🧕 Muslimalar kundaligi
1.64K subscribers
3.63K photos
3.53K videos
4 files
6.83K links
Download Telegram
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Ваниҳоят маросим авж нуқтасига етганда Ҳорун Рашидов сўз навбатини олиб ресторан ходимлари кейинги икки ой ичида интиқиб кутаётган хабарни айтишга шайлайди. У йиғилганларга яна бир бор салом бериб, шу вақтгача бирга ҳамкорлик қилиб ишлаганлари учун миннатдорчилик билдирди:

— Азиз дўстлар , —деди у хуш тавоъзе билан, — кутилмаганда режалар буткул ўзгариб кетди. Бугундан бошлаб "Feruza" ресторани янги раҳбар қўлига ўтади, бироқ унда ишлайдиган ходимлар, яъни сизлар билан штатларда тажриба алмашиш, малакасини ошириш ва муайян муддатга дам олиб келиш каби ваъдаларимиз ўз кучида қолади. Бу ҳақда янги раҳбарингиз билан яна алоҳида шартнома имзолаш режамиз бор. Ўйлайманки, бу шартнома ҳар икки томон учун манфаатли бўлади. Икки кундан сўнг биз билан штатларга кетадиган ўттиз икки ходимнинг ҳужжатлари ҳар тарафлама тайёр. Уларнинг ўрнини бу ерда ким эгаллашини энди янги раҳбарингиз ҳал қилади.
Хўўўш сўзларим шу ергача барчага тушунарли бўлдими?

Залнинг у ер, бу еридан "Ҳаа", "Тушунарли" деган жавоблар эшитилди. Асосий йиғилганлар эса "Янги раҳбаримиз ким бўлар экан?" деган саволга жавоб олиш учун юракларини ҳаяжон босган ҳолда тек қотган эдилар.

Хонзода ҳам янги раҳбарлари ким бўлишини билишга иштиёқи жуда кучли эди. У ҳам давранинг тўридаги Ҳорун Рашидовнинг оғзига маҳтал термулганча янги раҳбар кимлигини эълон қилишларини жим кутарди.

— Энди эса барчани бирдек қизиқтирган саволга жавоб берамиз. Қани Камол, олиб кел!

Камол Ҳорун Рашидовнинг чақиришини кутиб турган экан, дарҳол қўлидаги мўъжаз қутича билан дўстининг ёнида ҳозир бўлди.

— Мен кўп ўйладим ва "Feruza" ресторанини ўз муносиб эгасига топшириш керак деган хулосага келдим. У инсон "Feruza" нинг ҳозирги ва бундан кейинги тақдирига бевосита даҳлдор инсон. Бундан бир неча ой илгари жамоамиз ва шахсан менинг бир неча миллиард долларлик ҳонавайрон бўлишдан сақлаб қолган ҳам шу —инсон бўлади.
Залдагилар бу инсон ким бўлди экан деб бир-бирларига безовталаниб қараб қолишди. Улардаги бу ҳолатни ич-ичидан ҳис қилиб турган Ҳорун Рашидов янада завқ билан сўзида давом этди:

— Ана шу инсон сабаб "Feruza" нинг бир неча филиаллари штатларда ўз фаолиятини бошлади ва айни кунларда уларнинг ҳар бири мустақил мажмуа сифатида йўлида давом этиш арафасида турибди. Юқоридагилардан келиб чиқиб мен директорликни маълум шахсга топширмоқчи эмасман, балки "Feruza" ресторанини барча эгалик ҳуқуқи билан юқорида айтиб ўтган инсонга ҳадя сифатида топширмоқчиман. У инсон сизларга ҳам яхши таниш. Ҳозир у инсонни даврамизга таклиф қиламиз ва ресторанимизнинг рамзий калитини тақдим этамиз
  

-109-
❤10👍3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

— Даврага менинг яқин дўстим, қиёматли синглим, "Feruza" нинг тақдирига бевосита ва билвосита масъул бўлган инсон, сизларнинг янги раҳбарингизни таклиф этаман.
Хонзода! Кел! Даврага чиқ!

Дастлаб Хонзода Ҳорун Рашидовнинг чорловидан ҳайрон қолди, кўп ўтмай "Ҳорун ака мен билан хазиллашяптилар шекилли" дея довдираб қолди. Турли қарама-қарши фикрлар исканжасида зил бўлиб кетган боши оёқларини бир қадам илгари силжитгани йўл қўймади.

—Ҳайрон бўлма, Хонзода! Мен хазиллашаётганим йўқ,- бошини силкиб ўртага чорлади Ҳорун Рашидов, — мен бу қарорга узоқ ўйланиб сўнгра келдим. "Feruza" ҳақдорлиги учун сендан муносиби йўқ. Бундан ўн олти йил аввал ушбу ресторанга тамал тоши қўйилганда, у фақат яхшилар ва яхшиликларга хизмат қилади деган орзуни қилгандим. Бугун эса ўша орзунинг ижобатини кўриб турибман.

Шу пайт Хонзоданинг ёнида турган Феруза уни давра сари етаклади:

— Юринг, Хонзода... Сизни кутишяпти.

Хонзода турган жойида бир лаҳзага гандираклаб кетгудек бўлди.

Ундаги ҳолатни узоқдан фаҳмлаб турган Асрор ака ўрнидан туриб қарсак чала бошлади. Асрор акага Саидумар, Жалолиддин ва таркибнинг йигирмадан ортиқ йигитлари қўшилди. Тез орада Дилнавоз опа бошчилигида "Сеҳр" қизлари ҳамда Виолеттанинг дизайнер шогирдлари Хонзодани олқишлай бошладилар. Бир дақиқага бормай эса бутун зал оёққа қалқди.

Хонзоданинг кўнгли тўлиб кетди. У айни дамда узоқларга қочиб кетгиси ва тўйиб, тўйиб йиғлагиси келарди.
Йўқ, у бойлик, мансаб, обрў-эътибор, шон-шуҳрат учун эмас, балки шунча инсонлар ўзини меҳр билан қабул қилганлари , уларнинг ҳаётида ўз ўрни борлиги учун, бирларига қиз, бирларига опа, бошқаларига сингил сифатида қадрдон бўлиб улгурганидан юраги тўлиб-тошиб борар эди.

Ҳаммадан ҳам Мадумар ака, Ҳумоюн, Хондамирларнинг ҳайратлари чексиз эди. Улар кўз ўнгиларида содир бўлаётган воқеаларга қувонишни ҳам, ҳайрон бўлишни ҳам билмай тараддудланиб қолган эдилар.
Ваниҳоят Хонзода ўртага чиқди. Ҳорун Рашидов унга рестораннинг эгалик ҳуқуқи ҳужжатларини топширар экан, микрофонни четга суриб "Барчаси учун раҳмат сенга, Хонзода..." дея шивирлади. Унинг овозини ресторандаги ғала-ғовур босиб кетди.

...

Бир чеккада бўлиб ўтаётган тантанали маросимни кузатаётган икки нафар киши жон-жаҳдлари билан қарсак урар эдилар-у, бироқ кўзлари кулмасди. Совуқ бир аламзадалик билан боққан бу нигоҳ эгалари аллақачон қиз шўрликнинг тақдирини ўзларича ҳал қилиш пайига тушиб бўлган эдилар.

-110-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤18👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.

🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ. ☘🌸
БУГУНГИ
КУНИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН.
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
Яратган эгамга шукрлар бўлсин!
💘🌸💘
Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !
💞💓💞💓💞💓💞💓💞💓
Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин
.
💞💓💞💓💞💓💞💓💞💓💞

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Ноёб бахт | Бўлган воқеа | Сабрием
Sakiyna
#Сабрием

Ҳаммага ҳам насиб этмайдиган ноёб бахт эгаларининг таъсирли воқеаси.

Муаллиф: Хуршида Хуррамова
Ижрочи: Сабрием

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  — Даврага менинг яқин дўстим, қиёматли синглим, "Feruza" нинг тақдирига бевосита ва билвосита масъул бўлган инсон, сизларнинг янги раҳбарингизни таклиф этаман. …
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

— Мен буни шундоқ қолдирмайман, — деди ташқарига чиққан Ҳусан Давронов ўриндиқ ёнига чирт этиб тупурар экан, — шунча ишини мен қиларканман-да бу кишим ресторанни шундоқ бус-бутунлигича анави ... га ҳадя қилиб юборармишлар. Мен бўлсам у хоним афандини этагини ўпиб хизматини қиламанми шунда!?

— Шундаям Хонзода хоним истаса ишлайсиз у ерда хўжайин, истамасалар думингиз тугилади, — оловга мой сепди Ўлмас, — кўряпсиз-ку бошлар —оёқ, оёқлар— бош бўлган замон келди.

— Мени ҳеч нарса билан ишим йўқ. Ўз ҳаққимни қайси йўл билан бўлса ҳам ундириб оламан. Жуда бўлмаса анави шаллақини бир балога гирифтор қилиб аламдан чиқмасам ҳисобмас. Тавба қилдим, биз шу ёшгача эриша олмаган ютуққа муштдек бошидан бу жинқарча қандай эришди экан-а? Бу ерда аниқ бир гап бор!?

— Ана Рашидовнинг ўзи айтиб турибди-ю, "Мени хонавайрон бўлишдан сақлаб қолди, ресторанни ҳадя қилишим Хонзоданинг хизматлари ёнида ҳеч гап эмас" деб!?

— Айтаверади-да, —беҳафсала қўл силтаб Ҳусан Давронов, — нима тумонат одамни ичида икковлари орасидаги гапни айтармиди? Билиб қўй, эркак билан аёл киши орасида нимадир илиқлик борми, демак масала ҳал. Икковлари ҳалигиндай...

— Йўғееей, ахир Ҳорун Рашидов неча йиллик севгисига энди эришди дейишди-ку!?

— Нима бўлибди? Бу бошқа аёл билан муносабатга киришишга ҳалақит берармиди? Айниқса буниси ёшгина, офатижон бўлса? Кўрган ҳар эркакнинг суқи киради-ку унга? — ижирғанганча жавоб қайтарди Ҳусан Давронов, — бўпти юр ичкарига кирайлик. Кайфиятимиз бир тийин бўлганини сездириб қўймайлик. Эртага уйга ўтсанг келишиб тайинли бир режа тузармиз.

— Ҳўп бўлади, Ҳусан ака.
  

-111-
👍6😢3
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

🍂

Кутилмаганда синглисининг "бошига бахт қушининг қўниши" Ҳумоюнни эсанкиратиб қўйганди. Ҳорун Рашидов давра ўртасида туриб ресторан эгалигини нима учун Хонзодага раво кўрганлиги ҳақида қанчалик тушунча берган бўлмасин, аканинг кўксини қандайдир мавҳумлик ғижимларди. Рост, Хонзоданинг ўрнида бошқа инсон, тўғрироғи эркак киши бўлганда бундай шубҳа-ю гумон ҳеч кимсанинг хаёлига келмаган бўларди. Аёл киши аёл киши экан-да. Уни бирор бир яхшиликнинг устида кўрилса ҳам одамзод деганлари дарров гумонга берилар экан. "Мен синглимни қандайлигини биламан, —дея ўзини босишга ҳаракат қилар эди Ҳумоюн, — бироқ анови Рашидов деганлари ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. Ишқилиб бўлаётган ишларнинг баридан бирон ёмонлик чиқмаса бўлгани. Ахир қаерда мол-дунё, мансаб, бойлик бўлса ўша ерда ҳасад, иғво, фисқи фасод бўлиши табиий. Ҳай майли, энди синглим ёлғиз эмас. Унинг ёнида биз акалари ва асосийси адамлар борлар"— шу ўйга келган Ҳумоюннинг кўнгли ёришгандек бўлди ва залдаги ўйин-кулгини кузата бошлади.

Ҳумоюн сингари фикрлаётганлар залда ёлғиз эмасди. Хонзоданинг бахтидан чин дилдан қувониб, шу билан бирга ўз тақдиридан мунғайиб қолган Жалолиддин бундан буёғига нималар бўлиши ҳақида зўр бериб ўйланаётган эди. Жалолиддин кейинги кунларда Хонзода ҳақида тез-тез ўйланаётган эди. У қизга кундан кунга боғланиб бораётганини ўзи ҳам ҳис қилиб турарди. Унинг кўнглини очиқ китоб каби ўқиб тургандек Асрор ака ҳам Жалолиддинга "Сизлардан яхши жуфтлик чиқади. Бўладиган ишни бўлгани яхши. Қизнинг сўзини олсанг Мадумар аканинг ёнига ўзим совчиликка борардим" деган сўзларни кунига бир, икки такрорлаб қўяётганди.
Энди бўлса...

-112-
❤11
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Тақдир деганлари инсонни ҳар кўйга солар экан-да. Кечагина қўлини узатса етгудек бўлган қиз бугун осмоннинг ойига айланганди-қўйганди. Жалолиддин узоқдан Хонзодага киши билмас назар ташлар экан "Яхши ҳам унга ҳисларим ҳақида билдирмаганим. Ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолгани соз иш бўлди" дея ўйларди.
Ана шундай ўй-хаёллар исканжасида орадан икки кун ўтди. Бу орада Ҳорун Рашидов Хонзодани ёнига чақириб ресторанга тегишли бўлган барча калит ва бошқа қоғоз ҳужжатларини ҳам топшириб улгурди.
Чоршанба куни эрталаб аэропортда Ҳорун Рашидов ва унинг бир гуруҳ ёрдамчиларини сафарга кузатиб қўйгач, Хонзода Асрор акага жавдираб қаради:

— Мен бошқарув масаласида сиз ва Жалолиддин акадан бошқа кимга ҳам суяна оламан? Илтимос, қадрдонлигимиз йўқолмасин, сизлар ҳам мени ташлаб кетманглар, — деди ўпкаси тўлиб, — ўзи тинчгина юргандим. Ҳорун ака мени жуда маъсулиятли ишга қўйиб кетдилар.

Асрор ака унга мийиғида жилмайиб тикилди:

— Албатта. Сен ҳавотир олма. Шу вақтгача бирга ёмон ишламадик. Давомига ҳам шундай бўлади.

— Жалолиддин ака кўринмайдилар? — овози билинар — билинмас титраб сўради Хонзода, — илгари бундай огоҳлантирмасдан йўқ бўлиб қолмасдилар?

— Жалолиддин тумов бўлиб қолибди. Эрталаб қўнғироқ қилганда овози бўғилиб турганди. Мен унга яхшилаб даволаниб кейин ишга келгин дегандим. Яна бу ердагиларга ҳам тумовни юқтириб юрмасин. Қиш иссиқ келганига касаллик роса авж оляпти.

— Майли илойим соғайиб кетсинлар. Хўш, Асрор ака, ишга қайтдикми?

— Қайтдик! Бугун тўй маросимимиз бор. Тайёргарликни кўздан кечирайлик-чи?

Йўлда Хонзода Асрор акага маслаҳатомуз деди:

— Асрор ака, қўриқлаш хизматига муносиб бир йигит кўрсатсангиз, сизни ёнимга маслаҳатчи ўрнида ишга олсам дегандим.
Хонзоданинг таклифидан Асрор ака ўйланиб қолди...

-113-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛ МУБОРАК!

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Алҳамдулиллаҳ, улуғ Муҳаррам ойининг илк тонги — янги ҳижрий йил юртимизга кириб келди. Сизу бизни соғ-саломат ушбу кунларга етказган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза — Аллоҳнинг ойи бўлмиш Муҳаррам ойидаги рўзадир», деганлар (Имом Муслим ривояти).

Ё Роббим! Ушбу янги йилни динимиз, дунёмиз ва охиратимиз учун хайрли ва баракали қилгин. Хонадонларимизга тинчлик, қалбларимизга хотиржамлик ато эт!

Хайрли тонг! Кунингиз файзли ва савобли амалларга бой ўтсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
🥰4❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌺 Жаноза ўқилар бир кун бизга ҳам.😢

🕊️ Бугун биз кузатаётган инсонлар қаторида, эртага биз ҳам бўлишимиз мумкин. Ҳаёт ўткинчи, яхши амаллар эса абадийдир.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни иймон билан яшаб, иймон билан кетишни насиб этсин.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹 Ҳурматли хонимлар, хўжангизга бу "қонун" ҳақида эслатиб қўйинг-а .

🍃 Жўнатганлар реакция қолдириб кетамиз .❤️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2 ТУНДАН ТОНГГАЧА ... Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)  Тақдир деганлари инсонни ҳар кўйга солар экан-да. Кечагина қўлини узатса етгудек бўлган қиз бугун осмоннинг ойига айланганди-қўйганди. Жалолиддин узоқдан Хонзодага киши…
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

Мана бир неча кундан буён Ҳусан Давронов ҳасад ўтида куяди. Ҳуддики Ҳорун Рашидов уни ланғиллаб ёниб ётган тубсиз чоҳга улоқтириб кетгандек ҳар бир ҳужайраси бемисл азобга гирифтор бўлгандек ўртанади у.

Исботланган ҳақиқатларга кўра инсон бу дунёда энг кучли оғриқни тириклайин ёниб кетган вақтда туяр эмиш. Аммо ич—ичидан ҳасад оловида ёнган инсон туядиган азоб бундан кам бўлмаслигини Ҳусан Давронов ҳозир ўз жисмида синаб кўраётган эди. Яна айтишадики руҳ оғриғи тан оғриғидан етмиш баробар кучли бўлар экан.

Ҳусан Давронов ўзига тўқ, шу ёшга киргунча умрининг охирига қадар ётиб ейишга лойиқ мол-дунёни тўплаб ҳаракатини қилиб қўйган бўлса-да, ҳаётидан доим кўнгли тўлмай яшаганлар сирасига кирар эди. Ҳозир ўйлаб қараса у мол-дунё илинжида эмас, балки иззат-ҳурмат талабида куйиб қовжираётган экан.
Унга энг алам қилгани Ҳорун Рашидов ўзи анчадан буён орзулаб юрган курсига боласи тенги муштдек қизни қўйиб кетгани эди.
"Мен бу жинқарчани бир ёқли қилмасдан қўймайман, — алам билан ўйлар эди Давронов, —шундай қилайки ўша Ҳорун деганлари қабул қилган қарорига минг пушаймон бўлсин. Нима эмиш "Ҳусан ака, Хонзодани сизга ишондим. Ундан ҳам ҳудди менга кўрсатганингиздек ёрдамингизни аямасангиз" дейди-я ўша Ҳорун бойвачча. Нима мени ҳар бирингга ёрдам бериб қўл қовуштириб туришдан бошқа қиладиган ишим йўқми? Энг аввало шу "илон малика" ни йўлдан олиб ташлашим керак, ундан кейин нима бўлса бўлар. Ўша ресторанниям елкамни чуқури кўрсин деб ташлаб кетарман балки. Нима қилсам экан-а? Ўлмас ҳам икки кундан буён этагини тутқазмайди. Палакат шу ерда бўлганда тузукроқ маслаҳат берган бўлармиди?

-114-
❤8👍4
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 


Хонзода раҳбарликни зиммасига олганининг бешинчи куни янги хизмат хонасига келиб у ерда Ҳусан Давроновни учратиб ҳайрон қолди. Хонзода Давроновни хайрлашув маросимидан сўнг кўрмаганига турли гумонларга борган, бироқ ҳали узил-кесил бир тўҳтамга келмаган эди.

— Ассалому алайкум, Ҳусан ака! — Хонзода унга салом беришга берди-ю, бироқ унинг ўзи йўғида бу хонага бетакаллуфлик билан кириб олганига ичи оғриди.

— Ваалайкум ассалом, Хонзодахон, —деди Ҳусан ака унинг кўнглидан ўтганларни ҳис қилгандек сўзини давом эттирди, — узр, тарки одат—амри маҳол. Бир неча ой мана шу хонада раҳбар ўрнида вақтинчалик ишлаганим учун, бугун ҳам ўз-ўзидан хонага кириб кетибман. Эс-ҳушим ўзимга келганда эса чиқиб кетиш ноқулай бўлди. Яна кўзи тушган ходимлар бошқача хаёлга боришмасин дедим. Ҳар қалай аёл кишисиз-да, эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Шунинг учун сизни шу хонада кута қолай деган қарорга келгандим.

