🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Биноларнинг ҳар бирига 52 кишига мўлжалланган лифтлар ўрнатилган бўлиб, уларнинг тезлиги 3,5 дан 7 м/секундни ташкил қилади. Ҳаммаси бўлиб эса икки бинода турли мақсадларга мўлжалланган 76 та лифт мавжуд. Бундай иншоотнинг қурилиши 1,6 миллиард долларни ташкил этади.

1995-йил 9-августда қурилиши 32 соат давом этган кўтарилган кўприк ўз ўрнини 41 ҳамда 42 қаватлар оралиғида эгаллади. "Petronas Towers” биноларини бирлаштирувчи ушбу кўприк Жанубий Кореяда Самсунг X.I фирмаси томонидан қурилган.

Сўнгра умумий оғирлиги 452,64 тоннани ташкил этган 493 бўлакка ажратилган ҳолда Малайзияга кўчириб ўтказилган эди. 1996-йилнинг 15-апрелида "Петронас Тауэр" биносининг қурилиши тўлиқ якунланишига икки йил қолган бўлса ҳам дунёдаги энг баланд офис бино деб, уни бутун дунё аҳли тан олган.

Хуллас, 1998-йилдан то 2004-йилгача бу бино дунёдаги энг баланд бино ҳисобланган. Бугунги кунга келиб эса бу Эгизак бинолар дунёнинг энг осмонўпар бинолари ўнталигига кириб, 7-ўринни эгаллайди.

- Қойил! Бунча маълумотни қаердан билиб олдингиз?

- Буни ўқиган пайтимда ёдлаб олганман. Чунки Малайзия ва унинг пойтахт шаҳри ҳисобланган Куала-Лумпурда қад кўтарган бу бинолар ҳақида конференс-дарс ўтқизгандик. Бир ҳафта вақтим Малайзия ва унинг туризм салоҳиятини ўрганишга кетганди. Дарсни ҳам ўзим ўтгандим. Шунинг учун буларни ёддан биламан.

- Раҳмат ажойиб маълумотлар учун, гид жаноблари!

- Хизматингизга доим тайёрман, хоним!

- Хўш, бугунга бағишланган саёҳатимиз поёнига етдими?

- Саёҳат тугади лекин…

- Лекин?

- Яна бир нарса бор.

- Хўш?

- Меҳмонхона ресторанида кечки овқат. Дессертга эса сиз билан вальс тушиш.

- Нима буям бир кунлик тузган турпакетингиздан жой эгаллаганми, гид жаноблари? Адашмасам, туристлар билан вальс тушиш деган хизмат йўқ шекилли?

- Мен тузган турпакетда эса бор, Заҳро Султон!

- Ҳа, нимасини айтасиз ахир сизга закон борми?

- Бу розиман деганингизми?-сўради Беҳруз аёлнинг кўзларига умид билан боқиб.

- Ўйлаб кўраман.

- Ҳа, жуда ажойиб жавоб бўлди! Лекин дарров йўқ демаганингизга ҳам шукур, ҳимматингизни чеки йўқ, хоним!

- Бу киноями?

- Йўқ, асал қўшилган нордон гап!

- Гапни қотирасизда!

- Юринг, бироз чарчадингиз. Меҳмонхонага қайтамиз, дам оласиз,-деди Беҳруз меҳр билан.

Улар меҳмонхонага қайтишди, хонага кираверишда аёл ортга қаради ва:

- Соат 6 да меҳмонхона ресторанида кутинг,-деб хонага кириб кетди.

- Жуда соз! Э худойим ўзингга шукур!-деди Беҳруз қувончдан ичига ҳам сиғмай.

Кейин у ҳам хонага кирди ва нималар ўйлаб топсам экан, нима қилсам унинг қалбига қувонч хадя этаркинман деб бош қотирди.

Меҳмонхона ходимларидан гулни қаердан олиши мумкинлиги ҳақида сўради. Гуллар дўконидан ўзи чиройли гулдаста танлаб олди. Меҳмонхонага келиб стол буюртма қилди, хонага чиқиб обдон ўзига қаради. Белгиланган вақтдан бироз олдинроқ тушди ресторанга.

Гулдастага қараб кулиб қўйди, Заҳро Асадовна келадиган йўлга энтикиб қараркан соатига қаради. Ҳали бирозгина вақт бор эди. Юраги жуда орзиқиб, ҳаяжондан уриб кетаётган эди. Ва ниҳоят, аёл кўриниш берди. Беҳруз ўрнидан турди, виқор билан қадам ташлаб келаётган аёлга қаради-ю, кўзлари ҳам юраги ҳам ёришди. Э худойим, бу қандай гўзаллик?! Шунақаям чирой билан безайсанми бу малакни?!

- Жудаям гўзалсиз… кўзларимни сизга муҳрлаб қўйгим келяпти,-деди аёл унинг ёнига келгач.

- Муҳрламай қўя қолинг, кўзларингиз ўзингизга ҳам ҳали кўп керак бўлади,-деди аёл чиройли табассум билан.

- Бу гуллар сизга!-деб унга гулдастани узатди.

- Кутилмаган гулдаста, лекин жуда чиройли экан раҳмат, менга ёқди,-деди Заҳро Асадовна гулдастани олиб, кўзлари порлаб.

- Ёққанидан хурсандман, сизга ўхшаб чиройли эмас-ку, ҳар ҳолда гўзаллигингиз олдида гуллар ҳам ожиз,-деб Беҳруз аёлга илтифот кўрсатиб ўтиринг деган ишорани қилди.

- Раҳмат,-деди аёл ўтириб.

- Гўзаллик ҳам чиройни сиздан олган назаримда. Сиздаги бу фусун, бу жозиба, бу чирой бутун коинотда ҳам топилмаса керак,-деди Беҳруз ҳам ўтиргач.
👍20🥰3❤1
- Ўх-хў, бу дейман адабиётга ҳам меҳрим баланд денг, Беҳруз жаноблари! Шоирона гапларни гапираётганингизга қараганда шеър ҳам ёзасиз шекилли?-кулди аёл.

- Бу шунчаки хушомад эмас, самимий юракдан айтяпман ҳаммасини… Шеърга келадиган бўлсак, сиз учун нафақат шеър балки номингизга ғазал, роман, қўйингки, бутун бошли китоб ҳам битиш мумкин!

- Биласизми, мени бунақа гапларга бошим айланмайди, қувончдан еттинчи осмонда ҳам парвоз қилмайман.

- Мен ҳам бошингизни айлантирмоқчи эмасман, қолаверса, сиз учун ҳам ўзим парвоз қилавераман самоларда,-деди кулиб.

- Гул олиб овора бўлибсиз, шарт эмасди бу.

- Учрашув гулдастасиз чиройли ва романтик руҳда ўтмайди деб ўйладимда!

- Учрашув?-карашмали қаради Заҳро Асадовна.

- Ҳа, учрашув! Буни ёмони жойи борми?

- Умуман олганда йўқ, лекин..

- Бугун, ҳозир шу лекин деган сўзни луғатингиздан ўчириб тура оласизми, хоним?

- Яхши. Овқатланамизми, қорним очди.

- Албатта,-деб овқатни олиб келишларини имо қилди Беҳруз.

Овқат келтирилгач, аёл таомдан олиб еб кўрди.

- Мазаси яхши экан,-деди.

- Ҳа…жуда ажойиб,-деди Беҳруз аёлдан меҳрли кўзларини узолмай.

- Агар осмондаги парвозингизни тўхтатиб ерга тушсангиз овқатланардик, Беҳруз жаноблари! Қорнингиз очмадими?

- Мана сизга қараб озиқланяпман-ку!

- Бас қилинг энди.

- Хўп яхши.

- Гулларни буюртма қилдингизми? Жуда чиройли экан!

- Ўзим бориб танладим, сизга ёққанидан жуда хурсандман. Атрофдагилар сиздан кўзларини узишмаяпти, ярамаслар!

- Буни менга аҳамияти йўқ.

- Менимча ҳаммасини менга ҳасади келяпти,-кулди Беҳруз.

- Ҳасади?

- Албатта! Чунки шу ерда ўтирган эркакларнинг аксарияти ҳозир мени ўрнимда ўтиришни жуда истаган бўларди! Лекин бу бахт фақат менинг пешонамга ёзилган экан.

- Омадингиз бор эканда!-кулди Заҳро Асадовна ҳам.

- Аллоҳимга беҳад шукур! Илоҳим бир умрлик бахт қилиб ёзган бўлсин пешонамга!-деди Беҳруз маъноли қилиб.

- Бир умрлик бахтингиз мен бўлолмайман, сизни бекорга умидвор қилишни истамайман, Беҳруз. Мени тўғри тушунинг. Бугунги кунга келадиган бўлсак, самимий илтимос қилганингиз учун йўқ деб кўнглингизни оғритгим келмади. Лекин бу сизга умид бераман дегани эмас. Бундан ортиғини мендан кутманг!-деди қатъий оҳангда.

- Кескин оҳангингиз билан жонимга азоб беряпсиз. Ахир ҳали ҳеч нарсани сиздан тама қилмадим-ку? Шунчаки бугунги кунингиз фақат қувонч ва бахтга тўлишини истадим холос. Қолаверса, мендан бошқа одам сиздан бугунги кунингизни сўраганида ишончим комилки, қатъий йўқ деб жавоб берган бўлардингиз. Лекин сиз… менга йўқ демадингиз, нима учун?

- Ниятингиз самимий бўлгани учун... қолаверса, ўзингизни деб эмас, мени ўйлаб бугунги кунни ташкил қилганингизни билганим учун… Лекин бу дегани…

- Шошманг, илтимос. Ахир келишгандик-ку, шу бугун лекин деган сўзни унутинг. Ҳеч бўлмаса учрашув тугагунича. Майлими?

- Майли.

Ўша куни серенада айтаверинг-чи, ўйлаб кўраман дегандингиз. Хўш, бугун энди қўлимни бўш қайтармайсиз деган умиддаман.

- Нимани назарда тутяпсиз?

Беҳруз ўрнидан туриб, аёлнинг
ёнига бориб худди кинолардагидек бир оёғи билан тиз чўккан ҳолда аёлга қўлини узатди ва:

- Сизни рақсга таклиф қиламан, мен билан рақс тушасизми?-деб интизор термулди аёлнинг нигоҳларига.

- Бу нимаси? Ўрнингиздан туринг, бизга қарашяпти, Беҳруз, туринг деяпман.

- Таклифимни қабул қилмагунингизча, ўрнимдан турмайман. Хўш, рақсга тушамизми? Бу бугунги кун учун энг сўнгги илтимосим...

- Тентаксиз…

- Майли, сиз шундай десангиз розиман. Илтимос фақат йўқ деманг.

Заҳро Асадовна Беҳрузнинг қатъиятлилигини ва ўрнимдан турмайман дедими бас, албатта шундай қилишини яхши биларди. Шунинг учун ҳам розилик беришдан бошқа иложи йўқлигини тушунуниб турарди. Қолаверса ўзи ҳам ич-ичидан бунга қаршилик қилмаётганди. Шунинг учун Беҳрузга қўлини узатди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤3👎2👏1
#Дуо
🤲 Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг...

Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Эй Алий, қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?» дедилар. «Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг», дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қийин аҳволга тушиб қолсанг,

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ، وَلاَ حَولَ وَلاَ قُوَّةَ إلاَّ بِاللهِ العَلِيِّ العَظِيمِ

«Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм», деб айт.
Чунки Аллоҳ мана шу дуо билан хоҳлаганича, турли балолардан халос қилади», дедилар».
Ибн Сунний ривояти.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🕌РАМАЗОННИНГ 13-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🕋✨

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3❤1
Башир ибн Ҳасосийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
"Аллоҳ айтади: "Рўза дўзахдан қалқондир. Рўза Менинг учундир, унинг мукофотини Ўзим бераман. Зеро, рўзадор Мени деб ейишдан, ичишдан ва нафсоний истакларидан воз кечади. Рўзадор оғзининг ҳиди Аллоҳ учун мушк ҳидидан ҳам ёқимлироқдир".


©BintuSodiq

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - деб сўралганда, у шундай жавоб берган экан: - «Ҳар тонг қуёш чиқиб, тун киришининг ўзи асл мўъжизадир!»

Шундай экан, ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик билан қарши олайлик. Отаётган муродбахш тонг орзу - ниятларимизгага эшик очсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
Фарзанд билан бойликни
эрта - кечи йук...

Зулфия 23 ёшида холасига келин бўлди. Янги келинчак хаётининг энг ширин онларини бошидан кечириб, келинлик вазифасини ҳам маромига етказарди. Тонг саҳардан ҳамма жойни саранжом-саришта қилиб, нонушта тайёрлаб қўярди. Елиб югуриб куни билан уй ишларини қилар, икки қўлида кўксида холасини хурматини жойига қўярди.
Икки ёш жуда бахтли эдилар. Бир-бирларини қаттиқ севишарди. Хамма ёшларга ҳавас кўзи билан қарашарди.
Аммо орадан бир йил ўтсада Зулфия хомиладор бўлмади. Турмуш ўртоғи бир ярим йил ўтгандан кейин Россияга ишлагани мусофир юртларга кетди. Қайнонасининг 9 та фарзанди бор эди. Оила катта, оилада шунга яраша иш хам бор. Зулфия 2 йилдай қайнонасининг хизматини қилди. Учинчи йили турмуш ўртоғи Зулфияни: "Кел бирга ишлаймиз " - деб ёнига чақирди.
Шу пайтлари кунига бир амаллаб қозон қайнарди. Тирикчиликлари унча яхши эмасди. Қайнонаси бисотидаги 2 та қўйни сотиб, Зулфияни йўлига йўл кира қилиб берди. Балки ҳаво алмашса бўйида бўлиб қолар, фарзандли бўлар деб Зулфияни Россияга турмуш ўртоғининг ёнига юборди. Россияда Зулфия 4 йил турмуш ўртоғи билан бирга ишлади... Аммо бу ўтган 4 йил ичида фарзанд кўриш учун, бормаган доктори қолмади. Докторларга кўринишди, даволанишди эр-хотин барибир файдоси бўлмади.
Эр-хотин Россиядан келиб, уч ой қайнонаси билан бирга яшашди.Зулфияга нисбатан қайнонаси ўзгариб қолган эди. Тўғри ҳаммаям фарзандини бахтини ўйлайди. Фарзандимдан зурриёд қолса,- дея.
Бир куни Зулфия қўшнилардан қайнонасининг эрига: —" Бошқага уйлантираман, қачонгача бефарзанд ўтмоқчисан. Менинг хам орзуларим бор. Набира суюб эркаласам, маҳаллага дастурхон ёзиб набира тўйлар қилсам дейман" деган гапини эшитиб қолади. Шу куни Зулфия кечаси Оллохга нола қилиб:
—Эй Яратган эгам. Марҳаматингни мендан дариғ тутма. Менга хам фарзанд бер. Она бўлиш бахтидан бенасиб қилма. Сен мархамати кенг зотсан Сендан мол дунё, бойлик сўрамайман. Фақат тирноққа зор қилма. Мен хам бағримга фарзанд қучай, алла айтай. Менинг бу орзуларим менга армон бўлмасин. Раҳм қил Оллохим,- деб йиғлаб тонгни оттирди. Турмуш ўртоғи кўнгил бериб:
— Зулфия, кўп сиқилавермагин албатта биз фарзандли бўламиз Фарзанднинг эрта-кечи йўқ. Муҳими биз-бирибиримизни севамиз. Балки Яратганнинг бизга юборган синовидир бу. Онаси тушкунликка тушма. Сабр қилайлик, - деб далда бўлди.
Турмуш ўртоғи бирон марта Зулфияга фарзандимиз бўлмади дея нолимади. Асло умидини сўндирмади. Зулфияга ҳам сабрли бўлишни ўргатди...
Шу зайлда кунлар ўтаверди. Уч ойдан кейин улар янги ҳовли олиб, янги уйга кўчиб ўтишди. Турмуш ўртоғи олти ой ўтиб яна Россияга кетди. Зулфия эса ёлғизликдан бефарзандликдан сиқилиб йиғлаб - йиғлаб оларди. Кўчада болаларни кўрса хам уйига кириб, фарзанд сўраб Оллоҳга нола қилиб тўйиб-тўйиб йиғларди.
Бир куни тоғасининг хотини келиб Зулфияга:
— "Қайнонангиз ўғлимни уйлантираман деябди" деди.
Бу гапни эшитган Зулфия кечаси билан ухлай олмай, эрталаб қайнонасининг ёнига боради. Айтай деса айтолмайди, айтмай деса дунё кўзига тор кўринарди. Нима қилишини билмасди.
— Ассалому алайкум ойижон.
— Ва алайкум ассалом.
— Тинчмисиз?
— Худога шукр.Ха эрталабдан қайси шамол учирди.
— Бир гап эшитдим ойижон. Уғлингизни уйлантирмоқчимисиз?
— Юрагига сиғдиролмай дарров етказибди-да янганг. Мадомики эшитибсан яхши бўлди. Ҳа уйлантирмоқчиман устингга ўғлимни, - дея Зулфияни устига қичқириб кетди.
Зулфия турган ерида йиғлар, кўз ёшлари юзини юварди.
— Ойижон мен бунга чидолмайман. Мен кетаман кейин майли уйлантиринг. Ўғлингизга ҳам неча маротаба уйланинг, балки фарзандингиз бўлар, мени жавобимни беринг дедим. Нима қилай мени яхши кўради. Мен билан ажрашишни ҳоҳламайди.
— Балки бир балолар қилиб қўйгансиздир. Ўзингизга боғлаш учун иситганмисиз нима бало худо билади.
Ойижон бу гапингиз менга ортиқча бўлди, - деб йиғлаб уйига кетди...
Оллохим ҳар бир аёлнинг қучоғига фарзанд берсин экан. Зулфия уйига келиб турмуш ўртоғига телефон қилиб: — "Мени жавобимни беринг .Уйга келинг уйланинг, балки фарзандли бўларсиз. Онангиз ўғлимни уйлантириб, сени устингга туғадиган хотин олиб бераман, -деяптилар.......
👍13
​​Онангиз хақ , нима қилсин у ҳам фарзандидан зирриёд қолишни ҳоҳлайди. Набира суйсам, набира тўйлар қилсам деган орзу - ҳаваслари бор. Мен сизнинг бахтингизга тўғаноқ бўлмай. Ойингизни орзу - ҳаваси армон бўлмасин. Яхшиси ажралишайлик, мен кундош билан бир уйда яшаолмайман, буни қабул қилолмайман. Менда кундош билан яшашга на жасорат бор, на сабр - тоқат бор. Шундоқ хам юрагим адойи тамом бўлган, -деб йиғлайди.
— Фариштам, сен яхшиси мени олдимга кел. Менга сендан бошқаси керак эмас. Фарзандга келсак, Оллоҳим тақдиримизга , қисматимизга ёзган бўлса албатта фарзандли бўламиз. Кўп сиқилавермагин , ойимдан ҳам хафа бўлма. Сени ҳеч кимга алишмайман, жонимдан ортиқ кўришимни била туриб ,бамайлихотир ажрашайлик дейсан. Бошқа бунақа гапларни айтмагин.
— Нима қил дейсиз унда? Ахир мен хам шундай бўлишини хохлармидим. Туғиб беролмасам сизга...
Турмуш ўртоғи бир амаллаб Зулфияни Россияга келишига кўндирди. Зулфияни Россияга кетаётганини эшитган қайнопалари роса жанжал қилишди . Зулфия нима қилишини билмай фақат йиғларди Шу зайлда кунлар ўтаверди.
Зулфия Россияга келди. Турмуш қурганига ўн бир йил бўлган эди. Орадан бир йилдай вақт ўтиб уйига телефон қилди. Келинойиси ҳомиладор, ой куни яқинлашиб қолган экан.
Телефонда гаплашиб туриб, Зулфия ҳазиллашиб: — " Келинойи, туғсангиз фарзандингизни менга беринг", - деди.
— Майли бераман, - деди келинойиси.
Зулфия бундан хурсанд бўлиб эри билан маслахат қилди . Эри хам ,"агар ўзлари рози бўлиб берсалар, майли ", - деди.
Зулфия келинойисига яна телефон қилди.
Хол - ахвол сўрашгач: — Келинойи ростдан берасизми болангизни , - деб сўради.
— Ҳа, сиз бахтли бўлсангиз бўлди , бераман, - деди келинойиси.
— Акам нима дейди ,онангиз қарши эмасмилар келинойи?
— Хаммаси розилар , фақат сиз бола туғилгач келиб олсангиз бўлди, - деди.
Ўн беш кун ўтгач бола туғилди. Зулфия билет олиб уйига келди. Бозорга бориб бола учун кийим - кечак , ул - бул нарса олиб, келинойисинг уйига борди. Болани ҳали чўмилтирмаган эканлар. Ўзи чўмилтирди чақалоқни. Зулфиядан бахтли инсон йўқ эди ўша дамда. Икки - уч ой ичида чақалоқни хужжатлари тайёр бўлди. Бу вақт ичида хар ким , хар хили гап сўз қилди. Зулфия гап сўзларга эътибор қилмади. Чақалоқни бироз вақт ўтиб, ўзи билан олиб кетди Россияга. Қизалоққа бор оналик меҳрини бериб парвариш қилди. Аллоҳим ўзи меҳрибон зот. Зулфия қизалоққа бутун мехрини бериб, оналик қилгани учунми, бирин - кетин Оллохим учта фарзанд берди. Қизалоқ ҳозир Зулфиянинг меҳрибон ёрдамчиси, укаларининг севимли опажониси...
Алла айтай, жоним болам,
Қулоқ солгин, алла
Ширин аллам тинглаб аста,
Ухлаб қолгин, алла
Юзларинга томган сувга
Ҳайрон бўлма, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Истиқболинг порлоқ сенинг,
Жажжигинам, алла-я
Бахтимга сен катта бўлгин,
Хазон бўлма, алла
Бойлик билан фарзанднинг эрта - кечи йўқ дейди доно халқимиз. Инсон турмушнинг пасту - баланд сўқмоқларини сабр - матонат билан енгиб ўтса ,албатта унинг ажри бор. Хикоямиз қаҳрамони Зулфия 13 йил деганда , сабр - тоқат билан Оллохга фарзанд ато қилгин , - дея нола қилди. Оллоҳимга қилган нолалари етиб бориб , Яратган Эгам Зулфияни бирин - кетин фарзандлар билан сийлади. Оллохим хар бир аёлга фарзанд бериб, оналик бахтидан бенасиб қилмасин , ҳар бир хонадонда чақалоқнинг йиғиси, хамда шодон кулгуси жарангласин. Амийн

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11❤8👏2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 Roʻmol oʻrash usuli

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутган фақат сиз эмассиз...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

19-қисм

- Йўқ десам кўзимни очирмайсиз шекилли,-деди.

Улар ўртага чиқишди, Беҳруз:

- Ижозатингиз билан,-дея қўлини аёлнинг белига оҳиста олиб бориб ўзига яқинроқ тортди. Заҳронинг қўлини эса ўзининг елкасига олиб борди ва иккинчи қўлини ушлаб рақсга туша бошлади.

- Бу ким биландир илк маротаба рақсга тушишим,-деди Беҳруз ундан нигоҳларини узмай.

- Очиғи мен ҳам олдин ҳеч ким билан рақсга тушмаганман,-дея кўзларини бошқа томонга олиб қочди Заҳро Асадовна.

- Бир гап айтайми?

- Йўқ!

- Ахир нима дейишимни билмайсиз-ку? Бунча қўрқасиз?

- Ҳечам қўрқмайман! Нимадан қўрқишим керак?-деди карашма билан.

- Ҳисларимдан қўрқасиз… шунинг учун кўзларимдан нигоҳларингизни олиб қочяпсиз.

- Нима демоқчи эдингиз?

- Ҳаяжонланганимдан нафасим бўғзимга тиқилиб қоляпти демоқчи эдим,-деди Беҳруз.

- Наҳотки?!

- Ишонмайсизми?-дея Беҳруз аёлнинг қўлини ўз юрагига босиб:
-Қандай тез ураётганини сезяпсизми?-деди.

- Беҳруз…

- Қанчалар ҳаприқиб ураётганини эшитяпсизми? Сизни илк бор хонангизда кўрганимда юрагим шундай урганди. Сизни ҳар кўрганимда юрагим шундай уриб кетади. Ҳатто имтиҳон топширган пайтларимда ҳам бунчалар ҳаяжонга тушмаганман… ҳеч қачон! Сизда ҳам шунақа юрак борми, Заҳро Асадовна?-деб Беҳруз кулди.

- Йўқ! Мен ҳисларимни кўрсатишни умуман ёқтирмайман!

- Э ҳа, ахир сиз Заҳро Султонсиз-ку! Сал қолса унутибман, ҳаётим!

- Сиз мени бундай чақириш ҳуқуқини қаердан олдингиз, Беҳруз жаноблари? Индамасам бунақа ноодатий сўзларингиз тилингизда кўп айланяптими?

- Қалбимдан. Сизни севишга ҳам ҳуқуқ бермагандингиз, лекин ўжар қалбим сизни севиб қолди.

- Мени ҳеч ким бундай чақирмайди, қолаверса бунга ҳеч кимнинг ҳадди ҳам сиғмайди.

- Мен ҳамма эмасман. Ёки ҳалиям бу севги эмас деган фикрдамисиз?

- Балки шунча рақс тушганимиз етар, кўнглингиз жойига тушдими энди?-деди Заҳро гапни бошқа томонга буриб.

- Сиз нима десангиз шу, раҳмат мени рад қилмаганингиз учун!

- Хўш, дессерт айтайми, ейсизми?-сўради Беҳруз улар ўтиришгач.

- Йўқ, мени ширинликка унча хушим йўқ. Истасангиз ўзингиз буюртма қилаверинг, менга қараманг.

- Мен ҳозиргина сиз билан рақсга тушиб дессертни олиб бўлдим,-кулди Беҳруз.

- Қўйсангиз-чи шунақа гапларни.

- Очиғи, мен ҳам ширинликни ёқтирмайман. Лекин ширинчой билан қаҳва бундан мустасно,-деб кулди Беҳруз.

- Буни самолётда билиб олдим. Энди турсак бўларди?

- Учрашув тугашини истамаяпман… ишонасизми?

- Кеч бўлиб қолди, эртага йўлга чиқамиз.
- Сиздан бир лаҳза ҳам
айрилишни истамайман...

- Тонг отгач, яна кўрарсиз, энди турақолайлик.

- Майли, сиз нима десангиз шу.

Улар туриб номерлари томон кетишди. Хоналарига боришгач, Заҳро Асадовна:

- Бугунги кун учун сизга раҳмат!-деди.

- Аслида бунга ижозат берганингиз учун сизга раҳмат! Яхши дам олинг.

- Сиз ҳам,-дея аёл хонасига кириб кетди.

Беҳруз ҳам ўз хонасига кирди. Кроватга чўзилди, кўзларини юмиб, ширин энтикди. Лабларига табассум югурди. Бугунги кунни ҳеч қачон унутмайман, деди шивирлаб. Телефонини олиб аёлнинг расмига меҳр билан термулди. Оҳиста юзларидан силади. Узоқ, жуда узоқ термулиб ётди. Бугун куни билан деярли оёқда бўлгани учун бироз чарчаганди. Шу сабабдан ухлаб қолди.

Эртаси куни нонуштадан сўнг, самолётга чиқишди.

- Худога шукур, Тошкентга ҳам қайтяпмиз, ишларни ҳам ҳал қилдик,-деди Заҳро Асадовна.

- Ҳаётимдаги энг ажойиб иш юзасидан ўтган саёҳат бўлди. Чунки бир кун сиз билан бутун дунёни унутгандек бўлдим.

- Очиғини айтсам кечаги кун учун сизга катта раҳмат! Ҳеч бир куним бунақа ажойиб ўтмаганди анчадан бери. Раҳмат ҳаммаси учун.

- Ундай деманг, аслида қаршилик қилиб туриб олмаганингиз учун сизга раҳмат! Сизни дилдан яйрата олган бўлсам, мен учун шунинг ўзи бахт аслида…

- Фақат… гулларни меҳмонхонада қолгани ёмон бўлдида…

- Шуниям ўйлайсизми, Тошкентга борганимизда сизга бундан ҳам чиройлисини совға қиламан!

- Йўқ, мен шунчаки берилган ҳамма нарсани қадрлайман, хоҳ у арзимаган нарса бўлсин, хоҳ қимматбаҳо. Табиатан шунақаман.

- Таҳсинга лойиқ фазилатларингизни ҳар куни билиб оляпман, сизга ҳеч ким ўхшамайди!

- Лекин менга бошқа гулдаста бераман деб уринманг. Бунга ҳожат йўқ.
👍35
- Буни менга қатъиян маън қилмоқчимисиз, хоним?

- Ҳа, бир умрлик ёрингизни учратганингизда унга берасиз.

- Учратганим учун ҳам кеча сизга гулдаста совға қилдимда, Заҳро Султон!

- Беҳруз, бунақа гапларни гапирманг илтимос, ундан кўра уйланинг. Шунда мени ҳам унутасиз.

- Сиз эса мендан қутиласиз шунақами?

- Мен сизга ёмон гап айтмадим-ку? Барибир уйланасиз-ку бир кун ё ҳаётдан бўйдоқ бўлиб ўтмоқчимисиз?

- Мен учун бундан ёмон ва бундан оғриқли гап йўқ агар билсангиз…Унда сиз ҳам турмушга чиқинг ё сиз ҳам умрингизни охиригача шундай ёлғиз яшамоқчимисиз?

- Бу қанақа гап яна?! Бу нимаси, мен билан бу оҳангда гаплашиш учун сизда қандай ҳуқуқ бор?

- Ёқмадими? Ахир мен ҳам худди сиз менга айтган гапни айтдим-ку? Сиз бошқасига уйлан десангиз бўлади-ю менга мумкин эмасми, Заҳро Султон?

