🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.62K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷💫🕋 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🍃🌸 Яхши амал жаннатга йўлак,
🍃🌸 Савобларнинг совғаси бўлак.
🍃🌸 Чин юракдан билдирай тилак,
🍃🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

🌙🌸 ЖУМА МУБОРАК! 🌙🌸

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+yvH9bN9hZNE1NDhi
​​❤️ bosib qoʻying

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️💔💔

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кишига
бериладиган энг
гузал совга
бу унинг хакида
килинадиган
гойибона дуодир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Хабарни эшитиб Мирзо ўзига сиғмай қолди, ахири уйига кетишга қарор қилди. Хизмат ҳаққини сўраб ўша иморат қурилишига масъул иш бошқарувчидан маошини сўраса у каззоб нима дебди денг? "Сен билан қурилишнинг битишига шартнома қилганмиз, уй битмадими, демак шартнома шарти бажарилмаган, шунинг учун сенга бир сўм ҳам бермайман" деб тайсаллабди. Хуллас у бўлган, бу бўлган Мирзо билан ўша иш бошқарувчи Егорнинг ўрталаридан гап қочган.
Мирзо аччиқ устида "Сенга онам касал деяпман, шу гап етарлимасми, сениям она туққан-ку?" дебди аччиқ устида.
Унинг бу сўзлари Егорга гўёки оловга сепилган керосиндек таъсир қилибди, негаки уни гўдак чоғида онаси етимхонага ташлаб, ўзи кайф-сафога берилиб кетган экан. Хуллас ўша бетарбия ЕгорЬ ёшлик чоғидан буён юрагида онасига нисбатан йиғилиб қолган кин-адоватини, рангсиз болалик алам-аччиқларини Мирзодан олишга киришибди. У шердек наъра тортиб Мирзога ташланган ва уни бор кучи билан дўппослай кетган. Воқеага гувоҳ бўлганлар нималар бўлаётганини англагунларига қадар ўртага Ҳумоюн тушади. У Мирзони ҳимоя қилмаса олишув яхшилик билан тугамаслигига кўзи етганди. Бироқ кун бўйи еб-ичиб, пишқириб куч тўплаб ётган барзангидек Егорга, эртадан кечгача қора меҳнатда куни ўтаётган новдадек йигитларни кучи етармиди дейсиз? Хуллас Егоръ аввал Мирзони куч билан бетон плитага уради, ортидан тирмашган Ҳумоюнни зарб билан девор тарафга улоқтиради. У ерда эса ғириллаб ишлаб турган тахта тиладиган электр станок...

Хумоюн бир қўлини ўша ерда йўқотди. Уй қурдирадиган бойвачча шу куннинг ўзидаёқ Егорни ишдан ҳайдаб юборди. Мирзога керагидан ортиқ ҳақ бериб уйига кузатиб қўйди, бироқ касалхона ҳаражатларини барчасини бўйнига олгани билан Ҳумоюннинг қўлини қайтариб бера олмади...
  

-93-
😢13❤4👍1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 


Жалолиддин Мадумар акани нима деб юпатишни билмади. Орадаги тангликни Шабнамнинг ташрифи бузди. У патнисга терилган косаларда олиб кирган маставанинг хушбўй иси зумда хонани тутди.

У Мадумар аканинг:

—Қизим, эрталабдан овора бўлибсиз-да,-деган саволига

— Йўғ-ей, овора бўлиб нима қилибман?—дея жавоб қайтарди,— озроқ суюқ овқат пиширгандим. Иссиқ таом бироз йўл чарчоғингизни олар дегандим. Олинглар ош бўлсин.

Нонуштадан сўнг Хонзода отасига юзланди:

— Ада, биз ишга боришимиз керак. Сиз акаларим билан оёғингизни чўзиб дамингизни олиб туринглар. Мен тушлик вақти келиб бирров хабар оларман.

Мадумар ака Хонзода, Шабнам ва Жалолиддинга кафт очиб чиройли дуо қилди. Улар хонадан чиқиб кетгач Ҳумоюн отасига синчков нигоҳ ташлади:

— Ада, бу қизингиз қаерда ишлаяпти? Аниқ хабарингиз борми?

