🧕 Muslimalar kundaligi
1.65K subscribers
3.62K photos
3.52K videos
4 files
6.82K links
Download Telegram
Forwarded from 15.00 2pm help
⬜⬜⬜⬜⬜⬜ ⬜⬜⬜⬜

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

DETSKIYLANI ENG  ZO'RI SHU KANALDA BIR KIRIB KO'RING

Podrastkavoy bolalar uchun mega skidkalar bor

Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega adminka
@ErkatoyAdmin ☀

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy

XAMKOR REKLAMA ⤵️#14
https://t.me/+gu6SiBD8OFs4NzIy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

6-қисм


Ҳуснора ўта ҳотиржам эди. Балки айрилиқ уни кўйга солгандир.
Хоналарига кириб кетишганида тун пардасини аллақачон ёйганди.
Ҳуснора ёстиққа бошини ташлаганди ҳамки хонада ғалати шитирлаш овози эшитилди. Туриб у ёқ бу ёққа қаради, ҳамма ер жим.
- Жинни бўляпман шекилли.
Кейин чарчоқ устунлик қилдими ухлаб қолибди.
Тушида унинг сочини кимдир тинимсиз силарди. Ёнига ҳушбўй атиргул ҳам қўйганди. Негадир кўзини очолмади. Ёнида турган инсонни, нафас олишини ҳаммасини ҳис қилди. Эшитди. Аммо кўзини очолмади.
Эрталаб уйғонганда кечаги тушми, ўнгми англаёлмади.
- Бу уйга келган кунимдан бери бари ғалати. Негадир кундан кунга ақлдан озмаяпманми деб ўйлаб қолдим.
Ҳуснора кўзгу олдига бориб юзларига тикилиб қаради. Унда ҳаммаси жойида. Сочини йиғаман деганди қўлидаги тароқ беҳосдан тушиб кетди . Оламан деб эгилганда эса...
- Бу...
Атиргул япроғи тушиб қолибди. Қизиқарли томони шундаки гул барги эндигина тушиб қолгандек тирик. Ҳаттоки бир икки томчи намлик ҳам бор.

- Бу туш эдими? Ёки... Тавба.
Ҳуснора крават остига ҳам қаради. Бошқа жойда шубҳали нарса йўқ эди.

***


Маҳмуд ака ўғли Айюбни олдида ўтирибди.
- Дада етарли, олиб кетаман энди сизни.
- Бу ер мен учун қадрли ҳеч қаерга кетмайман.
- Дада сизни ёлғиз қолдиролмайман. Уйланинг десам унамаяпсиз.
- Ҳуснияни гўри совимаган. Менга уйланишдан гапирма.

Давоми бор...

Реакция бу баҳо 👍👍👍
👍12
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:


МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

7-қисм


- Нима қиламиз унда? Сизни шу ерга ташлаб кетайми?
- Болам, неча йилдан бери узоқдасиз. Уйланганимга қасд қилиб уйга келмадингиз ҳатто.
- Дада биз ҳам онамдан кейин ҳазм қилолмадик. Майли ўтган иш ўтди. Энди сизни қолдириб кетмаймиз. Олиб кетаман. Қаршилик қилманг. Акаларим ҳам шу фикрда.
- Мени ўйлаганча, уйлансанг бўлмайдими?
Маҳмуд ака ҳам кичик ўғлини нозик жойидан тутди.
- Дадааа, уйланиш қочмайди. Аввал ишларни йўлга қўйиш керак.
- Сени ёшингда учта ўғлим бор эди.
- Бўлади дада ҳаммаси. Қани нарсаларни йиғинг.

***

Ҳуснора паришон ҳолда телевизордан кўз узмай турибди.
- Ҳай, ҳай телевизор кўрманг. Азалисиз а? Кўрганлар нима дейди. Онаси ўлиб дарров телевизор кўряпти демайдими?
Жамила телевизорни ўчирди. Ҳуснора эса кўчага чиқди. Чуқур нафас олди. Онасизлик дардини улар қаёқдан тушунсин. Айни дамда ўзи билади жони. Юраги тўхтаб қолмаганига ҳайрон. Шунчалар қалби азобдакииии, буни сўз билан ифодалаб беролмайди.
Хуршид ёнига келиб ўтирди.
- Сиқиляпсанми?
Ҳуснора яна сассиз қолди.
- Менга ичингни бўшатишинг мумкин.
- Нимани ўзгартиради? Бундан бор ой олдинги бахтли ҳаётимни қайтара оладими?
Хуршид унга тикилиб қаради. Нуқсонсиз юзи ҳамон сўлғин.
- Мен ҳам дадамдан айрилганман.
- Бу икки хил масала.
- Нега?
- Сиз жуда ёш бўлгансиз бу ерга келганда. Мен эса бир кунда дадам ва ойимдан ажралдим.

Хуршид бошқа гапирмади. Асли гап тополмай қолди гаплашишга. Ҳуснора туриб кетди. Хонасига кираётганда яна аввалги кунги ҳисни туйди. Негадир шу хонага киргиси келмайди. Уни нимадир бўғадигандек.
Хонасида эса пол ҳудди минг йиллардан бери артилмагандек чанд босибди.
Йўқ аслида чанг эмас, бу тупроқ тўкилган ҳолат экан.
- Хонага ҳеч ким кирмагандику...

Давоми бор. ..

Кейинги қисм учун ликени аяманг 👍👍
Мени илҳомлантиринг 😊
👍21❤5
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

8-қисм

Дарров пол латтани олиб келиб полни тозалаб олди. Анча пайт дераза олдида ойга тикилиб турди. Ҳудди уни кимдир кузатаётгандек эди.
- Кундан кунга ҳаёлпараст бўлиб боряпман. Кимам кузатарди мени.
Деразани ёпиб ўрнига чўзилди. Анча пайтгача ухлолмади. Онасини эслаб йиғлади. Кейин аста кўзлари юмилиб уйқуга кетди.
Бурнига атиргул ҳиди урилди. Яна ўша таниш ифор. Уни сочларини силаяпти .
- Кимсан?
Аммо жимлик. Ҳеч ким гапирмаяпти. Атиргул эса ғайритабиий ҳолда кўмкўк рангда. Ҳуснора кўзини очолмади. Уйқуга кетди. У хонасида аниқ кимдир борлигини ҳис қилди . Ҳис қилиш эмас мавжуд эди у. Атиргул барглари нам эди. Англай олганлари шулар.
Эрталаб уйғонганида яна ҳамма ер жимжит. Олдидаги атиргулдан ном нишон йўқ эди. Кўм кўк атиргулни у аниқ кўрди.
Бориб деразани тортди. У қандай қулфлаган бўлса ҳудди шундай ҳолда турибди.
- Ойимни ўлимлари менга жуда қаттиқ таъсир қилди шекилли.

***

Мақсуд ака уйига кириб келган одамларни қўли кўксида кутиб олди.
- Қани тўрга ўтинг.
Қишлоқни обрўли одамларидан бўлган Ҳалим ака виқор билан юрарди. Ҳозирда ҳам ўзини тик тутган ҳолда курсига ўтирди. Ёнидаги шериги ҳам аста ўтирди.
- Қани омин қадам етди бало етмасин
Қишлоқнинг у ёқ бу ёғидаги нари бери суҳбат тугаб асл мақсадга ўтишди.
- Мақсуджон сиз билан биз бир ерни одами, энди бир биримизни кўриб турганимиз йўқ. Шундай экан чайналмай гапни пўст калласини айтаман. Ўғлимга қизингизни сўраб келдик.
- Қ... Қайси қизимни?
- Каттасинида, Ҳуснорани.
- У... Уни онаси ўлганига кўп бўлмади ҳали.
- Ҳаммасидан хабарим бор. Оғиздан тушириб қўйсак бўлди. Эгалик бўлганини билишсин.

Давоми бор...

Кейинги қисм тезроқ чиқиши учун мени илҳомлантиринг👍👍👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤5
Forwarded from 15.00 2pm help
⬜⬜⬜⬜⬜⬜ ⬜⬜⬜⬜

🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

DETSKIYLANI ENG  ZO'RI SHU KANALDA BIR KIRIB KO'RING

Podrastkavoy bolalar uchun mega skidkalar bor

Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega adminka
@ErkatoyAdmin ☀

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy

XAMKOR REKLAMA ⤵️#17
https://t.me/+gu6SiBD8OFs4NzIy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМ...

Тундан нурафшон тонгга етганларга - Ассалом...
Умид, бахт, иқбол йўлин тутганларга - Ассалом...
Бисмиллоҳдан бошлаб кун, эрта сахар орзулаб,
Баракасин эшикда кутганларга - Ассалом...

Дуога қўл очганда ота деган давлатшоҳ,
"Омин" дея қўшилса она дили бўлиб чоғ,
Қайси фарзанд кўкармас, қайси ниҳол бўлмас боғ,
Яна бир кун ҳисобдан ютганларга - Ассалом...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
​​#Соғинч

– Тобингиз йўқми?
– ...
– Нега хомушсиз?
– ...
– Нега кўзларингиз маъюс?
– ...
– Қаерга боқяпсиз?
– ...
– Кимни кутяпсиз?
– ...
– Кўзларингиз менда-ю, лекин гапларимни эшитмаяпсиз?
– ...
– Акаларим, опаларим... Ахир улар сизга мендан кўра меҳрибонроқ-ку! Ёки сизни хафа қилишдими..?
– ...
– Онажон, илтимос, гапиринг, нима бўлди сизга?!
–...Соғиндим, болам!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
🔥 Мен улғайсам
Онам қарийди...


Улғайтирма, мени эй ҳаёт,
Шундай қолиб кетсам майлиди.
Бу қандайин нохақлик ҳайхот,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Сочларида оқлар кўриниб,
Ажинлари турар билиниб,
Менга узоқ умр илиниб,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Керак эмас бундай катталик,
Мен роҳатда, Онам дарддалик,
Қайтиб келсин менга болалик,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Майли кўплар кулсин устимдан,
Тоғлар қурай каму кўстимдан,
Айирмагин ҳаёт, дўстимдан,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Ё онамни,ранжитганим чун,
Ҳаёт мендан оляпти ўчин,
Онам менга керакдир тушун,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Кириб олиб кўнгил хонамга,
Умр бергин дейди, боламга,
Ҳаёт ўзинг айтгин Онамга,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Қолиб кетсам, майлиди шундай,
Бўлолмайди, хеч кимса ундай,
Катта бўлиш, керакмас бундай,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Дардим айтсам, болам-а дейди,
Ҳаётда-бу нолима дейди,
Бунча мени ғамимни ейди,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Мени шундай, қолдир эй тақдир,
Ўйлаб кўрчи балки мен хақдир,
Янги ёшим,керакмас ахир,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Насихатла силаса бошим,
Менчи нодон уюрдим қошим,
Етмаяпти сира бардошим,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Қани эди, қолсам боладай,
Алласида айтган ноладай,
Айтинглар дўст, борми онадай,
Мен улғайсам Онам қарийди...

Айбимни тан, оламанку рост
Мен ёшликни соғиндим бироз,
Улғайтирма Роббим илтимос
Мен улғайсам Онам қарийди...

Зоҳид Зиё, дардларинг сероб,
Лекин сени қилолмас ҳароб,
Фақат шу дард берар минг азоб,
Мен улғайсам Онам қарийди...

✍ Зоҳид Зиё

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤6😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🎀🩷

💥БУГУН 27 - ИЮЛ ЯНГИ ХАФТА ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🧸

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🪴🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега истаган нарсамизни қўлга кирита олмаймиз?

Чунки, бўлишини истаган нарсаларни эмас,  бўлишини истамаган нарсаларни кўп ўйлаймиз.

Бой бўлишни хоҳлаган йўқчиликдан нолиш билан, бахтли бўлишни истаганлар бахтсизликдан шикоят қилиш билан вазиятларини яна-да оғирлаштирадилар.

Нимага кўп эътибор қилсангиз яъни фикру хаёлингиз нима билан банд бўлса, шуни кўпайтирасиз қадрдон...

Тафаккур қилинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ЯХШИ СЎЗ СЕҲРИ

Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди.
Эр бир қоғозга ёзди:
" Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.
Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди.
Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."
Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ айблари бор эди. Аммо мен шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини етмиш фоизга ўзгарди. Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.
Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ийжобий энергия ҳосил қилади.
Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" , деганлар.

Муҳаммад Ротиб Нобулсий.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Файзли тонг муборак бўлсин, қадрдон!

Бугун Ота-она, яқинлар йўқланадиган, соғинч изхорила кўнгил олинадиган кун бу кун...

Оила Аллоҳ томонидан берилган улуғ неьматдир. Аллоҳ бизларни ушбу неъматини қадрлаш ва эъзозлаш идрокидан бенасиб қилмасин.

Барчангизга ушбу кун оилангиз даврасида серфайз ва сермазмун ўтишини тилаймиз.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Forwarded from ОИЛАМ БОЙЛИГИМ! (А+D)
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩🤩🤩

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️'🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

❤️❤️❤️

BEK BARAKA YOKI QOQON BOZOR ? Tanlab kirurasila hammasida mega skidka😉
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋
╔═🌿═════╗    ╔═🌿═════╗
BEK BARAKA 🦋      QOQON 🦋
╚═════🌿═╝    ╚═════🌿═╝

Kanalingiz rivoji uchun Reklama xizmati: @made_Durdona

🔣Sklad bo'shatish uchun bugundan skidka qilishvottiykan улгурила 📣📣⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 8-қисм Дарров пол латтани олиб келиб полни тозалаб олди. Анча пайт дераза олдида ойга тикилиб турди. Ҳудди уни кимдир кузатаётгандек эди. - Кундан кунга ҳаёлпараст бўлиб боряпман. Кимам кузатарди мени. Деразани ёпиб ўрнига чўзилди.…
#Рўё

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
9-қисм

- Қизимни олдидан бир марта ўтай ҳеч йўқ. Барибир у мен билан яшамаган.
- Сиз отасиз, сизни гапингиз муҳокама қилинмаслиги керак!
Ҳалим ака мўлжални нақд олиб урди.
- Хўп ака. Яна гаплашамиз.
- Мен индин куни аёлларни юбораман.
Ҳалим ака фотиҳа тортиб ўрнидан турди. Мақсуд ака уни кузатиб қўйгач ўйга толганча Жамиланинг олдига кирди.
- Ҳа дадаси, нимага келибди?
- Совчи бўлиб келибди.
- А? Кимга?
Жамила Умрияга деб ўйлаб суюнди. Аммо қизи ҳали энди ўн олти ёш.
- Кимга бўларди. Ҳуснора келибди. Бошим қотди.
- Э дадаси, нимасига бошиз қотади? Қишлоқдаги мана ман деган оила бўлса. Улар билан ҳаммаям қуда бўлолмайди.
- Менчи, мени бировдан кам ерим борми?
- Оббо, дарров гапни нотўғри тушунасиз. Демоқчи бўлганим қайта бундай жойдан одам чиқадими, йўқми? Худо билади.
- Уффф, бошим қотди. Онаси ўлганига ҳам кўп бўлмади.
- Яна ўша мегажинни ўйлаяпсизми? Тузук хотин бўлганида иккинчи марта эр қилармиди? Эрсираб қолганда тегди кетди, ўлди. Бўлди, ўшани гапирманг. Кутсангиз Ҳалимбой бошқасини топади, шартта келин қилади. Оғзингизни очиб тураверасиз.
- Гапингда жон бор.

***

Ҳуснора беҳол. Ҳудди кун бўйи тинимсиз ишлаб, чарчаган одамга ўхшайди. Аксига унинг рақамига тузук алоқа ишламайди. Бошқа сим карта олиши керак.
- Умиш.
- Лаббай опа?
- Бу ерда пайнетми, бирорта алоқа компанияси диллерими борми?
- Нимага керак?
Умрия китобдан бошини кўтармай жавоб берди.
- Рақамимда алоқа яхшимас, бу ерда ишлайдиган бирор компанияни рақамидан олсам дегандим.
- Маркетда бор. Сотади у ерда ҳам рақам
- Рахмат. Мен бориб олиб келай.
- Дадам уйдан чиқмадилар ҳали. Бу нарсага чиқишингизни эшитсалар гапга қоласиз.
- Бирор егуликка дерман. Рости дадамдан хавотирдаман. Гаплашиб олсам , алоқа бўлмай гаплашолмадим.
Умрия опасини тушунди. У катта қилган одамга барибир мехр қўйган.
- Бориб келинг опа.
Бахтига Мақсуд ака кетиб бўлган экан. Тезда мини маркетга йўл олди.
Ҳеч кимга эътибор бермай рақам танлади, расмийлаштиришга тушишди. Билмасдики Собир унинг рақамини Бахромга беришини.

***

Тун яна ғалати хонада ёлғиз қиз телефонидан паноҳ топганча ўтирибди. Полга томчилаган сув овозини эшитмасди.
“Салом. Яхшимисиз?“
Маҳмуд ака билан ҳеч боғлана олмаётган қиз хуноб бўлиб ўтирганда, келган хабар уни ҳайрон қолдирди. Дарров ким бўлди экан?
“Яхши. Ким бу?
“Ҳуснора мени ёмон ниятим йўқ. Сиз билан дўстона суҳбатлашсак дегандим“
“Манзилда адашдингиз“
Телефонини қуввати кам қолганига уни қувватлашга қўяман деб краватдан турган қиз, оёғи таги намлигига ҳайрон қолди.

Давоми бор...
❤6🔥4
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

10-қисм


- Тушунмадим? Бу ерга ким сув тўкди?
Ҳуснора гиламни ушлаб кўрди. Ғалати жуда. Асли бу хона ғалати.
- Синглим билан чиқиб ётсаммикан? Йўғе, яна Жамилани чимирилган қошларини кўргим йўқ. Лекин сувни ким тўккан, шу жуда қизиқ.
Кўзгу олдидан ҳудди кимдир ўтгандек бўлди . Ҳуснора эса жойига ётиб кўрпасига ўралиб олди. У айни дамда ўгай отасини уйини соғинганди.

***

Ҳуснора бугунги хабардан жойида қотиб қолди. Онгни бу хабарни қабул қилс олмади гўё.
- Дада бу...
- Мен сени отангман. Сенга ёмонликни раво кўрармидим?
- Ойимни ўлганига ҳеч қанча бўлмади.
Ҳуснора йиғлади.
- Ҳалим ака жуда обрўли одам. Ўғли ҳам эсли ҳушли. Ростини айтаман сени кўзлаб юрган йигитлар анчагина. Мен сени ёмон кўзлардан асрашни истайман. Буни битта йўли эгангга топшириш.
- Майли уйдан чиқмайман.
- Қизим мени бебурд қилма.
Ҳуснора гапирмади. Гапиролмади. Хонасига кирди. Отаси эса сукутни розилик деб тушунди.
- Опааа, бирам ҳавас қилдим сизга.
Умрия опасини қучиб олди.
- Нега?
- Баҳромдек йигитга тегяпсиз. Қишлоқнинг энг олди йигити. Яна шаҳарда ўқийди ҳам
- Умиш бу менга қизиқ деб ўйлайсанми?
- Ҳа энди хафа бўлишингизга арзимайди, яхши жой. Кўнглингизни кўтарай дедимда.
Ҳуснора индамади.
- Опа, бугун учрашувга чиқаркансиз. Кечда ўқишдан қайтар экан.
- Мен уни кўришни истамайман.
- Опааа, илтимос дадамни жахлини чиқарманг. Бу яхши эмас.
Ҳуснора гапирмади. Фақат хўрсиниб қўйди.

Синглиси чиқиб кетгач хонада нимадир шитирлади. Бувисини деворда осилган сурати тушиб кетди.
- Тавба, нима бўляпти бу хонага?
Ҳуснорани юрагига ваҳм оралади. Кейин хонадан чиқиб кетди.

***

Тушдан кейин уй олдида машина тўхтади. Жамила шошганча Ҳуснорани олдига кирди.
- Атир-патир сепиб ол. Куёв бола кутяпти. Сочингни ҳам тара.
Ҳуснорани жахли чиқди. Аммо ўгай онаси айтган бирор ишни қилмади.
- Чиқмайман.
- Уффф, Ҳуснора қизим, майли мени ёмон кўр. Аммо бу тўғри йўл. Бўл куттирма.
Жамила қизга атир сепдида у ёқ буёғини тўғрилаб ,қўлидан ушлаганча ташқарига олиб чиқди.

Давоми учун кўпроқ лике босинг👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥15❤8