👍1
ДИЙДОРЛАШИБ ТУРИНГЛАР!
Борди-келди йўқолди,
Айтайми сабабини?
Харажат одамларнинг
Бериб қўйди адабини!
Телефонда гаплашамиз,
Баҳонамиз об-ҳаво.
Тўртта нон-у йўлкира,
Бўлиб қолган муаммо!
Энди бирорта уйнинг
Тандири, ўчоғи йўқ.
Ҳамма нарса автомат,
Ҳамма касал, соғи йўқ.
Меҳр кўзда, яқинларни
Кўзингиз-ла кўринглар.
Оқибат йўқолмасин,
Дийдорлашиб туринглар!
Яқинлар, қариндошлар, дўстлар группалари учун махсус шеър, юбориб қўямиз!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍6
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА - Ҳаа... - ўгирилди Умид,- раҳмат демоқчимисан? Шарт эмас...- Умид шундай деб Осиёнинг иягидан тутиб кўзларига тикилди,- ўзинг оқ юзли қизсан... Бизнинг уйга келганингдан буён янада оппоқ оқариб кетдинг. Биляпман. Кўникишинг қийин…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
- Ярим коса овқат билан оғизни суви оқиб кетади деб ким айтди сенга? - Сурайё опа Адҳам акани остонада кўриб ўзини четга олди,- шунақа тушунмовчилик чиқмаслиги учун нима таом пиширилишини келинга бир кун аввал айтиб қўйиш керак эди.
Ундан кейин мабодо меҳмонларнинг совуқликлари ошиб кетса икки япроқдан қази еб юбориша қолишар. Шуям муаммо бўлибдими? -Адҳам ака бу сафар Осиёга мурожаат қилди, -қизим, нонушта тайёрлаб юборинг, қорин ҳам очиб кетди.
Осиё "хўп бўлади" деганча зумда дастурхон безади.
- Иккинчисига нима таом пиширишни режа қилгандинг?- чой устида сўради Адҳам ака аёлидан,- бу сафар шунга қараб иш қилардик.
- Менга фарқи йўқ, - чимирилди Сурайё опа, -шундоқ ҳам бу хонадонда ҳаммани ақли ўзига етарли. Мени маслаҳатимга зор қолганлар йўқ бу уйда.
Унга эрининг келинни ёнида танбеҳ бергани оғир ботганди. Бошқа вақт бўлганда-ку, эрига тилини бермай боплаб жавоб қайтарарди, аммо ҳозир яна гап эшитса ўзини тутиб туролмаслигидан қўрқди. Шундаям тарки одат амри маҳол деганларидек гап орасида нишини бир суқиб олмай қўймади. Адҳам ака шунча йил ичида аёлини беш қўлдек таниб улгурганди. Шу сабаб унинг оҳирги сўзига ортиқча эътибор бермасликка ҳаракат қилди:
- Ундай бўлса Умидни ёнимга олиб ҳовлидаги ўчоқда ўзим бир қўлбола ош дамлаб берганим бўлсин. Нонуштадан сўнг сабзи-пиёзни олиб келиб берсангиз ўзим эрмак қила тураман.
Сурайё опа нонушта тугамасданоқ ҳурпайиб хонасига кириб кетди. Шу кирганча у ердан ҳовлини меҳмонларнинг чуғур-чуғури босганда чиқди.
-Хола, келинингиз бунча чиройли? Яна чаққонгина ҳам экан? -деди жияни Дилёра Осиё чой қуйиб узатган пиёлани олар экан, унга зимдан разм солиб ўзига эшиттириб мақтаган бўлди,- Умид акамнинг пешоналари ярқираган экан. Шундоқ қизни илинтирганларини қаранг. Сиз бўлсангиз "Умиджонимнинг Шаҳзода билан тўйлари бузилди" деб мотам тутиб юрибсиз.
Дилёранинг сўзларидан Осиёнинг оппоқ юзлари қум оқариб кетди.
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/65

👍31🥰1
Осиё даврадаги барчанинг кўзи ўзига қадалганини ҳис қилиб дарҳол ўзини қўлга олди. У ҳеч гап бўлмагандек салатлардан бўшаган ликобчаларни йиғиб оларкан меҳмонларга табассум қилишга ўзида куч топди:
-Олинглар, олиб ўтиринглар,- деди у жилмайганча,-мен ҳозир ошхонадан бир хабар олиб келай...
- Хола, келинингиз жуда яхши қиз экан,- деди Сайёра синглисининг қизи Наргиза Осиё хонадан чиқиб кетгач унинг изидан ,- кўнгли очиқлиги шундоққина юз-кўзидан кўриниб турибди. Биттагина ўғлингизга шундай ажойиб келин насиб қилгани бирам яхши иш бўлибди. Сиз учун ҳурсандмиз рости.
- Ҳмм,- лабини бурди Сурайё опа,- кўрганларинг илк таассурот. Бу келин тушганига ўзи уч кун бўлди. Ҳали бу ёғига нима гап-у, нима сўз? Шошмай тур, аввал қорлар ёғсин, излар босилсин. Ана ўшанда гаплашаман сен билан.
- Хола, Осиё Шаҳзода ҳақида билмасмиди? - ташвишланганча уларнинг гапини бўлиб сўради Дилёра,- сўзларимдан сўнг унинг ранги оқариб кетганини сездим. Ўзим ҳам бир ғалати бўлиб қолдим-ей. Тилим қурсин, менинг. Кечиринг, хола.
- Эээ, -бепарво қўл силтади Сурайё опа,- билса нима-ю, билмаса нима? Билмаган бўлса ана энди билиб олди. Кечирим сўрашингга ҳожат йўқ. Умиднинг тўйи бузилганми, бузилмаганми унга нима? Ана барибир тегиб олди-ю ўғлимга? Билсанг йигит кишининг тўйи бузилса айб эмас. Умиднинг тўйи бузилибди-ку, уйланиб ажралишган бўлгандаям зиғирдек айб бўлмас эди.
- Холааа... Унақа деманг. Масалан ўзимнинг Азамат акам мендан аввал бошқаси билан учрашувга чиқиб, унаштирилган бўлсалар, кейин тўйлари бузилган бўлса бунақа бепарво бўлолмасдим. "Эркак кишига мумкин" демасдан қизғаниб ўлардим. Феълим шунақа тор менинг,- деди Дилёра танглайини тагдор тақиллатганча.
- Ҳа энди у сенсан. Келиним эса бошқа масала. Очиғини айтсам Осиёнинг Умидни қизғаниб томоша кўрсатишини сира ҳам тасаввур қилолмайман. Ичидан пишган писмиқ бу. Жим юриб ишини битиради. Ўзи Умиднинг тўйи бузилишигаям шу сабабчи аслида. Бир четда туриб обдон томоша кўрсатган ҳам шу. Йўқса "Эртага тўй" деган жойда пишиб турган ош бузилармиди? Бор гумоним шундан менинг.
-Ҳай, ҳай Сурай, бировнинг кўз қорачиғидек боласига унақа туҳмат қилма,-гап шу ерга келганда Санобар опа ўзини боса олмади,- жуда индамаган сари ҳаддингдан ошма. Ундан кўра тан олиб айтгин, ўша Шаҳзоданинг ўзи ўйноқи бўлганлигини. Сен бўлсанг "Бир фалокатим ариди" деб шукр қилиш ўрнига борган сари нолиганинг нолиган. Одам деган бунчалик ношукр бўлиши керакмас. Аллоҳнинг қаҳри келмасин яна...
- Ношукрлик қилиб нима қилдим яна,- асаби бузилди Сурайё опанинг,- ўзинглар-ку гапни бошлаган. Ҳа энди менам кўнглимни очиб-сочиб фикримни билдирдим-да?! Шунгаям гуноҳкор бўлдимми?
- Хола, -жилмайди Наргиза,- менимча сиз Умид акамни келинингиздан қизғаняпсиз. Кўпчилик янги қайноналарда бўлиб тураркан бунақа ҳолат. Кейинчалик аста-секин ўтиб кетаркан.
- Ҳа энди буни ўйлаб топдиларингми? Яна қанақа иддаоларинг бор?- энсаси қотганини яширмади Сурайё опа,- ўзи сенларни авра-астаримни обдон ағдариб, тит-питимни чиқариб берларинг деб чақирган эканман шекилли. Қадимгилар бекорга "Ўзимдан кетим ақлли" дейишмаган экан.
- Яқинда овсинимнинг синглиси эрдан ажралиб келди,- бошини сарак-сарак қилди Назира,- тўғрироғи отаси шартта бориб қизини кўч-кўлонини битта юк машинасига ортиб келди. "Нега унақа бўлибдикан?" деб воқеани тагига етсак, ҳайратдан ёқа тишлабмиз. Бировга айтсак ишонмайди.
-Оббо, бунча чўзилдинг? Одамни ичини қиздирмасдан? - уф тортди Наргиза синглисига қараб,- бизга айт ишонамиз.
- Сабр, опа, сабр,- бамайлиҳотир сўзида давом этди Назира,- хуллас, овсинимни синглиси келин бўлиб тушганига уч йилдан ошса ҳам бўйида бўлмаганига онаси "Етар шунча бемалол юрганларинг, бундоқ эр-хотин докторга кўриниб фарзандли бўлишни ҳаракатини қилсаларинг бўлмайдими?" деса қиз бояқиш портлаб кетибди. Маълум бўлишича уч йилдан буён йигитнинг онаси ўғли ва келини билан бир хонада тунаркан.
/ 66

👍40❤2
Ол-ла!-кулимсираганча эътирозга шошилди Дилёра,-овсинингни уйидагилари чўпчак тўқишни жуда оширворишибди. Қайнона демагани жуда бунчалик бачканаликка бормас.
- Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳланг ишонманг, - елкасини қисди Назира,- мен ҳам эшитганимни айтяпман-да. Овсиним ёлғон гапирган десам, сира унақа аёл эмас.
- Бунақа воқеаларни менам бир-икки эшитганман,- Санобар опа Назиранинг ёнига тушди,- ҳаётда учраб туради бунақа воқеалар. Менимча ўша қайнона қанақадир касалга чалинган бўлса керак. Фақат у касаллик жуда кам учрагани учун биз билмасак керак ўша касалликнинг номи нималигини.
- Қайнонанинг касаллиги нималигини билмадим- у, аммо унинг ўғли "Аммамнинг бузоғи" деган касалга чалингани аниқ, - билағонлик қилган бўлди Дилёра,- э етар, мавзуни ўзгартирайлик. Кўнглим озиб кетди шу мавзудан,- у ташқарига нигоҳ ташлаб чеҳраси ёришди,- бугун профессор поччамнинг ўз қўлларидан ош еймизми дейман, хола?
Осиё шу куни кечга қадар меҳмонларнинг кўнглини олиб, меҳрини қозониб улгурди. Меҳмон қизлар кетар чоғда Осиё билан айланиб ўргилиб хайрлашар эканлар Сурайё опага "Осиёхонни бизникига ҳам олиб боринг" дея қайта-қайта тайинлашди.
Умид отасининг кўрсатмаси билан дастурхонларни йиғиб-теришда Осиёга қарашиб юборди.
- Роса тинканг қуриди-а, Осиё? - сўради Умид барча ишлардан қутилиб ётоқхонада ёлғиз қолишгач,- оёқларинг ҳам "босма" деяётгандир?
Осиё Умидга жавоб бермай тошойна қаршисида ўтирганча сочларини тарай бошлади.
- Менинг маликамнинг нима учундир кайфияти йўқдекми? - Осиёга яқинлашди Умид,- ёки чарчаганига менга шундай туюляптими?
Осиё тошойна орқали унга синчков нигоҳ ташлади:
- Умид ака? Шаҳзода ким?

👍42❤6🥰1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Хайрли тун қадрдоним! 🌙
🌙🌹Аллоҳни берган куни ҳам ниҳоясига етди.
Яхшилик қилиб, улгурмаган бўлсангиз, эртанги кун зоя кетмасин!
🌙🌹Барчамиз бу дунёга ғаниматмиз...
Эзгуликни қалбингизга жо қилинг-ки, ҳар ўтган кунингиз бесамар бўлмасин.
✨🌹Тунингиз осуда ўтсин
✨🌹Хайрли тун азизлар.
Яқинларга Улашинг.. 🌸

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 Ассаламу Алайкум!
Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бошланган Душанба кунининг тонги барчамизга хайрли бўлсин!
Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга белансин бу кун замин ҳам,
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин!
Кўзлардан оқмасин кўз ёшу унлар,
Қалбларда қотмасин дарду тугунлар,
Эй, Аллоҳ меҳрига ташна мўминлар,
Бугунги кунингиз хайрли бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бошланган Душанба кунининг тонги барчамизга хайрли бўлсин!
Ҳаёт боғларида ғам, алам сўлсин,
Умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
Нурларга белансин бу кун замин ҳам,
Бугунги тонгингиз муборак бўлсин!
Кўзлардан оқмасин кўз ёшу унлар,
Қалбларда қотмасин дарду тугунлар,
Эй, Аллоҳ меҳрига ташна мўминлар,
Бугунги кунингиз хайрли бўлсин!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Эркинлик...
—Якшанба куни болаларингни олиб бизникига кел! Хўжайин ҳам ўртоқлари билан тоққа кетадилар, уйда бўлмайдилар!
Холаваччаси бўлмиш Камоланинг таклифидан сўнг уч кун турмуш ўртоғига ялиниб, кўндиришга эришган Маъсума қолган уч кунни ҳаяжон ва тайёргарлик билан ўтказди. Айтилган куни эрталаб кеча тайёрлаган пишириғини кўтариб йўлга чиқди. У Сергелидан ҳали метро, ҳали маршрутка қилиб Дўрмонга етиб келгунича тинкаси қуриб кетди. Ўғиллари жуда шўх; метрода бир-бирини қувлаб безор қилди, маршруткада бетоқат бўлиб "Қачон етамиз!", " Яна қанча қолди? "деган тинимсиз сўроқлари билан бошини оғритиб юборди.
У бир-биридан ҳашаматли ҳовлилар оралаб дугонасининг уйини топиб борди.
Ҳашаматли ҳовли яқинда таъмирдан чиққанлиги шундоқ сезилиб турарди. Уни Камолани ўзи кутиб олди. Уйда ҳам ясаниб олган ўртоғи болаларини қучоқлаб, ўзини бағрига босиб кўришгач, уни дид билан солинган икки қаватли уйга ярашиб тушган, ҳовлининг четроғида шийпонга ўхшаб қурилган, тепаси нақшлар билан ёпилган, устунли, тўрт томони очиқ айвонга таклиф қилди.
Маъсума бу қадар ҳашаматни кўраман деб ўйламаганди, ўзини ўнғайсиз ҳис эта бошлади.
Ҳали уни, ҳали буни дастурхонга қўйган дугонаси болалар тўккан ушоқни ҳам кўздан қочирмай териб олиб кетарди.
Камоланинг ҳам унинг болалари тенги ўғиллари бор экан, сал ёввойироқ кўринди кўзига, ўзини одамдан тортиб турар экан...
Рухсат теккач, Маъсуманинг ўғиллари бассейнга қараб чопқиллаб кетди...Бироздан сўнг қўлидан телефони тортиб олинган мезбон болалар ҳам сувга тушди.
Камоланинг ўғли қаёқдандир топиб келган коптокни сув ичида бир-бирига отиб, қийқириб ўйнай бошладилар. Бир пайт Маъсуманинг ўғли бассейндан тушиб, коптокни йўлак томонга қараб тепди. Сувдан чиққан копток деворга урилди. Камола ўтирган жойида бақирди
—Деворни расво қиласан, Комрон, унақа қилма! Бор, чўмил!
Бироз ўтиб кичик ўғли ҳовлидаги гулларни уза бошлади, дугонаси ўтирган жойидан танбеҳ берди
—Вой, Имрон, фасадни бузасан, болам, тегма гулларга!
Маъсума болаларининг беодоблигидан уяла бошлади.
Ҳали сувга кириб, ҳали сувдан чиқиб, қувламачоқ ўйнаётган ўғилларини тўхтатишнинг иложи йўқ эди. Ҳаммасидан ёмони зинадан кўтарилаётган Камрондан ўзиб кетмоқчи бўлган Имроннинг туртиниб, катта гулдонни синдириб қўйгани бўлди. Ўрнидан отилиб турган Камола "Ишқилиб вазам синмаган бўлсин, буюртма қилиб обкелтиргандик Хитойдан",—деганча уйга кириб кетди...
Дугонаси овқат маҳали ҳам бир-бирини туртиб ўтирган болаларини кўздан қочирмасликка ҳаракат қилди, аммо, улгурмади, Имрон косани сураман деб шўрвани тўкиб юборди.
—Вой, куйиб қолмадинг-ми?Маъсума ўғлини пайпаслай бошлади.
—Кўрпачаям расво бўлди, янги қавитган эдим,— дугонаси дарҳол нам салфетка билан тозалашга тушди...
Келганига минг пушаймон бўлган Маъсума болаларнинг орқасидан ҳай-ҳайлаб юрган дугонаси билан тузук-қуруқ гаплашиб ҳам ўтирмади, ҳижолатдан нима еб, нима ичганиниям билмади...
Сувдан амаллаб чиқариб олган ўғилларини кийинтириб, хайрлашаётганда дугонасининг кўнгил учун
—Шунақа қилиб келиб туринглар, мана уйимизни кўриб олдинг,—деб айтган гапларига
—Ўзинг ҳам бор, болаларингни олиб,—дея хайрлашди.
Шунча тўполон қилиб ҳам чарчамаган болалар метронинг узун йўлаклари ичида ҳали ҳам у ёқдан бу ёққа югурар эдилар.
Ўз ўйлари билан ўтирган Маъсума болалигини эслади. Онаси қайси қариндошининг уйига борса, албатта, болалардвн бирини олиб кетар, "Бир-бирини танисин",-дер эди. Уларнинг уйида ёз бўйи қариндош-уруғларнинг болалари бўлар, Камола бутун ёз уларникидан кетмасди. Истаганча тўполон қилиш,
" бекинмачоқ"," қувламачоқ", "беш тош"," ўртага тушар",-ўйнашар, бирор нимани синдириб қўйишса, катталар "Келган бало шунга урсин", деб қўяр, ҳеч ким " Жим бўл", демас, боласининг овозини ўчириш учун қўлига телефон бериб қўймас эди.
Кўзларида ёш айланди.
Катта ўғлининг
Барибир кичкина бўлса ҳам ўзимизнинг уйимиз яхши-я, ойи,—деган овозидан бошини кўтарди
Нимага?
Чунки синадиган вазамиз йўқ гапга қўшилди кичиги
Маъсума боласини қучаркан, беихтиёр кулиб юборди.
Феруза Салходжаева.

👍20❤1
Чол эскириб, шалоғи чиқиб кетган валасипиди ўрнида янгисини кўриб шошиб қолди.
-Кимдир адашган!
Масжидга ундан бошқа велосипедда келадиган йўқ эдику. Атрофга аланглади. Ичкари, ташқарига кўз ташлади. Муюлишга ўтиб, нарига кўчага ҳам мўралади. Ўзиникини йўқ эди.
Масжид деворига суяб кириб кетганди-ку...
Бир пас довдираб турдим. Ўринлиги юмшоқ, амортизатори зўр янги велосипедга хавас қилиб у ёғ бу ёгини сийпалаб кўрдию, дархол қўлини тортди. Ахир бу бировники.
У яна ўз велосипедини топиш илинжида жавдиради. Ўглидан қолган уч етимни боқиб тургандия, афсус. Йигирма йиллик беминнат хизматчиси эди.
Кампири биров қишлоқдан олиб келиб ташлаб кетадиган сутдан қатиқ ивитади. Бир парча ерига кашнич, райҳон, жамбил сепиб ундиради. Чол эса кампир қзлиша тутқазганларни велесипедни рулига илиб, шахарликларга сотиб келарди.
Рўзгор нима бўлади энди?
Биров масжидга янги велосипедда келгану, кейин адашиб уникини миниб кетган. Ярми синган ўриндиқ қаттиқ ботмадимикан? Ўтирса сезардику...
У яна янги велосипедга кўз ташлади. Чиройли экан. Теккис юрса керак.
Ие, дастасига бойланган сут-қатиқдан бўшаган банкали халта уники-ку! Номоздан аввал хар доимгидек "дом" оралаб сут, қатиқ, барра кўкат сотганди.
Кўзи банкалар орасига солинган хатжилдга тушиб шошиб очди. Ичида бир нечта доллар ва хат бор экан.
Чол хатни ўқий бошлади:
" Ассалому алайкум ота. Сизни анчадан бери кузатаман. Ҳар куни саҳарда эски, алмисоқдан қолган велосипедда сут, қатиқ олиб келиб сотасиз. Халол меҳнат қиласиз. Шу ёшда ҳам ғайратлисиз. Ҳаммага ўрнаксиз.
Сизни рахматли отамга ўхшатдим. Уни ҳам эски велосипеди бўлиб, шахарнинг у бурчагидаги ишига автобусда эмас, ўзи ўрганиб қолган икки ғилдиракли уловида қатнарди. Афсус, унга ҳеч нарса совға қилолмадим. Чунки жуда эрта, болалигимдаеқ қазо қилганлар...
Қутлуғ ойда сизни озгина бўлсада хурсанд қилгим келди. Шу янги велосипедни мазза қилиб миниб, дунёдан ўтган отамнинг хаққига ҳам дуо қилиб қўйинг, ота! Мен уларга бағшланган ифтор-эҳсонни тўхтатдим. Ўша маблағни ҳам сизга илиндим. Қабул қилсангиз хурсанд бўламан."
Муаззам Иброҳимова

👍19❤1
👍2
🧕 Muslimalar kundaligi
Ол-ла!-кулимсираганча эътирозга шошилди Дилёра,-овсинингни уйидагилари чўпчак тўқишни жуда оширворишибди. Қайнона демагани жуда бунчалик бачканаликка бормас. - Ҳоҳ ишонинг, ҳоҳланг ишонманг, - елкасини қисди Назира,- мен ҳам эшитганимни айтяпман-да. Овсиним…
Умид Осиёнинг саволини эшитиб бир зум тараддудланиб қолди:
- Ҳаа,- деди у ўйчанлик билан,- меҳмонлар бекорга келиб кетишмабди-да?! Оббо қизи тушмагурлар-ей, сендан суюнчи олишга ҳам улгуришибди чамаси.
У Осиёга меҳр билан тикилди:
- Шундай қилиб мени маликамнинг кун бўйи кўнгли бузилиб юрди дегин?
Осиё эрига жавоб қайтармай ерга қаради. Умид унинг кўзларидаги бир олам араз ва гинани кўриб завқи келди.
- Ҳоо, бизнинг маликамиз рашк қиляптиларми мени? Агар маликамнинг рашки шунақа ширин тотишини билганимда бир эмас юз Шаҳзодага фотиҳа қилиниб, кейин тўйни бузган бўлармидим?
- Қизларнинг туйғулари ўйинчоқ денг? - Осиёнинг овози зардали эшитилди,- ўзингизни ҳузурингиз учун шунча қиз бебахт бўлиб кетаверсин экан-да? Очиғи сиздан ҳафсалам пир бўла бошламоқда...
- Ҳафсаланг пир бўлмаслигини тавсия қиламан,- ҳамон кулимсирар эди Умид,- ундан кейин ким айтди сенга Шаҳзодани бебахт деб? Ҳечам ундай эмас-да,- Умид Осиёга Шаҳзода билан бўлган воқеаларни бир бошдан гапириб берди,- хуллас биз иккимиз ҳозирги кунларимиз учун Шаҳзодадан қанча миннатдор бўлсак шунча кам, агар у севгани билан қочиб кетмаганида... - сўзини тугатди у
- Умид ака, - эркаланиб эрининг елкасига бош қўйди Осиё,- мени кечиринг. Билмасдан ўринсиз рашк қилибман
-Маликамнинг ўринсиз рашки шу қадар ёқимли бўлса, ўринли рашки қандоқ бўларкин? - кўзини қисди Умид,- нима дейсан ростакамига бир ҳаракат қилиб кўрсаммикан?
- Бўлади,- танглайини тақиллатиб эрини сўзларини маъқуллади Осиё,- фақат бир нарса ёдингизда турса бўлгани. Агар кўнглимни синдирсангиз ваъда бераман, мени қайтиб ҳеч қачон кўрмайсиз.
- Бўлди, бўлди,- таслимман дегандек икки қўлини кўтарди Умид,- илтимос бошқа мавзуда гаплашайлик. Сени қайтиб ҳеч қачон кўрмаслик ҳақида тасаввур қилиб уйқум ҳам ўчиб кетди. Бу туришда эрталабгача алла айтиб чиқмасанг бўлгани.
- Мени эса айнан уйқум келяпти. Сиз аллани телефондан қўйиб эшитақолинг,- Осиё ўрнига чўзилиб у ерда турган паҳмоқ айиқчани бағрига босганча кўзларини юмди,- сизга хайрли тун. Яхши ётиб туринг. Мен эрталаб барвақт туришим керак.
- Осиёёё....
- Нимаааа?- озорланиб жавоб қайтарди Осиё...
- Эртак айтиб берайми ? Анави сичқонларнинг никоҳ тўйи ҳақидагиси бор-у? Ана ўшанисини?
- Керакмас, - айиқчасини янада маҳкам қучганча кўзларини очмай жавоб қайтарди Осиё,- айтиб қўяй агар эрталаб ухлаб қолиб ҳовли ва кўчалар супуриқсиз қолса ўша сичқонларингиз ҳам жонингизга оро киролмайди.
-Хўп, хўп,- дарҳол ён босди Умид, бироқ кўп ўтмай яна қитмирлиги тутди,- яхшиси сенга қурбақадан бўса олиб маликага айлантирган шаҳзода ҳақидаги эртакни айтиб бераман.
Осиё эрига жавоб қайтармади. У аллақачон уйқулар салтанатига йўл олганди...

👍27👏5😁1