🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
- Қойил, бирданига еттитасия!-хурсанд бўлиб кетди Заҳро.

- Савол беринг менга, истаганингизни сўранг. Ахир сиз ютдингиз-деди Беҳруз аёлга.

- Яхши. Ёқтирган китобингиз?

- Деҳлавийнинг “Боғ-у баҳор” асарини яхши кўраман. Ўқиганмисиз?

- Йўқ, ўқимаган эканман. Менга кўпроқ детектив ва фантастик жанрдаги асарлар ёқади.

- Айнан қайси фантастик асарни севиб ўқийсиз?

-"Хроники Амбера”. Китобни яхши кўраман. Ёлғизликда китоб-энг яхши ҳамроҳ…

- Ҳавасим келяпти жуда ҳам!

- Нимага?

- Сизнинг энг яхши ҳамроҳингиз бўлган китоб,-деб Беҳруз маъноли боқди аёлнинг кўзларига.

- Давом эттирамизми ўйинни?-деди Заҳро гапни бошқа томонга буриб.

- Қани давом этамиз,-дея Беҳруз яна шарни улоқтирди.

- 8 та кеглини уриб туширдингиз, энди мени навбатим,-деди аёл ўйинга қизиқиб, у ҳам шарни улоқтирди.

- 6 та кеглини қулатдингиз! Олдин ростдан ҳам ўйнамаганмисиз? Чунки кўрсаткичларингиз юқори, жуда яхши қулатяпсиз кеглиларни! Лекин энди саволни мен бераман.

- Хўш, нимани сўрамоқчисиз?

- Зиёд Абдуллаевич… у сиздан умидвор?

- Хўш?

- Бундан чўчишим керакми?

- Қойил, сиз ҳам чўчийсизми, қаҳрамон?

- Ҳа, сизни йўқотишдан жудаям қўрқаман…

- Бу савол эмас ва сиз имкониятингизни бой бердингиз,-деди аёл гапни чалғитиб.

- Яхши давом этамиз,-дея Беҳруз яна шарни улоқтирди.

Бу сафар 3 тагина кегли қулади.

-Энди мени навбатим,-дея қувончли кўзлар билан Беҳрузга бир қараб қўйди.

Захро шарни улоқтирди ва 5 та кеглини қулатди.

- Яна мен ютдим,- дея Заҳро қувончдан кулиб қўйди.

- Савол беринг марҳамат, мен баъзиларга ўхшаб жавоб беришдан қочмайман. Истаган нарсангизни сўрашингиз мумкин,-деди самимий киноя билан.

- Ҳой, киноя қиляпсизми?-қошларини чимириб яна табассум қилди аёл.

- Асло йўқ, Заҳро Султон! Ҳали жонимдан тўйганимча йўқ.

- Қандай овқатни яхши кўрасиз?

- Мошкичирини,-деди Беҳруз.

-Қизиқ-ку! Мен ҳозир норин, ош ёки бирор тансиқ таомни айтасизми деб ўйлагандим. Бу хаёлимга ҳам келмаганди.

- Сизга ёқмайдими?

- Ёқади жуда ейишли таом.

- Менга эса сиз кўпроқ ёқасиз,-деди Беҳруз кулиб.

- Мен таом эмасман, Беҳруз жаноблари!-кулди аёл ҳам.

- Лекин сиз ҳамма тансиқ таомлардан ҳам

- Ҳой, ўйинни давом эттирасизми?-деди Заҳро гапни бошқа томонга буриб.

- Аслида мен учун энг катта ютуқ шу эди, кўзларингиздаги қувонч…менга мана шу керак эди…

- Менга бундай қарашни қачон бас қиласиз…

- Меҳр ва севги тўла нигоҳларимда асло ғубор йўқ…

- Биламан…

Шундан сўнг улар яна бир соат ўйнашди. Кейин от минишга йўл олишди.

- Хўш, қайси отни танлайсиз?

- Оппоғини, ўша энг чиройлисини,-деди Заҳро Асадовна кўзлари порлаб.

- Бир оғиз сўзингиз, хоним!

Танланган отни келтиришди.

- Хоним, сизга ёрдамлашайми?-деди отни келтирган йигит Заҳрога кўзлари олазарак боқиб.

- Унда мен бу ерда нима қиляпман, билмайсизми мободо?!-деди Беҳруз қошларини чимириб.

- Узр, жаноб мен шунчаки хонимга отга чиқишларида ёрдам бермоқчийдим холос.

- Ўзим эплайман, агар унга олазарак кўзларинг билан қарашни бас қилмасанг, кейин ўзингга ёрдам керак бўлиб қолади ўрнингдан туришингга!

- Узр, кечирасиз, мен кетдим.

- Нима бўлди тинчликми?-сўради аёл ҳалиги йигит кетгач.

- Хонимга от минишда ёрдам бермоқчийдиммуш! Нима мен бу ерда чумчуқ пойлаб турибманми! Бир урсангда, ер билан эгизак қилиб қўйсанг!

- Ҳай-ҳай-ҳай, сал ўзингизни босинг, бу нимаси? Рашкингиз бунчаям тўлиб-тошмаса!

- Яхши келинг, сизга ёрдамлашаман. Қўрқмайсизми бир ўзингиз ишқилиб?

- Йўқ, ҳечам қўрқмайман,-деди Беҳрузнинг ёрдамида отга чиқиб олган Заҳро.

- Бу кўринишда сиз янаям виқорли ва салобатлисиз, Заҳро Султон! Элизаветта ҳам сиздек гўзал қиролича бўлмаган!

- Фақат ўзингиз сарбонлик қиласиз, яъни мени олиб қочиб кетмасин бу от яна,-кулди аёл.

- Олиб қочишига йўл қўярканманми?! Сарбон эмас ҳамроҳингиз бўлсам майлими?

- Тушунмадим?

- Қани сал орқароқ ўтиринг-чи, хоним.

-Нима қилмоқчисиз?

- Ҳозир,-дея Беҳруз бир уринишда отга чиқиб олди.

- Ҳой, бу яна қанақаси?

- Ҳамроҳлик деганим шу бўлади. Мени ушлаб олинг, бўлмаса хавфсизлигингизни таъминлай олмайман.

- Ҳечамда! Энди сизни сал кам қучиб олишим қолувди!
👍24
- Қайсарлик қилманг илтимос, от югурганда барибир бунга мажбур бўласиз. Қолаверса кўнглим ҳам хотиржам бўлади.

- Отни шамолдек учирмассиз?

- Шамолдек учираман, сиз мени яхшилаб қучиб олингда завқланинг.


Заҳро қўллари билан Беҳрузни қучиб олди.

- Қўлларингиз мени қучиб турса, бутун дунёларга қарши туришгаям тайёрман ишонасизми?

- Мен учун дунёга қарши чиқишнинг кераги йўқ, Беҳруз. Мен дунёга қарши чиқишингизни истамайман…

- Мен эса мана шу қўллар мени бир умр қучишини истайман…-дея отни югуртирди.

- Олдинам от минганмисиз?

- Бир марта, унгаям 6 йилча бўлди менимча. Хўш, отда сайр қилиш қалай экан?

- Менга ёқди.

- Яна бир шамолдек еламизми? Қўрқмаяпсизми?

- Йўқ, қўрқмаяпман.

- Ахир ёнингизда мен борманда, шундаймасми?-кулди Беҳруз.

- Тентаксиз!

- Сиздан шу сўзни эшитиш менга ёқади.

Беҳруз отни шамолдек учирди. Заҳро Беҳрузни қаттиқроқ ушлаб олди ва кўзларини юмди. У ҳеч нарсадан қўрқмасди, ҳеч нарса қалбига соя солмаётганди. Чунки ёнида Беҳруз бор эди, шу сабабли жуда хотиржам эди.

- Сайр ҳам якунланди,-деб Беҳруз отдан бир сакрашда тушди.

- Энди қандай тушдим?

- Келинг,-дея икки қўлини аёлга узатди Беҳруз.

- Бошқа йўли йўқми?

- Сизни ушлаб қоламан, менга ишонасизми?

Аёл тортинибгина ўзини Беҳруз томон эгилтирди ва деярли унинг қучоғига тушди. Бирозгина ноқулай бўлгани учун дарров ундан ўзини тортди. Шу онда бутун вужудидан олов чиқиб кетай деди.

- Кетдикми?-дея Беҳрузга ҳам қарамасдан олдинга ўтиб юриб кетди.

- Қорним очди. Юринг овқатланамиз. Шу ерда ажойиб ресторан бор,-деди Беҳруз у ердан чиқишгач.

- Яхши.

Овқатланиб бўлишгач, Беҳруз:

- Чарчаб қолмадингизми?-деб сўради.

- Яна сюрпризлар борми?

- Иcе-рингга борамиз, бироз музда учиб кейин меҳмонхонага қайтамиз.

- Йўқ, музда учишни истамайман.

- Унда нимани истайсиз? Истаган нарсангизни айтишингиз мумкин. Қаерга боришни истайсиз?

- Билмасам лекин иcе-рингга боргим йўқ.

- Яхши унда мен сизга дунёга машҳур Петронас-Тоwерс биносини кўрсатаман. Кўришни истайсизми?

- Бу иcе-рингдан яхшироқ таклиф.

- Унда кетдик, хоним.

Улар Малайзияни дунёга машҳур қилган ўша эгизак биноларини кўриш учун боришди.

- Жудаям чиройли ва янаям ҳайбатли кўринар экан яқиндан,-деди Заҳро бинога киришгач.

- Тўғри айтасиз. Истасангиз бу жой ҳақида маълумот беришим мумкин?

- Марҳамат, гид жаноблари!-кулди аёл.

- 1913-йилда Америкада илк баландлиги 241 метр, 60 қаватли Вулворт Билдинг биноси барпо этилгач, инсоннинг бундан ҳам баландроқ иншоотларни қуриш иштиёқини тўхтатишнинг иложи бўлмай қолган. Расмий маълумотларга қараганда, ҳозирги кунда Малайзия пойтахти Куала- Лумпурни безаб турган "Петронас Тауэр" ("Petronas Тоwеrs") икки эгизак минора дунёдаги энг баланд иншоотлардан биридир.
Уларнинг вужудга келиш тарихи ўтган асрнинг 80-йиллари охирлари, 90-йиллар бошларига тўғри келади.

Гап шундаки, Селангон Турф Kлуб жамоаси томонидан ташкил этилган, от пойгалари ўтказиладиган ипподром ёнида жуда кўп автомашиналар тўпланишидан безовталанган шаҳар раҳбарияти Селангон Турф Kлуб жамоасини бошқа жойга кўчишга мажбур қилади.

Натижада Куала-Лумпур марказидаги 40 гектар майдон бўшаб қолади. Дастлаб бу жойга одамлар дам олиши мумкин бўлган истироҳат боғи қурилиши режалаштирилган эди. Аммо, шаҳар ҳокимларида ипподром ўрнига йирик қурилиш комплексини барпо этиш фикри туғилгандан кейин, истироҳат боғи қурилиши иккинчи даражали бўлиб қолади.

Бутун комплекс майдони миллион кв. метрни ташкил этади. Эгизак биноларнинг умумий биринчи қаватида 840 ўринли концерт зали жойлашган. Биноларнинг бирида Петронас нефт компанияси, иккинчи бинода эса уларнинг ҳамкорлари ҳамда хорижий компаниялар жой эгаллашган. Бинолар асосида 93 000 кв. метр жойни эгаллаган савдо марказига ҳар ҳафта 650,000 га яқин киши ташриф буюради.

Ер ости парки ўз бағрига 5400 та машинани сиғдира олади. Шунингдек, офис идораларидан ташқари бинолар таркибига кўргазма ва конференция заллари, бадиий галлерея, бензин музейи, савдо ҳамда маиший хизмат кўрсатиш комплекслари киради.
👍21
Биноларнинг ҳар бирига 52 кишига мўлжалланган лифтлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг тезлиги 3,5 дан 7 м/секундни ташкил қилади. Ҳаммаси бўлиб эса икки бинода турли мақсадларга мўлжалланган 76 та лифт мавжуд. Бундай иншоотнинг қурилиши 1,6 миллиард долларни ташкил этади.

1995-йил 9-августда қурилиши 32 соат давом этган кўтарилган кўприк ўз ўрнини 41 ҳамда 42 қаватлар оралиғида эгаллади. "Petronas Towers” биноларини бирлаштирувчи ушбу кўприк Жанубий Кореяда Самсунг X.I фирмаси томонидан қурилган.

Сўнгра умумий оғирлиги 452,64 тоннани ташкил этган 493 бўлакка ажратилган ҳолда Малайзияга кўчириб ўтказилган эди. 1996-йилнинг 15-апрелида "Петронас Тауэр" биносининг қурилиши тўлиқ якунланишига икки йил қолган бўлса ҳам дунёдаги энг баланд офис бино деб, уни бутун дунё аҳли тан олган.

Хуллас, 1998-йилдан то 2004-йилгача бу бино дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган. Бугунги кунга келиб эса бу Эгизак бинолар дунёнинг энг осмонўпар бинолари ўнталигига кириб, 7-ўринни эгаллайди.

- Қойил! Бунча маълумотни қаердан билиб олдингиз?

- Буни ўқиган пайтимда ёдлаб олганман. Чунки Малайзия ва унинг пойтахт шаҳри ҳисобланган Куала-Лумпурда қад кўтарган бу бинолар ҳақида конференс-дарс ўтқизгандик. Бир ҳафта вақтим Малайзия ва унинг туризм салоҳиятини ўрганишга кетганди. Дарсни ҳам ўзим ўтгандим. Шунинг учун буларни ёддан биламан.

- Раҳмат ажойиб маълумотлар учун, гид жаноблари!

- Хизматингизга доим тайёрман, хоним!

- Хўш, бугунга бағишланган саёҳатимиз поёнига етдими?

- Саёҳат тугади лекин…

- Лекин?

- Яна бир нарса бор.

- Хўш?

- Меҳмонхона ресторанида кечки овқат. Дессертга эса сиз билан вальс тушиш.

- Нима буям бир кунлик тузган турпакетингиздан жой эгаллаганми, гид жаноблари? Адашмасам, туристлар билан вальс тушиш деган хизмат йўқ шекилли?

- Мен тузган турпакетда эса бор, Заҳро Султон!

- Ҳа, нимасини айтасиз ахир сизга закон борми?

- Бу розиман деганингизми?-сўради Беҳруз аёлнинг кўзларига умид билан боқиб.

- Ўйлаб кўраман.

- Ҳа, жуда ажойиб жавоб бўлди! Лекин дарров йўқ демаганингизга ҳам шукур, ҳимматингизни чеки йўқ, хоним!

- Бу киноями?

- Йўқ, асал қўшилган нордон гап!

- Гапни қотирасизда!

- Юринг, бироз чарчадингиз. Меҳмонхонага қайтамиз, дам оласиз,-деди Беҳруз меҳр билан.

Улар меҳмонхонага қайтишди, хонага кираверишда аёл ортга қаради ва:

- Соат 6 да меҳмонхона ресторанида кутинг,-деб хонага кириб кетди.

- Жуда соз! Э худойим ўзингга шукур!-деди Беҳруз қувончдан ичига ҳам сиғмай.

Кейин у ҳам хонага кирди ва нималар ўйлаб топсам экан, нима қилсам унинг қалбига қувонч хадя этаркинман деб бош қотирди.

Меҳмонхона ходимларидан гулни қаердан олиши мумкинлиги ҳақида сўради. Гуллар дўконидан ўзи чиройли гулдаста танлаб олди. Меҳмонхонага келиб стол буюртма қилди, хонага чиқиб обдон ўзига қаради. Белгиланган вақтдан бироз олдинроқ тушди ресторанга.

Гулдастага қараб кулиб қўйди, Заҳро Асадовна келадиган йўлга энтикиб қараркан соатига қаради. Ҳали бирозгина вақт бор эди. Юраги жуда орзиқиб, ҳаяжондан уриб кетаётган эди. Ва ниҳоят, аёл кўриниш берди. Беҳруз ўрнидан турди, виқор билан қадам ташлаб келаётган аёлга қаради-ю, кўзлари ҳам юраги ҳам ёришди. Э худойим, бу қандай гўзаллик?! Шунақаям чирой билан безайсанми бу малакни?!

- Жудаям гўзалсиз… кўзларимни сизга муҳрлаб қўйгим келяпти,-деди аёл унинг ёнига келгач.

- Муҳрламай қўя қолинг, кўзларингиз ўзингизга ҳам ҳали кўп керак бўлади,-деди аёл чиройли табассум билан.

- Бу гуллар сизга!-деб унга гулдастани узатди.

- Кутилмаган гулдаста, лекин жуда чиройли экан раҳмат, менга ёқди,-деди Заҳро Асадовна гулдастани олиб, кўзлари порлаб.

- Ёққанидан хурсандман, сизга ўхшаб чиройли эмас-ку, ҳар ҳолда гўзаллигингиз олдида гуллар ҳам ожиз,-деб Беҳруз аёлга илтифот кўрсатиб ўтиринг деган ишорани қилди.

- Раҳмат,-деди аёл ўтириб.

- Гўзаллик ҳам чиройни сиздан олган назаримда. Сиздаги бу фусун, бу жозиба, бу чирой бутун коинотда ҳам топилмаса керак,-деди Беҳруз ҳам ўтиргач.
👍20🥰3❤1
- Ўх-хў, бу дейман адабиётга ҳам меҳрим баланд денг, Беҳруз жаноблари! Шоирона гапларни гапираётганингизга қараганда шеър ҳам ёзасиз шекилли?-кулди аёл.

- Бу шунчаки хушомад эмас, самимий юракдан айтяпман ҳаммасини… Шеърга келадиган бўлсак, сиз учун нафақат шеър балки номингизга ғазал, роман, қўйингки, бутун бошли китоб ҳам битиш мумкин!

- Биласизми, мени бунақа гапларга бошим айланмайди, қувончдан еттинчи осмонда ҳам парвоз қилмайман.

- Мен ҳам бошингизни айлантирмоқчи эмасман, қолаверса, сиз учун ҳам ўзим парвоз қилавераман самоларда,-деди кулиб.

- Гул олиб овора бўлибсиз, шарт эмасди бу.

- Учрашув гулдастасиз чиройли ва романтик руҳда ўтмайди деб ўйладимда!

- Учрашув?-карашмали қаради Заҳро Асадовна.

- Ҳа, учрашув! Буни ёмони жойи борми?

- Умуман олганда йўқ, лекин..

- Бугун, ҳозир шу лекин деган сўзни луғатингиздан ўчириб тура оласизми, хоним?

- Яхши. Овқатланамизми, қорним очди.

- Албатта,-деб овқатни олиб келишларини имо қилди Беҳруз.

Овқат келтирилгач, аёл таомдан олиб еб кўрди.

- Мазаси яхши экан,-деди.

- Ҳа…жуда ажойиб,-деди Беҳруз аёлдан меҳрли кўзларини узолмай.

- Агар осмондаги парвозингизни тўхтатиб ерга тушсангиз овқатланардик, Беҳруз жаноблари! Қорнингиз очмадими?

- Мана сизга қараб озиқланяпман-ку!

- Бас қилинг энди.

- Хўп яхши.

- Гулларни буюртма қилдингизми? Жуда чиройли экан!

- Ўзим бориб танладим, сизга ёққанидан жуда хурсандман. Атрофдагилар сиздан кўзларини узишмаяпти, ярамаслар!

- Буни менга аҳамияти йўқ.

- Менимча ҳаммасини менга ҳасади келяпти,-кулди Беҳруз.

- Ҳасади?

- Албатта! Чунки шу ерда ўтирган эркакларнинг аксарияти ҳозир мени ўрнимда ўтиришни жуда истаган бўларди! Лекин бу бахт фақат менинг пешонамга ёзилган экан.

- Омадингиз бор эканда!-кулди Заҳро Асадовна ҳам.

- Аллоҳимга беҳад шукур! Илоҳим бир умрлик бахт қилиб ёзган бўлсин пешонамга!-деди Беҳруз маъноли қилиб.

- Бир умрлик бахтингиз мен бўлолмайман, сизни бекорга умидвор қилишни истамайман, Беҳруз. Мени тўғри тушунинг. Бугунги кунга келадиган бўлсак, самимий илтимос қилганингиз учун йўқ деб кўнглингизни оғритгим келмади. Лекин бу сизга умид бераман дегани эмас. Бундан ортиғини мендан кутманг!-деди қатъий оҳангда.

- Кескин оҳангингиз билан жонимга азоб беряпсиз. Ахир ҳали ҳеч нарсани сиздан тама қилмадим-ку? Шунчаки бугунги кунингиз фақат қувонч ва бахтга тўлишини истадим холос. Қолаверса, мендан бошқа одам сиздан бугунги кунингизни сўраганида ишончим комилки, қатъий йўқ деб жавоб берган бўлардингиз. Лекин сиз… менга йўқ демадингиз, нима учун?

- Ниятингиз самимий бўлгани учун... қолаверса, ўзингизни деб эмас, мени ўйлаб бугунги кунни ташкил қилганингизни билганим учун… Лекин бу дегани…

- Шошманг, илтимос. Ахир келишгандик-ку, шу бугун лекин деган сўзни унутинг. Ҳеч бўлмаса учрашув тугагунича. Майлими?

- Майли.

Ўша куни серенада айтаверинг-чи, ўйлаб кўраман дегандингиз. Хўш, бугун энди қўлимни бўш қайтармайсиз деган умиддаман.

- Нимани назарда тутяпсиз?

Беҳруз ўрнидан туриб, аёлнинг
ёнига бориб худди кинолардагидек бир оёғи билан тиз чўккан ҳолда аёлга қўлини узатди ва:

- Сизни рақсга таклиф қиламан, мен билан рақс тушасизми?-деб интизор термулди аёлнинг нигоҳларига.

- Бу нимаси? Ўрнингиздан туринг, бизга қарашяпти, Беҳруз, туринг деяпман.

- Таклифимни қабул қилмагунингизча, ўрнимдан турмайман. Хўш, рақсга тушамизми? Бу бугунги кун учун энг сўнгги илтимосим...

- Тентаксиз…

- Майли, сиз шундай десангиз розиман. Илтимос фақат йўқ деманг.

Заҳро Асадовна Беҳрузнинг қатъиятлилигини ва ўрнимдан турмайман дедими бас, албатта шундай қилишини яхши биларди. Шунинг учун ҳам розилик беришдан бошқа иложи йўқлигини тушунуниб турарди. Қолаверса ўзи ҳам ич-ичидан бунга қаршилик қилмаётганди. Шунинг учун Беҳрузга қўлини узатди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤3👎2👏1
#Дуо
🤲 Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг...

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Алий, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт.
Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🕌РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋✨

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Башир ибн Ҳасосийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Аллоҳ айтади: "Рўза дўзахдан қалқондир. Рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, рўзадор Мени деб ейишдан, ичишдан ва нафсоний истакларидан воз кечади. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир".


©BintuSodiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - деб сўралганда, у шундай жавоб берган экан: - «Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир!»

Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик билан қарши олайлик. Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага эшик очсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
Фарзанд билан бойликни
эрта - кечи йук...

Зулфия 23 ёшида холасига келин бўлди. Янги келинчак хаётининг энг ширин онларини бошидан кечириб, келинлик вазифасини ҳам маромига етказарди. Тонг саҳардан ҳамма жойни саранжом-саришта қилиб, нонушта тайёрлаб қўярди. Елиб югуриб куни билан уй ишларини қилар, икки қўлида кўксида холасини хурматини жойига қўярди.
Икки ёш жуда бахтли эдилар. Бир-бирларини қаттиқ севишарди. Хамма ёшларга ҳавас кўзи билан қарашарди.
Аммо орадан бир йил ўтсада Зулфия хомиладор бўлмади. Турмуш ўртоғи бир ярим йил ўтгандан кейин Россияга ишлагани мусофир юртларга кетди. Қайнонасининг 9 та фарзанди бор эди. Оила катта, оилада шунга яраша иш хам бор. Зулфия 2 йилдай қайнонасининг хизматини қилди. Учинчи йили турмуш ўртоғи Зулфияни: "Кел бирга ишлаймиз " - деб ёнига чақирди.
Шу пайтлари кунига бир амаллаб қозон қайнарди. Тирикчиликлари унча яхши эмасди. Қайнонаси бисотидаги 2 та қўйни сотиб, Зулфияни йўлига йўл кира қилиб берди. Балки ҳаво алмашса бўйида бўлиб қолар, фарзандли бўлар деб Зулфияни Россияга турмуш ўртоғининг ёнига юборди. Россияда Зулфия 4 йил турмуш ўртоғи билан бирга ишлади... Аммо бу ўтган 4 йил ичида фарзанд кўриш учун, бормаган доктори қолмади. Докторларга кўринишди, даволанишди эр-хотин барибир файдоси бўлмади.
Эр-хотин Россиядан келиб, уч ой қайнонаси билан бирга яшашди.Зулфияга нисбатан қайнонаси ўзгариб қолган эди. Тўғри ҳаммаям фарзандини бахтини ўйлайди. Фарзандимдан зурриёд қолса,- дея.
Бир куни Зулфия қўшнилардан қайнонасининг эрига: —" Бошқага уйлантираман, қачонгача бефарзанд ўтмоқчисан. Менинг хам орзуларим бор. Набира суюб эркаласам, маҳаллага дастурхон ёзиб набира тўйлар қилсам дейман" деган гапини эшитиб қолади. Шу куни Зулфия кечаси Оллохга нола қилиб:
—Эй Яратган эгам. Марҳаматингни мендан дариғ тутма. Менга хам фарзанд бер. Она бўлиш бахтидан бенасиб қилма. Сен мархамати кенг зотсан Сендан мол дунё, бойлик сўрамайман. Фақат тирноққа зор қилма. Мен хам бағримга фарзанд қучай, алла айтай. Менинг бу орзуларим менга армон бўлмасин. Раҳм қил Оллохим,- деб йиғлаб тонгни оттирди. Турмуш ўртоғи кўнгил бериб:
— Зулфия, кўп сиқилавермагин албатта биз фарзандли бўламиз Фарзанднинг эрта-кечи йўқ. Муҳими биз-бирибиримизни севамиз. Балки Яратганнинг бизга юборган синовидир бу. Онаси тушкунликка тушма. Сабр қилайлик, - деб далда бўлди.
Турмуш ўртоғи бирон марта Зулфияга фарзандимиз бўлмади дея нолимади. Асло умидини сўндирмади. Зулфияга ҳам сабрли бўлишни ўргатди...
Шу зайлда кунлар ўтаверди. Уч ойдан кейин улар янги ҳовли олиб, янги уйга кўчиб ўтишди. Турмуш ўртоғи олти ой ўтиб яна Россияга кетди. Зулфия эса ёлғизликдан бефарзандликдан сиқилиб йиғлаб - йиғлаб оларди. Кўчада болаларни кўрса хам уйига кириб, фарзанд сўраб Оллоҳга нола қилиб тўйиб-тўйиб йиғларди.
Бир куни тоғасининг хотини келиб Зулфияга:
— "Қайнонангиз ўғлимни уйлантираман деябди" деди.
Бу гапни эшитган Зулфия кечаси билан ухлай олмай, эрталаб қайнонасининг ёнига боради. Айтай деса айтолмайди, айтмай деса дунё кўзига тор кўринарди. Нима қилишини билмасди.
— Ассалому алайкум ойижон.
— Ва алайкум ассалом.
— Тинчмисиз?
— Худога шукр.Ха эрталабдан қайси шамол учирди.
— Бир гап эшитдим ойижон. Уғлингизни уйлантирмоқчимисиз?
— Юрагига сиғдиролмай дарров етказибди-да янганг. Мадомики эшитибсан яхши бўлди. Ҳа уйлантирмоқчиман устингга ўғлимни, - дея Зулфияни устига қичқириб кетди.
Зулфия турган ерида йиғлар, кўз ёшлари юзини юварди.
— Ойижон мен бунга чидолмайман. Мен кетаман кейин майли уйлантиринг. Ўғлингизга ҳам неча маротаба уйланинг, балки фарзандингиз бўлар, мени жавобимни беринг дедим. Нима қилай мени яхши кўради. Мен билан ажрашишни ҳоҳламайди.
— Балки бир балолар қилиб қўйгансиздир. Ўзингизга боғлаш учун иситганмисиз нима бало худо билади.
Ойижон бу гапингиз менга ортиқча бўлди, - деб йиғлаб уйига кетди...
Оллохим ҳар бир аёлнинг қучоғига фарзанд берсин экан. Зулфия уйига келиб турмуш ўртоғига телефон қилиб: — "Мени жавобимни беринг .Уйга келинг уйланинг, балки фарзандли бўларсиз. Онангиз ўғлимни уйлантириб, сени устингга туғадиган хотин олиб бераман, -деяптилар.......
👍13
​​Онангиз хақ , нима қилсин у ҳам фарзандидан зирриёд қолишни ҳоҳлайди. Набира суйсам, набира тўйлар қилсам деган орзу - ҳаваслари бор. Мен сизнинг бахтингизга тўғаноқ бўлмай. Ойингизни орзу - ҳаваси армон бўлмасин. Яхшиси ажралишайлик, мен кундош билан бир уйда яшаолмайман, буни қабул қилолмайман. Менда кундош билан яшашга на жасорат бор, на сабр - тоқат бор. Шундоқ хам юрагим адойи тамом бўлган, -деб йиғлайди.
— Фариштам, сен яхшиси мени олдимга кел. Менга сендан бошқаси керак эмас. Фарзандга келсак, Оллоҳим тақдиримизга , қисматимизга ёзган бўлса албатта фарзандли бўламиз. Кўп сиқилавермагин , ойимдан ҳам хафа бўлма. Сени ҳеч кимга алишмайман, жонимдан ортиқ кўришимни била туриб ,бамайлихотир ажрашайлик дейсан. Бошқа бунақа гапларни айтмагин.
— Нима қил дейсиз унда? Ахир мен хам шундай бўлишини хохлармидим. Туғиб беролмасам сизга...
Турмуш ўртоғи бир амаллаб Зулфияни Россияга келишига кўндирди. Зулфияни Россияга кетаётганини эшитган қайнопалари роса жанжал қилишди . Зулфия нима қилишини билмай фақат йиғларди Шу зайлда кунлар ўтаверди.
Зулфия Россияга келди. Турмуш қурганига ўн бир йил бўлган эди. Орадан бир йилдай вақт ўтиб уйига телефон қилди. Келинойиси ҳомиладор, ой куни яқинлашиб қолган экан.
Телефонда гаплашиб туриб, Зулфия ҳазиллашиб: — " Келинойи, туғсангиз фарзандингизни менга беринг", - деди.
— Майли бераман, - деди келинойиси.
Зулфия бундан хурсанд бўлиб эри билан маслахат қилди . Эри хам ,"агар ўзлари рози бўлиб берсалар, майли ", - деди.
Зулфия келинойисига яна телефон қилди.
Хол - ахвол сўрашгач: — Келинойи ростдан берасизми болангизни , - деб сўради.
— Ҳа, сиз бахтли бўлсангиз бўлди , бераман, - деди келинойиси.
— Акам нима дейди ,онангиз қарши эмасмилар келинойи?
— Хаммаси розилар , фақат сиз бола туғилгач келиб олсангиз бўлди, - деди.
Ўн беш кун ўтгач бола туғилди. Зулфия билет олиб уйига келди. Бозорга бориб бола учун кийим - кечак , ул - бул нарса олиб, келинойисинг уйига борди. Болани ҳали чўмилтирмаган эканлар. Ўзи чўмилтирди чақалоқни. Зулфиядан бахтли инсон йўқ эди ўша дамда. Икки - уч ой ичида чақалоқни хужжатлари тайёр бўлди. Бу вақт ичида хар ким , хар хили гап сўз қилди. Зулфия гап сўзларга эътибор қилмади. Чақалоқни бироз вақт ўтиб, ўзи билан олиб кетди Россияга. Қизалоққа бор оналик меҳрини бериб парвариш қилди. Аллоҳим ўзи меҳрибон зот. Зулфия қизалоққа бутун мехрини бериб, оналик қилгани учунми, бирин - кетин Оллохим учта фарзанд берди. Қизалоқ ҳозир Зулфиянинг меҳрибон ёрдамчиси, укаларининг севимли опажониси...
Алла айтай, жоним болам,
Қулоқ солгин, алла
Ширин аллам тинглаб аста,
Ухлаб қолгин, алла
Юзларинга томган сувга
Ҳайрон бўлма, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Истиқболинг порлоқ сенинг,
Жажжигинам, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Бойлик билан фарзанднинг эрта - кечи йўқ дейди доно халқимиз. Инсон турмушнинг пасту - баланд сўқмоқларини сабр - матонат билан енгиб ўтса ,албатта унинг ажри бор. Хикоямиз қаҳрамони Зулфия 13 йил деганда , сабр - тоқат билан Оллохга фарзанд ато қилгин , - дея нола қилди. Оллоҳимга қилган нолалари етиб бориб , Яратган Эгам Зулфияни бирин - кетин фарзандлар билан сийлади. Оллохим хар бир аёлга фарзанд бериб, оналик бахтидан бенасиб қилмасин , ҳар бир хонадонда чақалоқнинг йиғиси, хамда шодон кулгуси жарангласин. Амийн

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤8👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутган фақат сиз эмассиз...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

19-қисм

- Йўқ десам кўзимни очирмайсиз шекилли,-деди.

Улар ўртага чиқишди, Беҳруз:

- Ижозатингиз билан,-дея қўлини аёлнинг белига оҳиста олиб бориб ўзига яқинроқ тортди. Заҳронинг қўлини эса ўзининг елкасига олиб борди ва иккинчи қўлини ушлаб рақсга туша бошлади.

- Бу ким биландир илк маротаба рақсга тушишим,-деди Беҳруз ундан нигоҳларини узмай.

- Очиғи мен ҳам олдин ҳеч ким билан рақсга тушмаганман,-дея кўзларини бошқа томонга олиб қочди Заҳро Асадовна.

- Бир гап айтайми?

- Йўқ!

- Ахир нима дейишимни билмайсиз-ку? Бунча қўрқасиз?

- Ҳечам қўрқмайман! Нимадан қўрқишим керак?-деди карашма билан.

- Ҳисларимдан қўрқасиз… шунинг учун кўзларимдан нигоҳларингизни олиб қочяпсиз.

- Нима демоқчи эдингиз?

- Ҳаяжонланганимдан нафасим бўғзимга тиқилиб қоляпти демоқчи эдим,-деди Беҳруз.

- Наҳотки?!

- Ишонмайсизми?-дея Беҳруз аёлнинг қўлини ўз юрагига босиб:
-Қандай тез ураётганини сезяпсизми?-деди.

- Беҳруз…

- Қанчалар ҳаприқиб ураётганини эшитяпсизми? Сизни илк бор хонангизда кўрганимда юрагим шундай урганди. Сизни ҳар кўрганимда юрагим шундай уриб кетади. Ҳатто имтиҳон топширган пайтларимда ҳам бунчалар ҳаяжонга тушмаганман… ҳеч қачон! Сизда ҳам шунақа юрак борми, Заҳро Асадовна?-деб Беҳруз кулди.

- Йўқ! Мен ҳисларимни кўрсатишни умуман ёқтирмайман!

- Э ҳа, ахир сиз Заҳро Султонсиз-ку! Сал қолса унутибман, ҳаётим!

- Сиз мени бундай чақириш ҳуқуқини қаердан олдингиз, Беҳруз жаноблари? Индамасам бунақа ноодатий сўзларингиз тилингизда кўп айланяптими?

- Қалбимдан. Сизни севишга ҳам ҳуқуқ бермагандингиз, лекин ўжар қалбим сизни севиб қолди.

- Мени ҳеч ким бундай чақирмайди, қолаверса бунга ҳеч кимнинг ҳадди ҳам сиғмайди.

- Мен ҳамма эмасман. Ёки ҳалиям бу севги эмас деган фикрдамисиз?

- Балки шунча рақс тушганимиз етар, кўнглингиз жойига тушдими энди?-деди Заҳро гапни бошқа томонга буриб.

- Сиз нима десангиз шу, раҳмат мени рад қилмаганингиз учун!

- Хўш, дессерт айтайми, ейсизми?-сўради Беҳруз улар ўтиришгач.

- Йўқ, мени ширинликка унча хушим йўқ. Истасангиз ўзингиз буюртма қилаверинг, менга қараманг.

- Мен ҳозиргина сиз билан рақсга тушиб дессертни олиб бўлдим,-кулди Беҳруз.

- Қўйсангиз-чи шунақа гапларни.

- Очиғи, мен ҳам ширинликни ёқтирмайман. Лекин ширинчой билан қаҳва бундан мустасно,-деб кулди Беҳруз.

- Буни самолётда билиб олдим. Энди турсак бўларди?

- Учрашув тугашини истамаяпман… ишонасизми?

- Кеч бўлиб қолди, эртага йўлга чиқамиз.
- Сиздан бир лаҳза ҳам
айрилишни истамайман...

- Тонг отгач, яна кўрарсиз, энди турақолайлик.

- Майли, сиз нима десангиз шу.

Улар туриб номерлари томон кетишди. Хоналарига боришгач, Заҳро Асадовна:

- Бугунги кун учун сизга раҳмат!-деди.

- Аслида бунга ижозат берганингиз учун сизга раҳмат! Яхши дам олинг.

- Сиз ҳам,-дея аёл хонасига кириб кетди.

Беҳруз ҳам ўз хонасига кирди. Кроватга чўзилди, кўзларини юмиб, ширин энтикди. Лабларига табассум югурди. Бугунги кунни ҳеч қачон унутмайман, деди шивирлаб. Телефонини олиб аёлнинг расмига меҳр билан термулди. Оҳиста юзларидан силади. Узоқ, жуда узоқ термулиб ётди. Бугун куни билан деярли оёқда бўлгани учун бироз чарчаганди. Шу сабабдан ухлаб қолди.

Эртаси куни нонуштадан сўнг, самолётга чиқишди.

- Худога шукур, Тошкентга ҳам қайтяпмиз, ишларни ҳам ҳал қилдик,-деди Заҳро Асадовна.

- Ҳаётимдаги энг ажойиб иш юзасидан ўтган саёҳат бўлди. Чунки бир кун сиз билан бутун дунёни унутгандек бўлдим.

- Очиғини айтсам кечаги кун учун сизга катта раҳмат! Ҳеч бир куним бунақа ажойиб ўтмаганди анчадан бери. Раҳмат ҳаммаси учун.

- Ундай деманг, аслида қаршилик қилиб туриб олмаганингиз учун сизга раҳмат! Сизни дилдан яйрата олган бўлсам, мен учун шунинг ўзи бахт аслида…

- Фақат… гулларни меҳмонхонада қолгани ёмон бўлдида…

- Шуниям ўйлайсизми, Тошкентга борганимизда сизга бундан ҳам чиройлисини совға қиламан!

- Йўқ, мен шунчаки берилган ҳамма нарсани қадрлайман, хоҳ у арзимаган нарса бўлсин, хоҳ қимматбаҳо. Табиатан шунақаман.

- Таҳсинга лойиқ фазилатларингизни ҳар куни билиб оляпман, сизга ҳеч ким ўхшамайди!

- Лекин менга бошқа гулдаста бераман деб уринманг. Бунга ҳожат йўқ.
👍35
- Буни менга қатъиян маън қилмоқчимисиз, хоним?

- Ҳа, бир умрлик ёрингизни учратганингизда унга берасиз.

- Учратганим учун ҳам кеча сизга гулдаста совға қилдимда, Заҳро Султон!

- Беҳруз, бунақа гапларни гапирманг илтимос, ундан кўра уйланинг. Шунда мени ҳам унутасиз.

- Сиз эса мендан қутиласиз шунақами?

- Мен сизга ёмон гап айтмадим-ку? Барибир уйланасиз-ку бир кун ё ҳаётдан бўйдоқ бўлиб ўтмоқчимисиз?

- Мен учун бундан ёмон ва бундан оғриқли гап йўқ агар билсангиз…Унда сиз ҳам турмушга чиқинг ё сиз ҳам умрингизни охиригача шундай ёлғиз яшамоқчимисиз?

- Бу қанақа гап яна?! Бу нимаси, мен билан бу оҳангда гаплашиш учун сизда қандай ҳуқуқ бор?

- Ёқмадими? Ахир мен ҳам худди сиз менга айтган гапни айтдим-ку? Сиз бошқасига уйлан десангиз бўлади-ю менга мумкин эмасми, Заҳро Султон?

- Йўқ, бунинг учун мен сизга ҳеч қанақа ҳуқуқ берганим йўқ!

- Нима адвокатликка ҳам ўқиганмисиз, бунча хақ-ҳуқуққа ёпишмасангиз? Сиз шуни истаяпсиза, сизни севишим сизга малол келяпти шунақами? Ўртамиздаги ёш сизни ғашингизни келтиради а? Менга ёш йигитга қарагандек қарайсиз, шунақами? Шунинг учун ҳам ҳисларим ҳақида оғиз очишимга қўймайсиз, доим гапни бошқа томонга бурасиз ё олиб қочасиз!

- Бўлдими? Сал енгил тортдингизми?

- Йўқ ҳали охиригача бўшатиб олмадим!

- Қолиб кетгани бўлса униям айтиб олақолинг бўлмаса?-деди Заҳро чиройли табассум билан.

- Севаман сизни! Ҳеч қачон, икки дунёда ҳам сиздан воз кечмайман! Сиз менинг ҳаётимсиз!

- Тентаксиз!-дея аёл ойна томонга қараб олди.

- Бошқа бир сўз айтганингизда хайрон қолган бўлардим очиғи!-деди Беҳруз.

У ҳам қулоғига ашула қўйиб олди. Шу кўйи улар Тошкентгача бирор сўз айтишмади. Аэропортдан тушишгач эса ҳужжатбозлик ишлари якунланиб энди ташқарига чиқишмоқчи эди ҳамки, Беҳрузнинг кўзи Зиёд Абдуллаевичга тушди.

- Оббо! Шу келмаса сиз аэропортда қолиб кетардингиз гўёки!

- Кимни айтяпсиз?

- Зиёд Абдуллаевичнида!

Шунақа дейиши билан Зиёд Абдуллаевичнинг ҳам кўзи уларга тушди…

- Салом, хайрли кун, Заҳро яхши келдингизми?-деди уларни ёнига келиб.

- Хайрли кун, яхшимисиз? Кутиб олишга чиқишингизни хабар қилмагандиз-ку?

- Кутилмаган совға бўлсин дедимда! Хўш, қалай бўлди, яхши бориб келдингизми?

- Ҳаммаси яхши бўлди, кейинги ҳафтадан махсус вакилларимиз бориб ишни бошлашади Худо хоҳласа,-деди Заҳро.

- Беҳруз Шуҳратович, Заҳро Асадовнага кўз-қулоқ бўлдингизми ишқилиб, бўлмаса шилқимлар уларни тинч қўйишмайди сира?-деди илмоқли гап қилди Зиёд Абдуллаевич.

- Заҳро Асадовнани ўз кўз-қулоқлари бор, шунинг учун мен бошқа вазифани бажардим, яъни мен уларга ажойиб ҳамроҳ бўлдим,-деди истеҳзо билан.

- Шунақа денг,-деди Зиёд Абдуллаевич норози қиёфада.

- Албатта! Бу ёмонми?

- Йўқ, ахир вақтинчалик ҳамроҳлик қилгансиз-ку, қолганига доим ўзим борман.

- Мен вақтинчалик бўлишга одатланмаганман, Зиёд Абдуллаевич. Шунинг учун ким вақтинчалик, ким абадий буни олдиндан ишонч билан айтиш қийин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Балки кетармиз?-деди Заҳро Асадовна бироз асабий оҳангда.

- Чарчагандирсиз, кетдикми?-деди Зиёд Абдуллаевич.

Улар аэропортдан чиқишгач, Зиёд Абдуллаевич:

- Беҳруз Шуҳратович истасангиз биз билан кетишингиз мумкин,-деди атай унинг асабига тегиш учун.

Заҳро Беҳрузга қаради, Беҳруз қошларини чимирган ҳолда:

- Раҳмат, ўзим етиб оламан!

Сўнг Заҳро машинага ўтирди, лекин Беҳруз томонга қарашга юрак бетламаётганди. Чунки Беҳрузнинг рашкдан қалбидаги бутун ғазаби Зиёд Абдуллаевичга қаратилганини сезиб турарди. Бу Заҳро Асадовна учун бир томондан ёқимли ҳол бўлса, бошқа томондан уни Беҳрузга бироз жони ҳам ачиётганди. Ахир Беҳруз ҳозир унинг учун азобланяпти, буни эса аёл умуман истамасди.

Улар кетгач, Беҳруз такси билан уйга етиб олди.
Уйга киргач ота-онаси билан саломлашди, ҳол сўрашгандан сўнг, хонасига чиқиб кийимларини ўзгартирди. Ювиниб чиққач, ошхонага келиб ўтирди.

- Қорнинг ҳам очгандир, болам?-деди онаси меҳрибонлик билан.

- Сизни ширин овқатларингизни жуда соғиндим, ойи, қорним ҳам оч.
👍21
- Вой, жоним болам ҳозир қорнингни тўйдираман. Сени келишингга мазали таомлар пиширдим, мана олақол совимасин. Ёқимли иштаҳа, болажоним,-деди Дилором опа меҳр билан ўғлига термуларкан.

- Едириб ҳам қўймадингда бир йўла,-деди Шуҳрат ака кулиб.

- Едириб ҳам қўяман керак бўлса нима бўпти?!

- Ундан кўра уйлантиргин.

- Бирга уйлантирайлик десангизам бўларди, тавба!

- Яна уйланишми?-деди Беҳруз норози қиёфада.

- Яна уйланиш! Нима умр бўйи сўққабош бўлиб ўтиб кетмоқчимисан?-деди отаси жиддийроқ оҳангда.

- Бир чиройли тўй қилайлик, сени тўй куни шаҳзодалардек бўлганингни кўриб кўзларим қувнасин, болам! Тўй базмида ўзим шунақа чиройли рақс тушайки Худо хоҳласа! Шу кунларни кўрамиз деб отанг билан ният қилганмиз, болам. Орзу-ҳавасингни ҳам кўрайлик деймизда.

- Ойи, Фарруҳда ҳаммасини қилгансизлар-ку, мени тўйим оддий фақатгина никоҳ ва загс билан яъни дабдаба ва ортиқча ҳашамларсиз ўтса бўлмайдими? Шунчаки никоҳ ва загс бўлади холос. Кечқурун оилавий яқинларимиз билан бир дастурхон атрофида ўтирсак ҳам бўлади.

- Нима?! Бу қанақа гап яна?! Нима сен жувонга уйланармидингки, қуруқ никоҳ билан загсдан ўтиб қўяқоладиган даражада?!-деди онаси бироз тутоқиб.

Беҳруз жавоб бермади. Бундан онанинг кўнглига баттар ғулғула тушди.

- Нега индамайсан гапир?-деди яна ўғлининг оғзига термулиб.

- Ойи биласиз-ку, мен ортиқча ҳашам ва дабдабани умуман ёқтирмайман. Муҳими бахтли бўлсам бўлди-ку!

- Гапни олиб қочмай индаллосини айт, нима демоқчисан? Бу гапларингга анави раҳбарингни алоқаси йўқми ишқилиб?

- Ойи, Заҳрони аралаштириб нима қиласиз ҳозир?

- Уни Заҳро деяпсанми? У сен билан тенгдошми ҳали?

- Ишда эмасман-ку Асадовна десам?! Шунга Заҳро деб қўяқолдим.

- Ёшини сўрадим сендан?

- 36 ёш.

- Сендан саккиз ёш каттами?! Ёш кўринади лекин. Хуллас, у сендан каттами ё йўқми буни аҳамияти йўқ, у аёл киши сен эса тўй кўрмаган, уйланмаган йигитсан.

- Нима бўпти шунга? Буни менга аҳамияти йўқ. Ўрни келган экан гаплашиб олақолайлик. Мен у аёлни севаман, уйлансам ҳам фақат унга уйланаман!

- Вой, шўрим, ё Аллоҳ ўзинг сабр бер. Сен бола нима деётганингни тушуняпсанми ўзи?!

- Бу қанақа бемаъни гап бўлди?! Нима эсингни еганмисан?!-деди отаси тутоқиб.

- Нима севган инсон эсини еган ҳисобланадими, ада? Бунча жаҳлингиз чиқмаса?

- Ҳой, бола сени бошинг айниб қолибди! Нима шунча ёш ва бокира қизлар турганда келиб-келиб ўзингдан ёши катта жувонга уйланасанми?!

- Яна саккиз ёш каттая!-деди гапга қўшилди онаси.

- Менга буни фарқи йўқ! 18 ёш катта бўлганида ҳам унга уйланардим!

- Нодон, нималар деяпсан ўзи?! У аёл сени эс-хушингни олиб қўйибди! Тўғри у жуда хурлиқо, лекин сендаги бу севгимас, шунчаки ҳавас! Сен ақлли бола бўла туриб наҳотки шуни тушунмаётган бўлсанг, ўғлим?!-деди онаси куйиниб.

- Ойи, мен севги нима ҳавас нима ажратадиган ёшдаман, қолаверса ҳавойи йигит эмаслигимни яхши биласиз.

- Ҳой, тентак сени гапираётган гапинг ақлга сиғмайди, ҳеч бир қуйишқонга тўғри келмайди! Шуни биласанми?!-деди отаси.

- Ада, жуда бўрттириб юборяпсиз. Мен ақлсизлик қилаётганим йўқ.

- Ахир у аёл ўзингдан катта-ку? Буни устига эр кўрган жувон бўлса! Буни қайси ақл кўтаради айт?!

- Унда Муҳаммад (с.а.в) пайғамбаримиз Ҳадича (р.а) онамизга уйланганларини ҳам хато дейсизми? Ахир уларнинг ўртасида саккиз эмас ўн беш ёш фарқ бўлган. Буни устига улар бир-бирларини қаттиқ яхши кўришган, эъзозлашган. Қолаверса, динимизда ҳам, қонунда ҳам бу таъқиқлаб қўйилмаган.

- Бошимни қотирма бола, ахир у аёлга уйлансанг дўст-душман, маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар нима дейди?! Уларни олдида бизни иснодга қўйишга қандай ҳаддинг сиғади а?!-деди онаси овозини баландлатиб.

- Ойи, мени улар билан мутлақо ишим йўқ! Мен уларнинг гапи билан яшамайман! Қолаверса буни нимаси иснод?! Айбим севиб қолганимми? Ёки унинг бор йўқ айби шунча йилдан бери номига гард юқтирмай ёлғизликка маҳкум бўлиб яшаётганими?! Ёки мендан катталиги гуноҳми? Униям бахтли яшашга хаққи бор-ку?

- Нима сендан бошқа бахтли қиладиган одам қуриб қолганми ёки ўз тенги йўқми?! Ахир бунақа хусни билан у нафақат эркак зотини балки одам зотининг жонига қутқу солади-ку?!
👍35❤1