🧕 Muslimalar kundaligi
1.65K subscribers
3.62K photos
3.51K videos
4 files
6.81K links
Download Telegram
Forwarded from 15.00 2pm help
🤩🤩🤩👻👻👻👻
🤩🤩🤩🤩
🤩🤩🤩🤩🤩👻👻👻👻
🤩🤩𝗛𝗔𝗟𝗜 𝗛𝗘𝗖𝗛 𝗞𝗜𝗠𝗗𝗔 𝗕𝗨𝗡𝗔𝗤𝗔𝗦𝗜 𝗬𝗢𝗤 🤩🤩🤩🤩

𝗬𝗢𝗟𝗚'𝗢𝗡 𝗚𝗨𝗥𝗨𝗣𝗣𝗔𝗟𝗔𝗥𝗚𝗔 𝗭𝗔𝗞𝗔𝗭 𝗕𝗘𝗥𝗜𝗕 𝗖𝗛𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔𝗗𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗬𝗢𝗞𝗜 𝗢𝗟𝗚𝗔𝗡 𝗧𝗔𝗩𝗔𝗥𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭 𝗦𝗜𝗙𝗔𝗧𝗦𝗜𝗭 𝗕𝗢𝗥𝗬𝗔𝗣𝗧𝗜𝗠𝗜 𝗦𝗜𝗭 𝗜𝗭𝗟𝗔𝗚𝗔𝗡 𝗧𝗢𝗩𝗔𝗥𝗟𝗔𝗥𝗜𝗡𝗚𝗜𝗭𝗡𝗜 𝗤𝗜𝗠𝗠𝗔𝗧 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗗𝗔 𝗢𝗟𝗬𝗔𝗣𝗦𝗜𝗭𝗠𝗜 👻👻👻👻

🤩𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡
𝗢𝗣𝗧𝗜𝗠
🤩

👻👻👻👻👻👻👻👻👻
𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦 𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦
𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦 𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦
𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦 𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦
𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦 𝗞𝗜𝗡𝗗𝗘𝗥 𝗞𝗜𝗗𝗦

XAMKOR❤️ BAYRAMONA KANAL 👻
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Сўз қудрати ҳақида:


ТЎРТ ПОДШОХНИНГ ХИКМАТИ

Абу Бакр ибн Иёшдан ривоят қилинади: Тўрт подшоҳнинг ҳар бири биттадан жумла келтиришди. Улар гўё камондан отилган ўқдек эди.

Кисро айтди:
«Айтмаган сўзимга пушаймон емайман, айтган сўзимга пушаймон ейман».

Хитой подшоҳи айтди:
«Гапирмаган гапимга мен эгаман, гапирган гапим менга эга».

Рум подшоҳи деди:
«Мен гапирган гапимни рад қилишдан кўра гапирмаган гапимни рад қилишга қодирроқман».

Ҳинд подшоҳи айтди:
«Ажабки, киши бир калимани гапирса, у калима оғиздан чиқиб, узгага зарар беради. Агар чиқмаганда, унга зарар етказмасди».

© "Кўҳна дунё ривоятлари" китобидан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#Ибрат_учун


ҚЎНҒИРОҚ (жудаям таъсирли воқеа)...

Номаълум рақамдан қўнғироқ бўлди.

- Алло!

- Алло! Жаҳонгирни рақамими бу?

- Ҳа. Ассаламу алайкум. Эшитаман сизни!

- Қуръон тарқатяпсизлар-а?

- Ҳа, сизга нечта? Исм-шарифингиз, манзилингизни айтинг. Хонадонингизгача етказамиз.

- Йўқ-йўқ. Мен бошқа мақсадда мурожаат қилган эдим.

- Кечирасиз, нима хизмат бизга?

- Сизларга Қуръонни қанча нархда етказишмоқда?

Бироз шубҳаландим. Дараги йўқ рақамдан сўроқ қилишса ҳайратингиз ошар экан.

- Бизда бирон бир юмушингиз борми?

- Ҳа! Мусхафни нархини билмоқчи эдим.

- Мен олдин китоб дўконида ишлаганман. Мен нисбатан арзонроқ нархда оламан. Фалон сўм!

- Сизга раҳмат. Шу керак эди.

- Яъни?

- Эшигингиз ортига яхши ният билан бироз пул қолдирган эдим. Таҳминан неча кишига етишини билмоқчи эдим, шунга сўрадим. Етмаса яна айтинг.

- Ҳазиллашаябсизми?

- Йўқ-йўқ. Жаҳонгир асло ундай ўйламанг. Илтимос, шу пулни мусхафга қўшинг ва эгаларига етказинг.

- Сизни тушундим. Исмингиз нима?

- Исмим сир бўлиб қолсин.

- Хоп. Ўзим учун сўраябман, айтинг.

- Сиз ҳам билмаганингиз менга яхшироқ.

- Раҳмат ака. Аллоҳ рози бўлсин!

- Бир илтимосим бор эди.

- Марҳамат, айтаверинг.

- Мен ҳам Жаннатга киришни истайман!

Хўнграб йиғлаб юборди. Индамай турдим. Ўзим ғалати бўлдим. Қўл-оёқларим музлагандек бўлди. Ўзини зўрға тўхтатди ва сўзида давом этди:

- Мен ҳам Жаннатга киришни истайман! Бу дунё матоҳлари мени ҳалок қилади. Илтимос, менга ёрдам беринглар!

- Қандай?

- Китобларни эгаларига етказинг. Шу мен учун ёрдам бўлади.

Шундай дедию, қўнғироқни узди. Ҳайрон бўлдим.

Эшигимни очсам қора целлофан пакет турибди.

Олиб кирдим. Санадим.

200та мусхаф олишга етарли пул!

Дўсту-биродарларим бир ҳафтада эгаларига етказишди.

Орадан анча вақт ўтди.

Ҳали ҳануз мусхаф учун пул қолдирган инсонни на исмини, на рақамини биламан.

У эса мени ҳам, рақамимни ҳам, ҳаттоки қаерда яшашимни ҳам билар экан.

У ҳақида билганим эса:

У Жаннатга киришни истайди. Мендан кўра кўпроқ истайди...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7🔥3
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

59-қисм


Айюб меҳмонхонадаги люкс хонасида ўтирарди. Унинг ҳаёти Ғарбда қурилган, лекин юраги доим шу юртда қолганди. У ойнадан шаҳар чироқларига тикилиб, чуқур нафас олди.
«Онамнинг муҳаббати мен учун энг оғир зарба бўлган. Шу сабабли кетгандим... Энди қайтиб келиб, яна ўша воқеалар гирдобига тушишим керакми?»
У телефонни олди. Отасининг рақамини терди. Қайтгани ҳақида унга айтиши керак. Аммо қўнғироқ қилишга журъати етмади. Унинг назарида, ўша “қиз“ ҳали ҳам уларнинг орасида турарди. Отаси ўз болаларидан хам ўшани афзал биладигандек .
У ўзини чалғитиш учун ташқарига чиқишга қарор қилди. У оқ кўйлак кийди, сочларини таради. У нафақат Ўзбекистонга, балки ўз ўтмишининг қоронғу сирларига ҳам қадам қўйгандек эди.
Соҳиб билан Америкада танишган. Соҳиб бир муддат ўша ерда яшаб хам таьлим олган. Мусофир юртда бир бирига ҳамроҳ , ҳамдард бўлишди. Шу шу яқин дўстларга айланишганди.

Айюб ота уйига боришни истайди. Лекин ... Ҳамма уни танийдиганлар фохишанинг ўғли дейишларини истамайди. Қўлларини бигиз қилиб кўрсатишларидан қўрқади. Унинг учун бу ўлим билан баробар. Шу сабаб ҳам доим таъкидлайди.
Уни бу ҳаётда фақат отаси бор. Онаси уни туғиб вафот этган!

***

Ҳамро мулла қизни кетиб қолганидан ўзини қўярга жой тополмай қолди. Ўша куни уларни уйи томонда қимматбаҳо машинасида неча бора айланди. Афсуски “одамлари“ ни айтишича у аллақачон кетган.
Икки кун ўтгач эса ёмон воқеа бўлди. Ўз ўзидан юраги санчиб мазаси бўлмай қолди.
- Оххх, юрагим нима бўляпти менга?
Кейин эса аллақаерда овозлар кела бошлади. Ашхадуууу алла иллаҳа...

