🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Ko'nglimga xush yoqdi
Yomg'irli kunlar,
Har bir tomchisida farishta bo'yi.
Yomg'ir oraladim - o'radi munglar,
Hech kimsa sezmadi - yig'ladim to'yib...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
УЛАР БИЛАН ЖАННАТГА КИРСАМ!

Куним битиб дунёдан ўтсам,
Ман ҳам жаннат аҳлидан бўлсам.
Бошларига тожлар кийдириб,
Отам билан жаннатга кирсам!

Икки дунё мени деган зот,
Икки дунё ғамим еган зот,
Кўрсатиб мен унга илтифот,
Онам билан жаннатга кирсам!

Касал бўлсам йўқлаб келганим,
Ярим кўнглим тўқлаб келганим,
Онамдан сўнг "она" билганим,
Опам билан жаннатга кирсам!

Йўлатмаган ёнимга ҳеч ғам,
Мен учун минг куюнган одам,
Отамдан сўнг кейинги "отам",
Акам билан жаннатга кирсам!

У бўлмаса кўнглим доим кам,
Татимайди у сиз давлат ҳам,
Татирмиди айтинг жаннат ҳам!
Болам билан жаннатга кирсам!

Доим мени этган минг эъзоз,
Қилмаган ҳеч бирор эътироз,
Ҳурлар хафа бўлманг илтимос,
Ёрим билан жаннатга кирсам!

Отамдан ҳам ортиқ суйганим,
Онамдан кўп яхши кўрганим,
Менинг суюк бир  пайғамбарим,
Расул билан жаннатга кирсам!

Кечир мени, эй парвардигор,
Жаннат сўраб, нодонлик қилсам,
Шундай менинг ниятларим бор,
Улар билан жаннатга кирсам!
Улар билан жаннатда юрсам!


☝️ЖАННАТДА БИРГА БЎЛИШНИ ИСТАГАНЛАРИНГИЗГА ЮБОРИНГ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰5
БУ ДУО СИЗ УЧУН

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...
Амин...🤲🏻🤲🏻🤲🏻🌷🌷🌷

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤1🎃1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️☀️☀️☀️☀️☀️

Бошлаб олган яна бир янги кунингиз хайрли бўлсин! Кунингиз хуш дийдор ва хуш хабарларга бой бўлсин!

Кузнинг яна бир тонги барчамизга муборак. Янги кунни яхши мақсадлар ва энг ажиб ниятлар ила бошланг! Ассалому алайкум Қадрдон!

➡️ Энг қадрли инсонларингизга юборинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_14 #Нафиса_Маликова -ҳали тайёрмасман...-ҳаёлимга тузукроқ баҳона келмади... У яна менга синчиклаб қаради... -негадир сени ўқиб бўмайди...-маъюс жилмайди...-сени нима ўйлаётганингни билмай ақлдан озябман... Нима??? Фикр ўқиш???…
#Қора_Қақнус #Но_15
#Нафиса_Маликова

Базм тугаб..шахзодани ёнига бормоқчи бўлдим...аммо хона ёнига етганимда сарой мулозими Оқшох мени тўхтатди...
-ичкарида Афродита хоним бор...бу кеча шахзодам билан бирга қолур...-деди бошини эгиб...
Юрагимни нимадир куйдирди..мен уни севиб қолдимми..нега унда уни ёнида ўзгасини тасаввур қилиб жиғибийрон бўлябман...нимадир қилишим лозим..бўлмаса эрталабгача ақлдан озаман..дарров ҳолсиз ерга йиқилдим..кутганимдек Оқшох қўрқиб кетиб..дарров шахзодага хабар қилди...бироз ўтиб таниш ифорни туйдим..шахзода ҳавотир билан мени кўтариб олганди...ишқилиб табиб айтиб қўймасинда...табиб мени обдон кўздан кечириб ҳеч қандай важ топа олмади..лабим узра нимадир томизди..дарров кўзимни очдим..
-шахзодам...сиз...-дедим тепамда ўзимга келганимдан ҳурсанд бўлган Жахонгиршохни кўриб...онам айтгувчи эди..аёл макри қирқ туяга ҳам юк бўлур деб...
-анча яхшимисан???-деди сочларимни силаб...уни бармоқларидан этим жунжикди..тўғри қилдимми йўқми билмайман аммо уни ёнимда эканлигидан бахтли эдим...
-яхши...энди эса борақолинг ўша жорияни олдига..-дедим ўша юнон қизни эслаб аразладим..
-агар уни ўрнини босаман десанг кетади..-деди менга сирли жилмайиб...
-унда қоларкан...-дедим секин ўрнимдан туриб..у дарров мени кўтариб олди...бир зумга кўзларимни юмдим..жудаям тез ҳаракатланиш..майин шамол...биз ўша айвонда эдик...у мени ерга қўйди...
-мени рашк қилган пайтларинг шу осмонга тикилсанг анча енгиллашасан...-деди яна чиройли жилмайиб...жахлдан қизариб кетдим..
-ҳеч қачон қарашга эхтиёжим бўлмас экан демак...-дедим алам билан...уни ёнидан ўтиб кетмоқчидим у қўлларимдан ушлади...
-энди ҳеч қаёққа кетиш йўқ Қақнус маликам...Афродита аллақачон кетиб бўлди..мен эса ёлғизликдан қўрқаман..-деди кулганча...унинг кулишига қараб қалбимдаги алам сўнди..
-эссиз..қиз бечора мендан ҳафа бўлгандир-дедим жилмайиб..хаёлимга Афродитанинг аламдан бужмайган юзи келиб кулиб юбордим...
У менга бир зум маҳлиё бўлиб тикилиб қолди...
-сен чинданам Қақнуссан..сенга тикилган инсон кўзларини ололмайди...бу гўзалликдан...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍57🔥3🥰1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қу́шақариб юрайлик" деб бежизга айтилмайдида🥰

Қариганизда ҳам ёрингизга бу́лган севгингиз алангаси ҳеч ҳам су́нмасин😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
ㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
👍7🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онажоним сизни жудаям яхши кўраман 🥰😘
Бу гапларим сиз учун 🥹❤️‍🔥

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
#Она...

Бир ўғил ота вафотидан сўнг ўз онасини қариялар уйига жойлади.

Ўғил вақти-вақти билан, хушига келганда онасидан хабар олиб турарди. Шу зайлда йиллар ўтди.

Бир куни қариялар уйидан бир аёл келиб, ўғилга онани ўлим тўшагида ётганини айтди. У шошилганча онаси билан видолашмоқ учун қариялар уйига етиб борди.

Ўғил онадан сўради:

-Эй онам, сиз учун нима қилишимни хоҳлайсиз?

Она айтди:

-Болам, сендан бир тилагим: мана шу қариялар уйига кондиционер, музлатгич олиб бер ва бир ошхона ҳам қурдириб бергин.

Ўғил ҳайратланиб:

-Э, ўзингизни ўйласангизчи? Мана шу ҳолингизда ҳам бошқаларни ташвишини қиласиз-а?, деди.

Она маҳзун овозда ўғлига охирги васиятини қилди:

-Эҳ болам, мен иссиқ ва очликдан жуда қийналдим. Эртага болаларинг қариялар уйига ташлаб кетишса, сен қийналма деяпман.

Хулоса...

Эй меҳрибон онажон! Биздек ноқобил фарзандларни кечиринг. Қадрингизга етмадик, хизматларингизни қила олмадик. Кечиринг бизни...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14😢2
😍 Ha yoki yoʻq? ❤️ Sizda shunaqasi boʻlishini xohlarmidingiz?

Reaksiya bosing ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰31👍10👎10❤7😍2👏1
Дунёларга алмашмам қизим!

Юрагимнинг эрур пораси,
Қорачиғи эрурсан кўзим.
Ғамларимда юпанч чораси,
Дунёларга алмашмам қизим.

Онам каби хушфеъл, мехрибон,
Беэътибор қўймайди бир он.
Шудир менга кулгани замон,
Дунёларга алмашмам қизим.

Кўзларида мехр кўраман,
Болдан ширин атайман сўзин.
Ўзимдан хам яхши кўраман,
Дунёларга алишмам қизим.

Устим бутдир дазмолли ёқам,
Мазалидир еган ош тузим.
Афсусланиб яшамам хеч хам,
Дунёларга алишмам қизим.

Истардимки Отабек Юсуф,
Бахтли бўлсин мехрибон қизим.
Дунёда хеч ғамлар кўрмасин,
Ғамларини олай мен ўзим.

© Отабек Юсуф

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

🍂 Aссалому алайкум. Хафтанинг Пайшанба куни муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3