This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Farzandingizni duo qiling! Duo.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
Боргач билиб оласиз, бу ҳозирча сир.
Кейин улар машинага ўтиришгач, Беҳруз ҳайдовчига манзилни тушунтирди. Ҳайдовчи ҳам хушмуомалалик билан манзилга элтиб қўйди. Улар тушиб, бироз ичкари юришди, атроф жуда гўзал эди. Ҳаво ҳам унчалик салқин эмасди.
- Ахир бу тоғ-чанғи кўтаргич шундайми?-деди аёл таажжубланиб.
- Ҳа, Малайзиянинг хушманзара ва баҳаво сўлим масканларини юқоридан томоша қилиб сайр қиламиз. Ўша куни тоғда сизнинг ёнингизда ўтириб тоғ-чанғи кўтаргичда учишни жудаям истагандим. Лекин баъзи-бировлар сизга “елим”дек ёпишиб олди.
- Шунинг учун кетиб қолдингизми?
- Ҳа, кўзларим бу манзарани кўрмасин ҳам, куймасин ҳам дедимда. Лекин Худойимга шукурлар бўлсинки, мана насиб қилган экан. Қани марҳамат, юрақолинг. Беҳруз бориб, гаплашиб келгач, улар тоғ-чанғи кўтаргичдан жой эгаллашди.
Кейин юқорига кўтарилишди ва тоғ-чанғи кўтаргич бўйлаб сайр бошланди.
- Жуда чиройли манзара экана? Айниқса юқоридан янаям чиройли кўринар экан,-деди Заҳро Асадовнанинг кўзлари порлаб.
- Ҳа, сизга бу ёқишини сезганим учун ҳам шу ерга келишни хоҳладим.
- Олдин ҳам келганмисиз дейман?
- Йўқ, бу биринчи марта. Олдин ҳам Малайзияга иш юзасидан келганман, лекин ҳеч қачон сайр қилмаганман. Ишларни битиргач, ортга қайтганман. Ўша куни тоғга ҳам рости сиз борганингиз учун чиққандим.
- Мен учун?
- Ҳа, сиз учун. Эҳтимол ишонмассиз, лекин бу ҳақиқат. Сизни кўпроқ кўриш учун чиққандим. Олдин ҳеч чиқмаганман, коллектив ёки дўстларим билан демоқчиман. Фақат оилам билан борганмиз. Чунки табиатан шунақа бироз ғалатироқман. Одамовиликка йўйиш бу туғри бўлмайди-ку, лекин кўпчилик йиғилиб ўтирадиган зиёфатларни ёқтирмайман, ҳар хил кўнгилочар ўтиришларга ҳам хушим йўқ. Шунинг учун у ерга сизни деб боргандим.
- Ва менинг ҳаётимни асраб қолдингиз.
- Эсламанг, энг муҳими ҳаммаси ортда қолди.
- Очиғи мен ҳам зиёфатларнинг ишқибози эмасман.
- Сўрасам майлими?
- Хўш?
- Нимага мендан ўзингизни доим олиб қочишга уринасиз? Нега доим ўзингиздан узоқлаштиришга ҳаракат қиласиз? Сизга бўлган ҳисларим учунми?
- Наҳотки бу ҳақиқий ҳиссиёт бўлса? Наҳотки бу абадий туйғу бўлса?!
- Демак, ишонмас экансизда?
- Мен ҳеч кимга ишонмайман.
- Нима учун? Сабабини сўрасам майлими?
- Йўқ! Бу ҳақида, умуман шахсий ҳаётимга алоқадор ҳеч нарсани ҳеч ким билан бўлишишни истамайман!
- Балки ким биландир бўлишарсиз? Инсон доимо қалбидагиларни пинҳон тутиб юролмайди, акс ҳолда қалбдаги туғёнлар йиғилиб инсоннинг қаддини эгиб қўяди?
Шу пайт тоғ-чанғи кўтаргич ҳаракатдан бирдан тўхтаб қолди. Улар бир-бирларига ва атрофга қарашди.
- Қизиқ, нима бўлди экан? Нега тўхтаб қолдик?-деди аёл бироз саросималаниб.
- Хавотирланманг, техник носозлик бўлса керак.
- Мен бироз қўрқяпман очиғи. Ишқилиб пастга йиқилиб кетмайди бу?
- Мен борман-ку… менга ишонасизми?
- …
- Мен бор эканман ҳаммаси яхши бўлади, ҳеч нарса бўлмайди!
Шу пайт пастдан баланд овозда техник носозлик юз берганини ва ярим соатларда ҳаммаси жойига тушишини хабар бериб узр сўрашди.
- Ана бўлмасам! Энди ярим соат бу ерда яна салқин ҳавода нима қиламиз?-деди Заҳро Асадовна.
- Ростини айтсам бу менга ёқяпти,-кулди Беҳруз.
- Ҳа, нимасини айтасиз, жудааа кўнглингиздагидек иш бўлдида ўзиям!
- Ҳозир- дея Беҳруз устидаги курткасини бир амаллаб ечди.
- Шошманг, нима қиляпсиз? -Ҳаво салқин, совқотиб қоласиз-ку?
- Мендан ташвишланманг, шамоллаб қолишингиз мумкин, шунинг учун оёғингизга ташлаб олинг,-деб аёлнинг оёғига ташлаб қўйди.
- Лекин
- Илтимос, йўқ деманг. Мени ўйламанг.
- Менга ноқулай, мени деб доим ўзингизни азобга қўясиз. Менга қайғуриб ҳаётингизни хавфга қўясиз.
- Қанча керак бўлса шунча сиз ҳақингизда қайғуришга тайёрман. Бир умр сиз ҳақингизда қайғуришга тайёрман…
- Бир умр қайғуришингиз керак бўлган инсон мен эмасман. Буни яхши биласиз.
- Мен сизни севаман… Мен фақат шуни биламан.
- Сизнинг севгингиз ҳеч бир қуйишқонга тўғри келмайди, бу севгимас.

👍38❤1
- Нега бунча ишонч билан бу севги эмас деб айтаверасиз? Ахир сиз қалбимдаги ҳисларни мутлақо билмайсиз-ку? Аслида юрагимдаги туйғуларни қанчалар кучли ва чин эканини билмайсиз-ку? Билмай туриб ҳисларимга нисбатан бунчалар ишонч билан гапиришингиз тўғри бўлармикин?
- Шу қисқа фурсатни ичида кимгадир шунчалар боғланиб қолиш мумкинми?! Кимнидир шу оз фурсатда шу қадар кучли севиб қолиш мумкинми?!
-3 йил олдин Гулноз билан танишганмиз. У пайтда мен ишлардим ва иш юзасидан хизмат сафарларига бориб келардим. Гулноз компаниямизга иш юзасидан келиб турарди. Шунда танишиб бир-биримизни ёқтирдик. Унгача мен ҳеч кимни севмаганман, ҳеч ким билан учрашиб ҳам юрмаганман.
Гулноз билан тез-тез учрашолмасдик, уям ишларди, мен ҳам. Ҳафтада бир марта учрашардик. Телефонда гаплашиб, ёзишиб турардик. Кейин ойим совчи бўлиб бордилар, фотиҳа бўлмади-ку, лекин кузда тўйимиз бўлиши керак эди. Мен икки ойга хизмат сафарига иш юзасидан кетишим керак бўлиб қолди.
Туркияда малакамни ошириб ҳам шартномада кўрсатилганидек компаниямиз номидан ишни йўлга қўйишим керак эди. Келганимдан кейин ҳам фотиҳани ҳам тўйни ўтказадиган бўлдик. Мен кетдим, икки ҳафтача Гулноз билан телеграмда ёзишиб турдик, гаплашдик. Ҳаммаси яхши эди, лекин секин секин Гулноз мендан ўзини узоқ тута бошлади. Ёзсам жавоб бермасди, телефон қилсам олдингидек гаплашмайдигандек бўлди.
Аввалига тушунолмадим, кейин бир ой бирдан жим бўлиб қолди. Хавотир олдим, лекин ишни ташлаб ҳам кетолмасдим, чунки бутун компаниянинг масъулиятини олиб боргандим Туркияга. У билан боғланишга ҳаракат қилдим, ёздим лекин жимжит эди. Хавотирим баттар ошди. Бир амаллаб чидадим ва Тошкентга қайтадиган вақтим бўлди.
Уйга келибоқ, Гулнозни уйига боришимни айтишим билан онам кўзларига ёш олиб, у энди орамизда йўқ, болам дедилар. Устимдан биров муздек сув қуйиб юборгандек бўлди. Уйдан қандай учиб чиқиб кетганимни ва қандай Гулнозни уйига борганимни билмайман.
Эшикни онаси очди ва бу ҳақиқат эканини айтди. Менга автахалокатда вафот этди деб қабристонга олиб борди ва бир қабрни кўрсатиб бу унинг қабри деб кўрсатди. Кўзларимдан ёш оқарди, ҳеч нарса қулоғимга кирмасди. Қанча шундай ўтирганимни билмайман, кейин у ерда гўрков бўлиб хизмат қиладиган Музроб бобо мени амаллаб уйга кетказиб юборди.
Кейин мен ҳар куни ишдан чиқиб қабристонга борадиган, қабр билан гаплашиб ўтирадиган бўлдим. Ҳар куни бир кун ҳам қолдирмасдан бир йил қабристонга қатнадим, ёмғирда ҳам, қорда ҳам бориб ўтирардим. Музроб бобо билан шу кўйи яқин бўлиб қолдик.
Лекин улар мени ҳар кўрганларида бу ишим яхши эмаслигини, яшашда давом этишим кераклигини, оила қуришимни айтардилар. Мен ҳам буни тўғри эмаслигини яхши билардим. Лекин нимадир қалбимда бунга тўсқинлик қиларди. Ўзи табиатан шунақаман. Агар кимгадир боғлансам ундан воз кечишим жуда қийин бўлади. Лекин бир марта кўнглим совуса умрбод совийман. Охирги пайтларда қарасам Музроб бобо менга қараб кўп афсусда эканликларини, менга қараб ўзларини айбдор ҳис қилишларини таъкидлайдиган бўлиб қолдилар.

👍37❤4👏3
🌙✨🎊 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙✨🎊
Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!
Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌙🌹РАМАЗОННИНГ 10- КУНИ МУБОРАК!🤲
✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати
✨ Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!
🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙
☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!
Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌙🌹РАМАЗОННИНГ 10- КУНИ МУБОРАК!🤲
✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати
✨ Жуманинг баракаси сиз билан бўлсин!
🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙
☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Aссалому алайкум. Муродбахш Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Рўза тутаман деб саҳарликга уйғонганларга, Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!
Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!
😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, Яқинларим!
Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!

👍1
📚Ҳаётимсан
Муаллиф: Шаҳноза Жураева
16-қисм
Очиғи бунга хайрон қолардим. Бора бора мени кўриб кўзларига ёш оладиган ва мендан узр сўрайверадиган бўлиб қолдилар. Бундан баттар хайрон бўлаверардим. Кейин бир куни мендан узр сўраб кўзларига ёш олдилар.
Аҳволлари сал ёмонлашди. Хоналарига бориб сув олиб келгунимча қарасам ёнларида Гулнозни онаси ҳам ўтирарди. Улар қанақадир сир ҳақида гаплашишаётганди.
Хуллас, Гулнозни тириклигини беихтиёр эшитиб қолиб, ерга ўтириб қолдим. Онаси шунга мажбур бўлишганини ва қабристонга келиб бобони ҳам кўндиришганини айтиб йиғларди. Мен буни ҳазм қиладиган аҳволда эмасдим ва сиз қанақа онасизки, бемалол мени бу ерга олиб келиб, қабрни кўрсатиб, бу ерда қизим ётибди дея олдингиз деб унга ҳам заҳримни сочдим. Мен ўша пайтда ўзимни бошқаришим жуда қийин эди.
Кейин уни уйига бордим, онаси билан албатта. Ичкарига кириб бор овозим билан уни чақирдим. Отаси чиқди ва у юқорида дегандек ишора қилди. Мен шошганча юқорига кўтарилдим ва дуч келган эшикни очиб ичкарига назар солардим. Ва ниҳоят, Гулнозни хонасини очганимда не кўз билан кўрайки, мен бир йилдан бери ўлган деб юрган инсоним менга хайрон боқиб турарди. Буни нима эканини биласизми?
Мен бир йил ҳар куни унинг қабрига қатнаб, у билан гаплашардим. Одамлар телбага чиқаришса ҳам унинг қабрига қатнадим. Ота-онам қанча уйлангин дейишса ҳам ҳатто эшитишни истамадим. Учрашувга чиққанимда эса қизга эътибор ҳам бермасдим. Ёқмади деб қўяқолардим.
Мен бир йил ичида ҳар куни ўлиб тирилдим. У эса қаршимда турарди.

👍23
- Ўзини ўлдига чиқаришига нима сабаб бўлган экан?
- Кўкрак саратони. Шу касаллик сабабли у кўкракларини олдириб ташлашга мажбур бўлган. Кейин бу аҳволда менга турмушга чиқишни истамаган. Мени уни ҳеч қачон бу аҳволида ташлаб кетмаслигимни билгани учун шу ёлғонни ўйлаб топган. Унга ачинишимни, раҳмим келишини истамаган. Йиғи-сиғи билан бечора Музроб бобони ҳам ёлғон гапиришга базўр кўндирган. Мени уйланиб кетади деб ўйлашган.
- Аёллик зийнатини йўқотган ҳар бир аёл ўзини кераксиз буюмдек ҳисоблаши табиий ҳол. Инсон ҳаттоки ўзини кўришга йўқ пайтда унга кимдир ачиниб қарашини истамайди албатта.
- Инсон севган одамига унинг оғир дамларида ҳеч қачон ачиниш ёки раҳми келиб унга бечораҳол нигоҳлари билан боқмайди. Аксинча, унга жон куйдиради, унга малҳам бўлишни, уни суяшни истайди. Бу ачиниш дейилмайди, бу яқин инсонинг билан ўзингни бўлишиш дейилади, дардингни бўлишиш дейилади. Инсон севган инсони билан фақат қувончда эмас ғамда ҳам у билан ҳамнафас бўлиши керак. Агар ҳамма ғамгин ҳолида ўзини олиб қочаверса, ер юзида инсонларнинг ўзаро яқинлиги қоладими?! Бу севги эмас! Мен буни севги деб ҳисобламайман.
- Кейин уни кечиролмадингиз шундайми?
- Сиз кечирган бўлармидингиз?!
- Лекин у сизни деб шундай қилган.
- Ҳеч бир сабаб, ҳеч бир асос унинг менга қилган бу ишини оқлолмайди! Ҳеч қачон! Мен бунақа фидойиликни қабул қилмайман! Ёлғонни кечириш мумкин, кечирса бўлади. Лекин мени ғазаблантиргани нима биласизми? Уни мени номимдан ҳам қарор чиқариб мени ҳисларим, туйғуларим билан ҳатто ҳисоблашиб ҳам ўтирмагани мени ғазаблантирди. Менинг ҳисларим аҳамиятсизми? Ахир танлаш имконини ўзимга қолдирса нима бўларди? Шунчалик турмуш қуриш нияти бўлмаса ҳам вазиятни менга айтиб, мен ҳеч ким билан бу аҳволимда турмуш қурмайман деса, нима мен уни ўғирлаб кетармидим ёки мажбурлаб уйланволармидим? Қалбимда унга нисбатан ҳеч қандай илиқлик қолмади ўша лаҳзада ишонасизми?
Чунки у кўзларимга қараб туриб бундан ҳеч қанақасига афсусда эмаслигини ва бу унинг ҳаёти эканини, истаганча қарор қабул қилишга хаққи борлигини айтди. Тўғри у ҳақ, бу унинг ҳаёти, лекин муносабат ўзаро икки инсоннинг ўртасида бўлади, бу бир одам бошқаси учун ҳам қарор қилиши мумкин дегани эмас.
Мен бу нарсани ҳеч қачон тушунмайман ва қабул қилмайман! Ўша лаҳзаларда қалбимга қўшилиб ҳисларим ҳам чил-чил синди. Уни бутун қилишнинг асло иложи йўқ! Қалбим қаттиқ оғриди, худди бир йиллик азобланиб қийналганларим бир кундаёқ бошимга тушгандек бўлди. Аламдан ўша куни роса ичдим. Ҳеч қачон ҳатто уни ўлган деб эшитганимда ҳам бундай иродасизликка бормагандим. Лекин ўша лаҳзада энг маъқул йўл шу бўлиб кўринганди.
Олдин ҳечам ичмаганман, ёқтирмайман ҳам. Ўша биринчи ва охирги ичишим эди. Уйга боргач, унга боғлиқ ҳамма нарсани ёқиб кул қилдим. Унга бўлган севгим ҳам ўша куни ёниб кулга айланган. Кейин сизни кўрдим-у, дунёга қайта келгандек бўлдим. Кундан-кун сизга боғланиб, қаттиқ севиб қолдим. Буни Гулнозга ҳеч қандай алоқаси йўқ эди, яъни сиз ўйлаганингиздек унга жаҳл қилиб сизни севадигандек қилиб кўрсатмадим. Мен чиндан ҳам сизни яхши кўраман… беҳад севаман…
- Мени кечиринг, бунчалар қийналганингизни билмасдим. Билмасдан сизга озор бердим. Сиздек муҳаббатига садоқатли инсонни учратиш қийин ҳозир.
- Узр сўраманг, бунга ҳожат йўқ. Ахир сиз буларни билмасдингиз. Шунчаки сизни кимгадир қасд қилиб ё жаҳл қилиб севиб қолмаганимни билсангиз бўлди, шуни ўзи етади. Сизни ҳеч қандай манфаатларсиз ва ҳеч нарсага қарамай чин юрагимдан севиб қолганимга ишонсангиз бўлди.
- Дунёдаги энг ишонганим ишончимни шундай синдирганки, қалбимда кимгадир ишонч туйғусини яна пайдо бўлишига ишонмай ҳам қўйганман.
- Ўша одам собиқ эрингизмиди?-ботиниб-ботинмай сўради Беҳруз.
- Эрим… агар у эр деб аталса, ҳа у собиқ эрим эдим. У билан бир йил ҳам яшамаганмиз ҳатто, шунинг учун эр деб аталса дедим. Мен аслида оилада ёлғиз фарзанд бўлганман. Ота-онам раҳматли бир-бирларини севиб, ардоқлаб яшашган. 4 йил фарзандсизликдан кейин тилаб олишган ёлғизгина фарзандлари бўлганман.

👍31
Мен туғилганимда адам раҳматли бутун туғруқхонани бошларига кўтариб онам раҳматлини табриклаган эканлар. Мендан кейин бошқа фарзанд бўлмаган. Ёшлигимдан уларнинг бир-бирларига бўлган ҳурмат, меҳр-муҳаббат ва садоқат-ишончини кўриб улғайдим. Шароитимиз ҳам жуда яхши бўлган, қийинчилик кўрмасдан улғайганман. Ёлғиз қиз бўлганман деб баъзиларга ўхшаб эрка бўлиб ўсмадим.
Мактабда ҳам, университетда ҳам ўқишнинг энг олди ўқувчиси бўлганман. Жуда тиришқоқ ва ўзимга етгунча қайсар ҳам эдим.
- Ҳа, бунга шубҳам йўқ,-кулиб қўйди Беҳруз.
- Мен университетни аъло баҳоларга битиргач, магистратурада ҳам ўқидим. Магистратурани Лондонда битирдим. Турмушга чиқишга шошилмадим, ўқишни битирдим, ишга жойлашдим. Ҳар томонлама оёқда мустақил тура оладиган даражага етдим ва 26 ёшимда турмушга чиқдим.
Унгача менга эришаман деб уйланишни хоҳлаган саноқсиз ошиқларимни ҳаммасини рад этганман. Мақсадим ўқиб, мустақил ўз ишимни бошлаш эди. Шунинг учун мен ҳам эримгача ҳеч ким билан ошиқлик романини ўқимаганман,-кулди Заҳро.
- Ошиқларингиз минглаб бўлганига асло шубҳам йўқ.
- Кейин ўз ишимни бошлашим учун менга сал тажриба керак эди. Шу сабаб бир нуфузли компанияга ишга жойлашдим. Ота-онам доим мени қўллаб-қувватлашган.
Кейин у ерда бир йигит билан танишиб, бир-биримизни ёқтирдик. У ҳам жуда келишган, ўқимишли, ақлли йигит эди. Ёшимиз деярли тенг эди, мен ундан ойига кичкина эдим холос. Хуллас, бироз фурсат ўтиб у менга оила қуришни таклиф қилди.
Мен ҳам уни бироз билганим ва севганим учун кўп ўйлаб ўтирмай, розилик бердим. У мени қаттиқ севар, кўнглимга қарарди, ҳурматимни жойига қўярди. Шулар кўнглимга ёқибми хуллас, турмуш қурдик. У оилада катта фарзанд бўлгани учун биз тез орада алоҳида чиқиб кетдик. Бошида ҳаммаси рисоладагидек эди, у мени ер-у кўкка ишонмасди.
Бахтдан осмонларда учардим ўзимча. Кейин бир ой ҳам ўтмасдан ишлашим унга ёқмаётганини айтиб, уйда ўтиришимни айтди. Рашк қиляпман, ишда сенга суқланиб қарашётганини кўрсам ғазабим келяпти деди кескин. Ё сенга ҳузур бағишлаяптими атрофингда ошиқларингни кўплиги дея, заҳарханда гап қиладиган бўлди.
Бундай муомалага ўрганмаганим учун аввалига бу жуда оғир ботди, лекин уни севганим учун ортиқча қайсарлик қилмадим. Рашк қиладида деб ўзимни овунтирган бўлдим. Кейин кейин кўчага чиққанимизда менга қиё боққан дуч келган одамга рашк қиладиган ва уйга боргач, менга унга карашма қилгансан, кўз сузгансанки, сенга ундай қаради, бундай қаради деб мен билан жанжал қиладиган бўлди.
Қўлимдан телефонимни олиб синдириб ҳам ташлади. Уй телефонини ҳам узиб қўйди. Уйдан кўчага ёлғиз чиққанимни билса, ғазабдан шундай асабийлашардики, жанжал қилмаса ҳисоб эмасди. Қаерга бординг, ким билан учрашдинг, ким билан гаплашдинг деб кўзимни очирмасди. Ҳатто ота-онамникига ҳам бир ўзимни юбормасди.
Кундан-кунга мен севган одамга ўхшамай, бутунлай бошқа одамга айланиб борарди ёки ўзи аслида шундай бўлган-у, мен уни севганим учун буни билмаганман. Қолаверса, бошидан шу феълини кўрсатганида унга тегмаслигимни билгани учун ҳам қойиллатиб роль ўйнаган. Ҳатто дўконга борганимизда кимдирлар сал бошқача қараса ҳам уйга келиб менга ёпишарди, сенга нимага унақа қаради, уни танийсанми, нега сенга хушомад қилади ва ҳоказолар деб жонимни бўғзимга келтирарди.
Уришга урмасди-ю лекин ургандан баттар қиларди. Улар менга қараса менда нима айб, нега фақат мендан шубҳа қилаверасиз деб охири ёрилдим мен ҳам. Шунда ҳам мени эшитмасди, ҳа чиройингдан ҳузурланяпсанми, ёқяптими бошқа эркакларнинг суқланиб қарашлари, мазза қиляпсанми, роҳат оляпсанми, хушомадларидан осмонда учяпсанми ёки балки кўнглинг бошқаларнинг хушомадларини тусаб қолгандир деган беўхшов ва ёқимсиз гаплар билан қиёмат қиларди. Ҳатто уйимиз ёнидаги дўконга ҳам чиқармай қўйди.
Шунда ҳам чидадим, енгиллик қилиб ажрашиб кетишни ўйламадим, ҳам барибир уни яхши кўрардим. Севадида, рашк қилгани учун шунақа қиляпти, деган алдамчи ўйлар билан ўзимни овутардим. Лекин аслида буни ҳақиқий чин севги эмаслигини билиб турардим.

👍27❤3
Чунки чин муҳаббатда инсон севган инсонига бунақа шубҳа билан қараб унга ҳадеб тош отмаслиги кераклигини яхши тушунардим. Чунки онам ҳам жуда гўзал аёл бўлганлар, ҳатто адамнинг олдиларида ҳам уларга хушомад қилишарди. Лекин отам раҳматли бирор марта ҳам онамга таъна қилмаганлар, ҳеч қачон уларни ҳурматсиз қилиб, улардан шубҳа қилмаганлар. Аксинча, баъзи хаддидан ошган эркаклар онамга кўча-кўйда хурмача гаплар қилишса адам бир мушт билан уларни овозини ўчириб қўярдилар. Лекин бирор марта онамга маломат гаплари қилмасдилар. Мана буни севиб қилинадиган рашк дейиш мумкин эди.
Эримнинг кўчадагиларга эмас доим келиб менга маломат гапларни ёғдириши унга бўлган севгимни кундан-кунга ўлдириб борарди. Икки ой ўтгач, мен ҳомиладор бўлдим. Бундан у ҳам мен ҳам қувондик. Мен энди эрим балки сал босилар десам, ҳеч қандай ўзгариш бўлмади. Фарзандим учун чидашим керак дея ўзимга далда берардим.
Ҳар куни бўяниб эрим учун чиройли бўлиб олардим. Доим ўзимга қарардим, уйда уй қамоғига маҳкум қилинган асирадан фарқим бўлмасада барибир эрим учун доим ўзимга қарардим. Ҳатто шу ҳам унга ёқмади, уйда ўтириб ўйнашинг учун ўзингга оро беряпсанми, мен кетгач, ўйнашинг келадими, ўйнашинг билан кўнгилхушлик қиляпсанми деб унда бир қиёмат қилди.
Хуллас ҳар куни бир гап топарди албатта. Умуман бўянмайдиган бўлдим, ҳомиладор дея мени ҳеч аямасди, доим заҳарханда гаплар билан мени эзарди. Ғамхўрлик қилиб атрофимда парвона бўлмас, меҳрли гаплар айтмасди. Бу қанақа севги бўлди, севги ҳам шунақа бўладими, деб ўзимга ўзим савол берардим. Ахир севган инсон жондек азиз инсони учун қайғурмайдими, унга меҳрли гаплар айтиб ғамхўрлик қилмайдими, атрофида айланиб ўргилмайдими, жони оғриса ундан-да баттарроқ куйинмайдими, ширин сўзлари билан парвона бўлмайдими?!
Бора-бора ундан совий бошладим, унга нисбатан қалбимда севги эмас бир ҳавас бўлганини тушуниб етдим. Чунки мен севган инсон ўзини бунчалар тубан тутмаслиги керак эди. Ҳомилам олти ойлик бўлганида докторлар менга то туғруққа қадар эрим билан яқинлик қилмаслигимни уқтиришди, бола бироз нозикроқ жойлашгани сабаб қатъий таъқиқлашди. Эрим буни эшитгач, аввалига индамади. Кейин вақт ўтгач, кўзига бало бўлиб кўрина бошладим. Хуллас, икки ой ўтгач, мен туғруқхона бўлимига шамоллаб тушиб қолдим. У ерда ўн кун ётиб чиқишим керак эди. Мен бир ҳафта ётгач, ортиқ чидолмадим. Ота-онам ҳар куни келиб хабар олишарди, эрим эса уч кунда бир зўрға келарди. Ишларим кўпайиб кетди, жуда чарчаяпман деган бахонасига бир амаллаб ишонтирди.
Юрагим сиқилиб кетгач, докторимга уйга кетишимни айтдим. Аҳволим яхши бўлгани учун жавоб беришди. Эримга олиб кетиши учун қайта-қайта қўнғироқ қилдим, лекин жавоб бермади. Кейин адамга телефон қилиб олиб кетишларини сўрадим. Уйга бордик, адам мен машинада бўламан, уйга чиқиб кўр, агар эринг уйда бўлмаса уйга кетамиз кечроқ кириб олиб кетади уйдан дедилар.
Уйга кирганимда манзарадан гангиб қолдим, ичкарида тунги кўйлакдаги “капалак” ва эрим бир-бирига суйкалишганча туришарди. Ўша пайтда дунё кўзларимга қоронғи кўриниб кетди. Уни севганим учун эмас, алам қиладигани менга ҳар куни унга кўзингни суздинг, бунга кулиб қарадинг деб таъна қилиб, ўзи хиёнат қилгани эди.
Яна уйга олиб келиб уйни ҳам харом қилгани баттар ғазбимни келтирди. Ундан бор вужудим билан жиркандим, ўзимдан эса аслида уни қандай тубан инсон эканлигини билолмаганим учун нафратландим. Ҳатто ўз фарзанди ҳақида қайғурмасдан ўз хирсий нафсини ўйлаган пасткаш инсон билан ортиқ яшолмасдим.
У қўнғироқларимга жавоб бермай бу ерда айш-ишрат билан банд экан, билиб туриб жавоб бермаган қўнғироқларимга. Агар ўшанда шошилинч керак бўлиб қолганида-чи, жиддий муаммо бўлганида-чи, бу ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган. Фақат ўзини, нафсини қондириш пайида бўлган. Уялмасдан, харомдан ҳазар қилмасдан уйгача олиб келган. У ташрифимни кутмагани учун довдираб қолди.
Мен ҳеч бир сўз демасдан уйдан чиқиб кетдим. У эса ортимдан югурди, тушунтириб беришини уни эшитишимни ялиниб ёлворди. Мен учун тушунтирадиган нарсанинг ўзи қолмаганди. Ҳеч бир изоҳга ҳожат ҳам йўқ эди.

👍38❤11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Grechkali galupsi
❇️kerakli masalliqlar:
•2 ta piyoz
•2 ta kartoshka
•1 ta qizil sabzi
•300 gr suyakli goʻsht
•5.6 dona bulgʻor qalampiri
•1 osh qoshiq tamat
• 400 gr qiyma
•2 ta pomidor
•3 osh qoshiq guruch
•3 osh qoshiq grechka
•tuz,murch
•kashnich
❇️Tayyorlanishi:
Qozonga yogʻ solib biroz qizigach suyakli goʻshtimizni solamiz. Biroz qovurilgach kartoshka va sabzini qolib qovurishda davom etamiz. Tabga koʻra tuz solamiz. 1 qoshiq tamat solib aralashtirib suv solamiz. Pomidor va piyozni butunicha suviga solamiz. Past olovga qaynatishga qoʻyamiz.
Alohida idishga qiyma , mayda toʻgʻralgan piyoz, pomidor, kashnich, guruch, grechka,oʻsimlik yogʻi,tuz hamda murch solib aralashtirib olamiz.
Tozalangan bolgarskilarimizni ichini qiyma bilan toʻldirib olamiz.
Idishimizga galupsilarimizni terib olamiz. Qaynab turgan shoʻrvamiz ustiga pishirish uchun 1 soatga yuboramiz. Shorvasiga toʻgʻralgan kashnich solamiz.
Hamma vitaminlari oʻzida qoladigan noodatiy galupsilarimiz tayyor boʻldi. Albatta duo qilishni unutmang☺️

👍6
❤1👍1
#ибрат
20 март — Халқаро бахт куни...
(Ҳаммага бахт тилайман!!!)
Бахт у нима? Аллоҳдан ҳар тун,
Яна бир тонг тиланмоқликми?
Ва уйғониб,қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?
Бахт у нима? Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!
Бахт у нима? Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут.
Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!
Бахт у нима? Балки, момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар рисқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.
Нима у бахт? Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзмими?
Бахт нима у? Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!
Бахт у нима? Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг...
©️ Малика Салимова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
20 март — Халқаро бахт куни...
(Ҳаммага бахт тилайман!!!)
Бахт у нима? Аллоҳдан ҳар тун,
Яна бир тонг тиланмоқликми?
Ва уйғониб,қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?
Бахт у нима? Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!
Бахт у нима? Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут.
Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!
Бахт у нима? Балки, момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар рисқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.
Нима у бахт? Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзмими?
Бахт нима у? Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!
Бахт у нима? Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг...
©️ Малика Салимова
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Чунки чин муҳаббатда инсон севган инсонига бунақа шубҳа билан қараб унга ҳадеб тош отмаслиги кераклигини яхши тушунардим. Чунки онам ҳам жуда гўзал аёл бўлганлар, ҳатто адамнинг олдиларида ҳам уларга хушомад қилишарди. Лекин отам раҳматли бирор марта ҳам онамга…
Хиёнаткор инсонни нимасидан изоҳ кутасиз? Кейин эртасигаёқ ажрашиш тўғрисида ариза бердим. Эрим мен билан гаплашишга уринди, унга хиёнатни ҳеч қачон кечирмаслигимни айтдим. Эримни уйидан фақат керакли нарсаларимни олдим қолганига қараб ҳам ўтирмай у уйга қайтиб қадам босмадим. Эрим ярашайлик деб неча марта ёнимга келди, бироқ мен қатъий қарорга келиб бўлгандим. Чунки бир марта хиёнат қилган инсон яна шу ишни қилишга мойил бўлади. Мен эса хиёнатни ҳеч қачон кечирмайман.
Шу орада қаттиқ асабийлашганим сабабли эрта туғруқ бошланди. Фарзандим ўлик туғилди, ўғил бола экан. Шундан кейин анчагача ўзимга келолмай юрдим.
Кейин ажрашдим, эримни ортиқ кўришни-да, у ҳақида эшитишни ҳам истамадим. Ўзимни тиклаб оёққа турдим. Адамни фирмаларини бошқара бошладим. Ажрашганимдан сўнг яна совчилар кела бошлади, жуда кўплар оғиз солишди, ҳеч ким билан оила қуришни истамадим.
4 йил бўлди, онам оғир касалликдан оламдан ўтдилар. Адам онамни жуда қаттиқ яхши кўрардилар, шу сабаб айрилиққа узоқ дош беролмадилар. Улар ҳам ичикиб оламдан ўтдилар. Шундан сўнг бутунлай ҳаётга қизиқишим қолмади.
Тўғри қариндошлар бор, лекин ҳозир ҳамма ўз ҳаёт ташвиши билан овора. Онда-сонда кўришиб турамиз. Хуллас, вақт ўтиб бу айрилиққа ҳам кўникдим. Лекин ҳозир жудаям сиқилиб кетган пайтларим расмларини қучганча тўйиб йиғлаб ўтираман.
Ёлғиз фарзанд бўлиш ҳам қийин экан. Битта бўлса ҳам жигарим бўлмаганидан ўксиниб кетаман гоҳи. Тўлиб кетганимда кимга тўкилишни билолмай қабристонга йўл оламан. Уларни зиёрат қиламан, дардлашаман.
Таниш дугоналарим бўлгани билан ҳеч кимга дўст деб қарамайман, ҳеч кимга шахсий ҳаётим ҳақида гапиришни истамайман. Мана қариийб 10 йилдан бери ўзимга ҳеч бир эркакни яқинлаштирмадим. Шаънимга Худога шукурки, бирор гард юқтирмадим.
Энг асосийси виждонимга қарши иш қилмадим, Худойимнинг ҳузурида юзим ёруғ. Мен ҳеч кимга ишонмай қўйганман. Менга ҳар қадамимда шайдо бўладиганларнинг саноғи йўқ, лекин мен ҳеч қайси бирини қабул қилишни истамайман. Уларнинг ҳаммасини ёки манфаати бор ёки нафсига қул бўлган эркаклар, худди собиқ эримга ўхшаган.
- Мен ҳақимда ҳам шундай фикрдамисиз? Қандайдир манфаати бор ёки эҳтироснинг қули, нафси учун севаман деб юрибди деган хаёлдамисиз мен ҳақимдаям?-деб унинг кўзларига термулди Беҳруз.
Заҳро ҳам Беҳрузга қаради.
(Давоми бор....)

👍18
🧕 Muslimalar kundaligi
Хиёнаткор инсонни нимасидан изоҳ кутасиз? Кейин эртасигаёқ ажрашиш тўғрисида ариза бердим. Эрим мен билан гаплашишга уринди, унга хиёнатни ҳеч қачон кечирмаслигимни айтдим. Эримни уйидан фақат керакли нарсаларимни олдим қолганига қараб ҳам ўтирмай у уйга қайтиб…
📚Ҳаётимсан
Муаллиф: Шаҳноза Жураева
17-қисм
- Йўқ… манфаати бор деб ўйламаганман сира. Нафс деган хаёлга ҳам бормаганман.
- Нима учун?
- Ҳис-туйғуларингиз самимий бўлгани учун.
- Раҳмат…
- Лекин тентаксиз деб ўйлаганман,-кулди Заҳро.
- Тентак?
- Ҳа, ахир сизнинг менга бўлган туйғуларингиз тентакликдан бошқа нарса эмас.
- Сиз нима десангиз шу, Заҳро Султон!-кулиб қўйди Беҳруз ҳам. -Раҳмат сизга!-қўшиб қўйди яна.
- Нима учун?-сўради аёл бироз хайрон бўлиб.
- Ҳеч кимга айтмаган сирларингиз ва дардларингизни мен билан бўлишганингиз учун…
- Шунча йил бу гапларни қалбимда асраб жуда тўлиб кетибман шекилли... ҳам ҳозир юқорида ва бегона юртдамиз, дардларингиз ҳақида сўзлаганингизга мен ҳам бир тўкилай дедимда…
- Кимгадир тўкилишингиз керак эди албатта. Эшитганларим шу ерда қолади, бунисидан кўнглингиз тўқ бўлсин.
- Агар бундан ташвишланганимда сизга айтмасдим…
- Раҳмат…
Кейин тоғ-чанғи кўтаргичдаги носозликни тузатишди чоғи у ҳаракатланишда давом этди. Улар пастга тушишди ва меҳмонхонага етиб олишди. Хоналари ёнига боришгач Беҳруз:
- Бугунги ажратган вақтингиз учун раҳмат, носозлик учун узр сўрайман. Совқотмадингизми ишқилиб,-деб сўради Беҳруз.
- Бу сизнинг айбингиз эмас-ку, менга ёқди манзарани юқоридан томоша қилиш. Кейин бунда ҳам бир ҳикмат бор эди менимча, чунки бир тўкилдик,-деди табассум билан. -Совқотмадим, раҳмат менга ҳар доимгидек қайғуриб, илтифот кўрсатдингиз. Ўзингиз шамоллаб қолмасангиз бўлди.
- Мендан хавотир олманг, ҳаммаси яхши бўлади. Энди кириб дам олинг, кечки зиёфатга чиқишимиз керак. Ҳозир дам олмасангиз толиқиб қоласиз. Бешта кам еттида хонангиз эшигини тақиллатаман.
- Яхши.
- Яхши дам олинг.
- Сиз ҳам,-дея аёл хонасига кириб кетди.
Беҳруз ҳам хонага кирди. Ётиб бироз дам олди. Заҳронинг гаплари ҳақида ўйлади. Унга ишониб дардлашгани учун ич-ичидан жуда қувонди. Ахир бу ишонч дегани эди.
Ё Аллоҳим, уни фақат бахтли кўришимда менга ёрдам бер, ўзинг куч бер, шундай куч бергинки, у доимо бахтли яшаши учун дунёларга ҳам қарши тура олай!
Бу пайтда Заҳро ҳам бугунги кечган суҳбат ҳақида ўйларди. Беҳрузга ишонарди, шунинг учун ҳам унга қалбини очди. Беҳрузнинг ҳислари поклигига, туйғулари абадийлигига ва ўзини чин маънода севишига ишонарди, лекин бу пишадиган савдо эмаслигини яхши биларди. Шунинг учун ҳам Беҳрузга умид беришни истамасди, унинг азобланишини истамасди. У ҳақиқатдан ҳам яхши йигит, энг аввало мен ҳақимда қайғуради, рашк қилишини сезиб турсам ҳам унинг рашки қанақадир ёқимли. Чунки Беҳруз ишончсизликдан рашк қилмасди, шунчаки беғубор қизғанарди уни. Кинояларидаги жаҳл ҳам аёлга эмас, унинг атрофидаги “парвона”ларга эканлиги шундоққина сезилиб турарди.
Хуллас, бир сўз билан айтганда Беҳруз ҳар томонлама яхши ва ишонса бўладиган йигит эди. Лекин мен унинг бахтли бўлиши учун ҳам ўзимни четга олишим шарт! Ахир уни яхши кўраман-ку, демак унинг бахти учун ҳам буни унга сездирмаслигим керак. Агар у буни билиб қолса ҳеч қачон мендан кечмаслиги аниқ.
Эй, Худойим, ўтинаман, қалбимдан унинг севгисини ўзинг ол, унга буни сездириб қўймаслигим учун менга ирода бер. У ўз тенги билан бахтли бўлиши керак.
Шу хаёллар билан бироз кўзи илинди.
Соат олтида туриб, ўзига оро берди, ҳар эҳтимолга қарши олиб келган оқшом кўйлагини кийди. Беҳруз ҳам сочларини тузатди, қора ёқали кўйлагини кийиб, устидан қора виллурдан тикилган костюм-шимини кийди. Хуллас, иккиси ҳам ўзларига обдон оро беришгач,
Беҳруз айтилган пайтда Заҳронинг эшигини тақиллатди. Эшикни очган аёлдан Беҳруз нигоҳларини бир зум узолмай қолди.
- Жуда гўзалсиз…,-деди меҳр билан.
- Сизга ҳам гап йўқ, Беҳруз Шуҳратович,-деди Заҳро Асадовна табассум билан.
- Кетдикми?
- Кетдик. Сизга битта қора кўзойнак етишмаяпти холос. Шунда ҳақиқий тансоқчига ўхшаган бўлардингиз.
- Кўзойнаксиз ҳам сизни истаган шилқимдан ҳимоя қила оламан.
- Бунга заррачаям шубҳам йўқ.
- Ҳозир улар сизни кўриши билан типирчилаб қолишади, сизга бехаёларча хушомад қилишади ярамаслар! Ўша пайтда менга сабр тилаб турсангиз бўлди,-кулди Беҳруз ҳам.
- Мени шарманда қилмайсиз деган умиддаман.
- Асло! Буёғидан хотиржам бўлинг.

👍26
Кейин улар меҳмонхона ресторанига ташриф буюришди. Ресторан жуда шинам ва дабдали эди. Улар тўғри ҳамкорларни ёнига боришди ва Стеве Ҳаррисон билан Салоҳ Панаҳи ўринларидан туриб аёлга пешвоз чиқишди.
- Кечанинг энг гўзал хонимига хайрли кеч,-деди Салоҳ Панаҳи.
- Дунёнинг ягона ва бетакрор қироличасига хайрли кеч деяверинг,-деди Стеве Ҳаррисон.
- Оббо, бошланди! Нима Малайзияда адабиёт курслари бепул ўқитиладими?-деди Беҳруз ҳамкорларга соҳта кулиб аёлга юзланаркан.
- Нега ундай деяпсиз?-деди аёл ҳам Беҳрузга қараб.
- Булар хушомад қилишда бир биридан ўзаман деяпти!
- Марҳамат, ўтиринглар,-деди Стеве Ҳаррисон.
Улар ўтиришгач, таомга буюртма беришди.
- Турмуш ўртоғингиз жуда бахтли инсон экан, сиздек гўзал маликанинг соҳиби бўлиш ҳар қандай эркакнинг орзуси,-деди Стеве аёлга боқаркан.
Беҳруз аранг ўзини босиб турарди. Ҳозир аёлнинг эри йўқлигини билишса, Заҳронинг оёқларига йиқилишга ҳам тайёр бу ярамаслар! Яхши, демак, бугун мен таржимон эканман, маҳорат билан буни бажараман.
- Жаноб Ҳаррисон: Доим ёнингизда Беҳрузни олиб юринг, бўлмаса сиздек гўзал хонимни олиб қочиб кетишлари мумкин деяптилар,-деди аёлга.
- Наҳотки?! Ростдан ҳам шундай дедими ёки таржимани “текис”лаб қиляпсизми, Беҳруз жаноблари?
- Нега энди ундай ўйлаяпсиз, айнан таржима қилдим.
- Унда жаноб Ҳаррисонга марҳамат қилиб айтсангиз, доимо ёнимда сизни олиб юролмайман, буни сираям иложи йўқ. Чунки бир йилдан сўнг сиз компаниянгизда ишингизни давом эттирасиз. Таржима қилинг, сизга илҳақ қараб туришибди.
- Жаноб Ҳаррисон, хоним айтяптиларки, яқинда Беҳруз билан, яъни мен билан, турмуш қурмоқчимиз. У менинг орзуйимдаги қаҳрамоним, мени севади, мен учун ҳаммадан ҳам кўп қайғуради. Шунинг унга қалбим ва ҳаётимни бағишламоқчиман, деяптилар.
- Ўўў, ростданми, зўр-ку! Сиз жуда омадли инсон экансиз! Шундай хурлиқо аёлни кўнглини топа олибсиз, бу таҳсинга лойиқ, мистер Беҳруз!
Аёл ҳамкорларга табассум қилган ҳолда, оҳиста Беҳрузга яқинроқ шивирлади.
- Уларга нима дедингиз? Мен унча кўп гап гапирмадим-ку?
- Уларга мен билан турмуш қурмоқчилигингизни ва ҳеч ким сизни мендек сева олмаслигини айтдим, сизни номингиздан албатта.
- Ҳой, қачон шундай дедим, унақа гапларни айтмадим шекилли?
- Шундай демаганимда ҳозир сизга келганимиздан бери суқланиб ўтирган манави суллоҳлар елимдек ёпишиб олишарди! Сиздек аёлнинг кўнглига йўл топа олганим учун менга таҳсин айтишяпти,-деди ҳамкорларга ясама табассум қилди Беҳруз.
- Жуда сизга ёқиб тушган бўлса керак бу таҳсинлар, Беҳруз жаноблари?
- Ахир шахсий қўриқчингиз сифатида нафақат ўзингизни балки номингизни ҳам ҳимоя қилишим керак-ку, Заҳро Султон?
Бироздан сўнг Салоҳ Панаҳини иш билан чақириб қолишди, у узр сўради ва хайрлашиб кетди.
- Битта хирапашшадан қутилдик, иккинчисини ўзим даф қиламан шекилли.
- Беҳруз, бас қилсангиз-чи, ўзимни кулгидан зўрға ушлаб турибман гапларингиздан.
- Хоним, сизни рақсга таклиф қилмоқчи эдим, ўйлайманки бунга Беҳруз қаршилик қилмайди. Бир марта сиз билан рақсга тушсам армоним қолмасди,-деди Стеве Беҳрузга таржима учун қараркан.
- У нима деди?
- Ўтириб ўтириб бомба ташлади-ку бу!
- Беҳруз, у нима деди деяпман?
- Бир марта сиз билан рақс тушгиси келиб қолибди бемаҳалда! Бир марта сиз билан рақс тушсам бўлди, кейин Беҳрузнинг қўлларида ўлим топсам ҳам армоним йўқ деяпти,-деди Стевега қараб соҳта табассум билан.
- Жаноб, Ҳаррисон, таклиф учун раҳмат, лекин ҳеч ким билан рақс тушишни истамайман. Тўғри тушунасиз деган умиддаман. Беҳруз, таржима қилинг, илтимос.
- Жаноб, Ҳаррисон, биласизми, мен фақат севган инсоним билан рақс тушаман, у менинг қалбимни соҳиби. Шунинг учун ҳам мен билан фақат у рақсга тушишга хақли. Тўғри тушунасиз деган умиддаман, деяптилар хоним.
- Шунақами? Жуда афсусдаман, афсус лекин менга ҳали ҳеч ким йўқ демаганди. Сиз меҳмонсиз, бир марта таклифимни рад этмасангиз беҳад миннатдор бўлардим! Илтимос рад этмасангиз, мен ҳозир сиз учун энг чиройли куйни қўйишларини айтаман,-деди Стеве.

👍57❤2👏2