🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
-Ўзи олгани яхши! – деган қарорга келди. Ахир, Нурмуҳаммад уни директор олдига олиб кириб, ўртада кафил бўлиб тургани билан, хотини шу бир ой ичида у билан баравар ишлади, гўё. Ҳар кун костюм-шимини дазмоллайди, кўйлагини ювади. Кечаси астойдил китоб титишга ўтирса, болаларни «ғинг» эттирмайди.
-Даданг дарсга тайёрланяпти, - унинггап оҳангидаги фахру ғурур Муҳсинжонга ёқади. Директор аввал тихирлик қилди.
-Коллежни нима деб қўйибсиз? Фан номзодларинниг жойи бу, - деди. Нурмуҳаммад:
-Меҳнатдан, ўрганишдан қочмайди. Болалар чиппа ёпишади устахонага, кўрасиз. Кўнгли очиқ йигит, - деб ялинавергач, синов шарти билан олди. Муҳсинжон ҳам сиқилиб қолган экан, болаларнинг: «Устоз, устоз», дея чуғурлашларидан яйраб кетди. Болалардан аввал ўзи устахонага ёпишиб қолди. У аввалдан кўрган техниканинг ҳар бир қисмига ҳайратланиб қарар, гўё гугурт чўпидай винтчаларни янгидан кашф этаётгандек суқланиб қарради. Муҳсинжоннинг ҳаракати директорга ёқди шекилли, қисқа қилиб:
-Ишлаб туринг-чи! – деди.
Муҳсинжон Нурмуҳаммадга қараган эди, у кўз қисиб, бош силкиди. Шу-шу кўнгли тўлиб қолди…
-Яхши келдингизми, дадаси? – Феруза одатдагидай меҳр билан қаршилади. Маош олганидан то ҳозиргача бир умрни яшаб келаётган Муҳсинжон хотинига кўзлари яшнаб қаради.
-Мен… мана… маош беришди… Ҳаяжондан Муҳсинжоннинг овози титради.
-Вой, дарров-а… Давлат ишининг шуниси яхши-да, ой-кунида маоши тайёр…
Муҳсинжон хотини бу гал ўзини тутолмайди, сакраб юборади, деб кутганди. Йўқ, Феруза ўша-ўша: ташвишда ҳам, қувончда ҳам сокин аёл…
-Сенга нимадир олгим келди… Кейин… керагингни оларсан, - дедим. – Муҳсинжон гапираркан тобора қизиб, қизариб борарди.
Феруза эри узатган пулни олиб, бир зум тикилиб қолди. Сўнг санаб бир қисмини олиб қолди-да, бир нечта янги мингталикни Муҳсинжонга узатди.
-Ёнингизда юрсин, эркак киши пулсиз юрмаслиги керак. Бунга эса… - яна бир тахламини узатди:
-Ойингизни бориб кўриб келинг…
Муҳсинжон «қулт» этиб ютинди. «Ойим… эҳтимол, ўгай она қўлида ўсганим учун ўз-ўзимга ишончим йўқдир, шу пайтгача кўрган азобларим сабабчиси ўша аёлдир…», - дегиси келди.
Нима бўлсаям, ўша аёл сизни ўн икки ёшингиздан боққан, крингизни ювган, олдингизга ош қўйган. Қолаверса, дадангиз раҳматликни сўнгга сониягача оқ ювиб, оқ тараб ўтирган.
Муҳсинжон:
-Ҳозирми? – деди хотинини гўё эшитмагандек бошқа оҳангда.
-Ҳа-да, мен унгача қайноққина шўрва ташлаб қўяман…
Муҳснжон кўчага йўналди. Яна шошиб изига қайтди:
-Онаси, нима олай? – деб сўради. Феруза унинг ҳовлиқма овози, дадил қадами, шамшоддай тик қаддига қараб… негадир кўзи ёшланиб турарди…
Қутлибека РАҲИМБОЕВА
👍24❤2👏1😭1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Ўзингмисан? Қачон келдинг ? Келдим- ей , ҳой деб қўймайсанми ? Аббос деганлари Содиқжон тенгги очиқ юзли йигит экан. Гулнур Аббоснинг ўктам чеҳрасига боққан заҳоти "Йўқ , бу йигитнинг қўлидан харом - хариш иш келмайди , бу кундай…
#ТАНЛАНГАН

- Ўзим бораман , - кўзларидан ўт чақнаган Аббос шарт ўрнидан турди ,- агар шу гаплар исботланса...

- Менимча бундай нопок ишлар қассобхонада қилинмайди , - хонага киргандан буён гапга аралашмай жим турган Гулнур , калавани учини бошқа жойдан , масалан моллар сўқимга боқиладиган молхоналардан қидириш мақсадга мувофиқроқ бўлади. Сизлар ҳозир оловдек учиб бориб қассобга учраб уни чўчитиб юборасизлар. Қолаверса , бу кишим,- Гулнур Аббосга ишора қилди,- қассоб амакини тақводор дедилар , балки бош айбдор улар эмасдир. Бундай қинғир иш эгаларини кўпинча ёшлар орасидан қидириш керакми дейман-да . Мен ёрдамчиларни назарда тутяпман.

Содиқжон Гулнурнинг салоҳиятига аллақачон ажабланмай қўйган эди. Шу сабаб унинг гапларига ортиқча эътироз билдирмади.

- Тўғри гап . Бу ишда шошилиш ярамайди ,- Гулнурни сўзларини маъқуллади Содиқжон ва Аббосга маслаҳат оҳангида гап ташлади ,- менга қара , махалладан эшак сотиб оламиз деб даракласак- чи , шундан бир гап чиқар балки .

- Менга қандай йўл тутсанглар ҳам фарқи йўқ ,- афсус билан бош чайқади Аббос, - нима тўғрилигини ўзинглар биласизлар.

- Аббос , мени кечир . Сениям юрагингни эзиб қўйдик. Аммо бошқа иложимиз йўқ эди . Сен ўзингни қўлга ол. Балки текширув натижалари тоза чиқар. Балки гўшт қари молга тегишлидир. Шунақа молларнинг гўшти чандир бўлиб кетади дейишади-ю .
Сенга бир маслаҳат . Ортиқча гап- сўз ораламаслиги учун дарҳол кафеингни ишга тушир. Бошқа ердан сифатли гўшт келтир ва ... Хуллас бу ёғини ўзинг биласан.

Мен айни вақтда Гулнур билан идорага қайтишим ва ҳозирги масала юзасидан бошлиқлардан маслахат олишим керак. Агар вазият хақиқатда биз ўйлагандек бўлиб чиқса , унда бу ҳаромхўрларнинг пайи қанча тез қирқилса , шунча яхши.

/31
👍13❤9💔3
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

11- ҚИСМ

* * *

Гулнур бу сафар идорада қолди.

Шубҳали гўшт масаласини текшириш учун Содиқжон , Фарруҳ ва яна ёрдамчи икки йигит сафарбар қилинди.

Гулнур бу сафар телефон орқали Фарруҳга маслаҳат солди.
У Содиқжонга ортиқча гапиришга истиҳола қилар , гўёки унга бирон нарса деса ўзини билимдон қилиб кўрсатаётгандек ийманар эди. Энг асосийси эса Содиқжонга гапирса юрагида қандай тўлқин жунбушга келаётгандек бутун танасидаги куч ва қувват ўзини буткул тарк этаётгандек эди.

- Фарруҳ укажон. Агар йигитлар билан алоҳида- алоҳида текширув олиб бораётган бўлсанглар , ўша қассобга тегишли энг овлоқ жойдаги сўқимхоналарни излаб топ. Теварак- атрофда далами , боғми бўлса цирк учун фойдаланишга дейсанми , хуллас ишончлироқ бирор баҳона ўйлаб топиб эшак сотиб олишингни айт. Одамлар шубҳаланмаслиги учун ёшроқ эшак керак эди десанг ҳам бўлади.

- Опажон, зўр ғоя бердингиз. Биласизми яқинда қўшнимдан қизиқ бир гап эшитгандим. Унинг айтиши бўйича эшак сути оғир бир касалга даво эмиш. У "Навниҳолдек бўй етган жияним тўппа- тўсатдан шу ёмон касални юқтириб олди. Шунга эшак сути қидириб ҳов бир тупканинг тагигача бориб келдим. Эшитганлар шунақасиям бўларкан- ми деб нуқул елка қисишади денг. Аммо бир инсон ачинганидан "Майли ука , жуда шунчалик бўлса шояд йигитнинг тузалишига сабабчи бўлиб қолсам" деб уйидаги эшагини соғиб берди. Аммо эшаги сутдан чиқай деган эканми ё ўзи шунақа кам сут бўларканми , анча уриниб бир литрча сут соғиб беролди халос. Ўша кишига пул берсам олмади. Сутни эса беморга олиб келиб бердим" деганди. Бироқ сут йигитга шифо бўлганми, йўқми бунисини билмадим. Қўшнимни қайтиб кўрганимча йўқ-да ҳали.

- Майли укажон. Бу ёғини ўзингиз келиштирасиз,- Гулнур шундай деб овозидаги ҳаяжонни яширишга уриниб сўради ,- шерикларингиз билан биргамисиз?
Гулнур Фарруҳдан рўйи- рост Содиқжон ҳақда сўрашга ҳаёси ва ғурури йўл қўймасди. Шу билан бирга у ҳақда жуда билгиси келаётгани учун ўзига - ўзи қарши ҳам чиқа олмас эди.

- Наримон қассобнинг "точка"лари ўндан ошиқ экан , опа. Йигитлар шунга битта- битта бўлиндик. Хуллас ҳар биримиз бугун якка тартибдаги Робин Гудмиз.

- Фарруҳ, сизниям вақтингизни оляпманми. Мен ...

- Опажон , малол келмаса гаплашиб туравераверинг. Мен узуун поез йўл ёқалаб кетяпман. Атрофда ҳеч зоғ кўринмаяпти. Кун ҳам яхшигина иссиқ. Камига рельслардан таралаётган кўринмаётган ҳовур миямни қанғиллатиб дўмбира қилиб юборяпти.

- Фарруҳ , ширмой нондек пишиб келаркансиз-да.

- Айтманг , опа.

- Бу дейман сизнинг чекингизга нуқул темир йўл тушаркан- да?

- Мен кетаётган темир йўл ҳам айнан ўша - Юлдуз воқеаси содир бўлган темир йўлнинг бир қисми. Фақат тепа тарафида юрибман ҳозир. Бу жойларда одам кам яшаркан. Асосий йўл бетлари бийдек далалар. Унда - бунда катта-кичик ишлаб чиқариш объектлари ҳам кўриниб қоляпти.

- Фарруҳ , ҳозир Робин Гуд деганингизга ёдимга тушди . Сизни Шумахер деб ҳам аташарканми?

-Ҳа , Опажон. Бўлимдаги ҳаммани мана шунақа иккинчи исми бор. Лақаб деса ҳам бўлади.
Меники ҳозир айтганингиздек - Шумахер. Эркин Раимовники - "Устоз". Уларни яна "Додда" ҳам деймиз . Камол акамниям иккита қўшимча ном билан сийлаганмиз. Биринчиси - "Гармсель" . Жаҳллари салгина тезроқда у кишининг. Бирпасда гуриллаб , жизғанак бўлиб кетадилар. Иккинчиси - "Ақа" , яъни ака .
Содиқжон акамнинг иккинчи номлари "Қария" , яъни "Дед". Ёш бўла туриб бунақа атаганимизга ҳайрон бўлманг. Сездизми , йўқми улар яхшигина мулоҳазакорлар. Етти ўлчаб бир кесадиганлар тоифасиданлар. Балки шу сабаб шу ёшгача уйланмаган бўлсалар керак.
Ииии, опа. Ваниҳоят дала жойда одам кўринди. Битта аёл теракзордан мол етаклаб чиқиб қолди. Шумахер учди , опа ...
Фарруҳ телефонни ўчиришни унутиб чўнтагига солди шекилли қадам товушларининг тезлаб юрганлари эшитила бошланди.

Гулнур ҳам тармоқдан узилмай диққат билан қулоқ солиб тураверди.

Фарруҳ аёлга анча яқинлашиб қолди шекилли салом бергани эшитилди.

Фарруҳ:

- Ассалому алайкум , опа. Яхшимисиз ?

/32
👍49💔3❤2
Хайрли тун!!!

Қалби қордай оқларга,
Самимий, қувноқларга.
Бедорлар, уйғоқларга
Оқшом хайрли бўлсин!

Шукри бехисобларга,
Қалб кўзи офтобларга.
Алплар, моҳитобларга,
Оқшом хайрли бўлсин!

Осуда тун қаршилар,
Сизга меҳрим бахшида,
Кўнгилдошим, яхшилар,
Оқшом хайрли бўлсин!

Эртагача...

Хайрли тун Азизларим!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум!
Хайрли тонг! 🌤

🌸Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!🌸

🤲 Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли, файзли, манфаатли ва баракалироқ бўлсин, азизлар!

☝️ Аллоҳ розилигига етишишликни барчамизга насиб айласин. 🤲

🤲 Жаннати фирдавсийлар маконингиз бўлсин!


Яқинларга улашинг👇⤵️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
🌿 Sabr....

Ularning turmush qurganiga o'n bir yil bo'ldi. Ularning oilasi juda ham ahil! Lekin olloh ularga farzand bermadi... Bir kuni er ishdan chiqib ulfatlari bilan ichdi. Ulfatlar unga mast holda juda ko'p gaplarni aytdilar.
-Qo'y u xotiningni, sen ham bizlarga o'xshab farzand o'stirishni xoxlaysanmi o'zi?
Bu gaplardan qattiq jahli chiqqan er uyiga keldi. Ayoli ham uning kelishini intizorlik bilan kutayotgan edi. Er uyiga kelishi bilan umrida bir marta ham qo'l ko'tarmagan ayoliga qo'l ko'tarib, qattiq do'pposladi. Uydagi shovqinni eshitgan qo'shnilar kelishdi. Ayolning ahvolini ko'rgan qo'shnilar tez yordam chaqirishdi. Ertasi kuni tongda bo'lib o'tgan ishlardan xabar topib er ayolini ko'rish uchun shifohonaga keldi. Ayoli ma'yus kulimsirab ko'zida yosh bilan eriga qaradi.
- Kecha siz ishdaligingizda doktorga borgandim. Sizga bir yangilik aytish uchun ishdan kelishingizni intizorlik bilan kutgandim. Kechagi yangilik endi yo'q! Afsus....
Ayol tinmasdan yig'lardi...
👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
💔11👍7❤1
РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШНИНГ 15 УСУЛИ...

1. Нуқсонсиз бўламан, деб уринманг. Ҳар доим мукаммаллик ягона Аллоҳга хос эканини эсингиздан чиқарманг.

2. Муҳаббат билан яшанг. Меҳр кўриш учун, энг биринчи, бошқаларга меҳр кўрсатишингиз керак.

3. Яхшилигингизга жавоб кутманг, сувга отинг. Эзгу амалингизга рағбат олишни хоҳлашингиз табиий. Аммо, у яширин қолганида сиз учун янаям хайрли бўлишига ишонинг.

4. Эътиборни қозониш завқини ҳис эттириш билан атрофингиздагиларга қувонч беринг.

5. Ҳар лаҳзада яшашни ўрганинг. Ўтмишдаги хатолар ёки келажакка оид қўрқувларингиз бугунингизга таъсир қилишига йўл қўйманг.

6. Ўрганишда кенг бўлинг. Бошқаларнинг билими ўзингиздан кўпроқ эканини ўйланг. Ҳаётингиздаги ҳар бир воқеа-ҳодиса бежиз рўй бермаганидан, сизга нимадир ўргатишидан амин бўлинг.

7. Сабрга одатланинг. Чунки шундай қилмасангиз, ҳар бир кичик ғамдан фожиа ясаш оддий ҳолга айланади.

8. Дўстона қўл чўзинг! Хафагарчиликдан кейин биринчи қадамни доим қарши тарафдан кутманг. Ёдингизда тутинг, ҳақ бўлиш бахтли бўлишдан аҳамиятли эмас.

9. Ҳақиқатга бўйин эгинг. Шикоят қилиб, нолиб, ўзингизнинг, бошқаларнинг кайфиятини бузиш ўрнига, борини борича қабулланишга ўрганинг.

10. Ўзингизга “жимлик вақти” белгиланг. Ҳамма нарсадан холи, ёлғиз қолишни хоҳлайдиган пайтларингиз бўлади. Бундай дамлар ўзингизни ўзингиз эшитишингизни таъминлайди, ҳузур беради.

11. Олдин қаршингиздаги одамни тушунишга урининг. Агар атрофингиздагилар билан тўғри муносабатни шакллантиришни истасангиз, шундай қилишингиз керак.

12. Камтар, сипо бўлинг. Бошқаларга ўзингизни исботлашга қанча кам уринсангиз, ичингиздаги ҳузур шунча ортади.

13. Танқидни қабул этинг. Оддий эътироз учун жанжаллашиш ўрнига танқидга тўғри қарашни синаб кўрсангиз, ўзингизни янаям яхши ҳис қиласиз.

14. Парчаларга бўлинманг. Бир пайтнинг ўзида бир неча юмушни уддалайман деб бекор уриниш ўрнига битта ишни чиройли бажаринг.

15. Нима бўлганда ҳам бахтли эканингизга ишонинг. Ёдингизда тутинг, инсонннинг ўзи саодатли эканига ишонмаса, унга ҳеч ким ёрдам беролмайди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9❤1
Мусо алайҳиссалом ўзига жаннатда ким қўшни бўлишни билдиришини сўраб, Аллоҳ таолога илтижо қилди. Бир куни шундай нидо келди:
– Эй Мусо, фалон ерда яшовчи қассоб сенинг жаннатдаги қўшнинг ва дўстинг бўлади...
Мусо алайҳиссалом қизиқиб, қассобнинг қайси ибодати учун бунга муносиб кўрилганини билиш ниятида йўлга чиқди. Бориб, қассобни ахтариб топди. Қассоб ҳазрати Мусонинг ҳақ пайғамбар эканини билган ва бунга иймон келтирган, лекин пайғамбарнинг ўзини кўрмаган эди, шунинг учун танимади. Кечқурун қассоб ҳазрати Мусони уйига олиб кетди. Таом тайёрлаб, дастурхон тузади. Овқатланишга киришишдан олдин у деворга осиғлиқ бир саватни ерга туширди ва ундан қимирлашга мадори қолмаган бир қари кампирни чиқарди. Худди гўдакни овқатлантиргандек уни едирди, ичирди ва яна саватга солиб, деворга илиб қўйди. Шунда кампир нималардир деб пичирлади. Унинг нима деяётганини тушунмаган Мусо алайҳиссалом қассобдан сўради:
– Бу кампир кимингиз бўлади?
– Бу аёл менинг онам бўладилар. Ўтириб-туришга, еб-ичишга мадорлари етмайди. Шунинг учун ўзим овқатлантираман, сув ичираман, тозаликларига қарайман. Қўлимдан келганича хурсанд қилишга уринаман,
– деди қассоб.
– Ҳозиргина нимадир деб пичирлаганди, шунда нима деди?
– сўради ҳазрати Мусо. Қассоб жавоб берди:
– “Парвардигорим, мен ўғлимдан розиман, Сен ҳам ундан рози бўл! Жаннатда уни ҳазрати Мусога қўшни қил”, деб дуо ўқиди.
Шунда Мусо алайҳиссалом ўзини танитиш вақти келганини тушунди ва:
– Мен Аллоҳнинг пайғамбари Мусоман. Аллоҳдан жаннатдаги қўшним ким бўлишини билдиришни сўраб, илтижо қилган эдим. Жаноби Ҳақ сен эканингни маълум қилди.

Сенга хушхабар бўлсин, онангга қилган хизматларинг эвазига Аллоҳ сендан рози бўлди. Онангнинг дуосини қабул айлади ва сени жаннатда менга қўшни қилди, – деди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍16❤15😢1
#ибрат

Одамлар билан тўла автобус йўлда кетяпти. Ҳайдовчи атрофга қараб, автобусни четга олиб сақлади. Одамлар ундан нимага тўхтаганини сўраган эди:
— Анави қарияни олволайлик, — деди.

Қарашса, ҳеч ким йўқ.
— Қайси қарияни айтяпсиз? Ҳеч ким йўқ-ку, — дейишса,
— Ҳозиргина қўлини кўтариб, мени ҳам олиб кетинглар деди-ку. Ана ўзи ҳам келяпти, — деган эди, ҳамма ўша томонга қаради. Яна ҳеч ким йўқ экан. Ҳайдовчига қарашса, омонатини топшириб қўйибди.

Демак шу ҳайдовчининг ажали етиб келган, аммо автобусдагиларнинг ажали етмаган ҳали. Аллоҳнинг ҳикматини кўрингки, автобусни чиройли қилиб тўхтатиб, ҳайдовчининг жонини олди.

Ҳайдовчининг ажали етган эди, аммо йўловчиларникимас...

Хотиржам бўл, биродар! Ризқинг борми, яшайсан! Фақатгина тақдирдаги нарса бўлади, кўпияммас, озияммас!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤2🥰1
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆 аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 11- ҚИСМ * * * Гулнур бу сафар идорада қолди. Шубҳали гўшт масаласини текшириш учун Содиқжон , Фарруҳ ва яна ёрдамчи икки йигит сафарбар қилинди. Гулнур бу сафар телефон орқали Фарруҳга маслаҳат…
#ТАНЛАНГАН

Аёл :

- Ваалейкум ассалом .

Фарруҳ:

- Опажон , кун асрга яқинлашса ҳам ҳали иссиқ- а ?

Аёл :

- Ҳа нимасини айтасиз ?! Ўзингиз нима қилиб юрибсиз шу иссиқларда? Кўринишингиздан бу ернинг одамига ўхшамайсиз?

Фарруҳ:

- Опажон , тағин мени сергап ёки шилқим деб безиманг. Бошимга иш тушиб шу иссиқларда қовжираб юрибман-да. Тўғрисини айтсам дориликка эшак сути қидириб юрибман. Яқинда окам шу ерлардан олиб кетган эканлар. Сутни берган одамнинг исми Салоҳ ака экан. Шу кишини танимайсизми мабодо ?

Аёл :

- Йўқ бундай кишини танимас эканман. Эшак сутини дориликка деяпсизми ? Ҳеч эшитмагандим бу ҳақда.

Фарруҳ :

- Ҳа амакимнинг ўғли қаттиқ касал бўлиб қолган . Докторларнинг айтишича ўпкаси илвиллаб кетган. Яқинда кимдир эшак сутини дори деб далолат қилган экан. Чиқмаган жондан умид деб югуриб юрибмизда. Бояқишнинг бир этак боласи бор.
Икки хафта аввал окам олиб бориб ичирган сутдан бўлдими ё дориларни кучими, хуллас амакиваччам сал тетиклашиб қолди. Шунга бугун мен ҳам бир савоб қилай деб йўлга тушгандим. Окамдан яхшилаб сўраб олмабманда . Айнан кимдан олганларини. Поезд йўлнинг ёнидаги ферма дегандилар. Ҳозиргача иккита фермани топдим , аммо у ерда эшак йўқ экан- у , эшакдек- эшакдек итлари бор экан. Дарвозасини шундоқ тақиллатганимни биламан , сал қолишига сал қолди ўзиям. Окамдан сўрай десам телефонни антеннаси чиқмаяпти.

Аёл :

- Э ука , агар акангиз эшак сутини фермадан олган бўлсалар яна эллик метрча юриб чапга буриласиз. Ашетта битта ферма бор. Уч кун аввал эгаси бир мошин эшак туширди. Йигирмата чиқаров ўша эшакларнинг сони.
Мани хўжайиним фермадагилардан "Тинчликми , шунча эшакни нима қиласизлар ?" деб сўраганларида , эшак олиб келган йигитлар аввалига кулиб 'Пойгага қўямиз , амаки" дейишди . Кейин айтишди- ки , эшак териларини хитойликлар яхши нархга олаётганмиш. Ўша хитойликлар ишлаб чиқариш қилармиш.
Биз ҳам "ҳа" деб қўяқолдик.
Ҳозирги замонда нима бўлса бўлиб ётибди- ку ?! Қолгани билан қизиқмабмиз. Хуллас , сизга теккан ёрдамим шу. Ўшаларга бир учраб кўринг. Бир маъни чиқса ўша фермадагилардан чиқади.

Фарруҳ:

- Опажон , сизга катта раҳмат. Окам ҳам ўзи шу жойларни таърифлаганди. "Теракзор , ёнида ўн- ўн беш туп тут ҳам бор эди" дегандилар . Сизнинг баҳонангизда ажабмас , қанча одам ёруғликка чиқса. Амакиваччам ва унинг қоркўзларини айтаман-да.
Майли мен кетдим энди . Ишқилиб эшакларни пуллавормаган , жонворларнинг ичида сут берадигани бўлсин-да.

- Ниятизга етинг , ука. Қариндошингиз ҳам соғайиб кетсинлар.

Гулнур телефондаги суҳбатни охиригача эшитгач, ўз телефонини алоқадан узиб , Фарруҳга қайтадан қўнғироқ қилди.

- Фарруҳ, мен ёқиқ қолиб кетган телефонингиз орқали бор суҳбатни эшитдим . Бу аниқ биз изига тушган одамлар. Йигирмата эшак гўшти сўйилишидан бошқа нарсага ишлатилишига ишонмайман. Айниқса хитойликларнинг шундан шунга келиб тери олинишига- ку умуман. Энди сиздан илтимос фермага кирманг. Ёлғиз ўзингиз у малъунларнинг айбини бўйниларига қўя олмайсиз. Ҳаромга қўл урган одамлар ҳеч балодан тап тортишмайди . Яхшиси қолганларни огоҳлантириб , кўпчилик бўлиб фермани ярим кечаси босиш керак.

- Хўп опа. Мен ҳозир ўзимча фермага кирмоқчи эдим. Аммо сизнинг маслаҳатингиздан сўнг фикримдан қайтдим. Қолганларни кутаман .

- Фарруҳ укажон.Мен энди уйга қайтаман. Сиздан бир илтимос. Мана шу операция қандай ўтгани ҳақида менга хабар юборсангиз.

- Яхши Опажон. Агар кечга қолиб кетсак хабарни телеграмм манзилингизга юбораман. Бўладими ?

- Майли. Омадингизни берсин. Олинглар , олдирманглар !

- Ҳоо Опажон. Дуолар зўр- ку ! Ҳааайт!

Гулнур жилмайди :

- Бўпти... Омад !

У шундай деб тармоқдан узилди.

* * *

Гулнур уйга қайтганда Ойижониси ҳам энди кўчадан келиб турган экан.

Гулнур аста қадам босиб Сожидани қучиб олмоқчи бўлди :

- Қачон қараса ёш болани қилиғини қиласан-а ?

- Уффф , Ойижон . Оёқ учида келсам ҳам сезиб қоласиз- а ? Орқангизда кўзингиз борми ?

Сожида ортига ўгирилиб Гулнурга қош учириб қўйди :

/33
👍28❤1💔1
#ТАНЛАНГАН

- Мен сени келганингни қадам товушинг эмас , балки ифорингдан ҳис қиламан. Аслида бу нарсани сендан ўрганганман.

- Ойижооон ...
Ўзимнинг фариштам, - Сожидани елкасига аста бош қўйди Гулнур,- қани айтинг-чи , Шаҳризода масаласи нима бўлди ?

Сожида қизининг сочларини қўллари билан оҳиста тароқлади:

- Барча иш жойида. Анзират опоқинг гапларимни эшитиб кўриб "Сиз нима десангиз , нени маъқул кўрсангиз шу" дедилар. Улар фотиҳа қилиб ёшларни бошини боғлаб қўяйлик , у ёғига яна уч- тўрт ой сабр қила турармиз. Ажабмас шу вақт ичида Гулнур қизимизнинг кўнглига ҳам бирорта бахти кулган йигит ўтиришиб қолар. Биз Шаҳризодамизни ҳам элга "Эгалик қиз" деб бемалол эълон қила оламиз" дедилар.

- Жуда соз,- чеҳраси ёришди Гулнурнинг ,- ана бўларкан- ку...
Ойижон мен бироз чўзилсам майлими ? Кейин чиқиб кечки овқатни бирпасда тайёрлаб ташлайман.

- Овқат бор. Билгандек борган эканман Анзират опоқинг янги чиққан ток баргларидан дўлма қилган эканлар. Бир дунё қилиб солиб бердилар. Яна сомса, пишириқ деганларидек ...
Чой қўйиб юборайми ? Иссиққина чой ичсанг ўзингга келиб қоласан.

- Кейин , Ойижон. Кейин ...
Ҳозир қорним тўқ ...

Гулнур оғир қадамлар билан хонасига йўл олди . У онасини алдаганди . У эрталабки нонуштадан буён туз тотмаган , эшак гўшти масаласи орага тушгандан буён кўнгли беҳузур бўлар , кўз олдига бўғизланиб чўзилиб ётган эшак суратлари чувалашиб келаётган эди.

Гулнур хонасига киргач кийимларини алиштиришга ҳам ҳафсала қилмай ўзини ётоғига отди.

Гулнур энди бутун дунёни унутиб Содиқжон ҳақида ўйлай бошлади :

- Бу ўша ! Шубҳасиз бу ўша ! Мен бир умр кутган маҳбуб ...
Буни боя унинг қўли - қўлимга теккан чоғ аниқ сездим.
Умрим , ҳаётимни ишониб топширишим мумкин бўлган инсон у эканлигини бугун дилдан ҳис қилдим. Аммо қанақасига ? Бу не ҳол ?! Боя унинг қўли қўлимга теккан вақтда гўё руҳим танамни тарк этди- ю ,"У" билан узоқ - узоқ кенгликларга учгандек бўлдим .
Бироқ "У" буни ҳис қилмади. Аниқ билдим ҳис қилмади. Қайтага шуниси яхши менга. Тинчгина юраман. Аммо кейин-чи ?! Кейин нима бўлади ? Бахтдан бошим айланиб , айланиб амалиётни ўтаб жимгина йўлимга кетаманми ?!

Оҳ, бу юрак !

Бебошгинам ...

На унинг ёнида қолишга кўнади , на ташлаб кетишга.

На иссиққа кўнади. На совуққа !

Нима қилсин юрак бечора ҳам. Неча йиллар кутган инсонини таниб олишга уч сония кифоя қилса ...

Содиқ ... Содиқжон ака...

Менимча Содиқ деб атаган дилга яқинроқ. Хаёл сурганда суюмлироқ.

Содиқ... Кимга содиқ ?! Нималарга содиқ экан бу йигит ...

Гулнур хаёл сура- сура кўзи илинди.

Шом киришига яқин онаси уни уйғотди. Бугун ҳам она - бола ўзлари овқатланишди. Азиз шу кеч ҳам ишда ушланиб қоларкан.

Таомланиш вақтида Гулнур ойижонисини ҳайрон қолдириб на дўлма еди , на сомса. "Кўнглим ширинлик тусаяпти" деганича фақат ширинлик еб, чой ичди.

Кечки тўққизларда хонасига қайтган Гулнур дарҳол ўзига Фарруҳ хабар жўнатган , жўнатмагани билан қизиқди.
"Тикилган қозон қайнамас" деганларидек кутилган хабардан дарак йўқ эди.

Гулнур ўзини чалғитиш мақсадида Онасининг ҳафсала билан ёзган қўлёзмасини ўзи белги қўйган еридан ўқий бошлади :

"Дунё қизиқ. Одамлар қизиқ. Бутун теварак- атроф сир- у синоатларга бой. Мен авваллари кўпда "Ўн саккиз минг олам" деган иборага дуч келганимда , "Бу анчайин бир ўхшатма гапдир-да" деб қўяр эдим. Аммо бугунги тўлишган ақлим билан шунга мутлақ амин бўламан- ки , ҳар бир ибора , ҳар бир сўзнинг таг- заминида мустаҳкам асосли манба мавжуд экан. Бу дегани улар ўз - ўзидан айтилган-қўйилган гаплар эмас . Мисол учун яшаб ўтаётганимиз ушбу тўгарак жаҳонда инсонларга ёндош яна қанча оламлар мавжуд. Ҳайвонат олами , наботот олами , ҳашоротлар, микроблар , вируслар, унсурлар ...эҳ-ҳей улар қанчалар кўп.
Узоққа бормай биргина инсонни олайлик. Биргина инсоннинг миясидаги ҳотиранинг ҳажмини ҳисоблаб кўрган олимлар ҳайратдан донг қотишибди. У шу даражада катта ва мукаммал экан- да.

/34
👍42🔥1
#ТАНЛАНГАН

Аммо мен ҳозир бу нарсалар ҳақида эмас, балки айрим инсонларнинг баъзи қобилиятлари ҳақида ёзмоқчиман.

Менинг наздимда дунёда неча миллиард инсон бўлса шунча қобилият бор. Фақат бу қобилият кимдадир кўп , кимдир хийла камроқ.

Кимлардадир яхши ривожланган, кимлардир уни пайқашга ҳаракат қилмаган ҳам.

Кимлардир ўша эҳсон - қобилиятини ривожлантириб саодат йўлини тутган, кимлардир бир умрга залолатга юз бурган.

Ана ўша саодат йўлини тутганлар ҳақиқий валий зотлардир. Улар ҳақда тарихда ҳам кўп ривоятлар келган. Бундай инсонлар бугунги кунда орамизда ҳам талайгина топилади . Балки бизнинг ўзимизда ҳам санаб саноғидан адашишимиз мумкин бўлган талай устунликларимиз бордир.
Ўйлашимча қобилияти бошқаларникидан анча устун ва шу қобилиятлари етарлича ривожланган инсонларни "Танланган"лар дейилса тўғри бўлади. Бундай шахслар ўз иқтидорлари билан кишилик жамиятида муҳим роль ўйнаши ва хаттоки тарих чамбарагини бутунлай бошқа ўзанга буриб юборишлари мумкин .
Оддий мисол .
Биргина Ибн Синони олайлик. Бир неча ўнлаб аср илгари яшаб ўтган инсонда бу қадар салоҳиятнинг бўлиши мўъжизалар ичида мўъжиза эмасми ? Ўйлайсиз-ки , бари оддий , бари ўз- ўзидан бунёд бўлган, қолганми?
Ҳозирги замонавий тиббиёт лол бўлган, тасдиғини топган ва андоза олаётган буюк кашфиётлар шам ёруғида қилингани айни ҳақиқат эмасми ?
Бу каби инсонлар ҳаёти ва фаолияти ҳақида ёзишнинг ўзига қанча вақт кетиши тайин.
Мен ҳозир орамиздаги бошқалар каби оддий ва шу билан бирга ғайриоддий қобилиятли инсонлар ҳақида гапириб ўтмоқчиман. Сўз аввалида эса айнан шундай инсонлар кибр деган туйғудан анча нари эканликларини таъкидлаб ўтаман. Мендан сўралса хушфеъл, тавоъзели инсонларнинг кўнгилларини ортиқча оғритмаган маъқул. Сабаби айнан ана шундай ҳокисор инсонлар камолотнинг энг гўзал нуқтасига етиб борганликлари сабаб ўзларидаги кибрни ўлдириб бўлган бўладилар. Яшаш мақсадини аниқ белгилаганлар ҳам шулардирлар. Бундайларни бошқалардан ажралиб турадиган алоҳида жиҳатлари бор. Уларни хафа қилиб бўлмайди. Уларнинг оғзидан чиққан сўз кўпда ҳукм ўрнида янграб қолиши табиий.

Болаликда бир қўшнимиз бўлар эди. Камсуқумгина ,қўли қадоқ ҳокисор бир аёл. Бу аёлнинг эри анча йиллар аввал ўтиб бир ўғил, тўрт қиз, жами беш фарзанди билан бева бўлиб қолади. Ўша аёл Замира опа неча- неча азоб- у машаққатда , одамларнинг гап- сўзларига нишон бўлиб фарзандларини уйли- жойли қилади.
Тўрт фарзанди яхши умр йўлдошига учраб ўзидан тиниб - тинчиб кетишади. Фақат иккинчи қизининг чекига ўта жоҳил турмуш ўртоғи тушган бўлади.
Замира опа бир куни кўнгли ғаш бўлиб дугадгор - уста йигитга тушган қизи Интизордан хабар олишга йўлга отланади .
Бориб қараса ...
Кўнгил деганлари ғаш бўлганча бор экан. Иккинчи қизнинг турмуш ўртоғи ўз аёли, яъни Замира опанинг қизини сочини қўлига ўраб , ўраб олиб дўппослаётганининг устидан чиқади. Замира опа қараса жигаргўшасининг юз- кўзлари моматалоқ бўлиб кетган. Ноинсоф эр аёл шўрликнинг қоқ миясидаги йирик олхўри катталигича келадиган жойдаги сочни илдизи- пилдизи билан юлиб олган экан. Аёл қўрққаниданми , камқонлик сабабми ўша жой қонамай оқ пушти гўшт аралаш тери қилқиллаб турганмиш.
Замира опа бора солиб куёвига ёпишибди. Унинг қўлидан амал- тақал қилганча қизини ажратиб "Туш олдимга, бунақа эрнинг боридан йўғи " деса , қиз шўрлик "Энди рўшноликка чиққанингизда қаддингизни букиб уйга қайтмайман. Бориб юрт кўзида юрган акамнинг бошини эгиш ниятида ҳам эмасман . Беваликни сизда , етимликни ўзимда кўрдим. Уч болам етим бўлмасин . Эримга ҳам худо инсоф бериб қолар" дебди уйга қайтишга кўнмай изиллаб йиғлаганча . Эр эса бу ҳолдан қутирганлан қутириб она ва қизни оғизга олиб бўлмас сўзлар билан ҳақоратлашда давом этибди.

Шунда Замира опа дилига озор берган куёвининг илон пўст ташлайдиган сўзларга чидай олмабди.

/35
👍71😢5❤4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

   🌹🕌 ЖУМА МУБОРАК!🕌🌹

Бугун Аллоҳнинг раҳмати чексиз!
Амал дафтарингизда қолдиринг!
Ҳамду санолар айтинг ҳаргиз!
Жума_айёмингиз муборак бўлсин!

🌹• Аллоҳим жума
намозингизни 🌹

🌹• Айтган саловоту
дуоларингизни 🌹

🌹• Солиҳ амалларингизни
Ўзи қабул айлаб савобларла мукофотласин!

🌸 ЖУМА АЁМИНГИЗ
МУБОРАК БЎЛСИН✨🌙

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

💐 Ҳафта ичра турли кун,
💐 Турли саҳар, турли тун.
💐 Энг муқаддас, нурли кун
💐 Жума айём муборак!

💐 Динимиз доим омон,
💐 Дилларда ишқу иймон.
💐 Эй муҳтарам мусулмон,
💐 Жума айём муборак!

🤲 Аллоҳ дуоларимизни ижобат,
🤲 Фарзандларимизга салоҳият,
🤲 Ибодатларимизга гўзаллик,
🤲 Ризқимизга барака берсин!
🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🌹🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌹

Яқинларингизга ҳам улашинг 🌹

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍2
Бўлган воқеа.

- Пастки лабим ички томонига майда тошмалар тошиб кетди. Бир шифокорга учрадим.

Шифокор синчиклаб текширдида:

- сиз раксиз,  яхшилаб даволанишингиз керак деди.

Бу хабардан дунё кўзимга қоронғу бўлиб кўриниб кетди,  эй  Аллоҳим,  энди нима қиламан,  нахотки ҳаммаси тамом дея тушкун холатга тушиб қолдим,  иштаҳам йўқолди,  уйқуда халоват йўқ.

Болаларимни шўх кулгуларини кўриб баттар эзила бошладим. Энди нима қиламан, эримни топгани тирикчилигимизга зўрға етади, хозирги кунда дориларга пулни қаердан топамиз деган хавотир билан касалимни ташхисини эримга билдирмадим, нима бўлса бўлар, дея сир тутдим.

Ўша кунлари бир дугонам менда хол сўрашлик учун уйимизга келганди, мени сўлишиб қолганимни кўрди, мен дўхтирни ташхиси тўғрисида айтгандим:

-  ээ ўртоқжоней, қўявер, ўйлама, шунақа тошмалар бўйича зўр мутахассис танишим бор, зўр аёл, қирқ йилдан бери тери касалликлари бўйича ишлайди, тур кийин, ўша шифокорга борайликчи, деди.

Шифокор аёлга учрадик, рус миллатидаги аёл экан:

-  какой дурак сказал что у тебя рак? Бу рак эмас кизимка, не переживай, бир хафтада тузаласан, деди русча ўзбекча аралаш гапириб.

Бир хафта шифохонада ётиб даволандим, алхамдулиллах тошмалардан асорат ҳам қолмади, суюнганимдан ёнимда қолган юз минг сўмни олиб шифокор хонасига кирдим ва:

- опа, сизга катта рахмат, шуни олиб қўйинг, оз бўлсаям чин кўнгилдан дея чўнтагига солиб қўйдим.

Опа бирданига жиддийлашиб:

- ты что делаешь?  Бунака килма, болаларинга ишлатгин дея пулга ҳам қарамай чўнтагидаги пулни ўзимга қайтариб берди. Хозир самазванец дўхтирлар ҳам учраб туради, как попало билмасдан учраб ўзинга проблема орттириб олмагин, мен қирқ йилда бери шу сохадаман.

Куда катится наша медицина не понятно, бор энди пархез килгин, болаларингаям чипс мипс, криешки мриешкилар бераверма, улар хаммаси захар, кўпроқ қатиқ, сут ва сливочний маслалар бер, тухум бер, бор кизим, Худо хохласа кўп яшайсан, деб мени кузатиб қўйди.
Мана, алхамдулиллах соғайиб кетдим.

П.С.
Бу бўлган воқеа, шифокорни шахсини ёзмадик, сабаби, "гадой гадойни душмани" деганларидай опага зарар бўлмасин дедикда.
Аскар Мамадиев саҳифаларидан.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi!
👍15🥰2
Дадаси Жумага боринг!

Сиз юрган йўллардан юрсин ўғлингиз
Солиҳ фарзанд бўлса, тўлсин кўнглингиз
Меҳр билан кутайин бориб келсангиз
Дадаси бугун Жумага боринг!

Жойномоз олиб берай қўлларингизга
Савоблар ёзилсин йўлларингизга
Жаннатлар тилайман бегим мен сизга
Дадаси бугун Жумага боринг!

Қўйинг бугун ўз ишларингиз
Масжид тамонга бўлсин йўлингиз
Дуода, номозда турсин қўлингиз
Дадаси бугун Жумага боринг

Жаннат дарвозаси очилсин сизга
Дод десин шайтонлар ҳар йўлингизга
Қуръонни олиб бегим қўлингизга
Дадаси бугун Жумага боринг...


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​АЛЛОҲДАН сиз учун соғлиқ сўрадим!
РОББИМДАН сизга деб умр тиладим!
Булоқдек тиниқ бу гўзал қалбизга,
Нурли бир чиройли ТАҚВО
тиладим!
Бу гўзал қалб учун МАҒФИРАТ сўраб,
Оҳир дам кучли  бир ИЙМОН
тиладим!
Азоби ҚАБРдан ОМОНЛИК
сўраб,
МУНКАР НАКИР саволин осон тиладим!
Қиёматда АРШнинг соясин сўраб,
ҲОЖАМ даргоҳидан ЖАННАТ тиладим!
ФИРДАВСда Росулим суҳбатин
сўраб,
РОҲМАНИР-РОҲИМНИ ВАСЛИН тиладим.


✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰1
Ниятлар.(тўлиқ)

Болакайнинг юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилганига ҳам ўн кундан ошди. Ўн кундирки, боласининг тепасида ўтирган жувоннинг киприкларига уйқу қўнмайди. Шифокорнинг бир оғизгина умидли сўзига маҳтал бўлиб жавдирайди.
Кекса ёшли шифокор ачингандек умидсиз нигоҳларини онага тикди:
—Бола жуда ҳолдан тойган. Сўнгги чора унга қон қўйиш. Агар шуям кор қилмаса, унда чорасизмиз...
—Нима қилсангиз ҳам розиман, фақат болам соғайса бўлди,— зорланди она.
Икки соатдан сўнг онанинг қонидан фарзандига қўйишди. Сўнгги чора кор қилиб, бола соғайди.

Орадан ўттиз беш йил ўтди.
Шифохона даҳлизига чиққан шифокор ўғилга юзланди:
—Онангизни касаллик ҳолдан тойдирибди. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, қолгани Аллоҳдан.
Шифокорнинг гапидан ўғилнинг рангги –қути ўчганча зорланди:
—Дўхтиржон, бир иложини қилинг. Бир ойдан кейин кизимни тўйи бўлади. Тўй ўтгунча онам ўлиб қолмасин...

Ҳусния Пардаева

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20💔3
Жигар

Акасининг ишлари юришмай қолди. Бир кунда, ҳеч қандай огоҳлантиришсиз ишдан бўшатиб юборишди. Акаси қолиб Имронга ташвиш тушди. Тўғрида, акасининг уйи бўлак,  фарзанди кичкина, келинойиси ҳам ишламайди. У ота-онаси билан қолган, рўзғори бадастир.
Акаси бир ой иш топа олмади. Юраги сиқилиб, уни ўзининг ишхонасига олиб кетди.
Ошхонада ишлайди. Ошпаз. Бир дамлаганда 6 та қозонда ош дамлайдилар. Қурувчиларга хизмат кўрсатадиган бу ташкилот нонушта,  тушлик, асрда бериладиган енгил таом ва кечки овқат тайёрлайди. Имрон ҳали коллежни битирмаёқ иш бошлагани сабабли пишиб кетган.
Бошлиғига акаси ҳақида айтганида уни ҳам ўзидек тасаввур қилдими, осонгина кўнди.

Хушнуд газетада, озода шароитда ишлаб ўрганган. Шу пайтгача битта пиёз арчиб кўрмаган. Укасининг меҳнатини кўрибоқ қочиб кетгиси келди. Қоп-қоп сабзиларни тозалаб, тўғраш—эртанги масаллиқни тайёрлаш билан тун ярим бўлди. Хушнуднинг қани қўли келишса! Ҳаракат қилади, уддасидан чиқолмайди. "Ака, сиз сиқилманг, тўғрамасангиз ҳам майли, сиз учун ҳам ўзим ишлайман, ёнимда ўтиринг',- шатирлатиб сабзи тўғраганча гапириб қўяди Имрон. Укаси ўнта тўғраганда битта сабзини амаллаб тўғраган бўлади..
Икки соат ухладими, йўқми, уйғониб кетди, чиқса укаси ошпазлар билан беш юз киши учун нонушта тайёрлаяпти. Ёрдамга ошиқди. Ўзидан уялди, наҳотки қўлидан оддий тухум қовуриш ҳам келмаса?
Тушлик тайёрлаш ундан ҳам азоб экан. Баравар ўт ёқилган олтита қозонга тинимсиз югураётган укасини кўриб, ёрдам беришга ошиқади. На ўтин ёқишни билади, на зирвак тайёрлашни. "Ака, қўяверинг, ўзим эплайман, ўт қалаётгандек ёнимда турсангиз бўлди, икки киши учун ҳам ўзим ишлайман!"
Хушнуд у қозондан бу қозонга югураётган полвонкелбат укасига қараб ўзидан хафа бўлди. "Мана нимага дам олиш кунлари донг қотиб ухлар экан бу! Нимага уйимга чақириб суҳбатлашайлик десам,  ўтирган жойида ухлаб қолар экан бу!  Шинам хонада ўтириб нолисам, бир марта нолимабди-я! Мен ҳам юк бўлмай, қўлимдан келмайди, ўрнимга ўзига ўхшаган бир полвон ошпазни ишга олса, иши енгиллашади, бугуноқ кетишим керак!"
У нарсаларини йиғиштириб кетишга хозирланди.
Укасини маҳкам бағрига босиб "Жигар, ҳаммаси учун, раҳмат, эплолмадим, узр, сени ҳам уятга қўйдим"-деди." Ака, ман сиз билан ҳамиша фахрланганман, ҳали ҳаммаси яхши бўлади! Сиз энг яхши журналисти бўласиз, бунга ишонаман", -деди.

Уйда ҳеч вақо йўқ эди, хотини овқат қилдимикан?Бирдан телефонига хабар келди. Кимдир пул ташлабди. Каттагина миқдорда. Юраги ҳапқириб кетди.
Ким ташлаши мумкин?  Ўпкаси тўлиб турган бўлса-да, ўзини босиб онасига қўнғироқ қилди
—Онажоним,  раҳмат сизга
—Тинчликми? Нима муносабат билан, болам?
—Шундай ука туғиб берганингиз учун...
Кейин укасига хабар жўнатди
"Борингга шукур, жигар!"

Феруза Салходжаева.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30😢4