❤1👍1
🔥ТАЛАБЛАРИГА БИНОАН 🔥
Муаллиф: Хазонрезги
#ТАНЛАНГАН
1-қисм
- Содиқжон !
- Лаббай , устоз!
- Эътиборингга олиб қўй. Эртага эрталабдан бўлимга бир қиз келади. Практикант.
Иш ҳужжатларини йиғиштираётган жиноят қидирув бўлими терговчиси лейтенат Содиқжон Алиев бўлим бошлиғи майор Эркин Раимовнинг маълумот учун берган хабарини ёқтирмагани юз - кўзидан дарровда сезилди:
- Ўртоқ майор ...
- Бўлди , бўлди . Бунча энсанг қотавермасин. Келаверсин- чи... Хонага ўтказамиз-да барча иш ҳужжатларини тартибга солишни сўраймиз,- Эркин ака маънодор кулди ,- қиз бола дегани тартибли бўлади. Қарабсан-ки , кўп ўтмай барча файл ва папкалар ўз ўрнида бўлади.
Ҳа нима ?! Баҳонада унинг ҳам амалиёти ўтади , биз ҳам ҳурсанд. А лаббай ?
- Устоз , бу қизингиз ҳам ўтган йили келган амалиётчи қизга ўхшаган бўлса- чи ?!
Содиқжоннинг овозидаги кинояни сезган Эркин Раимов ёйилганча жилмайди :
- Ҳа нима ?! У қиз ёмонмиди?! "Киияяя" деб шуғулланаётган ходимимизни кўричагига нохосдан икки марта тепиб , бояқишни ичагини ёриб қўйганини айтмаса , ортиқча ҳунар кўрсатмаганди. Ҳа энди бир , икки пай чўзилишлар , турли синди- чиқдилар ҳеч гапмас . Инсон бир терини ичида неча семириб , неча озади.
- Эээ ўргилдим . Ўша "Тайсон"ингизни амалиёти тугаб кетган куни синфдошларимга ош қилиб берганман. Мен сизга айтсам, умримда ҳеч қачон ўзимни ўша "Тайсон" қиз кетган кундагичалик елкамдан тоғ ағдарилгандек енгил ҳис қилмаганман.
- Менга қара, вей ?! Бунча "Тайсон , Тайсон"ладинг? Исми бор эди- ку ўша қизни . Биббинойи , ўзига ярашган. Ҳаттоки , жуда чиройли исм эди. Ҳусния !
Ҳусния - исми жисмига мос чиройли қиз эди ! Аммо- чи , ростини айтсам сенга беш кетмадим?! Шундоқ қизни қўлдан чиқардинг- а ?! Битта тукинг қилт этмай !
Ҳа нима ?! Келишган , чиройли , олий маълумотли бўлай деб турган. Яна камига спортсменка ...
- "Одним словом проста красавица" деяқолинг ! - кулимсиради Содиқжон ,- йўўўқ устоз, кимга қандай билмадим- у , аммо бизнинг соҳамизда касбдошларнинг турмуш қуришларига қаршиман. Ўзи ишимиз шундоғам зиқ иш. Кун бўйи "форма"да юрамиз Ҳеч бўлмаса уйга борганда барча ташвишларни унутиб , енгил нафас олайлик. Ким ким билмадим- у , аммо менинг фикрим айнан ана шундай.
- Оббо шоввоз- ей ?! Ҳали шунақа дегин?! Майли , Азиз акамга сенга қандай қизлар ёқиши ҳақида секин шипшитиб қўйиш мендан,- деди Эркин Раимов Содиқжоннинг елкасига енгил шапатилар экан ,- айтганча акам яхши юрибдиларми ўзлари ?! Бирда- бир бу ерга қадам ранжида қилиб иш тажрибаларидан бўлишиб турсалар бўларди. Ахир у киши "Тирик тарих" бўладилар. Бизларнинг талабалик даврларимиздаёқ Азиз Алиевга ўхшашни истамаган, уларга ҳавас қилмаган бирорта ёш йўқ эди. Жиноят ишларини очиш бўйича уларни рекордларини шу чоққача ҳеч ким янгилай олмади ҳисоб. Ахир бизнинг оламда уларга "Афсона" деган ном бежизга берилмаганди .
- Ҳаа , дадамлар яхшилар. Нафақага чиққач анча вақт ишларидан кўнгил узишлари қийин бўлди . Аммо кейинги вақтда ўзларига зўр янги эрмак топиб олганлар.
- Йўғееей ?! Шундай инсонни жалб қилган нарса нималигини билсак бўладими ?! - Содиқжонга завқланиб тикилди Эркин Раимов, - ёки бу нарса биз билишимиз мумкин бўлмаган сирми ?
Содиқжон қошларини учириб жилмайди :
- Сирликка сир эмас- ку , аммо дадамнинг кўнгил қўйган машғулотлари ҳақида эшитсангиз бирданига "Воҳ " деб юборишингиз тайин.
- Оббо , бунча чайналди- я бу бола ?!
- Бўлди , бўлди , устоз. Ортиқча гапни чўзмайман. Дадамларни кейинги ойларда ўзига жалб қилган машғулот бу - балиқ ови. Айтсам ишонмайсиз. Энг ажабтовури бу машғулотга аямларни ҳам қизиқтириб қўйганлар. Машиналарининг юкхонасида балиқни овлайдиган қармоқ дейсизми , тўр дейсизми - хуллас барча қақур- қуқирлар тайёр туради. Камига қўлбола ўчоқ ва қозондан тортиб , кенг соябондан йиғма палаткагача тахт.
Балиқ овига ҳушлари кетдими , тамом . "Кетдик , аяси" дейдилар- у , аямни олиб кўлми, дарё бўйигами жўнаб қоладилар.
Шунақа пайтда менга бир алам қилади , бир алам қилади.
/ 1

👍30👏1😇1
#ТАНЛАНГАН
Шу ҳизматчиликни деб уларга эргаша олмайман-да...
- Э, Содиқжон ! Тоҳир - Зуҳроларнинг ўртасида Қоработир бўлиб сенга нима бор ? Яхшиси ўзинг уйлан . Кейин келинбола билан ҳоҳлаган жойингга кетаверасан.
- Устоз ! Сиз ҳам дадамнинг гапларини гапиряпсиз-да. Кейинги вақтларда улар ҳам ҳар икки гапнинг бирида уйланишимдан сўз очяптилар .
- Тўғри қиладилар ,- деди Эркин Раимов эшик тутқичига қўл узатар экан,- сен тенгилар аллазамон бир , икки болалик бўлиб кетди. Ҳатто тенгқурларинг ичида уч , тўрт болаликлар учраши ҳам ажабланарли ҳол эмас. Сен бўлсанг ... Ё ...
Эркин Раимов орқасига ўгирилиб Содиқжонга тагдор тикилди. Содиқжон эса унинг бу қарашларидан эсанкираб қолган бўлди- ю , бироқ дарровда ўзини оқлаш учун куч топди :
- Йўғеей , устоз . Ҳеч қандай "Ё"си йўқ. Шунчаки ҳали бўлажак турмуш ўртоғимни учратмадим-да. Пешонамга ёзилган қиз ҳам қайдадир мени кутиб ўтиргандир .
- Вот именно ! - Эркин Раимовнинг шодон овози бу сафар ташқаридан жарангдор кулгига қўшилиб эшитилди ,- ҳалиям бўлса ўша Ҳусниядан хабар ол ! Бахтингга эрга тегмаган бўлса ажабмас ! Ҳа нима ?!
- Устооооз !
* * *
Содиқжон идоралари келди- кетдига тўла бўлганлиги учун кечаги амалиётчи қиз ҳақидаги хабарни деярли унутаёзган экан. Шу сабаб соат тўққизларда эшик чертиб келган оғир- босиқ , янаям аниқроқ таърифлаганда ўйчан чеҳрали қизни кўриб уни бирор юмуш билан келган деб ўйлади .
- Кирсам мумкинми ? - деди қиз ичкарига бир қадам босар экан ,- Ассалому алайкум .
- Аллақачон кириб бўлдингиз- у , энди руҳсат сўрашга ҳожат йўқ,- деди Содиқжон қизга кўз қири билан боқар экан ,- келинг. Ваалейкум ассалом.
Бироқ қиз Содиқжоннинг қочиримли гапига ортиқча эътибор бермади. У хонага зимдан бирров кўз югуртириб чиққан бўлди-ю , Содиқжон қўли билан кўрсатган стулга омонатгина чўкди.
- Қулоғим сизда ?! - деди Содиқжон ўзини тутишидан йигирма беш ёшлардаги қиз деб ўйлаган ташриф буюрувчига қараб,- эшитаман.
Қиз елкасига илиб олган ўртача катталикдаги сумкасини тиззаси устига сурди ва ундан иккига букланган қоғозни олиб Содиқжонга узатди :
- Мен ... Мен амалиётга келган эдим .
Шундагина Содиқжоннинг ёдига Эркин Раимовнинг кечаги огоҳлантириши тушди.
Содиқжон бу сафар меҳмонга ўзгача қизиқсиниш билан қаради ва шуни тушундики , қиз кириб келгандан буён ўзининг диққатини жалб қилаётган , эътиборини тортаётган нарса қиздаги кўз илғамас виқор экан.
Йигит гўёки қизни кўзлари билан суратга олган бўлди , шу билан бирга у узатган қоғозни очиб ўқий бошлади :
- Воисова Гулнур Диёрбековна. Ўзбекистон Юридик университетининг учинчи босқич талабаси . Факультет...- Содиқжон қоғоздан кўз узиб қизга қаради ,- исмингиз Гулнур экан-да ! Мени исмим Содиқ. Содиқжон Азизович деб мурожаат қилсангиз бўлади.
- Хўп,- гапни қисқа қилди қиз.
- Биласизми , Гулнур ?! Бир нарсага ҳайрон бўлдим. Шунга ойдинлик киритиб олсам дегандим- да. Саволим сизга ноқулайлик туғдирса олдиндан узр. Шу десангиз ... - Содиқжон сўзини давом эттира олмай чайналди.
- Сўрайверинг. Бемалол . Ҳижолат бўлманг.
- Мен бу бўлимга ишга қабул қилинганимдан буён тўрт нафар талаба қўл остимда амалиёт ўтади. Аммо улар... Мени кечиринг- у , уларнинг кўпчилиги энди йигирма ёшларни қаршилаган ёшдаги йигит - қизлар эди ,- Содиқжон шундай дея туриб кўзлари таажжубланганча катта очилган қизга қараб шоша - пиша ўз сўзларини хас- пўшлашга ҳаракат қилишга тушди ,- менимча сиз олий таълимдаги ўқишга кечроқ қабул қилинган бўлсангиз керак-а?
Содиқжонни ҳайрон қолдириб қиз ҳотиржамликни йўқотмай жиддий жавоб қайтарди :
- Сиз тўғри таҳмин қилдингиз, яъни ёшим борасида. Менинг ёшим йигирма олтида. Ва шу билан қолган барча таҳминларингиз ўз кучини йўқотади. Демоқчиман-ки , тўғри мен ҳозир Юридик Университетнинг учинчи босқичида ўқийман. Бу менинг олий малака эгалламоқчи бўлган иккинчи йўналишим. Унгача мен кимё институтини битирганман. Бир муддат шу йўналишда ишладим ҳам . Аммо айни дамда қалб амрига бўйсуниб айни шу йўналишда ҳам таълим олишни ихтиёр қилдим.
/ 2

👍40❤4🔥1🥰1
#ТАНЛАНГАН
Ҳозир қаршингизда туриб сизнинг саволларингизга жавоб беришга мажбурлигим ҳам шу қизиқишларим туфайли.
Содиқжон ўзи билан тенгдош бўлиб чиққан қизнинг заковатига ҳалитдан тан бера бошлаган эди. Шу билан бирга унинг юрагини алланима , тўғрироғи қиздаги бошқарувчанлик иқтидори куйдира бошлаган эди. Йигитнинг назарида қиз унга эмас , балки ўзи қизга эргашишга мажбур бўлаётгандек алам ҳисси қалбини жиз- жиз куйдира бошлаган эди.
- Ҳаа , шундай денг ,- деди Содиқжон ,- майли яхши унда. Бизнинг бўлимда бир неча ходим ишлайди. Айни хонада эса тўрт киши жойлашганмиз. Кўриб турганингиздек мен , шеригим Фаррух , Камол Исматов ва Эркин Раимов акаларимиз. Айни дамда Камол ака таътилга чиққанлар. Фаррух бир топшириқ билан кетган эди . Ҳализамон келиб қолади, Эркин ака эса бошқармага кетганлар, - Содиқжон шундай дея туриб зимдан Гулнурга тикилди.
Қизнинг тенг ўртасидан текис фарқ очиб орқа тарафига енгил турмакланган қора сочлари, ҳиёл чўзиқга мойил оппоқ юзидаги қорачиқлари тим қўкимтир , серкиприк кўзлари, қалдирғоч қаноти мисол терилган каби узун , қайрилма қошлари , чимдиб қўйилгандек бежирим бурни- ю, пишиб етилган гилос мисоли ақиқ лаблари пардоз деган мартабанинг кўчасига мўраламаган бўлса-да табиий чиройли , табиий бўлганда ҳам бениҳоя гўзал эди. Бундай хушсурат кўринишга эга инсонларни шоирлар кўпинча "Аллоҳ ўзгача завқ билан ижод қилган" дея таъриф беришга шошиладилар. Гўёки улар шу ибора замирида дилларидаги барча ҳайратларини тўкиб - солмоқчи бўлишади.
"Бу қиз турмушга чиққанмикан ? - беихтиёр хаёлидан ўтди Содиқжоннинг, - йўқ , турмушга чиқмаган бўлса керак. Оиласи бор аёл кўнглимнинг иши деб иккинчи бора шундай жиддий ўқишни танлаб таълимни давом эттириши ақл бовар иш эканлиги аниқ. Аммо шу ёшигача бировга кўнгил бермасдан юрмагандир. Камида йигити бўлса керак. Ээээйй, Содиқ ,- хаёлан ўзига ҳитоб қилди йигит,- бу қизнинг йигити борми , йўқми , сенга нима ? Бирор иссиқ - совуғи борми сен учун ?
- Ўртоқ лейтенат , мен нима иш қилишим керак ?- Гулнур биргина савол билан Содиқжоннинг ҳушини ўзига келтирди .
Содиқжон унга кеча Эркин ака билан келишиб олган каби иш ҳужжатларини тартибга солиб бериш ҳақида кўрсатма беришдан тийилди , аниқроғи истамади.
- Мен ҳозир бир иш юзасидан кетаётган эдим. Агар , агар ...
- Нима агар ?! Очиқроқ айтаверинг ?!
Содиқжонга савол назари билан тикилди Гулнур .
- Очиғи мен ҳозир бир иш билан йўлга отланиб турган эдим,- такрорлади Содиқжон Азизович,- Ростини айтсам бу иш дилингизни хира қилиши мумкин.
Гулнур аста ўрнидан турди . Сумкасини қайтиб елкасига илар экан Содиқжонга тагдор қаради :
- Сизнингча мен бу соҳада шунчаки вақт ўтказиш учун ўқияпманми ?! Қани йўл бошланг.
Содиқжон йўл - йўлакай қизга кўрилиши назарда тутилган ишнинг тафсилотлари билан таништириб кетди.
- Бугун тонгга яқин Тошкент - Самарқанд темир- йўл кесишмасининг ** - километрида йигирма ёшлар атрофидаги қизнинг жасади топилган. Дастлабки текширувлар натижасига кўра қиз ўз жонига қасд қилган. У... Мени кечирасиз- у ... - Содиқжон бироз тин олиб Гулнурга қаради. Унинг диққат билан ўз сўзларини тинглаётганини кўриб сўзида давом этди, - қизнинг боши ва икки қўли тирсагига қадар мажақланиб ... йўқ бўлиб кетган. Бундан кўринади-ди , қиз атай ўз жонига қасд қилган. Ва ...
