🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак

🕋Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

🌙ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌸🍃 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌸🍃

🌸Қалбимиз тўрида иймон порласин
🌸Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🌸Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌸Жума аёмингиз муборак бўлсин!

🌹Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🌹Унинг Расулига бўлсин дуолар.
🌹Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🌙🌸ЖУМА МУБОРАК!🤲

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🧕 Muslimalar kundaligi
Video
Антиқа творогли ширинлик

✍ Керакли масаллиқлар:

🥮 Бисквит учин:

🥚 6 дона тухум

🥡 160 гр шакар

🥡 200 гр ун

🥛 80 мл сут

🥃 50 гр ўсимлик ёғи

🧂 0.5 чой қошиқ ванилин

🧂 1 чой қошиқ разрихител

🧂 1 чимдим туз

Крем учун:

🍚 500 гр творог 9%-10%

🥛 500 гр қаймоқ

🥛 1 банка сгушёнка

🍥 20 гр желатин

🍶 100 гр сув

Тайёрланиши:

Тухумни оқини ажратиб, миксер қиламиз, оқаришни бошлагач шакарни қўшиб, қаттиқ ҳолга келгунча миксер қиламиз. Сўнг тухумни сариғини бирин-кетин қўшамиз. Устига ўсимлик ёғи ва сутни қўшиб, бир хил масса бўлгунча аралаштирамиз. Ун, разрихител, ванилин, тузни элакдан ўтказиб соламиз ва аралаштирамиз. Тайёр массамизни қолипга соламиз ва 180 градусда 20 дақиқа пишириб оламиз.
Энди кремни тайёрлашни бошлемиз. Биринчи бўлиб желатинни устига 100 гр муздек сув солиб, аралаштириб олиб қўямиз. Идишимизга қаймоқ, сгушёнкани солиб оқаргунча миксер қиламиз ва устини безатиш учун кремдан 3-4 қошиқ олиб қўямиз. Қолган кремни устига творогни солиб миксер қиламиз. Ивитиб қўйган желатинни устига озгина сув қуйиб, газда эритиб оламиз ва кремни устига қуйиб, яхшилаб миксерлаймиз. Пишган бисквитни қолипга солиб, устидан кремни соламиз ва теккизлаймиз. Қотириш учун музлатгичга қўямиз. Яхшилаб қотиб олгандан сўнг, қолипдан чиқариб, кесамиз ва устини хоҳишга қараб безатамиз. Ман олиб қўйган марожна крем, қулупной ва пистадан фойдаландим.

💁‍♀ Жудаям мазали ва бетакрор ширинлигимиз тайёр.

😋 Ёқимли иштаха


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
​​ОНАМ А, ОНАМ...
(ибрат учун илиндим.)

Биз оилада 4 нафар фарзанд эдик. Уч ўғил ва бир қиз. Биз кичкина пайтимизда отамиз дунёдан ўтдилар ва биз ёлғиз онамни қўлларида қолдик. Биз ҳеч нарсадан кам бўлмаслигимиз учун онам нима келса қўлларидан ҳаммасини қилдилар, бошқа турмушга чиқмадилар. Ҳамамизни ўқитиб, уйлантириб турмушга бердилар. Аммо бу кунгача не қийинчиликлар бошдан ўтди, ўзлари ва яратганга аён. Биз ака укаларни ишимиз юришиб уйимизни данғиллама қилиб бошқатдан солдик, синглимиз эса бир бой йигитга турмушга чиқди. Ҳамамизни ишларимиз яхши, машина, уй, хамма шароитлар бор. Қўлимизда қиммат телефонлар. Шундай кунларни бирида онамизни мазалари қочиб шифохонага тушиб қолдилар. Диагноз натижаси ҳаммамизни карахт қилиб қўйди, ташхис мияда ўсимта борлигини кўрсатди. Ҳаммамизни оғзимиздан бир хил гап чиқди, “доктор қанча десангиз берамиз, фақат онамиз тузалсинлар”. Аммо биз хурсанд бўлиб, ишониб юрган бойлигимиз ҳеч нарсага ярамади, онамиз вафот этдилар. Дафн куни маҳалла имоми келиб:
- Уч ўғилдан қайси биринглар қабрга қўясизлар? - дедилар. Акам:
- Мен - дедилар, шунда домла:
- Қабрга қўйганда ўқиладиган дуони биласизми? - дедилар, акам:
- Йўқ - дедилар. Имом ҳайрон булиб:
- Онангизни охирги сафарида айтиладиган бир калима дуони ёдлашга вақт бўлмадими? - дедилар. Биз жим бўлиб қолдик.
- Намоз ўқийсизларми?
- Йўқ...
- Қани таҳоратда нечта фарз, нечта суннат бор, менга таҳорат килишингларни кўрсатингларчи...
Ҳаммамизни тахорат олишимиз хато экан, домла камчилигини тўлдириб қўйдилар. Ҳамма жаноза дуосини ўқишга саф олди, шунда имом:
- Ҳурматли биродарлар, шу марҳумани озгина ҳурмат килсанглар қирқ кун ичида ароқ ичган одам бўлса тобутни ушламасин, бу билан марҳумага қаттиқ азоб берасизлар...
Биз уч ўғил онам вафотидан бир кун олдин алам устида ароқ ичгандик. Бир биримизга қараб гапира олмай қолдик. Жаноза битди, фотиха куни ҳам ўтди.
Уйда ўзимиз қолдик. Онамиз ҳақига дуо қилайлик десак бирортамиз бир калима Қуръон ўқишни билмаймиз, сингилимизда ҳам шу ахвол. Шундай қилиб уч ўғил ва бир қиз онамизни энг мухтож бўлган пайтларида корларига ярамадик, хақларига тиловат қилолмадик, намоз ўқиб Худодан гунохларини кечиришини сўролмадик, чунки биз динимизда амал қилиш керак бўлган бирорта амални тузукроқ билмас эдик.

Уйга келиб ётиб ўзимга ўзим савол бердим, мен ўлсам нима бўлади аҳволим!?
Қабрда биринчи сўроқ намоздан экан, мени намозим йуқ-ку, Қуръон ўқиб юрган одамни кабри нурли бўларкан, бир калима Қуръон ўқишни билмайман. Аллоҳни эслаб ҳар бир ишда унга суянган одамни Аллоҳ қабрда сўроғини осон қиларкан, мен ҳамма ишда таниш билишга ва мол давлатимга суяндим, аммо улар бу дунёда қоларкан. Қабрга эса фақат яхши амал ва ёмон амалим бораркан. Эслашга ҳаракат қилдим, яхши амалим кам чиқди, намоз йўқ, рўза йўқ, закот йўқ, қурбонлик йўқ. Ваҳоланки молимни хисоби закотга ҳам, курбонликка хам етади.
Бу нарсаларни ёзишдан мақсадим, жон биродарларим вақтни қадрига етинг сиз ҳам ўзингизга савол беринг, ўлимга тайёрмисиз?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16
🧕 Muslimalar kundaligi
БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Икки ёшга шундоқ ҳам осон эмасди. Ҳар бир тонгни "Фарзанд хуш хабари бормикан?" деб умид билан кутиб олиш, кун бўйи шу умид илинжида яшаш, тунда эса яна ўша умидни ҳамроҳ қилиб кўзлари илинишини кутиш...осон иш эдими сенингча? …
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Адҳам ака қудаси Икромжон ака белгилаган учрашув жойига боргунча бўлари бўлди. Унга ҳамма вақт мулозаматли бўлган қудасини ўзича бу қадар совуққон муносабатда бўлиши юрагини ўртаб юборганди: "Икромжон ака нега бунчалар ғамнок?-ўйлади у юраги орзиқиб,- ишқилиб Осиё соғ-саломат бўлсин-да?"

Икки қуда қўл бериб сўрашар экан, Адҳам ака дарҳол юрагини ўртаган саволга жавоб олишни истади:

- Тинчликми, Икромжон ака? Осиё қизимдан бирор хабар борми?

- Ҳаа,- оғир тин олди Икромжон ака, -Осиё бизга хабар жўнатибди. Қаердагилигини айтмаган бўлса, аммо минг шукр соғ ва саломат эканлигидан хабардор бўлдик.

- Э худо, ўзингга шукр!- енгил тин олди Адҳам ака,- ҳайрият...

- Адҳам ака, гапни чувалаштириб вақтингизни олмоқчи эмасман. Мен бу ерга Осиё ҳақида...

- Осиё қизимга қарши ҳеч қандай даъвоимиз йўқ,- деди қудасининг оғзидан сўзини олиб Адҳам ака,- бўлган ишларнинг бари тушунмовчилик ортидан келиб чиққан экан.

- Бўлган иш бўлиб ўтди. Аммо мен ҳозир у ҳақда гапирмоқчи эмасман. Мен қизим билан гаплашганда у бир қарорга келганини айтди. Унга ёрдам беришимни сўради. Адҳам ака, биласиз, Умиджон сизнинг якка-ю ёлғиз фарзандингиз бўлгани каби Осиё ҳам менинг кўзимнинг оқ-у қароси. Унинг бармоғига қадалган тикан, менинг юрагимни ҳанжар бўлиб ўяди. Хуллас... Осиё турмуши ортиқ бу аҳволда давом этишини истамаяпди. У ўғлингиз билан ажралишга қатъий қарор қилибди,- Икромжон ака қудасининг безовталанганини кўриб дарҳол эътирозга шошилди,
- Адҳам ака, шошманг, қизишманг. Икковлари мана тўрт йил турмуш қуришди. Шу йиллар давомида бир оғиз сан-манга боришмади. Биласиз Осиё қизим бир марта уйга қайтганида Умиджон олиб кетгандилар. Ўшанда улар ўзаро келишиб олган экан. Маълум муддат яна сабр қилишга. Назаримда бу сафар бари жиддий. Осиёга яна бироз сабр қилишни айтсам, қизим энди давомига кўра-била туриб ўғлингизни вақтини олиш инсофсизлик эканлигини айтди. Тўғри, ҳақиқатга тик қараш осон иш эмас, бироқ мен ҳам аҳвол шу бўлгач, кунда мунғайиб, эзилиб яшагандан кўра қизим танлаган йўл афзал деб ўйлаб қолдим.

- Икромжон ака... Ахир...

- Адҳам ака... Осиё кейинги хафталарга қайтишини айтди. Келиши билан ажралишга ариза берар экан. Орада фарзанд бўлмаганлиги учун уларнинг ажралиш ишида ортиқча муаммо бўлмас экан. Энди менга руҳсат... Умиджонга ётиғи билан барчасини тушунтириб қўярсиз,- Икромжон ака эътирозга ўрин қолдирмайдиган тарзда сўзини якунлаб юзига фотиҳа тортди,- орамизда яхши-ёмон гаплар ўтган бўлса рози бўлиб қўярсизлар...

🔳 🔳 🔳

- Қудаларимиз жуда қалби кенг инсонлар экан,- изтироб билан Сурайё опага бўлган гапларни гапириб берар экан Адҳам ака, -бўлиб ўтган воқеалар ҳусусида бир оғиз чурқ этмасдан, таъна қилмасдан, қўлларини кўксиларига қўйдилар-у "Биз айбдор" деб ўйиндан чиқиб кетдилар. Ёмон иш бўлди, онаси, жуда ёмон иш...

- Нимаси ёмон экан бунинг?- бўшашиб сўради Сурайё опа,- ҳар ёмоннинг бир яхшиси бор дейишади, шу баҳона Умиднинг ҳам йўли очилиб кетса ажабмас.

-Ҳмм,- надомат билан заҳарханда кулимсиради Адҳам ака,- сен бир нарсага аҳамият бермаяпсан. Ўйлайсан-ки, Қодир Эгам сенга солиҳ бандаларини рўбаро қилаверади, сен эса зериксанг улардан осонгина воз кечиб яна янгиларини кутиб қоласан. Кечириб қўясан, онаси, ҳар қандай увол қилинган неъматнинг ҳам жавоби бор. Ҳудди шунингдек ҳаётимизга ҳамроҳ қилиб берилган азиз инсонларнинг ҳам.

- Нима, ёлғиз ўғлимнинг фарзандли бўлишини исташим гуноҳми? -алам билан шивирлади Сурайё опа,- ўз ёғимга ўзим қовурилиб юрганда бу иддаоларингиз ортиқча, адаси. Айбсиз ким бор? Ўзингиз ҳам набира, набира деб, ҳали туғилмаган, ҳаттоки бунёд бўлмаган гўдакнинг ташвишини қилмадингизми? Элбурутдан исм танлаб, қўйиб олмадингизми? Шажарамиз, шажарамиз деяверганингизга бу уйда ҳеч ким юрак ютиб бола асраб олиш ҳақида ҳатто ўйлаб ҳам кўрмади. Ҳуддики, Ибрагимовлар сулоласига бегона қон аралашса дунёнинг оҳири бўладигандек. Тўғри мен катта ўқишда ўқимагандирман, аммо у даражада оми ҳам эмасман.

Муаллиф: Хазонрезги

/83
👍25❤4👎2
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Сиз ҳам ўз-ўзидан бу даражага етишмагандирсиз!? Кўнглингиз тинчиб илм қилишни ўзи бўлиб қолмагандир?! Ёшгина бошимдан эмизикли боламни ташлаб, юртма-юрт кезиб, қўлим қавариб, белим букилиб ҳам сизни, ҳам ука-сингилларингизни қорин ғамини емаганмидим? Иккинчи бора бўйимда бўлганимни сезмай қолиб оғир юк ташиб ҳомиламдан айрилганим, шу кўйи қайта фарзанд кўролмайдиган бўлиб қолганимни ким ҳам биларди?! Ҳаа, адаси, сиз осмонда учганингизда менинг чекимга ерда юриш тушди. Юрганда ҳам ер тимдалаб, таъна-ю маломатлар ўқига нишон бўлиб эмаклаб юриш тушди. Сизнинг таомингизни ҳеч қачон гўштсиз сузмадим, ўзим эса ойлаб бир тишлам гўшт татимаганман. Аммо буни ким ҳам билган дейсиз? Сизга энг оҳирги русумдаги бўйинбоғни боғлаганимда, ўзим икки йиллик пайпоғимга қирқинчи ямоқни солганларим энди чўпчак. Булар ҳақда ҳатто сиз ҳам билмагансиз.Биладиган даражада эътиборли эмасдингиз сиз! Ҳали ҳам шундай. Ҳали ҳам барча таъна менинг бўйнимда. Яна менга инсонларнинг уволи ҳақида гапираяпсизми? Менинг уволим-чи? Менинг уволим кимнинг бўйнида? Шу даражага келиб қолганим, тирикчилик измида дийдам қотиб тош бўлиб кетгани, кўнгил деганлари билан икки пуллик ишим бўлмай қолганлиги... Сизнингча булар ўз-ўзидан бўлиб қолганми? Буларнинг бадали кимнинг бўйнида? Уволини тўлагувчи ким?

Ҳаа! Эси бор инсон бу ишларда мантиқ кўрмайди... Энг осони четдан туриб баҳо бериш-қўйиш... Улар учун бари дараҳт куртак ёзиб, гуллаб, сўнгра муаттар ҳидли олма пишиб қолгани каби оддий... Осон... Аммо ўша тарам меванинг етилиб пишиши учун табиатда қанчадан қанча кўзга кўринмайдиган механизмлар иш бажаргани билан ҳеч кимнинг иши йўқ...

Танганинг иккинчи томони эса доимо эътибордан, назардан четда...

Яна чет-четда "Шундоқ профессорнинг аёли ана шундай оддий аёл" деганлари ажойиб. Ўйлашмайдики, генералнинг аёли турмушга чиққанда эри оддий солдат бўлган...
Ана шунақа профессор Ибрагимов жаноблари...

Энди эса Умидга куяйми ? Ёки Осиёгами? Ёки тенги йўқ қудаларингиздан кечирим сўраб оёқларига йиқилишим керакми?
Хафа бўлманг-у, тўғрисини айтаман!
Осиё тўғри қарор қилибди! Бир дона фарзанд туғиб беролмаса бу даргоҳда елкасини қисиб, муъте яшашидан нима маъно бор? Мен-ку майли, мен одаммидим... Аммо Осиё бу қарорга келганда ҳаммадан ҳам кўп сизни ўйлаган! Сизни орзу-умидларингизни, ўша шарафли шажарангизни ўйлаган у!?
Энди ҳам бирон нарса денг, адаси?! Сал аввал бийронгина эдингиз-ку? Мен барини кафтим чизиқларидек очиқ кўриб турибман. Сиз тарихшунос олим бўлсангиз, мен эршунос олима бўлиб кетганман. Фақат менда ўша шапалоқдек диплом йўқ холос. Сизни ҳозир энг қийнаётган нарса нималигини айтайми? Унда эшитинг: Сиз ажралиш ҳақидаги хабарни Умидга қандай айтишни билмай безиллаяпсиз. Жонингиз ҳалак бўляпти. Унга ҳар доимгидек ёмон кўрингингиз йўқ! Яна камига эл-юртдан "Профессор Ибрагимовнинг ўғлининг турмуши бўлмабди" деган таъналарни эшитишни ўйлаб ҳам сиқилаётганингиз рост. Тўғри айтаяпманми сўзамол профессорим, - Сурайё опа эрига тик боқди,- жавоб беринг. Кутаяпман!
Адҳам аканинг бурун катаклари кенгайиб қисқа-қисқа нафас ола бошлади. Ҳаво етмаганидан сал аввал аёли сўзида гап теккизиб ўтган қимматбаҳо бўйинбоғини тасмасидан бўшатди. Адҳам Ибрагимовга ўз аёли тутган кўзгудаги аксига боқиш жуда оғирлик қилган эди...

- Ойиии!

Эр-хотин баравар овоз эшилган айвон тарафга бемажол назар ташлашди. У ерда сийрак соқоллари чақир тиканакдек чўкиртак ўсган, кўз атрофлари кўкимтир тусга кирган, ранги бўздек оқариб кетган Умид ота-онасига бежо боқиб турарди.

- Илтимос, гап талашманглар. Ажралиш бўлса ажралиш-да,- Умид изига бурилар экан, оҳирги сўзларини деяли шивирлаб айтди,- шу ишнинг тезроқ битгани яхши эди... Қуриб кетсин ҳаммаси...

Умид паст овозда гапирган бўлишига қарамай, Адҳам ака ҳам, Сурайё опа ҳам барибир унинг сўзларини эшитишган эди.

Муаллиф: Хазонрезги

/84

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍44❤3🔥2😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ «Меҳри дарё сингилларим...» 🥰

✨ Бир-биридан чиройлигу, гўзалимсиз, 🌷

✨ Битилгану, битилмаган ғазалимсиз,🌷

✨ Ибода ҳам бир-биридан ўзаримсиз,🌷

✨ Бу оламда жоним каби яқинларим,🌷

✨ Меҳрибоним, меҳри дарё сингилларим!.. 🌷

Сингилжонларимизга юбориб қўямиз 🌹✨

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Muslimalar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1🥰1
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

37-қисм

🔳 🔳 🔳

Ажралиш учун суд залига борган Осиё ўтган кунлар орасида Умиднинг бунчалик тушкунликка тушиб қолган дея таҳмин қилмаган эди. Саноқли кунлар ичида гўёки Умид бошқа бир инсонга алмаштириб қўйилган каби эди. Дастлаб Осиё ушбу суд залидан эндиликда "собиқ" номини олиб чиқиб кетишга маҳкум эрига қараб юраги туз сепгандек ачишди. Бироқ кўп ўтмай ўзига тикилган бир жуфт кўзларда илгариги муҳаббат тафти эмас, балки бепарво совуқликни кўриб Осиёнинг эти сесканиб кетди.
Суд орадаги бирма-бир, чирт-чирт узилган муносабатлар каби совуққина ўтди. На Умид "Қол" , на Осиё "Мени олиб қолинг" демади. Ҳар иккалалари ҳаттоки суд тугагач бир оғиз "Хайр" демоққа лойиқ кўрмадилар бир-бирларини. Тўрт йил оташин муҳаббат измида яшаган ошиқ юракларнинг интиқоси шундай сокин ва ҳиссиз тугади. Тамом...

Бироқ бу... Кўринишидан шундай эди. Умид ҳам, Осиё ҳам ўзларича зада муҳаббатларини юрак қаърига дафн қилиб устини лоқайд хазонлар билан кўмган, шу йўл орқали бу муҳаббат ҳотирасини-да ўзгалар топташидан ҳимоя қилиш чорасини кўрган эдилар...

Умид ва Осиё муҳаббати ҳотимасига шу тариқа видо имзоси қўйилди. Ана шу имзо қўйилиши учун кимлардир қанчалар гуноҳнинг оғир юкини ортмоқладилар, кимлардир қанчалик курашишларига қарамай бари ёшларнинг зарарига ишлагани учун ўртандилар, куйдилар, ёндилар... Бироқ қани энди бундан бир фойда бўлса экан? Бариси учун кеч эди энди... Кеч...

🔳 🔳 🔳

Суд бўлиб ўтганига икки хафта бўлгач туни билан юраги ўйнаб чиққан Осиёнинг тонгга яқин кўзи илинди. У кўм-кўк майсалар ва митти чечакларга беланган ялангликда оппоқ, этаклари узун либосда турган эмиш. Майсалар бағри дона-дона шудринг эмиш-у аммо у шудринглар Осиёнинг либоси, яланг оёқларини хўл қилмас, балки ўзгача ором берар эмиш.
Шу пайт Осиёнинг қаршисида юзлари нурли бир мўйсафид пайдо бўлиб Осиёга бежирим йўргакланган гўдак узатибди:

- Ол қизим,- дебди у ҳайратда қолган Осиёга,- ҳар бир инсон ўз амалларининг ажрини олиши керак... Ҳоҳ у яхши бўлсин, ҳоҳ ёмон... Сенга эса ўзинг учун энг муносиби раво кўрилди...
Осиё беиҳтиёр гўдакни олиб уни бағрига босди. Гўдакдан ёмғир иси келар эди... Ҳудди-ки осмоний фаришталар ҳар томчисини меҳр билан олиб тушиб ерга индириб кетадиган ёмғир иси...

Осиё кўрган туши таъсирида энтикиб кўзини очганда теварак-атрофни эзгулик нурларига белаб оппоқ тонг отиб келар эди.

#орадан_етти_йил_ўтди...

- Умид уч кунларда уйга қайтиб қолар экан,- деди Сурайё опа остонада писта чақиб ўтирган Мафтунага,- ҳозиргина у билан телефонлашдим.
У шундай деб эрининг келиши ҳақидаги хабар заррача қизиқтирмаган келинига қараб ғаши келди:

- Шу зормандани ошхонага кириб чақсангиз бўлмайдими? Чиқ-чиқ қилиб асабларимни еб юбордингиз!

- Ҳайрият, ўғлингизни эсларига уйлари борлиги тушибди. Энди хотинлари ва қизлари борлигини эсласалар ҳам зўр иш бўларди-да,-Мафтуна шундай деб ўрнидан эринибгина туриб этагидаги қоғозга йиғиб ўтирган писта пўчоқларини зинага сочиб ташлади,- ўзи уйдан яқинда чиқдингиз-у, ойи, қаердан писта чаққанимга асабингиз бузила қолди?

-Вой, Мафтуна!? Нима қилганингиз бу? Карима яқиндагина тозалаганди бу ерларни?

- Тозалаган бўлса яна тозалайди! Пулини олгандан кейин ҳалоллаб ишласин! - Мафтуна шундай деб ичкарига қараб писанда билан овоз берди,- тётя Карима?! Зинани яхши тозаламабсиз?! Чиннидек қилиб қўйинг, хўп?! -ичкаридан "Ҳўп бўлади, Мафтунахон" деган жавобни эшитиб, Мафтуна Сурайё опага қараб қош қоқди,- испасибка!
У соллона қадамлар билан ичкарига кириб кетиб тез орада билагига жимитдек сумкачасини осганча қайтиб чиқди. Сурайё опа унинг қаёққадир отланганини кўриб:

- Ҳа йўл бўлсин?! - деди ўзини босишга ҳаракат қилиб

- Мамул, уйда ўтириб диққинафас бўлиб кетдим, писта чақсам бировни асабини бузмайдиган жойларни бир айланиб келай.


Сурайё опа бу келинга гапиришни фойдаси йўқлигини билиб унинг калта-култа кофта, тор шим кийиб қилпиллаб кетаётган ортидан  нафрат билан

/85
👍38
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА

қараб қарғаб қолди:
- Ҳе, мамул деган тилингга тирсак чиқсин! Ҳе, балогинанинг кўнгдалангига учра-я?! -сўнг афсус билан қўшиб қўйди,- балоям ҳазар қилади бу алвастидан. Шайтоннинг урғочисига опалик қилади бу!

Сурайё опа "Нима гап?" дея деразадан мўралаган Карима опага:

- Эътибор берманг!- деркан батафсил изоҳ беришни лозим топди,- ойимтилла яқинда алмаштирган машиналарида айланишга кетдилар. Ҳай майли уни қўйинг. Битта аччиққина чой дамланг, маслаҳатли иш бор. Умиджон чет элдан қайтяпти.

Аслида Умид Россия пойтаҳти Москвага ишлаб малака ошириш бир баҳона, балки иккинчи бор уйланган аёли Мафтунадан қочиб кетганлигини Адҳам ака ҳам, Сурайё опа ҳам яхши ҳис қилиб турар эдилар.

Мафтунани ҳам Сурайё опа дараклаб топган, Осиё билан ажралишгандан кейин уч йил уйланишга кўнмай куйдирган ўғлини базўр кўндирган ҳам ўзи эди. Ўша уч йил ичида Сурайё опа обдон тавбасига таянган, Умид собиқ келинини жонидан ортиқ кўришини тан олган ҳам эди. Кейинги йиллар ичида Умид таниб бўлмас даражада ўзгариб кетганди. Илмни оро йўлда қолдириб, ичкиликка ружу қўйган, аёл зоти ҳақида эшитгиси ҳам йўқ, дийдаси тош эркакка айланиб қолган эди Умид. Сурайё опа бу мушкулларнинг чораси биргина инсон- у ҳам бўлса Осиё эканлигини фаҳмлаган кунининг ўзида келинининг остонасига бош уриб борди. Бироқ на Осиёни, на унинг ота-онасини топа олди. Улар уйларини сотиб шаҳардан кўчиб кетишган, аммо янги манзилларини ҳеч ким билмас эди. Сурайё опа бош эгиб Икромжон аканинг ота уйига борди, собиқ келинининг дарагини сўради, бироқ воқеа устига келиб қолган Осиёнинг ўктамгина аммаси унга икки оғиз гап билан кўчани кўрсатиб қўйди:

"Тешик мунчоқ ерда қолармиди, эгачи?- деди у ҳар сўзида ўйиб-ўйиб,- шундоқ лобар қизимиз ҳам кўчада қолмади, алҳамдулиллаҳ. Сиз қадрига етмаган бўлсангиз қадрига етадиганларни топиб узатиб юбордик. Ҳа айтганча, балки сизга қизиқмасдир, аммо маълумот учун билиб қўйинг. Ҳозир сиз туғмас деб даргоҳингиздан қувиб солган Осиёхонимизнинг тиқмачоқдек ўғил фарзанди бор. Ҳадемай қизалоқлик бўлиб қолса ҳам ажабмас. Шунақа гаплар. Ҳай кетяпсизми?! Ора-орада меҳмонга келиб туринг, янгиликлардан ўртоқлашамиз, эгачи"

Сурайё опа ўша куни уйига судралиб қайтди. Аланг-оташ бўлиб қовжираб кўрпа-ёстиқ қилиб ётиб қолди. Шу кўйи бир хафта бош кўтармади. Ҳеч нарса емай, ичмай қўйди. Ахири уни зўрлаб шифокорга олиб борган Адҳам ака аёлининг қанд касалининг оғир формасига учраганини аниқлатиб билди.

- Ўзингга ачинмасанг ҳам онангга ачин,- деди ўша куни Адҳам ака Умидни ёнига чақириб,- мана бу анализларни жавобини кўр. Онангни қонидаги қанд миқдори шу даражага ошибди-ку, қон у ёқда турсин ҳатто пешобини ҳам эгаллаб бўлибди. Шифокорларнинг айтиши бўйича аҳвол шунчалик жиддий экан-ки, онанг исталган вақтда комага тушиб қолиши мумкин эмиш. У бўлса даволанишдан бош тортяпти. Нега дейсанми? "Умидни бахтсиз қилган мен. Боламни шу аҳволда кўргандан ўлиб қўяқолганим яхши" деди онанг.

Адҳам ака Сурайё опага тегишли бир даста лаборатория таҳлиллари жавобини стол устига ташлаб хонани тарк этди.
Умид таҳлил натижаларини яна қайта кўздан кечирди. Отаси мутлоқ ҳақ эканини билган Умид бир қарорга келиб онасининг ёнига йўл олди.

- Ойи, анча яхшимисиз? -деди Умид сўлғин овозда,-илтимос даволанишга кўнинг. Мен ҳамма айтганингизга розиман. Сиз соғ бўлсангиз бўлди.

Сурайё опа жавоб ўрнига титроқ қўллари билан ўғлининг сочларини аста силади.

- Мени кечир, болам,- деди у базўр,- сени бахтсиз қилган мен бўлдим.

Умид онасининг хонасидан чиққанда ҳавонинг чеҳраси тунд бўлиб кетган , осмондан ёмғир томчилари бир-бир севалаб томчилай бошлаган эди.

Умид ҳовлининг ўртасига туриб ҳовур босган кўксини ёмғирга тутди. Аста бошлаган ёмғир тез орада кучайиб шовуллаб қуяётган жалага айланди...

Умид эса ўзини жала бағридан олгиси келмас эди...

- Осиё... - шивирлади Умид умидсиз оҳангда. Уни ёмғирдан бошқа ҳеч зоғ эшитмади...

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

/86
👍59❤1👏1
Forwarded from Asmo's blog
❤️ Qalb senga bo’sh holida beriladi, ichiga yozilgan so’zlarga ham o’zing javob berasan...
👍6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тунингиз осуда ўтсин. Ҳайрли тун азизларим!!!🌙

ДУО
Севганларимизга ҳадя қилиш мумкин бўлган энг чиройли туҳфа.

Роббим! Севганларимизни севганларингдан айла!
Мени дуо қил деган дўстга дуолар
фидо бўлсин!

Дуоларимдасан деган дўстга эса жонлар фидо бўлсин!

Хайрли тун Роббим розилиги учун дўст тутинган жаннат қалблиларим.
ШАНБА ТОНГИДА ДИЙДОР КЎРИШГУНЧА ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ.. АЛЛОҲ ПАНОХИДА БЎЛИНГ ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ🍃💖

Хайрли тонг, тонгга етганлар...
Тундан ёруғлик томон ўтганлар...


Аллоҳ таоло сизни раҳматидан ва барокатидан бенасиб этмасин!

Бугун қаршимизга чиқадиган кун-вақти баракали,  нақди-ҳалол, файзли ўзгача бир кун бўлсин!

Кўп ишларга улгуриб қолайлик,  амал дафтаримиз хайрли иш амалларимиз баёнидан тўлиб тошсин!

Тонг хайрли, кун муборак қадрдоним!💖

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
📝Жаннатдаги бўш тахтнинг эгаси. (Хикоя)

Замира хола яккаю ягона ўғлига ўзи истаган қизни олиб беролмаганидан армонда эди. Ярасига қўшниларнинг пичинг гапи газак бўлди. «Э-э, қўшни, маҳаллада қиз қуригандек, шаҳардан келин қилганингизга қойил қолмадик. Эркатойингизнинг кўнглига қарабсиз-у, ўз кунингизни ўйламабсиз-да…»
Холанинг бироз қон босими ошгандек бўлди. Келин олсам, рўзғор юмушларидан қутуламан, деб турган бир пайтда шаҳарлик ойимча лаб буриб, қош керса нетади. Ҳали тўй бўлмасдан бўлажак келинга нисбатан кўнглида ғайирлик уйғонди. Замира хола дардини ичига ютиб, гумбулақарс тўй қилди. «Боламнинг ишқи шугинага кетибдими, майли кўнаман», деб ўзини-ўзи тинчлантирди.
Ярим тун бўлишига қарамасдан келин тушган уйнинг чироғи ёниқ. Деразалари очиқлиги учун Асроржоннинг завқланиб кулгани эшитилиб турибди. Келин унга нималарнидир тинмай гапиряпти. Замира хола болаларининг иноқлигидан кўнгли хотиржам бўлса-да, ўзининг ёлғизлигидан эзилди. Узум ишкомига суяниб, хаёли узоқ-узоқларга кетди.
Замирахон ота-онасининг розилиги ва танлови билан йиғлай-йиғлай Авазжонга турмушга чиққанди. Кўнгил қўйиш, учрашувга чиқишлар қаёқда дейсиз?! Ёстиқдошининг кенг елкалари, яноқдор юзини биринчи марта чимилдиқда кўрган. Кўрган-у «Шунча кўз ёшим увол бўлибди-да. Бундай бургутбурун йигитни қайдан ҳам топардим», деб ичидан суюнган. Авазжон ҳам келиннинг кийик кўзларига бир кўришдаёқ ошиқ бўлган. Сархуш дамлари узоққа чўзилмади бояқишларнинг. Бир-бирининг дийдорига тўйиб улгурмай, янги куёвни ҳарбий хизматга чақиришди. Узоқ эмас, жуда узоқ ўлкаларга жўнаб кетган ёрининг туйғуларини, сиймосини фақат мактубларида ҳис этиб яшай бошлаган Замирахоннинг тез-тез бошидан ҳуши учиб, рўзғор ишларига ярамайдиган бўлиб қолди. Келинидаги ғайриоддий ҳолатларни кўриб-билиб турган қайнона тез орада хонадонида янгилик бўлишини кўнгли сезди. Ҳали ғўргина келинига ҳам ўзини эҳтиёт қилишини тайинлади. Ўзидаги хушхабарни қайнонасидан эшитган келинчак бирам қувонди-ей, севинчи ичига сиғмай куёвига икки энлик хат ёзди:
«Алпкелбатим, қорақошим! Сизга биздан алангалик салом, тағин миттивойдан ҳам… Насиб этса, ёнимизга қайтсангиз, бир ажойиб тўй қиламиз. Кўпайишиб кутиб оламиз сизни. Маҳалламиздаги Ғилмон тегирмончининг ўғли сизни Сибирда кўрган эмиш. Ҳарбий хизматдан қайтганига икки кун бўлди. Айтишича, сиз янада тўлишиб, оқариб кетган эмишсиз. У ёқларда офтоб чиқиши маҳол дейишади. Эҳтиётингизни қилинг. Қуёш тушмас жойларда зотилжам билан касалланиш авжига олади, деб эшитганим бор. Қарғаларнинг пастлаб учишига қараганда, бизда ҳам қиш қаттиқ келадиганга ўхшаяпти. Ойимизнинг оёқларидаги бод касали қўзғаб турибди. Ўша ёқларда ёввойи ғозлар кўп бўлса керак, биттасини шарт сўйиб, ёғини жўнатинг. Келгунингизча ойижонимни ёнингизга югуриб чиқадиган қилиб қўяман. Биздан хавотир олманг. Иссиқроқ кийининг. Омон бўлинг! Сизни соғинган ва жавоб хатингизни интизор кутаётган Замирангиз!».
Агар бу мактуб хайрлашув, видолашув мактуби эканини билганида юрагининг энг тубидаги туйғуларининг қаймоғини битмасмиди, кечинмаларининг сарасини илинмасмиди? Наҳорда дарвозанинг бежо тақиллаши келинчакнинг ичига оғриқ солди. Қайнонасининг тўсатдан уввос солиб йиғлашидан Авазжонга нимадир бўлганини кўнгли сезди. Уйи куйсин шу қорахатнинг. Қора кунларни бошлаб келган бир парча қоғоз шунча тақдирни алғов-далғов қилиб юборади, деб ким ўйлабди дейсиз. Юрагининг ёнида Авазжоннинг зурриёди яшаётганлигигина Замирани бироз тинчлантирди. Бор умрини фарзандига бахшида этишга қарор қилди. Қайнонасининг шунча ҳайдашига қарамай, ота уйига кетмади. Авазжоннинг онаси ҳам Замирахонни қизларидан зиёд қил умрининг сўнгига қадар келини учун икки қўли дуода ўтди. Мана энди Замирахоннинг ўзи ҳам қайнона.
У ҳар гал қайнонаси ҳақида ўйлаганида: «Жаннатда ҳалигача қайноналар учун аталган иккита тахт бўш эмиш. Ўша тахтлардан бирига ойижоним ўтиргани аниқ», — дейди. Қайнонасидан бошқа келинларга ўхшаб зулм кўрмади. Ўзи ҳам қайнонасидек бардошли, меҳрибон она бўла олармикин? Тағин таби суймаган қизнинг хонадонига эга чиқишига индамай қараб турармикин?! Шу ўйлар билан андармон бўлиб кўзи илинди.
👍26❤1
Кеч ухлагани учун эрта туролмади. Холанинг юзига деразадан тушиб турган бир парча қуёш нури бутун танасини қиздиргандек бўлди. Сигир соғиши кераклиги эсига тушиб учиб ўрнидан турди. Оғилхонага бораётиб чала ярим супурилган йўлакларга қараб, келини ҳақида биринчи хулосани чиқарди. Қайнона-ку ғафлат босиб ухлаб қолибди, кечагина тушган келин эрта туриб, ҳаммаёқни ёғ тушса ялагудек тозалаб, сигирни соғиб, нонуштага ширчой тайёрлаб турмайдими? Замира хола ичидан қуюндек қуйилиб келаётган ғалаённи босишга ҳаракат қилди. «Ҳали ўғлим ишга кетсин, бу шаҳарлик ойимча билан ўзим гаплашиб қўяман», деди ичида.
— Асроржон болам, тур, пешингача ётасанми энди? Чиқсанг, бирга тушлик қиламиз…
«Ўғлим сенга айтаман, келиним сен эшит», қабилида киноя билан гапирган Замира хола келин-куёвнинг даҳлизига бир қаради-ю, нари кетди. Шунча гапдан сўнг ҳам келиндан дарак бўлмади. Дастурхонни тўйдан ортган егуликлар билан тўлатган хола келиннинг чой дамлаб келишидан умидвор эди. Чой дамлаб келиш у ёқда турсин, ҳатто дийдорини ҳам кўрсатмади келинпошша. Холанинг астойдил жаҳли чиқа бошлади. Ўғлига чой узатаркан:
— Қачон ишга чиқасан, таътилинг ҳам тугаб қолди чоғи?! — деди.
— Тўйдан бир ҳафта олдин келгандим-ку, ҳали йигирма куним запасда, ойижон, — дея онасини қучиб қўйди Асроржон.
Оббо, илгарилари Асроржони ишга кетса, юрагининг бир парчасини узиб кетгандай бўларди, ҳеч қўйиб юборгиси келмасди. Аммо айни дамда унинг тезроқ ишига қайтишини истаяпти. Ўғли кетгач, қайнона-келин жанги бўлмаса гўрга эди. Ёлғизгина ўғлига бундай ношуд қизни келин қиламан, деб сира ўйламаганди. Икки кўча нарида турадиган Сарви муаллимнинг ойдек қизини рад этган ўғлидан жуда жаҳли чиқди. Бўйи баланд, сочи тақимини ўпадиган, ақли расо қизнинг нимаси ёқмади унга, хола ҳайрон эди. Айниқса, Замира хола қизнинг чеварлигига ошиқ бўлган ди. Аёлларнинг гап-гаштаги, тўй ҳашами кўп бўлса… «Келиним чевар бўлса, ҳар тўйга ҳар хил кийиниб бораман», деб ният қилиб юрган холанинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Энди бу гаплардан не фойда? Кўнглидаги тугунларни ёзиш учун хола қўшни кампирникига гурунгга чиқди. Анча пайт ҳасратлашиб қолиб кетди. Энди уйига чиқаман деб турса, маҳалладаги аёлларнинг ходими тўйга айтиб қолди. Сарви муаллим қизига товоқ олганмиш. Индинига тўйни қилиб тушириб кетишар экан. Замира холанинг ичи зимиллади. Худди келин қилмоқчи бўлган қизини биров илиб кетгандай ҳис қилди ўзини. Эртага қўшни хотинлар чучвара тугарга чақирилганини эшитса ҳам эшитмаганга олди. «Ҳамма янги келиннинг қандайлигига қизиқади, лоп этиб танбал келинимдан нолиб қўймай» деб, йиғинга ҳам чиққиси келмади. Уйдан чиқаётганда товуқлари ағдариб ташлаган обдаста ҳали ҳам шу жойида қимир этмай турарди. Бу келин куни бўйи нима билан банд бўлдийкин? Посон кўйлакларини кўз-кўз қилиб наридан-бери ўтади, бир ишни қойиллатгани йўқ. Ё ҳали янгилиги учун ийманяптимикин… Замира хола оғрина-оғрина ҳовлини бир бошидан тозалади. Қозонга овқат солди. Онасининг уй юмушлари билан андармон бўлиб юрганини кўрган Асроржон хижолатдан ёрилай дерди. Ҳали ўчоққа ўтин қалайди, ҳали у ёқ-бу ёқни йиғиштирган киши бўлади. Кун қорайди ҳамки, келинпошша дийдорини кўрсатмади. Хола ўғлидан сўрашга истиҳола қилди. Ҳамма нарсадан ҳафсаласи пир бўлиб ўзи ҳам ётоғига кириб ётди. Деворда осиғлиқ турган эрининг суратига қараб, тўйиб-тўйиб йиғлади. Дардини фақат шу суратга айтади, кечинмаларига фақат шу деворлар гувоҳ. Уйдаги гапни кўчага ташимаслик раҳматли қайнонасидан мерос унга. Яна шундай изтироблар билан иккинчи кечани ҳам қарши олди. Эртанги тўйга оёғи тортмаётган бўлса-да, кийиш учун истар-истамай илгичдаги кўйлагини олиб, юкнинг устига ташлаб қўйди. Бу кўйлак қанча тўйларни кўрган. Келинининг сепи кемтик бўлмасин деб, ўзи учун икки қарич матога ҳам кўзи қиймади. Замира холанинг «Тоғорага солишга ул-бул ҳам пиширмадим», деган ўй билан кўзи илинди. Қушуйқу бўлиб кўп ухлолмади,азонлаб уйғонди. Осмон тим қора, юлдузлар ҳам сўнгандай эди. Фонарини ёқиб, оғилга ўтди-ю, эшикка илиб қўйилган сутпақир жойида йўқлигини кўриб ҳайрон қолди.
👍19👏2👎1
​​Молхонада Асроржон говмишнинг ёнида фонар ёқиб турар, келини эса холанинг кўйлагини кийиб, сигир соғарди. Пайқаб қолмасин, деб хола секин ортига тисланди. Зум ўтмай тонг ота бошлади. Ҳовлининг энг чет бурчакларига ҳам сув сепиб супурилганини кўрган Замира хола дастлаб ажабланди, кейин кўзи ёшланди. Нонушта ҳозирлаш учун ошхонага кирса, хонтахта усти янги пиширилган ширинликлар билан тўла эди. Хулоса чиқаришга нечоғлик шошганини мушоҳада қилиб ўтирган хола болаларининг кириб келганини ҳам пайқамай қолди.
Ҳарир ёпинчиғи остидан кулиб турган мунчоқкўз келини кўзига паридай кўриниб кетди. Икки букилиб таъзим қилишларига маҳлиё бўлиб, «Кўп яшанг, қуйруқ ошанг», дейишни ҳам унутибди. Онасининг энтикиб қараб турганини кўрган Асроржон:
— Онажон, сизга бир совғамиз бор! Ёқса ҳам, ёқмаса ҳам рози бўласиз энди, — деди.
Келин-куёв онани ўзларининг уйига бошлашди. Келиннинг уйи мато қийқимлари билан тўлган, ҳаммаёқ ивирсиб ётарди.
— Бу лаш-лушларга парво қилманг, онажон! Туғилган кунингиз билан! Келинингиз сизга кўйлак тикаман, деб кечадан буён тузук-қуруқ чой ҳам ичмади, рўзғорга ҳам қарашолмади. Бичимингизни ўлчамай тикди. Қани бир кийиб кўринг-чи? Қандай чеварлигига баҳо берасиз…
Замира хола келини тутиб турган атиргулнусхали кўйлакни кўриб кўзлари қувончдан порлади. Эгнига илганида қолипдек турганини кўриб келинини маҳкам бағрига босди. Кўнглидан «Яхшиям ҳиссиётларим устун келиб, дилини оғритиб қўймаганим», деган ўй ўтди. Кейин чамандек кўйлагини ҳилпиллатиб тоғорасини олиш учун ошхонага ўтди ва усти дастурхон билан ўралган иккита тоғорага кўзи тушди.
Ортидан югуриб келган келини:
— Ойижон, биринчи тоғорани очманг… — деб йиғламсиради.
Бу пайтда Замира хола бир тоғора тандирдан тушиб, кулга беланган сомсаларга қараб турарди.
— Ҳечқиси йўқ, болам, сигир нима еркин, деб ўйлаётгандим. Ғамим ариди. Нон еган сигирнинг сути мўл бўлади. Аста-секин ўрганади-да одам.
Келинчак кўз ёшларини артиб, ширинлик билан тўлатилган тоғорани қайнонасига узатди.
Замира хола қаддини ғоз тутиб тўйхонага кириб борганида, ҳамма қўни-қўшнининг нигоҳи ўзига қаратилгандек ҳис қилди. Гўёки улар тўй учун эмас, холанинг туғилган куни учун елиб-югуриб хизмат қилаётганга ўхшарди.
Лобар ҚАНДАҲОРОВА

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19🔥5🥰3❤1