🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ey fahm egasiligini daʼvo qilayotgan Inson!
Ey birodar qanchagacha oʻzingni aldab yurasan?
Oʻlim senga nido qilmayaptimi?

#eslatma

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ота-Онаси ўтиб кетган қизчанинг отасига ёзган мактуби.😢

Юракларимизни махзун қилди


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ «Оилам - Бахтим!»

🥰 Қайга бориб, қайдан келмайлик,
Оиладай бўлмас ҳеч маскан.
Доим паноҳингда яшайлик,
Асра бизни ёмон кўзлардан!
👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
#SAODAT
#No_10
#By_Nafisa_Malikova


-Саша қараб юборрр....-Дилобар атай қилгандек менга қараб қўйганча Сашани қўлини тутди...
Саша истмайгина унга қаради...
-нимадир бўлдими???
Кўзим унинг қўлини тутиб турган Дилобарнинг қўлида эканлигини кўриб қўлини ундан тортди...
-юр Саша....
Дилобар уни мажбурлаб олиб кетди....
Назокат опа ҳам чақирилган экан...русча кўйлак унга жуда ҳам ярашибди...Сашанинг дадаси билан бир биридан ҳеч кўз узишмасди...ҳамма дастурхонга ўтиргач Сашани табрикладик...
-бизнинг синфимизга келганингга хурсандмисан???-деди Назокат опа жилмайиб...Сашанинг мовий кўзлари менга қадалди...
-жудаям хурсандман!!!
Табрик сўзлар тугагач Саломат Сашага юзланди...
-Саша тан ол рус қизларингдан биз чиройлимиза???
Ўртада кулгу кўтарилди..
Саша жилмайганча...
-Албатта...айниқса узун тим қора сочлар...қоп қора кўзларрр...-деди мендан кўзини узмай...синфдош йигитлардан жуда кўп севги изҳорлар бўларди...аммо Сашанинг оддий гапи ҳам негадир мени ҳаяжонга солди...


Шўх мусиқаларга ҳамма мазза қилиб ўйнарди...барибир ҳаёт йўлида синфдошларнинг ўрни ўзгача...энг беғубор ва энг самимий ҳислар...орзуларга лиммо лим суҳбатлар....
-Саодат тур ўйна!!
Санобар мени торта бошлади...
-рақс тушишни билмайманку!!-дедим пичирлаб...Санобар эшитмаганга олиб мени даврага тортди...
Дилобар ҳеч ҳам Сашадан узоқлашмаётганди...сокин мусиқа янгради...ҳамма жуфт жуфт бўлиб валсга туша бошлади...кимдир чироқни ўчирди...Назокат опа ва Федя амаки аллақачон рақсни бошлаб юборганди...секин жойимга ўтирмоқчи бўлгандим кимгадир урилиб кетдим....
-аҳҳҳ....
Саша экан....оёғини босиб олибман...
-оғримаяптими???-дедим хавотир билан...
-оёғимга темир тушиб кетди деб ўйлабман...-деди кулганча...
-ким сенга чироқни ўчир деганди...қоч эзиб олмай...-дедим астойдил ҳафа бўлиб...
У кулгудан ўзини зўрға тийди...
-ҳали қарзингни тўлиқ узиб бўлмадинг???
-шу сувни ўзим ичсам бўларкан..-дедим мовий кўзига тикилиб жахлим чиққанча...
-совға ҳам бермадинг!!!-деди менга яқинроқ туриб...
-безбетларча совға сўраяпсанми???-дедим ҳайрон бўлиб...у жилмайиб қўлини чўзди...
-мен билан рақсга туш!!!
👍10
#SAODAT
#No_11
#By_Nafisa_Malikova


Туғилган кунида уни ҳафа қилгим келмади...оппоқ қўлига қўлимни бердим...
У бундан чексиз ҳурсанд эди...бармоқлари титраётганидан ҳаяжонланаётганини сездим...
-Саодат келганинг учун раҳмат...-деди мусиқа баландлиги учун қулоғимга яқинлашиб...нафасини сезиб узоқлашдим...
-яна бир бор табриклайман Саша...-дедим самимий жилмайиб...
-бу ҳаётимдаги энг унутилмас туғилган кун бўлди ишон...-деди мени айлантириб ўзига тортганча...
-нега???-дедим сабабини ўзидан эшитмоқчи бўлиб...аммо кўзларидаги қувонч сабабини айтиб турарди...
-Федяааа....
Кимдир эшикни тақиллатди...онамни овозига ўхшади...наҳотки опам уддалай олмаган...дархол Сашадан узоқлашдим...
-Саодатни онасими???
Синфдошлар қўрқув билан дарвоза тарафга боқди...адашмабман бу мени онам эди....менга жахл билан боқиб турарди...
-келинг Зулайҳо опа...-деди Назокат опа бироз довдираб...Онам Федя ва Назокат опа билан сўрашиб мени имлади...жаллод ёнига кетаётган маҳбусдек ҳиа қилдим ўзимни...нега онам бунча қаттиққўл бўлмаса...
Аммо шу он ортимга бурилдимда сумкамдаги рўмолчани олиб Сашани қўлига тутқиздим...
-бу сенга Саша....
Саша рўмолчадан ҳам кўра қўлимни яна бир тутганидан ҳурсанд эди...
-эртагача Саадат...
Тез тез юрганча онам билан кетдим....


Ҳақиқий тўполон уйда бошланди....
Дадам даладан қайтмаганди...онам бизни қувганча катта пол артадиган тахтасини тутиб олганди...опам обдон калтак ебди...тахмон кўрпани ёпиб олдим..калтак зарби камроқ билинади....
-ҳали ўзингча катта қиз бўлиб қолдингми???
Кўрпа устидан савалай бошлади....бу онамнинг меҳрли тарбия усули эди...
-ахир оддий туғилган кунку...-дедим ҳиқиллаб...
-яна гапирадия бу....
Онам ҳуморидан чиқгунча савалади...кўрпа бор бўлса ҳам танам қизариб кўкарди...онам ҳолдан тойди шекилли гапириб чиқиб кетди...хонага опам қўлида овқат билан кириб келди...
-кечир Саодат...Фахриддин акам айтиб қўйди...онамни тўхтата олмадим...
-ҳеч қиси йўқ...бу зиндондан фақат эрга тегиб ёки қочиб қутуласиз!!!-дедим кўрпани устимдан отиб...опам танамни кўриб йиғлаб юборай деди...
-шунчалик ҳам урадими а она ўз фарзандини???
👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌨❄️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

🌨❄️Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

🌨❄️Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг !🤲

❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Мехр-мухаббат инсонга инсон
эканини эслатиб тургувчидир. 🌺🌺🌺

Шундай экан,❤️🍃💖💝💖

Сизга бахт тилайман. Чунки бахт ҳеч~қачон инсонга ортиқчалик қилмайди...!

Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ Аёлни хаётга нима қайтаради?
❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ижобат... 2000-йил, февраль
Жаҳонгир бугун ишдан автобусда анча толиқиб қайтди. Шунга қарамай бекатда тушгач тез-тез уйига шошиларди.
Хаёлида бир ўй:
- Додам қийналиб қолмаганмиканлар? Мана уч ойдирки, саксонни қоралаган додаси улар билан кўп қаватли уйнинг икки хонали квартирасида бирга яшаяпти. Сабаби ҳар йилги ўша сабаб: ота-онаси яшайдиган махаллада қиш келиб кунлар совиши билан газнинг босими пасайиб, уйлар музлаб кетади. Шундай кунлар келиши билан Назрулла дода дарров тўнғич набира Жаҳонгирларникига кўчиртириб келинади. Махалладаги ҳовлида иккинчи ўғил Замонгир ота-онаси билан қолган. Замонгир Жаҳонгирдан уч йил вақт ўтгач уйланди. Тўйи бўлганига икки ой бўлди. Ҳали фарзандлик бўлмаганлиги учун совуқнинг забтига амал-тақал қилиб чидаб келишмоқда. Аммо Назрулла дода қариликни бу йил анча бўйнига олиб қўйганди. Тез-тез безовталаниб туради. Икки қадам наридаги ҳожатхонага боришга ҳам кучи етмай қолганига бир ойча бўлиб қолган. Шундан буён Жаҳонгир пешинда ҳам азбаройи тушлик қилиш учун эмас, балки додасини енгиллатиб кетиш учун ишдан уйга чопади. Ўйлагандек додаси уни кутиб ётган бўлади. Жаҳонгирнинг саломини эшитиши билан бурчакдаги тувакка ишора қилади: Тураман. Жаҳонгирнинг бахтига аёли тилла чиққан. Бобосига қизлардан аъло қарайди. Бир ярим яшар қизчаси Мунисани хонтахтанинг ёнидаги кўрпачага ётқизадию, қайнота додасига каша ёки шўрва тутади:
- Иссиғида ичиб олинг...
Кейинги уч кунда доданинг қаттиқ тоби қочди. Туни билан қуш уйқусида ухлайди. Ҳар беш дақиқада инқиллаб Жаҳонгирни чақиради:
- Болам, тураман... Жаҳонгир додасини туни билан ўтқазиб, турғазиб бели майишиб кетди. Тонгга бориб кўзи илинган экан эшикнинг оҳиста ғийқиллашидан уйғониб кетди. Аста ўрнидан туриб ювиниш хонасига, сўнгра ошхонага ўтди. У ерда аёли Ҳафиза Жаҳонгирга маҳзун жилмайди:
- Уйғотиб юбордимми? Ҳозир ширгуруч пишади.
- Сутга пулни қаердан олдинг ... Жаҳонгир хўрсинди.
- Сутчи ҳола қачондир пул топсангиз берарсизлар, биламан оқликка ҳиёнат қилмайсизлар деди. Жаҳонгир индамади. Аммо кўнглидан Яхшиларнинг борига шукр деган ўй ўтди. Жаҳонгир қурилиш моллари сотиладиган дўконда ишлайди. У нафақат сотувчи, балки қоплоқчи, ташиб берувчи, ортувчи вазифаларини ҳам бирдек бажаради. Уйидагилари тўйдан яхшигина қарз билан чиқишгани учун баъзан рўзғорида етишмовчилик бўлиб қолса ҳам уларга тиш ёриб бир нарса дейишга бети чидамайди, эркаклик ғурури йўл қўймайди. Маоши эса унисидан бунисига етмайди. Бу ёқда Ҳафиза яна юкли бўлиб қолган. Бояқишга Кўнглинг нима тусаяпти? деб савол беришга ҳам...
- Болам... Жаҳонгир... Ичкаридан Назрулла отанинг инқиллаб чақиргани эшитилди. Жаҳонгир Ҳафизага савол назари билан боқди: Одатда додам бунақа пайтда ухлар эдиларку? Жахонгир додасининг хонасига кирганда, Назрулла дода ўринда ёстиққа суяниб ўтириб олган эди:
- Болам, юзимни ювиб олай, деди у қисқа-қисқа нафас оларкан. Жаҳонгир зумда сув тайёрлади. Додаси унинг ёрдамида юз-қўлларини чайиб олди.
Сўнгра Жаҳонгирга:
- Ёнимга ўтир, деди энтикиб ва қўлини дуога очди, қани болам овмин. Олгину олдирмагин. Ота-онанг, қовму-қариндошлар сендан фақат роҳат кўришсин. Барчанинг корига бирдек ярайдиган бойвачча йигит бўлгин. Омад ҳамиша ортингдан қувсин. Аллоҳ доим бирингга минг, минггинга туман берсин. Дарстурхонинг доимо ёйиқ, ичи қут ва баракага тўла бўлсин. Фарзандларинг ҳудди ҳозир мени иззат қилганинг каби атрофингда парвона бўлишсин. Дода шундай деб қибла томонга юзланди:
- Ё Қодир Эгам! Шу дуоларимни ўзинг ижобат айла! Илоҳи овмин... Назрулла дода толиқиб қолди. Жаҳонгир уни ўрнига ётқизиб ўзи Ширгуруч пишдимикан?! дея хабар олиш учун ошхонага йўл олди. Назрулла дода шу куни шомга бориб узилди.
2021-йил, июнь
Эшикнинг ғийқиллаб очилиши Жаҳонгир аканинг уйқусини ўчирди. Аста юриб ошхонага чиқди. У ерда Ҳафиза ерга катта дастурхон тўшаганча бир дунё пишириқларни катта қоғоз қутиларга бўлиб-бўлиб жойлар эди.
👍6
Сал нарида дасталанган нонлар, яшикларда эса сархил мевалар уйилиб турарди.
- Ҳафиза, нима ҳаракат?
Ҳафиза бошини кўтариб эрига қараб жилмайди:
- Ассалому алайкум, адаси, яхши ётиб турдингизми? у дастурхонга ишора қилди, буни қаранг, адаси. Мунисанинг тўйидан шунча нарса ортиб қолибди. Кеча Назруллангиз куни билан қариндошларникига шунақа қутиларда егуликлар тарқатди. Ҳеч камаяй демайди. Шунга бугун нонуштага қўни-қўшниларникига ҳам улашиб чиқсин дегандим. Ҳали икки музлаткич тўла гўшт маҳсулотлари ҳам навбатини кутиб турибди.
- Яхши ўйлабсан, хотин... Жаҳонгир ортиқ гапиролмади. Чунки... Қўл остида ўндан ортиқ йирик дўконлари бор бўлган номдор тадбиркор Жаҳонгир Асқаровнинг қулоқлари тагида бундан салкам йигирма йил аввалги дуо жаранг сочгандек бўлганди:
- Омад ҳамиша ортингдан қувсин. Аллоҳ доим бирингга минг, минггинга туман берсин. Дарстурхонинг доимо ёйиқ, ичи қут ва баракага тўла бўлсин. Фарзандларинг ҳудди ҳозир мени иззат қилганинг каби атрофингда парвона бўлишсин.
- Ё Қодир Эгам! Шу дуоларимни ўзинг ижобат айла! Илоҳи овмин...
Илоҳи овмииин... Ушбу ҳикояга қаҳрамон бўлган эр-хотинни шахсан танийман уларни жуда кўпчилик танийди, шунинг учун исмларини ўзгартирдим. Охиратлари обод бўлсин Назрулла ота ҳам ёдимдалар.
Ва...
Дода-буви, ота-оналарнинг фарзанд ҳаққига қилган дуолари албатта ортиғи билан ижобат бўлишининг ҳам гувоҳи бўлдим...
Нима ҳам дердим...
Бизга яхшилик, савоб ва олган, олишимиз мумкин бўлган гўзал дуолар ҳамроҳ бўлсин... Амииин...
Тамом...
Муаллиф: Хазонрезги.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤2🥰2
Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1.   Росулуллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар._

