🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
   Қор босган тоғлар бошқача маҳобатли кўринар экан. Ҳамон гупиллаб ёғаётган қор эса гўёки ўз ташрифи билан кўнгилларига қувонч улашишда давом этарди.   Соат тўққизларга яқин шаҳардан йўлга чиққан иккита машина Бердиёр аканинг дарвозаси ёнида тўхтади. Эшикни…
12- қисм

    Йигитлар "Ўўўўў!" дея қарсак чалиб юборишди.

  - Амаки, менинг маликаи Турандотимга ҳам чана топиладими ? - машинада ўтирган Марғубага ишора қилди Анвар , - сизни опоқимларни чанада учирганингизга кўзи тушса борми , ана унда кўрасиз томошани!

  - Ҳавотир олмай кетавер ,- қўли билан ишора қилди Бердиёр ака ,- қанча чана десанг шунча топилади . Таги мўл.

   Машиналар йўлга тушди. Осиё билан Элнорани бу сафар ҳам Жавлоннинг ўзи машинасида олиб кетди. Қизлар бугун ҳам Ҳанифани йўқ дейишига қарамай ўзларига ҳамроҳ қилиб олдилар :
  - Қани юр , сингилжон ,- деди Осиё Ҳанифани ҳоли-жонига қўймай,- биз шу билан яна қачон келамиз ? Юрақол. Ора- сингил бўлиб бир яйрайлик.
   Умид кўзига Жавлон ўзига бино қўйган ва такаббур йигитга ўхшаб кўринганди.
   Анварнинг машинасидан Марғубадан ташқари Рустам ва Ҳосият жой олган эдилар.
    Бу машинада Умид ва Асилбекнинг ўзлари ёлғиз бўлганлари учун Асилбек дўстидаги ўзгаришни дарров сезди :

   - Осиёни ёнида тоғаваччасини кўриб рангин шунча бўзариб кетса , бегоналар билан кўрганда нима қилар экансан ?! Яхшиямки бу йигит унинг қариндоши ?
  - Қариндошда юрак бўлмайдими ? Ўзини тутишини қара? Худдики бу тоғларни битта ўзи елкасида тутиб тургандай димоғидан эшакқурт ёғилиб ётибди-ю ?!

  - Ҳаааайт ?! - чўзиб ҳуштак чалиб юборди Асилбек , - кўрдингми , ўзингни ўзинг фош қилиб қўйдинг ? Сен аниқ Осиёни рашк қиляпсан ? Ана энди бемалол тан олавер "Шу қиз юрагимдан урди" деб !

  - Юрагимдан урса сенга нима ? Бу бирор нарсани ҳал қилиб берармиди ?

   - Нега ҳал қилмасин , ўртоқ ? - Асилбек машинага янада ястаниб ўтириб олди ,- ҳеч бўлмаса уйингдагиларга "Умидни битта бошини иккита қилиб қўйинглар, яхши кўрган қизи қўлдан чиқиб кетмасин бу юришда?" дея шипшитиб қўйишга ярарман?



  - Менга қара , - деди Умид машина тезлигини камайтирар экан ,- тағин ҳаммани ичида мен ва Осиё ҳақида гапириб ҳиринг, ҳиринг қилавермагин. Сени биламан-да ! Мен- ку майли , бироқ қизни обрўсини тўкма. Тушундинг-а?

  - Сени қандайлигингни тўрт йилдан буён билмай ўлибман-ми, дўстим ? - Умид "Асилбекнинг кўнглига озор бериб қўймадиммикан ?" дея уни тинчлантиришга тушди ,- борингга шукр. Сендек дўст ҳаммада ҳам учрайвермайди. Бу борада менинг омадим келган деб бемалол фаҳрлана олсам бўлади.

  - Бўлди , бўлди . Бунақа мақташингда талтайиб кетмасимдан мақтовингни тўхтата қол,- Асилбек шундай деб машинадан тушар экан ичкарига ишора қилди ,- қани кўрайлик-чи , бизни қандай саргузаштлар кутаётган экан ?

   Осиё ва Элнора ички ҳовлига қадам босар экан , кечагидан бутунлай бошқача манзарага дуч келиб ҳайратга тушдилар . Бугун боғ ва кўл ўзгача , айтиш мумкин бўлса керагидан ҳам ортиқроқ чирой касб этган эди.
  - Ўҳ- ҳўў! - биринчи бўлиб ўз ҳайратини Асилбек изҳор қилишга киришганди,- бизни бу ерга таклиф қилганингизда бу қадар чиройли манзарага дуч келаман деб ўйламаган эдим. Нима ҳам дейман, Боғи Эрамнинг нақд ўзи-я ? Қишда- ки шунақа гўзал бўлса , баҳорда қанақа экан?!


 /24

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44❤11🥰1
Ertalabgacha reaksiyala bilan chiroyli qip qoʻyarsila ❤️😍🥰
❤65👍8🥰6🤝4😁1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ❤️

Янги тонг, янги кун хайрли бўлсин.Юзингиздан кулгу хеч қачон сизни тарк этмасин.
Хамиша Аллохимнинг Панохида Бўлинг!

Душанба кунингиз хайрли ва файзли бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
🍃Бир подшоҳ бўлган экан. Бир куни вазирларини чақириб:
— Менга шундай бир жумла топиб берингларки, йиғлаб турганимда кулдирсин; кулиб турганимда йиғлатсин, — дебди.

Вазирлар нима қилишларини ўйлаб, роса бош қотиришибди ва бир чекка қишлоқдаги донишманднинг дарагини эшитиб, олдига боришибди. Донишманд вазирларни эшитиб бўлиб, қоғозга қуйидаги жумлаларни ёзиб берибди:


"БУ КУНЛAР ҲAМ ЎТИБ КЕТAР!"

P.S.: Дарҳақиқат, азизлар, вақт дегани ҳеч кимни аямасдан ўтиб бормоқда. Бу кунларнинг қадрига етайлик!

© Rumiy Aforizmlari

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Синглингизни йўқланг...

Ўчмас дилда, юракда доғдир,
Ҳаёт оғир, гохо яккалар,
Сизни кўрса, яшнаган боғдир,
Синглингизни йўқланг Акалар.

Унсин дейсиз, пойингизда гул,
Ана сизга хажу маккалар,
Соғинчлардан вайрона кўнгил,
Синглингизни, йўқланг Акалар.

Пойлаб келар йўлларингиз,
Ювилади ёшга чаккалар,
Унутманг хеч жигарларингиз.
Синглингизни, йўқланг Акалар.

Ишда балким, уйдадир ёри
Рўзғорига қилинг бозорди
Тугаб битсин, дилда озори,
Синглингизни йўқланг Акалар.

Ўтмоқда кун, ғанимат ойлар,
Хар лахзаси, соғинчни жойлар,
Келарми? Деб, йўлингиз пойлар,
Синглингизни, йўқланг Акалар.

Дунёлари, кўзга тор бўлган,
Бир кўргани дойим бор бўлган
Ўтингани дилда ор бўлган
Синглингизни йўқланг Акалар.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰2
Uyda kiyishga tiktirish uchun chiroyli fasonlar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАСТАПАТИЯ ВА ОНКОЛОГИЯГА ФОЙДАЛИ ЧОЙ

ЛАЙК БОСИБ ЯҚИНЛАРГА УЛАШИНГ✅

РЕТЦЕПТ 500 грамм қайноқ сув 2 қошиқ хелба 0.5 қошиқ куркума 2 қошиқ свития ўти 30 дақиқа дам ейди ва бемалол 250 граммдан икки махал ичасиз 500 граммгача 1 ой резултати супер бўлади Инша Аллох
Эмизикли аёлларни сути кўпаяди ва эркакларда эркаклиги кўтарилади болаларда иммунитет ошади 2 ёшдан мумкин✅👆

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☁️ Ассалому алайкум! Сешанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Бугунги кун хаммамиз учун омадли барокатли келсин


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЯНГИ КУН

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар:
Ҳар тонг отганда Бугунги кун нидо қилади:
- Мен янги кунман, қилган амалларингизга гувоҳ бўламан. Мени ғанимат билинг. Огоҳ бўлинг, мен қиёмат кунигача қайтмайман!

Азизларим, бугунингизга икки дунё саодатига элтувчи солиҳ амаллар битилсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
#Жаҳон адабиёти

ЯРАТГАННИНГ ЕРДАГИ ФАРИШТАСИ.

Ишдан қайтаётгандим. Бир пайт кўча четида турганча қўлидаги флейтасини сотишга уринаётган бир болакайга кўзим тушди.
У ўтган кетганларга ялинганча, буюмини ҳарид қилишларини сўрар, аммо шошқалоқ одамлар унга эътибор ҳам бермасдилар. Болакай йиғларди... Раҳмим келиб, унга бироз пул тутқаздим. Аммо у кескин рад этди.
– Йўқ, хола, мен гадой эмасман. Мана шу... флейтамни сотиб олинг, менга пул жуда зарур, илтимос.
Менга флейтанинг кераги йўқ эди. Буни унга тушунтирдим ва пулни олаверишини айтдим. Болакай барибир кўнмади.
– Ололмайман, уйимдагиларга ҳалол пул беришни истайман. Бисотимда шугина флейтам бор...
Уйга келдим. Эримга бу нохуш воқеани гапириб бердим.
– Худонинг ўзи унга кўмак берсин, – қўшиб қўйдим гапимнинг сўнгида.
Бир четда ўғлим гапларимни эшитиб турган экан. У югуриб ҳузуримга келди ва сўроққа тутди:
– Ойижон, Худо қаерда? У одамларга қандай ёрдам бериши мумкин? Менинг уй вазифаларимни тайёрлашга ҳам кўмаклашармикин?
– Худо Кўкда яшайди, ўғлим. У тепадан туриб одамларни кузатади ва муҳтож кимсаларга ёрдам қўлини чўзади. Унинг қудрати чексиз. Аммо сенинг уй вазифангга ёрдам беролмайди. Чунки бу сенинг юмушинг, тушундингми, болагинам?
– Одамларга тепадан туриб қандай ёрдам беради унда? Ерга тушиб қарашса бўлмайдими?
– Худо бирорта бандаси орқали ўша ғариб инсонга кўмак кўрсатади-да. Худодан ёрдам сўрасак, кимдир ёки нимадир орқали ўша сўраган нарсамиз, албатта етиб келади.
– Унда нега анави болага Худо ёрдамчи юбормади? Балки Худо сизни ёрдамчи қилмоқчидир...
Бу гапни эшитиб қизариб кетдим. Туни билан ухлолмадим. Эртага албатта ўша флейтани сотиб олишга қарор қилдим. Бугун бермоқчи бўлган пулимга салгина қўшсам бўлди-ку, флейтани оламан.
Тонг отиши билан ишга тезроқ отландим. Кўчага чиқиб ўша болакай турган жойга ҳаллослаб етиб келдим. Аммо... у йўқ эди. Кунлар кунларга уланди, аммо ишга кетишимда ҳам, қайтишимда ҳам уни кўрмасдим. Балки Худо унга бошқа бир инсон орқали кўмак юборгандир... Бу фикр менга анча тасалли берди. Бироқ... нега бундай шарафли ишни мен вақтида бажаролмадим: нега савобни бой бердим? Одамзод доим буюк ишлар хаёлида юради. Гўёки бир болакайга ёрдам қўлини чўзиш оддий, хашаки ишдек кўриниб, эътиборга олмайди...
Орадан вақт ўтди. Бу ҳақида унутиб ҳам юбордим. Яна ўз дунёмга шўнғиб кетдим. Аммо ўғлимнинг қалбида ўша сўзлар бир умрга муҳрланиб қолган: “Яратган бандаси орқали кўмак юборади...” У камбағал дўстларига ўз ўйинчоқларидан улашишни канда қилмайди. Мен эса бундан баъзан ранжийман.
– Ҳамма ўйинчоқларингни бериб юборсанг, ўзингга нима қолади, – деб койиб тураман.
Ўғлим эса:
– Худо менинг дилимга солди, анави ўйинчоғи йўқ болага берсанг, мен сенга ундан-да кўп бераман, дегандек бўлди, – дейди жилмайиб.
Мен эса шу заҳоти жаҳлдан тушиб, боламни қучиб оламан.
– Худо менга ёрдам беришингиз учун сизни – Онамни яратган экан, буни билиб олдим, – дейди у ҳам бўйнимдан қучоқлаб.
Бағримга Яратганнинг митти фариштасини босиб ўтирганимдан жуда бахтли эдим...

Анжу Котвани
Нодирабегим таржимаси

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍21
Овсинимга душманлик қилдим...”

"Кишининг тақдири- феълидандир”, деган гапни чуқурроқ мушоҳада қилсам, ўзимдан уялиб кетаман. Тақдиримда юз берган воқеаларни таҳлил қиларканман, наҳотки менга шунчалик разил феъл-атвор битилган экан, деган ўйдан Ғаш тортаман. Болалигимни жуда яхши эслайман. Мулойимгина қизалоқ эдим. Ота-онам бирор нарса олиб беришса, аввалини боғчадаги, кўчамиздаги ўртоқларимга тарқатиб, улардан ортганини ўзим ердим ёки ўйнардим. Мактабга борганимда ҳам атрофимда дўстларим, ўртоқларим кўп эди. Аълочи ўқувчи бўлганим учун ўқитувчиларим ҳам, синфдошларим ҳам яхши кўришарди. Айрим яхши ўқийдиган ўқувчи қизларга ўхшаб, паст ўзлаштирадиган синфдошларимга лаб буриб, “осмон”дан қарамасдим. Мен шунчалик самимий, шунчалик оқкўнгил қиз эдим-ки, мен учун ҳамма — хоҳ у камбағал бўлсин, хоҳ у бой, хоҳ аълочи, хоҳ паст баҳода ўқийдиган, хоҳ чиройли, хоҳ хунук бўлсин, ИНСОН эди. Ана шу руҳда тарбияланиб, ана шу руҳда улғайдим. Шундай беғубор ва самимий феълим сабабми, гарчи олий маълумотли, обрў-нуфузли хонадоннинг арзандаси бўлсам-да, маҳалламизнинг оддий оилаларидан бирига келин бўлиб тушдим. Турмуш ўртоғим билан синфдош бўлганмиз. Менга уйланганидан кейин омад қуёши кулиб боқиб, эрим ҳам олий ўқув юрти талабаси бўлди. Мен мактабда дарс бера бошладим. Бировдан кўп, бировдан кам яшай бошладик. Иш жойимда ҳам кунба кун обрўйим кўтарилиб борди. Ҳатто иш бошлаганимнинг учинчи йили мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари этиб тайинландим. Карьерам, моддий аҳволимдан қониқардиму, аммо оилавий ҳолатимдан, тўғрироғи турмуш қурганимга уч йил тўлаётган бўлса-да, ҳануз фарзанд кўролмаётганимдан ўкинардим.
Ота-онам, қавм-қариндош, дўсту танишлар билан юзма-юз келиб қоладиган бўлсам, ҳозир яна ўша саволга рўпара келаман, “янгилик борми?” деган сўров юрагимга наштар бўлиб ботади, деган ҳадикда юрак ҳовучлаб турардим. Турмушимизнинг тўртинчи йили эрим ўқишни тамомлади. Бу орада бир неча марта даволандик. Шифокорлар менда яллиғланиш асоратлари борлигини таъкидлашди. Айб мендалигини билиб, эрим ҳам, оила аъзолари ҳам терс муносабатда бўла бошлашди. Бир пайтлари бошимдан сув ўгириб ичишга тайёр турган қайнонамнинг, мени бошига кўтариб юришга ваъда берган эримнинг камситишлари, руҳий зарбалар бора-бора мени асл феълимдан тамоман узоқлаштираверди. Ҳар кунимни, “эрим мен билан ажрашади, онаси унга бошқасини олиб беради”, деган хавотир билан кутиб, шу ҳадикда кузатардим. Тирноқ кутиб тунларни тонгларга улаб, ёстиғимни кўз ёшларим билан ювиб чиқадиган кунларимнинг бирида қайнимга келин туширишди. Тўйда елиб-югуриб хизмат қилдим. Аммо гарчи очиқчасига айтишмаса-да, имо-ишоралар, ҳатти-ҳаракатлари билан тўй одатларига ирим қилиб мени қувгандек, яқинлаштиришмади. Ҳатто қирқ кунгача гўшангали уйга ҳам йўлатишмади. Юрагим зардобга тўлар, кўзларим тўлиб-тиқилиб йиғлагим келса ҳам, кўз ёшимни сиртга чиқармайдиган бўлдим.
Овсинимнинг ҳомиладорлиги маълум бўлгач, қайнонамнинг зулми яна ошди. Бозор-дўкондан тансиқ егуликлар олиб келади-ю, атайлаб менга кўрсатганча келинига беради. Овсинимнинг қўлини совуқ сувга урдирмай, асраб-авайлаб, эрта тонгдан қош қорайгунча мени хўрлаб ишлатади. Бу орада олти-етти соат мактабда рўшнолик кўраман.  Овсинимни шундай ёмон кўриб кетдим-ки, туну кун ҳомиласи нобуд бўлишини истаб Худога ёлворардим. Ҳа-ҳа, мен шундай разил аёлга айлангандим. Ўша кезларни хотирласам, ўзимдан нафратланиб кетаман.
👍23
🧕 Muslimalar kundaligi
Овсинимга душманлик қилдим...” "Кишининг тақдири- феълидандир”, деган гапни чуқурроқ мушоҳада қилсам, ўзимдан уялиб кетаман. Тақдиримда юз берган воқеаларни таҳлил қиларканман, наҳотки менга шунчалик разил феъл-атвор битилган экан, деган ўйдан Ғаш тортаман.…
Бир куни ишдан қайтаётсам, маҳалламиз қишлоқ врачлик пунктида ишлайдиган гинеколог дўхтир тўхтатди: “Мана буни овсинингизга бериб қўйсангиз, илтимос.   Ўзим бериб қўярдиму, аммо ҳозир жуда шошиляпман, болаларимни боғчадан олишим керак эди, - деб қолди. Қўлидан олсам, овсинимнинг бетоблиги, зудлик билан касалхонада даволаниши кераклиги ҳақидаги шифокор хулосаси экан. Қувончим ичимга сиғмай кетди. Уйга бориб, шифокор қоғозини яшириб қўйдим. Ҳалиги дўхтир, “овсинингизнинг хасталиги жиддий, албатта даволаниши керак”, деганди. Ўзимча аввалига яшириб қўяман, кейин бирор жойдан эшитишса, эсимдан чиқибди, деб бермоқчи эдим. Орадан бир ҳафта вақт ўтди, ҳеч ким дўхтирнинг тавсиясини сўрамади-ю, лекин овсинимнинг аҳволи оғирлашиб борди. Йигирма кунларда кейин овсинимни касалхонага ётқизишди. Шифокорлар ҳомила она қорнида нобуд  бўлиб, ҳатто чирий бошлаганини, энди айрим аъзоларини ҳам қўшиб олиб ташлабгина аёл ҳаётини сақлаб қолиш мумкинлигини айтишибди…
Орадан беш йил вақт ўтди. Ҳозир мени уч яшар ўғилчам, олти ойлик қизалоғим бор. Қайнонам бошқа фарзанд кўролмаслиги сабабли овсиним билан қайнимни ажратиб юборди. Болаларимга, менга эрим ҳам, қайнона-қайнотам ҳам меҳрибон, парвона. Бироқ, мен КЎНГЛИМ билан, виждоним билан ёлғиз қолишга қўрқаман. Бу разиллигим, диёнатсизлигим жавобини фарзандларим бермасайди, деб қўрқиб яшайман. Бу қилмишимга бировни айбдор қилгим йўқ, аммо ўшанда қайнонам, эрим мени хўрламаганида, сабр билан Худонинг синовига елка тутганимни тушуниб, менга таскин берганларида балки, шу тубанликка бормасмидим. Овсинимни бунчалик ёмон кўриб, унга душманлик қилмасмидим…
Сабримнинг мукофотига эришдиму энди собиқ овсинимга қилган ёмонлигим жазосини кутиб яшаяпман...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22
Фарзандим деб...
(Ота-оналар номидан ёзилди)

Аллоҳ берган неъматларнинг энг олийси ,
Қоқилмасин ҳаёт ичра, биз дуода ,
Бу кун нафас оларимиз ҳам – боиси ,
Фарзандим деб яшаймизда бу дунёда.

Болам есин, кўнгил тўйиб бурда нондан
Авайлаймиз жонларини ҳар томондан ,
Сўранг майли, бир яхшию бир ёмондан
Фарзандим деб яшаймизда бу дунёда.

Қанот қоқар эртанги кун қора кўзлар,
Бугун ота-оналардан кўмак излар ,
Қалқон бўлиб, қўл берганча энди бизлар
Фарзандим деб яшаймизда бу дунёда.

Кексайганда суянчимиз, асо бўлсин
Давримизда кулиб, қадди расо бўлсин ,
Бизлар эмас, улар биздан ризо бўлсин ,
Фарзандим деб яшаймизда бу дунёда.

Зиммамизда болаларнинг ҳар юмуши,
Бундай бахтни бурч айлаган фалак иши,
Учқур бўлсин бошларида толе қуши ,
Фарзандим деб яшаймизда бу дунёда.

Боболардан садо келар авлодим деб ,
Таълим олар етук бўлсин саводим деб ,
Бу сўзларни тинглаб, билинг жавобим деб ,
Фарзандим деб яшаймизда бу дунёда.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар куни шу талбияни ўзим айтиб юраман ва мана 2 мартта кклиш насб килди🥰🥰🥰🥰🥰

Лабайк Аллахума лабайак
Лабайка ла шарика лака
лабайк

Иннал хамда, уал ниимата
лака уал мулк, ла шарика лак

Лаббай Сенга Аллоҳим, лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқ, Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқдир!»

СУБХАНАЛЛАХИ ВА БИХАМДИХИ СУБХАНАЛЛАХИЛЬ АЗЫМ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍32❤3🔥2🥰1😁1😢1🙊1
''ЖУФТИ ХАЛОЛ''. © Гулбаҳор РАХМАТУЛЛАЕВА ( Хазонрезги )
Фахриддин Шамсематов
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
Ўзгача ёхуд асл муҳаббат 6-якуний қисм | Сабрием @SakiynaOfficial
Sakiyna
Yakuniy qism

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🔥2
🧕 Muslimalar kundaligi
12- қисм     Йигитлар "Ўўўўў!" дея қарсак чалиб юборишди.   - Амаки, менинг маликаи Турандотимга ҳам чана топиладими ? - машинада ўтирган Марғубага ишора қилди Анвар , - сизни опоқимларни чанада учирганингизга кўзи тушса борми , ана унда кўрасиз томошани!…
Йигит ва қизларнинг кайфиятлари бир зумда кўтарилиб кетди. Улар атрофни айланиб чиқишгач , Анвар ва Рустамда балиқ овига рағбат туғилди. Улар Жавлондан "Кўлдан балиқ овласак мумкинми ?" - деб сўрашганда , мезбоннинг жавоби "Сизларни айнан шунинг учун таклиф қилганмиз" деган сўзлар бўлди. Жавлон уларга тез орада балиқ овлаш учун керакли анжомларни ҳозирлаб берди . 

  Умид ваъдага вафо қилган тарзда Асилбекни ёнига олганча кабоб тайёрлашга киришди. Қизлар эса бир бўлиб хона ичкарисида чиройли дастурхон тузай бошладилар. Оромгоҳда иккита хона қурилган бўлиб биринчиси катта ва кенг қилиб меҳмон кутишга қулай қилиб қурилган , иккинчи ўртамиёнасида эса дам олиб , ҳордиқ чиқариш учун чиройли шароит қилиб қўйилган экан.

   - Бу ер иссиққина экан ,- жилмайди Ҳосият юзларига қизиллик югурганча ,- мен совуққа йўқроқман. Бунақа ҳавода тоғда қандай юраман деб ҳавотирда эдим , энди кўнглим жойига тушди.
       Қизлар дастурхонни тахт қилиб ҳовлига чиқишгач , у ерда бешта чана турганини кўриб ҳайрон бўлишди .

  - Ҳайрон бўлманг ?! - кулимсиради Ҳанифа уларга қараб ,- боя дадам хазиллашдилар. Чаналар эса шу ер- омборда бор эди. Акам бир зумда уларни тайёр қилдилар. Тушлик қилиб олсангиз сизларни чана учса бўладиган зўр жойга олиб борамиз.

   - Бизларни чанада учирадиган шаҳзодаларимиз балиқ овлашга ўтириб олишди- ку , энди уларни ўрниларидан турғизиб бўлармикан? - эри тарафга аразлаганнамо кўз ташлади Марғуба

   - Ҳавотир олманг , - қўл силкиди Ҳанифа ,- акам борларку , чаналарни бир - бирига арқон билан улаб бир ўзлари ҳам барчангизни учириб ташлайдилар . Улар бунақа ишга роса усталар.

  - Унда яхши,- деди кўтаринки кайфиятда Элнора ,- тезроқ тушлик қилиб олсак , "чана базм"га ташриф буюрардик-а ? Мен шошиб кетяпман,- у шундай деб йигитлар тарафга ўгирилиб баланд овозда чақирди ,- Умид акааа? Кабоб пишдими ?
  
   Чанада учиш таклифига Жавлон , Умид ва Асилбек қаршилик қилишмади. Ярим челакдан ошиқ балиқ тутган Анвар ва Рустамлар эса овга қизиқиб кетганларидан хатто тушликка ҳам келишмади. Уларнинг тушлигини битта патнисга жойлаб ёнларига қўйиб келишди .

  - Майли ,- деди Ҳосият ийманиб жилмайганча , - Рустам ака ҳам кейинги пайтларда анча толиқиб қолгандилар. Шериклари билан бир кўнгилларини ёзақолсинлар. Уларга ҳалақит бермай қўяқоламиз.

   Ҳанифа айтган чана учадиган жой огомгоҳнинг ташқарисини айланиб ўтгандан кейинги катта қия ялангликда экан.

   У ерга боргач қизлар ортиқча тихирлик қилмай чаналарга жойлашиб олдилар. Биринчи бўлиб қандай учиш кераклигини Ҳанифа кўрсатиб берди. Ташқаридан осон кўринган бу юмуш меҳмон қизларнинг ўзига оғирлик қилгач , Жавлон чаналарни бир- бирига боғлаб уларни тортиб учира бошлади. Жавлон бир айланиб келгач , Умид "Навбат менга" деганча чаналар жиловини қўлига олди. Бироқ Умид озгина юргандан сўнг бу иш алоҳида чапдастликни талаб қилишини тушуниб қолди. Уларни кузатиб турган Асилбек дарровда дўстига ёрдамга шошилди. 

   Улар қизларни бир давра айлантириб қайтишганда Жавлон жойида йўқ эди.

   - Вуууй , - Марғубанинг овозидаги қувончли ҳитобни эшитган йигит- қизлар у боқиб турган тарафга қараб ажойиб манзарага гувоҳ бўлдилар .

   Жавлон қордек оппоқ отга миниб, яна бир шундай оппоқ отни жиловидан тутганча булар тарафга савлат тўкиб келарди .

  - Ким биринчи айланиб келади ? - деди у қизлар тарафга яқинлашгач отдан сакраб тушди ,- талабгорлар борми ?

  - Йўўўқ ...

   Марғуба билан Ҳосият биринчилардан бўлиб ортга тисланишди.

   - Мен ҳам қўрқаман,- қизларнинг ортидан Осиё ўзини четга олди

   - Мен эса бажонидил сиз билан сайр қиламан ,- Элнора довюраклик билан Жавлон томонга қадам қўйди ,- ўйлайман-ки отингиз юввош.

  - Элнора опа , тўғри қилдингиз ,- деди Ҳанифа шодонлик билан ,- бизнинг Помир ҳақиқатда жуда юввош от . Шу билан бирга ғурурли ҳам.

   - Лақаби Помирми бу отнинг ? Жуда чиройли экан ,-шундай дея туриб Элнора отга яқинлашганча унинг елкасини авайлаб силади.

   - Буниси эса Эверест. Номига мос бу ҳам. У жуда шижоатли.
👍38