- Ва ?! - Гулнур саволли нигоҳларини Содиқжонга қадади.
- Ва бу шунчаки дастлабки хулоса халос. Асосий хулосага жасадни атрофлича ўрганиб келиш мумкин .
- Мурдалар гапирадилар денг ?! - хаёлпаришонлик билан сўради Гулнур.
- Шундай,- енгил тин олди Содиқжон, - янглишмасам атоқли адиб Тоҳир Маликнинг шу номдаги асари бор эди ?
- У кишининг асарлари "Мурдалар гапирмайдилар" дея номланган эди,- жавоб қайтарди Гулнур.
Содиқжон кўриниши ва ўзини тутишидан турган битгани жумбоқ бўлиб кўринган бу қизга яна бир бор қараб қизиқсиниб қаради.
Йўлнинг давомига ҳар икки ёш ўз хаёлларига андармон бўлиб кетишди.
Кўп ўтмай Содиқжон ва Гулнур фалокат содир бўлган воқеа жойига етиб келишди .
/ 3

👍26👏1
#ТАНЛАНГАН
Бу вақтга келиб қуёш терак бўйидан-да баландроқ кўтарилиб кетган , май ойининг дастлабки хафтаси бўлишига қарамай ўз нурларини теварак-атрофга мўл-кўл тарата бошлаган эди.
Содиқжон бошқарувидаги матиз машинасини темир йўл шлагбаумига етмасдан сал берироқда, танасига қулоч етмас бақувват ёнғоқ дарахти соясининг тагида қолдирди. У Гулнур билан бирга ўзларини кутиб олган махаллий ишчи-ходим бошчилигида воқеа жойига йўл олишди. Содиқжон ўзини "Икром" дея таништирган участка нозирига эргашар экан , беихтиёр четга тисарилиб Гулнурга йўл берди.
Содиқжоннинг мулоҳазаси Гулнур оёқларига кийиб олган ўртадан баланд бўлган пошнали туфлида эди. Бироқ кўп ўтмай Содиқжон Гулнур учун бекорга ташвишланганини тушуниб етди. Қиз баланд пошнада юришнинг обдон ҳадисини олган экан .
Қиз учли чақир тошлар тўшалган темир йўл рельслари устида чапдастлик билан ҳаракат қилар экан , бу унга заррача қийинчилик туғдирмаётганини кўрган Содиқжоннинг хаёлидан "Бу Гулнур деганлари "Тайсон қиз" - Ҳусниянинг тоифасидан шекилли , шу туришда ундан ҳам ўтса ажаб эмас" деган фикр ярқ этиб ўтди.
Нобуд бўлган қизнинг жасади темир йўл кесишмасидан ўн беш дақиқача атрофида ичкарироқда экан.
Содиқжонлар воқеа жойига етиб боришганда теварак- атроф аллақачон одамга лиқ тўлиб кетган эди. Йиғилганлар ичида томошаталаблар ҳам анчагина шекилли , текширувга ҳалал бермаслик мақсадида ички ишлар ходимлари томонидан анча наридаги дўнгликка чиқартирилиб қўйилибди, тасмали сунъий девор ёрдамида иҳоталантирилиб қўйилибди.
Эркин Раимов аллақачон воқеа жойига етиб келган экан. У Содиқжон билан бош ирғаб сўрашган бўлди-ю , аммо Гулнурга ортиқча эътибор бермади. У ҳам Содиқжон каби Гулнурнинг биринчи кўришда бўлимларида амалиёт ўташга келиши кутилаётган практикант қиз ўрнида кўрмагани учун вақтини ортиқча зое қилгиси келмаган эди.
Бошқалар эса Гулнурни Содиқжон ва Икром билан бирга келгани учун ички ишлар ходими сифатида қабул қилишганди. Шу сабаб Гулнур устига оқ сурпдан чойшаб ёпилган жасад ёнига келиб тиззалаганда Содиқжондан бошқа ҳеч бир кимса ортиқча қизга эътибор бермади. Гулнур эса ўзига "Четга ўтинг!" дея им қоқаётган йигитга аҳамият бермай жасад устидаги оқ чойшабни оёқ тарафидан аста , авайлаб сидирди. Оқ чойшабнинг деярли учдан икки қисми қонга беланиб қизғиш - сарғимтил тусга кирган , унинг остидан атрофга кўнгилни беҳузур қилувчи қон ҳиди анқиб турар эди.
Қизнинг бош ва бўйин сохаси ҳамда икки билагигача мажақланиб йўқ бўлиб кетган эди.
Гулнур кийимларининг бел қисмигача титилиб , увадага айланиб кетган жасаднинг оёқ ва сон қисмига бир муддат тикилиб турди. Сўнгра бир сўз демай ўрнидан туриб нари кетди.
Орадан икки соатлар вақт ўтди. Жасад шаҳар чеккасидаги ўликхонага жўнатилингандан сўнг Содиқжон билан яна иккиси бирга изларига қайтаётган вақтда йигитнинг "Чўчимадингизми ?" деган саволига Гулнур кутилмаганда тиш ёрди :
- Қиз ўз жонига қасд қилмаган ! Бу аниқ қотиллик !
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
/4
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi

👍48❤3👏1😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Бу вақтга келиб қуёш терак бўйидан-да баландроқ кўтарилиб кетган , май ойининг дастлабки хафтаси бўлишига қарамай ўз нурларини теварак-атрофга мўл-кўл тарата бошлаган эди. Содиқжон бошқарувидаги матиз машинасини темир йўл шлагбаумига…
Yangi asar ❤️ maroqli mutolaa tilayman ☺️
❤50👍18👏5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💫⛅️Ассалому алайкум, менинг қадрдонларим, ўзлари мендан узоқда бўлсада қалбга яқинларим 🤗
⛅️🌷Эрта тонг яна сизлар билан ғойибона кўришганимдан хурсандман 🌺🌸
Аллоҳимнинг мўжизаси билан тонгда яна уйқудан турдингиз
Аллохимга шукур...
🌞🌷Бугунги тонг сизларга олам олам кувонч олиб келсин 😊💐
Осмонимиз мусаффо бўлсин! ☀️
Кечаги кунда ушалмаган орзуларингиз бугунушалсин 🌻
🌚🌷Кеча билмай туриб кимнидир кўнглини оғритган бўлсангиз бугун албатта кечирим сурашни ёддан чикарманг.
Хаёт гўзал, албатта сизнинг табассумингиз билан гўзалдир.🌸
✨🌷Тонгни хуш кайфиятда кутиб олинг 🤗
🦋🌺Хайрли тонг азизларим🌹
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
⛅️🌷Эрта тонг яна сизлар билан ғойибона кўришганимдан хурсандман 🌺🌸
Аллоҳимнинг мўжизаси билан тонгда яна уйқудан турдингиз
Аллохимга шукур...
🌞🌷Бугунги тонг сизларга олам олам кувонч олиб келсин 😊💐
Осмонимиз мусаффо бўлсин! ☀️
Кечаги кунда ушалмаган орзуларингиз бугунушалсин 🌻
🌚🌷Кеча билмай туриб кимнидир кўнглини оғритган бўлсангиз бугун албатта кечирим сурашни ёддан чикарманг.
Хаёт гўзал, албатта сизнинг табассумингиз билан гўзалдир.🌸
✨🌷Тонгни хуш кайфиятда кутиб олинг 🤗
🦋🌺Хайрли тонг азизларим🌹
Яқинларга улашинг ❤️⤵️
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарвешга «Ҳамма нарсамдан айрилаётгандек ҳис қиляпман ўзимни. Юрагим хотиржам эмас», деди бир киши.
Дарвеш жавоб берди: - Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди. Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил!...
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Дарвеш жавоб берди: - Дарахтларга қара, ҳар йили япроқларини йўқотадилар, лекин ҳамон тик оёқда туришибди. Сен сабр қил, шукр қил ва дуо қил!...
💌 Энг яқин инсонларингизга юборинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢1
Имконинг борича энг афзал инсон бўлгин.
Одамларни қўявер, нима дейишса деяверишсин.
Билгинки, коинотнинг Робби бор. У Зот бирор нарсага «Бўл!» деса, албатта бўлади.
Ҳикматлар китобидан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Одамларни қўявер, нима дейишса деяверишсин.
Билгинки, коинотнинг Робби бор. У Зот бирор нарсага «Бўл!» деса, албатта бўлади.
Ҳикматлар китобидан.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Камбағалликдан шикоятчимисиз? Унда, мана сизга ечим:
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига камбағалликдан, яшаш қийинчилигидан ёки маош (камлигидан)дан шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уйга кирганингда, уйда одам бўлса, бўлмаса салом бер. Сўнгра менга саловат-салом айт, сўнгра «Қул ҳува Аллоҳу Аҳад»ни бир маротаба ўқи!» дедилар. Киши шундай қилган эди, Аллоҳ унинг ризқини мўл қилди ва яхшиликларини орттирди.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига камбағалликдан, яшаш қийинчилигидан ёки маош (камлигидан)дан шикоят қилиб келди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Уйга кирганингда, уйда одам бўлса, бўлмаса салом бер. Сўнгра менга саловат-салом айт, сўнгра «Қул ҳува Аллоҳу Аҳад»ни бир маротаба ўқи!» дедилар. Киши шундай қилган эди, Аллоҳ унинг ризқини мўл қилди ва яхшиликларини орттирди.
Дўстларингизга ҳам улашинг!
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал бўлган амаллар:
1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.
2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.
3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.
4. Нафл намозларни кўпайтириш.
5. Нафл рўза тутиш.
6. Қуръон тиловати.
7. Садақа.
8. Тунги таҳажжуд намози.
9. Қурби етса Қурбонлик қилиш.
10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.
2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.
3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.
4. Нафл намозларни кўпайтириш.
5. Нафл рўза тутиш.
6. Қуръон тиловати.
7. Садақа.
8. Тунги таҳажжуд намози.
9. Қурби етса Қурбонлик қилиш.
10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш.
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8👏1
Бир дўстим янги туғилган фарзандининг ақиқасига ош берадиган бўлди. Шундай кунида ёнида турайлик деб, хаммамиз ресторан кираверишида бир қатор бўлиб, салобат тўкиб турардик.
— Азим келмадими? — деб сўраб қолди ош бераётган дўстим. — Келиб қолар, ҳали вақт бор-ку, — дедим. Тонг ёришиб, тумонат одам йиғилиб кетди. Одамлар ресторанга саф-саф бўлиб киришар, саф-саф бўлиб чиқишар эди. Бу орада дастурхон эгаси яна менга яқин келди. “Азим келмадими“, сўради яна. “Йўқ“, дедим паст овозда. “Билардим келмаслигини, ўғиллик бўлганимни ҳазм қилолмади у. Ичи қоралигича қолибди“, деди жахл билан. Суҳбатга бошқа дўстларимиз хам аралаша бошлашди:
— Ўзи, охирги пайтларда қўмитада катта лавозимга кўтарилиб, одамни менсимай қолган!
— Эй, хотини рухсат бермаган...
Хуллас ош тугагунча Азимнинг ғийбати тўхтамади. Меҳмонлар тарқаб, ош ейиш навбати бизга етди, ҳаммамиз дастурхон атрофига йиғилган ҳам эдик, хизмат қилиб юрган болалардан бири шошиб келиб, мени имлаб чақира бошлади. Ўрнимдан туриб, олдига бордим. Ранги оқариб кетганди. Унинг етказган хабаридан мениям рангим оқарди. Азим тонгда ўз машинасида ошга келаётганда автоҳалокатга учрабди. Ўша заҳотиёқ жони узилган экан. Чўнтагидан ош бераётган дўстимизга деб конвертга солинган 500$ тўёна ва машинасидан чақалоққа олинган ўйинчоқ самолёт чиқибди. Ош ҳам емай, ҳаммамиз жанозага отландик.

👍18💔4❤1😢1