🍂

Яхшими, ёмонми она барибир она экан. Йигиталининг кайфияти пастлигини, унинг ичини "ит тирнаётган"лигини энг биринчи бўлиб Каромат опа ҳис қилди.
   Карим Муродов қизининг хонасидан шаҳдам қадамлар билан тарк этаётганини, бироқ бу хонадонга ташриф буюриб қудалари, яъни ўзларидан бир оғиз ҳол-аҳвол сўраб кетмагани Каромат опанинг юрагига оғир ботди, ўзича иззат-нафсига тегди.

" Ҳмм,-дея энсаси қотиб ўйланди у,- бу кишимнинг эшаклари лойдан ўтди-да. Симрайган, кессакбашара қизларини қиличдек ўғлимга ўтказиб, энди марра меники деб хаёл қилаётган бўлсалар керак? Ўзича қизини хонасига кириб бир йўла Йигиталиниям қандайдир гаплар билан авраб чиқди. Тавба, буларда қизиқ экан? Келин дегани бошига ҳаррир ташлаб салом солмайдими бундоқ? Ё келинсаломниям ўрнимга хизматкорларим қилади деб ўйлаётганмикан?"


-94-
😇15❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг


​​Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Барчамизга яна бир тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди, Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Ота-онамиз, фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин..!!

Бугунги шанба кунингиз
файзу барокатли бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​0⃣7⃣▪️0⃣6⃣▪️2⃣0⃣2⃣6⃣
🕊Ассалому алайкум ва
рахматуллоху ва баракатуҳ


БУГУН 7➖ИЮНЬ.
ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН !


💐Асрга татисин, ҳар бир онингиз,
🌷Омад билан бошлансин, отган
тонгингиз.
🕊Сизга омад тилайман, арзийсиз
шунга,
🌷Бебаҳосиз, ўхшамайсиз,
асло ҳеч кимга...

🥰Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎆АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🎆
ДУШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК КАДРДОНЛАРИМ! 🌷🍃🌷

🌺🌺Мен учун мехри баланд Мехрибонларим.
🌸Мен учун қадри баланд Қадрдонларим.
🌸🌸Аллоҳ доим сизни қўлласин.
☀️☀️Бугунги кунингиз эзгу амалларга бой кун бўлсин!!! 🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Жалолиддин Мадумар акани нима деб юпатишни билмади. Орадаги тангликни Шабнамнинг ташрифи бузди. У патнисга терилган косаларда олиб кирган маставанинг хушбўй иси…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Каромат опа шундай хаёллар оғушида ёнига Йигиталининг келиб ўтирганини пайқамади:

— Ҳаа ойи,- сўради Йигитали,- тинчликми, нималарни ўйлаяпсиз?

— Воей!?- ўғлининг тўсатдан келиб берган саволидан Каромат опа чўчиб тушди ва ёқасини жуфтлаб кўксига туфлади,- туф, туф, туф-ей? Бундоқ келяпман деб йўталиб-пўталиб қўймайсанми? Эсимни эсхонасини чиқардинг-ку, сен бола?!

— Хаёл суриб қолганингизни қаердан билибман, ойи? - пўнғиллади Йигитали,- сал нарсагаям чўчиб кетаверасизми?

— Менга қара,- деди гап мавзусини бурганча Каромат опа, — қайнотанг хоналарингда нима қилиб юрибди? Ўша ёққа келиб, ўша ёқдан кетди ўзича?

— Ҳмм, — энсаси қотгандек ҳўрсинди Йигитали, — қайнотам менга Бешёғочдаги тилла дўкони билан кўчада турган машинани совға қилиб кетди.


— Вооой,-зумда чеҳраси ёришди Каромат опанинг, — шунақа дегин? Қандоқ яхши? Қандоқ яхши-я? Тоълеинг кулганда сени, болам! Қайнотанг сенга шундоқ зўр нарсаларни совға қилса—ю, сени сувга тушган бўлка нондек бўкиб ўтиришингни қара? Бу ҳали бошланиши, ўғлим. Ана энди душманларимиз ютуғингни кўриб, кўзлари ўйилсин. Биттаси анави Хонзодами катта ресторан қўлимга тегди деб жилпонг-жилпонг рақсга тушиб ётган? —Каромат опа охирги сўзларини бехос гапиришга гапириб қўйиб тилини тишлади, бироқ энди кеч эди.

— Нима!?— дарҳол сергакланди Йигитали,- қанақа ресторан ҳақида гапиряпсиз, ойи? Хонзоданинг қўлига қанақа ресторан тегибди?

— Эээ, қўявер, парво қилма,- Каромат опа атайдан қўлини хафсаласиз силкиди,- хуллас ўша бемаъни Хонзода куни кеча сизларнинг тўйингиз бўлган "Feruza" ресторанининг хўжайини эмиш. Нима деб ўйлайсан, қайси "кароматлари" эвазига олган экан бу ресторанни?

— Ойи, адашмаяпсизми? — бўшашиб сўради Йигитали, — Хонзода қанақасига у ресторанни эгаси бўларкан? Бўлиши мумкин эмас?

-95-
❤10🔥8
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

— Адашаётганим йўқ, — энсаси қотиб бобиллади Каромат опа,— ҳали қулоқдан қолмаганман. "Хонзода шу ресторанни хўжайини" деб шахсан қайнотангни оғзидан эшитдим. У бир дўстига оғзидан суви келиб ўша ойпаталакни мақтаб турганди.
   Айтишича Хонзода ресторанни аввалги хўжайинига ўз синглисидек гапмиш. Жуда ишондим-да шу сўзларга!?

Йигиталининг ранги бўздек оқариб кетди. У Хонзодани ўша баҳорда бўлиб ўтган воқеалардан сўнг қаддини бу даражада тиклаб олган деб тахмин ҳам қилмаганди. Аҳвол шу даражага борибдими, демак... Демак, Хонзода ростдан ҳам "анавинақа" йўлларга юриб кетгани рост экан-да!?

Йигитали кўнглида "Feruza" ресторанига яна бир бор боришни ва ҳаммасидан бохабар бўлиб келишни тугиб қўйди.

— Менга қара, Паризод келинимиз роса уй қизи эканми? — Йигиталининг хаёлларини бўлиб савол берди Каромат опа,- кун кеч бўляпти, хонасидан бир чиқай ҳам демаса-я?

— Озроқ чарчаган, ойи, — деди ўрнидан қўзғалиб Йигитали, — дамини олиб олса чиқиб қолар.

— Энди кеч бўлди, чиқиши шарт эмас,- деди Каромат опа Йигиталининг изидан тикилиб,— яхшиси ўзинг унинг ёнига бор.

Йигитали онасига жавоб қайтармай ташқарига йўл олди. Унинг бутун вужуди рашк оловида ёнарди. "Хонзода кимга тегишли ўзи? — алам билан ўйлар эди Йигитали, — у ресторан хўжайини Ҳорун Рашидовнинг маъшуқасими? Унда анави Хонзоданинг атрофида ўралашиб юрган қорачадан келган йигит ким?"

🍂

Отасининг жавобидан кўнгли тўлмаган Ҳумоюн орадан уч кун ўтгач Хонзоданинг иш жойига бориб уни нима ишлар ила бандлигини ўз кўзи билан кўриб келишга қарор қилганди. У синглидан қаттиқ ҳавотир олаётганди.

Ўғилларига Хонзода билан боғлиқ воқеаларни неча ойлар давомида айтишга бети чидамаган Мадумар ака ваниҳоят уйга қайтиш арафасида гапириб беришга мажбур бўлганди. Йўқса уларга қишлоққа қадам боса олмаслик сабабини қандоқ тушунтирарди. Бўлиб ўтган воқеани эшитган ҳар иккала ўғли ҳам гуриллаб ёниб кетишди. Энг аввало умрлари давомида бир бор бўлсада бетига тик боқмаган оталарига бўлиб ўтган воқеадан вақтида хабардор қилмаганлиги учун қаттиқ ранжиганликларини яшириб ўтиришмади.

-96-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥12❤8💔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿🌸🍃ХАЙРЛИ ТОНГ🍃🌸🌿

🌺Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуҳ

🕊🌸Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

🌷Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
🍃Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
🪷🌿Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🌸Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!