тўйнинг таътимаслиги билан ишингиз йўқ. Ҳеч кимга қарз бермаган бўлсангиз ҳам майлийди . Ким сўраса - ма ! Ким сўраса - ма ! Сўрамаса ҳам - ма ! Мана шунақа бўлади , пулни бебилиска ишлатиш ...
Хўжайин индамадилар .
Билиб турибман улар ўша оғайниларидан аллақачон қарз сўраб бўлганларини . Аммо ... "Сўраганни бир бети қора, бўла туриб бермаганни икки бети қора" деган гап рост бўлса , билмадим уларнинг қанчаси ...
Туриб - туриб Хўжайинга ачиндим.
"Ҳа майли ... - ўйладим ўксинганча
Беришмаса уриб - сўкиб олиб бўлмаса ..."
Шом намози вақти кирди. Икковимиз намозни адо этгач , мен кечки овқатимдан хабар олиш учун ошхонага чиқиб кетдим.
Хўжайин эса анча ҳаялладилар. Хавотир олиб ичкарига мўраласам улар жойнамоз устида "Воқеа" сурасини қироат билан ўқиб ўтирганларига гувоҳ бўлдим . "Воқеа" сураси ризққа йўл бошловчи , ризқ чақирувчи сура эканлигидан хабардор бўлганлигим сабаб боягина Хўжайинга таъна қилганим учун ўзимдан уялиб кетдим. Қилмишимдан қаттиқ мулзам чекдим.
" Ё , Аллоҳ , ўзинг кечир ... Мен кимдан сўрашни унутиб қўйибман- а..."
Оҳиста қадамлар билан бориб хўжайинимнинг дуоларига қўл очдим.
Дуо қилиб бўлгач , иложи борича мулойим оҳангда сўз қотдим :
- Овқатни сузаверайми ?
Дастурхонга энди косалардаги шўрваларни қўйишим билан кўча эшик қўнғироғи жиринглади.
Йўқлагувчидан хабар олишга кетган тўнғич ўғлим тезда ортига қайтди :
- Ада , сизни бир нотаниш киши сўраяптилар. Уйга киринг десам унамадилар .
Хўжайин ҳайрон бўлганча эшикка отландилар. Орадан бир чой дамлагулик фурсат ўтмасдан қўлларида полиэтилен халтага ўралган бир неча боғлам пул билан кириб келдилар :
- Муслима , эсингдами ? - дедилар улар ҳовлиққанча ,-уч йил аввал Самарқандлик бир йигит машинамни уриб , ичидаги янги сотиб олган қимматбаҳо чинниларингни синдириб юборганди. Таваллолар қилиб "Бир хафтада пулини қилиб бераман" дея тилхат ёзиб , шу бўйи йўқ бўлиб кетганди.
Ўшанда бошига оғир савдолар тушиб туҳмат билан қамалиб қолган экан. Энди мушкули ариб , уч ой аввал қамоқдан қайтиб келибди. Бу ерда ўша вақтдаги машинани таъмирлаш учун кетган ҳаражат ва чинниларнинг баҳоси. Ҳозирги нархига тўғрилаб олиб келибди. Керакмас десам ҳам қўярда қўймай ташлаб кетди. Хуллас, бу қўлимиздан кетган наввоснинг учтасига тенг келадиган пул ...
Мен индамадим... Индашга мадорим қолмаган эди...
Ҳаа , дўстлар ...
АЛЛОҲ БУЮК !
Муаллиф: Хазонрезги

👍26❤2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#КЎНГИЛ_ИФОРИ Кечки таом вақтида Акромжон Ҳилоланинг бошқачароқ кайфиятда юрганини унинг чарчаганига йўйди. - Ҳилола , мабодо сенинг ҳам тобинг йўқ эмасми ? Рангинг бир аҳволда ? - дея сўради Акромжон ундан ҳавотир олганини яширмай. Ҳилола…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
75- ҚИСМ
"Баҳор қайтмайди" деганлар бекор айтишибди.
Баҳор қайтар экан...
Аввалгисидан бутунлай бошқа кўриниш ва бутунлай бошқа тароватда бўлса- да, у барибир қайтар экан...
Баҳор ўзига муштоқ кўнгилларга умид чечакларини қадамоқлик учун ҳам ўзини вазифадор ҳисоблар экан...
Баҳор шу вақтгача ўз вазифадорлигига ҳеч ҳиёнат қилмаган эмиш...
Ҳилоланинг ҳаётига ҳам баҳор қайта мўралади.
Авжи қиш палласида , гупиллаб ёғиб турган қорлар оғушида баҳорни кутиб олиш унинг ўзи каби таравотли экан...
Ҳилола шунча йиллар ҳисобига тўкилган кўз ёшлари , юрак санчиқлари , кўнгил гўшасида андуҳ бўлиб унган дардлари эвазига Аллоҳнинг йўлланган тортиғини ёруғ юз билан қабул қилиб олди ...
Бу тортиқнинг исми - Акромжон эди...
Акромжон Ҳилола уни ўз жуфти деб тан олган кунидан бошлаб бутунлай бошқа одамга айланиб қолган эди. У ўзини эркак сифатида қайта кашф этган эди.
Акромжон Ҳилолани ер-у кўкка ишонмас , Сулаймонни эса аввалгидагидан ҳам кўпроқ суяр эди.
Акромжон энди раҳматли акаси Сулаймон ҳақида очиқчасига гапирар , бундан Ҳилоланинг Акромжонга нисбатан янада ҳурмати ортар эди.
Ҳилоланинг юзларига қон югуриб қолди. Чеҳрасига ҳусн қайтадан ранго- ранг нақшларини чиза бошлади. Ҳилола жуда дилбар аёлга айланган , гулгун чеҳрасидаги бу хуш чирой Акромжон учун қайта кўрк очган эди.
Акромжон сабаб Ҳилола бир аёл сифатида нимага эришиш мумкин бўлса , барини қўлга киритганди...
Ҳилола ҳам ўз ўрнида Акромжонни ҳурматини жойига қўйишга ҳаракат қилар эди.
Акромжон ўзини Ҳилоланинг эри деб ҳис қилган ондан бошлаб ўз кўнгил бекаси ёнидан бир қадам нарига узилиб кетгиси келмас , бўш қолди дегунча дарҳол унинг дийдори томон чопар эди.
Акромжон ўзини нимтабассум билан салом бериб қарши олган Ҳилоланинг қулоғига ҳар доим бир сўзни шивирлар эди:
- Соғиндим ...
Ҳилола унинг бу одатидан дув қизариб кетар , Акромжонга "Илтимос , шу одатингизни тарк этинг" деб ёлворишга тушар эди.
Бир куни Акромжон ўша сўзни ўрнига бошқасини айтди:
- Соғинмадим ...
Ҳилола Акромжонга нимадир бўлдимикан дея ҳайратда ўзини орқага ташлади . Акромжон эса унинг "асаби"га ўйнаб атайдан тегажоқлиқ қилди :
- Соғинмадим, балки жуда қаттиқ соғиндим...
Ҳилоланинг оппоқ юзлари дув қизарди ... Акромжонга эътироз билдирмади. Аммо лабларининг бурчига ёйилган билинар- билинмас табассум унинг ўз тақдиридан рози эканлигини "сотиб" турарди...
Шу тариқа кун ортидан кунлар қувалашиб кетаверди. Ҳилола ўзини кўпинча вақтнинг фарқига бормай қолаётгандек ҳис қиларди. Зеро бу Ҳилола учун муҳим эмасдек туюларди. Унинг учун энг муҳим бўлганлари энди шундоққина қўл узатса етгудек масофада эди...
Ҳилоланинг кўнгли бошқа ҳеч нарсани тиламас эди ...
Дарахт новдаларида куртаклар йўргакланиб қолди...
Кўз соғинган яшиллик куртаклар бағрига эниб соҳир табиатга қизиқиш билан мўралай бошлади.
Шундай кунларнинг бирида Акромжон боғчага бориб Сулаймоннинг боғча опасидан "Ўғлингизни бугун онаси олиб кетди" деган хабарни эшитиб ажабланди. Акромжон ҳайрон бўлганча дарҳол Ҳилолага қўнғироқ қилди.
