🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР ҚАЙТГУНЧА   - Эээ, иш,иш деб баҳона қилаверма, хўпми? Айтишларича инсон дунёдан ўтганидан сўнг ҳам ортидан уч кунлик иши қолиб кетаркан. Ана шунақа. Бу дунёни ишини не-не валломатлар битирмаган-ку, сен битирармидинг? - Асолат шундай деб кўнглини бўшатган…
-Хўп, -деди Асолат "Айтсам айтавераман" деган оҳангда,- хуллас гапнинг индаллоси бу қизнинг уйидагилар оддий инсонлар. Билак кучи билан рўзғор тебратиб, ҳалол пул топиб ҳалол луқма ейдиган инсонлар. Уй-жойлари ҳам ҳам айтарли дабдабали эмас, ўзлариям ортиқча ҳашаматга ружу қўйишмаган. Бироқ шунга қарамай бу қизнинг харидорлари сочининг толасидан ҳам кўп. Совчи келаверганидан эшигининг турми, остонасининг қадам қўядиган ери ейилиб кетган. Бунча гапдан қанақа қилиб хабардор экан деб ажабланаётган бўлсанг, маълумотинг учун у қиз биздан бир кўча нарида туради.

     Асолатнинг сўзларини эшитиб Сурайё опа бирдан енгил тортди: "Демак, мақтовли ўша қиз буларнинг тенги эмас... Ҳайрият... " 
    У кўнгил учун Асолатга "Ҳой нима деяпсан? Биз унақа одам ажратадиганлардан эмасмиз?!" ҳам демади. 
   Сурайё опа ўзини қизиқтирган барча саволларга етарлича жавоб олган эди. У дугонаси билан яна бироз ўтиргач иши борлигини баҳона қилиб хайрлашди. 

      Умид бир, икки кун "Осиё ҳақида гап очиб қолармиканлар" деб онасининг оғзини пойлади. Сурайё опа эса жавобдан қочиш мақсадида ўзини касалга солиб ётиб олди, бироқ киши билмас тўйга тайёргарлик кўраверди. Бироқ аҳвол узоқ вақт бундай давом этиши мумкин эмас эди.
    Умид масалага узил-кесил ойдинлик киритиш истагида онаси билан юзма-юз гаплашиб олишга қарор қилди
    - Ойиии...- деди у эшикни тақиллатиб Сурайё опанинг хонасига киришга ижозат олгач, - сиз билан гаплашиб олмоқчи эдим.
   -Иҳмм...- соҳта инқиллади Сурайё опа,- кел болам. Нима ҳақида гаплашмоқчи эдинг?- у шундай дея ёнбошлаб ётган жойидан туриб афтини буриштирди,- вой жоним-ей, қаерда қараб турган экан-а бу дард менга? Қақшамаган ерим йўғ-а? Қишни-қиш, ёзни-ёз демай шаҳарма- шаҳар елиб югурганларимни касридан-да ҳаммаси. 

    Умид нима мақсадда кирганини унутиб каловланди: 
 
    - Шифохонага ётсангиз бўларди, ойи. Ҳар қалай вақтида укол олардингиз, шифокор назоратида бўлардингиз...- деди у онасига меҳри илиб

   -Қўйсанг-чи, болам?! У ерга бориб эрта-ю кеч деразага термулиб ётаманми кейин? "Онамдан хабар олай, муштипаримни кўнглини овлай" деган меҳрибон қизим бўлса экан, бориб талтайиб ётиб олсам. Сенга ўқиш керак, адангга бўлса китоб... 
    - Хўп бу гапларни қўй. Менда нимадир гапинг бормиди? Аввало айтиб қўяй, агар анави кўчадан топган қизинг ҳақида сўрамоқчи бўлсанг, касалимни боши шу қизни суриштиришдан бошланди,-Сурайё опа шундай деб ўзи керакли баҳонани топиб олгани учун суюниб кетди ва илҳом билан гапиришда давом этди, - қайданам у қизни суриштиришга бордим-а? Мана сенинг кўнглингга қарашни оқибати.
  - Оббо! Бу кишим яна батафсил ахборот беришимниям истайдилар. Ўзимни бўларим бўлиб тургани билан ишлари йўқ,- фиғони фалакка чиқди Сурайё опанинг ,-хўп бўлмаса яхшилаб эшит. Мен ўша қизни ахтариб университетга борганимда ўн бир йил давомида бир мактабда, бир синфда бирга ўқиган синфдошим Асолатни учратиб қолдим. Бахтимга Асолат ўша ерда дарс бераркан. Гапни пўсткалласини айтсам ўша, ҳаҳ исми нима эди-я, ҳа Осиё, хуллас ўша қиз ҳақида ярим оғиз ҳам яхши гап эшитмасам де. Вой у ердан кўнглимнинг чил-чил синиб келгани. Қанақа куйдим ўзимдан ўтганини ўзим билдим. Тасаввур қил бир қизни келин қиламан деб не умидда юрагингдан офтоб чиқиб излаб борсанг-у, жавобига ҳафсаланг бир пул бўлса. 
   - Нима айби бор экан Осиёни,- озорланиб сўради Умид,-балки дугонангизни унда алами бордир?
  - Дугонамни унда алами йўқ,-

/39
👍27❤2
зардаси қайнади Сурайё опанинг,- у ўша қиз билан бир маҳаллада яшаркан. Қолаверса университетда ҳам дарс бераркан ўша Осиёга. Асолатнинг айтишича Осиё деганлари ичидан пишган писмиқ қиз эмиш. Бир кун ҳали у йигит билан, иккинчи кун ҳали бу йигит билан қўлтиқлашиб юрар эмиш. Сен ҳам шу навбатдаги йигитларнинг бирисан-да болам, тузоққа тушган. Асолатнинг айтишича Осиёнинг ўзи оддий оиланинг қизи бўлгани билан нуқул  бойвачча йигитларни тузоққа илинтирар экан. Хуллас, яхшиям ўша ўқишга борибман, бир фалокатинг арийдиган бўлди, болам. 

  - Мен бу гапларга ишонмайман, -ранги қув ўчди Умиднинг, -Осиё унақа қиз эмас !?  

  - Тўғри! - совуққонлик билан таъкидлади Сурайё опа,- Осиё унақа қиз эмас! Осиё-фаришта! Ёлғончи сенинг онанг, яъни мен! Сени Осиёдан айнитиб барака топадиган ҳам менинг ўзим. Аҳмоқ бўлмасам бировни гулдек қизи Шаҳзодани ҳам бошини боғлаб ўзимга иш орттирмаган бўлардим. Шўрлик қизнинг ўзиям ҳайрон бўлса керак "Тўй кунимиз маълум бўлса ҳам бўлажак куёв бир оғиз ҳол сўрашга ярамайди?" деб. Билмайди-ки, бўлажак куёвнинг кўнгли ҳаммадан қолиб кетган сарқитда!  
  - Ойи дема мени? - янада авжига чиқди Сурайё опа,- мен ойи бўлишга арзийдиган аёлмидим? Агар арзиганимда "Шуям шу ёшга кириб бир нарсани билса керак?" деб озгина ўйлаб кўрардинг. Бир тарафда сени ўжар қайсарлигинг, бир тарафда менинг дугонамга "Қизингни келин қиламан" дея қилиб қўйган лафзим. Икки ўртада адо бўладиган яна менинг ўзим. Майли адо бўлсам бўлгани эди, шунга яраша сен топиб келган қиз мақтовли қиз бўлса қанийди?  Бу кетишда тузалишим даргумон бўлса керак. Онам айтардилар-а "Болам улғайди дема, дардим улғайди дегин" деб. Ҳаёт ҳақиқати шундаки, ўлиб-тирилиб бир парча этни вояга етказар экансан-у, қўлидан бир иш келиб кунинг унга қолганда кўчадаги бир "қаламқош" болангга эга чиқар, сен бўлсанг чапак чалиб қолаверар экансан. Энг ёмони эса ўша болангни одам танимагани. Ҳар таннознинг кўз сузганига маҳлиё бўлиб унга эргашиб кетавериши... 

   Сурайё опа бошини ёстиққа беҳол ташлади:  

  -Мумкин бўлса мени ёлғиз қолдир. Яна тобим қочди... Юрагим бежо уриб кетяпти... 
  - Ойиии, - деди у ва ниҳоят тилга кириб,- мени кечиринг. Майли ҳаммаси сиз айтгандек бўлсин. Фақат сиз соғ бўлсангиз бўлгани.  
👍21🥰1
Умид онасига гарчи "Ҳаммаси сиз айтгандек бўлсин" деган бўлса ҳам Осиёни юрагидан осонликча чиқара олмаслигини ўзи ҳам яхши билар эди. У ўйлай-ўйлай Осиёнинг ёнига охирги марта бориб барчасини ўз кўзи билан кўрмоқчи, қиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи, шу йўл билан  якуний тўҳтамга келмоқчи эди. Шу сабаб у эртаси куни Осиё ўқишдан чиқар вақтни пойлаб университет дарвозасидан берироқда қизни кута бошлади.  
  У хаёлларга андармон бўлиб ярим соатча вақт ўтганини сезмай қолди. Ниҳоят у кутган қиз курсдошлари даврасида кўринганда Умид зумда тийрак ҳолатга келди. У Осиёни икки хафтага яқин вақт кўрмаганди. Қизнинг кулимсираб турган рангпар чеҳрасига кўзи тушган йигитнинг юраги ўзгача орзиқиб тушди. У қизга қўнғироқ қилиш учун телефонини энди қўлига олган ҳам эди-ки, кўзи дугоналари даврасидан ажралиб чиққан Осиёга тушди. 
   Умид сал аввал хушчақчақ кайфиятда кўринган Осиёнинг тез орада жиддий қиёфага кирганига ҳайрон бўлди. Осиёнинг йўлни четида машинасига суяниб турган олифта йигитнинг рўпарасига бориши Умиднинг кўнглидаги гумон пўртанасини қўзғатиб юборган эди...
#давоми_бор

   /40

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍28❤2👏1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ёстиққа бош қўйганда инсон,
💤Роҳат олар унда жисму-жон.
🌙Оромингиз рохатли ўтсин,
💤Хайрли тун азиз қадрдон!

😃Хайрли тун олисдаги яқин инсоним...
Гўзал ҳаловатлар ёр
бўлсин!

🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨🌟✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР.

Ҳар бир отган тонг, ҳар бир берилган кун — охират учун тадорик, аслида.
Биз майда-чуйда ташвишларга ўралашиб, шуни унутиб қўямиз.
Нафснинг жиловидан ушлаб кетаётганимизни гоҳ сезиб, гоҳ сезмаймиз, аммо фитратимизда бор бўлгани учун ўз-ўзидан одамларга яхшилик соғинамиз, бировнинг оғирини енгил қилиб, ўзимиз шодланамиз. Бу— бахт. Аллоҳ ўзини танитгани— шу!

Кунингиз хайрли ўтсин. Яхшиликлар қилиб чарчаманг, Ўзи қўлласин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹 Aссалому алайкум.
Шанба тонги муборак бўлсин.
🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋🦋

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️ Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀 Кўнглингизни хотиржам,
☘️ Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀 Танангизни саломатлик,
☘️ Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞💞

🍀 Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
Яқинларга улашинг ❤️👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🥰1
Энг гузал аёл.

Бозор расталарининг бирида ширин нон ва манти пишириб сотадигам аёл ҳар куни мижозларга егулик улашарди. Бир кун ёмғир шиддат билан ёға бошлади. Ёмгир жалага айланди. Аёл дўконни қулфлаб , магазиндан иккита зонтик сотиб олди. Қизи ўқийдиган саньат маркази эшиги олдига боргач кийимларига қараб, ичкари киришга иккиланиб қолди. Шусиз хам йўқчилик туфайли қизининг тенгдошлари олдида изза бўлишидан қўрқиб юрган она бинонинг пастки қаватига тушиб дарс тугашини кута бошлади.

Шу пайт қизи билан кўзи тўқнашди. Она қизини кўриб мамнун қўл силкитди. Бирок қизи уни кўрмаганга солиб девор ортига беркинди. Бир неча дақиқадан сўнг девор ортидан мўралади. Бу эса онасини бу аҳволда кутиб туришини истамаганлигини анлатарди. Бундан кўнгли оғриган она бошини қуйи солганча жим қотиб қолди.

Бир ойдан сўнг она қизи ўқийдиган саньат марказидан талабалар кўргазмасига таклифнома олди. Қизини яна уятга қўйишдан чўчиган она иккилана йўлга тушди.
Деворга осиб қўйилган суратларни бир-бир кўздан кечирган она бир портрет олдида тўхтаб қолди.

Унинг тагига "Дунёдаги энг гўзал аёл" деб ёзилган эди. Ёғаётган ёмғир, зонтик кўтарган, оппоқ унга беланган фартук таққан, эски туфли кийиб олган аёл тасвирланган эди унда. Бу саньат асарида қизини кутиб турган онанинг ҳолати чизилган эди.

Шу куни қизи девор орқасига яшириниш сабаби онасининг ўша ҳолатини юрагига муҳрлаб олиш бўлганди. Расмни кўраётган она кўзларидан ёш оқа бошлади. Шу пайт она ёнига қизи келди. Унинг кўзларида фарзандлик меҳри балқиб турарди...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢15👍10❤2🔥2👏2
​#умр_манзаралари

АЖР ( воқеавий ҳикоя )

Соҳиба шундай бўлишини кутганди. Шундай бўлса-да юраги эзилди. Чорасизлик кўнглини чил - чил синдирди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди ...

Соҳиба Жасурга турмушга чиққанига оз эмас, кўп эмас ўн икки йил бўлди. Бу йиллар давомида икки ёшнинг муҳаббати бир - бирига зиёд бўлса бўлди-ки , аммо асти кам бўлгани йўқ . Жаъсур қанчалик ўктам йигит бўлса, Соҳиба ҳам меҳрибон эрининг яримта гапидан тушуниб оладиган комила аёл эди. Ҳаммаси яхши эди.

Фақат ...

Фақат уларнинг биргина "тирноқ"қа зорлигини айтилмаса ...

Шифокорлар эса бу йиллар давомида битта гапни такрорлаб чарчамадилар :

- Сизларнинг фарзанд кўришингизга ҳеч қандай моънелик йўқ... Икковингиз ҳам соппа- соғсиз. Бу ёғига энди дуода сўрайверинглар . Аллоҳ умид билан кўтарилган билакларни ноумид қайтармаслиги аниқ...

Бу йиллар давомида Соҳиба ва Жаъсурнинг қилган дуолари кўл бўлди. Кўлдек маъмур бўлди.

Баъзан Соҳиба аёллигига бориб эридан "жавоби"ни сўраганда эса , ҳар доимги кенг феъл Жаъсур уни асабий қайириб ташлар эди:

- Мени қўядиган хотиним йўқ ...

Йиллар уларга қўшилиб дуода бардавом бўлган Жаъсурнинг ота- онасини бирин- кетин боқий дунёга олиб кетди ...

Бундан икки ой аввал Жаъсур охири анчадан буён ўйлаб юрган ишини шарт ҳал қилди. У Соҳиба билан ўзига ота- онасидан мерос бўлиб қолган ўн икки сотихлик ота ҳовлисини қоқ ярми , томорқа тарафини шарт бўлиб сотиб юборди.
Жаъсур яқин дўстининг маслаҳатига кўра бу пулларга Соҳиба билан Туркияга бориб даволанишни хаёл қилганди. Маслаҳат берган дўсти малакали шифокор бўлиб , унинг кўрсатмалари билан кўпчилик тирноққа зор оилалар фарзанд кўриш бахтидан баҳраманд бўлганлигига Жаъсурнинг ўзи ҳам кўп бора гувоҳ бўлганди.

Жаъсур кетиш учун барча ҳужжатлар тайёр бўлаёзганини айтиб суюнчилаган кун ота- онасидан ёлғиз ёдгор синглиси Нозиманинг касалхонага тушиб қолганлиги ҳақидаги хабар келиб қолди : " Нозиманинг юраги қаттиқ ушлаб қолганмиш ! " .

"Ўттизга чиқмаган жувонда юрак ўйноғи нима қилсин ? Э Аллоҳ ! Ўзинг Нозиманинг ғамини егин . Бир этак болалари бор- а ?!"

Эр- хотин шу хаёллар билан касалхонага қандай аҳволда етиб боришганини билмай қолишди.

Бахтларига Нозима анча ўзига келиб қолибди. Акасининг "Нима учун бу аҳволга тушиб қолдинг ?!" деган саволига елка қисди :

"Билмасам, ҳаводан бўлди шекилли".

Бу саволнинг жавоби кўпга бормай аниқ бўлди. Қайтишда жиянларидан хабар олиш учун синглисиникига йўл- йўлакай кириб ўтишган Жаъсур билан Соҳибага Нозиманинг тўнғич қизи қолган уч укасини тизилтириб ўтказиб қўйганча маълумот етказди.

- Тоғажон, адамларнинг бирга бизнес қилган шериклари цехнинг ҳужжатларини сотиб Қозоғистонга қочиб кетибди. Энди биз ҳеч вақосиз қолган эмишмиз. Ойижоним "Болалар айни еб - ичаман деб турган вақтида тешик тоғоранинг қучоқлаб қолдим" деб йиғладилар. Шундан сўнг мазалари қочиб қолди . Адажоним эса ...

Жаъсур жиянининг сўзларини охиригача эшитмади. У куёви Нозимжоннинг нега кўринмай қолганлигини сабабини англагандай бўлганди.

Шу воқеага ҳам уч кун бўлди.

Эшик очилди ...

- Соҳиии... Мен ...

Соҳиба эрига синиқ жилмайди :

- Яхши қилибсиз ... Нозимахоннинг аҳволи бундай бўлиб турганда ... Сиз билан менга Туркия сафари татирмиди ?! Бу пуллар биздан кўра уларга зарур ... Уларнинг фарзандларини жовдираб турган қоракўзлари ҳамон...

- Соҳиии... Бир гап айтаман ўзингни ушлайсан лекин. Шу десанг Нозима яна юкли экан... У "Фарзандим қиз бўладими , ўғил бўладими туғилгач сизларга бераман. Куёвингиз ҳам бу қароримга рози бўлдилар . Албатта агар уни қабул қилсангиз..." деди.

Соҳибанинг кўзларидан ёш думалай бошлади. Севинчдан боши қаттиқ айланиб , кўз ўнги қоронғилашди...

Жаъсур гандираклаб мункиб кетган аёлини базўр ушлаб қолди.

* * *

Етти ойдан кейин Жаъсурларнинг хонадонида гўдак қиз боланинг йиғиси эшитилди ...

Яна икки ой ўтгач эса ...ўғил боланинг...

Муаллиф : Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25❤5😢4
🧕 Muslimalar kundaligi
Умид онасига гарчи "Ҳаммаси сиз айтгандек бўлсин" деган бўлса ҳам Осиёни юрагидан осонликча чиқара олмаслигини ўзи ҳам яхши билар эди. У ўйлай-ўйлай Осиёнинг ёнига охирги марта бориб барчасини ўз кўзи билан кўрмоқчи, қиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи, шу…
Осиё йигитга яқинлашганда салом берди шекилли, унинг чеҳраси ёришиб бош ирғади. Йигит Осиёга нималарнидир гапира бошлади. Осиё эса бошини эгганча уни жим тинглар экан, орада бошини силкитиб унинг сўзларига муносабат билдириб турар эди. 

    Умид ортиқ чидаб тура олмади. У Осиё ва йигитга шаҳд билан яқинлашиб борди.

   - Ойим айтганларида ишонмаган эдим,- деди у Осиёга алам билан тикилиб,- "Сиз адашгансиз!" дегандим уларга. Энди билсам...

   Умид сўзга лаб жуфтлаётган Осиёга "жим" деган каби қўл силкиди: 

-Ҳаммасини кеч бўлмасдан билганим яхши бўлди,- у шундай деб йигитга ўгирилди,- омад, брат! Аммо эҳтиёт бўлинг! Яна бизлар каби куйиб қолманг. Ўйлашимча биздакалар кўп. 

     Умид қандай келган бўлса шундай тез ортига қайтди. Энди унга ортидан милт-милт йиғлаб қолган Осиёнинг ҳам, бўлиб ўтган воқеага тушуниб тушунмай бўзрайиб қолган йигитнинг ҳам қизиғи қолмаган эди.
    Умид машинасини қолдирган жойга бориб тезда ўт олдирди-ю, шитоб билан ҳайдаб кетди. У навбатдаги чорраҳадан ўтгач машинасини йўл четига олиб тўҳтатди. Қўлига телефонини олиб тезда керакли рақамни излаб топди: 

  -Алло?! Ҳа Шаҳзода? Мен Умидман. Ваалейкум ассалом. Шаҳзода, бир кўришсак дегандим. Вақтингиз қалай? Бўлди, ярим соатда ўша ерда бўламан.

   Умид тармоқдан узилиб машинадаги орқа томонни кўрсатиб турадиган ойнага қаради.
       У ойнадан ўзига боқиб турган ҳиссиз ва совуқ чеҳрали аксини кўриб юраги янада тош қотди.

    🔳 🔳🔳

    Биринчи бўлиб Осиё ўзига келди.
   У ўзига  "Ким бу?" дея савол назари билан тикилган Зиёвуддин исмли йигитга юлқинганча титраб-қақшаб гапира бошлади: 

  - Сизга неча марта айтдим? Мени тинч қўйинг, йўлимни тўсманг деб! Менинг иҳтиёрим ота-онамнинг қўлида деб бекорга айтмагандим. Илтимос мени тинч қўйинг... Юз
марта келсангиз ҳам оладиган жавобингиз шу! 

    Осиё Зиёвуддиннинг жавобини эшитмай шарт бурилди-ю, тез-тез юриб кетди. Унинг юраги тўлиб кетганидан нафас ололмай энтикиб борар эди.

   Зиёвуддин исмли бу йигит Осиёнинг курсдоши Зилолани тўйида қизга кўзи тушиши билан унга кўнгил қўйган, мана бир неча ойдир-ки совчиларини юбориб мақсадига эриша олмай ҳуноб эди. 

    "Ҳозирги замон қизлари аммамнинг бузоғи бўлган йигитларни эмас, ҳар қадамидан ўт чақнайдиган оловларни ёқтиришади,-деди ахири тоқати тоқ бўлган опаси Зиёвуддинга,-сен ҳам" Олма пиш, оғзимга туш" деб лаллайиб ўтирмасдан ҳаракатингни қил-да бундоқ. Сенга ўргатвуриб ўзимда қолмади. Қизнинг ўқишига бориб гапга сол, кўнглига йўл топ, ҳа деса ойим билан мени одина чоршанба қизнинг уйига совчиликка югуртиравермасдан" . Зиёвуддин опасининг маслаҳатига амал қилиб Осиёнинг ўқишига иккинчи бор келиши эди. Бироқ шу келишда ҳам айбсиз айбдор бўлиб қовун тушириб ўтирибди. У Осиёни қаттиқ хафа қилиб қўйганини фаҳмлаб ҳафсаласи пир бўлди. Яна шуни фаҳмладики, қизнинг атрофида худди ўзи каби ошиқлари бисъёр экан. Табиатан мўмин-қобил бўлган Зиёвуддин ўзининг бу ҳаракатидан бир иш чиқмаслигини англаб музтар тортганча йўлга тушди.

🔳 🔳 🔳

   "Одам деган ҳам шундай бўлар эканми? - Осиё уйига етиб борганда ҳам юраги ўртанишдан тўхтамаганди,- кимдир, нимадир деган бўлса лаққа тушиб ишониб кетаверар экан-да?! Яна кўрганига ишониб дарҳол хулоса ясаб қўя қолавериши тўғрими? " Нима гап?" деб ўзимдан сўрамай-нетмай...
   Тўхта-чи? "Ойим айтганларида ишонмаган эдим" дедими? Ойиси нима деган экан? Нима бўлсаям яхши гап айтмагани аниқ. Демак, Умид ака менга берган ваъдасининг устидан чиқиб совчи қўймоқчи бўлган. Ойилари эса орқаворотдан мени суриштириб келган ва...
      Ҳа бу аниқ! 

      Кимдир мени ёмонлаб юборгани аниқ. Йўқса Умид ака бугун ўзини бундай тутмаган бўлар эди...
     Бироқ менинг нима гуноҳим бор экан? Одамлар мен ҳақимда нималар дейишди экан? Наҳотки шунчалик худодан қўрқмайдиганлар бўлса орамизда? 

   Осиё хонасига кириб беҳолгина ўрнига чўкди. Унинг юрагига қил сиғмас, айни дамда Умид ўзи учун кўнглининг тўридан жой эгаллаган жуда қадрли инсонга айланиб улгурганини ҳис қилиб турар эди. 
    
       /41
👍31❤2
Мени шу топгача таниб улгурмаган, ишонмаган инсон учун мен ҳам қадримни оёқости қилмайман. Вақти келиб оқ-оққа, қора-қорага ажралганда Умид ака ҳам бугунги муомаласидан афсусланади, бироқ у вақтда буларнинг менга фарқи қолмаган бўлади. Ҳа!"  

   Қизнинг хаёлларидан шу фикрлар ўтди-ю, бироқ уларнинг ҳеч бири соҳибига тасалли бера олмади. Осиё ўзини ёстиққа ташлаб, елкалари силкинганча йиғлаб юборди.  

🔳 🔳 🔳

   Кейинги кунларда Сурайё опанинг димоғи чоғ. Чоғ бўлмасинми? Ахир барча орзу-истаклари бирма -бир амалга ошиб келмоқда. Бошланишига ўғли ўзини йиғиштириб олди. Анави Осиё деганлари билан муносабатини бутунлай узди. Бу қандай содир бўлгани Сурайё опага қоронғи бўлса-да, аммо ушбу масалада ўзининг сўзлари асосий роль ўйнаганини қалби билан ҳис қилиб турарди.  
   Умиднинг тез орада бўлажак келин Шаҳзода билан тил топишиб олгани Сурайё опани янаям қувонтирарди. Ёшларнинг тўйлари бўлишига икки хафтача муддат қолганда Лобархон қўнғироқ қилиб "Мол ёяр" маросимига қайси куни борайлик?" дея сўраб Сурайё опанинг дилини янада равшан қилиб юборди.  
  - Воой ҳеч нарса керакмас,- деди Сурайё опа ичида "жон" деб турсада соҳта мулозамат қилганча,- ўғлим ва Шаҳзода қизим учун барча шарт-шароитларни ўзим муҳайё қилиб бераман. Қизимнинг ўзи уйимизга паспротини олиб ташриф буюрса бўлгани. Қолган нарсалар тахт, ўртоқжон. 

  - Ундай деманг, менинг ҳам ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор. Битта-ю битта қизимни уйини чўғдек ясатиб қўйиб, мазза қилиб ҳовурдан тушсам дейман мен ҳам. Хуллас, бугун руҳсат берсангиз уйингизга бориб келин-куёвга ажратган хоналарни ўлчамини олиб, келаси хафта охирида уйингизни ясатсак, шунга нима дейсиз?  

  - Қўймадинг, қўймадинг-да, Лобархон. Майли кўнглинг шунга суст кетаётган бўлса, мен нимаям дейман?  
  Кечга яқин қайин опаси ва унинг чевар пардачи келини билан бўлажак қудасиникига келган Лобархон ёшлар учун ажратилган ҳайҳотдек тўртта бўм-бўш хонани кўриб ичидан қиринди ўтди. "Яхшиям орзу-ҳавасим бор деб сўзимда туриб олганим,- ўйлади у, буларни гапига кирсам тўй куни нақд шарманда-и шармисор бўларканман-да?". 
   Лобархон хоналарнинг ўлчамини олар экан, Сурайё опа ҳар бир хонага қайси рангли мебел мос тушиши ҳақида берилиб фикр алиша бошлади. 

  " Одамни бир қўшни бўлиб танийсан, бир қуда бўлиб деганлари рост экан,- энсаси қотганча ўйланди Лобархон,- бойлар ҳам икки хил бўлади-да. Бир тоифаси қўли очиқ, саҳоватли бойлар бўлса, иккинчи тоифаси назари паст, таги кўрмаган бойлар. Дугонамнинг қилиқлари ҳам иккинчи тоифага тортиб кетяпти. Майли, ҳар нима бўлганда ҳам айб ўзимда. Ўзим ҳам бойлигига учиб қизимни шу хонадонга келин бўлишини истагандим. Энди бўлса ҳалитдан бу нағмалар чиқиб келяпти. Начора сарпо-суруқ қилсам ўзимнинг қизим учун қиламан-да. Яхшиям давлатимиз ўзига етарли. Бўлмаса "Бой бойга боқар, сув сойга оқар" қабилидаги ишлар ўртага тушиши аниқ эди..." 
   Лобархон ичидан зил кетиб бўлажак қудаси билан хайрлашди. 

   🔳 🔳 🔳

  Хафта ўртасида қуда томон мебел ва гиламларни келтиришди. Парда ва бошқа қақур-қуқурлар якшанбада келармиш. Сурайё опа оёқ босганда деярли тўпиғигача ботиб кетаётган момиқ гиламлардан кўнгли тўлди . Гарчи қадоқдаги мебеллардан ҳотиржам бўлса-да, қизиқувчанлиги устун келиб қалин қоғозларни бир четини тирноқлаб очиб улардан ҳам димоғи чоғ бўлди. Шанба куни кечгача мебеллар тахт қилиниб, гиламлар ёзиб қўйилгач, Сурайё опа бўлажак қудаси Лобархонга қўнғироқ қилди. У эртанги "Мол ёяр" га неча киши, қай вақтларга келишларини сўраб билиб олмоқчи эди. Бироқ шу вақтгача бир бор қўнғироқ қилиши билан узоқ куттирмай жавоб қайтарадиган Лобархон бу сафар одатига ҳилоф иш қилди. Сурайё опа аввалига ҳайрон бўлди, кетма-кет тўрт-беш бора қўнғироқ қилганида жавоб бўлмагач кўнглига ҳавотир оралади. Орадан ярим соат ўтиб қўнғироқ қилганида бўлажак қудасининг рақами ўчиқ эканлигини хабарини олган Сурайё опа тезда Умидни йўқлади:  

  - Умид, буларни жин-пин чалиб кетмаганми, қўнғироғимга жавоб бермаяпти. Шаҳзода билан боғлан-чи, тинчликмикан?  
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
👍40😁3
Умид онасининг ёнида бўлажак келинга қўнғироқ қилди, бироқ тармоқдан "Телефон аппарати ўчирилган" деган жавоб келди.
   - Антенна йўқ жойдами булар нима бало? - тутақди Сурайё опа,- яна бир марта қўнғироқ қилиб кўргин-чи? 
   Умид онасининг раъйини қайтармай Шаҳзоданинг рақамига иккинчи қайта қўнғироқ қилди. Бироқ она-бола бу сафар ҳам юқоридаги жавобни олишди. 
   - Ҳай майли,- ўзини овутгандек қўл силтади Сурайё опа, -бозор-ўчар қилиб чарчашган бўлса, барвақтроқ ухлаб қолишгандир. Сен ҳам бориб дамингни ол.

   Сурайё опа ўғлини шундай деб юпатиб жўнатган бўлса-да, ўзининг кўнгли аллақандай нотинч эди. У туни билан тиканзорда юмалаб ётгандек, ҳали у томонига, ҳали бу томонига ағдарилиб тонг оттирди. Эрталаб уйғонганида туни билан калтак еган одамдек беҳол ва ланж кайфиятда эди у. 
     Сурайё опа оёқларини аранг судраб ювиниш хонасига борди. У ердан ошхонага ўтганда стол устига мук тушиб ўтирган ўғлини кўриб ҳайрон бўлди.

  - Ҳа Умид, тинчликми? Бунақа эрта сахарлаб уйғониб оладиган одатинг йўқ эди-ю? 
   - Ассалому алейкум,- Умид онасига қўлидаги телефонини узатди,- буни кўринг, ойи? 

   - Нимани кўраман? - жони ховлиқди Сурайё опанинг,- кўзим ҳам кўрса майли экан? Бирор хабар бўлса ўзинг ўқиб бер.

   - Ойи, Шаҳзоданинг севган йигити бор экан, ўша билан қочиб кетибди. Кеча ярим тунда менга "Мен ҳаётда бир марта яшайман, шундай экан ўз севганим билан кетдим, сиз ҳам бахтли бўлинг" деб хабар юборибди.

  - Нима? - Сурайё опанинг кўз ўнги бирдан қоронғилашди,- шунчалик осон экан-да кетвориш? Биз-чи биз? Қўни-қўшни, қариндош-уруғ, маҳалла- кўй олдида ким деган одам бўл...

   Умид онасининг кўзлари олайиб кетаётганини кўрди-ю, бироқ гурсиллаб йиқилишини олдини ола билмади.

🔳 🔳 🔳

     Сурайё опани касалхонага ётқизишга мажбур бўлдилар. Унинг қон босими жуда юқорилаб кетган эди. Сурайё опа касалхонадалик вақтида унинг икки опа синглиси Лобархонларникига бориб кўтара савдо қилиб келишди. Улар Лобархонни юмма талаб "Қиз туққунча туз туқсангиз яхши эди, сизларни касофатингизга гулдек опам номусига чидай олмай касалхонага тушиб қолди. Шу вақтгача қилинган ҳаражатига куйиб ўтирмасидан, қизингизга берилган совғаларни чўзиб қўйинг" деб тилло тақинчоқлар-у, уюм-уюм матоларни қайтариб олишган, камига "моральный ущербь" ни қоплаш учун Сурайё опанинг уйига келтирилган гилам ва мебелларни қайтариб бермасликларни баланд овозда эълон қилиб келишган эди. 
     
               /42
👍37❤2👏2😇2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🍃Хар доим у́зингизни бахтли хис килиб яшанг шунда яшаш гу́заллашади.🍃

🌻Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍀 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🌸 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
#якшанбада

ЁРИЖОН...

Бугун якшанба...
Бир хафталик қизғин меҳнат кунларидан кейин чиндан мириқиб дам олишни истаётган эдим. Шу сабаб кеча шанба кунининг оқшомида уйдаги ҳамма жойни саронжом- саришта қилиб тозалаган, кирларни ҳам ювиб, қуритиб дазмоллаб бўлган эдим.
Бироқ... Қани энди ниятларимиз, режаларимиз бари биз ўйлагандек амалга ошса...
Кеча кеч ётишимга қарамай тонг сахарда йўтал овозидан уйғондим. Тўғрироғи мажбур бўлдим.
Нимага дейсизми?
Ёрижон- хўжайинимнинг тоблари қочибди.
Эҳ... Дарров ўрнимдан ирғиб турдим. Апил-тапил юз-қўлимни ювдим- у, ошхонага чопдим. Сут қайнатмасам, ёрижонга иссиқ- иссиқ ичирмасам бўлмайди. Қайнаб турган сутни шопириб сарёғ солганча ёрижонга тутаман. (Йўғ-ей ундан аввал уларни юзларини чайиб олишлари учун шароит муҳайё қилганимни айтмабман- у?)
Хуллас, ёрижонга бир бокал қайноқ сутни ичириш ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топширган кунимдаги машаққатларни эслатди. "Бунча иссиқ, намунча ёғлиқ, бокални дастасигача қизиб кетибди" деган иддаоларни эшитишни айтаманда.
Сутни ичириб бўлгач, якшанбада эрга ( узр, бетоб эрга) қараш режими фаол ишга тушди.

Вазифалар қуйидаги кетма- кетликда бажарилади:

1. Ёрижонни бошлари оғир бўлиб симиллаб оғрияпти, озроқ босиб, рўмол билан яхшилаб танғиб боғлаб қўйилсин.

2. Нонуштани кўнгил тусамас, бир йўла тушликка сабзавотли шўрва тайёрлансин. Тўрт кун аввал сотиб олинган шолғом бекорга олиб келинмаганди, шу сабзавот вақтида шўрвага солинганда бу касаллик қайда эди? Ҳа айтганча, таъбга ёқар енгил салат эсдан чиқмасин.

3. Орада оғизга маза кириши учун тўрт дона қантдаккина гўштни қора жойидан шўртак қилиб қовуриб узатилсин. Гўшт қотиб ҳам кетмасин, жуда юмшаб суви чиқиб ҳам пишмасин. Ёнига пиёзни алоҳида ликобчада қўйилсин. Уни гўшт билан бирга танаввул қилиш ҳали ўйлаб кўрилади.

4. Шунча йил бирга яшаб ҳали ҳам мўъжални тўғри ололмайдиган аёлни ким деб аташ мумкин? Тўрттагина деса зиғирдек қовуриб келиш керакми гўштни? Энди иштаҳа очилганда тугаб қолса... бу нимаси? Ҳа майли, устидан олма ея қоламиз. Қишни куни витамин. Айтилмаса ҳам қизилини алоҳида, сариқ олмани алоҳида бўлаклаб ликобчада тутишни биламиз-а?

5. Шу десангиз "Ҳукмдор Усмон" сериалида турклар билан бирга суратга тушган ўзбек актёрлари ҳақиқатдан ҳам ўз ролларини қойилмақом ўйнаб уддалай олишган. Буни ғурур билан таъкидлаб ёрижонни кўнглини кўтариш эсдан чиқмасин. Аслида бу бор ҳақиқат. Айниқса Жавоҳир Зокировнинг ижросига гап йўқ.

6. Тушлик қилиб бўлингач, бетоб эр бироз пинакка кетганидан фойдаланиб муштдеккина хамир қолиб норин қилиб олинса зўр иш бўлади. Бу ерда ёрижон айбдор эмас. Ташаббус шахсан ўзимдан чиқди десаям бўлаверади. Ҳадемай кунлар исиб кетса норин мавсуми ўтиб кетади. Ўшанда қишни эсласак "Бундоқ ёлчитиб "домашный" норин ҳам қилмабмиз?" деб тан олиш осон ишми?

7. Иш орасида ёрижон томоқларини чайқашлари учун мойчечакли дамлама, иммунитетлари ошиши учун наъматак қайнатмаси, юракга қувват бўлиши учун ўрик туршагидан шарбат тайёрлаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

8. Кун давомида турли дорилар қабулига эҳтиёж йўқ. Ҳамма муолажа раҳматли қайнона-бувимиздан қолган исириқ солинган иссиқ сувли "ванна"нинг олдидан ўтаверсин...

Хўўўшшш. Нима қолиб кетди?

Яна... Яна... 🧐

Яхшиям якшанба хафтада бир кун... 😌

Ёрижондан эса ҳавотир олманглар. Йўталлари қолди.(Уддаладим🙃!)
Иссиқлари эса умуман чиққани йўқ эди.

Бахтимизга якшанбага мазмун берган ёрижонлар соғ ва омон бўлишсин ☺️!


Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤4🔥2👏1
#Hijab_style👩‍👧❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
                  
👍5🔥2