🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
  - Осиё , бу тарафлар ҳам   бирам чиройли экан- а ? Эртага Чимёнга чиқмасак ҳам бўларкан- а ? Ўзи якшанба куни у ерда роса одам кўп бўлади . Нима дейсан йигитларни шу ерга таклиф қилсак кўнишармикан ? - деган сўзларини эшитиб ранги қув ўчди.
  - Қанақа йигитлар ? - деди у овозидаги зардани яширишга уринганча , - аммам биладиларми ўша йигитлар ҳақида ?

 /21

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤6
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

✨🌹 Агар ҳузурингизга янги кун ташриф буюрса…

✨🌹 Уни гуноҳлар билан ранжитманг! Чунки у ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир…

✨🌹 Ғанимат Меҳмонга "Хуш келдинг" деб айтинг…
Сўнг фарзларни гўзал бажаришлик, суннатларни чиройли адо қилишлик, Қуръонни тиловат қилишлик ва тавбани янгилашлик ила Уни икром қилинг!

✨🌹 Зеро, меҳмонини хурсанд қилиб, яхши таасуротлар билан кузатиш мўминга хос хислатлардандир!

✨🌹 Субҳаналлоҳ!
✨🌺 Алҳамдулиллаҳ!
✨🌸 Аллоҳу Акбар!
✨🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

🌹 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌹


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

✨🌹 Агар ҳузурингизга янги кун ташриф буюрса…

✨🌹 Уни гуноҳлар билан ранжитманг! Чунки у ҳеч қачон қайтиб келмас Меҳмондир…

✨🌹 Ғанимат Меҳмонга "Хуш келдинг" деб айтинг…
Сўнг фарзларни гўзал бажаришлик, суннатларни чиройли адо қилишлик, Қуръонни тиловат қилишлик ва тавбани янгилашлик ила Уни икром қилинг!

✨🌹 Зеро, меҳмонини хурсанд қилиб, яхши таасуротлар билан кузатиш мўминга хос хислатлардандир!

✨🌹 Субҳаналлоҳ!
✨🌺 Алҳамдулиллаҳ!
✨🌸 Аллоҳу Акбар!
✨🌼 Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ!

🌹 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌹


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик,
"Омонмисиз, кадрдоним" денг... !!!
Опам,синглим, акажонларим
Кўнглингизни бир дам қўйинг кенг.

Танишмисиз ёки нотаниш, Ўзингизга қадрдон билинг.
Бўлса ҳамки, минг ўй, минг ташвиш,
Учрашганда табассум қилинг.

Мен-чи, сизни бағримга босиб, Меҳрим билан гулларга ўрай.
Яхши кунлар этсин-да насиб, Сизни доим бахтиёр кўрай.

Қондошгинам, қилмангиз унут, Дунё бир кам, иши чигал-ку,
Бугун мени кўрдингиз хушнуд, Эртага мен бўлмасман балки.

Йиллар ўтар, ўтар чарх уриб,
Дарё каби оқади фурсат.
Ҳар тонг қўлни қўлларга бериб,
Омонлашмоқ ўзи ғанимат.

Ҳар тонг шундай дийдорлашайлик, Омонмисиз, кадрдоним денг!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤2👍2
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

БАҲОР ҚАЙТГУНЧА

11- қисм

 -Албатта биладилар ,- деди Элнора Жавлоннинг атай ғашига теккан каби бепарво,- аммангиз тугул поччангиз ҳам хабардорлар бу бўлажак воқеадан. Умуман олганда бизнинг бу ерларга келишимизга ҳам айнан ана шу йиғилиш сабаб бўлди

  Элноранинг сўзларидан Жавлон янада тутаққандек бўлди :

  - Ҳа ундай бўлса яхши экан !? - унинг овозидаги зарда машинадагиларнинг барчасига сезилмай қолмади ,- биз бўлсак "Тошкентдан аммам атай бизни йўқлаб келибдилар" деб ҳурсанд бўлганимиздан дўппимизни осмонга отиб юрибмиз

   Осиё орага тушиб ўртадаги асабий муҳитни юмшатмаса вазият издан чиқишига кўзи етди :

  - Жавлон , - деди у қўнғироқдек овозда,- сиз беҳуда хафа бўляпсиз. Аксинча шу талабалар билан йиғилиш баҳона бўлиб сизларникига келдик. Бўлмаса дадамларни Тошкентдан бир қадам силжитиб кўринг эди. Агар Сизларни алоҳида йўқлаш дилимизда бўлмаса бу жойларга бир кун олдин келармидик ? Сиз Элнорани гапини нотўғри тушундингиз. Илтимос , шундай яхши кайфиятни бузмайлик. Қолаверса , Сизларни ўзимизга яқин олмасак "Дўстларимизни шу жойларга таклиф қилсак бўларкан" дермидик ? - Осиё шундай деб бироз тин олди ,-ҳа -я, менимча сиз дугонамнинг йигитлар деган сўзларини нотўғри тушунган кўринасиз. Аслида эртага бир гуруҳ талабалар тўпланишга келишгандик ва улар орасида дугоналарим ҳам бор. Ташкилий жараён йигитлар зиммасига тушгани учун шунақа дегандик-да. Элнора гап бошлаб сизларни ҳам таклиф қилмоқчи бўлди-ю , аммо фикрини сал бошқача ифодалаб қўйди. Унинг ўрнига ўша ўтиришга сизларни мен таклиф қиламан. Сиз ва Ҳанифани ...

  Осиё шундай деб ўтирган жойида "Яна қовун тушурма" дегандек Элнорани оёғини аста босди.

   Элнора ҳам бу сафар индамади.
 
    Жавлоннинг жаҳли чиқиши тез экан- у , аммо кайфияти ўрнига келиши бирмунча қийин экан. Осиё сўзларини якунлаши билан у машинани кескин тўхтатди.

  - Етиб келдик ,- деди акасининг ёнида ўтирган Ҳанифа ҳижолат бўлганидан кайфиятни кўтаришга уринганча ,- қани дадаларимиз қанча балиқ тутишди экан ? Юрақолинглар . Акам машинани нариги дарвозадан олиб кирадилар.

   Барчалари теварак - атрофи ғишт билан ўралган , ичкариси кўринмай турган дала ҳовлига ўхшаш ернинг кичик дарвозасидан ичкарига қадам босишди.

  - Эҳ-ҳей ! - Элноранинг юзларига бир зумда қувонч ёйилди ,- бунча чиройли бўлмаса бу жойлар ?! Авваллари бунақасини фақат киноларда кўрганман.
  Элнорага эргашиб кирган Осиё ҳам ичкаридаги табиат гўзаллигига маҳлиё бўлиб қолди .

  Улар кирган жой тахминан ярим гектар чамаси чиқарди. Тўрда кенг очиқ айвони бўлган икки хонали уй. Уйга икки тарафида шохлари тарвақайлаган муҳташам қарағай дарахтлари тартиб билан экилган йўлакдан борилар экан. Қарағай дарахтларининг ортидан қатор манзарали ва мевали дарахтлар саф тортиб турибди. Қиш бўлишига қарамай дарахтлар ҳамон ўз тароватини йўқотмаган. Улар гарчи кумуш фасл сабаб ўз баргларини тўкиб яланғоч кўринишга кирган бўлсалар-да , виқор билан қад кериб ҳаёт имтиҳонларига бас келишга уринаётган каби эдилар.Бақувват шохлари салобат билан осмонга бўй чўзган бобоёнғоқлар, вазминлик билан тизза қучган мажнунтоллар , тақдирга тан бериб тин олганча баҳор қайтишини кутаётган анжир- у , беҳилар - буларнинг барча- барчаси кишида қиш эртагидаги ўз ролини садоқат билан ўйнаётган актёрлар каби ажиб ҳис уйғотади. Аллақаерда сувнинг ожиз шилдираши эшитилади.  Ана шу товуш Осиёни Ҳанифа томонга қарашга мажбур қилди :

   - Дадамлар қанилар ?

   - Улар манави иморатнинг орқа тарафида . Сунъий барпо қилган кўлимиз ўша ёқда.

   
         /22
👍47❤6
👍3
Ижобат... 2000-йил, февраль
Жаҳонгир бугун ишдан автобусда анча толиқиб қайтди. Шунга қарамай бекатда тушгач тез-тез уйига шошиларди.
Хаёлида бир ўй:
- Додам қийналиб қолмаганмиканлар? Мана уч ойдирки, саксонни қоралаган додаси улар билан кўп қаватли уйнинг икки хонали квартирасида бирга яшаяпти. Сабаби ҳар йилги ўша сабаб: ота-онаси яшайдиган махаллада қиш келиб кунлар совиши билан газнинг босими пасайиб, уйлар музлаб кетади. Шундай кунлар келиши билан Назрулла дода дарров тўнғич набира Жаҳонгирларникига кўчиртириб келинади. Махалладаги ҳовлида иккинчи ўғил Замонгир ота-онаси билан қолган. Замонгир Жаҳонгирдан уч йил вақт ўтгач уйланди. Тўйи бўлганига икки ой бўлди. Ҳали фарзандлик бўлмаганлиги учун совуқнинг забтига амал-тақал қилиб чидаб келишмоқда. Аммо Назрулла дода қариликни бу йил анча бўйнига олиб қўйганди. Тез-тез безовталаниб туради. Икки қадам наридаги ҳожатхонага боришга ҳам кучи етмай қолганига бир ойча бўлиб қолган. Шундан буён Жаҳонгир пешинда ҳам азбаройи тушлик қилиш учун эмас, балки додасини енгиллатиб кетиш учун ишдан уйга чопади. Ўйлагандек додаси уни кутиб ётган бўлади. Жаҳонгирнинг саломини эшитиши билан бурчакдаги тувакка ишора қилади: Тураман. Жаҳонгирнинг бахтига аёли тилла чиққан. Бобосига қизлардан аъло қарайди. Бир ярим яшар қизчаси Мунисани хонтахтанинг ёнидаги кўрпачага ётқизадию, қайнота додасига каша ёки шўрва тутади:
- Иссиғида ичиб олинг...
Кейинги уч кунда доданинг қаттиқ тоби қочди. Туни билан қуш уйқусида ухлайди. Ҳар беш дақиқада инқиллаб Жаҳонгирни чақиради:
- Болам, тураман... Жаҳонгир додасини туни билан ўтқазиб, турғазиб бели майишиб кетди. Тонгга бориб кўзи илинган экан эшикнинг оҳиста ғийқиллашидан уйғониб кетди. Аста ўрнидан туриб ювиниш хонасига, сўнгра ошхонага ўтди. У ерда аёли Ҳафиза Жаҳонгирга маҳзун жилмайди:
- Уйғотиб юбордимми? Ҳозир ширгуруч пишади.
- Сутга пулни қаердан олдинг ... Жаҳонгир хўрсинди.
- Сутчи ҳола қачондир пул топсангиз берарсизлар, биламан оқликка ҳиёнат қилмайсизлар деди. Жаҳонгир индамади. Аммо кўнглидан Яхшиларнинг борига шукр деган ўй ўтди. Жаҳонгир қурилиш моллари сотиладиган дўконда ишлайди. У нафақат сотувчи, балки қоплоқчи, ташиб берувчи, ортувчи вазифаларини ҳам бирдек бажаради. Уйидагилари тўйдан яхшигина қарз билан чиқишгани учун баъзан рўзғорида етишмовчилик бўлиб қолса ҳам уларга тиш ёриб бир нарса дейишга бети чидамайди, эркаклик ғурури йўл қўймайди. Маоши эса унисидан бунисига етмайди. Бу ёқда Ҳафиза яна юкли бўлиб қолган. Бояқишга Кўнглинг нима тусаяпти? деб савол беришга ҳам...
- Болам... Жаҳонгир... Ичкаридан Назрулла отанинг инқиллаб чақиргани эшитилди. Жаҳонгир Ҳафизага савол назари билан боқди: Одатда додам бунақа пайтда ухлар эдиларку? Жахонгир додасининг хонасига кирганда, Назрулла дода ўринда ёстиққа суяниб ўтириб олган эди:
- Болам, юзимни ювиб олай, деди у қисқа-қисқа нафас оларкан. Жаҳонгир зумда сув тайёрлади. Додаси унинг ёрдамида юз-қўлларини чайиб олди.
Сўнгра Жаҳонгирга:
- Ёнимга ўтир, деди энтикиб ва қўлини дуога очди, қани болам овмин. Олгину олдирмагин. Ота-онанг, қовму-қариндошлар сендан фақат роҳат кўришсин. Барчанинг корига бирдек ярайдиган бойвачча йигит бўлгин. Омад ҳамиша ортингдан қувсин. Аллоҳ доим бирингга минг, минггинга туман берсин. Дарстурхонинг доимо ёйиқ, ичи қут ва баракага тўла бўлсин. Фарзандларинг ҳудди ҳозир мени иззат қилганинг каби атрофингда парвона бўлишсин. Дода шундай деб қибла томонга юзланди:
- Ё Қодир Эгам! Шу дуоларимни ўзинг ижобат айла! Илоҳи овмин... Назрулла дода толиқиб қолди. Жаҳонгир уни ўрнига ётқизиб ўзи Ширгуруч пишдимикан?! дея хабар олиш учун ошхонага йўл олди. Назрулла дода шу куни шомга бориб узилди.
2021-йил, июнь
Эшикнинг ғийқиллаб очилиши Жаҳонгир аканинг уйқусини ўчирди. Аста юриб ошхонага чиқди. У ерда Ҳафиза ерга катта дастурхон тўшаганча бир дунё пишириқларни катта қоғоз қутиларга бўлиб-бўлиб жойлар эди.
👍22❤1
Сал нарида дасталанган нонлар, яшикларда эса сархил мевалар уйилиб турарди.
- Ҳафиза, нима ҳаракат?
Ҳафиза бошини кўтариб эрига қараб жилмайди:
- Ассалому алайкум, адаси, яхши ётиб турдингизми? у дастурхонга ишора қилди, буни қаранг, адаси. Мунисанинг тўйидан шунча нарса ортиб қолибди. Кеча Назруллангиз куни билан қариндошларникига шунақа қутиларда егуликлар тарқатди. Ҳеч камаяй демайди. Шунга бугун нонуштага қўни-қўшниларникига ҳам улашиб чиқсин дегандим. Ҳали икки музлаткич тўла гўшт маҳсулотлари ҳам навбатини кутиб турибди.
- Яхши ўйлабсан, хотин... Жаҳонгир ортиқ гапиролмади. Чунки... Қўл остида ўндан ортиқ йирик дўконлари бор бўлган номдор тадбиркор Жаҳонгир Асқаровнинг қулоқлари тагида бундан салкам йигирма йил аввалги дуо жаранг сочгандек бўлганди:
- Омад ҳамиша ортингдан қувсин. Аллоҳ доим бирингга минг, минггинга туман берсин. Дарстурхонинг доимо ёйиқ, ичи қут ва баракага тўла бўлсин. Фарзандларинг ҳудди ҳозир мени иззат қилганинг каби атрофингда парвона бўлишсин.
- Ё Қодир Эгам! Шу дуоларимни ўзинг ижобат айла! Илоҳи овмин...
Илоҳи овмииин... Ушбу ҳикояга қаҳрамон бўлган эр-хотинни шахсан танийман уларни жуда кўпчилик танийди, шунинг учун исмларини ўзгартирдим. Охиратлари обод бўлсин Назрулла ота ҳам ёдимдалар.
Ва...
Дода-буви, ота-оналарнинг фарзанд ҳаққига қилган дуолари албатта ортиғи билан ижобат бўлишининг ҳам гувоҳи бўлдим...
Нима ҳам дердим...
Бизга яхшилик, савоб ва олган, олишимиз мумкин бўлган гўзал дуолар ҳамроҳ бўлсин... Амииин...
Тамом...
Муаллиф: Хазонрезги.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20🔥4❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
     Хайрли тонг!
      21-Апрел
   Якшанба тонги
  муборак бу́лсин
     Азизларим!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

🕊🌺Аллоҳим ризқингизни баракали қилсин!
🕊🌺Оилангизга тинчлик, ҳотиржамлик, бахт-саодат берсин!
🕊🌺Яхши амаллар ва ҳайрли ишлар ҳамроҳингиз бўлсин!

🕊🌺Аллоҳ ҳаммамизга икки дунё бахт-саодатини берсин Илоҳим!

🕊🌺 Бугунги кунингиз мароқли ва ёқимли ўтсин.🤲


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Og’ir savollar

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5😁1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
KFS yosh kartoshka bilan🍗🥔

Kerakli masalliqlar:

Tovuq filesi - 400- 500 gr
Un - 200 gr
Sarimsoq piyoz pripravasi
paprika

Klyar uchun:
Tuxum-1 ta
Suv- 250 ml
Un- 250 gr
Tuz va paprika
O'simlik yog'i- qovurish uchun

Yosh kartoshka - 0,5 kg
Sariyoģ- 60 gr
Sarimsoq piyoz- 3-4 ta
Ukrop- 1 bog'
Tuz - tabga ko'ra
Suv- 100 ml

Tayyorlanishi:
Tovuq filesini parrak- parrak shakilda to'g'rab olamiz , tuz sepib aralashtirib qo'yamiz.
Klyar tayyorlimiz:
Tuxum, suv, tuz, paprika va un solib aralashtirib olamiz.

Unga ,paprika va sarimsoq piyoz pripravasi solib aralashtirib olamiz.
So'ng klyarga so'ng unga botirib olib,
Tovaga yog' solib aylantirib qovurib pishirib olamiz.

Boshqa tovaga kartoshkalarimizni solib suv va tuz solib dimlab pishirib olamiz.
So'ng suvi qolmagach , sariyoģ, maydalangan sarimsoq piyoz va mayda to'g'ralgan ukropni solib aylantirib qovurib olamiz.
Mazali kartoshkali kfs larimiz tayyor.

Yoqimli ishtaxa 😋
👍3
🧕 Muslimalar kundaligi
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 11- қисм  -Албатта биладилар ,- деди Элнора Жавлоннинг атай ғашига теккан каби бепарво,- аммангиз тугул поччангиз ҳам хабардорлар бу бўлажак воқеадан. Умуман олганда бизнинг бу ерларга келишимизга ҳам…
Қизлар бинони энсиз йўлакчадан айланиб ўта бошладилар.
   Бу сафар улар анчагина катта саҳнга чиқдилар. Даставвал кўзлари тушгани кенггина қилиб қурилган , тўрт томони очиқ шийпон бўлди . Шийпоннинг ўртасида думалоқ ойнаванд стол ва гир айлана тўқима стуллар қўйилган экан. Столга Салима опа бериб юборган егуликлар терилиб устига дастурҳон ёпиб қўйилибди. Шийпондан ўн метрлар нарида бош- ўнг томондан сув кириб , қарама - қарши тарафдан чиқиб кетувчи ўлчами ўн сотихча жойни эгаллаган кўл оёқ остида товланганча ястаниб ётарди.

   Кўлнинг бир четида Бердиёр ака ва Икром акалар сувга қармоқ ташлаганча суҳбатга берилгандилар.

  Осиёнинг кўзи дадасига тушиб юраги бир ҳапқирди :

   "Қандай баҳона бўлмасин дадамнинг ҳордиқ чиқаришга келганлари соз иш бўлди. Уларнинг кўнгиллари ёзилишини ўйласам  бирам қувонаман,- у шундай деб ўйлар экан , юрак-юрагидан севинган бўлди ,- дадажон , сизни шунчалик яхши кўраман- ки..."

   Эркаклар қизлар яқинлашганда уларнинг шарпаларини ҳис қилиб ўгирилишди .

  - Ассалому алайкум ,- бирин-сирин салом беришди қизлар ,- сизларга тушлик олиб келдик. Улар Бердиёр ака ва Икром акани шийпонга таклиф қилиб столни қайта тузадилар. Машинасини боғ этагида қолдириб даврага келиб қўшилган Жавлон дадасининг кўрсатмасига биноан янгигина тутилган катталиги билакдек келадиган ўнга яқин балиқларни бир четга олиб ўтиб қилтаноқларини тозалай бошлади.

  - "Ёрдам керак эмасми ?" деб сўрамоқчи эдим- у , бироқ бунга ҳожат йўққа ўхшайди - деди унга яқинлашган Осиё йигитнинг кўз илғамас чаққон ҳаракатларига маҳлиё бўлиб .
   - Ёрдам ҳамиша керак, - деди Жавлон ишида давом этар экан ,- ҳовли томонга ўтиб у ердаги хонага кирсанг сирли тоғора , сабзи тахта , лаган , тузни топасан . Хуллас балиқ қовуришга нима керак бўлса шуларни. Бу балиқларни шу ерда қовуриб оламиз. Уйга ҳам пишириб тайёрини олиб кетамиз. Шунда ҳиди димоққа ўрнашиб иштаҳани бўғмайди.

  - Ейишга талай овқат бор-ку , шунча балиқни пиширишга ҳожат борми ? Ким ейди бунча овқатни ? Ҳали уйингиздагиларга кабоб пиширамиз деб келгансиз .

  - Ҳавотир олма , ҳозир овқат ачийдиган вақт эмас. Бугун бўлмаса эртага ҳам ейилаверади.
  - Майли ўзингиз биласиз . 

  Осиё бино тарафга йўл олар экан Ҳанифа ва Элнора унга эргашди. Тез орада уччовлари Жавлонга қарашиб балиқларни пиширишини кузата бошладилар .

  - Мен тезда бу ердан кетишим керак ,- деди Элнора пишган балиқдан татиб кўрар экан , - бўлмаса бу кетишда кўп ўтмай юм- юмалоқ бўлиб семириб кетаман. Бу ернинг таомлари бирам мазали экан. Раҳмат сизга , Жавлон . Таомни ширин қилган ошпаз акамизнинг маҳоратига тасанно.  

  - Ош бўлсин , - деди ва ниҳоят чиройи очилган Жавлон,- истасангиз таомланиб бўлгач сизларни машинамда айлантириб келаман.

   - Бу таклифни жон деб қабул қиламиз - а , қизлар ?

   Элноранинг саволига Осиё очиқ чеҳра билан кулимсираб "Албатта" дея жавоб қайтарди.

   Жавлон синглиси ҳамда Осиё билан Элнорани машинасида икки соатга яқин айлантириб келди.

  - Ҳозир қиш , - деди у ортга қайтар экан , - агар ёзда келган бўлсангиз бундан ҳам сўлим жойларни кўрсатар эдим.

  - У ҳам насиб қилиб қолар ,- деди Осиё миннатдор оҳангда , - аслида бугунги саёҳатимиз ҳам жуда таассуротларга бой бўлди.

  - Агар истасангиз талаба дўстларингизни ана шу ҳовлимизда меҳмон қилардик. Истасалар балиқ тутишлари ҳам мумкин.

  - Вооой ?! Бу мумкинми ? - кўзлари чақнаб кетди Осиёнинг , - жуда зўр иш бўларди-да !?

  - Албатта мумкин . Қолаверса эртага бу ерлар қор билан бурканади , табиат бугунгиданда гўзаллашади, бироқ ҳавотир олманг ҳаво илиқ бўлади.
  - Сиз буни қаердан билаяпсиз ? - ҳайрон бўлди Элнора ,- ёки бу шунчаки тахминми ?

  Жавлон лаб жуфтлагунча Ҳанифа эпчиллик қилди
  - Акамга ишонаверинг. Улар табиатдаги аломатларга қараб тахмин қиладилар. Тахминлари эса аксар ҳолатда тўғри чиқади.

   Ҳанифа айтганча бор экан. Жавлоннинг тахмини тўғри чиқди . Меҳмонлар эрталаб уйқудан уйғонганларда теварак - атрофни қор ўз нафис кўрпаси билан бутунлай қоплаган эди.
👍28❤1😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги) БАҲОР ҚАЙТГУНЧА 11- қисм  -Албатта биладилар ,- деди Элнора Жавлоннинг атай ғашига теккан каби бепарво,- аммангиз тугул поччангиз ҳам хабардорлар бу бўлажак воқеадан. Умуман олганда бизнинг бу ерларга келишимизга ҳам…
   Қор босган тоғлар бошқача маҳобатли кўринар экан. Ҳамон гупиллаб ёғаётган қор эса гўёки ўз ташрифи билан кўнгилларига қувонч улашишда давом этарди.

  Соат тўққизларга яқин шаҳардан йўлга чиққан иккита машина Бердиёр аканинг дарвозаси ёнида тўхтади. Эшикни очган уй эгаси меҳмон талабаларни "Узр киролмаймиз" дейишларига қарамай ҳоли- жонларига қўймай ичкарига бошлади. Бу сафар эркаклар алоҳида , аёл -қизлар алоҳида уйда нонушта қилишга киришдилар.
   - Тушдан кейин биз ҳам борамиз ,- деди Бердиёр ака ёшларни кузатиб чиқар экан,- сиз баҳона биз ҳам бир ёшликни эслайлик. Аммо ҳавотир олманглар ,сизларга ҳалақит бермаймиз.

  - Йўғей ? - дейишди Анвар бошлиқ йигитлар ,- нега ҳалақит берар экансизлар ? Яхшиси ҳозир бирга кетайлик.

  Бердиёр ака кулимсиради :

   - Сизлар бораверинг , мен кампиримни чанада олиб бораман.
 
#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги  

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰18❤5👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАБИАТДА ҲЕЧ НАРСА ЎЗИ УЧУН ЯШАМАЙДИ:

— Ариқ ўз сувини ичмайди.
— Дарахтлар ўз мевасини емайди.
— Қуёш ўзи учун порламайди.
— Гуллар ўзи учун гулламайди.

Ҳатто инсонлар ҳам, «Мен ўзим учун яшайман» дейишса ҳам, барбир кимдир улар учун ҳаётларининг мазмуни ҳисобланади. Яратиқ борки, ўзи учун бўлмаган нарсаларни бошқаларга бериш билан бахтлидир. Гуллар кимларнингдир кўнглини шод айлайди. Сув эса кимларгадир ҳаёт беради...
   Сиз ҳам меҳр улашинг, табассум улашинг, ҳамдард бўлинг, дўст бўлинг... ва албатта берганарингиздан ортиғига эришасиз...

Шундай бўлингки,
атрофингиздагилар сизнинг борлигингизга шукроналар айтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
😭3👍1
Ўзгача ёхуд асл муҳаббат 5-қисм | Сабрием | @SakiynaOfficial
Sakiyna
#Сабрием

Ўзгача ёхуд асл муҳаббат қиссаси 5-қисм

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1
Forwarded from Asmo's blog
🪻❤️
👍6❤4