"Илгари Ҳилоланинг бунақа одати йўқ эди , тинчликмикан ? - ўйлади Акромжон,- жиллақурса бир бор қўнғироқ қилиб огоҳлантирса бўларди- ку ?! Ҳавотир олишимни ўйламаганини қаранг маликамни? "
Ҳилоланинг телефони ўчирилган экан. Акромжон энди ҳақиқатдан ҳам росманасига ҳавотирга тушди.
У машинасини тезлаб ҳайдаб тўғри уйларига борди, аммо у ерда на Сулаймон , на Ҳилолани топа олмай диққати ошди.
Акромжон дарҳол ортига қайтиб қайнотасиникига борди . Аммо уни кутиб олишга чиққан қайнисининг "Келинг почча , опам билан Сулаймонни олиб келмабсиз- да ?!" деган мулозаматидан тахта бўлиб қотди.
"Мен...
Мен шу кўчага иш билан келгандим. Саломлашиб ўтиб кетай дегандим" - Акромжон яна қандай ва қанча ёлғон тўқиди ўзи англамади. Бахтига қайнота - қайнотаси уйда йўқ эканлар.
/221

👍15❤4
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Акромжон қайниси билан хайрлашиб йўлга тушганда бирдан хаёлига келган фикрдан енгил тортган бўлди:
" Ҳилола Назарбекдаги уйларида бўлса керак !"
Акромжон Назарбекдаги хонадоннинг қулфлолиғ дарвозасини ўз калити билан очиб кирганда ошхона ва кичик меҳмонхона чироқларининг ёқиқлигини кўриб кўнгли бирдан бўшашди :
" Хайрият..."
Акромжон овоз чиқармай ошхона тарафга аста - секин қадам босиб борди. Деразадан боқиб Ҳилоланинг ўзи тахмин қилгани каби ўша ерда эканлигини кўрди. Ҳилола ошхонадаги стол устида турган бокалдаги қаҳвага кайфиятсиз тикилиб ҳомуш хаёл суриб қолганди.
Акромжон Ҳилолани чўчитиб юбормаслик учун аввал ошхона эшигини аста тақиллатди. Сўнг ичкарига кириб ўзига ғамгин ва гинали нигоҳларини қадаган Ҳилоланинг рўпарасидан жой олди.
- Ассалому алайкум,- деди Ҳилола ана- мана йиғлаб юборгудек ҳолатда.
- Ваалейкум ассалом . Кечқурунга қаҳва ичишни тавсия қилмайман, - деди Акромжон сокин овозда ,- билсам бўладими менинг маликамни ким ёки нима хафа қилганини ?!
Ҳилола индамади. Тўғрироғи гапира олмади. Кўзларига ёш қалқиб кела бошлади.
Акромжон ўрнидан туриб Ҳилолага илиқ сув олиб келиб тутди :
-Буни ич. Ўзингни босиб ол . Ҳаа яхши ,- Акромжон Ҳилола сувни ичиб бўлгач , унга савол назари билан тикилди,- мен сенинг кўз ёш тўкишингга арзирли сабаб нима эканлигини билсам дегандим...
Ҳилола хўрсинди. Томоғига нимадир тиқилгандек ҳолатда базўр гапира бошлади :
- Мени кечиринг...Ўшанда сизга турмушга чиқишга розилик берганимда ўзимни тинчлигимни ўйлабман- у , аммо сизни ҳаётингизни остун- устун қилишни ўйламаган эканман... Энди эса сиз учун барига имкон бермоқчиман , яъни ўзингиз истаганингиз каби ...
Акромжон Ҳилоланинг муддаосини англай олмай хайрон бўлди :
- Ҳилола , илтимос барчасини бир бошдан яхшилаб тушунтиргин. Нега ўзингни бундай тутаяпсан? Нега телефонингни ўчириб қўйгансан ? Мен Сулаймонни боғчадан олиб кетганингда бир ҳавотир олгандим, аммо сизларни уйдан топа олмай қанчалик кўп ҳавотирланганимни ҳатто тасаввур ҳам қила олмайсан.
Энди айт-чи шунча чигалликни келтириб чиқарган муаммо нимада ? Ҳилола илтимос , асл сабаб нимада ?
Ҳилола оғир ютинди ...
- Акромжон ака ,- деди у дардли товушда , - бугун ... Бугун ўқув марказимизга бир қиз келди. Чиройли , кўркам, келишган ва латофатли. У менда иши борлигини айтиб гаплашиб олишга ижозат сўради. Мен бу қизни ўқув курсимизга қайсидир яқинини олиб келган ва машғулотлар юзасидан маълумот олмоқчи бўлган инсон деб ўйладим . Бундай инсонлар ҳузуримизга кўп ташриф буюришади- да. Хуллас мен унинг таклифига рози бўлиб кабинетимга таклиф қилдим.
У ичкарига кириб қаршимдан жой олди . Ўзини Ойдин деб таништирди ва ... - Ҳилоланинг кўзларида қайтадан ёш айлана кетди ,- ва менга шундай сўзларни гапира кетади-ки ... Унинг айтишича мен ... Мен ..
Ҳилола чўнтагидан телефонини чиқарди ва Акромжон томонга суриб қўйди :
- Суҳбат вақтида қўлимда телефоним турган эди. Ўша Ойдин сизни номингизни тилга олганда диктофон тугмасини қандай босганимни сезмай қолдим. Мен унинг сўзларини у кетганидан кейин ҳам бир неча маротаба эшитдим.
Сиздан эса атиги бир бор эшитишингизни сўрайман.
Акромжон Ҳилоланинг телефонини олиб эшитиш тугмасини босди :
" - Хафа бўлмайсиз энди, Ҳилолахон ,- телефондан Ойдиннинг кибрли овози эшитилди ,- онам мени ростгўй қилиб тарбиялаганлар. Кўп ҳолларда шу одатим ўзимга панд берса- да, ундан қутилишни чорасини топа олмадим. Хуллас гап Акромжон акам ҳақида эди- я?!
Биласизми , баъзи муносабатлар бошқалари сабаб ўз қадри- қийматига эга бўлар экан.
Нима демоқчилигимга тушунмаяпсиз- а ? Ҳозир тушунтириб бераман . Гапнинг қисқаси мен сиз туфайли Акромжон акам менга нечоғли қадрли эканликларини тушуниб етдим. Бизнинг, яъни мен ва уларнинг муносабатларимиз сиз тахмин қилганингиздан ҳам узоқроқ вақтга бориб тақалади. Хуллас ўн йиллик мактаб даври , кейин бир неча йиллик муҳаббат тарихи. Мен битта хато қилибман. Уларга ўзимга ишонгандек ишонибман. Мен Қўшма Штатларда ҳотиржам
/222

👍21❤1😢1
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
юраверибман- у , бу ерда Акромжон акам орамизда бўлиб ўтган шунча гап - сўзга қарамай сизга уйланиб олибдилар.
Сизга битта саволим бор эди. Аслида Акромжон акам уйланганларини эшитганимдан буён кўнглимда туғилган ана шу саволни бериш учун сизни атай қидириб топиб келдим.
Айтинг-чи , шу бева ҳолингизда ва мени кечиринг- у , ёнингиздаги "лўкидон"инглиз билан уйланмаган йигитга турмушга чиқишга қандай бетингиз чидади? Шунчалик эрсиз яшай олмай қолган экансиз , ўзингизни тенгингиз бўлган битта -яримтага тексангиз бирор ерингиз камайиб қолармиди ? ! Акромжон акам сизга шунчаки раҳмлари келганидан , ачинганларидан уйланганларини наҳотки фаҳмламадингиз ?! Фаҳмлаган бўлсангиз итга суяк ташлаган каби сизга қилинган турмуш қуриш таклифини қандай қабул қилдингиз ? ! Қадрингиз шу қадар ер билан биттамиди ?! Умуман олганда мени кечиринг- у сиз каби "совиган ош" бўлган аёллар жуда риёкор бўласизлар- да ?! Ўзингиздан "жертва" ясаб олишга роса устасизлар . Бояқиш эркаклар сизларнинг устомонлигингизни билмай ўз ҳаётларини ҳадя сифатида оёқларингиз остига қандай ташлаганларини билмай қоладилар.
Энди охирги савол ? !
Акромжон акамга , яъни менинг Акромжон акамнинг жавобларини қачон берасиз ?!
Шу охирги саволга жавоб берсангиз бўлди.
Шу вақтда Ҳилоланинг Ойдинга берган жавоби эшитилди :
- Мен орангиздан кетсам , сиз уларга турмушга чиқаверасизми ? ! Энди улар ҳам ҳар қанақасига уйланган эркак номини олиб бўлдилар- ку ?!
- Биринчидан эркакнинг йўли бошқа. Иккинчидан ит теккан билан қозон ҳаром бўлиб қолмайди. Яхшилаб чаяман- да ишлатавераман. Учинчидан..."
Суҳбат шу ерда узилган эди.
- Учинчидан Ойдин бекорларни бештасини айтибди ,-деди Акромжон,- у билан орамизда одатий салом - аликдан бошқа ҳеч қандай муносабат бўлмаган. Тўғри Ойдиннинг ўзи бир неча бор "алланималар"га шаъма қилган , аммо мен унга ҳеч қачон имкон берган эмасман.
-Акромжон ака , - деди Ҳилола ўртанганча , бир вақтлар, менга уйланиш таклифини қилган кезлари, мен ҳам муҳаббатидан ажралган йигитман дегандингиз. Ўйловдим- ки , ўша муҳаббатингиз соҳибаси шу қиз деб ....
Акромжон жилмайди :
- Ҳилола бу сени менга турмушга чиқишинг учун ишлатган бир айёрлигим эди. Шундай десам "Иккимиз тенг эканмиз" деб ҳотиржам тортарсан, сўнг менга иккиланишларсиз турмушга чиқарсан деб ўйлагандим. Аслида эса менинг сенгача ҳеч қандай "юрган қизим" бўлмаган. Ойдинга келсак, тўғри у синфдошим. Аммо очиғи феълига зўрға чидайдиган синфдошим. Ундан кейин унинг муҳаббати фақатгина мен бўлмаганман. У аввал Баҳодирни , кейин Рустамни яхши кўрган. Бугун билдим- ки мен ҳам унинг рўйхатидан жой олган эканман. Тўғри синфдошлар группасида одоб юзасидан ҳол- аҳвол сўраган , саволларига жавоб берган бўлсам бордир. Умуман олганда бошқа синфдош қизларнинг ҳам шу тариқа ҳурматини жойига қўйишга ҳаракат қилганман. Аммо масала шунинг билан тамом бўлган халос.
- Акромжон ака , хўп шундай бўлса бордир. Аммо ўша қиз юрагимга билиб ҳанжар урди,- ҳамон титраб - қақшаб гапиришда давом этди Ҳилола, - нимагалигини айтайми ? Негаки унинг сўзлари ҳақиқат эди ?! Буни хатто ҳозир ўзингиз ҳам тан олиб турибсиз "Сен менга турмушга чиқишга кўндириш учун ёлғон ишлатганман" деб . Сиз ҳақиқатдан ҳам менга ачинганингиздан , кўзингиз қиймаганидан , раҳмингиз келганидан уйлангансиз ... Ачинишингиз шу даражада бўлган- ки , ўша қиз айтганидек "лўкидон" им борлигига ҳам аҳамият бермагансиз. Ё бўлмаса Сулаймоннинг борлиги сизга малол келмаган.
- Ҳилола , бас !
Энди Акромжоннинг ростманасига жаҳли чиққан эди. У Ҳилолага бургутдек ўткир нигоҳларини тикди. Ҳилола Акромжонни бундай важоҳатда илк бор кўриши эди. У қаттиқ чўчиганидан ўзини орқага ташлади . Аммо Акромжон ҳозир буни пайқайдиган аҳволда эмасди:
- Ўғлим ҳақида бундай сўзларни айтишингга йўл қўймайман. Сулаймон ҳеч қанақа лўкидон эмас. Унга нисбатан "малол" деган сўзни қайта ишлата кўрма!- Акромжон кесиб - кесиб гапира бошлади ,- ким нима деса десин . Сулаймон менинг ўз ўғлим !
/223

👍21❤4
#КЎНГИЛ_ИФОРИ
Менинг борлиғим , ҳаётимнинг қувончи ...
Уни мендан ажратаман деганни қайта ўнгланмайдиган қилиб таъзирини бераман.
Сенга келсак ... - Акромжоннинг овози шу ерга келганда бўшашди ,- сенга келсак ...
Акромжон ўрнидан туриб Ҳилоланинг ёнига ўтиб ўтирди, елкасидан оҳиста қучди :
- Рост ...
Яширмайман... Сенга раҳмим келганидан уйланганман...
Биласанми нимага ?!
Ўша куни Отам "Турмушга чиқмасанг сендай қизим йўқ! " деганларида зинадан отилиб тушаётганингдаги нигоҳинг бутун вужудимни жунбушга келтириб юборган эди. Кимдир мени чўғ тўла ўрага итариб юборгандек бўлди .
Сабаби мен бундай қарашларни аввал ҳам кўп бора учратганман.
Ўз онамнинг кўзларида...
Онам Отамнинг бошқа аёлга илакишиб қолганларидан хабардор бўлган лаҳзаларда , ўша аёлни деб биздан кечиб кетган кунларида , уларнинг иккинчи турмушларидан яна фарзандли бўлганларини эшитган дақиқаларда , вақти-соатлари етган видо онларида ... Онамнинг қарашлари худди шундай бўлганди. Бу нигоҳларда дард , алам , чорасизлик , илинж , озор, муҳаббат , вафо , садоқат...барчаси мужассам эди...
Сени кўзларингни кўриб чидай олмадим. Юрагимда тўфон бошланди. Ундаги гирдоб- у , пўртаналар қалбимни аёвсиз ўз домига қайта - қайта тортиб кетаверди. Чорасизлик бутун танамни бошдан - оёқ қайчилайверди.
Шунда кутилмаганда онгимда "ярқ" этиб чақмоқ чақди. Оний лаҳзаларда сени никоҳимга олиш фикри туғилди ва шу фикрдан юрагим шунчалар ором олди- ки....
Тўғри...
Мен сенга муҳаббатсиз уйланганим рост ... Менинг сенга сени ҳимоя қилиш мақсадида уйланим мутлақо ҳақиқат ...Сен мен учун бир жабрдийда , меҳр ва кўмакка муҳтож аёл бўлгансан. Сени мен ўз онамга қила олмаган яхшиликларимни унинг тимсолида қабул қила олгувчи қисматдоши , юрагимга таскин бергувчи ҳилқат рамзи сифатида қабул қилганман...
Аммо ...
Аммо кейин сени аста - аста севиб қолдим. Бирдан эмас. .. Бўлак - бўлак бўлиб сева бошладим.
Мен аёл кишининг бу қадар муҳтарам бўлишини билмаган эканман. Сен ҳар бир ҳаракатинг билан , менга қилаётган ғамхўрлигинг билан юрагимдан шунчалик жой ола бошладинг- ки ...
Мени шу қадар азиз кўрдинг- ки...
Мен учун пиширган ҳар таоминг , ювган ва дазмол босган ҳар кийимим , ҳатто пойафзалимни эринмай ҳар бир бурчигача тозалашинг - буларнинг барини шу даражада оғрингмай ихлос билан бажарар эдинг- ки ...
Ҳилола ... Мен сени қачон бу даражада қаттиқ севиб қолганимни хаттоки сезмай ҳам қолдим. Мен сенинг дунёимда борлигингни ўзини бахт деб қабул қилдим. Агар ўзинг кўнглингдан жой бермаганингда, мени эринг сифатида қабул қилмаганингда ҳам ҳаётимни охиригача шу юришда юриб сендан бошқа ҳеч нарса талаб қилмаган бўлардим. Ишон борлигингни ўзи менинг бахтим...
Аммо сен бир аёл сифатида мени қабул қилдинг , жуфтим, ҳалолим деб тан олдинг.
Ҳалолам Ҳилолам...
Мен ўз суюкли ҳалоламни бошқа ҳеч кимга алишмайман... Кўнглимда сен ва Сулаймондан ўзгасига жой йўқ...
Акромжон Ҳилоланинг юзларини силади . Кўзларидан оққан ёш томчисини бармоғи билан сидириб артиб олди ...
- Акромжон ака ... - оҳиста шивирлади Ҳилола Акромжоннинг елкасига бош қўйиб ,- ўша кўнглингизни учга бўлишингиз керак энди ...
Акромжон Ҳилоланинг сўзларига тушунмади:
- Нега ...
- Мен , Сулаймон ва яна битта кичкинтойингиз учун ...
#давоми_бор /224

👍46❤7
#Koʼylak_fasonlar💜🌱
Reaksiya bosishni unutmang ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Reaksiya bosishni unutmang ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤3