🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
Умид онасига гарчи "Ҳаммаси сиз айтгандек бўлсин" деган бўлса ҳам Осиёни юрагидан осонликча чиқара олмаслигини ўзи ҳам яхши билар эди. У ўйлай-ўйлай Осиёнинг ёнига охирги марта бориб барчасини ўз кўзи билан кўрмоқчи, қиз билан очиқчасига гаплашиб олмоқчи, шу…
Осиё йигитга яқинлашганда салом берди шекилли, унинг чеҳраси ёришиб бош ирғади. Йигит Осиёга нималарнидир гапира бошлади. Осиё эса бошини эгганча уни жим тинглар экан, орада бошини силкитиб унинг сўзларига муносабат билдириб турар эди. 

    Умид ортиқ чидаб тура олмади. У Осиё ва йигитга шаҳд билан яқинлашиб борди.

   - Ойим айтганларида ишонмаган эдим,- деди у Осиёга алам билан тикилиб,- "Сиз адашгансиз!" дегандим уларга. Энди билсам...

   Умид сўзга лаб жуфтлаётган Осиёга "жим" деган каби қўл силкиди: 

-Ҳаммасини кеч бўлмасдан билганим яхши бўлди,- у шундай деб йигитга ўгирилди,- омад, брат! Аммо эҳтиёт бўлинг! Яна бизлар каби куйиб қолманг. Ўйлашимча биздакалар кўп. 

     Умид қандай келган бўлса шундай тез ортига қайтди. Энди унга ортидан милт-милт йиғлаб қолган Осиёнинг ҳам, бўлиб ўтган воқеага тушуниб тушунмай бўзрайиб қолган йигитнинг ҳам қизиғи қолмаган эди.
    Умид машинасини қолдирган жойга бориб тезда ўт олдирди-ю, шитоб билан ҳайдаб кетди. У навбатдаги чорраҳадан ўтгач машинасини йўл четига олиб тўҳтатди. Қўлига телефонини олиб тезда керакли рақамни излаб топди: 

  -Алло?! Ҳа Шаҳзода? Мен Умидман. Ваалейкум ассалом. Шаҳзода, бир кўришсак дегандим. Вақтингиз қалай? Бўлди, ярим соатда ўша ерда бўламан.

   Умид тармоқдан узилиб машинадаги орқа томонни кўрсатиб турадиган ойнага қаради.
       У ойнадан ўзига боқиб турган ҳиссиз ва совуқ чеҳрали аксини кўриб юраги янада тош қотди.

    🔳 🔳🔳

    Биринчи бўлиб Осиё ўзига келди.
   У ўзига  "Ким бу?" дея савол назари билан тикилган Зиёвуддин исмли йигитга юлқинганча титраб-қақшаб гапира бошлади: 

  - Сизга неча марта айтдим? Мени тинч қўйинг, йўлимни тўсманг деб! Менинг иҳтиёрим ота-онамнинг қўлида деб бекорга айтмагандим. Илтимос мени тинч қўйинг... Юз
марта келсангиз ҳам оладиган жавобингиз шу! 

    Осиё Зиёвуддиннинг жавобини эшитмай шарт бурилди-ю, тез-тез юриб кетди. Унинг юраги тўлиб кетганидан нафас ололмай энтикиб борар эди.

   Зиёвуддин исмли бу йигит Осиёнинг курсдоши Зилолани тўйида қизга кўзи тушиши билан унга кўнгил қўйган, мана бир неча ойдир-ки совчиларини юбориб мақсадига эриша олмай ҳуноб эди. 

    "Ҳозирги замон қизлари аммамнинг бузоғи бўлган йигитларни эмас, ҳар қадамидан ўт чақнайдиган оловларни ёқтиришади,-деди ахири тоқати тоқ бўлган опаси Зиёвуддинга,-сен ҳам" Олма пиш, оғзимга туш" деб лаллайиб ўтирмасдан ҳаракатингни қил-да бундоқ. Сенга ўргатвуриб ўзимда қолмади. Қизнинг ўқишига бориб гапга сол, кўнглига йўл топ, ҳа деса ойим билан мени одина чоршанба қизнинг уйига совчиликка югуртиравермасдан" . Зиёвуддин опасининг маслаҳатига амал қилиб Осиёнинг ўқишига иккинчи бор келиши эди. Бироқ шу келишда ҳам айбсиз айбдор бўлиб қовун тушириб ўтирибди. У Осиёни қаттиқ хафа қилиб қўйганини фаҳмлаб ҳафсаласи пир бўлди. Яна шуни фаҳмладики, қизнинг атрофида худди ўзи каби ошиқлари бисъёр экан. Табиатан мўмин-қобил бўлган Зиёвуддин ўзининг бу ҳаракатидан бир иш чиқмаслигини англаб музтар тортганча йўлга тушди.

🔳 🔳 🔳

   "Одам деган ҳам шундай бўлар эканми? - Осиё уйига етиб борганда ҳам юраги ўртанишдан тўхтамаганди,- кимдир, нимадир деган бўлса лаққа тушиб ишониб кетаверар экан-да?! Яна кўрганига ишониб дарҳол хулоса ясаб қўя қолавериши тўғрими? " Нима гап?" деб ўзимдан сўрамай-нетмай...
   Тўхта-чи? "Ойим айтганларида ишонмаган эдим" дедими? Ойиси нима деган экан? Нима бўлсаям яхши гап айтмагани аниқ. Демак, Умид ака менга берган ваъдасининг устидан чиқиб совчи қўймоқчи бўлган. Ойилари эса орқаворотдан мени суриштириб келган ва...
      Ҳа бу аниқ! 

      Кимдир мени ёмонлаб юборгани аниқ. Йўқса Умид ака бугун ўзини бундай тутмаган бўлар эди...
     Бироқ менинг нима гуноҳим бор экан? Одамлар мен ҳақимда нималар дейишди экан? Наҳотки шунчалик худодан қўрқмайдиганлар бўлса орамизда? 

   Осиё хонасига кириб беҳолгина ўрнига чўкди. Унинг юрагига қил сиғмас, айни дамда Умид ўзи учун кўнглининг тўридан жой эгаллаган жуда қадрли инсонга айланиб улгурганини ҳис қилиб турар эди. 
    
       /41
👍31❤2
Мени шу топгача таниб улгурмаган, ишонмаган инсон учун мен ҳам қадримни оёқости қилмайман. Вақти келиб оқ-оққа, қора-қорага ажралганда Умид ака ҳам бугунги муомаласидан афсусланади, бироқ у вақтда буларнинг менга фарқи қолмаган бўлади. Ҳа!"  

   Қизнинг хаёлларидан шу фикрлар ўтди-ю, бироқ уларнинг ҳеч бири соҳибига тасалли бера олмади. Осиё ўзини ёстиққа ташлаб, елкалари силкинганча йиғлаб юборди.  

🔳 🔳 🔳

   Кейинги кунларда Сурайё опанинг димоғи чоғ. Чоғ бўлмасинми? Ахир барча орзу-истаклари бирма -бир амалга ошиб келмоқда. Бошланишига ўғли ўзини йиғиштириб олди. Анави Осиё деганлари билан муносабатини бутунлай узди. Бу қандай содир бўлгани Сурайё опага қоронғи бўлса-да, аммо ушбу масалада ўзининг сўзлари асосий роль ўйнаганини қалби билан ҳис қилиб турарди.  
   Умиднинг тез орада бўлажак келин Шаҳзода билан тил топишиб олгани Сурайё опани янаям қувонтирарди. Ёшларнинг тўйлари бўлишига икки хафтача муддат қолганда Лобархон қўнғироқ қилиб "Мол ёяр" маросимига қайси куни борайлик?" дея сўраб Сурайё опанинг дилини янада равшан қилиб юборди.  
  - Воой ҳеч нарса керакмас,- деди Сурайё опа ичида "жон" деб турсада соҳта мулозамат қилганча,- ўғлим ва Шаҳзода қизим учун барча шарт-шароитларни ўзим муҳайё қилиб бераман. Қизимнинг ўзи уйимизга паспротини олиб ташриф буюрса бўлгани. Қолган нарсалар тахт, ўртоқжон. 

  - Ундай деманг, менинг ҳам ўзимга яраша орзу-ҳавасим бор. Битта-ю битта қизимни уйини чўғдек ясатиб қўйиб, мазза қилиб ҳовурдан тушсам дейман мен ҳам. Хуллас, бугун руҳсат берсангиз уйингизга бориб келин-куёвга ажратган хоналарни ўлчамини олиб, келаси хафта охирида уйингизни ясатсак, шунга нима дейсиз?  

  - Қўймадинг, қўймадинг-да, Лобархон. Майли кўнглинг шунга суст кетаётган бўлса, мен нимаям дейман?  
  Кечга яқин қайин опаси ва унинг чевар пардачи келини билан бўлажак қудасиникига келган Лобархон ёшлар учун ажратилган ҳайҳотдек тўртта бўм-бўш хонани кўриб ичидан қиринди ўтди. "Яхшиям орзу-ҳавасим бор деб сўзимда туриб олганим,- ўйлади у, буларни гапига кирсам тўй куни нақд шарманда-и шармисор бўларканман-да?". 
   Лобархон хоналарнинг ўлчамини олар экан, Сурайё опа ҳар бир хонага қайси рангли мебел мос тушиши ҳақида берилиб фикр алиша бошлади. 

  " Одамни бир қўшни бўлиб танийсан, бир қуда бўлиб деганлари рост экан,- энсаси қотганча ўйланди Лобархон,- бойлар ҳам икки хил бўлади-да. Бир тоифаси қўли очиқ, саҳоватли бойлар бўлса, иккинчи тоифаси назари паст, таги кўрмаган бойлар. Дугонамнинг қилиқлари ҳам иккинчи тоифага тортиб кетяпти. Майли, ҳар нима бўлганда ҳам айб ўзимда. Ўзим ҳам бойлигига учиб қизимни шу хонадонга келин бўлишини истагандим. Энди бўлса ҳалитдан бу нағмалар чиқиб келяпти. Начора сарпо-суруқ қилсам ўзимнинг қизим учун қиламан-да. Яхшиям давлатимиз ўзига етарли. Бўлмаса "Бой бойга боқар, сув сойга оқар" қабилидаги ишлар ўртага тушиши аниқ эди..." 
   Лобархон ичидан зил кетиб бўлажак қудаси билан хайрлашди. 

   🔳 🔳 🔳

  Хафта ўртасида қуда томон мебел ва гиламларни келтиришди. Парда ва бошқа қақур-қуқурлар якшанбада келармиш. Сурайё опа оёқ босганда деярли тўпиғигача ботиб кетаётган момиқ гиламлардан кўнгли тўлди . Гарчи қадоқдаги мебеллардан ҳотиржам бўлса-да, қизиқувчанлиги устун келиб қалин қоғозларни бир четини тирноқлаб очиб улардан ҳам димоғи чоғ бўлди. Шанба куни кечгача мебеллар тахт қилиниб, гиламлар ёзиб қўйилгач, Сурайё опа бўлажак қудаси Лобархонга қўнғироқ қилди. У эртанги "Мол ёяр" га неча киши, қай вақтларга келишларини сўраб билиб олмоқчи эди. Бироқ шу вақтгача бир бор қўнғироқ қилиши билан узоқ куттирмай жавоб қайтарадиган Лобархон бу сафар одатига ҳилоф иш қилди. Сурайё опа аввалига ҳайрон бўлди, кетма-кет тўрт-беш бора қўнғироқ қилганида жавоб бўлмагач кўнглига ҳавотир оралади. Орадан ярим соат ўтиб қўнғироқ қилганида бўлажак қудасининг рақами ўчиқ эканлигини хабарини олган Сурайё опа тезда Умидни йўқлади:  

  - Умид, буларни жин-пин чалиб кетмаганми, қўнғироғимга жавоб бермаяпти. Шаҳзода билан боғлан-чи, тинчликмикан?  
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
👍40😁3
Умид онасининг ёнида бўлажак келинга қўнғироқ қилди, бироқ тармоқдан "Телефон аппарати ўчирилган" деган жавоб келди.
   - Антенна йўқ жойдами булар нима бало? - тутақди Сурайё опа,- яна бир марта қўнғироқ қилиб кўргин-чи? 
   Умид онасининг раъйини қайтармай Шаҳзоданинг рақамига иккинчи қайта қўнғироқ қилди. Бироқ она-бола бу сафар ҳам юқоридаги жавобни олишди. 
   - Ҳай майли,- ўзини овутгандек қўл силтади Сурайё опа, -бозор-ўчар қилиб чарчашган бўлса, барвақтроқ ухлаб қолишгандир. Сен ҳам бориб дамингни ол.

   Сурайё опа ўғлини шундай деб юпатиб жўнатган бўлса-да, ўзининг кўнгли аллақандай нотинч эди. У туни билан тиканзорда юмалаб ётгандек, ҳали у томонига, ҳали бу томонига ағдарилиб тонг оттирди. Эрталаб уйғонганида туни билан калтак еган одамдек беҳол ва ланж кайфиятда эди у. 
     Сурайё опа оёқларини аранг судраб ювиниш хонасига борди. У ердан ошхонага ўтганда стол устига мук тушиб ўтирган ўғлини кўриб ҳайрон бўлди.

  - Ҳа Умид, тинчликми? Бунақа эрта сахарлаб уйғониб оладиган одатинг йўқ эди-ю? 
   - Ассалому алейкум,- Умид онасига қўлидаги телефонини узатди,- буни кўринг, ойи? 

   - Нимани кўраман? - жони ховлиқди Сурайё опанинг,- кўзим ҳам кўрса майли экан? Бирор хабар бўлса ўзинг ўқиб бер.

   - Ойи, Шаҳзоданинг севган йигити бор экан, ўша билан қочиб кетибди. Кеча ярим тунда менга "Мен ҳаётда бир марта яшайман, шундай экан ўз севганим билан кетдим, сиз ҳам бахтли бўлинг" деб хабар юборибди.

  - Нима? - Сурайё опанинг кўз ўнги бирдан қоронғилашди,- шунчалик осон экан-да кетвориш? Биз-чи биз? Қўни-қўшни, қариндош-уруғ, маҳалла- кўй олдида ким деган одам бўл...

   Умид онасининг кўзлари олайиб кетаётганини кўрди-ю, бироқ гурсиллаб йиқилишини олдини ола билмади.

🔳 🔳 🔳

     Сурайё опани касалхонага ётқизишга мажбур бўлдилар. Унинг қон босими жуда юқорилаб кетган эди. Сурайё опа касалхонадалик вақтида унинг икки опа синглиси Лобархонларникига бориб кўтара савдо қилиб келишди. Улар Лобархонни юмма талаб "Қиз туққунча туз туқсангиз яхши эди, сизларни касофатингизга гулдек опам номусига чидай олмай касалхонага тушиб қолди. Шу вақтгача қилинган ҳаражатига куйиб ўтирмасидан, қизингизга берилган совғаларни чўзиб қўйинг" деб тилло тақинчоқлар-у, уюм-уюм матоларни қайтариб олишган, камига "моральный ущербь" ни қоплаш учун Сурайё опанинг уйига келтирилган гилам ва мебелларни қайтариб бермасликларни баланд овозда эълон қилиб келишган эди. 
     
               /42
👍37❤2👏2😇2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ🌤

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🍃Хар доим у́зингизни бахтли хис килиб яшанг шунда яшаш гу́заллашади.🍃

🌻Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍀 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🌸 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Зикр...

ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати.

🌿Таҳлил - бу “Ла илаҳа иллаллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ” дейиш.

☘️Тасбеҳ - бу “Субҳаналлоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ ҳар қандай айбу-нуқсондан покдир” дейиш.

🌱Такбир - бу “Аллоҳу акбар” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ буюкдир” дейиш.

🍃Таҳмид - бу “Алҳамду лиллаҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин” дейиш.

🍀Истиғфор - бу “Астағфируллоҳ” калимасини айтиш, яъни, “Аллоҳ менинг гуноҳларимни мағфират этсин (кечирсин)” дейиш демакдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...

Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13
#якшанбада

ЁРИЖОН...

Бугун якшанба...
Бир хафталик қизғин меҳнат кунларидан кейин чиндан мириқиб дам олишни истаётган эдим. Шу сабаб кеча шанба кунининг оқшомида уйдаги ҳамма жойни саронжом- саришта қилиб тозалаган, кирларни ҳам ювиб, қуритиб дазмоллаб бўлган эдим.
Бироқ... Қани энди ниятларимиз, режаларимиз бари биз ўйлагандек амалга ошса...
Кеча кеч ётишимга қарамай тонг сахарда йўтал овозидан уйғондим. Тўғрироғи мажбур бўлдим.
Нимага дейсизми?
Ёрижон- хўжайинимнинг тоблари қочибди.
Эҳ... Дарров ўрнимдан ирғиб турдим. Апил-тапил юз-қўлимни ювдим- у, ошхонага чопдим. Сут қайнатмасам, ёрижонга иссиқ- иссиқ ичирмасам бўлмайди. Қайнаб турган сутни шопириб сарёғ солганча ёрижонга тутаман. (Йўғ-ей ундан аввал уларни юзларини чайиб олишлари учун шароит муҳайё қилганимни айтмабман- у?)
Хуллас, ёрижонга бир бокал қайноқ сутни ичириш ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топширган кунимдаги машаққатларни эслатди. "Бунча иссиқ, намунча ёғлиқ, бокални дастасигача қизиб кетибди" деган иддаоларни эшитишни айтаманда.
Сутни ичириб бўлгач, якшанбада эрга ( узр, бетоб эрга) қараш режими фаол ишга тушди.

Вазифалар қуйидаги кетма- кетликда бажарилади:

1. Ёрижонни бошлари оғир бўлиб симиллаб оғрияпти, озроқ босиб, рўмол билан яхшилаб танғиб боғлаб қўйилсин.

2. Нонуштани кўнгил тусамас, бир йўла тушликка сабзавотли шўрва тайёрлансин. Тўрт кун аввал сотиб олинган шолғом бекорга олиб келинмаганди, шу сабзавот вақтида шўрвага солинганда бу касаллик қайда эди? Ҳа айтганча, таъбга ёқар енгил салат эсдан чиқмасин.

3. Орада оғизга маза кириши учун тўрт дона қантдаккина гўштни қора жойидан шўртак қилиб қовуриб узатилсин. Гўшт қотиб ҳам кетмасин, жуда юмшаб суви чиқиб ҳам пишмасин. Ёнига пиёзни алоҳида ликобчада қўйилсин. Уни гўшт билан бирга танаввул қилиш ҳали ўйлаб кўрилади.

4. Шунча йил бирга яшаб ҳали ҳам мўъжални тўғри ололмайдиган аёлни ким деб аташ мумкин? Тўрттагина деса зиғирдек қовуриб келиш керакми гўштни? Энди иштаҳа очилганда тугаб қолса... бу нимаси? Ҳа майли, устидан олма ея қоламиз. Қишни куни витамин. Айтилмаса ҳам қизилини алоҳида, сариқ олмани алоҳида бўлаклаб ликобчада тутишни биламиз-а?

5. Шу десангиз "Ҳукмдор Усмон" сериалида турклар билан бирга суратга тушган ўзбек актёрлари ҳақиқатдан ҳам ўз ролларини қойилмақом ўйнаб уддалай олишган. Буни ғурур билан таъкидлаб ёрижонни кўнглини кўтариш эсдан чиқмасин. Аслида бу бор ҳақиқат. Айниқса Жавоҳир Зокировнинг ижросига гап йўқ.

6. Тушлик қилиб бўлингач, бетоб эр бироз пинакка кетганидан фойдаланиб муштдеккина хамир қолиб норин қилиб олинса зўр иш бўлади. Бу ерда ёрижон айбдор эмас. Ташаббус шахсан ўзимдан чиқди десаям бўлаверади. Ҳадемай кунлар исиб кетса норин мавсуми ўтиб кетади. Ўшанда қишни эсласак "Бундоқ ёлчитиб "домашный" норин ҳам қилмабмиз?" деб тан олиш осон ишми?

7. Иш орасида ёрижон томоқларини чайқашлари учун мойчечакли дамлама, иммунитетлари ошиши учун наъматак қайнатмаси, юракга қувват бўлиши учун ўрик туршагидан шарбат тайёрлаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

8. Кун давомида турли дорилар қабулига эҳтиёж йўқ. Ҳамма муолажа раҳматли қайнона-бувимиздан қолган исириқ солинган иссиқ сувли "ванна"нинг олдидан ўтаверсин...

Хўўўшшш. Нима қолиб кетди?

Яна... Яна... 🧐

Яхшиям якшанба хафтада бир кун... 😌

Ёрижондан эса ҳавотир олманглар. Йўталлари қолди.(Уддаладим🙃!)
Иссиқлари эса умуман чиққани йўқ эди.

Бахтимизга якшанбага мазмун берган ёрижонлар соғ ва омон бўлишсин ☺️!


Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤4🔥2👏1
#Hijab_style👩‍👧❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
                  
👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mayinligi bilan qoyil qoldiradigan blinchik

✔️2 dona tuxum
✔️200 gr qatiq
✔️300 gr issiq suv (qaynoq emas)
✔️0,5 choy qqcha soda
✔️2/3 osh qq shakar
✔️0,5 choy qq cha tuz
✔️3/4 osh qq oʻsimlik yogʻi
✔️140 gr un

Mani tovamda 10 ta blinchik chiqdi, tovam kottagina

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
Умид онасининг ёнида бўлажак келинга қўнғироқ қилди, бироқ тармоқдан "Телефон аппарати ўчирилган" деган жавоб келди.    - Антенна йўқ жойдами булар нима бало? - тутақди Сурайё опа,- яна бир марта қўнғироқ қилиб кўргин-чи?     Умид онасининг раъйини қайтармай…
Шу ишни бекор қилибсанлар,- деди ҳали тўлиқ ўзига келмаган Сурайё опа, - шундай қилиб энди дугонам билан бутунлай юзкўрмас бўлдимми? 

   -Вой, вой, вой!  - лаби лабига тегмай, бараварига дарҳол эътирозга шошилди опа-сингиллар,- бу нима деганинг? Ундай қизига тарбия беролмаган дугонани ергина ютсин! Бўлди буёғи "немисча расчёт"! Ҳамма ўз йўлига кетади.

      -Ундан  кейин Умиджон қайсарликка олмасдан уни тезроқ уйлантириб қўйиш керак! Ҳув бирда ўзини" Яхши кўрган қизи бор экан" дегандинг-у, иссиғида шу қизни келин қилиб тушуриб олгин,-деди опаси ҳозиржавоблик билан. 

  - Энди буни сира иложи йўқ,- бошини ёстиққа беҳол ташлади Сурайё опа,- биринчидан мен у қизнинг обрўсини ўғлимни кўз ўнгида қайтиб ўнгланмайдиган қилиб обдон тупроққа қориштириб ташлагандим. Энди тупурган тупугимни қандай қилиб яна ўз оғзимга оламан? Иккинчидан қиз минг яхши бўлгани билан барибир бизни тенгимиз эмас. 

- Опажоним-ей,- деди лаблари бурилиб синглиси Сайёра,- отдан тушсангиз ҳам эгардан тушмас экансизда? Ана кўрдик, битта тенгингизни? Қилган ишини кўринг? Ўшаларни касрига бу ерда ётибсиз-ку, ҳозир?!

  - Ҳм, айтма,- синглисини сўзларини қувватлади,- катта опаси Санобар,- менга қара мавқеи ўзингдан пастроқ хонадон билан қуда бўлсанг қайтага зўр иш-ку? Хонзодалардек қайнона бўлиб битта дамингни тафтига ош пиширтириб юрганинг яхшимасми? Бундоқ танангга ўйлаб қара! Бошингда шу Умиджондан бошқа боланг бўлмаса. Демакким келининг ҳам бир дона бўлади. Вақти келиб қариганингда, бошинг ёстиққа текканда истайсанми, истамайсанми кунингга ёлғиз ўша келининг ярайди. Ўша келин камсуқум, ҳокисор бўлгани яхшими ёки анави қочиб кетган    ...дака миннатчи, сатанг бўлганими? 



  - "Умидга нима дейман?" деб истиҳола қиляпсанми? Нима дердинг?! "Маҳалласидагиларни сўзларига кириб адашибман, ҳали ҳам кечмас, энди шу қизни олиб бериб хатоимни тўғрилайман" дейсан, олам-гулистон. Шундан осон иш борми? 

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

  /43

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍46❤2🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿''Бир кўнгилни ранжитдингми...
Йиғлагин!
Ранжитишга ранжитиб, узр сўрашни билмас экансан, сендан Дўст чиқмайди, сендан Ёр чиқмайди.
Агар сен ранжитган ёки вайрон қилган кўнгил, Аллоҳ азза ва жалла учун суюкли бўлсачи?
Рoсулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севадиган кўнгил бўлсачи?
Ҳаттоки ер-осмондаги (маҳлуқот)лар учун севимли бўлсачи?!
Қаердан ҳам билардинг, билмайсан-да!
Билганингда эди, бундай қилишдан аввал юрагинг ёрилар эди...''

Шамс Табризий...


Кўнгил инсоннинг қибласидир синдирма!!!

Юнус Эмро

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤3
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

21 -қисм

    -Бир ўйлаб кўрай,  -деди Сурайё опа  бўшашганча.

  -Ўйлаб кўришга нима бор тағин?  -деди опаси Санобар  ҳозиржавоблик билан , - темирни қизиғида босиш керак.  Эртага сенга бу ердан жавоб беришса,  тезда ўша қизникига бориб масалани бир ёқли қилиб келардик.  Ҳали Умиджон келса уни ҳам шу ишларга созлаб қўярсан.  "Англашилмовчилик бўлибди,  билмасдан қизни ёмонотлиқ қилиб қўйишимга бир баҳя қолибди"  деб вазиятни юмшатгин, ҳўпми? 

  - Ҳа майли,- деди Сурайё опа опаси ва синглисининг дашномларидан безиллаганча,- барини сиз айтгандек қиламан,- деди у  опа-синглисига жавобан,  бироқ кўнглидан "Кошки бу иш сиз айтганчалик осон бўлса?"  деган ўй ўтди. 

    Кечга яқин онасини кўргани келган Умид уни хаёли паришон  аҳволда ўтирганини кўриб юраги эзилди: 

    -Ойи, нима  бўлди, туззукмисиз? 

    Сурайё опа "йўқ" деган каби бошини сарак-сарак қилиб чайқади: 

   -Умид...  Мен ўзим билмай туриб катта гуноҳ иш қилиб қўйдим.  Бу шундай гуноҳ-кии,  уни айтишга ҳам тил ожиз...

   -Сизни бу даражада хафа қиладиган қандай гуноҳ экан,  ойи? 

   -Мен бир қизнинг уволига қолдим.  Ўша қиз- Осиёнинг.  Айнан Осиё учун Аллоҳ мени Шаҳзода тимсолида жазолади. 

    - Осиёнинг уволига қолдим?  -овозида титроқ сезилди Умиднинг,- тушунмадим,  ойи?  Тушунтириброқ айтинг? 

   Сурайё опа маҳзун ҳўрсинди:
    - Бунинг тушунмайдиган ери йўқ,  ўғлим. Мен битта аёлнинг гапига кириб қизни ёмонотлиқ қилдим,  атрофлича суриштирмадим.  Негаки,  унинг гаплари мен учун айни муддао бўлган эди-да. 
    Кейинроқ Сайёра холанг ўзи бориб Осиё ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма эканлигини билиб келганда ҳам,  ундан буни сир сақлашни сўрадим. Агар Шаҳзода мана бунақа нағма чиқармаганида сен унга уйланган ва  бир умр ҳақиқатни тагига етмай яшаб ўтган бўлар эдинг. 
  Сурайё опа хомуш нигоҳини ўғлига тикди: 
   -Энди нима қиламиз,  ўғлим? 

   Умиднинг лаблари аянчли бурилди: 

  - Нима қилардик,  ойи?  Ҳеч нима қилмаймиз.  Яшашда давом этамиз,  холос.  Ҳамма ўз йўлидан кетади.  Тамом...-Умид охирги  сўзларини нафасини ютганча,  димоғида минғирлаб гапирди,- мен уни қайтиб кечирмайдиган қилиб жавобини бериб бўлганман.

    Сурайё опа  қаддини ростлади: 

  - Йўқ,  бунақаси кетмайди!  Ҳамма ишни бузган мен ўзимман-ми, уни қайта тўғрилайдиган ҳам ўзим бўламан.
     Сен ҳозирча қизга ҳеч нима демай тур.  Вақти келганда нима дейишни ўзим айтаман.

   🔳 🔳 🔳

    Осиё бугун ўша тушни қайта кўрди: 

     Яна бир гала отлар уюри эмиш. Бари кўркам,  расо... Туёқларидан ўт чақнар мисол маҳобатли...
     Кўп ўтмай ўзини оппоқ от устида кўрган Осиё юзи бўйлаб иссиқ нафасни ҳис қилибди.  Юраги потирлаб ура бошлаган қиз бошини кўтариб ўзини маҳкам қучганча от устида олиб кетаётган йигитга боқишга ийманармиш. 
    Аммо орадан бироз вақт ўтиб унинг ёдига аввал бўлиб ўтган воқеалар тушибди: 

   -Мен сиз билан кетмайман,- йигитга қарамасдан қайсарлиги тутибди Осиёнинг,- ўз ҳолимга қўйинг мени! 

   -Ҳеч қачон!  - жавоб эшитилибди унинг қулоқлари остида.

    - Мен истасангиз ташлаб кетадиган, истасангиз яна ҳамроҳ қилиб олинадиган буюм-қўғирчоқ эмасман. 
    Мен инсонман... Ҳар лаҳза юраги умид билан уриб турувчи,  кўнгли нелардандир осмон бўладиган оддий бир қиз... 

      Осиё уйқудан лохас бўлиб уйғонди.  Қўлини узатиб тумба устида турган телефонини олиб ёқди.  Вақтни чамаламоқчи эди у.  Энди тун ярмидан ошганини кўриб юраги ғаш бўлди:  "Тонг отишига ҳали анча бор экан..." 

     Осиёнинг хаёли яна Умидга кетди.  "Қаерданам учратдим


/44
👍32❤3🥰2😁2
​#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

шу йигитни?  -ўртаниб ўйлади Осиё,- ҳаётим-ку майли,  ҳатто хаёлларимни ўз измидан чиқариб юборди бу Умид ака.  Мана ўша воқеадан салкам бир ой муддат ўтди.  Унинг ўша кунги кўз қарашлари,  қилган совуқ муомалаларини шунчалик унутай дедим-у... Аммо бари юрагимга қадалган учли тош сингари оғриқли.  На ўзи қилган юрак ярасини битишига йўл қўяди,  на борига кўниб яшашга. Азоб бергани берган.   Мен кўп бора уриндим.  Кўп бора Умид акадан нафратлангим келди,  бироқ бу бебош кўнгил қачон қараса уни оқлашга важ қидиради.  Билмадим бу ҳол қачонгача давом этаркин?  Ростини айтсам мени жуда толдирди бу хаёллар.  Камига... Камига бу бир-бирини такрорлайдиган тушлар.  Жонимнинг жазоси бўлмоқда.  Умид акани ҳар одимда ёдимга солгани солган.  Ёки кун бўйи хаёлимда бўлганларнинг инъикосимикан бу тушлар?  Менимча ундай эмас. Ахир Умид акани ҳаётда учратмай тутиб ҳам уларни тушимга кўра бошлаганимга бир неча йил бўлди-ю... Буни нима билан,  нималар билан изоҳлаш мумкин экан?   Ҳеч ақлим етмаяпти... Бировга айтсам кулгига қолишим ҳам ҳеч гапмас.  Мен эса барига жавоб топишни истайман...
     Ие...Ёмғир бошладими? Деразам ойнасига так-так урила бошлади унинг томчилари. Бу ушбу баҳорги илк ёмғир. Мен ёмғирни жуда яхши кўраман...  У гўёки оташ юрагимга ҳаловат бағишлаётгандек... "
     Осиё хонасининг деразасини кенг очди.  Хонага ёпирилиб ёмғир ҳавоси кириб келди.  У ҳудди Осиё таърифлагандек ўзи билан ҳаловат туйғусини олиб келган эди...
    
🔳 🔳 🔳

     -Бугун сенга совчилар келди,- ўқишдан қайтган Осиёни янгилик билан қарши олди Латофат.
    Осиё чуқур ҳўрсинди,  бироқ онасига жавоб қайтармади.
   -Сомса пиширгандим ,- дастурхонга ликобчада қатлари кирсиллама бўлиб пишган сомсаларни қўяр экан Латофат,- ол қизим,  яқинда оташхонадан чиқди,-у шундай деб чойнакдаги чойдан ҳам қизига қуйиб узатаркан деди,-чойимиз ҳам қайноққина, айни тобида бўлибди.  Қизим,  шу десанг,  бояги совчиларни кута туриб негадир юрагим "жиз"  этиб кетса дегин.  Нима учун дейсанми? 

    Осиё онасига беҳафсала тикилди.  Бироқ Латофат буни сезмагандек сўзида давом этди: 
   - Келган аёллар билан суҳбатлаша туриб муҳим бир янгиликдан хабардор бўлиб қолдим.  Келган совчилар сени машҳур тарихчи олим Адҳам Ибрагимовнинг ўғлига сўраб келишибди.  У киши ҳақида айтган эдим-а сенга?  Ибрагимов жуда таниқли олим,  номи бир қанча дарсликларга кирган,  шу билан бирга жуда камтарин,  ҳокисор инсон ҳамдир.  У киши билан яқинда малака ошириш институтида бўлган тадбирда учрашгандик.  Шунақа чиройли маъруза қилиб бергандилар ўшанда,  ҳар бир иштирокчи "Қанийди устознинг маърузалари тугамаса эди?!"  деб жон-қулоғимиз билан тинглаган эдик ўша кунги маърузани. 
    Латофат энди Осиё ўзини диққат билан тинглаётганини ҳис қилиб янада завқ-шавқ билан сўзлай кетди:
    -Совчи аёлларнинг айтишларича устознинг якка-ю ёлғиз ўғли бўлиб у ҳам отасига ўхшаб илмнинг изидан кетган экан. 
     Ҳа айтганча сени у аёлларга устозинг Асолат опа дараклабди.  Уларнинг айтишича Асолат опа Ибрагимовнинг аёли билан синфдош бўлишган экан.  Адҳам аканинг аёли унчалик кўп гапирмади.  Асосан гапни унинг Санобар исмли опаси гапирди. Санобар опанинг айтишларича яқинда сингиллари қаттиқ оғриб қолибди,  юқори қон босими бор экан шўрликнинг.  Аёл бечоранинг анча дард чеккани юз-кўзидан билиниб турарди.  Опасининг айтишича уйда ёлғиз синглисига битта ҳамроҳ керак экан,  яъни келин.  "Аммо қизингизнинг  ўқишидан сира ҳавотир олманглар,  синглим ўзи ўқимаганига яраша келинини албатта ўқитади.  У эрини олим қилиш учун бир вақтлар севимли ўқишидан воз кечганди"  деди опаси. Айтишича ўша вақтда устознинг рафиқаси шунга мажбур бўлган экан .

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги
 
  /45

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍65❤2👏2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги, муборак бўлсин!

Бошланаётган янги кун, янги хафтангиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг 🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
ОТА-ОНАНГ ҲУЗУРИГА БОР!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб, душманлар билан гина қилишга байъат бермоқчи бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўрадилар:
– Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?
– Ҳа, Аллоҳнинг Расули! Улар иккиси ҳам ҳаёт, – деб жавоб берди у киши.
– Ота-онанг ҳузурларига бор! Уларга яхши ҳамроҳлик қил! – дедилар Расули акрам.
Шунда у киши ота-онаси олдига борди. Ота-онаси қалби сурурга тўлди. Ўғлининг фироғида тўкаётган ёшлари тинди. Юзларида табассум жилва қилди.
Бу билан Сарвари коинот инсоният учун ота-онага яхшилик қилиш ҳатто душманга қарши бориб жидду жаҳд қилгандан-да афзалроқ эканини намоён қилдилар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10🤗3❤2🔥2
ЯХШИЛИК

Бир киши дўконга кириб, бананнинг нархини сўради:
— Банан қанча туради? - Ўн икки динор.
— Олма-чи? - Ўн динор.
Шу пайт дўконга шу маҳаллада яшайдиган бир кампир кирди ва банан ва олманинг нархини сўради.
Сотувчи унга банан уч динорлигини, олма эса икки динорлигини айтди.

Кампир "Алҳамдулиллаҳ, болаларим маза қиладиган бўлишди", деди.
Олдин кирган киши сотувчининг бу ишидан ғазабланиб, кўзлари қизарди.
Сотувчи унга қизишмай туришини ишора билан англатди.
Кампир оладиганини олиб дўкондан чиққач, у кишига деди:

"Аллоҳга қасамки, мен сизни алдамадим, сизга хиёнат қилмадим.
Бу кампирнинг тўртта етими бор. Ҳеч кимдан ёрдам олишни хоҳламайди, ғурури баланд. Неча бор ёрдам бермоқчи бўлдим, кўнмади. Кейин унга қандай ёрдам қилишимни ўйлаб, шу йўлни топдим. Яъни унга нархни арзон айтаман. У ҳеч кимга муҳтож эмасман, деб ўйлайди. Мен ҳам яхшилик килишни хоҳлайман. Аллоҳнинг изни – менга ўргатган йўли билан ушбу тижоратни йўлга қўйдим.
Бу кампир хафтада бир келади.
У келган куни жуда кўп фойда кўраман. Унинг дардига малҳам бўлишни хоҳлайман."

Халиги киши айтади: "Мен дўкондорнинг бу қилмишидан хурсанд бўлиб, унинг пешонасидан ўпдим".
Инсонларнинг ҳожатини чиқаришда шундай бир лаззат борки, уни фақат тажриба қилган – бошидан кечирганлар билади.

Зеро, заррача қилинган яхшиликка ҳам мукофот ваъда қилинган!
Шуни доим ёдингда тут азиз биродар!


📚"Ғам-қайғусиз яшай десангиз, III" китобидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤3🔥1