🧕 Muslimalar kundaligi
1.65K subscribers
3.61K photos
3.51K videos
4 files
6.81K links
Download Telegram
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

64-қисм

Вақт секин ўтарди гўё. Ҳуснора ҳақиқий бахтни ҳис қилганди. Дунёда ундан бахтли инсон йўқ эди.
Ширин орзулар билан онасининг қучоғида ухлаб қолди. Уйғонганида эса касалхонанинг ўша ўзи жойлаштирилган хонасида ётарди.
- Тузукмисиз?
Ҳамшира ундан хабар олишга келган экан.
- Ҳа.
- Роса ухладингиз.
- Ҳмм.
Ҳуснора онасини олдига бориб келганини айтолмади. Қандай айтсин, барибир ҳеч ким ишонмайди. Ён атрофини қаради Ҳусниддин кўринмади.
- Нимани излаяпсиз?
- Ҳеч... Ҳеч нима.
Ҳуснорани яна кайфияти тушиб кетди.
Камерадан эса буни Соҳиб кузатиб турарди. Унга бугунги кун жуда муҳим. Агар қизда ўзи таҳмин қилган ҳолатлар юзага чиқса ташхис ҳам аниқ бўлади.

***

Баҳром ниҳоят дипломни олди. Уйидагилар уни табриклаш учун ташриф буюришди.
- Табриклайман болам. Сен бундан ҳам кўпига муносибсан.
Йигитни укалари, дадаси ҳаммалари шу ерда эди. Диплом топшириш тугагандан кейин, оилавий ресторанга кириб боришди. Овқатланиш баробарида Самия опа ичидагини айтди.
- Болам, сенга зўр қиз топганман.
- Ойи, бу ҳақида ҳали ўйлаб кўрмадим. Мени мажбурламанг.
- Қасдига уйланиб бахтли бўлиб кетишинг керак. Кўрсатиб қўй одамларга
- Йўқ ойи. Мен аввал ўз фаолиятимни йўлга қўйиб олай. Кейин магистратурада ҳам ўқийман. Агар келин керак бўлса ана Билолни уйлантиринг .
Самия опа қайта гапирмади. Бу қайсар ўғлини йўлга солиши жуда қийин.

Овқатланиб бўлишгач Бахромни оила аъзолари қишлоққа қайтди. Бахром эса яна шахарда қолди. Бир неча кун олдин Лола аниқлаб берган маълумотларга кўра Ҳуснорани ўгай отаси олиб кетган. Демак у шу ерларда. Учратиб қолиш эҳтимоли бор .

Давоми бор ...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊
🔥9❤5
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

65-қисм


Ҳуснорани кўриб қолса нима қилади? Унга нимадир қилиб қўймаслигига кафолат борми? Ёки шу ишонган ҳуснини йўқ қилса кўнгли таскин топармикан? Ёки бўлмаса уни шармандали ҳолатга олиб келсачи?
Жазо турлари кўп, аммо қизни топишгина қолди ҳолос.

***


Бугун.

Ҳуснора уйига кирар экан, ўзига қадрдон оёқ кийимни кўриб суюниб кетди.
- Бизнинг ким ташриф буюрибдииии?
Айюб кулганча отаси билан чой ичиб ўтирарди.
- Кел Ҳуснора, ўқиш қандай бўляпти?
Айюб ўрнидан турмаган кўйи савол берди.
- Иммм чидаса бўлади, бир икки фанларни ҳисобга олмаса, ҳаммаси рисоладагидек.
- Қизим кийиниб чиқ, Айюб сен ёқтирган кфс олиб келибди.
- Вооой бунча зўр, Айюбхон ака барибир яхшисизда.
Ҳуснора чиқиб кетди. Айюб эса отасига қаради.
- Билмадим, ўзинг ҳал қил. Аввалига уни ёмон кўрардинг. Энди эса бу гапни айтяпсан. Менга иккинг ҳам бирдек. Қандай қарорга келсанг мен розиман.
Айюб кулиб қўйди. У бир вақтлар қизни бу қадар дилбарлигини тасаввур ҳам қилмаганди.
Ҳуснора ўзига ярашган кийимини кийганча ликобчалар олиб кириб келди.
- Саримсоқпиёзли соус олиб келмаганман деманг фақат.
- Яхши кўришингни биламануу, олиб келдим.
Улар иштаҳа билан овқатлана бошлашди. Айюб қизга ора орада қараб қўярди.

- Ҳуснора бирор ерга айлангани борамизми?
- Устозимдан гап эшитиб қолмай деб ҳавотирдаман.
- Қайсидан?
- Қуръон ўқишни ўрганяпманку, ёдлайдиган нарсаларим жуда кўп.
Айюб қизни мажбурламади. Ҳозир ўзи ҳам қизни илмли бўлиши тарафдори.
- Майли бошқа сафар унда.
Дастурхонни йиғиштириб олгач Ҳуснора чиқиб кетди. Айюб ҳам кетиш учун ўрнидан қўзғалди.
- Мен кетдим унда. Бугун кечда қиладиган ишларим бор.
- Шу уйда яша дердиму, аммо тўғри келмайди. Майли болам оз қолди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤18👍4🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🌷Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🌷Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
🌷Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир

ЯКШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН🌺
          
🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​

🍂🍂 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🍂🍂  Ассалому алайкум! Душанба тонги муборак бўлсин!

Яна бир янги тонг, яна бир янги кун… ☀️
Ҳар бир тонг ўзгача бир умид, янги режалар ва чиройли ниятлар билан бошланади. Бугунги кунимиз ҳам яхши кайфиятда, хотиржамлик ва барака ичида ўтсин. Кўнглимизга яқин инсонлардан яхши хабарлар эшитайлик, кутилмаган қувончларга дуч келайлик 🤍

Эрталабдан юзимизда табассум, қалбимизда шукр, тилимизда яхши сўзлар бўлсин. Ҳар бир ишимизга барака, ҳар бир ниятимизга хайр насиб қилсин 🤲🏻

Бугунги кун барчамиз учун гўзал хотираларга бой бўлсин. ❤️

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Robbi anniy massaniyad-durru va anta arhamar-rohimiyn."

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
🔠🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠 ❕

🔠🔠🔠🔠🔠 🔠🔠🔠🔠🔠🔠❕

Aziz obunachilarimiz Rosa zo'r optom arzon kanal toptim va sizlarga ham ilindim.

O'ZBEKISTONDAGI SHOP OPTOM GRUPPA NARXLAR SUV TEKIN.

🌸🌸🌸ishonmasangiz kirib ko'ring
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+A8_MJsZo5_NiYWEy
https://t.me/+A8_MJsZo5_NiYWEy
https://t.me/+A8_MJsZo5_NiYWEy

XAMKOR SAHIFA ⤵️
@Gilavniga_pirofilga_rasimlar
@Gilavniga_pirofilga_rasimlar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 65-қисм Ҳуснорани кўриб қолса нима қилади? Унга нимадир қилиб қўймаслигига кафолат борми? Ёки шу ишонган ҳуснини йўқ қилса кўнгли таскин топармикан? Ёки бўлмаса уни шармандали ҳолатга олиб келсачи? Жазо турлари кўп…
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

66-қисм

***


Бахром ишдан чиқар экан, бирга овқатланайлик дея таклиф киритган Лолани олдига йўл олди. Лола уни кутиб турмуш қурмай юрибди. Мана йигирма беш ёшни қарши олса ҳам карьерани баҳона қилиб турмуш қуришни ортга суряпти. Асли сабаби эса Баҳромдан таклиф кутяпти. Баҳром эса бирор марта унга тутмуш қуриш таклифини, ёки шунга шаъма қиладиган умид бермади.
Мана ресторанга кириб борар экан Лола ўйчан ўтирибди.
- Нимага кайфиятинг йўқ?
Баҳром қизнинг қаршига ўтирар экан савол берди
- Уйимдагилар келаётган совчиларга розилик бераман деб сира тинчишмаяпти.
- Шунга хафа бўлдингми? Розилик беравер, қариқиз бўлиб қолиб кетгинг келганми?
Лоланинг кўзлари ёшланди. У Баҳромдан менга турмушга чиқ деган таклифни кутганди.
- Кўнглимга ўтиришмаса нима қилай ?
- Мана битта менми суймаганга уйланмоқчи бўлган? Никоҳ иситади дейдилар. Ҳаммасини изига солиб оласан. Уни буни қўй қорним ўлгудек оч. Нима буюртма қиламиз.
Иккиси вазиятни юмшатиш учун овқат танлашга ўтиб кетди.

***

Ҳуснора яна ўша ўзи учун зерикарли бўлган дарсда ўтирибди.
- Бугун янги домла келади.
- Янгиси ҳам эзма бўлмаса бўлди. Маърузасида ухлаб қолай дейман.
Ҳуснора дугонасини гапини индамайгина тинглади.
- Ҳаммаси бир буларни, дарси жуда зерикарли.
- Ҳуснора нега ўқишга киргансан ўзи?
Ҳуснора аслида жавобни айтишни истамасди. У ҳаётини изга солиш учун мажбур кирганини айтолмасди. Бу кунга етиб келгунича отаси оз мунча ҳаракат қилмадими?
- Дадам шу касб эгаси бўлишимни истадилар. Бори шу.
Эшик очилиб ректор янги домла билан кириб келди. Қизлар бир бирига имо қоқишга ҳам улгурди. Чунки янги кирган домла кетворган йигит эди.
- Бугундан сизларни янги домлангиз Корпоратив молия фанидан дарс беради. Ўзингиз танишиб оласиз.
Ректор чиқиб кетди. Янги домла ҳаммага бир-бир назар солиб чиқди. Ҳуснорага келганда кўзини узолмай қолди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊
🔥9👍6❤2💔1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ Шамсинур

67-қисм

Ўтмиш.

Бугун Ҳусниддиндан дарак бўлмади. Ҳуснорани эса тоби қочаверди.
Бошини қўллари орасига олганча ғужанак бўлиб ётди. Бу эса Соҳибни назаридан четда қолмади.
Ўтган 72 соат Соҳибга етарли бўлди. Уни фақат қизга ким бундай дори бериб боргани қизиқтирарди. Қизнинг қон таҳлили натижалари унга қизнинг танасида жуда кўп миқдорда у таҳмин қилган модданинг борлигини кўрсатди.
Аммо буни кимдан аниқлашни билмайди. Мана кеча дори берганда қиз ўз ҳаёллари оламида яшаб туриб юрди, ўзича гуллар тердимиееэ, кимнидир қучганга ўхшаш ҳаракат қилди. У дорини бермай қўйгач эса қизни мазаси қочди.
- Алло, Маҳмуд амаки келиб кетасизми?
- Хўп.
Ярим соат ўтмай Маҳмуд ака шошиб кириб келди.
- Ассалому алайкум, яхши келдингизми амаки?
- Ваалайкум салом, тинчликми Соҳиб?
- Қизингизга кимдир мунтазам галлютсиноген дори бериб борган. Номини билмайман. Аммо жуда кўп дозада берган. Асли стрессда бўлган қизни мияси бу дори билан буткул бузилиб кетган.
- Шунда, демоқчисанки, жин...
- Жин, пин унақа нарсалар унга тегмаган, илакишмаган. Ҳаммаси онгни бузилишидан келиб чиққан.
- Жинни бўлганми?
- Шунга яқин. Биз дорини дозасини камайтириб ундан қарамликдан чиқариб олишимиз керак. Лекин узоқ вақт ва сабр талаб қилинади.
- Ўзи қанақа дори у , айтаётганинг?
- Галлютсиногенлар (ёки Психодизлептиклар/Психомиметиклар) — бу онгни, кайфиятни ва идрокни тубдан ўзгартирувчи, асосан галлюцинациялар (мавжуд бўлмаган нарсаларни сезиш) ва иллузиялар (мавжуд нарсаларни нотўғри идрок этиш) келтириб чиқарувчи психотроп моддалардир.

- Уни қабристонда кўришган, ярим кеча юрган айрим чет жойларда ҳам.
- Аммо уни онгида ўша ерлар ҳудди гўзал боғлардек кўринган.
Галлюцинациялар: Кўриш (энг кенг тарқалган), эшитиш, ҳид билиш, таъм билиш ва тегиниш галлюцинациялари. Одамлар рангларнинг ёрқинлашишини, ҳаракатланаётган нақшларни ёки мавжуд бўлмаган нарсаларни кўришлари мумкин.
* Идрокнинг бузилиши: Вақт, масофа ва тананинг чегаралари ҳиссини йўқотиш.
* Эмоционал Ўзгаришлар: Кайфиятнинг кескин ўзгариши (бахтдан қўрқувга қадар), кучли ташвиш ёки ваҳима ҳужумлари.
* Деперсонализация/Дереализация: Ўз танасидан ёки атрофдаги дунёдан ажралиш ҳисси.
* Фикрлар Оқимининг Ўзгариши: Мантиқсиз фикрлар, ўзаро боғланмаган тушунчалар пайдо бўлиши.
- Ҳусниддин реалликда йўқми?
- Бўлмаган нарса, у қайсидир актёр, ёки қачондир хаваси кетган одам бўлиши мумкин.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤16👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БУГУН 5➖СЕНТЯБРЬ

🌞СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!💐💐💐

☕️ Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

☕️Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

☕️ Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!
🤲🏻


Яқинларга  ҳам  улашинг!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/+V_TeoFdu4Lo5NWMy
Боламнинг омадин бергин Худойим

Анқонинг уруғи менга қариндош
Дард тўлиб кетганда топилмас сирдош
Нокас-у, номардга ҳеч эгмасин бош
Боламнинг омадин бергин Худойим

Илк қадам ташлади тўғри йўлингда
Ер-у кўк айланар сенинг изминга
Мархамад айлабон ожиз қулинга
Боламнинг омадин бергин Худойим

Фарзанд сараси, кўнгли оқ содда
Кечаги арази қолмайди ёдда
Сўрайман дуолар қилиб бомдодда
Боламнинг омадин бергин Худойим

Қарисам ҳол сўраб йўқлаб келгувчи
Қадримни ҳар недан устун билгувчи
Мендан сўнг изимдан дуо қилгувчи
Боламнинг омадин бергин Худойим

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дадалар доим боласининг қувончи учун ҳар ишга тайёр бўлади!


✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДУО

• Ким шу дуони ўқиса денгизнинг кўпигича қарзи бўлса ҳам Аллоҳ таоло уни адо қилади!

Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман ташаа ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодийр. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман ташаа минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғнийнии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

©️Аброр Мухтор Алий


✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
☕️Ассалому алайкум☕️🌼

Хайрли Тонг.
Азизларим!
Сизларга Бахтли ва
Қувончли кун
Тилаймиз!

Хафтанинг Чоршанба тонги муборак бўлсин! Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. 🤲

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб, хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин
.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
🌿 ​​​​​Bir boydan soʻrashibdi:
– Siz qanday qilib shu darajada boyib ketdingiz?
Boy:
– Men Alloh bilan musobaqa oʻynadim.
– Iye qanday qilib, bu nima deganingiz?!
– Alloh menga bergan neʼmatlardan odamlarga ehson qilib beraverdim. Alloh menga yana beraverdi. Men koʻproq berdim. Alloh yanada koʻproq berdi. Bu musobaqada Alloh yutib chiqdi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 #ba'zi_gumonlar_gunoxdir

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from 15.00 2pm help
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM