🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
📚Ҳаётимсан!


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

4-қисм

- Беҳруз, ўғлим-дея унга яқин бормоқчи эди Гулнозани ойиси лекин Беҳруз бунга имкон бермади.

- Яқинлашманг! Менга яқинлашманг!

- Болам-дея сўзга кирган Музроб бобога ҳам оғиз очиришга имкон бермади у.

- Гапирманг... ҳеч нарса деманг! Ҳеч ким... ҳеч ким билмаганда, кўрмаганда ҳам сиз билардингиз-ку бобо?! Суҳбатларим, кулгуларим, кўз-ёшларимни кўрардингиз-ку?! Нима учун? Нима гуноҳим учун?!

- Ўзингизни босинг, илтимос бироз тинчланинг.

- Тинчланай?! Қандай қилиб?! Қандай тинчланай ахир?! Бобо, сиз нега, қандай бунга рози бўлдингиз?!

- Беҳруз, отани айбламанг, уларнинг мутлақо айблари йўқ бунда. Ҳаммаси мен билан Гулнозни деб, иккимиз отанинг ёнига йиғлаб келаверганимиздан зўрға бунга кўнгандилар. Уларнинг айблари йўқ, уларни айбламанг илтимос, улар шундай қилишга мажбур эдилар, уларни биз мажбур қилдик. Билсам шундоқ ҳам уларни шунча пайт виждон азобида қолдирибмиз. Биз сизни аллақачон оила қуриб кетгансиз деб ўйлагандик, отани ҳам бошида шунга ишонтирганмиз,-деди йиғлаб қизни онаси.

- Болам, мен Аллоҳ гувоҳлигида ичган қасамимни бузолмасдим. Лекин буни охири яхши бўлмаслигини ҳам билардим. Мен ўзимни оқламайман, кечиринг. Бу менинг сирим эмас, бу омонат сирни эгаси сизга айтгани маъқул, мен борай. Бошқа кўришмасак... мендан рози бўлинг,-дея улардан узоқлашди Музроб бобо.

- Беҳруз,-дея гап бошлаганди Беҳруз шартта Ҳаётхон опанинг гапини бўлди.

- Ким? У кимнинг қабри?

- Бир қариндошимизнинг. Олдин эшитинг.

- Нега?! Нима учун бундай қилдингиз? Гулноз ёш, лекин сиз-чи? Онаси бўла туриб бундай қабиҳ ёлғонга қандай рози бўлдингиз?! Она бўла туриб қандай менга бегона кабрни кўрсатиб бунда қизим ётибди дея олдингиз?! Бунга қандай иродангиз етди?! Демак, ҳаммаси саҳналаштирилган театр эди тўғрими? Менга ўлганига бир ой бўлди дегандингиз ўшанда, кейин бу ерга олиб келиб қабрни кўрсатдингиз. Буни саҳналаштириш қийин бўлмаган сизларга албатта! Режиссор эса Гулноз!

- Қулоқ солинг, ҳозир ўзингизда эмассиз, жаҳл устида нималар деётганингизни билмаяпсиз.

- Жаҳл устида?-заҳаромуз кулди Беҳруз. -Нима дейишимни кутяпсиз? Бир йил... мана шу бир йил сиз мендан нималар ўтганини билармикинсиз?! Ҳар куни ўлиб тирилдим. Уни ўлди, тақдирга тан беринг деб бир йил ўтиб у тирик эди, биз сизга театр саҳналаштиргандик деб турсангиз, нима бахтдан осмонларга сакрашимни кутганмидингиз?!

-Сизни тушуниб турибман, лекин ўшанда чорасиз эдик, бизни шундай қилишга Гулноз мажбурлади. Сиз учун, сизни бахтли яшасин, деб шундай қилди болам бояқиш-кўзларидан дувиллаб ёш оқиб.

- Мен учун? Бахтим учун?! Офарин! Қойилман! Қандай олийжаноблик! Қаранг бахтдан сархуш одамга ўхшайманми?! Аҳволимга қаранг, хўш кўзларим қувончдан порлаб турганини кўряпсизми? Қани? Қаерда у?

- Эртага Тошкентга келади.

- Ўўў шахсан ўзим аэропортда кутиб оламан нима дейсиз?

- Уйингизга боринг илтимос, сал ўзингизга келинг, кейин ҳаммасини тушунтириб берамиз.

- Мени ўзимдан бегона қилган сизлар эмасми?

Шу пайт Ҳаётхон опанинг телефони жиринглади, босиб қўйса ҳам устма-уст қўнғироқ бўлавергач жавоб беришга мажбур бўлди.

- Алло, адаси агар жуда муҳим бўлмаса бироздан кейин гаплашайлик.

- Сюрприз онажоним!-деган овоз келди гўшакдан.

-Гулноз?!-дея Беҳрузга қаради Ҳаётхон опа. –Ахир эртага келишинг керак эди-ку?

- Шундай бўлиб қолди, ойи, нима хурсанд эмасмисиз? Тинчликми овозингиз титраяпти, туззумисиз?

- Яхшиман, мен бироздан сўнг бораман-дейишга ҳам улгурмасдан Беҳруз шартта туриб Ҳаётхон опанинг қўлидан телефонни олиб ўчирди.

- Вой, бу нима қилганингиз?

- Кетдик, Гулнозга мен ҳам сюрприз қилай! Мен ҳаммасини ўзидан эшитмоқчиман, эшитиб ҳаммасини тугатмокчиман!

-Лекин...

-Кетдик,-дея Беҳруз машинаси томон тез-тез қадамлар билан юриб кетди.

Катта тезлик билан уларнинг уйларига етиб келди, лекин машинани қандай бошқариб келганини билмасди. Ичкарига Ҳаётхон опани кутиб ҳам ўтирмасдан отилиб кирди.
👍30
- Гулноз! Гулноз!-дея бақирди кира солиб.

- Ҳой, секинроқ, қўшнилар эшитса нима дейди,-деб жони ҳалак бўлди Ҳаётхон опанинг.

- Нима гап, нималар бўляпти?-деб ичкари эшикдан чиқиб келган Дилшод аканинг кўзлари Беҳрузга тушгач, ҳаммасини тушунди.

- Гулноз қани? Қаерда у?!

- У юқорида, борингда гаплашиб олинг,-деб ичкарига киришини қўли билан имо қилди Дилшод ака.

Беҳруз отилиб ичкарига кириб кетди.

- Адаси...

- Шошма, энди сен аралашма! Охири қўркқаним бошимга тушди. Йигитнинг олдида қизингам, сен ҳам бирдек айбдорсанлар, камига мениям, бечора чолниям қўшдиларинг бунга! Шундай қилсак ҳаммага яхши бўлади дедиларинг! Мана энди кўр нима бўлганини! Қизинг игнамидики, бутун умр уни Беҳруздан яшириб этагингга яшириб юрсанг?! Энди буёғига жим тур, бақирсин, чақирсин, хуморидан чиқсин! Бундан баттаридан Худо асрасин деб дуо қил, нодон хотин.

- Худди биз атай шундай қилгандек жаҳл қилишингизни қаранг. Ахир қизим бечора ҳам Худога нима ёзган эканки, пешонаси бунчалар шўр бўлмаса,-дея ўксиб-ўксиб йиғлади Ҳаётхон опа.

Беҳруз юқорига кўтарилди, ҳамма эшикларни бир-бир очиб чиқди ва охири Гулноз турган хонани эшигини очди. Гулнозга кўзи тушди-ю бутун вужуди музлаб кетди, ранглари оқарди. Ахир бир йилдан бери ўлган деб юрган одамингизни тирик ҳолда кўриб турсангиз, яна у жонингиздан суйган инсонингиз бўлса инсон қай аҳволга тушарди, ичкарига бир қадам ташлади.

-Сиз?!-деди унга тикилиб қолган Гулноза.

Бундай бўлишини умуман кутмаганди у, шу боис унинг ҳам вужуди титраб кетди.
Беҳруз ундан кўзларини узмаган ҳолда тикилиб турарди, фақат бу нигоҳларда энди меҳр эмас кучли бир нафрат учқун сочаётганди.

- Сиз бу ерда нима қиляпсиз?! Ахир қандай билдингиз?!

- Ишонмагандим-деди Беҳруз жуда сокинлик билан. –Сени тирик дейишса ақлдан оздим шекилли, деб ўйлаб тириклигингга ишонмагандим. Лекин ҳозир сени кўриб, ўзимнинг аҳмоқлигимга ишониб кетяпман,-дея деворга суянган ҳолда ерга ўтириб қолди Беҳруз.

- Беҳруз,-дея Гулноза у томонга келмоқчи эди лекин бунга Беҳруз имкон ҳам қолдирмади.

- Яқинлашма менга! Ўша ерда тур, келма! Бир қадам ҳам ташлама!-дея Беҳруз юрагини ушлади.

- Сизга нима бўлди, сув берайми?-дея жон ҳолатда сўради Беҳрузни аҳволини кўриб қўрқиб кетган  Гулноза.

- Яқинлашма дедим сенга!-дея энди бақирди Беҳруз.

- Аҳволингиз ёмон, ҳеч бўлмаса сув ичинг.

- Сув дейсанми?! Шунча пайт заҳар берганинг камми?! Энди сув тутмоқчимисан?! Бир йил заҳар ютганим камми сенга?!

- Беҳруз, сизни ҳеч нарсадан хабарингиз йўқ.

- Мен сен учун одаммидимки, хабарим бўлса?! Сен учун кимман ўзи?! Йўқ сен кимсан ўзи?!

- Беҳруз тинчланинг илтимос.

- Қандай тинчланай?! Қандай қилиб айт?! Нега ҳамма менга тинчлан дейди?! Бу арзимаган гапми?! Бировнинг ҳаётини зулматга айлантириш, ўйинчоқ қилиш, заҳар қилиш арзимаган гапми?!-деди бақириб, унинг овози бутун хонани тутиб турарди.

- Шошманг, тушунтириб берай ахир!

- Эндими?! Сенингча сал кеч эмасми?!

- Мен ҳаммасини сиз учун қилдим!

- Мен учун?! Қандай илтифот, қандай олийжаноблик! Нима энди раҳматлар айтиб сени бағримга босишимни кутяпсанми?!-деди Беҳруз заҳархандалик билан кулиб.

- Бунча заҳарли гаплар айтмасангиз?-деди Гулноза ундан ҳеч бундай гапларни эшитмагани учун кўнглига оғир ботиб.

- Ёқмаяптими?! Бир йилдан бери сен заҳарлаган ёлғонда яшаб ичим заҳарга тўлиб кетди! Сен-ку, фақат заҳар сўзларни эшитяпсан холос. Мен эса бу заҳарда бир йил яшадим, ҳар куни минг марталаб ўлиб-тирилдим! Ҳар куни ўша қабрга борардим, сен ёқтирган гул билан сенинг ёнингга ҳар куни бордим. Сени қабринг дея ўша қабр билан худди сен билан гаплашётгандек соатлаб гаплашдим, кулдим, йиғладим. Атрофимдагилар мени телбага чиқаришганда ҳам уларга эътибор бермадим! Сен буни нималигини биласанми?! Айт биласанми?!-деб бор овози билан бақирди Беҳруз.

- Сизнингча, мен бахтдан сархуш яшадимми?! Тирик бўла туриб ўзини ўлганга чиқариш менга ҳузурмиди?! Ёки сиздан айрилиш менга роҳатмиди?!

- Унда нимага?! Нега бундай қилдинг?!
👍30
- Сизга ҳақиқат керакми?! Шуни билмоқчимисиз? Яхши жуда соз! Унда ҳозир нафақат билиб оласиз ҳақиқатни, балки ўз кўзларингиз билан кўрасиз ҳам!-дея ҳалатини замогини жаҳл билан ечди ва майкасини кўтарди. –Мана сизга ҳақиқат, шуни кўрмоқчимидингиз мана! Қаранг, яхшилаб қаранг!-дея қичқирди Гулноз кўзларидан дувиллаб ёш оқиб.

Беҳруз бу манзарани кўриб музлаб кетди, унинг дахшатидан қўрқувга тушганидан эмас, қизга раҳми келганидан. Чунки Гулнозанинг кўкраклари йўқ эди, ўрнида эса чандиқлар, тикилган жойларнинг излари бор эди холос. Кейин Гулноза халатини тақди.

- Хўш, нега жимсиз?! Қўрқиб кетдингизми бу дахшатдан?!

- Сен нималар деяпсан ўзи?! Мени шунчалик пасткаш деб ўйлайсанми?! Шунинг учун ўзингни ўлдига чиқардингми, айт фақат шунинг учунмиди?!

- Аслида мен ростдан ҳам руҳан ўлиб бўлганман. Фақат жисмимгина тирик холос. Бу аҳволда ўзим-ўзимдан нафратланаман, ўзимни кўришга кўзим йўғу, сизга қандай ўзимни илинишим мумкин эди?! Буни нималигини биласизми ўзи?! Кўкраксиз аёл аёлми?! Аёлми?!-бақирди Гулноз.

- Сенингча севги шуми?! Севги фақат қувончли, бахтли кунларда бирга бўлишми? Мен сени шу аҳволингда ҳам қабул қилган бўлардим! Лекин сен менга ҳатто танлаш имконини ҳам бермадинг!

- Айнан шунинг учун ҳам сиз учун ўзимни ўлдига чиқаришим керак эди. Мен бир умр аёлнинг тўлиқ бахтидан мосуво бўлиб ўтишингизни, менга ачиниб яшашингизни истамайман! Эшитяпсизми истамайман!

- Ачиниб?! Сен нима деяпсн ўзи?! Қанақа ачиниш?! Севган инсон ачинмайди, қайғуради, ғамхўрлик қилади, меҳр кўрсатади. Сен шуни ачиниш дейсанми?! Демак, оила қурганимизда шу аҳволга тушганингда менга ҳеч нарса демай қочиб кетаркансанда? Сенингча бу фидокорлик шундайми?! Адашасан, хато ўйларкансан. Бахт-бу дардли кунларда ҳам севган инсонингни ёнида бўлишингдир!

- Сизга айтишга осон, буни нима эканлигини ҳатто тасаввурам қилолмайсиз!

- Борди-ю, оёқларимни кесиб ташлашса, сенга айтмай, ҳеч нарса демай ўзимни ўлдига чиқарсам қабул қилармидинг буни?! Агар ҳамма сенга ўхшаб иш тутса дунёда бирор жуфтлик қоладими?! Ҳамманинг ўзига яраша дарди бор, дардмандлиги бор. Агар ҳамма мен касалман, энди бу аҳволимда севган инсонимга керагим йўқ деб ўзича иш тутаверса биласанми нима бўлади? Дунёда севги, нур қолмайди. Инсон шунақа аҳмоқона ўй-хаёллари билан нафақат ўзини, балки ёнидаги яқинларини ҳам азобга қўяди!

- Унда нима қилишим керак эди? Шу аҳволга тушишимни била туриб умрингизни хазон қилишим керакмиди?!

- Сен бу билан ҳаётимни гулга тўлдирдим деб ўйлаяпсанми?! Умрим хазон бўлиш-бўлмаслигини мен хал қилардим, сенинг хаққинг йўқ эди! Мен учун қарор қилишга, мени номимдан қарор қилишга хаққинг йўқ эди! Ўзимга қўйиб беришинг керак эди, танлашга имкон беришинг керак эди!

- Бу менинг ҳаётим, уни истаганча бошқаришга хаққим бор! Бир йил сизнингча мен азоб чекмадимми?! Бошимдан нималар ўтганини ҳеч ўйлаб кўрдингизми?!-деди Гулноза.

- Сен ўйлашимга имкон қолдирдингми ҳеч?! Нега муносабатимизни фақат ўз фикрларинг, ўз қарорларинг билан ҳал қилиб қўяқолдинг нега?! Гапир?! Мен-чи, мен кимман ўзи?! Сен учун одамманми?!

- Мен ҳаммасини сизни бахтингиз учун қилдим! Чунки сизни севаман!

- Севаман?! Сени севгидан сўз очишга хаққинг йўқ! Сен севгини биласанми?! Гапирма! Севаман дема! Дема!-ўрнидан туриб бақирди Беҳруз. –Сен буни фидокорлик деяпсанми, сен шуни севги деяпсанми?! Севги ундай бўлмайди! Сен севгига арзимайсан! Бугун сенга бўлган севгим ўлди, тугади ҳаммаси! Сен тирилдинг, лекин севгим ўлди! Сен ҳатто нафратланишгаям нолойиқсан!

- Истаганингизча, бақиринг, чақиринг, нафратланинг! Лекин мен қароримдан афсусланмайман! Чунки бошида бу ҳақида сизга айтган тақдиримда ҳам икки дунёдаям сизга турмушга чиқмасдим!

- Барибир ўзимга қўйиб беришинг керак эди! Воз кечмайман деганимда ҳам сизга тегмайман десанг, нима обқочиб кетармидим?! Сен ундай қилмадинг, сен мени бир четга суриб ўзинг қарор қабул қилдинг!
👍23
- Бу аҳволимда қанча яшашимни билмайман. Бир йил. Беш йил, ўн йил хуллас, бу ҳақиқат!

- Ҳеч ким қанча яшашини билмайди, ҳаттоки соппа-соғ юрган одам ҳам! Сени бу ишингни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди! Энди мен учун аҳамияти йўқ қанча яшашингни! Бу мени ортиқ қизиқтирмайди, сен мени ортиқ қизиқтирмайсан! Мен учун энди йўқсан! Йўқ!-дея Беҳруз отилиб жаҳл билан чиқиб кетди.

Гулноза эса юм-юм йиғлаганича қолаверди. Беҳруз жаҳл билан машинага ўтирди, кун ҳам кеч бўлиб қолганди.

Йўлда тўхтаб дуч келган кафе-барга кириб, берменнинг ёнига бориб ўтирди.

- Менга ўткиридан қуйинг,-деди.

- Марҳамат.

Беҳруз бир кўтаришда ичиб юборди ва шу заҳоти юзи бужмайиб кетди. Қандай ичишаркин бу заҳарни, деди ўзига ўзи.

- Яна қуйинг,-дея барменга қадаҳни узатди.

Яна ва яна ичди, ичаверди. Ўзи аслида Беҳруз умуман ичмасди, ичкиликни ёқтирмасди. Лекин ҳозир кўзига шундан бошқа нарса кўринмаётганди.

Кафе-бар бўлгани учун мусиқа ҳам баланд эди, ҳамма ҳар хил сабабдан ўтирарди. Кимдир туғилган кунини нишонлаётганди, кимдир дўстлари билан ўтирарди, яна кимдир овқатланишга кирганди.

Беҳрузни эса ҳеч нарса қизиқтирмасди ҳозир, у фақат ичарди. У бир соатча ўтирди, лекин ичидаги оловнинг, нафратнинг заҳри ароқ заҳридан барибир устун келди. У қанча ичмасин барибир маст бўла олмади, қалбидаги оғриқ, алам кетмади.

Шу пайт ёнига бир қиз келиб ўтирди. Кўринишидан бу ерни “гуллатиб”, барларда анча “суяги қотган” қиз эканлигини билиш қийин эмасди.

- Шундай ажойиб жойда бир ўзингиз ичяпсизми?-деди карашма қилиб.

- Нима шерик қилишимни кутяпсизми?

- Меҳмон қилсангиз жоним билан рози бўлардим,-деб қўлини Беҳрузнинг елкасига қўйди қиз.

- Биласизми,-дея унинг қўлини ўзидан олиб ташлади Беҳруз. –Меҳмондўст эркаклар тоифасидан эмасман, хайр,-деб ҳисобни бериб чиқиб кетди.

Кўчага чиқди, салқин ҳаводан тўйиб нафас олди. Кейин машинасига ўтирди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30❤6😢5🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bayram, Ramazon!🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Dilmurod Rahimov-Sog'indikku Rosullulloh.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤2
АЁЛЛАРГА МИНГ РАХМАТ

Эрта-ю кеч югурар,
Бир жонига минг захмат.
Хамма ишга улгурар,
Аёлларга минг рахмат.

Тандири бор, нони бор,
Товуғи бор, дони бор,
Ростданам қирқ жони бор,
Аёлларга минг рахмат.

Шунча кўп иш қилса хам,
Қилганин қилмас, миннат.
Қанча мақтасангиз кам,
Аёлларга минг рахмат.

Ба'зи эркаклар жохил,
Аёлга қилар, жахл,
Аёл не қилсин ахир?
Аёлларга минг рахмат.

Аёлларга беринг, баҳт,
Аёлни қилинг хурмат,
Яҳшиям аёллар бор,
Аёлларга минг рахмат.

Ҳушнуд Рахим ёзди, шеър,
Аёлларга рахмат дер,
Рахмат айтсин, хар бир эр,
Аёлларга минг рахмат.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤3🔥3
Nega reaksiyala kam 😟
❤56👍5🔥5
📚Ҳаётимсан!


Муаллиф: Шаҳноза Жураева

5-қисм

- Адаси, ўғлингиз кеч қолди-я, тинчликмикин ишқилиб? Ҳеч бунақа кечикмасди,-сўради дилига хавотир оралаб Дилором опа.

- Ҳадемай келиб қолади, нима у сенга қиз боламидики, хавотир оласан?

- Э сизни доим бир жавобингиз тайёр! Болам бўлгандан кейин хавотир оламанда! Қизиқсиза тавба! Ҳеч бунақа кечикмасди, қабристондан тўғри уйга келарди, кеч қолса қўнғироқ қилиб қўярди. Ҳозир бўлса на телефонга жавоб беради, на ўзи қилгани йўқ.

- Келиб қолар ҳозир, яна бироз кутиб тур. Ўғлинг кап-катта йигит бўлса, худди ёш боладек дарров ваҳима қиласана э!

- Адаси, шу маҳалгача қабристонда ўтирган бўлмасин тағин? Бу яхшимас ахир.

- Йўғе шу қоронғидая? У ерда бўлмаса керагов.

- Э ким билади бунингизни! Ишқилиб эсон-омон уйга келсинда.

Шу пайт уйга Беҳруз кириб келди, Дилором опа ҳовлига чиқди дарров.

- Беҳруз келдингми, болам? Роса хавотир олдим-ку ахир, телефон ҳам қилмайсан ё кўтармайсан-деб ўғлига кўзи тушиб ҳайратдан тили айланмай қолди.

У ширакайф аҳволда эди, деярли маст эди, лекин хуши жойида эди. Уни бу аҳволда ҳеч кўрмаган онаси бироз жим бўлиб қолди, чунки Беҳруз унақа йигит эмасди. Ҳаттоки севгилиси Гулноза ўлганида ҳам бундай иродасизликка бормаганди.

-Ассалому-алайкум, Дилором Султон! Яхшимисиз, яхши ўтирибсизларми?-деди келиб онасини қучоғлади Беҳруз.

- Сархушмисан?! Қаерда бунча ичдинг, нега ичдинг?! Бунақа қилиғинг йўқ эди-ку, Беҳруз?! Бу нима аҳвол?

- Узр, онажоним, кечиринг. Мендек нодон ўғлингизни кечиринг. Бошқа мени бу аҳволда кўрмайсиз, сўз бераман хўп?-дея кўтаринки руҳда гапирди Беҳруз.

- Болам нима бўлди ўзи? Аданг кўрсалар нима дейдилар ҳозир? Нега бунақа ичдинг?

- Нишонладим! Онажоним, нишонладим!

- Нишонладим? Нимани нишонладинг?-деди бир қўли билан қучиб турган ўғлини ичкарига киришга ундади Дилором опа.

- Гулнозни тириклигини нишонладим! Ва унга бўлган севгим ўлганини нишонладим!-деди Беҳруз бирдан маъюс тортиб.

- Астағфируллоҳ, тавба дегин, болам, нималар деяпсан ўзи?!

- Нима гап, нега уйга кирмаяпсизлар-деди Шуҳрат ака ҳовлига чиқиб.

- Ассалому-алайкум ада,-деди Беҳруз ерга қараб, бироз чайқалиб.

- Ичганмисан? Бу нима аҳвол?

- Узр ада, бу бошқа такрорланмайди.

- Адаси бунингиз бўлар-бўлмас гапларни алжираяпти.

- Э алжирайдида заҳар ютиб келгандан кейин! Ҳа нима бўлди ўзи, қаерда бунча бўкишга улгурдинг?

- Ада Гулнозни кўрдим.

- Вой шўрим, болам эсдан оғиб қолибди-деди кўзларидан ёш чиқиб Дилором опанинг.

- Ойи, мени бугун ақлдан оздиришди, мени бугун жинни қилишди! Мен Гулнозни кўрдим, у билан ҳозир сиз билан қандай гаплашиб турган бўлсам, шундай гаплашдим.

- Вой, унақа дема, жон болам, ундай дема! Мени унақа қўрқитма ўғлим, сени нима жин уриб қўйди ўзи? Нималар деяпсан?-деб йиғлади онаси.

- Нега ишонмайсиз у тирик деяпман.

- Бас қил, нималар деётганингни ўзинг биласанми?! Азбаройи ичганингдан ақлингниям йўқотиб қўйдингми?! Эсинг жойидами ўзи сен болани ё бутунлай эсингни еб қўйдингми?!-деди дадаси тутоқиб.

- Ада Гулноз ўлмаган, у тирик, ҳозир унинг ёнидан келяпман!

- Беҳруз, қабристонга қатнайвериб телба бўлиб қолдингми, ўғлим? Ўлган одам қандай қилиб тирикка айланади? Сенга неча марта айтдим, ҳадеб у ерга боравермагин, қиз бечорани руҳини қийнайвермагин дедим. Мана энди аҳволингни кўр!-деди онаси куйиниб.

- У бечора эмас! У ёлғончи! У мени ҳаётимни заҳарлади, мен учун қарор қилиб мени одам ўрнида ҳам кўрмади, фикримни сўрамади ҳам! Ёмон кўраман уни! Нафратланаман ундан!-дея Беҳруз хонасига чиқиб кетди.

- Мен сизга айтдим, қабристонга қатнаши хосиятсиз дедим, ҳадеб у ерга бориб кўз-ёш қилиши Худога ҳам хуш келмайди дедим. Қаттиқроқ гапиринг, мажбурлаб бўлса ҳам уйлантириб қўяйлик дедим. Домлага ўқиттирайлик деб сизга Худони зорини қилдим. Йўқ, сиз қулоқ солмадингиз! Ёш боламиди сенга, ўзига келиб қолади, бироз кутиб тур деб мени воҳима қилаётганга чиқардиз. Хўш нима бўлди? Кўринг энди аҳволини! Энг ишонганим, энг суянганим жоним боламни қай аҳволдалигини кўринг,-деди Дилором опа йиғлаб.

- Ҳой, барака топгур, нега бирдан хулоса чиқарасан а? Бироз шошмагин, эртага ўзига келсин, яхшилаб гаплашаман.
👍23❤3
- Нега бирдан йиғи-сиғи қилиб одамни эзасана? Нима сенингча мен қайғурмаяпманми? У мениям болам. Энди сал хавотиргаям домлага оборасанми? Э кўряпман, кўча-куйда эшитяпман ўша домлаларингниям қанақалигини! Ҳаммасини дарди бир.

- Бирам ақллисизки!

- Ол, ҳамма аламингни мендан ол! Севиб девона бўладиган ўғлинг, мен айбдорман! Нима у беш ёшар болами сенга қўл-оёғини боғлаб уйлантириб қўйсанг ё домлага оборсанг?! Э ўша севгиниям чиқарганни!
Шу пайт Беҳруз қўлида бир уюм нарсаларни кўтариб келиб ерга ташлади. У ерда Гулнозанинг расмлари, қанақадир совғага берилган нарсалар, соат, яна бир нималар бор эди.

- Ҳой, бола нима қилмоқчисан?-деди Шуҳрат ака.

- Беҳруз, нималар қиляпсан, болам, бунақа эмасдинг-ку? Бугун сени нима жин урди ўзи?-деб йиглади онаси.

- Ёқаман, ҳаммасини ёқиб юбораман. Уни эслатадиган ҳеч нарса қолмасин, керакмас, уни бошқа севмайман!-деб гугурт чақиб нарсаларга ўт қўйди Беҳруз.

- Ҳой, бола, эсингни йиғ, аҳмоқлик қилма!

- Шунча пайт аҳмоқ бўлган эканман, ада! У мени алдабди, ўзини ўлдига чиқариб мени аҳмоқ қилибди!-овози ҳовлини тутди Беҳрузнинг.

- Ҳой секинроқ гапир, қўшнилар эшитса нима дейди, шарманда қиласан-ку болам,-деди жони ҳалак бўлиб Дилором опанинг.

Нарсалар бир зумда ёниб кулга айланди. Беҳруз ерга ўтириб қолди.

- Бўлдими, ёқиб кўнглинг жойига тушдими? Хонангга чиқиб ухла, сен билан эртага гаплашаман-деб Шуҳрат ака хонасига чиқиб кетди.

- Болам, юр уйга кирайлик, кўча совуқ, шамоллаб қоласан.
Беҳруз ўрнидан туриб бир қўли билан онасини қучиб олди, улар ичкарига кириб юқорига кўтарилишди.

- Ойи, мени кечиринг, сизниям анча қийнаб юбордима?

- Унақа дема болам, мен онангман, ҳеч қачон қийналмайман, менга малол келмайсан болам.

- Мени эсдан огиб қолди деб ўйлаяпсиза? Мен соппа-соғман ойи, ақлдан озганим йўқ-деди жойига ётиб Беҳруз.

Дилором опа унинг бошини силади, кўзларидан ёш оқарди.

- Ким сени жинни деяпти, болам, унақа эмас.

- Унда менга худди телбага қарагандай қарашни, гапиришни бас қилинг. Тўғри гапиринг, менга ачиниб қараманг илтимос. Мен ўзимдаман, ақлим ҳам жойида, ҳа тўйиб ичдим. Лекин нима деётганимни биламан ойи.

- Ўзингни кўп қийнама, ухлаб дамингни ол. Эртага гаплашамиз, ўғлим-дея хонадан чиқиб кетди Дилором опа.

Беҳруз анчагача ухлолмади. Боши ғувилларди, юраги ўртанаётганди. Қандай қилиб инсон бу даражагача бориши мумкин ахир? Мени туйғуларим, ҳисларим ҳеч нарсами?! Нега ўзича қарор қилади? Мен учун шундай қилди ҳам дейлик, барибир охири билдим-ку ҳақиқатни. Нима ўзгарди, унга бўлган нафратдан бошқа ҳеч нарса қолмади дилимда. Бу қарори аввал бошдан хато эди, нима бўлишидан қатъий назар бир марта имкон бериши керак эди, ўзимга қўйиб бериши керак эди. Ахир мен ҳам чакана азоб чекдимми?! Майли у айтганча бўлақолсин, мен учун йўқ бўлишни истаганмиди, шунчалар ёнида бўлишимни истамай ўлимдек фожеани саҳналаштирганмиди тамом, у мен учун энди йўқ! Йўқ! Кейин Беҳруз ухлаб қолди.

Дилором опа ётоқхонхонага кирди, эри ҳалиям ухламаганди.

- Ухладими?

- Ухлади шекилли. Адаси, ичкиликка ўрганиб қолсая?

- Нега дарров ёмон хаёлларга борасана, Дили? Ахир ўғлинг тарбияли, тартибли, ўзини босиб олган йигит. Унинг бугунги иши енгиллик эмас, нимадир бўлганки, у шу йўлни малҳам деб кўрган. Нуқул ёмон нарсаларни ўйлайверасана?

- Бу аҳволини кўргач яхши нарса келадими одамни бошига?

- Борди-ю унинг гапида жон бўлса-чи? Ўша қиз тирик бўлса-чи?

- Қанақасига тирик бўлсин ўлган одам қизиқсиза?

- Балки ўғлинг хақдир, нимадир бўлиб қизни ўлди дейишга мажбур бўлгандир ота-онаси. Бўлиши мумкин-ку? Ҳа, ҳа аниқ бир жиддий сабаб бўлган, кейин ўғлингга уни ўлди дейишган, кейин ўғлинг буни бирдан билиб қолиб аламига чидолмай ичган.

- Пуаро бўлиб кетинге! Тавба-тавба! Нималарни ўйлаб топмайсиза? Ахир ота-она учун осон эканми тирик фарзандини ўлдига чиқариш?! Яна онасининг ўзи ўғлингизга қизини қабрини кўрсатган-ку? Она дегани шунчаликка бормас?

- Э буни ҳаёт деб қўйибди! Ҳаёт бошига солган бўлса, демак шундай қилишга мажбур бўлишганда. Вазиятни билмайсан-ку?
👍29
- Нима бўлгандаям бундай қалтис иш қилишни тушуниш қийин, буни қабул қилиш қийин, айниқса болам қизни қаттиқ севарди, алам қиладида. Ахир болам бояқишам озмунча қийналгани йўқ! Агар севги дегани шунақа бўлса ўт тушсина ўша севгигаям!

- Ана шундоғам ҳовлида нималарнидир ёқиб, ўт тушириб бўлди-ку ўғлинг,-деди ҳазилга буриб эри.

- Бу бола маст бўлиб ёқишга ёқиб юборди, эртага боши ўзига келгач, кулини тепасида ҳам аза тутиб ўтирмаса бўлди ишқилиб!

- Энди эртага кўрамиз буни, қани энди кел, ётақол. Бугун оғир кун бўлди.

- Тўғри айтасиз,-деб ўрнига чўзилди Дилором опа.

- Майли яхши дам ол,-деб эри қўли билан уни қучиб олди.

- Э қўлингизни олинг,-деди Дилором опа норози оҳангда.

- Қаерга оламан, жуда яхши ётибман раҳмат,-деди эри ҳам.

- Қизиқсиза э, ҳозир ўзи жуда ёқяптида қўлингиз! Бемалол ётишга қўйинг.

- Нима энди ўз хотинимниям қучиб ётолмайманми энди?! Яна хайрон қоласан хотин зотини дийдиёсига! Ўзи сал нарсагаям силтайверадида, яна эрим бошқасини топиб олди, юриб кетди деб кўз-ёш қилганига ўласанми!-деди эри аразлагандай.

- Вой агар кўнгиллари бошқасини тусаб қолган бўлса бемалол, борақолинг, юрақолинг сиз ҳам! Руҳсат!-кулди эрининг ёш боладек аразига қараб.

- Э мен сенга юрмоқчиман дедимми? Ҳали жонимдан тўйганимча йўқ. Менга сени ўзинггам етиб ортасан! Қилар ишни ўғлинг қиладида, аламини мендан оласан!

- Вой аразланг энди сал нарсагаям ёш болага ўхшаб!

- Ўзи аёлларни тушуниб бўлмайди, битта гап гапирсанг дарров тескарисига олади.

- Биз аёллар учун сизларни тушуниш қийин. Баъзан ёш боладанам баттар бўлиб кетасизлар, сал нарсагаям дарров аразлаб қоласизми-ей.

- Ҳа, ўзлариям қолишмайдилар аразлашда, хоним! Мазаси бўлмаса ёнида парвона бўлсанггам ёқмайди, жимгина юрсанггам бошингга бало бўлади, керакмасманда энди деб гина қилади. У десанг бу дейди, бу десанг у дейди!

- Ҳооо, жуда тўлиб кетибсизми а?

- Тўламанда тўйдирганингдан кейин.

- А тўкилинг бўлмаса, тўкилиб тўкилволинг! Ичизда қолиб портлаааб кетмасин яна!-деди кулиб хотини.

- Тўкиламан ҳам! Э ўзи аёл киши билан аҳмоқ одам гап талашади. Биласанми аёл киши нимага ўхшайди? Аёлларни феъли ерда кўмилиб ётган минага ўхшайди!

- Нимага ўхшайди?

- Минага! Портлашга тайёр турган минага! Агар сал ножўя гапириб қўйсанг тамомда! Ўша минага ўхшаб сениям портлатворади!-кулди эри.

- Жудааааа йиғиб қўйибсизми, Шуҳрат Одилович! Ичингиздагилар ҳам худди минага ўхшаб битта-битта портлаяпти-я!-кулди хотини ҳам киноя қилиб.

- Э сени қучиб ётмай мен ўлай!

- Ҳай-ҳай-ҳай. Ҳали ўлмай туринг, кўп керак бўласиза!

- Ўламан десанг ўлишга қўймайди, қоламан десанг тинчгина яшашга бермайди бу аёл зоти тавба!

- Э бўлди қилинг, бугун роса тўкилдизда! Битта сиздан кам бўлиб тургандим ўзи!

- Бўпти яхши дам ол,-дея тескари қараб ётиб олди эри.

- Оббо, боладанам баттар бу эркаклар,-деди шивирлаб Дилором опа мийиғида кулиб.

Эртасига эрталаб Беҳруз зўрға кўзини очди, боши оғриётганди. Шунақаям ичаманми дея ўзини койиди. Кейин кеча бўлиб ўтганларни бир-бир кўз олдидан ўтказди. Унга боғлиқ ҳамма нарсани ёқиб тўғри қилдим, энди у мен учун бутунлай йўқ! Кейин ювиниб ошхонага тушди.

- Келинг қаҳрамон, бош қалай бош?-деди дадаси ҳазил қилиб.

- Ассалому-алайкум, ада, яхши ётиб турдингизми?-деди стол бошига ўтириб Беҳруз.

- Ҳа, жуда зўр ухладим.

- Ассалому-алайкум ойи, яхши дам олдингизми?

- Ўзинг-чи, болам, сен яхшимисан ишқилиб?

- Кеча хаддимдан ошиб сизларга нисбатан ҳурматсизлик қилиб уйга маст ҳолда кириб келдим, бунинг учун афсусдаман. Мени кечиринглар, бу бошқа такрорланмайди, сўз бераман. Узр сўрайман.

- Майли қўй, яхши бўлади ҳаммаси, бу бошка қайтарилмасин лекин, билиб қўй бола, тушундингми?! Ҳеч ким ичкиликдан барака топмаган ҳали.

- Тушундим ада, узр.

- Болам, кеча айтганларинг...

- Мен ростданам уни кўрдим. У тирик, ўлмаган.

- Беҳруз.

- Бироз шошманглар, ҳаммасини айтиб бераман. Олдин эшитинглар,-деб Беҳруз кеча бўлган воқеаларни ҳаммасини гапириб берди.
👍25🥰1
- Вой тавба, шунақасиям бўладими?! Лекин қиз шўрликка, ота-онасига қийин бўлибди,-деди онаси ачиниб.

- Шунга мен учун ўзини ўлдига чиқарган гўё!

- Тўғри иш тутибди, ақлли қиз экан.

-Ойи, нималар деяпсиз ўзи?

- Тўғрисини айтяпман, болам. У сени ўйлаган, тақдири шундай бўлишини билиб, сен учун шундай қилган. Чунки сен ҳақиқатни билганингда ҳеч қачон ундан воз кечмасдинг.

- Ойи, шундай бўлган тақдирда ҳам танлаш ҳуқуқини ўзимга қўйиб бериши керак эди. Ахир ундан кечмаган тақдиримда ҳам уни ўзимга мажбурлаб никоҳлаб олмасдим-ку?! Йўқ умуман турмушга чиқмайман деганида, туриб олганида нима мажбурлаб уйланволармидим?! Икки кишини муносабатини фақат битта одам ҳал қиладими? Мен-чи? Мен ҳеч ким эмасманми унга?

- Асабийлашма, болам, ўзингни бос. Униям тушунишга уриниб кўргинда. Ахир у жудо бўлган нарса аёл кишининг энг нафис зийнати ҳисобланади. У ўзигаки, ёқмай турган лаҳзада сенга қандай ўзини ишонади бир ўйлаб кўргин. Ҳеч бўлмаса сени бахтли бўлсин деган.

- Мен буни қабул қилмайман барибир, кечирмайман ҳам. Нима бўлгандаям у менга айтиши керак эди, ойи, ёнида бўлардим. Кўнглини олардим, оз фурсат бўлса ҳам бахт бера олардим. Севги фақат соғ ва бахтли кунларда бўлмайди-ку?

- Беҳруз, аёл киши бўлганингда тушунган бўлардинг болам бу нималигини. Ҳамма ҳам ўзидан, жонидан ўтганини ўзи билади, ўғлим, ҳеч кимга осон тутиб бўлмайди. Мен уни қилган ишини оқламайман, лекин сал тушунгин деяпман.  

- Онанг бир томондан тўғри айтяпти Беҳруз. Қиз бечорани бошқа қийнама.

- Шундоқ ҳам бошқа безовта қилмайман уни, билганича яшайверсин.

- Майли ўзинг қандай қарорга келган бўлсанг шундай иш тут.

- Барибир жабр бўлибди қиз бечорага, айниқса онасига,-деди Дилором опа.

- Ойи, мен буни ҳатто ҳазм қилолмайман! Қандай қилиб, қандай қилиб ахир бир инсонни, яна энг яқин инсонингизни четга суриб қўйиб унинг номидан қарор қилиш. Йўқ мен буни тушунолмайман ҳеч қачон!

- Ада, мана масалан ойим Худо кўрсатмасин ҳеч қачон лекин шунчаки тасаввур қилиб кўринг шу аҳволга тушсалар-у, сизни фикрингиз билан ҳисоблашмай кетиб қолсалар буни қабул қилармидингиз?

Шуҳрат ака чой ҳўплаётиб бирдан қалқиб кетди.

- Э нафасингни ел учирсина, совуқ! Шунақаям совуқдан совуқ гап айтасанми эрталабдан?!-бирдан тутоқиб кетди дадаси. –Онангни қўшиб нима қиласан, нима менда қасдинг борми?! Э ўргилдим сендака нодондан! Бор чойингни ичиб, ишингга жўна!

- Вой, ада, бунча асабийлашасиз, бўлди қайтиб олдим гапимни. Мен шунчаки...

- Бўлди гапирма бу ҳақида бошқа!

- Хўп, хўп.

- Ана кўрдингми, болам,-деди онаси Беҳрузга. –Даданг шу ёшда ҳам сени бу гапингни ҳатто эшитишни ҳам хоҳламаяптилар, энди уни бир ўйлаб кўргин. Сен ҳали ёшсан, ҳатто уйланмагансан, буни нималигини тушунишинг қийинроқ бўлади.

- Ойи, лекин ёш бола эмасман. Буни нималигини сиз айтгандек тушунмасам ҳам лекин тушунишга ҳаракат қилган бўлардим. Чунки бу ҳам бир синов, бир дард. Буни инсонни бир ўзи тотмаслиги керак, шунинг учун ҳам умр йўлдош дейилади.

- Ҳамма файласуфлар бизникида йиғилганда а!-деди Шуҳрат ака.

- Э сиз ҳазил қилмай туроласизми ўзи!

- Ана шунақа ўғлим ёшинг ўтгандан кейин гапларингам ёқмайди, ўзинггам ёқмай қоласан.

- Энди ўғлингизга дарди ҳасрат қилинг.

- Э нимасига дарди ҳасрат қиламан буни, ўзиникини ҳазм қилиб олсин олдин.

- Ойи, уйлантираман деётгандингиза, розиман мен уйланаман. Хоҳлаган қизингиз билан учрашув тайин қилинг, учрашувдан кейин тўйга ҳозирлик кўраверинг.

- Нима? Рост айтяпсанми?-қулоқларига ишонмади онаси.

- Мутлақо!

- Ахир қиз ёқадими йўқми билмайсан-ку ҳали?

- Сизга ёқса бўлди.

- Ҳой бола,-деди дадаси. –Нима сен бозордан картошка оляпсанми онангга сизга ёқса бўлди дейсан?! Яшайдиган сен-ку ё онанг яшайдими?!

- Адаси қўяверинг тўйдан кейин ёқтириб қолади.

- Ҳой нодон хотин, нега тушунмаяпсан, а бунинг қасддан уйланаман деяпти. Менга қара бола, бу умр савдоси, сен товуқ олаётганинг йўқ ёқмаса бозорга обчиқиб сотиб бошқасини оладиган! Хотин оляпсан, бутун умрингга татийдиган ҳалиги...
👍28
- Эгов демоқчимисиз?-қошлари чимирилди Дилором опанинг.

- Қара, яна ўзинг нотўғри тушуняпсан.

- Э мен биламан-ку сизни қандай гапиришингизни!

- Ҳазиллашдим, онаси, мени биласан-ку, сенга ҳазил қилмасам кимга қиламан.

- Хуллас ҳеч қанақа уйланиш йўқ ҳозирча, олдин ўзингга кел, ёқадиганини топ, кейин маслаҳатлашамиз, уйланиш қочмайди.

- Яхши, нима десангиз шу,-деди Беҳруз.

Кейин Беҳруз ишга кетди.

- Нега ундай дедингиз, адаси?-деди Дилором опа эрига норози оҳангда гапириб.

- Нима дедим? Тағин нима ёқмади?

-Уйланаман деб турганида, сиз нега ҳеч қанақа уйланиш йўқ дедингиз? Ўзи эндигина уйланаман деганди.

- Кўрмаяпсанми аҳволини, ҳозир аламзада. Қизга жаҳл қилиб уйланаман деяпти. Бунақа қилиб оила қуришни нима кераги бор?

- Бўлди у мен учун йўқ деяпти-ку?

- Тўғри, эҳтимол шундайдир. Лекин ҳозир яна бироз сабр қилайлик. Кўнглига ёққани учраб қолар, кейин ўзи ёрилади.

- Қачон бунингиз яна севиб қоларкин деб умрим кутиш билан ўтиб кетади шекилли!

- Э қаёққа шошиб кетяпсана! Бўлди бироз кутамиз дедим, гап тамом,-деб Шуҳрат ака хонадан чиқиб кетди.

Беҳруз ишига кирар заҳоти бошлиқнинг хонасига кирди.

- Ассалому-алайкум, Ботир Раҳимович, мумкинми?

- Беҳрузбек, кираверинг, марҳамат ўтиринг.

- Раҳмат. Яхши келдингизми?

- Раҳмат, ўзингиз эрталабдан йўқлаганингизга қараганда бир қарорга келиб бўлган кўринасиз?

- Шунақа. Мен ўйлаб кўриб таклифингизга розилик билдиришга қарор қилдим.

- Жуда соз! Мана бу бошқа гап! Мени уялтириб қўймаслигингизни билардим! Унда бугуноқ нарсаларингизни йиғиштиринг, мен уларга хабар бераман, сизни кутиб олишади.

- Яхши тушунарли.

- Ишларингизда омад ва мувафаққият тилайман. Ҳар ҳафта келиб бу ерни ҳам ўз назоратингизда ушлаб туринг.

- Албатта, буёғидан кўнглингиз тўқ бўлсин. Энди менга руҳсат, ижозатингиз билан.

- Борақолинг, кўришгунча.

Беҳруз нарсаларини йиғиштириб машинасига ўтириб айтилган жойга йўл олди. У ерга етиб боргач, машинадан тушди ва анчагина нуфузли компания экан деб, хаёлидан ўтказди. Уни ўзи тенги бўлган бир йигит кутиб олди.

- Беҳруз Шуҳратович, яхши келдингизми? Сизни кутиб олиш учун чиққандим.

- Салом яхшимисиз, менлигимни қандай билдингиз?-сўради Беҳруз у билан қўл бериб сўрашаркан.

- Мен компаниянинг ходимлар бўлимида ишлайман, сиз ҳақингиздаги маълумотларни электрон манзилимизга юборишганди, ўшанда танишиб чиққандим ва расмингиздан билиб эслаб қолувдим,-кулди йигит.

- Тушунарли, хотирангиз яхши экан,-кулди Беҳруз ҳам.

- Ҳозиргина раҳбарингиз Ботир Раҳимович қўнғироқ қилиб йўлга чиққанингизни хабар қилгандилар, шунга кутиб олишга чиқувдим. Исмим Зокир.

- Беҳруз. Танишганимдан хурсандман,-деди Беҳруз.

- Мен ҳам. Хўш энди ичкарига марҳамат,-дея йўл бошлади Зокир.

- Шу ердан юқорига кўтариламиз, сизга хонангизни кўрсатаман,-деди Зокир.

Кейин улар лифт орқали олтинчи қаватга кўтарилишди.

- Бу қаватда раҳбаримиз Заҳро Асадовнанинг хоналари, раҳбарларнинг кенгаш хонаси ва сизнинг бўлимингиз, яъни маркетинг-менежмент бўлими жойлашган. Сизга алоҳида хона ажратилган, ёнингиздаги хонада сизни ёрдамчиларингиз бўлишади. Улар сиздан ҳам иш ўрганишади, ҳамда сизга ишларда ёрдам беришади.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍36❤8🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт бу - сиз 🥰🥰🥰

Бахт бу - сизни Хар доим севиб ардоклаб келадиган инсон Билан бирга эканлигингизда.....🤗🤗🤗

Бир хаводан нафас олишингизда.....😇😇😇

Бу дунёда борлигингиз бахт аслида....😍🤗🥰🥰❤️🍃

Хайрли тун!
Азизларим тунингиз тинч ва осуда бўлсин 🕊🕊


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
🍃Меҳрли инсонсиз азиз инсоним.
🍃Сизга фидо бўлсин тандаги жоним.
🍃Янги тонг тиладим сизга бир тилак.
🍃Кириб келаётган РАМАЗОН муборак.

🍃🕊🍃

💐Яқинларим ичида қалби уммоним.
💐Ҳеч кимга ўхшамас энг қадрдоним.
💐Қалби тоза, Дили пок, Ширин забоним.
💐Сизни доим асрасин Парвардигорим
!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
#Бuсмuллаҳ.

Мехри дарё мехрибонларим Якшанба куни муборак!

Гўзал кунларни хадя этган Аллохимга хамд бўлсин!

Илохим хеч кимса бемор бўлмасин  .

Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину   .
Ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!

Ассалому алайкум            ЯХШИЛАРИМ!  
Кунингиз Хайрли ўтсин,
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин
!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
Ибратли ҳикоя
Онанинг бужмайган қўллари...
Шифокор йигит бир қизга совчи қўйди. Қиз йигитнинг оилавий аҳволидан хабардор бўлгач, никоҳ маросимига онасини олиб келмаслик шарти билан турмушга чиқишини билдирди.
Йигит нима қилишини билмай қолди ва устозларидан биридан маслаҳат сўради.
Устози ундан
-"Нега бундай шарт қўйди?" - деб сўраганда,
Йигит:
- "Отам бир ёшлигимда вафот этганлар, онам менга сарфлаш учун одамларнинг кирини ювувчи бўлиб ишлаганлар. Лекин бундай ўтмишим менинг кўп қийналишимга сабаб бўлган. Энди ўз ҳаётимни бошлашим керак", - деди.
Устози унга:
- "Менинг бир талабим бор, уйга бориб онангнинг қўлини ювиб қўясан ва эртага олдимга келасан, фикримни ўшанда айтаман", - деди.
Йигит уйига бориб онасидан қўлини узатишини сўраб, ювиб қўймоқчилигини айтди. Она қўлини узатганда ўғил у қўлга қараб йиғлаб юборди. Чунки кир ювиш асносида ёрилган, бужмайган қўлни йигит илк бор кўраётганди.
Йигит онасининг қўлини ювиб бўлгач эрта бўлишини кутмай устозига қўнғироқ қилиб,
-"Раҳмат сизга, нима қилишим кераклигини тушундим, бир кунимни, бир кунда ўтадиган никоҳ тўйимни деб онамни қурбон қилмайман, ахир онажоним менинг эртанги куним учун умрларини қурбон қилдилар", - деди.
Ота-оналаримизнинг хизматларида камарбаста бўлайлик!
Эшикка термулиб, "болам келиб қолса", - деб овқатни ўраб, кутиб ўтирадиган волидамизнинг ҳолларидан хабар олишни унутмайлик!
Онамизнинг юзларида табассум, кўзларида ёш билан қилган дуоларини олишнинг пайидан бўлайлик!
Аллоҳ таоло ота-онамизни паноҳида асрасин, умрларига, ризқларига барака берсин!
Ота-онаси вафот этганларнинг ота-оналарини Ўзи раҳматига олсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤5👏1
К Е Ч И Р И Н Г ‼️
Рамазон ойини кириб келишига бир неча кун қолгандан бошлаб, кечирим сўрамоқ ва миннатдорман дейиш лозим! Шунинг учун мен, сиздан кечирим сўрайман ва борингизга шукур дейман орамизда билиб билмай хатоликлар ўтган бўлса мен кечирдим имкони бўлса сиз хам кечириб қўйинг.
Бу смсни УЗР сўраб, борингизга ШУКУР демоқчи бўлган инсонларингизга жўнатинг, шунчаки уларнинг борлиги учун ва менга ҳам жўнатинг, агар мен уларни қаторига кирсам ☺️
Келаётган Рамазон ойи муборак!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Бу ҳикоямни анча олдин ҳам эълон қилган эдим. Яна сўрашди. Излаб топишгани учун ва эътибор учун раҳмат. Хурсанд бўлдим 😊

(Ёки аёлнинг макри ҳаққида)

Тарихий воқеъий ҳикоя.

Муаллиф: Зейл Лейла Мустафасайяр

Бу ҳикояни жаннатмакон бибижоним Қамарнисо Файзуллохон қизи айтиб берган эдилар.

Бухоро Амирлигининг сўнгги Амири Олимхон Аркини ўз замонасида «Шаҳар ичидаги шаҳар»деб аташарди.Бунга сабаб Арк ичида ҳаммомдан тортиб сартарошхонаю,зардўзхонаю дўзандахона(тикувчилик),хуллас нимаики зарурати бўлса тирик жоннинг ҳаммасини Арк ичида раво қилиш имкони бор эди.Масжид,аёллар илмхонаси,зарбхона,мусиқа мактаби хуллас ўз номига яраша шаҳар ичра шаҳар эди.Мана шу ўз замонининг таъбир жоиз бўлса Маиший хизмат соҳасини билимли,оқил ва ниҳоятда хушсурат,келишган қадду-қоматли Маҳмуджон бошқарарди.Ўттиз ёшлардаги бу йигит Арк аҳли ичида обрў-эътибор,ҳурмат қозонган шахс эди.Ўз тижорат расталарига эга бу йигитнинг ишқи Бухоро шаҳар ҳокими Азизхоннинг невараси Гулжаҳон пошшохонга тушди.Ўн тўрт ёшлик Гулжаҳон пошшохон Жўйбори Калондаги бувиси қурдирган аёллар Мадрасасида ўқир,ҳунардан зардўзликни пухта эгаллаган,араб,форс,турк тилларини хуб ва равон билган қиз эди.Ҳаммасидан ҳам нафис рафтори,инжа ҳусни тилларга тушган,уни ҳасми -ҳалоли бўлмоғини орзу қилган давлатмандлар бисёр эдилар.Азизхон Маҳмуджонни маъқул кўриб Гулжаҳон пошшохон унинг хонадонига келин бўлиб тушган кун Мир Араб кўчасининг Аркка туташган жойигача барчага тўёналар тарқатилди.Келиннинг жамоли,куёвнинг камолини мақтамаган қолмади.

Асал ойининг ширин кунларидан сармаст Маҳмуджон ишдан уйга шошарди.Гўзал келинчак эса ёрини табассум билан кутиб оларди.Гулжаҳон пошшохоннинг феълида ажиб бир шўхлик бор эди.Ҳазилни,кулгини хуш кўрарди.Оила даврасида,қайнона -қайнотаси олдидаги шармгинлик,тортинчоқлиги хобгоҳига кирган маҳали туман мисоли тарқаб кетгандай бўлар эди.Маҳмуджон билан ҳазиллашиб унида кулдирар,ўзида қаҳ-қаҳ отиб кулар эди.Маҳмуджон эса уни -Ҳай Пошшохон,секинроқ ,секинроқ -дея ўзи кўзлари ёшланиб кулганча пастроқ кулишга чақирарди.Бир куни Гулжаҳоннинг ҳазилидан эри ранжиди.Ҳазил ҳам беўхшов чиқдида!Маҳмуджон тасбеҳ ўгириб ўтираркан,Гулжаҳон зерикди.Секин бориб эрининг кўркам соқолидан бир толасини шартта юлди.Кейин ўзи қиқирлаганча кулиб уйнинг бурчагига қочди.Маҳмуджон бир норизо қараб қўйдию,индамай тасбеҳ ўгиришда давом этди.Бироз туриб Гулжаҳон яна шу ишини такрорлади.Энди Маҳмуджон ростакамига жаҳли чиқди.

-Бу не адабсизлик Пошшохон?Ким айтади сизни мадраса толибаси деб?Сал одобни ўргансангиз бўларди.Ҳазилнингда ўрни бор Пошшо!

Эрининг бу сўзлари Гулжаҳонга қаттиқ таъсир қилди.У бунақа муомалани кутмаган эди.Ҳали болалик табиати тарк этмаган қиз кўзлари жиққа ёшга тўлди.Эркалиги,болалиги бир бўлиб унинг ҳам тилидан ўйламай сўзлар айттирди.

-Азалдан тенгим эмасдингиз хўжам.Бобомга ҳам,падаримга ҳам ҳайронманки,мани ўттиз ёшдаги чолга узатдилар.Ўз тенгимга узатсалар тушунармиди...

-Нима?Сиз не деётганингизни англаётирмисиз?Ўттиз ёшли чол?Астаъфуруллоҳ!-Маҳмуджон ғазабдан қизариб кетсада ўзини босишга уринди.Гулжаҳон эса ёноқларида ёши думалаб яна сўзида давом этди.

-Сизни мен суйдимда.Бошқа ҳеч бир аёл сизни на суймас,на қайрилиб қарамас.Сиз эса ҳақиқатда тенгим эмассиз!

Бу сўзлар Маҳмуджоннинг иззат нафсига тегди.

-Суярлар бегим!-деди у истеҳзо билан Гулжаҳон пошшохонга.-Мана кўрарсиз ҳали,шундоқким суярлар.Ва суйганлар сизданда гўзалроқ ва сўзлари ширин,андишалироқ бўларлар.

Шундан сўнг Маҳмуджон икки уч кун ўтиб Самарқанд сафарига отланди.Самарқандга етиб келиб карвон саройдан ҳужра олиб,ҳаққини тўлагач,лаш лушини қолдириб Гўри Амир мақбарасини зиёрат қилиб келмоқни ихтиёр этди.Мақбара зиёратидан чиқиб ўша ерда сотилаётган нўхатшўракдан бир косасини еб олиб,сўнг шаҳар саёҳатида давом этди.Афросиёб кўчаларини айланаркан нўхатшўрак ўз кучини кўрсатиб ниҳоятда чанқади.Томоғи қақраганча тўрт томонга аланглаб қудуқ қирди.Қудуқни кўрмадику,аммо қулоғига яқин ўртадан товуш чалинди.

-Машкооооооббб,машкоооооббб

Касеки ҳастет дардманду бетооооб

Гўдакону,пирону,жавону моҳтооооббб

Ба ҳамайи жумла дарду давоооо ооообббб

Таржимаси:Машкоб,машкоб
👍12