🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
…10 йил бирга яшамаган пайтларимиз бир биримизга тез-тез мактуб ёзар эдик. Хар ёзган мактубим сарлавхаси ушбу шеър билан бошланар эди. Баъзан шошилиб ёзган хатларимга шеърни ёзиш ёдимдан кутариларди. Шунда хожам нега шеърни ёзмадинг деб хавотир билан жавоб мактубини ёзардила. Гуёки ушбу шеърда мани холатим яшар эди.
Севгим тугрисида 10 варок мактуб битгандан битта шу шеър билан мухаббатим исбот топаятгандек эди гуё.
Бугунок хожангизга ушбу шеърни ёзиб юборинг, хаммамизни ойлаларимиз мустахкам булсин.🤲
Куп аёллар ёзадилар, келиб узгармаганла сизни хожангиз кутганингизни билди…..
Муслималарим, эрни хотин учун хотинни эр учун килган дуоси ижобат, ин ша Аллох. Дуо эса такдирни узгартиради. Эрларимиз хаккига куп куп дуода булайлик.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гўштли нон тайёрлаймиз.

🧑‍🍳 Керакли масалиқлар:

✅ Ун – 250-300 гр
✅ Сут – 50-100 мл
✅ Сув – 50-100 мл
✅ Таъбга кўра туз, шакар, дрожж
✅ Сарёғ – 2 ош қошиқ
✅ Гўшт – 300-350 гр
✅ Пиёз – 1 дона
✅ Таъбга кўра туз, мурч ва зира


🧑‍🍳 Тайёрланиши:
Дастлаб, идишдаги унга илиқ сут ва сув, дрожж, шакар, туз ва икки ош қошиқ сариёғ солиб юмшоққина хамир қорамиз. Хамирни бироз оширишга олиб қўямиз. Энди начинкасини тайёрлаймиз.

— Гўштни идишга майдалаб тўғраймиз, устидан пиёзни ҳам майдалаб ташлаймиз. Сўнгра биринма-кетин туз, мурч ва зира солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ошиб чиққан хамиримизни 5-6 бўлакка бўлиб оламиз.

— Ҳар бир бўлакни зувала қилиб оламиз. Зуваламизни ёйиб, видеодагидак қилиб кесиб, ичига начинкамизни солиб буклаймиз. Духовкада 180°C да қизартириб пишириб оламиз. Нонларимиз тайёр.


Ёқимли иштаҳа, азизлар❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Кўкрак бези саратони билан касалланган аёллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда..😔

😱 Кўпинча аёллар шифокорга 4-босқичда мурожат қилишади, бу жудаям дахшатли!

👩‍⚕️ Таниқли Америкалик шифокор - маммологлар бу кассаликнинг 11 яширин белгилари ҳақида огоҳлантирдилар!

⚠️ Ҳар бир ўзини соғлиги учун қайғурган аёл буни билиб қўйиши шарт!
👍8
#Saodat


#No_170
#By_Nafisa_Malikova



Уйга келганимни қайдан билган Саломат келибди шошиб...
-сизни кўрадиган кун ҳам бор эканку!-деди ўпкалаб...-қишлоқда Саломат деган дугонам бор эди демайсан?
Анча суҳбатлашиб қўярда қўймай рози қилди эртанги тўйга...
-қара Жасур шунча жойдан келганда сен бир қадам бўлиб бормасанг қайтиб дугонам демайман!-деди қатъий туриб олиб...хўп дея жўнатдим...синфдошлар нима деркин...охирги марта ўша аянчли тўйда кўришган эдик...

Фахриддин акам тишлаб кетган нонни қучганча йиғладим...
-сизни кимга озорингиз етгандики сизга буни раво кўришди ака...албатта ўша қотилни топаман!


🌺🌺🌺🌺🌺


Янгам яқинда олган бежирим либосини тутқизди...
-шуни кийинг мендан кўра сизга кўп ярашади!
-шу тўйга бормасамми?-дедим ўйланиб..
-қўй қизим Саломатни онаси ҳам тоза тайинлаб эди келсин деб!-деди онам кўрпа қавиркан...-ҳам тўйингдан олдин бир кўриб келасан сепини...

Бир пайтлар кўчага ҳам чиқармаган онам мени кўнгли ярим деб овунишимни истарди...

🌺🌺🌺🌺🌺


Саломатларни ховлисида куёвнавкарлар келган келин ўтирган хона буёқда деб синфдош қизлар олиб кириб кетди...
Саломат жуда хушрўй келин бўлибди...синфдош қизлар бири олиб бири қўйиб мени саволларга кўмиб ташлади...
-қўе ҳамманг...бечорани қара ўзи озиб кетган!-деди Саломат шартта...ҳамон шаддод ва беғубор эди..
-Саодат ортингга қара!-деди мен томон кўйлагини этагини кўтарганча яқинлашаркан...ҳайрон бўлдим..
-нега?
Қошини чимиргач мажбур ортга қарадим..бир пайт оёғи билан ортимга енгилгина тепди...
-илоҳим Жасуримизга тег..мени йўлимни бериб севганинг билан қўша қаригин!
Қизлар қийқирди...ортимга араз билан ўгирилдим..
-боласи йўқларни тепишмасмиди? Бу нима қилиқ?
Саломат ўзига ярашган табассуми билан менга боқди..
-момом мана шу урф одатда кўп гап бор дерди...бир пайтлар қариндош опам шундай тепганди севганингга тег дея...қара!
Беғубор дугонамни маҳкам қучдим...кўзим ёшланди...қанийди ёрдам берганда...юз марта тептирмасмидим сенга!


Бир пайт Давлат кириб келди...жуда ҳам келишган йигит бўлибди..Саломат эгилиб салом соларкан қувончдан кўзлари порларди...
-кўп яша илоҳим Саломат!
Шу икки оғиз сўзда бир олам маъно мужассам эди...


Келин куёвни ортидан қизлар юрарканмиз куёвжўралар шодон.
қийқирарди...синфдошларимни жуда ҳам соғинганимни сездим...кўзим бошқа синфдошлар ўртага олиб даврага тортаётган Жасурга тушди...костюм шимда худди куёвлардек бўлиб қолибди...йўл бўйида дуо қилиб ўтирган кайвонилардан бирини гапи қулоғимга чалинди...
-Хурматойни ўғли келибдику! Каттакон милиса бўлганмиш неварамни сўраса берардим!
Ичимда нимадир ғимирлади...
👍16❤6
#Saodat


#No_171
#By_Nafisa_Malikova



Ҳовлида ўтган тўйларнинг ҳам шукуҳи ўзгача бўлган экан ўша дамлар...
Саломат ва Давлат худди мактаб партасида ўтиргандек бемалол суҳбатлашиб ўтиришарди...дам бадам жилмайишлар..меҳрли қарашлар...
-юр ўйна Саодат!-деди Жамила даврага тортиб...
Даврага қарасам бир қиз хира пашшадек Жасурни ёнида ликилларди...Жасур эътибор бермай ийманиб ортга сурилган сайин яна авжига чиқарди...нима бало онаси тўйда туққанми бу қизни? Кўзимни узиб ўзимни босишга ҳаракат қилардим...ахир у ҳам кимгадир уйланадику кун келиб!



Жасур ҳадеб ўзи томон келаётган қизга нима деярини билмасди..қиз боламидики уялиб стулга ўтириб олса...қизга тик қаради...йўқ бу қиз қайтмайдиганлардан шекилли...Жасурга бошдан оёқ суқ билан қараётганди...
-Жасурр...
Саодатни овози қулоғига чалингач ўша томон боқди...
-ҳа Саодат?
-табрик сўз билдирмаймизми?-деди қиз юзи ловуллаб...
-ҳозирми?-деди Жасур баланд мусиқа келаётган саҳнага қараб қўйиб...сўнг қизнинг чимирилган камон қошига қараб бир нимани илғади...
-унда ўйнайвер!
Аразлаганча ортига бурулиб кетган Саодатга қараб жилмайди...


🌺🌺🌺🌺🌺


-Саодат ўша йигитга тегарканми?-деди Давлат ёнида жилмайганча шарбат хўплаб қўйган ёрига боқиб..
-қайдам? У йигит жуда ҳам сирли! Менга қолса Жасурга тегса эди!-деди куёв томон энгашиб..
-дўстимни ўрнида бўлсам олиб қочардим шартта!-деди Давлат Саломатга мафтун бўлиб тикиларкан...-менга қара ёпинғичингни ёп ҳамма қараяпти!
Саломат одатдагидек лабини чўччайтирди...Давлат итоаткорлик билан ёпинчиғини юзига тушурган севгилисига кулди...
-помадангизни мазаси қанақа экин?
Саломат дув қизарди..
-бутун умр шу помадамни гапирасизми?
Маҳкам бир бирига чирмашган қўллар стол остида ҳеч кимга кўринмасди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤21👍14😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўкрак бези саратони билан касалланган аёллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда😔

🧑‍⚕Лекин шифокор - мамологлар бу кассаликни 11 яширин белгилари ҳақида огоҳлантирган

👩Ҳар бир ўзини ҳурмат қилган, соғлиги учун қайғурган аёл буни билиб қўйиши лозим деб ўйлайман

Яқинларингизга улашинг ☺️

𑀝ɦᥲᴛ gᥙrᥙɦiⲙiᤁgᥲ ⲙᥲrɦᥲⲙᥲᴛ👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍6❤2
ЭНГ ОҒИР ВИДОЛАШУВ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарча пардасини туширдилар ҳамки, аламлари олдингидан-да кучая бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак бошларини Оиша онамизнинг қўйнига қўйдиларда қўлларини самога кўтариб: "Рафийқи Аъло, Рафийқи Аълога...” дедилар. Сўнг қўллари ёнларига тушди. Ўлим фариштаси энг покиза руҳни олиб кетди. Ана шу лаҳзада буюк шахс соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаёт қиссалари ўз ниҳоясига етди. Бир-бирининг гўштини еяётган, ўзаро зулм, куфр ва туғён ботқоғига ботган оламни қутқариб, уларга нур таратган, устиларидан куфр машаққатларини итқитиб ташлаган зотнинг ҳаёти ниҳоясига етди. Ана шундан сўнг катта фожиа юз берди. Саҳобалар хабарнинг қўрқинчидан эсанкираб қолишди! Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу хабар Мадина четроғидаги Сунҳ деган жойда эканлигида етиб келди. Ўша лаҳзада у зотнинг ҳолати ҳақида сўраманг. У киши ҳеч қаерга қарамай тўғри ҳужраи муборак томон йўл олди. Бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини очди. У зотнинг юзларида нурни, ҳурриятни, ҳидоятни, бутун тарихни, эски хотираларни кўрди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни видолашув ўлароқ ўпар экан, кўз ёшлари дарё бўлди, оғриқли йиғи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳуввиллаб қолган қалбини ўртарди. Шундан сўнг: “Эй Аллоҳнинг Расули, тириклигингизда ҳам хушрўй эдингиз, ўлимда ҳам хушрўй бўлдингиз”, дедилар. Суюклиларига видолашув назарини ташладилар. Бу инсонни танимасдан илгари ўзининг ҳам қалби акс-садолар билангина тўлган уйга ўхшарди. Танигандан кейин эса, илм, ирфон ва иймон-ла тўлди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: “Кошки кетмасангиз эди”, дея ҳайқирди. У зотнинг уни чиқмаса-да мазкур ҳайқириқни бутун борлиқ ешитди. Ўрнидан турар экан, елкасида оғир жудолик деб аталмиш залворли тоғ бор эди. Боз устига уммат ўртасида бўлинишга йўл қўймаслик юки ҳам бу зот гарданига тушганди. Ногоҳ Умар розияллоҳу анҳуга кўзи тушди. Умар масжидда қиличини яланғочлаб одамларга: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлди деса, бошини оламан!" дея ҳайқирардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин бўлган, у зотни энг яхши таниган, шариатлари ва буюк муваффақиятларини энг яхши биладиган киши Умарга: “Жим бўл, эй Умар!” деди. Сўнг қалблари тилка-пора бўлиб, турли ҳаёлларга борган одамларга қарата: “Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ибодат қилган бўлса, бас, у зот вафот этдилар. Ким Аллоҳга ибодат қилган бўлса, бас, Аллоҳ ҳаргиз ўлмас!” деди. Шу гапдан кейин Умар розияллоҳу анҳу чўккалаб қолдилар. Умар розияллоҳу анҳу ҳушидан кетди: “Шу йўсинда вафот этдилар! Мен билан хайрлашмасдан кетиб қолдилар!" Чўриларни калтаклаб, болаларни қўрқитишнигина қойил ҳиладиган, оддий ҳаёт ташвишлари билан ўралашиб юрган кишидан инсу жиннинг шайтонлари қочадиган Умарул Форуқни ясаган зот энди йўқ! Умар розияллоҳу анҳу энди у зот билан бирга ўтира олмайдилар, қўлларидан тутолмайдилар, муаттар бўйларини ҳидлолмайдилар. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу эса мутлақо гапирмай қўйдилар. Инсонлар у зотга гапирар, лекин Усмон уларга жавоб қайтармас эди. Саросимага тушиб қолганлари учун ушбу борлиқда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жанозаларидан бошқасини кўрмай, гўёки ҳаётдан зериккан одам сингари бўлиб қолдилар. У зотни етаклаб юришди, холос. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу эса хабарни эшитибоқ, кучдан қолиб, ерга йиқилдилар. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу эса Мадина кўчаларини фақат зулматли ҳолда кўрадиган бўлиб қолди. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу эса қўлида таёқ билан тупроқ ўйиб: "Пайшанба куни. Пайшанба куни қандай кун? У Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам беморни зиёрат қилган кун", дерди тинмасдан.

«Буюк шахсият» китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤4😢2
#Saodat


#No_172
#By_Nafisa_Malikova




-бунча сиқилма бола бир қизга!
Элчин Қодир акани гапига шикаста жилмайиб қўйди...
-ўғри десам туппа тузук йигит экансан...тухмат билан қамалганинг шундоқ кўриниб турибди!
-ака оппоқ эмасман..қайтар дунё эканда!
Элчин киртайиб қолган кўзлари билан илиққина нур тушиб турган кичик дераза токчасига боқди...ёдида шундай вақтлар қирлар қизил лолаларга бурканарди...хаёлидан яна лип этиб Муҳаббат ўтди..кўкси ҳижрондан сиқилди..."балки топганинг мендан ортиқдир Муҳаббат"

-махбус Элчин тур...-деди зобит эшикни очиб..-сени кўргани келишибди!


Элчин пойинтар қадам босиб кўришув хонасига етиб борди...эшик очилгач кўзи тушган инсонни кўриб қорачиқларда ёш мавжланди....



Йўлларимни айро қилиб
Муҳаббатим арзон билиб
Энди менга юзинг буриб
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Юрагимга озор бўлиб
Йўлларимга зор-зор бўлиб
Ҳаётингдан безор бўлиб
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Тугаб бўлган эртагим
Ўзгаларга эрмагим
Ғурури йўқ тентагим
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр

Юрагингдан юлиб-юлиб
Кўзинг ёшга тўлиб-тўлиб
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр
Дунё шартига кўниб бўлганда
Умид гулим сўлиб бўлганда
Девор каби нураб бўлганда
Мени йўқлаб келган эмишсан, ёр



Аллақаердадир зобит хонасида магнитафон мунгли куй таратарди....


🌺🌺🌺🌺🌺🌺



-Саодат аканг ҳеч ким билан тортишиб қолмаганмиди?
Уйимга кузатиб бораётган Жасурнинг саволидан бироз ўйга ботдим...
-йўқ...акам бировнинг дилини сиёҳ қиладиган инсон эмасди!
-тушунарли...эртага акангни армияга жўнатган қисм билан ҳам гаплашиб кўраман...-деди мен билан тенг қадам ташлаб бораркан...
-сени ҳам қийнаб қўймайманми тўй арафаси?-дедим ичим тўлиб...унинг мунгли кўзлари менга саволомуз боқди....
-тўй арафаси?
-ахир жиянинг...-йўқ давом эттира олмадим...бўғзимни нимадир куйдирди...у мени тушуниб ҳўрсиниб қўйди...
-бир қизни бахтиқаро қилгим йўқ...
Уни титраб турган қўлини тутгим келди...аммо...ўша аммолар бизни ушлаб турарди...


Уйим яқинида машинасига суянганча турган Алишер акани кўриб ўнғайсизландим
👍14😢6
#Saodat


#No_173
#By_Nafisa_Malikova



"Шу йигит шекилли" ўйлади Жасур...Саодат у тараф қадам босган сайин юраги тилкаланарди...
-кўришгунча Жасур...
Назарида қиз ҳам унга мунғайиб қарагандек бўлди...йигит ҳеч ҳам хатда тасвирланган йигитга ўхшамасди...қизиқ? Йигитнинг ўзига бот бот қараётганини тушунган Жасур юзини тескари буриб кетди...


-яхшимисиз Саодат?
Алишер ака гоҳ Жасур тарафга гоҳ менга боқарди...яхшиям Жасур кетди йўқса унинг юзига қандай қарардим...
Ийманибгина салом бердим...Алишер ака яқин келиб одатидек чаккамга атиргул қистирди...
-яна уздим ҳафа бўлмайсиз!-дея соғинч билан жилмайиб пешонамга яқин келиб охиста лабларини босди...
-сизни Аллоҳ бизни иймонимизни синаш учун яратган шекилли...

Уялиб ўзимни тортдим..ўрнида бошқа йигит бўлса балки бу ҳолатда мени ўзгаси билан кўриб жахли чиққан бўлар эди...
-у йигит синфдошим...-дедим кўзларига боқиб...
-ҳафа бўлманг аммо бу ҳолат менга ёқмади!-деди оппоқ юзи бироз тундлашиб...рашки келганини тушундим...
Шу пайт мендан ҳавотир олган шекилли онам дарвоза пойлаб қарагач бизни кўриб чехраси ёришди...
-Алишержон..қачон келдингиз?
Алишер онам билан самимий сўрашиб машинадан бир дунё нарса чиқарди...
-бу нимаси?-дедим бироз жахлим чиқиб...
-аралашманг!-деди жилмайиб...-бу сизни дунёга келтирган онангизга...
Уни онам етаклаб кетди...янгам овқатга унаб кетди...акам ҳам келгач хонамга кириб кетдим...

Анча вақт ўтиб уни кетаётганини сездим...
-омонатингизни эртага олиб кетаман...тўйни айтган вақтимни маслаҳатлашиб кўрарсизлар...
Унинг гапини эшитиб жойимда қотдим..демак у тўйни белгилаш учун келган...дарров жойимга ётиб олдим...ёстиқдан бошқа дардкашим йўқ ҳозир...


Анча вақт ўтиб деразам шитирлади...қўрқув билан секин боқсам Алишер ака...
-ўзи юрадиган атиргулингиз бугун эгаси билан келди...
Гулни моҳирлик билан дераза токчасига жойлади...унинг меҳрли юзига боқиб виждоним қийналиб охиста жилмайдим...
-эгаси ўша пайт нега кўринмаган экан?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍39❤7
Эски кундалигимни топиб олдим...

Ўқисам... ўзимча кимдандир хафа бўлган эканман...  Энди эса кўряпманки,  ўша одамни ҳам ҳаётнинг ўзи бир чиғириғига солиб ўйнади.

Қалб оғриғидан қийналган эканман,  кўряпманки қалбнинг яраси ҳам битди.  Агар шу кундалигим бўлмаса хотирам эски ишларни мутлақо эслатмас экан...

Унутибман,  демакки инсоннинг унутувчанлиги рост!

Бу кундаликка жуда кўп изтиробларни битган эканман,  ҳозир у воқеаларнинг ярмидан кўпини қайта кўз олдимга келтиролмадим.

Яна...

Мен сатрларга кўз югуртириб ўша пайтларда барибир кимгадир қаттиқ ишонган аёлнинг номаларини ўқигандек бўлдим.

Ишонган эканман...

Демакки,  номардларни-да азиз санайдиган феъл-атворим бўлган ўшанда!

Вақт нега ҳамиша бизга унутиш шаробини ичиради?

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Чунки бу ягона дори! 

Оғриқларни унутасиз ва айнан унутиб юборганингиз учунгина уларни кечирасиз...

Азизахон Исмоилова


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1
Руҳимиз Аллоҳга, танамиз тупроққа, амалимиз ҳисоб китобларга аталган.....

Барчамизга тундан сокинлик, тонгдан халол ризқу - барокат, пок имон насибадорлари бўлиш насиб қилсин.

        ХАЙРЛИ  ТУН!
АЛЛОХГА  ОМОНАТСИЗ!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Омонмисиз Яхшиларим?!

Тинчлик-омонликда, соғ-саломат тонгга етказган Роббимизга ҳамдлар бўлсин.

Борлиқни тонг шуъласи ила ёритганидек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айласин!

Аллоҳим, қалбларимизни ислоҳ қилсин, гуноҳларимизни мағфират этсин, айбларимизни беркитиб, тавбаларимизни қабул қилсин.

Кун Ўзининг ризолиги ила адоғига етсин...

Сизга яхшиликлар тилайман ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дилга Яқин Дилдошларингиз...
Ғанимат билганча Хар Лахза Онни..
Излаб туринг Яқинларингиз....

Йўқлаб туринг бормисиз дея...
Ишларингиз Бахона қилманг...
Қўйинг Ўша ташвишларингиз...
Эслаб туринг диндошларингиз...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Мехр кўзда Дейишмас Бежиз...
Гарчи Олис бўлсангиз Майли...
Кўнгил Совуб Кетмасин Асли....

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Омонмисиз дея Соғмисиз Дея..
Йўқолиб кетмасдан Оқибат Мехр..
Мехрларни бўлишиб туринг..

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Излаганни излайман Деманг...
Соғинганда Яқинларингиз...
Гиналарни Унутиб туринг...

Йўқлаб туринг Бормисиз Дея...
Дийдор Ширин завқини билинг...
Ака - укалару, опа - сингиллар
Вақтида Яқинлар Қадрини билинг

Йўқлаб туринг Бормисиз дея..
Шодликларни тенг бахам кўринг..
Қўйинг Гина майда Гап сўзни...
Ғаниматсиз Бир бирингизга....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
БУЛУТЛАРГА ҚИЛИНГАН ИШОРА

Кунлардан бир куни бойлардан бирининг эшиги очилиб, ундан бир қул чиқди. Қўлида бир товоқ тўла қаймоқ бор эди. Каъба томонга тўғри йўл олди. Юзида акс этаётган ифодани тушуниш қийин эди. Юраги сиқилган, истаган нарсасига эришолмаган бир кишига ўхшар эди. Каъбагача келди. Бир тўда бутларнинг орасидан ўтди. Хўжайини исмини айтган бутнинг қошига борди, товоқни унинг олдига қўйди ва орқасига қайрилди.
Бу қаймоқ хўжайини томонидан, ёмғир ёғишига шафоатчи бўлар, деган умидда бу бутга берилган бир порадек гап эди. Эҳтимол, бу қаймоқнинг ҳурмати учун еру кўкнинг эгаси бўлган Улуғ Мавлога ёлворар, ёмғир ёғдириш изнини олар. Қул қуп-қуруқ жонсиз тошнинг олдида истар-истамас қолдирган қаймоқдан ҳеч кўзини узолмасди. Шу тариқа ўн беш қадамча орқага юрди, ўтирди: жуда ғамгин эди. Бу биринчи марта келиши эмасди. Шу кунгача қанча-қанча тансиқ ноз-неъматлардан олиб келган, бу жонсиз тошнинг олдига юраги ачиша-ачиша қолдириб кетган.
Умри бўйи жон дили билан хизмат қилган бу уйда ўша хошчалик қадри, ҳурмати йўқ эди унинг. Шу товоқда келтирган қаймокдан на бирон марта татиб кўрган ва на татиб кўриш учун таклиф этилган. Қаймоқ ўрнига еган калтакларининг эса, сон-саноғи йўқ. Елкасидан еган калтакларининг қатор-қатор излари бор. Доимо беминнат хизмат қилган, хизмати эвазига хўрланган, камситилган, уриб, дўппосланган. Ҳолбуки, бу жонсиз тошнинг у оилага берган ҳеч қандай фойдаси йўқ. Аммо дунёқараши тор бўлган хўжайини ҳар сафар фурсати келганда, энг тансик ноз-неъматларни унга жўнатишдан тийилмас эди.
Мабодо эшитиб қолсалар, қамчилар остида ўлдириб юбормасликларига ишончи йўқ, бўлмаса, ўтириб бу қаймоқни маза қилиб ейишга рози эди у. Аммо юрак-юрагигача сингиб кетган кўрқув ҳисси бунга йўл қўймади.
Ўтириб, ғам-андуҳ ва ҳасрат билан қаймоққа қарай бошлади. Кўп ўтмай, югуриб келган бир кучук қаймоқни тўйиб, зўр иштаҳа билан паққос туширди. Салдан кейин оёғини кўтарди ва бутнинг устини булғаб, яна югуриб кетди.
Қулнинг бутун вужуди титраб кетди, юрагига муздай сув сепилгандек бўлди. Ичи ёнди. Чунки оғзининг суви оқа-оқа, ҳидлаб-ҳидлаб келтирган, аммо бир луқма олиб ейишга ҳам журъат қилолмаган қаймоқ бир кучукнинг нафсига ем бўлган эди. Аммо шундан кейин итнинг тап тортмай, бутни ҳўллаб кетиши унга берилган жазо, ундан олинган ўчдай таъсир қилди. Турли бемаъни одатларга бой бу шаҳарда қанчадан-қанча озиқ-овқат, совға-саломлар бутларга ҳадя этилар, аммо ноз-неъматларнинг ҳузурини дайди мушуклару итлар кўрар эди.
Эрта тонгдан бошлаб куни бўйи, баъзан кечалари ҳам қошларига келиб, сажда қилиб, ёмғир сўраганлар етарли даражада ёлворганликларига, лозим бўлган даражада илтижо этганликларига ишонгач, у ердан кетишар, аммо келганларида қанчалик лоқайд ва сокин бўлсалар, кетганларидан кейин ҳам шунчалик ҳиссиз қолган бутларнинг устларини ҳўллаб кетадиган итларни қувиб юборишга ҳам ожиз бўлган тош парчалари эканликларига ё ақллари етмас, ё парво қилмас эдилар.
Берилган ҳадялар, қилинган назру ниёзлар, ҳамма-ҳаммаси бекор кетди. Кўкда ҳамон на бир парча булут, на ёмғирдан дарак бор эди. Ер яна сувга чанқоқлигича ҳасрат ичида қолди. Ҳайвонлар очликдан азобланиб, сувсизликдан қийналиб қолавердилар.
Қаерда бир суҳбат ёки йиғин бўлса, ягона муаммо қурғоқчилик эди. Қўлдан келган барча чоралар синаб кўрилгани, аммо ҳеч қандай натижага эришилмагани баҳс этилар, илоҳларнинг кўнгилларини ололмаганликларидан сўзлашар эди. Бу орада икки йилча олди Абдулмутталибнинг Абу Қубайсда ўқиган ёмғир дуосини эсладилар. Ҳозир орамизда бўлса эди, яна ёмғир дуосига чиқишни таклиф этардик, деганлар бўлди.
Ахийри Ҳошим ўғилларининг йўлбошчиси Абу Толибга илтимос қилишга қарор берилди. Нима бўлганда ҳам Абу Толиб
Абдумутталибнинг ўғли эди. Унинг қони жўш урарди юрагида. Абу Толиб уйига келган бир қанча қурайш қарияларини илтифот билан ичкарига таклиф этди. Саломлашдилар. Келганлардан бири:
– Сенинг ҳузурингга бош уриб келишимизнинг асл сабаби, эй Абу Толиб, ёмғир дуосига чиқишингни сўрашдир. Ўзинг ҳам кўриб турганингдек, сувсизликдан қирилаётирмиз. Ҳайвонларимиз ҳолдан тойди. Биз учун ёмғир дуосига чиқсанг, қандай бўларкана?!
👍13
Абу Толиб бу таклифни ўринли деб топди:
— Бажонидил розиман. Аммо бизнинг кучимиз дуодан бошқасига етмайди.
Салдан кейин уйидан чиқди. Ёнига суюкли жиянини олиб, йўлга тушди. Каъбага келди, Каъбанинг деворига суянди. Бошини кўтарди ва дуо қила бошлади. Халқ унга қўшилиб такрор-такрор «Омин» деб турди. Ҳар доимгидек, бу кун ҳам осмон булутсиз эди. Дуо қабул бўлган такдирда икки-уч кун ичида ёмғир ёғиши мумкин эди. Абу Толиб бутларга эмас, Жаноби Ҳаққа илтижо қиларди. Зотан, улар Жаноби Ҳақнинг борлигини тан олишар, бутларни эса, Оллоҳ таоло билан одамлар ўртасидаги воситачи, ҳомий деб билар эдилар.
Шу аснода Абу Толибнинг ёнидаги маъсум гўдакнинг ҳам кўлларини кўтариб, бармоқлари билан кўкка ишора қилгани маълум бўлди. Бу ишора билан кўкда кўринган бир нарсани кўрсатардими ёки Буюк Яратувчи томонидан кўтарилган эдими у қўлчалар? Бу ҳақда ҳеч ким билмайди. Аммо яхшилаб қараганларида, Муҳаммад бармоғи билан кўрсатган томонда бир булутнинг уфқдан ошиб ўтгани ва шамол тезлигида илгарилаб келаётгани кўринди. Орқасидан такрор ва такрор пайдо бўлган булутлар уни таъқиб эта бошладилар. Кўп ўтмай, Макка устини қора булутлар қоплади. Абу Толиб ҳали дуосини тамомлаб ҳам улгурмаган эди. Пастга тушган бир неча ёмғир томчиси шодлик қичқириқларига сабаб бўлди. Баланд овозда янграётган «Омин» сўзлари бу сафар севинчга тўла эди. Ёмғир дуоси учун тўпланганларни ёмғир тарқаб кетишга мажбур этди. Юзлардан оқаётган томчилар ёмғир суви эдими ёки шодиёна кўз ёшларими, буни фарқлаш қийин. Гарчи дуони Абу Толиб ўқиган бўлсада, Қодир Эгамиз ёмғирни кимнинг хурмати учун берди?!
Абу Толиб бу саволнинг жавобини жуда яхши биларди...

Ўша кеча кўпгина оилаларда Абу Толибнинг дуога чиққани тўғрисида баҳс юритилди.
Зотан, дуони бошидан охиригача ўз қулоқлари билан эшитганлар бор эди. Улар Абу Толибнинг қайта-қайта:
— Оллоҳим, ушбу маъсумнинг ҳурматига, Оллоҳим, бу етим ҳурмати... — дея ёнидаги нурли гўдакни шафоатчи қилганидан хабардор эдилар.
Улардан бири:
— Нима бўлса ҳам, у бола бармоқлари билан кўкка ишора қилгач, бўлди. Гўё кўкдан булутларни бу ёққа чорлагандек кўринди менга, — дерди.
Бошқаси:
— Бу болада бир гап бор. Икки йил олдин Абдулмутталибнинг дуосини эшитган эдим. У ҳам «Бу етим ҳурматига...» деб дуо қилган эди, — деди. Аёллардан бири:
— Хўш, бутларимизчи? Бутларимиз нима қилди? —деб сўради.
— Нима қилардилар, ҳеч нарса, — деди унинг эри. Бошқа бири янада очиқроқ қилиб айтди:
— Яъни, тош қотиб туравердилар.

Ташқарида ёмғир ҳамон селдек қуярди...

Аҳмад Лутфийнинг "Саодат асри қиссалари" китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15
#Saodat


#No_174
#By_Nafisa_Malikova



-қайдам бу чол нега мени ёнимда ўралашиб юрган экан деб ўйламаслиги учундир балки!-деди мени жилмайганимга қувониб...
Кулдим...
-32 ёшга кириб ўзингизни чол деб атасангиз!
-сал нарироқ туринг!
Нима қилмоқчилигига тушунмай сурилдим...деразадан ошмоқчи бўлиб оша олмади...
-деразани ўзгартирдингизми? Ёки мен семириб кетибманми?-дея ўзининг кўркам гавдасига боқиб...ёдимга ўша оқшом мени арвоҳдек қўрқитгани тушиб аразладим...
-қиз болани ҳонасига ҳам берухсат кириладими ҳеч замонда!
У бугун ҳар доимгиданда хушнуд кўринарди...
-рости шу куни бу ҳодиса рўй бермаганда сизни унутишга қаттиқ ахд қилгандим...
Унинг ўйчан бўлиб қолган юзига қараб ҳайрон бўлдим...у доим сирли...
-энди кета қолинг...-дедим деразани ёпишга уруниб...
-лоақалай қайда ётасиз дея ҳол сўрамайсиз?-деди бироз ҳафаланиб...
-қаерда ётасиз?-дедим ёш боладек гапини кулиб қайтарарканман...у менга баъзан Фахриддин акамни ҳам эслатиб юборади...
-ой кўринадиган жойда!-дея юзимга ишора қилиб жилмайди...уялганча деразани ёпиб ташладим..ҳамон унинг муҳаббатига кўника олмасдим...хона ичра кўланкам ва андуҳларим билан яна ёлғиз қолгандим...


🌺🌺🌺🌺🌺


-бу қизчи?
Жасур опаси кўрсатган бир тўда қизлар тушган оқ қора расмга қарагиси келмай ўрнига чўзилди...
-опа бозордан қўй кўраётганга ўхшайсиза...-деди опасига жилмайиб...
Турсуной лабини бурди...
-хотин олсанг онамга жон кириб қолардида ука...
-энди 21га кирдим...мажбурламанг!-деди Жасур юзини буриб...
Турсуной қайсар укасини кўндира олмаслигига кўзи етиб ҳўрсинганча чиқиб кетди...


🌺🌺🌺🌺🌺


-Дмитрий хонага ким кирди?
Хонасини обдон тинтилганини кўрган Жасурнинг жони чиқай деди...ахир Саодатга ваъда берувдику...
Дмитрий ундан кам ҳолатда эмасди...
-калит қоровулда эди....
👍28❤2
#Saodat



#No_175
#By_Nafisa_Malikova



-ойи бунча шошасиз? Битириб олай...
Онамни жаврашидан қочиб қолай деб юз хил баҳона тўқидим...
-ёшинг ўтиб боряпти...чўзганингдан нима фойда? Тўйингни кўрсам дейман...


Ташқарида Алишерни машинаси турарди...мени кўриб машинадан тушганча нарсаларимни олди...онам то машина кўринмай кетганча бизни дуо қилдилар чамамда...



-қўшни у қандай машина эди?
Сарвихон Зулайҳога ўйчан боқди...
-куёвимники...қизимни олиб кетди!-деди Зулайҳо қўлларини юзига тортиб овмин қиларкан...Сарвихон уни эшитмай машина ортидан тикилиб қолди....


🌺🌺🌺🌺🌺



-қўшиқ қўймагин шу пайт!
Жасур русча қўшиқ қўйиб олган шеригига норози нигоҳ ташлади...
-мияни тинчлантиради!-деди Дмитрий хонани тартибга келтиришга кўмаклашиб...


-киришга мумкинми?
Саодатнинг овози эшитилгач Жасур ҳижолат бўлиб қаради...
-хуш келибсан Саодат!


Атрофнинг бетартиб эканлигига ҳайрон бўлиб Жасурга тикилдим...
-Саодат юр ташқарида гаплашиб оламиз...-деди Жасур хонасида текшир текшир кўпайгач...кўнглим бир ёмонликни туйгандек хижил тортди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍43
✒️​Мукофот

Совчилар келиб кетди. "Ёшлар бир-бирини кўрсин", —дейишибди.
Учрашувгв чиқди. Йигит камгапгина экан. Ҳеч нарса ваъда қилмади. Ортиқча мулозамат ҳам йўқ. Оддийроқ кафега кирдилар. Йигит овқатга чорлади. Зуҳро ҳеч нарса емади. Назарида, ҳаммаси бошқача бўлиши керак эди.
Қиз уйига хомуш қайтди.
— Ёқдими?Онасининг саволи жавобсиз қолди.
Зуҳро кўп китоб ўқиган, сал романтикроқ. У кутган шахзода оқ отда келмаса-да, лоақал гул олиб келиши, илтифот қилиши, кузатиб қўйиши керак эди..
Ҳаммасини отаси ҳал қилди. "Таг-зоти тоза, бегона эмас, узоқроқ бўлса ҳам қариндош, шунга бераман!"
Тўйдан олдин бир-икки кўришдилар, шу ҳисоб! Тақдир экан тўй бўлиб ўтди. Турмуш ўртоғи чиройли гапиришни билмасди. Китоблардаги, кинолардаги муҳаббатдан асар ҳам йўқ. Аммо Зуҳрога янги оиласи жуда ёқиб қолди. Катта оилага биринчи келин келди!Атрофида қайнилари, қайнисингиллари парвона, қайнонаси сал пишиқроқ, ортиқча ҳаражатни ёқтирмайди, лекин, ҳар гапини "болам" билан бошлайди. Қайнотаси беш маҳал номозни канда қилмайди, битта чой дамлаб берса ҳам эринмай дуо қилади. Эрка келин бўлди, аммо Рустамдан илтифот кутиб яшашдан чарчади. Югур-югурлар билан бир пасда бир йил ўтиб кетибди.
Эрталаб барвақт турган Зуҳро шиппагини киймоқчи бўлди-ю, бир пойи иккига айрилиб яроқсиз бўлиб қолганини кўриб, уйга қайтиб кирди. Кийим жавони тагида турадиган оёқ кийимларни титкилаб, уйга кийишга яроқлисини топа олмади.
—Нима қидиряпсан?
—Уйга кийишга шиппагим қолмабди, нима кийсам экан? Мана топдим! —У чиройли, аммо пошнаси бироз баландроқ пойафзални чиқарди. Шуни кия қоламан. Кейин югуриб ҳовли супургани чиқиб кетди...
Қулай оёқ кийим ҳам яхши экан, бу оёқ кийим уни чарчатди. Ечиб ташлаб қайнонасининг шиппагини кийиб олди.
—Зуҳро, манга қара болам, оёғингдаги меникими? Сарпангдаги шиппакларинг қани?
—Соб бўпти, ойижон, нуқул ноқулайлари қолибди, иш қилишга ҳалақит беряпти. Шунга сизникини...
—Маникини жойига қўй, болам, эрта-индин уйингга борсанг, қудам қулайроғидан олиб берадилар, ҳозир борини кийиб тур, маниям бошимда мингта иш, ана қайнисинглингга совчилар келяпти...
Зуҳро биринчи марта қайнонасидан дили оғриди, аммо, билдирмади
—Хўп бўлади, ойижон!
Кейинги пайтларда тез чарчаб қоляпти. Қайнисингиллари билан ҳамма ёқни саранжомлаб, ҳовлига сув сепаётганда турмуш ўртоғи ҳам ишдан келди.
Дарҳол истиқболига шошди.
—Уйга кир!
—Тинчликми?-бироз ҳавотир билан эргашди Зуҳро.
—Бу— сенга, кийиб кўр! —эри қора елим қопчиққа солинган бежирим шиппакларни узатди.
—Вой, вой, қандоқ чиройли, вой, лоп-лойиқ экан, раҳмат, Рустам ака!
Шиппакни маҳкам бағрига босиб турмуш ўртоғига тикилар экан, унинг кулиб турган кўзларида ўзи бир йилдан бери кутгани меҳр ва муҳаббатни кўриб турарди.
—Зуҳро! Қаердасан? Қайнонасининг овозини эшитиб
бир йиллик сабрининг мукофоти ўлароқ етишгани шиппакни оёқларига чаққон илиб шодумон ҳовлига отилди
—Лаббай, ойижон!

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28👏2