🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Сарлавҳасиз ҳикоя

Бир хонадонда тўрт ака-ука яшашарди. Ҳар бирига икки хонадан уй ажратилган.
Вақт ўтиши билан болалар улғайгач, икки хонали уйлар кичиклик қила бошлади. Тўрт ўғилда учтадан-тўрттадан фарзанд. Болаларни ҳам уйли жойли қилиш керак, ахир.
Ана ўшанда онам масъулиятни бўйнига олди-ю, Россияга ишлагани кетди. У ерда кампир қарай бошлади. Мактабни тугатгач, мен ҳам иш излай бошладим. Шаҳарлик бир устага шогирд тушдим. Икки қиздан сўнг туғилган ёлғиз ўғилман. Опаларим турмушга узатилганди. Онам билан фақат телефон орқали гаплашардик, виртуал дийдорлашардик. Йиллар эса ўтиб борарди.
Шундай кунларнинг бирида қашқадарёлик қиз билан танишиб қолдим. Муҳаббат инсонга куч бераркан. Муносабатларимиз тобора жиддийлашиб уйланишга қарор қилдим.
Қашқадарёга совчиликка ўзим бордим. Аввалига қизнинг онаси билан бувиси кўнишмади. “Берсангиз ҳам берасиз, бермасангиз ҳам берасиз”, деб остоналарида ётиб олдим ҳисоби. Қатъиятимни кўргач, рози бўлишди.
Келиб дадамга, амакимларимга айтдим. Онам эса телефон орқали хабар топди. Бўлажак келини билан ҳам ижтимоий тармоқ орқали юз кўришди.
Тўйга кўпроқ пул ишлаш мақсадида қўшни Қозоғистонга ишлашга кетдим.
Икки йил...
Икки йил онамнинг келишини кутдим.
“Она, бўлди, келинг энди”, дейман ҳар гал қўнғироқлашаганимизда.
“Оз қолди болам. Уй олайлик, сенга ва келинга... кейин бемалол бораман”.
“Нега энди, биз сизлар билан яшаймиз. Бирга яшаймиз, мен ҳам ишлаяпман... етади пулимиз, келинг “, дейман куйиниб.
“Йўқ, эр-хотин алоҳида яшайсизлар, худо хоҳласа. Биз даданг билан ўша катта хонадондаги уйимизда яшайверамиз. Мен ҳар куни бориб келаман”, деб кулади онам.
Икки йил “ана бораман, мана бораман”, деб алдади онам.
Икки йилдан сўнг... онамнинг вафоти ҳақида хабар келди.
Қўшни давлатдаман. Амаким қўнғироқ қилди. Ҳайрон бўлганча гўшакни кўтардим.
“Мурод, бардам бўл, бандалик экан”, деганида ҳам хаёлимга онам келмади...
“Ким? Ким ўлди?” дея олдим холос.
“Онангни бериб қўйдик. Россияда юрак хуружидан вафот этибди. Тезроқ кел, бориб майитни опкелишимиз керак!”
Ишонасизми ,телефон қўлимдан қандай тушиб кетди, қандай ўтириб қолдим... Шок ҳолати дейилади. Мана шу ҳолатни онамнинг ўлимини эшитганимда ҳис қилдим. Қўл-оёғим ишламай қолди гўё. Ҳеч нарсани сезмайман. Карахт аҳволдаман. Фақат лабларим “Онам”, деб пчиирлайди холос.
Қариндошлар йиғилиб ,бир ҳафта деганда онамнинг совуқ танасини Ватанга олиб келдик. Ўзи юриб, кулиб чиқиб кетган онам тобутда қайтди... Аламли , оғриқли ҳолат.
Икки йил кутдим... юзларини кўрмаганимга икки йил бўлганди. Телефондаги дийдор дийдормиди?
Онамнинг оппоқ, совуқ дийдорига тикиларканман, бўғзим ачишарди. “Мени кимларга ташлаб кетдингиз? Нега ? Келинг, деганимда нега қайтмадингиз?” ичимдаги овозлар эди бу. Ўкириб ўкириб йиғлагим келарди-ю, йиғлолмасдим. Нимадир томоғимга тиқилиб, фарёд отилолмасди. Онамнинг юмилган кўзларига қараб ичимдан эзилардим. Шаҳло кўзлигимни нигоҳлари ҳам армон эди...
Дийдорини соғинганим, чиройли юзлигимни қора тупроққа бериб қайтдик.
Ишонасизми, ҳеч нарсанинг қизиғи қолмади мен учун. Одамзод дунё талабида югуравераркан-у, аммо сонияларда дунё билан видолашиб кетаркан... Онасизлик оҳир бўларкан. Узоқда бўлса ҳам ҳар куни бир неча марта гаплашиб турардик. Жонсиз телефонга тикиламан. Қанийди “Онам” деган ёзувдан қўнғироқ бўлса... йўқ бу ҳам армон эди энди...
25 ёшдаман, ўзимни ўзим эплай оламан, лекин Онасиз ҳеч ким бўлиб қоларкансиз!
Вақт ҳамма нарсага даво. Бир йил ўтиб, ғамимиз ариди, қайғуларимиз эскирди. Одамларга қўшила бошладик. Дадам тўй тадоригини бошлади.
Онам биз учун сотиб олган уйни безатдик. Қўшиқчининг “Онамсиз тўйим бўлди”, деган қўшиғини эшитганмисиз? Эшитганимда, ҳеч нарсани ҳис қилмаганман, шунчаки ашулада деганман. Аммо айнан ўзимнинг тақдиримда шу ҳолат содир бўлди. Мен куёв бўлдим. Лекин онам дуоси билан кузатмади. Уйимга оқ либосда келин келди, бироқ биринчи бўлиб онам кутиб ололмади. Аламли, оғриқли, армонли........
👍18😢8❤2
​​Онам кўп нарсани билган экан. Мана, ҳозир эр ва хотин алоҳида яшаяпмиз. Аёлим ҳомиладор... насиб қилса, фарзандли бўламиз. Онам раҳматли бўлажак келини билан гаплашганда, туғилажак набиралари учун ҳам исм айтиб кетган экан. Сезган экан онам... билган экан онам...
Ҳозир исмингизни эшитиб, бир қалқиб тушдим. Онамнинг исмлари ҳам Саида эди. Исмингизни эшитиб, онам ёдимга тушди... деб ҳикоясини якунлади уста йигит.
Ҳаётнинг кутилмаган зарбалари қаршисида баъзан ожиз бўлиб қоласан. Уста йигитнинг ҳикоясини шунчаки тинглолмадим, қоралаш истаги туғилди. Зеро, ҳар ким ўзига яраша хулоса чиқариб олади деб ўйладим...
САИДА ҚОРАБОЕВА

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍13❤7
..... Зарил иш билан кетаётиб, автобусга чиқиб қолдим.
Чиқиб йўлкира ҳаққини тўлаб, энди ўриндиққа ўтираётсам, олдимда турган бир киши йўлкирасини бераётган эди.
Пулини санаб турса, шафиёр : "қаерга тушасиз?"- Деб қолди.
Йўловчи адашиб айтдими ёки яхши билмаганликтан айтдими, узоқроқ бир жойни айтди. У ерга йўлкира сал қимматроқ тўланар эди. Валлоҳу аьлам ўзбек пулига 3-минг сўм тўлади.
Ўйга ботиб, шаҳарни атрофларини, инсонларга қараб кетаётсам ҳеч қанча масофа ўтмасидан ҳалиги киши тушиб қолди.
Мен ўйланиб "Бу киши узоқга бориши керак эди, йўлкирани ҳам кўп берган эди" деб ичимда бироз ғудирандим. Автобус бир оз юрганидан сўнг, шафиёр ён кўзойнадан орқани қараб, тушиб кетган инсон-ни танигандай бўлди-да, қолган йўловчилардан :" Анави киши ҳозиргина менга узоқ жойга йўлкира тўлаганмиди?" Деди. Мен ва йўловчилардан икки-учтаси "ҳа" деб жавоб бердик. Кейин дарҳол тўхтаб, югурган ҳолда ҳалиги киши тамон кетди. Қараб турсам, тушиб қолган инсонга югуриб бориб, манзилга етмасидан эрта тушиб қолганини айтди. Манзилни нотўғри айтгани ва шу яқин атрофда тушиши кераклиги айтди, шекилик.
Бир оз сўзлашиб, Шафиёр ҳалиги кишига озгина юриб тушгани учун, "бир ярим минг" қайтимини бериб, ўрнига қайтиб ўтириб йўлини давом эттирди.
Шафиёр ортига қараб: Шу яқин атрофдела тушиб қолар эдикан, манзилни хато айтганлиги боис, кўп пул олиб қўйибман. Ошиқча олиб қўйсам, ҳаром бўлар эди-да, қайтардим ошиғини, Аллоҳим ўзинга ҳамдлар бўлсин." Деб, хурсанд ҳолда йўлида давом этди.
Яшашдаги ишларимизни, "Ҳалол ва Ҳаром"- деб ўлчаб яшашлик қандай ҳам бахт.. Қандай ҳам зўр, ҳамда адолатлик..
Ҳар бир мўмин банда, ўз ишини "фойда ва зиён"- деб эмас, "Ҳалол ва Ҳаром деб ўлчаши лозим.
Усмон Алиев.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍20❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видео кўриндими? 👍😋❤️ босиб қўйинг

Оғизда эрийдиган рогаликчалар

Керакли масаллиқлар

150 гр сарёғ
1 та тухум сариғи
150 гр қаймоқ
0,5 ч қ ванилин
0,5 разрыхритель
Ун 400/500 гр

180 гр да 25 дақиқа пиширилади

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
КЎЗИМНИ ОЧГАН ҚИЗАЛОҚ.

Уст-боши юпунгина икки бола — бир қиз, бир ўғил дўконим олдидан ўтибкетаётганди. Кун салқин бўлишига қарамай, иккови ҳам юпқа кийинган, қизнинг оёғидаги шиппак йиртилиб кетган эди. Улар ҳақида кўчанинг тиланчи болалари деган хаёлга бордим. Эшикдан чиқиб, қаҳар-ғазаб билан:
- Бу ерда нима қилиб юрибсизлар?! Кимнинг боласи сизлар? Қани бу ёққа кел-чи!- дедим. Қиз қўрқиб кетди, чоғи ёнидаги боланинг қўлидан маҳкам тутиб олганча:
- Биз ёмон болалар эмасмиз. Шу кўчада бир ишхона бор. Онам ўша ерда фаррошлик қиладилар. Кечгача ҳамма хоналарни тозалаб, ҳовлини супурадилар. Онам кечга ёлғиз қолмасликлари учун укам билан уларнинг олдиларига бораётгандик...

Кўнглим бузилиб, ҳозирги важоҳатимдан уялган бўлсам-да, сир бой бермай уларни дўконга чақирдим:
- Ҳали кеч тушишига анча бор, қани бу ерга келинглар-чи!
Болалар қўрқа-писа дўконга киришди. Пештахта ортидаги стол-стулчага таклиф қилдим. Улар онасига бирор ёмонлик қилишим мумкинлигидан қаттиқ қўрқишганди, чамамда, айтганимга индамай бўйсунишарди.
- Уйларинг бу томонга яқинми?
- Ҳа,- қизча хайрихоҳлигимни сезди чоғи, сал ўзини эркинроқ қўйиб жавоб бера бошлади. – Ҳу, анави кўриниб турган мактабнинг орқасидаги кўп қаватли уйларда яшаймиз. Биз ўша мактабда ўқиймиз. Онам мактабимизда ҳам фаррош бўлиб ишлайдилар.
- Бу бола укангми?- Қизча ҳам, бола ҳам бирданига бош қимирлатиб тасдиқ ишорасини берди. -Отанг нима иш қиладилар?- Негадир бу саволимданқизча ҳам бола ҳам маъюс тортиб, бошини эгиб олди:
- Отам... Улар ҳеч қаерда ишламайдилар... Ишлолмайдилар. Отам бетоблар. Россияга ишлагани
кетгандилар. Ўша ерда баланд бинодан йиқилиб тушганлар. Умуртқалари синган...
- Худо шифо берсин. Худо хоҳласа, отанг тузалиб кетади.- Уларга таскин беришга бердиму, иккалови ҳам бу гапимдан баттарроқ тушкунликка тушганини сезиб қолдим.
- Дўхтирлар уч ойлик умри қолган, дейишибди. Онам бувимларга айтиб йиғлаётганларини эшитиб қолгандим.- Қизча катталардек мулоҳаза билан гапирди.- Майли, амаки, биз энди кетсак бўладими? Кеч тушиб қолди, онамга “боряпмиз” деб қўнғироқ қилганимизга анча бўлди...

Афтидан улар “бу одам бизни қўйиб юбормайди”, деб қўрқаётган эди. Болалар ширинликлар, дўкондаги егуликларга кўз остидан қараб қўйишганини сезиб тургандим. Шунинг учун уларни меҳмон қилишни хоҳладим. Қаҳва қайнатгичда сут қайнатиб, какао қўшдим. Сўнг тақсимчада печенье билан олдиларига қўйдим. Бола какаони ичиб, печеньедан еди, қизча эса фақат какао ичди холос.
- Сен печеньени ёқтирмайсанми? Унда ёнғоқли пирожний бера қолай?- дедим қизчага.
- Йўқ, шунга ҳам катта раҳмат... Фақат бу печеньеларни онамга олиб бормоқчи эдим, агар рухсат берсангиз.- Қизча катта-катта кўзларини илтижоли тикиб, ёлворгандек сўради. – Онам биз учун дам олмай ишлайдилар, лекин ҳеч қачон ўзлари бир яхши нарса олиб емайдилар. Отамку касал ётибдилар, онам ҳам касал бўлиб қолсалар биз нима қиламиз?
Мен болалигимдан ҳеч қачон муҳтожлик кўрмай ўсгандим. Бола бўлиб бирор нимага зориққанимни ҳам эслолмайман. Нарса-буюм, егуликларку майли, мен ҳатто одам қадрини ҳам билмас эканман. Ота-онам омонат, бугун уларнинг дийдорига тўйиб қолай, эртага армонда
қолмаслигим учун, бугун уларнинг кўнглини топай деб ҳеч ўйламаган эканман. Қизалоқ икки дона печеньени онасига илинганини, унинг бетоб бўлиб қолишидан хавотирдалигини айтиб мен ғофилни ғафлат уйқусидан туртиб уйғотганди. Йиғлаб юбормаслик учун кўзларимни яширдим.

- Сен печеньенгни егин. Мен онанг ва отанг учун алоҳида бераман. Уларга менинг саломимни айтгин, отанг албатта тузалиб кетсин,- дедим.
Елим халтага ширинликлардан, конфет-шоколадлардан, гуруч, макаронлардан солдим. Халтани қўлига тутқазгандим, қизча яна бир ғалати гап қилди:
- Амаки, сиз бизга бераётган бу нарсаларингизга розимисиз?
- Ҳа, албатта рози бўлиб, чин кўнгилдан беряпман. Сизлар яхши бола экансизлар. Онангга менинг
раҳматимни айтгин.
- Онам бизга “Норозилик нарса буюрмайди, бозордан бир нарса харид қилсангиз ҳам розилигини сўранглар” дейдилар-да, шунга сўрагандим, - деди қизча...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍31😢7❤3
#ТАНЛАНГАН

бораётган кекса аёлнинг захарханда сўзлари Ильмира деганларини дарҳол сергаклантириб ҳушини жойига келтириб қўйгандек бўлди.

Гулнур эса бу вақтда ҳайратдан донг қотиб қолган эди.

"Ё тавба ! Бу аёлни кўрмасдан олдин нималарни ўйлагандим- у , энди нималарни хаёл қиляпман?!" - деган хаёлга борди у. Ҳақиқатда Гулнурнинг ажабланганича бор эди . Шу ивирсиқ хонадон соҳибаси уйига номутананосиб равишда ўзини ҳафсала билан парваришлаган , оппоқ юзли , қош - киприкларига обдон ишлов берилган сочлари калта кесилган , тирноқлари узун қилиб ўстирилиб, чиройли лакланган олифта аёл эди.

"Вазира бувим "Мақтанганни уйига бор , керилганни тўйига" дердилар. Бу аёл ҳаётда ўзига қарашдан бошқа иш қилмаган шекилли. Жисмидаги гўзалликка , оро беришга етган ақли нега икки метр ҳовлисини супуриб қўйишга етмаган экан? Кўринишидан ақли балони ёраман деб турибди-ю бунинг ? Шу туриши билан худди бир уюм гўнгнинг ўртасида барқ уриб очилган гулга ўхшайди-я, - Гулнур шундай ўйлади- ю , бирдан фикри тиниқлашди ,- одатда эрини чиндан яхши кўрган аёл биринчи ўринда унинг учун кўзни қувонтирадиган ораста макон тайёрлайди . Афтидан шундай ивирсиқ шароитда яшашга кўнган эри бу аёлни жудаям яхши кўрган- у , аммо буниси... Қайдам-ов ... "

Гулнур учун бу воқеалар кўз ўнгида кино тасмасидек тез- тез ўтиб кетгандек бўлди . У энди яна бир бошқа, галдаги саволга жавоб олишга шошиларди. Гулнур ўзини сал аввал остонада "Сиз шу ерда туриб инсонларни кузатиб туринг" дея қолдириб кетган Содиқжоннинг изидан воқеа содир бўлган жой ҳовли тўридаги ҳаммомга йўл олди.

Ҳаммом атрофи ҳам кираверишдаги каби бетартиб экан. Шомилнинг жасадини ҳаммом эшиги ёнидаги кенгроқ бетонланган саҳнда доғ- дуғли эски кўрпачага ётқизиб, устига чойшаб ёпиб қўйишибди. Гулнур у ерда Содиқжонни кўрмади. "Афтидан ичкарида бўлса керак" ўйлади Гулнур ва жасаддан икки метрча берироқда тўхтади. Худди унинг кўнглини билгандек марҳум Шомилнинг ёнида куймаланишаётган уч нафар кишидан оқ ҳалатли ўрта ёшлардагиси жасаднинг юзини белига қадар очди.

Йигитнинг ярим очиқ кўзлари гўёки ўлим олди чеккан азобидан дарак берган каби маҳзун кўринса-да , умумий манзара биринчи кўрган кишида уни хушфеъл йигит сифатида таассурот уйғотарди.

- Йигит осилишдан аввал тирик бўлган,- деди уни синчиклаб текшираётган киши ,- бирор ичган ёки бошқа кайф қилувчи модда таъсирида бўлганлиги ҳозирча номаълум . Умумий хулосани жасадни тўлиқ ёриб кўриб берамиз.

- Мумкинми ? - деди Гулнур Шомилнинг ёнига яқинлашиб чўкар экан

Оқ ҳалатли киши бу сафар Гулнурга "Ким бу ?!"дегандек норози қиёфада боқди.

- Бу ходим бизнинг бўлимдан , Ориф ака.

Гулнур айни дамда жонига оро кирган Содиқжонга миннатдорона боқди . Шундан сўнг у оқ-сариқдан келган ойдеккина ҳуснли Шомилнинг юзига эгилиб бироз кўзларини юмиб турди. Сўнг тезда уларни очиб йигитнинг юзига ва нима учундир қўл бармоқларига тикилди.

- Марҳумга тегиниш мумкин эмас,- деди Ориф ака "Шуниям билмайсанми?!" деган оҳангда,- шундоғам ходимлар келгунча унга анча одам тегиб қўйишибди.

Гулнур "Ҳаа" деди-ю аста ўрнидан турди. У кўзи қири билан Содиқжонни "Сизда гапим бор" дегандек четга имлади.

Содиқжон "яхши" ишорасини бериб қиз билан йиғилганлардан анча нари- ҳовли этагига борди.

- Содиқжон ака , - деди Гулнур паст овозда вазминлик билан ,- бу аниқ қотиллик! Мен бир неча фактларга асосланиб бу нарсани айтаман! Бу аниқ қотиллик !
Аввалдан тайёргарлик кўрилмаган , лекин тез орада режалаштиришга муваффақ бўлинган иш бу ...

- Гулнур , ичимни пиширманг. Илтимос ҳозиргина айтган фактларингиздан гапиринг,- бетоқатланди Содиқжон.

- Яхши. Кузатганларим бир дунё . Аммо ҳозир энг асосийсини айтаман.
Экспертлар йигит ўз жонига ярим тундан сўнг қасд қилган дейишмоқда. Яъни ўлим вақти тунгги уч яримдан таъбир жоиз бўлса тонгги тўрт яримлар атрофида. Энди бир ўйлаб кўринг-чи ?! Неча тун кириши билан эмас , ярим кечада эмас , уйқу энг забтига оладиган, инсон танаси ўзини энг бўш қўядиган вақтда содир бўлган бу иш ?!

/39
👍39❤3😭1
#ТАНЛАНГАН

Эр- хотин уришиб - талашадиган вақт эмас бу вақт.
Марҳум балиқчилик хўжалигида ишларкан. Кўпинча тунги смен- "ночь" да қоларкан. Масалага жавобни айни шу жойдан қидира бошласа ҳам бўлади. Кеча қош қорайгандан тонг отгунча қаерда бўлган у? Ишида бўлиши керакмиди ёки уйида? Ёки .. ёки ночда бўлиб туриб ярим тунда уйга қайтганми ? Хуллас саволлар кўп...
Энди аёлини кўринг. Мени кечирасиз- у, эрлик аёлнинг кундалик пардози бундай бўлмайди. Бўлган тақдирдаям аёл киши бунчалик қуюқ пардоз билан ухламайди. Агар бирорта тадбирга бормаган бўлса , бориб қайтган бўлса ҳам у туни билан шунчалик қуюқ пардозда кимнидир кутган . Ва ўша кутгани эри эканлиги ҳақиқатдан анча йироқ масала. Эрини яхши кўрган аёлнинг тутуми эмас бу рўзғор

Содиқжон ака ... Мен сизга бундай далилларни нечалаб келтиришим мумкин.

Аммо энг асосийсини айтаман.
Марҳумнинг кийимига қаранг. Иш кийимида. Ундан балиқ ҳиди келиб турибди. Яна , яна қиммат эркаклар атири ҳиди ҳам. Бу сал ғалати эмасми ? Тўғри эркак киши ҳам атир сепишга ҳақли. Аммо атир деганлари ораста кийим устидан сепилгувчи эди , ёғ босиб қатирма бўлиб ётган кўйлак учун ноодатий ҳол бу ҳол. Бундан битта хулоса келади. Сепилган атирдан ниманинг ёки кимнингдир ўрнашиб қолган хидини йўқотиш мақсадида фойдаланилган.

Хўп бу масаланинг бир тарафи.

Энди бошқа далилга ўтаман.

Марҳум оқ- сариқдан келган йигит экан. Сал аввал аҳамият бериб қарасам унинг юзида чўкиртак бўлиб турган соқолларида ўзгариш йўқдек, аммо юзидаги майда туклари яккам- дуккам терилгандек туюлди. Албатта буни экспертиза қўшимча тарзда аниқласа керак. Аммо мени таажжублантирган нарса ўша туклар оғиздан то қулоқ соҳасигача бўлган жойларда сийраклашгандек туюлди. Бундан мен ўзимча хулоса қилдим. Марҳум осилишдан , ҳа айнан осилишидан аввал оғзи бақириб юборилмаслиги учун скотчланган. У вафот этгандан кейин скотч олинганда марҳум юзидаги бир қанча туклар ўша скотч билан бирга ёпишиб чиққан.

Яна ...

- Гулнур ... Сиз ...Ўн беш дақиқада шунча маълумотни ...

Гулнур Содиқжоннинг гапига пинагини бузмай сўзида давом этди :

- Содиқжон ака. Менга яна бир нарса эриш туюлди. Марҳумнинг тирноқлари қайчи ёрдамида янги олинган экан. Кутилмаганда. Одатда янги олинган тирноқлар бироз муддат қиррали ва учли - учли бўлиб туради. Марҳумдаям шундай, аммо негадир тирноқ билан этнинг ораси қорайиб турибди. Тирноқ олган одам қўлини бир йўла ювиб, ивитиб тозаламайдими ?
Менимча унинг тирноғи ким ёки кимлар биландир жон талвасасида уришганда синган бўлиши мумкин. Кейин қолганлари ҳам тезда калталаниб бир хил текислаб қўйишга ҳаракат қилинган.

Мен сал аввал аёллар орасида бир кекса онахонни хонадон соҳибасини жеркиб гапирганини кўрдим. Назаримда шу аёл кўп нарсани биладиган кўринади, сабаби марҳумнинг аёли у бир оғиз гап айтиши билан дарҳол тилини тишлаб ортиқча жавоб қилмади.

Ундан кейин ўша скотчни излаб кўриш керак. Ёқиб юборилмаган , уйдан ташқарига олиб чиқиб кетилмаган бўлса энг асосий далил шу бўларди.

Марҳумнинг тирноғи бекорга синмагандир. Кимнингдир юзида ёки билагида тирналган жой қолган бўлса керак. Ўша кимнингдир эса топиш менимча қийин бўлмаса керак...

Менимча етарли маълумотларни айтдим деб ўйлайман,- ваниҳоят енгил тин олди Гулнур,- керак бўлса ...

- Гулнур , сиз ... Сиз ...

Содиқжон ҳаяжондан кўзлаган сўзини топа олмай бўғриқди.

- Содиқ ака , сиз скотчни қидириб кўрсангиз. Майли-да . Балки топилар. Ундан кейин Шомил сепган эркаклар атирини ҳам.

Агар бирор натижага эришсангиз қўнғироқ қиларсиз...

Мен эса энг асосий саволга жавоб олиш учун кетдим ...

/40
👍37
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

13- ҚИСМ

Гулнур аста сирғалиб Шомилнинг хонадонини тарк этди.
Содиқжон қизга ортиқча бир сўз демай жойида хаёл суриб қолди.

"Катализатор хоним ҳамон мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда ,- дея ўйланар эди у ,- қисқа вақт ичида шунча маълумотни ипга тизгандек териб ташлаб "Бу энг асосийлари, ҳали ҳамма далилларга бир бошдан тўхталганим йўқ" дейдими ? Гулнур аллақачон бўлган воқеани бутун сирини ипидан игнасигача тушуниб , таҳлил қилиб бўлганлиги аниқ..."
Содиқжон шулар ҳақда ўйлар экан Гулнур урғу берган дадилни қидириш учун "Ишни нимадан бошласам экан ?!" дея хаёлан режа тузишга киришди.

Гулнур бу вақтда Ильмиранинг уйидан чиқиб кўча юзидаги хонадонларга назар ташлади. Ильмиранинг ён қўшниси давлатманд одам экан. Янги солинган икки қаватли иморати ён атрофидаги уйларни писанд қилмагандек қўр тўкиб турибди.
Тўғридаги хонадон ўртамиёна , лекин орастагина кўринади. Кўчасида ҳар хил гулчалар ер бағирлаб чамандек очилиб ётибди. Бу хонадон ҳам Гулнурнинг режасига ўтиришмади шекилли нигоҳи ўша ораста кўринган хонандонга туташ пасқамгина уйли ҳовлини танлади.

- Аяя , аяжон ! - деди Гулнур ўша ҳонадоннинг очиқ эшигидан мўралаб ,- кирсам мумкинми ?

Хонадон одмигина бўлиши билан файзли ҳам экан. Ҳовли юзидаги бетон йўлакчаларнинг чети гул туваклардаги гуллар билан безатилиб ташланибди. Сал нарида ҳовлига ўтовдек соя ташлаган кекса ўрикнинг довуччалари бош бармоқ бўғини катталигида карсиллама бўлиб қолибди.
Ўрикнинг давомига қатор, барига ишлов берилган мевали дарахтлар кетма - кетликда уланиб кетилган экан.

Гулнур буларни кўздан кечиргунча ичкаридан сал аввал Ильмирага дакки берган кекса аёл чиқиб келди:

- Келинг , менда ишингиз бормиди ? - деди у Гулнурнинг саломига қуруққина алик олиб

- Аяжон , узр. Сўроқсиз уйингизга кирдим. Мен ҳизмат юзасидан рўпарадаги хонадонга иш билан келгандим. Шу топда анча тобим бўлмаяпти. Аъзойи баданим қақшаб , кўнглим беҳузур бўлиб кетяпти. Шунга ярим бокалгина қайнаган илиқ сув бера олмайсизми? Ёнимдаги кукун дорини эритиб ичиб олардим. Малол келмаса албатта, - Гулнур ўзига ўқдек нигоҳларини"Гапларинг ростми , ёлгонми ?" деган маънода қадаб турган аёлга ҳижолатомуз тикилди , - рости у хонадондан сув сўраш бироз ноқулай бўлди-да.

- Қизим гапни қоғозга ўраб нима қиласан ? Мен сенга ёш боламанми?- тўнғиллади кампир бирдан Гулнурни сенсирашга тушганча , - ноқулай бўлди демасдан, исқиртлигидан кўнглим тортмади де , ишонай. Ит боғласанг турмайди- ю у ерда , одам сув ичадими ? Наҳс босиб кетган жой шунақа тоза табиатли одамни касал қилмай қўймайди. Сени кўнглингни айниши шундан.

Кел , бу ерда ўтира тур , мен ҳозир.

Кампир Гулнурга кичкинагина тоза шапаранг кўрпача солинган табуреткани қўйиб берди- ю , ўзи чап тарафда жойлашган ошхонага кириб кетди . Кўп ўтмай қўлидаги дастали бокалдаги сувга мўъжазгина чой қошиқ солиб ортга қайтди:

- Уйга кир дердим-у , аммо шу ер баҳавороқ. Кукун доринг қани ?

Гулнур сумкачасидан ялтироқ қоғоздаги кукун дорини чиқарди .

- Буни ичиб терлаб қолмайсанми ? - сўради кампир дорини олиб бокалга солар экан. Сувни илиқдан иссиқроқ олиб чиқувдим.

- Йўқ жуда терлатмайди , аяжон . Рахмат, ҳадемай ўзимга келиб қоламан.

- Новдадек қиз мелисаларни орасида юриш қийинмасми? У бояқишлар кун бўйи тик оёқда юришади-да. Сал ўзингга мосроқ иш топсанг бўлмасмиди , болам ?! Рангингни сомон қилиб ўзингни қийнамай ?!

- Ая... - аёлнинг меҳрибончилигидан Гулнурнинг кўнгли бузилиб кетди, - менинг дадамни бир гуруҳ маразлар ўз ғаразли мақсадлари йўлида нобуд қилишган. Шунинг учун шу касбни танлагандим.

- Узр болам . Сениям ярангни янгилаб қўйибман. Яхшиларга кун йўқ эканда бу дунёда . Мана йигит шўрлик ҳам ифлос аёли дастидан ўлиб қутилди. Эссизгина қандоқ бола эди-я , Шомил бояқиш. Қачон қараса қўли кўксида эди. Аммо хотини бўлмағур чиқди. Аёл кишини наҳс босди-ми , касофати эрига урмасдан қолмас экан.
Ахири ўзини осиб қутилди. Эссиз йигит-а , эссиз йигит. "Хотиним ахири одам бўлар" деб ана кутди, мана кутди.

/41
👍84
Milliy fasonlar ❤️

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🔥1
" БЎРИ. АЁЛ ". Қисса 1-2- фасл © Моҳигул Назарова
Фахриддин Шамсематов
Kun davomida tinglash uchun ajoyib asar: "Boʻri ayol"

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Sahobalar nasli kesilmagan ummatlar bizlar uchun tirik guvoh. G’azo ahli qanchalik biz uchun o’rnak bo’ldi. Qanday go’zal iymon! Qanday go’zal tavhid! Qanday go’zal taslimiyat!

Siz ham G’azo ahlini ko’rib sahobalar naslini ko’rganday bo’ldingizmi?

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4😢3
СИЗГА ЎХШАГАН ОНА БЎЛАМАН

Бир куни онамни қаттиқ ранжитдим. Улкан қайғу ичида ўксинибгина юзимга қараб:
— Она бўлсанг мени тушунасан,- деди. Ўсмирликнинг тентаклик кезлари эди. Қайғусига парво қилмай:
— Мен асло сиздай она бўлмайман!- дедим. Онам индамай ошхонага чиқиб кетди. Аслида ҳали сўзимни тугатмасданоқ пушаймон бўлиб бўлдим, лекин ёй камондан отилганди. Ортиқча ғурур бор эди ичимда. Олдига бориб узр сўраёлмадим. Бирдан кечагина олиб келган китобига кўзим тушди. Кичик стол устида ётарди. Балки китоб ўқишга тутинсам, кўнглини олган бўламан деб хонамга кириб кетдим. Китоб ўқиётиб ухлаб қолибман. Орадан қанча вақт ўтганини билмайман, дадамнинг овозидан уйғониб кетдим. Ишдан келиб, онам билан нималарнидир гаплашаётган экан. Атрофга оқшом қоронғулиги тушган эди. Турмоқчи бўлгандим, устимга ёпинчиқ ташланганини пайқадим. Китоб қўлимдан олиниб, устим ёпилганди. Ўрнимдан туриб чироқни ёқдим, ётоғим бошида бир бўлак кекс, ёнида долчинли сут ва кичик хат турарди: “Сен мендай она бўлмайсан, мендан ҳам яхши она бўлсан!”

Бошимдан шарақлаб қайнаётган сув тўкилгандай бўлди. Қандай қилиб онамга шундай дея олдим?!.. Лекин ичимдаги беъмани жаҳл яна онамнинг ёнига келиб узр сўрашимга тўсиқ бўлди. Аслида тортишиб қолганимизнинг сабаби ҳам бошимнинг устида турган мана шу кекс эди. Мен эртанги кунги ўқув йили хайрлашув маросими учун кекс тайёрлаб беришни сўрадим. Онам ишлари кўплиги учун кекс тайёрлаб беролмаслигини қатъий айтди. Онам ўша кексни тайёрлаб бермаса ўртоқларим олдида хижолат бўлардим. Модомики, онам кексни пиширар экан, нега мени бунча хафа қилди?

Дадам ёнимга келдилар. Йиғлаётгандим. Кўз ёшларимни артдилар.
— Нималар бўлиб ўтганини биламан, сенга бир сирни очаман, лекин зинҳор онангга айтмайсан, - дедилар.

Бошимни тебратдим.
— Эртага менинг маош оладиган куним. Уйда ёғ билан ун тугаб қолган экан. Онангга бир кун бирор нима қилиб амаллаб туришини айтгандим. Сен кекс тайёрлашини сўраганингда, ўксинмагин деб “уйда маҳсулот йўқ” деёлмабди. Қўшнилардан сўрашга ҳам ийманибди. Лекин қаттиқ хафа бўлганингни кўриб баққолга қарзга ёздириб олишга мажбур бўлибди.

Дадамнинг сўзларини эшитар эканман, бошим ғовлаб, миям увишиб қолди. Аввалгидан ҳам улкан қайғу билан онамнинг ёнига қараб чопдим. Ҳўнграб-ўксиниб йиғлардиму, бир сўз айтолмасдим. Амаллаб ўпкамни босдиму, шу сўзларни айта олдим холос:
— Мен сизга ўхшаган она бўламан! Ўз қайғуимни фарзандларига билдирмайман, ўрни келганда киприк қоқмасдан ҳар қандай фидоийликдан қайтмайман! Ва фарзандларимни сиз мени севгандек севаман!

#Ибрат

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18😢5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жон олгувчи ҳам, бергувчи ҳам Яратганнинг ўзидир!

Шифокорлар ўртадаги сабабчи ҳолос. Сабабчи инсонларни шифокорларни қадрланг! Ушбу видеони кўришни тавсия этаман.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍10❤1
МАЖНУН ОТАНИНГ ДУОСИ

1985-86-87 йилари отамнинг ақллари зоя бўлиб мажнун бўлиб қолдилар.
Ўша даврда бир оддийгина масжид ходими бўлиб ишлар эдим, биргина автоуловим бўлиб ишдан сўнг уйга келганимда отам "болам мени ўз уйимга олиб бориб қўй"дер эдилар мен эса отамни "келинг ада олиб бориб қўяман" деб машинамга ўтқаздириб кўчани айлантириб келиб "мана ада уйга келдик" деб айтар эдим. Шунда отам "болам барака топ, ўз уйинг барбир яхшида" деб дуо қилар эдилар.
Тақдир тақазоси билан ишдан бўшадим, машинамни хам сотиб юбордим.
Отамни хархашалари ҳали хануз ўша ўша эди!

Машинам йўқ мингизай десам, уйда бир арава бўлар эди ўша аравага бир юмшоқ нарсани тўшаб "ада келинг сизни уйингизга олиб бориб қўяман" деб аравага ўтқазиб ховлида худди машина хайдагандак бўлиб «ғин-ғиннн» деб айлантириб "ада мана уйга келдик" деб айтардим. Отам "Болам барака топ!" деб дуо қилардилар.

Кунлардан бирида отам: "Болам бере кел, мен сендан мингдан минг розиман, менга қилган хизматларинг учун Аллоҳ сендан рози бўлсин. Ортингдан дунё подишохлари юрсин" деб дуо қилдилар.
Мен эса отам бир телба одам бўлса, ортимдан қанақасига дунё подишохлари юрсин ахир бирон жойда ишламасам деб қўйдим.
Юртимиз мустақиликга эришгандан сўнг Ўзбекистон диний қўмитасига рахбар бўлдим.
2012йили Бухоро Самарқанда Абул-Лайс Самарқандийнинг бир неча юз йиллик маросимларига Ислом Каримов ва дунё подишохлари келишди, имом Матрудининг мақбараларига кетаётганимизда мени Ислом Каримов: "Қори ака сиз олдинда юринг" деб олдинга ўтқазиб қўйдилар.
Мен олдинда кетар эканман кўзимдан шашқатор ёш оқа бошлади шу вақтда бир инсон келиб
- "Қори ака нега йғлаяпсиз, ахир ортингиздан дунё подишохлари келишаяпти! Йиғламанг, нега йғлайсиз?" - деди. Мен эса
- Мажнун отам бўлар эдилар, ўша отамнинг қилган дуоларини ижобатини кўриб турибман - дедим.

Фозил қори Ёсин рахматуллохи алайх ўғиллари.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍25😢6❤4👏1
🧕 Muslimalar kundaligi
👆👆👆👆аввалги қисмлар #ТАНЛАНГАН 13- ҚИСМ Гулнур аста сирғалиб Шомилнинг хонадонини тарк этди. Содиқжон қизга ортиқча бир сўз демай жойида хаёл суриб қолди. "Катализатор хоним ҳамон мени ҳайратда қолдиришда давом этмоқда ,- дея ўйланар эди…
#ТАНЛАНГАН

Хотинини кутишдан , инсофга келишдан фойда чиқмаслигига кўзи етган шекилли , шу йўлни танлашдан бошқа илож топмабди. Ҳа нодон йигит , барчасини бошидан бошлайман десанг хотин зотига қирғин келгани йўқ эди- ю , шу ялмоғиздан бошқа ,- кампир эзгин аҳволда уҳ тортди.

- Аяжон , марҳум йигитга қаттиқ ачинишингизга қараганда тириклик унинг чоғида у билан анча яқин бўлганга ўхшайсиз ?

- Исминг нима, қизим ? - бирдан мавзуни бошқа тарафга бурди кампир

- Исмим Гулнур, аяжон.

- Ҳа ҳақиқатдан ҳам гулдек қиз экансан , қизим. Мени Каромат хола деб чақиришинг мумкин ,- у шундай деб яна сал аввалги мавзуга қайтди,- Шомил раҳматли дугонам Софиянинг бир кўзлаб боққан набираси эди. Қизининг ўғли. Қизи Зарина Шомил олти ёшга кирганда ошқозон саратондан вафот этганди. Куёви эса аёлининг ўлимидан сўнг боласини ташлаб Қримга кетиб қолганди. Шу бўйи қайтиб дараги бўлмади. Шўрлик София Шомилни боқди , боқди , набираси минг орзу - ҳавас, иҳтимат билан ана шу Ильмирага уйланганда икки ойга қолмай ўлиб берди. Хуллас уй- жой , суқсурдек Шомил лотареяга чиққан ютуқдек мана шу алвастига қолди. У вақтда Зайтунанинг уйлари қандоқ саранжом, саришта эди-я? Энди қара қанақа жин базм бўлиб кетганини ?
Ильмира икки қиз , битта ўғил туғди .
Шу орада жувон ўлгурнинг нафсига ҳам қурт тушди. Шомил балиқчиликка ишга киргандан кейин , тунги сменга кетган вақт уйини исловатхонага айлантириб олди. Уни иккита жазмани бор. Ака- укалар. Ҳа нотўғри эшитмадинг. Ака ва ука дедим. Ўша ака- укалар Шомилнинг ота уруғига узоқ қариндош бўлишади.
Астағфируллоҳ... Ё тавба , бу замонннинг айрим ёшларига нима баддуо кетган- а ? Севаман , уйланаман деса кўча тўла суқсурдек қиз , аммо подшони ишқи қурбақага тушгандек тепа махаллалик бу йигитларнинг кўнгли шу исқитонга тушган. Менимча ивирсиқ жойда шайтон буларни янаям илҳомлантиради-ёв.
Энди қизим, Шомилда ҳам пичоқ ахири суякка етиб борганми дейман. Бундан бир ойча аввал хотинини жазманларнинг кичиги билан тутиб олганда бир тўпалон бўлганди. Ильмира хушторини ўзидан ўн ёшларча кичиклигини рўкач қилиб "Бу йигитни ука ўрнида кўраман, уйимизгаям газ плитасидан ис гази чиқиб ётгани учун чақиргандим" деб похол дўқ билан қутилганди.
Менимча кеча ҳудди шунақа воқеа яна такрорланган бўлса керак-ки, Шомил бу қарорга келишга мажбур бўлган.
- Аяжон. Нима дейсиз ? Шомил аканинг ўлимида аёли ёки жазманлардан бирининг қўли йўқмикан ?

- Вой қизим , бу ҳақда ўйлаб кўрмабман- ку ?! Қолаверса Шомил тирик юрса Ильмирага яхши эди-да. Бир ёқдан Шомил топиб тутиб келса , иккинчи ёқдан хушторлари . Ильмиранинг егани олдида , емагани ортида эди. Қизим , мени кечир- у , нафси бузуқнинг нафси ҳар тарафлама бузуқ бўлади ўзи. Бу аёл кунда еган овқатни битта новвос еса , қирқ кунда қассоб сўйишига етилган бўларди. Аммо уни кўрдинг- ку ?! Менимча Худойим ҳам "Қани қаергача бораркансан ?!" деб ўз ҳолига қўйиб турибди шекилли буни ?!

- Аяжон ?! Сиз тонг отишига яқин бирон шовқин , уриш- жандал овозини эшитмадингизми мабодо ? Ҳар эҳтимолга қарши деб сўраб қўйяпман-да ?!

- Йўқ , қизим. Эшитмаганимни эшитдим демайман. Қолаверса қулоғим бирмунча оғирроқ. Унча-мунчани эшитавермайман.

- Аяжон , малол келмаса яна битта саволга жавоб беролмайсизми ?

- Сўра қизим , сенга гапириб тафтим анча босиляпти ўзи.

- Сиз айтган ўша ака- укалар , исми нима эди ?

- Равшан билан Азиз.

- Ана ўшаларни Шомил акага узоқ қариндош дедингиз- а ? Улар бугун эрталаб Шомил аканинг ўлими хақида хабар тарқалгач , йиғилганлар орасида кўринишдими ? Ёки ...

- Бее , қаеқда дейсан ? Оломон
"ур калтак, сур калтак" қилиб юбормасин деб бирорта ковакда ётгандир бутилкасини қучоқлаб, - Каромат хола шундай деб ниманидир ўйлаб қолди ,- айтганча Равшанни кеча кечаси ит талаганмиш. Шуни эшитиб ҳайрон қолдим. "Уйидаги ити билан суяк талашибдими?!" деб .

- Уйидаги ити тишлабди денг ?

- Ҳа боягина онаси Ноила шунақа деяптувди.


/42
👍31❤2🔥1
#ТАНЛАНГАН

- Аяжон , сизга катта раҳмат. Мабодо зарур бўлган тақдирда шу жавобларнингизни керакли жойда қайтариб айтиб бера оласизми ?

- Гувоҳ бўласизми демоқчисан-да , қизим ?!

Муддаоинг шулигини аввал бошдан билган эдим. Мендек кекса аёлнинг сўзлари ниманидир ўзгартирса , албатта жавобларимни қайтара оламан.

Энди гап бундай. Рангинг ҳам анча очилди. Мен иссиққина қилиб бир чой дамлай. Сал аввал буғга котлет димлаб қўйгандим. Шундан иккитасини еб олсанг , анча қувват бўлади.

Гулнур жилмайди :

- Раҳмат , аяжон. Ростини айтсам иштаҳам йўқ . Бироқ айтган шунча маълумотингиз юрагимга анча мадор бўлди. Менга руҳсат берсангиз , шеригим ҳам излаб ҳуноб бўлиб юргандир.

- Майли қизим. Билиб турибман хаёлинг Шомилнинг уйида,- Каромат хола шундай деб қўлини дуога очди ,- ишларингни ривожини берсин. Илойим эл-юрт олдида юзинг ёруғ бўлсин.

Гулнур хола билан хайрлашиб кўчага чиққанда кўча бошида кўзлари олазарак бўлиб турган Содиқжонни кўриб ҳайрон бўлди .

Содиқжон уни кўриши билан ҳавотирли чеҳраси бирдан ёришди. У Гулнур тарафга чопгудек бўлиб катта қадамлар билан зумда етиб келди :

- Гулнур, қаерларда юрибсиз? Ҳалитдан бери ўн мартача телефон қилдим .

Шундагина Гулнурнинг ёдига бу ерга келишларида ҳалақит бермасин деб телефонини овозсиз режимга қўйгани тушди.

- Вой узр, Содиқ ака. Бу ишлар билан бўлиб телефонимни "беззвук"га солганим бутунлай ёдимдан кўтарилибди.

- Э қойил ! Яна бир марта шунақа қилсангиз нима қиламан билмадим. Ахир сиздан қаттиқ ҳавотир олдим .

Гулнур Содиқжонга "Қизиқмисиз , куппа- кундуз куни мени бўри ермиди ?" демоқчи бўлди-ю , йигитнинг самимий нигоҳига кўзи тушиб бирдан бўшашди :

- Узр ... Атай қилганим йўқ...

Содиқжон унга яқинлашди овозини пасайтирди :

- Майли Гулнур. Асосийси топилдингиз. Камида менда зўр янгилик бор.

- Янгилик ? Эҳ , сизни қаранг- у гапни шундан бошламайсизми ? Қулоғим сизда ?! Гапирақолинг.

- Гулнур , ҳаммом томидан ишлатилган қалингина скот ўрами топилди. Энг аввал шуни топдим. Аммо осон бўлмади. Бир дунё аҳлат босиб ётибди у ерниям.
Кейин . Боя кўрдингиз . Ҳаммом ўтин ёқиб иситилар эди. Аммо кеча ёки бугун ҳаммом ёқилмаган. Шунинг учун унинг кулхонасини титиб куллар орасидан ишлатилган ва ғижим қилиб юмалоқлаб ташланган скотни топдим. Топилган буюмларни экспертизага топширдим.
Аммо атир масаласи ҳали хом...

Гулнурнинг кўзларидан учқун сачради :

- Атирни тепа махаллалик Равшан ва Азиз Меҳмоновларнинг уйидан топишингиз мумкин. Ҳа Равшан Меҳмоновни кеча тунда ит тишлабди . Менимча ўша ит жудаям ақлли ит бўлса керак. Негаки у Шомил Илдузов ўлими олдидан қаршилик кўрсатиш мақсадида Равшаннинг қўлини тимдалаб ташлаган изларини беркитиб бериб катта олижаноблик кўрсатган шекилли.

Содиқжон Гулнурга саволомуз тикилди :

- Гулнур ?!...

Гулнур Содиқжонга вазмин оҳангда жавоб қайтарди:

- Содиқжон ака , менимча қотил топилди шекилли...

Сизга эса яна бир иш қолди...

#давоми_бор /43

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍68❤6👏3