🧕 Muslimalar kundaligi
1.66K subscribers
3.61K photos
3.51K videos
4 files
6.8K links
Download Telegram
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

92-қисм

Ҳусноранинг вужуди совуқ тер билан қопланди. Баҳромнинг шафқатсиз сўзлари ва қўлидаги телефондаги даҳшатли тасдиқ унинг бор кучини суғуриб олди. Унинг онгида эндигина тикланган хотиралар – тўй кунидаги нотинчлик, Баҳромни унга бўлган муҳаббати ва кейинги унутилган тунни ўйлашга ҳам мадори қолмади. У чиндан ҳам эрини танимаган, ўзининг ҳаётини барбод қилганди.
– Нега… нега бундай қилдингиз? – дея пичирлади у. – Агар хотинингиз бўлсам, нега бундай шармандаликка йўл қўйдингиз?!
– Сен мени ҳамманинг олдида ҳақорат қилганингда, мен ўлишни истагандим! – Баҳромнинг овозида нафрат ва ў оғриқ бор эди. – Мен сени севардим! Ўша тунда ҳам севардим! Лекин сен… сен мени инкор этдинг! Энди эса… буёғи мени сценарийим бўйича давом этади.

Ҳуснора деворга суяниб қолди. Ўзининг ожизлигидан. Соддалигидан ўкинди. Аввалги Ҳуснора бўлганида бунга йўл қўярдими? Асло. Асло бу ишлар содир бўлмасди. У йигит зотини яқинига йўлатмасди. Минг лаънат ўша дориларга. Қаерданам отаси билан кетди. Ҳаммаси ўша кундан бошланиб қизни ҳаётини жаҳаннамга олиб келиб қўйди.

- Пушаймон бўласиз.
Аввалига Баҳром қизни шарманда қилишни режа қилгач, энди бошқа нарсани ўйлай бошлади. У қизни қишлоққа олиб кетади. Одамлар кўриши керак. Эр-хотин бўлиб яшайди. Кейин эса Лолага уйланади. Мана бу тўғри қарор .
- Уйингга ташлаб қўяман. Кейин эса эртага мен билан қишлоққа кетасан.
Баҳромни гапидан қиз ҳайратда қолди.
- Нега?
- Чунки хотинимсан. Хотинни жойи эрни ёнида
- Баҳром ака бу ҳаммаси ҳазил а? Сиз бунақа одам эмассизку, мени қўрқитманг.
Қиз илтижо билан гапирди.
- Ҳуснора мен ҳазиллашмаяпман. Сен мен билан кетасан

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8😢8❤4
🥟 Qaysi taom sizga ko'proq yoqadi?

✅tanlang?!

🎫 tanlovingiz sizni harakteringizni ochip beradi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Мехри дарё мехрибонларим МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА куни муборак! 💐

♥️Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!

🌺Илохим хеч кимса бемор бўлмасин.⭐️

🌺Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину .
🌺Ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!🦢

🌺Ассалому алайкум            🌺ЯХШИЛАРИМ!  
🌺Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ 💜
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ниятим холисдир соғ бўлинг доим,
Истаган бахтларга етинг илохим.
Дунёда қоқилманг, ғам чекманг асло,
Сизга панох бўлсин ёлғиз Худойим.

Кунингиз файзли ўтсин азиз инсоним.🥰

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Мени кечиринг, ота!