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘

@ʼ
👍9🔥7❤3
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

60-қисм

Ҳамро мулла ётиб қолган жойида юрак оғриғидан типирчиларди. Боши узра янграётган овозлар унинг қулоғини кар қилиб қўяёзганди. Булар ўзининг ёки ўқиган домлаларнинг овозига ўхшамасди. Бу товушлар қалбининг энг чуқур жойигача етиб борар, виждонини қийнарди.
– Охх... Тўхтанглар! – деб бақирди у. – Жон олгувчи...
У ўзини полга ташлади. Ашҳаду калимаси эндиликда унинг қулоғига нажот сифатида эмас, балки жазо сифатида эшитилаётганди. У кўзларини юмди ва бир зумда ўша куни қонга қилган жодуни эслади. Унинг қалбини ва танасини қамраб олган бу оғриқ – айнан ўша кеча содир бўлган ноҳақликнинг акси эди.
Атрофдаги товушлар кучайди. Унинг ички аъзолари ачиша бошлагандек туюлди. Унинг ёнига чопиб келган хизматкорлар: «Юрак хуружи, тез ёрдам!» деб қичқиришди. Аммо Ҳамро мулла уларни эшитмасди. Унинг кўз олдида Ҳусноранинг маҳзун юзи пайдо бўлди. Ва кучли сўзлар айнан унинг олдидан эшитилаётганди .
– Энди кеч... – шивирлади у, сўнг танаси бирдан титрашдан тўхтади. Нафаси ичига кетди.
Овозлар тўхтади. Ҳамро мулла ҳаётдан кўз юмганди. Бу эса иккинчи домла Ҳуснорани ўқиётган вақтига тўғри келди.

****

Соҳиб клиникадаги хонасида Маҳмуд ака билан ёлғиз қолди. Ҳуснора эса текширувга олиб кирилганди.
– Маҳмуд амаки, сизга бир нарсани айтай, – деди Соҳиб ўйчан – Ҳуснорадаги бу ҳолат (Ҳусниддин исмли кўринмас киши билан гаплашиш) психоз ёки жин чалиш эмас. Бу – Диссоциатив Амнензия (Диссоциатив Хотира Йўқолиши) бўлиши мумкин. Унинг мияси жуда катта руҳий травмани қабул қила олмай, ўша воқеа билан боғлиқ хотираларни ўчириб ташлаган.


Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9🔥7👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​🌸🍃Хайрли тонг, Азизлар!

🌸🍃Барчага Якшанба дам олиш тонги муборак бўлсин!

🌸🍃Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз
🌸🍃Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин.
🌸🍃Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ🎀

💥БУГУН 31-АВГУСТ ДУШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАРИМ 🧸

🪷🍀 Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

🌿🌸 Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

🪴🌱 Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲


🌐Каналга обуна бўлинг ⤵️
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
  ✅@Dugonalar_kanaIi☝
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мустақиллик Байрам Муборак 🇺🇿
Ширин болакайдан,ширин тилаклар❤️

🇺🇿 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинган кун.

1991 йилнинг 1 сентябри эса ҳар йили юртимизда - Мустақиллик куни сифатида нишонланиб келинмоқда. Мустақиллигимизнинг 35йиллиги муборак бўлсин азизлар!

Юбориб қўйинг..! 🌹

Қадрлисиз жигарларим ❤️
https://t.me/+o10zAZWBIVQ2Y2U6
https://t.me/+o10zAZWBIVQ2Y2U6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 1991 йил 31 август куни Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги эълон қилинган кун.

Барчага бугунги улуғ байрам -  Ўзбекистон мустақиллигининг 35-йиллиги муборак бўлсин!

Ушбу қутлуғ байрам ҳар бир хонадонга қут-барака, тотувлик ва фаровон ҳаёт бахш этсин. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, дастурхонимиз тўкин бўлсин.

МУСТАҚИЛЛИК  БАЙРАМИ
      МУБОРАК  БЎЛСИН!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Бугун Ўзбекистон ўз мустақиллигини эълон қилганига 35 йил тўлди!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
🇺🇿Мустақиллик байрами муборак бўлсин! 🎉

Азиз юртдошлар! Сизларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз фаровон бўлсин. Ҳар бир хонадонга файз-у барака, бахт ва қувонч кириб келсин!

🇺🇿 Янги Ўзбекистонимиз доимо гуллаб-яшнасин!

🎊 Мустақиллик байрами муборак бўлсин!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2