🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Yoki asarga qiziqmayapsilami?
🔥13👍5👏3
💫🌙🌟Тунингиз осуда ўтсин!

🌙Тун ухлатсин, ойдек
жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин
шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ
каломи билан,
Барвақт уйғонинг,
Аллоҳ саломи билан!🌙✨

Хайрли тун ✨

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8🥰1
🌹Ассалому алайкум!

Қадри баланд қадрдонларим. Барчангизга  Шанба тонги  хайрли бўлсин! 🍃🌸🍃


Ушбу тонг  барчангизнинг  хонадонингизга файз ва барака олиб  келсин. 🍃💖🍃

Янги бошлаган ишингизни ёки  кечаги амалга  ошмай қолган  режаларинизни бугун  албатта  ривожини  беришини
Қодир Аллохдан  сўраб қоламан !

Ушбу тонг  дилингиздаги  барча гина  аразни, ғам ташвишни ўрнига  , шоду хуррамликни  ва  табассум ила бойитсин..

Азиз Қадрдоним
Янги Гўзал Тонг барчангизга  хайрли бўлсин! 💐🥰💐


Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 25 май юртимизда Сўнгги қўнғироқ куни. Барча битирувчиларни табриклаймиз. Бугунги байрам муборак азиз битирувчилар 🕊

Қўшиқни эшитиб ёшликни эслаймиз )

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4🔥1
Ravshan Sobirov va Setora guruhi Xayr maktabim Равшан Собиров ва…
Белов
#КУН_ҚЎШИҒИ

Бугун 25 май, қайта-қайта янграйдигaн қўшиқ.😇

"Хайр, мактабим" 🔔

Синфдошлар группасига қўшиқни юбориб, мактаб даврларини эслатинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
Бир нарса ўргатайми?
Тезкор замонда яшаймиз. Хаёлларимиз доим паришон. Эрталаб ишга шошамиз, кўпинча уйимизнинг , ёки машинамизнинг калитини топа олмаймиз. Баъзида энг зарур нарсамизни йўқотиб , излай бошлаймиз, топа олмаймиз! Хуллас, йўқотган нарсамизни зумда топиб олишимиз учун нима қилишимиз керак?!

Бир жойга ўтириб ихлос билан «Тийн» сурасини ўқийсиз,( мен бесабрроқман, сурани ўқиб қидиравераман ) ишонинг бироздан сўнг йўқотган нарсангиз топилади. Тажрибамдан кўплаб мисоллар келтиришим мумкин. Майли, биттасини айтаман.

Ўтган йили бир ҳамкасбим синф журналини йўқотиб қўйди, бир хафта излаб, қидирмаган жойи қолмади , менинг шу сурага ихлос қилишимни биларди , телефон қилиб сўрагач, етти маротаба «Тийн» сурасини ўқибди. Мактабга келиб нима сабабдандир зинанинг тагига мўралайди ва журнални топиб олади.

Ҳар сафар нарсаларимни йўқотиб, кейин топиб олсам менга шу ҳикматни ўргатган Ҳожи онани дуо қиламан. Ишонмасангиз, синаб кўринг, балки сиз ҳам мени дуо қиларсиз

Феруза Салходжаева

@iffatli_qalb
🥰11👍8👏3❤1
#Tafakkur

🌿Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.


Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.


Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…

Ўтган кунларда қариндошларни:
- Елкадошлар! -, дейиларди…


Бу кунларда эса:
- Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда…

Ўтган кунларда кун - кунора йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…

Бу кунларда таъзиялардагина кўришмоқдамиз…

Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…


Бу кунларда эса:
- Ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! - дея ўзгаларни титкиламоқдамиз

Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик...
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик...


Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди…

©konspektor

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍19😢5💔2👏1
Тезлик

Бомдодга яқин.
"Иншооллоҳ шу такси бўлсин-да".
ㅡ Биродар, масжидга шошяпман.
ㅡ Ўтиринг, таксичи эмасман, лекин йўлимиз бир экан, мен ҳам масжидга кетяпман.
ㅡ Биродар, тезроқ юришнинг иложи йўқми?
ㅡ Албатта бор, ахир бу сўнги русумдаги автомобил-ку!
ㅡ Унда олға!..

Улар масжидга пешин намози вақтида етиб боришди, фақат бошқа "транспорт"да...

✍️ Охунжон Низомов

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
😢11👍6❤1
ВАЪДАГА ВАФО

Осмонга термулиб турган қизга йигит:
– Сенга осмондаги ойни олиб бераман, – деган ваъдани берди...
Орадан йиллар ўтиб, икки нафар қиз фарзанд кўришди, оиланинг катта бекаси:
– Отангиз ваъдани бериб устидан чиқмайди, бир замонлар осмондан ойни олиб бераман, деганди.
Сочларига оқ тушган киши:
– Икки қизимизни осмондаги ойдан қаери кам? – дея жавоб берди...

✍️ Дониёр ҚУРБОНХЎЖАЕВ

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
🥰16👍11❤2
Uygʻoqla bormi? ❤️
👍25❤1
Hikoyani davomini kutayotganlar nechtasila ❤️
👏30👍20
#Agyor
#No_12
Мистер Жек

Ҳозироқ бориб хайрлашаман...Беҳрузни ёнига етиб бордим...аммо кўзларига кўзим тушгач бирдан юмшадим...
-топдингми???-деди жилмайиб...ҳа дедим ердан қайтиб олган зонтигимни кўтариб...нега ундан ҳафа бўлиш бунчалик қийин...у қўлимни тутди...
-қўрқмайсанми???
-йўқққ...-дедим гарчи қўрқсамда...каруселчи йигит мазохомуз жилмайди...яна ўзимдан уялдим...аммо Беҳрузни жилмайиши...боқиши ҳаммасини эсдан чиқаришимга мажбур қиларди...карусел жуда тез бориб кела бошлади...қўрққанимдан чинқириб юбордим...Беҳрузни қўлини маҳкам қучдим...
-қўрқма...мен ёнингдаман...-деди қулоғимга шивирлаб...унинг қайноқ нафаси бўйнимга урилиб ҳаяжоним яна ҳам кучайди...карусел ҳар бориб келганда унинг атири ҳиди димоғимга урилар...ёқимли жилмайиши менга куч бағишларди...чиндан ҳам у эртаклардаги шахзода...мени бахтли қилиш учун келган...
Боғда юрарканмиз яна ўша қизга кўзим тушди...Беҳруз ака жойида тўхтади...
-Ифорааа...ўзинг кета оласанми???-деди босиқ овозда...
-тинчликми???-дедим кўзларида хавотир борлигини кўриб...
-шунчаки бир танишим билан учрашишим кераклиги ёдимдан кўтарилибди...-деди хижолат бўлиб...
-ҳеч қиси йўқ...ўзим кетаман...-дедим жилмайишга уриниб...очиғи ундан ажрагим келмасди...у қўлларимни меҳр билан сиқиб қўйди...ва кетди...ортидан унинг келишган қадди қоматига тикилдим...ўзи унга мосманми???
Атрофга разм солдим...бояги фаришта қиз ҳам йўқ...балки йигити келгандир...жуда ҳам чиройли экан...йигити уни жуда ҳам севса керак...ширин ўйлар билан уйга йўл олдим....
👍27❤2😭2🥰1💔1
#Agyor
#No_13
Мистер Жек

-қизим даданг тўйни бошламоқчи...эртага Беҳрузни онаси келаркан...илтимос қизим мени онам десанг йўқ де...
Онам тинмай зорланарди..аммо нима қилай қалбимга буйруқ бера олмасам....
Эртаси куни Беҳруз акани онаси келиб нон синдириб кетди...тўй 1 ой ичида бўлиб ўтаркан...осмонларда учардим...дугонам Чарос янгиликни эшитиб эсдан оғай деди...
-жиннимисан сен қиз...у йигитни хатто яхши танимайсан ҳам...бир икки оғиз ширин гапига учдингми???
-сен ҳам бошлама...нега ҳаммангиз севгимга қаршисиз...ахир яхши йигитку...-дедим йиғламоқдан бери бўлиб...
-ўзинг биласан....сенга гапим ҳайф...-деди ҳафа бўлиб...бир амаллаб уни тўйимга келишга кўндирдим...
Беҳруз ака билан вақт қандай ўтаётганини билмасдим...
-сен ота онангни якка қизисан...даданг кампания бошқаришда қийналмайдими???-деди бир кун учрашувимизда...
-ҳа қийналяптилар...аммо акам келса барчаси ўтиб кетар....-дедим хотиржам....Беҳрузнинг юз қиёфаси ўзгарди...
-нима ҳаммаси акангникими???
-йўққ...-ҳайрон бўлдим...-у ҳам мен ҳам теппа тенг мол мулк эгасимиз...-дедим ақлли кўринишга уриниб...у жилмайди....
-сени дунёдаги энг бахтли қиз қиламан....-деди сочимни силаб....
👍17😢2
#Agyor
#No_14
Мистер Жек

Бармоқлари сочим ораларкан уятдан қизардим...
-сени севаман Ифорамммм...-деди менга қараб...йўқ...аниқ юрагим ҳаяжондан ёрилиб кетади ҳозир...нафас олишим тезлаша бошлади....у кулди...
-жуда ҳам беғуборсан...
Уни елкасига бош қўйдим...яна телефон қўнғироқи жимликни бузди...уни қошлари чимирилди...
-ким???
-ҳеч киммм.....-деди асабийлашганини сездирмасликка уриниб...уни кайфиятини кўтаргим келди...
-юринг яна паркка борамиз...
У ёш болани эркаликларига зўрға тоқат қилаётган одамдек тикилди....
-ундан кўра сени уйингга кузатиб қўяман..-деди ўрнидан туриб...-эртага келинкўйлак танлашга чиқамиз...
Ҳўп дея ўрнимдан турдим...оқкўйлак кийиш...ўз шахзодасини учратиш ҳар бир қизнинг орзуси бўлса керак...нақадар бахтлиман...агар саккизинчи осмон бўлса унда ҳам учардим ҳозир...негадир у қўлимни тутмади....Беҳруз ака қандайдир ўйчан эди...
👍41😢5💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☕️❤️🌹Ассалому алайкум!
Хайрли тонг!🌹❤️☕️

Аллоҳим бугунги кунингизни хайрли ва барокатли қилсин


🌸🦋Хонадонингизга тинчлик,
🌸🦋рўзғорингизга барака,
🌸🦋ишларингизга омад,
🌸🦋чўнтагингизга даромад тилаб, янги бир кунни бошлаймиз.


🍀🌼🍀Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман.❤️❤️

✅ Chat guruhimizga marhamat👇
@Uzladyuz

Yaqinlaringizga ham ulashing❤️👇
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
https://t.me/+dsA0--9QA0VlZDhi
┄┅┅•🌸•═•⊰💐⊱•═•🌸•┅┅┄
👍2
Рўзғор

—Сенга ҳеч қачон олиб келган нарсам ёқмайди, қачон қарама камчилик топасан! Фозил жаҳл устида қўлидаги юкларни силтаб-силтаб, гапириб-гапириб ошхонага ташиди. Мавлуда, барибир, ўзиникини оқлаб туриб олди. Тўғри-да, эри ўзи овқат қилмаганидан кейин билмайди-да.
"Олиб келган булғор қалампирингизни қаранг. Ҳаммаси яшил. Уч хил ранглисидан олинг дегандим. Сабзини аҳволини?  Мушак сабзи олинн дегандим. Катта-катта сабзи кўтариб келибсиз! Пиёзнинг оқидан, қизилидан, оддийсидан—ҳар хил қилиб олинг десам, шуни ҳам оқини топиб келмабсиз. Қовунни узунчоғидан олинг десам, думалоғидан кўтариб келибсиз",—деди-ю боши балога қолди. Қўй гўштини тўғри танламаганини айтишга улгуролмай қолди. Эри уйни бошига кўтариб, бақириб кетди.
Мавлуданинг нима айби бор?
Ширин-ширин овқатлар қилиб бермоқчи эди.
Агар қайнонаси кириб қолмаганда уларнинг жанжали, худо билади, нима билан тугарди.

—Болам, барака топ, сен вазифангни бажардинг, бугун якшанба, кириб бироз дам ол, биз Мавлудахон билан болаларни олиб айланиб келамиз.

Адолат опа  келини ва иккита неварасини олиб энг кичик овсинининг уйига кириб борганда аёл кўрпачаларни ёз офтобига ташлаётган экан. Қучоқ очиб кутиб олди. Ҳовли жуда оддий, эски, пасқам иморатдан иборат, аммо, қандайдир файзли, озода эди.
—Шу ҳовлида учта овсин сира жанжал қилмай яшаганмиз, деди қайнонаси. Кейин ўтганларнинг руҳига тиловат қилди.
Овсини тушликка овқат қилмоқчи эди,  Адолат опа тўхтатди
—Ўтиринг, Сабо, сизни соғинганман, овқатни ана, Мавлудахон қиладилар. Рўзғорни кўрсатиб юборсангиз бўлди.

Сабо келинчакни ошхонага бошлади.
—Адолат опам картошка яхши кўрадилар. Пиёз билан қовурасиз, —дели аёл қопда турган картошкани кўрсатиб.
Мавлуда картошкаларни кўриб оғзи очилиб қолди. У умрида бунақанги майда, қурутдан сал каттароқ картошкани кўрмаган эди.
—Бу-уруғлик картошками, жудаям майда экан? —сўради у тозалашдан олдин
—Йўғе, нега уруғлик бўларкан, рўзғорбопда, барака топсинлар амакингиз кеча рўзғоримни бутлаб бердилар. Пиёз мана бу ерда
Пиёз картошкадан ҳам майда эди.
—Буларни қандай тўғрайсиз? Қачон тозалаб бўласиз? —гапириб юборди келинчак.
—Шуни тозаламаганда нима иш қиламан. Меҳнат қилиб, пул топиб, камига ошхонамгача  олиб келадилар-у тозаламайманми? Олтин бошлари омон бўлсин. Ҳа, гўштимиз тугаган, тухум солиб юборарсиз-а?

Мавлуда овқат тайёр бўлгунча қайнонаси уни нима учун бу ерга олиб келганини тушуниб бўлди.
Овқат пишганда амакижон келди. Қўлтиғида кичкинагина тарвуз бор эди. Сабо опоқижон уйига Ҳазрат Пири кириб келгандек кутиб олди. Ўтирмоқчи бўлган кўрпачасини бир қоқиб тўшаб орқасига ёстиқ қўйди. Кичкинагина тарвуз тилла тарвузга тенглаштирилди.

Уйгa ўйчан қайтди. Доно қайнонаси бу сафар ҳам унга яхшигина сабоқ бериб қўйган эди.

Феруза Салходжаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍48😢2🔥1💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Абдуллох Домла - Аттахиёт Тарихини Билиб Олинг

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Имконият ҳаммага берилади...

Эълонда шундай ёзилганди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Бемаънилик! - минғирлади дайди ва газетани ирғитиб юборди.
Кўчада егулик излаб юриб, деворга осилган эълонга кўзи тушди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.
- Адашиб ёзишганмикин? - ўйлади у ва йўлида давом этди.
Шоҳкўчага чиққач, катта қилиб ёзилган эълонни кўрди:
- Денгиз бўйидаги уч қаватли вилла сотилади. Бассейн ва боғи бор. Нархи бир доллар.

Дайди ўйланиб қолди. У бундай эълонни қайси аҳмоқ ёзганлигини билишга қизиқди ва текшириб кўрмоқчи бўлди. Унинг чўнтагида бир долларидан бошқа йўқотадиган нарсаси йўқ эди. Эълондаги манзилга бориб, виллага кўзи тушди.

Эшик қўнғироғини чалди. Эшикни бир гўзал аёл очди.
- Кечирасиз, эълон бўйича келувдим. Бу ҳазилми?
- Нима деяпсиз! Асло, ҳазил эмас.
- Нархини айтаман: бир долларми?
- Ҳа бир доллар. Агар сотиб олишни истасангиз, марҳамат, кириб кўришингиз мумкин.

Кўрганларидан қувончга тўлган дайди сўнгги долларини аёлга берди ва муҳташам вилла соҳибига айланди. Лекин барибир унинг нархи нима учун бунчалик арзонлигини билишга қизиқди. Аёл унга жилмайганича жавоб берди:
- Марҳум эрим ўлимидан олдин қилган васиятида ушбу виллани сотишимни ва пулини унинг маъшуқасига беришимни айтган. Эримнинг васиятини бажаришим керак-ку. Эълон ярим йил осилиб турди ва биргина сиз ушбу эълонга қизиқиб келдингиз.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍22❤3😇1