🧕 Muslimalar kundaligi
1.66K subscribers
3.61K photos
3.51K videos
4 files
6.81K links
Download Telegram
Forwarded from 15.00 2pm help
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟

🌟🌟🌟🌟🌟

𝗠𝗮𝘁𝗼 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸𝗺𝗶?
𝗔𝗿𝘇𝗼𝗻, 𝘀𝗶𝗳𝗮𝘁𝗹𝗶, 𝗥𝗮𝗻𝗴𝗹𝗮𝗿, 𝗻𝗮𝗾𝘀𝗵𝗹𝗮𝗿, 𝘁𝗲𝘇𝗸𝗼𝗿 𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝘃𝗸𝗮 — 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝗿.

𝗞𝗲𝗿𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗺𝗲𝘁𝗿𝗮𝗷𝗻𝗶 𝗮𝘆𝘁𝗶𝗻𝗴, 𝗾𝗼𝗹𝗴𝗮𝗻𝗶𝗻𝗶 𝗼'𝘇𝗶𝗺𝗶𝘇 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗺𝗶𝘇.🕺

    ┏━━━━━━━━━━┓
     彡     ❤️𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗦𝗛 ❤️  彡
    ┗━━━━━━━━━━┛

https://t.me/+TiVcAcFtTOwyM2E6

Kanalingiz rivoji uchun Reklama xizmati: @made_Durdona


Homiy: 🎀 HAMMA TAVAR 25 MING SO'M kanali 🥰
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

77-қисм


- Ахир... Биз...
- Ака сингил эмасмиз. Буни яхши биласан. Анча вақтдан бери бир биримизни биламиз. Менимча дадам ҳам қарши эмаслар.
- Лекин мен сизни...
Ҳуснора гапини давом эттира олмади. Айюб уни қўллари устига қўлини қўйди.
- Мени севгим иккимизга ҳам етади. Турмушимиз давомида сен ҳам ёқтириб қоласан.
Ҳуснора иккиланиб қолганди. Рад жавобини бериши керак. Аммо қандай?
- Айюб ака, илтимос шошилмайлик. Мен яхшилаб ўйлаб олай.
- Майли кутаман. Фақат кўп куттирма. Бу кетишда бобой бўлиб кетмасам бўлгани.

Айюб кулиб гапирар, кайфияти чоғ эди. Ҳуснора рад этмади. Бежизга унга инглиз тилини ўрган демади. Уни Америкага олиб кетиш фикри ҳам йўқ эмас. Аммо Ҳусноранинг кўнглига чироқ ёқса ёришмасди.
Ҳаттоки томоғидан овқат ўтиши қийин бўлаётганди.
- Сенга бутун дунёни кўрсатаман.
Ҳуснора жавоб қайтара олмади. Уни ҳаётини қайта бошлашига бу йигит жуда кўп ёрдам берди. Маблағини аямади. Ҳамон шундай. Отаси олдида ҳам қарздор. Нима қилса экан?

****

Бугун Лола истамайгина Ҳусноранинг баҳосини қўйиб берди.
- Баҳром билан танишлигингизни билмасдим.
Лола атай чақиб олди.
- Бизни таниш деб ким айтди?
Ҳуснора ҳайрон бўлди.
- Ўзингни билмаганга олма.
Лола туриб кетиб қолди. Ҳуснора бу муносабатдан ҳайратда. Унга нима қилди?
Ҳуснорани энди буткул фикру ҳаёли Баҳромда бўлиб қолди. У дарс ўтмаган кунлари ҳатто зерикарли деб ҳисобларди олийгоҳни. Бугун ҳам дарсда Баҳром унга қараганча жилмайиб қўярди. Ҳуснора ҳижолат бўлар, биров кўрмадими деб ҳавотир аралаш атрофга қарарди.

Уйга қайтишда бугун ҳам Баҳром қизни кутиб турган экан.
- "Яхши қиз" балки бирга кетармиз?

