🧕 Muslimalar kundaligi
1.66K subscribers
3.61K photos
3.51K videos
4 files
6.8K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alhamdulillah 2025
Duo qilishni unutmang✨🤲🏻

Chokokrem yoki nutella 115 gr
Tuxum 3 dona
Kakao 15 gr
Shakar 35 gr
Kabartma 7-8 gr
Tuz vanilin
Sut 100 gr
Un 100 gr
Xammasini aralashtirib past olovda
Ustiga qopqoq yopib
25-30 daqiqa pishirib oling

Xoxishga kora sirop tayyirlang
Biz kofeli sirop ishlatdik
150 gr sirop ishlatasiz
Ustini xoxishga ko’ra bezating
Ganaj yoki chokokrem bilan

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

108-қисм

Баҳром чуқур нафас олди.
- Ҳа, мен сенга озор бердим. Аҳмоқлик қилдим. Аммо сен шу аҳволингда мени азоблаётганингни билмайсан! Сенга қанчалик муҳтожлигимни биласанми?!
Унинг кўзларида ёлғон йўқ эди. Буни кўрган Ҳусноранинг юраги эзилди. У ҳар қанча жаҳл қилмасин, бу одамни севади. Озорли тунининг алами бўлса-да, қалбида унга нисбатан ўчмас ҳис бор.
- Ҳуснора, менга бир имконият бер“,- деди у илтижоли овозда.
Улар турган жойга олийгоҳ директорининг ёрдамчиси келиб қолди. - Баҳром Ҳалимович, Бу ерда нима бўляпти? Ҳамма сизни кутяпти. Дарсга киринг!“
Баҳром Ҳуснорага сўнгги бор қаради. Унинг кўзларида: “Бу ҳали охири эмас!“ деган маъно бор эди. У индамай дарсга йўл олди.
Ҳуснора бўшашиб, девордан суяниб қолди. Кўзларидан ёш тинмай оқарди. У энди бу олийгоҳда ўқий олмаслигини, Баҳром бор экан унга тинчлик бўлмаслигини тушуниб етди.
“Баҳромдан узоқроқ бўлиш керак.

***

Хуршид кепкасини бостириб, соқол қўйиб олган бўлса ҳам, ичидаги хавотир уни тинч қўймасди. У шериги айтган манзилга етиб борди. У ерда уни иккита бақувват йигит кутиб турарди.
- Келдингми? Молни ҳозир олиб келишади. Тайёр тур, - деди уларнинг бири. Бироз ўтиб молни қабул қилишгач Хуршидга беришди.
Хуршид қўлига берилган қопдаги “мол“ни кўриб, кўзлари порлади. - -Бу яхшисими? . Менга ваъда қилинган “зўри“ қаерда экан?“
- Аввал ишни бажар. Кейин зўрини оласан . Эртагача сендан дарак бўлмасин. Иш битса, ўзим сенга сигнал бераман“- деди барзанги.
Хуршид рози бўлиб, белгиланган жойга кетди. Унинг хаёлида фақат пул, кайфу сафо ва “зўр“идан татиб кўриш бор эди. Виждон, инсонийлик туйғулари ундан аллақачон йироқлашганди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
👍8🔥3💔2❤1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

109-қисм

Ҳуснорани пойласинми, қизни ёлғоз юрганида учратиб қолса зап иш бўлардида.
Хуршид қўлидагиларни айтилган кишиларга бериб, ўз улушини олиб қолдида, ўзи қўним топган ҳужра томон йўл олди. Бир неча кундан кейин отасини олдига боради. Рухсат теккан унга учрашишга. Отаси доим тўғри маслаҳат берган.
Онасичи, онаси ўз нафсини ўйлаб бир бойга тегиб олди. Ундай онани Хуршидга нима кераги бор? Яна хўжайинлик қилишга урингани ортиқча.

***

Ҳуснора дарс давомида ҳудди нина устида ўтиргандек бўлди. Баҳромни фанида эса буткул ҳаёлину йиғолмади. Баҳром ҳам ундан кўз узмай ўтирар, албатта бу курсдошларини эътиборини тортмай қолмасди.
Энг ёмони кейин бўлди. Умар қайсидир домлани жияни бўлиб, эрталабги гапни дарров ҳоласига етказибди. Ҳола эса бутун ректоратга ўқитувчини ҳулқи бузуқ экан гапни етказди. Баҳромни дарс ўтаётганда ректор ҳузурига чақирди. Кейин эса Ҳуснорани ҳам чақиришди. Хотин қизлар раиси ва ректор улардан жавоб талаб қилган ҳолда қараб туришарди.
- Хўш Мирзажонов, бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Сиз бу даргоҳга дарс беришга келгансиз. Ишқ ўйини ўйнашга эмас.
- Тушунолмадим сизни Комил Сафоевич. Мен ҳеч қандай ноўрин иш қилмадим.
- Унда Файзиева билан муносабатим йўқ деб тонасизми? Сизларни бир неча марта бирга кўришган.
- Унда оилавий аҳволи деган жойини текшириб кўрингчи, кимни исми чиқади?
Баҳром дадил гапирди.

- Майнавозчилик қилманг ўртоқ Мирзажонов.
- Файзиева билан қонуний никоҳимиз бор. Ҳозир буни исботлайман.
Баҳром шахсий маълумот баъзасига кириб турмуш ўртоғи дейилган жойда ёзилган Ҳусноранинг исм фамилияси ва паспорт маълумотларини кўрсатди.


Давоми бор...


Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤14🔥2
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

110-қисм


- Ҳммм, тушунарли. Майли жамоат жойида қоидаларга риоя қилинг бўлди.
Баҳром кулди. Таслим бўлгандек икки қўлини кўтарди.
- Муаммосиз.
Кейин Ҳуснора билан биргаликда ректорни хонасидан чиқишди. Қизнинг кайфияти йўқ эди.
- Қовоғингни солма.
- Нима қилай, тиржайиб турайми? Кечирасиз, мен ўзимда соҳта кимнидир ясолмайман.
- Оббо, Ҳуснора, жоним. Бўлди йиғиштир аразни. Наҳотки заррача бўлса ҳам севгинг қолмаган юрагингда?
- Қилар ишни қилиб қўйиб, қайси юз билан шу гапни айтяпсиз? Кечирнайман сизни.
- Афсус, буни иложи йўқ. Мен бугуноқ дадамни олиб келаман дадангни олдига. Сени ёнингда Айюбни ўралашиб юриши ёқмаяпти.
Ҳуснорани жахли чиқди.
- Ўша Айюб сиз беролмаган ёрдамни берган. Ҳозир қаршингизда шу ҳолатда туришимга асосий сабаб ўша. Маблағ билан, умид билан таъминлаган.
- Ҳуснора асабимга тегишни бас қил. Агар мени ўрнимда бўлганингда сен ҳам шу ишни қилган бўлардинг. Менга ҳам осон тутма.
- Шу сабаб бироз тинч қўйинг дедим. Сиз эса тушунмайсиз.
- Сени тинч қўйиб бўладими? Анави вайсақи ортингдан юрганини билиб туриб индамаслигим керакми? Шуни истайсанми?
Ҳуснора гапирмади. Чиндан эрталабги вазият бўлмаса, балки Баҳром уни олдига келмаган бўлармиди?
- Ҳуллас гап тамом, мен дадамни олиб келаман. Етарли даражада айро яшадик.

Аммо Ҳуснора индамади. Иккиси бир вақтда дарсга кириб боришди. Аллақачон аудитория шовқин қилишни бошлаган экан, Баҳроми қораси кўриниши билан ҳамма жой-жойига ўтирди.
- Ҳаммангизга айтадиган гапим бор. Курсдошларингиз Ҳуснора мени рафиқам. Қонуний эр-хотинмиз. Ортиқча гаплар бўлишини истамасдим. Энди эса дарсга қайтамиз.
Бу янгиликни эшитган талабаларни қулоғига дарс кирармиди?

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤12👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум, қадрдонларим!

Сешанба тонгингиз хайрли бўлсин!

Тонгги дуо ва тилакларингиз ижобати дунё ва охиратингизни гўзалликларга тўлдирсин!

Бошланган янги кунингиз файзли ва мазмунли ўтсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
#мулоҳаза


Ҳаётда бахтли яшаш учун жудаҳам оз нарса керак бўлади, бунинг хаммаси сизнинг ичингизда, фикрлаш тарзингиздадир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишга боришдан олдин шу дуони ўқинг.


✅Албатта яқинларингизга хам юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
Қатралар

Яхши келса...

Бу хонадонга учинчи келин келгач, қайнопалар азиз бўлди. Авваллари эшикдан кирмасидан супурги тутқазилган қўлларга обдастада илиқ сув қуйилди. Ош-овқатини ўзи пишириб еб кетадиган қизлар учун тансиқ таомлар ҳозир бўлди. Тўшакда ётган қайнона ич-ичидан шунчалар дуо қилардики, билмадим бу келинни олдинда яна қандай омадлар кутиб турган экан. Силайи раҳмни сақлаганлардан Аллоҳ рози бўлсин.

