🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Хаётимни ёлгон кечмишлари....

Адашдим адашганда хам каттик адашдим. 
Нега хам ишондим атрофимдаги пулимга дуст ёру биродар танишларимга. 
Эх мен бунчалар ахмокмана нега ишондим куча таниш одамларга. 
Уларни билардиму менинг пулим обруйим учун дуст булишини. 
Уларни деб ота онам насихатини олмабман кулок солиб эшитмай хам. 
Оталар оналар билмай гапирмас. 
Бу хаёт шундай аччик шундай ширинки гох туйиб кетар экансан хаётингдан. 
Гох яшагинг келиб хаётга туймас экансан. 
Мен камина исмим Мадина 1997 йил Тошкент шахри Куйлик тумани Ок уй махалласида тугилган эдим. 
Куйликда бозор атрофида домларда бувим тогаларим яшашар эди. 
Мен оилада танхо яккаю ягона фарзандман. 
Онам хам битта киз иккита тогаларим бор. 
Онам водийдан келган яни дадам билан севишиб хаёт курганлар. 
Дадам Фаргона вилоятидан етим усган ота онаси йук амакилари туркисида катта булган. 
Иш кидириб Тошкент яни Куйликда дехкон бозорида арава тортиб куни утар экан. 
Уша жойда яшаб гох беш юз сумдан кунлик ижара пули тулаб куни утар экан. 
Онам ойижоним бой егани олдида емагани кетида яшар экан. 
Ойижоним бир куни бозордан олма нок ковун тарвуз олиб арава ёллаб дадам билан танишиб колибди. 
Дадам кам гап етим усганигами индамас пулини берса булди нима иш булса килар экан.
Ойимжоним шух шаддод дадамни куриб ёктириб колганми. 
Пул куп беради уйида яшашини бувамни ишга киришига ёрдам беришини айтади. 
Дадам уйлаб рози буладилар. 
Бувам дадамни консерва цехига коравулчиликка ишга жойлаб куяди. 
Одоби яхшими ишни ситки дилдан бажарар кам гап ким иш буюрса хуп булади деб ишини билиб килар экан. 
Ойижоним дадамни севиб коладими уни бир зум тинч куймас. 
Онам Низомий олийгохини охирги курсида укир. 
Дадам билан парк борми бозорми бирга борар экан. 
Ушанда шайтонлик хирси устин келиб гунох иш килиб куяди. 
Дадам хижолатдан бош кутаролмай колади. 
Онам бу ишк уйинларидан хурсанд дадам билан кун ора ишк лаззатига шунгийди. 
Онам хомиладор эгизак экан аммо дардини хеч кимга айтмайди. 
Тасодифми зинадан йигилиб куп кон кетиб балнисага тушиб колади. 
Бувам бувим тогаларим шунда уларни сиридан вокиф буладилар. 
Онамни кийин кистовга олиб хакикатни тагига етадилар. 
Дадам бечора канча калтак хакоратлар остида колади. 
Индамай жимгина хурлик азобларни тортади. 
Катталар маслахатни бир жойга куйиб уларни бошини ковуштириб катта туй килиб беришади. 
Ок уйдан уч хонали дом сотволиб онам номига расмийлаштириб беради. 
Онам уша ерда мактабда бошлангичдан дарс утар дадам эса эни Янгиобод бозорида тогаларим гаплашиб берган ерда темир терсак сотар анча узларини унглаб олишади. 
Онам канча даволанмасин орадан уч йил утса хам фарзандли булмас. 
Уша йикилиб тушиб эгизак хомиласидан ажралгани учун хали хам хомиладор булмас экан. 
Орадан беш йил утиб яни мен ягона фарзандига хомиладор булади. 
Онам жуда инжик булиб дадамни кийнар хали у хали бу нарса ейман деб холи жонига куймас экан. 
Тунми тонг кунми айтган нарсасини олдирар хеч жим утирмас экан. 
Бувам бувим хам ёлгиз кизим деб айтганини килар экан. 
Фарзанди эсон омон тугилсин деб зиёратми худойими килишиб. 
Мени дунёга келишимни кутар экан. 
Мен беш ойлик булганимда онам ишидан академик таътил олиб уйда утиради. 
Карашгани келинойилари хар куни келиб туришади. 
Кушни бир аёл хам уй ишида ёрдам берар экан. 
Афсус аёл макри илон захридан хам ёмон экан. 
Онам куп ухлар бу пайтда кушни аёл дадам билан донг олишар онам билмас. 
Улар ишратдан бушамас экан. 
У аёл дадамдан хомиладор булиб колади. 
Аёл шарманда йулига утиб сантаж килиб дадамни узиники килиб уйига олиб кетади. 
Бу гапдан онам шокда нима киларини билмай факат йиглар азобдан бош кутаролмай касалхонага тушиб колади. 
Тогаларим дадамни уриб ишидан хам айириб нонкур касофат дея онам билан ажратиб юборади. 
Дадам афсусда ноилож уша аёл бн яшай бошлайди. 
Энди кунда кора ишчи одамлар уйида малайдай ишлай бошлайди. ......
👍21
"Курмаганни кургани курсин" энди ночор олдинги яшаш кайда. 
У аёл хам чакиб олар миннат килиб ошу нонини хам захар килиб бераркан. 
Онам минг азобда мени дунёга келтиради. 
Дадам бир бора хам мендан хабар олмайди. 
Уша аёл унга киз фарзанд тугиб беради исми хам алламбало Шахинабону экан. 
Менга угай сингил бир махалла домда турамиз. 
Биздан икки уч нариги падезда турар экан. 
Мени тугилишим байрам булиб кетади. 
Хамма хона совга билан тулган оёк куйиша жой хам колмаган экан. 
Бувам катта кучкор суйиб гуштини махаллага таркатган экан. 
Катта казонда ош бериб элу юртнинг дуосини олиб менинг узок яшашимни сураган экан. 
Тогаларим нима керак булса барини ортиги билан ун йилга етар кийим кечагу кугирчок машинами барини совга килиб берадилар. 
Онам хурсанд мени дунёга келишимдан багоятда миннатдор буладилар. 
Дадам шу бизга якин жойда турса хам бор йуги бир кадам мени сурамас эканлар. 
Угай синглим атиги етти ой кичкина уни эркалатару мендан кечганига онам уни кечиролмас нафрата яшар экан. 
Мен бир ёшимда бутун домни угил кизларига тугилган кунимни нишонлаб беришади. 
Дадам бир бора келмайди узокдан булса хам. 
Ахир мен уни зурриёти халол никохидан булганману нахотки кургиси келмасая.
Мен бир ёшдан ошиб икки ёшга кадам куйиб юришим яни тилим чикиб дадамни сурашим онам эса индамай маъюс бокишларини.
Даданг узокда сени яхши куради сенга куп кугирчоклар олиб келади деб мени алдашлари.
Мен ёшда ишониб дадамни мехр билан кутсам хам.
Бир кадам булсада мени тан олмай уша аёл билан яшаши угай синглимни эркалашини хали билмас эдим.
Орадан йиллар утиб беш ёшга кадам куйдим.
Онам мактабда дарс берар мен эса бокчага борардим.
Укиш ёзишни урганиб расм чизардим.
Расмимда дадам ойим уртада мен булардим.
Махаллада болалар билан уйнаётсам бир куни бир киши менга караб утиб кетаётган эди.
Бир киз ана сени даданг деб менга айтди.
Мен дадам узокда ишда хали келмайди келса биз билан яшайди дедим.
Йук кара уша сени даданг ойим айтган деганда.
Мен у кишини олдига бориб сиз мени дадам экансиз десам карамай утиб кетди.
Хатто гапларимга парво этмади хам.
Мен эса йиглаб уйга югурдим онамдан сурадим.
Онам бечора мен каби бирга йиглар кандай юпатишни хам билмас эди.
Уша кеча зор зор йигладим дадам мен билан кушнию бир бор холим сурамасая.
Уша кун менга зарба булди митти калбим синган эди.
Бир ой хали касалхона хали уйда касал булиб ётдим.
Онам тогаларим бувам бувимлар хам атрофимда парвона.
Мен эса унсиз беш ёш эмас гуёки ун беш яшар кизда хаётни бу синовига бардошим етмай азобда эдим.
Энди мен серзарда киз отасидан нафратда хаётга бошкача куз билан карардим.
Мен бойни кизи мендан паст камбагал бечораларни менсимас кизга айланган эдим.
Онамнинг биргина хатоси уйламай бир етимни севгани.
Бошини силаб уйидан жой бергани уйламай севиб турмуш курганига мени аламим келарди.
Факат шахарликни одам каторида курардим.
Водийдан келган одамлар мен учун бир малай хисоблардим.
Дадамни шундай нонкур инсон экани учун бошкалардан алам олардим.
Хаёт мени тез улгайтирди.
Мактабга олти ёшга тулмай бордим.
Энди аламимни дарслардан олардим.
Устозларим хам олдимда ип эшолмас савол устига савол бериб уларни довдиратиб ер килардим.
Мактаб директори хам мендан безор курса беркиниб кочарди.
Узим муштумдаю миям кампютер эди.
Укишни яхши узлаштириб мактабни аъло бахоларим билан обрусини оширардим.
Бошка мактаб бирга мусобака уйнаб хам уларни мот этардим.
Онам эса факат мени деб бошка хаёт курмади хам.
Дадам бу орада уша ифлос хотини билан ораси бузилиб яна арава тортиб Куйлик дехкон бозорида куни утарди.
Мен эса уша уша каландимог атрофимда факат бойвачча пули бор одамларни фарзандлари билан дусту ёр дугоналар ортирган эдим.
Бир куни кизлар билан Куйлик бозорига майда чуйда олгани бордик.
Бир жойда йигилиб овкат килиб маза килиб дам олишни мулжалладик.......
👍16
​​Бир дугонам Нодирани уйида утирадиган булиб маслахатни бир жойга куйдик.
Уни уйи ховлили уй булиб бизга маъкул келди.
Бозордан гушт ёг картошка ва бошка нарсаларни олиш учун кириб бордик.
Уша ерни бир бурчагида мени дадам арава ушлаб одамларга мултираб караб турарди.
Мен атай хой аравакаш бизга каравор дедим.
Дадам мени танимади ёки танидими секин олдимизга келди.
Биз бозорни борини сотволиб аравага жойладик.
Дадам индамай пушт арава деб йул очиб бозор дарвозаси томон борар эди.
Мен нафратдан устидан ичимда кулар эдим.
Куйлик мости тагига етиб келишиб дугоналарим билан нарсаларни ерга куймай хозир такси келишини айтдик.
Дугонамга караб уйида тункалари борлигини сурасам бор деди.
Мен дадамни малайдай ишлатишни истадим.
Касдимни шундай олсам аламимдан чикарман деб уйлар эдим.
Дадамга утин ёришини кейин у бу ишда ёрдам берса анча пул беришимни айтдим.
Ахир кимсан бувам бувим тогаларимни арзандасиман.
Бундай одамни нечтасини ишлатишга курбим келардида.
Дадам индамай рози булди дугоналарим хайрон эди.
Таксига юкларни ортиб йулга тушиб беш ун дакикада дугонамни уйида эдик.
Дадам индамай утин ёриб биз буюрган майда чуйда ишларни хам астойдил мехр билан бажарар эди.
Мен ичимда мазах килиб кулардим.
Гапдан гап чикиб кизлар дадам хакида сурашди.
Мен дадам улган тугилмасимдан олдин аварияда машина босиб улган дедим.
Дадам менга ялт этиб карадию маъюс бошини эгди.
Кани энди ушанда уни устидан кулмас эди.
Афсус мени шунча азоблаб бир махаллада яшаб хам бир бора холимдан хабар олмай мени танимай утиши онамни кечалари унсиз йиглашлари олдида мени камситиб мазах этишим хеч нарса эмас эди.
Мени калбимни беш ёшимда синдириши жа булмаса бир бора багрига босишини шунча йил кутган эдимку.
Нахот шунчалар хаёт бешафкат менда не айб эди мени хам дадам эркалаб суюшини истар эдим.
Канча азобларда кутишим дадам узокда ишдалар мени яхши куради деган уйларда эдим.
Саробга алдани якинимда яшаган дадамни куролмай минг азобда тонглар ортирар эдим.
Уша куни ош хам утириш хам менга татимади.
Ёнимда бор пулимни дадамга бердим.
Усти юпин ахволи хам ёмон эди.
Кун совук оёгида таги тешик батинка эди.
Мен берган пулга яхши кийиниб бир ой яшаса буларди.
Рахмим келдими кани энди бир бора буйнидан кучсам эди.
Афсус журъат этолмадим гурурим йул бермади.
Дугоналаримдан уялдим дадаси аравакаш экан дейишидан.
Бир куни тонгда эшик жиринглади эшикни очсам.
Эшикни бориб очсам эшикда уша мендан хабар олмай мендан юз буриб кетган мен нафратланган дадам турарди.
Мен индамай уйга кирдим ортимдан дадам хам кириб келарди.
Шунча йил ота мехрига зор кечалари ухламай тонглар орттириб уйкусиз кечаларим бедор утишимга сабабчи дадам индамай биз утирган залга кириб келди.
Онам бечора маъюс менга зимдан каради мен хам ковогимни уйиб ер остидан жим турардим.
Дадам кечир деб ялиниб ёлвориб ойимга бокди.
Онам кечирмайман шунча азоб чексам хам кизимни дадам кани деб йиглаган бедор йиллари деб кечирмади.
Дадам индамай секин аста кетаётган эди.
Мен йук кетманг колинг дедим.
Онам хайрон менга каради мен индамай дадамни кулидан ушлаб уйда колишини айтдим.
Онам маъюс индамай рози булди.
Мен дадамни кора ишда ишлаши яна арава судрашини истамас эдим.
Ёмон булсада мендан тониб шунча йил кечган булсада уни кечирдим.
Яшашимиз ёмон эмас хамма нарса бисёр эди.
Дадамни бировлар уйида етимдай гап эшитиб ёки бозорда абгор холда ишлашини хохламадим.
Энди яхши булар деб уларни олиб колдим.
Кайта никох укитиб онам бн яшашга кундирдим онамни хам.
Ахир у уз дадам бегона эмас Худойим куриб турибди дадам хам бошка адашмас.
Бу гап вокеаларни эшитиб тогаларим бувам бувимлар етиб келишди.
Онамдан хайдаб юборишини таълаб этишди.
Аммо мен бор гапни айтиб ялиниб ёлвориб дадам хам биз билан яшашини хохлашимни айтдим.
Улар мени яхши куриши ва бошка куз ёшимни куришни истаб исмай рози булишди......
👍20
Дадамни яна тогаларим ишга жойлаб куйишди.
Якин жойда Рисивий бозор атрофида тогам заправкада коровул килиб ишга жойлади.
Харна пул топади куп булмасада юрт катори.
Энди бозорда одамларни кузига караб иш борми деб арава судрай одамлар уйида ишламайди.
Оиламизда яна кувнок хаёт ширин дамлар хукм сурарди.
Тогаларим хам хабар олиб мени совгаларга кумиб ташларди.
Мендан кейин бошка онам фарзанд курмади.
Канча даволанмасин фойдаси самара бермади.
Мен хам ёш киз эмас катта киз булиб борардим.
Атрофимда факат пулим обруйим учун дуст танишларим купаяр эди.
Мен хам севиб колдим кимни яна у хам теги Андижонли шахарга кучиб келган оилани угли экан.
Мен бошида билмадим мухаббат масофа танламас экан.
Таги зоти кизиктирмас экан бу шундай севги эканки уни ишки сени ёкиб кул этаркан.
Кайдан хам учратдим куча куйда интелигент кийиниши бойни боласидек.
Аммо яшаши абгор куни зурга утади баъзан ейишига нони булмас экан.
Маликани ишки курбакага тушибди деб шуни айтса керакда.
Бу хам мен учун синовми ёки офатми вактида билмай колдим.
У алфонса афирис мени пулим уйи жойим учун севган экан аслида.
Ха у болани исми Азамат мен билан тенгдош эди.
Аввалига дуст кейин ёктириш ёки хавасми уткинчи туйгу билмадим.
У болани жон дилим билан ёктириб колган эдим.
Факат айланишми сайрми кайда утирсак хам еган нарсамиз йул кирами мен тулардим.
У пулни чикаришни хохламас атай киладими хисоб китобни килиб булсам мен берардим нега шошиб бервординг ха майли энди мен эндиги сафар тулайман деб аравани олиб кочарди.
Мен индамай нима олсак хам пулини тулаб кетардим.
Уни ширин сузи олдим кочди гапларига махлиё булардим.
Дадаси инженер онаси укитувчи билардим.
Онаси уй бекаси дадаси бозорда кора ишчи аравакаш экан.
Мен биттаю битта ягона кизман у эса 3та угил икки хонали квартирада ижара яшаркан.
Мен ишониб у мени алдамас деб билардим.
Аслида ёлгончи кийимлари хам Янги обод бозоридан арзон гаровдан олинга бойларни эски кийими экан.
Тугилган кунимда уни хам таклиф этдим уйимга хамма дугонам синфдошларим хам келишди.
Ажойиб тарзда нишонладим домда турсак хам уйимиз кошона эди.
Дугоналарим хайрат ичида ёкасини ушлар эди.
Азамат хам атрофимда уйимиз мебельми ёки бошка буюми хавасми хасад билан карарди.
Столда йук нарсани узи йук аъло даражада ясатилган эди.
Еб ичишиб уйин кулгу билан соат унлада хамма уй уйига таркалишди.
Дадам менга кул соати совга этди.
У тилла соат эди канчага олди билмадим бир йил ишлаган пулига олган экан.
Мен дадамни шунча пул йигиб мен учун тилла соат хадя этганидан жуда хурсанд эдим.
Бахтимиз бутун тукин хаётда яшашда давом этар эдик.
Якинларим олдимда онам бахтиёр яшашар бир бир угай синглим хам келиб кетарди.
Ундан хафа эмасдим бир марта кийдим киймадим кийимларимни берардим.
Айлантириб оилавий саёхатгами олиб борардик.
Рохат тарафда бувам совга килган дачамиз хам бор эди.
Энди энди чиккан кийим кечакми бошка нарса хаммасини олди мен олардим.
Ташвишим йук эдим еганим ичганим ортимда эди.
Факат Азаматни бир хатосини кечиролмадим.
Ушанда махалла бошида уйдан чикиб дугонамни олдига кетаётсам.
Угай синглим билан кул ушлашиб турар эди.
Бахтданми ёки севгиданми иккиси бир биридан ажралолмай висол огушида бир бирини пинжида сукулишиб турар эди.
Мени курмадими бор дунёни унутиб дил изхорими ёки уни хам мен каби эрмак килибми севгисини айтар эди.
Менинг нафратим ошиб шуни севганим хиёнатини кутмай яна угай синглим билан кундузи кучоглашиб туришидан хайратда эдим.
Ахир менга умид бериб килаётган иши мантикан менга хуш келмади.
Мен эса хорманглар халакит бермадимми деб.
Мен уларни нохосдан куриб хам аламу газабдан нафратим кузиб хорманглар яшаворинглар кундуз куни хам уялмай упишиб бир бирингизни пинжингизга сукулишиб туришга уямайсизларми дедим.
Улар эса жим мени куриб довдирашиб колди.
Азамат хайратдан кузлари ёниб мени куриб колганимга хам куркмай уни куйвормай уша холатда котиб турар эди.......
👍18
Синглим эса калтираб не килишини билмай уят хам шарманда ахволидан уялиб Азаматни багридан чикди.
Менга ялтокланиб узр сурар мени эса Азамат билан севишишимни билмас эди.
Азамат билан бир ойдан бери севишишини айтиб якинда унаштирилишини айтди.
Азамат шунда хам безрайиб турар узини оклолмас эди хам.
Уни сирларидан вокиф булдимда на мени на синглимни тарафини олмай жим караб турарди.
Рахмат туйга айтарсизлар дедиму сир бой бермай ортимга кайтдим.
Калбим огриган кузимда тула ёшлари окар юзларим шишиб нафаси бугзимни куйдирар эди.
Нахот ишонганим дилим калбимни берганим мени алдаган булса деб ич ичимда куяр эдим.
Уни деб бедор утган туну кунларим калбимни бериб алданиб ишончимни синдирганидан аламда эдим.
Орадан бироз вакт утиб уни мендан узр сурашлари ялинишлари хам мени кизиктирмас эди.
Уни куришни хам истамас эдим кечира ха олмас эди.
Уни менинг пулим уй жойим кизиктиришини шунда тушунган эдим.
Азаматни деб хатто кучага хам чикмай мактабга хам бормай куйдим.
Ота онам мени ахволимдан хавотирда эди.
Азамат ва угай синглимни ишидан хабардор эди.
Мени юпатишни билмай овора эди.
Емай ичмай янада озиб тузиб касал булиб колдим бу хиёнатлардан.
Шокда нима килишни хам билмай туну кун уйда ётар эдим.
Вакт даво эканми аста узимга кела бошладим.
Уни унутиш учун орадан йиллар утди кайта синглим Азамат билан хам бошка гаплашмадим.
Уларни куришни эшитишни хам истамас эдим.
Мактабимни кучириб кетдим.
Коллежни битириб университетга кабул килиндим.
Низомий петга укитувчи булиш орзуйим эди.
Онам изидан боришни истар эдим.
Онамдай мехрибон инсон булишни олдимга максад килган эдим.
Бирок Азаматни унутолмадим кунглим бир чеккасида колиб кетди армонларга жой бушатиб.
Уларни канча ёлвориб туйига айтса хам.
Туйига хам бормадим энди у ерда яшай олмас эдим.
Катта тогамларни уйига кучиб утдим.
Бир бир бувам бувимлар уйида хам мехмон булиб колардим.
Уларни жуда хам яхши курардим.
Улар мехрибон мени эркатой ягона эканлигимгами кунглимга карашар эди.
Келинойиларим хам ок кунгил гиналарни хам билмас эди.
Худди онам билан опа сингилдай мени жиянлари эмас уз кизидай куришар эди.
Хаммасига куникиб факат укишимни уйлар эдим.
Энди болалар билан хам гаплашмай бор эътиборимни укишга каратган эдим.
Фикри ёдим шу университетни битириб олсаму онамда мактабда дарс берсам дердим.
Ота онам хамон ахил куз тегмасин инок апок чапок яшашарди.
Мен рози булиб мехрибонлик уйидан бир укачам булишини истаб етти ёшдаги бир болани асраб олишга кундидим.
Улар хам уйлашиб бир укам булишини исташдими рози булишди.
Уни исми Нусрат эди бошида анча куниколмай юрди.
Аста аста куникиб биз билан бир оила булиб кетди.
Укамни айлантириб бозорми ё бошка паркми хар жойларни курсатар эдим.
Чиройли кийимларни узим танлаб олиб бердим.
У хам бегубор фариштадай кам гап камсукум болакай экан.
У хам мени опам деб мендан айрилмас хар куни куришиб ширин оила булиб яшар эдик.
Азамат эса синглим билан бор йуги бир йил яшадию россия кайдасан дея россияга сурворди.
Уша ерда бир марусами ёки киз аёлми ушанга уйланиб олибди.
Бу ёкда синглим бир кизи билан онаси уйида келиб утирибди.
Бир пайтлар онамни оиласини бузиб дадамни сантаж йули билан узига олволган эди.
Кайтар дунё кайтар экан кирк йилда эмас кирк кунда карз киёматга колмас экан.
Ана пешонасидан куриб утирибди.
Онамдан кечирим сураб келди минг пушаймонлик билан онам уни кечирди.
Дадам эса синглим ва уни кизига хам ёрдам беради.
Ахир у биринчи невараси биз эса карши эмасмиз.
У хам пушти камаридан булган боласи ташлаб куйса адолатдан эмасда ахир.
Ёмонликни ортга суриб яхшилик томон кадам куйсак яхши экан.
Хаётда факат яхшилик килинг ёмонликни унутиб яхшилик томон бориш адолатдандир.
Онамни кузлари бахтидан масрур дадам эса бу хаётидан мамнун.
Мен эса якинда бир ажойиб мехрибон дилкаш ок кунгил йигит билан танишиб колдим.
Исми хам менга уйкаш Муродбек акамлар булади.......
👍27
Унга мехр куйиб уни танлаганимга адашмадим.
Туйимиз ажойиб утди уни ихчам тор доирада утказдик.
Ота онаси ота онам хам рози булишди.
Кайнонам мени уз кизидай курар атрофимда парвона.
Мен хам караб турмай уй ишлари ошхонани хам уз кулимга олганман.
Оиламга куз тегмасин бахтимдан хурсандман.
Эрим хам кунглимга карайди.
Хомиладор пайтимда хам кунглим тусаган истаган нарсаларимни олиб келиб беради.
Мени худбин ута ярамас одатларим колиб кетди.
Энди хаётга яхши куз билан карайман.
Ёмонликни уйламай факат яхшилик томон интиламан.
Фаровон хаёт нурли келажагимдан Худойимдан жуда хам миннатдорман.
Шу билан мени хаётим тугади сизларга хам шунингдек гузал хаёт бахтли келажак насиб этишини тилаб коламан.
Эътиборинглар учун рахмат.
Доимо согу саломат юринглар азиз ва мехрибон инсонлар.
Тамом.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Noodatiy gulkaramli salat

❇️Kerakli masalliqlar:

1 ta gulkaram
3 ta bodring
3 ta pomidor
1 ta qizil bolgarski
1 ta yashil bolgarski
2 ta qizil sabzi
3 ta tuxum
100 gr un
2 dona chesnok
2 osh qoshiq soya
Tabga koʻra tuz
Kashnich, ukrop


❇️Tayyorlanishi:

Gulkaramni boʻlaklarga boʻlip, suv va tuz solib qaynatib pishirip olamiz. Pishgunicha sabzavotlarni videoda koʻrsatilgandek toʻgʻrab olamiz.
Pishgan gulkaramni avval unga keyin tuxumga botirib, qizigan yogʻda qizartirib qovurib olamiz.

Alohida tovada yogʻ qizdirib qirgʻichdan chiqarilgan sabzi solib bir ikki aylantirib ustidan rangli bolgarski, chesnok, soya solib qovurib olamiz.
Toʻgʻrab olgan massamiz bilan qovurib olgan massamizni aralashtirib hohishga koʻra koʻkat solamiz.
Bir koʻrishda ishtaha ochar salatimiz tayyor boʻldi. Retsept yoqqan boʻlsa duo qilishni unutmang

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Sal rangim oqarsa soʻraysan holim
Erkalab aytasan"Hayotim, borim"
Senga bir sirimni ochaymi yorim
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang

Aytganim muhayyo qilasan zumda
Parvona boʻlasan hoh yarim tunda
Atay ham betobman har ikki kunda
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang

Boshlangan kunlarim mazmuni oʻzing
Mehrla boqadi bu qaro koʻzing
Faqat mening uchun kulsa bu yuzing
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang

Baxtlarga toʻldirding har bir kunimni
Muhabbat bobida baxtliman bilsang
Jannatda ham oʻzing tutsang qoʻlimni
Betoblik ham yoqar yonimda boʻlsang

Baʼzida koʻnglingni qilaman yarim
Seni yaxshi koʻraman Alloh berganim
Sen boʻlsang yonimda qolmaydi kamim
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang

Yonimdan ketmaysan bir qadam nari
Dorilar tutasan tabib singari
Sevgingni kuchini koʻrganim sari
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang...

Yelib-yugurasan koʻnglimni olib
Umidsiz qalbimga umidlar solib
Men bilan boʻlganda ishlaring qolib
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang

Yoʻllarim intizor har kuni kutsang
Soatlar toʻxtaydi qoʻlimdan tutsang
Yonimda gʻamlarni mutloq unutsang
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang

Yuz-u, koʻzlaringda havotir kezar
Bilaman qalbingni nimalar ezar
Balki koʻngling sezmas, yo balki sezar
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsan

Qalbimda sevgini yaratganimsan
Doimo tug'ri yul ko'rsatganimsan
Alloh deb qiblaga qaratganimsan
Bemorlik ham yoqar yonimda boʻlsang

Tanamdan jonimni olsa ham Xudo
Roziman shu on ham yonimda tursang
Ahir qalbimiz bir boʻlmaymiz judo
Oʻlim ham yoqadi yonimda boʻlsang...

Yasemin


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😭😭😭

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! ҚАЛБИМИЗДАГИ БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ЭТ! Муфтий Нуриддин ҳожи домла Ҳазратлари

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
📚Ҳаётимсан!

31-қисм

Беҳруз, мен ўзим эплайман ҳаммасини. Бориб дам олинг.

- Сизсиз дам олмайман. Шу ерда сизга қараб ўтираман. Жимгина сизга термулиб ўтираман, ҳаётим.

- Ўзингиз биласиз, лекин ойижон ёки адажон кўриб қолсалар сизга кинояли гап қилишлари аниқ.

- Нега?

- Хотинингни ёнидан кетолмаяпсанми, дейишади.

- Майли қўяверинг мен сизга термулиб ўтирсам бўлди. Кейин нима дейишсаям розиман. Ақлли бола бўлиб тўполон қилмасдан ўтираман хўп?

- Тентак,-кулиб қўйди Заҳро.

- Кулсангиз бирам чиройли бўлиб кетасизки, еб қўйгим келади!

- Ҳой, секинроқ кимдир эшитиб қолса нима дейди? Ундан кўра телевизорни ёқиб қўйинг. Ҳеч бўлмаганда кирган одам сизни телевизор кўряпти дейди.

- Мен бу ерга телевизор кўргани эмас сизга термулгани кирдим, Заҳро Султон! Тавба тавба энди сизга қараб ўтиришим учун кимгадир ниманидир баҳона қилиб кўрсатаманми?-деди Беҳруз беғубор гина қилгандай.

- Яхши, яхши ўтирақолинг шу ерда, сизга бир нима деб бўладими?-кулиб қўйди Заҳро.

- Эътиборингиз учун биз эндигина турмуш қурдик, Заҳро Асадовна! Ёнингизда ўтиришимни кўрганлар тўғри тушунишади.

- Жиянларингиз бирам ширин экана, еб қўйгиси келади одамни! Кўз тегмасин илоҳим!

-Мен-чи, ҳаётим?

- Айниқса Фирдавс жуда ширин бола экан.

- Ҳой, мен-чи?

- Сиз ёш боламассиз-ку, Беҳруз.

- Лекин сиз жудаям ширинсиз, ҳаётим! Шунақаям ассссалсизки, еб қўйсам дейман!

- Ҳой, биз хонада эмас ошхонадамиз, сал секинроқ гапиринг.

- Хўп, яхши.

Беҳруз Заҳродан кўзини узмасди, унга шундай меҳр билан қараб ўтирардики, беиҳтиёр кўзларига ёш қалққандек бўлиб бўғзига нимадир тиқилди.

- Тинчликми, бирдан бунақа бўлиб қолдингиз? Аҳволингиз яхшими? Ё бошингиз яна безовта қиляптими?-сўради Заҳро унинг бу ҳолатини кўриб бироз қўрқиб.

- Йўқ-йўқ, хавотирланманг ҳаммаси жойида. Яхшиман шунчаки… сизга термулиб ўтадиган кунларим кундан-кунга тугаб саноқли қолаётганини ўйлаб бирдан музлаб қолай дедим.

- Беҳруз…

- Майли, ҳаётим, мен бироз ҳовлига чиқай, бу ерда пиёздан кўзим ёшланяпти,-дея Беҳруз ҳовлига чиқиб кетди.

Аслида Беҳрузнинг кўнгли бузилганди. Шунга пиёзни баҳона қилиб чиқиб кетганини Заҳро яхши билиб турарди. Унинг ортидан чиқишни, бағрига босиб далда бўлишни қанчалар истамасин ҳозир бундай қилолмасди. Чунки оиласининг бу дарддан хабари йўқ, қолаверса, ҳозирги “келин”лик вазифаси ҳам бунга имкон бермасди.

Кечки овқат ҳам тайёр бўлиб, Заҳро дастурхон тузади. Мантининг мазаси бирам мазали бўлгандики, уйнинг эркаклари ликопларидаги ҳаммасини еб қўйишди. Ҳатто ҳеч қўшимча сўрамайдиган Шуҳрат ака билан қайниси яна тўрттадан еб олишди. Дилором опа ҳам тан берганди, чунки Заҳро жуда ейишли қилиб ва ҳатто келини Лазизадан ҳам маззали қилиб пиширганди.

- Қўлингиз дард кўрмасин, қизим, жуда ширин бўлибди, раҳмат!-деди Шуҳрат ака.

- Раҳмат, жудаям мазали бўлибди,-деди қайниси ҳам кўзларини олиб қочиб. Чунки қилган сурбетлиги учун Заҳронинг ёнида ҳалиям ўзини ноқулай ҳис қиларди.

- Ош бўлсин!-деди Заҳро.

- Мазали бўлибди,-деб қўяқолди Дилором опа отдан тушса ҳам эгардан тушишни истамай.

- Ош булсин.

Кечки овқатдан сўнг Заҳро ҳамма ёқларни йиғиб, ошхонани ҳам тиндириб бўлгач, қараса қайнона-қайнотаси телевизор кўриб ўтиришганини кўрди. Чой дамлаб берсаммикин деган хаёлда чой қўйди ва дамлаб, қайнона-қайнотасига олиб кириб берди.

- Яхши ўтирибсизларми, чой дамлагандим,-деди Заҳро чой қуйиб узатаркан қайнотасига.

- Ҳозиргина ойингизга айтаман деб тургандим ўзи бир чой ичайлик деб. Барака топинг, вақтида олиб кирдингиз, қизим, раҳмат,-деди қайнотаси.

- Раҳмат,-деди қайнонаси ҳам Заҳро узатган чойни олиб.

- Яна бирор нарса керакми?

- Йўқ, раҳмат, энди кириб дамингизни олаверинг,-деди қайнотаси.

- Бораверинг, лекин эртага эрталаб барвақт туриб кўчага сув сепиб, супуриб қўярсиз. Ҳар ҳолда янги келин деган номингиз бор,-деди қайнонаси тагдор қилиб.

- Хўп бўлади, яхши дам олинглар,-дея Заҳро чиқиб кетди.

- Менга қара, нима сен атай қиляпсанми, Дили, ким шу салқинда эрталабдан сув сепиб супуради қизиқмисан?!-деди Шуҳрат ака келини чиқиб кетгач.
👍37🥰2❤1
- Нима бўпти, нима бўлгандаям маҳаллада янги келин деган номи бор. Ҳеч бўлмаса уч кун қилсин, кейин шундоғам ўзим айтаман.

- Менга қара, сен ҳалиям ҳазм қилолмаяпсанми? Бўлди энди ҳамма иш бўлиб бўлди, кўникиб қабул қилишдан бошқа иложинг йўқ. Одамлар хам гапириб бир кун чарчайди. Буни устига ўзиям муомалали, пазанда экан, мантини қарагин қандай мазали бўлибди!

- Ҳа, билдим буни қўшимча сўраганингиздан кейин,-деди Дилором опа киноя қилиб.

- Мана кўрдинг, бинойидек келин, муҳими ўғлинг бахтли яна нима керак сенга? Қабристонга қатнаб қийналиб, ўзини еб юрган кунларидан минг марта бахтлироқ-ку ҳозир ё сен буни кўрмаяпсанми?

- Кўряпман, сезяпман, лекин мен қиз болани, ўз тенгини келин қиламиз деган ниятда эдим.

- Ҳой, нима биргина айби биринчи ҳаёти ўхшамаганими?! Ё ўғлингдан катталигими? Э қўйе, бу инсон кимлигини билдирмайди, балки ўғлингни чин бахти шудир иншооллоҳ. Тақдири шунақа экан, пешонасига ёзилганига фақат у айбдор эмас, буни ҳаммаси Аллоҳдан, хотин, бундаям бир ҳикмат бордир. Сен биринчи келинга унақа қилмагансан, бунисиниям ажратма, бир хил кўр иккисиниям тушунарлими?

- Боламни бахти учун кўнаманда, бошқа иложим борми. Лекин очиғи қўли ширин экан ростданам, Лазизаданам мазали қилиб пиширибди мантини! Қолаверса ўзиям жуда тартиблига ўхшайди. Боя овқат қилиб бўлгач бир ошхонага кириб чиқувдим, ҳамма нарса жой-жойида, тўғриси бошида бир танноз аёл деб ўйловдим. Унақамасга ўхшайди.

- Э яша онаси, шунинг учун сенам ҳадеб унга қайноналик қилавермасдан, адолатли бўлгин. Уч кундан кейин айт ишига бораверсин, каттагина компания экан, ишлари тўхтаб қолмасин.

- Хўп, гаплашармиз.

Заҳро яна бир ошхонани кўздан кечирди, ҳаммаси жойидалигига ишонч ҳосил қилгач, энди чиқиб кетмоқчи эди қайниси кириб қолди.

- Сиз? Бирор нарса керакмиди?-сўради Заҳро.

- Йўқ, ҳалиги мен, биласизми, нима дейишгаям хайронман. Сиздан чин кўнгилдан узр сўрамоқчи эдим. Ўша кунги қилган сурбетлигим учун ўзимдан уялиб кетяпман, шу сабабдан ҳам кўзларингизга қарашга виждоним қийналяпти. Келинойи, илтимос, мени кечиринг. Кўнглингизни оғритганим учун узр сўрайман, афсусдаман. Мен ўйлагандимки...

- Ҳамма боши очиқ аёллар енгилтабиат бўлади дебми?

- Хато ўйлаган эканман. Афсусдаман.

- Ҳечқиси йўқ, битта сиз эмас кўпчилик шунақа деб ўйлайди. Акангиз билан ўртамиздаги баъзи тафовутлар балки шунақа нотўғри фикрга сабаб бўлгандир. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳамма баробар эмас. Масалан, синфда 30 та ўқувчи ўқийди. Ўттизтаси ўттиз хил дунё. Ўнта аълочи ўқувчи бўлгани билан бутун синф аълочига чиқмайди ёки йигирмата хулқсиз ўқувчи бор бўлгани билан бутун синф хулқи ёмонга айланиб қолмайди. Худди шундай ишхонада ҳам. Ҳалол ходимлар баъзи виждонсиз ходимлар касрига ёмонга чиқмайди. Баъзи порахўр педагог ёки шифокорларни кўриб педагог ёки шифокорларларнинг ҳаммасини порахўр дейиш-бу мантиқсизлик. Шоу-бизнеснинг баъзи енгилтабиат вакилларини кўриб уларнинг ҳаммасини енгилтабиатга чиқариш бу уларга нисбатан ўта адолатсизлик.
👍33😁1
Худди шундай боши очиқ аёлларни баъзиларини кўриб ҳаммасини устидан улар бузуқ дейиш бу бориб турган аҳмоқлик, виждонсизлик! Чунки ҳаётда эри бор енгилтабиат аёлларни кўп учратдим, айниқса ҳозир бу кўп учраб турган ҳоллардан бири. Масалан, бозордан олма олганингизда уйга келиб қарасангиз бир-иккитасидан қурт чиқса, фақат шуларнигина ташлаб юборасиз, ахир шу икки қуртлаган олмани деб ҳаммаси қуртлаган деб бир неча кило олмани чиқитга ташламайсиз-ку тўғрими? Шунинг учун ҳаммани охирида суд қилиб, яхши-ёмонлигини белгилаб қарор чиқарадиган Аллоҳ бор! Ким яхши-ю, ким ёмон, ким ўғри-ю, ким тўғрилигини, ким иймонли ва ким осий гуноҳкорлигини фақат ва фақат Аллоҳ белгилайди ва ҳукм чиқаради. Уни ёмон буни яхши дейиш ёки уни гуноҳ буни савоб дейиш фақат Аллоҳгадир, асло бандасига эмас! Умуман ҳаётда доим шундай, ҳамманинг ўз дунёси, ўз тақдири, ўз аҳлоқ-маданияти бор. Кейинги сафар шуни ҳисобга олиб, хулоса чиқаришга одатланинг. Шунда камроқ виждонингиз қийналади.

- Сиз ҳақиқатданам идеал аёлсиз, сизни бу теран фикрларингиз инсонни ўйлантириб қўяди, ҳатто мен каби ношудларни уялтиради ҳам. Бу менга сабоқ бўлди, гапларингизни доим ёдда тутаман, акам сизни танлаб адашмаган эканлар, илоҳим бирга бахтли ҳаёт кечиринг акам билан!

- Тўғри хулоса чиқарган бўлсангиз бундан хурсандман, тилакларингиз учун раҳмат!

- Мени кечирдингизми?-кулиб қўйди қайниси.

- Кечирдим, ҳаммаси жойида,-деди Заҳро ҳам кулиб.

- Мени ўз укангиздек кўринг, нима керак бўлса бемалол сўрайверинг. Нима хизмат бўлса ҳам ўз укангизга айтаётгандек айтаверинг хоп.

- Хоп, раҳмат!

-Майли яхши дам олинглар,-деб

Фарруҳ енгил бўлиб хонасига чиқиб кетди. Чунки анча кундан бери елкасини босиб турган виждон юкидан халос бўлганди. Келинойисининг гаплари эса бир умрлик дарс бўлиб қоладиган бўлди.

Шу пайт Заҳронинг телефонига смс келди. У ошхонадан чиқмасдан ўша ерга ўтирди. Смс Беҳруздан эди: “Ҳаётим...”
Заҳро ўқиб кулиб қўйди ва жавоб ёзди:

З ”Эшитаман, азизим?”

Б: Шунақа ёзганингизда руҳим бирам енгиллашадики...

З: Шуни айтмоқчимидингиз?

Б: Ҳаётим....?

Заҳро кулиб ичида “Тентак” деб қўйди ва:

З: Эшитаман, нодонгинам?

Б: Яхши кўраман сизни.... шуни айтмоқчийдим... Ҳар ҳаётим деб юборганимда сизни нимадир ёзишингиз менга ёқади... Ҳаётим деб ёзганимда доим сизни яхши кўришимни айтишни истайман.

З: Шуни Ҳаётим.... деб юбориб кейин жавоб кутиб ўтирмасдан  “Ҳаётим, сизни яхши кўраман” деб жўнатиб қўяқолсангиз ҳам бўлади-ку?

Б: Йўқ бўлмайди. Чунки сизни ҳаётим дейиш менга ёқади, шунчаки “Ҳаётим...” деб ёзиб юборганимда эса сиздан нимадир келиши эса ундан ҳам кўпроқ ёқади! Бутун ғуборларим тарқалиб кетади...

З: Тентаксиз!

Б: Сизнинг ишқингизда...

Заҳро кулиб қўйди.

Б: Сизга шунақа кулиш жудаям ярашади, шуни биласизми?

Заҳро буни ўқиши билан деразага қаради. Деразадан Беҳруз унга меҳрли нигоҳлари билан қараб турарди.

- Шунча пайтдан бери шу ердамидингиз?-сўради Заҳро Беҳруз ичкарига киргач.

- Ҳа, сизни кузатиб, сиз билан ёзишгим келди.

- Тузукмисиз, аҳволингиз яхшими? Боя ошхонадан чиқиб кетаётганингизда кўринишингиз яхши эмасди,-деди Заҳро унга ғамхўрлик билан термулиб.

- Аҳамият берманг, ҳаммаси жойида. Шунчаки бир шунақа бўлиб қолдида. Лекин манти зўр чиқибди, гап йўқ! Сизниям қўшиб еб қўйгим келди!

- Ош бўлсин, сизга ёққанидан хурсандман.

- Бўлдингизми, юринг энди дам олинг. Шундоқ ҳам келганимиздан бери тинганингиз йўқ, бунақада толиқиб қоласиз.

- Тугатдим, юринг кетдик.

Улар хонага киришгач, Заҳро:

- Мен 2-3 кун ишга чиқолмайман, ўзингиз эплаб турасиз майлими?

- Нега? Тинчликми? Ахир сизсиз бўлмайди?

- Ҳеч бўлмаса 2-3 кун уйда бўлишим керак, Беҳруз, ахир энди келдик, эртасига кетиб қолсам яхши кўринмайди.

- Хўп, яхши.

- Ҳа, эрталаб вақтлироқ тураман сиз ётаверинг хўп? Ишга кетишингиздан олдин сизни уйғотаман.

- Фақат кўча супураман деманг!

- Бирам доносизда, азизим!

- Йўқ бунақаси кетмайди! Ёз бўлса ҳам майлийди, шунақа салқинда ким кўчага сув сепиб супуради, буни устига эрталаб янаям салқин бўлса!

- Ҳеч бўлмаса уч кун шундай қилмасам бўлмайди, сизам қайсарлик қилманг энди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍53❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кетаяпсанми Рамазон…

Тутган рўзаларимизни Аллоҳ қабул қилсин


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nimani tushundingiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунларини ибодатлар билан, кунларини одамларга яхшилик қилиш ва мухтожнинг кўнглини олиш билан безаган Сиз яхшиларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин.

Тунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌟🌙РАМАЗОННИНГ 28- КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌟🌙

✨Ассалому алайкум ✨
🌹Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🌹Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🌹Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🌹 Рамазоннинг 28-куни муборак бўлсин!.

🍃•🌸Иймонинг нуридан қалбингиз тўлсин
🍃•🌸Кўнгил шодлигидан кўзингиз тўлсин
🍃•🌸Шундай қутлуғ кунда эй биродарим

✨🌟🌙РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌟🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6