🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Abdulloh domla _ Ramazon fazilati | Абдуллоҳ домла _ Рамазон фазилати

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢3👍1
—Аёл совуққотмаса ҳам, "Совуққоттингми" деган иссиқ меҳрга муҳтож.
Чунки у меҳрга ташна қилиб яратилган!

—Аёл оч бўлмаса ҳам "Очқамадингми"-деган далдага муҳтож.
Чунки у яримта қилиб яратилган!

—Аёл-қийналмаса ҳам "Қийналмаяпсанми" деган этиборга муҳтож.
Чунки у заифа қилиб яратилган!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Уйқусини бедор қилиб Рўза тутаман деган Пайғамбаримиз умматларига
     Ассалому Алайкум ва рахматуллоху ва баракатух

Сени дея бедор бўлдик,
Амр этдинг ➖лаббай дедик.
Саҳарларда номинг ила,
Сабрлардан гуллар тердик.
🌸🕊
Қалбингиздаги иймон қуёш нурлари каби қайноқ, савобларингиз ёмғир томчилари каби баракотли бўлсин. Ҳақ Субҳонаҳу ва таоло сизу биздан рўзаларимиз ва ибодатларимизни қабул қилиб, дуоларимизни мақбул айласин!

Саҳарлик дастурхони атрофида йиғилганлар ҳақига фаришталар истиғфор айтсин!

Хузурли саҳарликлар тилаймиз!
Бугунги куннинг файзу баракоти аъло кайфият хамиша ҳамрохингиз бўлсин азизларим !


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маккада Азон

بِسْـــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــيم
18.03.2024y.  08.RAMAZON.1445y         
   Dushanba. Toshkent vaqti bilan. 
  Sollallohu 'alayka yaa Rosulalloh!
                                                   
05:11  TONG      Saharlik tugashi.
              
05:35  BOMDOD.  

06:29  QUYOSH.    Shuruq

12:36  PESHIN.      Dhuhr

16:46  ASR.             

18:35  SHOM      Iftorlik vaqti.

19:50  XUFTON.  Кириш вақти.

20:30  XUFTON. Жамоат намози,  кетидан ТАРОВЕХ намози.


                                 «Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир» (Нисо: 103)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤2
🧕 Muslimalar kundaligi
Бироқ барибир у энг биринчи ўз туйғулари ҳақида қайғурмасди, Заҳро Асадовнани ўзидан ҳам олий ўринга қўярди. Эрталаб тонг саҳардан турган, яхши ухламагандир балки дея аёлга шундай деганди. Бир соатлар ўтар-ўтмас, қараса аёл ухлаб қолибди. Секин у томонга…
Заҳро Беҳруз қайтиб келгач, унга шундай қарадики, ичида ўзига ўзи: Нима учун унга қараганимда юрагим алланечук бўлиб кетади доим? Нега у ёнимда бўлганида доим хотиржамликни туяман, нима учун у доим ёнимда бўлганида юрагим бехавотир, тинч, халоватни ҳис қилади, деб ичида ўйлади.

- Ҳозир келтиришади. Тинчликми бирор гап бўлдими?

- Йўқ, ҳаммаси жойида.

Кейин улар у-бу нарса еб олишди. Шу билан яна олти соатча парвоз қилишгач, манзилга ҳам етишди. Лекин бу фурсат ичида иккиси ҳам бирор сўз дейишмади, фақатгина ўз хаёллари билан банд бўлишди.

Улар аэропортга қўнишгач, уларни бизнес ҳамкорларининг махсус вакиллари кутиб олишди ва меҳмонхонага олиб боришди.
Меҳмонхонада иккита ёнма-ён хонага жойлашишди, вакиллар шундай брон қилишган экан.

Улар бироз дам олишгач, меҳмонхонадан чиқишди ва уларга ажратилган машинада фирма учун жойни кўргани боришди. Манзилга етиб боришгач, уларни махсус вакил кутиб олди ва фирма учун ажратилган бинога бошлади.

- Мистер Беҳруз, сиз истагандек шарт-шароитлар асосида жой танлашга ҳаракат қилдик, ўйлаймизки жой сизга маъқул келади,-деди Малайзия туризм ташкилоти вакили Салоҳ Панаҳи деган ўрта ёшлардаги киши.

- Албатта, бизга жой жуда маъқул келди,-деди ичкариларини ҳам кўздан кечиришгач Беҳруз мамнунлик билан.

- Ўйлайманки, хоним, сизга ҳам маъқул бўлади?-деди Салоҳ Панаҳи аёлга эҳтирос билан илжаяркан.

Заҳро Асадовна таржима учун Беҳрузга қаради, лекин Беҳрузнинг авзойи бирдан ўзгарганини кўриб, билдики, бу одам ўзига хушомад билан нимадир деган.

- Манави сизга жой маъқул бўлган-бўлмаганини сўраяпти,-деди қошларини чимириб Беҳруз.

- Жаноб Панаҳи, ташаккур, бизга ҳаммаси маъқул бўлди,-деди аёл ҳурмат юзасидан жилмайиб.

Беҳруз таржима қилгач, янаям илжайди Салоҳ Панаҳи.

- Ҳозир қолган барча ташкилий масалалар ва керакли барча нарсалар бўйича сизларга ёрдам берадиган вакил ҳам келиб қоладилар.

Беҳруз ким келишини айтиб турган эди ҳамки, эшикдан ўрта ёшли, ўрта бўйли ва кўринишидан европалик бўлган бир киши табассум билан кириб келди.

- Салом, жаноблар,-деб у Беҳруз ва Салоҳ Панаҳи билан қўл бериб сўрашди. -Хоним,-деди мулойимлик билан аёлга қўл узатиб.

Заҳро Асадовна ҳам унга қўл узатди. У аёлнинг қўлини ўпиб қўймоқчи эди, Заҳро дарҳол қўлини олди ва гапни бошқа томонга буриш учун:

- Мен Заҳро Асадовнаман, ёнимдаги бу йигит менинг ёрдамчим Беҳруз Шуҳратович бўладилар,-деди.

- Компаниямиз раҳбари Заҳро Асадовна ва мен бу кишининг ёрдамчилари ҳам шахсий қўриқчилари Беҳруз Шуҳратович бўламан,-деди Беҳруз инглиз тилида.

- Ўўў, шундай денг? Ҳа ростдан ҳам хонимга қўриқчи керак, чунки у жуда гўзал,-деди аёлга қараб қўяркан. -Ижозатингиз билан мен ҳам ўзимни таништирсам, туризмга оид ташкилий ишлар бўлими раҳбари Стеве Ҳаррисон,-деди кейин.

- Ғоят хурсандмиз,-деди Беҳруз ясама табассум билан.

- Хўш сизларга жой маъқул келган бўлса, жиҳозлаш ва керакли барча зарурий нарсалар билан таъминлаш масалалари ҳақида гаплашсак,-деди Салоҳ Панаҳи.

- Жуда соз, мана бу файл-папкада биз барча керакли анжом-жиҳозлар, техник ашёлар, жиҳозлаш бўйича дизайнларимиз ва қолган масалалар ҳақида ёзиб тайёрлаб қўйганмиз,-деб Беҳруз қўлидагиларни Стеве Ҳаррисонга узатди.

- Бугуноқ бу билан шуғулланамиз. Эртагача ҳаммаси тайёр бўлади, деган умиддаман. Унда қолган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб уларни имзоласак бўлди.

- Албатта. Жуда миннатдор бўлардик.

Кейин улар бир соатча ҳужжатлар бўйича музокара олиб бориб ҳамма масалалар ҳақида келишиб олишди. Кеч ҳам тушиб қолганди, шу сабаб қолган нарсалар ҳақида эртага гаплашишларини келишиб меҳмонхонага қайтишди.

Кечки овқатни иккиси ҳам хоналарида қилишди. Беҳруз овқат емади енгилроқ у-бу нарса еган киши бўлди, ширин қаҳва ичди. У бир ўзи овқатланишни ёқтирмасди, шу сабаб унча егиси ҳам келмади. Кейин мусиқани баландроқ қилиб ўринга чўзилди. Чарчаган эканми ухлаб қолди. Тонг отиб, нонушта қилишгач, машинада кечаги бинога боришди. У ерда уларни кечаги икки вакил кутиб олишди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍70❤1🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎊🌹🌙 РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋🌸

🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ🍃


🌸🌹Сизга Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

🌸🌹Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌸🌹Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

🌸🌹Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин! Амийн!


🌙 РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌹

💐 Аллоҳнинг саломи
💐 Пайғамбар ﷺнинг дуолари
💐 Қуръоннинг нури
💐 Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
𖣔'𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴' 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼'𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 ) ____ 𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟... 𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜'𝑙𝑠𝑖𝑛)... 𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...... ☁︎

☁︎  𝗩𝗶𝗱𝗲𝗼𝗻𝗶 𝘆𝗮𝗾𝗶𝗻 𝗯𝗶𝗿𝗼𝗱𝗮𝗿𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝘂𝗹𝗮𝘀𝗵𝗶𝗻𝗴. 𝗜𝗻𝘀𝗵𝗮 A𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗯𝘂𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗮𝗷𝗿𝘂 𝘀𝗮𝘃𝗼𝗯𝗶 𝗯𝗼𝗿... 𖣔  𝗳𝗶𝗸𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗸𝗼𝗺𝗲𝗻𝘁𝗱𝗮 𝘆𝗼𝘇𝗶𝗯 𝗾𝗼𝗹𝗱𝗶𝗿𝗶𝗻𝗴 𖣔  𝗢𝗯𝘂𝗻𝗮 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗻𝗴

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohga oson texnikasi

Tanishlarizga jo’natib qo’ying🌙

#ilm

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7😁3❤1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

15-қисм

- Яхши дам олдингизми?-деди Салоҳ Панаҳи уларни кутиб олгач.

- Раҳмат, яхши,-деди Беҳруз.

- Мана, хоним, бир кундаёқ ҳамма талабларингиз қондирилди,-деди Стеве Ҳаррисон уларни ичкарига бошларкан, Заҳро Асадовнадан кўзларини узмай.

Бу Беҳрузга умуман ёқмаётганди. Сурбетларча аёлга эҳтирос билан тикилаётгани эса ғазабини тошираётганди.

Кейин улар ичкарига кириб кўришди. Қойил қолдирадигани бир куннинг ўзида барча талаб-истаклар муҳайё қилинган эди. Ҳаммаси идеал ва талаб даражасида эди.

- Ҳа, жудаям қаттиқ ҳаракат қилишибди, ўйлади Беҳруз ичида. Бу ҳам бежизга эмас хойнахой. Аёлга ўзини қанчалар ишбилармон ва уддабуронлигини кўрсатиб қўйишмоқчи бўлишибди булар.

- Сизга ёқдими?-сўради Беҳруз аёлдан.

- Жудаям чиройли ва шинам қилиб жиҳозлашибди. Менга жуда ёқди!

- Хўш нима дейсизлар сизларга ёқдими?-деди Салоҳ Панаҳи.

- Ҳаммаси талаб даражасида, мободо бирор камчилик бўлса ишлаш жараёнларида ҳаммасини ҳал қиламиз,-деди Стеве Ҳаррисон.

- Бизга жуда маъқул келди, раҳбаримизга ҳам ҳаммаси маъқул. Ҳаммаси учун миннатдормиз, ўйлаймизки, ҳамкорлигимиз узоқ давом этади,-деди Беҳруз.

- Мен ҳам шу фикрдаман,
ишларимизга омад,-деди Стеве аёлга қараб қўяркан.

- Унда бу ердаги ишимиз битибди, энди Тошкентга қайтсак ҳам бўлади. Барчаси учун ташаккур, миннатдорман, жаноблар. Келаси ҳафтадан вакилларимиз келиб ишни бошлашади,-деб Беҳрузга қаради.

Беҳруз уларга таржима қилгач, уларни юзлари ёришиб кетди.

- Хоним, ижозатингиз билан сизларни бугун меҳмонхонада ҳамкорлигимиз шарафига ўтадиган кичик зиёфатимизга таклиф қилмоқчиман. Бир кичик зиёфат уюштирамиз, ахир ишларни ҳал қилдик, энди ҳамкорлигимизни нишонласак бўлади,-деди илжайиб Стеве Ҳаррисон.

- Жуда яхши бўларди, хоним, сиз билан бир столда овқатланиш биз учун шараф,-деди Салоҳ Панаҳи ҳам.

Беҳрузни қошлари чимирилиб кетди, лекин буни фақат Заҳро Асадовна сезди. Кейин у таржимани кутиб Беҳрузга савол назари билан қаради.

- Эй, Худо ўзинг сабр бер! Хуллас, манави “туршак”лар, бизни ҳамкорлик ўрнатилгани шарафига меҳмонхонада ўтадиган кичик зиёфат сифатида кечки овқатга таклиф қилишяпти. Кейин бу “ғижим”ларга сиз билан бир стол атрофида ўтириб овқатланиш жудаям катта шарафмуш! Кўнглимнинг кўчаси!-деди Беҳруз ясама табассум билан ҳамкорларга қараб қўяркан.

Бу гапларни эшитиб Заҳро Асадовна ўзини кулгудан базўр тўхтатиб қолди. Беҳрузнинг киноя билан айтган гаплари шунақаям ёқиб тушдики, беихтиёр кулиб қўйди. Лекин бу кулгуни ҳамкорлар ўзларича қабул қилишди ва аёл бунга розилик билдирди деб ўйлашди.

- Майли, биз учун шунча ҳаракат қилишибди, битта кечки овқат бўлса, шу билан қутилиб қўяқолай булардан,-деди аёл.

Беҳруз уларга аёлнинг гапларни таржима қилди ва кечки пайт соат 7 да меҳмонхонанинг ресторанида кўришишга келишишди.
Кейин Беҳруз ва Заҳро Асадовна меҳмонхонага қайтишди.

- Тушликни бирга қилсак нима дейсиз?-сўради Беҳруз.

- Туш пайти ҳам бўлиб қолибди-ку,-деди аёл соатига қараб.

- Хўш, бирга овқатланамизми?

- Йўқ, мен хона хизматидагиларга айтаман, тушликни хонамга олиб келишади,-деди аёл ундан қанча узоқроқ бўлсам шунча унга яхши бўлади деган хаёлда.

- Нега мендан доим ўзингизни олиб қочаверасиз?

- Бу гапни қаердан олдингиз?Ҳечам ундай эмас.

- Қанча узоқ ушласам шунча яхши деб ўйлаяпсизми? Шунда сизни унутишим осонроқ кечади сизнингча шундайми? Лекин сиз бир нарсани ҳисобга олмаяпсиз, хоним! Мен сизни унутмоқчимасман, унутмайман ҳам, доимо севишда давом этмоқчиман. Сиз мендан ўзингизни олиб қочарсиз, лекин қалбимга сизни севишни таъқиқлаб қўёлмайсиз-ку?

- Хоним, ҳаётим… бу сўзлар кундалик сўзларингиз қаторидан жой эгаллаяпти шекилли?
👍34❤1
- Хўш унда нима дей? Севаман деб Заҳропа демайман-ку тўғрими? Сизнингча бу бироз ғалатимасми, Заҳро Султон?-табассум қилди Беҳруз.

Аёл ҳам беихтиёр кулиб юборди.

- Кулганингизда бирам чиройлисиз-ки, -деди Беҳруз меҳр билан фақат ўзи эшитадиган паст овозда шивирлаб.

- Кечирасиз, эшитмадим?

- Ўзим шунчаки. Ҳеч бўлмаса бирга тушлик қилайлик, чегарадан чиқмасликка сўз бераман.

- Яхши, юрақолинг кўндирдингиз.

Беҳруз жудаям хурсанд бўлиб кетди. Бу қувончни кўриб аёл ҳам бир энтикиб қўйди ичида. Аслида Заҳрога Беҳрузнинг ёнида бўлиш ёқарди, руҳан хотиржам ҳис қиларди ўзини. Унинг меҳрли нигоҳлари, ғамхўрлиги, рашк қилиб киноя қилишлари, ажойиб гаплари қалбига хуш ёқарди. Лекин буни унга кўрсатишни зинҳор истамасди. Унга умид бериб қўйиб, уни азоблашдан қўрқарди. Чунки бунақа севгининг келажаги йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмасди!

Шу сабаб доим ўзини ундан олиб қочишга ҳаракат қиларди.
Улар буюртма беришди, кейин овқатланишди.

- Эртага қайтиб кетсак ҳам бўлади, ишлар тез ва осон ҳал бўлди. Бир кун бу ерда нима қиламиз, ундан кўра чипталарни алмаштириб эртагаёқ Тошкентга қайтсак бўлади.

- Ҳа, бу ишларбилармонларни бунчалар тезликда ҳамма талабимизни қондиришларини ким ҳам ўйлабди дейсиз. Сизга ёқиш учун “газ” беришди десам умуман адашмаган бўламан!

- Буни менга қизиғи йўқ, муҳими ишларимиз битди, ҳар ҳолда сиз билан меники шу ерда тугади. Қолган ишлар билан махсус вакилларимиз шуғулланишади.

- Яхшиямки, сиз бу ерда бўлмайсиз, бўлмаса анави бир-биридан қолишмайдиган хирапашшалар остонангизга ётиб олган бўлишармиди, тавба!

- Лекин яхшиямки улар бизни тилимизни тушунишмайди.

- Нега ундай деяпсиз?

- Таржимонликни ҳам қойиллатяпсизда, шуни назарда тутяпман. Уларнинг гапларини таржима қилаётганингизда тилларингиздан “бол” томаман дейдия!-кулди аёл.

- Чунки ўзларини шунга лойиқ тутишяптида! Сизга қандай қарашганини кўрдингиз-ку, шунақаям сурбетларча тикиладими? Бошқа вазият бўлганида-ку ўзим билардим.

- Ҳой, яна бир нимани бошлаб ўтирманг.

- Ташвишланманг жаҳл билан эмас ақл билан иш қиладиганлар тоифасига кираман. Ҳар доим ҳам сиз таъриф бергандек “муштумзўр безори” бўлавермайман.

- Ҳа, баъзан қаҳрамонлик ҳам кўрсатиб турасиз,-беғубор киноя қилди аёл кулиб.

- Лекин барибир уларга, умуман ҳеч кимга ҳаддиларидан ошиб сизга ҳурматсизлик қилишларига йўл қўймайман! Ахир шахсий қўриқчингиз ҳамман-ку?

- Шахсий қўриқчим?

- Ҳа, ахир ўзингиз Тошкентдалигимизда қўриқчи ҳам керак бўлади дегандингиз-ку?-кулди Беҳруз.

- Хўш?

- Шунинг учун уларга ўзимни ҳам ёрдамчингиз ҳам шахсий қўриқчингиз деб таништирдим.

- Кўп қиррали ходим эканлигингизга шубҳам йўқ,-деди кулиб Заҳро Асадовна ҳам.

- Бир илтимосим бор эди, майлими?

- Нима экан?

- Тошкентга эртага эмас индинга, яъни ўша белгиланган вақтимизда қайтайлик?

- Нима учун? Ахир бу ерда ишларимиз тугади?

- Ҳа, тўғри айтяпсиз, лекин шу бир кунгина қисқа фурсатни ўзингизга хадя қилинг, шу ўринда менга ҳам албатта.

- Очиғи хайрон қолдирдингиз. Нимага буни шунчалар истаяпсиз? Қолаверса, мени ўзига вақт ажратмайди демоқчи бўляпсизми? Менимча бу гапни менга алоқаси йўқ.
👍23
- Мен ташқи кўринишингизга нисбатан айтмадим буни, нимага доим мени нотўғри тушунаверасиз? Мен ўзингизга бир кунни совға қилинг деганда кучли, иродали, ақлли, зийрак, ишбилармон, мағрур, чўрткесар, доно, бир сўз билан айтганда идеал бизнес-ладй Заҳро Асадовнага эмас, шунчаки аслида ўзингиз учун бир кунгинани бағишланг демоқчиман. Шунча йилдан бери фақат компания, иш, лойиҳалар билан банд бўлиб, ўзингизни унутгансиз.

- Ҳали муштумзўр безори, қатъиятли, қайсар, қаҳрамон, ақлли ва баъзида психологсиз десам, тузуккина экстрасенс ҳамман денг?

- Яна сизга чиндан ҳам ошиқман... шуни айтишни унутдингиз, Заҳро Султон?

- Мен буни истамайман, эртагаёқ Тошкентга қайтамиз.

- Нимага доим ҳисларимдан сўз очдим дегунимча, дарров совуқ оҳангга ўтиб оласиз? Бундай қатъий ва кескин ҳамда жудаям кескир оҳангга лойиқ нима гуноҳ қилдим?

- Бу ҳақида гаплашишни истамайман.

- Нега? Нима учун ахир? Сизга бўлган севгим шунчалар ғашингизни келтирадими, эриш бўлиб туйиладими? Ўртамиздаги ёшда фарқ бўлгани учунми? Ё аёл киши бўлганингиз учунми? Мен ҳам ёш бола эмасман-ку?

- Беҳруз…

- Бир кун… ҳеч бўлмаса бир кунгина ўртамиздаги шу сизга тоғдек улкан бўлиб туйиладиган фарқни унутиб тура оласизми? Бир кунгина ёшимиз, ҳаётдаги ўрнимиз ҳақидаги тенгсизликларга кўз юма оласизми? Наҳотки бу шунчалар қийин бўлса? Наҳот имконсиз ва иложсиз нарсани сўраётган бўлсам?

- Бу бир кун сизнинг туйғуларингиз учун ҳеч нарсани сизнинг фойдангизга ўзгартирмаслигини яхши биласиз-ку?

- Мен ўзим ёки туйғуларим учун эмас, аксинча сизнинг кўзларингизда қувонч, бахтни кўриш учун, қалбингиз шунчаки шодланишини истаяпман холос. Мен ўзимни эмас доим сизни олий ўринга қўйишимни қачон тушуниб етаркансиза... ўзимдан ҳам, жонимдан ҳам кўпроқ сизни яхши кўришимга қачон ишонаркансиз... Бир кун… бир кунга ҳамма нарсани унутоласизми?

- Нима сизга шунчалар бахтсиз бўлиб кўринаманми? Ё ҳамма эрсиз аёлларни пешонасига бахтсиз деб ёзиб қўйиладими?

- Гап унда эмас, мен ундай демоқчимасман. Ҳеч бўлмаса бир мартагина нега, нима учун, нимага деб менга худди душманга қарагандек сўроққа тутмасдан, шунчаки ҳаммасини менга қўйиб бера оласизми, Заҳро Султон?-гина қилгандек куйиниб гапирди Беҳруз.

- Хўп, яхши кўндирдингиз. Хўш, режаларингиз қандай?-табассум билан сўради аёл.

- Режалар ҳақида эртага гаплашамиз, бугун кечқурун эса анавилар билан зиёфат пайтида истамасам ҳам тиржайиб ўтиришга мажбурман. Шахсий қўриқчингиз сифатида сизни ресторанга ўзим олиб тушаман, майлими? Индамасам анавилар сизга шилқимлик қилишдан ҳам тойишмайди.

- Фақат бу ерда муштлашувдан иборат бўлган “жангари кино” керак эмас менга,-деди маъноли қилиб Заҳро.

- Яхши, унда комедия кўрасиз, бўладими?

- Кўрамиз қандай комедия бўларкин,-кулди аёл ҳам.

- Овқатланиб бўлдингизми?-кўтаринки руҳ билан сўради Беҳруз.

- Ҳа, энди турсак ҳам бўлар.

- Кечки пайтгача ҳали анча вақт бор. Сизни бир жойга олиб бормоқчиман, нари борса икки соатча вақтингизни оламан, кейин келиб кечки овқатгача бироз дам ҳам оласиз, нима дейсиз?

- Ҳааа, туризмда туристлар учун турпакет тузиш мавзусини жуда яхши ўзлаштирганингиз шундоққина кўриниб турибди, Беҳруз Шуҳратович-деди аёл карашмали табассум билан.

- Нега ундай деяпсиз?-кулди Беҳруз.

- Турмаҳсулотда туристларнинг кунлик вақтлари тартиб билан режа асосида тузиб чиқилади-ку, қай пайт қаерга боради, қанча у ерда бўлади, ҳаммаси соатигача белгилаб қўйилган бўлади. Шуни назарда тутиб ҳазиллашдим.

- Биз ҳам турист ҳисобланамизда аслида, бизнес туризм бўйича келганмиз бу ерга. Аслида ҳаммаси турпакетдагидек, фақат сизда гид-кузатувчи йўқ холос. Бу эса муаммо эмас, сизга ўзим гид-кузатувчи бўламан.

- Елкангиздаги вазифаларингиз жудаям кўпайиб кетмаяптими мободо? Оғирлик қилмасмикин?-кулди Заҳро Асадовна.

- Асло! Сиз бўласиз-у, оғирлик қилсинми?-маъноли қаради
Беҳруз ним табассум билан.

-Яхши, қаёққа олиб бормоқчисиз?-деди аёл Беҳрузнинг меҳрли нигоҳларидан кўзини олиб қочаркан.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤28👍26👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Farzandingizni duo qiling! Duo.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Боргач билиб оласиз, бу ҳозирча сир.

Кейин улар машинага ўтиришгач, Беҳруз ҳайдовчига манзилни тушунтирди. Ҳайдовчи ҳам хушмуомалалик билан манзилга элтиб қўйди. Улар тушиб, бироз ичкари юришди, атроф жуда гўзал эди. Ҳаво ҳам унчалик салқин эмасди.

- Ахир бу тоғ-чанғи кўтаргич шундайми?-деди аёл таажжубланиб.

- Ҳа, Малайзиянинг хушманзара ва баҳаво сўлим масканларини юқоридан томоша қилиб сайр қиламиз. Ўша куни тоғда сизнинг ёнингизда ўтириб тоғ-чанғи кўтаргичда учишни жудаям истагандим. Лекин баъзи-бировлар сизга “елим”дек ёпишиб олди.

- Шунинг учун кетиб қолдингизми?

- Ҳа, кўзларим бу манзарани кўрмасин ҳам, куймасин ҳам дедимда. Лекин Худойимга шукурлар бўлсинки, мана насиб қилган экан. Қани марҳамат, юрақолинг. Беҳруз бориб, гаплашиб келгач, улар тоғ-чанғи кўтаргичдан жой эгаллашди.

Кейин юқорига кўтарилишди ва тоғ-чанғи кўтаргич бўйлаб сайр бошланди.

- Жуда чиройли манзара экана? Айниқса юқоридан янаям чиройли кўринар экан,-деди Заҳро Асадовнанинг кўзлари порлаб.

- Ҳа, сизга бу ёқишини сезганим учун ҳам шу ерга келишни хоҳладим.

- Олдин ҳам келганмисиз дейман?

- Йўқ, бу биринчи марта. Олдин ҳам Малайзияга иш юзасидан келганман, лекин ҳеч қачон сайр қилмаганман. Ишларни битиргач, ортга қайтганман. Ўша куни тоғга ҳам рости сиз борганингиз учун чиққандим.

- Мен учун?

- Ҳа, сиз учун. Эҳтимол ишонмассиз, лекин бу ҳақиқат. Сизни кўпроқ кўриш учун чиққандим. Олдин ҳеч чиқмаганман, коллектив ёки дўстларим билан демоқчиман. Фақат оилам билан борганмиз. Чунки табиатан шунақа бироз ғалатироқман. Одамовиликка йўйиш бу туғри бўлмайди-ку, лекин кўпчилик йиғилиб ўтирадиган зиёфатларни ёқтирмайман, ҳар хил кўнгилочар ўтиришларга ҳам хушим йўқ. Шунинг учун у ерга сизни деб боргандим.

- Ва менинг ҳаётимни асраб қолдингиз.

- Эсламанг, энг муҳими ҳаммаси ортда қолди.

- Очиғи мен ҳам зиёфатларнинг ишқибози эмасман.

- Сўрасам майлими?

- Хўш?

- Нимага мендан ўзингизни доим олиб қочишга уринасиз? Нега доим ўзингиздан узоқлаштиришга ҳаракат қиласиз? Сизга бўлган ҳисларим учунми?

