🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.69K photos
3.57K videos
4 files
6.9K links
Download Telegram
Forwarded from 15.00 2pm help
😍😍😍😍😍

😍😍😍😍😍😍✅✅✅

Atigi 9000 Dan boshlab Xitoy tavarlarini xarid qiling

✅Paypoq
✅Bolalar kiyim
✅Uy oshxona anjomlari
✅ Kallagen va vitamin large
✅ Kasmetika vositalari

Xammasi o'zini narxida✅✅

Ulgurib qoling soni kam⬇️⬇️
https://t.me/+TnX8fbkfLRhjYTUy
https://t.me/+TnX8fbkfLRhjYTUy
https://t.me/+TnX8fbkfLRhjYTUy
17
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 167-қисм - Сўзларим эсингда турсин қизим. - Рахмат. Аёл кетди. Қизиқ аёлни қаердадир кўргандек. Ҳудди унга танишдек туйилди. Учинчи қават уйига кўтарилар экан яна овоз уни тез юришга мажбур қилди. - Ўлай агар жонга…
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

168-қисм


- Гапиринг? Қандай гап?
- Ҳуснора мени ўгай синглим.
- А?
Умрияни ҳайратдан оғзи очилиб қолди.
- Ҳайратланманг. Ҳуснора дадамни қизи.
- Сиз...
Умрия ютиниб қўйди.
- Ҳа акангиз пичоқлаган одамни ўғлиман.
- Узр, билмагандим.
- Билганизда нима дердингиз?
- Билганимда айб акамдалигини айтардим.
Айюб қизни гапидан ҳайрон қолди.
- Акасини қутқармоқчи бўлиб юрган қизни гапими бу?
- Мен уни қутқаришни истамайман. Дадасини гапига кириб онамни кўп асабийлаштирди. Жуда кўп хафа қилди. Ҳаммасини яхши биламан. Ҳуснора опамни ҳам ҳаётини изидан чиқишига сабаб бўлди. Мен акамни ака дейишга ор қиламан.
- Мен бўлсам... Сиз акангиз томон дебман.
- Қўйсангизчи бунақа гапни. Акамни қандайлигини биламанку. Онамни еб битирди у. Менга қолса умуман қамоқдан чиқмасин. Ўша отани боласида. Бошқа кимам бўларди?
Айюб қизни фикрларидан ҳайрон қолди. У сира ҳам бунақа гапларни кутган эмасди.
- Умрия уйингизга совчи юборсам кейин нима бўлади?
- Нима бўларди, дадам кундошини, узр аёллар кундош бўларди эркаклар бу борада нима дейилишини билмайман. Ҳуллас рози бўлмасалар керак. Шунга сиз ҳам, мен ҳам бу муносабатни бошланмасидан тугатганимиз маъқул.
Айюб қизга термулиб қолди. Шундай теран фикрли, ҳаммасини бир деганда тарозига солиб ҳулоса қиладиган қиздан кеча оладими?
- Юракни қандай алдаймиз? Унга нима деб далда берамиз?
- Бу ҳаётда севги йўқ. Ишонаверинг. У китобларда ва киноларда қолиб кетган.

Умрия жилмайди. Айюбни юраги оғриди. Энди топдим деганда йўқотадими?
- Ҳуллас Айюб ака, сизга бахт тилайман. Ортиғи билан.
- Мен сен билан бахтли бўлишни истасамчи?
- Агар тақдирингизга ёзилган бўлсам бутун дунё қарши бўлса ҳам ёзилгани бўлади. Ҳозир эса хайр.
Умрия тезда машинадан тушганча узоқлашди. Айюб тушунарсиз ҳислар оғушида қолганди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб хурсанд қилинг 😘😊👍
❤6👍3
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

169-қисм


***

Ҳуснора Баҳром учун бугун манти пиширди. Баҳромни келишини интиқиб кута бошлади. Бир, икки, уч... Эшик тақиллади Баҳром келди деб югурди. Эшикни очганида ҳеч ким йўқ эди.
- Астағфируллоҳ. Нима балолар бўляпти?
Кейин эшикни қулфладида Баҳромга қўнғироқ қилди.
- Алло. Баҳром ака, келяпсизми?
- Ҳа ярим соатда етиб бораман.
Телефонни ўчирганча ўзига ўзи гапирди.
- Кўрамиз ким кучли, сенми менми? Ишон барибир мен ғалаба қозонаман.
Қулоғи остида ҳунук хириллашга ўхшаш овоз эшитди.
- Аллоҳнинг номи ила унинг ўзидан паноҳ сўрайман.
Ҳуснора хонани тозалигини бир бора кўздан кечирдида, салатга уннай кетди. Баҳромни ҳам қийнаб юборди. У ҳам эркак, демак аёллик вазифаларини унутиб қўймаслиги керак.
Орадан бироз вақт ўтиб эшик тақиллади. Бу гал эшикдан гул кўтарганча Баҳром кириб келди.
- Ҳаёлимни ўғирлаган пари қайдасан ?
Ҳуснора гулни кўриб, хурсандлигидан эрини қучиб олди.
- Бунча чиройли.
- Сени хурсанд қилгим келди.
- Рахмат сизга. Қўлингизни ювинг. Манти пиширдим.
Баҳром кулганчанча кийимини ечиб шкафга илди.
- Сен ҳали овқат қилишни биламан десанг.
- Ҳа мен мохир пазандаман. Фақат сиз билмайсиз ҳолос.
- Ҳозир баҳо берамизда.
Иккиси ширин суҳбатланганча овқат ейишди. Ҳуснорани чалғитадиган овозлар, турли кўринмайдиган ҳаракатлар қанча уни эътоборини тортишга уринса ҳам у Баҳром билан суҳбатда давом этди.
Тунда эса эндигина ухлаган Ҳуснорани кимдир туртгандек бўлди.

Уйқуси бузилгани камига атрофда бўлаётган шивирлар, ҳаракатлар уни роса қўрқита бошлади.
Эри эса ҳеч нимадан хабари йўқ ухлаб ётарди.
- Баҳром ака туринг.
Аммо у қимирламади. Овоз уни тинмай чақирар, қизиқиш устунлик қилиб ўрнидан турганча овозга эргашди. Энди англади ваннахонадан келяпти бу овозлар.
Жуда қўрқяпди. Ҳуснорани исмини айтиб киришга ундаяпти.
Ванна эшиги қия очиқ, кирдию, қотиб қолди.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤9👍3🔥2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин.

Аллоҳим!

✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират,
🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик,
🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос,
✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ,
🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака,
🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин!
🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин!

☀️ Хайрли тонг, азизлар!

✅Каналга обуна бўлинг

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
❤1
🥟 Qaysi taom sizga ko'proq yoqadi?

✅tanlang?!

🎫 tanlovingiz sizni harakteringizni ochip beradi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир-бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим Опа-сингил.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_тонги


🤲 Роббим! Бугунга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга тўлиқ ҳисса ва насиба ажратгин! Неъматларинга шукр қилувчи қалбларни, бу кун ва бундан кейинги келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийлагин!

✨Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин Қадрдон. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
❤1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊

📿 Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!

📱@Insta_retseptlar — Mazali yeguliklar har kuni taomnomangizda!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 A’uzu yoki Bismillah꞉ qaysi biri avval? | Isti’oza va basmala

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Янги кун сизга файз, барака ва кўнгил хотиржамлигини олиб келсин. Ҳар бир режангиз омад билан бошланиб, ишларингизга Аллоҳнинг баракаси ёр бўлсин.🤩🤩🌺

Бугунги дам олиш кунингизни яқинларингиз даврасида мазмунли, хотиржам ва хушкайфиятда ўтказиш насиб этсин.

Аллоҳ барчамизни соғлик, тинчлик ва эзгуликдан айирмасин.

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Намунали_аёл

Оилам, бола-чақам, деб меҳнатда оёғи толган эрига мана шундай эътибор ва меҳр берадиган аёлларга раҳмат!

Эркак мана шундай аёлидан мотивация ва куч олар экан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 169-қисм *** Ҳуснора Баҳром учун бугун манти пиширди. Баҳромни келишини интиқиб кута бошлади. Бир, икки, уч... Эшик тақиллади Баҳром келди деб югурди. Эшикни очганида ҳеч ким йўқ эди. - Астағфируллоҳ. Нима балолар…
#РЎЁ УНУТИЛГАН ТУН:

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

170-қисм


У ваннахонада даҳшатли манзарани кўрди:
Кўзгуда... унинг ўзининг акси эмас, балки ёш, даҳшатдан кўзлари олайган бир қизнинг юзи аксланарди.
Кўзгу остидаги полда эса, тозаликка қарамай, қонга ўхшаш қизил доғлар пайдо бўлганди.
Шу пайт шарпа яна шивирлади:
“ Кўрдингми? У сени ўлдирмоқчи бўлган! У ҳали ҳам сенинг қонинга ташна! Унинг сири... “
Ҳуснора даҳшатдан қичқира олмади.
- Энди ҳаддингдан ошдинг. Аузибиллаҳир мина шайтони рожийм, Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳуснора нас ва Фалақ сураларини айтишни бошлади. Кейин тахорат олди. Бу гал ҳеч қандай қўрқувни ҳис қилмади. Бошини кўтариб қараганида деворда ҳам кўзгуда ҳам ҳеч нарса йўқ эди. Соҳиб берган доридан ичдида қайта ётди. Ётишидан олдин оятал курсийни қайта қайта ўқиди.
Туш кўрди. Тушида у китоб ушлаб турарди. Котоб шу қадар нур таратдикииииии, унинг нури бутун оламни ёритарди. Китоб оламга таратган ёруғлиги барча ғуборларни ювиб юборганини кўрди.

***

Айюб машинасини ёқилғиси тугагани учун уни тўлдиришга автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси олдида тўхтади. У ерда навбат жуда кўп бўлиб, Айюб ҳам кутиб қолди. Ундан олдиндаги машинадан тушган аёл уни эътиборини тортди. Бу аёлни қаердадир кўрган.
Аёлни кўзи ҳам Айюбга тушиб тўхтаб қолди. Айюбни кўзларини нафрат эгаллади. Аёлни кўзлари ёшланди.
Айюб юзини четга бурганида, аёл машинасига ўтириб кетди. Бу унинг бевафоларча эри ва болаларини ташлаб кетган онаси эди.

У ҳеч қачон бу аёлни кечирмайди. У сабаб ҳам аёлларга ишонмай қўйган. Унинг болалиги ҳам шу аёл сабаб барбод бўлган.
Орқадан чалинган сигнал уни ҳаёлини жойига қайтарди. У навбати келган бўлса ҳам жойидан жилмаганди.

Уйга қайтганида дадаси телевизоэ кўриб ўтирган экан.
- Ўғлим кеч қолиб кетдинг, нега кайфиятинг йўқ?
- Дада... Буни айтишни истамасдим. Лекин уни кўрдим.
- Кимни?
- Онамни.
- Сени онанг ўлган.
- Биламан. Мен учун ҳам йўқ у одам.
- Айюб уни қўй, уйланиш масаласини нима қилдинг?
- Дада ўзингиз қиз топиб уйлантиринг. Рости ҳаммасидан чарчадим.
Маҳмуд ака ўғлини яхши ҳис қиларди. Мақсуд билан қуда бўлишни эса ҳали ўйлаб кўрганича йўқ. Бу масалани Ҳуснора билан гаплашиши керак.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊👍😍
🔥7❤4
#РЎЁ

МУАЛЛИФ ШАМСИНУР

171-қисм

- Ўғлим кўпам сиқилма. Ҳаммаси Аллоҳни хоҳиши билан бўлади. Агар хайрлиси бўлса, сендан қочиб ҳам қутилолмайди.
Айюб индамай хонасига кириб кетди.

***

Мақсуд ака кундан кунга оғирлашиб борарди.
- Дадаси нимага қайсарлик қиласиз? Докторга олиб борай сизни.
- Жамила фойдаси йўқ. Мен яхши одам эмасман. Худони қахри келди мени қилган ишларимга.
- Ундай деманг.
- Мен Ҳуснорани онасини ҳам жуда кўп хафа қилганман. Етимлигидан фойдаланиб доим урардим. Кейинам қизимни асролмадим. Мана жабрини тортяпман. Умрим кам қолди. Бу бойликлар ҳам жонимни сақлаб қололмайди шекилли.
- Шаҳарга докторга борайлик.
Жамилани кўзида ёш айланди.
- Мени уринтирма. Ўғлинг келса уни кечир.
Жамила йиғлади. Эрини озиб кетган қўлларини ушлаб тўйиб йиғлади.
- Қизларни чақирайми?
- Ҳуснора келмаса керак. Лекин кўргим келяпти уни.
Мақсуд акани яна йўтал тутди. Кейин эса тоғорага қон туфлади. Жамила унга қулоқ солмай тез ёрдам чақирди.

***

Умрия ҳақиқатни билган кунидан бери тушкунликда. У Айюбга ўзи билмаган ҳолда кўнгил қўйганди. Уни ўйлаб юрибди. Чиндан ҳам уларни йўллари айро. Отаси билса кечирмайди.
Телефонини жиринглаган овозини эшитиб кўз ёшларини артди.
- Алло.
- Умрия қизим, устозингдан жавоб олиб кел. Дадангни аҳволи оғирлашиб қолди.
- Келаётганимда яхши эдиларку.
- Билмасам, бирдан шунақа бўлди. Ҳуснора опангни топа оласанми?
- Нимага ойи?
- Даданг сўраяпти.
- Топаман.
Умрияни ҳаёлига Айюб келди. У Ҳуснорани рақамини билса керак.
- Бугуноқ йўлга чиқ. Кейин... Дийдор қиёматга қолиши мумкин.
Умрия ох тортиб юборди. Оиласини устуни бўлган дадаси уларни тарк этса қандай чидайди? Онаси билан хайрлашиб Айюбни рақамини терди.
- Алло.
Айюбни ҳорғин овози эшитилди.
- Илтимос менга опамни рақамини топиб беринг. Жудаям зарур.

Давоми бор...

Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥12❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
👍1
#дуо

🌺🌿 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 

🌺🌿 Бугун қайта кўз очмоқ бахтини насиб этган Аллоҳимга ҳамд бўлсин!  Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар бўлсин!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг Нурсан, Ўзинг Васеъсан тонгларимизни ибодат,  иймон,  тақво нури ила ёрит ва шу Нур ила яшаш бахтини бер!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Мусоввир,  Ўзинг Бадиий,  Ўзинг Муҳйисан!  Бизни гўзал шаклда яратганинг ҳолда, Оламни бетакрор яратдинг. Яратганларингни кўрмоқ, дунё кезмоқ ва тафаккур қилмоқ бахтини ато қил!

🌺🌿 Аллоҳим,  Ўзинг Баситсан, Ўзинг Каримсан, Ўзинг Роҳмансан! Тонгларимизда бизга мислсиз барака, хайр ва яхшилик улашгил! Ризқ эшигимизгни кенг очиб,  саховатли бойлардан қилгил!

🌺🌿 Аллоҳим, Ўзинг Роҳийм,  Ўзинг Бареъсан,  тонгларимизни розилигинг ва раҳматингга элтувчи йўл қил!

🌺🌿 Парвардигоримнинг яна бир мунаввар тонги сизга муборак бўлсин,  азизларим!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зам зам суви ичишдаги гўзал ният


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги ҳафта, янги тонг муборак!


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракотуҳ!

🍁 Душанба куни амаллар Оламлар Роббисига кўтарилади. Келинг, бу кунни фақат яхшилик билан безайлик:
• Бир ширин сўз;
• Бир табассум;
• Ва озгина бўлса-да садақа...
Роббимиз сиздан рози бўладиган амалларни қилишга муваффақ айласин!

🌤 Бошланган янги кунингиз ҳайрли бўлсин!

❤️ bosib qoʻying

👇👇👇
https://t.me/+NEjEmiDPYX8wYzIy
Бир киши Имомдан сўради:
–  Домла, уйда хотиним дойим бақириб уришаверади. Нуқул асаби таранг. Шундай ҳолатда уни уришим ёки бирор жазо қўллашим мумкинми? Ёки бошқа чораси бўлса айтинг.
–  Фарзандларингиз борми?
–  Ҳа, учта боламиз бор, алҳамдулиллаҳ.
–  Ундай бўлса чораси осон, хотинингизни икки кунга отасиникига юборинг, болаларни эса олиб қолингда, ўзингиз қаранг. Икки кундан кейин яна олдимга келасиз, кейин жавоб бераман.

Хулоса:
Аёлларнинг асабийлиги, тоқатсизлиги кўпинча, турмуш тарзининг бир хиллигидан бўлади. Фақат уй юмушлари, бола-чақага қараш уни зериктиради. Шунинг учун аёлингизга уйда ёрдамчи бўлинг, имконингиз етгунича кўчага айлантириш, совға бериш, уни хурсанд қиладиган ширин сўзлар айтиш каби кутилмаган эътиборлар билан кўнглини кўтариб туринг.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1