🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 «Хайрлиси» деб номланувчи бир йўл бор. Аввали қайғули каби кўринса-да, охири ҳамиша ҳузурли бўлади...

Аллоҳим Сизга ҳар йўлнинг хайрлисини насиб этсин!


Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин!

💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Ассалому алайкум

Яна  бир тонг муборак  бўлсин,
Диллар  ажиб  ҳисларга
тўлсин,
Қуёш  замин  узра  нур➖  сочиб,
Кўзларингиз  қувончдан кулсин.

БИСМИЛЛАҲ  деб 
бошлангиз кунни,
Тан сиҳатлик  берсин  Худойим,
Ризқу➖рўзга  тўлсин   уйингиз,
Омад  ҳамроҳ  бўлсин  илойим.

Янги  кунни  бермиш  Яратган,
Бошим қибла томон қаратган.
Шукр  айланг ўтган  дамларга
Сабр  айланг бирор  камларга.💐

Chat guruhimizga marhamat👇
@superkelinlar

┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
@SUPERKELINCHAK
https://telegram.me/joinchat/AAAAAER3A7dY_6JStJ_DLg
┄┅┅••═•⊰👩‍🍳👩‍🍳👩‍🍳⊱•═••┅┅┄
👍4🥰1
Musulmonlar idorasi 2024-yil uchun rasmiy Ramazon taqvimini e’lon qildi

Taqvimda saharlik va iftorlikning Toshkent shahri bo‘yicha vaqtlari keltirilgan.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤2👏1
😍 Ha yoki yoʻq? Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео кўриндими? 😋👍🏻❤️ босинг

Тефтел таоми:

Керакли масаллиқлар:
Тефтел учун:

0,5 кг қийма
50 гр гуруч
1 та пиёз
10/12 та бедана тухум
Туз ва ҳохлаган приправа
___
Картошка 5/
6 та
Ёғ 300 гр
1 ош қ Томат паста
Туз ва паприка

Ҳаммасини қизиб турган ёғда қовуриб устига аввалдан қовуриб олинган тефтелни солиб 35/40 дақиқа димланади

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👍4👏2
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:

ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
ЎМИ Фатво маркази
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏1
📚Ҳаётимсан!


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

4-қисм

- Беҳруз, ўғлим-дея унга яқин бормоқчи эди Гулнозани ойиси лекин Беҳруз бунга имкон бермади.

- Яқинлашманг! Менга яқинлашманг!

- Болам-дея сўзга кирган Музроб бобога ҳам оғиз очиришга имкон бермади у.

- Гапирманг... ҳеч нарса деманг! Ҳеч ким... ҳеч ким билмаганда, кўрмаганда ҳам сиз билардингиз-ку бобо?! Суҳбатларим, кулгуларим, кўз-ёшларимни кўрардингиз-ку?! Нима учун? Нима гуноҳим учун?!

- Ўзингизни босинг, илтимос бироз тинчланинг.

- Тинчланай?! Қандай қилиб?! Қандай тинчланай ахир?! Бобо, сиз нега, қандай бунга рози бўлдингиз?!

- Беҳруз, отани айбламанг, уларнинг мутлақо айблари йўқ бунда. Ҳаммаси мен билан Гулнозни деб, иккимиз отанинг ёнига йиғлаб келаверганимиздан зўрға бунга кўнгандилар. Уларнинг айблари йўқ, уларни айбламанг илтимос, улар шундай қилишга мажбур эдилар, уларни биз мажбур қилдик. Билсам шундоқ ҳам уларни шунча пайт виждон азобида қолдирибмиз. Биз сизни аллақачон оила қуриб кетгансиз деб ўйлагандик, отани ҳам бошида шунга ишонтирганмиз,-деди йиғлаб қизни онаси.

- Болам, мен Аллоҳ гувоҳлигида ичган қасамимни бузолмасдим. Лекин буни охири яхши бўлмаслигини ҳам билардим. Мен ўзимни оқламайман, кечиринг. Бу менинг сирим эмас, бу омонат сирни эгаси сизга айтгани маъқул, мен борай. Бошқа кўришмасак... мендан рози бўлинг,-дея улардан узоқлашди Музроб бобо.

- Беҳруз,-дея гап бошлаганди Беҳруз шартта Ҳаётхон опанинг гапини бўлди.

- Ким? У кимнинг қабри?

- Бир қариндошимизнинг. Олдин эшитинг.

- Нега?! Нима учун бундай қилдингиз? Гулноз ёш, лекин сиз-чи? Онаси бўла туриб бундай қабиҳ ёлғонга қандай рози бўлдингиз?! Она бўла туриб қандай менга бегона кабрни кўрсатиб бунда қизим ётибди дея олдингиз?! Бунга қандай иродангиз етди?! Демак, ҳаммаси саҳналаштирилган театр эди тўғрими? Менга ўлганига бир ой бўлди дегандингиз ўшанда, кейин бу ерга олиб келиб қабрни кўрсатдингиз. Буни саҳналаштириш қийин бўлмаган сизларга албатта! Режиссор эса Гулноз!

- Қулоқ солинг, ҳозир ўзингизда эмассиз, жаҳл устида нималар деётганингизни билмаяпсиз.

- Жаҳл устида?-заҳаромуз кулди Беҳруз. -Нима дейишимни кутяпсиз? Бир йил... мана шу бир йил сиз мендан нималар ўтганини билармикинсиз?! Ҳар куни ўлиб тирилдим. Уни ўлди, тақдирга тан беринг деб бир йил ўтиб у тирик эди, биз сизга театр саҳналаштиргандик деб турсангиз, нима бахтдан осмонларга сакрашимни кутганмидингиз?!

-Сизни тушуниб турибман, лекин ўшанда чорасиз эдик, бизни шундай қилишга Гулноз мажбурлади. Сиз учун, сизни бахтли яшасин, деб шундай қилди болам бояқиш-кўзларидан дувиллаб ёш оқиб.

- Мен учун? Бахтим учун?! Офарин! Қойилман! Қандай олийжаноблик! Қаранг бахтдан сархуш одамга ўхшайманми?! Аҳволимга қаранг, хўш кўзларим қувончдан порлаб турганини кўряпсизми? Қани? Қаерда у?

- Эртага Тошкентга келади.

- Ўўў шахсан ўзим аэропортда кутиб оламан нима дейсиз?

- Уйингизга боринг илтимос, сал ўзингизга келинг, кейин ҳаммасини тушунтириб берамиз.

- Мени ўзимдан бегона қилган сизлар эмасми?

Шу пайт Ҳаётхон опанинг телефони жиринглади, босиб қўйса ҳам устма-уст қўнғироқ бўлавергач жавоб беришга мажбур бўлди.

- Алло, адаси агар жуда муҳим бўлмаса бироздан кейин гаплашайлик.

- Сюрприз онажоним!-деган овоз келди гўшакдан.

-Гулноз?!-дея Беҳрузга қаради Ҳаётхон опа. –Ахир эртага келишинг керак эди-ку?

- Шундай бўлиб қолди, ойи, нима хурсанд эмасмисиз? Тинчликми овозингиз титраяпти, туззумисиз?

- Яхшиман, мен бироздан сўнг бораман-дейишга ҳам улгурмасдан Беҳруз шартта туриб Ҳаётхон опанинг қўлидан телефонни олиб ўчирди.

- Вой, бу нима қилганингиз?

- Кетдик, Гулнозга мен ҳам сюрприз қилай! Мен ҳаммасини ўзидан эшитмоқчиман, эшитиб ҳаммасини тугатмокчиман!

-Лекин...

-Кетдик,-дея Беҳруз машинаси томон тез-тез қадамлар билан юриб кетди.

Катта тезлик билан уларнинг уйларига етиб келди, лекин машинани қандай бошқариб келганини билмасди. Ичкарига Ҳаётхон опани кутиб ҳам ўтирмасдан отилиб кирди.
👍30
- Гулноз! Гулноз!-дея бақирди кира солиб.

- Ҳой, секинроқ, қўшнилар эшитса нима дейди,-деб жони ҳалак бўлди Ҳаётхон опанинг.

- Нима гап, нималар бўляпти?-деб ичкари эшикдан чиқиб келган Дилшод аканинг кўзлари Беҳрузга тушгач, ҳаммасини тушунди.

- Гулноз қани? Қаерда у?!

- У юқорида, борингда гаплашиб олинг,-деб ичкарига киришини қўли билан имо қилди Дилшод ака.

Беҳруз отилиб ичкарига кириб кетди.

- Адаси...

- Шошма, энди сен аралашма! Охири қўркқаним бошимга тушди. Йигитнинг олдида қизингам, сен ҳам бирдек айбдорсанлар, камига мениям, бечора чолниям қўшдиларинг бунга! Шундай қилсак ҳаммага яхши бўлади дедиларинг! Мана энди кўр нима бўлганини! Қизинг игнамидики, бутун умр уни Беҳруздан яшириб этагингга яшириб юрсанг?! Энди буёғига жим тур, бақирсин, чақирсин, хуморидан чиқсин! Бундан баттаридан Худо асрасин деб дуо қил, нодон хотин.

- Худди биз атай шундай қилгандек жаҳл қилишингизни қаранг. Ахир қизим бечора ҳам Худога нима ёзган эканки, пешонаси бунчалар шўр бўлмаса,-дея ўксиб-ўксиб йиғлади Ҳаётхон опа.

Беҳруз юқорига кўтарилди, ҳамма эшикларни бир-бир очиб чиқди ва охири Гулноз турган хонани эшигини очди. Гулнозга кўзи тушди-ю бутун вужуди музлаб кетди, ранглари оқарди. Ахир бир йилдан бери ўлган деб юрган одамингизни тирик ҳолда кўриб турсангиз, яна у жонингиздан суйган инсонингиз бўлса инсон қай аҳволга тушарди, ичкарига бир қадам ташлади.

-Сиз?!-деди унга тикилиб қолган Гулноза.

Бундай бўлишини умуман кутмаганди у, шу боис унинг ҳам вужуди титраб кетди.
Беҳруз ундан кўзларини узмаган ҳолда тикилиб турарди, фақат бу нигоҳларда энди меҳр эмас кучли бир нафрат учқун сочаётганди.

- Сиз бу ерда нима қиляпсиз?! Ахир қандай билдингиз?!

- Ишонмагандим-деди Беҳруз жуда сокинлик билан. –Сени тирик дейишса ақлдан оздим шекилли, деб ўйлаб тириклигингга ишонмагандим. Лекин ҳозир сени кўриб, ўзимнинг аҳмоқлигимга ишониб кетяпман,-дея деворга суянган ҳолда ерга ўтириб қолди Беҳруз.

- Беҳруз,-дея Гулноза у томонга келмоқчи эди лекин бунга Беҳруз имкон ҳам қолдирмади.

- Яқинлашма менга! Ўша ерда тур, келма! Бир қадам ҳам ташлама!-дея Беҳруз юрагини ушлади.

- Сизга нима бўлди, сув берайми?-дея жон ҳолатда сўради Беҳрузни аҳволини кўриб қўрқиб кетган  Гулноза.

- Яқинлашма дедим сенга!-дея энди бақирди Беҳруз.

- Аҳволингиз ёмон, ҳеч бўлмаса сув ичинг.

- Сув дейсанми?! Шунча пайт заҳар берганинг камми?! Энди сув тутмоқчимисан?! Бир йил заҳар ютганим камми сенга?!

- Беҳруз, сизни ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ.

- Мен сен учун одаммидимки, хабарим бўлса?! Сен учун кимман ўзи?! Йўқ сен кимсан ўзи?!

- Беҳруз тинчланинг илтимос.

- Қандай тинчланай?! Қандай қилиб айт?! Нега ҳамма менга тинчлан дейди?! Бу арзимаган гапми?! Бировнинг ҳаётини зулматга айлантириш, ўйинчоқ қилиш, заҳар қилиш арзимаган гапми?!-деди бақириб, унинг овози бутун хонани тутиб турарди.

- Шошманг, тушунтириб берай ахир!

- Эндими?! Сенингча сал кеч эмасми?!

- Мен ҳаммасини сиз учун қилдим!

- Мен учун?! Қандай илтифот, қандай олийжаноблик! Нима энди раҳматлар айтиб сени бағримга босишимни кутяпсанми?!-деди Беҳруз заҳархандалик билан кулиб.

- Бунча заҳарли гаплар айтмасангиз?-деди Гулноза ундан ҳеч бундай гапларни эшитмагани учун кўнглига оғир ботиб.

- Ёқмаяптими?! Бир йилдан бери сен заҳарлаган ёлғонда яшаб ичим заҳарга тўлиб кетди! Сен-ку, фақат заҳар сўзларни эшитяпсан холос. Мен эса бу заҳарда бир йил яшадим, ҳар куни минг марталаб ўлиб-тирилдим! Ҳар куни ўша қабрга борардим, сен ёқтирган гул билан сенинг ёнингга ҳар куни бордим. Сени қабринг дея ўша қабр билан худди сен билан гаплашётгандек соатлаб гаплашдим, кулдим, йиғладим. Атрофимдагилар мени телбага чиқаришганда ҳам уларга эътибор бермадим! Сен буни нималигини биласанми?! Айт биласанми?!-деб бор овози билан бақирди Беҳруз.

- Сизнингча, мен бахтдан сархуш яшадимми?! Тирик бўла туриб ўзини ўлганга чиқариш менга ҳузурмиди?! Ёки сиздан айрилиш менга роҳатмиди?!

- Унда нимага?! Нега бундай қилдинг?!
👍30
- Сизга ҳақиқат керакми?! Шуни билмоқчимисиз? Яхши жуда соз! Унда ҳозир нафақат билиб оласиз ҳақиқатни, балки ўз кўзларингиз билан кўрасиз ҳам!-дея ҳалатини замогини жаҳл билан ечди ва майкасини кўтарди. –Мана сизга ҳақиқат, шуни кўрмоқчимидингиз мана! Қаранг, яхшилаб қаранг!-дея қичқирди Гулноз кўзларидан дувиллаб ёш оқиб.

Беҳруз бу манзарани кўриб музлаб кетди, унинг дахшатидан қўрқувга тушганидан эмас, қизга раҳми келганидан. Чунки Гулнозанинг кўкраклари йўқ эди, ўрнида эса чандиқлар, тикилган жойларнинг излари бор эди холос. Кейин Гулноза халатини тақди.

- Хўш, нега жимсиз?! Қўрқиб кетдингизми бу дахшатдан?!

- Сен нималар деяпсан ўзи?! Мени шунчалик пасткаш деб ўйлайсанми?! Шунинг учун ўзингни ўлдига чиқардингми, айт фақат шунинг учунмиди?!

- Аслида мен ростдан ҳам руҳан ўлиб бўлганман. Фақат жисмимгина тирик холос. Бу аҳволда ўзим-ўзимдан нафратланаман, ўзимни кўришга кўзим йўғу, сизга қандай ўзимни илинишим мумкин эди?! Буни нималигини биласизми ўзи?! Кўкраксиз аёл аёлми?! Аёлми?!-бақирди Гулноз.

- Сенингча севги шуми?! Севги фақат қувончли, бахтли кунларда бирга бўлишми? Мен сени шу аҳволингда ҳам қабул қилган бўлардим! Лекин сен менга ҳатто танлаш имконини ҳам бермадинг!

- Айнан шунинг учун ҳам сиз учун ўзимни ўлдига чиқаришим керак эди. Мен бир умр аёлнинг тўлиқ бахтидан мосуво бўлиб ўтишингизни, менга ачиниб яшашингизни истамайман! Эшитяпсизми истамайман!

- Ачиниб?! Сен нима деяпсн ўзи?! Қанақа ачиниш?! Севган инсон ачинмайди, қайғуради, ғамхўрлик қилади, меҳр кўрсатади. Сен шуни ачиниш дейсанми?! Демак, оила қурганимизда шу аҳволга тушганингда менга ҳеч нарса демай қочиб кетаркансанда? Сенингча бу фидокорлик шундайми?! Адашасан, хато ўйларкансан. Бахт-бу дардли кунларда ҳам севган инсонингни ёнида бўлишингдир!

- Сизга айтишга осон, буни нима эканлигини ҳатто тасаввурам қилолмайсиз!

- Борди-ю, оёқларимни кесиб ташлашса, сенга айтмай, ҳеч нарса демай ўзимни ўлдига чиқарсам қабул қилармидинг буни?! Агар ҳамма сенга ўхшаб иш тутса дунёда бирор жуфтлик қоладими?! Ҳамманинг ўзига яраша дарди бор, дардмандлиги бор. Агар ҳамма мен касалман, энди бу аҳволимда севган инсонимга керагим йўқ деб ўзича иш тутаверса биласанми нима бўлади? Дунёда севги, нур қолмайди. Инсон шунақа аҳмоқона ўй-хаёллари билан нафақат ўзини, балки ёнидаги яқинларини ҳам азобга қўяди!

- Унда нима қилишим керак эди? Шу аҳволга тушишимни била туриб умрингизни хазон қилишим керакмиди?!

- Сен бу билан ҳаётимни гулга тўлдирдим деб ўйлаяпсанми?! Умрим хазон бўлиш-бўлмаслигини мен хал қилардим, сенинг хаққинг йўқ эди! Мен учун қарор қилишга, мени номимдан қарор қилишга хаққинг йўқ эди! Ўзимга қўйиб беришинг керак эди, танлашга имкон беришинг керак эди!

- Бу менинг ҳаётим, уни истаганча бошқаришга хаққим бор! Бир йил сизнингча мен азоб чекмадимми?! Бошимдан нималар ўтганини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?!-деди Гулноза.

- Сен ўйлашимга имкон қолдирдингми ҳеч?! Нега муносабатимизни фақат ўз фикрларинг, ўз қарорларинг билан ҳал қилиб қўяқолдинг нега?! Гапир?! Мен-чи, мен кимман ўзи?! Сен учун одамманми?!

- Мен ҳаммасини сизни бахтингиз учун қилдим! Чунки сизни севаман!

- Севаман?! Сени севгидан сўз очишга хаққинг йўқ! Сен севгини биласанми?! Гапирма! Севаман дема! Дема!-ўрнидан туриб бақирди Беҳруз. –Сен буни фидокорлик деяпсанми, сен шуни севги деяпсанми?! Севги ундай бўлмайди! Сен севгига арзимайсан! Бугун сенга бўлган севгим ўлди, тугади ҳаммаси! Сен тирилдинг, лекин севгим ўлди! Сен ҳатто нафратланишгаям нолойиқсан!

- Истаганингизча, бақиринг, чақиринг, нафратланинг! Лекин мен қароримдан афсусланмайман! Чунки бошида бу ҳақида сизга айтган тақдиримда ҳам икки дунёдаям сизга турмушга чиқмасдим!

- Барибир ўзимга қўйиб беришинг керак эди! Воз кечмайман деганимда ҳам сизга тегмайман десанг, нима обқочиб кетармидим?! Сен ундай қилмадинг, сен мени бир четга суриб ўзинг қарор қабул қилдинг!
👍23
- Бу аҳволимда қанча яшашимни билмайман. Бир йил. Беш йил, ўн йил хуллас, бу ҳақиқат!

- Ҳеч ким қанча яшашини билмайди, ҳаттоки соппа-соғ юрган одам ҳам! Сени бу ишингни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди! Энди мен учун аҳамияти йўқ қанча яшашингни! Бу мени ортиқ қизиқтирмайди, сен мени ортиқ қизиқтирмайсан! Мен учун энди йўқсан! Йўқ!-дея Беҳруз отилиб жаҳл билан чиқиб кетди.

Гулноза эса юм-юм йиғлаганича қолаверди. Беҳруз жаҳл билан машинага ўтирди, кун ҳам кеч бўлиб қолганди.

Йўлда тўхтаб дуч келган кафе-барга кириб, берменнинг ёнига бориб ўтирди.

- Менга ўткиридан қуйинг,-деди.

- Марҳамат.

Беҳруз бир кўтаришда ичиб юборди ва шу заҳоти юзи бужмайиб кетди. Қандай ичишаркин бу заҳарни, деди ўзига ўзи.

- Яна қуйинг,-дея барменга қадаҳни узатди.

Яна ва яна ичди, ичаверди. Ўзи аслида Беҳруз умуман ичмасди, ичкиликни ёқтирмасди. Лекин ҳозир кўзига шундан бошқа нарса кўринмаётганди.

Кафе-бар бўлгани учун мусиқа ҳам баланд эди, ҳамма ҳар хил сабабдан ўтирарди. Кимдир туғилган кунини нишонлаётганди, кимдир дўстлари билан ўтирарди, яна кимдир овқатланишга кирганди.

Беҳрузни эса ҳеч нарса қизиқтирмасди ҳозир, у фақат ичарди. У бир соатча ўтирди, лекин ичидаги оловнинг, нафратнинг заҳри ароқ заҳридан барибир устун келди. У қанча ичмасин барибир маст бўла олмади, қалбидаги оғриқ, алам кетмади.

Шу пайт ёнига бир қиз келиб ўтирди. Кўринишидан бу ерни “гуллатиб”, барларда анча “суяги қотган” қиз эканлигини билиш қийин эмасди.

- Шундай ажойиб жойда бир ўзингиз ичяпсизми?-деди карашма қилиб.

- Нима шерик қилишимни кутяпсизми?

- Меҳмон қилсангиз жоним билан рози бўлардим,-деб қўлини Беҳрузнинг елкасига қўйди қиз.

- Биласизми,-дея унинг қўлини ўзидан олиб ташлади Беҳруз. –Меҳмондўст эркаклар тоифасидан эмасман, хайр,-деб ҳисобни бериб чиқиб кетди.

Кўчага чиқди, салқин ҳаводан тўйиб нафас олди. Кейин машинасига ўтирди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30❤6😢5🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bayram, Ramazon!🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Dilmurod Rahimov-Sog'indikku Rosullulloh.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
АЁЛЛАРГА МИНГ РАХМАТ

Эрта-ю кеч югурар,
Бир жонига минг захмат.
Хамма ишга улгурар,
Аёлларга минг рахмат.

Тандири бор, нони бор,
Товуғи бор, дони бор,
Ростданам қирқ жони бор,
Аёлларга минг рахмат.

Шунча кўп иш қилса хам,
Қилганин қилмас, миннат.
Қанча мақтасангиз кам,
Аёлларга минг рахмат.

Ба'зи эркаклар жохил,
Аёлга қилар, жахл,
Аёл не қилсин ахир?
Аёлларга минг рахмат.

Аёлларга беринг, баҳт,
Аёлни қилинг хурмат,
Яҳшиям аёллар бор,
Аёлларга минг рахмат.

Ҳушнуд Рахим ёзди, шеър,
Аёлларга рахмат дер,
Рахмат айтсин, хар бир эр,
Аёлларга минг рахмат.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤3🔥3
Nega reaksiyala kam 😟
❤56👍5🔥5
📚Ҳаётимсан!


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

5-қисм

- Адаси, ўғлингиз кеч қолди-я, тинчликмикин ишқилиб? Ҳеч бунақа кечикмасди,-сўради дилига хавотир оралаб Дилором опа.

- Ҳадемай келиб қолади, нима у сенга қиз боламидики, хавотир оласан?

- Э сизни доим бир жавобингиз тайёр! Болам бўлгандан кейин хавотир оламанда! Қизиқсиза тавба! Ҳеч бунақа кечикмасди, қабристондан тўғри уйга келарди, кеч қолса қўнғироқ қилиб қўярди. Ҳозир бўлса на телефонга жавоб беради, на ўзи қилгани йўқ.

- Келиб қолар ҳозир, яна бироз кутиб тур. Ўғлинг кап-катта йигит бўлса, худди ёш боладек дарров ваҳима қиласана э!

- Адаси, шу маҳалгача қабристонда ўтирган бўлмасин тағин? Бу яхшимас ахир.

- Йўғе шу қоронғидая? У ерда бўлмаса керагов.

- Э ким билади бунингизни! Ишқилиб эсон-омон уйга келсинда.

Шу пайт уйга Беҳруз кириб келди, Дилором опа ҳовлига чиқди дарров.

- Беҳруз келдингми, болам? Роса хавотир олдим-ку ахир, телефон ҳам қилмайсан ё кўтармайсан-деб ўғлига кўзи тушиб ҳайратдан тили айланмай қолди.

У ширакайф аҳволда эди, деярли маст эди, лекин хуши жойида эди. Уни бу аҳволда ҳеч кўрмаган онаси бироз жим бўлиб қолди, чунки Беҳруз унақа йигит эмасди. Ҳаттоки севгилиси Гулноза ўлганида ҳам бундай иродасизликка бормаганди.

-Ассалому-алайкум, Дилором Султон! Яхшимисиз, яхши ўтирибсизларми?-деди келиб онасини қучоғлади Беҳруз.

- Сархушмисан?! Қаерда бунча ичдинг, нега ичдинг?! Бунақа қилиғинг йўқ эди-ку, Беҳруз?! Бу нима аҳвол?

- Узр, онажоним, кечиринг. Мендек нодон ўғлингизни кечиринг. Бошқа мени бу аҳволда кўрмайсиз, сўз бераман хўп?-дея кўтаринки руҳда гапирди Беҳруз.

- Болам нима бўлди ўзи? Аданг кўрсалар нима дейдилар ҳозир? Нега бунақа ичдинг?

- Нишонладим! Онажоним, нишонладим!

- Нишонладим? Нимани нишонладинг?-деди бир қўли билан қучиб турган ўғлини ичкарига киришга ундади Дилором опа.

- Гулнозни тириклигини нишонладим! Ва унга бўлган севгим ўлганини нишонладим!-деди Беҳруз бирдан маъюс тортиб.

- Астағфируллоҳ, тавба дегин, болам, нималар деяпсан ўзи?!

- Нима гап, нега уйга кирмаяпсизлар-деди Шуҳрат ака ҳовлига чиқиб.

- Ассалому-алайкум ада,-деди Беҳруз ерга қараб, бироз чайқалиб.

- Ичганмисан? Бу нима аҳвол?

- Узр ада, бу бошқа такрорланмайди.

- Адаси бунингиз бўлар-бўлмас гапларни алжираяпти.

- Э алжирайдида заҳар ютиб келгандан кейин! Ҳа нима бўлди ўзи, қаерда бунча бўкишга улгурдинг?

- Ада Гулнозни кўрдим.

- Вой шўрим, болам эсдан оғиб қолибди-деди кўзларидан ёш чиқиб Дилором опанинг.

- Ойи, мени бугун ақлдан оздиришди, мени бугун жинни қилишди! Мен Гулнозни кўрдим, у билан ҳозир сиз билан қандай гаплашиб турган бўлсам, шундай гаплашдим.

- Вой, унақа дема, жон болам, ундай дема! Мени унақа қўрқитма ўғлим, сени нима жин уриб қўйди ўзи? Нималар деяпсан?-деб йиғлади онаси.

- Нега ишонмайсиз у тирик деяпман.

- Бас қил, нималар деётганингни ўзинг биласанми?! Азбаройи ичганингдан ақлингниям йўқотиб қўйдингми?! Эсинг жойидами ўзи сен болани ё бутунлай эсингни еб қўйдингми?!-деди дадаси тутоқиб.

- Ада Гулноз ўлмаган, у тирик, ҳозир унинг ёнидан келяпман!

- Беҳруз, қабристонга қатнайвериб телба бўлиб қолдингми, ўғлим? Ўлган одам қандай қилиб тирикка айланади? Сенга неча марта айтдим, ҳадеб у ерга боравермагин, қиз бечорани руҳини қийнайвермагин дедим. Мана энди аҳволингни кўр!-деди онаси куйиниб.

- У бечора эмас! У ёлғончи! У мени ҳаётимни заҳарлади, мен учун қарор қилиб мени одам ўрнида ҳам кўрмади, фикримни сўрамади ҳам! Ёмон кўраман уни! Нафратланаман ундан!-дея Беҳруз хонасига чиқиб кетди.

- Мен сизга айтдим, қабристонга қатнаши хосиятсиз дедим, ҳадеб у ерга бориб кўз-ёш қилиши Худога ҳам хуш келмайди дедим. Қаттиқроқ гапиринг, мажбурлаб бўлса ҳам уйлантириб қўяйлик дедим. Домлага ўқиттирайлик деб сизга Худони зорини қилдим. Йўқ, сиз қулоқ солмадингиз! Ёш боламиди сенга, ўзига келиб қолади, бироз кутиб тур деб мени воҳима қилаётганга чиқардиз. Хўш нима бўлди? Кўринг энди аҳволини! Энг ишонганим, энг суянганим жоним боламни қай аҳволдалигини кўринг,-деди Дилором опа йиғлаб.

- Ҳой, барака топгур, нега бирдан хулоса чиқарасан а? Бироз шошмагин, эртага ўзига келсин, яхшилаб гаплашаман.
👍23❤3
- Нега бирдан йиғи-сиғи қилиб одамни эзасана? Нима сенингча мен қайғурмаяпманми? У мениям болам. Энди сал хавотиргаям домлага оборасанми? Э кўряпман, кўча-куйда эшитяпман ўша домлаларингниям қанақалигини! Ҳаммасини дарди бир.

- Бирам ақллисизки!

- Ол, ҳамма аламингни мендан ол! Севиб девона бўладиган ўғлинг, мен айбдорман! Нима у беш ёшар болами сенга қўл-оёғини боғлаб уйлантириб қўйсанг ё домлага оборсанг?! Э ўша севгиниям чиқарганни!
Шу пайт Беҳруз қўлида бир уюм нарсаларни кўтариб келиб ерга ташлади. У ерда Гулнозанинг расмлари, қанақадир совғага берилган нарсалар, соат, яна бир нималар бор эди.

- Ҳой, бола нима қилмоқчисан?-деди Шуҳрат ака.

- Беҳруз, нималар қиляпсан, болам, бунақа эмасдинг-ку? Бугун сени нима жин урди ўзи?-деб йиглади онаси.

- Ёқаман, ҳаммасини ёқиб юбораман. Уни эслатадиган ҳеч нарса қолмасин, керакмас, уни бошқа севмайман!-деб гугурт чақиб нарсаларга ўт қўйди Беҳруз.

- Ҳой, бола, эсингни йиғ, аҳмоқлик қилма!

- Шунча пайт аҳмоқ бўлган эканман, ада! У мени алдабди, ўзини ўлдига чиқариб мени аҳмоқ қилибди!-овози ҳовлини тутди Беҳрузнинг.

- Ҳой секинроқ гапир, қўшнилар эшитса нима дейди, шарманда қиласан-ку болам,-деди жони ҳалак бўлиб Дилором опанинг.

Нарсалар бир зумда ёниб кулга айланди. Беҳруз ерга ўтириб қолди.

- Бўлдими, ёқиб кўнглинг жойига тушдими? Хонангга чиқиб ухла, сен билан эртага гаплашаман-деб Шуҳрат ака хонасига чиқиб кетди.

- Болам, юр уйга кирайлик, кўча совуқ, шамоллаб қоласан.
Беҳруз ўрнидан туриб бир қўли билан онасини қучиб олди, улар ичкарига кириб юқорига кўтарилишди.

- Ойи, мени кечиринг, сизниям анча қийнаб юбордима?

- Унақа дема болам, мен онангман, ҳеч қачон қийналмайман, менга малол келмайсан болам.

- Мени эсдан огиб қолди деб ўйлаяпсиза? Мен соппа-соғман ойи, ақлдан озганим йўқ-деди жойига ётиб Беҳруз.

Дилором опа унинг бошини силади, кўзларидан ёш оқарди.

- Ким сени жинни деяпти, болам, унақа эмас.

- Унда менга худди телбага қарагандай қарашни, гапиришни бас қилинг. Тўғри гапиринг, менга ачиниб қараманг илтимос. Мен ўзимдаман, ақлим ҳам жойида, ҳа тўйиб ичдим. Лекин нима деётганимни биламан ойи.

- Ўзингни кўп қийнама, ухлаб дамингни ол. Эртага гаплашамиз, ўғлим-дея хонадан чиқиб кетди Дилором опа.

Беҳруз анчагача ухлолмади. Боши ғувилларди, юраги ўртанаётганди. Қандай қилиб инсон бу даражагача бориши мумкин ахир? Мени туйғуларим, ҳисларим ҳеч нарсами?! Нега ўзича қарор қилади? Мен учун шундай қилди ҳам дейлик, барибир охири билдим-ку ҳақиқатни. Нима ўзгарди, унга бўлган нафратдан бошқа ҳеч нарса қолмади дилимда. Бу қарори аввал бошдан хато эди, нима бўлишидан қатъий назар бир марта имкон бериши керак эди, ўзимга қўйиб бериши керак эди. Ахир мен ҳам чакана азоб чекдимми?! Майли у айтганча бўлақолсин, мен учун йўқ бўлишни истаганмиди, шунчалар ёнида бўлишимни истамай ўлимдек фожеани саҳналаштирганмиди тамом, у мен учун энди йўқ! Йўқ! Кейин Беҳруз ухлаб қолди.

Дилором опа ётоқхонхонага кирди, эри ҳалиям ухламаганди.

- Ухладими?

- Ухлади шекилли. Адаси, ичкиликка ўрганиб қолсая?

- Нега дарров ёмон хаёлларга борасана, Дили? Ахир ўғлинг тарбияли, тартибли, ўзини босиб олган йигит. Унинг бугунги иши енгиллик эмас, нимадир бўлганки, у шу йўлни малҳам деб кўрган. Нуқул ёмон нарсаларни ўйлайверасана?

- Бу аҳволини кўргач яхши нарса келадими одамни бошига?

- Борди-ю унинг гапида жон бўлса-чи? Ўша қиз тирик бўлса-чи?

- Қанақасига тирик бўлсин ўлган одам қизиқсиза?

- Балки ўғлинг хақдир, нимадир бўлиб қизни ўлди дейишга мажбур бўлгандир ота-онаси. Бўлиши мумкин-ку? Ҳа, ҳа аниқ бир жиддий сабаб бўлган, кейин ўғлингга уни ўлди дейишган, кейин ўғлинг буни бирдан билиб қолиб аламига чидолмай ичган.

- Пуаро бўлиб кетинге! Тавба-тавба! Нималарни ўйлаб топмайсиза? Ахир ота-она учун осон эканми тирик фарзандини ўлдига чиқариш?! Яна онасининг ўзи ўғлингизга қизини қабрини кўрсатган-ку? Она дегани шунчаликка бормас?

- Э буни ҳаёт деб қўйибди! Ҳаёт бошига солган бўлса, демак шундай қилишга мажбур бўлишганда. Вазиятни билмайсан-ку?
👍29