Мен нодон бўлган эканман. Худога шукрки, доим ота-онамга итоада эдим, уларга яхшилик қилар эдим. Бирор марта билиб ёки билмай уларга итоатсизлик қилганимни ё оғринтирганимни эслолмайман. Лекин улардан айрилганимдан кейин бугунга келиб, уларга баъзи хизматларни «таклиф» қилганим учун кўп афсус-надомат чекаман. «Отажон, кўнглингиз бирор нима тусаяптими? Фалон егуликни истайстзми? Фалон жойга олиб борайми?» десам, доим — «Йўқ, болам, раҳмат!», дер эдилар. Мен эса отам росдан истамаяптилар, деб ўйлар эдим. Ўзлари истасалар, айтадилар ёки ҳа, дейдилар деб ўйлаган эканман. Бугун ўзим ҳам отлти фарзанднинг отасиман. Энди ота-оналарнинг «Раҳмат, шарт эмас, болам», деганида қачалар «ёлғончи» бўлишларини билдим. Ўғил-қизлар ота-оналарининг «Раҳмат»ларига ишониб, қанчалик ғўрлик қилаётганларига эътибор бера бошладим.
Ҳой, ўғил-қизлар, ота-оналарингизнинг «Раҳмат»ларига ишонманглар. Улар сиз таклиф қилаётган нарсаларни аслида истайдилар лекин хижолатдан ийманиб, тортиниб ёки сизни эҳтиёт қилганларидан, ёки бошқа сабадан «Раҳмат!» дейдилар. Шунинг учун уларга бирор яхшилик қилишни,  бирор нарса олиб беришни истасангиз, сўрмасдан қилинг, сўрамасдан олиб беринг. Агар яхшилик қилишни истамасангиз, унда улардан сўрайверинг.
Лекин ота-онаси ўз хизматига изн бермаслигини истайдиган фарзанд энг бахил, яхшиликлардан маҳрум бўлган фарзанд бўлса керак. Қандай истасинки, бу хизматлар ортида дунё ва охират баракотлари, муваффақиятлари турган бўлса.

Қасам ичиб айтаманки, улар ҳач бир «таклиф» ва «изн»сиз кўрсатилган ёрдамдар, эҳтиромдан, ҳадялардан, хизматлардан ҳатто бир оғиз ширин сўздан ҳам жуда-жуда хурсанд бўлишади, бошлари кўкка етади. Бундай муомала уларни доим севинтиради.

Отажон, онажон, мен нодон фарзандингизни кечиринг!

Арабчадан Икром Шариф таржимаси.
©Ikrom Sharif

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

⭐️БУГУН  24 ➖ СЕНТЯБРЬ ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

🌷Тонг отиб меҳрибоним янги кун келса,
🌷Гуллар ифори ила шаббода елса.
🌷Сиз кулиб қаршиланг ниятлар билан.
🌷Ажабмас бирма-бир ижобат бўлса🤲

КУНИНГИЗ ХАЙРУ БАРОКАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!

➡️Яқинларингизни хурсанд қилинг!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤3
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️ 🅰️🅰️'🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️ 🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

⚠️⚠️⚠️⚠️‼️‼️ 💥💥💥

𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠𝗖𝗛𝗜𝗟𝗔𝗥𝗡𝗜 𝗛𝗔𝗠 𝗡𝗔𝗫𝗥𝗫𝗟𝗔𝗥𝗜 𝗕𝗜𝗟𝗔𝗡 𝗦𝗛𝗢𝗞 𝗤𝗜𝗟𝗔𝗬𝗢𝗧𝗞𝗔𝗡 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟

BEKBARAKA 11-qator, 437-sklad

🇺🇿 O‘zbekiston bo‘ylab va:
🇹🇯 Tojikiston🇰🇬 Qirg‘iziston 🇷🇺 Rossiya 🇰🇿 Qozog‘iston uchun kargo mavjud

        ┏━━━━━━━━━━━━━━┓
       彡👉🏻❤️ K I R I SH  ❤️ 👈🏻  彡  ┗━━━━━━━━━━━━━━┛

https://t.me/+lkEW6Xv8X1diOGYy
https://t.me/+lkEW6Xv8X1diOGYy

Reklama xizmati: @made_Durdona

Homiy kanal: 😁💔SHIFOBAXSH KANAL KIRING SHIFO TOPASIZ 💊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

93-қисм

Ҳуснора буткул ожиз қолганди. Қўл оёғи титраб яна бошини ушлаб олди .
- Сенга нима бўляпти?
Қахри қаттиқ турган йигит қизнинг тепага кетган кўзларию, бошини ушлаб ғужанак бўлиб ётганидан ҳавотир олди.
- Ўлиб қоламан.
- Ҳуснораааа, нима бўляпти гапир?
Аммо Ҳуснора гапиролмас борган сари аҳволи оғирлашиб борарди. Баҳром чинакамига қўрқди. Ҳозир қасос оламан деб турган йигитни ҳавотир эгаллади. Қизга бир нарса бўлса у нима қилади.
Йўқотиш қўрқуви нафратдан устун келди.
- Баҳром ака.... Ёрдам беринг... Жон Баҳром ака...
Қиз яна бошини қисганча йиғлади. Баҳром эса уни қучганча шокда қолганди. Унга нима бўляпти? Нега бу аҳволга тушди. Ярим тун, қаерга олиб боришни билмайди.
- Севгилим мени қўрқитмааа, ўзингни қўлга ол. Мен ҳазиллашдим. Сени қўрқитмоқчи эмасдим.
Аммо Баҳромни сўзлари унга таъсир қилмади. Инграган овоз чиқариб кўзлари юмилди.
Баҳром Ҳусноранинг аҳволи тобора оғирлашиб бораётганини кўриб, ўзини йўқотиб қўйди. Нафрат ва қасос ўрнини энди даҳшатли йўқотиш қўрқуви эгаллади.
– Қўрқма, жоним! Мен ҳозир… ҳозир сени шифохонага олиб бораман!
У Ҳуснорани қўлига кўтариб, зинапоядан пастга олиб тушди. Шошганча уни машинага чиқариб , ўзи ҳам ўтирдида шифохона томон ҳайдаб кетди.

***

Маҳмуд ака уйга келганида дарвоза берк, Ҳуснорани телефони ўчиқ эди. Ўзини калити билан очиб кирди. Хонада қизи йўқ. Бир хавотирига минг хавотир қўшилиб ортига ўгирилган эди ҳамки бошига тушган зарбадан ерга йиқилди.

Кейинги сонияда эса атрофни ғира шира идрок қилиб энди ўзига келаётган Маҳмуд ака стулга боғланганини ҳис қилди.
- Ҳуснора қаерда ?
Қаршисида турган йигитни Маҳмуд ака таниёлмади.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊
😢7❤3🔥1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

94-қисм

- Кимсан?
- Мени кимлигим муҳиммас, қани қизинг?
- Билмайман. Мен ҳам энди келдим.
- Биласааан, айтмаяпсан.
Йигитнинг гаплари уни кайфи бордек кўрсатарди.
- Ҳозир қизинг келca, кейин у мен билан кетади. Сен қаршилик қилмай шу ерда томоша қилиб ўтирасан. Агар нимадир қилмоқчи бўлсанг... Хуршид пичоқни кўрсатди. -Рақамини айт.
- Йўқ.
Хуршид Маҳмуд акани ичига бир мушт туширди.
- Яхшиликча айт бобой. Йўқса тирик қолдирмайман. Қизинг нима қилиб юрганини биласанми? Йўқ билмайсан. У ўша совуқбашара Бахромни топиб олган. Мен уларни бирга бўлишига йўл қўймайман. Аввал ҳам бу ишни қилганман. Яна қиламан. Мен билан ўйнашиш яхшиликка олиб келмайди.
Шундагина Маҳмуд ака, қаршисидаги бу телбани Мақсудни ўгай ўғли эканини тушунди.
- Ҳуснора қочиб кетгандир балки ўша билан?
Гапи ишончсиз чиқди. Хуршид кулиб юборди.
- Бобой мендан кўра сен яхши биласан бундай эмаслигини. Ёки мени келишимни билиб уни яширдингми?
Бу гаплар асли мантиққа түғри келмасди. Махмуд ака фолбин эмаску уни келишини билса олдиндан.
— Сен... сен қачон, қандай қилиб? — зўрға нафас олиб сўради Маҳмуд ака.
Хуршид истеҳзоли кулди.
— Ўшанда Баҳром билан тўйи бузилганида бирам хурсанд бўлганман. Аммо сен уни олиб кетиб катта хато қилдинг. Қизингнинг заиф томонини яхши биламан. Унинг ҳаётини дўзахга айлантира оламан. Баҳром эса энди уни фақат ўйин қилади. Кимга ҳам керак ўз тўйини бузган қиз? Аммо, ўйин қоидаларини мен белгилайман. Чунки мен шунчаки жим кетмайман бу гал. Қўрқадиган бирор кимим йўқ.
Маҳмуд ака даҳшатга тушди. Демак, ўша мудҳиш тун Хуршиднинг иши экан! Бу гапларни тасдиқлаяпти унинг ўзи.
— Қўйвор мени, Худодан қўрқ! Қизимни тинч қўй! Уни нима айби бор?
— Унинг айби... мени севмаганида! Унинг айби... Баҳромни танлаганида! Энди у шу ерга келади. Мен уни кутаман то келгунича.
Хуршид телефонини қўлига олиб, экранга тикилди. Маҳмуд ака қўлини ечиш йўлини топишга умид қилиб, атрофга қаради.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢14❤6🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋ЭРТАГА ЖУМА!

Ё АЛЛОҲИМ! 🤲
Кечамизни солиҳлар кечаси қил!
Қалбларимизни Ўзингдан қўрқадиганлар қалбидан қил!
Амалларимизни тақводорлар амалларидан қил!
Жаннатинг билан ризқлантир!
Я роббал аъламин...

Хайрли тун! Яхши дам олинг қадрдонларим. ✨🇺🇿

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

95-қисм

Баҳром машинани катта тезликда ҳайдарди. Йўллардаги машина қанови ҳам унга, айни гу пайтда ҳалал беролмасди. Олд ўриндиқда ётган Ҳусноранинг ранги оппоқ, лаблари кўкаргандек кўринар унинг ҳар бир инграши Баҳромнинг юрагига ханжардек санчиларди.
- Илтимос, чида, жоним. Атиги беш дақиқа қолди,- деб пичирлади у рулни маҳкам ушлаганча. У ўзига кўпроқ таскин берарди.
Унинг қасос режаси, нафрати... ҳаммаси бир зумда йўқолганди. Ҳозир унинг учун фақат Ҳусноранинг ҳаёти муҳим .
Ниҳоят, у шаҳар тез тиббий ёрдам маркази дарвозасига келиб тўхтади. Эшикни тепиб очганча:
— Ёрдам беринг! Тез ёрдам! — деб бақирди.
Тунги навбатчиликдаги иккита ҳамшира ва ёш шифокор шошиб чиқишди. Ҳусноранинг аҳволини кўрган шифокор вақтни бой бермай:
— Тез реанимацияга! Носилкага ётқизинглар! — деб буйруқ берди.
Баҳром унинг ёнидан бир қадам ҳам кетмади. Ҳуснорани замбилга ётқизишганида, Баҳром унинг совуқ қўлларини ушлаб:
— Сен кучлисан, сен енгасан! — деб пичирлади. Яна қиздан кўра кўпроқ ўзига далда берарди. Унга нимадир бүлиб қолмасин дерди.
Шифокор Баҳромга қараб:
— Сиз кимисиз? Нима бўлди унга? — дея сўради.
— Мен... мен унинг... турмуш ўртоғиман. Тўсатдан боши оғриди, титрай бошлади, кейин ҳушини йўқотди. Бирор нарса ичган ёки еган эмас, бироз стрессга тушганди, — деди Баҳром бутун вужуди билан титраб.
Шифокор унга қисқача қараб:
— Ҳозир ташхис қўямиз. Сиз бу ерда қолинг. Бизга унинг тарихи, аллергияси ҳақида маълумот керак бўлади. Нўтўғри укол қилиб қўймайлик. Кириш варақасини тўлдириб келинг, — деди-да, Ҳуснора билан ичкарига кириб кетди.
Баҳром эшик олдида қолди. Уни кутиш азоби эзиб ташларди.

Ҳуснорани исм фамилиясини айтганча касаллик тарихини тўлдиришга ёрдам берди. Фақат аллергия бўйича бирор саволга жавоб беролмади. Ичкарига кириб кетилган дақиқалар йилдек ўтарди. Ҳуснорага нашатир спирти ҳидлатиб тинчлантирувчи укол қилишди. У қаттиқ асабийлашиш ва қўрқувдан шу ҳолатга тушган деган ташхис қўйилди.

***

Хуршид кута кута зерикди.
- Ўв манга қара, қачон қайтади қизинг?
- Билмайман.
- Агар у ўша Баҳром пачоқ билан кетган бўлса тирик қолдирмайман.
Маҳмуд ака секин ҳаракат билан қўлини бўшатишни уддалаганди. Туриб Хуршидга ташланди. Аммо ўнг томонига санчилган пичоқдан кўзлари катталашиб кетди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
😢8👍3❤2
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

96-қисм


- Иххх.
Хуршид қўлидаги қонга қараб чўчиб кетди. Кейин эса пичоқни қайта буклаб чўнтагига солдида уйдан қуён бўлди.
Маҳмуд ака ерда ётган кўйи беҳол бўла бошлади. Зўрға судралганча телефонини топиб чақирувни босди.
- Алло.
- Дада.
- Айюб уйга тез кел.
- Дада нима бўлди сизга?
- Пичоқлашди.
Маҳмуд ака оғриқдан зўрға гапирганча кўзини юмди. У бунақа ҳолатга тушаман деб сира ҳам ўйламаганди. Аллоҳга шукр қилдики Ҳуснора шу ерда эмас. Агар у шу ерда бўлганида нима бўларди? Ўйлаш ҳам дахшат!

Айюб учиб келди гўё. Эшикдан кириб келар экан
Маҳмуд аканинг ерда ётган ҳолати, қонга беланган кийими Аюб учун ҳаётдаги энг даҳшатли манзара эди. Унинг юраги бир зумда музлади.
— Дада! Дадажон! Кўзингизни очинг! — дея Аюб чўккалаганча отасининг бошини кўтарди. Отасининг кўзлари юмуқ, зўрға нафас оларди.
Айюб аввалига машинасида олиб бормоқчи эди. Йўқ, у ҳаяжонланяпти. Бу аҳволда машина ҳайдай олмайди.
Аюб тезкорлик билан 103 рақамига қўнғироқ қилди. Унинг овози титрарди, аммо тез тиббий ёрдамни чақиришга муваффақ бўлди.
— Тезроқ келинглар! Дадамни пичоқлашди! Ўнг томонига! Жуда кўп қон йўқотдилар, — деб манзилни айтди.
Телефонни қўйгач, кўйлагини йиртиб, қон оқаётган жойга маҳкам босди.
— Чиданг, дада. Илтимос, мен учун чиданг! Ҳозир келишади! — Аюбнинг кўзларидан ёш тинмай оқарди. У ўз ҳаётида бунчалик ожизликни ҳис қилмаганди. Бир неча дақиқалар у учун абадиятдек туюлди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
👍8😢8❤1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

Бонууууууус!


97-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР



Ярим соат ўтгач, Маҳмуд акани шифохонага олиб келишди. Аюб отасининг ёнида бир қадам ҳам жилмай, ҳамширалар ва шифокорларга ёрдам берарди. Унинг кўзларида фақатгина битта сўроқ: “ким?“ савол бор жавоб йўқ.
Отасини операцияга олиб киришди. Аюб коридорда ёлғиз қолди. У ҳаётидаги энг узун ва оғир соатларни ўтказарди. Нима бўлганини тушунишга уринарди. Ким ва нима учун?

Унинг беозор отаси кимга ёмонлик қилган?


****

Шифохонада Баҳром ҳам ҳамон безовта . Эшик олдида у ёқдан-бу ёққа юриб, вақтнинг ўтишини тезлатишга уринарди. Ниҳоят, эшик очилиб, ёш шифокор чиқди.
— Аҳволи... ҳозирча яхши Зўриқиш ва асабдан. Афтидан, у жудаям қаттиқ қўрққан, — деди шифокор пешонасини ишқалаб. — Биз унга тинчлантирувчи ва ухлатувчи дориларни қилдик. Ҳаёти хавф остида эмас. Ухлаяпти. Асаблари жойига тушиб уйғонади .
Баҳром чуқур нафас олди. Унинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди.
— Кўриш мумкинми? — сўради Баҳром.
— Беш дақиқага. Фақатгина беш дақиқага. Тинчлик керак унга.
Баҳром секингина хонага кирди. Ҳусноранинг оппоқ юзи унинг юрагини эзди. У енгил қадамлар билан каравот ёнига борди. Унинг сочларини авайлаб силади.
— Мени кечир, жоним. Мен ҳаммасини тўғирлайман. Сени ҳеч ким хафа қила олмайди, — деб пичирлади. Унинг кўзларида айбдорлик ва алам акс этганди. У бутунлай янги, муҳаббатга тўла Баҳром эди.

Баҳром аслида қизни бу ҳолатга ўзим солганман деб ўйларди. Шу сабабли ҳам виждон азобидан қийналиб турибди.
Қизга узоқ тикилиб ўтирди. Ҳуснора бир ҳилда нафас олар, беозоргина ухлаб ётарди.
- Нега ўшанда мени севолмагандинг? Агар ўшанда қалтис хатони қилмаганингда биз бахтли оила бўлармидик?

***

Хуршид Маҳмуд акани уйидан чиқиб дарров яширинди. Қўлидаги қўлқопи ва оёқ кийимдан тортиб устидаги ҳамма кийимини ечиб ахлатга ташлаш учун елим пакетга солдида чиқариб ахлатхонага ташлади. Пичоқни эса кўмишни унутмади. Хумори тутиб доридан яхшигина дозада қабул қилгач қотиб ухлади.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤11😢9👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

🌷 Ассалому алайкум!
Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин
.

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
🍃•
АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
📿🕋📿🕌📿🕋📿🕌📿🕋📿🕌

🤲🏻Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:

ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
#эҳсон...


Ётоқхонадаги сир...

Воқеа соҳибаси сўзлайди:
– Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан ҳол-аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим... Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Шундан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол-аҳвол сўраб, янгиликларимиз билан бўлишиб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет:

– Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, Ма шаа Аллоҳ табарокаллоҳ, деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим.

Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам ҳайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкин аслида.Мен бу гапларимни дугонамга ва умр йўлдошига ҳасад қилиб айтмаяпман, аслида уларнинг олдинги моддий аҳволлари анчагина оғир эди. Қандай қилиб бунга эришишган экан.
... Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин барака билан ДУО қилганимдан кейин, ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.У менга деди:

– Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим. Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга (тремони устига) пул йиғадиган КИЧКИНА САНДИҚЧА қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 1000, 5000, 10 000 сўм солиш эди. Ҳуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай ўнг чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар ЖУМЪА намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар. Дугонам яна шундай деди:

– Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эдилар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек,  " Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса... Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз... " Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин АЛЛОҲ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Опа-укалар ўртасида нимага мехр мухаббат риштаси йўк?

Сақлаб олинг ва яқинларга ҳам улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

            🌤ХАЙРЛИ ТОНГ
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!

🌟🦋🌟🦋🌟🦋🌟🦋🌟🦋
🌸Ундан унумли фойдаланишингизни насиб этсин!

🌟🦋🌟🦋🌟🦋🌟🦋🌟🦋
🌸Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!

🌟🦋🌟🦋🌟🦋🌟🦋🌟🦋
🌸Душанба  кунингиз сермазмун файзли ва хайрли бўлсин! Амин 🤲

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Магнийни турли хил шакллари бор

Магний оксид - ич суришга;
Магний глицинат - асаб ва уйқуга;
Магний таурат - юракни текис уриши ва қон босимини меъёрда бўлишига ёрдам беради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi