#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Сиз бир йўла юздан ортиқ "точка" ларни текширасиз ва ўша ердаги жамоат тартибига жавоб берасиз. Бу жуда қийин ва маъсулиятли иш. Тўғри қўл остингизда ёрдамчилар бўлади. Бироқ шунда ҳам ҳар "точка"ни элементар деталларигача назорат қилиш ҳамма ҳам уддалайдиган иш эмас. Сиз яхшиси мен билан юринг ва иш кўламини ўз кўзингиз билан кўринг. Аслида шу ишни уддалай олишингизга кўзим етгани учун сизни тавсия қилгандим.
Хонзода олдинга тушиб йўл бошлади. Эсанкираб қолган Ҳумоюн "Бу ердаги ишларинг-чи?" дея савол берган эди, Хонзода "Бу ердаги ишлар битиб қолди, қолаверса у ёқда узоқ ушланиб қолмаймиз" - дея жавоб қайтарди.
Хонзода айтганича бор экан. Ҳумоюн ишнинг ҳайбатини камералар орқали назорат юритиладиган хонага кирганда ҳис қилди.
— Асрор ака, танишинг, булар мен сизга айтган акам бўладилар.
Ҳумоюн Хонзода таништирган йигит билан бироз суҳбатлашиб, дилида шу ерда ишлашга бўлган ҳавас уйғонди. У Хонзода билан изига қайтар экан синглисидан:
— Бу ердаги аввалги назоратчи қаерда? Нима сабабдан шундай яхши иш жойини бировга бериб қўймоқда? — деб сўради.
— Ака, мен нафақат сизга, балки адамлар билан Хондамир акамларга ҳам иш топиб қўйгандим, сабаби бу ердаги хизматчиларнинг кўпчилиги ресторанимиз раҳбари Ҳорун Рашидов билан у кишининг штатларда очилган янги иш жойларига кетишмоқда. Шунга бу ерда ҳам бўшаб қолган иш ўрнига талабгорлар қидиряпмиз.
— Адамларга нима иш топдинг? —Хонзодага жиддий тикилди Ҳумоюн
— Уларга ўз касбларига доир иш топгандим, яъни қассобчиликка. Бу ерга кунда, кунора қушхонадан янги сўйилган қўй, моллардан келтирилади. Уларни бўлаклаш, тиликлаш, суюкли гўштларини махсус таомлар учун ажратиш ва ҳаказо ишлар учун адамлардек қўли гул қассоб бўлса жон деб ишга олишади. Хондамир акамга ҳам уларни ёнларида иш топилади.
— Ундай бўлса яхши, — юзлари ёришди Ҳумоюннинг, — биз қачондан ишга тушсак бўлади?
-100-

❤18
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Ўғлининг тўйидан бир хафта ўтгач Каромат опа ва Райим ака унинг хонадонидаги "ўз ўрнилари"ни фаҳмлаб улгуришганди.
Паризод на Каромат опани қайнона ўрнида кўрди, на Райим акани қайнота ўрнида ҳурматини жойига қўйди. У хушига келса ташқарига чиқар, асосий вақтини эса хонасида мультфильм кўриб ўтказар, баъзан эса гапсиз, сўзсиз ота ҳовлисига кетиб қоларди. Каромат опа билан Райим ака ҳам кўр эмас, аста-секин келинларида бир эмас , " кўп гап борлиги" ни англаб кундан кунга лоҳасланиб борар эдилар.
Ҳаа... Текин пишлоқ қопқонда бўлади деганлари рост экан. Бу дегани дунёдаги ҳар бир нарсанинг ўз тўлови бор деганидир. Чунон-чи, Йигиталининг бошига қўнган бахт қуши, мол—дунё, мансаб, обрў —эътибор барчасининг тўлови ана шу келин Паризоднинг —дарди эди.
Ўғлингникига борсанг-у, биров "Кимсан, нимасан?" демаса, сенга одам ўрнида мулозамат кўрсатмаса, "Олинг қуда, келинг қуда" деган мулозаматлар бўлмаса... Бундай муомаладан сўнг озгина фаросати бор одам бу ерда ўзини ортиқчалигини сезиб олиши табиий. Йигиталининг ота-онаси ҳам ушбу хонадонда сафарлари қариганини аллазамон ҳис қилиб улгургандилар. Ахир улар Йигиталини бу хонадонга "Ичкуёв" қилиб қабул қилгандилар, эркак-аёл қудаларини эмас.
Янги ишига эндигина киришиб, шу билан андармон бўлиб юрган Йигитали эрта-сахардан тугун-терсагини қўлтиқлаб "Қишлоққа қайтамиз" деб ўтирган ота-онасига ортиқча қаршилик кўрсатмади. Бунинг ўрнига:
— Кўчада овора бўлиб, туртиниб-суртиниб юрманглар, сизларга ўзим яндекс таксининг энг зўр туридан чақиртириб бераман, мазза қилиб кетасизлар,-деди ота-онасининг руҳиятига қарамай.
Ўғилларининг бу гапидан ота-онанинг ичидан нимадир чирт этиб узилган бўлди, Райим ака эса ичидагиларни боса олмай, ўғлининг изидан аёлига минғилади:
— Кетдик, онаси... Ўғлингни бой бериб бўлибмиз чоғи...
Каромат опа эса ранги гезариб эрига эргашди. У ич-ичидан "Мен буларни шундоқ қўйиб бўпман" дея яниб борар эди.
-101-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤18😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_тонги
Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Буви
Аёлнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Эри шунча жанжалдан кейин ҳам бемалол хуррак отиб ухлаб ётибди.
У анча вақтгача ўзига раҳми келиб, ўзига ўзи ачиниб йиғлаб ўтирди.
"Замиранинг эри байрамга истаган кўйлагингни олиб бераман дебди. Мен бечора кўйлак у ёқда турсин оёғимга битта шиппак олишга зорман. Бир нарса сўрасам, албатта, танбеҳ эшитаман, ёки бақириғидан безор бўламан". У ўтириб йиғлайверди, йиғлайверди, охири боши лўқиллаб оғриб, кўзлари ачишиб кетди.
Ўғилчасининг ёнига жой солиб ётди.
Эрталаб арази тарқамаган бўлса ҳам нонушта тайёрлаб, эрини ишга кузатди. Эшикдан чиқаётганда оёқ кийимини артиб,боғичларигача ечиб, кийишга тайёр қилиб қўйган хотинининг бурнидан оҳиста чимдим қўйган Акмалга бир хўмрайиб қўйиш билан жавоб берди. Кейин ўзи ҳам боласини етаклаб ишга кетди.
Бугун ишхонасидаги аёллар байрам баҳона ўтиришар экан. Унга ҳеч қачон жавоб тегмайди. Эрининг топиб олган гапи битта."Ўша ўтиришнинг пулига бир кило гўшт олсанг, бир қозон овқат бўлади, уйда маза қилиб ўтирамиз"
Замира "байрамга қол,"—деб ҳол-жонига қўймагач, ғурурини босиб-янчиб рухсат сўраш учун Акмалга телефон қилди, эвазига насибасига ярашасини олди." Ўша ўтиришда қоладиган бўлсанг, уйга қайтиб келма! "
Сабр косаси тўлди. Ҳали қараб турсин.У боғча мудирасидан рухсат, олди, эшигига "Қуёнча" деб ёзилган гуруҳдан ўғлини олиб, ҳамкасбларига зарур иши чиқиб қолганини айтиб, болалиги ўтган уйга жўнади. Дарвозадан кириб бораркан, кичкинагина ўриндиққа ўтириб олиб гулзордаги ўтларни тозалаётган бувисига кўзи тушди.
—Вой, Умидахон, кел болам, ўзим ўргилай. Бувисининг оёқлари увишиб қолганми, бирдан ўрнидан қўзғала олмади. Умида чўккалаб бувисини қучоқлаб оларкан "Айланай сендан",-деган сўзларига ўзини тутолмай йиғлаб берди...
Бор дардини тўкиб солгач, яна анчагача ҳиқиллаб ўтирди.
—Бўлдингми, энди мени эшит, —деди бувиси. Бизнинг давримизда аёлларнинг чойхонадами, ошхонадами, бегона одамлар даврасида овқатланиб ўтириши уят саналган.
Янги келинман. Бир куни писта сотиб олиб, чақиб келаётгандим, маҳалламиз бошида ёши улуғ аёл бўларди, Ҳалима буви дейишарди. Салом бериб ёнидан ўтаётсам, имлаб чақириб қолди
—Санобарнинг келинимисан? Тасдиқладим.
—Қайнонангга айтиб қўй, келин ушлашни билмабди. Пистани қанчага олдинг?
—Йигирма тийинга, — дедим кампирнинг нима демоқчи эканлигига тушунмай.
—Шу пулга битта кир совун беради. Бир дунё кирингни ювиб оласан Одамнинг нафси нималарни хоҳламайди...
Писта чаққанимга минг пушаймон бўлдим.
Шу гап бир умрга етарлик бўлди. Эринг—укамнинг ўғли, отасига ўхшаган тежамкор йигит. Бугун хафа бўлсанг, эртага биринг икки бўлганда хурсанд бўласан, энди кеч бўлмай уйингга бора қол. Ота-онанг келганингни билмай қўя қолсин.
Уйига кириб овқатга уннади. Бувиси тўғри айтади, хўжайини тежамкор йигит, бўлак бўлиб чиқишибдики, қўшнидан битта пиёз сўраб чиқмади шу чоққача.
Кечки пайт ҳеч нарса бўлмагандек эрини кутиб олди.
Байрам куни эса...
Бу Умиданинг ҳаётидаги энг зўр байрам бўлди. Акмал акаси бир эмас, иккита кўйлак совға қилди. Бири уйга, бири— кўчалик!
Акмал ҳали у кўйлакни, ҳали бу кўйлакни кийиб ўзини суратга олаётган хотинига қараб, ҳижолат бўлар, аммаси— Умиданинг бувиси нима учун шу кийимлар солинган елим қопчиқни қўлига тутқазаётганда "Ўзим сотиб олдим дегин, буларни мен берганимни ҳеч ким билмай қўя қолсин", — дея қайта-қайта таъкидлаганини энди сал тушунгандек бўлди.
Феруза Салходжаева

❤6
Она меҳри..
Икки аёл сафарга чиқди. Икковининг ҳам ёш боласи бор эди. Йўлда уларга бўри ҳужум қилиб, болаларнинг бирини еб қўйди. Икки аёл омон қолган битта болани талашиб қолишди. Иккиси ҳам «Бола меники», деб даъво қилиб, Довуд алайҳиссаломга боришди.
Довуд алайҳиссалом бўлган воқеани эшитиб, болани икки аёлнинг ёши каттасиники деб ҳукм қилди. Улар бу ҳукмдан норози бўлиб, Сулаймон алайҳиссаломнинг олдига боришди.
Сулаймон алайҳиссалом бўлган воқеани эшитгач, «Пичоқ олиб келинглар. Болани иккига бўлиб, икковингизга бўлиб бераман», деди.
