🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
-Савобнинг қиймати зулфибодомчалик эмас экан.Бека шундай дедилар.Савоб тилаб келмоқ истасангиз бемалол экан.

Савобталаб гадо эртасига коса ичига ёқут ва феруза билан безатилган билак узук солди.Худди кечагидек қайтарилди бу ҳам.Эртаси куни солинган нақшинкор,марваридлари жимирлаб кўз олгувчи зебигардон ҳам савобнинг қийматича келмади.Тўртинчи куни Маҳмуджон косанинг ичига солиб берган савоб ҳаққини олиб кириб кетган ҳабаш қул анчагина жим бўлиб кетди.Коса ичидаги туҳфа ҳақиқатда нархи арзон бўлсада кўнгил олдида қиймати юксак эди.

Бироздан сўнг ҳабаш қул қайтиб чиқиб косани Маҳмуджонга чўзди.Минг хавотиру ҳадик ила йигит коса ичига нигоҳ ташлади.Кичкина қизил оғзи ипак ип билан боғланган кимхоб халтача бор эди коса ичида.Қиз Маҳмуджон солиб юборган қизил атиргул ғунчасини олиб,ўрнига ушбу халтачани солиб юборган эди.Шоша пиша халтачани очиб қаради.Мошдек катталикдаги қора инжу ва мўъжазгина най қилиб ўралган қоғоз.Юраги гупиллаб урганча мактубни очиб ўқимакка тутинди.Икки масра ғазал ёзилган эди унда.

Муғжа қатида ғалат келмиш дури ғалтон

Гулбарги қати қаро инжу каби лахтайи қон.

(Муғжа -ғунча.Форс.)

Демак зукко қиз ғунча гулбарглари қатига яширинган оқ ҳинд дурини топибмиш.Ҳабаш қул маънодор кулимсиради.

-Эрта чошгоҳда гузар бошидаги чойхонага келинг меҳмон.Бир пиёла чой ичамиз...-деди у оппоқ тишларини кўрсатиб ҳамон кулимсираб.Маҳмуджон қўлини кўксига қўйиб бошини хиёл эгди розилик аломатида.

Тунни ҳали кўрмай туриб ўзига мафтун қилган нотанишнинг байтини қайта қайта такрорлаб тонгга улаган Маҳмуджон чойхонага анча эрта келди белгиланган вақтдан.Чошгоҳда эса ваъдалашилганидек ҳабаш қул ҳам келиб қолди.Салом аликдан сўнг уни ўтиришга таклиф қилиб нон чой,ширинлик ва балиқ буюртирди Маҳмуджон.Луқмайи ҳалолдан лаззатлироқ таом бор эканми дунёда..

Овқатдан сўнг чой устида ҳабаш ўзи ҳаққида ҳикоя қилиб берди.

-Исмим Ғулом -дея сўзини бошлади у.-Асли қай юртданлигимни ҳам,асл исмимни ҳам билмайман.Бекамнинг исмлари Таманно.Беканинг боболари,савдогар Қодирбой мени қул бозордан сотиб олганларида ўн тўрт ёшда эдим.Бекамни ўзим кўтариб катта қилганман.Таманно бегим ўн тўрт ёшдалигида оталари Собирбой Самарқанднинг энг бадавлат кишиларидан бўлмиш Назифхонга узатдилар.Бекам тўртинчи хотин бўлиб тушдилар.Эллик саккиз ёшли Назифхоннинг олдинги уч хотинидан фарзанди йўқ.Бекам ҳам беш йилдан бери мана фарзанд кўрмадилар.Назифхон олдинги уч хотинига ҳовли жой ва биттадан дўкон инъом қилиб талоғини бериб юборди.Таманно бегимга боғланиб қолмишми,ёки ҳали ҳануз фарзанд кўриш умиди борми талоқ бермади.Назифхон тунд феъл,қўрс одам.Эртадан то хуфтангача газмол,мўйна,чарм ва қимматбаҳо тошлар дўконларида кунини ўтказади.Бекам ниҳоятда тирноққа зор ўтаётганликларидан қайғуриб ,кўз ёш тўкадилар.Нечча маротиба оталарига айтгани бетлари чидамай,акалари Соҳиббойга арз қилдилар.Ёш умрим ўтиб бормоқда,мени ажратиб олингиз дея ёлвордилар.Аммо Соҳиббой Назифхоннинг салобатидан ҳайиқур.Давлати ҳам,қудрати ҳам ортиқроқ унинг.Шунақа гаплар бек йигит.Ўзингиз қаердан бўласиз?Исмингиз ким?Касби корингиз нима?

Ғуломнинг айтиб берганлари таъсирида карахт ўтирган Маҳмуджон унинг саволига Бухороданлиги ,исми шарифи ва касби корини қисқа айтдиб бердию,яна ўз хаёллари уммонига шўнғиди.

-Менга энди рухсат Маҳмуджон.Нон туз учун ташаккур.Эртага пешинда Сизни меҳмонга таклиф қиламиз.Марҳамат қилинг.

Шундай дея Ғулом ўрнидан туриб кетишга чоғланаркан эртага кутишини қайта қайта тайинлади.Маҳмуджон мезбон кимлигини сўрашга тортинди.Миясида эса мезбон ким бўлса экан,Ғуломми,Назифхонми,Таманноми деган савол чарх урарди.Аслида бу Таманнонинг уни яқиндан кўриб,Ғулом орқали сўзлашиш учун тузган режаси эди.

Меҳмондорчиликка Маҳмуджон кичикроқ патнисда тўла марварид,ёқут,гавҳар(сапфир),феруза,зумрад тошлардан аралаштириб солиб,бежиримгина саватчага солинган ширинликлар устига қўйиб,ипак рўмол билан устини ёпиб олиб борди.Аййй,қизимааа,кўнгил баъзи пайт андоқки ақлу-тамизни енгар...Таманно бойликка ,тақинчоққа кўзи тўқ бўлсада эркакнинг меҳри,эътиборига зор эдида.Уззу кун ҳайҳотдек ҳовлида ахта қул Ғуломдан ва гунг хизматкор аёлдан бошқа кимсани кўрмас эканда
👍9
ахир у маҳлиқо.Кўнгли,жисми,истаги бир бўлиб ақлини енгди.Меҳмондорчилик чоғи ноз неъматлардан тотиниб Ғулом билан суҳбат қилсада кўзлари уни қидираётган Маҳмудга аввал ўша оппоқ хиноли қўлларни,сўнг барқ уриб турган жамолини секин кўрсатди эшигнинг қия очиғидан.Маҳмуджоннинг еётган луқмаси оғзида қолди.Дунёнинг чор тарафидан келтирилган неча неча гўзалларни кўрган йигит бу қадар етук ҳусн эгасини кўрмаганди.Ўзига қараб турган оҳу кўзларда «Мана кўрдингми,мендек парирухсор шунда умрим ўтмоқда...»деётгандек ўкинч билан боқар,қип қизил гилосдек лаблар эҳтирос тилаб титраб кетди билинар билинмас.Инсонга шайтон шерик экан.Шайтон ундади,бандайи ғофил бажарди.Ишқилиб хиёнат бўлди.Маҳмуд Таманнога буткул асир бўлди.Йигит умрида у ҳали бунчалик суҳбати лаззатли аёлни кўрмаганди.Таманнога совға олмоқ баҳона бир дўконга кириб сотувчидан қора инжу қўйиб ишланган гўшвора(зирак,сирға)сўради.Сотувчи кўрсатган тақинчоқлардан кўнгли тўлмай -Яна борми?-деб савол берди.Сотувчи ичкарига кириб кетиб бироздан сўнг чиқдида -Марҳамат,хўжайинимизда бор экан.Киринг,нархини келишолсангиз сизники деди уни бошлаб хўжайининг олдига олиб бораркан.Соқоли кўксига тушган,қора қош,хуш сурат ва жиддий дўкон хўжайини қора марвариддан ва ҳаворанг олмосдан дид билан ишланган гўшворани кўрсатиб нархини айтди.Нарх борасида бироз тортишиб охири келишишгач,фил суягидан қилинган қуттичага солиб бераётиб дўкондор Маҳмуджоннинг дидини мақтади.

-Тошларнинг қийматию қимматини яхши тушунаркансиз.Лекин ҳар заифа ҳам қора инжунинг қийматини тушунавермайди.

-Оре рост -деди Маҳмуджон.-Лекин менинг суюклигим қора инжуни бисёр севар экан.Деярли ҳар зеби-зийнатида бор.Дўкондорнинг қошлари кўтарилиб,нигоҳлари ниманидир сезгандек бўлганини ишқдан сармаст йигит пайқамай қолди.

-Бугун суюклигингизни хурсанд қилмоқ режангиз борми?Ҳар не керак бўлса келинг,арзонлаштириб аслидан бераман меҳмон йигит.

-Албатта!Миннатдорман!-Маҳмуджон дўкондорлга миннатдорчилик билдириб эшикка йўналди.

Таманно билан ширин суҳбат қуриб турган маҳал Ғулом эшикни шиддат билан тақиллатди.Ҳовлидаги баланд болохона томига чиқиб тўрт томонга қараб пойлоқчилик қилаётган эди у.

-Бекам,муюлишдан бекнинг отига ўхшаш қора отда биров бурилди.Бек қайтганга ўхшайдур -деди у ташвиш билан.Ҳақиқатда зум ўтмай ғазабдан тишлари ғижирлаганча Назифхон кириб келди.Хобгоҳида кашта тикиб ўтирган Таманно уни очиқ юз билан қарши олди.

-Келинг бегим.Нечук?Наҳот мен интизорингиз эсингизга тушган бўлсам?

Назифхон ҳамма жойни қаради.Ташновхона(таҳоратхона),омборхона,болохоналарни бир бир қаради.Ҳеч ким йўқ.Бир чимирилиб индамай ортига бурилиб кетди.

Орадан уч тўрт кун ўтиб яна ўша меҳмон йигит совғага кирди.Энг камёб тақинчоқни бераркан Назифхон савол берди:

-Меҳмон,суюклигингиз кимнинг қизи экан?Уйланасизми унга?

-Эҳҳҳ ака...Суюклигим бир саҳро бағридаги ғунча..Кошки эди уйланишнинг иложи бўлса?

Ширин суҳбатга банд севишганларни яна Ғулом огоҳлантирди.Яна Назифхон ҳамма жойни алғов далғов қилиб ҳеч кимни топмади.Яна икки даъфа бу ҳол такрорлангач тунда хотинининг кумушдек баданини бир бир кўздан кечирди.Бўйнидаги билинар билинмас қизғиш қонталашни кўриб ҳаловати бузилди.Энди гумони қолмади.Лекин исботи йўқ эдида унинг.Назифхон ҳам айёрлик йўлига ўтди.Маҳмуджон яна дўконига кирганда уни гапга солди.

-Нокамтарликка йўйманг меҳмон.Менинг нуфузим юқори бу шаҳарда.Балким сизни ўша дилдорингиз билан қовуштиришга ёрдамим тегар.Кўнглингизни очинг тортинмай...

Кўзига Таманнодан бошқа ҳеч нарса кўринмаётган Маҳмуджон бор гапни айтди қўйди.Кўпни кўрган,айёр Назифхон соқолини тутамлаб Маҳмуджонга синовчан қаради.

Сўнг шундай деди:

-Сиз шунда бўлиб туринг.Мен бирор соатда қайтаман.

