🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Гадомизми, шохмизми,
Аллохга бир бандамиз.
Осмондами, ердами,
Жон омонат тандамиз...
Ойга чўзманг қўлингиз,
Ойни қучмоқ бизгамас.
Кампир ёки чол бýлиш,
Хар бир ўғил қизгамас...
Ғийбат қилманг не керак?
Жаннат, дўзох бор ахир.
Нолийверманг хаётдан,
Дунё шундай тор ахир...
Сиз бандасиз, мен банда,
Омонат бир жонимиз.
Келдик демак кетиш накд,
Ганимат хар онимиз...
Аллох берса шукр денг,
Бермаса йўқ начора.
Дунё шундай яралган,
Кимда бор, ким бечора...
Кўз ёшларга тўлган кўз,
Кулсин келинг шодланиб Ўтсак бир кун яхши деб,
Юрсак қани ёдланиб...
Гадомизми, шохмизми,
Хом сут эмган бандамиз.
Йиғласак хам, кулсак хам,
Омонат бир тандамиз!


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
👼 Bolalar — katta baxtning kichik zarrachalari, hayotimizni quvonchga to'ldiruvchi mo'jizalar.⠀

😍 Har bir bolaning hayoti doimo mehr, e'tibor va g'amxo'rlik va quvonchga to'la bo'lsin.⠀

🎉 Bayramingiz muborak bolajonlar! Hamisha sogʻ va baxtiyor boʻling. Sizlarni yaxshi koʻramiz!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👏2❤1👍1
🥰 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ҚАДРИ БАЛАНД ҚАДРДОНЛАРИМ!!!

💐Яна бир тонгни соғ-саломат қаршилаганимизга Алҳамдулиллаҳ.

💐Кун мобайнида сизларга аъло кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.
💐 Аллоҳим хонадонларингизга файзу-барака, дилларингизга қувонч ато этсин.
💐Ризқингизни зиёда, барча амалларингизни хайрли қилсин.

💐ШАНБА кунингиз унумли ва барокатли ўтсин. 🤲

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3
Давоми....

Тушунарлииии....севги изтиробини тортаётган ёлғиз мен эмас эканман шекилли....Навбаҳоррр...у ким?? Дорини текширишим керак...
-нималар деяпсан доктор сенга нотоғри дори бермасс...-деди Беҳруз довдираб...ха албатта...агар севса беради...нималарни ўйлаяпман ўзи...эримни осонликча бировга бериб қўймайман...у аслида мени севишини тушуниб етади...
-ҳа...бир қизиқиб дугонам Чарос берган дорини ичувдим шунгадир балки...лекин у наркотикмассс...-дедим уни хавотирини аритиш учун...у тинчланди...
Хонага дадам кириб келди...
-ўзингга келдингми қизим???-деди хавотир билан...
-ха дадажоннн...
-эххх...қизима...гапим таъсир қилмабдида....
-бўлди дада...у айбини тушунди...ортиқ қайтарилмайди...-деди Беҳруз мендан олдин...мен бош силкидим...
-қизим компанияни Беҳрузга топширсамми деябман...-деди дадам охиста ўриндиққа ўтириб...
Беҳруз жонланди...
-дадажон ҳали вақтли..бироз шошманг...Беҳруз акам ҳали ишни обдон ўргансин...қолаверса кампания мени номимда ташвишланманг...-дедим жилмайиб....Беҳруз менга ҳайрат билан қаради...
👍19😢3🔥1
#Agyor
#32
Мистер Жек

-хўп қизим...куёвимга топширасан ҳоҳлаган вақтинг...энди кетдик...-деди ўрнидан туриб....дадам чиқиб кетгач ўйланиб ўтирган Беҳрузга қарадим...
-мен психологга яна бормоқчиман...ундан ўрганадиган нарсаларим кўп экан....-дедим жилмайиб....Навбаҳор билан алоқаси борми йўқми аниқлашим зарур...
-ҳа...истаганингча бор...менга ишонасанми???-деди кўзимга тикилиб...
-ҳа...ишонаман...
-негадир дадангга гапирганингда ишонмаётгандек кўриндинг...-деди сочимни силаб...
-сизга шундай туюлгандир...сиз мени бойлик учун севмайсизкууу....-дедим илиқ тафтини туйиб кўзларига тикилдим...у бошдан оёқ менга разм солди...
-ғалати....қандайдир жасурсан...-деди ўрнидан туриб....
-шунчаки...сизга шундай туйилаяпти...-дея ўрнимдан туриб қўлидан тутдим...-кетдик....
Ҳали мени севиб қоласиз....ичингиздаги севгини уйғота олсам бас....
Ҳамширалар Беҳрузга бошдан оёқ тикиларди...ажойиб шахзодадек йигит эринг бўлса...
👍19❤1
Давомиииии....

Эртаси куни Навбаҳорни олдига йўл олдим...
-салом Синдрелла...яхшимисан???-деди чиройли кўзлари маъюс тус олиб...
-менда наркотик аниқлашди...-дедим синчиков тикилиб...уни бир туки ҳам қилт этмади...
-эшитдим...эринг айтганди...бечорагинам...-деди қўлимни нозик қўллари билан ушлаб...
-Беҳруз ака менга ҳиёнат қиляпти...-дедим ундан шубхаланиб...аммо бу жиннилик...
-канешна хиёнат қиладида Синдрелла...юришингни қара...-деди қоши чимирилиб менга қараркан...ўзимни камситилгандек ҳис қилдим...
-нимам ёмон???-дедим ингичка овозда...у кулди...
-ҳаёт сенга эртак эмас....шахзодалар гўзаллик шайдоси бўлади...-дея мени ўрнимдан турғизиб ойна ёнига олиб борди...
-қара....
Ойнада гўзал ва ҳурлиқо Навбаҳор ёнида эса иркит ўрдакчадек мен турардим...уни боёқ сурилган юзи олдида мени юзим кўримсиздек кўринди...
-фарқни кўряпсанми????
👍38😢13💔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dangasa somsa😋

Kerakli masalliqlar:

250 ml -suv
1 ch.q -tuz
100 gr -margarin
400-500 gr un
200 gr- margarin

Nachinka:
400 gr -go'sht
3-4 ta piyoz

Tayyorlanishi:

Suvga tuz,eritilgan margarin va un solib xamir qorib olamiz.
Xamir tinguncha nachinka tayyorlab olamiz.
Piyoz va go'shtni mayda to'g'rab olib tuz , maydalangan kashnich va zira solib yaxshilab aralashtiramiz.
Tingan xamirimizni olib yupqa qilib yoyib olamiz va margarin yoki sariyogʻ bo'laklaridan qo'yib chiqamiz.
Nachinkamizni videoda ko'rsatilgandek qo'yib chiqamiz.
Va o'rab olamiz.
Ustiga tuxum sarigʻi va kunjut sepib
200 gradusga 35-40 daqiqaga yuboramiz.
Tayyor bo'ldi.

Yoqimli ishtaxa 😋

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10
❤️❤️❤️❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
Меҳрга зор бўлмасин Аёл!

Ўлмай туриб ажалин тилаб,
Қабрига зор бўлмасин Aёл...
Қорни эмас, қадрига йиғлаб,
Меҳрга зор бўлмасин Аёл..

💗💗💗💗💗💗💗💗💗💗

Зийнатларга тўлиб қучоғи,
Ҳасратларда сўлиб қучоғи..
Ёрга интиқ - ўчиб ўчоғи...
Меҳрга зор бўлмасин Aёл...

💗💗💗💗💗💗💗💗💗💗

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8❤1
#Agyor
#No_33
Мистер Жек

-сенга фитнес клубни маслаҳат бераман...-дея биттасига телефон қилди...
-Ало...Жам..яхшимисан??? Биласанку керак инсонларни асло унутмайман...ҳозир ёнингга борамиз биттаси билан....-дея телефонни ўчирди...
-қаёққа???-дедим ҳайрон бўлиб...у жилмайди...
-чиройли қомат сари....-деб қўлимни ушлаб хонасини қулфлади...худди дугоналардек йўл бўйи самимий гапирарди...ваниҳоят етиб келдик...
-киррр...-деди фитнес клуб деган жойга олиб кираркан...қанақа жой бу...ичкаридаги аёллар менга бошдан оёқ тикилди...қаршимизга мушакдор йигит келди....
-Салом Жаммм...-деди Навбаҳор қувониб...сўнг рус тилида нималардир деди тушунмадим...йигит менга бошқача нигоҳ билан бошдан оёқ термулди...уялиб кетдим...
-борақол Синдрелла...Жамни ўзи сени шуғуллантиради...-дея сирли жилмайди...Навбаҳорни табассумини сабабини тушунмадим....
👍10❤4💔2
Давомииии.....

-авваламбор мана буни кийиб оласиз....-дея тор футболка ва лосина кўрсатди....вой...ҳечам бунақа киймасдим...
-бу ерда сипони ёқиш шарт эмас...-дея жилмайди....
-нима??? По...-дедим тушунмай....уни пешонаси тиришди...
-ўзингдан одобли қизни ясама...деяпман-деди яқинроқ келиб....вой безбетей....
-менга қара Жаммм...-дедим мен ҳам яқинроқ бориб...-кўпам асабимга тегма...бу ерда оддий ишчисан шекилли...ҳозир чиқиб зўравонлик қилди десам нима қиласан???-дедим жилмайиб...у анқайиб қолди...
-ха хониминг бу овсар...ҳоҳлаганингни қил дебмиди???-дедим баттар кулиб...
-кккмммсаннн???-деди тутилиб...шу пайт телефоним жиринглаб қолди...Беҳрузга келса бирдан ювош тортардим...ахир уни севаман...
-алооо...
-Ифора қаердасан???-деди хавотир билан...
-фитнес клубда...Навбаҳор тавсия қилган....-дедим ингичка овозда...Жамм дегани кино кўраётгандек менга анқайиб турарди...
-сени эсинг жойидами...у ерда нима бор??? Манзилни айт етиб бораман...-деди жахли чиқиб....бу рашкми деб ўйлаб қувондим...
Манзилни айтдим...
-ичкарида бир Жамм деган йигит ўргатяпти....-дедим нима деркин деб....у тутоқиб кетди...
-ҳозир етиб бораман...чиқ уёқдан...-дея телефонни ўчирди...
-Баҳор..сении..-деди Жамм стулга ўтирганча ҳали ҳам ўзига келолмай...ҳали бу холваси яхши йигит...эрим келсин..
-нима деганди???-дедим гапни чўзиш учун....
👍25😢2💔2
#Agyor
#No_34
Мистер Жек

-текинга беради....девди...-деди ҳирс билан жилмайиб...аҳмоқ...нималар деяпти бу???
Ифораааааа.....Беҳруз акани товуши эшитилди...Жам дегани шошиб ўрнидан турди...
-ёрдаммммм.....ёрдаммммнн....-дедим бор овозим билан....Жам шошиб қолди...
-жиннимисан???
-мени жинни деб ўйлаганларни жинниман!!!-дедим жилмайиб...
Ифораааа...Беҳруз ака важоҳат билан кириб келди...ёрдам кутгандек уни қучдим...у мени чеккага итариб Жамга ташланди....
-сен кимни хотинига фитнес ўргатяпсан???-дея бир мушт туширди....-у сенга нима қилди???-деди менга ҳавотир билан қараб...
-Унга Навбаҳор айтганмиш!!!-дедим вақтдан фойдаланиб....
-шу ростми???-деди яна бир бор Жамга бир мушт тушириб...Жам қон бўлиб кетган оғзидаги тупукни чеккага туфлади...
-ҳа у айтди...мен қаердан биламан уни сени хотининг эканлигини ахмоққ...
Беҳруз бу сафар уни аямади...
-ана энди билиб олдинг!!!-деди нафрат билан...
-Беҳруз ака...юринг арзмияди бу жахлингизга....-дедим қўлини ушлаб...Беҳруз ўрнидан турди...
-юрррр....
Ажобо эринг сени ҳимоя қилса рашк қилса ҳурсанд бўларкансан...мен ҳам ўзимни кераклидек ҳис қилдим...фақат Навбаҳорни нима қилар экан Беҳруз акаммм....

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍38😭3❤2
Хайрли ва Осуда тун тилаймиз, Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг! ✨

Тонгга қарата бошлаган ✨ сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин! ✨

Кўпнинг қаторида, яхшилар ардоғида, Аллоҳ таолонинг аброр бандалари саноғида бўлишлик ҳар биримизга насиб этсин деб тилак билдирамиз!!! ✨

🌺 ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ АЗИЗ ЗАМОНДОШИМ!!! ЭРТАГА ҒОЙИБОНА ДИЙДОР ҚАДАР XАЙР!!!

​​​
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌸🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼🌸

🤲 Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
☘️ Дунё тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қилгин!

Яқинларга улашинг ❤️⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2❤1
Ҳузурингни йўқотсанг:
“Ё Малик!” – де, У ҳузур беради.

Йўлингни йўқотсанг:
“Ё Самийъ!” – де, У йўлингни кўрсатади.

Ишончингни йўқотсанг:
“Ё Рашид!” – де, У ишонч ато қилади.

Ўзингни йўқотсанг:
“Ё Зулжалоли вал икром!” – де, У ўзингга қайтаради.

Гуноҳларинг юкидан юрагинг эзилганида:
“Ё Таввоб! Ё Ғаффор! Ё Афувв!” – де, У тавбаларни қабул қилувчидир.
У - авф этувчиларнинг энг аълосидир.

Одамлар орасида ёлғиз қолганингда:
“Ё Қуддус! Ё Азиз! Ё Ваҳҳоб! Ё Мужийб!..” – де, унинг гўзал исмларини такрор-такрор тилга ол!
У сени ёлғиз ташлаб қўймайди.

Ёрдам керак бўлганида ундан сўра:
У – Ҳакамдир,
У – Ҳасийбдир,
У – Хабийрдир,
У – Ҳакиймдир,
У – Ҳақдир!..

Бас , яна сўрашдан бошқа қандай мушкуллик қолди бизга !

#Ибрат

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10💔1
«С Е Н У Ч У Н Ў Л А М А Н»

(Ҳ и к о я)

(Т у р к ч а д а н т а р ж и м а)

* * * * * * * * * * * * *

Улар бир автобус бекатида учрашган эдилар илк бор... Бири «Тиббиёт»да ўқирди, иккинчиси «Меъморлик»да...

Ўша илк учрашувдан сўнг, бир марта, яна бир марта кўриш учун, айни соатда, айни бекатдан, айни автобусга ўтирдилар. Ёш эдилар, жуда ёш... Бир-бирлари билан сўзлашишга жасорат топгунларича анча вақт кетди... Аммо охири бир куни журъат қилиб, сўз очдилар. Икковлари ҳам, ҳар тонгда автобусга бир бекатдан ўтиришар эди. Аммо, икковлари ҳам, аслида у маҳаллада яшамас эдилар. Ўша биринчи куни учрашганларида, йигит ўртоғиникида тунаб қолгани учун автобусга ўша бекатдан ўтирган эди. Қиз эса, ўша кеча опасиникида қолган эди.

Фақатгина бир-бирларини кўра олишлик учун, ҳар тонгда уйларидан эртароқ чиқиб, шаҳарнинг нариги четидаги бекатга, уларнинг бекатига келар эдилар. Буни кейинроқ, кула-кула эътироф этдилар...

Ўқишларини битиришлари билан урф-одатларга кўра, турмуш қурдилар. Бир-бирларига аҳд ва вафодан сўз бердилар...

Улар бахтли эдилар, шундай бахтли эдиларки... Баъзан ишсиз, баъзан пулсиз қолдилар. Лекин, юрак ва қўллари бир-бирларига шундай қаттиқ чирмашган эдики, ҳеч бир нарсани аҳамиятсиз қолдирмадилар. Ойнинг охирига аранг етиб олган пайтларида ҳам, эътиборли доктор ва эътиборли меъмор даражасига етганларида ҳам, бирдек бахтиёр эдилар.. Замонамизда кўп учрайдиган, яъни, тўкис ҳаётга ўрганиб қолиб, банк ҳисобида пули қолмаганидан кейиноқ, ёки аксинча, у ҳисоблари саноқсиз даражада шишиб кетганидан сўнг битиб тугайдиган севгилардан эмасди уларники...

Кунлар кунларни, йиллар йилларни қувиб ўтгани сари, севгилари ҳам катталашди, катталашаверди...

Биргина камчиликлари, фарзанд кўролмаганлари эди. Бир қанча даволаниш ҳаракатларига қарамай, фарзанд соҳиби бўлолмаганларидан кейин, «бахтиёрликнинг ҳаммаси бизники бўлсин, дейишлик, менлик бўлади» деб, умид билан турмушларини давом эттирдилар. Фарзанд ўрнига, муҳаббатларини парвариш қилдилар, севгиларини катта қилдилар...

«Сен учун ўламан» дерди аёл, эрга тикилганча... Эр эса, «йўқ, мен сен учун ўламан» дея, гапни бўларди доим...

Баъзан уйга келганида, ойнанинг устида бир ёзув кўрарди аёл:

«Ягонам менинг, кутубхонанинг иккинчи қаватига қара...»

Кутубхонанинг иккинчи қатида бошқа бир битик бўларди:

«Ошхонадаги столни устига қара, сени жуда яхши кўришимни унутма!»

Ошхонадаги столдан, меҳмонхонадаги шкафгача муҳаббат тўла хатларни ўқиб ўқиб югурган аёл, охирида баъзан бир боғлам гул, баъзан энг яхши кўргани шоколадлар, баъзида эса қимматбаҳо армуғонлар билан тўқнашар эди... Зотан, олган ҳадясининг нима экани, унинг учун муҳим эмасди...

Ҳаёт қанчалик тез оқса ҳам, ишлари қанчалик кўп бўлса ҳам, бир-бирлари учун ажратишга вақтлари топилар эди. Шундай бўлса-да, қирқ ёшдан ўтганларида, ишларини камайтиришга қарор қилдилар. Эр, ҳастахонадан бўшади ва шахсий қабулхонасида ҳаста қабул қила бошлади. Аёл ҳам меъморлик офисини ёпди. Фақатгина хусусий лойиҳа буюртмаларнигина қабул қила бошлади...

Улар энди янада кўпроқ бирга бўла олар эдилар.

Бир куни, соҳилда сайр этар эканлар, аёлнинг ҳароб ҳолдаги бир уйга кўзи тушди. Уйнинг деворида «сотилади» деб ёзилган лавҳа осилган эди.
-- Шу уйни оламизми, нима дейсан? -- деди аёл эрига. -- Бу вайронани буздирамиз. Ажойиб бир уй қурамиз. Лойиҳасини миямда чизиб ҳам бўлдим. Каттакон терассаси бўлади. Денгиз қушларини нонуштага чақирадиган бир денгиз уйи қилайлик бу ерни...

-- Сен истайсан-ку, мен йўқ дейманми? -- жавоб берди эр, шавққа тўлиб. -- Америкадаги тиб конферансидан қайтар-қайтмас, бу уйнинг сотувчиларини топамиз... Қанча пул бўлса бўлсин, бу ер энди бизники...

Бор-йўғи бир ҳафтагина айро бўлишларини билсалар ҳам, Америкага эрнинг кетиши қийин бўлди. Ҳар куни, ҳар соатда сўзлашар эдилар телефонда....”

Қайтганида кўз ёшлари билан бир-бирлари билан кўришдилар аэропортда...
👍20❤6