#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА
Осиё шу сўзларни айтар экан ён тарафдан аста-секин оҳиста қадамлар билан студияга кириб келган йигит унга яқинлаша бошлади.
Даврадагиларнинг бари нафасини ичига ютганча уларни кузата бошлади.
Йигит ҳаяжонда Осиёга яқинлашди:
-МАЛИКАМ...
Бошловчи барчага юзланди:
- Шундай қилиб Друг - Умид ўлим ёқасида ҳам унутмаган ягона сўзни сиз ҳам эшитдингиз.
Осиё Умид томонга ўгирилди...
- Маликам...- такрорлади Умид..
🔳 🔳 🔳
"Баҳор қайтмайди" деганлар адашади. Борлиқни мукаммал яратган зот уни ҳамиша, то ўзи истамагунча қайтадиган қилиб созлаб яратган.
Шу сабаб ҳотиржам бўлинг:
- Кетган баҳор ҳамиша қайтади!
Муҳими #БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА биз ўзимизни қандай тутишимиз...
Уни кутиб олиш учун қанчалар тайёрлигимиз...
Баҳорга қанчалар муносиблигимиз...
Ана шунда кўнгил баҳорлари қайтаверади. Ҳудди Умид ва Осиё ҳикоясидаги куз бўлишига қарамай изига қайтган баҳор каби...
"Қолгани нима бўлди?!" дейсизми...
Икромжон ака Умид ва Осиёни олиб юртга қайтди. Уларни уйларида Адҳам ака, Сурайё опа, Латофат ҳамда биринчи синф ўқувчиси Адҳамов Жалолиддин Умид ўғли бир олам қувонч билан кутиб олдилар...
Ким билсин, Жалолиддин келгуси йили ука ё сингилчалик бўлар...
Бу ҳикоямизни энди сиз тугатиб қўяқолинг, майлими?
Мен эса аллақачон янги қаҳрамонлар излаб йўлга тушдим...
Ҳаа айтганча, асар ёзиш вақтида кечикканим, куттирганим, савол, фикр-муносабатларингизга жавоб бера олмай қолганим учун мени маъзур тутарсиз. (Аслида бу фикрлар мен учун жуда қадрли ва мен уларни ҳар бирини ўқиб бораман) Сабаби мен ҳам оддий бир аёлман. Бахтини оиласи, фарзандлари ва севган касби орқали туйган оддий бир муаллима...
Исми- ГУЛ, кўнгли- БАҲОР, руҳи- ХАЗОНРЕЗГИ...
Хайр демайман, Кўришгунча...
Сатрлар орқали ғойибона дийдорлашгунча...
Гулбаҳор Рахматуллаева-Хазонрезги
Асар боши: 20.01.2024.
Якуни: 25.04.2024.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Саломат бўлинг!
#қисса_тугади 📌📌📌
/100

❤63👍41🔥8🤗3👏2😢1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Uyning iffati. Har birimiz tinglashimiz kerak bo’lgam hikoya
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5❤2🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#БАҲОР_ҚАЙТГУНЧА Осиё шу сўзларни айтар экан ён тарафдан аста-секин оҳиста қадамлар билан студияга кириб келган йигит унга яқинлаша бошлади. Даврадагиларнинг бари нафасини ичига ютганча уларни кузата бошлади. Йигит ҳаяжонда Осиёга яқинлашди:…
Rahmat silagayam❤️
Reaksiya va kommentla orqali eʼtibor koʻrsatib xursand qildila 😍

❤92👍31👏7🔥4🤗3🥰2😇1
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
⛅️ Ҳайрли тонг қадрдоним
🌹 Бугунги Чоршанба тонгингиз хайрли ва барокатли бўлсин.
🪴 Дастурхонингиздан қут барака аримасин, Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин.
💖 Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин.
🌹 Сизларга БАХТ, СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдош бўлсин.
❣️Барчамизга Кабатуллоҳга бориш насиб этсин🤲
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⛅️ Ҳайрли тонг қадрдоним
🌹 Бугунги Чоршанба тонгингиз хайрли ва барокатли бўлсин.
🪴 Дастурхонингиздан қут барака аримасин, Аллоҳим ризқингизни кенг қилсин.
💖 Ғам-алам ҳамиша остонангиздан йироқ бўлсин.
🌹 Сизларга БАХТ, СОҒЛИК ВА ОМАД йўлдош бўлсин.
❣️Барчамизга Кабатуллоҳга бориш насиб этсин🤲
🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷🌷
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3💔3👏1
💥Бугун, 15 май - «Халқаро оила куни»!
Барчангизни оилангизга бахт, мустаҳкам соғлиқ, қут-барака тилаймиз!
Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.
Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!
Яқинларга Улашинг.. 🌸

👍2❤1
ЯХШИСИНИ КИЁЛМАЙМАН.
– Дадаси, – деди Кимё опа хўжайинини ишга кузатаётиб, – ўғлингизнинг этиги йиртилиб қолибди. Мактабга кийиб боришга оёғида бошқа поябзал йўқ.
– Йўғ-е, яқинда чет элдан битта этик, битта крассовка олиб келдим-ку.
– Ҳайронман, яхшиси ўғлингизни ўзи билан гаплашинг.
Рустам ака соатига норози кўз ташлаб қўйди-да, ошхонага қайтди.
– Исломжон, аянг нима деяпти. Наҳотки кийишга яроқли пойабзалинг қолмаган бўлса? – сўради иштаҳасизгина нон чайнаётган ўғлидан.
– Йўқ эмас, бор. Лекин мен уларни кийгани уяламан.
– Нега? – ҳайрон бўлди Рустам ака. – Қани, мен бир кўрай-чи.
– Юринг, – Исломжон дадасини хонасига бошлади. Хонага киргач тўғри бориб кийим жавонини очди. Жавоннинг тагидаги қаватида битта эмас бешта этик турарди.
– Шунча оёқ кийиминг бўла туриб нега мени хижолат қиласан. Қара, буларнинг бежиримлигини. Яна ҳаммаси чет элники бўлса. Нимаси ёқмади сенга?
– Дада, сиз эмас мен хижолатдаман. Улар ёмон эмас, аксинча жудаям яхши. Шунинг учун уларни кийиб боришга ўртоқларимдан уяламан.
– Ие, нодон бола, яхши нарсадан ҳам одам уяладими?! Буларни мен узоқ-узоқлардан, фалон пулга, боламга, деб сотиб олиб келганман. Бутун шаҳарни айлансанг ҳам бунақасини тополмайсан, – жаҳли чиқди Рустам аканинг.
– Ана шунинг учун ҳам уяламан. Чунки кўпчилик синфдошларимнинг ота-оналари болаларига бундай қимматбаҳо этикни олиб беришолмайди. Кийиб борсам, ўртоқларим ўксиб қолади-ку! Илтимос, менга ҳам оддийгина этик олиб беринг, – Исломжоннинг овозидаги узрли оҳангдан Рустам ака ғалати бўлиб кетди. Кутилмаганда дили равшанлашиб жилмайди...

👍32😢10❤2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат
Ўта фаросатли иш қилишибди...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Ўта фаросатли иш қилишибди...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14❤1
Она
Хушрўйгина аёлнинг бағрига отилган болакай унинг ёшли кўзларига боқди:
— Аяжон, келдингизми?
— Келдим, болажоним!
— Сизни кў-ў-ўп кутдим…
— Мазам йўқ эди-да. Мана, тузалиб кетдим.
— Энди мени олиб кетасизми?
— Албатта! Сени олиб кетгани келдим ахир!
Она-болани ходимлар эшик олдидан кузатиб қолишди. «Меҳрибонлик уйи» мудирасининг қўлида аёлнинг болани асраб олганлигига оид ҳужжатлар титраб турарди.
✍️ Ирода Умарова

👍16😢8👏2❤1💔1
#SAROB_JILVASI
PREMYERA❤️
#No_1
#By_Nafisa_Malikova
Бу ёруғ дунё надур? Кошонадур, вайронадур, Сенга меҳмонхонадур, меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг.
Бунда оқ бирла қаро, зулмат, зиё, шоҳ-у гадо, Жанг қилурлар доимо ул ён ўзинг, бул ён ўзинг.
-опа..бу ҳам сепингизгами?
Опамни чиройли нақшлари ажиб кўйлагини кийиб кўрдим.
-ҳада..сенга ҳам ярашди!-деди опам жилмайиб.
-унда менга берасиз!-дедим кулиб..
-бераман бир кун..тўйинг бўлса!
Оппоқ нафис кўйлакни кийганча ойнадан ўзимни томоша қила бошладим..тўғри опамга жуда ўхшайман лекин менинг юзларим лўппироқ..бир қараганда эгиздекмиз.
-тўйим бўлмаса бермайсизми?-дедим атай.Баъзан гапларимни фаҳмига етмасдим..
Опам ғалати қаради..
-нега тўйинг бўлмас экан..албатта бир кун сенга бераман! Мерос қилиб..
Тўй тайёргарлиги авжида..поччамни донғи бутун маҳаллага етган.Ҳали яқиндан кўрмадим аммо опамга жуда мос кўринди расмда.Онам ҳаммадан ҳам ҳурсанд..
-илоҳим қизим қўшганинг билан қўша қаригин!
Ёш деб унча ёшмас эдим аммо бу гапларни мағзини чақмадим..қўша қари дейиш шартмикин шундоқ ҳам иккиси бир бирини яхши кўради доим ёшлардек севишиб юрсин деб дуо қилишса бўлмасмикин?
Шу гапни тилимга кўчириб онамдан балога қолдим..
-ҳа уйимдаги меҳмонима..
Уёғи онамни мана шундай майин уруши..

👍28❤9🔥1😢1
#SAROB_JILVASI
#By_Nafisa_Malikova
#No_2
-балки ўлсанг яшаш осонлашар..
Уни кўзлари менга совуқ боқарди..унда аввалги меҳрдан асар ҳам йўқ! Фақат ва фақат азоб..
-унда ўлдир!-дедим қатъий..
Кўз олдимда эса шу кунгача бўлган ҳаётим гавдаланди.
-опангни бахти бор экан поччанг ҳам бой ҳам келишган йигит!
Дугонамни оғзидан сўлаги оқавергач гапни тўғирладим.
-опамдек қизга қанча йигит зор!
-роса яхши кўрасана опангни ҳавасим келади..-деди дугонам жилмайиб.
Шу он маҳзунлик қамраб олди.Опам турмушга чиқса ким мени дардларимни эшитади..худди 50 ёшли кампирлардек ғиж-ғиж ақлли маслаҳатларни ким беради? Тан олардим опам ўта ақлли қиз.
-тур Паризод куёвнавкарлар туряпти кузатишга чиқаяпти ҳамма..
Опам оппоқ либосда кўзи жиққа ёш онамни маҳкам қучиб олганди.Бир зум ўзимни ўйладим бировни уйига кетиш мен учун дахшатни ўзи!
-сиз келинни синглисимисиз?
Ён томонимга бурилиб юзига сепкил тошган йигитга кўзим тушди.Афтидан у менга мулозамат қилмоқчи.
-ҳа..нега сўраябсиз?
Кутганимдек у жилмайиб мени гапга солмоқчи бўлди.У қаердан билсин мен севсам фақат Аллоҳ тақдиримга битганини севаман..дилим ҳам тилим ҳам фақат уни дейди.Орзулар осмоним парвози шу қадар юксак эдики олис-олисларда қорайиб келаётган булутларни кўрмасдим..

❤18👍16🥰2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳардан қишлоққа келин бўлган қиз🤦♂
Охиригача кўринг)
Кайфият учун улашиб қўйинг
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Охиригача кўринг)
Кайфият учун улашиб қўйинг
Яқинларга Улашинг.. 🌸
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤2
ИНСОН БЎЛ, ИНСОН!
Бир киши катта шаҳарга борди. Бозорни айланиб юриб, атторлик дўконига кирди. Турфа муаттар ҳидлардан боши айланиб, кўзи тиниб, ҳушидан кетди. Халқ ҳушсиз одамнинг бошида тўпланди. Баъзилари қўлларини уқалар, баъзилари эса ўткир ҳидли нарсаларни юзига сепиб, уни ўзига келтирмоқчи бўларди. Лекин у киши асло ўзига келмасди. Чорасиз қолганлар: “У одам ким ўзи, бу яқин орада қариндош-уруғи борми?” деб суриштира бошладилар. Лекин бирор киши уни танимас, ҳеч ким “Бу менинг қариндошим”, деб яқинига келмас эди. Оқшом пайти у ердан ўтаётган теричилардан бири ҳушсиз ётган одамни таниди ва уни ўраб олган халққа:
– Зинҳор унинг юзига хушбўй нарсалар сепа кўрманг. Мен унинг хасталиги сирини биламан. Сизлар ундан узоқроқ туринг – мен ҳозир унинг дардига даво бўладиган дорини олиб келаман, – деди ва воқеа жойидан шошилинч узоқлашди.
У одам бир харобага кирди ва у ердан бир оз гўнг олиб, ортига қайтди. Ҳушсиз ётган одамга ўша гўнгни ҳидлатган эди, бу одам кўзини очди. Воажаб! Сал ўтмай ўрнидан туриб, гўнг келтирган киши билан у ердан узоқлашди. У одам ҳам теричи эди. Узоқ йиллардан бери бадбўй ҳидлар ичида ишлаб, уларга ўрганиб қолган, аттор дўконидаги хушбўй ҳидлар эса уни ҳушидан кеткизган эди.
“Қўнғиз гўнг титкилагани учун ҳам хушбўй ҳидлардан қочади... Унинг насибаси худди шу инсон кўнглини беҳузур қилувчи ёқимсиз ҳидлардир. Чунки у шунга ўрганган – чорва ҳидлари жони‑танига сингиб кетган.
Ақлли кишилар ҳам ақлсизларни тўғри йўлга солиш учун уларга ҳикматли сўзлар билан насиҳат қиладилар, хушбўй ҳидлар билан тарбия қилмоқчи бўладилар. Кимга хушбўй ҳидли нарсалар ёрдам бермаса, демак, бундай одам бадбўй ҳидларга ўргангандир.
Сен ҳам яхшиликдан, нурдан насибангни ол. Бурнингни гўнгга тиқиб, қўнғизга айланиб қолма”. Инсон бўл, инсон!
Жалолиддин РУМИЙ

👍20❤1🔥1💔1
ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР.
Нима бўлса хам ўтган кунга
шукр айтинг!
Яқинларингизни қадрланг! Борликлари учун
миннатдорчилик билдиринг!
Борлигингизнинг ўзи бахт!
Бугунги неъматлар учун
шукрлар бўлсин!
Йўл қўйган... хато-камчиликларимизни
Аллоҳ ўзи кечирсин!
Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткaзсин!
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН АЗИЗЛАРИМ !
АЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗЛАР...

👍3🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸Ассалому Алайкум!
💥БУГУН 16 МАЙ, ПАЙШАНБА ТОНГИ 💐МУБОРАК БЎЛСИН ДИНДОШИМ!
🌸🍀 Илохим ҳар бирингизнинг
🌸🍀 Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌸🍀 Юзингиз ТАБАССУМни,
🌸🍀 Хонадонингиз БАРАКАни,
🌸🍀 Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌸🍀 Қалбингиз ИЙМОНни,
🌸🍀 Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌸🍀 Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балғамни кўчириш учун табиий фойдали рецепт!!!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Сиз ҳаммадан яхшисиз ОНА!»
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақши Она!
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она!
Онамизга юбориб қўямиз.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Чиройингиз гуллар наслидан,
Гўзалларнинг нақши Она!
Қолишмайсиз баҳор фаслидан,
Сиз ҳаммадан яхшисиз Она!
Онамизга юбориб қўямиз.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰3👍2❤1👏1
🌹Дунёни борича қабул қилинг… Яшаш осонроқ бўлади.
🌹Қўлингиздан келганини ўзгартиринг…
Ўзгартириш қўлингиздан келмайдиганлари учун САБР қилинг…
🌹Неъматларга шукр … ҳаётга теран фикр кераклигини унутманг…
🌹Одамлардан "фаришта"ликни талаб қилманг, унутманг банда фаришта бўла олмайди. Ҳар яхшини бир ёмони ва ҳар ёмонни бир яхшиси бор….
🌹Доим яхши ниятда бўлинг, чунки ниятингизни гапирмасингиздан эшитадиган Зот бор…
🌹Ҳаётингизда учта меҳмон ваъдалашмай ҳам келаверади.. ризқ; муҳаббат ; бахт... Илоҳим шу уч меҳмон уйингизни ҳеч қачон тарк этмасин!
🌹Tопганингиз барокатли ва сарфлаганингиз савобли бўлсин.🌹
🌸➖➖➖🌸➖➖➖🌸

👍2👏2❤1🥰1