🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! ҚАЛБИМИЗДАГИ БАРЧА ДУОЛАРИМИЗНИ ҚАБУЛ ЭТ! Муфтий Нуриддин ҳожи домла Ҳазратлари

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
📚Ҳаётимсан!

31-қисм

Беҳруз, мен ўзим эплайман ҳаммасини. Бориб дам олинг.

- Сизсиз дам олмайман. Шу ерда сизга қараб ўтираман. Жимгина сизга термулиб ўтираман, ҳаётим.

- Ўзингиз биласиз, лекин ойижон ёки адажон кўриб қолсалар сизга кинояли гап қилишлари аниқ.

- Нега?

- Хотинингни ёнидан кетолмаяпсанми, дейишади.

- Майли қўяверинг мен сизга термулиб ўтирсам бўлди. Кейин нима дейишсаям розиман. Ақлли бола бўлиб тўполон қилмасдан ўтираман хўп?

- Тентак,-кулиб қўйди Заҳро.

- Кулсангиз бирам чиройли бўлиб кетасизки, еб қўйгим келади!

- Ҳой, секинроқ кимдир эшитиб қолса нима дейди? Ундан кўра телевизорни ёқиб қўйинг. Ҳеч бўлмаганда кирган одам сизни телевизор кўряпти дейди.

- Мен бу ерга телевизор кўргани эмас сизга термулгани кирдим, Заҳро Султон! Тавба тавба энди сизга қараб ўтиришим учун кимгадир ниманидир баҳона қилиб кўрсатаманми?-деди Беҳруз беғубор гина қилгандай.

- Яхши, яхши ўтирақолинг шу ерда, сизга бир нима деб бўладими?-кулиб қўйди Заҳро.

- Эътиборингиз учун биз эндигина турмуш қурдик, Заҳро Асадовна! Ёнингизда ўтиришимни кўрганлар тўғри тушунишади.

- Жиянларингиз бирам ширин экана, еб қўйгиси келади одамни! Кўз тегмасин илоҳим!

-Мен-чи, ҳаётим?

- Айниқса Фирдавс жуда ширин бола экан.

- Ҳой, мен-чи?

- Сиз ёш боламассиз-ку, Беҳруз.

- Лекин сиз жудаям ширинсиз, ҳаётим! Шунақаям ассссалсизки, еб қўйсам дейман!

- Ҳой, биз хонада эмас ошхонадамиз, сал секинроқ гапиринг.

- Хўп, яхши.

Беҳруз Заҳродан кўзини узмасди, унга шундай меҳр билан қараб ўтирардики, беиҳтиёр кўзларига ёш қалққандек бўлиб бўғзига нимадир тиқилди.

- Тинчликми, бирдан бунақа бўлиб қолдингиз? Аҳволингиз яхшими? Ё бошингиз яна безовта қиляптими?-сўради Заҳро унинг бу ҳолатини кўриб бироз қўрқиб.

- Йўқ-йўқ, хавотирланманг ҳаммаси жойида. Яхшиман шунчаки… сизга термулиб ўтадиган кунларим кундан-кунга тугаб саноқли қолаётганини ўйлаб бирдан музлаб қолай дедим.

- Беҳруз…

- Майли, ҳаётим, мен бироз ҳовлига чиқай, бу ерда пиёздан кўзим ёшланяпти,-дея Беҳруз ҳовлига чиқиб кетди.

Аслида Беҳрузнинг кўнгли бузилганди. Шунга пиёзни баҳона қилиб чиқиб кетганини Заҳро яхши билиб турарди. Унинг ортидан чиқишни, бағрига босиб далда бўлишни қанчалар истамасин ҳозир бундай қилолмасди. Чунки оиласининг бу дарддан хабари йўқ, қолаверса, ҳозирги “келин”лик вазифаси ҳам бунга имкон бермасди.

Кечки овқат ҳам тайёр бўлиб, Заҳро дастурхон тузади. Мантининг мазаси бирам мазали бўлгандики, уйнинг эркаклари ликопларидаги ҳаммасини еб қўйишди. Ҳатто ҳеч қўшимча сўрамайдиган Шуҳрат ака билан қайниси яна тўрттадан еб олишди. Дилором опа ҳам тан берганди, чунки Заҳро жуда ейишли қилиб ва ҳатто келини Лазизадан ҳам маззали қилиб пиширганди.

- Қўлингиз дард кўрмасин, қизим, жуда ширин бўлибди, раҳмат!-деди Шуҳрат ака.

- Раҳмат, жудаям мазали бўлибди,-деди қайниси ҳам кўзларини олиб қочиб. Чунки қилган сурбетлиги учун Заҳронинг ёнида ҳалиям ўзини ноқулай ҳис қиларди.

- Ош бўлсин!-деди Заҳро.

- Мазали бўлибди,-деб қўяқолди Дилором опа отдан тушса ҳам эгардан тушишни истамай.

- Ош булсин.

Кечки овқатдан сўнг Заҳро ҳамма ёқларни йиғиб, ошхонани ҳам тиндириб бўлгач, қараса қайнона-қайнотаси телевизор кўриб ўтиришганини кўрди. Чой дамлаб берсаммикин деган хаёлда чой қўйди ва дамлаб, қайнона-қайнотасига олиб кириб берди.

- Яхши ўтирибсизларми, чой дамлагандим,-деди Заҳро чой қуйиб узатаркан қайнотасига.

- Ҳозиргина ойингизга айтаман деб тургандим ўзи бир чой ичайлик деб. Барака топинг, вақтида олиб кирдингиз, қизим, раҳмат,-деди қайнотаси.

- Раҳмат,-деди қайнонаси ҳам Заҳро узатган чойни олиб.

- Яна бирор нарса керакми?

- Йўқ, раҳмат, энди кириб дамингизни олаверинг,-деди қайнотаси.

- Бораверинг, лекин эртага эрталаб барвақт туриб кўчага сув сепиб, супуриб қўярсиз. Ҳар ҳолда янги келин деган номингиз бор,-деди қайнонаси тагдор қилиб.

- Хўп бўлади, яхши дам олинглар,-дея Заҳро чиқиб кетди.

- Менга қара, нима сен атай қиляпсанми, Дили, ким шу салқинда эрталабдан сув сепиб супуради қизиқмисан?!-деди Шуҳрат ака келини чиқиб кетгач.
👍37🥰2❤1
- Нима бўпти, нима бўлгандаям маҳаллада янги келин деган номи бор. Ҳеч бўлмаса уч кун қилсин, кейин шундоғам ўзим айтаман.

- Менга қара, сен ҳалиям ҳазм қилолмаяпсанми? Бўлди энди ҳамма иш бўлиб бўлди, кўникиб қабул қилишдан бошқа иложинг йўқ. Одамлар хам гапириб бир кун чарчайди. Буни устига ўзиям муомалали, пазанда экан, мантини қарагин қандай мазали бўлибди!

- Ҳа, билдим буни қўшимча сўраганингиздан кейин,-деди Дилором опа киноя қилиб.

- Мана кўрдинг, бинойидек келин, муҳими ўғлинг бахтли яна нима керак сенга? Қабристонга қатнаб қийналиб, ўзини еб юрган кунларидан минг марта бахтлироқ-ку ҳозир ё сен буни кўрмаяпсанми?

- Кўряпман, сезяпман, лекин мен қиз болани, ўз тенгини келин қиламиз деган ниятда эдим.

- Ҳой, нима биргина айби биринчи ҳаёти ўхшамаганими?! Ё ўғлингдан катталигими? Э қўйе, бу инсон кимлигини билдирмайди, балки ўғлингни чин бахти шудир иншооллоҳ. Тақдири шунақа экан, пешонасига ёзилганига фақат у айбдор эмас, буни ҳаммаси Аллоҳдан, хотин, бундаям бир ҳикмат бордир. Сен биринчи келинга унақа қилмагансан, бунисиниям ажратма, бир хил кўр иккисиниям тушунарлими?

- Боламни бахти учун кўнаманда, бошқа иложим борми. Лекин очиғи қўли ширин экан ростданам, Лазизаданам мазали қилиб пиширибди мантини! Қолаверса ўзиям жуда тартиблига ўхшайди. Боя овқат қилиб бўлгач бир ошхонага кириб чиқувдим, ҳамма нарса жой-жойида, тўғриси бошида бир танноз аёл деб ўйловдим. Унақамасга ўхшайди.

- Э яша онаси, шунинг учун сенам ҳадеб унга қайноналик қилавермасдан, адолатли бўлгин. Уч кундан кейин айт ишига бораверсин, каттагина компания экан, ишлари тўхтаб қолмасин.

- Хўп, гаплашармиз.

Заҳро яна бир ошхонани кўздан кечирди, ҳаммаси жойидалигига ишонч ҳосил қилгач, энди чиқиб кетмоқчи эди қайниси кириб қолди.

- Сиз? Бирор нарса керакмиди?-сўради Заҳро.

- Йўқ, ҳалиги мен, биласизми, нима дейишгаям хайронман. Сиздан чин кўнгилдан узр сўрамоқчи эдим. Ўша кунги қилган сурбетлигим учун ўзимдан уялиб кетяпман, шу сабабдан ҳам кўзларингизга қарашга виждоним қийналяпти. Келинойи, илтимос, мени кечиринг. Кўнглингизни оғритганим учун узр сўрайман, афсусдаман. Мен ўйлагандимки...

- Ҳамма боши очиқ аёллар енгилтабиат бўлади дебми?

- Хато ўйлаган эканман. Афсусдаман.

- Ҳечқиси йўқ, битта сиз эмас кўпчилик шунақа деб ўйлайди. Акангиз билан ўртамиздаги баъзи тафовутлар балки шунақа нотўғри фикрга сабаб бўлгандир. Лекин шуни унутмаслик керакки, ҳамма баробар эмас. Масалан, синфда 30 та ўқувчи ўқийди. Ўттизтаси ўттиз хил дунё. Ўнта аълочи ўқувчи бўлгани билан бутун синф аълочига чиқмайди ёки йигирмата хулқсиз ўқувчи бор бўлгани билан бутун синф хулқи ёмонга айланиб қолмайди. Худди шундай ишхонада ҳам. Ҳалол ходимлар баъзи виждонсиз ходимлар касрига ёмонга чиқмайди. Баъзи порахўр педагог ёки шифокорларни кўриб педагог ёки шифокорларларнинг ҳаммасини порахўр дейиш-бу мантиқсизлик. Шоу-бизнеснинг баъзи енгилтабиат вакилларини кўриб уларнинг ҳаммасини енгилтабиатга чиқариш бу уларга нисбатан ўта адолатсизлик.
👍33😁1
Худди шундай боши очиқ аёлларни баъзиларини кўриб ҳаммасини устидан улар бузуқ дейиш бу бориб турган аҳмоқлик, виждонсизлик! Чунки ҳаётда эри бор енгилтабиат аёлларни кўп учратдим, айниқса ҳозир бу кўп учраб турган ҳоллардан бири. Масалан, бозордан олма олганингизда уйга келиб қарасангиз бир-иккитасидан қурт чиқса, фақат шуларнигина ташлаб юборасиз, ахир шу икки қуртлаган олмани деб ҳаммаси қуртлаган деб бир неча кило олмани чиқитга ташламайсиз-ку тўғрими? Шунинг учун ҳаммани охирида суд қилиб, яхши-ёмонлигини белгилаб қарор чиқарадиган Аллоҳ бор! Ким яхши-ю, ким ёмон, ким ўғри-ю, ким тўғрилигини, ким иймонли ва ким осий гуноҳкорлигини фақат ва фақат Аллоҳ белгилайди ва ҳукм чиқаради. Уни ёмон буни яхши дейиш ёки уни гуноҳ буни савоб дейиш фақат Аллоҳгадир, асло бандасига эмас! Умуман ҳаётда доим шундай, ҳамманинг ўз дунёси, ўз тақдири, ўз аҳлоқ-маданияти бор. Кейинги сафар шуни ҳисобга олиб, хулоса чиқаришга одатланинг. Шунда камроқ виждонингиз қийналади.

- Сиз ҳақиқатданам идеал аёлсиз, сизни бу теран фикрларингиз инсонни ўйлантириб қўяди, ҳатто мен каби ношудларни уялтиради ҳам. Бу менга сабоқ бўлди, гапларингизни доим ёдда тутаман, акам сизни танлаб адашмаган эканлар, илоҳим бирга бахтли ҳаёт кечиринг акам билан!

- Тўғри хулоса чиқарган бўлсангиз бундан хурсандман, тилакларингиз учун раҳмат!

- Мени кечирдингизми?-кулиб қўйди қайниси.

- Кечирдим, ҳаммаси жойида,-деди Заҳро ҳам кулиб.

- Мени ўз укангиздек кўринг, нима керак бўлса бемалол сўрайверинг. Нима хизмат бўлса ҳам ўз укангизга айтаётгандек айтаверинг хоп.

- Хоп, раҳмат!

-Майли яхши дам олинглар,-деб

Фарруҳ енгил бўлиб хонасига чиқиб кетди. Чунки анча кундан бери елкасини босиб турган виждон юкидан халос бўлганди. Келинойисининг гаплари эса бир умрлик дарс бўлиб қоладиган бўлди.

Шу пайт Заҳронинг телефонига смс келди. У ошхонадан чиқмасдан ўша ерга ўтирди. Смс Беҳруздан эди: “Ҳаётим...”
Заҳро ўқиб кулиб қўйди ва жавоб ёзди:

З ”Эшитаман, азизим?”

Б: Шунақа ёзганингизда руҳим бирам енгиллашадики...

З: Шуни айтмоқчимидингиз?

Б: Ҳаётим....?

Заҳро кулиб ичида “Тентак” деб қўйди ва:

З: Эшитаман, нодонгинам?

Б: Яхши кўраман сизни.... шуни айтмоқчийдим... Ҳар ҳаётим деб юборганимда сизни нимадир ёзишингиз менга ёқади... Ҳаётим деб ёзганимда доим сизни яхши кўришимни айтишни истайман.

З: Шуни Ҳаётим.... деб юбориб кейин жавоб кутиб ўтирмасдан  “Ҳаётим, сизни яхши кўраман” деб жўнатиб қўяқолсангиз ҳам бўлади-ку?

Б: Йўқ бўлмайди. Чунки сизни ҳаётим дейиш менга ёқади, шунчаки “Ҳаётим...” деб ёзиб юборганимда эса сиздан нимадир келиши эса ундан ҳам кўпроқ ёқади! Бутун ғуборларим тарқалиб кетади...

З: Тентаксиз!

Б: Сизнинг ишқингизда...

Заҳро кулиб қўйди.

Б: Сизга шунақа кулиш жудаям ярашади, шуни биласизми?

Заҳро буни ўқиши билан деразага қаради. Деразадан Беҳруз унга меҳрли нигоҳлари билан қараб турарди.

- Шунча пайтдан бери шу ердамидингиз?-сўради Заҳро Беҳруз ичкарига киргач.

- Ҳа, сизни кузатиб, сиз билан ёзишгим келди.

- Тузукмисиз, аҳволингиз яхшими? Боя ошхонадан чиқиб кетаётганингизда кўринишингиз яхши эмасди,-деди Заҳро унга ғамхўрлик билан термулиб.

- Аҳамият берманг, ҳаммаси жойида. Шунчаки бир шунақа бўлиб қолдида. Лекин манти зўр чиқибди, гап йўқ! Сизниям қўшиб еб қўйгим келди!

- Ош бўлсин, сизга ёққанидан хурсандман.

- Бўлдингизми, юринг энди дам олинг. Шундоқ ҳам келганимиздан бери тинганингиз йўқ, бунақада толиқиб қоласиз.

- Тугатдим, юринг кетдик.

Улар хонага киришгач, Заҳро:

- Мен 2-3 кун ишга чиқолмайман, ўзингиз эплаб турасиз майлими?

- Нега? Тинчликми? Ахир сизсиз бўлмайди?

- Ҳеч бўлмаса 2-3 кун уйда бўлишим керак, Беҳруз, ахир энди келдик, эртасига кетиб қолсам яхши кўринмайди.

- Хўп, яхши.

- Ҳа, эрталаб вақтлироқ тураман сиз ётаверинг хўп? Ишга кетишингиздан олдин сизни уйғотаман.

- Фақат кўча супураман деманг!

- Бирам доносизда, азизим!

- Йўқ бунақаси кетмайди! Ёз бўлса ҳам майлийди, шунақа салқинда ким кўчага сув сепиб супуради, буни устига эрталаб янаям салқин бўлса!

- Ҳеч бўлмаса уч кун шундай қилмасам бўлмайди, сизам қайсарлик қилманг энди.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍53❤6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кетаяпсанми Рамазон…

Тутган рўзаларимизни Аллоҳ қабул қилсин


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Nimani tushundingiz?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунларини ибодатлар билан, кунларини одамларга яхшилик қилиш ва мухтожнинг кўнглини олиш билан безаган Сиз яхшиларга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин.

Тунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🌟🌙РАМАЗОННИНГ 28- КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌟🌙

✨Ассалому алайкум ✨
🌹Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🌹Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🌹Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🌹 Рамазоннинг 28-куни муборак бўлсин!.

🍃•🌸Иймонинг нуридан қалбингиз тўлсин
🍃•🌸Кўнгил шодлигидан кўзингиз тўлсин
🍃•🌸Шундай қутлуғ кунда эй биродарим

✨🌟🌙РАМАЗОННИНГ 28-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!✨🌟🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хайрли_тонг

Айни яшаётган пайтингизни имкон деб билинг ва у билан машғул бўлинг. Ўтмиш учун қайғурманг, келажакдан эса хавотирланманг...

Биз учун бугун яна қуёшли тонг, тоза ҳаводан нафас олиш неъмати ва ҳаётимизни яхши амаллар билан тўлдириш имкони бор...

Шундай экан, бугунимиз гўзал хотима топсин, бугун улгурайлик, бугун эришайлик, бугун уддасидан чиқайлик ва бугун бахтга эришайлик...
Ассалому алайкум!



✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
🌙 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

✨ Асло «Хайр, Рамазон!» деманг.

"Аллоҳим, Рамазондаги рўзамизни қабул қилгин, ўзимиздан ҳам, орамиздан ҳам ҳеч кимни айирмасдан, узоқ йиллар Рамазонда жам бўлиб юришимизни насиб қилгин. Роббим, меҳру мағфиратингни биздан дариғ тутма!"

деб дуо қилинг.

🤲 Аллоҳим, рўзаларимизни нафсимиз ёмонлигидан ва ҳавойи истакларимиз бефаҳмлигидан бизларни сақлайдиган қалқон қил!

©muslimaatUz


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Mashaalloh baxt qushi qungan odam

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Таъсирли воқеа | Қадр кечадаги воқеа

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2😭2❤1
#Ҳаётий_ҳикоя

Закот бермаган ҳожининг наркоман ўғли.

Куни кеча акам билан суҳбатлашиб қолдик. Гап орасида айтиб берган бир воқеалари мени жуда мутаассир қилди. Уйқум қочди... Ғоят ҳаётий ва ибратли воқеа бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим.

“Бир қадрдонимиз бор. Ўзи таниқли шифокор, аёли ҳам олий маълумотли. Тадбиркорлик орқали унча-мунча бойлик ҳам орттирди. Уч нафар қизини яхши жойларга узатган, уч нафар ўғлига ҳам тагли-тугли оилаларнинг одобли қизларини келин қилган. Қисқаси, оиласига ҳамма ҳавас қилади.

Бир куни шу ҳожи акам қўнғироқ қилиб қолди. Кутилмаганда фарзанди орқали синовга тутилибди. Обрўли бир ташкилотда ишлайдиган ўғли наркоманларнинг сиртмоғига тушибди. Тоғдаги дала ҳовлисини ва бир офисини арзон-гаровга сотиб юборибди. Тошкентдан водийга – қадрдонимнинг ёнига учиб бордик. Қийин кунида ёнида бўлгим, бу ҳам Аллоҳнинг синови эканини эслатиб, унга далда бергим келди. Йўлма-йўл акамизнинг ҳаёт йўлини таҳлил қилиб кетдим. Ўзи намозхон, бойлигиниям ҳалол йўл билан топган. Ҳаромдан ҳазар қилади. Лекин...

Мени чиройли чойхонада кутиб олди. Овқатланиб бўлгач, дардини дастурхон қилди. Уларни айтиб ўтиришга ҳожат йўқ. Фақат жудаям обрў-эътиборга эга қудасининг олдида боши хам бўлганини ва айниқса мана шу ҳолат қаттиқ изтиробга солганини таъкидлашим кифоя, менимча...

“Ҳожи ака! Билишимча, ўғлингизни “мелиса” ҳам, духтир ҳам, насиҳат ҳам бу балодан қайтара олмайди. Аммо битта йўли бор, қиламан десангиз, айтаман. “Албатта қиламан, укажон, тезда айтинг!” дедилар. Мол-дунёнгизни ҳисоблаб, домладан қанча закот беришингиз кераклигини ҳисоблатиб олинг. Кейин маҳалла-кўйдан ночор яшайдиган оилаларга закотингизни бўлиб берасиз” дедим. Бўлди, албатта шундай қиламан дедилар. Яна битта иш бор, дедим у кишини ҳайрон қолдириб, Содирхонни дуо қиласиз, бошқа танбиҳ бермай турасиз. Рози бўлди.

Олти-етти ойлардан сўнг яна қўнғироқ бўлди. “Укажон, Тошкентга келувдим, уйдамисиз?” – ҳожи ака довон ошиб, атайин менинг ёнимга келибди. Кўришдик. Гапиролмай йиғлаяпти, мен хавотир аралаш охирини кутяпман. Ўзига келиб айтишича, ўғли бутунлай “қутилибди”. Беш вақт намозни канда ўқияпти экан. Ҳатто вилоят ҳокимлигига ишга ҳам кирибди.

Субҳаналлоҳ... Яратганнинг санъатига, чеварлигига яна бир карра лол қолдим.

“Укажон! Энди айтангиз бўлар, бунинг сири нимада?”

“Ҳожи ака, қачондан бери пул топасиз, бирор марта закот берганмисиз?”

...У киши жавоб беролмай жим қолди.
“Топган бойлигингизда камбағалларнинг ҳақи бўлади. У ҳақ ўтда ёнмайди, сувда чўкмайди. Агар ўз ихтиёрингиз билан бермасангиз, бошқа йўл билан чиқиб кетади барибир, аммо бу жуда оғриқли бўлади. Закот камбағалларнинг бойда турган омонати, уни тезроқ бериб, елкадаги оғир юкдан қутилиш керак!”, дедим.

“Тўғрисини айтсам, биринчи марта ночор оилаларга маҳсулот олиб борганимда қандайдир ичимдан йиғи келаверди. Тушунмайману лекин ичимдан ўтган ўша туйғуни умрим давомида биринчи марта ҳис қилиб тургандим. “Бериш” роҳат дегандингиз. Чиндан ҳам шунақа экан...”

Бу орада собиқ наркоман уч марта қўнғироқ қилиб, дадасидан ҳол-аҳвол сўради, камчилик йўқми, деб хабар олди. Ўзим ҳам роҳат қилдим.

Бу ҳаётий воқеа. Мана шу кунларда бўлиб ўтди. Ўшанчун бой бўламан деган одам эҳсон қилиши керак. Закоту садақаларини ортиғи билан бериб юрса, топган-тутганида барака бўлади, яхшиликларга буюради. Чунки Аллоҳ эҳсоннинг мукофоти эҳсондир деган...”

Даврада ўтирган дўстларимиз ҳам бу ҳикоядан қаттиқ таъсирланди. Ибратли бўлгани учун Сизларга ҳам илиндим. Зеро, Рудакий ҳазратлари айтганларидек:

Кимки бу ҳаётдан олмаса таълим

Унга дарс беролмас ҳеч бир муаллим.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ё  РАБ,   МЕНИ  КЕЧИР...

🎙Сардор Рахмхон

...Ё Раб, биз - бандаларингнинг гуноҳларини ҳам мағфират эт...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4