Шунда ёш аёл жон ҳолатда: «Йўқ! Ундай қилманг! Майли, мен даъвоимдан кечдим», деди. Сулаймон алайҳиссалом унга: «Болани ол, бу сенинг боланг экан», деб ҳукм чиқарди.

❤8
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 🍂 Ўғлининг тўйидан бир хафта ўтгач Каромат опа ва Райим ака унинг хонадонидаги "ўз ўрнилари"ни фаҳмлаб улгуришганди. Паризод на Каромат опани қайнона ўрнида…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Мадумар ака ва ўғиллари тез орада янги иш жойига ўрганиб кетдилар. Россиянинг совуқ ва зах табиатида қилган оғир устачилик ишларидан сўнг "Feruza" ресторанидаги ишлар улар учун жуда ҳам қулай, завқли, айни кўнгилдагидек туюлар эди. Мадумар ака қадрдон касбини обдон соғинган экан бу ерда бажонидил бажара кетди ва тез кунда ходимлар ва раҳбарият орасида оғизга тушиб қолди. У раҳбариятга турли газак маҳсулотларини ҳам бозорникидан арзон ва муҳими сифатли тайёрлаб беришини айтиб, кўп ўтмай ўз қўллари билан тайёрлаган қази, қарта, прессланган гўшт ва турли хилдаги рулетларни тақдим этганда, уларни тотиб кўрганлар Мадумар аканинг қобилиятига астойдил қойил қолдилар. Кўп ўтмай Мадумар ака Хондамир ва ўзига бириктириб берилган бир гуруҳ шогирдларга бу борада сабоқ бера бошлади.
— Ада, - деди отасидан фаҳрланганча Хонзода, — бу туришда Ҳорун ака сизни Америкага олиб кетиб қолмасалар эди.
— Яқин орада ҳеч қаерга кетиш ниятим йўқ, қизим , — деди Мадумар ака вазмин ройишлик билан, — аввал шаҳардан бир уй олсак, сўнгра Ҳумоюннинг бошини икки қилсак. Бу ёқда Хондамирнинг ҳам ёши етиб қоляпти.
— Акам учун уйдан муаммо йўқ,-деди Хонзода жилмайиб, —ҳозирги яшаб турган уйингизни асосий тўловлари тўлаб бўлинган. Ана шу уйни акамга берамиз. Уйлансалар, ойма ой тўлашга маошлари етиб ҳам, ортиб ҳам қолади. Биз эса ишхонанинг ходимлар хонасида яшаб Хондамир акам учун уйнинг ҳаракатини қиламиз. Балки бу сафар янада кўпроқ хонали уй оламиз. Энди кўпчиликмиз-ку, ада, топиш-тутишимиз ҳам шунга яраша бўлади.
— Қизим, — Хонзодага меҳр билан боқди Мадумар қассоб, — аслида фарзандларим ичида ҳаммадан кўп менга ўхшайдигани сенсан. Бекорга исмингни Хонзода қўймаган эканман. Эркаклардан қолишмайдиган мардлигинг бор сени. Умрингдан барака топ, қизим.
-102-

🔥10❤4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
Ваниҳоят қизғин тайёргарлик ишларидан сўнг Ҳорун Рашидовнинг Штатларга учиб кетадиган вақти аниқ бўлди. У билан бирга кетадиган асосий ишчи-ходимлар ҳам чет эл сафарига тахт бўлгандилар.
"Feruza" ресторани ходимлари ҳам ўтган галдагидек каби бу сафар ҳам хайрлашув маросимини интиқиб кутаётган эдилар. Улар бу сафар Ҳорун Рашидов ўз ўрнига узил-кесил бир инсонни раҳбар қилишга тайёргарлик кўраётганидан хабар топган эдилар, шу сабаб ходимлар орасида ўша инсоннинг ким эканлигини билишга қизиқиш жуда кучайган эди.
—Балки у ўтган сафар Ҳорун аканинг ўрнига директорликка қолган Ҳусан Давроновдир? —деган таҳминга боришаётган эди кўпчилик, — ҳар ҳолда Ҳорун ака Ҳусан акани бекорга ўрнига қолдирмагандир?
—Ҳорун ака ресторанни сотганмишлар, — деди деди бир гуруҳ ходимлар, — балки бу гапларда жон бордир. Ахир шамол бўлмаса, дарахтнинг учи қимирламайди. Йўқса бундай миш—миш қаердан чиқсин?
— Қизиқсизлар-а? Билсангизлар бой бекорга бой бўлмайди, — деди бошқалари, — ақли бор одам пул тушиб турган манбани бировга бериб қўярканми? Ундан кейин-чи, кейинги вақтларда Ҳорун акани бир хоним билан кўп кўришяпти экан. Балки бу ерда ҳам бир гап бордир? Ҳали бу ёқда ресторанга талабгорлар орасида Ҳорун аканинг синглиси ҳам, куёви ҳам бор. Майли ўша кун келаверсин-чи, бир гап бўлар. Биз бу ерда мингта тахмин қилганимиз билан, Ҳорун ака кимни мўъжал қилганлар, ўзлари биладилар.
Ва ниҳоят барча саволларга узил-кесил жавоб олинадиган ўша кун келди.
Ҳорун Рашидовнинг кўрсатмаси билан "Feruza"нинг асосий залида рестораннинг барча ходимлари учун энг қиммат таърифда тўкин дастурхон ҳозирланди.
Белгиланган муддат — кеч соат ўн саккиз-у ноль нолда рестораннинг барча ходимлари ўзларига ажратилган стол атрофидан жой эгалладилар. Бироқ даврада ҳали маросимнинг энг асосий қаҳрамони бўлмиш Ҳорун Рашидов кўринмас эди.
-103-

👍11❤4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
— Хонзода,—дея илтимос қилган эди бир кун аввал Ҳорун Рашидов, —илтимос, эртанги кунги маросимга ҳув анави бизнинг уйда чет элликлар билан бўлган учрашувга миллий либосда ташриф буюрган эдинг-ку, ҳудди ўшандай кийиниб келгин.
— Тинчликми, Ҳорун ака, — ҳайрон бўлди Хонзода, — илгари сира бундай илтимос қилмас эдингиз?
— Эртага Феруза билан турмуш қуришимизни ходимларга эълон қилмоқчимиз. Сен унинг ёнида келин дугона бўлиб турсанг дегандим. Биласан, у жуда уятчан қиз. Ўзини ноқулай ҳис қилмасин. Сен учун эса жамоамиз ўз оилангдек гап.
— Хўп бўлади! — юзлари яшнаб кетди Хонзоданинг, — сизлар учун бирам ҳурсандман.
Хонзода кечаги суҳбатни ўйлаб қўлидаги соатга қарар экан ўзига тикилиб қараб қолган Жалолиддинга кўзи тушиб, нигоҳларини четга олди. У кейинги вақтларда ана шу йигит —Жалолиддин ҳақида тез-тез ўйлайдиган бўлиб қолганлиги ўзи ҳам ич-ичидан тан олиб юрарди. Маъюс чеҳрали, мард ва самимий бу йигитнинг кўзларидаги мунг Хонзодани ўзига сеҳрлаб қўйгандек эди. У Жалолиддиннинг ёнида бутун дунёни унутгандек бўлар, гўёки йигит оламдаги бор ғам-ташвиш юкини ўз зиммасига олиб Хонзодани буларнинг баридан озод қилиб енгил нафас олишига имкон яратиб бергандек бўларди.
Хонзоданинг нозик кўнгли киши билмас ҳолда Жалолиддинга талпинадиган бўлиб қолганди. Айниқса Йигиталининг никоҳ тўйида уни ёнида туриб далда бергани, юпатгани, ҳимоя қилгани Хонзодага бошқа таъсир қилган эди. Ўша куни Жалолиддин Хонзоданинг кўзига нажот фариштасидек бўлиб кўринган эди. Унинг "Мунчоқкўз" деган сўзларини кейинчалик юраги орзиқиб эслайдиган бўлиб қолганди.
Жалолиддин Хонзоданинг гўёки Йигитали куйдириб кул қилган кўнглига қўйилган ҳузурбахш малҳам эди. Хонзода унинг марҳума аёлига бўлган садоқатига гувоҳ бўлиб, Жалолиддинга нисбатан янада ҳурмати ошган эди.
-104-

❤19
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💘💘💘💘💘💘💘💘💘💘
🪷💐🩵АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
❤️🌸Бугунги Шанба тонгингиз
хайрли ва барокатли бўлсин.
❤️🌸 Дастурхонингиздан қут барака
аримасин, Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!
❤️🌸Сизларга БАХТ, СОҒЛИК ВА
ОМАД йўлдош бўлсин!
❤️🌸 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🪷💐🩵АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ
❤️🌸Бугунги Шанба тонгингиз
хайрли ва барокатли бўлсин.
❤️🌸 Дастурхонингиздан қут барака
аримасин, Аллоҳим ризқингизни
кенг қилсин!
❤️🌸Сизларга БАХТ, СОҒЛИК ВА
ОМАД йўлдош бўлсин!
❤️🌸 Кун мобайнида яхши кайфият
ҳамроҳингиз бўлсин.🤲
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
Қуръон ёки пул...
Оила бола - чақасиз бадавлат киши ўз хизматкорларига кечки овқат - зиёфатга таклиф қилди.
Дастурхонга - ҳар бирларининг олдиларига биттадан Қуръон китоби ва маълум миқдорда маблағ қўйди. Таомланиб бўлганларидан сўнг:
- Олдингизга қўйилган Қуръон ва маблағдан бирини танланг! - деди!
Биринчи бўлиб соқчига деди:
- Танланг!
Соқчи:
- Мен, албатта, шундай... ҳалиги, Қуръонни танлаган бўлардим... аммо лекин... мен уни ўқишни билмайман. Пулни ола қоламан. Менга уни кўпроқ фойдаси тегади, - деди.
Кейин ошпазга қараб:
- Марҳамат, танланг! - деди, бой киши.
Ошпаз:
- Мен ҳам... табиий, Қуръонни танлаган бўлардим... Ўзингизга маълум. Ишчи одам бўлсам. Қуръон ўқишга вақтим қаерда дейсиз. Шунга, мен ҳам пулни оламан, - деди.
Боғбонга қараб:
- Танланг! - деди.
У ҳам ўзидан аввалгилар каби:
- Мен албатта Қуръонни олаган бўлардим... бироқ аёлим бетоб. Менга пул жуда керак! Унга дори дармонлар олиш учун пулга жуда зарур. Агар шу сабаб бўлмаганда эди.. албатта Қуръонни олардим! - деди.
Охирги бўлиб, уйидаги ҳайвонларни боқиб юрувчи ёш йигитга юзланди. Бой бу боланинг ўта фақир оиладан эканлигини биларди. Шу учун ҳам унга:
- Сен ҳам пулни танлайсан, деган фикрдаман. Озиқ - овқат, эски пояфзалинг ўрнига янгисини, яхши кийим - кечаклар олишингга албатта пул керак! - деди.
Йигит:
- Ҳақиқатда, мен янги устбошга эришишим жуда қийин. Пишириб онам билан бирга ўтириб ейишга ҳатто бир дона товуқ ҳам ололмайман. Бироқ мен, Қуръонни танлайман! Чунки менга онам, Аллоҳ таолонинг каломининг қиймати тиллодан ҳам қиммат, асалдан ҳам тотлироқ, деб ўргатганлар, - деди.
Мусҳафни қўлларига олиб, ўпиб очди.
Ичида икки зарф (конверт) бор эди.
Бирида дастурхон устидаги пулнинг ўн баробари.
Иккинчисида, бой ўзига яқинда меросхўр тайинлаши ҳақида васийқа, бор эди.
Бой киши деди:
- Ким Аллоҳ ҳақида чиройли гумон қилса, Аллоҳ уни асло ноумид қолдирмайди! - деди.
Сиз - чи Аллоҳ ҳақида қандай гумондасиз?
Умму Абдуллоҳ таржимаси

❤7🔥5
Меҳнат қадри...
Ўқимишли ва билимли бир йигит катта катта компанияга юқори лавозимли ишга ариза топшириш учун борди. Дастлабки суҳбатдан ўтгач, компания директори якуний қарорни чиқариш учун йигит билан шахсан ўзи суҳбатлашмоқчи бўлди. Йигитнинг ишга кириш учун тўлдирган анкетасини кўздан кечираётиб у мактаб давридан магистратура давригача аъло баҳоларга ўқиганини кўрди. Шунда директор сўради:
- Ўқишинг учун отанг пул тўлаганми?
- Отам бир ёшлигимда оламдан ўтган. Мени онам ёлғиз ўзи катта қилган. Ўқишим пулини онам тўлаган.
- Онанг қаерда ишлайди?- яна савол берди директор.
- Онам кир ювувчи бўлиб ишлаган,- жавоб берди йигит.
Директор йигитдан қўлларини кўрсатишни сўради. Йигитнинг қўллари силлиқ ва текис эди.
- Аввал кир ювишда онанга ёрдам бериб турганмисан?
- Йўқ, бирор марта ёрдам бермаганман. Онам мени кўпроқ ўқишимни, бутун вақтимни китоб ўқишга сарфлашимни истарди. Бундан ташқари онам кир кийимларни мендан кўра тезроқ юварди.
- Унда сенга бир топшириқ бор. Уйга қайтганингда онангни қўлларини ювиб қўй. Кейин эртага олдимга кел.
Йигит лавозимга қабул қилиниш имкони юқорилигини ҳис қилди. Уйига хурсанд ҳолда қайтиб, онасидан қўлини ювиб қўйишига изн беришини сўради. Бу меҳрибончиликдан онанинг кўнгли шодланиб, ажиб бир туйғуларни ҳис қилди. Ёш боладай уялиб қўлини узатди. Йигит авайлабгина онасини қўлини ювиб қўйди. Юваётганида беихтиёр кўзларидан ёш оқди.
Онасининг қўлини юваётиб унинг қўллари ёрилиб кетганини, уларда кўк доғлар борлигини кўрди. Қўлини юваётганда бу жароҳатлар таъсирида она сесканиб кетарди. Йигит илк бор бу қўллар унинг таълим олиши учун қанчалик азоб чекканини ҳис қилди. Онасининг қўлларидаги кўкарган доғлар унинг олий маълумот олиши, келажаги учун сарф қилинган харажатни англатарди.
Онасининг қўлини ювиб қўйганидан сўнг, қолган кирларни ҳам онасининг ўрнига тезда ювиб қўйди. Шу кеча она бола анча вақтгача гаплашиб ўтирди.
Эртаси куни йигит директорнинг идорасига борди. Директор унинг ёшланган кўзларига эътибор бериб, сўради:
- Кеча уйингда нима қилганинг ва нимани ўрганганинг ҳақида гапириб берасанми?
- Онамнинг қўлларини ювиб қўйдим. Кейин унинг ўрнига қолган кирларни ҳам ўзим ювдим.
- Нимани ҳис қилдинг?- сўради директор.
Йигит гап бошлади:
- Биринчи, инсон қадри қандайлигини билдим. Онамсиз бугунги муваффақиятларимга эришолмаган бўлардим. Иккинчи, онамга ёрдам бериш учун кирларни ювиб ишлаганимда бир нарсага эришиш қанчалик қийин ва оғирлигини англадим. Учинчи, мен оилавий муносабатларни қадрлашни ўргандим.
- Мен бу лавозимга айнан шунақа инсонни излаётгандим, - деди директор. - Мен бошқаларга ёрдам бера оладиган, бошқалар дардини тушунадиган, ҳаётда пулни мақсадидан устун қўймайдиган инсонга иш беришни ният қилгандим. Сен ишга олиндинг.
Шундан сўнг йигит қаттиқ ишлаб, қўл остидаги ходимларининг ҳурматини қозонди. Ишлаётган компаниясининг нуфузини янада оширди.
Инглиз тилидан Ферузбек Зиёдуллаев таржимаси.

👍6❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) — Хонзода,—дея илтимос қилган эди бир кун аввал Ҳорун Рашидов, —илтимос, эртанги кунги маросимга ҳув анави бизнинг уйда чет элликлар билан бўлган учрашувга миллий либосда…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳозир ҳам Жалолиддиннинг нигоҳи ўзига қадалгани кўриб юзлари лов-лов ёнган Хонзода, юрагининг урганини биров сезиб қоладигандек бесаранжом бўлиб қолди. Яхшики шу пайт залга Ҳорун Рашидов суюклиси Феруза, синглиси Мунира билан бошлашиб кириб келди. Залдагилар улар ўрниларидан туриб қарсак чалиб кутиб олдилар.
Ҳорун Рашидов йиғилганлар орасидан Хонзодани кўзлари билан излаб топди ва "Ферузанинг ёнида бўл" дегандек ишора қилди. Хонзода Ҳорун Рашидовнинг ишорасига бош ирғаган ҳолда тезда оппоқ либоси ўзига ярашган Ферузанинг ёнида ҳозир бўлди.
Хонзода Мунира ва Феруза билан кўришиб олгач, уларни тўрдаги безатиғлик стол ёнига бошлади.
— Ассалому алайкум, қадрли жамоадошларим, —дея ўз нутқини бошлади Ҳорун Рашидов,— барчамиз учун қадрли бўлган "Feruza" ресторанининг жонкуяр ходимлари. Бугун сиз билан ҳудди ўтган галдаги каби Америка сафарига кетиш олдидан хайрлашув дастурхони атрофида йиғилишни ният қилган эдик. Аммо бугун кутилмаганда ўзимиз учун қувончли бўлган яна бир хушхабарни сизлар билан бўлишишга имкон туғилди . Мен ва Феруза хоним ҳозиргина ФҲДЁ бўлимида расмий тарзда қонуний никоҳдан ўтдик ва Рашидовлар оиласи дея эътироф этилдик. Бу ерга келар эканмиз, ушбу оқшомни бизнинг никоҳ оқшомимиз сифатида сиз юрагимизга яқинлар билан биргаликда нишонлашга қарор қилдик.
Зал бўйлаб гулдирос қарсаклар жаранг сочди. Йиғилганлар ўрниларидан туриб раҳбарларини чин қалбдан табриклашар ва улар учун астойдил қувонишар эдилар.
— Келинглар, —дея жилмайиб сўзида давом этди Ҳорун Рашидов, — айни дамларда барча ташвиш ва муаммоларни унутиб юракдан яйрайлик. Ахир биз энг яхшисига муносиб эмасмизми?
— Тўғри, тўғри!- деган хитоблар янгради теварак-атрофдан ва тез орада давра шўх рақсга тушиш истагида бўлганларни ўз қучоғига олди.
-105-

🥰10
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода Ҳорун Рашидов ва Феруза учун ҳаммадан ҳам кўп ҳурсанд бўлганди. У ҳам ўзини даврага чорлаган Шабнам ва "Сеҳр"нинг дилбар қизлари билан рақсга туша бошлади. Кутилмаганда унинг кўзи ўнг томондаги гуруҳда ўзи тенги йигитлар билан ҳангома қилиб турган Ҳорун Рашидовнинг куёви-Давронга тушди ва рақси секинлашди. "Оббо,— ўйга толди Хонзода, — шу кам эди. Ишқилиб ўтган гапларни кавлаштириб асабимни емаса бўлди бу. Энди Мунира опам ва Ҳорун аканинг юзидан ўтиб бу тасқарага беҳурматлик қила олмайман".
Айни дамларда Даврон Воисовнинг ҳам кўзлари Хонзодага тушди ва нигоҳларини дарҳол четга олди. У ўша" Afsona" ресторанида бўлиб ўтган воқеадан кейин қайноғаси Ҳорун Рашидовнинг шахсан ўзи суруштирув ишларини олиб борганлиги ва жуда қисқа фурсатларда Хонзодани махсус таркибга ишга олганидан хабар топганди. "Демак, — хулоса чиқарганди Воисов, — бу қиз Ҳорун аканинг ишончини қисқа фурсатларда керагидан ортиқ ҳам қозониб улгурган".
Даврон ўша кезлари "Синглисига қилган беҳурматлигим сабаб аканинг қаҳрига учраб қолмасам эди" дея анча вақтгача юрак ҳовучлаб юрди. Сўнг қатор ойлар ўша мавзуда бирор ошиқча гап-сўз урчимагач ўзини босиб олиб, бундан бу ёғига тўғри йўлда юришга жазм қилганди.
-106-

👍8❤3🔥2
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Мадумар ака анчадан буён бу қадар кўнгли ёзилиб яйрамаганди. У ўз юртига қайтганига бир севинса, фарзандларини яна бағрида жам бўлганига ўн севинарди. Мадумар ака айниқса қизи Хонзода учун қувонарди, унинг ўз йўлини топиб олганига, касбдошлари ўта самимий ва мард инсонлар эканлигидан, бу ёғига ўзи ҳамда ўғиллари ҳам ана шу инсонлар билан бир сафда элнинг, юртнинг корига ярай бошлаганларидан дили фахр туйғусини туярди. Шу билан бирга унинг кўнглини ҳижил қилиб турган жиҳатлар ҳам йўқ эмасди. Мадумар ака "Хонзоданинг раҳбари жудаям яхши инсон экан, афсус у билан танишиш шарафига муяссар бўлишимизга кўп ўтмай, Ҳорунжон Америкага жўнаб кетар эканлар. Эссизгина, у кишининг ўрнига бўладиган раҳбар ҳам Рашидов каби адолатпарвар, одамохун бўлармикан? Ёки... Ишқилиб Рашидовнинг ўрнига ўзидек муносиб инсон келсин-да, —дея ўйларди, — йўқса елкасига офтоб теккан биздек инсонлар учун яна синовли кунлар бошланиши ҳеч гапмас. Аввало Аллоҳ муносиб кўриб синов бергани учун шукр. Аммо баъзан ана шу синовларга дош беришга кучинг , қувватинг етмай қоларкан-да... Ҳар бир инсон ёши улуғлаган сари ҳаловатни истаб қоларкан. Роббиси билан юзма-юз қолиб, кунлари осойишта ва ибодатда ўтишини, кўнгли бунга бутун жисми жони, руҳи билан берилишини тиларкан. Мен ҳам ҳозир ана шундай яшашни жудаям истаяпман. Севимли ишимда яйраб меҳнат қилсам, суюкли фарзандларим бағримда бўлса ва Роббимнинг розилиги ибодатга полвон бўлсам... Бундан ортиғини кўнглим тиламайди..."
