This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хар куни шу талбияни ўзим айтиб юраман ва мана 2 мартта кклиш насб килди🥰🥰🥰🥰🥰
Лабайк Аллахума лабайак
Лабайка ла шарика лака
лабайк
Иннал хамда, уал ниимата
лака уал мулк, ла шарика лак
Лаббай Сенга Аллоҳим, лаббай! Сенга лаббай! Сенинг шеригинг йўқ, Сенга лаббай! Албатта, ҳамд ҳам, неъмат ҳам, мулк ҳам Сеникидир! Сенинг шеригинг йўқдир!»
СУБХАНАЛЛАХИ ВА БИХАМДИХИ СУБХАНАЛЛАХИЛЬ АЗЫМ
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍32❤3🔥2🥰1😁1😢1🙊1
🧕 Muslimalar kundaligi
12- қисм Йигитлар "Ўўўўў!" дея қарсак чалиб юборишди. - Амаки, менинг маликаи Турандотимга ҳам чана топиладими ? - машинада ўтирган Марғубага ишора қилди Анвар , - сизни опоқимларни чанада учирганингизга кўзи тушса борми , ана унда кўрасиз томошани!…
Йигит ва қизларнинг кайфиятлари бир зумда кўтарилиб кетди. Улар атрофни айланиб чиқишгач , Анвар ва Рустамда балиқ овига рағбат туғилди. Улар Жавлондан "Кўлдан балиқ овласак мумкинми ?" - деб сўрашганда , мезбоннинг жавоби "Сизларни айнан шунинг учун таклиф қилганмиз" деган сўзлар бўлди. Жавлон уларга тез орада балиқ овлаш учун керакли анжомларни ҳозирлаб берди .
Умид ваъдага вафо қилган тарзда Асилбекни ёнига олганча кабоб тайёрлашга киришди. Қизлар эса бир бўлиб хона ичкарисида чиройли дастурхон тузай бошладилар. Оромгоҳда иккита хона қурилган бўлиб биринчиси катта ва кенг қилиб меҳмон кутишга қулай қилиб қурилган , иккинчи ўртамиёнасида эса дам олиб , ҳордиқ чиқариш учун чиройли шароит қилиб қўйилган экан.
- Бу ер иссиққина экан ,- жилмайди Ҳосият юзларига қизиллик югурганча ,- мен совуққа йўқроқман. Бунақа ҳавода тоғда қандай юраман деб ҳавотирда эдим , энди кўнглим жойига тушди.
Қизлар дастурхонни тахт қилиб ҳовлига чиқишгач , у ерда бешта чана турганини кўриб ҳайрон бўлишди .
- Ҳайрон бўлманг ?! - кулимсиради Ҳанифа уларга қараб ,- боя дадам хазиллашдилар. Чаналар эса шу ер- омборда бор эди. Акам бир зумда уларни тайёр қилдилар. Тушлик қилиб олсангиз сизларни чана учса бўладиган зўр жойга олиб борамиз.
- Бизларни чанада учирадиган шаҳзодаларимиз балиқ овлашга ўтириб олишди- ку , энди уларни ўрниларидан турғизиб бўлармикан? - эри тарафга аразлаганнамо кўз ташлади Марғуба
- Ҳавотир олманг , - қўл силкиди Ҳанифа ,- акам борларку , чаналарни бир - бирига арқон билан улаб бир ўзлари ҳам барчангизни учириб ташлайдилар . Улар бунақа ишга роса усталар.
- Унда яхши,- деди кўтаринки кайфиятда Элнора ,- тезроқ тушлик қилиб олсак , "чана базм"га ташриф буюрардик-а ? Мен шошиб кетяпман,- у шундай деб йигитлар тарафга ўгирилиб баланд овозда чақирди ,- Умид акааа? Кабоб пишдими ?
Чанада учиш таклифига Жавлон , Умид ва Асилбек қаршилик қилишмади. Ярим челакдан ошиқ балиқ тутган Анвар ва Рустамлар эса овга қизиқиб кетганларидан хатто тушликка ҳам келишмади. Уларнинг тушлигини битта патнисга жойлаб ёнларига қўйиб келишди .
- Майли ,- деди Ҳосият ийманиб жилмайганча , - Рустам ака ҳам кейинги пайтларда анча толиқиб қолгандилар. Шериклари билан бир кўнгилларини ёзақолсинлар. Уларга ҳалақит бермай қўяқоламиз.
Ҳанифа айтган чана учадиган жой огомгоҳнинг ташқарисини айланиб ўтгандан кейинги катта қия ялангликда экан.
У ерга боргач қизлар ортиқча тихирлик қилмай чаналарга жойлашиб олдилар. Биринчи бўлиб қандай учиш кераклигини Ҳанифа кўрсатиб берди. Ташқаридан осон кўринган бу юмуш меҳмон қизларнинг ўзига оғирлик қилгач , Жавлон чаналарни бир- бирига боғлаб уларни тортиб учира бошлади. Жавлон бир айланиб келгач , Умид "Навбат менга" деганча чаналар жиловини қўлига олди. Бироқ Умид озгина юргандан сўнг бу иш алоҳида чапдастликни талаб қилишини тушуниб қолди. Уларни кузатиб турган Асилбек дарровда дўстига ёрдамга шошилди.
Улар қизларни бир давра айлантириб қайтишганда Жавлон жойида йўқ эди.
- Вуууй , - Марғубанинг овозидаги қувончли ҳитобни эшитган йигит- қизлар у боқиб турган тарафга қараб ажойиб манзарага гувоҳ бўлдилар .
Жавлон қордек оппоқ отга миниб, яна бир шундай оппоқ отни жиловидан тутганча булар тарафга савлат тўкиб келарди .
- Ким биринчи айланиб келади ? - деди у қизлар тарафга яқинлашгач отдан сакраб тушди ,- талабгорлар борми ?
- Йўўўқ ...
Марғуба билан Ҳосият биринчилардан бўлиб ортга тисланишди.
- Мен ҳам қўрқаман,- қизларнинг ортидан Осиё ўзини четга олди
- Мен эса бажонидил сиз билан сайр қиламан ,- Элнора довюраклик билан Жавлон томонга қадам қўйди ,- ўйлайман-ки отингиз юввош.
- Элнора опа , тўғри қилдингиз ,- деди Ҳанифа шодонлик билан ,- бизнинг Помир ҳақиқатда жуда юввош от . Шу билан бирга ғурурли ҳам.
- Лақаби Помирми бу отнинг ? Жуда чиройли экан ,-шундай дея туриб Элнора отга яқинлашганча унинг елкасини авайлаб силади.
- Буниси эса Эверест. Номига мос бу ҳам. У жуда шижоатли.

👍38
Жавлон Элнорани Помирга ўтиришига ёрдамлашиб , отнинг жиловидан тутганча аста йўрттириб кета бошлади.
- Олифта ,- деди уларнинг ортидан бир четда кузатиб қолган Умид жаҳл билан шивирлаганча четга тупурди ,- бунча ўзини кўрсатади бу ?
- Секин ,- деди Асилбек унга ,- қизлар эшитиб қолмасин. Кўрмаяпсанми бу тоғ бургути ҳам Осиёга ошиқ бўлиб қолганга ўхшайди . Қизга қараганда кўзларидан олов отилиб кетяпти. Так што , ўртоқ , бу ёғига адолатли жанг! Ғолиб чиққанга мукофот- Осиёхон!
- Жангмиш ,- Умиднинг юзлари қизариб кетганди ,- ўт-ей , анави ёққа ?!
- Вей , мен нима қилдим ? - ясама хафа бўлди Асилбек,- сенга ҳақиқатни айтиб айбдор бўлдимми ? Аммо хафа бўлма, Осиё у билан кетмади-ку ? Юр қизларни чанада яна бир бор учириб келамиз .
Умид ва Асилбек қизларни яна бир бор чанада учириб келишганда Жавлон уларни йўлини тикка тўсди :
- Осиё , кўрдинг- ку Помир жуда юввош. Кел энди сенинг навбатинг.
Осиё ҳамон иккиланиб турганида Ҳанифа уни қўлидан тутиб Помирнинг ёнига етаклаб борди :
-Осиё опа, ҳали уйга қайтганда нега отда сайр қилмадим деб кўп афсусланасиз . Элнора опамчалик йўқмисиз ?
- Хўп деявер , Осиё. Отда сайрнинг гашти бутунлай ўзгача экан.
Элноранинг сўзи билан Осиё отга яқинлашди. От устида ўтирган Жавлон унинг қўлидан тутиб Помирга минишига ёрдамлашиб юборди. Сўнгра ҳар икковлари аста йўлга тушдилар.
Дастлаб Осиёнинг кўксига бир дунё тоза ҳаво урилди-ю , эти жунжикди. Кўп ўтмай бу ҳиссиёт ўтиб кетди ва юрагини ажиб туйғу қамраб олди.
Ўзининг бу ҳолати Осиёга жуда таниш туюлди.
Ахир ...
Ахир у бу ҳолатни жуда кўп бор кўрган.
Тушларида...
Ҳар сафар юраги ҳапқириб уйғониб кетишга мажбур қиладиган ўша ҳолат ўнгига ҳам кўчса-я охири ?
Ҳа, бу худди ўша тушларнинг ўзигинаси...
Тушларида оқ зилол сувларни кўп кўрар эди.
Ҳозир эса бутун борлиқ оппоқ қор билан безанган ...
Жавлон уни ўша инсон қаршисига бошлаб бормоқда .
Ахир Осиё беш йилдан тушларида айнан унинг истиқболига йўл босиб келмаётганмиди...
/26

👍25❤3
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА
13- қисм
- Осиё , Осиё ?!
Осиёнинг ранги оппоқ оқариб кетган , кўз қорачиқлари кенгайиб , мувозанатини сақлай олмай отдан сирғалиб туша бошлаган эди.
Жавлон ўзини йўқотиб қўйди , агар қиз отдан йиқилса борми , бирор фалокат содир бўлиши тайин. Жуда бўлмаганда жароҳат олади. Помир минг юввош от бўлгани билан , у ҳам ўз номи билан ҳайвон. Бунақа вазиятда ўзини қандай тутишини билиб бўлмайди .
Жавлон Осиёга янада яқин келди-ю , қизни йиқилишдан сақлаш учун елкасидан қучмоқчи бўлди. Бироқ Помир йигитнинг бу қилиғидан янада ҳуркиб кетди. Унинг жилови Жавлоннинг қўлидан чиқиб кетган , Осиё эса икки қўли икки томонга осилганча отнинг бўйникига осилиб қолган ва қизни олиб қоча бошлаган эди. Фалокат содир бўлишига бир баҳя қолган эди.
Шу вақт улар томонга ўқдек учиб келган Умид чапдастлик билан Помирнинг йўлини тўсди ва унинг жиловини қўлга олди-ю , ўзи ерни зарб билан бир тепинди-ю отга сакраб минди . Умид ҳушдан кетган Осиёни маҳкам қучганча отни йўрттира кетди. Унинг ҳаракатларини кўрган Жавлон эсанкираб қолган эди.
Умид Помирни йўл четидаги арчазор тагига олиб бориб жиловидан қаттиқ тортиб тўхтатди-ю, ўзи қизни бир қўли билан ушлаганча ерга сакради , сўнгра Осиёни аста эгардан суғуриб кўтариб олди.
Бу вақтда улар билан изма- из етиб келган Жавлон ҳар иккала отни жиловидан тутиб нарироқдаги ёнғоқ дарахтига боғлай бошлади.
- Осиё... - шивирлади Умид курткасини қорга тўшаб қизни унинг устига ётқизганча , - кўзингни оч, Осиё ...
Йигит Осиёнинг юзларига муздек қордан ишқалади. Осиё ожизгина ингради ва кўп ўтмай тепасида ўзига тикилиб турган Умидни кўриб ҳайрон бўлди :
- Сиз ... Мен ... Мен бу ерда нима қиляпман ?
- Сенми , - деди Умид унга меҳр билан тикилиб ,- сен бу ерда ҳаммамизни қўрқитаяпсан . Тушунмадим , бир яхши келаётган эдинглар , бирдан тобинг қочди шекилли.
Осиё қаддини кўтариб ўтирар экан , Умидга ийманганча изоҳ берган бўлди:
- Билмадим , отга миндим деб ортиқча ҳурсанд бўлиб кетдим шекилли. Аввалига бир яхши кетаётгандим. Ҳаво мусаффо , ўпкаларингни тўлдириб- тўлдириб нафас олгулик... Шундай қилдим ҳам. Кейин эса бирдан кўз ўнгим қоронғулаша бошлади. Ҳозиргина тўйиб нафас олаётган ҳавойим бирдан камайиб қолгандек бўлди. Алал- оқибат нафас етмай қолди ҳам...
Осиё шундай деди-ю , давомига қанақа баҳона тўқишни билмай жим қолди. Ахир қаршисидаги инсонга "Бир неча йиллардан буён тушларимда ҳамроҳ бўлган инсонни учратдим . Бу - сиз!" дея қандай айта олсин. Ундан бу сўзларни эшитган инсон қизни девона деб ўйламайдими ? "Бу қиз ақлдан озган шекилли , шу сабаб сўзлари алмойи -алжойи" деса-чи ? Демаган , уни тўғри тушунган тақдирдаям бу сўзларни айтиш учун барибир қизлик ҳаёси йўл бермайди.
- Тоғда бундай ҳодисалар бўлиб туради ,- деди Умид қизни ноқулай вазиятдан қутқарганча , - бунга тоғдаги босим сабаб. Кейин кислород баланси ҳам ўйнаб туради.
Унинг устига отда илк бор сайр қилган бўлсангиз ҳаяжон ҳам қўшилган.
- Ҳаа илк бор отга сайр қилишим эди,- деди Осиё ва ўрнидан туриб Умидни курткасини қоқиб қўлига тутди,- қаранг бизникилар ҳавотир олиб югуриб келишяпти.
- Ҳаа , қаттиқ қўрқишган шекилли чанада келишса йўллари тезроқ унишини ҳам ҳисобга олишмабди.
- Айтганча , сиз қандай бу ерда пайдо бўлиб қолдингиз ? - ҳайрон бўлиб сўради Осиё , -ахир сиз ҳам тепалик бошида эмасмидингиз ?
Умид жилмайди :
-Анави арчалар орти ҳам роса зўр қиялик экан. Хуллас у ерда битта балон топдим- у , ўшанда машқ қилиб чууув этиб бу ерга етиб келгандим...
Шу пайт уларнинг ёнига биринчи бўлиб Асилбек , унинг ортидан қизлар етиб келишди .
- Ака , - деди Ҳанифа сал нарида тўмсайиб турган Жавлонга қараб , - худо бир асради-я ? Осиё опамга бир нарса бўлса , Икром поччамга нима деб жавоб берардик ? Нима бўлди ўзи ?
/ 27

👍26❤4
- Билмадим ,- қовоғи тушганча пўнғиллади Жавлон ,- бир яхши кетаётгандик. Бундоқ қарасам Осиёнинг ранги бирдан оппоқ бўлиб кетди-ю ... У ёғини ўзим ҳам тушунмадим .
- Яхшики бахтингизга Умид шу атрофда экан ,- деди Асилбек мақтанганнамо ,- бизни дўстнинг бир неча йиллар давомида от спорти билан шуғуллангани ростманасига жонингизга оро киргани аниқ.
- Ия ҳали шунақа ҳунарингиз ҳам бормиди, Умид ака ?! - деди Элнора , - бир оғиз айтмайсизам ?
- Ўзимдан ўзим шунақа ҳунарим ҳам бор деб айтавермайман-ку ,
- кулимсиради Умид ,- умуман олганда ҳавотир олманг, Осиё бироз ҳаяжонланди шекилли. Ҳозир эса барчаси ўз ўрнига тушди, дугонангиз соғ ва саломат , - у шундай деб оромгоҳ томонга ишора қилди ,- сизларни билмадим- у, менинг қорним очди. Осиё пиширган ширинликдан татишни айни вақти келдими дейман. Ҳали кабобпазлик қилиб тутун ҳидига иштаҳам бўғилган эди. Қани кетдикми? Иссиққина сутли қаҳвага тобингиз қалай ?
- Балиқ овловчиларимиздан ҳам хабар олайлик-чи ? Улардан ҳам совуқ ўтгандир ,- деди Марғуба Умидни сўзларини қўллаб - қувватлаган каби ,- Анвар ака ҳам балиқ овига қизиқишлари кўзларига кўринмасдан , менга "Эрингиз борлиги ёдингизда борми , хоним ?" дея гина қилишга ўтиб қолмасларидан у кишидан хабар олай.
Ёшларнинг бари йўлга тушгач , Жавлон Осиёга яқинлашди:
- Осиё , мени кечир. Бундай бўлишини билмагандим.
- Ҳеч қиси йўқ , Жавлон. Бу воқеада ҳеч кимнинг айби йўқ, - Осиё шундай деб ёнидагиларга баланд овозда мурожаат қилди ,- илтимос , бўлган ҳозир бўлиб ўтган воқеалар ҳақида дадамлар ва аямлар билишмасин. Уларни ортиқча ҳавотирга қўйишни истамайман .
- Умид ака !?- деди Жавлон бир четда жим кетаётган Умидга қараб,- сизга алоҳида раҳмат. Одамни қарздор қилиб қўйдингиз.
Умид Жавлонга "Э қўйсанг-чи " деган каби қўл силтади.
Қизлар токли чойгумга қўйган чой энди қайнаган ҳам эди-ки, Бердиёр ака Салима келинойи билан , Икромжон Латофат билан бошлашиб келиб қолишди. Барчалари бир дастурхон атрофида чойлашиб олишгач , Бердиёр ака жияни Латофатга ўзи барпо қилган кўлни кўрсатиш учун қўзғалди.
Шу куни асрдан сўнг мезбонлар билан қуюқ хайрлашган меҳмонлар уларни Тошкентда кутишларини тайинлаб йўлга тушдилар.
- Салиии ...- деди Бердиёр ака уларнинг ортидан тикилиб қолган аёлига қараб ,- тўғрисини айт , сен ҳам мен ўйлаган нарсани ўйладинг- а ? Латофни қизи Жавлонингга бирам муносиб экан-ми ?
- Ҳаа дадаси ,- хўрсинди Салима келинойи ,- айтманг. Бироқ...
Нима бироқ ? - қошларига тугун тушди Бердиёр аканинг
- Улар қаерда- ю , биз қайда ? Жиянгиз Латофатхон-ку майли ,тўғри тушунадилар, бироқ куёвингиз шундоқ ўқимишли қизини Тошкетдек жойдан бизни қишлоққа беришга рози бўлармиди ? Яна ёлғиз қиз бўлса.
- Бизга нима бўлибди ? Берса шундоқ ўғлимизга беради-да қизини. Ўғлингни битта айби ўқимаганими ? Ҳадемай ўқишга ҳам кирар. Ана унда нима баҳона қолади ? Йўлнинг узоқлигими ? Истасам бир хафтада Тошкентнинг қоқ киндигидан ҳовлими , квартирами ола оламан.
- Майли , дадаси . Ҳозирдан ҳовлиқмайлик. Барчасини вақтнинг ҳукмига қўя турамиз. Юрақолинг уйга , совуқ ҳам тушиб қолди.
▪️▪️▪️
Осиё эртанги бўладиган дарсларни бир сидра назаридан ўтказгач , қўлига севимли китобини олди. У мисралар узра кўз югуртирар экан , қаттиқ толиққанини ҳис қилиб китобни ёпди. Ўрнидан туриб хона чироғини ўчиргач, ётоғига чўзилди ва кўп ўтмай ухлаб қолди.
Эрталаб уйқудан тиниқиб уйғонган Осиё чиройли қилиб нонушта тайёрлади. Оила аъзолари билан бирга нонушта қилиб ўқишга отланди. Кўчага чиқиб бекат томонга кетар экан "Осиё " деб исмини айтиб чақирилганига ҳайрон бўлиб ортига ўгирилди:
- Умид ака ?! Бу ерда нима қилаяпсиз ? Яна шу маҳалда ?
/28

👍29❤3
Умид унга томон қадам босар экан борган сари юзи ёришар эди:
- Ҳайрият-ей?! Соғ - омон экансиз . Мен бўлсам туни билан ҳавотир олиб мижжа қоққаним йўқ.
- Нега ҳавотир оласиз ? - кўзлари жовдиради Осиёнинг,- ахир...
- Ҳавотир оламан- да ?! Туни билан бир неча бор смс ёздим. Сиз бўлсангиз , телефонингиз онлайн режимда турса ҳам жавоб қайтарганингиз йўқ... Шунга ...
- Вой узр ,- оппоқ юзлари лоларанг бўлиб қизарди қизнинг,- менинг телефон билан кўпам ўзи ҳушим йўқ. Очиғи беэътиборлигимдан кўпинча ана шундай онлайн режимда қолиб ҳам кетади .
- Ундай бўлса майлику-я, мен бўлсам кеча отдан йиқилганингизда қаттиқ жароҳат олганмикансиз , тобингиз бўлмай қолдими деб ич- этимни едим. Худога шукр , соғ - омон экансиз.
- Сизни ҳавотирга қўйганимдан ҳижолатман. Бироқ кўриб турганингиздек мана қаршингизда саломат турибман.
- Юринг , сизни университетингизга ташлаб қўяман...
Шу кундан эътиборан Осиё телефонига келадиган хабарларни беэътибор қолдирмайдиган бўлди . Хабарларнинг асосий қисми бир инсондан келарди.
Умиддан...
▪️▪️▪️
- Ҳа , ҳа! Бўлди , тушундим,- деди Лобар дугонасининг кўнглини тинчлантириш учун ҳаракат қилиб ,- сен нима десанг шу-да , ўртожон. Менинг қизим чизган чизиғимдан, кўрсатган йўриғимдан чиқмайди . Барча гап Умиджонда қолган . Умиджон кўнсалар бўлди. Бу ёғи вадаванг тўй-да.
Лобар Сурайёга яна талай умидбахш гапларни гапириб тармоқдан узилганда кўзи ўзига ҳурпайиб тикилиб турган Шаҳзодага тушди
- Ҳаа , гап пойлаб турганмидинг?
- Ойи , бу нима қилганингиз ? Қизим чизган чизиғимдан чиқмайди деб сал оширвормадингизми ? Бир оғиз сўзингиз билан мени дугонангизни ўғлига тегиб кетади деб ким айтди сизга ?
- Эҳ ,аҳмоқ қиз!? - танглайини тақиллатди Лобар ,- шу йигит сенга уйланса жон дегин. Ҳали Умид сени олди-ю, сен ноз қилдинг !? Умидга турмушга чиқсанг ўзингни нималар кутаётганини билмайсанда , сен аҳмоқ қиз !
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/29

👍20❤17
Аллоҳ ҳар лаҳзангизга баракот берсин!
🌜🌜🌜🌜🌜🌜🌜🌜
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!😇
Тунингиз мазмунли файзли ва хайрли булсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🌜🌜🌜🌜🌜🌜🌜🌜
Ундан унумли фойдаланишгизни насиб этсин!
Доим солиҳлар, бахтиёрлар, омадлилар қаторида қилсин!😇
Тунингиз мазмунли файзли ва хайрли булсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!
💐 Хайрли тонг! 💐
Инсон замонга қараб эмас, борлиқга қараб севиши керак.
Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
Жалолиддин Румий.
🤲 Кунингиз хайрли, барокатли ўтсин!

НАЖОТ БЕРГАН ТАШВИШ.
Турмушим бузилганига 3 йилдан ошди.
Доим тушкунман. Кайфиятим тез бузилади. Арзимаган нарсага ҳам асабим бузилиб, болаларимдан "аламимни" олишни одат қилиб олдим. Уларни уриб, кейин йиғлаб ўтирардим.
Шундай кунларнинг бирида ижтимоий тармоқ орқали бир инсон билан танишиб қолдим. Аслида, ҳаётда ҳам танирдим уни, иш жойимиз бир бинода эди. Лекин ҳеч гаплашмаган эдик.
Интернет орқали танишишни хоҳлаганлар кўп бўларди. Ёшман, чиройлиман. Ҳар хил гуруҳларда фаолман. Лекин, бу танишувлар салом аликдан нарига ўтмас эди. Эркакларнинг гапидан, уларнинг асл мақсадини сезиб турардим.
Фақат бу сафар эмас. Бу сафар танишувимиз ҳам бошқача бўлди. Мен бир масалада ёрдам сўраб, гуруҳга ёзгандим, у ўз ёрдамини таклиф қилиб, шахсийимга ёзди.
Шу бўлдию, қуюқ суюқ сўрашадиган бўлдик. Ҳатто ишдан қайтишда мени уйимгача олиб ҳам келадиган бўлди.
Бир ойлардан сўнг, у оиласи билан бефарзандлиги сабаб ажрашаётганини, менинг шахсий ҳаётим ҳақида билишини айтди. Ва унга турмушга чиқишимни сўради. Ҳали жавоб бермасимданоқ, шоширмаслигини, ўйлаб олишим, уни яхшилаб тушуниб олишим учун 1-2 ой вақтим борлигини айтди.
Шу кундан бошлаб кўпроқ ёзишадиган, соатлаб гаплашадиган одат чиқардик. Ўзимни худди 16 ёшида ошиқ бўлиб қолган ёш қизчадек сезардим. У фарзандларим ҳақида гапирганида, ўғилларим, деб айтарди. Кун келиб, иккала ўғлим билан ҳам танишди. У билан орамиздаги фарқ 5 йил эди.
Оиламдан ажрашиб, ота онамнинг уйига қайтиб келганимда мен 21 ёшда эдим. Катта ўғлим 2 ёш, кичиги ойлик чақалоқ эди. Ўшандан буён жуда кўп совчи келган. Ҳатто, ўзимдан бир неча ёш катта, уйланмаган йигитлар ҳам сўрашган, аммо, ҳеч бири кўнглимга ўтирмаган эди. Бу инсон шу даражада олийжаноб, ўқимишли, дунё кўрган, тарбияли одам эдики, ўз бахтимга ўзим ишонмас эдим.
Бир куни телефонда шунчалик, гаплашдикки, ҳамма ахлоқ чегараларини унутдик. У ҳатто, мендан ўзимнинг очиқ суратларимни жўнатишни ҳам сўради. Менда ундай суратлар йўқлиги айтдим.
Эртаси куни эрталаб туришим билан, суратга тушдим. Жўнатиш учун орқа фондан кераксиз нарсаларни ўчириб тайёр қилдим. Шу вақт бирданига катта ўғлим чириллаб йиғлай бошлади. Кийимларимни шошиб кийиб, ичкарига кирдим. Қарасам, болам қорнини чангаллаб, йиғлаб ётибди.
Тезлик билан акамларни чақирдим, онам, келинойим югуриб чиқишди. Болани машинага ўтқизиб, касалхонага олиб кетдик. Шифокорлар кўричак, деган тахмин билан хирургия бўлимига олиб кириб кетишди.
Мен тамом бўлдим....
Наҳотки, мени болам операция бўлади. Эй, Худойим, ўзинг ёрдам бер. Акам сал туриб, келишларини айтиб, онамларни уйга олиб кетдилар.
Соатга қарадим: 11:03.
Шу вақтда жудаям далдага муҳтож бўлиб, ўша инсон билан гаплашгим келди. Қўнғироқ қилдим. Гўшакни ёш аёл кўтарди...
Мен нима бўлганини тушунмай, рақамга қарадим. Тўғри терилган. Уйида опа-синглиси, онаси йўқ эди. Дам олиш куниям ишдамикан???
Хаёлларимни зўрға йиғиштириб, юрак ютиб сўради:
-......акани телефонларими?
- Ҳа, ўшаларни телефонлари. Мен аёллари бўламан, сизни ким деб айтай..?
Шу икки оғиз гап, у аёлнинг ўзига ишончли оҳанги, 1 ярим ойдан буён менинг қилиб юрган ишларим...
Ахххмоқ. Шунчалигам ахмоқ бўламанми? Қанчалар ахмоқман. Мен ҳали унга умримда қилмаган ишим, беҳаё гапларни гапирдим.
Унга суратимни жўнатмоқчи ҳам бўлдим-а...
Дарвоқе, сурат... Қани ўша сурат?
Телефон галереясига кириб, олган суратимни кўрар эканман, ўзим уялиб кетдим.
Наҳотки мен, шу аҳволда суратга тушдим. Яхшиям жўнатмаганим. Эй Худойим, ўзинг кечир, астағфируллоҳ. Нималар қилиб қўйдим. Агар фарзандим бетоб бўлиб қолмаганида, ҳозир бу сурат ўша одамнинг телефонида бўлиши, уни аёли кўриб қолиши, кейин мени шарманда қилиш учун бутун интернетга тарқатиши хам мумкин эди-ку...
Тавба қилдим. Кечир Аллохим.
Шу сўзларни ичимда айтиб, тиз чўкиб, йиғлай бошладим.
Шу вақт, бирданига ўғлимни хирургия бўлимидан қайтариб олиб чиқишди. Тушунмадим. Операция тугаб бўлдими. Ёки мен вақтни анламадимми?........

👍17❤4
Соатга қарадим: 11:27.
Олиб кириб кетишганига 24 дақиқа бўлган экан.
Ҳамшира менинг ҳайрон қолганимни кўриб, ўзи гапириб кетди:
- Диагноз хато қўйилибди. Ўғлингизда кўричак йўқ экан. Навбатчи врач ҳали ёш, биринчи мартта бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлиши экан.
Ўғлингизнинг шунчаки, қорни дам бўлган. Мана бу дориларни уйда ичириб, ҳар эҳтимолга қарши ҳудудий поликлиникадан кўрикдан ўтиб қўярсизлар. Уйга кетишингиз мумкин.
Мен на кулишни, на йиғлашни билмасдим. Қўлимда рецептни ушлаганча, ҳайрон турардим...
Аслида биз мусибат, деб ўйлаган вазиятларни Аллоҳ бизга нажот учун жўнатган бўлиши
мумкин экан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Олиб кириб кетишганига 24 дақиқа бўлган экан.
Ҳамшира менинг ҳайрон қолганимни кўриб, ўзи гапириб кетди:
- Диагноз хато қўйилибди. Ўғлингизда кўричак йўқ экан. Навбатчи врач ҳали ёш, биринчи мартта бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлиши экан.
Ўғлингизнинг шунчаки, қорни дам бўлган. Мана бу дориларни уйда ичириб, ҳар эҳтимолга қарши ҳудудий поликлиникадан кўрикдан ўтиб қўярсизлар. Уйга кетишингиз мумкин.
Мен на кулишни, на йиғлашни билмасдим. Қўлимда рецептни ушлаганча, ҳайрон турардим...
Аслида биз мусибат, деб ўйлаган вазиятларни Аллоҳ бизга нажот учун жўнатган бўлиши
мумкин экан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤6🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўпқопи саройи музейи.
Кўриб турганингиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизлари Фотимаи Захро онамизнинг хирқалари.
Аллоҳнинг ҳабиби, икки олам сарварини қизлари шу кийимни кийганлар.
"Кўрдиму беиҳтиёр йиғлаб юбордим. Шерикларим ҳам дод деб юборишди."
Азиз аёллар, келинлар, қизларимиз диккатига: бу дунё ўтгинчи дунё.
Борига қаноатли бўлайлик.

😢11👍9❤🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uyimizda asma ul husna yozilgan plakat osilib turadi. Ko’pincha kichkinamni o’sha devor oldiga borvolib, Allohning ismlarini takrorlab uxlatardim.
Bir kun xonamdan chiqsam, kattam MuhammadMustafo plakatga qarab ismlarni takrorlab, o’yinchoq chaqalog’ini uxlatvotti. O’qishdan umuman xabari yo’q, lekin o’z ko’nglida onasi qilgandaka ish qilyapti.
Menimcha “qil deganingani qilmaydi, qilma deganingni qiladi” emas “qilganingni qiladi” desak to’g’riroq bo’ladi.
Biz farzand tarbiyalashdan avval o’z hatti-harakatlarimizga e’tiborliroq bo’lishimiz muhimroq. Zero, andozani bolalar ota-onasidan, o’sayotgan muhitidan oladi.
____
🔮 Siz nima deb o’ylaysiz?

👍23❤6🐳1
🧕 Muslimalar kundaligi
Умид унга томон қадам босар экан борган сари юзи ёришар эди: - Ҳайрият-ей?! Соғ - омон экансиз . Мен бўлсам туни билан ҳавотир олиб мижжа қоққаним йўқ. - Нега ҳавотир оласиз ? - кўзлари жовдиради Осиёнинг,- ахир... - Ҳавотир оламан- да ?! Туни…
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
14- қисм
Шаҳзода лабларини истеҳзоли қийшайтирди:
- Подумаешь ?! Ҳмм...Билмас эмишман?! Аслини олганда бунинг менга қизиғи ҳам йўқ. Очиғини айтсам менинг ҳали бери эрга тегиш ниятим йўқ. Ёшликнинг гаштини ёшликда суриб қолиш керак. Шу ёшдан қайнонанинг қош-қовоғига қараб зарил келибдими менга ?
- Мен нима деяпман сенга ? Кўзласам сенинг фойдангни кўзлаяпман-ку ? Яна шунақа жойдан харидор чиқадими йўқми сенга ? Еганинг олдингда , емаганинг ортингда. Танлаб еб , танлаб ичиб , танлаб киясан мен сенга айтсам.
Қайнонанинг қош қовоғига қарашга келсак , бундан хотиринг жам бўлсин. Сурайё уйда ўтирадиган аёл эмас. У юртма-юрт юришга ўрганиб қолган. Ҳали ёш. Келин олдим , битта сен учун қайноналик қиламан деб уйда ўтириб олмайди. Қайтанга бундан ҳам юримсак бўлмаса бўлди ҳали. Энди ўғлига келсак , келишган , ўқимишли , муомалали , тарбияли, бировга эрим деб кўрсатсанг арзигулик хушсурат йигит .
Бўлажак қайнота демагани бўлса оғир-босиқ , мулойим, ўқимишли киши. Бировга озори етадиган одам эмас профессор Адҳам Ибрагимов.
Камига оилада битта ўғил бўлгани учун ортиқча шовқин - сурон бўлмаса. Хуллас , юқорида айтганимдек Умид сени ёқтирса жон де.
Сурайё "Баҳорга чиқиб тўй қиламиз" деяпти. Агар ,- таъкидлади Лобар ,- агар ана шу номзоддан зўрини кўрсатсанг, ўз ҳолингга қўйишим мумкин. Йўқса яхшилаб ўйлаб кўр-да , йигитга ёқиш тадоригини кўр. Тушундингми ?-Лобар шундай деб Шаҳзоданинг ёнига келиб сочларини силади ,-қизим. Она бўлиб туриб сенга ёмон бўлсин дейманми ? Хонларнинг саройидек икки қават, ўн хонали уй , ҳовлисида бассейн , ҳар бир оила аъзосида сўнгги русумдаги автомашина ... Айтчи , сенга яна нима керак? Агар билсанг , ёшлик гаштини ана шу уйда суриш неча ўнлаб , балки юзлаб қизларнинг орзуси бўлса керак.
Лобар сўзларини якунлаб ташқарига йўл олганда Шаҳзода хонада алланималарни режасини тузганча ўйланиб қолганди. Афтидан у онасининг ҳозиргина айтган сўзларини ўзининг ақл торозисига солиб манфаатлилик салмоғини ўлчаб кўра бошлаган эди.
▪️▪️▪️
Айни дамда Сурайё опанинг Умид билан бошланган суҳбати яхшигина дилхиралик билан якунланди.
- Ҳали уйланмоқчи эмасман ,- деди Умид Сурайё опанинг гапининг даромадидан ,- илтимос , ҳозирча ўз ҳолимга қўйинг . Ҳали ёшман .
- Ҳали ёшман !? - энсаси қотиб истеҳзоли кулимсиради Сурайё опа ,- нима сен қиз боламидинг-ки "Эрга тег !" деса "Ҳали ёшман" дея ер чизадиган ? Ҳадемай йигирма учга кирасан ? Сен тенгиларнинг олди икки , уч болали бўлди. Сени бўлса шу вақтгача ўз ҳолингга қўйиб қўйганимиз етар. Биз ҳам даданг билан келин тушириб , унинг қўлидан чой ичиб , дам олиб ўтирадиган вақтимиз келди. Бўлди , гап тамом- вассалом. Уйланасан дедимми уйланасан.
- Ойиии...
- Ойилама менга . Мен эртага дугонам Лобархоннинг уйига совчиликка бораман. Шу боришда якшанба кунига учрашув белгилаб қайтаман. Шундай қилиб якшанбага ҳар хил ишларингни режа қилиб ўтирма. Учрашувга борасан. Насиб қилса баҳорга тўй.
- Ойиии. Баҳорга тўй дейсизми ? Зўр,- Умиднинг кайфияти тушгани юз ифодасидан сезилди,- хўп, у қиз билан учрашдим ҳам дейлик . Ҳали бир- биримизга ёқамизми йўқми ? Тақдирим шу қиз эканлигини қаердан биламан? Одамни бунчалик шошилтирманг- да. Баҳорга ҳам бир ой вақт қолгани йўқ-ку ?
- У қизни қандайлигини мендан сўра ? Бўй- басти келишган , оппоқ юзли , нозаниндек қиз . Дугонам Лобархоннинг қизи . Исми ҳам чиройига мос- Шаҳзода. Ахборот технологиялар олийгоҳида ўқийди,- Сурайё шундай деди-ю , дугонаси фалон пулга суперконтрактга киритган қизи бир йил ўтмай "Ўқимайман" деб ўқишни йиғиштириб қўйганини яширди.
/30

👍30
- Ойии. Бу умр савдо бўлса . Бувим шундай дер эдилар- а ? Бир умр яшайдиган инсонни мана шундай битта учрашувда танлаш тўғри иш эмас менимча. Ўзимга қолса ... Мен ҳам бирорта қизни яхшилаб таниб , ёқтириб , кўнгли кўнглимга муносиблигига амин бўлиб турмуш қурсам дегандим,- Умид шундай дер экан , кўз ўнгидан лип этиб Осиёнинг гўзал чеҳраси ўтди.
У онасига дабдурустдан Осиё ҳақида гапира олмасди. Онасининг феъли ўзига яхши маълум . Тутган ерини кесадиган бир сўзли аёл Сурайё опа. Бирор гапни ўзига маъқул деб топдими , тамом. Қани фикридан қайтариб кўринг-чи ? Умиднинг онасига Осиё ҳақида айта олмаслигига яна бир сабаб у ҳали қизнинг кўнглини билмасди. Шу вақтгача суҳбатлари одоб доирасидан чиқмаган эди уларнинг. Ўрталарида севги- муҳаббат ҳақида сўз бўлмаган , турмуш қуриш ҳақида-ку умуман суҳбат кечмаган эди.
Умид кўнгли ғаш бўлса-да , Онасининг раъйини қайтармасликка қарор қилди. У якшанба куни Шаҳзода билан учрашувга чиқишга кўнган бўлди . Бирор шу билан бирга Осиё билан юзма- юз учрашишга, қизнинг кўнглидаги гапларни билишга астойдил бел боғлаганди.
Шу ниятда эртаси куни туш вақтида Умид Осиёларнинг университети ёнига бориб , қизга қўнғироқ қилди :
- Ассалому алайкум. Йўқ безовта қилмадингиз . Дарсларимиз ҳозиргина тугади. Тинчликми , менда бирор юмушингиз бормиди ?
- Ваалейкум ассалом. Вақтингиз бўлса сиз билан кўришсам бўладими ? Ўқишингиз ёнида турган эдим.
Умиднинг назарида Осиё унинг таклифини эшитиб ўйланиб қолгандек бўлди .
- Агар кўришгингиз келмаса унда майли ...- деди Умид овозидаги озорланишни яширишга ҳаракат қилиб .
- Ҳозир чиқаяпман...

👍15❤1
- Яхши кутаман.
Осиё Умидни кўп куттирмади. Умид қизнинг ёнида Элнорани кўрмагач анча енгил тортди. "Ҳайрият,-дея ўйлади Умид ,- Осиё билан ёлғиз гаплашиб олишга шароит яратилгани зўр иш бўлди"
Умид аслида бу сафар Элноранинг атай ўзини четга олганидан бехабар эди. Элнора Осиёга "Икки гул-ғунча орасида чақиртикан бўлиб менга нима бор?" дея кўзларини маънодор сузганча ва дугонаси "Ҳооой" дея эътироз билдиришга улгурмай қўшни аудиторияга лип этиб кириб кетганди.
Умид Осиёни кўп қаватли уйлар орасида жойлашган шинамгина кафега таклиф қилди. Осиё йигитнинг кўнглида қандайдир дард борлигини ҳис қилиб унинг таклифини рад қилмади.
- Нима ейсиз ? - деди Умид асосий тушлик вақти ўтгани учун одам сийрак бўлган кафедаги бир столни банд қилишгач , - бемалол айтаверинг , бу ернинг таомлари мазали.
- Биз дугоналарим билан тушлик қилиб олгандик, - деди Осиё узр сўраган каби ҳижолатомуз жилмайиб ,- мумкин бўлса шарбат ичган бўлардим. Ўзингиз учун эса истаган таомингизни танлашингиз мумкин.
- Менинг ҳам қорним тўқ ,- деди Умид гарчи тушлик қилмаган бўлса ҳам . Кеча ойиси билан бўлиб ўтган суҳбатдан сўнг Умиднинг бўғилган иштаҳаси шу вақтга қадар очилгани йўқ эди,- мен ҳам шарбат ича қоламан.
- Умид ака , менда қандай ишингиз бор эди ? - деди Осиё кичик ютумлар билан шарбат хўплар экан ,- ўзи тинчликми, нимадандир безовта кўринасиз ?
Умид чуқур хўрсинди .
- Осиё...
- Лаббай ...
- Биласизми ? - Умид керакли сўзларни топа олмай каловланди
- Эшитаман , Умид ака...- Осиё унга далда берган бўлди
- Мени ... Уйимдагилар ... Менинг уйланишимни исташяпти,- оғир ютинди Умид.
- Жуда яхши ,- ўзини осойишта тутишга ҳаракат қилганча жавоб қайтарди Осиё ,- тўйингиз қачон бўлиши ҳал бўлдими ?
- Шу баҳорга мўъжал...- мужмал жавоб қайтарди Умид
- Табриклайман... Бироқ нима учундир хафа кўринасиз ? Ёки бўлажак келинойим билан бирор тушунмовчилик бўлдими ? Одатда тўйи бўладиган ёшларнинг чеҳралари бахтдан гул- гул ёнар эди дейман-да ,- Осиё шу сўзларни айтар экан кафтларигача жиққа тер босганини ҳис қилди. У айни дамда Умиднинг тўйи бўлаётганини эшитган заҳоти кўнгли бузилган, бебош туйғулари ғалаён бошлашга тайёргарлик кўрган каби юраги дук- дук ура бошлаганди.
- Осиё ... Ҳали келин йўқ...
Умиднинг сўзларини эшитган қизнинг бирдан кўнгли бўшашиб кетди. У шаҳло кўзларини пир- пиратганча йигитга бир зумга тикилди ва тезда нигоҳларини ерга олди :
- Мен ҳеч нарсага тушуна олмай қолдим.
- Бунинг сира тушунарсиз ери йўқ , Осиё. Ота- онам мени уйлантириишмоқчи ва бунинг учун муносиб номзод қидиришмоқда. Мен ҳозир айнан шунинг учун қаршингиздаман. Уларга сиз ҳақингизда гапирмоқчи эдим. Аммо бунинг учун сизнинг олдингиздан ўтиб қўймоқчи эдим. Айтинг-чи , Осиё? Совчи қўйсам менга турмушга чиқасизми ? Илтимос , бу саволга яхшилаб ўйлаб кўриб жавоб қайтарсангиз ? Демоқчиман- ки, йўқ демоққа шошилманг.
- Ўйлаб кўришга ҳожат йўқ ,- гапни калта қилди Осиё ва гапнинг ростини айтиб қўяқолди. ,- бу борада қарорни мени оқ ювиб , оқ тараб ўстирган отам ва онам қабул қилишади. Мен эса уларнинг қарорларига қарши чиқмайман.
-Кўнгил-чи ? Агар ота- онангиз сиз кўнгил қўйган йигитга розилик беришмаса нима қиласиз ? Унда ҳам ҳозирги сўзларни айтасизми ?
- Умид ака ? Тушунмадим бу сўзлар нима учун керак ? Ахир мен ва сиз... Ахир мен шу вақтгача сизни умидлантирадиган бирор сўз айтмаган бўлсам. Қолаверса ўртамизда ўлдим- куйдим деган ортиқча гаплар бўлмаган бўлса. Ростини айтсам муносабатларимизни бу сўзларни айтадиган даражага олиб келмаган бўлсам. Бундай бўлиши ҳам даргумон эди аслида. Агар инсонийлик юзасидан саволларингизга берган жавобларимни , умуман мени нотўғри тушунган бўлсангиз ... Унда билмадим.
- Мени кечиринг , Осиё . Сизни хафа қилмоқчи эмасдим ,- деди Умид онасидан дакки эшитган ёш боладек бўшашиб ,- кўча кўрмаган йигитлигим шу ерда билиниб қолди. Тўғрисини айтсам , устимдан кулманг- у , бироқ биронта қизга севги изҳор қилмаган эканман.

👍39
Сиз тағин бу йигит бўшашган , анойи йигит экан деб ўйламанг. Шунчаки кўнглимга ёққан қиз бўлмаган. Бироқ ҳозир... Илтимос гапимни бўлмасангиз ,- Умид қиздаги бесаранжомликни илғаб ундан сўзларини охиригача эшитишни ўтиниб сўраган бўлди ,- илтимос . Шу айтаётганларимни охиригача эшитсангиз. Хуллас ... Сиз билан танишганимдан кейин узоқ вақтдан буён излаб юрган қадрдон инсонимни учратгандек бўлдим. Худдики сизни бир неча юз йиллардан буён таниганман- у , шунчаки маълум бир муддат йўқотиб қўйгандекман. Сиз ҳаётимда азал- азалдан бўлгансиз-у , ноиложликдан ўзингизни бир четга олган кабисиз. Кўнгилга яқин деганлари сиздек бўлса керак. Гапларимга ранжиманг майлими ? Бу сўзларни эҳтимол бир бора айтарман. Шу билан бошқа ҳеч қачон тўғри келмас бундай фурсат . Хуллас ... Сиз пешонамга тақдир ёзган инсон каби яқиндексиз менга.
Яна нима десам экан ? Очиғи ҳаяжон кучлилик қиляпти.
Сиз ҳуддики қайта - қайта ўқишга арзугилик , ўқиган сари қиймати ошиб борадиган китобсиз мен учун. Воз кечишнинг иложи бўлмаган қадрдон кабисиз.
Осиё ... - қизнинг кўзларига журъат билан тикилди Умид ,- майли ихтиёрингиз отангиз билан онангизда бўлсин ... Майли тақдирингизни , шу билан бирга менинг ҳам тақдиримни улар ҳал қилишсин. Фақат ... Охирги қарор сифатида сизнинг ихтиёрингизни сўрашганда яхшилаб ўйлаб кўриб жавоб беринг ... Майлими ?
Осиё Умиднинг саволига жавоб қайтармади . Унинг юзи ҳаё ва ҳижолатдан , шунингдек потирлаб ураётган юрак зарбидан лов- лов ёнар эди...
▪️▪️▪️
Якшанба кундаги учрашувга Сурайё опа билан Лобарнинг ўзлари фарзандларига ҳамроҳ бўладиган бўлишди. Умид билан Шаҳзода оналари учрашув белгилаган ҳиёбондан аста одимлаб кетишар экан , ҳар икки дугона "Бир мириқиб суҳбатлашамиз энди" дея ўзлари учун қулай жой излаб қолишди. Бироқ ёшлар ярим соатга қолмай изларига қайтиб оналарининг хафсаларини яхшигина пир қилдилар . Лобар қизининг бўзариб турган чеҳрасига қараб ичи пишди-ю , "Қўнғироқлашамиз, ўртожон" дея тезда юк-япоғини йиғди.
- Ҳа нима ит қувдими ? - Сурайё опанинг ҳам яхшигина асаби бузилган эди ,- намунча боришларингдан келишларинг осон бўлиб қолди ? Бундоқ туззук-қуруқ гаплашдиларингми ўзи ?
- Гаплашдик ...
- Ҳаа ?!
Умид бош чайқади :
- Бўлмайди , ойи ...
Сурайё опа ўғли томонга уч одим босиб жаҳл билан шивирлади :
- Мен ҳеч қанақа бўлмайдини билмайман. Билишни ҳам истамайман. Шу қизга уйланасан дедим- ми , уйланасан ! Бошқа ҳеч қандай гап бўлиши ҳам мумкинмас !

👍31😢3❤1😇1
Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.
Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)
Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...
9 минг турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади!
Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи...
Батафсил ўқиш 👇

👍59👎13❤12👏7🐳2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Onajonlarimizni Alloh panohida asrasin 🤲🤲
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
YAQINLARINGIZGA HAM ULASHING 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13😢7🥰3❤1👏1😇1