Назифхон дўконидан чиқиб тўғри Таманнонинг акаси Соҳиббойнинг уйига борди.Бор гапни айтиб бераркан эшик ортида ҳамма гапни Соҳиббойнинг хотини Нодирабегим эшитиб турганидан бехабар эдилар икковлари ҳам.

-Сиз ўша меҳмонни олиб келинг -деди Соҳиббой.-Бу ерда нафсоният,орият турибдур!Агарки шу гапларни ҳақиқатда менга ҳам айтса мен шу куни Таманнони ҳам,ўша Бухороликни ҳам сўяман.
👍14
Назифхон чиқиб кетгани ҳамоно,Нодирабегим хизматкорларга юмушларини тайинлаб йуқлигини билдирмаслигини айтиб Таманнонинг уйига қараб югурди.Янгасининг шоша пиша айтган гапларидан Маҳмуднинг ҳам,ўзининг ҳам ҳаёти хавфдалигини тушуниб етди.

-Энди бир илож қилинг янгажон -деди у йиғламсираб.-Йўлини топинг жон янга...

-Энди бундоқ қиламиз.Бахт аз таваккал!Ҳозир тез отланиб мен билан юринг.Фурсатимиз оз.

Намозшомда Назифхон Маҳмуджон билан келди.Таманнога етишиш иштиёқида хаёли банд бўлгани сабаб на Назифхондан исмини сўради,на кимнинг уйига борилаётганини суриштирди.Янги танишининг «Инш Аллоҳ суйганингизга етказгувчи даражада қудратли инсон»деганига кифояланиб эргашиб келаверди.Нодирабегим эрига атай тайинлади:-Меҳмонни тўрга ўтқазинг.Парча тўшамалар солдим,бу ҳам сизнинг нуфузингиздан дарак бегим.

Ош сузилиб,ейилгач Назифхон айёрона режасига ўтди.

-Қани меҳмон,менга айтганларингизни бу кишига ҳам айтиб беринг.Балким у ноинсоф чолдан ёш жувонни талоғини олиб берарлар?

Унинг овозида киноя бор эдию,яна Маҳмуджон пайқамай қолди.Таманно билан танишганидан бошлаб ҳамма гапни айтиб бера бошлади.-Айни ширин суҳбатимиз пайти эри келиб қолди.Мени гиламга ўраб уй бурчагига тикка қилиб қўйди ул гўзал.Эри ҳамма ёқни алғов далғов қилдию,гиламнинг ичи эсига ҳам тушмади.Иккинчи сафар ошхонадаги гунг хотиннинг сандиғига яширди.Учинчи сафар тандир ичига.Тўртинчи сафар эса...

Тўрда ўтирган Маҳмуджон рўпарасидаги нақшинкор эшик устидаги шаҳнишин(кириш эшиклари устида қуриладиган махсус токча.Кўрпа тўшак,ёстиқ сақлаш учун ишлатилган)пардаси боядан бери қимирлаётганини сезаётганди.Энди парда қаттиқроқ қимирлагани учун қараган эди ўша оппоқ билак ва пари рухсор бир зум кўриниш бериб «Жим»дея имо қилди.Маҳмуджон бир сонияда хатога йўл қўйганини англаб етди.Мияси шу даражада тез ишлаб бу чигал вазиятдан чиқаргувчи чорани топди.

-Бухородан келган куним бир ҳабаш қул бир саватда нок,олмани бозордан энг сархилидан олди.Савдолашмай пулини тўлади.У кетгач сотувчи бу қулнинг бекасини шу қадар гўзал тасвирладики,мен ақлу ҳушим унда бўлди.Исмини суриштирсам Таманно дедими,Тасанно дедими ...эслолмайман аниқ.Хуллас ўша гўзалга ғойибона ошиқ бўлиб туну кун ўшани ўйлаб юрадиган бўлдим.Карвонсаройда бир нақшинкор чорпояли хона ижара олганим бор.Ўша чорпояда ухлайман десангиз.Бирдан уйқусираб ўша чорпоядан пастга тушиб кетиб уйғонсам,тушим экан.Висолига етганим ҳам,уйига борганим ҳам.Аслида уйи қайдалигини ҳам билмайман.Олган совғаларимни эса ўн тўрт ёшлик хотиним Гулжаҳон пошшохонга олдим.Сизлардан умидим эса менга тезроқ Бухорога қайтсам,меҳмоним бўлишингиз.Шу сабаб келдим.Тушга нелар кирмайди дейсиз?Ул гўзал ёри ила бахтли бўлсин.

Назифхон оғзини очганча анграйиб қолди.Собирбой эса маъноли бор қимирлатиб истеҳзо билан заҳарханда қилди.

-Шошиб хулоса қилибсизда доммот?

Қайноғасининг бу кесатиғига Назифхон жавоб бермади.Ўзи ҳам ҳайрон эди.

Соҳиббой ташқарига чиқиб хотини Нодирани чақириб кўзларига тикилди.

-Хўш Нодирим..Макрингиз билан менинг обрўйимни сақлаб қолганингиз дуруст.Энди ишни охирига етказмоқ қолди.Айтинг Таманнога эшикдан ҳозир келгандек кириб келиб,кўз ёшу фарёд қилиб талоғини сўрасин.Ёш умри фарзандсиз ўтиб кетмоқда.

Ниҳоят Назифхон Таманнони талоқ қилди.Талоқ қилишга қилдию қарғади.Ёмон қарғади.Илоҳо тирноқ кўрмай ўт деб қарғади.Никоҳнинг уволи тутсин деб қарғади.

Кўп ўтмай Гулжаҳон Пошшохоннинг устига Таманно кундош бўлиб тушди.Қирқ туяда сеп билан келди Самарқанддан.Кундошига зумрад тош атрофига олмослар териб ишланган олтин узук туҳфа қилди Таманно.Гулжаҳон пошшохон эса олтин билагузук совға қилди.Лекин икки кундош ҳеч қачон очиқ айтишмаган бўлишсада бир бирини хушламай ўтишди.Гулжаҳон пошшохон Таманнони муқаддас никоҳни оёқ ости қилиб хиёнат қилганликда айблаб ўтди.Таманно эса Гулжаҳон пошшохонни ўйламай гапириш ва бефаҳмликда айблади.Лекин Таманно фарзанд кўрмади.Гулжаҳон пошшохоннинг етти фарзанди уни ўз оналаридек кўришди.Кундошлар Маҳмуджон бобо саксондан ошиб вафот қилгандагина иноқлашишди.Нафақат иноқлашишди,балки бир бирига суяниб қолишди.То умрларининг охирига қадар қаерга бўлмасин бирга боришарди.Икки ой олдинма
👍17❤1
кетин вафот этишди.Айтганча Назифхон ўша воқеъадан кейин мол мулкини етим есирга улашиб Ҳажга кетганича қайтмаганмиш.

Бекорга айтишмаган экан :

ДАРАХТИ МАКРИ ЗАН САД РЕША ДОРАД!

ФАЛАК АЗ ДАСТИ Ў АНДЕША ДОРАД!

(АЁЛ МАКРИНИНГ ДАРАХТИ ЮЗ ИЛДИЗИ БОР ЭМИШ.ҲАТОКИ ФАЛАК ҲАМ УНДАН БИР ОЗ АНДИША ҚИЛАРМИШ)

Азиз эркакларимиз бор бўлишсин!Ҳаммангиздан бибижоним Қамарнисо Файзуллохон қизига дуо сўраб қоламан.Охиратлари обод бўлсин.

©️Зейл Лейла Мустафасайяр.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥2
😍 Baho bering ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🥰1😁1
🫵🏻Сизга бир гап айтайми?🫵🏻

Рамазон ойи олдидан бир инсонга Жаннатни тиладим, топингчи у ким экан?
Яқин инсонизга юборинг 😊

Қизиқ бўлса...
Каъбани 👇 устига босиб кўринг!


🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yoshartiruvchi niqob

Retsept: 1 osh qoshiq smetana. 1 choy qoshiq guruch uni, 1 choy qoshiq quruq sut, 1 choy qoshiq asal yaxshilab aralashtiriladi, 20 minutga yuzga suriladi va iliq suvda yuviladi, keyin yuzga namlantiruvchi krem suriladi. Yetilgan yuzga tavsiya etiladi.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🤩1
Учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади:

1. Ризқ. 2. Насиба. 3. Ўлим.

Аллоҳим!
Ризқимизни ҳалол, насибамизни кенг қил, ўлимимизни Ўзинг рози бўладиган ўлимлардан қил!

©BintuSodiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4👏1
🎉 Ramazon oyi kirib kelyabdi, muborak boʻlsin.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ona, oralib qolibdi sochlaringga oq, Ol, meni sochlarim qoralarini...
Tishlaring tushibdi xo'rsinma biroq,
Ol, meni tishlarim saralarini...

⚡️ O'zbekiston xalq artisti, ustoz ijodkor Erkin Komilovdan onalarga bag'ishlangan monolog!

🥲 Yig'lab tinglashingiz aniq! Onalarni asrang, avaylang, e'tibor bering... Yaqinlarga ham ulashishni unutmang!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰2👍1
Hikoyani davomini kutayotganlar bormiii❤️
❤49
Reaksiyala bosib tashelachi❤️
❤39🤣2👍1
📚Ҳаётимсан!

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

6-қисм

- Тушунарли. Демак, раҳбарингиз аёл киши эканда?

- Ҳа, бизнинг “Малика-и Турондот”имиз!

- Малика-и Турондот?

- Ҳа, ўзлариям маликаларнинг маликаси! Лекин жуда талабчан, қаттиққўл, ўта масъулиятли, бироз қайсар, жиддий характердаги инсон. Муаммоларни ҳам жойида ҳал қиладиган ҳақиқий раҳбар.

- Шунақа денг.

- Лекин агар кимгадир кўмак керак бўлса, ҳеч қачон ўз ёрдамларини аямайдилар, жудаям қахриқаттиқ кўринганлари билан аслида меҳрибон инсон.

- Яхши.

- Хўш, Беҳруз Шуҳратович, мана бу сизнинг хонангиз,-дея ичкарига бошлади Зокир.

Хона классик услубда айнан Беҳрузга ёқадиган қилиб безатилган, жиҳозланган эди.

- Сизга ёқади деб умид қиламиз. Раҳбарингиз сизни классик услубдаги нарсаларни ёқтиради, жиддий йигит деганлари учун дизайнерлар билан дидингизга мослашишга ҳаракат қилдик.

- Менга ёқди, раҳмат сизга.

- Унда сиз жойлашиб олинг, кейин раҳбаримиз сизни хоналарида кутяптилар. Бугун раҳбаримизнинг ёрдамчилари йўқ эди, янги ходим бўлгани учун бироз ишлари бор экан. Бирор нима керак бўлса қўшни хонада ёрдамчи қизлар бор, уларга айтарсиз. Нимадандир кўнглингиз тўлмаса, ё ёрдамим керак бўлса пастки қаватда ходимлар бўлимидан мени топасиз. Ёрдамчиларингиз билан бемалолроқ танишиб оларсиз, олдин жойлашиб олинг. Улар ёнингиздаги хонада, раҳбаримизнинг хоналарини боя кўрдингиз, ўзингиз кираверасиз. Менга хизматлар бўлмаса энди иш жойимга қайтай, компаниямизга хуш келибсиз, Беҳруз Шуҳратович!-деб яна бир бор қўл узатди йигит Беҳрузга.

- Ҳаммаси учун катта раҳмат сизга!-деб Беҳруз ҳам қўл узатди.

- Мен кетдим, кунингиз хайрли ўтсин,-дея Зокир чиқиб кетди.

Хона Беҳрузга жуда маъқул келганди, айнан унинг кўнглидагидек хона бўлибди. У тезда жойлашиб олди. Кейин раҳбарнинг хонасига бориб эшикни тақиллатиб ичкарига кирди ва:

- Мумкинми?-деди.

- Албатта, кираверинг,-деди аёл ёқимли овозда.

- Ассалому-алайкум, безовта қилмадимми?-деди Беҳруз нимагадир ҳаяжонланиб.

- Ассалому-алайкум, киринг, кираверинг,-деди аёл креслодан туриб.

- Маркетинг ишлари бўйича сиз сўраган ходим мен бўламан.

- Жуда яхши. Мен мана шу компаниянинг раҳбари Заҳро Асадовна бўламан,-дея қўл узатди аёл.

- Беҳруз Шуҳратович,-деди Беҳруз ҳам қўл бериб.

- Марҳамат ўтиринг,-деди аёл жой кўрсатиб.

- Раҳмат.

- Ботир Раҳимович сизни жуда мақтадилар, айни сиз излаган ходим дедилар. Ўзлари ҳам сиздек ходимларини зўрға бердилар-ов,-деди аёл кулиб.

- Улар ошириб юборганлар,-деди Беҳруз ичидаги ҳаяжонни яшириб.

У олдин раҳбарлар олдида ҳеч бунақа ҳолга тушмасди, қаршисида аёл раҳбар бўлгани учунми ёки аёл ҳақиқатдан ҳам Зокир таърифлаганидек “Малика-и Турондот” бўлгани учунми Беҳрузнинг қалбида ғалати ҳаяжон бор эди.

- Танишиб ҳам олдик, энди ишга ўтсак,-деди аёл жиддийлашиб.

- Албатта.

- Беҳруз Шуҳратович, сизга компаниямиз ҳақида маълумотларни олиб қўйгандим,-дея аёл қўлидаги файл-папкани Беҳрузга узатди.

- Бу ерда компаниямиз тарихи, иш фаолияти, молиявий аҳволи, фойда ва зарарлар, бизнес режалар ва лойиҳалар бор. Ҳаммаси билан яхши танишиб, кўриб чиқинг. Бизда ҳозирча маркетинг бўлимимизда сиздек профессионал мутахассис йўқ, лекин сизнинг ёрдамингиз билан бунга эришамиз деган умиддаман. Шунинг учун бундай ишларни кўпинча менинг иш бошқарувчим Зиёд Абдуллаевич олиб борарди. Ҳозирда лойиҳаларимиз кўпайиб, профессионал мутахассис кўмагига муҳтожмиз, шу сабабдан Ботир Раҳимовичдан шахсан ўзим илтимос қилгандим. Хуллас, биз ҳозирда бир катта лойиҳа устида бош қотиряпмиз, бу лойиҳа чет эллик ҳамкорларимизни ўзига торта олса, мақсадимизнинг бир қисмига эришган бўламиз. Биз улар билан шартнома имзолашимиз, ҳамкорларимизни бу лойиҳага ишонтиришимиз керак. Чет эллик ҳамкорлар ва инвесторларни лол қолдирадиган лойиҳа ишлаб чиқа оласиз деган умиддаман, сизга ишонсам бўладими?

- Қўлимдан келганча ҳаракат қиламан.

- Унда жуда соз! Демак, бугун сиз лойиҳа билан танишинг, эртага раҳбарлар кенгашида таклиф ва мулоҳазалар кўриб чиқилади. Кенгаш вақтини сизга ёрдамчим хабар беради.

- Хўп бўлади, тушундим.
👍20❤1