Шунда Мадумар аканинг кўзи давра бўйлаб айланиб ходимлар билан кўришиб чиқаётган Ҳорун Рашидовга тушиб ҳайрон қолди, сабаби
-107-

👍17❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, қадрдонларим!
Якшанба тонгингиз хайрли бўлсин!
Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!
Бошланган янги кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Якшанба тонгингиз хайрли бўлсин!
Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!
Бошланган янги кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ҳорун Рашидов ҳар бир эркак ходим билан қўшқўллаб кўришиб бағрига босар, навбат аёлларга келганда ўнг қўлини кўксига қўйиб хиёл энгашиб сўрашган бўлар, ёши улуғроқларига эса елка тутиб жилмаяр эди.
"Жуда ҳам бағрикенг йигит экан, — дея ўйлади Мадумар ака, — минг афсус-ки, шундай йигит билан жуда кеч танишибмиз".
Тез орада Ҳорун Рашидов Мадумар аканинг қаршисида пайдо бўлди:
— Ассалому алайкум, ота!? Бардам, бақувватмисиз? Янги ишларга ўрганиб қолдингизми? — садафдек тишларини ярақлатиб жилмайди Ҳорун Рашидов, — бизга бирор талаб ёки арзингиз бўлса марҳамат.
— Арзимиз бор, — дея жиддий тарзда жавоб қайтарди Мадумар ака.
— Қулоғим сизда, — ҳотиржам жавоб қайтарди Рашидов
— Гап шундаки, —муштига йўталиб жавоб қайтарди Мадумар ака, — сиз билан оз фурсатда бўлса-да, бир ишлаб асл инсон эканлигингизга амин бўлдик. Мана энди кетаяпсиз. Эшитишимиз бўйича бугун ўз ўрнингизга, яъни бу ерга бир инсонни раҳбар қилиб тайинлаб кетар экансиз. Биз ўша инсоннинг ҳам ҳудди сиздек бўлишини истаймиз. Аслида буни арз эмас, балки илтимос дейилса ҳам тўғри бўларкан.
Ҳорун Рашидовнинг юзига табассум ёйилди:
— Бу масалада кўнглингиз тўқ бўлсин, ота. Ҳақиқатдан ҳам менинг қўлимдан раҳбарликни қабул қилиб оладиган инсон жуда ҳам самимий ва ҳақиқатпарвар. Тез орада бунга ўзингиз ҳам иқрор бўласиз.
-108-

👍7❤6
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Ваниҳоят маросим авж нуқтасига етганда Ҳорун Рашидов сўз навбатини олиб ресторан ходимлари кейинги икки ой ичида интиқиб кутаётган хабарни айтишга шайлайди. У йиғилганларга яна бир бор салом бериб, шу вақтгача бирга ҳамкорлик қилиб ишлаганлари учун миннатдорчилик билдирди:
— Азиз дўстлар , —деди у хуш тавоъзе билан, — кутилмаганда режалар буткул ўзгариб кетди. Бугундан бошлаб "Feruza" ресторани янги раҳбар қўлига ўтади, бироқ унда ишлайдиган ходимлар, яъни сизлар билан штатларда тажриба алмашиш, малакасини ошириш ва муайян муддатга дам олиб келиш каби ваъдаларимиз ўз кучида қолади. Бу ҳақда янги раҳбарингиз билан яна алоҳида шартнома имзолаш режамиз бор. Ўйлайманки, бу шартнома ҳар икки томон учун манфаатли бўлади. Икки кундан сўнг биз билан штатларга кетадиган ўттиз икки ходимнинг ҳужжатлари ҳар тарафлама тайёр. Уларнинг ўрнини бу ерда ким эгаллашини энди янги раҳбарингиз ҳал қилади.
Хўўўш сўзларим шу ергача барчага тушунарли бўлдими?
Залнинг у ер, бу еридан "Ҳаа", "Тушунарли" деган жавоблар эшитилди. Асосий йиғилганлар эса "Янги раҳбаримиз ким бўлар экан?" деган саволга жавоб олиш учун юракларини ҳаяжон босган ҳолда тек қотган эдилар.
Хонзода ҳам янги раҳбарлари ким бўлишини билишга иштиёқи жуда кучли эди. У ҳам давранинг тўридаги Ҳорун Рашидовнинг оғзига маҳтал термулганча янги раҳбар кимлигини эълон қилишларини жим кутарди.
— Энди эса барчани бирдек қизиқтирган саволга жавоб берамиз. Қани Камол, олиб кел!
Камол Ҳорун Рашидовнинг чақиришини кутиб турган экан, дарҳол қўлидаги мўъжаз қутича билан дўстининг ёнида ҳозир бўлди.
— Мен кўп ўйладим ва "Feruza" ресторанини ўз муносиб эгасига топшириш керак деган хулосага келдим. У инсон "Feruza" нинг ҳозирги ва бундан кейинги тақдирига бевосита даҳлдор инсон. Бундан бир неча ой илгари жамоамиз ва шахсан менинг бир неча миллиард долларлик ҳонавайрон бўлишдан сақлаб қолган ҳам шу —инсон бўлади.
Залдагилар бу инсон ким бўлди экан деб бир-бирларига безовталаниб қараб қолишди. Улардаги бу ҳолатни ич-ичидан ҳис қилиб турган Ҳорун Рашидов янада завқ билан сўзида давом этди:
— Ана шу инсон сабаб "Feruza" нинг бир неча филиаллари штатларда ўз фаолиятини бошлади ва айни кунларда уларнинг ҳар бири мустақил мажмуа сифатида йўлида давом этиш арафасида турибди. Юқоридагилардан келиб чиқиб мен директорликни маълум шахсга топширмоқчи эмасман, балки "Feruza" ресторанини барча эгалик ҳуқуқи билан юқорида айтиб ўтган инсонга ҳадя сифатида топширмоқчиман. У инсон сизларга ҳам яхши таниш. Ҳозир у инсонни даврамизга таклиф қиламиз ва ресторанимизнинг рамзий калитини тақдим этамиз
-109-

❤10👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
— Даврага менинг яқин дўстим, қиёматли синглим, "Feruza" нинг тақдирига бевосита ва билвосита масъул бўлган инсон, сизларнинг янги раҳбарингизни таклиф этаман.
Хонзода! Кел! Даврага чиқ!
Дастлаб Хонзода Ҳорун Рашидовнинг чорловидан ҳайрон қолди, кўп ўтмай "Ҳорун ака мен билан хазиллашяптилар шекилли" дея довдираб қолди. Турли қарама-қарши фикрлар исканжасида зил бўлиб кетган боши оёқларини бир қадам илгари силжитгани йўл қўймади.
—Ҳайрон бўлма, Хонзода! Мен хазиллашаётганим йўқ,- бошини силкиб ўртага чорлади Ҳорун Рашидов, — мен бу қарорга узоқ ўйланиб сўнгра келдим. "Feruza" ҳақдорлиги учун сендан муносиби йўқ. Бундан ўн олти йил аввал ушбу ресторанга тамал тоши қўйилганда, у фақат яхшилар ва яхшиликларга хизмат қилади деган орзуни қилгандим. Бугун эса ўша орзунинг ижобатини кўриб турибман.
Шу пайт Хонзоданинг ёнида турган Феруза уни давра сари етаклади:
— Юринг, Хонзода... Сизни кутишяпти.
Хонзода турган жойида бир лаҳзага гандираклаб кетгудек бўлди.
Ундаги ҳолатни узоқдан фаҳмлаб турган Асрор ака ўрнидан туриб қарсак чала бошлади. Асрор акага Саидумар, Жалолиддин ва таркибнинг йигирмадан ортиқ йигитлари қўшилди. Тез орада Дилнавоз опа бошчилигида "Сеҳр" қизлари ҳамда Виолеттанинг дизайнер шогирдлари Хонзодани олқишлай бошладилар. Бир дақиқага бормай эса бутун зал оёққа қалқди.
Хонзоданинг кўнгли тўлиб кетди. У айни дамда узоқларга қочиб кетгиси ва тўйиб, тўйиб йиғлагиси келарди.
Йўқ, у бойлик, мансаб, обрў-эътибор, шон-шуҳрат учун эмас, балки шунча инсонлар ўзини меҳр билан қабул қилганлари , уларнинг ҳаётида ўз ўрни борлиги учун, бирларига қиз, бирларига опа, бошқаларига сингил сифатида қадрдон бўлиб улгурганидан юраги тўлиб-тошиб борар эди.
Ҳаммадан ҳам Мадумар ака, Ҳумоюн, Хондамирларнинг ҳайратлари чексиз эди. Улар кўз ўнгиларида содир бўлаётган воқеаларга қувонишни ҳам, ҳайрон бўлишни ҳам билмай тараддудланиб қолган эдилар.
Ваниҳоят Хонзода ўртага чиқди. Ҳорун Рашидов унга рестораннинг эгалик ҳуқуқи ҳужжатларини топширар экан, микрофонни четга суриб "Барчаси учун раҳмат сенга, Хонзода..." дея шивирлади. Унинг овозини ресторандаги ғала-ғовур босиб кетди.
...
Бир чеккада бўлиб ўтаётган тантанали маросимни кузатаётган икки нафар киши жон-жаҳдлари билан қарсак урар эдилар-у, бироқ кўзлари кулмасди. Совуқ бир аламзадалик билан боққан бу нигоҳ эгалари аллақачон қиз шўрликнинг тақдирини ўзларича ҳал қилиш пайига тушиб бўлган эдилар.
-110-

❤18👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ. ☘🌸
БУГУНГИ
КУНИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Яратган эгамга шукрлар бўлсин!
💘🌸💘
Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !
💞💓💞💓💞💓💞💓💞💓
Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин.
💞💓💞💓💞💓💞💓💞💓💞
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ. ☘🌸
БУГУНГИ
КУНИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Яратган эгамга шукрлар бўлсин!
💘🌸💘
Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !
💞💓💞💓💞💓💞💓💞💓
Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин.
💞💓💞💓💞💓💞💓💞💓💞
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Ноёб бахт | Бўлган воқеа | Сабрием
Sakiyna
#Сабрием
Ҳаммага ҳам насиб этмайдиган ноёб бахт эгаларининг таъсирли воқеаси.
Муаллиф: Хуршида Хуррамова
Ижрочи: Сабрием