- Наҳотки бу ҳақиқий ҳиссиёт бўлса? Наҳотки бу абадий туйғу бўлса?!

- Демак, ишонмас экансизда?

- Мен ҳеч кимга ишонмайман.

- Нима учун? Сабабини сўрасам майлими?

- Йўқ! Бу ҳақида, умуман шахсий ҳаётимга алоқадор ҳеч нарсани ҳеч ким билан бўлишишни истамайман!

- Балки ким биландир бўлишарсиз? Инсон доимо қалбидагиларни пинҳон тутиб юролмайди, акс ҳолда қалбдаги туғёнлар йиғилиб инсоннинг қаддини эгиб қўяди?

Шу пайт тоғ-чанғи кўтаргич ҳаракатдан бирдан тўхтаб қолди. Улар бир-бирларига ва атрофга қарашди.

- Қизиқ, нима бўлди экан? Нега тўхтаб қолдик?-деди аёл бироз саросималаниб.

- Хавотирланманг, техник носозлик бўлса керак.

- Мен бироз қўрқяпман очиғи. Ишқилиб пастга йиқилиб кетмайди бу?

- Мен борман-ку… менга ишонасизми?

- …

- Мен бор эканман ҳаммаси яхши бўлади, ҳеч нарса бўлмайди!

Шу пайт пастдан баланд овозда техник носозлик юз берганини ва ярим соатларда ҳаммаси жойига тушишини хабар бериб узр сўрашди.

- Ана бўлмасам! Энди ярим соат бу ерда яна салқин ҳавода нима қиламиз?-деди Заҳро Асадовна.

- Ростини айтсам бу менга ёқяпти,-кулди Беҳруз.

- Ҳа, нимасини айтасиз, жудааа кўнглингиздагидек иш бўлдида ўзиям!

- Ҳозир- дея Беҳруз устидаги курткасини бир амаллаб ечди.

- Шошманг, нима қиляпсиз? -Ҳаво салқин, совқотиб қоласиз-ку?

- Мендан ташвишланманг, шамоллаб қолишингиз мумкин, шунинг учун оёғингизга ташлаб олинг,-деб аёлнинг оёғига ташлаб қўйди.

- Лекин

- Илтимос, йўқ деманг. Мени ўйламанг.

- Менга ноқулай, мени деб доим ўзингизни азобга қўясиз. Менга қайғуриб ҳаётингизни хавфга қўясиз.

- Қанча керак бўлса шунча сиз ҳақингизда қайғуришга тайёрман. Бир умр сиз ҳақингизда қайғуришга тайёрман…

- Бир умр қайғуришингиз керак бўлган инсон мен эмасман. Буни яхши биласиз.

- Мен сизни севаман… Мен фақат шуни биламан.

- Сизнинг севгингиз ҳеч бир қуйишқонга тўғри келмайди, бу севгимас.
👍38❤1
- Нега бунча ишонч билан бу севги эмас деб айтаверасиз? Ахир сиз қалбимдаги ҳисларни мутлақо билмайсиз-ку? Аслида юрагимдаги туйғуларни қанчалар кучли ва чин эканини билмайсиз-ку? Билмай туриб ҳисларимга нисбатан бунчалар ишонч билан гапиришингиз тўғри бўлармикин?

- Шу қисқа фурсатни ичида кимгадир шунчалар боғланиб қолиш мумкинми?! Кимнидир шу оз фурсатда шу қадар кучли севиб қолиш мумкинми?!

-3 йил олдин Гулноз билан танишганмиз. У пайтда мен ишлардим ва иш юзасидан хизмат сафарларига бориб келардим. Гулноз компаниямизга иш юзасидан келиб турарди. Шунда танишиб бир-биримизни ёқтирдик. Унгача мен ҳеч кимни севмаганман, ҳеч ким билан учрашиб ҳам юрмаганман.

Гулноз билан тез-тез учрашолмасдик, уям ишларди, мен ҳам. Ҳафтада бир марта учрашардик. Телефонда гаплашиб, ёзишиб турардик. Кейин ойим совчи бўлиб бордилар, фотиҳа бўлмади-ку, лекин кузда тўйимиз бўлиши керак эди. Мен икки ойга хизмат сафарига иш юзасидан кетишим керак бўлиб қолди.

Туркияда малакамни ошириб ҳам шартномада кўрсатилганидек компаниямиз номидан ишни йўлга қўйишим керак эди. Келганимдан кейин ҳам фотиҳани ҳам тўйни ўтказадиган бўлдик. Мен кетдим, икки ҳафтача Гулноз билан телеграмда ёзишиб турдик, гаплашдик. Ҳаммаси яхши эди, лекин секин секин Гулноз мендан ўзини узоқ тута бошлади. Ёзсам жавоб бермасди, телефон қилсам олдингидек гаплашмайдигандек бўлди.

Аввалига тушунолмадим, кейин бир ой бирдан жим бўлиб қолди. Хавотир олдим, лекин ишни ташлаб ҳам кетолмасдим, чунки бутун компаниянинг масъулиятини олиб боргандим Туркияга. У билан боғланишга ҳаракат қилдим, ёздим лекин жимжит эди. Хавотирим баттар ошди. Бир амаллаб чидадим ва Тошкентга қайтадиган вақтим бўлди.

Уйга келибоқ, Гулнозни уйига боришимни айтишим билан онам кўзларига ёш олиб, у энди орамизда йўқ, болам дедилар. Устимдан биров муздек сув қуйиб юборгандек бўлди. Уйдан қандай учиб чиқиб кетганимни ва қандай Гулнозни уйига борганимни билмайман.

Эшикни онаси очди ва бу ҳақиқат эканини айтди. Менга автахалокатда вафот этди деб қабристонга олиб борди ва бир қабрни кўрсатиб бу унинг қабри деб кўрсатди. Кўзларимдан ёш оқарди, ҳеч нарса қулоғимга кирмасди. Қанча шундай ўтирганимни билмайман, кейин у ерда гўрков бўлиб хизмат қиладиган Музроб бобо мени амаллаб уйга кетказиб юборди.

Кейин мен ҳар куни ишдан чиқиб қабристонга борадиган, қабр билан гаплашиб ўтирадиган бўлдим. Ҳар куни бир кун ҳам қолдирмасдан бир йил қабристонга қатнадим, ёмғирда ҳам, қорда ҳам бориб ўтирардим. Музроб бобо билан шу кўйи яқин бўлиб қолдик.

Лекин улар мени ҳар кўрганларида бу ишим яхши эмаслигини, яшашда давом этишим кераклигини, оила қуришимни айтардилар. Мен ҳам буни тўғри эмаслигини яхши билардим. Лекин нимадир қалбимда бунга тўсқинлик қиларди. Ўзи табиатан шунақаман. Агар кимгадир боғлансам ундан воз кечишим жуда қийин бўлади. Лекин бир марта кўнглим совуса умрбод совийман. Охирги пайтларда қарасам Музроб бобо менга қараб кўп афсусда эканликларини, менга қараб ўзларини айбдор ҳис қилишларини таъкидлайдиган бўлиб қолдилар.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍37❤4👏3
🌙✨🎊 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙✨🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 10- КУНИ МУБОРАК!🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати
✨ Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!

🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Aссалому алайкум. Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин.

Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
Mevlan Kurtishi - Salam Alayka (Live in Skopje) | مولانا - سلام…
Mevlan Kurtishi
🎧🎧❤️❤️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

16-қисм

Очиғи бунга хайрон қолардим. Бора бора мени кўриб кўзларига ёш оладиган ва мендан узр сўрайверадиган бўлиб қолдилар. Бундан баттар хайрон бўлаверардим. Кейин бир куни мендан узр сўраб кўзларига ёш олдилар.

Аҳволлари сал ёмонлашди. Хоналарига бориб сув олиб келгунимча қарасам ёнларида Гулнозни онаси ҳам ўтирарди. Улар қанақадир сир ҳақида гаплашишаётганди.

Хуллас, Гулнозни тириклигини беихтиёр эшитиб қолиб, ерга ўтириб қолдим. Онаси шунга мажбур бўлишганини ва қабристонга келиб бобони ҳам кўндиришганини айтиб йиғларди. Мен буни ҳазм қиладиган аҳволда эмасдим ва сиз қанақа онасизки, бемалол мени бу ерга олиб келиб, қабрни кўрсатиб, бу ерда қизим ётибди дея олдингиз деб унга ҳам заҳримни сочдим. Мен ўша пайтда ўзимни бошқаришим жуда қийин эди.

Кейин уни уйига бордим, онаси билан албатта. Ичкарига кириб бор овозим билан уни чақирдим. Отаси чиқди ва у юқорида дегандек ишора қилди. Мен шошганча юқорига кўтарилдим ва дуч келган эшикни очиб ичкарига назар солардим. Ва ниҳоят, Гулнозни хонасини очганимда не кўз билан кўрайки, мен бир йилдан бери ўлган деб юрган инсоним менга хайрон боқиб турарди. Буни нима эканини биласизми?

Мен бир йил ҳар куни унинг қабрига қатнаб, у билан гаплашардим. Одамлар телбага чиқаришса ҳам унинг қабрига қатнадим. Ота-онам қанча уйлангин дейишса ҳам ҳатто эшитишни истамадим. Учрашувга чиққанимда эса қизга эътибор ҳам бермасдим. Ёқмади деб қўяқолардим.
Мен бир йил ичида ҳар куни ўлиб тирилдим. У эса қаршимда турарди.
👍23