Forwarded from 15.00 2pm help
“𝗕𝗼𝗹𝘀𝗵𝗶𝗺𝗲𝗿” 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗼‘𝗹𝗰𝗵𝗮𝗺 𝗲𝗺𝗮𝘀, 𝗺𝗼𝘀𝗹𝗶𝗸 𝗵𝗮𝗱𝘆𝗮 𝗲𝘁𝗮𝗱𝗶.
𝗤𝘂𝗹𝗮𝘆, 𝗻𝗮𝗳𝗶𝘀 𝘃𝗮 𝘇𝗮𝗺𝗼𝗻𝗮𝘃𝗶𝘆 𝗹𝗶𝗯𝗼𝘀𝗹𝗮𝗿 — 48 𝗱𝗮𝗻 60+ 𝗿𝗮𝘇𝗺𝗲𝗿𝗴𝗮𝗰𝗵𝗮 👗
𝗕𝗢𝗟𝗦𝗛𝗜𝗠𝗘𝗥𝗟𝗔𝗥 DO'KONI
Бек барака 9 қатор 437, дўкон
Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
Homiy: Hammasi 25 ming so'mdan
#12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
KOTTA SKIDKALAGA ULGURING
┏━━━━━━━━━━━┓
彡👉🏻❤️ K I R I SH ❤️ 👈🏻 彡
┗━━━━━━━━━━━┛
https://t.me/+PqhCrSfY9BhlMzEy
Reklama xizmati: @made_Durdona
Homiy kanal:
#14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
Хонзода уялганча ерга қаради.
— Уялма қизим, — деди Баҳринисо она унинг кўнглидан ўтганларини сезган каби, — Тўмарис, Сароймулкхоним, Хонзодабегимлар ҳам сен каби шижоатли аёллар бўлишган-да. Сен қизнинг кўзингда ҳам ажиб бир ёлқин бор экан. Сен кабилар ҳар қадамда учрайвермайди. Ҳай майли, уялтиравермай-а, сени? Ол манови қанд-қурслардан. Мозор босиб келган.
— Раҳмат онажон, — деди Хонзода юрагидаги ҳисларни яширмай, —мен ҳам сизни бирам яхши кўрдим. Жуда самимий аёл экансиз.
— Ҳали насиб қилса она—бола бўлиб кетамиз,— деди дилкашлик билан Баҳринисо она,— Жалолиддин қишни шу ерда чиқарасизлар деяпти. Унисини билмадим-у, аммо набирамни бирам соғинганман. Жалолиддиннинг ўғли анчадан буён шу ерда эди. Қудаларим бугун кечга олиб келишар экан. Унгача шу ерда қолсанг, набирамни ҳам кўриб кетардинг. Кўзлари мунчоқдек, бирам ширин бола.
Хонзодани ёдига Жалолиддиннинг ўзини "Мунчоқкўз" деб аташи тушиб, юзлари лоларанг тусга кирди.
— Онажон, ҳозир кетмасак бўлмайди. Тез орада яна келамиз, — деди Хонзода юрагининг дупурини биров эшитиб қоладигандек шошилиб, сўнг келганидан буён "ҳа" ёки "йўқ" дан нарига ўтмаган Жалолиддинга юзланди, — сиз ҳам тезроқ кучга кириш ҳаракатини қилинг. Янгитдан иш бошлаш бизга анча қийин бўляпти. Айни дамларда мен ва Асрор ака ёрдамингизга жуда муҳтожмиз.
— Ҳўп...
Хонзода ва Асрор ака хайрлашиб чиқиб кетишгач Баҳринисо она эрига қош қоқди:
— Қаранг, отаси. Келининг борми деб сўраса бор дейдигудек суқсурдеккина қиз экан-а?
— Ҳа нимасини айтасан? — деди Жалолиддиннинг отаси ҳўрсинганча, — кўзимиз очиқлигида, набирамиз эсини танигунча уни оналик қилиб қўйишимиз керак.
— Ойи, илтимос бу гапларни қўяйлик, — деди Жалолиддин ўйчанлик билан, — у қиз қайда-ю, мен қайда? "Кўрпага қараб оёқ" дердингиз-ку ўзингиз ҳам. Мен турмуш кўрган эркак бўлсам, яна ўғлим ҳам бор. У бўлса...
— Турмуш қурган бўлсанг нима бўлибди? Қаерда ёзиб қўйган турмуш кўрган эркак қайта уйланмасин деб? Сен эрмакка уйланиб, эрмакка ажрашган йигит бўлсанг экан-ки ўтмишингдан ҳавотир оласан?
Сен бола бир нарсани ёдингда тут! Аёл кишини кўнглидан жой ола билсанг ҳар қандоқ ҳолатда ҳам сени қабул қилади!
-117-

❤11
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
🍂
— Ҳа Ўлмас!? — ижирғаниб қўнғироққа жавоб қайтарди Ҳусан Давронов, — мен сени ўлиб қолдингми дегандим!?
— Ака, — ҳовлиққан овоз эшитилди тармоқдан, — менга жаҳл қилманг, сизга роса зўр хабарим бор. Суюнчини ёғлиқроқ қилиб чўзаверасиз бу ёғига.
— Йўғ-ей? —дарров қулоқлари динг бўлди Давроновнинг, — суюнчидан ҳавотир олма. Қани хабарингни айт-чи?
— Бу телефонда айтиладиган гапмас, — овози сирли тус олди Ўлмаснинг, — бу бақамти ўтириб, яримта қазини паррак-паррак қилиб, анави "бўйни узун" ни улфатчиликка чақириб гаплашадиган гап, мен сизга айтсам.
— Ундай бўлса, меникига келақол. Ҳозир уйда ёлғизман. Бир отамлашсак отамлашардик ўладиган дунёда?
— Ҳеч ким йўқ бўлса айни муддао,- Ўлмаснинг ҳиринглаган овози эшитилди тармоқдан, — айтсам ишонмайсиз, мен эшигингиз рўпарасида турибман.
— Э калланг қурсин сени! Гапни шундан бошламайсанми, галварс!? — залворли дарвозанинг қулфи "ширқ" этиб овоз чиқариб очилди, — кир имилламай.
Ўн дақиқаларда мўъжаз ва ўзига хос тўкин дастурхон атрофидан жой олган Ҳусан Давронов шогирдининг оғзига тикилди:
— Қулоғим сенда, Ўлмас. Қанақа хушхабар ҳақида гапираётгандинг?
— Айтсам ишонмайсиз, Ҳусан ака, — оғзининг таноби қочди Ўлмаснинг, — мен анави ойимча ҳақида шунақанги маълумот топдим-ки... Эшитсангиз оғзингиз ланг очилиб қолади. Мен сизга айтсам энди унинг тизгини қўлимизда, истаган томонга тортиб ўйнатаверамиз...
-118-

❤7😢5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ_2
ТУНДАН ТОНГГАЧА ...
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
— Оббо, ота—бобонг темирчи бўлганми? Мунча гапни чўздинг?- Ҳусан Давронов тезроқ Хонзода ҳақидаги ўша сирни билишга ошиқарди.
— Ака, мен келтирган хабар ҳар қанча кутишга арзийдиган хабар. Хуллас, бу қизнинг тарихи тоза эмас экан. Тошкентга келгунча қишлоғида бадном бўлган экан. Шунга бўлиб турай деган тўйи ҳам бузилган экан. Ўша тўйга ҳамма нарса тахт бўлганда бу қиз...
Хуллас "Ресторан раҳбарлигига хулқи расво аёл тайинланди. Ким билсин унинг Ҳорун Рашидов билан қандай алоқаси бўлган?" деган гап-сўзларни болалатсак қандоқ бўларкин а?
Ҳусан Давронов кўзларини бир нуқтага тикканча ўйланиб қолди, бироқ кўп ўтмай қўл силтади:
— Бўлмайди. Нима энди бир камимиз кўчама-кўча ғийбатчи хотинларга ўхшаб гап тарқатиб юришимиз қолувмиди? Кимга нимани исботлаймиз бу билан? Қолаверса бу ишларимиз Хонзода учун "пиар" вазифасини ҳам ўташи мумкин. Ёшгина раҳбар, бунинг устига атрофида бир дунё гап-сўз тарқалган аёлни бир бора бўлса-да кўриш учун ҳам ресторанга одам ёпирилиб келиши мумкин. Ана унда кимга зиён? Яна бизгами? Бу режанг хом. Бошқа режа туз! У шундай режа бўлсинки сих ҳам куймасин, кабоб ҳам. Топ шунақасидан.
Ундан кейин битта гап: бўйи бўйингга, кучи кучингга мос душманинг бўлиши ҳам омадинг мен сенга айтсам. Шунингдек сен ҳам душманингга лойиқ бўлсанг ўзингни ҳақиқий курашчидек ҳис қиласан. Мана бунақа аёл кишининг "этаги"га осилиб курашиш эса мард эркакнинг иши эмас. Мен бундай курашни ёқламайман. Айниқса аёл киши билан бундай усулда олишиш ожизлик. Эртага мазза қилиб ғалабангни ҳам нишонлай олмайсан. Бизга бошқачароқ режа керак.
Давроновнинг сўзларидан Ўлмас ўйланиб қолди.
-119-
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤5😢5🔥2
Forwarded from 15.00 2pm help
“𝗕𝗼𝗹𝘀𝗵𝗶𝗺𝗲𝗿” 𝘀𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗼‘𝗹𝗰𝗵𝗮𝗺 𝗲𝗺𝗮𝘀, 𝗺𝗼𝘀𝗹𝗶𝗸 𝗵𝗮𝗱𝘆𝗮 𝗲𝘁𝗮𝗱𝗶.
𝗤𝘂𝗹𝗮𝘆, 𝗻𝗮𝗳𝗶𝘀 𝘃𝗮 𝘇𝗮𝗺𝗼𝗻𝗮𝘃𝗶𝘆 𝗹𝗶𝗯𝗼𝘀𝗹𝗮𝗿 — 48 𝗱𝗮𝗻 60+ 𝗿𝗮𝘇𝗺𝗲𝗿𝗴𝗮𝗰𝗵𝗮 👗
𝗕𝗢𝗟𝗦𝗛𝗜𝗠𝗘𝗥𝗟𝗔𝗥 DO'KONI
Бек барака 9 қатор 437, дўкон
Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
https://t.me/+zFtQeRmcCfhmYzAy
Homiy: Hammasi 25 ming so'mdan
#17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли тонг азизлар
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Омонмисиз, қадрдон...
Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!
Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"
Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!
Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!
Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!
📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Кимки гўзал ҳаёт кечиришни истаса...
🪶 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
©BintuSodiq
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🪶 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
©BintuSodiq
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
- Ҳакимлардан бири ўғлига: фалон қўшнимиз бор-ку! Шу бизни ёмон кўради - деди.
- Ўғли сўради: Отажон ахир улар биз билан доим яхши кўришиб, чиройли муомала қилади-ку?
- Отаси жавоб берди: «Сен уларни катталарини кулиб қараганига эмас кичик ёшдаги болаларини бизга нисбатан қандай муомалада бўлаётганига диққат қилгин. Кичик ёшдаги болалар уйидан эшитган суҳбатига қараб бошқаларга муомала қилади» - деди.
Изоҳ: “Болалар қалбида мунофиқлик йўқ. Улар катталарнинг сўзларини қалбларига илғаб, муҳаббат ёки нафратни тўғридан-тўғри қабул қилишади.”
“Бола қалбида катталар юрагидаги ҳақиқат яширинган бўлади. Агар сизга бола меҳр билан қараса, билингки, у меҳр сиз ҳақингизда гапирилган самимий сўзлардан сўнг пайдо бўлган.
Одамлар ҳақидаги ҳақиқий фикрни болаларнинг нигоҳида топасиз.”

❤2
Forwarded from 15.00 2pm help
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
https://t.me/+LZqHbMftxJpiMjRi
https://t.me/+LZqHbMftxJpiMjRi #14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM