🧕 Muslimalar kundaligi
1.65K subscribers
3.62K photos
3.52K videos
4 files
6.82K links
Download Telegram
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

23-қисм

- Ҳуснора нимадир бўляптими?
- Йўқ.
Қиз бироз довдиради. Кейин эса биргаликда домланинг ҳузурига киришди. Гувоҳлар ҳам топила қолди. Домланинг шогирдлари ва қизи гувоҳликка ўтиришди. Ҳуснора эса ҳамон бунга рози эмасди. Ўлганни кунидан ўтирарди бу ерда.
Розилик сўрагач домла уларни никоҳлаб қўйди.

Машинада кетишаркан Бахромдан хурсанд одам йўқ эди бу оламда.
- Бугун ҳаётимдаги энг бахтли кунлардан бири.
- Нимага?
- Чунки сени икки томонлама ўзимники қилдим.
- Ҳммм, мен бошқа нимадир борми дебман.
- Сендан бошқа яна нима бўлиши мумкин? Кел буни нишонлаймиз
Ҳуснора саросималанди.
- Яхшиси мени уйга олиб бориб қўйинг. Мен ... Негадир чарчагандекман.
- Бирор жойинг оғрияптими?
- Мен ... Рости қандайдир эсипастга ўхшаб қолганман. Бунақа эмасдим.
- Шифокорга борамизми?
- Йўқ, ҳаммаси стрессдан.
- Унда майли, ўзингга қара ҳаммаси яхши бўлади.
Бахром машинани ҳайдаганча Ҳуснорани уйи томон елдириб кетди.

***

Тун, Ҳуснора краватда ётганча ҳаёл суриб ўтирибди. Сочини силаётган қўлларни бу гал аниқ кўрди.
- Ҳуснора кел онангни чақириб келаман.
- Сен кимсан?
- Ахир мени севасанку.
Йигит қизни оҳиста қучди.
- Ол қўлингни мендан. Менга никоҳ ўқилди.
- Наҳот мени ташлаб кетсанг?
Йигит шу даражада кўркам эдикиии, унга маҳлиё бўлмасликни иложиси йўқ эди.
- Сен кимсан ўзинг?
- Мен Ҳусниддинман. Сени жуда яхши кўраман. Сен билан бирга бўлиш ниятим. Шу учун қўрқмай ёнингга келдим.
- Сен...
- Истайсанми ёшлигингдаги орзуларни амалга ошираман.
- Қандай?
Йигит жуда чиройли қўғирчоқни қизга узатди.
- Ҳа рост, мен буни олишни роса истаганман. Аммо онам олиб бермаганлар. Чунки мени у вақтда ўгай отам бор эди. У уришиб беради деб ҳисоблаган.

Давоми бор...

Реакция бу кейинги қисмни тезлатувчи пора 😊😊😊
Унутманг😁
👍10🔥1
Forwarded from 👑OSHXONA MALIKALARI👑
​​⚫️ ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД
😰😨😱

Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган хонадан томонидан келаётган эди. Ҳарқалай, қандайдир фожиа юз бергани аниқ эди...
...Никоҳ тўйи кутилганидек, дабдаба билан ўтди. Куёв чимилдиққа киргач:
-Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола тиржайиб. - Тилло узук муборак бўлсин, жоним. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Лекин сиз қўрқманг... хўпми?..
Шундан сўнг у ...😱😱😱 Буни кўрган келинчак қўрққанидан юзини беркитиб олди.
-Энди қарайверсангиз ҳам бўлади, - деди куёвбола...
😱😡😰😨🙊


ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...👇🏻👇🏻
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

24-қисм

- Сени ёшлигингдан севаман.
- Нега?
Ҳуснора йигитга тикилиб қаради.
- Мени расмимни чизган кунингдан бери.
Қиз ўйлай кетди. Қачон чизибди? Ҳа эслади машхур кино актёрга ўхшаб кетадиган бир йигитни расмину чизган. Кейин уни келажакда йигитим бўлади деб орзулар ҳам қилганди.
- Сен... Нега у вақтда ёнимга келмадинг?
- Чунки сени узоқ вақт кутдим. Ёнингга келсам ҳайдайсан деб ўйладим.
- Ҳммм.
Ҳуснора тушуниксиз ҳолатда эди.
- Онангни кўрсатайми?
- Ҳа.
- Унда қўлингни бер .
Ҳуснора йигитга қўлини узатди. Йигит уни ушлаб учди гўё. Қизиғи калит қаердагилигини ҳам Ҳусниддин биларкан. Учаверишди, учаверишди. Канал ёнига бориб қолишди.
- Ҳозир ойинг келади.
Чиндан ҳам Ҳуснорани ойиси оппоқ либосда пайдо бўлди.
- Ойииииии.
Қиз бақирганча онасини қучди. Йиғлаб кўришишди.
- Нега мени ташаб кетдингиз?
- Мен доим сен биланман қизим. Ҳеч қаерга кетмадим. Мени кўргинг келса унга айтсанг кўрсатади.
Онаси йигит турган томонни кўрсатди. Ҳусниддин жилмайди.
- Ойи кетманг.
- Кетмасам бўлмайди. Яна кўришамиз.
Онаси қиздан узоқлашди. Кейин эса ғойиб бўлди. Қиз кўйлагига қараб ҳайрон қолди. Кўйлаги негадир жуда кир бўлиб кетибди. Йигитни қўлидан тутди. Қолганини билмайди.
Эрталаб кўзини очганида краватида ётар, усти кечагидек кир эди.
- Қанисан?
Йигитни излади. Аммо у кўринмасди.
- Тунда келса керакда.
Йигитни чиройли юз кўзлари уни ҳаёлидан кетмай қолди.


***


Баҳром барча курсдошларини тўйга айтиб таклифнома узатди. Лола эса қарамай тескари ўгирилди.
- Лола нега бунақа қиляпсан?
- Бахром келинг бу ҳақида гаплашмайлик. Сизга бахт тилай олмайман. Мени кечиринг.
Қиз ёшга тўлган кўзларини яширганча йигитдан узоқлашди.

Давоми бор...

Реакциялариииииим қаниииии 😍
❤19
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

25-қисм


- Сени бахтинг мен эмас.
Аммо Бахром билмасдики алам устида ҳали Лолани қўлини сўрашини.
Курсдошлар бири қўйиб, бири тўйда қандай ўйнашию, неча кун мехмон бўлишини маслаҳат қилишарди.
- Бахром сени тўйинг ўзиям зўр вақтида бўляпти. Ҳамма ўқишдан зериккан бииир мазза қилиб ёзилиб келамиз.
- Нимасини айтасизлар.
Бахромни эса негадир шу кунларда кўнгли ғаш. Ҳеч нима юракка сиғмайди. Тўй олди ҳаяжонимикан бу?

***

Ҳуснорани энди чеҳраси очилиб қолган. Бир гапириб ўн кулади. Аҳён аҳёнда аллақаерларга тикилиб жилмайишини ҳеч ким сезмаяпти ҳатто. Кўйлакларини кийиб кўриб ўзига ўзи маҳлиё бўлади.
Ҳозир ҳам хонасига кириб эшикни беркитди.
- Шу ердамисиз?
- Ҳа шу ерда
- Сизга кўйлакларимни кийиб кўрсатмоқчиман .
- Қани?
Ҳусниддин уни олдига келиб кўзларига тикилди.
- Кундан кунга севиб боряпман сени.
Қиз уялиб ерга қаради.
- Мен ҳам
Ҳусниддин қизни юзидан силади. Кейин атиргулни узатди.
- Бу сенга .
Ҳуснора хурсанд бўлганча унга жилмайиб қўйди.
- Сиз чиқиб турсангиз кийимимни киярдим.
- Мендан уялма, қарамайман.
Ҳуснора кўйлаклардан бирини кийди.
- Бунча чиройли бу, жуда ярашди. Сен жуда чиройлисан.

- Мени тўйим бўлади. Қандай ажраламиз?
- Ким айтди ажраламиз деб? Мен сени ҳеч кимга бермайман.
Ҳусниддин қизни бағрига босди. Улар узоқ шу ҳолда туришди. Кейин эшик тақиллади.
- Ким?
- Мен.
- Нима дейсиз?
Хуршид паст овозда гапирди.
- Сенда гапим бор.
Ҳуснора эшикни очди. Хуршид ҳам унга тикилиб қолди. Келинлик либослари қизни янада гўзаллаштириб юборганди.
- Бу сенга.
- Нима бу?
- Кола, фанта. Шоколад. Дўконга кирудим сен учун олдим.
- Рахмат.
Ҳуснора Хуршидни қўлидан олди ва эшикни ёпди.
- У сени севади а?
- Ҳа мен эмас лекин .
Ҳусниддин ўйланиб қолди.
Давоми бор...

Реакциялар қанча кўп бўлса давоми шунча тез ёзилади.😘👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14❤6👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
    🌺   ва Роҳматуллоҳ    🌺
        🌸 ва Барокатуҳ  🌸

      😊💓💓💓💓💓💓💓💓💓
         
      🌸ЖУМА  МУБОРАК🌸
    ▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔▔
🌹Кунларнинг шоҳидир ЖУМА айёми,

🌸 Шу сабаб улуғдир бу куннинг  номи.

🌺Улуғ зот бормикан Аллоҳдан бўлак,

🌸Мусулмон аҳлига ЖУМА МУБОРАК!

​
Яқинларга улашинг ❤️⤵️

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+yvH9bN9hZNE1NDhi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hayot bo’lsa qadriga yet,
Ranjitishdan sal nari ket.
Ajralmasin tirnoqdan et,
Jigaringni topolmaysan…

Jigarlar gruppasiga jo’natib qo’yamiz…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Koʻpi ketib ozi qoldi,
Otangni ranjitma, bolam…

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Ассалому алайкум! Шанба тонги хайрли бўлсин! ✨

🌤 Янги кун, янги имкониятлар ва гўзал кайфият ҳамроҳингиз бўлсин. Роббимиз сизни ва оилангизни Ўз паноҳида асрасин. Хонадонингиздан файзу барака, юзингиздан эса табассум асло аримасин.

📖 Тонгги ҳикмат: Яхши ният — муваффақиятнинг ярмидир. Кунингизни гўзал ниятлар билан бошланг.

📿 Кунлик зикр: «Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад».

✅ Бугун ушбу дуоларни яқинларингиз билан баҳам кўринг!

☀️ Хайрли тонг!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+yvH9bN9hZNE1NDhi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онанг-жаннат қадрини бил
Отанг-давлат таъзимлар қил
☘️🌷☘️🌷☘️
Аканг -бир тоғ, будир чин сўз,
Тополмайсан укангдай дўст.
☘️🌷☘️🌷☘️
Опанг билан хушунд кўнглинг,
Меҳрибонинг жонинг синглинг.
☘️🌷☘️🌷☘️
Ёлғиз ўзинг чополмайсан,
Улардек дўст тополмайсан.
☘️🌷☘️🌷☘️
Бу ҳаётда оқил бўлгин,
Улар билан аҳил бўлгин.
☘️🌷☘️🌷☘️
Сенинг бойлик, тилло заринг,
Билсанг ўша жигарларинг.



Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Сингилжоним,
бахтимга соғ бўлинг.🌸🌸🌸

🌹Доимо юзингиздан табассум аримасин,
умрингиз узун,
қалбингиз қувончга тўла бўлсин. 🌸🌸🌸

🌹Барча орзу-ниятларингиз ушалиб,
бахт ва омад сизга
ҳамиша ҳамроҳ бўлсин. 🌸🌸🌸

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётнинг яна бир гўзал кунига марҳабо, Азизлар!

Кун давомида илм олиш, фойдали ишлар қилиш, одамларга яхшиликлар улашиш, ота–она ва катталарга хурматда бўлиш каби юмушлардан чарчаманг...
Зеро бу юмуш деганимиз роҳатдир билсангиз...

Сизни ҳазрати инсон эканингиз, кимгадир манфаати тегади деганидир...

Қалбингиздаги меҳр қуёшини уйғотинг...

🌷Бу кунингиз қайта келмайди...

ХАЙРЛИ КУН, ЯХШИЛАР!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖   Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади.
Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.

    Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
    Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
    Ҳатто булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
    Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
    Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
    Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
    Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан ўлчанади.


📖 Ўткир Ҳошимовнинг
"Дафтар ҳошиясидаги битиклар" асаридан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
СИЗ БАРИНИ АЛЛОҲИМГА ҚЎЙИБ БЕРИНГ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 25-қисм - Сени бахтинг мен эмас. Аммо Бахром билмасдики алам устида ҳали Лолани қўлини сўрашини. Курсдошлар бири қўйиб, бири тўйда қандай ўйнашию, неча кун мехмон бўлишини маслаҳат қилишарди. - Бахром сени тўйинг…
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

26-қисм

Ҳуснора шундай дедию, лаблари беихтиёр титради. Ҳусниддин ёнида турарди. Хуршид эшик ёпилганига ишонмагандек яна бир зумгача қулоқ солди. Кейин аста, оғир нафас олиб юриб кетди.
-У сени яхши кўради, – деди Ҳусниддин қизнинг ёнида пайдо бўлиб. – Лекин сени ҳеч ким мендан кўпроқ севмайди. Биласанми сен фақат мен учун яратилгансан.
- Йўғеен, шундай ҳисоблайсизми?
- Аниқ шундай!
Ҳуснора қўлида шоколадга тикилди. Бу оддий совға бўлса ҳам, нимагадир юрагини тирнаб ўтди. Хуршид ундан умид қилмаслиги керак. Колани очиб бокалга қуйганча ичди. Кола ҳудди аввал очиб кейин яхшилаб беркитилганга ўхшарди.
- У менга меҳрибон. Аммо… – Қиз жимиб қолди.
- Аммо мен борман, – деди Ҳусниддин аста. – Сен танлов қилганингда ҳам, қилмаганингда ҳам мен сени ёнингдаман, Ҳуснора. Сени тарк этиш ниятим йўқ.
Қиз кўзларини юмди. Йигитнинг ҳидидан, бўйнига теккизган иссиқ нафаси… ҳаммаси шу қадар чин, шу қадар ажойиб туюлардики, Ҳуснора ўзини йўқотиб қўяётгандай бўлди.
Эшик яна тақиллади.
-Ким?! – қиз сесканиб кетди.
Бу сафар Жамила эди.
-Ҳуснора, тез туш! Тўй салонидан буюртма келибди . Келин либосини юборишибди. Бахром сен учун сотиб олганмиш.
-Хўп ҳозир! – деди қиз шошиб.
Жамила кетди. Ҳусниддин эса қизнинг ёнида жим турарди.
-Мен боришим керак, – деди Ҳуснора унга ялингандек.
- Мен ҳам кетаман. Лекин тез қайтаман. Тун бўлишини кут. Тун… сен ва мен ёлғиз қоламиз, – деди йигит сирли жилмайганча.
У гапини тугатиши билан гўё ҳавога сингиб кетгандек ғойиб бўлди.
Ҳусноранинг қўллари титрай бошлади. Бу қадар ошиқ бўлиши мумкинми?

Давоми бор...

Реакциялар бу давомини тезлатувчи пора 😊
😢8👍5
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

27-қисм

- Қани?
Ҳуснора Жамилани олдига борди.
- Мана, хонангга олиб кириб қўй.
Ҳуснора келин либосини бежирим ўралганига қараб ширин энтикиб қўйди.
- Хўп.
Аста қутини кўтарганча хонасига олиб кирди. Доимгидек эшикни қулфлади.
- Қанисиз?
Аммо хонада жимлик. Ҳеч қанақа овоз йўқ.
- Сизни кўргим келяпти.
Шоколаддан оғзига солганича колани кўтариб ича бошлади. Энди жойига ётганди ҳамки Ҳусниддин пайдо бўлди.
- Келдим жоним. Кутдингми мени?
- Ҳа.
Ҳуснора уялинқираб жавоб берди. Йигит эса ўйлаб ўтирмай қизни ёнига краватга ётганча уни қучоғига тортди.

Ҳуснора тунда Ҳусниддин билан бўлган учрашувдан сўнг ўзини буткул бошқача ҳис қилар эди. Унинг фикри-хаёли энди Баҳромда эмас, фақатгина Ҳусниддинда эди. У кун бўйи Ҳусниддинни тунда келишини интиқлик билан кутди.
- Уни жуда кўргим келяпти.
Кўзгуга қараганча кечаги ўтли бўсаларга бой тунни ўйлаб юзига қизиллик югурди.

***

Тўйга икки кун қолди

Баҳром эса тинчимайди. У бугун келин томонга ҳадя олиб келди. Ҳуснора эса жилмайганча уни кутиб олди. Жилмайиши… бироқ нигоҳи йироқларда эди.
-Нега ўзгариб қолдинг? – деди Баҳром шубҳа билан. – Авваллари ҳаёлинг жойида эди.
-Мен чарчадим, – деди қиз қисқа. - Тўй ташвишлари...
- Қанча ухласанг ҳам чарчоқ кетмаяптими? Ҳуснора, сенга бир нима бўляпти. Мен сезаяпман.
Қиз йигитга қаради. Ҳудди Ҳусниддинни билиб қолмасин дегандек шартта шартта гапирди.

-Ҳеч нима бўлмаяпти. Балки бахтдан бошим айланаётгандир? – деди у кулиб.
Баҳром кулди, аммо кўзларидаги хавотир кетмади.
-Яхши. Бугун кечқурун сен билан гаплашаман. Муҳим. Телефонни кўтар.
Ҳуснора елкасини қисди. Ҳусниддин билан бирга бўлса Бахром билан гаплашолмайдику.
- Майли. Аммо кўтаролмасам бирор ишим чиққан бўлади.
Бахром яна нималардир деди.
Аммо қизнинг мияси аллақачон бошқа томон — кечаси келадиган Ҳусниддинни ўйлай бошлаганди.

ДАВОМИ БОР...

Реакциялар бу давомини тезлатувчи пора 😄😁
😢13
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

28-қисм

- Унда мен кетдим. Оз қолди. Кейин ҳар куни кўраман сени.
Аммо қизда ҳеч қандай реакция кузатилмади.

****

Бахром уйига кириб келганида онаси ҳомуш ўтирарди
- Ҳа ойи нима гап?
Мехмонлар келди кетдиси онамни чарчатган деб ўйлаганди йигит.
- Биласан дугонам Фароғатни эри қабристонга қарайди, қоровуллик ҳам гўрковликни ҳам қилади. У Ҳуснорани ярим тунда қабристонда кўрибди. Бир неча кун олдин.
- Ойи шу гапга ишондизми?
- Ўғлим ўша қизга жин илакишиб қолган деб ўйлаяпман.
- Уффф яна шу гапми? У ҳамма қатори оддий қиз. Бошқа ҳеч нарса бўлиши мумкинмас.
- Ёқуб гўрков алдамаса керак.
- Ойи барибир ишонмайман.
Аёл хўрсинди.
- Барибир кўнглим нотинч. Нимадир бўладигандек.
Бахром онасига эътибор қилмай отасини олдига ўтиб кетди.

***

ТУН… ЯНА ТУН…
Кечаси соат ўн икки бўлиши билан хона ичини совуқ ҳаво тўлдирди. Дераза оҳиста қарсиллаб очилди. Ҳуснора қўрққанча ўрнидан турди.
-Ҳуснид…дин?
-Менман, – деди йигит шивирлаб.
У дераза олдида турарди. Шамолда сочлари ҳилпирарди, кўзлари эса қизни ақлдан оздирар даражада эди.
- Бугун сени онангга олиб бормайман, – деди у. – Бугун бошқа жойга борамиз.
-Қаерга?
Йигит унга яқинлашди, қадами полга тегмасди.
- Ким билан гаплашаяпсан?! – эшик ортидан овоз эшитилди. Ҳусниддин ғойиб бўлди.
Ҳуснора орқасига қаради… аммо Ҳусниддин йўқ эди. Фақат унинг атири ифори хонани тўлдириб турарди.
- Хуршид сизга нима керак?
- Нима қиляпсан? Дераза қаттиқ очилди.
Ҳуснора эшикни қия ушлаган ҳолда жавоб берди.
- Тоза ҳаво кирсин деб очмоқчи эдим. Қалтис ҳаракат қилибман, тарақлаб кетди. Ҳаммаси жойида.

Давоми бор...

Реакциялар бу давомини тезлатувчи пора 😁👍👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😭11😢8❤2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли тонг

Тонгда уйғонишнинг ўзи бир мўъжиза! Биз буни доим такрорлангани учун ҳам унча ҳис этмаймиз.

🌤 Ассаламу Алайкум! Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Қалбингиз иймонга
Уйингиз қувончга
Юзингиз нурга
Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2👍1
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 28-қисм - Унда мен кетдим. Оз қолди. Кейин ҳар куни кўраман сени. Аммо қизда ҳеч қандай реакция кузатилмади. **** Бахром уйига кириб келганида онаси ҳомуш ўтирарди - Ҳа ойи нима гап? Мехмонлар келди кетдиси онамни чарчатган…
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

29-қисм

- Ҳа унда яхши.
Хуршид хонага яхшилаб назар солдида чиқиб кетди. Ҳуснора телефонни қўлига олганча Маҳмуд акани рақамини терди. Яна ўчиқ. Йиғлаб юборди.
- Дадажон сизни жуда соғиндим.
Сочини силаётган қўллар сабаб бошини кўтарди. Кейин йигит уни олдига ўтирди .
- Йиғлама.
- Дадамни соғиндим
- Юр олиб бораман.
Ҳуснора қандай бўлди билмайди дадасини ҳовлисида экан. Бечора эркак усти кир, уй тўзиб кетган. Совуқда ташқари сўрида кўрпачада ётибди.
- Дадааааа.
Ҳуснора бақирмоқчи эди, Ҳусниддин уни оғзини ёпди.
- Жим. Мумкинмас.
Ҳуснора отасини кузатиб тураверди. Кўзидан ёшлар оқди.
- Мен унга керакман. Уни ёнида бўлишим керак. Дадам касал.
- Ҳар куни келиб турамиз. Энди орқага қайтамиз.
Ҳуснора қайтиб келгач яна коладан ичди. Бу гал Ҳусниддин билан чиройли гулзорда пайдо бўлишди.
- Сени жуда қаттиқ севаман.
Ҳусниддин уни лабларига лабини босди.

****

Бахромларникида иш қизғин. Тўйга тайёргарлик зўр кетяпти. Бахромни талабига кўра қишлоқдаги тўйхона жуда чиройли қилиб безатилди. Аслида шаҳарда ўтказамиз деганди, отаси рўйхушлик бермаганди.
Мана уларнинг уйида бугун қон-қариндошлар лиқ тўла. Ҳамма йигитга бахт тилаб юмушларга унаб кетган.
Кимдир овқатга, кимдир мехмонларга, кимдир келинчакни уйига ҳуллас ҳамма иш билан банд эди.
Фақатгина қайнона бүлмиш ҳамон ўйловда. Келин келса уни қандай қабул қилади?
Бахром ҳалитдан асал ойи учун икки кишилик чипта ҳарид қилибди.
Буни эса хазм қилолмай турибди.


Давоми бор...

Реакция бу кейинги қисмни тезлатувчи пора 😍😊
👍11❤6😢2
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

30-қисм

****

Тўй куни ҳам келди. Эрталабдан ҳовлида қайнаш бошланиб кетди. Ўйин-кулги, базм. Ҳуснора эса ўз хонасида пардоз-андоз қилинар эди. Бахром шаҳардан малакали стилистни таклиф қилган . Ҳуснора жуда очилиб кетганди.
-Қизим, шу қадар ҳам гўзал бўладими инсон? – Жамила келиннинг ёнига келиб меҳр билан юзидан ўпди. – Бахтли бўлгин.
- Раҳмат, Жамила опа... – Ҳуснора илк бор унга илиқлик билан қаради.
Аммо унинг кўзлари хонанинг бурчагига, Ҳусниддин турган жойга қараб жилмайди. Ҳусниддин уни кузатиб турарди. У қўллари билан ишора қилиб, “Мени кут“ дегандек бўлди.
Куйив навкар кириб келганда ҳамма қийқириб юборди. Келин тилларда достон бўлган чирой эгаси бўлиб бугун яна тўлин ойдек порлаб турибди.
- Бахтли бўл қизим.
Мақсуд акани кўзига ёш келди. Аммо Ҳуснорани кўнгли ўгай дадасини эслаб бузилди. Қай аҳволда экан у одам?

Никоҳ тўйи бошланди. Катта майдонда дабдабали зиёфат. Келин-куёв тўрда ўтиришибди. Ҳуснора кўпчиликнинг назарида беқиёс гўзал эди, лекин унинг нигоҳлари фақат бир нуқтага – ўзидан анча нарида турган, аммо фақат унга кўринадиган Ҳусниддинга қаратилган эди.
Келин-куёв давра очиқ дейилгавҳ бироз эркин бўлишди. Баҳром Ҳусноранинг қўлидан ушлаганча жилмайди.
- Ниҳоят, сен буткул меникисан, Ҳуснора. Шундай гўзал кун учун раҳмат, – Баҳром унинг қулоғига шивирлади.
Ҳуснора Баҳромга совуққонлик билан қаради:
-Мен ҳеч кимники эмасман.
Баҳромнинг юзига қон югурди, лекин атрофда одамлар кўплиги сабабли ўзини босди.

Давоми бор...

Реакциялар бу илҳом парилари мени ёнимда дегани😊😊
👍10❤5😢2
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

31-қисм

- Ҳозир эмас. Бу гапни кейинроқ гаплашамиз.
Тўй ўртасида Ҳусниддин уларга яқинлашди. Унинг юзи х худди ғазабланган одамни эслатарди. У қўлини Ҳуснора томон чўзди.
- Ҳуснора, кетдик. Вақти келди.
Қизнинг юраги тез уриб кетди. У бир неча дақиқа Ҳусниддин ва Баҳромга навбатма-навбат қаради.
- Ким билан гаплашяпсан? – Баҳромнинг овозида шубҳа пайдо бўлди. У атрофга аланглади, аммо ҳеч кимни кўрмади.
Ҳуснора Баҳромнинг қўлидан бирдан тортиб олди. Унинг юзида ҳавотир кўзларида эса ғайритабиий учқун пайдо бўлди.
- Мен сенга никоҳ ўқилганимга рози эмасман! Мен сени севмайман!
Дастлаб қўшиқ овози сабабли одамлар бу сўзларни эшитмади, рақс авжида эди.
- Нималар деяпсан?! Ҳозир ўзингда эмассан шекилли! – Баҳром Ҳусноранинг билагидан қаттиқ ушлади.
- Қўйиб юбор! – Ҳуснора қичқирди. У Ҳусниддиннинг юзига қаради.
Ҳусниддин унга табассум қилди ва бошини силкитди: “Қўрқма, мен борку“.
Ярим тунга қадар давом этган тўйни довруғи бутун қишлоқни эгаллади. Куёв шаҳардан қайтганига икки ой ҳам бўлмаган ёш қизга уйланяпти.
Ҳамманинг кўзи келинчакда. Келинчак ўзини жуда ғалати тутарди.
- Сенга нимадир бўляптими?
Аммо қиздан садо чиқмади.
- Сенга гапиряпман.
Куёвни тобора жахли чиқиб бораверди. Келинчак бармоқларини тишлаяпти. Бу ерда бошқа бир гап бор. Яна кузатиб шуни билдики, келинчак нуқул ҳовли бурчагидаги қоронғу уйга қараб жилмайиб қўяди.
- Хуснора кимга қараяпсан?
Келинчак чўчиб тушди. Куёвга қараб кўзларида дахшат акс этди.
- Сиз...
Кейин эса бошидаги рўмолни юлиб отганча жойидан туриб кетди. Куёв уни ушлаб қололмади. Шунда давра ўртасига бориб ҳаммани кўз ўнгида келинчак...
Тўйхона бир зумда қий чув бўлиб кетди. Чунки...

Давоми бор...

Реакциялариииииим қаниииии 😊😊😊

Кейинги қисм тез чиқиши учун кўпроқ 👍👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤6😢6