🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
- Буни менга қатъиян маън қилмоқчимисиз, хоним?

- Ҳа, бир умрлик ёрингизни учратганингизда унга берасиз.

- Учратганим учун ҳам кеча сизга гулдаста совға қилдимда, Заҳро Султон!

- Беҳруз, бунақа гапларни гапирманг илтимос, ундан кўра уйланинг. Шунда мени ҳам унутасиз.

- Сиз эса мендан қутиласиз шунақами?

- Мен сизга ёмон гап айтмадим-ку? Барибир уйланасиз-ку бир кун ё ҳаётдан бўйдоқ бўлиб ўтмоқчимисиз?

- Мен учун бундан ёмон ва бундан оғриқли гап йўқ агар билсангиз…Унда сиз ҳам турмушга чиқинг ё сиз ҳам умрингизни охиригача шундай ёлғиз яшамоқчимисиз?

- Бу қанақа гап яна?! Бу нимаси, мен билан бу оҳангда гаплашиш учун сизда қандай ҳуқуқ бор?

- Ёқмадими? Ахир мен ҳам худди сиз менга айтган гапни айтдим-ку? Сиз бошқасига уйлан десангиз бўлади-ю менга мумкин эмасми, Заҳро Султон?

- Йўқ, бунинг учун мен сизга ҳеч қанақа ҳуқуқ берганим йўқ!

- Нима адвокатликка ҳам ўқиганмисиз, бунча хақ-ҳуқуққа ёпишмасангиз? Сиз шуни истаяпсиза, сизни севишим сизга малол келяпти шунақами? Ўртамиздаги ёш сизни ғашингизни келтиради а? Менга ёш йигитга қарагандек қарайсиз, шунақами? Шунинг учун ҳам ҳисларим ҳақида оғиз очишимга қўймайсиз, доим гапни бошқа томонга бурасиз ё олиб қочасиз!

- Бўлдими? Сал енгил тортдингизми?

- Йўқ ҳали охиригача бўшатиб олмадим!

- Қолиб кетгани бўлса униям айтиб олақолинг бўлмаса?-деди Заҳро чиройли табассум билан.

- Севаман сизни! Ҳеч қачон, икки дунёда ҳам сиздан воз кечмайман! Сиз менинг ҳаётимсиз!

- Тентаксиз!-дея аёл ойна томонга қараб олди.

- Бошқа бир сўз айтганингизда хайрон қолган бўлардим очиғи!-деди Беҳруз.

У ҳам қулоғига ашула қўйиб олди. Шу кўйи улар Тошкентгача бирор сўз айтишмади. Аэропортдан тушишгач эса ҳужжатбозлик ишлари якунланиб энди ташқарига чиқишмоқчи эди ҳамки, Беҳрузнинг кўзи Зиёд Абдуллаевичга тушди.

- Оббо! Шу келмаса сиз аэропортда қолиб кетардингиз гўёки!

- Кимни айтяпсиз?

- Зиёд Абдуллаевичнида!

Шунақа дейиши билан Зиёд Абдуллаевичнинг ҳам кўзи уларга тушди…

- Салом, хайрли кун, Заҳро яхши келдингизми?-деди уларни ёнига келиб.

- Хайрли кун, яхшимисиз? Кутиб олишга чиқишингизни хабар қилмагандиз-ку?

- Кутилмаган совға бўлсин дедимда! Хўш, қалай бўлди, яхши бориб келдингизми?

- Ҳаммаси яхши бўлди, кейинги ҳафтадан махсус вакилларимиз бориб ишни бошлашади Худо хоҳласа,-деди Заҳро.

- Беҳруз Шуҳратович, Заҳро Асадовнага кўз-қулоқ бўлдингизми ишқилиб, бўлмаса шилқимлар уларни тинч қўйишмайди сира?-деди илмоқли гап қилди Зиёд Абдуллаевич.

- Заҳро Асадовнани ўз кўз-қулоқлари бор, шунинг учун мен бошқа вазифани бажардим, яъни мен уларга ажойиб ҳамроҳ бўлдим,-деди истеҳзо билан.

- Шунақа денг,-деди Зиёд Абдуллаевич норози қиёфада.

- Албатта! Бу ёмонми?

- Йўқ, ахир вақтинчалик ҳамроҳлик қилгансиз-ку, қолганига доим ўзим борман.

- Мен вақтинчалик бўлишга одатланмаганман, Зиёд Абдуллаевич. Шунинг учун ким вақтинчалик, ким абадий буни олдиндан ишонч билан айтиш қийин. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Балки кетармиз?-деди Заҳро Асадовна бироз асабий оҳангда.

- Чарчагандирсиз, кетдикми?-деди Зиёд Абдуллаевич.

Улар аэропортдан чиқишгач, Зиёд Абдуллаевич:

- Беҳруз Шуҳратович истасангиз биз билан кетишингиз мумкин,-деди атай унинг асабига тегиш учун.

Заҳро Беҳрузга қаради, Беҳруз қошларини чимирган ҳолда:

- Раҳмат, ўзим етиб оламан!

Сўнг Заҳро машинага ўтирди, лекин Беҳруз томонга қарашга юрак бетламаётганди. Чунки Беҳрузнинг рашкдан қалбидаги бутун ғазаби Зиёд Абдуллаевичга қаратилганини сезиб турарди. Бу Заҳро Асадовна учун бир томондан ёқимли ҳол бўлса, бошқа томондан уни Беҳрузга бироз жони ҳам ачиётганди. Ахир Беҳруз ҳозир унинг учун азобланяпти, буни эса аёл умуман истамасди.

Улар кетгач, Беҳруз такси билан уйга етиб олди.
Уйга киргач ота-онаси билан саломлашди, ҳол сўрашгандан сўнг, хонасига чиқиб кийимларини ўзгартирди. Ювиниб чиққач, ошхонага келиб ўтирди.

- Қорнинг ҳам очгандир, болам?-деди онаси меҳрибонлик билан.

- Сизни ширин овқатларингизни жуда соғиндим, ойи, қорним ҳам оч.
👍21
- Вой, жоним болам ҳозир қорнингни тўйдираман. Сени келишингга мазали таомлар пиширдим, мана олақол совимасин. Ёқимли иштаҳа, болажоним,-деди Дилором опа меҳр билан ўғлига термуларкан.

- Едириб ҳам қўймадингда бир йўла,-деди Шуҳрат ака кулиб.

- Едириб ҳам қўяман керак бўлса нима бўпти?!

- Ундан кўра уйлантиргин.

- Бирга уйлантирайлик десангизам бўларди, тавба!

- Яна уйланишми?-деди Беҳруз норози қиёфада.

- Яна уйланиш! Нима умр бўйи сўққабош бўлиб ўтиб кетмоқчимисан?-деди отаси жиддийроқ оҳангда.

- Бир чиройли тўй қилайлик, сени тўй куни шаҳзодалардек бўлганингни кўриб кўзларим қувнасин, болам! Тўй базмида ўзим шунақа чиройли рақс тушайки Худо хоҳласа! Шу кунларни кўрамиз деб отанг билан ният қилганмиз, болам. Орзу-ҳавасингни ҳам кўрайлик деймизда.

- Ойи, Фарруҳда ҳаммасини қилгансизлар-ку, мени тўйим оддий фақатгина никоҳ ва загс билан яъни дабдаба ва ортиқча ҳашамларсиз ўтса бўлмайдими? Шунчаки никоҳ ва загс бўлади холос. Кечқурун оилавий яқинларимиз билан бир дастурхон атрофида ўтирсак ҳам бўлади.

- Нима?! Бу қанақа гап яна?! Нима сен жувонга уйланармидингки, қуруқ никоҳ билан загсдан ўтиб қўяқоладиган даражада?!-деди онаси бироз тутоқиб.

Беҳруз жавоб бермади. Бундан онанинг кўнглига баттар ғулғула тушди.

- Нега индамайсан гапир?-деди яна ўғлининг оғзига термулиб.

- Ойи биласиз-ку, мен ортиқча ҳашам ва дабдабани умуман ёқтирмайман. Муҳими бахтли бўлсам бўлди-ку!

- Гапни олиб қочмай индаллосини айт, нима демоқчисан? Бу гапларингга анави раҳбарингни алоқаси йўқми ишқилиб?

- Ойи, Заҳрони аралаштириб нима қиласиз ҳозир?

- Уни Заҳро деяпсанми? У сен билан тенгдошми ҳали?

- Ишда эмасман-ку Асадовна десам?! Шунга Заҳро деб қўяқолдим.

- Ёшини сўрадим сендан?

- 36 ёш.

- Сендан саккиз ёш каттами?! Ёш кўринади лекин. Хуллас, у сендан каттами ё йўқми буни аҳамияти йўқ, у аёл киши сен эса тўй кўрмаган, уйланмаган йигитсан.

- Нима бўпти шунга? Буни менга аҳамияти йўқ. Ўрни келган экан гаплашиб олақолайлик. Мен у аёлни севаман, уйлансам ҳам фақат унга уйланаман!

- Вой, шўрим, ё Аллоҳ ўзинг сабр бер. Сен бола нима деётганингни тушуняпсанми ўзи?!

- Бу қанақа бемаъни гап бўлди?! Нима эсингни еганмисан?!-деди отаси тутоқиб.

- Нима севган инсон эсини еган ҳисобланадими, ада? Бунча жаҳлингиз чиқмаса?

- Ҳой, бола сени бошинг айниб қолибди! Нима шунча ёш ва бокира қизлар турганда келиб-келиб ўзингдан ёши катта жувонга уйланасанми?!

- Яна саккиз ёш каттая!-деди гапга қўшилди онаси.

- Менга буни фарқи йўқ! 18 ёш катта бўлганида ҳам унга уйланардим!

- Нодон, нималар деяпсан ўзи?! У аёл сени эс-хушингни олиб қўйибди! Тўғри у жуда хурлиқо, лекин сендаги бу севгимас, шунчаки ҳавас! Сен ақлли бола бўла туриб наҳотки шуни тушунмаётган бўлсанг, ўғлим?!-деди онаси куйиниб.

- Ойи, мен севги нима ҳавас нима ажратадиган ёшдаман, қолаверса ҳавойи йигит эмаслигимни яхши биласиз.

- Ҳой, тентак сени гапираётган гапинг ақлга сиғмайди, ҳеч бир қуйишқонга тўғри келмайди! Шуни биласанми?!-деди отаси.

- Ада, жуда бўрттириб юборяпсиз. Мен ақлсизлик қилаётганим йўқ.

- Ахир у аёл ўзингдан катта-ку? Буни устига эр кўрган жувон бўлса! Буни қайси ақл кўтаради айт?!

- Унда Муҳаммад (с.а.в) пайғамбаримиз Ҳадича (р.а) онамизга уйланганларини ҳам хато дейсизми? Ахир уларнинг ўртасида саккиз эмас ўн беш ёш фарқ бўлган. Буни устига улар бир-бирларини қаттиқ яхши кўришган, эъзозлашган. Қолаверса, динимизда ҳам, қонунда ҳам бу таъқиқлаб қўйилмаган.

- Бошимни қотирма бола, ахир у аёлга уйлансанг дўст-душман, маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар нима дейди?! Уларни олдида бизни иснодга қўйишга қандай ҳаддинг сиғади а?!-деди онаси овозини баландлатиб.

- Ойи, мени улар билан мутлақо ишим йўқ! Мен уларнинг гапи билан яшамайман! Қолаверса буни нимаси иснод?! Айбим севиб қолганимми? Ёки унинг бор йўқ айби шунча йилдан бери номига гард юқтирмай ёлғизликка маҳкум бўлиб яшаётганими?! Ёки мендан катталиги гуноҳми? Униям бахтли яшашга хаққи бор-ку?

- Нима сендан бошқа бахтли қиладиган одам қуриб қолганми ёки ўз тенги йўқми?! Ахир бунақа хусни билан у нафақат эркак зотини балки одам зотининг жонига қутқу солади-ку?!
👍35❤1
🌐Витамин ва Минералларни қачон ичилиш керак !!!

✅ВИТАМИН Д- эрталаб нонуштадан кейин ёки нонушта вақти.

✅ВИТАМИН А- кечки овқатдан кейин ичилади, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.

✅ВИТАМИН Е- кундузи овқат вақти ёки овқатдан кейин, агар котта доза ичсангиз албатта Витамин С ёкт Coq10 қўшинг бу билан организмда окисления бўлишини олдини оласиз.

✅ВИТАМИН К ва К2- эрталаб нонушта вақти ёғли маҳсулот билан бирга.

✅ВИТАМИН С- куннинг биринчи ярмида овқатдан кейин. Кечқурун ичилса уйқуни қочириши мумкун.
Катта инсон бир вақтда 500 мг Витамин С дан ортиғини сингдира олмайди шу сабаб кун давомида 500 мг дан бир неча бор ичиш тавсия этилади.

✅В ГУРУҲИ ВИТАМИНЛАРИ (В1, В2, В6, В3, В12, В5, В7)- эрталаб нонушта вақти ёки кейин.

✅В8 ИНОЗИТОЛ- кун давомида ёки овқат вақтида.

✅РАВА (Витамин В10, Н1, ПАБК парааминобензойная кислота)- куннинг биринчи ярмида овқат вақтида.

✅В13 ОРОТОВАЯ КИСЛОТА- кун давомида овқатдан 1 соат олдин ёки 4 соат кейин.

✅В11 КАРНИТИН- эрталаб овқат орасида.

✅ПАНГАМОВАЯ КИСЛОТА ВИТАМИН В15- эрталаб овқат вақтида.

✅ВИТАМИН В16- эрталаб овқат вақтида.

✅ PQQ ВИТАМИН В14- кун давомида овқатдан олдин ёки кейин.

✅КОЭНЗИМ Q10- куннинг биринчи ярмида , овқат вақтида.

✅ЦИНК- куннинг биринчи ярмида, овқат вақтида ёки кейин бу билан кўнгил айнишини олдини оласиз.

✅ СЕЛЕН- эрталаб нонушта билан бирга.

✅ ЙОД- нонуштадан кейин ёки нонуштадан олдин. 12:00 гача ичиш тавсия этилади.

✅МАГНИЙ- формасига қараб вақти ўзгаради. Масалан тинчлантирувчи магнийларни (глицинат, цитрат , таурат ухлашдан 30 дақиқа аввал ) , Магний Малатни эрталаб ичилади сабаби энергия беради. Магнийли ванна(эпсом тузили), магнийли ёғ ёки спрейларни ухлашдан аввал суртилади.

✅ОМЕГА-3, ОМЕГА-6- куннинг биринчи ярмида овқат вақти ёки кейин. Кечки овқатдан сўнг ичиш хам мумкун.

✅КАЛИЙ- овқат вақтида.

✅ТЕМИР- эрталаб овқат вақтида ёки дарҳол овқатдан кейин ичиш керак.

✅КАЛЬЦИЙ- кечаси ичиш тавсия этилади.

Doctor Ganiyev

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
- Шундоқ ҳам атрофида миллионта одам харидор унга, лекин у бошқаларга ўхшамайди. Ҳеч кимни ўзига яқинлаштирмайди. У бошқаларга ўхшаб гўзаллигини кўз-кўз қилмайди, эркакларга ишва қилиб йўлдан оздирмайди. У жудаям ахлоқли, тарбияли, покиза аёл.

- Унда эри билан нега ажрашади?

- Эри бир пасткаш ва номард одам экан. У эри билан олти ой ҳам яшамаган, эрини хиёнатини кечиролмагач у билан ажрашган. Деярли тўққиз йилдан бери ёлғиз яшайди. Ҳеч кимни ўзига яқинлаштиришни истамайди. Истаган одамингиздан бориб сўрашингиз мумкин, ҳеч ким унинг шаънига бирор ножўя гап айтмайди, ойи.

- Нима мен уни келин қилармидимки, суриштирсам?! Агар у энг яхши аёл бўлса ҳам икки дунёда унга уйланишингга йўл қўймайман!

- Нега ахир айтинг? Буни нимаси ёмон?

- Беҳруз, ўғлим, кимдандир қолган аёлга уйланиб кетаверасанми?! Ғуруринг борми ўзи?!-деди отаси.

- Ада, у ахир эри билан олти ойгина яшаган, ундан кейин ҳаётида ҳеч ким бўлмаган!

- Сен қаердан биласана?!

- Биламан, ишонаман! У сизлар ўйлаётган енгил аёллардан эмас!

- Сен айтгандек дейлик, бировнинг бағрида олти ой нима агар олти дақиқа бўлган аёл билан яшашга этинг сесканмайдими?!

- Ит теккан ошдан ҳазар қилмайсанми демоқчисизда ада шундайми?! Ундай бўлса, жавобимни эшитинг, менгача унинг ким билан бўлгани мени қизиқтирмайди! Муҳими мендан кейин бир умр фақат меники бўлса бўлди. Ва мен унга тўлиқ ишонаман, ўзимдан ҳам ортиқ ишонаман! Мен ҳаромдан ҳазар қиламан, ада, у эса жудаям пок аёл!

- Нима у сенга тегаман дедими? Шундай деб дарров бошингни айлантириб олдими?

- Ундай дегани йўқ, демайди ҳам! У ҳатто севгим ҳақида эшитишни-да истамайди! Севгидан сўз очсам доим ўзини олиб қочади, бу ҳақида ҳатто оғиз очишимга ҳам имкон бермайди. Агар у сиз ўйлагандек аёл бўлганида асло мени ўйлаб ўтирмасди.

- Ҳеч бўлмаганда уни ақли бор экан! Сен нодоннинг кўзинг кўр, қулоғинг кар бўлиб бўпти аллақачон!-деди отаси.

- Ундан кўра ҳар куни қабристонга бориб қабр билан гаплашиб ўтирганинг ҳам яхши эди!-деди онаси кўзларидан ёш оқиб.

- Ойи, нималар деяпсиз? Демак, сизга менинг бахтимдан ҳам кўра кўпроқ одамларнинг нима дейиши, уларнинг гаплари муҳимроқ эканда?

- Бор хонангга чиқ, ҳозир ҳеч нарсани гаплашгим йўқ сен билан. Мен укангдан кутсам ҳам сендан бунақа аҳмоқликни умуман кутмагандим. Хафсаламни пир қилдинг, келиб-келиб сен ёши катта аёлга уйланаман дейишингни хаёлимгаям келтирмагандим,-деди онаси кўзларидаги ёшини артишга ҳам хафсала қилмасдан.

Беҳруз индамайгина хонасига чиқиб кетди.

- Бу нима кўргилик, бу қанақа шармандалик?! Бу нима деган гап энди?! Энг ишонганим, энг бино қўйганим ўзидан саккиз ёш катта, буни устига жувонга уйланадими?!-йиғлаб гапирди Дилором опа.

- Йиғини бас қил, ҳали ҳеч ким уйланишига руҳсат бергани йўқ! Кимга уйланаман деса уйланиб кетаверадими?!

- Худди ўғлингизни билмайдигандек гапирасиз, ахир сизга неча марта айтдим. Ҳой, барака топгур, Беҳрузни уйлантириб қўяйлик, кўнглига қарасак юраверади дедим. Йўқ, вақт ўтсин, сал ўзига келсин дедингиз. Қизни тириклигини билгач, бўлди энди уйлантирайлик десам ҳам менга қулоқ солмадингиз. Ҳатто ўзи эртаси куни бўлди истаган қизингизга уйланаман, деганида ҳам мени тўхтатдингиз.
👍28❤1
- Оббо яна ўша маломат! Нимага тушунмайсана, нодон хотин?! Ахир ўғлинг жаҳл устида уйланаман деганини яхши биласан-ку?! Ўшанда ёниб турганди, шунинг учун тўйни бошланг истаганингизга уйланаман деди. Ахир бу ўз-ўзини тамом қилиш дегани-ку?! Уйланиб ҳиссиз таёқ бўлиб яшаса, хотинига меҳри бўлмасдан қандай оила бўлиб яшарди бундоқ ўйлаб кўргин!

- Ҳа, мен нодон-у сиз доносиз! Э ўша меҳр деганингизни ҳам хотини уйғотиб оларди вақти соати билан. Ўшанда уйланаман деганида қаршилик қилмаганингизда ҳозир бунақа чигал вазиятга тушиб ўтирмаган бўлардик! Ҳаммасига сиз айбдорсиз! Мана энди ўзидан катта жувонга уйланмасам ўламан деб ўтирибди!

- Хўп сен айтгандек ўшанда бирор қизга уйланганида ҳам нима ҳозир ўша аёлни севиб қолмасмиди?! Барибир уни учратарди, яхши кўриб қоларди. Бу ерда хотини бўла туриб ўша аёлни севиб қолса сенингча яхши бўлармиди?! Қўйнимда бир ёр, кўнглимда бир ёр қилиб яшармиди кейин?!

- Сиз қаердан биласиз балки хотинини яхши кўриб қоларди ўша аёлгача?!

- Дили, тушунгин бундоқ, ахир ўғлинг сен топган қизга уйлангунича ўша раҳбарини учратиб бўларди. Ахир уйланаман тўйга розиман деганидан икки кун ўтиб янги жойда иш бошлаган бўлса! Ўшанда у аёлга назари тушиб ёқтириб қолган бунинг. Ўзинг айтяпсан-ку жуда хурлиқо деб?

- Нимасини айтасиз бир қултум сувдек ютаман дейди одам зоти уни кўрганида! Уни ўша куни кўрганимда ҳайратдан лабимни тишлаганидим аёл деганиям шу даражада жон оладиган бўладими деб.

- Ана кўрдинг, энди ўйлаб кўр, сен Беҳрузга топган қизингни уйига бориб ишни ҳал қилиб келганингда ўғлинг ўша раҳбарини ёқтираман, топган қизингизга уйланмайман деб туриб олганида қизни оиласига нима дердинг кейин?

- Нима сиз бу гапларингиз билан ўша аёлни қабул қиламиз демоқчимисиз?!

- Йўқ! Асло ундай деганим йўқ! Демайман ҳам!

- Унда сиз ҳам бир марта тан олинг мен ўшанда ҳақ эдим! Уни барибир уйлантириб қўйиш керак эди. Уйланганида хотини билан яшаб меҳр қўйиб кетарди, болали бўлгач эса ўша аёл ҳақида унутарди қўярди!

- Нимага тушунишни истамайсана, ахир бу тақдир, сен уйлантирсанг-уйлантирмасанг ўша аёлни ёқтириб қоларди ўғлинг.

- Ёқтирса ёқтирарди. Ўғлингиз барибир ҳеч қачон ўша аёлни деб турмуш қурган, ваъда берган инсонини ташлаб кетмасди. Буни ўзингиз ҳам мендан яхши биласиз. Ўша аёлни севиб юрсаям ҳеч қачон оиласидан уни деб воз кечмасди.

- Сенингча шунақа азобда яшагани яхши эканда?

- Хотини билан бир муддат яшагач, фарзандлари бирин-кетин дунёга келгач унутарди. Унутмасдан қаёққаям борарди?! Шунинг учун бошидан қайсарлик қилиб туриб олмаганингизда ҳозир вазият бутунлай бошқача бўларди.

- Оббо, ўзи хотин зоти билан фақат аҳмоқ одам гап талашади, ундай десам бундай дейсан бундай десам ундай дейсан! Қанақа гаплашиш керак ўзи аёл зоти билана!

- Сал гапни ҳам кўтаролмайсизлар шунақа! Шунинг учун гаплашманг!-деди хотини бироз зардалироқ оҳангда.

- Э гаплашмадиме,-дея Шуҳрат ака юзига фотиҳа тортиб ўрнидан турди ва ҳовлига чиқди.

Бу пайтда Беҳруз хонасида у ёқдан бу ёққа юрарди. Хаёли Заҳрода эди. Уни ўзи кузатиб қўйишни истаганди. Анави ярамас Зиёд деганлари олиб кетақолди. Аёлга ёзгиси келди-ю, лекин нимагадир ёзолмади. Нима дейман ҳозир, машинасида олиб бориб қўйгач, уйингизга кирдими ё остонадан қайтдими деб сўрайманми?! Нима деб ўйлайди кейин. Йўқ, яхшиси эртагача кутаман, кўришганда юзма-юз сўраганим яхши. Мен-ку, унга тўлиқ ишонаман, лекин анави Зиёдга ҳечам ишонмайман. Нимагадир шу нусха менга аввал бошидан ёқмаган! Шу каби ўйлар билан кўзи илинди.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤6🔥3👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
- Чарчаб қолмадингми, рўзалар билан..?
Такрор айтилади ҳар кун шу савол.
Очиқ қолдираман ҳар гал сўроғин,
Айтинг, ким кўрибди иймондан завол?!

Ҳар кун берилса ҳам такрор ва такрор,
Савол бергувчига қилмайман қаҳр.
Жавобим муқаррар ➖ бўлинг сиз иқрор,
Роҳатдан ҳам чарчаб бўлурми ахир?!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ХАЙРЛИ_ТОНГ


.....🌸Ассалому алайкум ва рохматиллоху ва баракатух🌸....

🌙🤲РАМАЗОННИНГ 14-КУНИ  МУБОРАК БЎЛСИН!

🌺✨Шодланиб шукр қилиб✨🌙
✨Жаннатни фикр қилиб🌸✨
🌺✨Аллоҳни зикр қилиб✨🌙
✨Рўза тутайлик дўстлар🌸✨

🌺✨Яхши қилиб ниятни✨🌙
✨Тилайлик офиятни🌸✨
🌺✨Орзу қилиб жаннатни✨🌙
✨Рўза тутайлик дўстлар🌸✨


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАМАЗОНИНГ 14-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШЛАРИМ.🌹🌙

🌺 Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌺 Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌺 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌺 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌺 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌺 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌺 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌺 Юрагингиз МЕҲРни,
🌺 Жигарингиз ОҚИБАТни
🌺 ЙУҚОТМАСИН!

☀️ Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Niyat qilganlar ❤️🤲

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD4X1DsunOF6fgChXQ
🥰9❤2👍1👏1
Айни яшаётган пайтингизни имкон деб билинг. Ўтмиш учун қайғурманг, келажакдан эса хавотирланманг...

Биз учун бугун бор, қуёшли тонг ва нафас олиш имкони бор.
Шундай экан ҳаётимизнинг яна бир саҳифасини яхши амаллар билан тўлдирайлик.

Кеча эмас бугун билан яшайлик...
Бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик..

Сиз Аллоҳнинг ягона яратганисиз,  сизни ўхшашингиз бўлиши мумкин аммо сиз эмасда у...

Буни ёдингизда тутинг ва қувонч билан яшанг...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤1
😍 Bahorgi fasonlar

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
📖 МУҚАДДАС ОЙ

Дўсти Азизнинг кутилмаганда меҳмонга келиши Ғайратнинг юрагини ўйнатиб юборди. Қандай уят. Айни узулиш пайти келиб қолганини... Бир неча кунки, Ғайратнинг уйида қотган-қутган нондан бўлак ҳеч вақо йўқ. Ҳалиям болалар қишлоқда, ота-онасининг ёнида, йўқса шу қотган нон ҳам бўлмас эди. Қадрдон дўсти Азиз уч йил деганда уйига бир келсаю, уни олдига қўйишга ҳеч вақо топа олмаса.
Ғайрат Азиз билан ҳол ахвол сўрашгач, «ҳозир» дея хотини ёнига, ошхонага кирди. Яхшиямки Фарангиз оғир, босиқ, сабри кенг аёл.
Эр-хотин бир бирига узоқ тикилиб қолишди. Орадан бир чой қайнагулик вақт ўтди. Бу орада Ғайрат Азизнинг ёнига икки марта кириб чиқди. Ҳудди катта нарсага тараддуд кўраётган одамдек, «ҳозир, сен ўтириб тур» дея чиқиб, Фарангизни ёнига келади. Фарангизнинг ҳам боши эгик. У чой дамлаб, чойнакни Ғайратга узатди. Ғаъйрат бир қўлида чойнак, бир қўлида пиёла билан, қизарганча Азизнинг ёнига кирди. Шунда Азиз Ғайратнинг қўлидаги чойнакга қараб жилмайганча деди:
-Мен Рўза эдим дўстим, сен ўзинг бемалол...
Ғайратнинг юзида болаларча қувонч пайдо бўлди.
-Ия шунақами? Мен ҳам рўза эдим. Келининг ҳам рўза. Рамазон муқаддас ойда. Муқаддас ой! -деди энтикиб...

Умид Абдуҳакимов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qatlama yahshi korasmi
Manga piyozligi yoqadi😋👍


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6👏1
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

20-қисм

Эртаси куни нонушта ҳам қилмасдан барвақтроқ чиқиб кетди. Ишга кириб борганида ҳали ҳеч ким келмаганди, лекин Заҳро Асадовнани машинаси турганини кўриб қувониб кетди. Юқорига кўтарилиб, хонасига нарсаларини қўйиб, уст бошини илгакка илгач, кейин Заҳронинг хонаси томон борди. Эшик ёнида бироз туриб қолгач, эшикни тақиллатиб ичкарига кирди.

- Хайрли тонг, Заҳро Султон! Яхши келдингизми?-деди.

- Салом, эрта келибсизми?

- Сиз эса мендан ҳам олдинроқ келибсиз. Ҳали иш бошланишига бир соат вақт бор, нега бунча вақтли келдингиз?

- Шуни сўраш учун кирдингизми хонамга?

- Аслида йўқ, бунинг учун эмас. Нонушта қилдингизми?

- Шуни сўрамоқчимидингиз?

- Ҳа, нонушта қилдингизми йўқми шуни сўрамоқчидим.

- Йўқ.

- Нима учун?

- Билмадим.

- Мен ҳам нонушта қилмадим. Жуда соз, унда туринг кетдик.

- Қаёққа?

- Нонушта қилиб келамиз. Шу яқин атрофда бир яхши жой бор.

- Бу гап яна қаердан чиқди? Ҳеч қаёққа боргим йўқ, сиз яхшиси ўзингиз бориб бемалол нонушта қилиб келаверинг.

- Бир ўзим овқатланишни ёқтирмайман. Ишингиз қочиб кетмайди-ку, вақтида овқатланиш керак бўлмаса соғлиғингизга зарар етиши мумкин. Нонуштани ҳам вақтида қилиш керак.

- Нима мажбурлаб олиб кетасизми? Ҳали мажлисга тайёрланишим керак.

- Кутиб туради ўша мажлисингиз, ҳозир мен билан нонушта қилишга бормасангиз…

- Хўш? Нима қиласиз? Менга шарт қўяяпсизми? Бу қанақа ҳадсизлик энди?!

- Нега доим мени нотўғри тушунасиза? Сизга шарт қўядиган даражада пасткашликка бормайман ҳеч ҳам! Сизни шундай авайлаб, соянгизга ҳам гард юқтирмасдан севиб, сизга нисбатан шундай ҳурматсизлик қилишим мумкинми?

-…

- Нега жимсиз, нимага индамайсиз?

- Нима дей?

- Нонушта қилишга борамизми?

- Ҳечам боргим йўқ очиғи. Бизни бирга кўриб нотўғри хаёлга боришларини истамайман.

- Яхши унда нонуштани ўзи сизнинг ҳузурингизга келади,-деди Беҳруз жилмайиб.

- Нима демоқчисиз бу билан?

Беҳруз индамади шунчаки кулиб хонадан чиқишга шайланди.

- Ҳой, яна нимани ўйладингиз?

- Тез келаман,-деб хонадан шошиб чиқиб кетди Беҳруз.

- Э худойиме, яна нимани ўйлади экана! Бирам қайсарки,- деб ўз ишида давом этди Заҳро Асадовна.

Беҳруз тезгина машинага ўтириб шу яқинда жойлашган кафедан қаҳва ва нонушта учун егулик олди ва тезда компанияга қайтиб келди. Эшикни тақиллатиб ичкарига кирди.

- Марҳамат, Заҳро Султон, сиз учун нонуштанинг шахсан ўзи ташриф буюрди,-деб қўлидагиларни бошқа стол устига чиройли қилиб қўйди.

- Ахир бу қанақаси энди? Сиз буларни дарров қаердан олиб келдингиз?-деди Заҳро хайрон бўлиб.

- Сиз бормайман дедингиз, мен эса нонуштани ҳузурингизга келтирдим.

- Лекин иш бошланишига озгина қолди, буни кўриб қолишса гап-сўзга қолишимиз аниқ. Нотўғри тушунишади.

- Мен сизни гап-сўзга қолдиришим мумкинми? Ҳали ишга ҳеч ким келгани йўқ, буни устига ҳали иш вақти бошланишига ярим соат вақт бор,-деб эшикни ичкаридан қулфлади.

- Бу яна нимаси? Нима қиляпсиз? Ахир кимдир келиб қолса нима хаёлга боради? Ҳозироқ эшикни очиб қўйинг!

- Шошманг, дарров жаҳлингиз чиқмасин, ҳаётим. Аввал нонушта қилиб олинг кейин эшикни очиб ўзим ҳам чиқиб кетаман. Буни сизни шаънингизга бирор гард юқтирмаслик учун қилдим.

- Кимдир келиб қолса, бизни ичкарида кўрса нималар бўлишини ўйлашгаям қўрқаман ҳатто! Бунча қайсарсиза, нонушта қилмайман дедим-ку сизга!

- Ахир нонушта қилаётган пайтимизда, қолаверса ҳали иш бошланмасидан сизни қабулингизга келишмаса керак? Битта хирапашшани ҳисобга олмаганда!-қошларини чимирди Беҳруз.

- Зиёд Абдуллаевични айтяпсизми?

- Ўшани!

- Тентаксиз!-бироз жилмайди аёл.

- Нонушта қиламизми?-деди Беҳруз ҳам табассум билан.

- Йўқ десам ўз ҳолимга қўймадингиз-ку, энди олиб келган нарсаларингизни емасдан иложим йўқ-деб стулга бориб ўтирди.

- Ёқимли иштаҳа,-деди Беҳруз ҳам ўтириб.

- Сизга ҳам.

- Кеча яхши дам олдингизми?-сўради Беҳруз.

- Мен-ку яхши дам олдим, лекин сиз яхши дам олмаган кўринасиз?

- Нима учун ундай деяпсиз?
👍27❤2
- Биринчидан кеча аэропортда қовоғингиздан қорлар ёғаётганди, иккинчидан бугун ишга жуда барвақт келибсиз, яна нонушта қилмасда?-кулди Заҳро Асадовна.

- Сизни ундан жуда қизғандим, менинг рашким ёмон. Сизни кутиб олишга чиққани асабимни бузди.

Уйингизга олиб боришини эса ҳечам кўргим йўқ…

- Беҳруз…

- Биламан, ҳозир бу тўғри эмас, мени севманг, ўзингизни қийнаманг дейсиз, ҳар доимгидек. Лекин мен сизни севишдан воз кечолмайман!

- Кеча у уйимга боргани йўқ, ҳеч қачон бормаган ҳам. Уйим яқинида қолдириб кетишини ўзим айтдим. Буни сизга ўзингизни қийнамаслигингиз учун айтяпман...

- Йўқ, мени нотўғри тушунманг, мен ҳеч қачон сиз ҳақингизда ёмон ёки гумон хаёлларга бормаганман, бормайман ҳам асло! Мен ҳамиша сизга чин қалбим билан ишонаман… Мен шунчаки бошқалардан сизни қизғанаман холос… Лекин мен Зиёд Абдуллаевичга ишонмайман, билмадим шу одамда нимадир бор. Мен буни албатта топаман.

- Менимча янглишяпсиз, у билан анча йиллардан бери бирга ишлаймиз, доим ишончимни оқлаган.

- Ишончингиздан фойдаланган бўлиши мумкинми?

- Йўқ, менимча йўқ.

- Биласизми дарахтга болта уришаётганида: “Сопи ўзимиздан” дейишган экан.

- Нега бунча ишонч билан гапиряпсиз?

- Бироз кутиб туринг, тез кунда буни сизга исботлаб бераман.

- Беҳруз, нима қилмоқчисиз, нималар бўляпти айтақолинг энди?

- Икки кун вақт беринг, икки кун холос. Кейин ҳаммасини батафсил тушунтириб бераман.

- Яхши бошқа иложим ҳам йўқ шекилли.

- Нонушта ёқдими?

- Ҳа, раҳмат.

Нарсаларни йиғиб олишгач, Беҳруз эшикни очиш учун бормоқчи эди бирдан эшик тақиллаб қолди. Бу Зиёд Абдуллаевич эди.

- Заҳро Асадовна, бу мен Зиёдман, эшикни очинг,-деди Абдуллаевич эшикни тақиллатиб.

- Қўрққанинг бошингга тушади дейишгани шу бўлса керак, сизга айтгандим, мана энди нима қиламиз?-деди Заҳро пастроқ оҳангда.

- Хавотирланманг, мен яшириниб тураман. У кетгач секин хонадан чиқиб кетаман.

- Яхши, унда анави кичкина хонага кириб тура қолинг.

-Хоп,-деб Беҳруз ичкари хонага кирди.

Заҳро ҳам нарсаларни бир зумда кўздан нари қилиб, эшикни очди.

- Хайрли тонг, Заҳро яхши келдингизми? Безовта қилмадимми эшикни ёпиб олган экансиз?-деди ичкарига кириб атрофга секин кўз югуртираркан.

- Яхшимисиз, йўқ безовта қилмадингиз.

- Безовта қилмадимми эмиш! Жудаям безовта қилдингда,- деди бу гапни эшитган Беҳруз ичида.

- Эрталабдан бирор ишингиз бормиди, Зиёд Абдуллаевич?-деб креслосига ўтирди Заҳро Асадовна.

- Сизни бир кўриб чиқай дегандим. Биласиз-ку сизни бир кўрмасдан иш бошламайман,-деб кулди Абдуллаевич.

- Оббо, шунақа гаплар етмай турганди менга ҳозир, ичкарида бу гапларни эшитиб турган “Отелло” ҳозир Зиёдни бўғиб қўйишгаям тайёр тургани аниқ! Э худойим, ўзинг сабр бер,- деди Заҳро ичида.

Заҳро адашмаганди бу гапларни эшитган Беҳрузнинг асаби бузилди. Лекин ўзини босиши керак, чунки энг аввало аёлнинг шаъни турибди. Беҳруз буни жуда яхши тушунарди, шунинг учун ичида майли сайраб олақол, тез орада асл қиёфангни очиб бераман. Кўрамиз ўшанда қандай хониш қиларкансан, деди.

- Зиёд Абдуллаевич, агар муҳим гапингиз бўлмаса, мен мажлисга тайёрланишим керак.

- Муҳим гапим бор. Заҳро, анави Беҳрузни атрофингизда ўралашиши менга ёқмаяпти! У ҳаддини билмаяпти, у сизнинг тенгингиз эмас, буни устига мақсади ҳам маълум эмас. Унинг бир манфаати борлиги аниқ! Бўлмаса, атрофингизда ўралашмасди, сизни бир марта қутқардим деб ўзига жуда катта баҳо бериб юборяпти. У сиз билан бирга сизга тегишли барча нарсага эга чиқмоқчи. Бу кундай равшан!

- Ё тавба! Мени ўзимдан ҳам яхши биларкан қойил! Ўзимни ҳатто хабарим йўқ бунақа ниятларим борлигидан! Ярамас! “Ҳар ким ўзига қараб тўн бичади” деб тўғри айтишган экан! Аслида ўзининг мақсади шундай. Бир уриб юзини текислаб қўярдим-у, ҳозир бунинг пайтимас, лекин албатта шундай қиламан. Ҳали шошмай тур, асл қиёфангга кўзгу тутганимда қанақа сайраркансан, дея асабийлашди Беҳруз.

- Сиз ошириб юборяпсиз, қолаверса иш пайтида бундай бекорчи гапларга тоқатим йўқ.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍45❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қани яна қайтиб келса 18/ ёшим..

Болаликни соғиндизми🫠



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😍2😭2