🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
Ўғлингиз...-беихтиёр кўйлагининг ёқасини тутамлади Осиё, -улар қанча керак бўлса шунча кутамиз дегандилар.  - Ҳоо, энди бу нағмани ўйлаб топибдиларми бойвачча? - фиғони фалакка чиқди Сурайё опанинг,- ва бу сизга жуда ёқиб тушгандир-а? Жониз кириб қолдими? …
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

34-қисм

     Сурайё опа  яна бироз вақт Осиёнинг ортидан ғазабини боса олмай ҳансираб турди-да,  сўнгра ўрнидан туриб жаҳл билан эшикни қарсиллатиб ёпганча қўшни хонага кириб кетди.

   Кечга томон ишдан қайтган Умид уйда Осиёни кўрмай ҳайрон бўлди.  Тезда телефон қилди: Осиёнинг телефони ўчиқ эди.

   -Ойи,  Осиё сизга ҳеч нарса демаганмиди?  - деди у ойисининг ёнига келиб

   - Йўқ,  -елка қисди Сурайё опа,- нимадир дейиши керакмиди хотининг? 

   - Мактабда тадбирими,  йиғилишми бўлса  "Кеч қоламан"  деб огоҳлантирмаганмиди? 

   - Мени одам ўрнида кўрса огоҳлантиради-да,- лабларини бурди Сурайё опа,- мен ким бўлибман-ки,  бир оғиз огоҳлантиришга ярасам?!  Ундан кейин хотининг сенга қизиқ, менга эмас.  Керак бўлса ана телефон қил.  "Эрим телефон қиляпти"  деб учиб- қўниб жавоб қайтарар.

   - Телефон қилдим, аммо телефони ўчиқ беряпти.  Шунга сиздан бир сўрай дегандим-да.  Қош ҳам қорайяпти,  шу пайтгача дараги йўқ,  одамни ҳавотирга қўйиб. 

   - Бировни ҳавотирга қўймаслик учун ўша одамни ўзида фаросат бўлиши керак. Аммо худо бермаганни бандаси қўшиб беролмас экан.

   - Мен бориб мактабидан бир хабар олиб келай бўлмаса, негадир юрагим нотинч,- Умид ойисининг жавобини кутмай хонадан чиқиб кетди.

   Мактабга бориб қоровулдан бошқасини учратмагач,  Умиднинг тарвузи қўлтиғидан тушди.  Шунда мактабнинг илмий бўлим мудири Зарифа опанинг рақамини сақлаб олгани ёдига тушди: 
   - Осиё бугун дарсига келмади,- деди Зарифа опа уни янада ҳайрон қолдириб,- туш вақти "Тобим йўқ,  уч-тўрт кун мактабга боролмасам керак" деди-ю,  шартта алоқа узилди.  Қайтиб қилсак телефон аппарати ўчирилган.  Мен ҳам ҳеч нарсага тушунмагач,  уни ўрнига дарсга биринчи навбатдаги Руҳсорани киргиза қолдим.

    Умид бир нималар деб Зарифа опага миннатдорчилик билдирган бўлди-ю, ўзи жадаллик билан Осиёларникига йўл олди.

   Эшикни Латофат очди.

   - Ассалому алайкум,  ая,- деди Умид.  У худди Осиё каби Латофатни ая деб чақирар эди,- Осиёга келган эдим.

   Латофат оҳиста алик олганча Умидга йўл бўшатди: 

   - Кираверинг,  Осиё хонасида...

   Умид Осиёни топганидан енгил тортганча шаҳдам қадамлар билан Осиёнинг хонасига йўл олди.

   - Бекор келибсиз,- деди Осиё Умид хонасига кириб келиши билан,- мен барини яхшилаб ўйлаб сўнгра бир қарорга келдим.  Остонангиздан қайтиб келмас бўлиб ҳатлаб чиқдим. 

   - Осиё...

   - Умид ака?!  - кўзларида бир олам изтироб билан эрига юзланди Осиё,- нима мен шунчалик ҳудбинманми? 

  - Ким сени ҳудбин деди?  - овози титраб чиқди Умиднинг

   - Сиз!?  -алам билан таъкидлади Осиё,  - агар ҳудбинлигимга ишонмасангиз қўйиб беринг,  ҳаётингиздан чиқай.  Сизга ота номини олиб беролмайдиган аёлни жавобини беринг.  Мен ўз ҳоҳишим билан сўраяпман жавобимни.  Ахир дунёда ҳеч бир туйғу ота ва оналик туйғусига бас келолмайди.  Қўлимдан кела туриб, яъни ҳаётингиздан чиқиб кетиш орқали сизни ота бўлиш бахтидан  бенасиб қилсам буни ҳудбинлик деб аташдан бошқа муносиб сўз тополмадим. 

   - Осиёёё...

  - Кўндираман деб овора бўлманг.  Бу сафар қарорим қатъий,- Умидга жиддий тикилди Осиё,  - биласизми нимага?  Бу сафар сиз учун қилмоқчимасман бу ишни.  Бу сафар адажонни деб қарор қилдим барига!  Ахир уларнинг ҳам набира эркалашга ҳақлари бор.  Сиз ўзи ёлғиз фарзандсиз.  Наслингиз сизга қолганда тугаши адолатдан эмас.  Тушунинг ахир,- бу сафар Осиёнинг овози инграганга ўхшаб чиқди,- адажонни орзуларидан... Жалолиддиндан жудо қилиш даражасида мунофиқ эмасман.  Одам деган фақат ўзини ўйлаши керак эмас.  Бизни дунёга келтирган ота-она олдидаям қарзларимиз бор...
   Илтимос,  Умид ака... Жавобимни беринг.  Майли иккимиз қийналайлик,  ҳеч бўлмаса ойижон билан адажоннинг кўнгиллари таскин топсин... Илтимос... Хўп денг... Менга шундоқ ҳам осон эмас...

   Осиёнинг кўзларидан икки томчи юмалаб юзида тўхтаб қолди.

   Умид унинг кўз ёшларини бармоғи билан сидирар экан, аёлини маҳкам бағрига босди:

   -Яхши...- деди у бўғилганча,- яхши...Бари сен айтганча бўлақолсин...

#давоми_бор

Муаллифи:  Хазонрезги

            /73
👍26💔1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Фақат бир шартим бор...

Осиё эрининг юзига зорланиб боқди:

- Мен сенинг қарорингга кўнаяпман-а? Сен ҳам менинг шартимни қабул қил. Менга яна олти ой муҳлат бер. Агар... Агар шу вақт ичида ҳомиладор бўлмасанг, майли унда ажралишганимиз бўлсин.

- Умид ака...

- Осиё, юрагимда бир овоз "Яна... Яна озгина қолди... Озгина сабр" демоқда. Тўғри у овоз жудаям ожиз эшитилмоқда, аммо мен уни эшита олдим.
Илтимос, маликам... Бу менинг сендан оҳирги илтимосим. Олти ой... Атиги олти ой муҳлат сўраяпман сендан.

-Умид ака...

- Тшш, - Умид унга оғиз очгани қўймади, қўлидан маҳкам тутганча эшикка йўл олди,- кетдик уйимизга...

Осиё Умидга эргашар экан кўзларидан юм-юм ёш қуйиларди. Умид остона ҳатлашдан олдин Осиёга юзланди:

- Биламан қийин. Бироқ кўз ёшларингни аям кўрмасалар яхши бўларди... Яхшиям-ки, бахтимизга дадам уйда йўқ эканлар...

Осиё "хўп" дея бош силкиди. Улар Латофат билан хайрлашгач, кўчага чиқишди. Икковлари машинага ўтиришгач, Умид Осиёга жилмайиб боқди:

- Буюринг, маликам. Сизни кўнглингиз тусаган жойга олиб борсам дегандим. Қаерга боришни истайсиз?

Осиё чуқур ҳўрсинди:

- Тўйиб-тўйиб йиғлаш мумкин бўлган, одамлардан ҳоли жойга...

🔳 🔳 🔳

Ўғли билан етаклашиб келган келинини кўрган Сурайё опанинг авзойи бузилди. Ўғлининг ташқарига чиқиб кетганидан фойдаланган Сурайё опа Осиёга эшиттириб тинғиллади:

- Итга ҳам кет деса кетади. Аммо баъзи бировларнинг итчалик фаросати йўқ. Без...

Осиё қайнонасига жавоб қайтармади. Остки лабини маҳкам тишлаганча ошхонани йиғиштиришга тутинди.

Сурайё опа ўз хонасига кириб телефонини қўлга олди. У ташқарига бир бор назар ташлади-ю, смс ёзишга тутинди:

- Одил, у қайтди. Энди ишга киришмасак бўлмайди. Демак, барини келишганимиздек қиласан.

Сурайё опа хабарни жўнатиб бироз тин олишга улгурмай, қисқагина жавоб хабари қайтди:

- О кей...

🔳 🔳 🔳

Осиё кейинги вақтларда қайнонасининг феълига тушунолмай қолганди. Гўёки қайнонаси алмаштирилиб қўйилгандек. Тилидан жуда бол томиб кетмаётган бўлса-да, ҳар ҳолда аввалги қўрс муомаласи йўқ. Жуда "қизим"лаб қолмаган бўлса-да, ҳар ҳолда олдинги баланддан туриб "келин" деб писанда муомала қилишлари йўқ. Номини айтиб чақира бошлаганига ҳам бир мунча вақт бўлди. Сурайё опанинг совуқ муомаласидан зада бўлиб кетган Осиё шунга ҳам боши осмонда ҳурсанд. Гўёки тилла топиб олган тиланчидек юраги дук-дук уради. Шундай вақтларда Умид акасининг    "Осиё,  юрагимда бир овоз "Яна... Яна озгина қолди... Озгина сабр"  демоқда.  Тўғри у овоз жудаям ожиз эшитилмоқда,  аммо мен уни эшита олдим" деган сўзлари ёдига тушиб кўнглидаги тугунлари бир-бир эрийди. Қайнонасидаги ўзгаришларни барини яхшиликка йўйиб, ширин энтикади.

Қайнонаси билан бўлган охирги тортишувдан йигирма кунлар ўтганда, Сурайё опа қўшни тумандаги дугонасиникига отланди.

-Мен уч-тўрт кун ҳаво алиштириб келмоқчиман, -деди Сурайё опа,- уйда ўтиравериб диққинафас бўлиб кетдим. Сиз ишга кетгунингизгача ўрнимга юкларни тарқатиб турсангиз бўлгани. Ўзи ертўлада кўпам юк қолган эмас. Дўкондагилар тўрт-беш "ходка" қилишса тугайди. Келишганда эшикни очсангиз бўлди, кираверишдаги ертўладан билиб-билиб олиб кетишаверади. Бошқа нарсалар билан ишингиз бўлмасин. Пулини ҳисоб-китоб қилиб олдиндан олиб бўлганман. Тушунарлими?

- Тушунарли, ойижон. Ҳўп бўлади.

Сурайё опанинг кетганининг эртаси куни соат ўнларда эшик қўнғироғи жиринглади. Осиё уйларига келиб-кетиб юрадиган йигирма ёшлардаги йигитчани овозидан таниб эшикни очди.

- Юкга келгандим, келинойи.

- Ҳаа, ойижон айтгандилар, бемалол олаверинг.

Осиё йигитчага қўли билан ертўла эшигини кўрсатди-ю, ўзи ошхонага йўл олди. Ярим соатларда ҳовлидан овоз эшитилди:

- Келинойи, мен бўлдим, кетяпман. Эшикни қулфлаб оларсиз.

Осиё иш билан бўлиб йигитчани унутаёзган экан. Шошилиб ҳовлига чиққанида унинг аллақачон кетиб бўлганлигини билди.

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

/74
👍41👎1
ХАЙРЛИ  ТУН🌓💫                                                 
🍃💎Кунингиз қандай ўтган бўлса ҳам, эртага ИншаАллоҳ чиройли тонг ва файзли кун бор асло ёддан чиқарманг...

🌓🌙Тунингиз осуда ва хотиржамликда ўтсин Аллохга омонатсизлар тонгда гойибона дийдор кўришгунча Азизлар .....


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бисмиллаҳ

صباح الخير

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ

Аллоҳ ушбу қутлуғ кунларимизга файз ва барокатлар ато этсин!
Қалбимизга
Ўз нурини ато этиб, инсонлар орасидаги меҳр➖оқибатни зиёда қилсин!

Барчангизга солиҳ амалларга серхосил бўлган хайрли кун ва узоқ умр тилаймиз!
Ҳамиша Аллоҳнинг панохида бўлинг!
صلى الله عليه وسلم

ҲАЙРЛИ ТОНГ АЛЛОҲ ЙЎЛИДА  ЯХШИ КЎРГАНЛАРИМ!!!🫶

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Кетаётган йўлингиз ёруғ бўлсин💐. Гулларни йўл йўлакай сиз учун олдим. Юрагингизга илиқ туйғулар етиб борсин дедим...
Агар табассум қилган инсонни учратсангиз ўша мен бўламан.☺️
Сиз ҳам менга, атрофга, қуёшга, оламга табассум қилишни унутманг.
Табассум чиройли ва кучли дори.
Табассумли  кун  билан, азизим...😍

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
”𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴” 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼’𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zarriyot surasi, 55 ) ___

𝗦𝘂𝗯𝗵𝗮𝗻𝗮𝗹𝗹𝗼𝗵 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑛𝑢𝑞𝑠𝑜𝑛𝑙𝑎𝑟𝑑𝑎𝑛 ℎ𝑜𝑙𝑖 𝑣𝑎 𝑝𝑜𝑘𝑑𝑖𝑟...

𝗔𝗹𝗵𝗮𝗺𝗱𝘂𝗹𝗶𝗹𝗹𝗮𝗵 - 𝐵𝑎𝑟𝑐ℎ𝑎 𝑚𝑎𝑞𝑡𝑜𝑣 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ( 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ𝑔𝑎 ℎ𝑎𝑚𝑑𝑙𝑎𝑟 𝑏𝑜’𝑙𝑠𝑖𝑛)...

𝗔𝗹𝗹𝗼𝗵 𝗔𝗸𝗯𝗮𝗿 - 𝐴𝑙𝑙𝑜ℎ 𝑏𝑢𝑦𝑢𝑘𝑑𝑖𝑟...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4❤1🥰1
ЁЛҒОН ГАПИРМАНГ...!

Она фарзандига деди:
- Таомингни еб тугатсанг, сени айлантириб келаман.
Еб тугатгач онасига деди:
- Ойи, еб бўлдим. Энди борамизми айлангани?
Она:
- Кеч бўлиб қолди. Кўчада қўрқинчли одамлар болаларни еб қўяётган экан. Ҳозир чиқа олмаймиз.
Кўчадаги болаларнинг овозини эшитиб, маҳзун бўлганича термулиб қолди. Болалар эса ўйнашяпти ва уларни ҳеч ким еб қўймаяпти.
Ҳикоя давом этади..
Каттароқ бўлгач, мактабга борди.
Устоз:
- "Ким ўзини яхши тутса, ҳафта сўнгида уни ўзим билан экскурсияга олиб бораман" деб айтди.
Экскурсияга бориш учун биринчилардан бўлишга интилган болакай, ҳафта сўнгида устозидан сўрайди:
- Устоз, қачон экскурсияга борамиз?
Устоз жавоб берди:
- Қандай экскурсия ҳақида гапиряпсан?
Ҳикоя давом этади..
Уйда ота дарс қилиб ўтирган фарзандига деди:
- Агар имтиҳонларни яхши баҳоларга топширсанг, сенга ўзим зўр велосипед олиб бераман.
Ўқув йили ҳам тугади. Имтиҳонларни аъло баҳоларга топширган болажон отасидан:
- "Дада, қани менинг велосипедим?" деб беғубор кўзлари билан қараб сўрайди.
Ота деди:
- Қўй шу велосипедни, ҳалокатга учрагин келаяптими?
Ҳикоя давом этди..
Болакай ёлғончи бўлиб вояга етди.
Яқинлари унинг ҳатти- ҳаракатларига қараб ҳайрон эмишлар:
- Бундай ҳунук ахлоқни кимдан ўрганди экан?
Болаларга ёлғон гапириш катта хато ва бу хато аксар ота-оналарда бор. Афсуски, биз бу хато болаларимизга қанчалик даражада салбий таъсир қилишини билмаймиз. Болалар бизнинг ёлғон гапирганимизни тушунмаслиги уларга ёлғон гапирса бўлади, дегани эмас. Чунки ёлғон гапириш ўзи бир гуноҳ бўлса, уни бошқаларга ўргатиш бошқа бир гуноҳ.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
8 май — Халқаро Oналар куни!

ОНАМНИ КЎРГАНИ БОРАМАН


Бозорга чиқибди қулупнай,
Етказди, Худодан айланай,
Илиниб, илиниб олволай,
Онамни кўргани бораман.

Ишларим йўлимни тўсса ҳам,
Пойимда тиканлар ўсса ҳам,
Бир даста гул олиб бўлса ҳам,
Онамни кўргани бораман.

Кирсам ҳам иккита нон билан,
Бағрига босади жон билан,
Айтади: "кедингми, жон болам?"
Онамни кўргани бораман.

Айтмайин боламнинг ғамини,
Билдирмай рўзгорим камини,
Ўчирмай юрагин шаъмини,
Онамни кўргани бораман.

Акамнинг яхшисин оширай,
Укамнинг айбини яширай,
Қувнатиб меҳрини тоширай,
Онамни кўргани бораман.

Эркалай: «Оймомам, ўзимни,
Қувнатиб турасиз кўзимни»,
Кулади эшитиб сўзимни,
Онамни кўргани бораман.

©️Марҳабо Каримова

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фотима онамиз шу дуони ўқидилар ва шу кундан бошлаб хеч қанака ёрдамга эҳтиёж сезмадим дедилар☝️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Videoga nima deb nom bergan bo’lardingiz ? 🙁

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Фақат бир шартим бор... Осиё эрининг юзига зорланиб боқди: - Мен сенинг қарорингга кўнаяпман-а? Сен ҳам менинг шартимни қабул қил. Менга яна олти ой муҳлат бер. Агар... Агар шу вақт ичида ҳомиладор бўлмасанг, майли унда ажралишганимиз…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Осиё дарвозадан бош чиқариб дўконнинг юк машинаси кўринмагач, эшикни ёпиб қулфлаб олди.

Қайнонаси тез-тез муомала қилиб турадиган ўша йигитчанинг исми Одил эканлигини Осиё эртаси куни билди.

Эртаси куни яна кечаги вақтда эшик қўнғироғи жиринглаганда ичкаридан "Ким?" дея овоз берган Осиё йигитдан "Менман" деган таниш жавобни эшитиб эшикни очганда Одил унга жилмайиб пешвоз чиқди:

- Исмим Одил, келинойи.

- Яхши,- деди Осиё ерга қараб ва тезда ийманганча ўзини четга олди,- юкларни олиб бўлсангиз "бўлдим" дерсиз. Мени ичкарида ишим бор эди.

- Хўп, келинойи.

Бу сафар бир соатларча ертўлада куймаланган Одил кетаётганини билдириб овоз берганча Осиё дарвозани ёпиб олишга чиққунига қадар уни кутиб турди.

-Майли, яхши боринг,- деди Осиё Одилни кузатар экан.

-Раҳмат, келинойи,- машинаси томон юрар экан Одил,- иии тўхтанг! -деди у ҳовлиқиб кўп ўтмай. Одил машинасининг ғаладонидан қоғозга ўроғлиқ алланимани олиб жилмайганча Осиёга узатди,- бу мазаси роса зўр шоколад.Ҳақиқий бренд. Эрмак қиларсизлар.

- Ҳожати йўқ,- Одилнинг бу ҳаракати дабдурустдан бўлгани учун шошилиб қолди Осиё

- Нимага ундай дейсиз? Олинг, олаверинг,- янада кулимсиради Одил,- окам билан дуо қилиб ейсиз.

Осиё шоколадни олмаса бўлмаслигини тушуниб ахири қимтинганча қўл узатди:

- Раҳмат...

- Арзийсиз, келинойи...

Одил чапдастлик билан машинасига ўтириб жўнаб кетгач, Осиёнинг юрагига ғулғула тушди:

- "Қўни-қўшнилар кўриб қолмадикан? - ўйлади у ичкарига кириб дарвозани қулфлар экан,- ҳозир оғзи билан юрадиганлар кўп. Бир ҳовуч шоколад ейишим қимматга тушмасин тағин" .

Эртаси куни эри ва қайнотасини ишга кузатган Осиё телефонига келган смс хабарининг чийқиллаган овозини эшитиб қизиқиб хабарни очди.

- Ассалому алайкум, келинойи. Мен Одилман. Рақамингизни Сурайё опамдан олдим.

- Бугун ҳар кунги вақтга бора олмайман. Уйингизга пешиндан кейин соат иккиларга ўтсам бўладими?

Осиё кўп ўйланмай унга жавоб ёзиб юборди:

- Ваалейкум ассалом. Тушдан кейин мактабда дарсим бор. Уйда бўлмайман.

- Бир кун бормасангиз бўлмайдими мактабга? (зумда савол келди Одилдан)

- Узр иложим йўқ. Мактабга комиссия келиши кутилаётганди. Бунақа вақтда жавоб сўролмайман. Баҳона қилаётгандек кўринишим мумкин. Бугун кела олмасангиз эртага ҳар кунги вақтда келақоларсиз?

- Эртагача кута олмайман-да. Майли бир илож қилиб бир соатларда уйингизда бўламан.

- Хўп яхши ...

Осиё бироз ўйланиб тургач, Одилдан келган хабарларни ўчириб ташлади.

Бироқ кўп ўтмай ундан яна янги хабар келди:

- Тинчликми, нега ёзганларимизни ўчириб ташладингиз?

Осиё "Намунча менга сурбетларча ёпишиб олди бу ?" деб ўйлади-ю, "Нима мен сени ўртоғингманми?" дея жавоб қайтармоқчи бўлди, бироқ "Бу йигит укам тенги бўлса, тўғри кўнгилда ёзганни дилини оғритиб нима қилдим, балки ростдан ҳам зарур иши бордир?" дея ўйлаб ўзини босди, аммо гапни чувалаштириб ўтиргиси келмай қайтиб жавоб ёзгиси келмади.

- Ҳа яхши эҳтиёт бўлганингиз яхши...

Оҳирги келган хабардан Осиёнинг сабр косаси тўлди. У телефонини жаҳл билан отиб юбориб ўзини босиб олиш учун ташқарига чиқиб кетди.
Одил ўзи айтгандек бир эмас, балки икки соатларда келди. У Осиёга ортиқча гап-сўз қилмай салом-алик қилиб ертўлага тушиб кетди ва ҳар сафаргидек бир соатларда ишини битириб "Бўлди, келинойи, ишим битди. Бундан буён сизни ҳам ортиқча безовта қилмайман" дея иккита қопни ортмоқлаганча хайрлашиб чиқиб кетди.
Осиё унинг ортидан қараб туриб енгил тортди. "Ҳайрият- ей, ўйлади у,- ўзим ҳам пашшадан фил ясаб юборадиган даражада ўласси ваҳимачи бўлиб қолибман. Бўлар бўлмасга гумонга борганимни қаранг. Бечора йигит ҳақида нима хаёлларга бормадим-а? Барибир шундаям бу йигитни иши битгани яхши бўлди. Уй ҳам тинч, мен ҳам тинч. Ҳадемай ойижон ҳам келиб қолсалар керак"...

Ҳақиқатдан ҳам Сурайё опа эртаси куни тушлик вақти қайтиб келди.
-Ойижон,  сиз айтган йигит ертўладан юкларни олиб  кетди,- деди Осиё қайнонаси

/75
👍25👏2😭1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

билан сўрашиб-исташиб бўлгач гап орасида
Сурайё опа эса Осиёнинг сўзларига ортиқча аҳамият бермай "ҳаа" деб қўл силтаб қўя қолди:
- Овқатингиз борми, жуда қорним очиб кетди,- деди у ўзи олиб келган патирдан ушатар экан,- узоқ йўл ичимни тўкиб ташлади.
- Ҳа овқат тайёр,- деди Осиё дик этиб ўрнидан турар экан, - ҳозир олиб келаман.

🔳 🔳 🔳

- Осиё, бугун мактабга борма!? -деди эртаси куни Умид ишхонасидан асабий оҳангда қўнғироқ қилиб,-мен ҳозир уйга етиб бораман.

- Умид ака, тинчликми?- ҳайрон бўлиб сўради Осиё,- нима гап?

- Борганимда биласан! - Умид тармоқдан узилди.

"Умид акамнинг жаҳллари чиқяптими? -таажжубланди Осиё, -илгари сира бунақа аҳволга тушмагандилар. Тинчликмикан? Майли, ишга кетишга ҳали вақт бор-ку, кутай-чи? Ҳадемай келиб қолсалар керак?"

Осиё таҳмин қилгандек Умид тез орада уйга кириб келди. Осиё эрининг авваллари сира бу аҳволда кўрмаган эди. У Умиднинг бўғриқиб кетган важоҳатли чеҳрасини кўриб чўчиганидан ортига тисралди.

- Ойии! Бу ёққа чиқинг!

Осиёнинг назарида Умиднинг овози бутун дунёни тутиб кетгандек бўлди.

- Ҳа болам, тинчликми?!- Сурайё опа ҳам ранг-қути ўчганча остонада пайдо бўлди.

- Ойии, мана буни кўринг!- Умид чўнтагидан ғижимланган қоғоз чиқариб онасига узатди,- ўзимни бир нарса қилиб қўймасимдан бирор нарса денг!

-Ўзингни бос-ей!? - совуққонлик билан ўғлини жеркиб ташлади Сурайё опа, сўнг қўлидаги қоғозни ўқий бошлади,- жаноби эр как! Аёлингизни тийиб оласизми, йўқми? Ё уйингизда фоҳишахона очиб ўзингиз қилолмаган ишни битириб шу баҳонада юзингизни ёруғ қилиб олмоқчимисиз? Аммо менда нима айб? Хотинингизга укаси тенги йигитни қўшиб қўйишдан бошқа ишингиз қолмаганмиди? Агар булар ҳақида билмаган бўлсангиз ана энди билиб олдингиз! Хотининчангизни тийиб олинг. Кейинги сафар бутун маҳалла-кўй олдида шармандасини чиқараман...

- Нима бу? -Сурайё опа кўзлари чақчайиб Умидга юзланди,- ким ёзган буни?! Қаердан олдинг?! Буларнинг бари туҳмат!

Умиднинг юзлари бўздек оқариб кетган эди. Осиё эса бўлаётган воқеаларни чала-чулпа идрок этиб тиззаларидан мадор қоча бошлаган эди.

- Туҳмат?! -яраланган шеърдек наъра тортди Умид. У кўкрак чўнтагидан бир даста сурат олиб зарб билан Осиёнинг юзига отди,- буям туҳматми? Буям туҳматми, ойи? У йигитни аёли эрининг орқасидан одам қўйган экан. Ўша одам мана бу...- Умид Осиёга чексиз нафрат билан тикилди,- мана бу шилтани сиз йўғингизда уйда нима ишлар қилганини суратга олибди. Суратларни қаранг! Бари числоси, соати, йилини созлаб расмга олган. Бу дегани фотомантаж эмас дегани, ойи! Орасида мана бу беҳаёнинг ўша йигит билан смс ёзишмаларининг ҳам сурати бор.
Осиёнинг оппоқ юзлари гезариб кетган, тили эса бир калимага кела олмай тошдек қотиб қолганди.

Сурайё опа инқиллаб энгашганча ердаги суратлардан бирини олди:

- Вой бу Одил эмасми? - деди у ҳарсиллаб
Шу пайт Осиё яшин ургандек чайқалиб кетди:
- Ойижон!? Ўғлингизга айтинг бу йигитни сиз юборганингизни. У ертўладаги юкларни дўконга олиб кетишга келганини айтинг?
- Нималар деяпсиз, келин?! - кўзларидан совуқ ўт чақнади Сурайё опанинг,- бу йигит ярим йил олдин дўконда ўғирлик қилиб ишдан ҳайдалиб кетган-ку? Мени ўғри билан қанақа олди-берди жойим бўлиши мумкин? Қолаверса ертўлада ҳеч қандай юк қолмаган эди-ю? Ўн- ўн беш қоп макулатура ва яна шунча қоп ёмғирда қолиб ранги бир-бири ўтиб кетган футболка-шортикдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди-ку?! Уларниям Умид иккимиз қопларга жойлаганмиз.Тўғрими Умид?

Осиё шу лаҳзаларда барига тушунди. У Сурайё опа тарафга икки қадам босиб алам билан шивирлади:

- Сизни шунчалар разил аёлсиз деб ўйламагандим...

Осиё шу сўзларни айтар экан кўз ўнги қоронғилашиб чайқалиб кетди.
У энгашганча қисқа- қисқа нафас олар экан шундоққина оёқлари остига Умиднинг гурсиллаб йиқилганини фаҳмлади.

- Боламни бошини единг, исқирттт!!!

Сурайё опанинг ёввойи чинқириғи ер-у осмонни тутгандек бўлди гўё.

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

/76
👍56😁1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА билан сўрашиб-исташиб бўлгач гап орасида Сурайё опа эса Осиёнинг сўзларига ортиқча аҳамият бермай "ҳаа" деб қўл силтаб қўя қолди: - Овқатингиз борми, жуда қорним очиб кетди,- деди у ўзи олиб келган патирдан ушатар экан,- узоқ йўл…
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

35-қисм

Зудлик билан чақирилган "Тез ёрдам" шифокорлари Умиднинг қон босими кескин ошиб кетганлигини , шу сабаб организм бу ҳолатга дош беродмаганини айтиб дарҳол биринчи ёрдам учун керакли муолажани қилишди.

- Тинчликми? -сўради улардан ёши каттароғи,- бирор нохуш ҳодиса юз бердими?

Сурайё опа жавоб ўрнига без бўлиб қотиб туравергач:

- Ўғлингизнинг асабларини асрашингиз керак,- деди Сурайё опага қараб,- янаям худо бир асрабди. Йиқилганда бошига қон қуйилганда борми? Шу туришда ҳам кризис ҳолати тўлиқ ўтиб кетмаган. Юраги қаттиқ зўриқиш ҳолатида. Ҳозирги қилган уколларимиз уни бўшаштириб ухлатади. Аммо тез орада касалхонага ётқизиб бир курс муолажа олдирмасангиз бўлмайди. Агар савол туғилса мана бу рақамга қўнғироқ қилинг.

Шифокорлар хонани тарк этаётиб даҳлизда уларнинг жавобини кутиб турган Осиёга дуч келишди:

- Синглим, сизнинг ҳам тобингиз йўқми дейман? - деди улардан бири вазиятни ўзича чамалаб,- бирор ёрдам керак эмасми?

Осиё "йўқ" дегандек бош чайқади.

Шифокорларни кузатиб қайтган Сурайё опа изига қайтиб Осиёга чақчайди:

- Кўнглинг жойига тушдими, ифлос!? Ё боламни бошини емагунча тинчимоқчимасмисан? Бўл , уйимни наҳс бостирмай тез қури!

Осиё бошини баланд кўтарди:

- Ўғлингиз жавобимни бермагунча ҳеч қаерга кетмайман!? Ундан кейин мени жирканч сўзлар билан ҳақорат қилишни бас қилинг! Айбдор эмаслигимни, ҳаммаси сизнинг фисқ-у фасод ишларингиз эканлигини тўрт киши биламиз!

- Тўрт киши?! Ўзингча нималарни алжираяпсан? Ким экан ўша тўрт киши?! -жазаваси баттар қўзиди Сурайё опанинг

- Мен! Сиз! Ўша мараз ҳамтовоғингиз худобехабар Одил!

- Хўш айт тўртинчисиниям. Тилларинг жуда бурро эди- ку !? Нега тўхтаб қолдинг бирдан?! Нима ёлғон тўқишга илҳоминг келмай қолдими?

- Ҳамма илҳом сизда! Шунчалик пухта режа тузибсиз- ки, хатто Нобель мукофоти олган буюклар ҳам сизга тан беришса ажабмас. Афсус-ки, бу иқтидорингиз бузғунчиликка хизмат қилиши қайғули. Эссиз одамгарчилик?!- Осиёнинг рангпар чеҳрасига чексиз изтироб қалқиб чиқди

- Сен гапни бурма, ҳозиргина тўртинчи гувоҳ бор деяётгандинг. Айт ким у? Ё айтишга айтиб қўйиб кимни кўрсатишни билмай гаранг бўляпсанми?- Сурайё опа Осиёга ғолибона мазаҳли назар ташлади

- Йўқ нега?! Мен ёлғон гапириб одатланмаганман. Тўртинчи гувоҳим бор ва у энг асосийси! У нафақат гувоҳ, балки энг олий ҳакам ҳам! Гап сиз-у, мени, манави мунофиқ ўйинингизда иштирок этган Одил маразни, яхши-ки сизга эмас, отасига тортган кўнгли софдил ўғлингизни яратган Қодир Эгамдир! Ўйлайсиз-ки, у шунча ноҳақликни кўриб барини ўз ҳолига ташлаб қўядими? Бир бандасининг ҳақини иккинчисига ўтказиб қўядими? Мен ана шундан қўрқаман?! Вақти келиб қилмишларингизга жавоб берсангиз аҳволингиз қандай кечаркан?
Тўғрисини айтайми? Мен Аллоҳдан қўрқмаган бандадан жуда қўрқаман... Жудаям...

- Ўчир овозингни?! - Сурайё опа Осиё айтган сўзларнинг ваҳшатини ҳис қилиб юраги орқага тортиб кетганди,- мен онаман! Тушундингми?! Бу мени оқлайдиган ягона далилим. Боламни бахти учун ҳеч нарсадан тоймайман, тушундингми, тоймайман!

- Сизга гапирганни фойдаси йўқ! Қолаверса қилар ишни қилиб бўлдингиз...- Осиё бурилиб хонасига кета бошлади.

- Бу ерда нималар бўляпти?!

Осиё хонасига кирганда даҳлиздан қайнотасининг овозини эшитди ва... эшикни ичкаридан маҳкам зичлаб ёпди...

/77
👍23❤1🥰1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

- Ҳа адаси, ишдан барвақт келдингизми?- Сурайё опа эрига ағрайиб қаради

- Умид билан бирга ишлайдиган Комилжон телефон қилиб қолди. "Домла, тинчликми? Ўғлингиз ҳеч кимга қарамай дарсини ташлаб кетиб қолди. Машинасини учиртириб кетганидан ҳавотирга тушиб қолдик биз ҳам" деб кўнглимга ғулғула солди. Телефон қилсам ҳеч биринг жавоб қайтармайсан. Нима гап ўзи? Умид қаерда?

- Э адаси , сўраманг. Эл-у юртга шарманда-ю шармисор бўлдик,- йиғлагудек жавоб қайтарди Сурайё опа

- Обидийдангни йиғиштириб бор гапни бир бошдан гапир,-асаби бузилди Адҳам аканинг

- Пешона бир бўлар экан деганлари рост экан. Ўғлим шўрликнинг пешонасига нуқул шунақа телефондан эр топадиган шалтоқлар учрабди.

- Гапни чувалаштирма дедим сенга!-Адҳам ака қисқа-қисқа нафас олар экан.

- Осиё яшшамагурни ўйнаши бор экан, адаси. Ман вилоятга кетганимда уйимизга чақириб олиб роса...Ўша жувонмарг йигит бир вақтлар мен билан ишлаган Одил экан. Ман уни ярим йилдан буён кўрмасдим. Булар ҳов ўшанда топишволишган экан-да. Хуллас ўша Одилнинг хотини ўғлизга хат ёзиб бу бузуқиларни фош қилибди. Қанийди-я? - Сурайё опа бориб дераза токчасида турган хат билан суратларни олиб келди,-мана! Мана исботи! Бунга яна нима дейсиз?
Адҳам ака кўкрак чўнтагига қистирилган кўзойнагини олиб титроқ қўллари билан хатни очиб ўқиди, сўнгра суратларни бирма-бир кўрди.

- Энди нима дейсиз, адаси?-лаби лабига тегмай бобиллади Сурайё опа,- менга қолса ичимдаги шайтоним "Ўша манжалақини сочидан судраб кўчага олиб чиқиб от" деяпти.

- Ўзингни бос!-оғир тин олди Адҳам ака,- салкам элликка кириб унча- мунча одамни танийман деб юргандим. Ҳозир ҳам шу! Менимча бу ерда бир гап борга ўхшаяпти. Ҳаммадан ҳам бу воқеалар айнан сенинг қўшни вилоятга кетганингда бўлгани қизиқ. Яна уйимизга бир вақтлар келиб кетиб юрган йигит билан.

- Бу билан нима демоқчисиз, адаси? - кўзлари олайди Сурайё опанинг,- ана суратларни кўринг, барчасини айтиб турибди-ку бу суратлар?

- Нимани айтиб турибди бу суратлар хўш?! Нимани кўрдинг бу ерда? Келинингни ўша йигитга суйкалган жойи борми? Хўп биттасида қўлига алланима тутқазаяпти? Аммо нима тутқазган билмайсан-ку?

- Смслар-чи? Уларга нима дейсиз?

- Уларгаям ҳеч нима демайман! Ички ишлар идораларига бориб битта ариза ёзамиз-у, телефон компаниясидан ўша смсларнинг тўлиқ вариантини олдирамиз. Умуман олганда бу масалани ойдинлаштириш учун ички ишларга мурожаат қилишга тўғри келади. Мен келинимнинг поклигига ишонаман. Керак бўлса исботлаб, бу ишларнинг ортида ким турганини ойдинлаштирмагунча тинчимайман. Ўша одам топилганда эса қонун олдида ҳам, менинг ёнимда ҳам жавоб беради, ҳа! Ана шундай! - Адҳам ака каловланиб қолган аёлига қараб бош силкиди,- сендан Умид қани деб сўрадим?

- Умидми? Умиднинг бўлган ишлардан тоби қочиб қолди. Қон босими кескин ошиб кетиб... Яқинда "Тез ёрдам" келиб укол қилиб кетди. Ҳозир ухлаяпти.

-Ҳа, ўғлингни босиш ўрнига ёнига кириб оловга обдон керосин сепган бўлсанг керак-да?-Адҳам ака хотинининг эътирозга лаб жуфтлаганини кўриб қўли билан "шошмай тур" деган ишора қилди,- "Йўқ" дейишга шошилма, сени билмасам экан. Феълинг кафтимдаги чизиқлардан ҳам таниш менга. Менга қара, сенга аввалам айтганман, ҳозирам айтаман. Ёшларни ўз ҳолига қўй.

Адҳам ака шундай деб Умиддан хабар олишга кириб кетди. Ўғлининг дорилар таъсирида бир текис ухлаётганини кўриб кўнгли жойига тушди ва изига қайтиб чиқиб яна аёлига юзланди:

- Осиё қани?!

- Қаерда бўларди?- тўнғирлади Сурайё опа,- хонасида.

- Бу ерга чақир, овқатланиб олсин. Ҳали ичига иссиқ ҳам кирмай беҳол бўлиб ўтиргандир. Туҳмат балоси каммиди унга?

- Балки туҳмат бўлмаса-чи? - икки қўлини белига қўйиб чақчайди Сурайё опа,- унда нима дейсиз?

- Нима дейишимни ўшанда кўрасан!- асаби бузилди Адҳам аканинг,-айби исботланмаган гумондорларга ҳам жиноятчиларга ўҳшаб муомала қилинмайди. Осиёнинг айби исботландими? Йўқми? Ҳали бир-иккита расмингни менга пеш қилма! Уларни далил деб ҳисобламайман, тушундингми?

/78
👍47
Davomini kutayotganlar uchun ❤️
❤79👍38🥰6🔥1
#Хайрли_оқшом

Роббим, бугунимизга тақсим қилганинг яхшилик, ризқ, офият, тавфиқ, саодат, нажот ва қалб очилишидан бизга эртамиз учун хам тўлиқ ҳисса ва насиба ато қилгин! Амин!


Ҳайрли оқшом, қадрдон.
Тунингиз осуда ўтсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2👏1
🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
    🌹   ва Роҳматуллоҳ    🌹
        🌹 ва Барокатуҳ  🌹

ХАЙРЛИ ТОНГ

🤲🏻 ЭРТА ТОНГДА ЭНГ ЯХШИ НИЯТ!

🌸Роббим сизни ўзининг уйи Каъба атрофида айланиб тавоф қилишлик неъматига насиб айласин🤲🏻

🌸 Оддий ва хатарли касалликлардан асрайдиган САЛОМАТЛИК;

🌸 Йўқотган нарсаларимиздан беҳожат қиладиган ҚАНОАТ беришингни сўраймиз!!!

🌸Кунингиз ҳайрли, барокатли, машаққатсиз, сокин ўтсин!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...

Яқинларимизни эслаб қўямиз!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

9 май - Хотира ва қадрлаш куни. Фашизм устидан қозонилган ғалабага 77 йил тўлди.

Хотира - ўтганларни эслатиб туради, ўзликни англатади. Қадр - инсонни улуғлайди, жамиятни безайди.

Шундай озод ва обод кунлар учун курашган, жонини фидо қилган аждодларимизнинг руҳлари шод бўлсин!

Бугун ёнимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларимизнинг қадрлари ҳамиша баланд бўлсин!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жигарларим 🥰❤️
жигаримнинг парчаси!
опа, ака, ука, сингил
барчаси...🤗

Яратганни ўзи сизни
ўзи асрасин🤲
Аллох қаторимиздан
хато қилмасин🤲

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2