Кексалар ўгити ҳикмат

Гўштқиймалагични хонтахта четига ўрнатаётган келин қайнонасининг гапидан энсаси қотиб ишини қилаверди. Қайнона яна қайтарди
—Ҳой, Дилором,  қийма тахтани келтиринг. Чопқини опчиқинг. Ўзим яхшилаб қийма қилиб бераман. Мясорубкадан чиққан гўшт совуқликка айланади, чопқида чопилса, иссиқлиқ бўлади. Бу ўзи эчки гўшти бўлса!
Келин охири қаттиқроқ гапирди.
—Бўлди-да, ойи, қаердан топасиз шунақа гапларни. Мана, чиқариб бўлдим.
Қайнона индамади. Овқатдан сўнг бир пиёла новвот чой ичиб юборди. Келин эрталабгача қусиб чиқди.
Овқат совуқлик қилганди...

Қиз бола

Қиз бола ўнга кирса, она сонга киради, агар она тадбирли, уқувли бўлса...

Ўғил бола

Ўғил ўн саккизга кирса-ю, кундалик ҳаражати учун  ҳалиям отасидан пул сўраётган бўлса, дархол чорасини топиш керак. Унинг талаба эканлиги ҳам инобатга олинмайди. Ахир, унинг номи—эркак!

Қайноналик бахти

Алоҳида бўлиб кетган келинчак қўнғироқ қиляпди
—Ойижон, бугун овқат қилмай туринглар, мантига тайёргарлик кўряпман, кечга ўғлиздан қасқони билан бериб юбораман.  Учта ёш боласи билан  бурчини унутмаган келинга тасанно.

Ўғил
—Ўғлим, битта патак ўлгур бир ярим миллион бўладими? Керак эмас олмаймиз. Анчадан бери оёғи оғриётган онасини шифокорга олиб келган ўғил қўл ситади
—Онажоним, сиззи бир кун маза қилиб юрганингизга арзимайди ўша пул. Соғлиғиз мен учун ҳамма нарсадан муҳим.
Йигит пулни тўлади-да, кўчага чиқиб аёлига қўнғироқ қилди.
— Болаларни келаси ой кийинтирамиз, ҳали қишга икки ой бор, онаси!

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤7
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум
✨ Бизга яна бир янги кунни ҳадя қилган
Роббимизга ҳамд айтамиз! Алҳамдулиллаҳ

🌤 Хайрли тонг!
Тонгингиз омадли дунё
ва охиратингиз учун
даромадли ўтсин!🌤

ЧОРШАНБА кунингиз файзли барокатли бўлиб ХУШ КАЙФИЯТда ўтсин.!!!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
#Ҳикоя

УСТУН

Сочимни олдириб келдим. Тап-тақир бошимга разм солиб отам хўрсинди.
– Кетяпман, дегин.
– Кетяпман, ота.
– Қаергалиги маълум бўлдими?
– Маълум. Афғонга дейишяпти. Яна... ким билсин?
– Совуқ хабарнинг ёлғони бўлмайди. Демак, урушга кетяпсан...
Отам бошини сарак-сарак қилди. Оғир уҳ тортди – ўпка-жигари узилиб кетгандай иҳради: «Ҳой бола-я, ҳой бола...» Ичидан бир иҳроқ отилиб чиқди. Устунга суяниб, менга тош қотиб термилиб турдида:
– Отамни уруш ўлдирганини биласан-а, – деди ниҳоят. – Уч ёшимда етим қолдим. Отам мени етим қилди. Лекин, лекин сен мени етим қилма, болам... -  дея отам ўпкаси тўлиб ўкириб йиғлаб юборди...
Оёқ-қўлим бўшашиб, силлам қуриб супага ўтириб қолдим...
Назаримда, шу устун бўлмаганда отам қулаб тушарди.  Ўша пайт шу устун отамнинг бошидаги осмонни ҳам суяб турарди гўё...
Мен урушга кетдим. Ўт-олов ичида саргардон кезларимда қулоқларим остида ўша ялинч жаранглаб турди: «...Сен мени етим қилма, болам!..» Госпиталда тиғ остида ётганимда ўша илтижо жаранглади: «Сен мени етим қилма, болам...»
Даҳшатли жанглар олдидан Парвардигорга ялиндим: «Эй, худо, ўзинг асра, мен ўлмайин, отам етим қолмасин...»
Мен қайтдим. Мен бир урушни кўрдим. Отам икки урушни – мен ва отаси туфайли икки урушни кўрди. Тўғри, урушнинг катта-кичиги бўлмайди. Фақат бир нарса таскин беради: «Менинг урушим» отамни етим қилмади.
Худога шукр, отажоним ҳаёт! Умри узоқ бўлсин, саксон ёшга қараб кетди. Ҳовлимиз ўртасида ўша устун ҳали ҳам турибди. Яқинда мен уйимизни тамирладим. Устун атрофини тўртбурчак қилиб одам бели баробарида мармар девор билан ўрадим. Чунки устунни ағдариб ташлашга журъатим етмади... У устун оғир кунда отамни суяган эди... Мен отамга устун бўлолмаган кез  шу  устун отамга суянч бўлган эди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢9👍6❤1🔥1
Forwarded from 15.00 2pm help
OZISH MARAFONIGA TAYYORMISIZ
OZISH MARAFONIGA TAYYORMISIZ
Ozishni boshlamoqchi bo‘lganlar,
hali ham biz bilan qo‘shilishga ulgurasiz!

🥗 To‘g‘ri ovqatlanish
💧 Suv ichish tartibi
✍️ Kundalik nazorat
❤️ Sog‘lom ozish bo‘yicha tavsiyalar
Qo‘shilmoqchi bo‘lsangiz, hoziroq yozing:

1️⃣OY 5️⃣5️⃣ MING

2️⃣OY 1️⃣0️⃣0️⃣MING
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/SOGLOM_1_OZISH
https://t.me/SOGLOM_1_OZISH
https://t.me/SOGLOM_1_OZISH
Kok yozuvni ustiga bosing kirasiz guruhga
👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баракани сири ота - онага
яхшилик қилишда

Яқинларга ҳам улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ташвиши йўқ ким бор дунёда...🌷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠

𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔𝗦𝗜 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗗𝗔

𝗗𝗩𝗢𝗬𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 89.000𝗗𝗔𝗡

𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗚𝗔 𝗖𝗛𝗘𝗚𝗜𝗥𝗠𝗔𝗟𝗔𝗥𝗫𝗔𝗠 𝗕𝗢𝗥

𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 5-𝗤𝗔𝗧𝗢𝗥 544-𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡

https://t.me/+SSOQxE7bJndhNDJi
https://t.me/+SSOQxE7bJndhNDJi
https://t.me/+SSOQxE7bJndhNDJi

𝗥𝗘𝗞𝗟𝗔𝗠𝗔 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 @Bonu_wop
#12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠

𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔𝗦𝗜 𝗢𝗣𝗧𝗢𝗠 𝗡𝗔𝗥𝗫𝗗𝗔

𝗗𝗩𝗢𝗬𝗞𝗔𝗟𝗔𝗥 89.000𝗗𝗔𝗡

𝗔𝗗𝗠𝗜𝗡𝗟𝗔𝗥𝗚𝗔 𝗖𝗛𝗘𝗚𝗜𝗥𝗠𝗔𝗟𝗔𝗥𝗫𝗔𝗠 𝗕𝗢𝗥

𝗕𝗘𝗞 𝗕𝗔𝗥𝗔𝗞𝗔 5-𝗤𝗔𝗧𝗢𝗥 544-𝗗𝗢𝗞𝗢𝗡

https://t.me/+SSOQxE7bJndhNDJi
https://t.me/+SSOQxE7bJndhNDJi
https://t.me/+SSOQxE7bJndhNDJi

𝗥𝗘𝗞𝗟𝗔𝗠𝗔 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 @Bonu_wop
#17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_тонги


Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ КУН


Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Ҳар тонг отганда Бугунги кун нидо қилади:
- Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, мен қиёмат кунигача қайтмайман!

Бугунги жума кунингиз муборак бўлсин, икки дунё саодатига элтувчи солиҳ амалларга бой бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

111-қисм


Ахир, Баҳром Мирзажонов – қаттиққўл ва талабчан ўқитувчи, уларнинг курсдоши Ҳуснора Файзиева билан қонуний эр-хотин бўлса?!
Дарс тугагач бу шов-шув дарҳол бутун олийгоҳга тарқалди. Ҳаммасидан ҳам эрталабки воқеанинг “қаҳрамони“ Умарнинг ранги бир оқариб, бир қизарди. Унинг холаси орқали ректоратга етказган “адолатли“ хабари, аксинча, ўқитувчи ва талабанинг қонуний муносабатларини очиқлаб қўйган эди. Умар бундан кейин Ҳуснорага қандай қарашни билмай қолди. Демак умидини узиш керак.
Ҳуснора эса худди атрофидаги гаплар унинг шахсига тегишли эмасдек, сокин ўтирар, ичида бўрон бўлаётганди, портлаб кетмаслиги учун аранг чидаб турибди. Баҳромнинг бу қадар дадил қадами, унинг номини бутун олийгоҳ олдида, ҳаттоки, таҳдид остида, ўз рафиқаси деб эълон қилишини кутмаганди.
Дарс тугагач, Баҳром ҳеч кимга қарамай, Ҳусноранинг билагидан тутди.
— Кетдик. Бирга кетамиз.
— Қўйинг, Баҳром ака. Мен ўзим кетаман, — Ҳуснора унинг қўлини силтаб тортишга уринди.
— Мен билан кетасан! — Баҳром овозини пасайтирди, лекин жахли чиққанини сезиш қийинмасди. — Мен сени кўчада ёлғиз қолдириб, Умардек “қаҳрамон“ларга имконият беролмайман. Бугуноқ уйга борамиз. Агар истамасанг ҳам, мени мажбур қилаётганингни ўйлаб кўр.
Уларнинг аудиториядан чиқиб кетишини ҳамма кузатди.

-Мени қаерга олиб бормоқчисиз?
- Уйингга албатта, ёки ўзимни уйимга олиб борайми?
Баҳром истеҳзоли кулди.
- Мени жинни қиласиз сиз. Жонимдан тўйдириб юбордингиз.
- Жоним, энди тўхтайдиган анойилардан эмасман. Охиригача бораман. Керак бўлса дадангни ҳам рози қиламан.
Ҳуснора индамай юзини терс бурганча йўлга қараб олди

Давоми бор...


Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘👍
❤9👍4
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

112-қисм

****

Айюбни кайфияти йўқлиги Маҳмуд акага сезилмай қолмади.
-Ўғлим Ҳуснора сабаб шу ҳолдамисан?
Йигит чуқур ух тортди.
- Билмадим дада. Ўйлаб ўйимга етолмаяпман. Менимча Ҳуснора ҳам унга бефарқ эмас. Мен ўртада чақиртиканак бўлишни истамайман.
- Нима қилмоқчисан?
- Нима қилардим, сиз топган қизга уйланаман. Юрагим жизз этадигани балки учраб қолар. Қолаверса у йигит бизни никоҳимиз бор деяпти. Осмон никоҳи бежизга ерга тушмайди. Аллоҳ ҳам бир бирини тўлдиришини билиб бандаларини жуфт қилади.
- Шунда таслим бўласанми?
- Бу таслим бўлишмас. Қарорни Ҳуснора қабул қилсин. Вақт измига солиб қўяман ҳаммасини.
Маҳмуд ака индамади. Тўғри иккисини бирга бўлишини истарди. Аммо Ҳуснорани ҳам кўнглини ҳисобга олганди. Йўқ деса ҳеч қандай қаршилик билдирмасди. Айни вазиятда эса, куёвни синади. Қани қизи керак бўлса охирига курашади. Бўлмаса таслим бўлиб жим кетади. Шу сабаб суҳбатлашганда шарт қўйган.

Мана эшик очилиб Ҳуснора кириб келди. Ҳомуш юзи дарров Маҳмуд акага сезилди.
- Қизим нимага кайфиятинг йўқ?
- Яхшиман дада, дарслар кўпайиб кетди. Ўзингиз тузукмисиз? Жароҳатингиз безовта қилмаяптими?
- Йўқ. У билан бирга яшайсанми?
Ҳуснора дадасига қараб қолди.
- Ким билан?
- Куёв болани айтяпман.
- Дада...
Ҳуснора ерга қаради. Жимиб қолди.
- Ўзингни қийнама. Ҳаммасини сезиб бўлганман. Биламан шунча гапдан кейин ишонмайсан. Лекин у синовимдан ўтолса сенга эга бўлади. Ўтолмаса Америкага кетамиз.
Ҳуснора буткул ҳайратда қолганди.

- Бунақа довдирама, эртага келин бўлсанг ҳамма бу довдир деб устингдан кулади. Бор кириб дамингни ол.
Маҳмуд ака кулганча қайта газета ўқишга тушди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤15🥰4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💥 👵🏻Бугун 10-октабр Халқаро бувилар куни

🎉Ҳар йили 10-октябрда бу байрам кўплаб оилаларни бирлаштириб, бир уйга жамлайди

Неваралар қақажониси бувиларини “касбий“ куни - бувилар куни билан турли совға-саломлар, чиройли шеърлар билан қутлайди. Бувилар набираларини кутиб олишдан, уларни ширин пироглар билан сийлашдан доимо хурсандлар😊

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy