This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мен бахтлиман деяверинг қайта - қайта
Тонгдан бошлаб тунга қадар айтинг бот - бот
Тинглайвериб сизни бахтли қилишликдан
Бошқа чора топмай қолсин золим Ҳаёт
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍4
👍7❤1
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА - Э қўйсан-чи ?! - ўнғайсизланди Осиё ,- ана энди сенга гап топилди. Умид ака билан тасодифан учрашиб қолдик. Бор гап шу. - Тасодифан ? - муғомбирона кулди Элнора, - билиб қўйки , азизам , тасодифлар тасодифан бўлмайди. Мени тушунмадинг…
7- қисм
- Осиё , ўқишгами ?
- Вой , Маҳмуда келинойи , ассалому алайкум. Узр хаёл билан бўлиб қолибман. Ҳа ўқишга .
- Чиқинг машинага , мен ҳам ишга кетаётгандим. Ташлаб қўяман.
Осиё шу топда қўшниси Тоҳир аканинг аёли Маҳмуда келинойидан жуда миннатдор бўлиб кетди, ахир энди дарсга кеч қолмаслиги аниқ.
- Раҳмат , келинойи,- деди у машинага ўтирар экан чин дилдан миннатдорчилик билдирди ,- сизни менга Худойимнинг ўзи етказди. Бўлмаса бу кетишда дарсга кеч қолишим аниқ эди.
- Ўзим ҳам айтдим негадир эрталабдан йўлим унмаяпти деб ? Сабаби бу ёқда экан-да, - деди машинани рулини чапдастлик билан бурар экан Маҳмуда келинойи ,- ишонсангиз бугун икки марта дарвозадан чиқиб , икки марта уйга қайтиб кирибман. Биринчисида бир беморга тегишли хужжатлар уйда қолиб кетган бўлса , иккинчисида эса телефонимни стол устида унутиб қолдирибман. Ва мана қарабсизки йўлимиз бир бўлиб турибди-да.
Осиё Маҳмуда келинойиси билан суҳбатлашиб манзилга қандай етиб борганини билмай қолди.
Осиё ҳусусий клиникада болалар шифокори бўлиб ишлайдиган Маҳмуда келинойига раҳмат айтиб университет биноси яқинида машинадан тушиб қолганда дарс бошланишига ўн беш дақиқа вақт қолган эди.
Элнора бугун ҳам дарсга келмабди. Гарчи уларнинг гуруҳи қиз болалардан ташкил топган бўлса-да , Осиё учун Элноранинг ўрни бўлакча эди.
Осиё Элнорани келишини яна икки кун кутди. Ва ниҳоят Элнора шанба куни институт дарвозаси ёнида кўриниш берганда Осиё қувончдан бақириб юборишига сал қолди.
- Элнора , бирам сени соғиндим-ки , - деди у ҳурсандчилигини яшира олмай , - келишинг билан бағрим тўлди-қолди-я.
Элнора эса ҳар доимги одатига яраша дугонасига хазил қила кетди:
- Ростдан мени соғинишга вақт топдингми? Мен бўлсам аллақачон анави Умид деганлари билан вақтинг чоғ ўтаётгандир деб ўйлабман.
- Умид ? - таажжубланди Осиё,- қайси Умидни айтаяпсан ?
- Вой , вой , бу кишимнинг муғомбирлигини? Қайси Умид эмиш ? Ҳали у билан бизникига бормаганман ҳам дерсан? - Элнора лабларини ясама жаҳл билан бурди .
- Э ҳаа , - деди Осиё жилмайиб ,- қизиқсан-а , дугош? Сенингча ҳаммаси шунчалар осон эканми ? Бир , икки марта учрашган одам етаклашиб кетаверса ер юзида жуфтини топа олмаган бўйдоқлар қолармиди? Ҳотиринг жам бўлсин , у йигитни ўша кундан буён кўрганим йўқ. Сен эслатмасанг , балки эсламасдим ҳам .
- Ҳоо , шундай йигитни- я ? Қўй ҳафсаламни пир қилма. Сен балки шунчаки сир бой бермаётгандирсан ? Ҳа ичидан пишган қиз ?! Менимча ҳақиқатда сир бой бермаётган бўлсанг керак ?
- Оббо , намунча шу йигитга ёпишиб қолдинг ? Ҳар икки гапнинг бирида уни эслайсан- а ? Менимча сенинг ўзинг унга бефарқ бўлмасанг керак ? Истасанг уни қаердан топишни айтаман .
- Ана айтмадимми ? Уни қаердан топишни билишинг ҳам кўп нарсани англатади билсанг ?! Демак ...
- Демак , дарсга кирадиган вақт бўлди . Кетдик,- Осиё дугонасини қўлтиқлади , - қўй ўша йигитни , бизга усиз ҳам яхши .
Иккинчи пара якунлашига ўн дақиқача вақт қолганда аудиторияга декан ўринбосари Сатторов кириб келди . У маърузачи устоздан узр сўраган ҳолда талабаларга юзланди .
- Қадрли талабалар! Бир эълонимиз бор. Тушликни қилиб бўлгач учинчи пара дарс бошланадиган вақтда университет биносининг дарвозаси ёнида йиғиламиз. Бугун олийгоҳлараро "Қувноқлар ва зукколар" танловининг саралаш босқичи бўлиб ўтади. Шунга иштирокчиларимизни қўллаб қувватламасак бўлмас .
- Қаерга борамиз , устоз ? Танлов қаерда ўтказилар экан ? - савол ташлади Чаман исмли курсдошлари
- Миллий университетнинг фаоллар залида ,- ҳозиржавоблик билан жавоб қайтарди Сатторов ,- бошқа саволлар бўлмаса , айтилган вақтда , айтилган жойда сизларни кутаман
/ 14

👍41🔥2❤1
#ҳайвонот_оламида
Лайлаклар ҳеч қачон кекса лайлакларга ҳужум қилмайди.
Патлари қалин қарға ўзидан заиф бўлган қарғани совуқдан ҳимоялайди.
Филлар бирор душман ҳужумига учраса, аввало тўдадаги кекса, кучсиз ва ярадор филларни хавфсиз жойга олиб ўтишади...
Ажабланарлиси, улар яхши ва ёмонни ажратолмайди. Уларда савоб ва гуноҳ деган тушунча йўқ. Улар бу ишларни бирор мукофот ёки эътироф учун бажармайди. Улар ҳеч қачон "ҳайвонгарчилик қилдим", деб бир-бирига мақтанишмайди.
Ана шунақа гаплар...

👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллах
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌤 Ҳайрли_тонг 💐
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!
🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
🌸 Пайшанба кунингиз муборак бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
🌤 Ҳайрли_тонг 💐
КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА БАРОКАТЛИ БЎЛСИН!
🌺 Меҳрингиз бирдек барчага бўлсин,
🌱 Қалбингиз иймон нурига тўлсин,
🌻 Кунингиз доимо қувончла ўтсин,
🌸 Пайшанба кунингиз муборак бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
ОНА УЧУН САДАҚА
Якшанба куни эди. Бозор тонг саҳардан қизигандан қизиганди. Бозор дарвозаси рўпарасига келиб тўхтаган серҳашам ва қимматбаҳо машина хаммани кўзини ўйнатди. Унинг ичидан келишган хушсурат бир ёши 30 ларда бўлган йигит тушиб келди. Қўлида аллақайси дўконга етказиб берилиши керак бўлган катта сумма солинган қоғоз ҳалтани олганча бозор ўртасидаги икки қаватли дўкон ёнига етиб келди. Дўкондор билан анчадан бери олди берди қилиб турса керак
, интиқиб кутаётганлиги сабаб дўкондор оломон орасидан уни дарров кўриб қаршисига чиқди. Шу онда қуюқ қучоқлашиб кўришаркан энди хол ахвол сўрашаётган маҳалда қаердандир пайдо бўлган юпун кийинган жуда ғариб онахон йигитга юзланди:
— Бошинг тошдан бўлсин илойим ўғлим! Болам садақа қил Мен онангга садақа қил.
— Мана шунақа дайди гадоларнинг дастидан бемалол гаплашиб хам ўтиролмайсан ее! – дея йигитнинг шериги дўкондор кампирни қувиб солди.
Йигит аксига олиб минг истиҳола билан атрофга аланг жаланг қараркан ёнидаги шеригидан пул сўраб садақа беришни ўзига эп бермади. Онахоннинг қоқ суяк оёқ қўллари кир бўлиб кетган рўмоли хира тортиб тўзиган кўйлаги унинг дийдасига қаттиқ озор берди. Кўзига алланечук ёш қалқиди. Авваллари хам турфа хил лўлими ўзбекми ёки русми гадойларни кўрганди, аммо бу онахон умуман гадойга хам ўхшамасди.
Худди йўқчилик тўсатдан бошига чақмоқ мисол урган–у Тақдир кажрафтори сабаб мана шу маҳзунликка чўккан мазлумлик йўлига ўтганди.
“ Уч кундан бери туз тотмаганга ўхшайди “ ҳаёл қилди йигит онахоннинг нон расталарига тарфага судралиб кетаётганига кўзини узмай қараб қоларкан шеригининг;
— Тушликка зўр жойга борамиз.. Бир кабобхўрлик қиламиз деган сўзлари негадир қулоғи остида
“...ҳўрлик қиламиз” дегандек туйилди. Жирканч илондан безиган одамдек бир сонияда ундан нари турди ва “Дўстим. Бироз шошиб тургандим бошқа сафар “ дея хайр маъзурни хам насия қилиб дарвоза томонга йўл олди.
Шошилиб кўйлагини орқа томонини шими устидан чиқариб олди ёқаларини кенгайтириб тугмасини иккитаси очди.
Аравакашлар турадиган жойда бир озғингина ёши 15 дан ошмайдиган болани кўриб қолди. Бола унинг кўзига нажоткоридек кўриниб кетди.
— Укам аравангни икки соатга ижарага бериб тур. Илтимос шу икки соат ичида қанча фойда кўрсам шуни ярмини сенга бераман. Йигит шошиларди. Сабаби кампирни йўқотиб қўйишни сира истамасди.
Болакай бунақа ноёб таклифдан аввалига эсанкираб қолди Бироз ўйланиб турганди, йигитни алдамаётганига ишонч хосил қилдими, аравасини берадиган бўлди.
Бизнинг қаҳрамонимиз эса нақ икки соат ичида терлаб қора кир чир бўлса хам роса арава сурди. Гоҳ сабзи қопларини гоҳ мева чева ортилган челак тоғораларини гоҳ эса бойвучча эр–хотинларнинг гап гаштагига бозорликларини машиналари юкхонасигача олиб бориб берар, ўзи кўтариб жойлаб хам қўярди. Балким, юклари бор одамлар бунақа тоза ўзига қараб юрган “ғаройиб аравакаш” йигитга қизиқиб қолганликлари сабаб хам айнан уни ёллашарди. Соат қоқ пешинга келганида йигит хориб пишиб ишлаган олтмиш минг пулини қуртдек санаб боланинг ёнига келди ва аравасини хамда қоқ ярим даромад ўттиз минг сўм пулни болага тутқазди. Бола хам бунақа саҳийликдан шошиб қолиб “ Яна арава сургингиз келса мен шу ерда бўламан, ака” деб қолди.
Онахон фаввора ёнидаги мармар зинада бехол ўтирган экан. йигит худди ўз онасини кўриб қолгандек шошиб унинг истиқболига учди. Қўлидаги хамма пулларини онага тутаркан, гадой кампир ҳаяжон ва шодликдан титраб–титраб дуога қўл очди;
— Бошинг тошдан бўлсин болажоним! Илойо топганинг зар, ушлаганинг олтин бўлсин!
Йигит онага меҳр билан қараб энди ўрнидан туриб кетмоқчи эди, онахон йигитни боя дўкондор ёнида кўрганини эслаб қолди тилга кирди:
— Боя хам сени кўргандек эдим. Кейин арава суриб юрганингни хам кўрдим аммо бошқа бўлса керак деб ўйлагандим...
Йигит эса хўрсиниб жавоб берди;
— Боя сизга беришга бир тийин хам пулим йўқ эди. сизни кўриб марҳум онам ёдимга тушди, шу сабаб сизни бир лаҳза бўлса хам бахтиёр кўришни истадим.
Чўнтагингда бир чақа пулинг бўлмаса хам кўксингда бир дунё юрак бўлсин, экан инсонда.

👍19😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hijob style 💙🌟
Ha yoki yoʻq? ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ha yoki yoʻq? ❤️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#ҳикматли_дунё
Асрлар оша бизгача етиб келган ибратли ҳикоя
Ҳабиб бобо тўртинчи Мурод даврида фақирона, дарвешона яшаган, аммо кўнгли юксак даражалардаги Аллоҳнинг бир валий дўстларидан эди. Бир куни у ҳажга бориш нияти билан Эрзурумдан йўлга чиқиб, узун ва машаққатли йўлчиликдан сўнг Истанбулга етиб келади. Ўша куни карвонга кеч қолиб, кетолмайди. Йўл юриб чарчаган ва чанг тўзонда кирланган Ҳабиб бобо ҳаммомга кириб тозаланмоқчи бўлди.
Ҳаммомга бориб ичкарига кирмоқчи эди. Лекин ҳаммомчи Ҳабиб бобони Ичкарига қўймайди.
- Узр, бобо. Сизни ичкарига қўёлмайман.
- Нега қўймайсан? Ҳақини бермайди, деб қўрқасанми?
— Йўқ, бобо. Вазирлар ичкаридалар. Улар ҳеч кимни киритмаслигимни буюрдилар.
– Болам! Узоқ йўл юриб келдим. Бир қадам юришга ҳам мажолим қолмади. Яхшигина кир бўлдим. Бу кир ҳолимда Роббимга ибодат қилишга уяламан. Илтимос, овоз чиқармай тезда ювиниб чиқаман.
Ҳаммомчи кўнгли бўш, инсофли одам эди.
— Кўндирдингиз. Ҳўв ичкарида кичик хона бор. Ўша ерга кириб тез ювиниб чиқа қолинг. Пулингиз ҳам керакмас. Вазирлар билмасалар бўлди.
Ҳабиб бобо севиниб, кўрсатилган хонага кириб ювина бошлади. Шу вақтда яна бир муштарий ҳаммомга чўмилиш учун келди. Бу гавдали, келишган йигит фақир ҳолга кириб олган IV-Муроднинг ўзи эди. У ўзининг вазирлари усиз ҳаммомда нима қилаётганларини билиш учун кўринишини ўзгартириб келган эди.
У билан ҳаммомчи ўртасида яна айни диалог:
– Киритолмайман...
— Киритасан...
Охири илтимосларга йўқ деёлмайдиган инсофли ҳаммомчи унга ҳам Ҳабиб бобо ювинаётган хонани кўрсатди.
- Шу кичик хонада бир қария ювиняпти. Сен ҳам у ерга кириб жимгина ювиниб чиқа қол.
Султон Мурод ҳам хонага кириб ювина бошлади. Ёнидаги қарияга қараб:
— Бу ерлик эмасга ўхшайсиз. Қаерлардан келдингиз?
Ҳабиб бобо ёнидаги одамнинг Султонлигидан хабарсиз ҳолда:
- Эрзурумдан келдим. Ҳажга кетмоқчи эдим. Кетолмадим.
Бобо йигитни ўзидек бир фақир деб ўйлайди. Унинг устига қараб: – Орқанг анча кир шекилли. Кел орқангни кесалаб қўяй, деди.
Султон Муродга бу сўз бошқача таъсир қилди. Қилади-да! Чунки, ҳаётида биринчи маротаба унга, подшоҳлиги учун эмас, инсон бўлгани учун, ҳеч бир фойда кўзламасдан бир ёрдам таклиф қилинаётган эди. Рози бўлди. Елкасини ўгирди. Бобо Султонни яхшилаб орқаларини кесалаб қўяди. Инсон яхшиликнинг қули. Бундай хизматга жавобан у ҳам қариянинг орқасини ишқалаб қўяй дейди. Бобо ҳам, майли дейди.
Бу вақтда вазирлар чўмилаётган катта бўлимдан қўшиқлар овози, яйраб дам олаётган шовқинли овозлар келар эди. Султон Мурод бобонинг орқасини ишқалар экан, бободан гап олмоқчи:
– Бобо, дунёнинг ишларига қаранг. Султонга вазир бўлиш қандай яхши-а? Биз эса сиз билан бу ерда ўғрилардек...
Ҳабиб бобо Султоннинг гапини тугатишга ҳам фурсат бермади. Ва асрлар оша бизгача етиб келган гапини айтди:
– Ўғлим, қўй шу Султонга вазир бўлишни. Ким бўлибди у? Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Султон Мурод сенинг орқангни ишқалайди.

👍19🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 КЎНГЛИ ТОЗА
ЮРАГИ ТОЗА
ИНСОНИМ УЧУН❤️
🤲Аллохим шу сўзларимни ўқиётган инсонга
шундай имконият бергинки, ўйлаган, орзу
қилган барча яхши ниятларига эришсин
🤲Аллохим ! Уни шундай асрагинки, дунёдаги
барча ёмонликлару, азоб уқубатлар унга
зарар етказа олмасин .
🤲Аллохим !
Унга шундай бахт бергинки, дунёда энг бахтли
инсони хам уни бахтига ҳаваси келсин .
🤲Аллохим ! Яратувчи ўзингсан. Олувчи ва берувчи хам ўзингсан. Биз бандаларинг сенинг, панохингдамиз!

👍5
Ишлидиган келин
"Ишлайдиган аёл ҳаммасига улгуриши керак. Биз ҳам ҳаммасини эплаганмиз, сиз ҳам уддалайсиз!" Қайнонасининг топиб олган гапи-шу!
У саҳар туриб оила аъзоларига нонушта тайёрлайди, аммо ўзи тузук-қуруқ чой ичмайди нари-бери овқаланиб боғчага югуради.
Боласини тарбиячисига вақтида топширади, аммо шунча ҳаракат қилса ҳам ишга кеч қолиб гап эшитади.
Тайинлик тушлик ҳам қилмайди, шу пулни йиғиб нимадир олишни мўлжаллайди.
Уйга қайтиб овқатга уннайди, кир ювади, уй ишларига шўнғиб кетади, чарчаб келиб пиширган овқати кеч пишади, шунда ҳам турмуш ўртоғидан, ёки қайнонасидан, албатта, битта гап эшитади.
Каттасининг дарсига ёрдам беради, ўртанчаси учун учун расм чизади. Танлов бор экан. Кичигининг кийимларини тадбирга тайёрлайди.
Ярим кечада ётоғига кириб боради...
Йиллар мана шундай кечади.
—Ойи, сизга ҳаётнинг нимаси қизиқ? Ҳеч қаерга бормайсиз, фақат иш қиласиз?
—Ҳаёт сен борлигинг учун завқли, болажоним. Сенинг қувончинг
меники-да, —боласини бағрига босади аёл.
Кейин нафақага чиқади ва келин олади-ю, ҳамма ишини келинига топширади.
Эрталаб ишга ошиқаётган келинини кузатиб ёшлигини эслайди, ёрдам бергиси келади, аммо баланд қон босими эгилишга қўймайди, зирқираб оғриётган оёқларини базўр судраб уйига кириб кетади. "Бир пайтлар мен ҳам ҳаммасига улгурганман, ёш ҳали, ўзи эплайди! "
Феруза Салходжаева

😢7👍6❤4😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
7- қисм - Осиё , ўқишгами ? - Вой , Маҳмуда келинойи , ассалому алайкум. Узр хаёл билан бўлиб қолибман. Ҳа ўқишга . - Чиқинг машинага , мен ҳам ишга кетаётгандим. Ташлаб қўяман. Осиё шу топда қўшниси Тоҳир аканинг аёли Маҳмуда келинойидан жуда…
Кўп ўтмай гуруҳ қизлари кўтаринки кайфиятда тезда тушлик қилиб айтилган жойда ҳозир бўлишди.Албатта-да бундай танловлар талабаларнинг жони - дили бўлса.
Университет маъмурияти талабалари учун махсус автобус тайёрлаб қўйган экан. Йўл бўйи талабаларни қизиқтирган саволлар деярли бир хил бўлди:
- Қайси олийгоҳлар беллашар экан ?
- Бизнинг университетдан кимлар иштирок этишаётган экан ?
- Ким иштирок этса ҳам омад ёр бўлсин !
- Шартлари роса зўр- а шу танловни ?
- Менимча ғолиб тайин . Миллийнинг талабалари неча йиллардан буён доим ярим финал , финалда иштирок этиб келишади. Бир неча бор чемпион ҳам бўлишган.
- Борайлик-чи , кўрамиз-да!? Баҳонада маданий ҳордиқ олиб келамиз.
Керакли манзилга етиб боришгач Осиё билан Элнора бошқа курсдошлари сингари залнинг ўрта қаторидан жой олишди.
Бошловчининг кириш сўзлари билан танлов бошлаб берилгач , томошабинларнинг бутун вужуди кўз ва қулоққа айланди . Саралаш босқичида беш нафар олийгоҳ жамоалари иштирок этаётган экан. Навбат миллий университет жамоасига келганда залдагиларни ўзгача ҳаяжон босди.
- Осиё , анави Умидми ? - шивирлади Элнора нафасини ютиб ,- қара ўнгдан учинчи бўлиб турибди . Ҳа ўшанинг ўзи ! Вууй роса кўркам бўлиб кетибдими ? Шу сенга гапирмай дейман- у аммо ... нима қилай бўрини эсласанг қулоғи кўриниб кетаверар экан- да ?!
- Ҳаа ўша ! - дугонасига шивирлади Осиё , - айнан ўзи ... Кел , номерни кўрайлик кейин гаплашармиз. Анча қизиққа ўхшаяпти.
Умид яхшигина қизиқчи йигит экан . Зумда дўстлари билан бирга залдагиларни ўзларига ром қилиб олишди.
"Тавба ,- ўйларди Осиё унга зимдан тикилар экан ,- математикман деганига роса жиддий йигит бўлса керак дегандим. Бу бўлса яхшигина қувноқ йигит экан. Кўнглида кири йўқ , самимийлиги шундоққина гап-сўзидан билиниб турибди. Олдин унча эътибор бермаган эканман"
Қизлар танлов қандай тугаганини билмай қолишди. Гарчи ғолиблик мезбон талабаларга насиб қилган бўлса ҳам ҳеч кимнинг кайфияти тушиб кетмаган , қайтага барчалари бирдек ҳурсанд эдилар.
- Кетиш ўзимиздан ,- деди Элнора жилмайганча ,- Осиё, тўғрисини айтсам кулавериб қорним очиб кетди , битта қайноқ сутли қаҳва ва гамбургержон бўлса йўқ демасдим.
- Мен ҳам ...
Осиё Элнорага жавоб қайтарар экан , сумкасидаги телефони жиринглаб қолди .
У телефондаги нотаниш рақамни кўриб ҳайрон бўлди:
- Алло , эшитаман ...
- Осиё , яхшимисиз ? - шошилиб гапирарди қўнғироқ қилгувчи ,- СМС ёзсам ўқимадингиз. Сизларга кетиб қолманглар деб ёзгандим. Ахир меҳмонимизсиз.
Осиё Умиднинг овозини эшитиб ҳайрон қолди. Кўп ўтмай кўнглига илиқлик югурди ."Шунча одамнинг ичида кўрганини қаранг !"
- Ассалому алайкум , Умид ...ака.
Оворагарчиликка ҳожат йўқ. Биз ...
- Метрога қараб кетаяпсизларми ?
- Ҳаа...
- Бўлди кўрдик Сизларни .
Элнора ҳеч нарсага тушунмай қизиқишдан базўр ўзини ушлаб туради.
Кўп ўтмай қизларнинг ёнига иккита машина олдинма- кетин келиб тўхтади.
Муаллиф: Хазонрезги

Кўп ўтмай гуруҳ қизлари кўтаринки кайфиятда тезда тушлик қилиб айтилган жойда ҳозир бўлишди.Албатта-да бундай танловлар талабаларнинг жони - дили бўлса. Университет маъмурияти талабалари учун махсус автобус тайёрлаб қўйган экан. Йўл бўйи талабаларни…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
8- қисм
Биринчи машинада Умид , Асилбек ва сал аввалги танловда иштирок этган Ҳосият исмли қиз , иккинчи машинада эса нотаниш бир йигит ва қиз бор эди.
-Меҳмон деган ҳам шунақа бўладими ? - астойдил ўпкалади Асилбек машинадан туша солиб ,- ахир қадимгилар бекорга "Келиш меҳмондан , кетиш мезбондан" дейишмаган . Ичкаридан чиққунча йўқ бўлиб қолибсизлар. Биз бўлсак ...
- Узр,- деди соддадиллик билан Осиё ,- бизни кўрмагандирсиз деб ўйлагандик Мусобақани эса мазза қилиб томоша қилдик. Барчаси учун катта раҳмат
- Иии , шошманг !?-деди Асилбекнинг ўзи шошилганча ,- шунча эътирофни бир пиёла чой устида эшитайлик. Бу сафар даврамизда Ҳосият ва Марғуба ҳам бор. Қани кетдик. Ҳавотир олманг , кўп вақтингизни олмаймиз.
Элнора бироз ўйланди-ю, Осиёга "юрақол" дея йўл бошлади . "Қувноқлар ва зукколар" мусобақаси ёшларни ўзаро бирлаштирган , ўзларини катта бир оила аъзоларидек ҳис қилишга ундаган эди. Ёшлар машинага ўтиргач , бироз юришди ва кўча юзидаги қаҳвахоналарнинг бирида тўхташди.
Осиё ва Элнора Ҳосият билан йўлдаёқ танишиб олишган , юлдузлари юлдузига тўғри келиб аллазамон чиқишиб кетишган эди.
Ҳосият ортда келаётган машинадаги курсдошлари Анвар ва унинг аёли Марғуба ҳақида ҳам ғойибона таништириб ўтганди.
Қаҳвахонага киришгач йигитлар дарҳол қизларни меҳмон қилиш пайидан бўлишди. Улар қизларнинг эътирозларига жавобан "Ғолибликни нишонлаяпмиз" дея гапни узил- кесил кесдилар.
- Бу Анвар! - деди Асилбек тўрдаги йигитни таништирар экан ,- ўзи курсдошимиз бўлсаям , очилмаган қирралари сероб. Сизлар билан ана шу Анвар сабаб танишганмиз. Унинг овоз ёзиш студияси сизнинг университетингизнинг қоқ қаршисида жойлашган. Жуда қизиқ мантиқ - а ? Математик йигитнинг овоз ёзиш студияси борлигини айтаман-да ?! Умуман олганда ҳозирги интернет асрида бундай нарсаларга ажабланмаса ҳам бўлади. Хуллас овоз режессураси Анвар дўстимиз учун хобби. Айнан унинг шарофати билан бугунги чиқишларимиз ажабтовур тус олди . Анвар керакли жойда овоз эффектларини шу даражада самарали қўллади- ки... Ҳа бунга айтмасам ҳам ўзингиз гувоҳ бўлдингиз . Умуман олганда бугунги ғалаба пойдеворини айнан Анвар яратди десам ҳам муболаға бўлмайди. Унга эса муносиб кўмакчи дўстимизнинг аёли Марғуба бўлдилар. Марғуба келинимиз рассомлар. Бугунги саҳна декорациялари эса Марғубахоннинг қўлларидан ўтган.
-Шу сабаб ташкил этилган чиқишлар жудаям сифатли чиққан экан-да ,- деди Элнора ҳаяжонини боса олмай, - зўрни зўр деб тан олиш марднинг иши-да.
- Сизлар билан танишганимиздан ҳурсандмиз ,- деди Осиё Ҳосият ва Марғубага қараб ,- бундай буён ҳам қўнғироқлашиб , учрашиб турсак бўларкан. Мен ва дугонам сиздек дўстимиз бўлса фақат мамнун бўлардик.
- Қаршилигимиз йўқ ,- жилмайди Ҳосият ,- "Талабалик олтин даврим" дейилади. Олтин даврни ҳар бир лаҳзасидан завқ олиб яшашга нима етсин ?
- Ҳой йигитлар , бояги маслаҳат нима бўлди ? - деди ҳалидан буён суҳбатни жимгина тинглаб турган Анвар,- бу ўтириш ҳисобмас .
- Қайси маслаҳат ? - Ҳосият ва Марғубалар тенг баравар Анварга савол ташлашди.
- Сизларсиз бирор маслаҳат пиширармидик ? Умид "Агар ғолиб бўлсак якшанба куни табиат қўйнида кабоб пишириб бераман" деяётганди. У яна "Қиш тугашигаям озгина вақт қолди. Шу вақтгача шаҳарда туззук- қуруқ қор кўрмадик , ҳеч бўлмаса Чимён тарафларга чиқиб ўпкаларни тўлдириб нафас олиб келайлик" деган таклифни берди . Нима дейсизлар ? Эртанги якшанбага улгурмасак керак. Аммо келаси якшанбага бемалол тоққа чиқиб келсак бўлади.
- Вой, бунча зўр? - деди Марғуба ҳам эрини қўллаб- қувватлаб ,- ўзи кейинги ойлар ҳақиқатда тинимимиз бўлгани йўқ. Бир ёқда ўқиш , бир ёқда ижод. Бир кун ўзимиз учун вақт ажратсак айни муддао бўларди.
- Яхши бориб келинглар ,- деди Элнора кўзлари кулиб ,- сизлар учун ҳурсандмиз , ҳавасимиз ҳам келди .
16

👍35❤7
ХАЙРЛИ ТУН.
Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
Хайрли тун,
Тунингиз сокин бўлсин!
Ширин тушлар
ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Хаёт бу инсонга берилган неъмат.
Бир куни ёруғ бўлса бир куни зулмат.
Лек олтинга тенгдир соат вақт.
Унутманг биродарим умр ғанимат!
Хайрли тун,
Тунингиз сокин бўлсин!
Ширин тушлар
ҳамрохингиз бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух...!!!
Кириб келган Жума айёми муборак бўлсин, ҚАДРДОНЛАРИМ!
🌙 Энг яқин инсонларим, кириб келган Жума куни сизларга хайрли ва баракали булсин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатух...!!!
Кириб келган Жума айёми муборак бўлсин, ҚАДРДОНЛАРИМ!
🌙 Энг яқин инсонларим, кириб келган Жума куни сизларга хайрли ва баракали булсин.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Субҳидамнинг майин➖майин саболарига
Муаззиннинг минбардаги нидоларига,
Таҳажжудда қоимларнинг дуоларига➖
Кафтин очиқ тутганларга
Ассаламу алайкум
Дунёлари нур ➖зиёга
йўғрилган кун бу➖
Яратганнинг раҳматлари ёғилган кун бу➖
Манглайига Саййид номи ёзилган кун бу➖
Унга омон етганларга
Ассаламу алайкум!!!
Қалбларидан таралади шукроналик сас➖
Кўзларида порлаб турар орзу ва ҳавас➖
Ниятлари яхшиликдир ҳар он, ҳар нафас➖
Айёмни шод кутганларга Жума муборак!!!
Ўзбекистон ҳалқига айём муборак!!!
Муножот Каримжон қизи ✍🕊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Муаззиннинг минбардаги нидоларига,
Таҳажжудда қоимларнинг дуоларига➖
Кафтин очиқ тутганларга
Ассаламу алайкум
Дунёлари нур ➖зиёга
йўғрилган кун бу➖
Яратганнинг раҳматлари ёғилган кун бу➖
Манглайига Саййид номи ёзилган кун бу➖
Унга омон етганларга
Ассаламу алайкум!!!
Қалбларидан таралади шукроналик сас➖
Кўзларида порлаб турар орзу ва ҳавас➖
Ниятлари яхшиликдир ҳар он, ҳар нафас➖
Айёмни шод кутганларга Жума муборак!!!
Ўзбекистон ҳалқига айём муборак!!!
Муножот Каримжон қизи ✍🕊
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1

👍17