🧕 Muslimalar kundaligi
1.65K subscribers
3.62K photos
3.52K videos
4 files
6.82K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ey Alloh o'zing saqla, qalbimizni iymonsizlikdan, ruhimizni behalovatlikdan, jismimizni harakatsizlikdan. Oʻzing bizga najot ber, nusrat ber. Halovatni topishga imkon ber yo Rob...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Attahiyat duosining siri

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин.

Аллоҳим!

✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират,
🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик,
🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос,
✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ,
🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака,
🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин!
🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин!

☀️ Хайрли тонг, азизлар!

✅Каналга обуна бўлинг

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍁 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ЧОРШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 🍁
🌿
Кузнинг олтинранг тонги қалбларимизга илиқлик, кўнгилларимизга хотиржамлик, хонадонларимизга файзу барака олиб келсин!

Бугунги чоршанба куни ҳар биримиз учун хайрли хабарлар, қувончли учрашувлар ва дилни яйратувчи лаҳзаларга бой бўлсин. Кўнглимиздаги эзгу ниятларимиз ижобат, қилган дуоларимиз мустажоб бўлсин.

Кузнинг салқин нафаси остида ҳам ҳаёт давом этади, умидлар яшайди, орзулар пишиб етилади. Бугун кечаги афсуслар билан эмас, эртанги кунга ишонч билан яшанг.

Яхши ният билан бошланган куннинг файзи ўзгача бўлади. Чоршабангиз хайрли, қалбингиз нурли бўлсин!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
Forwarded from 15.00 2pm help
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️🩷🩷🩷🩷🔞SEKRETNIY KANAL
TURMUSH QURGAN AYOLLAR KIRSIN
💚

❌ERKAKLAR KIRISHI MUMKIN EMAS!

🔞💋💋💋♥️❤️❤️🧴❤️❤️❤️🤰💋❤️‍🔥💋💋💄♥️🍷🎁🔞👙🔞👙💋💘🔞♥️💋💋❤️❤️👄❤️❤️🧴

🤩 https://t.me/+6OambJfC1xsxMzky
🤩 https://t.me/+6OambJfC1xsxMzky
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

139-қисм

- Ундай дема Ҳуснора. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади.
Баҳром умид билан қизга тикилди. Уни бир кўрганидаёқ ошиқ бўлганича, ҳамон унга қалби талпинади. У ҳаётини Ҳуснорасиз тасаввур қилолмайди.
- Сал кучлироқ дори ёзиб бераман. Таъсирини кўрайлик. Икки кундан кейин келинг.
- Хўп.
Соҳиб уч хил дори ёзиб берди. Уларни ваҳимага солишни истамади. Қани кутсинчи, бу гал ҳам тахмини ўзини оқлайдими?
Баҳромни квартирасига кириб келишганида қуёш ботай деб қолганди.
- Энди шу ерда яшаймиз гўзалим. Сен мени ҳар кун ширин овқатлар қилиб кутиб оласан.
- Мен... Аввал ҳам сизни севардимми?
Баҳром бу жавобга иккиланиб қолди. Аммо ростини айтди.
- Йўқ. Мени ёмон кўрардинг. Доим совуққон бўлганча, мен билан гаплашишни истамасдинг.
- Афсус, ўшандаям сизни севганимда эди. Балки ҳозир бахтли бўлармидик?
Баҳром Ҳуснорани гапидан ҳайратланди.
- Ҳозир бахцизмисан?
- Ҳа. Мен сизни бахтли қилолмаяпман. Дардисар бўлдим сизга ҳам. Қаранг кўзингиз кулмаяпти. Бу мен туфайли.
- Жоним ундай дема. Сени борлигингни ўзи менга етарли. Сен бўлмасанг мен қандай бахтли бўлардим. Бахтни иккимиз яратамиз. Кел овқат буюртма қилайлик.
- Хўп.
Иккиси диванга жойлашганча овқат танлаб буюртма қилишди.
- Мен ҳаммомга кириб чиқай унгача.
Ҳуснора қўлига сочиқни олганча ваннага кириб кетди. Қўшиқ ҳиргойи қилганча чўмила бошлади. Бирдан сув ўчди. Ҳудди кимдир атай босиб қўйгандек.
- Кимсан?
Ҳуснора ваннани ҳар бир бурчагига қаради.
- Айтдимку мендан қутиламан деб оввора бўлма. Энди доим биргамиз.
Ҳуснора титрай бошлади. Ёнгинасида соя пайдо бўлганди ҳолос. Баҳайбат соя.
- Сенннн кимсан?
Аммо соя қилт этмай тураверди. Ҳуснора жон ҳолатда эшикка ёпишди. Аммо эшик очилмади.
- Мендан қўрқма. Сенга зарар бермайман. Аммо қутилишга ҳаракат қилсанг ўзингга ёмон бўлади.
Вишиллаганча гапирилган гаплар Ҳуснорани юрагини қинидан чиқариб юборай деди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊👍😍
👍4❤1
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

140-қисм

Ҳуснора нафас олишни ҳам унутгандек, деворга ёпишиб қолди. Кўз олдида турган баҳайбат соя қимирламасди, аммо ундан таралаётган совуқ энергия Ҳусноранинг бутун вужудини музлатиб юборарди.
— Сен… сен мендан нима истайсан? — овози заиф чиқди.
Соя аста-секин, тушунарсиз бир тарзда шаклини ўзгартира бошлади. Бир лаҳза у инсон қиёфасини эслатди, кейин яна тушунарсиз, тутунсимон доғга айланди.
— Сенинг ёнингда бўлсам дейман .
Бу гаплар Ҳусноранинг миясида электр токи ургани каби таъсир қилди. У Соҳиб ёзган дорилар ҳақида ўйлади. Шифокор ниманидир биларди, ваҳимага солишни истамагани шу эканда! Ҳуснора жинни бўлиб қоляптими?
Бирдан эшик зарб билан очилди. Баҳром ваннахона эшиги ёнида турарди. У Ҳусноранинг қўшиқ айтишни тўхтатганидан хавотирланган эди.
— Ҳуснора, ҳаммаси жойидами? Нега сув ўчди? — Баҳром унга яқинлашмоқчи бўлди.
Ҳуснора бор кучи билан қўлини Баҳромга кет ишорасини қилди, юзида даҳшат акс этарди.
— Яқинлашманг! У… у шу ерда!
Баҳром ҳаммомга шошилиб кирди. У Ҳуснора кўрсатаётган жойга қаради, аммо ҳеч нарса кўрмади. Фақат эшик олдида чўккалаб ўтирган, бутун вужуди титраётган севгилиси турарди.
— Ким? Ким бор, жоним? Бу ерда ҳеч ким йўқ. Сен қаттиқ чарчагансан. Квартиранинг электр ва суви билан боғлиқ муаммо бўлган, шекилли.
Баҳром хавотир билан Ҳусноранинг қўлидан тутди. Ҳуснора ҳали ҳам сояни кўраётганди, лекин соя Баҳромнинг қўли Ҳуснорага тегиши билан йўқолди, гўё у фақат Ҳусноранинг онгида мавжуд эди.
— У кетди… — Ҳуснора ҳолдан тойганча пичирлади.
Баҳром уни авайлаб қучоқлади. — Кел, устингни артайлик. Совқотиб қолибсан.
Улар ҳаммомдан чиқишди. Шу пайт эшик қўнғироғи чалинди. Овқат етказиб берувчи эди.
Ҳуснора диванга ўтирди, Баҳром овқатни олгани эшикка борди. Улар овқатланишар экан, Ҳуснора суҳбатни шифокор Соҳибга бурди.
— Баҳром, Соҳиб менга нималарни ёзиб берди? Бу қандай дори?
— Оддий витаминлар ва тинчлантирувчи, жоним. Хавотирланма.
Аммо Ҳуснора унинг кўзларидаги иккиланишни сезди.
— Менга ростини айтинг. Мен жинни бўляпманми?
Баҳром оғир хўрсинди.
— Соҳиб… Соҳиб бу психосоматик ҳолат бўлиши мумкинлигидан шубҳаланмоқда. Бу дегани, сен кўраётган, ҳис қилаётган нарсалар… ҳаммаси сеннинг онғинг яратган хаёлот бўлиши мумкин. У ҳали аниқ ташхис қўймади. Ўтиб кетади буни ҳаммаси. Ўзи ҳам айтди эшитдингку.
Ҳуснора юзини ушлаб олди. Демак, у ростдан ҳам ақлдан озганми? Унинг ёнидаги соя — бу касалликнинг ўзи.
— Лекин у бор эди, Баҳром ака! Унинг гапини аниқ эшитдим.
Баҳром уни қучоқлади. — Биз эртага Соҳибнинг олдига борамиз. У сенга ёрдам беради. Буни биргаликда енгамиз, жоним.
Ҳуснора Баҳромнинг кўксига бош қўйди.
-Сендан нари турсин айт!

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤9👍5
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

141-қисм


Ҳуснора Соҳиб берган дориларни ичганча кўзини юмди.
- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қайта қайта шу сўзни айтаверди.
- Нимага қайта қайта айтяпсан?
Баҳром ҳайрон бўлди.
- Айтсам, у узоқлашяпти. Бу унга ёқмас экан. Баҳром ака агар ухлаб қолсам сиз ҳам шу гапни айтинг. У ёнимга келолмасин.

- Хўп жоним. Сен ухлайвер. Мен сени олдингга келгани қўймайман.

***

Маҳмуд ака бехаловатлигини сабабини ҳеч билолмади. Санаторияда ҳам дам олгандек бўлмади. Уч кунда ортга қайтди. Биринчи қилган иши Ҳуснияни қабрини зиёрат қилиш бўлди.
- Қабрингда тинч ёт. Қизимизни ташлаб қўймайман. Бугун хабар оламан.
Қуръон тиловат қилгач уйига йўл олди. Телефонини олиб қизига қўнғироқ қилди.
- Алло.
- Ҳуснора .
- Ассалому алайкум дадажон. Яхшимисиз?
- Яхшимасман дада. Ҳозир курсга келудим. Араб тилидан. Аммо, мени тақиб қилувчи нарсалар бу уйга киришимга қаршилик қиляпти.
- Нима?
- Кирмайсан деяпти .
- Ҳуснора ҳаёлинг жойидами? Яна аввалги ҳол такрорланяптими?
- Билмадим дада. Кўзимга ғалати нарсалар кўриняпти. Бу гал одам эмас.

Маҳмуд ака қизининг гапидан бутун вужуди музлаб кетди. У Ҳусноранинг совуққон овозидан, юраги шув этди.
— Қизим, тинчлан. Мени диққат билан эшит. Қандай нарса? Қандай қаршилик? Курсинг қаерда? Мени кут, мен ҳозир бораман! — Маҳмуд аканинг овози қалтирарди. У собиқ хотини Ҳусниянинг ўлимидан кейин қизининг руҳий ҳолати бузилишидан доим қўрқарди.
— Билмайман, дада. Бу… бу мен уйга кирмоқчи бўлганимда йўлимни тўсяпти. “Бу ерга кирмайсан“ деяпти. Мен қўрқяпман. Баҳром акамни чақирсам олиб кетармикан деяпман.
Маҳмуд ака тормозни босди ва машинани чеккага тўхтатди.
— Ҳуснора, ҳозир Баҳромга қўнғироқ қиламан. Менга манзилингни юбор. Курсинг қайси уйда?
— Йўқ, дада. Мен курсга эмас… мен Баҳром ака билан яшаётган квартирамизга қайтмоқчиман. Ҳозир йўлга тушаман.
Маҳмуд ака бу жавобдан шубҳаланди, лекин ҳозир тортишадиган пайт эмасди.
- Ҳуснора мени диққат билан эшит қизим. Дарвозадан Бисмиллаҳ деб кир. Қани нима бўлади. Кейин устозигга ўзингдаги ҳолатларни айтиб бер.
- Хўп.
Ҳуснора эшикка қўл узатган эди яна овоз келди.
“Бу уйга кирмайсан“.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Қўлим очиб дуога       🤲🤲
Тиладим яхши тилак. 👍👍
Азизларим, дўстларим,
Бу янги кун муборак!    🍃🌹

Соғ-саломат, тинчликда уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин🤲🤲

Бошланаётган  30 — Октябрь Жума  куни барокатли ва омадли келсин.
  АМИН 🤲🤲🤲
Яқинларга улашинг ❤️


    ❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
❤1
Forwarded from 15.00 2pm help
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠 😱

Dasturxon sochiq pastellar optom

╔═🌿═════╗    ╔═🌿═════╗
      KIRISH ❤️             KIRISH ❤️
╚═════🌿═╝    ╚═════🌿═╝


Reklama va Help xizmati: 7 yillik tajribaga ega adminka @made_Durdona

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+5FKVJ9XeKhphNTAy
https://t.me/+5FKVJ9XeKhphNTAy

🔤omiy: 🍁 ZARA PALTO VA KURTKALARI BREND TOVARLAR
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлга бердилар бугун бир савол,
Дунёда энг тотли айтгинчи дархол,
Новвотми, оққандми, шакар ёки бол?
Боламдан тотлиси йўқ деди аёл.

Яна сўрадилар, айтгин яширмай,
Энг хушбуй гул қайси: атиргул, лола?
Бир лаҳзада берди жавоб ўйламай,
Энг хушбуй хилқат бу шубҳасиз - бола.

Аёл борки бари, қилади орзу,
Уй, бойлик, тақинчок, пари жамоли,
Қай бирин хоҳлайсан, айт секин деди:
Менга кифоядир болам камоли.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизга газли ичимликлар берманг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥1
Forwarded from 15.00 2pm help
🍒❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️

HAMMASI OPTOM NARXDA TURKIYA Va PEKINDAN
NAVINKALADAN QURUQ QOLMANG

    ┏━━━━━━━━━━━┓
      彡👉🏻❤️ K I R I SH  ❤️ 👈🏻  彡
     ┗━━━━━━━━━━━┛

https://t.me/+5FKVJ9XeKhphNTAy

Reklama xizmati: 7 yillik tajribaga ega admin @made_Durdona
𝓑𝓲𝔃𝓵𝓪𝓻 𝓫𝓲𝓵𝓪𝓷 𝓱𝓪𝓶𝓴𝓸𝓻𝓵𝓲𝓴 𝓺𝓲𝓵𝓲𝓫 𝓪𝓭𝓪𝓼𝓱𝓶𝓪𝔂𝓼𝓲𝔃

Homiy: 🕺ARABCHA RAQS DARSLARI MUTLAQO BEPUL💃
#12
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

142-қисм

Ҳуснора дарвоза тутқичига қўл узатганида, яна ўша сирли, совуқ овоз эшитилди: “Бу уйга кирмайсан“.
— Дада, эшитяпсизми? У яна гапирди, — Ҳуснора телефонни қулоғига маҳкам босди, кўзлари ёшга тўлди.
Маҳмуд ака эса машинасида ўтирганча, устозининг эшиги олдида турган қизининг азобланишини хаёлида тасаввур қилди. У телефонда бу товушни эшитмасди, лекин унинг мавжудлигига ишонди. Чунки бу товуш Ҳусноранинг ҳаётида биринчи марта пайдо бўлиши эмас эди. Қизида яна рўёларни кўриш бошланган бўлсая? Шифокор қайталанади дегандику.
— Қизим, тинчлан. Эшикни оч, тезроқ ичкарига кир! У сени ушлай олмайди, бу шунчаки бир… касаллик, Ҳуснора. Шифокор айтганидек. Сен Бисмиллаҳ де!
— Айтган эдим, дада! У узоқлашиш ўрнига ғазабланиб кетяпти! — Ҳуснора атрофга аланглади.
Айни шу лаҳзада, унинг қаршисидаги девордан яна ўша қоп-қора, баҳайбат соя ажралиб чиқди. Бу сафар у деворга сингиб турмасди, балки тўлиқ, хира ва кўзга кўринадиган шахсга ўхшаб, ер устида муаллақ турарди.
Соя қизга яқинлашди, унинг совуқ энергияси Ҳусноранинг устига тушди.
— Мен сенинг онангман, Ҳуснора! Мен сени ўзим билан олиб кетаман. Бу ерга киришингга йўл қўймайман. Сен меники бўлишинг керак!
Ҳуснора ўзини орқага ташлади, қўрқувдан бақириб юборди.
— Йўқ! Мен кетмайман!
Маҳмуд ака, қизининг фарёдини эшитиб, телефон ўчганини кўрди. Унинг юраги ёрилай деди. У шошилганча телефонини чўнтагига солиб , автомобилининг газини бор кучи билан босди. Қизини олдига етиб бориши керак.
Ҳуснора бор кучини тўплаб устозини уйига кирди. Шоша пиша сув ичди.
- Устоз қанисиз? Мен келдим
- Келинг Ҳуснора. Мен доимги хонадаман.
Ҳуснора нажоткорини топгандек у томон шошди

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊
❤9
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

143-қисм


Қизнинг ранги оқариб кириб келганини кўрган аёл шартта ўрнидан турди.
- Иее, ёв қувдими нима бўлди?
- Устозам илтимос мени қутқаринг. Қанақадир шарпалар таъқиб қиляптимиееэ. Тушунмаяпман.
- Бу ерда борми?
Аёл атрофни назарда тутганча гапирди.
- Йўўўқ.
Ҳуснора ҳар ерни синчиклаб қаради.
- Қачондан пайдо бўлди бу?
- Тўрт кундан бери бор.
- Қай ҳолатда дуч келдингиз?
Ҳуснора қўй воқеасини айтиб берди.
- Жинлар борлигига ишонасизми?
Ҳуснора аёлга ҳайрон қаради.
- Устозам бу ҳолат менда аввал ҳам бўлган. Кучли галлютсиноген дори беришгандан кейин , ҳаёлот оламида яшаганман.
- Келинг синаб кўрамиз. Мен сизга сураларни ёзиб бераман. Жиндан паноҳ сўраш ҳақида. Тилингиздан Аллоҳни каломини қўймайсиз.
- Хўп.
- Нимадан қўрқиб югуриб кирдингиз?
- У бу уйга кирмаслигимни айтди. Баҳайбат соя эди у.

— Аввал ҳам шу ҳолат бўлгани… демак, сизнинг руҳиятингиз заиф. Аммо аввал дорилар билан ечим топилган бўлса, демак, асос руҳий. Лекин, — аёл Ҳуснорага синчковлик билан тикилди, — ҳамма руҳий ҳолатнинг илдизи фақат тиббий муаммо бўлавермайди. Айниқса, сизни таъқиб қилувчи нарсалар фақат сизга кўринишини айтсангиз.
— Бу гал ундай эмас. Мен биламан, у мени кузатмоқда. У менинг онам эканлигини айтди, — Ҳуснора пичирлади.
Устозанинг юзига жиддий ифода югурди. У Ҳуснорани ёнига ўтириб қўлидан ушлади.
— Ҳуснора, мана буни олинг, — аёл кичкина, оқ қоғозчада ёзилган бир нечта суралар номини узатди.
— Уйингизга кираётганда, эшик олдида туриб, Оятул Курсийни ва Ихлос, Фалақ, Нос сураларини кетма-кет ўқинг. У югуриб киришингизни эмас, аксинча, қалбингизда куч топиб, шубҳасиз қадам қўйишингизни истамайди.
Ҳуснора варақни титроқ билан олди.
— Мен… мен шу ерда қолсам бўладими? Жуда қўрқяпман.
— Бу сизнинг курашингиз, қизим. Мен Аллоҳнинг каломи билан сизга ёрдам беришим мумкин, аммо курашишингиз керак. У уйингизга кириб сизни заифлаштирмоқчи. Унинг қувват олиш манбаи — сизнинг қўрқувингиз.
- Чинданам жуда қаттиқ қўрқяпман.
- Сиз улардан қўрққанингиз сари улар устингиздан ғалаба қозонаверади. Фақат Аллоҳдан қўрқинг. У яратган инс ва жиндан эмас!

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍
❤8👍2
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

144-қисм

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

- Барибир кучли эмасман сиз айтганчалик.
- Ҳуснора, менга қаранг. Бир вақтлар мен ҳам таъқибга учраганман. Лекин енгдим. Агар уни енгиш мумкин бўлмаганида, Аллоҳ таъоло Қуръони Каримда эркак ва аёллар жинларнинг ёмонлигидан паноҳ сўраш ҳақидаги оятларини туширмасди.
- Булар аниқ ёрдам берадими?
- Сиз қачон намоз ўқийсиз?
Ҳуснора жимиб қолди. Бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган эканку.
- Ўқийман устозам.
- Аллоҳга беш маҳал мурожаат қилган инсонга шайтон яқин келиши мумкинми? Йўқ. Энди эса дарсга қайтсак .
Ҳуснора аёлнинг нурли юзига тикилиб қолди. Балки устозини айтганларини бажаргандан кейин бу муаммолардан ҳалос бўлар.

***

Айюб ахийри қизни ярим соатга гаплашишга кўндирди.
- Фақат ярим соат. Соатга қараб тураман.
- Умрия, чиндан ҳам сизга бефарқ эмасман. Манзилингизни айтсангиз совчи юборардим .
- Мен ҳали эндигина ўн саккиз ёшга кирдим. Уйимиздагилар мени узатиш ниятида эмас.
Айюб хўрсинди.
- Дадангиз билан ўзим гаплашаман. Менга фақат сизни розилигингиз керак.

Умрия ерга қаради. Бир ҳафтадан бери тинмай ортидан юрган бу йигитга у ҳам бефарқ эмасди. Аммо отаси ... У жуда қаттиқ қўл . Айниқса опасини ишидан кейин.
- Дадам биласалар, кейин мени ўқишга юбормай қўядилар.
- Нега?
Айюб бу ҳолатни англай олмади. Барибир европача фикрлаши таъсир қиларди. Ёки Ҳуснорага дадаси қаршилик қилмагани учун, ҳаммани шунақа ўйладими?

- Нега бўларди, ўқишга юборган қизини ортидан дарров совчи келса, ёқади деб ўйлайсизми? Дадам буни ҳазм қилолмайди. Асли бунақа бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Аммо бир икки сабаблари бор, дадамни қаттиққўл эканларини.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

✅✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤12👍3