Forwarded from 15.00 2pm help
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
68-қисм
- Даволай оласанми?
- Даволайман. Фақат битта муаммо, у бу ҳолат билан яна қачондир учрашиб қолиши мумкин. Шу сабаб назорат қилиб борамиз.
- Нима қилсанг қил. Қизимни тузатиб бер.
Маҳмуд ака кўзидаги ёшни секингина артиб қўйди.
***
Ҳуснора ҳолсиз бўлиб борар, ўзини сира тушунмасди.
- Доктор илтимос ёрдам беринг чидай олмаяпман.
Ҳамшира унга ичи ачиса ҳам Соҳибдан бесўроқ иш қилолмасди. Соҳиб уни назоратда ушлаб турибди. Ҳаттоки эшиклар қулф. Чунки Соҳиб билади. Бундай беморлар қочишни афзал билади.
- Қаердаасаааан?
Аммо Ҳусниддин қайта кўриниш бермаяпти. Ҳаттоки кампирнинг ҳам овози қулоғига эшитилмай қолган.
- Ўлиииииб қоламан
Ҳуснора додлаб йиғлай бошлади.
***
Жамила шаҳардан бор икки кунга уйга қайтган ўғлини кийимларини ювишга олиш учун хонасига кирди. Хуршидни ўзи аллақаерга йўқолган. У бола жуда бебош бўлиб боряпти катта бўлган сайин
Хуршидни костюмини чўнтагидан икки қути дори чиқди. Ўйланиб қолди. Аввал ҳам бунақа дориларга кўзи тушган. Қандай дори бўлди экан бу?
Хуршид хонага кирганида онаси унинг дориларни ушлаб турганини кўриб асабийлашганча қўлидан тортиб олди.
- Нега нарсаларимга рухсатимсиз тегасиз?
Жамила ҳайратда қолди. Ўғли нима деяпти?
- Сен бола ҳаддингдан ошмаяпсанми?
Нега нарсаларимга рухсатимсиз тегасиз?
Яна қайтарди Хуршид.
Жамила ўғлининг бу қадар дағал муомаласидан ўзини йўқотиб қўйди. Унинг ранжиганини юзидан билса бўларди.
- Сен бола ҳаддингдан ошмаяпсанми? Мен сенинг онангман! Хонангга кириб кийимингни ювишга олдим. Бу дорилар нима ўзи?! Сен касалмисам?
Хуршид онасининг саволларига жавоб бериш ўрнига дориларни шошиб чўнтагига солиб, хонадан чиқиб кетди. Жамила ҳавотир билан унинг ортидан тикилиб қолди.
- Мен аввал ҳам бунақа дориларни кўргандим... қаерда эди?“
Унинг ёдига дарров Ҳуснора тушди. Қизнинг аҳволи. Ўша дорилар. Жамила қандайдир даҳшатли занжирни бирлаштиргандек бўлди. Агар... агар буларнинг барчасига унинг ўғли сабабчи бўлсачи? Қандай қилиб? Нима учун? Йўғеэ ўғли қизга дори бермаган, Ҳуснора кетганидан кейин хонадан шунақа дорини бўшаган блистерларини тозалаб чиқанини аниқ эслайди.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘

😢8❤5
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
69-қисм
****
Бугун.
Ҳуснора домланинг тикилиши остида буткул қотиб қолган эди. Унинг кўзлари... таниш эди. Аммо у қаерда кўрганини эслолмади.
Янги домла ўзини баланд, ёқимли овозда ўзини таништирди:
- Ассалому алайкум. Менинг исмим Баҳром Мирзажонов. Корпоратив молия фанидан дарс бераман. Умид қиламанки, бу жараён биз учун зерикарли эмас, қизиқарли ва самарали кечади.
Унинг кўзлари яна Ҳуснорада тўхтади. Унинг юзида табассум бўлсада, қизга совуқ назар ташлаётганини қиз сезмай қолмади.
- Давоматни ола туриб танишиб оламиз.
Домла бирма-бир исмларни ўқиди. Ҳусноранинг исмига келганда овозини бироз пасайтирди:
- Файзиева Ҳуснора.
- Мен, - Ҳуснора тутилиб жавоб берди.
Дарс бошланди. Баҳром фанни шундай тушунтирардики, ҳатто Ҳусноранинг зерикиб ўтирган дугонаси ҳам жим бўлиб тинглади. Бироқ, Ҳуснора барча диққатини йиға олмасди. Унинг онгида турли хил парчалар ўтар, қандайдир бу инсонга қизиқиб қолганди.
Танаффус вақти. Қизлар Баҳромни муҳокама қилишди.
- Эҳ, Ҳуснора, мана сенга эзма эмас домла! Кўзлари ҳам ажойиб-а?
- Билмадим, - Ҳуснора бу йигитнинг атрофидаги ҳаяжонни ҳис қилмасди. Ҳамон қизга совуқ нигоҳ билан қараганини ўйлаб сесканиб кетди. Қизиқ, Ҳуснора унга нима қилган бунча нафрат билан қарайди.
- Лекин домла жуда келишган, айтишларича ҳали уйланмаган.
Васила кулганча домла ҳақида эшитган гапларини айтиб берди.
****
Баҳром Ҳуснорани учратиб қоламан деб ўйламаганди. Қизнинг кўзлари бегуноҳларча жавдираб туриши уни ғашини келтирди. Шунча ишни қилишга қилиб, яна ҳеч нарса бўлмагандек туришини. Лекин тан олиш керак аввалгидан гўзаллашса гўзаллашибди. Аммо сира ҳам ҳуснига орадан ўтган вақт соя сола олмабди.
- Баҳром шу ердамидиз? Қандай бўлди дарс?
Лола Баҳромни ёнига келди.
- Бу ерга келмагунимча сени шу ерда ишлашинг сира ҳаёлимга келмаганини қара. Энди бирга ишлаймиз. Бу ерга ҳафтада икки кун дарс беришди. Қолган кунлар ҳокимиятга ишга ўтдим.
- Табриклайман.
Аслида Баҳромни бу ерга ишга келгани Лолага ёқмаётганди.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

❤16😢5🔥1💔1
Forwarded from Insta retseptlar 👩🍳
❌ "Dushanbadan boshlayman..."
❌ "Vaqtim yo'q..."
❌ "Hech ozolmayapman..."
...deyaverib yana bir oy o'tib ketadi.
👉Kundalik nazorat
👉 To'g'ri ovqatlanish rejasi
👉Motivatsiya
👉 Yopiq guruh
👉Savol-javoblarga doimiy javob
Kok yozuvni ustiga bosing kirasiz
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
https://t.me/SOGLOM_OZISH_111
Kok yozuvni ustiga bosing kirasiz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ
🌸 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ! 🌙
🌷•💐Қиблага юзланиб шодланса юрак,
💐•🌷Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
🌷•💐Улуғ зот борми Аллоҳдан бўлак,
💐•🌷Мусулмон аҳлига жума муборак!
🌷•💐Кунларнинг шоҳидур Жума айёми,
💐•🌷Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
🌷•💐Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт
💐•🌷Аллоҳим насиб этсин илоҳий бир бахт
🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌸 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ! 🌙
🌷•💐Қиблага юзланиб шодланса юрак,
💐•🌷Шу онда раҳматин ёғдирса фалак,
🌷•💐Улуғ зот борми Аллоҳдан бўлак,
💐•🌷Мусулмон аҳлига жума муборак!
🌷•💐Кунларнинг шоҳидур Жума айёми,
💐•🌷Шу сабаб улуғдур бу куннинг номи.
🌷•💐Бугун сизга тилайман олтиндан бир тахт
💐•🌷Аллоҳим насиб этсин илоҳий бир бахт
🌙ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни аёлига совға бериш эркакка барака олиб келар экан...
Бугун муборак жума кунида аёлингизни хурсанд қилинг ва унга совғалар беринг.
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi┈•
Бугун муборак жума кунида аёлингизни хурсанд қилинг ва унга совғалар беринг.
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi┈•
Forwarded from 15.00 2pm help
𝗘𝗻𝗴 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸𝗹𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗮 𝘃𝗮 𝘆𝘂𝘇 𝗽𝗮𝗿𝘃𝗮𝗿𝗶𝘀𝗵𝗹𝗮𝗿𝗶.
𝗛𝗮𝗹𝗶 𝗵𝗲𝗰𝗵 𝗸𝗶𝗺 𝗯𝗶𝗹𝗺𝗮𝘆𝗱𝗶𝗴𝗮𝗻 𝗴𝗼'𝘇𝗮𝗹𝗹𝗶𝗸 𝗹𝗶𝗳𝗲𝗵𝗮𝗰𝗸𝗹𝗮𝗿𝗶.
𝗔𝘆𝗻𝗮𝗻 𝘂𝘀𝗵𝗯𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮
https://t.me/+VD_6fIgqNvNkZTky
https://t.me/+VD_6fIgqNvNkZTky
https://t.me/+VD_6fIgqNvNkZTky
𝗛𝗮𝗺𝗸𝗼𝗿𝗶𝗺𝗶𝘇𝗱𝗮
𝗔𝗸𝘀𝗶𝘆𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗱𝗼𝗱𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝘀𝗵𝗹𝗮𝗻𝗱𝗶
https://t.me/+SG5llQcKVPkyMDk6 #12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
𝗘𝗻𝗴 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸𝗹𝗶 𝘁𝗮𝗻𝗮 𝘃𝗮 𝘆𝘂𝘇 𝗽𝗮𝗿𝘃𝗮𝗿𝗶𝘀𝗵𝗹𝗮𝗿𝗶.
𝗛𝗮𝗹𝗶 𝗵𝗲𝗰𝗵 𝗸𝗶𝗺 𝗯𝗶𝗹𝗺𝗮𝘆𝗱𝗶𝗴𝗮𝗻 𝗴𝗼'𝘇𝗮𝗹𝗹𝗶𝗸 𝗹𝗶𝗳𝗲𝗵𝗮𝗰𝗸𝗹𝗮𝗿𝗶.
𝗔𝘆𝗻𝗮𝗻 𝘂𝘀𝗵𝗯𝘂 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗱𝗮
https://t.me/+VD_6fIgqNvNkZTky
https://t.me/+VD_6fIgqNvNkZTky
https://t.me/+VD_6fIgqNvNkZTky
𝗛𝗮𝗺𝗸𝗼𝗿𝗶𝗺𝗶𝘇𝗱𝗮
𝗔𝗸𝘀𝗶𝘆𝗮𝗹𝗮𝗿𝗻𝗶 𝗱𝗼𝗱𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝘀𝗵𝗹𝗮𝗻𝗱𝗶
https://t.me/+SG5llQcKVPkyMDk6 #14
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
70-қисм
- Бу ер сизга ёқдими?
- Ҳа.
Лекин Бахром Ҳуснорани кўрганини гапирмади.
- Гуруҳдаги қизлар чиройликанми?
- Буни нима қизиғи бор? Дарс беришга келганман мен.
Бахром Лолани терговчидек берган саволидан жахли чиқди.
***
Ҳуснора кафедра эшиги ёнига келиб, дугонаси билан хайрлашди. Унинг миясида фақат Баҳромнинг совуқ нигоҳи айланарди.
- Нега у менга бунчалик нафрат билан қаради? Мен уни қаерда кўрганман?“
Унинг бошида яна ўша, аввалги ҳолати пайтидаги каби, енгил, лекин оғриқли зириллаш бошланди. Соҳиб уни огоҳлантирганди: “Сиз бу ҳолат билан яна қачондир учрашиб қолишингиз мумкин“.
Ҳусноранинг хаёлига бир воқеа чақмоқдек урилди:
- Қоронғи, намчил жой. У қўлида қизил атиргул ушлаб турарди. Атрофда эски, чириган дарахтлар. Қаердадир аччиқ тутун ҳиди. Кимдир унинг исмини чақирди. Қўрқувдан қалтираб, у орқага ўгирилди. У ерда...
Ҳуснора бу хаёлдан ўзини тезда тортиб олди. Бу унинг дорилар таъсиридаги галлюцинациясининг бир парчаси эди. Аммо, нега бу Баҳромни кўргандан кейин пайдо бўлди?
У қаёққа кетаётганини билмай, йўлак бўйлаб кетди. Бугун Соҳибни олдига бориши керак.
***
Ўтмиш.
Бугун қизини кўришга келган Маҳмуд ака, уни анча ўзини тутиб олган ҳолатда кўрди. Ҳуснора бу ерда ўн кундан бери даволаняпти. Соҳибни гапига қулоқ солган ҳолда ўзини қизиқтирган саволни берди.
- Ҳуснора тўй кунини эслай оласанми?.
Ҳуснора отасига ажабланиб қаради.
- Қанақа тўй?
- Қишлоқдаги тўй.
- Йўқ.
- Ўз отангни уйида неча кун турдинг?
Ҳуснора эслашга уринди. Аммо борган кунидан қолгани туман ичра йўқолиб қолган.
- Дада мени бувимни хоналарига жойлаштирдилар. Бувимни хоналари қоронғу эди. Ҳудди зонага ўхшарди. Аввал сесканиб кетдим
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

❤6🔥4
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
71-қисм
Галлютсиногенлар таъсири остида одамлар воқеаларни ғайритабиий, бузилган ёки жуда кучли ҳиссий ҳолатда идрок этадилар. Бу эса янги маълумотларнинг мияда тўғри кодланиши (ёзилиши) ва сақланишини қийинлаштиради.
Соҳиб буни аниқлаб олиш учун Маҳмуд акадан савол беришини сўраганди. Мана у кутган нарса содир бўлди. Қиз дорини ичган кунларида содир бўлган бирор ҳодисани эслай олмайди. Мия атроф муҳитни ўзгача тасаввур қилгани учун у шу ҳолатга келиб қолган.
- Қизим ўша оғриқли хотираларни эслай олмайдими энди?
- Жуда кам миқдорда эслаши мумкин. Ёки умуман эслолмайди. Чунки оддий тил билан айтганда мия ўчган у дорини ичган вақтлари. Текширув ишларим эса Ҳуснорани дорини ҳар куни ичиб турганини кўрсатяпти. Менимча дори унга бирор ичимликка ёки егуликка қўшиб берилган.
- Мен ҳайронман. Отаси билан гаплашиб олай дердим, аммо у одам қизимга оталикка арзимайди. Ҳамма ҳам туғдириши мумкин. Лекин ота бўлолмас экан. Шу учунам ким берган, ким қасд қилган бу қизиқмас. Қизимни ҳаёти изига тушса бўлди.
Галлютсиногенлар таъсири даврида (бир неча соат) бошдан кечирилган амнезия жуда кенг тарқалган бўлиб, одамлар кўпинча таъсир тугагандан сўнг воқеаларни туманли, узуқ-юлуқ ёки тўлиқ эслай олмасликларини айтишади.
Стресс: Галлютсиногенлар келтириб чиқарган кучли ваҳима, стресс ёки қўрқув (бад трип) миядаги нейрокимёвий стресс реакцияларини фаоллаштиради. Ҳаддан ташқари стресс хотирани шакллантириш жараёнларига салбий таъсир кўрсатиб, кейинчалик ўша даврни қисман ёки тўлиқ эслай олмасликка олиб келиши мумкин.
Ҳуснора ҳам тузалиб бориш жараёнида аввалги ҳолатини умуман эслай олмай қолди. У ҳаттоки Ҳусниддин деган кимсани ҳаёлида бор бўлиб, уни севганини ҳам буткул хотирадан ювиб юборганди.
Соҳибнинг қонни тозалашгача бўлган даво усули жуда узоқ вақтни талаб қиларди.
***
Хуршид жуда кўп жойдан Ҳуснорани излади. Аммо топа олмади. У ўша вақтдаги режасини амалга оширмагани учун ўзини койирди.
Агар ўшанда Ҳуснора ҳар кеча хонани қулфлаб қўймаганда аллақачон қизни ҳомиладор қилган бўларди. Кейин эса иложи қолмаган оила аъзолари уларни тўйини ўтказарди. Афсуски ҳаммаси унинг режасидан чиқиб кетди.
Ҳозир ҳам доридан татиганча маза қилиб самоларда учиш учун кўзини юмди. Ҳуснора уники, буни ҳеч ким ўзгартиролмайди. Барибир унга эришади.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊👍😘

❤11👍4
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
72-қисм
****
Бугун.
Ҳуснора Соҳибни олдига борди. Соҳиб қизда яна ҳаяжон кучли бўлиб юраги тез ураётганини текшириб дарров дори ёзди.
- Аввалги ҳолат такрорланмаслиги керак. Дорини мунтазам ичинг. Ҳаяжон босилса , тинчлансангиз кейин тўхтатамиз.
- Хўп.
Ҳуснора у ердан чиқиб араб тили курсига кетди. Фақат араб тилини эмас инглиз тилини ҳам ўрганяпти. Бу Айюбни таклифи эди.
Негадир Ҳуснорага тил ўрганиш жуда ёқади. Аммо фанларни ёқтирмасди. Бугунам кечгача дарс қилиб ухлаб қолибди. Айюб икки бора қўнғироқ қилган. Телефон овозсиз режимда бўлгани учун эшитмаган.
Эрта тонгда ўзига бугун ўзгача оро берди. Кийимларини ҳам бир бирига мослаганча сочларини учини қўнғироқ қилиб ёйиб қўйди. Мана кўзгу қаршисида бетакрор гўзаллик тайёр.
Бугун дадаси бомдодга кетган, жума бўлганига жумадан кейин келади. Унгача ўша ерда тиловат қилиб , намоз ўқиб ўтиришади. Маҳмуд ака ҳозирда масжидга кўп чиқадиган бўлиб қолган.
Ҳуснора аудиторияга кириб борар экан яна ҳаммани нигоҳи унга қаратилди. У эса жимгина бориб жойига ўтирди.
- Биринчи жуфтлик кеча красавчик домлани дарси экан.
Қайсидир қизни бу гапи Ҳуснорани ҳам ҳушёр қилмай қўймади. Қандай қилиб ҳаммани ўзига қаратган чиройи бу йигитни эътиборини тортмади. Қизиқ?
Ҳуснора ичида барибир уни ҳам назарига тушаман деган ўйни ўтказди.
Мана домла кириб келди. Ҳамма талабалар салом берди. Ҳуснорани икки кўзи домлада, куутяпти, қани қизга қарайдими?
Мана ниҳоят қаради. Ҳуснора жилмайиб қўйди. Домлани юзида ҳайратланиш ифодаси пайдо бўлди. Аммо кечаги совуқ нигоҳлар бугун йўқ эди.
- Ҳамма ўтириб олсин. Дарсни бошлаймиз.
Ҳуснора йигитни ҳар бир ҳаракатини синчиклаб кузатди. Қизлар айтганча бор. Жуда келишган йигит .
Дарс давомида Баҳром ҳам бир беча маротаба қизга қаради. Cехрли кўзлар ҳамон ўз жодусини йўқотмаган. Аммо бу кўзларда зарра ғубор йўқ. Аввалги кибрли, совуқ қиз эмасдек.
- Файзиева, сиз дарсни ёд олганмисиз?
Ҳуснора чўчиб тушди.
- Мен... Йўқ тинглаяпман
- Ҳозир нима дедим?
Ҳуснора тутилмасдан айтди. Кейин жойига ўтирди. Баҳром ҳайрон нега Ҳуснора уни кўриб ҳам ҳеч қандай ўзгариш қилмай бир хил турибди. Ҳудди энди кўрган одамидек.

👍18❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Меҳрли дуои саломлари ила тонгларга файз бахш этган, Аллоҳ суйганларим,
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Шанба тонги барчангизга муборак бўлсин. Кунингиз файзу барокатли бўлсин! Кун давомида хуш кайфият Сизларни тарк этмасин.
❤️ bosib qoʻying
👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy

#Хикоя
ОЙНА
—Нима ҳаракат?
—Ота-онамни кўчириб келмоқчиман, шунга уй-жойларга бир қараб қўяй дегандим,- ён қўшнисига гапира туриб ишини қилаверди йигит.
—Озодлик тугабди-да! Негадир овозини баланд кўтариб кулди қўшни. Энди якшанба кунлари ҳам тиним билмайсан. Отанг келса, саҳардан бир тепиб тургизиб олади-да кечгача ишлатади. Ер чоп, экин эк, таъмирла! Табриклайман, укам, маза қиладиган бўпсан!
Қўшниси ўз гапи ўзига нашъа қилиб кулиб-кулиб кетди.
Тушдан кейин ёши отаси билан тенг ён қўшниси чиқди.
—Ҳорма!
—Шу, ота-онамни кўчириб келяпман! У ер, бу ерга қараб қўяй,-истамайгина гапирди йигит, салом бергач.
—Э, баракалла! Жудаям тўғри иш қиляпсан. Ота-она барака бўлади. Улар келса, кўп ҳикмат кўрасан, уйингга файз киради. Омад ўзи ортингда қувлаб юради. Ҳар тонг дуолари билан ишга кетасан, келгунингча ортингда дуо қилиб ўтирадилар. Ўзингга ўқ ўтмас қалқон олиб келаётган экансан. Яша, жиян.
Қўшни амаки кетди. Йигит кетмон дастасига суяниб тураркан, одамлар ўзи қандай бўлса, оламни шундай кўришига яна бир бор ишонч хосил қилди.
Феруза Салходжаева
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi ⠀ ⠀

❤10