- Йўқ, бунинг учун мен сизга ҳеч қанақа ҳуқуқ берганим йўқ!

- Нима адвокатликка ҳам ўқиганмисиз, бунча хақ-ҳуқуққа ёпишмасангиз? Сиз шуни истаяпсиза, сизни севишим сизга малол келяпти шунақами? Ўртамиздаги ёш сизни ғашингизни келтиради а? Менга ёш йигитга қарагандек қарайсиз, шунақами? Шунинг учун ҳам ҳисларим ҳақида оғиз очишимга қўймайсиз, доим гапни бошқа томонга бурасиз ё олиб қочасиз!

- Бўлдими? Сал енгил тортдингизми?

- Йўқ ҳали охиригача бўшатиб олмадим!

- Қолиб кетгани бўлса униям айтиб олақолинг бўлмаса?-деди Заҳро чиройли табассум билан.

- Севаман сизни! Ҳеч қачон, икки дунёда ҳам сиздан воз кечмайман! Сиз менинг ҳаётимсиз!

- Тентаксиз!-дея аёл ойна томонга қараб олди.

- Бошқа бир сўз айтганингизда хайрон қолган бўлардим очиғи!-деди Беҳруз.

У ҳам қулоғига ашула қўйиб олди. Шу кўйи улар Тошкентгача бирор сўз айтишмади. Аэропортдан тушишгач эса ҳужжатбозлик ишлари якунланиб энди ташқарига чиқишмоқчи эди ҳамки, Беҳрузнинг кўзи Зиёд Абдуллаевичга тушди.

- Оббо! Шу келмаса сиз аэропортда қолиб кетардингиз гўёки!

- Кимни айтяпсиз?

- Зиёд Абдуллаевичнида!

Шунақа дейиши билан Зиёд Абдуллаевичнинг ҳам кўзи уларга тушди…

- Салом, хайрли кун, Заҳро яхши келдингизми?-деди уларни ёнига келиб.

- Хайрли кун, яхшимисиз? Кутиб олишга чиқишингизни хабар қилмагандиз-ку?

- Кутилмаган совға бўлсин дедимда! Хўш, қалай бўлди, яхши бориб келдингизми?

- Ҳаммаси яхши бўлди, кейинги ҳафтадан махсус вакилларимиз бориб ишни бошлашади Худо хоҳласа,-деди Заҳро.

- Беҳруз Шуҳратович, Заҳро Асадовнага кўз-қулоқ бўлдингизми ишқилиб, бўлмаса шилқимлар уларни тинч қўйишмайди сира?-деди илмоқли гап қилди Зиёд Абдуллаевич.

- Заҳро Асадовнани ўз кўз-қулоқлари бор, шунинг учун мен бошқа вазифани бажардим, яъни мен уларга ажойиб ҳамроҳ бўлдим,-деди истеҳзо билан.

- Шунақа денг,-деди Зиёд Абдуллаевич норози қиёфада.

- Албатта! Бу ёмонми?

- Йўқ, ахир вақтинчалик ҳамроҳлик қилгансиз-ку, қолганига доим ўзим борман.

- Мен вақтинчалик бўлишга одатланмаганман, Зиёд Абдуллаевич. Шунинг учун ким вақтинчалик, ким абадий буни олдиндан ишонч билан айтиш қийин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Балки кетармиз?-деди Заҳро Асадовна бироз асабий оҳангда.

- Чарчагандирсиз, кетдикми?-деди Зиёд Абдуллаевич.

Улар аэропортдан чиқишгач, Зиёд Абдуллаевич:

- Беҳруз Шуҳратович истасангиз биз билан кетишингиз мумкин,-деди атай унинг асабига тегиш учун.

Заҳро Беҳрузга қаради, Беҳруз қошларини чимирган ҳолда:

- Раҳмат, ўзим етиб оламан!

Сўнг Заҳро машинага ўтирди, лекин Беҳруз томонга қарашга юрак бетламаётганди. Чунки Беҳрузнинг рашкдан қалбидаги бутун ғазаби Зиёд Абдуллаевичга қаратилганини сезиб турарди. Бу Заҳро Асадовна учун бир томондан ёқимли ҳол бўлса, бошқа томондан уни Беҳрузга бироз жони ҳам ачиётганди. Ахир Беҳруз ҳозир унинг учун азобланяпти, буни эса аёл умуман истамасди.

Улар кетгач, Беҳруз такси билан уйга етиб олди.
Уйга киргач ота-онаси билан саломлашди, ҳол сўрашгандан сўнг, хонасига чиқиб кийимларини ўзгартирди. Ювиниб чиққач, ошхонага келиб ўтирди.

- Қорнинг ҳам очгандир, болам?-деди онаси меҳрибонлик билан.

- Сизни ширин овқатларингизни жуда соғиндим, ойи, қорним ҳам оч.
👍21
- Вой, жоним болам ҳозир қорнингни тўйдираман. Сени келишингга мазали таомлар пиширдим, мана олақол совимасин. Ёқимли иштаҳа, болажоним,-деди Дилором опа меҳр билан ўғлига термуларкан.

- Едириб ҳам қўймадингда бир йўла,-деди Шуҳрат ака кулиб.

- Едириб ҳам қўяман керак бўлса нима бўпти?!

- Ундан кўра уйлантиргин.

- Бирга уйлантирайлик десангизам бўларди, тавба!

- Яна уйланишми?-деди Беҳруз норози қиёфада.

- Яна уйланиш! Нима умр бўйи сўққабош бўлиб ўтиб кетмоқчимисан?-деди отаси жиддийроқ оҳангда.

- Бир чиройли тўй қилайлик, сени тўй куни шаҳзодалардек бўлганингни кўриб кўзларим қувнасин, болам! Тўй базмида ўзим шунақа чиройли рақс тушайки Худо хоҳласа! Шу кунларни кўрамиз деб отанг билан ният қилганмиз, болам. Орзу-ҳавасингни ҳам кўрайлик деймизда.

- Ойи, Фарруҳда ҳаммасини қилгансизлар-ку, мени тўйим оддий фақатгина никоҳ ва загс билан яъни дабдаба ва ортиқча ҳашамларсиз ўтса бўлмайдими? Шунчаки никоҳ ва загс бўлади холос. Кечқурун оилавий яқинларимиз билан бир дастурхон атрофида ўтирсак ҳам бўлади.

- Нима?! Бу қанақа гап яна?! Нима сен жувонга уйланармидингки, қуруқ никоҳ билан загсдан ўтиб қўяқоладиган даражада?!-деди онаси бироз тутоқиб.

Беҳруз жавоб бермади. Бундан онанинг кўнглига баттар ғулғула тушди.

- Нега индамайсан гапир?-деди яна ўғлининг оғзига термулиб.

- Ойи биласиз-ку, мен ортиқча ҳашам ва дабдабани умуман ёқтирмайман. Муҳими бахтли бўлсам бўлди-ку!

- Гапни олиб қочмай индаллосини айт, нима демоқчисан? Бу гапларингга анави раҳбарингни алоқаси йўқми ишқилиб?

- Ойи, Заҳрони аралаштириб нима қиласиз ҳозир?

- Уни Заҳро деяпсанми? У сен билан тенгдошми ҳали?

- Ишда эмасман-ку Асадовна десам?! Шунга Заҳро деб қўяқолдим.

- Ёшини сўрадим сендан?

- 36 ёш.

- Сендан саккиз ёш каттами?! Ёш кўринади лекин. Хуллас, у сендан каттами ё йўқми буни аҳамияти йўқ, у аёл киши сен эса тўй кўрмаган, уйланмаган йигитсан.

- Нима бўпти шунга? Буни менга аҳамияти йўқ. Ўрни келган экан гаплашиб олақолайлик. Мен у аёлни севаман, уйлансам ҳам фақат унга уйланаман!

- Вой, шўрим, ё Аллоҳ ўзинг сабр бер. Сен бола нима деётганингни тушуняпсанми ўзи?!

- Бу қанақа бемаъни гап бўлди?! Нима эсингни еганмисан?!-деди отаси тутоқиб.

- Нима севган инсон эсини еган ҳисобланадими, ада? Бунча жаҳлингиз чиқмаса?

- Ҳой, бола сени бошинг айниб қолибди! Нима шунча ёш ва бокира қизлар турганда келиб-келиб ўзингдан ёши катта жувонга уйланасанми?!

- Яна саккиз ёш каттая!-деди гапга қўшилди онаси.

- Менга буни фарқи йўқ! 18 ёш катта бўлганида ҳам унга уйланардим!

- Нодон, нималар деяпсан ўзи?! У аёл сени эс-хушингни олиб қўйибди! Тўғри у жуда хурлиқо, лекин сендаги бу севгимас, шунчаки ҳавас! Сен ақлли бола бўла туриб наҳотки шуни тушунмаётган бўлсанг, ўғлим?!-деди онаси куйиниб.

- Ойи, мен севги нима ҳавас нима ажратадиган ёшдаман, қолаверса ҳавойи йигит эмаслигимни яхши биласиз.

- Ҳой, тентак сени гапираётган гапинг ақлга сиғмайди, ҳеч бир қуйишқонга тўғри келмайди! Шуни биласанми?!-деди отаси.

- Ада, жуда бўрттириб юборяпсиз. Мен ақлсизлик қилаётганим йўқ.

- Ахир у аёл ўзингдан катта-ку? Буни устига эр кўрган жувон бўлса! Буни қайси ақл кўтаради айт?!

- Унда Муҳаммад (с.а.в) пайғамбаримиз Ҳадича (р.а) онамизга уйланганларини ҳам хато дейсизми? Ахир уларнинг ўртасида саккиз эмас ўн беш ёш фарқ бўлган. Буни устига улар бир-бирларини қаттиқ яхши кўришган, эъзозлашган. Қолаверса, динимизда ҳам, қонунда ҳам бу таъқиқлаб қўйилмаган.

- Бошимни қотирма бола, ахир у аёлга уйлансанг дўст-душман, маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар нима дейди?! Уларни олдида бизни иснодга қўйишга қандай ҳаддинг сиғади а?!-деди онаси овозини баландлатиб.

- Ойи, мени улар билан мутлақо ишим йўқ! Мен уларнинг гапи билан яшамайман! Қолаверса буни нимаси иснод?! Айбим севиб қолганимми? Ёки унинг бор йўқ айби шунча йилдан бери номига гард юқтирмай ёлғизликка маҳкум бўлиб яшаётганими?! Ёки мендан катталиги гуноҳми? Униям бахтли яшашга хаққи бор-ку?

- Нима сендан бошқа бахтли қиладиган одам қуриб қолганми ёки ўз тенги йўқми?! Ахир бунақа хусни билан у нафақат эркак зотини балки одам зотининг жонига қутқу солади-ку?!
👍35❤1
🌐Витамин ва Минералларни қачон ичилиш керак !!!

✅ВИТАМИН Д- эрталаб нонуштадан кейин ёки нонушта вақти.

✅ВИТАМИН А- кечки овқатдан кейин ичилади, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.

✅ВИТАМИН Е- кундузи овқат вақти ёки овқатдан кейин, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.

✅ВИТАМИН К ва К2- эрталаб нонушта вақти ёғли маҳсулот билан бирга.

✅ВИТАМИН С- куннинг биринчи ярмида овқатдан кейин. Кечқурун ичилса уйқуни қочириши мумкун.
Катта инсон бир вақтда 500 мг Витамин С дан ортиғини сингдира олмайди шу сабаб кун давомида 500 мг дан бир неча бор ичиш тавсия этилади.

✅В ГУРУҲИ ВИТАМИНЛАРИ (В1, В2, В6, В3, В12, В5, В7)- эрталаб нонушта вақти ёки кейин.

✅В8 ИНОЗИТОЛ- кун давомида ёки овқат вақтида.

✅РАВА (Витамин В10, Н1, ПАБК парааминобензойная кислота)- куннинг биринчи ярмида овқат вақтида.

✅В13 ОРОТОВАЯ КИСЛОТА- кун давомида овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин.

✅В11 КАРНИТИН- эрталаб овқат орасида.

✅ПАНГАМОВАЯ КИСЛОТА ВИТАМИН В15- эрталаб овқат вақтида.

✅ВИТАМИН В16- эрталаб овқат вақтида.

✅ PQQ ВИТАМИН В14- кун давомида овқатдан олдин ёки кейин.

✅КОЭНЗИМ Q10- куннинг биринчи ярмида , овқат вақтида.

✅ЦИНК- куннинг биринчи ярмида, овқат вақтида ёки кейин бу билан кўнгил айнишини олдини оласиз.

✅ СЕЛЕН- эрталаб нонушта билан бирга.

✅ ЙОД- нонуштадан кейин ёки нонуштадан олдин. 12:00 гача ичиш тавсия этилади.

✅МАГНИЙ- формасига қараб вақти ўзгаради. Масалан тинчлантирувчи магнийларни (глицинат, цитрат , таурат ухлашдан 30 дақиқа аввал ) , Магний Малатни эрталаб ичилади сабаби энергия беради. Магнийли ванна(эпсом тузили), магнийли ёғ ёки спрейларни ухлашдан аввал суртилади.

✅ОМЕГА-3, ОМЕГА-6- куннинг биринчи ярмида овқат вақти ёки кейин. Кечки овқатдан сўнг ичиш хам мумкун.

✅КАЛИЙ- овқат вақтида.

✅ТЕМИР- эрталаб овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичиш керак.

✅КАЛЬЦИЙ- кечаси ичиш тавсия этилади.

Doctor Ganiyev

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
- Шундоқ ҳам атрофида миллионта одам харидор унга, лекин у бошқаларга ўхшамайди. Ҳеч кимни ўзига яқинлаштирмайди. У бошқаларга ўхшаб гўзаллигини кўз-кўз қилмайди, эркакларга ишва қилиб йўлдан оздирмайди. У жудаям ахлоқли, тарбияли, покиза аёл.

- Унда эри билан нега ажрашади?

- Эри бир пасткаш ва номард одам экан. У эри билан олти ой ҳам яшамаган, эрини хиёнатини кечиролмагач у билан ажрашган. Деярли тўққиз йилдан бери ёлғиз яшайди. Ҳеч кимни ўзига яқинлаштиришни истамайди. Истаган одамингиздан бориб сўрашингиз мумкин, ҳеч ким унинг шаънига бирор ножўя гап айтмайди, ойи.

- Нима мен уни келин қилармидимки, суриштирсам?! Агар у энг яхши аёл бўлса ҳам икки дунёда унга уйланишингга йўл қўймайман!

- Нега ахир айтинг? Буни нимаси ёмон?

- Беҳруз, ўғлим, кимдандир қолган аёлга уйланиб кетаверасанми?! Ғуруринг борми ўзи?!-деди отаси.

- Ада, у ахир эри билан олти ойгина яшаган, ундан кейин ҳаётида ҳеч ким бўлмаган!

- Сен қаердан биласана?!

- Биламан, ишонаман! У сизлар ўйлаётган енгил аёллардан эмас!

- Сен айтгандек дейлик, бировнинг бағрида олти ой нима агар олти дақиқа бўлган аёл билан яшашга этинг сесканмайдими?!

- Ит теккан ошдан ҳазар қилмайсанми демоқчисизда ада шундайми?! Ундай бўлса, жавобимни эшитинг, менгача унинг ким билан бўлгани мени қизиқтирмайди! Муҳими мендан кейин бир умр фақат меники бўлса бўлди. Ва мен унга тўлиқ ишонаман, ўзимдан ҳам ортиқ ишонаман! Мен ҳаромдан ҳазар қиламан, ада, у эса жудаям пок аёл!

- Нима у сенга тегаман дедими? Шундай деб дарров бошингни айлантириб олдими?

- Ундай дегани йўқ, демайди ҳам! У ҳатто севгим ҳақида эшитишни-да истамайди! Севгидан сўз очсам доим ўзини олиб қочади, бу ҳақида ҳатто оғиз очишимга ҳам имкон бермайди. Агар у сиз ўйлагандек аёл бўлганида асло мени ўйлаб ўтирмасди.

- Ҳеч бўлмаганда уни ақли бор экан! Сен нодоннинг кўзинг кўр, қулоғинг кар бўлиб бўпти аллақачон!-деди отаси.

- Ундан кўра ҳар куни қабристонга бориб қабр билан гаплашиб ўтирганинг ҳам яхши эди!-деди онаси кўзларидан ёш оқиб.

- Ойи, нималар деяпсиз? Демак, сизга менинг бахтимдан ҳам кўра кўпроқ одамларнинг нима дейиши, уларнинг гаплари муҳимроқ эканда?

- Бор хонангга чиқ, ҳозир ҳеч нарсани гаплашгим йўқ сен билан. Мен укангдан кутсам ҳам сендан бунақа аҳмоқликни умуман кутмагандим. Хафсаламни пир қилдинг, келиб-келиб сен ёши катта аёлга уйланаман дейишингни хаёлимгаям келтирмагандим,-деди онаси кўзларидаги ёшини артишга ҳам хафсала қилмасдан.

Беҳруз индамайгина хонасига чиқиб кетди.

- Бу нима кўргилик, бу қанақа шармандалик?! Бу нима деган гап энди?! Энг ишонганим, энг бино қўйганим ўзидан саккиз ёш катта, буни устига жувонга уйланадими?!-йиғлаб гапирди Дилором опа.

- Йиғини бас қил, ҳали ҳеч ким уйланишига руҳсат бергани йўқ! Кимга уйланаман деса уйланиб кетаверадими?!

- Худди ўғлингизни билмайдигандек гапирасиз, ахир сизга неча марта айтдим. Ҳой, барака топгур, Беҳрузни уйлантириб қўяйлик, кўнглига қарасак юраверади дедим. Йўқ, вақт ўтсин, сал ўзига келсин дедингиз. Қизни тириклигини билгач, бўлди энди уйлантирайлик десам ҳам менга қулоқ солмадингиз. Ҳатто ўзи эртаси куни бўлди истаган қизингизга уйланаман, деганида ҳам мени тўхтатдингиз.
👍28❤1