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😍
❤6🔥3
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

78-қисм

- Менга айтяпсизми?
Ҳуснора атрофда биров кўриб қолмадими деб ҳавотир билан қаради.
- Ҳа, бу ерда сиздан бошқа яхши қиз йўқку.
- Ноқулай бўляпман.
- Ҳуснора ахир дўстмизку.
Ҳуснора ноилож бирга кетишга кўнди. Баҳром яна олд ўриндиққа таклиф қилди.
- Лола сизга ким?
Ҳуснорани жонни олар кўзларига қараб, қизни рашк қилаётгани Баҳромни хурсанд қилмай қолмади.
- Нега сўраяпсиз? Асли сенласам майлими, ҳар ҳолда кичиксиз?
- Майли.
- Нега ундай дединг Лола ҳақида?
Ҳуснора чуқур нафас олганча давом этди.
- У ҳудди сизни мендан рашк қилаётганга ўхшайди. Гўёки мен сизни ундан тортиб оляпман.
Баҳром кулиб юборди. Кейин кўзини узмаган кўйи жавоб қайтарди.
- Асли ҳам шундай эмасми?
Баҳром қизга яқин борди. Иккисининг орасидаги масофа жуда яқин эди.
- А... Ҳалиги... Ҳечам ундай эмас.
- Менимча шундай. Кундан кунга ҳаёлларимни ўғирлаб боряпсан. Ўзингни ўғирлаб кетмасам бўлгани.
Ҳуснорага бу изҳор жуда ёқиб тушди. Аммо сиртига чиқармади.
- Мени ким деб ўйлаяпсиз?
Машинадан тушмоқчи эди эшик қулф экан.
- Очинг. Нимага бунақа қиляпсиз?

- Сенга ҳам ёқаманку.
Ҳуснора ўзини ортга олди.
- Менимча қайта машинангизга чиқмайман.
- Адашдинг, энди доим бирга бўламиз. Кўзларинг бунча чиройли? Мени ақлдан оздиряпти.
Ҳуснора юзини ёпиб олди. Кейин ҳаёлида фикрлар айлана бошлади. Қаердадир эшитган бунақа гапларни. Бошини ушлади.
- Тинчликми?
- Ҳа, тинч.
- Унда кетдик, - Баҳром машинани ўт олдирди. Уларни Лола кузатиб турарди. Жахлдан ёнса ҳам қўлидан ҳеч нарса келмайди. Аламидан совчиларга розилик беришни ўйлардию, шайтонга ҳай берди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘
❤5👍4🔥2
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

79-қисм


***

Баҳром қизнинг юзидаги ҳижолат ва ёқимли ташвишни кўриб, юрагида аллақандай ширин оғриқни ҳис қилди. Унинг хотираси ўчган бўлса-да, бугунги Ҳуснора ўтмишдаги, Баҳромни ақлдан оздирган сеҳрли кўзли қизнинг софлашган, янада жозибали нусхаси эди.
Уларнинг орасидаги яқинлашган масофа, Баҳромнинг “Асли ҳам шундай эмасми?“ деган саволи ва изҳори Ҳусноранинг онг остида аллақачон унутилган, аммо миянинг чуқур жойларида сақланиб қолган эмоционал хотираларни уйғотишга ҳаракат қилди.
Ҳусноранинг хаёлида: “Қаердадир эшитган бунақа гапларни. Айнан шундай...“

Бу ўтмишни қайта танишга бўлган уриниш эди. Аслида, галлютсиногенлар туфайли хотираси ўчган бўлса-да, мия маълумотни сақлашнинг бошқа йўлларини топади. Ҳуснора айнан сўзларни ёки воқеаларни эслай олмаслиги мумкин, лекин Баҳромнинг овози оҳанги, сўзларининг эмоционал заряди унга нотаниш таниш ҳис берарди. Айнан шунинг учун ҳам у бошини ушлади — миянинг унутилган қисми тикланишга уринарди.
Баҳромнинг мақсади аниқ: у Ҳуснорани қайтаришни ўйламаган. Уни қилганларига яраша жавоб қайтаради. Қандай чорасиз қолдирган бўлса, бу гал Баҳром уни шу ҳолатда қолдиради.