— Ҳаа, — деди Хонзода отаси тенги девдек эркакга "Хонадан бемалол фойдаланаверинг" дегиси келмади, боз устига Ҳусан аканинг қочиримли гаплари унинг иззат-нафсига текканди, —ҳеч қиси йўқ бир бўлиб қолибди-да. Хўп, энди гап бундай, Ҳусан ака!? Биласиз таркиб алишди.Штатларга бир қанча малакали ходимларимиз кетганликлари сабабли анча-мунча иш ўринлари бўшаб қолди. Ҳозирча имкон даражасида қўлимизда бор кадрлардан унумли фойдаланиб турсак дегандим. Айтганимдек, буларнинг бари ҳозирча. Ҳадемай бўш иш ўринларига янги малакали мутахасисларни жалб этиш ҳаракатидамиз. Шунинг учун сизни кадрлар бўлимини юритиб турасизми деб ўйлаётгандим .
Бу таклифдан чарм диван-креслода ялпайиб ўтирган Ҳусан Давроновнинг бир зумда ранги гезариб кетди.

— Мен... Мен бироз дам олсам дегандим, —деди у ахири чайналганча,- балки билмассиз қанд касалим бор. Шунга майдонни ёшларга бўшатсам дегандим.

-115-
❤13
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...

Муаллиф:  Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 

—Шундай денг? —ўйланиб қолди Хонзода, — майли, Ҳусан ака, муҳими соғлиқ. Соғлиқ ҳақида гап кетганда биз бир нарса дея олмаймиз. Бўлмаса бироз дамингизни олинг, соғлиғингизни тикланг.

Хонзода шундай деб сумкачасини қўлига олди:

— Майли, Ҳусан ака, мен шошилиб тургандим. Руҳсатингиз билан.
"Сеними шошмай тур!— Хонзоданинг орқасидан ижирғаниб қараб қолди Ҳусан Давронов, — ким билан ўйнашаётганингни билмаяпсан шекилли!? " Кадрлар бўлимини юритиб туринг! " дейдими? Экиб қўй ўша кадрлар бўлимингни! Нимани юритишни ўзим биламан! Озгина сабр қилсанг кўрасан ҳам!"

🍂

Хонзода Жалолиддиннинг ёнига шошилаётган эди. У кеча Асрор акадан йигитнинг оиласи Тошкентга келганлиги ҳақида эшитган эди.
Мана бир неча кундан буён Жалолиддин тоби йўқлиги сабаб ишга келмаётган эди. Хонзода ундан телефон орқали ҳол сўраган бўлди. Бироқ у Жалолиддиннинг ўзини жуда кўргиси келаётган эди, шу сабаб Хонзода Асрор акадан Жалолиддиннинг ижара уйига олиб боришини илтимос қилган эди.
Асрор ака Хонзода билан Жалолиддиннинг уйига кириб боришганда уни оила даврасида учратишди. Хонзода тезда ўзини маҳкам бағрига босиб кўришган ва сенсираб муомала қилаётган Баҳринисо она билан чиқишиб қолди.

— Ўзим ўргилай сендан, шундай қилиб мана шу қиличдек йигитларга бошлиқман дегин, болам?

-116-

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😊 Ассалому алайкум!
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ♦️тонги муборак бўлсин!
♦️♦️♦️♦️♦️♦️
🤲 Соғ-саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!
♦️♦️♦️♦️♦️♦️
🪻 Аллоҳим тонгингизни нурафшон;
💛 Кўнглингизни хотиржам:
🍒 Чеҳрангизни нурли қилсин;
💛Танангизни саломатлик;
🍒 Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌸 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
💜💜💜💜💜💜💜

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸🍃
МУХАРРАМ ОЙИНИНГ ИККИНЧИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

Аллоҳ таоло бу кунни ҳайрли сахифалар билан бошласин. Қалбингизни иймон нури билан ёритиб, дуоларингизни ижобат қилсин.

Ҳар бир кунингизда барака, ҳар бир ишингизда мувоффақият, ҳар бир синовда сабр ато этсин.

Кўнглингизга хотиржамлик, умрингизга файз ризқингизга кенглик берсин. Юзингиздан табассум, қалбингиздан шукур аримасин 🤲🏻💫

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
БИР ОҒИЗ СЎЗ ФОЖЕАСИ (ҳаётий лавҳалар)

Бир келин туғруқхонадан чиқди. Дугонаси хабар олгани келиб, гап орасида умр йўлдоши нима совға қилганини сўраб қолди.
Келин: Хеч нарса совға қилмадилар.
Дугона: Наҳотки, шуми сени қадринг?, - деб дугонасининг ҳаётига бомба ташладию, ўзи кетди.
Кечки пайт ишдан чарчаб келадиган эр билан келинчак тортишадиган, урушадиган сал нарсага ғазабланадиган бўлиб қолди. Ҳар битта гапида қадрини пеш қилавергач эр талоғини бериб юборди.
Муаммо нимадан бошланган эди?
Дугонасининг бир оғиз сўзидан!

Икки дўст учрашиб қолишди. Бири иккинчисидан,
- Қаерда ишлаяпсан?
- Фалончи дўконда.
- Ойига қанча тўлашяпти?
- 500 минг
- Бор йўғи 500 мингми? Бу билан қандай яшаш мумкин ахир?
Сени шунча меҳнатинга арзимас экан деб ишини дўстига ёмон кўрсатиб қўйди.
Бола дўкон хўжайини олдига бориб, ойлигини оширишини талаб қилди. Хўжайни эса рад қилди.
Бир оғиз сўзни эшитмасидан аввал тинчгина ишлаб юрган бола, энди ишсиз қолди.

Қария дам олиб, уйида ётган эди. Олдига чиққан қўшниси, "Нимага ўғлинг келиб сендан хабар олиб турмайди? Ишлари кўпайиб кетганига ишондингми?"
Бир оғиз сўз, отанинг тоза қалбини кемириб ташлади. Розилик эвазига норизолик қамраб олди.
Шуни унутмангки, шайтон тили билан ҳам гапиради.

Ҳаётимизда қуйидаги саволлар такрорланадиган бўлиб қолди.

- Нимага фалон нарсани сотиб олмадингиз?
- Нимага сизда бу нарсадан йўқ? Ҳамма олаяптику..
- Бу ҳаётга ёки шахсга қандай чидаб келаяпсиз?
- Шундай бўлишига қандай йўл қўйяпсиз?

Бу нарсаларни эҳтимол жоҳиллик юзасидан сўрармиз ёки бизга шу нарсаларни билиш қизиқ туюлар ёки гап йўғида бекорчиликдан айтиб ўтармиз. Лекин шу сўраган нарсаларимиз суҳбатдошимизга қанчалар оғир ботишини ўйлаб ҳам кўрмаймиз.
Азизлар гапираётган гапимизни тарозига солиб кўрайлик.

Сўзлар - ҳудди калитларга ўхшайди. Улардан тўғри фойдалансанг бировни оғзини ёпасан ёки қалбни очасан....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1
Forwarded from 15.00 2pm help
📢 🌌🌌🌌🌌🌌🌌🌌🌌🌌

“𝗕𝗼𝗹𝘀𝗵𝗶𝗺𝗲𝗿” 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗼‘𝗹𝗰𝗵𝗮𝗺 𝗲𝗺𝗮𝘀, 𝗺𝗼𝘀𝗹𝗶𝗸 𝗵𝗮𝗱𝘆𝗮 𝗲𝘁𝗮𝗱𝗶.
𝗤𝘂𝗹𝗮𝘆, 𝗻𝗮𝗳𝗶𝘀 𝘃𝗮 𝘇𝗮𝗺𝗼𝗻𝗮𝘃𝗶𝘆 𝗹𝗶𝗯𝗼𝘀𝗹𝗮𝗿 — 48 𝗱𝗮𝗻 60+ 𝗿𝗮𝘇𝗺𝗲𝗿𝗴𝗮𝗰𝗵𝗮 👗

💃 RASPRODAJA 🕺

𝗕𝗢𝗟𝗦𝗛𝗜𝗠𝗘𝗥𝗟𝗔𝗥 DO'KONI
Бек барака 9 қатор 437, дўкон


Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona


https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy

Homiy: Hammasi 25 ming so'mdan
😚😚😚😚😚😚😚😚😚😚😚
#12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM