🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
#SAODAT


#No_33
#By_Nafisa_Malikova


Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади .
Мавлоно Румий.


Санобар Саодат берган совғани олиб кетаркан буни Фахриддинга қайтиб бериш кералигини ўйлади....Бундай пайтда Фахриддин далада бўлади...қизгина сокин қадамлар билан дала томон одимлаб кетди....


-Фахриддин ака....
Уялибгина далада бир икки ўртоғи билан кетмон чопаётган Фахриддинни чақирди...


-Фахриддин сени чақиряпти!!!-деди жўраси Обид жилмайиб...
Фахриддин уни овозини эшитди...аммо яна бир бор чақирсайди...Фахриддин ака деганига юраги алланечук бўлиб кетмонни ерга қўйиб қиз томон юзланди....


Достларимдан мени сораб, лек озимга
Айтар созинг ютиб турсанг, қандоқ чидай?
Суратингга боқсам этиб багримни қон,
Нигоҳинг-ла отиб турсанг, қандоқ чидай?

Обид ва Абдулла бири олиб бири қўйиб қўшиқ хиргойи қила бошлади....


-Ассалому алейкум!!!-Санобар уялганча салом берди...Фахриддин пешонасига чандиб боғлаган оқ рўмолчани ечиб елкасига ташлади...
-кел Санобар!!!
Қизнинг ним қизарган юзларига ўзгача завқ билан тикилиб юрагини ҳаяжон босди...
-ҳалиги...бу совғани ола олмайман!!!-деди Санобар охири юрак ютиб йигитга совғани қайтараркан...
-берилган нарса қайтиб олинмайди!!!-деди Фахриддин очилмаган қутини очиб ичидан ҳарир атласнусха рўмолни чиқарди....
Санобар нафис рўмолга бир зум тикилиб қолди...
-Аллоҳ насиб қилса бир кун рўмолингни юзингдан ўзим оламан...унгача нозик бўйнингни безасин!!!-дея Фахриддин тезлик билан қизни бўйнига шарфни ташлади....
Санобар йигитнинг меҳр тўла кўзларидан кўзини узиб даланинг қуёш ботаётган қисмига тикилди...
-нақадар гўзал манзарая...Фахриддин ака!!!-деди уялибгина шивирларкан...
-мен кўриб турган манзара унданда гўзалроқ!!!-деди йигит ёнидаги сочлари бели узра енгил шамолга силкиниб турган ҳилқатга муҳаббатла қараркан.....





-шу қизми ўғлим Саодат???-деди Хурматой опа боягина кўрган истарали қизни эслаб...
-ҳа шу!!!-деди Жасур кўрпани устига тортиб...
-онасига ўхшамайди...-дея ўғлини пешонасини ушлаб кўрди...-иссиғинг тушибди...аммо бугун кўчага чиқиш йўқ!!!
-ойи Саодат сизга ёқдими???-деди Жасур онаси томонга ўгрилиб умид билан тикиларкан....
Хурматой опа қизнинг онаси ҳақида эшитган бўлсада ўғлини кўнгли учун жилмайди....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤14🥰1
🧕МУСЛИМА КЕЛИНГА МАЗМУНЛИ МАКТУБ


▶️ Озода ва тартибли бўлинг. Эрингизнинг кийимларини тоза ва дазмолланган ҳолатда сақланг.

Оила ичидаги ишлар эркак ва аёлнинг кучи ва қобилиятига қараб тақсимланса, иш осон кечади. Ўз фитратига кўра аёл киши уй ишларига мойил бўлади. Овқат пишириш, болаларга қараш, тозалик ишларида аёллар эркакларга нисбатан уста бўлади. Кўпчилик эркаклар бундай ишларни бажара олмайди. Эркаклар оиласини боқиш учун ҳар қандай оғир шароитларда меҳнат қилишга дош беради. Аксарият аёллар бундай ишларни бажара олишмайди. Гарчи, қонунан ва диний жиҳатдан уй ишларини аёл киши қилишга мажбур деган қоида бўлмаса-да, ҳаёт шуни талаб қилади. Имконияти борлар хизматкор ёллаб, уй ишларини ва фарзандларининг тарбиясини унга топширади. Аммо бундай имконият бўлмаса, хотин кишининг мен бу ишларни қилмайман, деб оёқ тираши тўғри бўлмайди. У, аввало, эрталабдан кечгача уйига бир чимдим ризқ олиб келишга ҳаракат қилаётган эри учун ҳам бу ишларга масъул саналади.

Тозалик ва озодаликка риоя қиладиган, тартибни яхши кўрадиган хотин оиланинг ҳузур-ҳаловати йўлида муҳим ишни амалга оширган ҳисобланади. Инсонннинг атрофи ифлос, нарсалари кир ва бетартиб бўлса, ўз-ўзидан киши бундан салбий таъсир кўради ва безовта бўлади. Бошқа сўз билан инсоннинг ички дунёси қанчалик сокин ва хотиржам бўлса, ташқарига ҳам бу акс этади.
Бошқа томондан эркак киши кир ювиш, кийимларни дазмоллаш сингари ишларга вақт ажрата олмайди ёки буни уддалай олмайди. Вақти бўлган ва бу ишларнинг уддасидан чиқа оладиган эркакларнинг бу борада хотинларига ёрдам бериши албатта мақтовга лойиқ. Севимли Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам баъзи уй ишларида завжаларига кўмаклашар эдилар. Масалан, кийимларининг йиртилган ерларини ўзлари ямардилар
.

"Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат" китобидан.
© Румий Афоризмлари

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Instagramda trend bo'lgan "Yaponamama nonlari" ni tayyorlaymiz 🍞
Judayam mazali bo'larkan😋

1ta buxanka non
5osh q mayonez(manda domashniy)
100gr eriydigan sir
2zubchik chesnok
Ozgina ukrop(manda muzlatilgan)

Nonni kesib olamiz, mayonez+tyorkalangan sir+chisnok+ukrop aralashtiramiz. Nonlarga surib duxovkada eng baland gradusda 8-10minut qizartirvolamiz. Qarsildoq judayam mazali nonlarimiz tayyor😍 yoqimli ishtaha!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Bismilloh deb Taxoratdan boshlang

Chin qalbdan Allohga sizga bergan tana uchun shukurlar aytib, xis qilib Ya-Hayy ismini Takrorlab yuring

Aytayotganda qalban Allohga shukur va go'zalligingiz oshayotganini xis qiling. Allohga hammasi oson
.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Кўзларингни юм...
Улар бир-бирларини жуда севишарди.
Шунчалик севишардики,
тасаввур қила олмасдилар
ҳаётларини бир-бирларисиз. Улар иккисию, дунёда бошқа ҳеч ким йўқдек туюларди бирга
бўлишса...
«Кўзларингни юм» дерди ҳар сафар йигит.
Шундай дердию қиз кўзини очганда қўлида гул ва чиройли совғалар тутарди унга. Қиз ҳар гал йигитдан
кўзларингни юм деган сўзларни эшитганида
қалбига шу қадар севинч тўлиб кетардики, бу севинч унинг шахло кўзларидан нур бўлиб ёғиларди йигитга.

Йигит шу кўзлардаги нурни севарди.
Шунинг учун ҳар гал қизга янги ва кутилмаган нарсалар
совға қилишга уринарди у. Шунақа беғубор эди уларнинг
муҳаббатлари.

Вақтлар ўтаверди.
Кун келиб, йигит узук
харид қилди. Учиб боргиси келди қизнинг ёнига.
Борсада «кўзларингни юм» деса, қиз кўзларини очганда узукни тутиб турмушга чиқишни таклиф
этса... Қиз қанчалик
қувонадия. Учрашув
белгиланди. Қиз вақтлироқ келиб кута бошлади.
Йигит ҳам кўринди.
Қўлларида қиз севган қип-қизил атиргуллар. Ошиқлар бир-бирларига талпиндилар.
Йигит лабларида табассум билан қизга термулиб келарди.
Бутун ҳаёли қизда эди ва воқеъликни бир зумга унутиб қўйди.
Шу бир зумлик лоқайдлик учун тақдир уни жазолади.

Тақдир чизиғи белгилаган экан, кўчадан ўтаётган йигитни машина
уриб юборди.
Атиргуллар ҳавога учди.
Йигит анча нарида қип-қизил қонга беланиб ётарди. У бошини қиз томонга буриб
нигоҳлари билан уни қидирди.
Қиз йиғларди...
У югуриб келиб йигитни қучоғига олди.
- «Йиғлама тентак қиз, мен яхшиман» -  деди йигит қизга
шивирлаб.
Уларнинг атрофида тезда одам тўпланди.
Йигит билан қиз эса бир-бирларига жим термулиб турардилар.
«Кўзларингни юм» деди
ниҳоят йигит қизга.
Қиз йигит айтгандек кўзларини юмди.
Очганида...
Очганида энди йигит йўқ эди.
Ажал фаришталари
бир зум кутмадилар, ишлари ҳам бўлмади бу гўзал севги билан.

Қиз умрида биринчи бор
кўзларини юмганидан
афсусланди.
У йиғларди.
Ўксиниб йиғларди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢8👍5❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#SAODAT #No_33 #By_Nafisa_Malikova Ишқи буюк, савдоси буюк бўлганни синови ҳам оғир бўлади . Мавлоно Румий. Санобар Саодат берган совғани олиб кетаркан буни Фахриддинга қайтиб бериш кералигини ўйлади....Бундай пайтда Фахриддин далада бўлади...қизгина…
#SAODAT

#No_34
#By_Nafisa_Malikova


Ишқда насибанг бор бўлса, тегсанг хам ёнажаксан. Шуни яхши бил: кимлар соғинчдан ёнар, кимлар етишишдан .



-қизим....
Кимдир ортимдан чақирди...
-Ассалому алейкум!!
Тоғора кўтарган аёллар менга қараб жилмайди...
-Ваалейкум ассалом қизим!!!-деди бир истарали ёши онамлардан каттароқ аёл...
Хайрон бўлиб қараб қолганимга сўз бошлашди....
-шу қизим маҳаллангизда бир қизга келаётгандик...мактабда ўқийсизми???
-ха холажон...-дедим улар билан тенгма тенг юрарканман...қўшниларни қизлари кўп қайси бирига боришаётган бўлса...
-ўғлим ўқийди...жуда ҳам тарбияли...-деди аёл менга меҳр билан қараб қўйиб...-худди сизга ўхшайдиган қиз деди барака топгур!!!
Жуда ҳам очиқ ва самимий аёл экан...ёнидаги синглиси шекилли унча гап қўшмади...
Уйимизга етай деб қолганда мен билан хайрлашишди...бир бирига маъноли қараб қолишганига тушунмадим...
Уйга кирсам онам ҳаммаёқни чиройли қилиб қўйган...опам овқат қиларди...
-келдингми??? Бугун эрта қайтибсан...бор хонангда тиктириб қўйган кўйлагимни кийиб чиқ...тез!!!-деди онам ўзига ярашган рўмолини қайта ўраб...
Ўтиб кетаётиб опамга гап қотдим..
-нима келишдими???
-йўқ ҳали...-дея дарвоза тарафга қараб...-ичкарига кир келишди!-деди шошириб...
Апил тапил уйга кириб кетдим...қиз зотига қирғин келибдими тавба...унаштирилиб юришни истамасдим...шундоқ ҳам акам ва онам етарли...Салим ака яхши йигит албатта бахтини топади...
Кўйлакни кийиб янада чиройим очилиб кетди...узун ва кенг бурмали кўйлак сал ёшимни катта кўрсатсада жуда ярашганди...
-Саодат!!!
Ичкарига онам кирди...менга қараб пичирлаб дуо қилиб қўйганча маъюс жилмайди...
-бир пастда бўйинг етиб қолибдия...
Уялганча ер чиздим...
-ичкарига чой олиб кир!!!
-ойи!!!-дедим қизариб...
-жуда яхши инсонлар экан...ҳали ёш дедим...сени бир кўришмоқчи!!!-деди онам чиқиб кетаркан...
Деразадан қочиб чиқсаммикин...деразага яқинлашганимда энди ёш қизчамаслигимни тушуниб етдим...улғайибман...учирма онларим яқин қолгандек ҳўрсиндим...қиз бола бировнинг ҳасми дердилар раҳматли энам...
Ортимга қайтиб чойни олганча ичкарига қадам қўйдим...кўзим тўла ёш...худди мени ҳозир олдиларига солиб олиб кетишадигандек...

Ичкарига кириб салом берсам бояги истарали аёл менга кўзи тушиб жилмайди...ҳайрат ва ҳаяжондан қўлим қалтиради...нега уларни Салим акага ўхшашини сезмадима!!!
👍15❤2
#SAODAT

#No_35

#By_Nafisa_Malikova


Инсонларни яхши тани, ҳар инсонни ёмон билиб, қутулмоққа шошилма. Ҳар инсонни яхши билиб ҳам овунма .

Мавлоно Румий


-Аллоҳ насиб қилса албатта қуда бўламиз!!!
Чиқиб кетаётганимда бу сўзлардан юрагим ҳапқирди...Салим аканинг онаси ўзига ўхшаркан...


Хонамда опам хаёл суриб ўтирарди...мени кўриб жонланди...
-нима бўлди???
-ойим йўқ деди...аммо улар умидини узишмоқчимас!!!-дедим жойимга ўтириб...
-ўзинг нима дейсан???-деди опам мени кузатиб...эсингиз жойидами дегандек қарадим...
-Салим уни танийди!!!-деди йигитини эслаб...
-опа у йигитингиз совчи жўнатадиганми ўзи???-дедим опамга қараб...
-ҳали жўнатолмайди...иши ўқиши бор!!!-деди ҳўрсиниб...
-унаштирувга кўп нарса кетмайдику!!!
-тезроқ олдимни бўшатинг демоқчимисан???-деди опам кулиб...
-эййй!!!-дедим қошим чимирилиб...
-Салим жуда яхши йигит...оиласи ҳам...бизникидек севгига қаршилик қилишмайди!!!-деди опам сочини тутамини ўйнаб ўтираркан...
-шунчаки онам бахтли бўлишингизни истайди!!!-дедим ақл ўргатиб...муҳаббат аталмиш туйғуни бунчалик ёндиришини қаердан ҳам билибман ўшанда!!!




Салим ака ҳеч қачон умидини узмади рад жавобини олса ҳам...ундан бундан гултувакда гул жўнатиб турарди...
Санобарни амакиваччаси ва яқин опаси Муҳаррамни тўйи эди...акам сўзида турди...Санобар бутун синфдошларни тўйга чақирди...қишлоқ тўйида маҳалланинг итигача фаол қатнашади...тўй шукуҳи барчамизга хушкайфият бағишлаганди...Муҳаббат опам яна чиройли кўйлак тикиб берган Санобар иккимиз даврада ял ял ёнардик...Жасур ва Саша қоровулдек ҳеч кимни ёнимга йўлатмасди...акам мени қўриқлаш баҳона Санобарни атрофида айланиб юрарди.....акам билан келсам мазза қилиб вақтни унутардим...
Шеърни жуда маъноли ўқиганим боис даврага чиқаришди...меҳмонлар олқишлади...келин куёвга қараб қўйиб шеърни бошладим....
Меҳмонлар орасида бир йигит эътиборимни тортди...афтидан бу ерликка ўхшамасди...жуда ҳам рангпар...уст бошидан маданиятли ва кибор эканлиги кўриниб турарди...беихтиёр мени исмим айтилгач нигоҳларини менга қаратди....
👍17❤1
#SAODAT

#No_36
#By_Nafisa_Malikova





Майлида кимгадур ёқса ёқмаса
Уларга қўшилиб йиғлашармидик
Биз бахтли бўламиз ҳудо ҳоҳласа
Ҳудо ҳоҳламаса учрашармидик
Райҳон ҳидларини йўлларимга сеп,
Кут мени ҳар оқшом кўкка ой чиққан.
Фақат йиғламагин айбим нима деб
Айбинг онанг сени чиройли туққан.
Менга бир табассум ҳадя эт эй ёр
Нур томсин лабларинг соҳилларидан
Ўзинг айт сендай қиз яна қайда бор
Киприклари узун кокилларидан
Ийманиб яшама ҳаёл пинжида
Ёйил яйра жоним ўртанма ғамда
Ғийбатларга чида тухматга чида
Сен ахир биттасан ёруғ оламда
Мен эса ошиғинг сенинг энг ғариб
Тундан сўз қарз олиб тонгга тутгувчи
Сени ёнингда ҳам сени ахтариб
Сени ёнингда ҳам сени кутгувчи
Иста тиз чўкаман ҳозир олдингда
Севдим севганимдан уялмоқ нечун
Барча фаришталар сенинг қалбингда
Ижарага турган қизлар мен учун
Биз бахтли бўламиз ҳудо ҳоҳласа
Ҳудо ҳоҳламаса учрашармидик.


Ҳамма сеҳрлангандек жим тингларди....шеърим тугагач қарсак овозлари эшитилди...ўша нотаниш йигит ҳам ним табассум билан қарсак чаларди...ким бўлди бу???



-чиндан акам кузатиб қўйишингни айтдими???-дедим ёнимда кетаётган Жасурга....
-ўзини иши бор экан...-деди кўзини қисиб қўйганча...-маҳаллангни ити ҳам мени таниб қолдиёв!!!
Қишлоқда тун барибир салқин бўлади...этим бироз жунжикди...Жасур буни сезди..устидаги костюмини ечиб мени устимга ташлади...
-ўзингчи???-дедим юзимга қизиллик югириб...
-Саодат бояги шеъринг жуда ҳам таъсирли экан!!!-деди ҳаёлчан қадам босаркан...бир биримиздан масофа сақлаб юрардик...
-бу шоирнинг шеърларини севаман!!!-дедим жилмайиб...
-нима қиласан???-деди қувлик қилиб...
-борееее....
Шу пайт маҳалламизнинг ити яна акиллаб биз томон югурди...
-бу қайси ит бўлди яна??-деди Жасур шошиб...
-сени танимайдигани!!!-дедим кулганча...ит эса Жасурга яқинлашарди...
-Саодат!!!-деди у ортга тисарилиб...итни ҳайдай бошладим..
-бир куни шу қизни олиб кетсам кўрамиз кейин акиллашингни!!!-деди кулиб...
-Жасуррр!!!-дедим ҳўмрайиб...
Уйга етай деб қолганида кастюмини ечиб бердим...у костюмини олаётиб қўлимни маҳкам тутди...қайноқ қўлидан этим сесканди...
-Саодаттт....сени севаман...мени куйдириб бошқасига эрга тегиб кетма!!!-деди кўзларимга боқиб тураркан...шунчалар самимий эдики овози...уялганча уйга кириб кетдим...
Кўйлагимдан эса Жасурнинг ифори келиб турарди...


Хонамга кириб ўрнимга чўзилдим...анча пайт ўтиб дераза тагида акам ва опамнинг тортишувига гувоҳ бўлдим...

-эсингни едингми Муҳаббат??-акам опамга бир шапалоқ туширди...
-нима қилдим?? Айбим севганимми???-деди опам йиғлаб...
-севмай ўл...шунчалик эрсираб қолдингми Муҳаббат???-деди акам важоҳат билан...уларни чалғитмасам ҳозир уйдагилар уйғонади...
-тинчликми ака???-дедим деразани очиб....
Акам чирт этиб четга тупурди....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Онажон...!»

Меҳр ҳеч ҳам туганмас жойим,
Ҳам қуёшим, ҳам гўзал ойим.
Маликалар ичра бегойим,
Бахтимизга тожсиз онажон.
Яшнаб турган боғсиз онажон!


Зилол сувдек покизадурсиз,
Мушфиқаю ожизадурсиз.
Ҳақ яратган мўъжизадурсиз,
Энг ҳуш сокин макон онажон.
Жаннатга йўл, имкон онажон!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫✨ЭРТАГА ЖУМА!💫✨

⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️⭐️
🌟🌸🌸🌸🌟

ХАЙРЛИ ТУН!

.    人  ★* 。 • ˚* ˚ ⭐️🌙
.  (_ _) *    ЭРТАГА ★
. ┃口┃ * ✨    ЖУМА    *✨
. ┃口┃★ *   ***✨.    .  *˛•
. ┃口┃★ ✨  * •★ 。•˛˚˛*
. ┃口┃ •˛˚˛*   人  •˛˚  *✨       
. ┃口┃     .-:'''"''''"''.-.     
. ┃口┃  (_(_(_()_)_)_)         
  ┃口┃_┃∩∩∩∩∩∩┃🕌•🕌•🕌
. ┃   ┃_┃∩∩∩∩∩∩┃🕌•🕌•🕌

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Хамма изла Аллохдан
🌹кўмак,🕋📿
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир
🌹демак.🕋📿


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хайрли Тун Азизлар.

✨Аллох сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан карашсин.
✨ Аллох сизга шундай МУХАББАТ берсинки,
✨ Бу мухаббат киссаси обадий булсин.
✨ Аллох сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни хар дақиқаси мазмунли ўтсин...!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh, aziz dindoshim, juma ayyomi muborak bo‘lsin!

🌸 Juma kunining odobi va qilinishi zarur bo‘lgan go‘zal amallar

Alloh taolo yaratgan kunlarning eng afzali juma kunidir.
U kunning ulug‘ fazilatlari bor bo‘lib, quydagicha sunnat va odoblarga taqsimlanadi:

🔹 G‘usl qilish
🔹 Poklanish (poklanishdan maqsad faqat g‘usl qilish emas, balki boshqa ruhiy va ma'naviy jihatdan kelib chiqadigan ishlarni ham qilish)
🔹 Atir sepish
🔹Eng chiroyli kiyimlarni kiyish va sochni yog‘lash
🔹 Misvoq ishlatish yoxud tishni yuvish
🔹 Kahf surasini o‘qish
🔹 Ko‘p duo qilish
🔹 Rasululloh sollallohu alayhi va sallamga imkon qadar ko‘p salovat aytish

😇 Yaqinlaringizga ham albatta ulashing!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿ 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
🌙🎊 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌙🎊

🌹🌸АССАЛAМУ АЛАЙКУМ🌸🌹

💐🤲🏻Сизни ва барча оила аъзоларингизни “ЖУМА АЙЁМИ ” "билан муборакбод этаман.

💐🤲🏻•Сизга ва оилангизга соғлик-омонлик, икки дунёни саодатидан насиб этишини сурайман.

💐🤲🏻•Аввало она Юртимиз тинч, осмонимиз доимо шундай мусаффо булсин!

💐🤲🏻•Байрамни оила аъзоларингиз билан шодлик, хурсандликда хайрли утказишингизни тилаб коламан!

💐🤲🏻•АЛЛОҲИМ!
Келаси шу кунларга Бизларни,Ота‑Оналаримизни,Фарзандларимизни,Аёлларимизни, Дўстларимизни ва барча яқинларимиз билан соғ-омон етказсин! АМИЙН! 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
...🍃Аёл фақат емоқ-ичмоққа, кийим-кечакка, турар жойгагина муҳтож бўлмайди. Балки у:
- аччиқ изтиробларнинг ўрнини босадиган ширин сўзга;
- ҳаётнинг аёвсиз зарбалари ярасини силайдиган меҳрибон қўлга;
- машаққатларни эсдан чиқаришга кўмак берадиган мушфиқ қалбга;
- оғир кунлар тушганида бошини елкасига қўйиб суяна оладиган суянчиққа ҳам муҳтождир
🍃...

© Ибратдир дунё

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2❤‍🔥1👍1
#SAODAT

#No_37

#By_Nafisa_Malikova


(Эй инсонлар!) Истакларингиз фақат Аллоҳ хоҳласагина рўёбга чиқур. Албатта, Аллоҳ билим ва ҳикмат эгасидир. («Инсон» сураси, 30-оят)



-сен нега берухсат кетиб қолдинг???-деди акам энди менга юзланиб...
Безбет Жасур алдабдида...
-иккаланг ҳам қадамингни ўйлаб бос!!!-деди акам сўнг тез тез юрганча кетди...
Опам анча вақт юзини беркитиб йиғлаб ўтирди...
-опа энди кирақолинг!-дедим ичим ачиб....
-сен ётавер Саодат!!-деди опам ҳўрсиниб...
Балки ёлғиз қўйиш керакдир...индамай жойимга қайтиб ётдим...


Эрталаб мактабга кираётсам зал томондан йигит ва қизнинг суҳбати қулоғимга чалинди...
-эй опа мен математикадан зўрмидим ёрдам сўрайсиз!!!
Бу Жасурни овози эди...
-опа деманг Жасур салкам тенгмизку!!!
Бу эса чамамда 9-синфдаги сатанг Норбуви...индамай эшитиб туришга бўлмади қаттиқ қаттиқ қадам босганча кўриниш бердим...Жасур мени кўриб жилмайди...
-хайрли кун Саодат!!!
-сенга ҳам ҳайрли бўлсин...эрталаб кўринмади десам опанг билан банд экансанда!!!-тилимни тия олмадим..
Норбуви энса қотирди...
-буям опа дейдия!!!
Жасур бир зум мени тушунмай анграйиб тургач юзига табассум югурди...
-эрталаб мени кутганмидинг???
-бореее...математик!!-дедим уни туртиб ичкарига кириб кетганча...
Қўлида Норбувини дафтари тушиб ҳам кетди шекилли туртганимга...
-уринманг Жасур ўзим оламан!!!
Ортимдан Норбувининг нозик овозчаси чалинди...

Давлат Саломатни ёнига ўтириб олинг гурунг берарди...
-сотқин!!!-дедим кулиб...
-партадош келдингми?? Саломат чақирдида нима қилай???-деди Давлат жилмайиб...
-тур йўқол!!!
Саломат дафтар билан яхшигина туширди...
Саша ҳали келмабди...ҳамма ўз иши билан банд...бир пайт Жасур кирди...
-ҳа Жасур опанг қўйвормадими???
Синфдошлар бири олиб бири қўйиб Норбуви билан уни севишганга чиқариб куларди...уни кўзи эса менда...лабимни бурдим...менга нима???


-Саодат дарсдан кейин чўмилишга борайлик!!!
Ортимдан Санобар шивирлади...
-ажойиб фикр!!-дедим жилмайиб...
-зўр фикр!!-деди Давлат кулиб...-Саломат билан мен бораман!!!
Доскага қараб ўтиб кетаётган Саломат китоби билан бир тушириб ўтиб кетди уни...
-ҳали уйланволай!!!-деди Давлат бошини ушлаб қўйиб....
Беғубор ёшлигимнинг энг гўзал дамлари эди....
👍9❤2
#SAODAT

#No_38
#By_Nafisa_Malikova


Бошни фидо айла ато қошиға, Жисмни қил садқа ано бошиға. Тун-кунингға айлагали нур фош, Бирисин ой англа, бирисин қуёш.

Алишер Навоий.


Фахриддин онасини ёнига ўтиб секин гап бошлади...
-ойи...бу йил ўқишга топширсамми нима дейсиз???
-бунча шу ўқишга ёпишдинг Батин...ана Холбўта ўқийман деб бир ғунажин топиб келди...шахарни қизлари ёмон бўлади болам...-деди онаси ошга сабзи тўғраркан....
-мен шахарлик қизга уйланмайман!!!
-қўй...бошимни ачитма...ҳали Очил келса уни уйлаш керак...
Фахриддин индамади...бу кетишда Санобар қўлдан чиқиб кетмасайди...аслида ўқишга қизиқмайди...аммо Санобар учун ўқигиси келганди...
-молларни далага боқиб келдингми???
Фахриддин ўйчан нигоҳларини онасидан олиб қочди....
-ҳа олиб бордим....




Сув бирам ёқимли...кўйлак билан тушганча бир биримизга сув сепардик....
Қизлар қийқиришиб...гоҳида қўшиқ куйлаб...
Шу пайт сув бўйлаб қўлда ясалган кемачада бир дона атиргул шохчаси оқиб кела бошлади...
-Давлатни ишими Саломат???-дедим ҳайрон бўлиб атрофга қарарканман...
-нега Давлат экан???-деди Саломат мириқиб сузганча...
-Балки Жасурдир???-деди Санобар сирли жилмайиб...
-балки акамдир???-дедим кулиб...Санобар ўқрайганча сув сепди...
-Раҳмат!!!-деди Саломат атрофга қараб бақирганча шодон кулди...-қизлар қаранглар...Севади..севмайди...севади...севмайди...
-бу қизни қўлига тушган нарса ўлади!!-деди Санобар узилган гулбаргларга ачиниб....
-севади чиқди!!!-деди атрофга қараб баланд овозда...
-ўчир жинни!!-дедим оғзини ёпиб...атрофни атиргулнинг ёқимли ҳиди тутиб кетди....кўринмас ошиқдан ном нишон йўқ эди...гул қайси биримизга аталганини била олмадик...



Кечки пайт сигир соғаётсам дарвоза тақиллади....
-ким???-дедим чалғимай...
Жасур бошини суқди...
-Қатиқ борми???
Қарасам қўлида идиш билан бамайлихотир жилмайиб турибди...
-тавба...шунча қўшнида қатиқ йўқмикина???-дедим соғишдан тўхтаб...
-сизларники бошқачада!!!
-шу сигиримизга ёмон ошиқ бўлдингда!!!-дедим қўлидан идишини олиб...
-ким экан Саодат???
Ичкаридан онам чиқиб кела бошлади...Жасур бироз хаяжонланиб салом берди...
-сенмисан болам...қатиқ керакмиди???
-ҳа...онам жўнатганди...
-шу сигирни Фахриддинга олиб бориш керак...Саодатга ёрдамлашиб юбормайсанми...келгунингча қатиқ солиб тураман!!-деди онам ҳеч нарсадан бехабар....Жасур менга ғолибона жилмайди...
-шу сигирларингиз жудаям қайсарда!!!-деди мени кўздан қочирмай...
👍15❤1
#SAODAT

#No_39
#By_Nafisa_Malikova


Аллоҳ таоло Нур сурасининг 26-оятида: “Нопок аёллар нопок эрлар учундир ва нопок эрлар нопок аёллар учундир. Пок аёллар пок эрлар учундир ва пок эрлар пок аёллар учундир”, деб марҳамат қилган.



-ўзи сигир ушлаганмисан умрингда???-дедим қўрқа писа сигирни ушлаб бораётган Жасурга қараб...
-ушлаганман...бир марта!!!-деди дадилланиб...ҳаёлимга мени қўлимни тутгани келди..
-ҳали мен сенга сигир бўлиб қолдимми???-дедим чимирилиб...
Хазиллашиб кетаётсак кўзим узоқдан бизга маъюс тикилиб турган Сашага тушди...қанийди иложи бўлганда ҳеч кимни ҳафа қилмасликни...



Эртаси куни эрталаб дарвозадан жилмайганча Очил акам кириб келди...қувонч ва ҳайратдан қотиб қолдик...
-мени соғиндиларингми???-деди акам ҳарбий либосда...бошқа акамлардан кўра Очил акам жуда ҳам кўркам эди...онам йиғлаб қучдилар...
-ўзимни арслоним...Очилим...
Негадир онам Очил акамни бошқалардан кўра кўпроқ яхши кўрадигандек туюларди...
Елиб югуриб дастурхон ёздик....кечга бориб бу дастурхон байрамга айланиб кетди...барча яқинлар кўргани келишарди...
-Саодат катта бўлиб қолибсанми???-деди акам меҳр билан жилмайиб...ранглари оппоқ ва келишган...мени кўпроқ шу акамга ўхшатишарди...
-сизни соғиндик акажон!!!-дедим эркаланиб...акам сумкасидан чиройли муқовали китоб чиқарди..
-бу сенга!!!
Кўзларим порлаб кетди..."Чолиқуши"...мен севган асар...акамни эсида экан...
-раҳмат ака...-дедим китобни қучиб...
-китобга кўмилиб кетма...бор Муҳаббатга қараш...-деди онам жеркиб...
Барибир ҳурсанд эдим...акаларинг кўплиги қандай яхши...
-Очил келдими??-деди даладан қайтган Фахриддин акам...
-ҳа...



Шу куни мактабга бора олмадим...
-Онамни гапини қара...-деди Муҳаббат опам идишларни жахл билан юваркан....
-нима бўлди яна???-дедим юрагим увушиб...
-анов холамни қизи борку...Насиба...шуни акамга келин қилармишлар...ғирт ойтовоқку!!!
Қозоғистонлик Насиба опани эслаб кулгум келди...уйқудан бошқа иш билмаслигини айтганда ойимга нимаси ёқди экан???
-шундай акамга...эссиз!!!-деди опам ҳўрсиниб...
-балки акам уйланмас!!!
-Очил акамни биласанку...онамга қарши бормайди!!!
👍25❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 26-январь - “Турмуш ўртоқлар“ куни нишонланмоқда

👩‍❤️‍👨 Ушбу кунда барча жуфтликларга муҳаббат, оилавий бахт, ҳотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаймиз.

Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға - бу жуфтингиз учун қимматли вақтингиз. 

🎊 Бахтимга ҳеч қачон касал бўлманг ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😁1