🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
​#ҚАРҒИШ (воқеавий ҳикоя)

   

    Аваз ака навбатдаги заҳри -қотилни пуллаб бўлгач, харидор бўлмиш Фарруҳнинг ортидан  ширин керишганча дарвоза ҳатлади :
 
   -Мазза! -у шундай деб гапини давомини ичида айтди,-ҳадемай шу кетишда итимнинг туваги олтиндан бўлиб кетиши аниқ...

   - Ҳаа дадаси , минг қўйлик бойдек оғзингизни таноби қочган? Тинчликми ? - дея сўради эрининг ортидан хонага кирган  аёли бир чойнак чойни хонтахтага олиб келиб  қўяр экан.

  - "Сенга нима ?" дердим-у , аммо ҳозир кайфиятим яхши , шунга сазанг ўлмай қўя қолсин, - талтайди Аваз ака, - қисқаси янги бизнесим гуллаб - яшнай бошлади.

  Жамила опа гап нима ҳақида кетаётганини англамай эрининг оғзига анграйди  , бироқ кўп ўтмай барига тушунди.

   - Дадасиии , - деди у бўшашиб ,- шу ишингизни қўяқолинг. Кўнглим  ҳеч чопмаяпти-да шу ишга, негадир доим ҳижил бўлгани бўлган. Худдики шунинг  ортидан бир фалокат бўладигандек.

    Э нафасинг қурсин сени ,- асаби бузилди Аваз аканинг , - нафасинг ҳам  ўзингга ўхшаган совуқ. Ундан кўра минғир - синғир қилмасдан жон худо де. Бир пайтлар бир бурда нонга зор бўлганинг эсингдан чиқдими ? Ё қорнилари  тўйиб қолдими ?

   - Дадасиии.  У кунлар эсимдан чиққани йўқ. Бироқ яна шуниси ҳам эсимдаки у вақтлар кўнглим тинч , жуда тўйиб кетмасам ҳам еган - ичганимда ҳаловат бор эди.

   - Уфф , бу хотин зоти на иссиққа кўнади , на совуққа,- биқнади Аваз ака,- ўзи сен- ҳазрати олияларига нима ёқади?
   
   - Менгами ? - мўлтиради Жамила опа ,- менга қолса шу зормандани сотманг. Мен ўша эс- хушдан айирадиган  таблеткаларни сотиб  олаётган болаларни  ота- оналариининг қарғишидан қўрқаман. Ахир ўзимизнинг ҳам ўстираётган икки ўғлимиз бор. Қарғишнинг касри уларга...

   - Ўчир овозингни ! - ростманасига  жаҳли чиқди Аваз аканинг, - нима мен шу дориларни болаларга  мажбурлаб "ол!" деяпманми ? Олаётган ўзлари . Қолаверса бу таблеткалар ўткир кайф бермайди. Енгилгина сархуш қилади халос. Мендан сўрасанг бу ишим билан баъзи пулининг сассиғига чидамаётган калондимоғ ота- оналарнинг чўнтагини бироз шамоллатиб турибман холос. Қўрқма бунақалар қарғасаям қарғиши ўтмайди. Ўзи ким- у , қарғиши нима бўларди  ?

    - Дадасиии... "Ўрмонга ўт кетса хўл- у  қуруқ  баравар ёнади" дейишади. Адашганлар орасида ҳалол одамларнинг фарзандлари йўқ дейсизми ? Ахир ...

   - Ўч ! Ваъзхонликни бас қилиб ,  бирпас мени ўзи ҳолимга қўй! Озгина мизғиб олай,  - Аваз ака ўтирган жойида ёстиқни ёнбошига тортди ,- Азиз келса уйғотарсан. Ҳаво айниб турибди , кечга қолмай ҳашакларни пана жойга оламиз...

▪️▪️▪️

    Кўп ўтмай Жамила опанинг фарёди эрини уйғонишга мажбур қилди...
      Ўғли Азизни боя Аваз акадан сархуш қилувчи таблетка сотиб олган Фарруҳ машинасида уриб юборган эди...

    Азизни шомга чиқаришди...

   
#тамом.

    Муаллиф:     Хазонрезги


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18😢4👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)    - Унгача улгуришга ҳаракат қиламан ,- деди Латофат чаққонлик билан ишга киришар экан ,- раҳмат сизга.      - Сенга денг ! Сееннгааа! Ҳозир нимага келишгандик?      - Вой узр ! …
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

3-қисм

- Майли , - деди шифокор ва стол устидан шапалоқдек қоғоз олиб , унга тез- тез ёза кетди,- мана бўлди. Керакли манзил энг охирида,- деди у ёзувни битиргач.

   - Бу дорилар қанча тураркин ? - сўради Латофат ташқарига чиқишгач , - дорихонага уларнинг нархини билиб борсак яхши иш бўларди . Вақтни йўқотмайлик дейман-да .

   - Ҳа тўғри айтасан ,- деди Икром ака қўлидаги қоғозни айлантириб кўрар экан ,- дорихонанинг манзили ҳам бизга чап - шаҳарнинг нариги бурчагида экан. Бир йўла пул билан бориб ишни битирсак яхши бўларди .
    - Яна бир қараб кўринг-чи , қоғозга дорихонанинг телефон рақами ёзилган эканми ?

   - Ҳа мана боракан,- деди қоғозни айлантириб кўрган Икром ака ,- иккита рақам ёзилиб , бирига Сардор , бирига Хуршида деб белгилаб  қўйилган.

   Икром ака йўл четига  ўтиб биринчи рақамга қўнғироқ қилди. Латофат унинг фикрини бўлмаслик учун сал берироқда сукут сақлаб жим турарди. Икром ака телефонда узоқ гаплашмади , тез орада бўшашганча аёлига яқин келди :

   - Латофат , у дорилар шифокор айтгандек жуда қиммат тураркан. Уйимиздаги пуллар уларнинг бешдан бирини ҳам сотиб олишга етмайди. Ака- укаларимдан сўрай десам , биласан яқинда кетма- кет тўй қилишди. Ишхонадаги ойликни ҳам ана шу тўйлар учун икки ойлигини олдиндан ёздириб олгандим.
    Майли ,- деди у ўртанганча ҳўрсиниб  ,- уйга борайликчи , бир- икки ўзига тўқ дўстларимдан қарз сўраб кўрарман.
  
    - Қарз сўрашга ҳожат йўқ ,- деди Латофат эрига ҳайриҳоҳ тикилиб ,-менинг  банкдаги ҳисоб рақамимда унча- мунча пул бор.  Сизга турмушга чиқмасдан аввал йиға бошлагандим бу пулларни. Турмушга чиққач ҳам "Ойлигингни ўзингга ишлат" деганингиздан сўнг яна  бироз  жамғаргандим. Очиғи бу пулларни аввал шунчаки бирор нарсага яратарман дея  йиққанман.  Кейинчалик эса Осиё ўқишга кирса керак бўлиб қолар деган мақсадни ўйлай бошладим. Мабодо контрактга кириб қолса деб-да.  Худо ҳоҳласа у кунларга ҳам пул топилар.  Ҳозир эса шошилишимиз керак .

    Икром ака оғир ютинди .
   - Насиб қилса пулларингни қайтараман. Барини ...

    Латофат эрини қўлини маҳкам қисди:

   - Албатта қайтарасиз. Ахир уларни ўз эгаси бор.

▪️▪️▪️

    Шифокорнинг  тахмини тўғри чиқди . Осиёнинг қонига инфекция тушиб кетган экан. Қизни ўзига келтиргунча , ички ва ташқи тикиш жойларидаги яллиғланишларни бартараф  қилгунча тиббиёт ходимларининг ҳам бўлари бўлди.

   - Наҳотки қиз шўрликнинг аҳволи шу даражага етгунча пайқамагансизлар? -бўлиб ўтган воқеаларни  эшитган қариндошларнинг ҳуноби ошди ,- одам деган ҳам шунчалик  бемалол, бепарво  бўлиши мумкинми ?

    Уларнинг дашномларига Икром ака изтироб ичида  жавоб қайтарди :

   - Кўричак деганлари ёрилгунча қаттиқ оғриқ бераркан . Ёрилиб кетса ундан у ёғига оғриқ инсонни  у қадар  безовта қилмасмиш . Камига қизим кучли оғриқ қолдирадиган дориларни қабул қилган. Осиёни дастлаб текширган шифокор ташхис қўйишда хатога йўл қўйган. Кейингилари эса "Корин бўшлиғи соҳасидаги безовталикка оғриқ қолдирадиган дори қабул қилмаслик кераклигини билмасмидингиз ?" дея бизга қанчалар дашном беришди. Ўзмизга қолса шундай бўлсин дебмизми ? Кўргилик-да , буям...

   - Энди бундай кўргилик деб қўл қовуштириб ўтиришингиз тўғри эмас. Ўша нотўғри ташхис қўйиб қизнинг ҳаётини жар ёқасига етаклаб олиб бориб қўйганларни судга бериш керак, токи қилган қилмишларига яраша жавоб беришниям билиб олишсин...

   - Осиёнинг бу аҳволга тушишига биз ҳам тенгдан айбдормиз. Ўша шифокорлар "Қизингизни тонг отиши билан клиникага олиб бориб ҳар томонлама текширувдан ўтказинг" деб кетишганди , биз бўлсак Осиёнинг "Бугун оғриқларим камайди , фақат  уйқум келаяпти" деган сўзларига алданиб ғафлатда қолдик. Тағинам қизим соғая бошлади. Шунисига ҳам шукр деб ўтирибмиз.

   -Икки ой ичида тўрт марта операция бўлди , қиз шўрлик . Тағинам бояқиш дардга оғир экан. Майли чивиндек жони омон бўлсин . Бу ёғи кўрганлари фақат ҳурсандчилик бўлсин.


                   /6
👍36
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

   Бу вақтда Осиё бир кишилик палатада беҳол ётарди. У тушга яқин охирги операциядан чиққанди . Наркоз таъсири кета бошлаганда қўлларини силаб - сийпаб йиғлаб ўтирган аёлни дастлаб ўз онаси деб ўйлади. Кўп ўтмай хаёллари тиниқлаша бошлади , бироқ кўзини очишга мажоли келмади . Яқинидаги аёл эса ўпкаси тўлиб шивирлаганча гапирар , гапира туриб тинимсиз йиғлар ҳам эди :

   - Сен қийналгунча мен қийналсам бўлмасмиди , жоним қизим. Бу дунёда Аллоҳимни бергани мунчоғим - овунчоғим. Кўнгли тозам , беғуборим. Сен туфайли ҳаётда она деган шарафли номга сазовор бўлган аёлни куйдирмагин, ёлғизим. Сизникига илк келган кунимдан сени ўз қизим деб қабул қилгандим. Аллоҳим бир вақтлар нобуд бўлган қизим ўрнига , қилган сабрим , тўккан кўз ёшларим эвазига сени етказди деб ишонганман.
    Сенинг ушоқдек жонинг қийналгани сайин ўзимни қўйишга жой топа олмаяпман. Биргина дард сени не куйларга солса-я? Танангга неча бор пичоқ тегди , ниналар зарбидан оппоқ қўлчаларинг моматалоқ бўлиб кетди. Сен бўлсанг , бир оғиз "их" демайсан. Шунчалар ҳам сабрлимисан , шунчалар ҳам бардошлимисан, Осиёгинам ?

     Болам...

     Қизим...

    Ким нима деса десин , сен ўзимни қизимсан. Жонимни бир парчасисан.
   Илойим Қодир Эгам дардларингга шифо берсин. Тўйларингни даданг билан бирга кўрайлик. Мен хатто тушларимда ҳам сени оппоқ келин кўйлакда жилмайиб турганларингни кўраман ... Аллақаерда ўқигандим :"Ёруғ кунларни кутиб яшаш ҳам ибодат" дея...Мен ҳам ўша кунларни орзиқиб кутиб яшаяпман ...

     Осиёнинг кўнгли тўлиб кетди. У кўзларини очмоқчи , Латофатга "йиғламанг" демоқчи бўлди. Бироқ қуввати етмади. Бўғзидан сўз ўрнига инграган ҳирқироқ товуш сизиб чиқди.

   - Осиё... Шакарим ...Томоғинг қуриб кетдими ? Мен ҳозир...

    Латофат жонсарак бўлганча қизнинг қуруқшаган лабларини  намланган пахта билан хўллади .
    Лабларига босилган пахтадан сизиб кирган сув Осиёнинг юрагидаги оташга малҳам каби  босилгандек бўлди.

     Латофат эртаси куни тонггача Осиёнинг бошидан жилмади.

    Эрта тонгда палатадаги тумбага омонат суянганча  кўзи илинган Латофатга кўзи тушган Осиё уни  оҳиста чақирди:

   - Аяяя... Аяяяжооон ...

      Латофатнинг  кўзлари бир  зумда  очилди . У Осиё алаҳсираб марҳума онасини чақиряпти деб ҳавотирга тушганди. Латофат ўрнидан ирғиб туриб Осиёнинг пешонасига кафт босди :

   - Осиё , иссиғинг чиқяптими ?

   Осиё оғир қимирлаб Латофатни қўлини пешонасидан олиб юзига босди :

   - Аяяя ... Мен яхшиман ... Сиз кечадан буён тик оёқда жуда ҳориб кетдингиз. Илтимос , уйга бориб дамингизни олинг ...

   - Осиёёё...

   - Аяжоооон ...

     Айтдим- ку... Мен яхшиман ...

    Латофатнинг оёқларидан мадор қочди. У Осиёнинг кровати қаршисига  тиззалаб қолди :

   - Қиз... Қизиииммм . Жоним қизим ...Ўзимни қизииим ...

    Латофатнинг кўзларидан дувиллаб ёш қуйилар , бироқ унинг ўзи ҳозир буни англайдиган аҳволда эмасди ...

▪️▪️▪️

#орадан_икки_йил_ўтди

     Осиё  уйқусидан яна нафаси бўғилиб уйғониб кетди.
     У  ётган жойидан базўр қимирлаб шундоққина қўл етар ерда жойлашган дераза табақаларини очиб юборди. Қиш бўлишига қарамай ҳаво илиққина эди.
    Қиз ташқаридан ёпирилиб кирган оромбахш ҳаводан тўйиб
симирди.  Ҳозиргина кўрган туши таъсирида юраги ўйнаб , жисмини тер босган экан , зум ўтмай сал аввал илиқ туюлган ҳаводан танаси жунжикди...

    Осиё даҳлиз чироғини ёқилганини кўриб , шошилганча дарезани ёпди:
   "-Аямни ҳавотирга солмай..."

   Осиё ўрнига ётиб устига енгил пар кўрпасини тортди :

   "Қизиқ , - ўйлади у энтикиб,- яна ўша, илгари кўп бора кўрган  тушга ўхшаш тушни кўрдим. Авваллари бир тўда оппоқ отлар уюрини қандайдир сувлар юзасида чопиб бораётганини кўрар эдим. Отларнинг туёқлари остидан отилиб тўрт тарафга  тарқалаётган сувлар гўёки кўнгил ҳовурини босаётгандек , олдинда сени ёруғ кунлар кутаяпти деяётгандек бўларди.
    Бугунги тушим эса ... Бугун мен ўзимни интиқиб кутаётган инсон қаршисига шошиб кетаётгандек ҳис қилдим ...
Юрагим шунчалар ёруғ ... Дилим шунчалар равшан- кии...


          /7
👍52🔥2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Унутманг... Инсон тонгга фақат тун орқали етиб боради.

Аллоҳ хар бандани бахт қуёши нур сочган тонгларга етказсин.🤲

Хайрли тун, азизларим қадирдонларим...
Аллохга омонатсиз узизни эхтиёт қилинг!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌺 Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
​​​​Фойдали маслаҳатлар✨

🌼 Ҳаром нарсалардан сақланинг, одамларни ибодатлироғи бўласиз..

🌼 Аллоҳ берган ризқига рози бўлинг, одамларни бойроғи бўласиз..

🌼 Кўп кулманг, кўп кулиш қалбни  (дилни) ўлдирар..

🌼 Аллоҳдан қўрқинг, яхши ишларни бирортасини кичик санаманг. Одамларга табассум қилиб, очиқ чеҳра билан яхшилик қилинг. Ҳеч кимни хақоратламанг..

🌼 Фарзандларингизга бир хил меҳрда бўлинг. Уларга кийим, емак (ва бойликларни) тенг тақсимланг..

🌼 Маст қилувчи ичимликлардан сақланинг, чунки у барча ёмонликлар калитидир..

🌼 Аллоҳ наздида энг яхши гап - рост гапдир..

🌼 Аллоҳ наздида бандаларнинг энг яхшиси - ўз оиласига фойдаси кўп тегадиган кишидир..

🌼 Аллоҳнинг наздида уйларнинг яхшироғи - етимлар иззат қилинадиган уйдир..

🌼 Ўзингизга ёққан нарсани ўзгаларга ҳам раво кўринг...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
#Хикоя

Бундан чамамда уч йил аввал энг азиз бўлган дугонамдан хол аҳвол сўраб келай деб, келин бўлиб тушган уйига бордим. Уйи кичикроқ эди, ҳамда умр йулдошининг қариндошлари билан бирга яшар экан. Ўша кунги зиёратимдан сўнг борди келдимиз узилди, лекин дойим бир биримиз билан қўнғироқлашиб хол аҳвол сўраб турар эдик. Умр йўлдошининг ишлари юришиб кетганидан хабарим бор эди. Шу орада яна бир бор дугонамни кўриб келишимга қулай фурсат туғилди. Лекин бу сафар янги уйига меҳмонга чақирди. Манзили пойтахтнинг энг шинам туманларидан бирида экан. Янги уйига секин аста кириб борар эканман, кетма-кет МашаААллоҳ табарокаллоҳ деган сўзларимни қайта-қайта такрорлаб уйига кирдим. Очиғини айтсам, бу шинам уйни кўриб жуда ҳам хайратда қолдим. Уй ичидаги мебелларни айтмайсизми, дабдабали энг сўнгги моделлар бўлиб, уларни фақатгина қурби етадиганларгина сотиб олиши мумкун. Бироз суҳбатлашиб бўлганимиздан сўнг, уни чин баракалар билан дуо қилганимдан сўнг ундан қандай қилиб моддий томондан бундай катта ўзгариш содир бўлганлиги ҳақида қизиқиб сўрадим.
- У менга деди:
Субҳаналлоҳ, ростини айтсам мен ҳам ҳозиргина шу ҳақда сенга айтиб бермоқчи бўлиб турган эдим.
- Ҳикоямиз шундан бошланди. Мен ва умр йўлдошим бундан икки йил аввал ётоқхонадаги тошойнамизга тремони устига пул йиғадиган кичкина сандиқча қўйишга қарор қилдик. Ҳар куни эрта тонгда туриб намоз ўқиб бўлганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз сандиқчамизга топган маблағимизни 500, 1000, 5000-сўм солиш эди. Хуллас, ҳар куни сандиқчамизга пул туширадиган бўлдик. Шундан сўнг умр йўлдошим ҳар ҳафта сандиқчани очиб, ундаги тўпланган маблағларни санамай чўнтакларига солиб қўярдилар. Сўнгра ҳар жума намозидан кейин уларни садақа қилиб юборар эдилар.
- Дугонам яна шундай деди:
Бу насиҳатни умр йўлдошим интернетдан топган эканлар. Аллоҳга қасамки, бу ишни бошлаган кунимизданоқ биз тинчлик ва омонликда яшаяпмиз. Умр йўлдошимга ризқ келадиган барча эшиклар ўз-ўзидан очилиб кетди. Аллоҳ таоло Қуъони Каримда айтганидек, Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи У зот унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ ризқни тор қилур ва кенг қилур. Ва унгагина қайтарилурсиз. (Бақара сураси 245-оят).
- Мана кўриб турганингдек, Аллоҳга қасамки, бундай бўлиб кетишимиз ҳаттоки ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Лекин Аллоҳ бераман деса, ҳайратга солиб бераверар экан. Атосини ҳеч қандай чегараси бўлмас экан. Аллоҳга беадад ҳамдлар ва шукрлар бўлсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍24❤4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Qalbingiz Allohga burilishini xohlaysizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🔥1
Abaya stlye 🤍✨✨


Reaksiyani toldrib tashimiz
😒❤️


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰3❤1
НОНВОЙ
(кўнгил олиш)

Бу воқеа Суданнинг Рифий ал-Маноқил деб номланган минтақасида бир муаллим билан бўлиб ўтган.
Бу муаллим қизлар ибтидоий мактабида геометриядан дарс берар экан. Бир куни у мактаб деразасидан кўринишидан беғуборлиги кўриниб турган кичкина қизчани кўриб қолади. У онаси пишириб берган нонларни сотар экан. У мактаб ёшига етган, аммо оилавий шароити туфайли мактабга бормаган эди. Унинг тўртта ака-укаси бўлиб, отаси вафот этган экан. У тирикчилик учун онасига ёрдам берар экан. Укаларини мактабга киришларини, ўқишларини жуда-жуда истар экан.

Муаллим бир куни қизларга геометриядан бир масалани шарҳлаб турар экан, нон сотувчи қизча мактаб деразасидан мўралади. Муаллим ўқувчиларга бир қийин масалани бериб ким тўғри жавоб берса унга мукофот беришини айтди. Муаллимнинг саволига ҳеч бир ўқувчи қиз жавоб бера олмади. Шунда нон сотувчи қизча саволга жавоб бермоқчи бўлиб деразадан қўлини силкитиб: “Устоз, устоз!”, дея бақирди. Муаллим унга жавоб беришига рухсат берди. Қизча саволга жавоб берди. Унинг жавоби тўғри эди.

Ана шундан кейин муаллим унга эътибор бера бошлади. У ўзининг хос маблағидан мактаб учун унга нима керак бўлса барчасини олиб берди. У мактаб мудири билан гаплашиб у қизчани имтиҳон билан мактабга қабул қилишини сўради. Маслаҳатдан сўнг уни бирданига учинчи синфга тингловчи сифатида қабул қилишга қарор қилишди. У бошқа устозлар билан ҳам гаплашиб уларнинг дарсини ҳам тинглаши учун рухсат олди. Улар бунга рози бўлишди. Муаллим бу қарорни қизчанинг онасига етказди. 

Имтиҳонлар натижаси ҳайратланарли бўлди. Қизча мактаб бўйича биринчи ўринни олди. Хуллас муаллимнинг эътибори ва ёрдами билан қизча ибтидоий босқичдан токи санавий босқичга ўтгунича яхши ўқиб борди.
Муаллим ишлаш учун Суданни тарк қилишига ва хорижга чиқишига тўғри келди. Қизча билан алоқаси узилиб қолди. Қизчанинг укаларидан бири катта бўлиб аравада сув сотиб унинг харажатларини қоплаб турди.
Хуллас муаллим билан ўн беш йилча кўришмади. Шунча йил ўтиб муаллим яна Суданга қайтди. Унинг Хартумдаги тиббиёт университетида бир ҳамкасби бор эди. У муаллимдан университетга ишга келишини талаб қилди. Бир куни муаллим университет ошхонасида турганида бир қиз унга узоқ тикилиб қолганини сезди. Муаллим унинг нега бунча термулиб қолганининг сабабини била олмади. Муаллим дўстидан бу қизни таниш-танимаслигини сўради.
Дўсти деди:
- Албатта танийман. Бу қиз тиббиёт факултетининг профессори-ку!
Шунда ҳалиги қиз югуриб келиб муаллимнинг қўлларини ўпа кетди. У ҳўнграб йиғлар эди. Ошхонадаги барча инсон уларга қаради. Ҳамма муаллимни қизнинг отаси деб ўйлади. У қиз йиғидан ўзини тийиб деди:
- Устоз! Мени танимадингизми? Мен синиб парчаланган бир инсон эдим. Сиз у синиқлардан бутун бир инсонни бино қилдингиз. Менинг мактабга киришимга сиз сабаб бўлгансиз. Ўз молингиздан менга сарф қилгансиз. Буларнинг барчаси аввало Аллоҳнинг фазли, қолаверса сизнинг эътиборингиз, инсонийлигингиз туфайли бўлди. Мен қизингизман!
Муаллим айтади: “Шу онларда биринчи бор ўзимни устоз ва инсон ҳис қилдим!”.

Саломлар бўлсин бунақанги устозларга! Бизнинг қалбимизга ҳаётнинг маъносини эккан зотларга минглаб саломлар бўлсин!

Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20👏3🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)    Бу вақтда Осиё бир кишилик палатада беҳол ётарди. У тушга яқин охирги операциядан чиққанди . Наркоз таъсири кета бошлаганда қўлларини силаб - сийпаб йиғлаб ўтирган аёлни дастлаб ўз онаси деб…
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА


Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

4- қисм

   Осиё эртаси тонгда нонушта қилиб ўқишга отланди . Мана икки йил-ки, у педагогика университетининг талабаси. Осиё аяси Латофат каби мактабга илк бора қадам қўйган болажонларга дунёни танитишни истарди. Унинг орзуси ўтган йили амалга ошган , имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб грант асосида ўқишга қабул қилинган эди.
   Осиё тушгача маърузаларни жон қулоғи билан тинглади. Дастлабки икки пара унинг севимли устози Табассум Комиловнанинг дарслари эди.
   Вақт қандай ўтганини сезмай қолган Осиё қўнғироқ чалингач ўзига келди .

   - Осиёжон , тез - тез қимирлай қол энди,- шаддодгина дугонаси Элнора уни тезлаштирди ,- бошни-ку ақл билан тўлдирдик , қоринни ҳам ўйлайлик бундоқ . Энди унинг навбати.

     Осиё Элноранинг ўхшатишидан завқланганча унга эргашди.
   Улар кўчанинг нариги бетидаги қаҳвахонага йўл олишди . Бу қаҳвахона ширин таомлари билан бир қаторда мазали ширинликлари билан машҳур эди.

  - Элнора ,- деди Осиё узундан узун навбатга кўзи тушиб бўшашар экан ,- шу ерга бекор келдик-да. Кейинги пара домла Сайфиевани дарси . Кеч қолсак борми ?! Биласанку уни ...

  - Кеч қолмаймиз. Таомни тез- тез еймиз- у , аудиторияга югурамиз.

  - Ва буни номи овқатланиш, шундайми ? - Элнорага норозиланиб боқди Осиё ,- менга тушликни бу тарзда қилиш ёқмайди . Бу кетишда ошқозонни ишдан чиқариш ҳеч гапмас. Ундан кўра ҳозир енгилроқ у , бу нарса еб олиб , дарс тугагач бемалол шу ерда пирожний еб ,кофе ичсак бўлмасмиди ?

  Шу пайт навбатни бошида турган икки йигит қизларга қараб қўл силкишди :

  - Диля ?! Нози ?! Сизларга навбат олиб кутиб турибмиз . Тезроқ бу ёққа ўтинглар. Сизларни деб ҳалитдан бери қанча одамни ўтказиб юбордик.

   Элнора билан Осиё "Диля билан Нозиси ким экан буларни ?!" дея ҳайрон бўлиб атрофга аланглашар экан йигитларни бири навбатни бошидан сирғалиб чиқиб Осиёнинг қаршисига тўхтади :

  - Бўлақолинглар тезроқ. Ўзи шундоғам вақтимиз кам .

   Элнора тезда бу йигитнинг мақсадини тушуниб Осиёни қўлидан тутди:

  - Юрақол, Диля. Сенга айтгандим- ку , йигитлар навбат олиб қўйишади деб. Сен бўлсанг ишонмайсан.
    Осиё Элнора ва йигитга истамайгина эргашди.
    Улар таомларни харид қилишгач ёнма- ён қўшни столлардан жой эгаллашди.

  - Раҳмат , йигитлар ,- деди Элнора хушнуд кайфиятда ,- айни вақтда жонимизга оро кирдинглар.

   - Талабалар шу вақтда бир- бирини қўлламаса қачон қўллайди? -деди сал аввал уларни бошлаб кетган йигит ,- Асилбек. Буни исми эса Умид.

  - Мени исмим Нози. Дугонам эса Диля ,- кулимсираб сўз қотди Элнора,- балки тескарисиям бўлиши мумкин. Мен Диля , бу Нози. Умуман олганда буни жуда унчалик фарқи йўқ деб ҳисоблайман. Қани овқатдан олинглар , совумасин.

  - Жуда ажойиб қизлар экансиз ,- деди ҳалитдан буён уларни жим кузатаётган Умид жилмайганча,- биз миллийда ўқиймиз. Бу ерга бир дўстимизни офисига иш билан келгандик. Унинг бўлса "Ҳозир етиб бораман" деганига атиги икки соат бўлди. Шунга Асилбек билан қоринни "заправка" қилиб олишга киргандик. Сизлар пед.университетни талабасимисизлар дейман?

  - Ҳаа шундай ,- Элнора чой хўплай туриб жавоб қайтарди

  - Бир нарса сўрасам майлими ? - деди Умид Элнорага жиддий тикилиб

  - Сўранг- чи ?

  - Дугонангиз нима учун суҳбатга қўшилмаяптилар ? Ёки ...

   - Ҳавотир олманг . Дугонамда ҳаммаси яхши. Бу ўзи менга ўхшаб гапдон эмас холос. Ўзини гапирадиган вақтида гапиради . Анави латифа бор-у ?

 - Қайси латифа ? - икки йигит тенгдан савол ташлашди. Бунга сари Элнорани янада завқи келиб сўзлай кетди.

   - Бир хонадонда ўғил чақалоқ дунёга келибди. Кўринишидан соппа- соғ , биб- бинойи бўлган бу гўдак бир ёшга тўлса ҳам , икки , уч ёшга кирса ҳам бир сўз демабди. Шифокорлар- у , табибларнинг қилмаган амаллари қолмабди , аммо бари ҳаракат бекормиш. Шу тариқа орадан йиллар ўтибди. Бола ўн беш ёшга кирибди. Энди унинг ота-онаси ҳам фарзандининг гапирмаслигига кўникиб қолишган экан.
   Кунлардан бир куни ҳалиги йигитча олдига келтирилган шўрвадан татиб туриб:
 
       /8
👍26🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) 4- қисм    Осиё эртаси тонгда нонушта қилиб ўқишга отланди . Мана икки йил-ки, у педагогика университетининг талабаси. Осиё аяси Латофат каби мактабга илк бора қадам қўйган болажонларга дунёни…
Вой- бўў! Бу овқат намуна шўўўр!? - дея ҳитоб қилибди.

  Шунда эсанкираб қолган шўрлик ота- она :

  - Вооой , болам ?! Гапирасанми ? - дея бараварига сўрашибди

  - Ҳаа,- дермиш йигитча бамайлиҳотир.

  - Унда шу вақтгача нима учун бир оғиз ҳам чурқ этмадинг ? - ҳуноби ошибди ота- онанинг

  - Шу вақтгача барча ишлар жойида эди-да ,- дебди йигитча ўзидан кўнгли тўлганча ,- эътирозга ўрин йўқ эди.

  Элнора латифани якунлар экан , айёрона кулимсиради :

 - Бизнинг Осиё ҳам шунақа эътирозга ўрин йўқ жойда ўзини уринтириб ортиқча сўз қотмайди .
  Афтидан йигитларга латифа таниш эди , шу сабаб улар енгил кулимсираб олишди, Умид эса навбатдаги саволни ўртага ташлади :

  - Демак , дугонангизни исми Осиё? Топдимми ? -у шундай дея жавоб кутмай сўзида давом этди,- танишганимдан ҳурсандман.

  - Майли ҳурсандчилигингиз бутун бўлақолсин ,- деди Элнора шаддодлик билан ,- менинг исмим Элнора. Келаси сафар бизларни бугунгидек қўллаб юбормоқчи бўлсангиз Диля , Нози деб ўзингизни қийнаб юрманглар деяпмиз-да.

  - Ўҳ- ҳўў ! Демак , сизларни яна бир бор учратишдан умидвор бўлсак бўларкан-да ?!- деди Асилбек маънодор томоғини тақиллатиб ,- балки бу сўзингизни таклиф ўрнида қабул қилармиз.
   - Йўғей ? - дарҳол ўзини йиғиштириб олди Элнора ,- буни гап йўғида гап деб қабул қилақолинг. Умуман олганда бугунги ёрдамингиз учун раҳмат . Биз овқатланиб бўлдик. Сизларга эса яна бир бор ёқимли иштаҳа...

   - Ҳали таомингизни охиригача еб бўлмадингиз- у ? Ё биздан ранжиб қолдингизми ?

  - Йўқ , ундай эмас. Дарс бошланишига ўн беш минут қолди . Кеч қолсак бўлмайди. Бу сафарги Устозимиз темир интизомли аёл . Хуллас тушундингиз деб ўйлайман .

   Қизлар енгил ҳаракатлар билан ўрниларидан турдилар.

  Осиё бежирим сумкачасини билагига илар экан оҳиста сўз қотди:

  - Раҳмат каттакон...

  Умид қизларнинг ортидан тикилиб қолди :

  - Асил ... Осиёнинг овози жуда ёқимли экан- ааа ...

  - Ҳей ?! - Асилбек Умиднинг юзи қаршисида қўл силкитар экан ,- ўзингга кел , ўртоқ. Бу дейман шу қиз жигар - бағрингдан уриб қолдими дейман ?!

 - Йўқ ,- деди Умид қизларнинг ортидан ҳамон кўз узмай ,- у қиз юрагимдан урди , дўстим , нақд юрагимдан...


       /9
👍23❤3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун

Ўзингизни ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, Билинги дунё эмас биз ўткинчимиз !

Мурувватли бўлайлик. Уйкуга ётишдан олдин, бугун ким сизни хафа қилган бўлса, кечиринг.
Хафагарчиликларингизни унутинг. Рухингиз енгил бўлган холда ором олишга ётинг !
Юрагингизга яқин олманг!
АЛЛОҲни савобларига эга бўлинг !

ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАР...


🌙🌙🌙 Хайрли тун

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому Алайкум!

Хайрли тонг !
Азизларим, мехрибонларим, ўзлари узоқ узоқларда бўлсаларда, қалбан дилимга яқинларим!

ЭЙ Аллохим ўзинг Мехрибон рахмдилсан.

🌷Беморларнинг дардига шифо бергин.

🌷 ЭЙ, Аллохим Бандаларингни нимаики эзгу ниятлари бўлса, ўзинг ёрдам бер.

Аллохим!

🌷 ЭЙ, РАХМДИЛ ЭГАМ!
Бандаларингни, дўстга зор , душманга хор қилмагин 🤲

Биз бандаларинг билиб ва билмай қилган гунохларимизни кечиргин 🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Менга таьсир қилди, сизларга илиндим...

Чол  эскириб, шалоғи чиқиб кетган велосипеди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди. 
- Кимдир адашган!

Масжидга ундан бошқа  велосипедда келадиган йўқ эдику. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нариги кўчага ҳам мўралади. Ўзиникини излади лекин йўқ эди.  
Масжид деворига суяб кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим.  Ўриндиғи юмшоқ, амортизатори  зўр янги велосипедга ҳавас қилиб у ёғ бу ёғини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники. 
У яна  ўз велосипедини топиш  илинжида жавдиради. Ўғлидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик  беминнат хизматчиси эди. 
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан    қатиқ ивитади. Бир парча ерига  кашнич, райхон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қўлига тутқазганларни велосипедни рулига илиб, шахарликларга сотиб келарди. 
Рўзғор нима бўлади энди?  

Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб  уникини миниб  кетган.   Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...
У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Текис юрса керак.  
Ие, дастасига боғланган сут-қатиқдан бўшаган банкали  халта уники-ку! Намоздан аввал хар доимгидек кўп қаватли уйлар оралаб сут, қатиқ, барра кўкат  сотганди. 
Кўзи банкалар орасига солинган    хатжилдга тушиб  шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол  хатни ўқий бошлади:
"Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Хар  куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ  олиб келиб сотасиз. Халол мехнат  қиласиз. Шу ёшда хам ғайратлисиз. Хаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга  ўхшатдим. Уни хам эски велосипеди бўлиб, шахарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди.  Афсус, унга хеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта,  болалигимдаёқ қазо қилганлар... 
Қутлуғ ойда сизни озгина  бўлсада  хурсанд қилгим  келди.    Шу янги велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига хам дуо қилиб  қўйинг, ота! Мен уларга бағишланган ифтор-эхсонни тўхтатдим. Ўша маблағни хам  сизга  илиндим. Қабул қилсангиз  хурсанд бўламан...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32🔥4👎1
🧕 Muslimalar kundaligi
Вой- бўў! Бу овқат намуна шўўўр!? - дея ҳитоб қилибди.   Шунда эсанкираб қолган шўрлик ота- она :   - Вооой , болам ?! Гапирасанми ? - дея бараварига сўрашибди   - Ҳаа,- дермиш йигитча бамайлиҳотир.   - Унда шу вақтгача нима учун бир оғиз ҳам чурқ…
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

5-қисм

  - Ажойибсан-а , Элнора ,- ташқарига чиққач дугонасидан ўпкалади Осиё ,- нима учун бу йигитларга исмимизни айтдинг ?

  Элнора бепарво қўл силтади :

  - Шунга асабинг бузиляптими , дугош ? Ҳа энди гапнинг орасида ўрни келиб қолди- да . Қайтиб бу йигитларни кўрамизми , йўқми ? Ташвиш чекма. Ундан кўра Сайфиевани маърузасига кеч қолмаслигимизни ўйлаб , кайфиятингни кўтар !

   - Ҳа майли ,- деди Осиё жонланиб ,- ҳақиқатдан ҳам дарсга кеч қолмаслигимиз қойилмақом иш бўладиган бўлди.

  - Осиё , - муғомбирона кулимсиради Элнора ,- аслида ҳалиги йигитлар заб келишган эканми ? Айниқса Умид деганлари сенга бошқача қаради.Кўзини узмаслигини-чи уни ?!

 - Э ўша бошқача қарашидан ўргилдим,- лабларини асабий бурди Осиё ,- тўғрисини айтсам лўқ бўлиб тикилиб олганига овқат егандек ҳам бўлмадим. Ўтказиб берган навбатиниям ҳаққини тўлаб бўлдим десам хато қилмасам керак .

   - Сенга қараганига жон де. Масалан менга озгина бўлса ҳам эътибор берганида шундоқ йигитни қўлдан чиқармасдим.

 - Э қўйсанг-чи ? Битта кўришганда дарҳол бир қарорга келиш нотўғри иш. Қолаверса мен ҳозир фақат ўқишни ҳақида ўйлашини истайман. Турмушга эса ота- онамнинг оқ фотиҳасини олиб чиқсам дейман. Бироқ бунга ҳали бироз эртароқ . Кел яхшиси шу мавзуни ёпа қолайлик. Аудиторияга ҳам яқинлашиб қолдик.

  - Яхши ...

  ▪️▪️▪️

 Кейинги вақтларда юрса ҳам, турса ҳам Умиднинг кўз ўнгидан Осиё кетмай қолганди. Илгарилари сира бундай ҳисни бошидан кечирмаган йигит бирданига ўйчан ва хаёлпаришон бўлиб қолди. Ундаги бу ўзгаришни дастлаб яқин дўсти Асилбек , ундан сўнг эса онаси Сурайё опа пайқаб улгуришди. Асилбек ўз йўлига , кундалик ҳазил- ҳузилини қилиб йигитнинг юрагига кунда ўт қалаш билан андармон бўлса , Сурайё опанинг бу борадаги реакцияси бутунлай бошқача бўлди:

   - Сен бола , тинч юрибсанми ? Юришларинг қандайдир бежороқми ? - ўсмоқчилаб сўради Сурайё опа нонушта вақти

  - Йўғей , ойи ? Нималар деяпсиз ? Нега тинч юрмас эканман? Юришимга нима қилибди ?

- Ҳа энди айтдим - қўйдим-да . Буям бир огоҳлантириш. Мабодо битта - яримта қизни кўз остингга олиб ўтирмагин хўпми ? Сен ҳозирги замон қизларини билмайсан . Келинликка номзодни ўзим танлайман,- Сурайё опа дўмбоқ бармоқларидаги шода-шода тилла узукларни кўз кўзлагандек чой қўйилган бокални кўзлари билан тенг масофада  баланд кўтарди. 

 Умид онасига қараб маъноли қош қоқди :

  - Сиз биласизми , Ойи , ҳозирги замон қизларининг қанақалигини?

  - Бўлмаса- чи ? - бошини кибр билан сарак- сарак қилди Сурайё опа ,- мен уларни қандайлигини бир кўришда биламан. Сенам онангга ўхшаб шаҳарма- шаҳар юрганингда тажрибанг шунақа ошиб кетарди. Аммо унгача вақт бор .Ҳозирча мени тажрибамга суяниб турамиз. Зарар қилмайди .

  - Ойиии , сиз ҳам шу юришларингизни йиғиштирсангиз яхши бўларди,- жиддийлашди Умид , - айтинг , кимдан ва нимадан камимиз бор ?

 - Ҳа баракалла ! Ҳеч кимдан кам эмаслигимизга ақлинг етибди, бироқ бари мени тинимсиз ҳаракатларим туфайли эканлигига етмабди ўша ҳар балога етган ақлинг,- бирдан ловуллаб кетди Сурайё опа,- сенга қолса дадангга ўхшаб бир умр китоб қўлтиқлаб ўтасан . Дадангни орзуси ҳам , ҳаваси ҳам шу китоблар. Аммо қани шу китоб дегани қорин тўйдирса ? Номлари профессор-у , чўнтаклари қуппа- қуруқ

  - Ойи. Тўғриси мана шу ҳашамат нима қилиб беради ? Одам бу дунёда бир марта яшайди. Ана шу бир марталик умрида ўзи севган ишини қилиши керак-да ?

  - Мен нима қиляпман сенингча ?- тутақди Сурайё опа,- агар билсанг мен аёл бошим билан сен ва даданг учун ҳаракат қиляпман. На иссиқни иссиқ , на совуқни совуқ деяётганим йўқ . Ҳали Дубай , ҳали Хитой , ҳали Туркиядан юк олиб келиб сотаман. Олган товаримни пули чиқмагунча томоғимдан бир қошиқ овқат ўтса қани ? Буларнинг бари ким учун ?
Сизлар учун ! 
Умид исмли ақл берадиган ёлғиз ўғлим ҳамда дарди фикри маърузалари ва талабаларида бўлган тарихчи профессор Адҳам Ибрагимов ҳазрати олийлари учун. Бошқа ҳеч ким учун эмас.

/10
👍40❤4👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oʻtmish ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3