🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hayrli_tun

"Бугун оғир кун бўлди…" - деманг. «Бугун савоби кўп кун бўлди!..» - денг.
Яхшилик йўлида қийинчилик кўп бўлса, савоби ҳам мўл бўлади…



Яқинларингизга улашинг❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
☕️Чойни тўғри дамлашни биласизми?

🔸Сув қайнагач, қайнаган сув билан чой дамланадиган идиш чайилади.
🔸Агар қора чой дамланадиган бўлса, сув бироз 90-95 C гача совутилади яъни ярим-бир дақиқа кутилади. Кўк чой дамланаётган бўлса, ҳарорат 80-85 C бўлгунча икки дақиқа кутилади. Лекин, асло, 3-4 дақиқадан ортиқ совуган сувга чой дамлай кўрманг!
🔸Чой дамлангач, 30 дақиқа ичида ичиш тавсия этилади. Чунки, ярим соат ўтгач, чой микроорганизмлар кўпайиши учун оптимал шароит бўлиб хизмат қилиши мумкин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Оч қоринга қаҳва ичмасликнинг 3 та сабаби

🔻 Ошқозонда ноқулайлик. Биринчи зарбани олиб, ошқозон, керак бўлганда, суюқликни қайта ишлаш учун зарур бўлган хлорид кислотасини чиқаради.
🔻Кортизол даражасини пасайтиради. Оч қоринга қаҳва ичиш сиркадиялик ритмингизни бузиши мумкин. Оддий қилиб айтганда, эрталаб танангиз кортизолни чиқаради, бу сизни ҳушёр ва фаол ҳис қилишингизга ёрдам беради.
🔻Муҳим минералларни олиб ташлайди. Калций, калий ва магнийнинг танадан чиқарилишини рағбатлантиради.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_27 #Нафиса_Маликова У тўғри мен томонга учиб кела бошлади..шу онда Дракуланинг кўзлари унга қаратилди..аммо у шу заҳоти тезликда учиб кетди.. -бу...у қушнинг ортидан қараб қолди..оддий қуш эмас эди... -нима???-ажабландим... …
#Қора_Қақнус #Но_28
#Нафиса_Маликова

-мен билан кетасан...-деди кўзларини очиб менга тикиларкан..
-асло...-унга ғазаб билан тикилдим...
У бир уринишда Суюнбеканинг тепасида пайдо бўлди..
-балки ундан бошларман..-кўзлари тўқ тусда эди..у Дракуладан кучлироқ...чунки у одам қонига тўйинган..
-йўқ..унга тегма..-дедим пичирлаб..аммо Суюнбека уйғониб кетди..тепасида турган махлуққа қараб чинқирмоқчиди
-ухла...-деди одамни сеҳрлаб қўювчи охангда..воажаб Суюнбека унинг таъсирига тушиб охиста кўзларини юмди...
Менга юр ишорасини қилди...очиқ айвондан сакрадик..у мушукни тутиб олгандек мени тутиб олди..унинг бақувват елкаларига урилиб кетдим...оддий одамлардек кийинган бўлса ҳам мушакдор елкалари кийимни ҳам қимматбаҳо кўрсатаётганди...
-мени қаёққа олиб бормоқчисан???-унинг ўз ҳолига қайтган кўзларига тикилдим..афтидан у ўзида эмасдай эди..
-айтилган жойга..-деди совуқ охангда...саройдан анча узоқлаша бошлагандик..қаттиқ тезликда эсган шамолни..Дракулани майин ифорини ҳис қилдим..юзимга табассум югурди...зарб билан уни қўлидан мени юлқиб олганини чекага улоқтириб юборганини англашга ҳам улгурмадим...қарсиллаган...ириллаган товушларини эшитардим..аммо ўзларини кўришга кўзим ожизлик қилди..ҳаракатлар шу қадар тезки...аммо Дракула кучсизлик қила бошлади...Шохзамон уни бир зарб узоққа учириб юборди...мен эса ердаги учқурроқ тошни олиб бўйнимга тирадим...
-сенга тириклай керакман тўгрими???-ғазаб билан бақирдим...у бир зумда қаршимда пайдо бўлди...
-бундай қила олмайсан...
Тошни қаттиқроқ тирадим...қон сизиб чиқа бошлади...уни кўзлари қора тусга кирди..тишлари бўрта бошлади...аммо нимадир уни ушлаб турарди...
-сенга 3кун вақт...шахзодани омон қолсин десанг берилган вақтдан кейин Қоятош ёнида сени кутаман..келмасанг ундан ном нишон қолмайди..-деди жилмайиб ва кўздан ғойиб бўлди....
Мен эса Дракулани ёнига чопдим..у ҳолсиз ахволда ётарди..оғриқни енгишга ожизлик қиляпти шекилли..ўйлаб ўтирмай бўйнимдан оқаётган қонни уни лаблари узра тутдим...у аста секин жонлана бошлади...аммо қимирлашга ҳоли йўқ эди..бироз ўтиб ўзига келгач мени қонаётган бўйнимга қараб сапчиб ўрнидан туриб кетди...
-нималар қилиб қўйдинг...Қутлибека...рангингни қара...-деди хавотир билан...ростдан ҳам ахволим ёмон эди...кўз олдим айлана бошлади...худди танамда бир томчи ҳам қон қолмагандек....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍37❤5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍚 Shavla taom

♦️Yarim choʻmich yogʼ
♦️Yarim kosa qiyma
♦️1ta piyoz
♦️2ta sariq sabzi
♦️Yarim kosa alanga gruch
♦️1osh qoshiq qizartiradigan yoki tomat
♦️Taʼbga koʻra tuz


Xohishga koʻra balgarskilar ham solsela boʻladi.
Manda qiyma bn birga myasarubkadan chiqarilgan edi balgarskilar.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
😍 Makiyajga baho bering ❤️👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12🔥3🙊2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😱 Kelinlik shunaqa boʻladimi? Sizda qanday boʻlgan? Fikringizni qoldiring 👇👇

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢3❤1❤‍🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_28 #Нафиса_Маликова -мен билан кетасан...-деди кўзларини очиб менга тикиларкан.. -асло...-унга ғазаб билан тикилдим... У бир уринишда Суюнбеканинг тепасида пайдо бўлди.. -балки ундан бошларман..-кўзлари тўқ тусда эди..у Дракуладан…
#Қора_Қақнус #Но_29
#Нафиса_Маликова

Кўзимни хос ҳонамда очдим...тепамда онам ўтирар эди...
-қизим ярим кечаси ўрмонда нима қилиб юргандинг???-деди бошимни силаб...
-Шахзода...-оғзимдан чиққан гап шу бўлди...
-унга раҳмат...сени топиб олибди..ҳозир овлоқ жойлар ҳавфли бўлиб қолган...одамлар орасида ваҳимали гаплар юрибди...қандайдир махлуқлар ёш қизларни овламоқда...-онам хавотир билан юзимга термулди...
-кечиринг онажон...бошқа бундай қилмайман...-дедим кўзим ёшланиб...аммо 2кундан сўнг айтилган жойга боришим зарур...бормасам уни ўлдиришади...
-қизим сенда....ҳалиги...-онам уялинқираб қаради...нима демоқчилигини тушундим...
-йўқ ҳали...-фарзанд тугул ҳали жиддий муносабат ҳам бўлгани йўқ...негадир уни кўргим келди...онам буни сезди шекилли..
у келган бўлса ҳам керак..табиб айтган гиёҳни топишга кетган эди...ҳозир чақираман..-дея хонадан чиқиб кетди...бироз ўтиб севгилимнинг соғинчли нигоҳи кўринди...
-яхшимисан???
Кўзда ёш билан бош силкидим...уни ташлаб кетишни ўйлаб ҳалитдан ичим сиқилаётганди..у ётоққа ўтирганча мени қучди...
-ҳаммаси яхши бўлади...мен уни қидиришга чиқишим зарур..сен бу ердан жилма...сарой ташқарисига ҳам чиқа кўрма...назорат кучайтирилган...уни тезроқ топишга ҳаракат қиламан..у нега сенга тегинмади???-саволомуз юзимга боқди...
-чунки..мени севаркан...шунга тегинолмади менимча...-кўзларимни олиб қочдим..ёлғон гапиришга мажбур бўлдим...у ишонқирамай бир зум ўйланиб қараб турди..сўнг
-илтимос...нимани билсанг айт хўпми..сени ўзим ҳимоя қиламан-деди юзимни силаб...аслида мен уни ҳимоя қилишим зарур...у Шохзамонни қидиргани кетди...уни кузатарканман кўзим яна ўша тепадан қараганча бизни кузатиб турган бургутга тушди....бунақа совуқ нигоҳли қушни кўрмагандим....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍45❤2🔥2🤡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qizlajonla, oʻziga ishonchni mana shu qizdan oʻrganila 😂❤️👍👍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12❤2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍 Hayotda ham shunaqa qaynonalar bor ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
#Қора_Қақнус #Но_29 #Нафиса_Маликова Кўзимни хос ҳонамда очдим...тепамда онам ўтирар эди... -қизим ярим кечаси ўрмонда нима қилиб юргандинг???-деди бошимни силаб... -Шахзода...-оғзимдан чиққан гап шу бўлди... -унга раҳмат...сени топиб олибди..ҳозир…
#Қора_Қақнус #Но_30
#Нафиса_Маликова

Айтилган кун келди....шахзодам келмаганига қараганда ҳамон уни топа олмаган...ўзимни бор кучимни тўпладим...мен боришим зарур...билдирмай саройдан чиқиб кетдим...ўрмонга етишга анча бор эди...отдан тушдим...уёғига пиёда етволаман...
-қаёққа йўл олдинг...-ортимдан таниш овоз эшитилди...ортимга ўгирилмасимдан мени қаттиқ қучди...
-мени ташлаб қаёққа кетаябсан....-қулоғимга шивирлади...уни қўлларидан куч билан чиқушга уриндим...
-мени қўйиб юборинг...мен боришим керак...-алам билан силтандим....у куч билан мени ўзига қаратди...
-нима учун????-чиройли кўзларига қараб талмовсирадим...
-бўлмаса...улар сизни ўлдиришади....-яна силтандим..қўлидан чиқиб кетиш учун...у чиройли жилмайиб куч билан белимни сиқиб ўзига тортди..
-оғрияптими???-менга яқинроқдан тикилди...
Унинг қўллари бунча кучли бўлмаса...белимдаги суякларимни ҳис қилаётгандим...
-қўйиб юборинг..ўгрияпти...-дедим кўксидан итариб...
-оғрияпти..аммо ўлдирадиган даражада эмас..тўғрими...-деди жонни олувчи даражада жилмайиб...-Шохзамонни ҳам зарби шундай оғрийди аммо ўлдирмайди -деди иккала қўлини ҳам белимдан ўтқизиб...унинг кўксига қадалган қўлларим унинг юрак уришини тезлашганини ҳис қилди...
-қўйиб юборинг...-дедим ожизларча шивирлаб...унинг бақувват қўлларида ўзимни ожиз қушдек ҳис қилдим...
-ҳеч қачон...-деди лабларимга яқин келиб...яна нигоҳларимиз тўқнашди...унинг нафасини ҳис қилдим...ифорини туйдим...у мени ўзига янаям яқин тортди..ва бўса олди....ўша тун у мени қўйиб юбормади...иккимиз ҳам назоратни қўлдан бой бердик...вужудимиз ва қалбимиз билан бир биримизга талпинардик...ўша тун қушнинг аянчли чинқириғи эшитилгани ҳам...бўриларнинг увиллаши ҳам бизни тўхтата олмади...қоронғу ўрмон ҳам бизнинг севгимизнинг гувоҳи бўлди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍64❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌩🌙Ҳайрли Тун

✨Аллоҳ сизга шундай БАХТ берсинки,
✨ Бахтлиман деганлар ХАВАС билан қарашсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай МУҲАББАТ берсинки,
✨ Бу муҳаббат қиссаси абадий бўлсин.
✨ Аллоҳ сизга шундай УМР берсинки,
✨ Уни ҳар дақиқаси мазмунли ўтсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤3
#Juma Muborak!

Jumaning xayri va barokati sizga bo'lsin!

Allohumma solli a'la sayyidina Muhammad

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 💐 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 💐

🌷🕊🍃 Яхши амал жаннатга йўлак,
🌷🕊🍃 Савобларнинг совғаси бўлак.
🌷🕊🍃 Чин юракдан билдирай тилак,
🌷🕊🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК!

ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО 🤲
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Ибн Сунний ривояти.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

🌹🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ДУО ҚИЛИНГ, АЗИЗЛАР...

​​Жума кунида дуолар ижобати бериладиган фурсат бор, бу ҳақида яқинларингизни огоҳ этиб, улар ҳақига ҳам дуолар қилинг!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН, АЗИЗЛАР!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
📝Муштипар Она........
Ҳикоя


Кенжа ўғил омадсизроқ чиқди. Беш йил Тошкентда юриб, диплом ололмай қайтди. Уйдагилар қанча суриштирмасин, сабабини айтмади, ўзи Тошкентга бошқа бормади. Акаларининг ҳаммаси алоҳида уй-жой қилиб, чиқиб кетишган эди. Гулнор кампир чоли билан борини бозор қилиб, кенжасини уйлантириб қўйди. Беш ўғилни уйли-жойли қилган чолу кампир назарида бу тўй энг охирги ташвишлари эди. Ҳаётларининг қолган қисми роҳат-фароғат ва тоат-ибодат билан ўтишини умид қилган эдилар, аммо...
Дипломсиз ўғил дурустроқ иш топиб, рўзғор харажатларини ўз зиммасига олгунича икки фарзандли бўлди. Бу орада чол ўтиб кетди. Гулнор кампир келин олдида қўли қисқа ўғлининг тили ҳам қисиқ бўлмаслиги учун ташвиш чекар эди: нафақасини рўзғорга сарфлар, ҳали у, ҳали бу тикиб сотар, хуллас, тиниб-тинчимас эди.
Ўғил ишга жойлашгандан кейин ҳам бирлари икки бўлмади. Келин “Дадаси ун тугади”, “Дадаси, ёғ тугади” деганда, Гулнор кампирнинг юраги зирқираб кетарди: “Қўлида дипломи бўлганда шунча қийналмасди болам”.
Кейинги пайтларда кенжа бир оз тажангроқ бўлиб қолди. Беш бола, она, хотин... Гўшт-ёғ нари турсин, нон етказиш ҳам кундан кунга қийинлашиб боряпти. Қоплаб келтирса ҳам болалари пиллақуртдай бирпасда еб битиришади. Акалари ота уйига келиб, онаси билан уч-тўрт оғиз гурунг қилиб кетиши ғашини келтирадиган бўлиб қолди.
– Бойвачча ўғилларингиз онасини кўргани икки қўлини бурнига тиқиб келади. Укам жўжабирдай жон, болаларидан орттириб онамга нимаям олиб беради деб, бир килогина олма кўтариб келиша олмайди.
Гулнор кампир кўпинча индамайди. Бир ҳисобда кичик келин ҳақ эди. Баъзан тўнғич ўғли “Бозордан қайтаётган эдим” деб киради-ю, “Она, кўнглингиз кетганда ерсиз”, деб қўлига бирон нарса тутқазмайди.
Тунов куни кампир Олимжоннинг уйига борган эди. Келини ҳовлидаги супада бир тоғора товуқ гўштини тозалаб ўтирган экан. Паррандачилик фермаси директори жўнатган шекилли.
– Шунча бераркансан, сўймай бер. Хоҳлаган пайтимиз иккита-иккитадан сўйиб-сўйиб ейвурардик. Энди бунча нарсани нима қиламан? – жавранди келин.
Қозонда ёғ қизиётганди, келин ошнинг зирвагини қовуриб келди. Товуқ гўшти роса ширин экан, чайнаган сайин мазаси чиқаверади. Мазаси чиққани сайин Гулнор кампир кўз олдига неваралари келаверади.
Дастурхон йиғиштирилгач, кампир “уйга кетаман, ўғлинг олиб бориб қўйсин” деб туриб олди. Ўзича келин бирорта товуқ ўраб берар деб умид қилдими? Машинага ўтираётганда ўнг томондаги чала битган ошхонанинг очиқ эшигидан уюлиб ётган қовун-тарвузлар, қат-қат тахланиб турган ёғоч қутилардаги узумларга кўзи тушди. Негадир алами келди. Бир замонлар кичкинаси бир нарса еб, каттаси ютиниб турганини кўрса, егуликни дарҳол бўлиштириб берар эди. Энди эса... бир нарса деса, “Ишласин, она, ишлаган тишлайди. Мен унинг бола-чақасини боқаман деб, елиб-югуриб юрганим йўқ”, деб оғзига уради. Кампир, “Шу камхарж ҳолига бола-чақасига қўшиб, мениям боқиб ўтирибди” деса, “Боқмасин. Бизникида яшанг, ўзим боқаман”, деб бидирлайди.
Эҳтимол, тўнғичлари боқса-боқишар, ҳаммасининг топгани ўзига етиб-ортади. Аммо одамзод бир умр бир жойда яшаб, шу ерда ўрганиб қолган бўлса, иккинчи бир жойга, ҳатто у боласи уйи бўлса ҳам, ўрганиши жуда қийин. Бундан ташқари кампир шу камхарж ўғил ва унинг болаларига бошқача меҳр қўйган...
Келин: “Ўғлингиз келса, мени уришади. Бир кеча ётиб борардингиз-да!” – деб жавраб қолди.
– Онасини кўргиси келса, излаб борсин, – тўнғиллади кампир.
Олимжон ростдан ҳам сўроқлаб келди.
– Она, мени кутмай кетиб қолибсиз?
– Мени нима қиласан, ош-ноннинг офати бўлсам. Товуқларни маза қилиб едиларингми?
Олимжон хо-холаб кулиб юборди.
– Товуқларни Олапардан сўрайсиз. Келинингиз ит боғлоғлиқ деганми, товуқларни супада очиқ қолдириб, сизни кузатгани чиққан. Кўчадан қўшни янги олган мебелимни кўринг деб, уйига етаклаб кетган. Элакка чиққан хотиннинг эллик оғиз гапи борлигини яхши биласиз. Бу ёқда болалар телевизорга ёпишиб ётган, ҳамманинг қорни тўқ, ит очдан ўлсинми, бир амаллаб бўшалибди-да, еганини еб емаганини тупроқ билан битта қилибди...
👍13❤1😁1
Кампир қовоғи уюлиб ўйлади: “Қизғонганинг қизил итга ем бўлсин!”
– Агар шу товуқларни меҳнат қилиб топганда эди, шундай очиқ-сочиқ қолдирмас-ди, – деди кейин, қаҳрини охиригача ютиб юбора олмай.
Кампир ўзи рўзғорга қўшимча бўлсин деб, бир умр элнинг хизматини қилди: кигиз босди, гилам тўқиди, кийим тикди.
Башанг кийиниб, катта пул сарфлаб, арзимас юмушларни кимларгадир қилдирадиган кишиларга қараб, “Насиб этса, мен ҳам болаларимни ўқитаман”, деб ният қиларди.
Тўғри, чол-кампир баъзилар каби болалари ортидан чопишмади. Улар мактабда яхши ўқишарди. Сўнг бирин-кетин ўз билимлари билан институтга жойлашиб олишди. Айрим тенгқурларига ўхшаб ижара уйларида яшашгани йўқ, ётоқхонада кун кечириб, стипендияга қаноат қилишди.
Шундай деган билан эру хотин уларни бутунлай тақдир ҳукмига ташлаб қўйишмади. Икки-уч жойда ишлаб, ойлаб ёвғон ичган вақтлари кўп бўлди. Ҳар неки етолмаган орзу-ниятларини болаларининг дипломли ва ишли бўладиган кунларига асраб қўйишарди.
Айниқса, ёз ойлари қийин ўтарди. Бир ҳовлидан уч қолип қазишарди-да, лой тепиб, тандир қилиб сотишарди.
Бир ўғли иқлими совуқ юртларда ўқиди. Ҳар доим центябрда пулнинг ўрнига олма-анор олиб кетарди. Айтишича, у ёққа боргач, бу нарсаларни беш бараварига пулларди. Бир сафар боғ қоровули бўлиб ишлайдиган қўшнилари: “Икки қоп олма бўлса, ўзим бериб юбораман. Катталар қурултойга кетишган”, деб қолди.
Гулнор кампир унда ёш ва чайир эди. Кенжасини етаклаб боққа борди: “Бир қопни сен велосипедингга ортасан, биттасини мен орқалайман”. Баланд-баланд дарахтларга чиқиб олма териш осон бўлмади. Иккинчи қоп тўлай деб қолганда агроном келиб қолди ва ўғлининг ёқасидан тутиб бақира кетди:
– Ҳой, муттаҳам! Нима қиляпсан?! Ҳозир милиса чақириб, қамоққа тиқтириб юбораман, – тепада қалтираб ўтирган Гулнорга кўзи тушиб, баттар бақирди. – Пастга туш, худбин! Одамлар боласини тўғри бўл деса, сен биргаликда ўғирлик қиляпсан.
Гулнор қалтираб-қалтираб дарахтдан тушар чоғида шохча лозимини илиб йиртиб юборди.
– Опа, пулини тўлаймиз. Ўғлим Россияда ўқийди, шунга бериб юбораман дегандим.
– Пулинг бошингдан қолсин, ифлос! Сендақалар дастидан хўжалик абгор!..
Гулнор ҳар қанча ялинса ҳам агроном аёл ховрини босмади. Бақирганча оғир қопларни югурдагига кўтартириб жўнади. Гулнор эса бўм-бўш қўл, кўзлари тўла ёш ва ранги қумдек оқариб кетган ўғли билан қолди. Сал ўтмай қўшни келиб узр сўради:
– Хафа бўлманг, ҳамсоя, ўзи сал...
Гулнор ҳеч нарса демади.
– Сизлар бораверинглар. Кечга яқин ўзим пича элтиб бераман.
– Йўқ!..
Ҳақиқатдан ҳозир Гулнор учун ҳеч нима керак эмасди. Тезроқ ёлғиз қолиш ва ўкириб-ўкириб йиғлаб олишни истар эди.
Улар қоронғи тушгунча боғда қолиб кетишди. Гулнор почаси йиртиқ ҳолда қишлоқ оралаб юришдан уялди.
Албатта, бу кунларни кенжасидан бошқа ҳеч ким эсламайди.
Тўнғичлар осмондан ўзлари шундай топарман-тутарман бўлиб тушгандай юришади. Келинлар эса уларни молу дунёси билан яратиб қўйгандек муомала қилишади. Айниқса, бош келин гапларига чидаб бўлмайди: “Тушимда денг, тандир-тандир нон пишираётган эмишман. Дарров садақа чиқардим. Уч кундан сўнг бошқармага кўтарилиб кетди. Ўғлингиз ҳам доим “сен биласан, онаси” деб миннатдор бўлади”. “Сендан эмас, аллоҳдан миннатдор бўлсин” деб, юз йиртадиган одам керак. Гулнор кампир эса индамайди. Дилхиралик нимага керак?
Гулнор кампир охири аҳд қилди: “Ўрганган бовурим” деб шу камбағал ўғлимга жабр қилиб ётмай, навбат билан бошқа ўғилларникида ҳам турайин. Уларни ҳам оқ сут бериб боққанман, ўқитганман, уйлантирганман!..
Эрталаб тўнғич ўғлига қўнғироқ қилди:
– Болам, менга машина юбор. Зерикдим.
– Ест, онажон!
Келин қайнона ортидан кирган латта тугунни кўриб ҳайрон бўлди. Тили учгинасида қирғоққа чиқиб қолган балиқдай питирлаб турган саволни бижилдоқ кичик қизи бериб қўя қолди:
– Момо, бу нима? Бизникига кўчиб келдингизми?
– Ҳа, болам.
👍8