🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Менинг аям ҳаммадан яхши!

Аям раҳматлик билан бўлган қуйидаги воқеани минг азоб билан эслайман! Ёшлигимда, 5 ёшимда тақдирнинг тақозоси билан онам ортидан ўзга хонадонга эргашиб бордим....
Кунларнинг бирида янги отамнинг барча қариндошлари болалари билан Ўш шаҳрига, Сулаймон тоғига зиёратга бордик. Кунимиз завқли ўтди, болалар билан роса қувлашиб, тоғларга чиқиб мириқиб ўйнадик. Ҳамма болаларига ширинликлар, овунчоқлар, музқаймоқлар олиб бериб сийлар эди. Мен эса, қимтинибгина ўтирган, хали тўлиқ янги қариндошларига кўникиб улгурмаган, қамсуқум аяжонимнинг пинжига кириб, катталар учун ёзилган дастурхондаги нон ва чой билан сийландим холос, чунки уйда аямнинг чўнтагида умуман пули йўқлиги ҳақида огоҳлантирилгандим, буни устига ўгайлигимни жудаям яхши ҳис қилардим, янги отамнинг эса ҳали меҳрини қозонолмадим ёки хаёлидан кўтарилдим чоғи, лекин барибир хурсанд эдим...
Уйга қайтдик, яратганнинг қудратиданми ярим кечаси уйғониб кетсам, аямнинг яратганга нолиб, раббим боламни мартабасини улуғ, ризқини баланд қил, сабрли-садоқатли қил деб, йиғлаётганини гувоҳи бўлдим...
Ўрнимдан шошиб туриб, вазиятга тушунар-тушинмас, Аяжоним, меҳрибоним, нега йиғлаяпсиз? - деб, юз-кўзидан ўпиб, аяжонимга суйкаландим, раҳматлигим, аяжоним мени бағрига маҳкам босар экан, болам сен хафа бўлмагин хўп, мен тақдиримдан, қисматимдан йиғлаяпман, Сулаймон тоғида мўлтираб турган кўзларингни кўриб сенга атиги бир донагина ширинлик ёки ўйинчоқ олиб беролмаганим учун йиғлаяпман болам, дедилар!
Хўрлигим келиб, аламларим ёдимга тушиб, тўлиб-тўлиб йиғладим. Шу туни она-бола ухламадик, осмон бизга қўшилиб йиғлагандек шу кеча, эрталабгача бир биримизни бағримизга босиб, биримиз биримизни юпатиб чиқдик...
Бир-биримизни суйгувчи ҳам, эркалагувчи ҳам фақат иккимиз эдик! Койисак ҳам, фақатгина бир биримизники ўтмас эди, холос! Меҳримиз фақат меҳримиздан сув ичарди! Ҳуркак кийикдек ўтган бўлса ҳам, аям билан биргаликда ўтган ўша кунларимни жуда соғинаман!
Шу куни ўзимга ўзим, келажакда ўқиб олим бўламан, қўлимдан келган эзгуликни инсонларга улашаман, зийрак ва андишали бўламан, ҳар бир мўминни кўнглини олиш бахти ва қудратига сазовор бўламан, фарзандларимга ҳар қандай шароитда ўзим оталик қиламан, курашаман ва мақсадларимга албатта эришаман, онажонимни бахтли қиламан деб ваъда бердим! Ўша тун болалигимни, эркалигимни раҳматлигимни пойига кўмганман... Бу кунни раҳматли аям, Очилдин ҳожи қизи Ҳимоятхон ўтган кундан кейинги, энг мудҳиш кун сифатида, шунингдек, ҳаётда эришган барча муваффақиятларимга пойдевор қўйилган кун сифатида хотирлайман, қадрлайман!
Ўша пайтларда колхоз идораларини олдида кечки маҳал дам олиш концертлари бўларди. 7 ёшли боламан. Мен кўпроқ раққоса қизларга ҳавас билан қарардим. Чунки хаёлан раҳматлик аям билан ўша назокатли ва гўзал раққоса аёлларни солиштирардим.

Ҳар қанча уринмай Аямнинг қадоқ қўллари, юзларидаги ажинлари, оҳори тўкилган чит кўйлаги, қатиқ ёки зардоб ҳиди анқиб турадиган силлиқ сочлари, айвондаги катта ва кичик кетмонлари ва ранги билинар-билинмас йиртилиб кетай деб турган этиги кўз олдимдан кетмас эди.
Биласизми, ўша ёшда, ўша кун туни билан нималарни орзу хаёли билан ётардим? Катта бўлсам, албатта, аямга раққосаники каби ялтироқ кўйлак, ироқи дўппи, узун тошли исирға, ковушдеккина оёқ кийим олиб бераман, дея ўзимга ўзим ваъда берардим. Аямни хаёлларимда ўша раққосалардек ясанган ҳолатда тасаввур қилиб, жудаям бахтиёр, ўзимдан мамнун бўлиб, ширин хўрсиниб қўярдим.
Вақти келиб болалик хаёлларим рўёбга ҳам чиқди, лекин у кўриниш мени мазлум аямга асло ярашмади ва бахтиёр кунларим узоққа чўзилмай, раҳматлигим, онкологик касаллик билан бу дунёни тарк этди...
У пайтларда декабрда ҳам пахта териларди. Раҳматлик аямни қишли қировли кунларда қўли ёрилиб, қор остида қолган ғўзапояларни ўроқда ўриб келиб, тандирда пиширган нонларини емасдан йиғлаганман. 6- синф боласиман, ёрдам берай мен ҳам деб далага орқасидан борганимда, уришиб ҳайдаганлари, касал бўлиб қолсанг, нима қиламан деб йиғлаганлари ҳали-ҳали эсимдан чиқмайди. Мени деб, ўзини қурбон қилган онам! Шунинг учун, мен қишни ёмон кўраман!
😢12👍10❤1
Мана, менинг ҳаётим!.. Мен бундан ҳеч қачон уялмайман! Ўзимда йўқ нарсани бор қилиб ҳам кўрсатмайман. Майли устимдан кулишсин, лекин бирор кишига бўлса ҳам нафим тегса, мени изтиробли ҳаётимдан бир киши бўлса ҳам хулоса чиқариб, нимагадир эришса, мингларни устимдан кулганлари, масхара бўлганим мен учун умуман аҳамиятсиз!
Ҳар байрамда оналар ҳақида гапириб, тўлқинланар эканман, Бўзнинг Маъруфобод қишлоғини, одми, содда аёлларини, аям раҳматликнинг этагига яшириниб катта бўлган кунларимни эслайман. Мунис хола, Раҳима хола, Зайнаб хола, Тўхтахон эна...
Қишлоқнинг содда аёллари, бўйи ўсмай қолмасин деб оғир юкларни болаларини елкасига қўймаган, ипак қурти боқиб бир қулоч қилиб боғланган тутнинг новдаларини ўзларининг нозик елкасида ташиган оналарга таъзим.
Тамом...

Мирзоҳид Ботиров

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11😢10❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Iftorlikka tayyorlab koring

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
👍1
Сиз излаган нашид! Таржимаси билан. Кунту майтан | Мен ўлаётган…
Musolliyn TV
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
📚Ҳаётимсан

Муаллиф: Шаҳноза Жураева

28-қисм

- Мен учун ҳам қадрли… Албатта, сиз қандай истасангиз шу. Ҳечам ёмон хаёлга борганим йўқ, мен сиз ҳақингизда сира ёмон хаёлга бормаганман.

- Хайрлашгим келмаяпти… ёнингиздан асло, бир зумга ҳам кетгим йўқ ишонасизми?

- Ишонаман… ишонаман…

- Майли унда борақолай. Эртагача яхши дам олинг.

Заҳро Беҳруз чиқиб кетгач, эшикни ичкаридан қулфлади. Унинг ёнида ўзини базўр ушлаб турганди. Кўзларига ёш қуйилиб келарди. Унинг кўз олдидан бирма-бир Беҳруз билан боғлиқ хотиралар ўта бошлади. Унинг севги тўла нигоҳлари, қайсарликлари, тоғда олов ичидан уни олиб чиққани, унинг қатъиятли гаплари, изҳорли хушомадлари, Малайзияда ўтган ажойиб кунлари, Зиёднинг қўлидан уни қутқаргани, уни қучгани, унга атаб меҳмонхонада ҳамманинг кўз ўнгида қўшиқ айтгани, рақс тушишгани… хуллас ҳамма саҳналар бир-бир кўз олдида жонланарди. Жонлангани сари баттар ичидан вулқон кўтарилиб йиғларди. Наҳотки, эндигина бахтимни топдим деганимда уни мендан олиб қўйсанг, Аллоҳим? Наҳот саноқли ойлардан сўнг уни бошқа кўрмасам?! Йўқ! Йўқ! Бундай бўлмаслиги керак! Ахир бу ноҳақлик-ку? Бу адолатдан эмас! Менга бутун қалбини, меҳрини, муҳаббатини бағишлаган энг яқиним, қалбимнинг малҳами, мени ўзимдан ҳам ортиқроқ яхши кўрадиган ягона суянчим наҳот кўз олдимда сўлиб борса?! Наҳот кўз ўнгимда умри охирлаб борса?! Мен бунга қандай чидайман? Буни қандай кўтараман, худойим? Нега? Нима учун ахир? Мен унга малҳам бўла олишим учун Ўзинг менга куч бер худойим, унга ҳар куни боққанимда кўзларим йиғламаслиги учун сабр бер! Мен унинг учун олти ой нима деган гап бутун ҳаётимни бағишаган бўлардим… қани имкони бўлса… Аллоҳим, уни мендан олиб қўйма…

Заҳро анчагача кўз ёш тўкди. Шу пайт Беҳруздан смс келди:

- Биламан… ҳозир йиғлаяпсиз, лекин илтимос ундай қилманг. Бу ёшларни олиб қўйинг, мен сизни йиғлатмоқчи эмасдим, қўлимда бўлганида асло йиғлатмасдим… қалбингизни зимистон қилишни истамагандим.

Заҳро ўқиб, кўзларидаги ёшни тўхтатолмади. Кейин унга жавоб ёзди:

-Тентаксиз… ҳечам йиғлаётганим йўқда! Нега йиғларканман? Ахир эртага бир дунё ишларимиз бор компанияда, иккита лойиҳани тугатишимиз керак. Шуни устида бир якуний хулоса ёзиб қўйдим.

- Амалладингиз… лекин эртага янаям муҳимроқ бир ишим бор… ҳамма ҳужжатлар тайёр шунинг учун мен эртага компанияга келолмасам керак.

З: - Қандай иш экан, Беҳруз жаноблари?

Б: -Мен эртага уйланяпман, шунинг учун мажлисда қатнашолмайман, Заҳро Асадовна!

З: - Шунақа денг, лекин бўлажак рафиқангиз мажлисда қатнашмаса бўлмайди! Сиз ҳам уйланадиган соатингиз келгунича мажлисда қатнашмайсизми?

Б: -Иложим йўқ, ахир эртага мен сизни қўлингизни сўрайман. Шунга яраша ўз режаларим бор…

З: -Қанақа режалар экан?

Б: -Бу сир… эртага ўзингиз кўрасиз Худо хоҳласа.

З: -Худо хоҳласа…

Заҳро бироз чалғиб ўзига келгандай бўлди. У қалбимни ёритиб тургувчи бир нурга ўхшайди. Агар бу нур йўқолса қандай яшайман?
Шу каби хаёллар билан уйига борди. Кеч тушиб ухлаб қолди. Тонг отиб кетишга чоғланаётган пайтда эшик қўнғироғи босилди.

- Хайрли тонг, ҳаётим!

- Беҳруз, эрталабдан келишингизни айтмагандингиз-ку?-деди Заҳро жилмайиб.

- Ҳа, вазият шунақа бўлиб қолди.

- Ичкарига киринг, нонушта қилганмисиз?

- Раҳмат қилганман, сиз-чи?

- Ҳа, кетишга тайёрланётгандим.

- Яхши сизни машинада кутаман унда. Ишимиз бор ҳозир.

- Тинчликми? Қанақа ишимиз бор эрталабдан?

- Машинада айтаман, ҳаётим.

- Яхши, тезда тушаман.

- Эҳтиёт бўлинг,-дея Беҳруз пастга тушиб кетди.

- Бизни масжидда домла кутяпти,-деди Заҳро машинага ўтиргач.

- Эрталабдана?

- Нима бўпти? Қолаверса, сизга айтмагандим а? Кеча раҳбаримга мажлисда қатнашолмайман, компанияга боролмайман десам, мажлисда қатнашсангиз яхши бўларди деб руҳсат бермадилар. Шу сабаб шахсий ишларимни эрталабга кўчирдим. Раҳбарим жуда қаттиққўл аёлда!-деди Беҳруз кулиб.

- Шунақа денг?-деди карашма билан Заҳро.

- Шунинг учун ҳозир масжидга бориб никоҳдан ўтамиз, кейин компанияга борамиз. Нима дейсиз?

- Майли-ю фақат бир кичкина муаммо бор. Бошимга ташлаб олишга шарфми рўмолми олмагандим.

- Буни муаммоси йўқ. Менда бор,-дея Беҳруз машинадан харир рўмолни аёлга берди.
👍25
- Ахир бу ўзимники-ку? Мени ҳимоя қилиш учун безорилар билан уришганингизда қўлингиз жароҳатланганди. Ўшанда боғлаб қўйгандим. Мен ташлаб юборгансиз деб ўйлагандим. Ҳалиям ўзингизда сақлаб юрибсизми?

- Албатта! Ҳечам ташламайман! У доим мен билан эди… худди сиз ҳамиша қалбимда, ҳар лаҳза хаёлимда бўлганингиз каби…

- Ўшанда нега бунчалар мени жон куйдириб ҳимоя қилди, нега ҳаётини хавфга қўйди деб тонгга қадар ўйлайвериб ухлолмаганман.

- Ишонмагансиз а?

- Шунақароқ…

- Сабаби ўртамиздаги фарқмиди?

- Ҳа… ўткинчи эҳтирос деб ўйлагандим…

- Қачон фикрингизни ўзгартиришга сазовор бўлганман?

- Тоғда мени олов ичидан олиб чиққан кунингиз… Ҳатто ўша оловдан олиб чиқаётган вақтингиз ҳам менга бирор нарса тушмасин дея курткангизни устимга юзларим билан ёпиб қўйганингизда… мени чинданам авайлаб севишингизга ишонч ҳосил қилганман…

- Лекин ўша куни сиз… мени бир неча бор хафа қилгансиз… айниқса ёнғиндан сўнг сизни уйингизга олиб келганимда айтган гапларингиз жуда қаттиқ ботганди…

- Биламан… буни тенгингизни эмас мени севиб қолганингиз учун, қолаверса узоқ йиллардан бери ёлғиз ўзи билан яшашга ўрганиб қолган юрагимга таъсир қилаётганингиз, хаёлларимни тўзғитиб юборганингиз учун жаҳл устида айтгандим. Қолаверса, шу гапларимдан кейин балки мендан совиб кетарсиз деган мақсадда атайин айтгандим.

- Ўшанда қалбимга қанчалар азоб берганингизни биласизми, Заҳро Султон?-гина қилгандай кулиб сўради Беҳруз.

- Нима қилсам хурсанд бўласиз, нодонгинам?-жилмайди Заҳро ҳам.

- Битта ўпиб қўйинг,-дея Беҳруз кулиб юзига ишора қилди.

- Ҳечамда! Ёқмай қолсин!-дея кулиб карашма қилди аёл.

- Унда нимага сўрайсиз, Заҳро Султон?-атай гина қилгандай гапирди Беҳруз.

- Энди ёш болага ўхшаб аразлайсизми?-кулди Заҳро.

- Ҳа, аразладим.

- Бугун аразламай туринг энди, аразчигинам! Ҳамкорлар билан муҳим мажлисимиз бор.

- Мени шундай аташингиз менга жудаям ёқди!

- Ҳа, ёқибгина тушгани шундоққина юзларингиздан билиниб турибди!

- Яна бир марта айтинг илтимос.

- Бўлди эркаланиб кетасиз, ўзи битта эди!-чиройли кулиб қўйди аёл.

- Сиз жуда чиройли куласиз… шуни ўзингиз биласизми?

- Шеърбоп мисра бўлди гапингиз.

- Истасангиз шеър ҳам бўлади?

- Йўғе?! Ҳали шеър ёзадиган қобилиятим ҳам бор денг?!

- Шубҳангиз борми?

- Асло! Малайзияда айтган “серенада”нгиздан кейин асло шубҳам йўқ!-кулди Заҳро.

Беҳруз масжидга бориб тўхтади.

- Заҳро, яхшилаб ўйлаб кўрдингизми? Кейин афсусланмайсизми? Мен сизни биламан, қаттиқ кўринганингиз билан аслида кўнглингиз юмшоқ, ҳам меҳрибон инсонсиз. Мен-ку очиқ илтимос қилиб худбинлик қиляпман биламан. Лекин сиз менга эмас аввало ўз хоҳишингизга қараб қарор қабул қилинг…

- Ҳозир вақтимиз зиқроқ бўлгани учун бир гап билан жавоб айтаман, шундан хулоса қиласиз. Қолганини кейин гаплашамиз. Агар сиздан бошқа ходимларим ё танишларимдан, мен биладиган ошиқларимдан кимдир келиб, умрим тугаяпти, қолган вақтимни сиз билан ўтказсам, мен билан ҳаётингизни боғланг деб сўраганида, бунга асло ижозат бермаган бўлардим. Ҳозирча шу гапимни ўзи етса керак менимча, бу ҳақида кейинроқ яна гаплашамиз хўп?

- Хўп. Раҳмат, жавобингиз мени қувонтирди…

Кейин улар никоҳдан ўтишди. У ердан чиқиб компанияга етиб боришди. Мажлисгача етиб келаман дея Беҳруз Заҳрони компаниягача олиб келиб, ўзи бир иши борлигини айтиб кетди.
Заҳро компанияга кираверишда, ўрта ёшларда бўлган бир аёл тортинибгина турганини кўрди. Қўлида тугулган нимадир бор эди. Кўринишидан бу ерликка ўхшамасди.

- Ассалому-алайкум, яхшимисиз?-деди Заҳро аёлнинг ёнига яқинроқ бориб.

- Ассалому-алайкум, яхшимисиз, синглим?

- Бирор кимни кутяпсизми? Ёрдамим керакмасми?

- Мен бу ерда ишлайдиган бир йигитни кутиб тургандим. Бир соатдан бери кутяпман, ўзларини учратарман деган хаёлда шу ерда кутиб тургандим.

- Мен шу компанияни раҳбари Заҳро Асадовна бўламан. Кимни кутаётгандингиз?

- Мен Беҳруз деган йигитни кутяпман.

- Беҳруз Шуҳратович ҳозиргина иш билан кетгандилар, бугун кечроқ келадилар ишга. Агар зарур бўлса юринг ичкарида хоналарида кутиб турасиз.

- Йўқ, раҳмат, мен кетмасам бўлмайди.
👍25
Бугун йўлга чиқишдан олдин кичик бир худойи қилгандик, шунга у кишининг ҳам оғзи тегсин дея ош олиб келгандим. Ўз қўлим билан бериб кетай дегандим, майли бошқа сафар Худо хоҳласа албатта бу ҳам насиб қилар. Биз бутун оиламиз билан у кишидан миннатдормиз, уларнинг дуоларини қиламиз, илоҳим юзга кирсинлар, доимо соғ бўлсинлар, ўзлари истаган инсонлари билан бирга узоқ йиллар бахтли яшасинлар! Илтимос мана шуни у кишига бериб қўйинг, синглим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

- Албатта, шахсан ўзларига бериб қўяман кўнглингиз тўқ бўлсин. Сўрасам майлими?

- Сўрайверинг бемалол.

- Нега бунчалар у кишидан миннатдор бўляпсиз, бирор мушкулингизни осон қилганмидилар?

Аёл кўзида ёш билан бўлиб ўтган гапларни ҳаммасини бирма-бир Заҳрога айтиб берди. Ҳатто Заҳронинг ҳам кўзларига ёш келди.

- Илоҳим шифо берсин, яхши бориб келинг.

- Раҳмат, яхши қолинг,-дея аёл Заҳродан узоқлашди.

Заҳро хонасига киргач, кўнгли ёришди. Унга шундай инсонни учратгани учун Аллоҳга шукрона айтди. Лекин нега у ўлиши керак?! Наҳотки шундан ўзга чора йўқ бўлса?! Ҳалиям ишонгим келмаяпти…

Орадан бир соат ўтиб, мажлис пайти келди. Беҳруз ҳам етиб келди. Ҳамкорлар билан йиғилиш бир соатча давом этди. Кейин Заҳро хонага кирди ва Беҳруз ҳам ортидан кирди.

- Кўринишингиз ўзгарибдими?-деди Заҳро Беҳрузнинг кийимларига ишора қилиб.

- Ахир бугун мен уйландим, Заҳро Асадовна, кечроқ шуни нишонлаш учун рафиқам билан кечки овқатга ресторанга борамиз деб режа қилгандим.

- Жуда ярашаркан сизга.

- Сизга ёқдими?

- Жуда келишган ва олийжаноб умр йўлдошим борда!-деди Заҳро.

- Бу нима овқатми?-сўради Беҳруз стол устида турган тугунга ишора қилиб.

- Ҳа сиз учун бериб кетишди.

- Мен учун?

- Ҳа, оғзингиз тегсин деб олиб келишибди яхши ният билан.

- Ким?

- Сиз еб туринг, ош бўлса керак. Мен ҳам ичкари хонада кийимимни ўзгартириб олай. Хабарингиз борми билмадим лекин мен ҳам турмушга чиқдим. Шу сабаб турмуш ўртоғим билан кечки овқатга бормоқчи эдим,-кулди Заҳро ҳам.

- Ростданми?

- Албатта!-дея Заҳро ичкари хонага кириб кетди.

Бироздан сўнг чиқиб:

- Вой, ошни емабсиз-ку?-деди.

- Ё Аллоҳим, бу қандай гўзаллик, қандай жозибаки… кўзларимни сиздан узолмаяпман…

- Менга хушомад қиляпсизми? Эҳтиёт бўлинг, турмуш ўртоғим гапларингизни эшитса, сизни ҳатто менам қутқаролмайман унинг қўлидан!

- Шунақа рашки ёмонми?

- Отелло ҳам ҳижолат бўладиган даражада,-кулди Заҳро.

- Кулгуларингизни кўриш шунақаям ҳузурки…

- Нега ошни емадингиз деб сўрадим?

- Очиғи мен ошни ёқтирмайман, лекин мен учун атайин кимдир олиб келгани учун ҳурмат юзасидан икки қошиқ едим. Лекин уни кимлигини айтмадингиз?

- Бу ҳақида бироздан сўнг айтаман, лекин ҳозир айтинг-чи қаерга бориб келдингиз?

- Буни бошқа жойда кечроқ бермоқчийдим… менимча ҳозир айни вақти шекилли,-дея Беҳруз аёлнинг ёнига бориб тиз чўкди ва чўнтагидан узук чиқариб:

- Ҳаётимнинг сўнгги онига қадар сизни бахтли қилишимга ижозат берасизми?

- Ҳа…-деди аёл кўзлари қувончдан порлаб.

Беҳруз туриб унинг бармоқларига узукни тақиб қўйди.

- Лекин мен сизга узук олишга ҳали улгурмадим-ку?

- Сиз шунгаям овора бўлиб юрасизми деб ўзимгаям қўшиб олдим,-деб яна бир узукни ўз бармоғига тақиб олди.

- Бирам ғамхўрсизки…

- Жоним менинг,-дея аёлни бағрига босди.

- Энди айтасизми?-деди Беҳруз Заҳро курсисига бориб ўтиргач.

Заҳро Беҳрузга ўша аёл билан ўтган гапни айтиб берди.

- Нега менга айтмадингиз?-сўради Заҳро.

- Фурсат бўлмади очиғи.

- Шунақаям яхши инсонни менга учратганига Худойимдан беҳад миннатдорман…

- Қўйинг гапиришга арзимайди,-деди Беҳруз.

- Касаллигингиз сабаб шундай қилдингизми?

- Йўқ унинг учун эмас. Агар касал бўлмаганимда ҳам шундай қилган бўлардим рост. Чунки ўша миттигина қизалоқни кўриб юрагим алланечук бўлиб кетди. Мен ўйлаб ҳам ўтирмай уйни сотиб ўша қизалоқ учун… хуллас, мен ўзим тўғри деб билган ишни қилдим.

- Ҳозир қаерда турибсиз? Уйга қайтдингизми?

- Йўқ, меҳмонхонадаман.

- Меникига кўчиб ўтишингизни сўрасам… сизни ранжитиб қўймайманми?

- Мен ғурур талашиб яшайдиганлар тоифасига кирмайман.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍51😢8🎉1
🧕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МЕН СИЗНИ АЛЛОХ УЧУН ЯХШИ КЎРАМАН Қадрлигим 💕💕💕💕

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Албатта кўчиб ўтаман, ахир энди биргамиз шундаймасми? Қолаверса, ҳозир қаерда бўлмасин фақат сизнинг ёнингизда бўлиш муҳимроқ мен учун… ҳар бир куним сиз билан ўтса бўлди…

- Жуда соз, унда бу масалани ҳал қилдик.

- Ходимларингизга қачон айтамиз?

- Ҳа, уларга ҳам маълум қилишимиз керак албатта. Акс ҳолда ҳар хил гап кўпайиши мумкин. Лекин очиғи уларга нима дейман, яъни турмушга чиқдим деб худди мақтангандек ё эрсиз қолиб кетгандек ўзимдан ўзим айтишим бироз ғалати назаримда.

- Ахир энди ёлғиз эмассиз, ҳаётим, мен ёнингиздаман, мен борман-ку. Ўзимга қўйиб беринг буни ўзим ҳал қиламан хоп?-кулиб қўйди Беҳруз.

- Яхшиямки борсиз…

- Мени бироз ишларим бор, тушдан сўнг кечга яқин сизни олиб кетаман.

- Хўп, яхши.

Беҳруз хонадан чиқиб меҳмонхонага борди. Керакли нарсаларини олиб Заҳронинг уйига олиб бориб қўйди. Кейин чиройли гулдаста буюртма қилди ва хонага олиб кириб қўйди. Уйлаган ишини амалга ошириш мақсадида уйдан чиқиб кетди. Бориб яна бир гулдаста олди ва қоп қора Прадо джипни гаплашди. Ҳайдовчига компания биносининг ичигача киришини сўради.

Заҳронинг бундан хабари йўқ эди, Беҳруз унга кутилмаган бўлишини истарди, қолаверса бу бошқа ходимларга ҳам уларнинг бирга эканликларини маълум қилишнинг энг яхши усули эди. Ходимларни кўзи тушиб ундан нима гаплигини сўрашганида у Маликайи Турондотингизни қўлини сўрамоқчиман деб жавоб берди. Кимдир кулди бекорга шунча овора бўлибсиз деб, яна кимдир омад тилади, бошқа кимдир эса жуда тўғри қилибсиз ахир унинг ҳам бахтли бўлишга хаққи борлигини айтишди.

Бу пайтда Заҳро пардозига қараб олди, иш вақти тугашига ҳам ярим соатча қолган эди. Шу пайт котибаси уни бир киши сўраётганини айтди. Заҳро ким бўлди экан, ҳеч ким билан учрашув белгиланмаган эди деб хаёлидан ўтқизди ва кираверсин деди котибасига. Шу пайт хонага жуда пўрим кийинган, ўзига обдон қараган, ўрта ёшдаги эркак кириб келди. Заҳро уни кўриши билан хайратдан қотиб қолди. Бу унинг собиқ эри эди.

- Сиз?!

- Салом, яхшимисан?-деди.

- Бу ерда нима қиляпсиз?

- Сен билан кўришгани келдим. Ўтирсам майлими?

Заҳро қўли билан ўтиринг дегандек ишора қилди.

- Шунча йилдан кейина? Нега орадан шунча йил ўтганда бирдан мен билан кўришгингиз келиб қолди?

- Заҳро, жоним, нима биз бегонамидик, бунча совуқ гаплашяпсан? Сал ўзингни бос, нима шунча йилдан кейин ҳам жаҳлингдан тушмадингми? Ахир орадан сал кам ўн йил вақт ўтди.

- Биринчидан, тилингизга эрк берманг, мен сизни жонингиз эмасман. Кейин мен сизга орадан ўн йил ўтиб келсангиз жаҳлимдан тушаман деб айтмаганман шекилли?

- Ҳалиям ўша-ўшасан! Янаям очилиб гўзаллашиб кетибсан! Ўшандаям жуда гўзал эдинг, лекин ҳозир кўрган одамни ўлдирадиган даражада жозибалисан! Қанчалар аҳмоқ бўлган эканман ўшанда! Ҳозирги ақлим бўлганида сенга ҳечам хиёнат қилмаган бўлардим!

- Етар, хаддингиздан ошяпсиз. Мақсадга ўтинг.

- Ишларинг яхши, компанияни гуллатиб юритяпсан қойилман! Лекин ҳалиям турмушга чиқмабсан! Яна билишимча мендан кейин ҳеч кимни ўзингга яқин йўлатмабсан. Очиғини айтаман бу таҳсинга лойиқ!

- Нима сиз шуларни билиш учун детектив ёлладингизми?

- Унчаликмас-у лекин шунақа
десаям бўлади. Мен узоқ вақт Лондонда яшадим, яқинда Тошкентга қайтдим. Қайтишим билан биринчи сени излаб топдим, эшитдим адам билан ойим дунёдан ўтишибди, жуда афсусдаман.

- Менинг ота-онам, уларни сизга алоқаси йўқ!

- Дарров жаҳл қилмагин, дарвоқе жаҳлинг чиққанидаям бирам чиройли бўлиб кетасанки, одамни жонига қутқу солиб қўясан!

- Менга шуларни айтиш учун келдингизми?

- Йўқ, олдингга бошимни эгиб келдим, кечир мени. Ўшанда номардлик, аблаҳлик қилганимни биламан. Бунинг учун нима десанг ҳам ҳақсан, лекин ўшанда анча ёш эдим, бебошлик қилгандирман балки. Ахир эркак киши эдим, қолаверса у бир-икки марталик ўткинчи ҳавас эди холос. Бошқаларга ўхшаб хотиним бўла туриб уйланвомагандим-ку унга? Бу шунчаки ёшликни бебош қилиқлари эди холос.
👍31
- Ўўў ҳали иккинчи хотин қилиб олмаганингизга сизни кўксингизга нишон ҳам тақишим керакдир балки нима дейсиз?! Бебошлик денг? Биласизми нимага хайрон қоламан менга ҳар куни унга қарадинг бунга кўз суздинг дея маломатлар ёғдирадиган одам ўзи бемалолхўжа бўлиб қаёқдаги ифлос аёлларни яқинда фарзандли бўлишимиз кутилаётган пок уйимизга олиб келиб ишрат қилишдан ҳам таб тортмагани мени лол қилади. Яна уялмасдан бебошлик эди дейсизми?! Сизда бироз бўлсада виждон борми ўзи?!

- Ахир ҳеч ким фариштамас, ким ҳам хато қилмайди дейсан?! Тўғри севгимизга қилган хиёнатимни оқлаб бўлмайди.

- Шу ерга келганда хато гапирдингиз, севгимиз дея айтаётганингиз аслида менда сизга бўлган ҳавас билан алмашиб қолган экан. Сизни севаман деб адашганимни ўша сиз билан яшаётган вақтимдаёқ тушуниб етганман. Лекин сизни севгингиз чинлигига ишониб аҳмоқлик қилганман. Чунки севган одам сиздек йўл тутмасди ҳеч қачон! На меҳр берардингиз, на бир ширин сўз чиқарди тилингиздан! Эшитганим фақат маломатли гап бўларди! Кимга ёқаман деб пардоз қиляпсан, кимга қарадинг, кимга кўз суздинг ва ҳоказо. Ҳатто ҳомиладир бўлганимдан сўнг ҳам атрофимда парвона бўлмасдингиз, на меҳрингизни ва на ғамхўрлигингизни ҳис қилардим. Сиздан ўшандаёқ кўнглим қолиб бўлганди. Лекин фарзандимиз учун чидашим керак дердим. Минг афсуски, ҳатто шунгаям лойиқ эмасдингиз. Мен ҳамма нарсани кечиришим мумкин, лекин хиёнатни эмас! Асло!

- Заҳро, ҳақсан гуноҳкорман олдингда. Лекин мен сендан сўнг бошқа оила қурмадим, чунки ҳалиям сени севаман. Ҳозир сени кўриб эса фақат сени севишимга яна бир бор амин бўлдим.

- Сиздаги ҳозир ҳиссиёт эмас эҳтирос, шунчаки эҳтирос. Ўшандаям севгингиз чин бўлмаган, чунки кимнидир севиш бундай бўлмайди. Наҳотки сиз ҳам ўн йил ёлғиз яшаган бўлсангиз? Бунга мени ишонади деб ўйлайсизми?

- Тўғри Лондонда бир-иккитаси билан танишиб яшаб кўрдим. Лекин фақат сени севишимни тушуниб етдим ишон.

- Йўқ сиз мени эмас ўзингизни севасиз, қолаверса энди сизни севгингиз мени қизиқтирмайди мутлақо! Буни сизга ўшандаёқ айтганман.

- Лекин сен ҳам оила қурмабсан, ҳатто ўзингга ҳеч кимни яқин йўлатмабсан. Ортингдан югурган минглаб эркакларга парво қилмабсан.

- Обдон куйган одам қатиқни ҳам пуфлаб ичадиган бўлиб қоларкан.

- Кел менга яна бир имкон бер, жоним, мен ўзгарганман ишон. Ҳаммаси бошқача бўлади энди. Сенга буни албатта исботлайман. Яна бирга яшайлик, жоним?

- Асло! Асло мени бундай атаманг! Кейин бекорга уринманг, мен ўн йил олдин сизга охирги гапимни айтиб бўлганман. Мен хиёнатни кечирмайман! Ҳеч қачон! Бир марта хиёнат қилган одам яна шуни қилади. Ахир ҳозиргина айтдингиз-ку сендан кейин бир-иккитаси билан яшаб кўрдим деб. Чунки сизга ўхшайдиганлар биттаси билан қониқмайди ҳеч қачон.

- Унда нима учун ҳалиям оила қурмадинг? Ахир энди ёш эмассан, фарзандли бўлишинг керак-ку? Дунёдан тоқ ўтмасанг керак?

- Буниси сизни қизиқтирмасин. Бу менинг ҳаётим. Шунча вақтимни олганингиз етар, мени ортиқ безовта қилманг! Бегона инсонлар билан шахсий ҳаётим ҳақида гаплашишни ёмон кўраман.

- Унда кел иш юзасидан гаплашамиз. Мени Лондонда катта компаниям бор. Шуни филиалини Тошкентда очдим яқинда. Ҳамкорликда ишлаймизми? Балки шу баҳона бир-биримизга яқинлашармиз?

- Табриклайман, лекин афсуски бу таклифингизни ҳам рад этаман. Ҳамкорларимиз керагидан кўп, шунинг учун ҳозир менга бор ҳамкорларни ўзи ҳам етади.

- Шу қайсарлигинг ёқадида!

- Мен ёқтирмайман бегона эркакларни мен билан сенсираб гаплашишини!

- Ҳазиллашяпсанми? Ахир эринг бўлганман! Қолаверса ҳаётингдаги ягона эркак менман! Мени бегона дейишинг тўғримасдир?

- Минг афсуски эрим бўлгансиз қачонлардир, бу мен ўзгартира олмайдиган аччиқ ҳақиқатлардан бири! Жудаям тўғрида бегона дейишим. Қолаверса ҳаётимдаги ягона эркак эмассиз, мен энди оилали аёлман, яқинда турмушга чиқдим!-дея бармоғидаги узукка ишора қилди Заҳро.

(Давоми бор...)

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍59❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ❄️

🌥 БУГУН ПАЙШАНБА, РАМАЗОННИНГ 25-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

🌤Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида
бўлинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🔥1