🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН эгнига алламбало олачипор кўйлак илган , шим ўрнида қирқ ямоқ бўлгулик , иплари титилиб, йиртиқлари сон-сонсиз , ранги унниқиб кетган жинси шим ,оёғида пайпоғи кўринмаётган енгил кросовка кийиб олганди . - Ё тавба ! Тушимми, ўнгим ?! -…
Гарчи уй деразаларига оқ сурпдан калта пардалар илишнинг даври салкам йигирма йиллар аввал ўтган бўлса-да , бу уйда ҳамон крахмалга ботирилиб дазмолланган бу таҳлит пардаларнинг осиғлик туриши гўё аёлнинг саранжомлиги ва ўтмиш ҳотиралари билан яшашидан дарак бериб тургандек эди.

- Биз учун ҳеч нарсага овора бўлманг . Федя амаким ваъда қилган нарсани берсалар бўлди ,- деди Фарруҳ аёлга қарата .

Аёлнинг қошлари чимирилган бўлди . У Федяси бу ёшларга нима ваъда берганининг тагига ета олмай кўнгли ҳижил бўлиб ,гапга чоғлана бошланган ҳам эди- ки, унинг оғирини Фарруҳнинг ўзи енгил қила қолди:

- Амаким бизга қизил вино ваъда қилгандилар. Вино ҳадемай мана бу "красавитсам"га жуда керак бўлади,- йигит шундай деб Федяга им қоқди, - қани амаки , мақтаган ертўлангизни бир кўрсатинг.

Фарруҳ ўрнидан турар экан , Гулнурнинг қўлини "Бўш келма" дегандек аста сиқиб қўйди .

- Билсак бўладими , вино сизларга нимага керак ? - кўзлари билан эркакларни кузатиб қолган Рая ўсмоқчилаб Гулнурга тагдор тикилди ,- йўл бўйи "Вино- водька" дўконлари қалашиб ётибди-ю .

- Улар қўлбола эмас-да,- деди Гулнур безбетларча илжайишга ҳаракат қилиб,- сиздан яширадиган сирим йўқ . Мен яқинда кичик бир амалиётчани бошдан кечирмоқчиман, шунга соғлиғимни тиклаб олишим учун қон кўпайтирадиган шунақа винони олиб қўймоқчи эдим. Ўзи тоза кагор излагандик- ку, аммо амаки виноларини таърифини келтириб хўпам мақтадилар- да ?!

- Ҳа тушунарли. Венарани излаб келибсизларда . Яшираман деб овора бўлма . Анави куйдиргинг билан бирга номақбулни еганларинг юз- кўзингдан билиниб турибди. Ё тавба , аҳвол шу даражагача боргунча билмадиларингми ?

Гулнур афтини буриштирди:

- Кўргиликда энди. Ҳамма тотли мева ҳам охиригача ширин бўлавермас экан. Баъзан шунақа таҳир жойигаям дуч келиб қолиш ҳеч гапмас экан.

- Менга қара вей, афтидан шаҳарликка ўхшайсанлар , шу ишларингни тоза , ораста клиникаларда битказсаларинг бўлмасмиди, бир тупкани тагини қидириб келмай ?! Пул бўлса чангалда шўрва дейишади-ю . Сал кўпроқ қистирсаларинг ҳоҳлаган доктор ...

- Айтган мақолингиз ҳамма ерга ҳам тааллуқли бўлмас экан. Бу ерга келгунча тўрт - беш жойга учрашдик. Аммо докторлар "Ҳомила аборт қиладиган муддатдан ўтиб кетган" деб кетларини тарозига солишди-да . Охирги учрашган докторимиз эса "раҳм қилди" шекилли битта кўкига мана шу сиз айтган Венерани манзилини берди.

- Ҳа Венера пул деса балодан ҳам қайтмайди. Бир худо билади подволида нечта болани қиймалаганини. Менга қара яхшиси ҳалиям ўйлаб кўр. Балки туғиб ҳеч бўлмаса мехрибонлик уйига топширарсан ?!

- Мен энди борай,- деди Гулнур аёлни эшитмагандек ўрнидан туриб , - нима бало бир баклажка винони олиб чиқиш шунчалик қийин иш бўлдими ?

/14

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍58🔥4😇2❤1🥰1
#ТАНЛАНГАН

Гулнур шундай дея ортига ўгирилди :

- Меҳрибонлик уйига топшира олмайман, сабаби унгача қаппайган қорнимни қандай яшириб юраман ? Мен учун энг яхшиси шу йўл ...

- Аммо Венерага бўш келма. Индамасанг устингдаги кийиминггача шилиб олади . Ёмон доғули. Ана Федяни ҳам эшшак қилиб миниб олган. Арзимаган пулга пакетга йиққан қон - қуши юқли "амалиёт маҳсулотлари"ни "Қуритиб кел" деб эримга топширади. Шуни деб бу исқирт эрталабгача даф бўлиб кетади . Бу ишларни охири вой. Яхшиликка олиб келмайди барибир.

Гулнур тили заҳар бўлса ҳам дилида одамийлик деган туйғу ҳали ўлиб улгурмаган бу аёлга аста "раҳмат" деди.

- Раҳмат? Нимага раҳмат экан менга? Сен ҳалиям бўлса бир ўйлаб кўр. Балки бир жон саломат қолса айтарсан ўша раҳматни ?!

- Гуличка , пошли ?! - ташқаридан Фарруҳнинг "тантиқ" овози эшитилди.

Гулнур хонани тарк этгач Рая стулга беҳол чўкди :

- Одамнинг ҳар нарса бўлгани яхши... - шивирлади у

- Рая , қара бир тийинга қиммат винони қанча нархга пулладим ?!- аёл ёнига келган Федянинг шодон қиёфасига кўзи тушиб ижирғанди :

- Фееед ... Бор ҳаммом ёқиқ. Ювиниб чиққин. Назаримда ҳамма ёғингдан ўлик ҳиди анқиб кетаётгандек.

Федя чўнтагидан бир даста пул чиқариб стол устига ташлади :

- Сен нима десанг шу , азизам. Мен тезда ювиниб қайтаман , унгача сен...

- Кўп вайсақиламай қури ! - авзойи бузила бошлади Раянинг , - бўлмаса ҳозир ўзимга жавоб бермаслигим аниқ...

Федя ташқарига зипиллади.

* * *

- Хўўўш? - ташқарига чиқишгач , - ўзини тўхтата олмай сўради Фарруҳ, - бирор нима била олдингизми, опа ?! Аммо бу чол қурмағур "Чақилмас ёнғоқ" чиқиб қолди. Арзирли ҳеч қандай маълумот олиб бўлмади.

- Менда эса ҳаммаси о кей ! - юз ифодасини ўзгартирмасдан жавоб қайтарди Гулнур ,- камина ертўласида аборт қиладиган Венера исмли аёл ҳақида маълумотга эга бўлдим. Фаҳмлашимча аёл шу яқин атрофда яшаркан. Камига Федя унинг яқин гумаштаси ҳам экан.

- Эээ қойил ! Бу ёғига нима қиламиз ?! Венерани уйини топиб бориб ҳизматидан фойдаланишимиз ҳақида таклиф киритиб кўрамизми ? Ё ?!

- Менимча катталарга бу ҳақда хабар беришимиз керак.
Сабаби Федя амакимизга қўйган томошамиз бу аёлга ўтмайди. У бир бор кўз ташлагандаёқ менинг ҳеч қандай ҳомиладор эмаслигимни аниқлаб олиши мумкин .
Яхшиси ўзимизникилар тинтув ҳақида ордер билан келиб аёлни уйини босишлари керак.

Фарруҳ Гулнурга миннатдор қиёфада боқди:

- Раҳмат, опа. Қаранг сизнинг ёрдамингизда бир жиноят ўн беш минути кам очилай деб турибди.
Мен бўлмаса Эркин акамга қўнғироқ қилайин а ? Нима дедингиз ?

Гулнур тасдиқ маъносида бош силкиди.

* * *

Шу куни тушлик вақти Венеранинг уйини тинтув қилган ички ишлар ходимлари аёлни воқеа жойида ашёвий далиллар билан қўлга олдилар. Венеранинг уйидан марҳума Юлдуз Амировага тегишли бир қатор жиҳозлар , жумладан унинг қўл телефонининг топилиши ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмади.

- Сенинг очкўзлигинг бир куни бошимизга етишини билардим ,- деди Венера ўғлига қараб алам билан тупириб ,- мен сенга телефонни қурит демаганмидим ?! Мана энди шу арзимас матоҳни деб умримиз турмада чирийдиган бўлди .

- Сизнинг умрингиз телефонни деб эмас , балки гулдек қизни жувонмарг қилганингиз учун турмада чирийди , буларни фарқини яхшилаб тушуниб олинг !

Венера Эркин Раимовнинг ғазабнок чеҳрасига "Ўладиган хўкиз болтадан тоймас" қабилида тап тортмай тикилди :

- Қизни мен жувонмарг қилибманми ? ! Уни ўқишига йўл бермаган жоҳил отаси- чи? У оппоқми сизнингча ?! Агар ўша ота номини кўтариб юрган зот қизининг кўнглига бир бор дилдан қулоқ солганда ҳозир бу ердаги халойиқ бу томошага гувоҳ бўлиб турмасди. Мен бу ишни фақат пул мақсадидагина қилганим йўқ . Қизнинг зориллаб йиғлашига чидай олмай , уни шармандаликдан қутқара қолай дегандим.
Уни олиб келган деярли отаси тенгги одам- чи ?

У айбдор эмасми ? Юлдузнинг номусига тажовуз қилган "Бу дунёда барча ишни пул билан битирса бўлади" деган , қизга

/15
👍38🔥1
#ТАНЛАНГАН

"Ушбу йил сени ўқишга пул билан бўлса ҳам албатта киритиб қўяман, қорнингдаги зормандадан қутилгач эса
қоғозга ўралган қантдек қилиб "реставрация" қилиб узатиш ҳам ўзимга тан" деган нафс бандаси- чи ?

У ...

У айбдор эмасми ?!

Пулининг сассиғига чидай олмаган бундай инсонлар қилар ишни қилиб ўзи панада қолиб кетаверадими ?!

- Бу ёғидан ҳавотир олманг . Униям топамиз,- иложи борича ўзини қўлга олиб совуққонлик билан жавоб қайтарди Эркин Раимов.

- Қидириб овора бўлиб юрманг. Сал аввал стол тортмасидан йиғиштириб олган визиткалар орасидаги Азретов номига чиқарилгани ўша аблаҳга тегишли . Қизнинг телефонида ҳам ўзаро ёзишмалар сақланганди. Агар ўғлим ўчириб юбормаган бўлмаса.

- Ёзишмаларни тиклаш муаммо эмас,- деди Содиқжон ,- ортиқча қийинчилик туғдирмайди бу иш.

- Етар, энди кетадиган вақтимиз бўлди . Қолган гапларни тегишли жойда гаплашамиз ,- Эркин Раимов шундай деб Гулнурга юзланди,- қизим, бугунчалик сенга руҳсат . Кўрсатган ёрдаминг учун эса яна бир бор алоҳида рахмат Содиқжон сени уйингга ташлаб ўтади.

Гулнур Эркин акага қараб аста бош силкиди , раҳматига оҳиста товушда "арзимайди" деди- ю , Содиқжоннинг матизи тарафга қараб йўл олди.

" Эртароқ уйга етиб олсам яхши эди" дея ўйлади Гулнур .
Унинг борган сари иситмаси кўтарилиб бораётган эди.

Содиқжон Гулнурнинг тоби қочаётгани тобора қизариб бораётган юзига қараб таҳмин қилган бўлди :

- Гулнур , менимча сизнинг тобингиз бўлмаяпти чоғи?!

Гулнур синиқ жилмайди ва аранг "Ҳаа бироз" дея жавоб қайтарди.

- Нима бўляпти ? Иситмангиз чиқяптими ? Юзларингиз қип- қизариб кетибди.

- Шунақа шекилли . Уйга етиб олсам дори ичиб , яхши бўлиб қоламан.

Содиқжон индамай машинасини йўл четига тўхтатиб , кўча юзидаги дорихонага кириб кетди. Кўп ўтмай қўлида ярим литрлик баклажкада сув ва уч , тўрт хил дори кўтариб чиқди.

- Уйга етгунча буни ичиб туринг- чи ? - Содиқжон кичик бир таблеткани Гулнурни қўлига ташлади ва сув тутди,- кукун дориларни уйга борганда иссиқ сувда эритиб ичасиз ва қарабсизки эртагача кўрмагандек бўлиб кетасиз. Келишдикми ?

- Ҳаа ...

Гулнур шу топда Содиқжонга астойдил миннатдорчилик билдирмоқчи бўлди , аммо қуруқшаб бораётган оғзи билан айтилиши керак бўлган сўзлари лаб ҳатламади.
Гулнур шу топда ўксиб- ўксиб йиғлагиси келарди , сабаби сал аввал очилган жиноят унга узоқ ўтмишдаги бир худди шундай бир воқеани эслатиб юборган эди. Юлдуз унга жуда ўхшар эди . Ўша ўн гулидан бир гули очилмаган яқин дугонаси Нилуфарга...

#давоми_бор /16
👍56👏7❤5
💎Т у н и н г и з
о с у д а б ў л с и н !

💎🌙Тун ухлатсин, ойдек жамоли билан,
Тонг уйғотсин, майин шамоли билан,
Энди ухланг, Аллоҳ каломи билан,
Барвақт уйғонинг, Аллоҳ саломи билан!🌙 🤲😘😘😘

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Н у р  ю з л и г и м
Хажу Масокин кунларнинг Саййиди
Ижобат дуолар мавсуми  эзгуликлар фурсати

🌟Ж у м а нинг  
  Б а р о к а т лари
М у б о р а к 
            Б ў л с и н  !!!

🌼💕биринчи бўлиб
Яқин деб билганмизни табриклаб қўйамиз!!! 💐

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуога ку́л очинг,
                 Азизларим...
Аминн..
🌹🍃... Ҳар бир инсонга ислом неъматини насиб қил!
🌹🍃... Ҳар бир бенамозни ҳидоят қил!
🌹🍃... Ҳар бир бефарзандга фарзанд бер!
🌹🍃... Ҳар бир беморга шифо ато эт!
🌹🍃... Ҳар бир иймон билан ўтган маййитга жаннат ато қил!
🌹🍃... Ҳар бир золимни тўғри йўлга бошла!
🌹🍃... Ҳар бир мазлумга нусрат бер!
🌹🍃... Ҳар бир ҳаё ва иффатни хоҳлаган кишига пок жуфти ҳалол ато қил!
🌹🍃... Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
🌹🍃... Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!
🌹🍃... Барчамизга Қалб хотиржамлигини насиб қил!

Ҳар бир камчиликка йўл қўйган кишига ўлимидан олдин тавбани ва ўлими пайтида икки шаҳодат калимасини насиб эт!
🍃Эй Аллоҳ! Орзу қилганларимизни барчасини ато эт!
🌹🍃... Эй Аллоҳ шу дуоларни бошқа мусулмонларга улашган инсонни ўзинг барча дуоларини қабул қилиб мукофотлагин!
АМИЙН... АЛЛОХУ АКБАР !

​​
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
Кеча бир ҳайдовчи (киракаш) йигит айтади...
Бундан қариб 3 ёки 4 йил аввал, уйим ёниб кетди. Ўша вақтда ўзим талаба бўлиб ўқиб юрган кезларим эди, оилада тўнғич фарзанд бўлганим учун дадамларга ёрдам бўлиши учун ишлар эдим. Бир кун нимаям бўлдию уйимизда олов чиқиб ёниб кетди. Ҳамма нарсамиздан айрилдик. Устига-устак дадамлар ҳам бўлиб ўтган ишдан сўнг қаттиқ сиқилиб инфаркт ортириб олдилар. Оила масулияти энди росмана ўзимга тушди. Бир ёғда дадам оғир аҳволдалар, бир ёғда уйимиз ҳалиги аҳволда қаёққа боришни билмай қолдим. Бир одам депутатларга мурожат қилишимни айтиб қолди. Ўша кезлари бир аёл депутат эди. Ўша аёлни ёнига ёрдам сўраб бордим. У аёл эса (ҳудди устимдан кулгандек) президентни йўлига чиқиб туринглар у сизларни кўриб ёрдам беради, деб қолди. Мен эса :«Сиз ҳазилашяпсиз шекилик а? Аҳир ҳечким президент уёқда турсин ҳатто у ўтадиган йўлига яқинлаша олмидику» деб жавоб қилдим у аёл эса бундан бошқа ёрдам қила олмаслигини айтиб мени қайтариб юборди. Охири Аллоҳдан ўзга нажоткорим йўқлигини билгач, ўзим пул топишга ҳаракат қила бошладим. Ака, ишонсангиз ёниб кетган уйимда оиламиз билан бирга ётдик, қора куяни устида.

Аввалига роса ҳўрлигим келиб йиғлагудек бўлиб қолдим ҳечким на ёрдам, на бирон бир кўмак бермасди. Аллоҳим дедим бошқа ҳеч нима деяолмасдим. Бир куни уйда деворларни суваб, қайтатдан кўтариш учун лой аралаштираётганимда эшик тақилатиб қолди. Ёнимда 5-6 ёшлик жияним борлиги учун унга: «Бор қарачи, ким экан?!» дедим. Бир оз вақтдан сўнг эса жияним иккиала қўлида қора салафан пакетни зўрға кўтариб кираётганини кўриб унга ёрдамлашгани бордим.

«Ким экан? Ким эшикни тақирлатибди?» деб сўрасам :« Билмайман. Бир амаки уйда катталар борми деб сўраган эди сизни чақирмоқчи бўлиб қайтиб кирмоқчи эдим у амаки мени тўҳтатиб мана буларни ўша одамга бериб қўй, деб қўлимга тутқазганича кетиб қолди» деди.

Ака, хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг иккала салафан пакетнинг ичида тўла пул экан, (чамаси 100 миллонча эдийов). Салфан пакетларни ким берган, ким ташлаб кетган ҳалигачан номалум бўлиб қолди. Лекин салафани биттасини очиб қарасам ичида бир парча қоғозга: «Мени ҳаққимга дуо қилинглар, фарзандим йўқ, Аллоҳ менга фарзанд ато этсин!!!» деган ёзув турар эди.

Мана шунча йил ўтсаҳамким бирор номозим йўқки, ўша одамни ҳаққига дуо қилмасам.

Аллоҳни меҳрибончилигини қаранг ака?

Нақадар чевар Зот-а?!

Деб ҳайдовчи ўз ҳикоясини тугатди, мен жуда қаттиқ тасирландим унинг бу ҳикоясига. Аллоҳ ана шундай соҳиби эҳсонларга ўзи ғойиби ҳазинасидан бераверсинким улар сабаб бошқа муҳтожмад бандалар баҳраманд бўлаверсинлар!!!

Эҳсонинг мукофати албатта эҳсондир!

Абу Зар. 28.08.2021

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xaj yoki umraga borishni orzu qilmaydigan musulmon boʻlmasa kerak! Ushbu talbiyani doimiy, niyat qilib aytib yursangiz, orzuyingizga inshaalloh yetasiz...

Allohga oson❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
АРАФА КУНИ ИМКОН ТОПГАНЛАР УЧУН РЕЖА
(ОЛЛОХ РОЗИ БЎЛСИН СИЗЛАРДАН!)

1. Арафа кечаси (ёлғон арафа куни) барвақт ухланг!

2. Эртаси куни саҳарлик қилиш учун саҳарда туринг.

3. Ҳеч йўқ 4 ракаат таҳажжуд намозини ўқинг! Бошингизни саждага қўйиб дунё ва оҳират яхшилигини сўранг! Шундай кунларга етказганига  ҳамдлар айтинг!

4. Бомдод вақти киргунча «Саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар» (Оли Имрон,18-оят)дан бўлиш учун истиғфор билан машғул бўлинг!

5. Бомдод азонидан беш дақиқа олдин сиз намозга тайёр бўлинг! Тасаввур қилинг таҳоратингизнинг охирги томчиси билан таҳорат аъзоларингизнинг барчасидан гуноҳларингиз оқиб тушиб кетяпти.

6. Таҳоратдан сўнг айтиладиган дуони айтинг!

7. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

8. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

9. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Ишроқ намозини ўқинг!

10. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар ухламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , ухламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб  зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

11. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

12. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракаат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

13. Пешин намозини ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

14.Арафотда ҳожилар учун қилинувчи арафа хутбасини агар имконият топсангиз жон қулоғингиз билан эшитинг!

15. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

16. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

17. «Эй, Роббим  шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

18. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

19. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

20. Постни аҳлу оилангиз, яқинларингиз ва жаннатда бирга бўлишни истаган инсонларингизга улашинг!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15💔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 MEHRIBONLIK UYIDAGI KATTA ODAMLAR 😢 | OBYEKTIVUZ


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢2🔥1
​Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг марузаларида қуйидаги ҳикояни келтирганлар:

“Бир киши қурбонлик кунларида қурбонлик қилиш ўрнига уни қийматини бева - бечораларга садақа қилар эди. Бир кеча туш кўрди. Қарасаки, қиёмат қоим бўлибди. Сирот кўприги қоим қилинган. Нариги томони жаннат, жуда кўпчилик ўз уловларига миниб, сирот кўпригидан ўтиб жаннатга кирмоқдалар. У киши эса, ҳайрон, қандай ўтишни ва нимага минишни билмас эди. Одамларга уловлар қаердан келаётганини тушунмай ҳайрон ҳолатда турганида ғоибдан овоз келиб, бу уловлар уларнинг бу дунёда тайёрлаб қўйган уловларидир. Сиз қурбонлик қилмаганингиз учун уловдан маҳрумсиз, деган овоз келди. Уйқудан уйғонгач тавба қилди".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Ёш, навқирон, бақувват жонворларни қурбонлик қилинглар. Чунки, улар (қиёмат куни) сирот устидаги уловларингиздир”


"Қурбонлик сўйишлар ва ақиқага оид масалалар" китобидан


✨✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍14
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

Эртага Бомдоддан бошлаб барча фарз намозларидан сўнг ТАКБИРИ ТАШРИҚни айтишни унутманг!!!
(
Фото muslim.uz)

Такбири ташриқ 15 июнь бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 19 июнь аср намозига қадар айтилади: 
•  15 июнь — 5 маҳал
•  16 июнь — 5 маҳал
•  17 июнь — 5 маҳал
•  18 июнь — 5 маҳал
•  19 июнь — 3 маҳал

Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади.

Такбири ташриқ:

«Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд».

🧕 Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар.

👆Ёдлаб олинг! Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Сизга бир гап айтайми?

Эртанги Арафа куни олдидан бир инсонга Жаннатни тиладим, топинг-чи, у ким экан? 😊

Қизиқ бўлса...
Каъбани 👇 устига босиб кўринг!

🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋


Энг яқинларга ҳам юбориб қўйинг:)

👇
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍8
Uygʻoqla bormi 😍
👍40❤5🤗3
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

6- ҚИСМ

Содиқжон Гулнурни дарвозаси ёнига етиб боргунча қайта - қайта "Туззукмисиз , ўзингизни анча яхши ҳис қиляпсизми?!" дея сўради.

Гулнур ҳақиқатда йигит ичирган доридан кейин ўзини анча енгил ҳис қила бошлаган эди, шу сабаб унга ҳавотир олмасликни тайинлаган бўлди.

- Бўлди шу ер бизнинг уй ,- деди Гулнур Содиқжонга қора шоколад рангида бўялган дарвозани кўрсатиб ,- сизга катта раҳмат.

- Уйингизда ҳозир кимдир борми?! - сўради Содиқжон қиз яшайдиган уйнинг ҳашаматидан боши айлангудек бўлиб . У Гулнурдан шундай деб савол сўради- ю , аммо ўзи кўнглида "Шунчалик ҳашамат , виқор ичида ўсган қиз жонини койитиб иккиталаб олийгоҳда ўқиб нима зарил экан , тушунмадим?" деган ўй кечди.

- Ҳа ойижоним борлар . Киринг , танишиб кетасиз,- деди Гулнур йигитнинг саволига одамгарчилик юзасидан жавоб қайтарган бўлиб .

- Ҳа ундай бўлса яхши. Ойижон билан танишиш эса қочмас . Жамоа билан бугунги ишни тезроқ бир ёқли қилиб олайлик. Кейин енгил нафас ола бошлаймиз.

- Майли унда , сизга омад.

Гулнур гапни ортиқча чувалаштириб ўтиргиси келмади. У Содиқжон билан хайрлашиб ичкарига йўл олди. Гулнурнинг юраги куйиб ёнар , шу топда тўйиб- тўйиб муздек сув ичгиси келаётган эди.

- Қизим ...

Гулнур дарвозахонадан қадам қўйиши билан онасига дуч келди . Сожида машинасини оҳиста ортига буриб кетаётган Содиқжонни зийрак назари билан бир зумга илғаб қолди ва бўшашиб сўради :

- Ким бу йигит ?!

- Ойиии .... - инграгандек жавоб қайтарди Гулнур , - жудаям сувсаб кетяпман.

- Ие , иситманг бор- ку ?! - Сожида Гулнурни юзига энди эътибор берган бўлди,- юр хонангга кирақолайлик.
Гулнур даҳлиздаги куллердан тўйиб - тўйиб сув ичди , сўнг хонасига кириб ўрнига чўзилди.

- Бирон нимадан учинибсан- да , қизим ?! Ё назаринг нопок жойларга тушган сени...

Сожида шундай деб Гулнурга ўзи билан олиб келган сувни ичирди. Гулнур зумда енгил тортди. Танасидан гўё қандайдир кўринмас куч тиғдек ниш санчаётган оғриқларни юлиб отгандек бўлди .

-Энди буни ич. Гуруч қайнатилган сувга қатиқ қўшиб қилинган қоқирим минг дардга даво.

Гулнур мурч қўшилган , райҳон билан сийланган иссиқ қоқиримни охиригача симирди . Зумда пешонасини реза тер босди.

- Ойи , у йигит мен амалиётга борган идорада ходим бўлиб ишлайди. Тобим қочганига катта бошлиғимиз мени уйга олиб келиб қўйишни сўрагандилар ..

- Саломат бўлсин ...

Сожида кўзлари тобора юмилиб бораётган қизини устига енгил чойшаб тортди:

- Энди бироз ухлаб ол. Уйғонганингда кўрмагандек бўлиб кетасан.

- Хўп , Ойижон...

Гулнурнинг кўзларига уйқу илашиб келаётган эди. У кўзларини юмиши билан тезда бир текис нафас ола бошлади.

Сожида қизининг бошида унинг ухлашини бир зум кузатиб тек қотди.

"Сенга қанчалар қийинлигини билмасам экан , қизим,- дея ич- ичидан оҳ тортди у ,- аммо бу ҳол қачонгача давом этаркин ?! Шунинг учун ҳам кейинги вақтларда турмушга чиқ дея талабни қатъий қўйяпман. Бироқ биламан- ки , буларнинг бари бефойда... Сен ўзинг истаб кўнгил қўйсанггина турмуш қура оласан. Аммо бу воқеа қачон содир бўлади ?!
Қачон ...
Бунисини эса билолмайман...
Билолмайман ..."

Сожида хўрсинганча хонани тарк этди.

* * *

Инсон ухлаб туриб туш кўраётганини , ўзи ҳам бевосита ёки билвосита тушидаги воқеаларда иштирок этаётганини билармикан ?!

Қайдам ... Балки шундайлар ҳаётда кўп учрар .

Бироқ Гулнур айнай шундай эди. У уйқуга кетишидан аввал тушида уни Нилуфар йўқлаб келишини билган эди.

- Гууул ... Мен келдим...

Гулнур қуюқ туман орасидан чиқиб келаётган оппоқ ҳаррир либосдаги Нилуфарга жилмайиб боқди :

- Нилуш... Сени соғиндим.

Нилуфар қўлида олиб келган ихчам , лекин жуда чиройли митти чечаклардан тузилган гулдастани Гулнурга узатди :

- Бу сенга ...

Гулнур ундан гулдастани олар экан аста шивирлади :

- Нилуш... Нега ? Нима учун бундай қилдинг ?! Бу ахир гуноҳ эди ... Мислсиз гуноҳ...

Нилуфар маҳзун жилмайди :

/17
👍27🔥3
#ТАНЛАНГАН

- Энди биламан буни... Ва яна шуни биламан-ки , энди кеч...
Бўлар иш бўлиб бўлди ...

Нилуфар шундай деб ортига бурилиб аста сирғалиб йўқлик қаърига кириб кетди

- Нилууу... - оғир шивириқ Гулнурнинг бўғзини куйдирди...

Гулнур кўзларини бемажол очганда ёстиғи йиғидан шилта бўлиб кетганди.

* * *

Ўшанда Гулнур ва Нилуфар тўққизинчи синфда ўқишар эди.

Сентябрнинг иккинчи хафтасида мактабга янги келган адабиёт ўқитувчиси жон куйдириб дарс ўтаётган вақт синф эшиги зарб билан тақиллаб қолди .

Ситора устоз бир зум сўзлашишдан тўхтаб эшикка тикилди :

- Киринг...

- Менга Сардор керак эди . Мумкинми ?

Ситора сочлари "фестиваль каре" усулида кесилган , оқ-сариқдан келган чиройли жувонга қараб уни хушсуратгина йигитча Сардорни онаси деб ўйлади .

- Ҳа албатта , майли ,- деди у ва Сардор чиқиб кетгач дарсни давом эттиришга чоғланди.

Бироқ орадан ҳеч қанча вақт этмай коридордан қий- чув, тасира- тусур овозлари эшитилди ва синф эшиги зарб билан очилиб лаби ёрилган Сардор ичкарига отилиб кирди.

- Сен , - деди аёл унинг ортидан синфга бош суқиб ҳансираганча калта - калта нафас оларкан ,- сен яна бир марта қизимга ғиринг десанг ... ўзингдан кўр ! Оқибати яхши бўлмайди ...

Гулнур воқеани давомини яхши эслайди. Тўпалонни эшитиб синф хонасига етиб келган мактаб директори ва "завуч" аёлга бас кела олмай бор аламларини Сардорни ташқарига чиқариб юборган Ситора устоздан олишган эди.

Гулнур ўшанда қисқа вақт ичида ўзи ниҳоятда яхши кўриб қолган Ситора устозига астойдил ачинганди. Уйига гап чақиштириб бориб жанжал бошланишига сабабчи бўлган Нилуфардан эса яхшигина норози бўлганди . Шунинг асносида орадан кўп ўтмай Нилуфар билан аразлашиб қолди.
"Сен ўз муаммоларингни ўзинг ҳал қилишинг шарт эди , мактабдаги гапни уйга кўтариб олиб бориб , қилган чақмачақарлигинг ортидан қанча дил сиёҳ бўлди . Тўғри Сардор шўх бола . Аммо сени ўзинг ҳам битта сочингни тортганига пашшадан фил ясайдиган қиз бўлибсан!" деди Гулнур пайтини пойлаб шартта.

Гулнур аниқ - таниқ эслайди .
Ўзининг сўзларини эшитган Нилуфарнинг ранги бўздек оқариб кетганди ўшанда . Аммо Гулнурга миқ этмади. Фақат салом - аликни йиғиштирди-қўйди. Қайтиб гаплашмади.

То ўлимига қадар...

Ҳаммадан ҳам Гулнурга алам қиладигани шу эди.

Орадан етти ой ўтиб ўқувчилар март ойида таътилга чиққанларига уч кун бўлмай, ўқувчи ва ўқувчилар орасида бир шумхабар яшин тезлигида оғиздан- оғизга тарқалди :

- 9-"б" даги Нилуфар кеча шом пайти ўзини осиб қўйибди ! Дом тўла мелиса эмиш !

Нилуфар яшайдиган "дом" мактабга яқин эди.

Эртаси куни 9 - "б" чилар эрта сахардан мактабга йиғилиб олишди. Ҳаммадан кўп Сардор билан Гулнур дод солишганди ўшанда.

Мактаб завучи Азим ака ўғил болаларни йиғиштириб таъзияхонага олиб чиқиб кетди. Қолган ўқитувчилар ҳам бирин- сирин Нилуфарларникига чиқиб ортга қайтаверишди. Нилуфарни экспертиза текширувидан жанозасига бир ярим соат вақт қолганда олиб келишди .

Гулнур яна етти нафар синфдош қизлари ва айнан Ситора устоз билан бирга Нилуфарнинг ёнига қандай кириб қолганини ҳали - ҳануз фаҳмламайди.

Билгани шу-ки , қизгинани сувга олмоқчи бўлишганида "Синфдошлари келди" деган хабарни эшитган телбанавор она "Қизим сўнгги бор дугоналарини кўриб қолсин . Энди дийдор қиёматда" дебди-ю , "шилқ" этиб хушсиз йиқилибди.

Ситора устоз қизларни майит ётган хонага бошлаб кирганда Нилуфар қиблага бош тарафи билан кўндаланг ётқизилиб , устига оқ чойшаб ёпиб қўйилган экан .

Гулнур Ситора устоз билан бирга Нилуфарнинг бошининг ўнг тарафидан жой олганди ўшанда

У изиллаб йиғлаганча беихтиёр Нилуфарнинг юзини очган "Мени кечир , ўртоқжон" деб тинмай сочларини силаб тавалло қилганди.
Кейинчалик дугонасининг чексиз азоб муҳрланиб қолган чеҳраси қатор йиллар ўтса ҳам- ки кўз ўнгидан кетмади. Тушларида эса Нилуфар ҳар сафар оппоқ келин кўйлакда , хўрсинганча намоён бўладиган ва кўйлаги каби оппоқ гулдастани Гулнурга тақдим қилиб кетадиган бўлганди.

/18
👍32❤1🔥1
#ТАНЛАНГАН

Буларнинг бари кўп ўтмай содир бўла бошлаганди .
Унгача эса ...
Унгача Гулнур Нилуфарнинг сочларини силаб кечирим сўраётган вақтда майитнинг бурнидан қорамтир из қолдирганча гугурт чўпи узунлигида қуюқ ва тўқ тусдаги қон сизиб чиқди. Гулнур қўлини кимдир жаҳд билан тортганини ҳис қилиб бошини илкис кўтарганда ўзига кўзлари олайганча бош чайқаб қараб турган Ситора устозни кўрди.
Шу пайт хонага кириб келган аёллар узр сўраганча Нилуфарни сўнгги сувга олишлари кераклигини айтишди.

- Устоооз ,- сўради йўл- йўлакай юмшоқ феълли Алия ,- нимага Нилуфарнинг бўйи бунчалик узайиб кетган ?! У жисмоний тарбия дарсида қаторнинг энг охирида турарди ,- қиз шундай деб синфдошларига жовдираб қаради ,- қизлар сизларга ҳам шунақа туюлдими ? Нилуфарнинг бўйи 11- "в" даги Шокирнинг бўйига ўхшаб узууун бўлиб кетибди а ?

Ҳамма қизлар бир овоздан чувиллаб Алиянинг сўзларини маъқуллашди ва Ситора устознинг жавоб қайтаришини илҳақ бўлиб кута бошлашди.

Ситора устоз нима дея жавоб беришни билмай тараддудга тушиб қолганди.

- Қизлар , ростини айтаман. Бу саволнинг жавобини билмайман. Аммо таҳмин қилиб кўраман. Биз кўпинча инсон оламдан ўтганда қошлари қорайиб , киприклари қуюқлашиб ўсиб кетганига чиндан гувоҳ бўлганмиз. Бу балки инсон танасидаги ҳужайраларнинг ўз эгасининг танасида ҳалок бўлишдан аввал охирги қувватда ҳаракатланиши билан боғлиқ ҳодисадир. Ахир шам ҳам ўчишидан олдин бир силтаниб одатдагидан кўра ёруғроқ нур таратади-ю . Нилуфарнинг ...- Ситора устоз қизнинг номини талаффуз қилар экан юзлари бўғриқиб кетди,- бўйининг узайиб кетишига мен бошқача изоҳ топа олмадим. Ақлим етгани шу ... Билгувчи эса Аллоҳ...

Қизлар мактабга қайтиб киришмади . Шу ерда Ситора устозлари билан хайрлашиб уй- уйларига тарқалишди .

Гулнур эса уйга келиши билан ўзини ётоғига отди. Шу бўйи уч кун иситмалади.

Таътил тугаб ўқувчилар мактабга қайтишганда синфдошлари Гулнурни таний олмай қолишди. У худди Нилуфар каби ичимдагини топ қабилидаги , жўшқин давралардан кўра якка ўзи қолиб хаёл суришни афзал кўрадиган ҳардамхаёл қизга айланиб қолган эди.

Нилуфарнинг ўз жонига қасд қилишига нима сабаб бўлганлиги эса сирлигича қолди .

Тўғри атрофда қизнинг фожеавий ўлими тўғрисида ҳар хил таҳминлар урчигандан- урчиди. Одамлар унинг ҳар бир айтган сўзидан , босган қадамидан қанчадан-қанча маъно топишга уриндилар. Бироқ ҳеч ким "Нилуфарнинг ўлимига айнан мана бу воқеа сабаб бўлди" деб айта олмади.

Ким билсин балки жасадни ёрган экспертиза ҳодимларига у билан боғлиқ қандайдир сир аён бўлгандир, аммо бу нарса ҳеч бир кимсага овоза қилинмади.

Гулнур учун эса Нилуфарнинг ўлими бир жиҳати билан юрагига чандиқ бўлиб тугилди :

- Синфдоши ундан аразлаган ҳолатда оламдан ўтган эди !

Вақтида ўзини ҳақ деб билган Гулнур ана шу ҳақ деб ҳисоблаб қилиб қўйган дилозорлиги учун дугонасидан кечирим сўрай олмаган, энди бу юк билан умрининг охиригача яшаши , умри якунлангач эса узр сўраш учун қиёматгача кутиши лозимлигини билар эди.

Бу эса осон иш эмас эди...

Гулнур кейин ҳам умри давомида кўп инсонларнинг ўзини осиб жонига қасд қилиш воқеаларига гувоҳ бўлди .

У севгисининг изҳорига муносиб жавоб ололмаган ўсмир йигитнинг "Тобутимни олиб чиқиб кетаётганингизда "Биринчи муҳаббатим" қўшиғини қўйиб қўйинг" дея васият хати ёзиб темир кроватнинг панжарасига ўзини осганда ҳам , никоҳ кечасининг эртасига ярим тунда уйларидаги молхонада жонига қасд қилган бир кунлик куёвнинг таъзиясига қатнашганда ҳам , онаси севганини олиб бермай зўрлаб уйлантирган , аёлига кўнгилсиз бўлган йигитнинг икки боласидан арқонни афзал кўрганда ҳам , ёши олмиш остонасидаги , турмушнинг оқ- қорасини таниган уста амакининг ҳеч нарсани юз- ҳотирига қарамай ўз ҳаётига ўзи ташлаган тўсин ёрдамида ҳотима қўйганида ҳам ...- ҳар сафар тоби қочиб ётиб қолаверди...

Шундай пайтларда хаёлида айланадиган саволлар мазмунан бир хил эди :

- Нега ?!

Нима учун ?

Асосий айбдор ким ?!

#давоми_бор /19

Муаллиф: Хазонрезги
👍49❤4🔥3😢2