- Ҳуснора тан оламан сенга бефарқ эмасман.
Ҳуснора кулди.
- Устингиздан арз қилсамчи? Талабасига осиляпти деб.
- Майли, уни ўзимники қилмоқчиман дейман.
- Баҳром ака рости мен ҳижолат бўляпман.
- Майли ўрганиб кетасан. Энди бy ёғига сени тинч қўйишимни сўрама.

Баҳром қизнинг қўлларидан ушлади. Ҳуснорани Баҳром ушлаган қўли ёниб кетди гўё.
- Бирор ерда овқатланмаймизми?
- Дадам ёлғиз овқатланмай мени кутадилар.
- Кечда чиқа оласанми?
- Афсус, мен кеч тушганда ташқарига чиқмайман. Бунга рухсат йўқ.
Баҳром хўрсинди. Майли сабр қилади режасини амалга ошириш учун. Ахир қиз ҳам унга бефарқ эмаслигини биладику.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤17😢3
Forwarded from 15.00 2pm help
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌟🌟🌟🌟🌟🌟🌟

🌟🌟🌟🌟🌟

𝗠𝗮𝘁𝗼 𝗸𝗲𝗿𝗮𝗸𝗺𝗶?
𝗔𝗿𝘇𝗼𝗻, 𝘀𝗶𝗳𝗮𝘁𝗹𝗶, 𝗥𝗮𝗻𝗴𝗹𝗮𝗿, 𝗻𝗮𝗾𝘀𝗵𝗹𝗮𝗿, 𝘁𝗲𝘇𝗸𝗼𝗿 𝗱𝗮𝘀𝘁𝗮𝘃𝗸𝗮 — 𝗵𝗮𝗺𝗺𝗮𝘀𝗶 𝗯𝗼𝗿.

𝗞𝗲𝗿𝗮𝗸𝗹𝗶 𝗺𝗲𝘁𝗿𝗮𝗷𝗻𝗶 𝗮𝘆𝘁𝗶𝗻𝗴, 𝗾𝗼𝗹𝗴𝗮𝗻𝗶𝗻𝗶 𝗼'𝘇𝗶𝗺𝗶𝘇 𝗾𝗶𝗹𝗮𝗺𝗶𝘇.🕺

    ┏━━━━━━━━━━┓
     彡     ❤️𝗞𝗢'𝗥𝗜𝗦𝗛 ❤️  彡
    ┗━━━━━━━━━━┛

https://t.me/+TiVcAcFtTOwyM2E6

Kanalingiz rivoji uchun Reklama xizmati: @made_Durdona


Homiy: 🎀 HAMMA TAVAR 25 MING SO'M kanali 🥰
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли тонг, Азизларим!
Бу тонг қилган дуоларимиз ижобат бўлиб, кунимиз яхшиликларга тўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айтишларича:
Тил шукрли бўлмаса, қорин тўймасмиш.
Қалб меҳрли бўлмаса, дўст топилмасмиш...

Тонгги ният воожиб дейдилар:

Аллоҳ сизу бизни шукрли забон, қаноатли нафсдан айирмасин ва дуоларида бизларни ҳам эсловчи дўстларга ҳамроҳ қилсин!


ХАЙРЛИ КУН, АЗИЗЛАР!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🦄😈🦄🦄🦄🦄🦄😈🦄😈

🦄🦄'😈🦄😈🦄😈

🦄😈🦄😈🦄🦄😈🦄😈

🦄🦄🦄😈🦄😈

Qo'shilmaseeelaaaa
bumiiidi qizlaaa проста бомбаа💣
╔═🌿═════🌿═════╗
    🦋 QO'SHILISH  🦋
╚═════🌿═════🌿═╝


Har kun zo'r zo'r skidkala
https://t.me/+lkEW6Xv8X1diOGYy

Kanalingiz rivoji uchun Reklama xizmati: @made_Durdona


Hamkor : 💋  ZARA VA H&M BREND KIYIM VA OBUVLAR 💋
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

80-қисм

Ҳуснора Баҳромнинг машинасидан тушиб, уйга киргач, дарҳол хонасига ўтди. Баҳромнинг сўзлари ва Аюбнинг кутилмаган турмуш қуриш таклифи унинг онгида курашарди.
Аюб – ишончли, тинч, ҳаётни янгидан бошлашга ёрдам берган инсон. Унга миннатдорлик ҳисси бор.
Баҳром – сирли, жозибали, тақиқланган мевадек. Унга нисбатан эса нотаниш, аммо кучли тортишиш бор. Баҳромни кўрса танига титроқ киради.

Кечки пайт Маҳмуд ака қизининг хонасига кирди.
- “Қизим, Аюб менга қўнғироқ қилди. Аюб яхши йигит. Сени бошингга тушган барча қийинчиликларда ёрдам берди. Қизим, сен нима дейсан?“
Ҳуснора ўйланиб қолди.
“Агар Аюбга розилик берсам, ўша даҳшатли даврдан бутунлай қутуламан. Хотирам ўчган, бу эса янги, хавфсиз ҳаёт учун имконият,“ – дея қарор қилди у.
- Дада, Аюб акага ўйлаб кўраман дедим. Лекин... Сиз нима десангиз шу.“
- Мен сен бахтли бўлишингни хоҳлайман. Қарорингни ҳурмат қиламан. Унутма мажбур эмассан. Айюб ўғлим бўлса ҳам сени мажбурламайман. Кўнглингга қулоқ сол.

- Хўп.
Маҳмуд ака чиқиб кетди. Ҳуснора эса Баҳромдан кўнгил узолмай турибди. Йигитни ҳар бир ҳаракати уни ақлдан оздиради. Кийган кийимигача қизга ёқади. Тўғри Айюб ҳам кўркамликда ундан қолишмайди. Лекин ... Қиз негадир Баҳромни ўйлсй бошлаган. Кўз олдидан йигит кетмаса нима қилсин?

***

Хуршид Ҳуснорани бугун Баҳром билан кўриб қолди.
- Қизиқ, шунча гапдан кейинам бу иккиси биргами?
Хуршид неча бора Ҳуснорани олдидан чиқди. Аммо қиз уни танимади. Хуршид ҳам ўзини таништирмади.
Телефонига бўлган қўнғироққа жавоб беришига тўғри келиб чўнтагига қўл солди. Экранга қаради. Онаси қўнғироқ қилаётган экан.
- Алло.
- Хуршид қаердасан? Уйга қачон келасан?
- Нима эди?
Хуршидга онаси тергагани ёқмади.
- Отангни мазаси йўқ. Уйга қайт сени уйлантирамиз.
- Ойи аввал ҳам айтганман. Мен фақат унга уйланаман. Ундан бошқаси керак эмас.
Жамила хўрсинди.
- Бу гапни отангга қандай айтаман?
- Бу сизни муаммонгиз!
Хуршид телефонни ўчирди.

ДАВОМИ БОР...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😍
👍6❤4
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ Шамсинур

81-қисм

***

Дарси бўлмаган кунларда ҳам Баҳром Ҳуснора учун келишни канда қилмай қўйди.
- Ростини айтсам биз эътиборга тушишимиздан қўрқаман.
Ҳуснора чинини айтди. Баҳром ичида ўйлади. Оддий эътиборга тушишдан қўрқадиган қиз, ўша куни шарманда қилишдан қўрмадику деб.
- Нима фарқи бор. Барибир сенга уйланаманку.
Ҳуснора ерга қаради.
- Анави сени олиб кетадиган йигит ким?
Бу гал Баҳромнинг нигоҳлари жиддий боқарди.
- Ҳа уми... Айюб ака.
- Сенга ким бўлади?
- Дарров рашк қилманг. У... Дадамни ўғли. Мен дадамни иккинчи аёлини ортидан келган қизман. Ўзимни отам анча узоқда яшайди.
- Ҳммм.
Баҳром бошқа гапирмади. Кейин улар кўчаларда бемақсад кезишди.
- Кундан кунга мени ўзингга жодулаб оляпсан. Шунчалар ҳам гўзал бўласанми?

Баҳромнинг илиқ сўзлари Ҳуснорани ақлдан оздирай дерди. Кимга ҳам севган инсонидан бунақа мақтовлар эшитиш ёқмайди.
- Лола сизни яхши кўради.
- Биламан.
- Унда нега?
- Мен сени яхши кўраманку.
- Аввал мени яхши кўрмасдизку?
Баҳром унга қаради. Бу гал мехрли нигоҳда эмасди.
- Аввал ҳам сени севардим.
- Ҳазилни ҳам оласизда ўзиям.

- Тўғри айтдинг. ( Аммо бу ҳақиқат эди)
Улар шаҳар айланишди, фаст еганча мириқиб гаплашишди. Баҳромни эса ушалмаган орзулари армони юрак бағрини тирнарди. Мана рисоладагидек қиз бўлса бўларканку, ёки уни алдаяптими?
- Даданг билан таништирасанми?
Ҳуснора иккиланиб қолди. У ёқда Айюб, бу ёқда Баҳром. Нима қилсин?

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤16😇2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайрли тонг азизлар


Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

Омонмисиз, қадрдон... Муродбахш чоршанба тонгги муборак бўлсин!

Қалбингиз Аллоҳнинг уйи!
Кўксингиз меҳрнинг чашмаси!
Кўзингиз гўзаллик шайдоси!
Қўлларингиз ҳайрнинг аскари!
Оёқларингиз яхшиликнинг чопари!

Турган-битганингиз Мусаввир зотнинг "санъат асари!"

Илм сизга тутилди, дунё сизга яралди; тунлар оромингиз учун, кунлар касби корингиз учун бино бўлди, Аллоҳ шундай яратибдими, демак ҳеч бири бежиз эмас!

Қалбингизни эгасига очинг...
Меҳр бисотингизни сочинг...
Кўзларингиз гўзаллик нурига,
Қўлларингиз дуонинг зўрига,
Оёқларингиз Покнинг ҳузурига
Сизни еткизмагунича толмасин!

Сизни йўқлаб келган бу тонг ҳайрли ишларга дебоча бўлсин!


📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
Дуога қўл кўтар, Аллоҳдан сўра,
Тақво ва таҳорат шарофатини.
Таманно айлагил, Ул Зотдан тила,
Дунё ва охират саодатини.

Дуога қўл кўтар, кўз ёш тўк, эй жон,
Беҳуда ўтмоқда азиз дамларинг.
Ибодат айлагил, қилмагил исён,
Қалбингдан кетғуси бутун ғамларинг.

Дуога қўл кўтар йиғлагил эй нафс,
Худонинг синови қаттиқдир билгил.
Қиёмат азобин, даҳшатин бир пас,
Тасаввур айлагил, тафаккур қилгил.

Дуога қўл кўтар, фарёд қил эй руҳ,
Омонат бу умринг зое кетмасин.
Аллоҳдан етгайдир анвору футуҳ,
Роббим раҳматидин маҳрум этмасин.

Дуолар ижобат бўлсин
...

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
❤3
​​МУАММО  КИМНИКИ ?

Сичқон уйда юрар экан бир четга қопқон қўйилганини кўрди.

Бир-икки кундан кейин ҳўрознинг олдига бориб: «Эй хўроз, кел шу қопқонни олиб қўямиз. У ҳаммамизга халақит беряпти», деди. Хўроз унга жавобан «Бу менинг муаммоим эмас. Кимнинг муаммоси бўлса, ўша ҳал қилсин», деди.

Сичқон: «Майли», деди-да, қўйнинг олдига бориб, унга «Эй қўй, кел шу қопқонни олиб қўямиз. Бу ҳаммамиз учун хатарли», деб таклиф қилди. Қўй ҳам хўроз сингари «Бунинг менга алоқаси йўқ экан. Муаммо кимники бўлса ўша ҳал қилиш керак», деди.

Сичқон энди молнинг олдига борди: «Эй мол, шу қопқонни олиб қўяйлик. Бу ҳаммамизга халақит бераяпти». Мол: «Бу менинг муаммоим эмас», деди…

Кунларнинг бирида қопқонга илон тушиб қолди. Чиқишга ҳаракат қилиб, уёқ-буёққа талпиниб, шу ерда юрган уй эгасининг аёлини чақиб олди.

Хўжайин аёлини касалхонага олиб борди. Енгил муолажадан кейин дўхтир ҳўжайинга «Биз қўлимиздан келганини қилдик. Энди уйга олиб бориб, яхши овқатлардан қилиб беринг. Товуқ шўрва бўлса янада яхши бўларди», деди.

Хўжайин уйга келибоқ катакдаги хўрозни сўйиб, шўрва қилди…

Эл-улус: «Фалончининг аёли бетоб эмиш, бориб йўқламасак бўлмас», деб бирин-кетин зиёратга кела бошлади. Хўжайин ўйланиб, «Қардош, қариндош, дўстлар – бари келяпти. Энди бир эҳсон қилай», деди-да, қўрадаги қўйни сўйишга жазм қилди…

Орадан кўп ўтмай аёлнинг касали оғирлашиб, вафот этди. Хўжайин маъракаларни ўтқизиш учун молни ҳам сўйиб юборди…

…Масалнинг қизиқ жойи шундаки, «Бу менинг муаммоим эмас», деганларнинг биронтаси омон қолмади. «Муаммо меники», деб жон кyйдирган сичқон эса ҳамон тирик…

Тафаккур қилинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢2❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
✍️Kim online boʻlsa omadi kebdi 🔈

🤩🤩🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🤩 UYALTIRIB QO'YMAYDIGAN SUPER SIFATLI HADYALAR  VA UYINGIZ UCHUN TEKSTIL 🤩

🌺🌺🌺 YAQINLARINGIZ VA
🌺🌺🌺 O'ZINGIZ UCHUN 🌟
🌺🌺🌺
https://t.me/+LZqHbMftxJpiMjRi
https://t.me/+LZqHbMftxJpiMjRi #12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

82-қисм

Ҳусноранинг иккиланиши Баҳромга ёқмади. У қизнинг кўзига синчиклаб қаради.
– Ҳуснора, менга тўғрисини айт. Ҳаётингда бирон муаммо борми? Ёки… мендан яшираётган бирон нарсанг?
Ҳусноранинг юраги шув этиб кетди. «У биладими? Йўқ, йўқ, у қаердан ҳам билсин?»
– Йўқ, Баҳром ака. Муаммо йўқ. Фақат… дадам… у киши менинг ўқишимни ўйлайдилар. Ҳали эрта деб ўйлайман.
– Қиз боланинг ўқишига эри монелик қилмайди. Қўрқма, сенинг карьерангга халақит бермайман. Агар гап Аюбда бўлса… у билан орангизда нима бор?
– Ҳеч нарса! У шунчаки менга жуда кўп ёрдам берган. Мен ундан қарздорман.
– Миннатдорчиликдан бошқа нарса бўлмаса бўлгани , Ҳуснора. умид қиламанки, буни яхши тушунасан. Мен сени отанг билан танишишим керак. Ўзим учун курашаман.
Баҳромнинг қатъийлиги Ҳуснорани янада изтиробга солди. У энди бу икки одам орасида қолганди: Аюбнинг хавфсиз, тинч таклифи ва Баҳромнинг ўтли, жозибали, аммо хатарли севгиси. Баҳром олдида ҳисларини бошқара олмай қоляпти. Нима бўляпти ўзига умуман тушунмаяпти.
– Майли, бир кун… ўзим айтаман, – деди Ҳуснора ерга қараб.
Баҳром унинг қўлини сиқиб қўйди.
– Яхши. Шошмайлик. Лекин унутма, мен ғалаба қозонишга ўрганганман. Сени кимгадир бериб қўйиш ниятим йўқ.

***


Эртаси куни университетда Ҳуснора Лолани учратди. Лоланинг кўзларида ғазаб бор эди.
– Ҳуснора, сенга бир гапни очиқ айтаман. Баҳром ака меники. Уни тинч қўй. У сенинг қандай қизлигингни билайди.
Ҳуснора ҳайрон бўлди.
- Мен қанақа қиз эканман?
- Била туриб бизни орага кирма. Ўзингга ёмон бўлади.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊
🔥8❤7👍2🥰1