2.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган.

3.   Росулуллоҳ (ﷺ)  Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган.

4.   Росулуллоҳ (ﷺ) кечаси оч қоринда ухлаб, тонгда қоринлари тўқ ҳолда уйғонардилар. Аллоҳ у зотни таомлантириб қўяр эди.

5.   Росулуллоҳ (ﷺ)  олд томонни қандай кўрсалар, орқа томонни ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

6.   Росулуллоҳ (ﷺ)  кундузи қандай кўрсалар, қоронғу кечани ҳам ҳудди шундай кўрардилар.

7.   Росулуллоҳ (ﷺ)нинг тупуклари шўр сувни ҳам чучук қилар эди.

8.   Росулуллоҳ (ﷺ) душманларнинг қалбига бир ойлик масофадан қўрқув солардилар.

9.   Росулуллоҳ (ﷺ) бирор марта ҳам эснамаганлар.

10.  Росулуллоҳ (ﷺ) ва бошқа пайғамбарлар ҳеч қачон эҳтилом бўлишмаган.

11.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг терлари мушкдан ҳам ҳушбўй бўлган.

12.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг соялари бўлмаган. У зот тамомила нур бўлганлар.

13.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг кийимларига бирор марта ҳам пашша қўнмаган.

14.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни бирор марта бурга ва ҳашарот чақиб, азият бермаган.

15.  Росулуллоҳ (ﷺ) минган улов бирор марта тезак ташламаган, бавл қилмаган.

16.  Росулуллоҳ (ﷺ) дунёга келганларида коҳинлар осмондан хабар ололмай қолишган.

17.  Росулуллоҳ (ﷺ) Меърож кечаси барча пайғамбарлар ва фаришталарга имом бўлиб намоз ўқиганлар.

18.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматларига бутун ер юзи масжид қилиб берилган.

19.  Росулуллоҳ (ﷺ) бошқа пайғамбарлар даврида келганларида, бошқа пайғамбарлар у зотга уммат бўлар эдилар.

21.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг саҳобаларига у зотнинг овозларидан баланд овозда гапириш ҳаром қилинган (Ҳужурот 2).

22.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг ҳузурларига фаришта Исрофил алайҳиссалом тушганлар. Бу фаришта у зотдан олдин ҳеч қайси пайғамбарга тушмаган эдилар.

23.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг олдинги ва кейинги гуноҳлари кечирилгандир (Фатҳ 1-2).

24.  Вафот эткан бандадан қабрда Росулуллоҳ (ﷺ) ҳақида сўралади, бошқа пайғамбарлар ҳақида сўралмайди.

25.  Росулуллоҳ (ﷺ)ни тушида кўрган, ҳақиқатдан ҳам кўрган бўлади. Чунки шайтон у зотнинг суъратига кира олмайди.

26.  Росулуллоҳ (ﷺ) бир кишини чақирсалар, ўша инсон намоз ўқиётган бўлса ҳам, у зотга жавоб бериши вожиб бўлган.

27.  Росулуллоҳ (ﷺ) вафот этканларида саҳобалар имомсиз гуруҳ-гуруҳ бўлиб жаноза ўқиганлар. Ва бу намозларда Жанозадаги машҳур дуо ўқилмаган.

28.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг муборак баданлари чиримайди.

29.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг қабрларига бир фаришта муваккал қилиниб, у зотга саловот айтганларнинг саловотларини етказиб туради.

30.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг  қабрлари Қиёматда биринчи очилади. Охиратда у зот етмиш минг фариштанинг қуршовида бўладилар.

31.  Росулуллоҳ (ﷺ) Сиротдан биринчи бўлиб ўтадилар.


32.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшарга Буроқ деган отга минган ҳолларида келадилар.

33.  Росулуллоҳ (ﷺ) Маҳшар куни Аршнинг ўнг томонида шундай мақомда турадиларки, у зотдан бошқа ҳеч ким у ерда турмайди.

34.  Росулуллоҳ (ﷺ) Жаннатга биринчи бўлиб кирадилар.

35.  Росулуллоҳ (ﷺ)нинг умматлари Қиёмат куни биринчи сўроқ қилинади.

Аллоҳумма солли аъла Саййидина Муҳаммад.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10😢2
#SAODAT
#No_12
#By_Nafisa_Malikova


Эрталабгача кўзимга уйқу келмади...фикру хаёлим яхши ўқишларда ўқиб бу ерлардан кетиш эди..аммо икки опамни ўқитишмади...мени ўқитишармикин...


Эрталаб зўрға кўзимни очдим...онам ва опам мактабга кетган...ойнага қарасам танам кўкариб зирқирарди...мактабга бормайман...онам ўзи айтар нега бормаганимни...ғимир ғимир қилиб уйда ҳамма ишни қилдим..акамга бир оғиз ҳам гапирмадим...армиядан Очил акам қайтса балки сал танбеҳ берар Фахриддин акамга...
Тушдан кейин онам кириб келди...
-ҳа нега мактабга бормадинг???
-қандай бораман танамни қаранг!!!-дедим ҳафа бўлиб...
-сени менга ёрдам берди дедим...ҳозир мактабдан ҳамма кетди...бориб хоналарни тозалаб кел...мен сигирларни соғай...-деди онам ҳеч гап бўлмагандай...тўмтайиб мактабга йўл олдим...
Мактабда ростдан ҳам ҳеч ким қолмабди...қўшиқ ҳиргойи қилганча ҳоналарни тозалай бошладим...
-қайси хонанда келиб қолибди десам сен экансанда!!!
Берилиб кетганимдан чўчиб тушдим...
-сеннн....
Саша артган жойимни босмай чеккароқдан юрди...
-нега мактабга келмадинг???
Қўлларимни яширишга уриндим...
-онамга қарашдим...
Саша барибир сезди танамдаги кўкаришларни...
-кимни иши???-деди менга яқинлашиб кўкарган жойга охиста қўл теккизиб...
-илтимос кет...онам кўрса...-дедим лабимни тишлаб...
-демак мени туғилган кунимга келганинг учун....-деди айбдорона бош эгиб...
-ҳеч қиси йўқ!! Шарқона урф одат...-дедим жилмайишга уриниб...
-менга бер!!!
-нимани??-дедим тушунмай...у қўлимдан тахта билан артгични олиб қўйди...
-модомики мени деб калтак ебсан айбимни ювай!!!
-жинни бўлма...
Аммо у бермади...полларни арта бошлади...ажойиб бола...ҳеч нимадан жирканмайди...ҳаётга дунёга бошқача нигоҳда боқади...тор дунёқарашли инсонлардан тубдан фарқ қилади...у кузатаётганимни сезиб ҳижолат бўлди...
-тўғри бажарябманми ўзи???
-ундан кўра столларни кўтар ўзим артаман...-дедим бу ўжарни фикридан қайтмаслигини сезиб...у столларни бирин кетин кўтара бошлади...
-онангни ҳам меҳнати осонмас...
-сал қаттиққўл демаса онам яхши аёл!!-дедим ҳўрсиниб...
Саша бир зум менга қараб қолди...
-яна куйла!!!
-ёқмай қолсин...консерт пуллик...-дедим поллатани уни оёғи томон олиб бориб...
-пулим йўқку...аммо..-дея мен тарафга эгилиб кафтини очди...ҳовучида мен севган довуччалар бор эди...
👍9
-қоровул амакидан қандай қочдинг???-жилмайганча кўм кўк чиройли довуччаларни қўлимга олдим...
-бир амалладим...-деди хурсанд бўлганимни кўриб жилмаяркан...
-раҳмат!!!
У билан вақт жуда тез ўтди...бугун бўлган дарслар ҳақида...китоб ҳақида..жуда самимий гапирар...бошқа шилқим йигитлардан фарқли равишда қаерда тўхташни билар эди....
-барибир куйламадинг!!!-деди ҳамма жойни тозалаб бўлгач ёнимга ўтириб...
-эссиз кийиминг ёмон бўлди!!!-дедим келганида топ тоза турган энди эса чанг қоплаган кийимига тикилиб...
-ҳеч қиси йўқ...Назокат опа ювади...-деди эътибор бермай...
-у билан даданг турмуш қурдими???
-бизда бирга яшаб бир бирини ўрганиб кейин турмуш қуришади...-деди тахтага суяниб менга қараганча...
Кўзларига қараб хаёлга чўмдим...бу қандай бўлади...наҳот шундай қилишни имкони бўлса...опам айтган ҳаётми бу???
-энди кетайлик!!-дедим ўрнимдан туриб...
У нигоҳларини ҳовлига қаратганди дарров девор ортига бекинди...
-онанг келяпти!!!
У айтган тарафга боқдим..онам шошиб келаётганди...
-раҳмат Саша сенга...-дедим шошиб...у жилмайганча кўздан ғойиб бўлди...худди мен учун юборилган ёрдам фариштасию вазифаси тугаб жўнаб кетадигандек доим...
Онам ҳаммаёқни кўздан кечириб ҳайрон бўлди...
-шунча тез бўлдингми???
Сашани ўйлаб жилмайдим...у бўлмаганда анча қийналган бўлардим...
-кетдик...Дилбар опанг келибди Қозоғистандан....
Катта опам келганини эшитиб ҳурсанд бўлдим...у ҳам мажбурлаб 18ёшида узатилганди...боши меҳнатдан чиқмасди...фарзанди туғилгач яна ҳам озиб кетганди...келганига ҳам 6 ой бўлганди....онамни ҳам чеҳрасига қувонч югурибди...минг қилса ҳам она соғинган барибир...


Ёлғиз қолганимизда Дилбар опам Муҳаббат опамга йиғлади....
-Муҳаббат мен қайтиб кета олмайман!!!
-нега опа тинчликми???-деди опам тушунмай...
-поччанг менга ҳиёнат қиляпти...ўз кўзим билан кўрдим...
Бола онгим хиёнат зарбини ҳис қилмасада бу ёмон иш эканлигини билар эдим...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38❤7🔥1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Tvorojniy”shirinligi❄️

6 ta tuxum
1 st shakar
1 st un
Shu masalliqdan 2 ta biskvit pishiramiz
Kremiga:
800-1000 gr tvorog
1 lt qaymoq
500 gr shakar
Vanilin
Biskvitni 160 gradusda 10-15(+-)pishirib sovutamiz
Sovugan biskvitga shirin suv yoki sut bilan shaakarli suv bn propitka qilib kremlab, ustiga kakos qirindisi sepamiz.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
#SAODAT
#No_13
#By_Nafisa_Malikova


Шу кеча опам ҳамма бошидан ўтганларни гапириб берди...Муҳаббат опам кўзда ёш билан тинглади...
-опа сиз ҳам одамсизку...чидашга мажбурмассиз!!!
-эх Муҳаббат биз одамлар эмас аёллармиз...бизни сабримиз метиндан...
Шу пайт ўғилчаси уйғониб қолди....кичкинагина гўдак мириқиб онасини эмарди...дунёнинг чиркин воқеаларидан бехабар...беғубор фариштаси...


Онам ҳеч нарсадан бехабар қўшни қишлоққа тўйга кетди...акам эса далага отамга қарашгани кетганди...бу кеча 3опа сингил ёлғиз эдик...мириқиб суҳбатлашдик...овқат қилдик..опа сингиллар бир жойга йиғилса дунёни унутади...
Шу кеча кечки пайт кимдир ҳовли томонга енгил тош отди....
-Дилбарррррр....
Поччамни овози эди.....
-дарвозани очайми опа???-дедим ҳавотир билан...
-йўқ...гўрсўхта афти қурсин...-деди опам лабини буриб...
-Дилбаримммм....
Бу сафар овоз баландроқ келди....афтидан поччам ичиб олган эди...
-кетинггг....
Опам девор ортидан туриб бақирди...
-нега кетиб қолдинг??? Мен билан кетмасанг бутун қишлоғингга ўт қўяман...дунёларга ўт қўяман!!!
👍5❤3
#SAODAT
#No_14
#By_Nafisa_Malikova


-кетинг Хонимқул ака...
Опам жахл билан бақирганча уйга кириб кетди...уй томонга яна тош учиб келди...ярим кечаси қўшниларга шарманда бўлмасак эди...
-Дилбарррр....
Поччамни овози аламли чиқди...
Мен ҳам уйга кириб кетдим...
-Опа балки чиқиб гаплашиб оларсиза???-деди Муҳаббат опам иккиланиб...
-ичиб олганку бўккунча...онам билса таъзиримни беради...-деди опам ўғилчасини қучоқлаб...озғин қўллари титради...
-ҳарбий йигит ҳам қариндош деб беришганди...мана ахволи...
Дилбар опам унсиз йиғлади шу кеча...осмондаги ой ҳам бу дардлардан қорайиб кетаётгандек эди гўё...


Эртаси куни пешинга томон уйга қайтган онам деразаларни синганини кўриб аччиғи чиқди...
-Саодатттт!!!!
Чопиб чиқдим...онам буни мени ишим деб ўйлаётганди...чорасиз охири онамга ҳаммасини айтиб бердим...онам гапларимдан бир зум довдираб қолди...
-Хонимқулни ўғлим десам шунчаликка борибдими??? Дилбар қани???
Ичкари уйни кўрсатдим..онам шошиб кириб кетди...бугун мактаб йўқ...ҳамма синфдошларим ковул тергани чиққандир...анча пул бўлади териб сотса...
Онам ҳамма гапдан хабар топгач керакли ҳужжатларни олдида
-отангизга ҳеч гап деманглар...мени қизим кўчада қолмаган...кўрсатиб қўяман уларга...
Онамни важоҳати ёмон эди...тўхтата олмадик...баъзи оналарга ўхшаб онам урса ҳам хотин уники демасди...дадам бирон марта чертмагани учун қизларига ҳам шундай тақдир деб ўйларди...хозир эса поччамни ахволига маймунлар йиғлашини ўйлаб бироз ачиндим...аммо опамни кўзёшларини жавобини бериши зарур...
-менимча поччам аниқ ишидан кетади...-деди Муҳаббат опам ғамли жилмайиб...
-бирга бормабманда...-деди Дилбар опам йиғламсираб...биз шарқ аёлларида барибир меҳр туйғуси устунроқ...бу бизнинг қон қонимизга сингиб кетган...аждод момоларимиздан мерос бу туйғу...
Уйда зерикиб кетиб ковул тергани чиқиб кетдим...

Ўйлаганимдек Санобар ва қолган қизлар дала бўйида ковул терарди...
-бормисан Саодат!!!
Санобар минг йил кўрмагандек маҳкам қучди...
-охоо бунча кўп тердинг!!!
Завқ билан пақирчасига қарадим..Саломат ҳам чопиб келди...
-буёқда кўп экан...юр Саодат бирга терайлик!!
Кулганча дугоналар ҳангома қилиб бирга тера бошладик...
-ёрдам керакмасми қизлар???
Даладан қайтаётган акам Санобарга кулди...ёнида эса дўсти шекилли бизга кулиб қараганча кўзи менга тушиб кўзларини узолмай қолди...
-чарчатиб қўймаймизми???-деди Саломат қувлик қилиб...нотаниш йигит кетмонини туширди...
-кел Фахриддин қизларни ҳурсанд қилайлик!!!
Фахриддин акамни кўзи Санобарда...кулгум келди...
-ака мен буёқдаман!!!
Бояги йигит бир зум тараддуланиб қолди...афтидан Фахриддин акамни синглиси эканлигимни ҳозир билди...
👍18❤3
#SAODAT
#No_15
#By_Nafisa_Malikova


Фахриддин ўтиб Санобарга териша бошлади...
-Фахриддин ака нега Саодатни қўллари кўкариб ётибди???-деди Санобар саволомуз Фахриддинга боқиб...Фахриддин нигоҳларини олиб қочди...
-онамга Саодатга рухсат берганимни айтгандим...оқибатини кўриб турибсан!!!
-бечора дугонамни соғ жойи қолмабди...ахир акасиз ҳимоя қилмадингизми???
Фахриддин қизни пақирига ковулларни солди...
-нима қилсам мени кечирасан???-деди айбдорона тикилиб...Санобар бир зум ҳафаланиб тикилиб қолди..сўнг жилмайди...
-опамни тўйига келишига рухсат берасиз!!!
Фахриддин бундай талабни кутмагани учун бироз каловланди...
-жуда катта нарса сўраяпсан авф учун!!!
-бўлмаса менга қайтиб синглим деманг!!!
Фахриддин қизни нозига жилмайди...
-шундоқ ҳам синглим эмассан!!!
Санобарни юзи дув қизарди...


Узоқдан акам ва дугонам нимани пичир пичир қилаётганига қизиқардим...жуда жиддий қиёфада юрадиган акам фақат Санобарни ёнида куларди...энг кичик акам бўлгани учун меҳрим ўзгача эди...баъзида бизга қондош қилиб яратилган жигарларимизни бу дунёда омонатгина ип ушлаб туришини унутамиз...мен ҳам унутганлардан бири эдим...
-акангизни жуда ҳам яхши кўрар экансиза???
Саломат тинчлик бермаётган нотаниш йигит мени пақиримга терган ковулидан солди...
-раҳмат...шартмас ўзим тераман...-дедим ҳижолат бўлиб...афтидан қизлар билан деярли гаплашмаган йигит шекилли гапни нимадан бошлашни билмаётгандек туюлди...
-Салим ака қаранг...
Яна Саломат чопиб келди...жуда беғубор қизда...хаёлига келганини қилади...
Йигит эринибгина унга назар солди...
-чиройли гул экан...дугонангизга ўхшаб!!!-деди мен тарафга боқиб жилмайганча...мени гулга ўхшатишса жахлим чиқарди...
-ҳамма узиб кетаверадиган гулмасман!!!-дедим заҳарханда жилмайиб...
👍26❤2
ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон☝
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ- хақ...!!!
ЯШАШ - бу бахт...❤
Машинада кетяпсизми? Орқангизга
қаранг велосипетда
кетаётганлар хам бор, Оллохга
шукур қилинг сизни машинангиз
бор...
Велосипетда кетяпсизми?
Ёнизга қаранг пиёда юрганлар
хам бор. Оллохга шукур қилинг
сизда велосипед бор...
Пиёда кетяпсизми атрофга
қаранг аравачада ўтирганлар
хам бор...
Аравачада ўтирибсизми ?
Оллохга шукур қилинг бир умр
тўшакка михланганлар хам
бор...
Шу мақолани ўқидизми Оллохга
шукур қилинг кўзи ожизлар бор..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12