🧕 Muslimalar kundaligi
1.6K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Азиз ... Менинг ҳаётимда Азиз исмли дўстим бор эди. Қачон- ки у билан мулоқат қилганда юрагим орзиқиб , шундай илиқ туйғулар билан тўлиб - тошарди . Бу туйғуларнинг номи меҳр, самимият , вафо эди. Бир сўз билан айтганда эса дўстлик эди…
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

23 - ҚИСМ

Сожида ўз ҳисларига банди бўлган бир вақтда Содиқжон Гулнурни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб кетаётган эди.

- Содиқ ака , қаерга кетяпмиз ? - сўради Гулнур катта йўлга чиққан пайтда.

Содиқжон Гулнурга кулимсираб сўз қотди:

- Етар шунча жиноятлар ва жиноятчилар ичида юрганим. Бугун менинг ўзим жиноят қилмоқчиман,- у шундай деб айёрлик билан чап кўзини қисиб қўйди,- мен сизни ўғирлаб кетяпман.

- Ҳооо , зўр- ку ! - Гулнурнинг юзларига ҳам зумда қон югурди ,- аммо айтиб қўяй , бу ҳаракатингиз жуда қалтис ва бунинг оқибатида жонингизга яхшигина жабр бўлиши мумкин.

- Во-ей , қўрқитманг ! Режам юлдуз кўрмай жон бервормасин...
Ўзи озиб- ёзиб зўрға юрак ютиб бир қарорга келгандим ...

Гулнур Содиқжонга жилмайиш билан жавоб қайтарди.
У туни билан Мафтуна воқеасини ўйлаб мижжа қоқмаган, ўзига ўзи "Бу ёғига нима бўлади?" дея тинмай савол берган , унга топган бир неча жавобларнинг бари кўнглига ўтиришмай ўз ёғига ўзи қовурилиб чиққан эди.

Содиқжоннинг сал аввал телефон орқали етказган хабари қизнинг дилидаги мавҳум тугунларни ечиб юборган , шу сабаб у ўзини қушдек енгил ҳис қила бошлаган эди.

Содиқжон дилга ором бергувчи майин мусиқани паст овозда қўйгач, қиз уни берилиб тинглай бошлади . Кўп ўтмай Гулнур машина ўриндиғига бошини қўйганча кўзи илинди.
Содиқжон уни уйғотиб юбормаслик учун ўртача тезликда машинани бошқариб кетаверди.

Гулнур шу ҳолатда бир муддат ором олди. Шу вақт ичида туш кўришга ҳам улгурибди. Тушида унга кимдир бир қучоқ қип- қизил гулдаста тутибди. Гулнур гулдастага қўл узатди :

-Содиқ акааа...- шивирлади у ва беихтиёр кўзларини очди.

- Гул... - деди Содиқжон унга монанд шивирлаб ,- қара сени қаерга олиб келдим.

Гулнур Содиқжон ишора қилган тараф- тўғрига қараб ҳайратдан кўздан уйқуси қочди:

- Вууууй , бунча гўзал ?! Сиздан ...сиздан қарздорман Содиқ ака... Катта раҳмат...

Содиқжон катта йўлдан бир метрлар пастлик- пойлари остида ястаниб оловдек товланиб ётган минг- минглаб қизғалдоқларга қараб "қойилмисиз энди ?" дегандек кулимсиради:

- Гулга гуллар ёқади деб ўйлагандим. Адашмабман...

- Мен анчадан бундай чиройли манзараларни кўрмагандим. Аммо кейинги кунларда сиз туфайли бири- биридан чиройли жойларни томоша қилиш бахтига мушарраф бўляпман. Ўтган куни Ўрда бўйи, кечаги сўлим мажнунтоллик ҳиёбон, бугун эса таърифига тил ожиз бўлган бу қизғалдоқзор...

Шундай қучоғимни очсам- у шу қизғалдоқларнинг барчаси бағримга сиғиб кетса...

Содиқ ака, ҳув анави чеккада бошқача гуллар ҳам бор экан, ўша ерга борайлик...

- Машинага чиқинг унда , айланиб ўта ерга ўтамиз...

Гулнур эрка оҳудек чаққонлик билан машинага ўтирди.

Улар йўлдан бироз панароқ бўлган катта балх тут тагини танладилар.

- Тут ҳам ширага тўлибди ! - Гулнур ёш қизчалардек оппоқ мевалари маржондек тизилган тут шохини ушлаб эгиб олиш учун чўзилди .

Содиқжон унга ёрдамга шошилди. У бир сакраб ширадор , шода- шода бўлиқ донли шохни ушлаб Гулнурга тутди .

- Содиқ акаа... - деди Гулнур йигитга завқланиб боқиб , келаси сафар яна шундай ўғирлайман десангиз машинангизга ўзим югуриб чиқаман. Сўз бераман.

- Иии Гулнур ! Бир ҳовуч тут ва қизғалдоқзор учун эргашиб кетаверсангиз ёмон экан. Рақобатчиларга дош беролмайманми деб қўрқаман,- сохта хўрсинди Содиқжон.

- Сиз сира ҳавотир олманг . Бу қоида фақат дўстлар даврасида амал қилади. Менинг эса дўстларим кўп эмас...

- Кўп эмас ?! Кўп бўлмаса ҳам бор экан- ку?- яна ўпкалади йигит .

- Оббо , барибир барча гапдан хабардор бўлмагунча тинчимайсиз шекилли. Хуллас дўст деганларимнинг барчаси ҳам мени кўнглимга қараб бундай айлантириб юришга имконлари йўқ. Ундан кейин кўп савол бераверманг. Тут ейишга ҳалақит беряпсиз. Тўғрисини айтсам қорним яхшигина очиқабди. Мен кафега ўхшаш бирор жойга борсак керак деб майда- чуйда ул, бул олволмабман. Аммо бундан хафа эмасман. Дунёнинг энг сара таомларини кафтимдаги шу бир ҳовуч оқ тутга алишмасман ман !

/73
👍43
#ТАНЛАНГАН

- Бироқ мен аввалдан шаҳар ташқарисига чиқишимизни билганлигим учун озгина бозор қилиб олувдим. Нон , пишлоқ , айрон деганларидек... Бир сўз билан айтганда соғлом турмуш тарзи, - Содиқжон шундай деб кулимсираганча қўлида ушлаб турган шохни қўйиб юборди,- илтимос , оч қоринга кўп тут еманг. Ошқозонга оғирлик қилиши мумкин.

Гулнур Содиқжоннинг раъйини қайтаргиси келмади :

- Хўп ,- деди у бош силкиб ,- Содиқ ака, бугунги зиёфат яна сизнинг ҳисобингиздан бўляптими ? Мен анча қарздор бўлиб қолдим- ку ?

- Қарзларингизни барини битта қилиб узасиз ,- деди Содиқжон машинадан майда- чуйдаларни ола келиб ,- ёдингизда борми , менга ойижонингизнинг қўлларидан бир ош ваъда қилганингиз ?

- Ҳаа эсимда, - деди Гулнур ерга қоғоз пакетдан қўлбола дастурхон солар экан,- сиз бир кунни айтсангиз бўлди , мен тайёргарлик кўриб қўяман. Ош баҳона ойижоним ва укам Азиз билан ҳам танишиб олардингиз. Мени роса зўр укам бор . Танишганингизга ҳечам афсус қилмайсиз.

- Биламан,- деди Содиқжон Гулнурга ёрдамлашар экан, опасининг укаси бўлади- ю , ёмон бўладими ? Ундан кейин исми ҳам кимлигини айтиб турибди. Азиз исмли инсонларнинг бари яхши инсон бўлади , менга ишонаверинг.

- Албатта ишонаман . Мана сизнинг дадангизнинг исмлари ҳам Азиз ака. Улар яхшидирлар- ки, ўғиллари ҳам яхши.

- Бу ҳақда айтганмидим?- лабларига табассум тошди Содиқжоннинг,- ҳа дадам жудаям яхши инсонлар. Ойижоним ҳам ... Умуман оила аъзоларимизнинг бари яхши инсонлар.
Содиқжон дастурхонга қараб кўнгли тўлгандек бўлди :

- Эсим қурсин . Юкхонада кичиккина ўтирадиган курсичалар бор эди. Ҳозир...

Содиқжон тезда бориб машина юкхонасидан иккита пастаккина курсича олиб қайтди.

- Мени- ку дўстларим бармоқ билан саноқли , аммо сизники кўпга ўхшаяпти,- курсичаларга ишора қилди Гулнур

- Ҳаа айтманг , - деди Содиқжон унга жавобан ҳозиржавоблик билан, - тан олиб айтадиган бўлсам бу йиғма курсичаларни дадамлар балиқ овига борадиган кунлари солиб олардим. Ишдан барвақт бўшасам мен ҳам уларнинг ортларидан бориб давраларига қўшиламан деган яхши ниятда. Аммо кўряпсиз- ки , кейинги кунларда бу нарсага умуман вақт орттира олмаяпман...

- Шундай денг , - деди Гулнур бирдан маъюс тортиб ,- аммо ўша вақтни орттишга ҳаракат қилинг. Мана мен ...Дадам тирик бўлганларида ҳамма ишимни бир четга сурардим- у ...

Гулнур хўрлиги келиб томоғига тиқилган хўрсиниқни "ҳиқ" этиб ютди- ю , аммо Содиқжоннинг кайфиятини бузмаслик учун ўзини тезда қўлга олди:

- Биласизми, ҳали уйдан чиқаётган вақтимда ойижонимдан "Қайтишда сизга нима олиб келай?" деб сўрасам , улар "Бир қучоқ бахт олиб кел" дедилар. Ҳозир манави қизғалдоқларни кўрдим- у, қани улардан узиб ойижонимга олиб борсам дея ўйланиб қолдим . Бироқ минг афсус- ки , қизғалдоқлар узилгандан сўнг тезда нобуд бўладилар.

- Ойижонингизни сўзларини мен бошқача тушундим. Улар учун бахт бу - сизнинг ўзингиз. Улар сизга "Соғ- саломат уйга қайтгин, қизим" деганлар.

- Содиқ ака, сиз ҳам сўзлардан сўз ўқир экансиз- у ... Тўғриси сиз билан суҳбатлашиш менга тобора қизиқ бўлиб бормоқда.
Амалиётим тугаса сизнинг ўрнингиз менга роса билинса керак...

- Гул... Мен ... Мен амалиётингиз сира тугамаса дердим...

- Ҳеч қиси йўқ. Амалиётим тугаса ҳам ўзингиз чизган суратимни кўриб юраверасиз...- Гулнур беихтиёр шундай деб юборди- ю "Аммо шу гапни бекор айтдим" деган гап хаёлидан ўтди.

Содиқжон эса Гулнурнинг сўзларидан ўзини йўқотиб қўймади:

- Ўзим ҳам бир зумда "Телефонимнинг астар - аврасини ағдариб ташлаган сиздек қиз ўзингизни суратингизни кўрмай қолмаслигингиз мумкин эмас" деган хаёлга боргандим,- деди у хушфеъллик билан

- Умуман айтганда сурат жуда чиройли чиққанди ,- Гулнур садафдек тишларини ярқиратиб жилмайди.

- Ёқдими ? Алдамаяпсизми ? - Содиқжон беш баҳо олган ўқувчидек қувониб сўраркан,- рости ёққанидан жуда ҳурсандман.

- Ҳаа ҳақиқатдан ҳам менга жуда маъқул келди ,- Гулнур шундай деб сўзларини давомини ичида айтди ,-

/74
👍34
#ТАНЛАНГАН

айниқса у ерда мендан бошқа қизнинг сурати йўқлиги ўзимга ҳаммасидан ҳам ёқди...

- Гул ...Сизга ҳеч шундай туюлганми ? Бир инсон билан танишганингизга саноқли дақиқалар бўлган- у , аммо уни бир умр танийдигандексиз...
Мана мен. Сиз билан танишганимга ҳали ҳеч қанча вақт бўлмади. Бироқ сизни жудаям кўп вақтдан буён биладигандекман.Сўзламай жим турсангиз ҳам ёнимда борлигингизни ўзи бахтдек туюлаверади Ишонсангиз сизнинг ёнингизда ўзимни шу қадар ҳотиржам ҳис қиламан- ки ... Хафа бўлсангиз дунё кўзимга тор бўлиб кўриниб кетади. Кеча кўзингизда ёшни кўриб юрагимга минглаб ҳанжар урилгандек оғриқ турди. Назаримда биз ҳудди бир - биримизни тўлдирувчи бир одамдекмиз.
Сизни билмадим- у , аммо менда шундай. Яна бу йигитнинг тайинли дўсти йўқдир деб ўйламанг . Дўстларим бор. Аммо қиз боладан дўстим йўқ.
Гул ... Сизга қадар қизлар ҳақида фикрим бошқача эди. Мен қизлар яхши она , опа, сингил , рафиқа , қиз бўла оладилар деб ўйлардим. Бироқ ҳеч қачон "Қизлар яхши дўст бўла оладилар" деб ўйламаган эканман. Ҳозир эса бу фикримдан бирор киши қайтара олмаса керак...

Гул... Майлими ? Амалиётингиз тугаса ҳам дўст бўлиб қолаверсак ? Вақтингиз бўлганда суҳбатлашса олсак. Биламан. Сиз қаерда бўлсангиз ҳам ўз вазифангизга бор имконингиз билан киришасиз. Мана амалиёт бунга бир мисол. Сизгача амалиётга келган талабалар биз буюрсакгина қўлидан келганча ишларни қилишган, баъзи ҳолатларда ҳаттоки бизларга иш ҳам орттириб қўйган пайтлари ҳам кўп бўлган.
Бироқ сиз ... Сиз бутунлай бошқа дунёсиз. Аслида ҳар бир инсон ўзи бир дунё . Машойихлардан бири "Сен юрадиган бир дунёсан" - деган экан. Сиз эса нафақат юрадиган балки фикрлайдиган , мушоҳада қиладиган , ўзгалар ташвишида куйиб - ёнадиган , уларга яхшилик истайдиган ўзгача дунёсиз ...
Сиз дунёлар ичида танланган , мукаммал бир дунёсиз.
Амалиёт вақтида ҳеч бир ишни , ҳеч бир деталигача бефарқ қолдирмадингиз, шу сабаб тезда кўзланган натижага эришдингиз. Ростини айтсам битта мен эмас , балки бўлимдаги катталар ҳам сизнинг қобилиятингизга тан бериб бўлишди. Сизга дам бериб туриб яна ишга чақириб олишгани бунга яққол далил эмасми? .
Шуларга асосланган ҳолда амалиётдан ўқишга қайтган чоғда ҳам у ерда жуда машғул бўлишингизни биламан.
Шундай машғул бўла туриб ҳам , имкон даражасида менга вақт ажрата оласизми ?
Бу биринчи савол эди.
Мен сизга икки савол бермоқчи эдим ўзи . Мумкин бўлса уларга жавоб берсангиз .
Энди иккинчи савол :

Айтинг-чи , нима учун менга бунчалар қалбан яқинсиз ?
Битта менда шундайми ёки сиз ҳам менга нисабатан шундай дил яқинлигини ҳис қиласизми ?

- Саволингиз учта бўлиб кетди,- деди Гулнур қизғалдоқзорга термулганча , - аммо уларга жавоб беришга ҳаракат қилиб кўраман.

Биринчи саволга жавоб:

Сиз тўғри айтдингиз . Мен ҳар бир дақиқасини қизғанадиган , қадрлайлиган инсонлар сирасига кираман. Мен учун дам олиш қайсидир ишда муваффақиятга эришиш демакдир. Бу дегани қайсидир мақсадга эришсам , ана шундан тотган роҳат , фаҳр ҳисси менга олам жаҳон енгиллик беради. Сиз билан амалиётдан кейин ҳам кўришиб туриш ёки телефон орқали суҳбатлашишга албатта қарши эмасман. Сабаби биз дўстмиз. Дўстлик туйғуси соябон эмас- ки , ёмғир ёққанда эсга тушиб , қолган вақтда бир чеккада кераксиз матоҳдек аҳамият берилмаса.
Хуллас биринчи жавобим : Ҳа ! Амалиётдан кейин ҳам сиз билан муносабатларимиз шундай бўлиб қолаверади. Албатта бундан ўзингиз зерикмасангиз.

Содиқжон "Ҳечам-да, ҳечам зерикмасман" деган маънода бош силкитди .

Гулнур нимтабассум билан сўзида давом этди :

- Энди иккинчи саволингизга жавоб. Нима учун сизга қалбан яқинман ? Менга раҳматли бувим айтиб берган эдилар : Инсон дунёга келишидан аввал уларнинг руҳлари яратилиб қўйилган бўлар экан. Вақти келиб бу руҳлар дунёга келиш соатлари яқинлашган инсонларнинг танасига жойланар экан. Руҳлар дунёсида яқин бўлганлар эса бу дунё ҳаётида учрашиб қолишса сиз айтгандек қалбан яқин бўлишар экан. Билмадим , бу сўзлар қанчалар ҳақиқат ?

/75
👍90👏5❤4🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!

🌹 Аллоҳни сизга берганига
розилик билан ҳаёт
зийнатланади!

🕊Табассум билан муаммолар
енгиллашади!

📿 Истиғфор билан эҳтиёжлар
қондирилади!

🤲 Дуо билан мушкуллар осон
бўлади!

🌞 Яна бир тонг, яна бир умид, яна
бир имконият берган Роббимизга
ҳамдлар бўлсин!

☀️ Кунингиз хайрли барокатли,
энг муҳими дунёю,охиратингиз
учун фойдали ўтсин!

Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Якшанба тонги муборак
бўлсин!

Сиз ва бизларни соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Дам олиш кунингиз мароқли ва мазмунли бўлсин. илохим🤲🤲


Яқинларга Улашинг.. 🌸

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
  БАЛКИ, БУ  НАЖОТИНГДИР...
❗️
...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.

©Jaloliddinrumiyy🕊

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍9
Қайнота

Кечаси боласи яхши ухламади. Қайнонаси ҳаммасини билди. Эрталаб ухлаб қолиб, нонушта тайёрлашга улгурмаган келин ўзи ҳам қайнонасининг кўзига балодай кўринишини билади. Юраги титраб, уйқусизликдан қизариб кетган кўзларини ерга тикиб салом берди. Келиннинг бағрида боласи биғиллаб турарди.
—Чойиззи ичинг! — дея гўё марҳамат кўрсатди қайнона, аммо қўлидан болани олай демади.
—Эрингиз соат нечада келди?
—Келмадилар, —айбдордек ерга қаради келин.
—Ҳа, майли, юргандир бир кўчада, келиб қолар! Ман акамникига бориб келаман, адажонингиз уйдалар, тушликка лағмон қилинг!

Келин индамади. "Хўп бўлади!" дегани мажоли йўқ эди. Кечагина у ҳам бировнинг арзандаси эди. Бир йилда ҳам келинга, ҳам онага айланди. Қайнонаси кетди... Худди шу пайт пойлаб тургандек қайнотаси кириб келди. Бир қўлида чақалоқ, бир қўлида чой дамлаётган келинни кўриб шошиб деди:
—Болани менга беринг, қизим! Сиз овқатланиб олинг. Кечаси билан йиғлаб чиқди-я тойчоқ, ҳали бир йигит бўлсин. Сизга қалқон, дўст бўлади—бу.

Ажаб, қайнотаси болани қўлига олиши билан овунди. Ичига иссиқ кириб, сал тетиклашгандек бўлди. Лағмонга хамир қормоқчи эди.

—Керакмас, —деди қайнотаси, мен кўчадан овқат олиб келаман, сиз бирпас ухлаб олинг, болам, мана Сардор ҳам ухлади.

Қайнотаси машинасига ўтириб қаёққадир кетди... Келин қайнотасининг телефонда ким биландир гаплашаётган овозидан  уйғониб кетди. Кун пешинга яқинлашиб қолган, кечаси билан йиғлаб чиққан чақалоқ ҳам тинч ухлаб ётарди. Юз-қўлини ювиб ошхонага кирди. Дастурхонда турган, устига "Миллий таомлар"  деб ёзилган елим халталардан бирини очди.
Бир марталик идишда кабоб бор эди. Ҳовлидан эса ҳамон қайнотасининн овози келарди.
—Ернинг тагида бўлсанг ҳам етиб кел, бошқа гапим йўқ, болангни дўхтирга ўзинг олиб борасан!

Келин барибир лағмонга хамир қорди. Бу сафар чин юракдан! Шу уйда уни ушлаб турган одам— Отаси учун меҳр билан овқат тайёрлагиси келарди. Ташқаридан таниш машинанинг сигнали эшитилди. "Ҳайрият", деди у.

Эҳтимол ишонмассиз, аммо ҳали ҳам ўзбекнинг чин оталари бор..

✍Феруза Салходжаева.
©konspektor

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍30😢7
Инсоннинг бош қисмидаги миясининг ҳақиқий оғирлиги 1700 гр чиқади (сал кам 2 кг). Лекин шунга қарамасдан нега бу оғирликни сезмаймиз?!

Субҳаналлоҳ...
Чунки у орқа миянинг суюқлигига ботиб туради. Физик қоидада келадики: ҳар қандай жисм сувга ботирилса, оғирлигидан тошиб чиққан сув миқдорича енгиллайди. Шундай қилиб миянинг вазни 50гр бўлиб қолади ва биз унинг оғирлигини сезмаймиз.

Буларнинг барчаси буюк Аллоҳнинг ӯлчовларидир.

Бу суюқлик намоздаги руку ва сажда пайтида пастга ва юқорига ҳаракатланиб бош мияни массаж қилади, натижада инсон намозда роҳатланади.

Субҳаналлоҳ, РОББИМ қандай ҳам меҳрибон, раҳмли Зотсан!

©konspektor

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17❤2💔1
#ТАНЛАНГАН

Бироқ мен унга жуда ишонгим келади. Билгувчи эса Ўзи ...

Энди учинчи саволингизга жавоб қайтарсам.

Албатта , мен ҳам сизга нисбатан шундай дил яқинлигини ҳис қиламан. Йўқса ҳозир бу ерда сиз билан ўтирмаган бўлардим.

- Раҳмат , Гул... Жавобларингиздан кўнглим жуда ёришди.

- Сизга битта ҳаётий ҳикоя айтиб берайми ? Тўғриси бу ҳикояни эшитиб жуда таъсирландим. Кеча уйимизга Ойижонимни кўришга дугоналари келган эди. Мен ҳам уларнинг суҳбатларига бироз шерик бўлдим. Аслини олганда бу ҳикоя хозирги мавзуимизга тааллуқли эмас , бироқ уни эшитиб ...
Айтаверайми , тинглайсизми ? - Гулнур Содиқжонга тикилиб озроқ сукут сақлади :

- Бўлмасам- чи ? Эшитганда қандоқ ? - Содиқжон бокалга Гулнурга айрон қуйиб узатди,- қулоғим сизда.

Гулнур бокални олар экан , айрондан бир хўплаб ҳикояни бошлади :

- Ойижонимнинг дугоналарининг исми Ҳафиза опа бўлиб , ҳикоя уларнинг овсинлари хақида эди. Улар шундай ҳикоя қилдилар:
"Мен овсиним билан жуда иноқ эдик. Неча йил бир- биримизни таниган бўлсак бирон марта сан- манга борган эмасдик. Мен ҳаётда улардан жуда кўп нарсаларни ўргандим. Ўрганганларимнинг энг сараси эса ҳаёт ва яшаш илми бўлди. Овсиним чевар , пазанда , хуллас бир аёлга нима малака зарур бўлса барини пишиқ эгаллаган сара аёл эди. Айниқса унинг саришталигига таъриф йўқ эди. Ишни анчайин секин қилардилар-у , аммо ниҳоятда тоза қилардилар. Қайноғам ва фарзандларининг кийим-бошларини айтмайсизми ? Мен пайпоққа дазмол урилишини шу овсинимда кўрганман .
Овсиним ўттиз олти ёшида кўкрагидан саратон касалига чалинди. Анча вақт даволанди , аммо фойдаси бўлмагач кўкрагини олиб ташлашди . У энди "Ўзимга келдим" деганда , бачадонида саратон аниқланди. Маълум муддатдан кейин бачадон ҳам олинди. Вақти билан овсиним ўт қопи , сўнг билакдаги ўнлаб "жировиклар" лардан халос бўлди. Аммо шунча дард билан бир бор "Их" демаса денг. Камига ҳаракатлари чекланган бўлса ҳам ҳамон яшовчан, ҳамон умидвор .
Овсиним шу тариқа яна ўттиз олти йил яшади. Уни жондан севувчи эри эса баъзан хазиллашаркан:

- Ўргилай ўзимнинг қанор қоп хотинимдан. Танасида деярли ярим аъзоси қолмади. Буни ҳар ерини операция қилган бешта жарроҳ жонини аллазамон Ҳаққа топшириб бўлди. Аммо ўзимни гўзалимни бу дунёда ушлаб қоладиган нарса бу мени қизғаниши . Ол хотин , мана бу таомларни катта-катта е. Мендан ҳавотир олма. Сендан бошқага қарасам одаммасман.

- Ейман дадаси ,ейман,- жилмаяди овсиним,- хотиним оғриди деб хомтаъма бўлманг! Овқатланиб бўлганимдан кейин пардоз анжомларимни олиб келинг , бир ҳурилиқо бўлиб олай , кўчадаги нозанинлар тошларини яхшилаб теришсин !

Қайноғам ва овсиним бир-бирларини жуда севишарди. Мен қайноғамни аёлига таом едириб қўйиб ташқарига чиққач, милт- милт йиғлаганларини кўп кўрганман.
Йиллар давомида шуни ҳам англадим-ки , Аллоҳ дард берса шунга яраша сабр , шунга яраша мукофот ҳам берар экан ...
Овсиним менга доим :
- Ҳафиза , мен Аллоҳдан оёқда юра туриб жон беришни сўрайман. Сиздан эса бир илтимос , дунёдан ўтсам сочларим тўзғиб ҳунук бўлиб ётмай. Уларни тараб , мушки анбарларни мўл сепиб қўйинг. Токи сўнгги манзилга кетар чоғ изимдан хуш ифорлар таралиб қолсин" деб сўрардилар.
Худонинг қудрати билан овсиним ҳақиқатда турган жойларида "Ҳиқ" этдилар-у , жон бериб ерга йиқилдилар.

Мен сўнгги илтимосларини бажарай деб хонага кирсам улар ўн беш кунлик тўлин ойдек ёғду таратиб ётибдилар. Хона эса шунчалар хушбўй ҳидга тўлган эди- ки.
Овсинимни сувга олдик . Ана ундан кейин кўринг мўъжизани.
Овсинимни кафанлаган ғассол аёл "Илойим бизгаям шу аёлдака ҳотима бергин, Аллоҳим" дея унинг бошида қайта-қайта шивирлаб сўраганларини эшитдим.
Овсиним қабристонга етиб бормасдан ҳаммаёқ дув- дув гап бўлиб кетди. Эмиш-ки , майит етиб боргунга қадар қабрнинг ўзи тенгсиз мушк ҳиди билан зийнатланиб эгасини кутиб олишга шай бўлганмиз..."

Содиқ ака , жуда таъсирли а ? Нима дейсиз ? Мен бу хикояни тинглаб бу аёлнинг таърифига сўз тополмай қолдим ...

#давоми_бор /76
👍78❤7🥰3👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иссиқ кунларда мазали ва муздеккина кукси рецепти 😊⬇️

◾️Керакли махсулотлар:

▪️Мол гўшти 300-400 гр
▪️3 та тухум
▪️Карам
▪️Чеснок
▪️Кукси хамири (дўконларда бор)
▪️2-3 дона помидор
▪️3 дона бодринг
▪️Кунжут

Суви учун :

▪️1 литр сув
▪️1 ош қошиқ туз
▪️Уксус 70% ли 1-1,5 ош қошиқ
▪️Соя 1,5 қошиқ
▪️5 ош қошиқ шакар
▪️Укроп
▪️Ярим дона помидор
▪️Бодринг 1 дона
▪️Чеснок 2-3 дона

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6🥰2❤1🔥1
🧕 Muslimalar kundaligi
#ТАНЛАНГАН Бироқ мен унга жуда ишонгим келади. Билгувчи эса Ўзи ... Энди учинчи саволингизга жавоб қайтарсам. Албатта , мен ҳам сизга нисбатан шундай дил яқинлигини ҳис қиламан. Йўқса ҳозир бу ерда сиз билан ўтирмаган бўлардим. - Раҳмат…
👆👆👆👆аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

24 - ҚИСМ

- Мен айтайми ? - деди Содиқжон ҳикоя таъсирида ўйчанлик билан ,- бундай инсонлар "Ҳазрати инсон" дейилади . Борлигида тўрттала тарафимиз гуллайдиган , оламдан ўтганда эса дунёлар ҳувиллайдиган ...

- Бугун сизни ҳам , ўзимни ҳам кайфиятимни туширмоқчи эмасдим. Қаранг , шуни ҳам уддалай олмадим ,- синиққина хўрсинди Гулнур.

- Йўғей , нимага кайфиятим тушар экан ? Қайтага ҳозирги ҳикоянгиз менга чиройли яшаш , муносиб яшаш ҳақида бир ибрат бўлди.
- Содиқ ака ... Энди йўлга тушсак ҳам бўлар.

- Мен ҳозир ... - Содиқжон ўрнидан туриб чаққонлик билан тут шохидан йирик- йирик меваларни егуликдан бўшаган пластик идишга тера кетди. Идиш зумда сархил тут доналари билан тўлди .

- Бу бир қучоқ бахт бўлмаса ҳам аммо чимдим меҳр бўла олар. Ойижонингизга атаб тердим,- Содиқжон шундай деб қўлидагини Гулнурга узатар экан қизнинг сўзга оғиз жуфтлаганини кўриб дарровда қўшимча қилди,- бизнинг ҳовлида тутимиз бор.

- Раҳмат каттакон. Ойижоним ҳақиқатда ҳурсанд бўладиган бўлдилар ...

Содиқжон Гулнурни кўча юзасида қолдирар экан :

- Эртага бўлимда кўришгунча ,- деди.

Гулнур эса унга миннатдор оҳангда шивирлади :

- Бугун учун раҳмат...

* * *

- Қизим , бояги йигит кўзимга иссиқ кўринди , -деди Сожида Гулнур олиб келган балх тутини битта - биттадан оғзига солар экан,- оҳ, оҳ бирам мазали экан. Худди Зулфия аммамнинг кўчаларидаги тутнинг ўзи-я ...

- У йигит мен амалиётга борган жойда терговчи бўлиб ишлайди. Исми Содиқжон. Ёши мен билан тенг. Ундан иш ўрганяпман. Умуман олганда яхши йигит экан.

- Ҳаа ...- деди Сожида Гулнурга киши билмас синковлик билан назар ташлаб ,- сен ҳам жиноят содир бўлган жойларга чиқяпсанми ?

- Йўғей, Ойижон ! Унақа жойларга тажрибасиз амалиётчиларни етаклаб юрадиган бекорчи вақтлари борми уларнинг? Мен салқингина идорада ўтириб ёзув- чизув қиляпман. Ҳисоботларни ёзяпман. Энг катта бошлиқни айтишича мен боргач , бўлимдагилар ёзув- чизувдан тинчиб кўкракларига шамол тегиб қолганмиш. Кеча шунга жавоб беришганди . "Ёзавериб қўлларинг қабариб кетди, қизим, майли керак бўлсанг чақирармиз" деб . Кўриб турибсиз- ки , бир кунга қолмай керак бўлибман.

- Ҳаа нокеракликдан Аллоҳ асрасин ,- деди Сожида ва қизига қараганча "Эҳ қизим- а , ўзингча онамни алдай оламан деб ўйлайсан. Кошки сени нима ишлар қилиб юришингни билмасам экан. Ахир сен мени ўзимсан. Мен йиллар давомида яширин тарзда қанча жиноятларни очишга интилдим. Очдим ҳам . Сенда эса ҳозир буларнинг барини очиқ- ойдин амалга ошириш имкони келди. Имкон бор жойда сенинг ҳотиржам ўтиришингни тасаввуримга сиғдира олмайман. Майли , қайда бўлсанг ҳам жонинг омон бўлсин..." дея ўйларди.

Эртаси куни идорага борган Гулнур хақиқатда ҳам туш вақтигача ёзув-чизув билан андармон бўлди.
Бугун барча ходимлар ўз ўрниларида эдилар.
Тушликни ҳам хонада қилишга тўғри келди.
Барчани ҳайрон қолдириб тушликга беш дақиқа қолганда Фарруҳ бир тоғорадаги ошнинг устига бостирилган товуқ гўшти, кабоб , сомсалар ва яна талай майда- чуйдалар билан кириб келди.

- Шумахер , яқинда ёнимизда ўтирувдинг- ку , чиқиб кетганингни ҳам пайқамабмиз ? Тинчликми ? Нима сабабдан бунча эҳтиром ?- хайрон бўлганча сўради Камол ака, - туғилган кунингми десам қишда туғилгансан ?

Фарруҳ тўрда ўтирган Эркин Раимовга қараб илжайди :

- Эҳ йигитлар сизлар билмайсизлар ? - деди Эркин Раимов сирли овозда , - Шумахеримиз бечоранинг бўйнига уйидагилари олаҳуржун илиш миссиясини бошлашибди.

- Яъни? - Камол аканинг қошлари уйилганча Раимовнинг оғзига тикилди

- Во- ей , сенлар қачон яримта гапдан одамни тушуниб оладиган бўласизлар ! - Эркин Раимов шундай деб Гулнурга юзланди,- қизим қани бир дастурхон тузашга бошчилик қилиб юборгин-чи ? Ҳа айтганча , қизим! Мана масалан сен мени сўзларимдан нимани тушундинг ?
Гулнур ўрнидан илдамлик билан турар экан , ҳозиржавоблик билан Эркин акага жавоб қайтарди :

- Мени тушунишимча Фарруҳбекни бошини боғлаш

/ 77
👍33❤1👏1😭1
#ТАНЛАНГАН

маросими бўлган, бошқача қилиб айтганда фотиҳа тўйи. Бу егуликлар ана шу тўйбошидан бизга илиниб келтирилган егуликлар ,- Гулнур шундай деб Фарруҳга ўгирилди ,- топдимми , укажон ?

- Нет слов ! Опа сиз чинакам даҳосиз ! Роса ўқиганингиз шунақада билинади-да ?! Биттада топдингиз- а ?

- Бунга ортиқча билимнинг ҳожати йўқ. Тўй патир , ҳолва ва майиз , яна камига шокаладлар. Фотиҳа тўйи тўғрисида бундан ортиқ ишора бўлиши мумкинми ? Тўйингиз бўлса барчамиз хабардор бўлардик. Шунга фотиҳа тўйи деган хулосага келдим.

- Аҳайт , опам! Барибир ўз фикримда қоламан. Сиз мен учун энг зўр опасиз ! - Фарруҳ шундай деб столга ишора қилди ,- ҳурматли жамоадошлар! Қани келинглар бизнинг юрак тафтимиз қўшилган дастурхонга!

- Тўй қачон энди , Фарруҳбек ? - сўради Камол ака товуқ гўштига қўл узатар экан .

- Эээ , бу ҳали маълум эмас , - деди елка қисганча Фаррух,- гап шундаки бувимнинг меҳрлари тушиб қолган Ойпопукга совчилар қаторлашиб келишаётгани уларни эсхоналарини чиқариб юборибди. Шунга бувим "Ўқишини давомини мани мактабимда ўқийди" деб бошимизни боғлатдилар - қўйдилар. Тўй қачонлиги ҳали номаълум . Аммо бувимнинг туришлари шу бўлса , улардан ҳар нарса кутса бўлади.
- Ҳаа яхши , яхши . Хўш Фарруҳбек, келиннинг исми нима энди ? - сўради Эркин Раимов Фарруҳга айёрона тикилганча , - табрик сўзига тайёргарликни бошлайверамиз-да бу ёғига , ахир ҳозир ўзинг огоҳлантирдинг- ку, "Бувим лов этиб тўйни ҳам тўсатдан бошлаб юборишлари ҳеч гап эмас" деб .

-Устоз, ахир яқинда айтдим- ку , қизнинг исмини Ойпопук деб , эътибор бермабсиз шекилли.

- Ундай деганингни эшитишга эшитдим , аммо бу эркалашга ишлатилган сўз бўлса керакдир деб ўйлабман . Узурасан-да энди.

- Ойпопук бувимнинг сингилларининг набираси . Хуллас қуда бўлаётган иккала бувимнинг оналарининг исми ҳам Ойпопук бўлган экан. Шунга менинг бувимнинг Ойпопукга меҳрлари жуда бўлакча тушиб қолган ,- Фарруҳ жон куйдириб тушунтира бошлади.

- Целая Санта-Барбара! - қўл силтади Камол Исматов , - тушунтиришларингдан бошим айланиб кетди. Хуллас , ука, нима бўлгандаям бахтли бўл! Қиз яхшидир- ки, бувинг бошларингни қовуштиришга аҳд қилганлар. Тилагим Ойпопук ёринг билан ойдек ўғиллар- у , попукдек қизларга ота- она бўлинглар,-даврани қарсак овози тутиб кетди,- қолган бўйдоқларимизни ҳам ҳолваларини тез кунда ейишлик насиб қилсин

Бу сўзларни эшитган Содиқжон ер остидан билинтирмай Гулнурга нигоҳ ташлаб қўйди. Гулнур эса унинг нигоҳидан бехабар ҳолда ярми тишланган шокаладни қўлида тутганча , телефонидан қандайдир хабарни ўқиб ўтирар эди...

Тушлик вақтигача тинч бўлган бўлим соат иккиларга бориб навбатдаги ишни кутиб олди.

Навбаҳор кўчасидаги 18 - уйда истиқомат қилувчи ўттиз олти ёшлардаги Собиров Мўминжон тушлик вақтида тўсатдан оламдан ўтибди. Бўлинма ходимларидан воқеа жойига бориб вазиятдан хабардор бўлиш ва атрофлича баҳо бериш сўралибди.
Раимов иш юзасидан кўрсатма бериб улгурмай идорага иккинчи хабар келиб тушди.
Ўзбекистон кўчаси 78 - уйда истиқомат қиладиган ўн олти ёшли Норпўлатов Тоиржон номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Боланинг нақд пул эвазига ота- онасига қайтаришлари ҳақида эса отасининг телефон рақамига нотаниш манзилдан СМС келган...

- Хўш , ким қаерга? - ўйланганча сўради Раимов ,- демак, гап бундай. Мен , Камол ва ... ва Фаррух ўғирланган бола иши юзасидан йўлга тушсак . Содиқжон ва Гулнур Собиров масаласи бўйича марҳумникига боришсин. Қани вазиятдан бохабар бўлиб туринглар- чи ? Собировни жасади экспертлар кўригидан ўтгач яна ҳам аниқроқ хулосага келамиз.
Вазифалар тушунарлими ?
Бўпти , қани ишга.

Ходимлар бир вақтда ўрниларидан қўзғалишди.

Собиров Мўминжон оиласи билан кўп қаватли уйнинг еттинчи қаватида тўртта фарзанди билан ижарада яшашаркан.
Гулнур билан Содиқжон йигит воқеа жойига боргач вафот этган хонадонда кўпчилик йиғилмаганига ҳайрон бўлишди.
Марҳумни аллақачон экспертизага олиб кетишибди.

/78
👍30❤4👏2🔥1
#ТАНЛАНГАН

Унинг аёли ўттиз беш ёшлардаги қош - кўзлари попукдеккина, хушсурат жувон жуда фаросатли экан , савол назари билан атрофга синчиклаб назар ташлаётган Гулнурга кўзда ёш билан мурожаат қилди:

- Мен бу ерга қўшни вилоятдан келин бўлиб тушганман. Шунга уйдагиларим бошимга тушган бу савдодан хабардор бўлишди-ю , бироқ ҳали етиб келишмади . Бу квартирани эса яқинда ижарага олгандик.

- Саида опа , - деди Гулнур аёл билан танишгандаги исм бўйича мурожаат қилиб ,- нима бўлди ўзи ? Бизга батафсил гапириб бера оласизми ?
Гулнур шундай савол бера туриб киши билмас қўл телефонининг диктафонини ёқиб қўйди.

Саида бурнини тортганча йиғи аралаш тўлиқиб гапира бошлади:

- Эрталаб бари жойида эди. Мўминжон акам бомдодни ўқиб бўлиб яна бирпас китоб варақлаб ўтирдилар. Кейин "Озгина мизғиб олай , негадир уйқум келиб кетяпти" деб ётоққа кириб пинакка кетдилар.
Нонушта тайёрлаб катта қизларимизни мактабга жўнатдим , иккита кичигимизни боғчага олиб бордим, сўнг уйга қайтиб бироз кир - чирларни чайган бўлдим. Уч кундан кейин хўжайиним билан Туркияга ишлагани учиб кетишимиз керак эди. Болаларга қараб туришга ўзимнинг Ойимлар келишлари керак эди. Хуллас ҳамма ҳаракат шунга қараб эди.
Мўминжон акам кечроқ уйғондилар. Илгари ҳеч бунақа кўп ухламас эдилар. Мен "Ҳа майли сафар олдидан тиниқиб олақолсинлар деб" уларни уйғотишга кўзим қиймади.
Хўжайиним уйғонганларида эрталабдан қозонга солиб қўйган шўрва хил- хил пишиб ётарди.

- Адаси , шўрва пиширгандим, сузиб олиб келайми ? - дея сўрадим улар даҳлизда кўринишлари ҳамоно.

- Аввал ювиниб чиқай ,кейин .

Назаримда улар ваннахонада узоқ вақт қолиб кетгандек бўлдилар. Унгача мен дастурҳонни қайта тузаб ,чойларни янгилаб ҳам қўйдим.
Ваниҳоят Мўминжон акам ювиниб чиқдилар .

Мен дарҳол шўрвани сузиб дастурхонга тортдим.

- Бироз совисин . Унгача чойдан қуй. Роса тобига келган экан ,- улар мен чой қуйиб узатган пиёлага тикилганларича дедилар ,- Саида , жуда яхши бўлди-да , покланиб олганим. Қушдек енгил бўлдим...

... Бу уларнинг айтган охирги сўзлари бўлди. Пиёладаги чой ичилмасдан қолиб кетди.
Мўминжон акам ўтирган жойларида ўз- ўзидан гурс этиб йиқилдилар- у , қайтиб ўрниларидан турмадилар.
Мен дастлаб улар ҳушларини йўқотган бўлсалар керак деб ўйлагандим. Бироқ...
Зудлик билан етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари уларнинг "Бошига қон қуйилиш натижасида оламдан ўтган" деган ташхис қўйиб кетишди ...
Бор гап шу ...

- Саида опа , сиз вилоятдан экансиз ? Эрингизнинг жигарлари қаерда ? - Гулнур кўриниши, гап - кўзлари, ўзини тутишидан тагли- тугли оила фарзанди эканлиги сезилиб турган Саидага эҳтиёт бўлибгина савол берди...

Саида рўмолини лабига босганча янада ўксиниб - ўксиниб йиғлашга тушди .

- Уларнинг битта-ю битта акалари бор. Ота бошқа , оналари бир. Аслини олганда менинг ўзим ҳам шу эрим тарафга узоқ қариндош бўламан. Келин бўлиб тушган вақтимда энди ўн саккиз ёшга тўлгандим. Мен келин бўлиб тушган хонадон жуда файзли , ўзига тўқ , обод оила эди .
Дастлаб қайнотам оламдан ўтдилар. Аммо унда ҳеч нарса ўзгармаган эди.

#давоми_бор /79

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍82
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🌸🌞ХАЙРЛИ ТОНГ !😊🌸💐

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍11
Мустафо ишдан эрта келганидан афсусланди. Тозаланмаган уй, дазмолланмаган кийимлар, бўш қозон, чақалоқнинг тинимсиз йиғлаши — буларнинг бари йигитнинг юзини буриштирарди-ю, лекин ўзини босишга уринди. Иссиқ ҳаво сабаб боши оғриётгани учун дам олишга қулайроқ жой излаб, ҳали у-ҳали бу хонага кириб кўрди. Бироқ ҳамма тарафдан янги туғилган чақалоқнинг овози келар, бу овоз эркакни таъқиб этарди гўё.
— Оббо, нега йиғлайверади бу? — деди эркак ўзига-ўзи гапириб.
— Бу эмас, фарзандимиз! — деди ўғлини тинчлантиришга уринаётган Мадина.
— Бошим оғрияпти, тезроқ ухлат…
— Ухламаса, айб мендами? — асаблари таранглашган она кўзига ёш олди.
— Қорни очдир?!
— Қорни тўқ!
— Бирор жойи оғриётгандир…
— Билмайман, билмайман! — деди Мадина чақалоқни ётоққа қўйиб. — Ўзим ҳам қийналиб кетдим!
— Битта болага ҳам қарашни эплолмайсан! — бақириб юборди Мустафо.
Мадина боласини қайта қўлига олиб, эрининг ортидан пичирлади: «Ҳа, бош фақат сизда бор».
Мустафо уйда ўтиролмагач, эшикни қарсиллатиб ёпди-ю, ўзини кўчага урди. Эркак шўх, қувноқ ҳаёт тарзида яшаб, шунга кўникиб қолганиданми, оила муҳитини ҳазм қилолмас, бу ҳолат, айниқса, фарзанд кўргач, жуда авжига чиққанди. Хотинининг на эрга, на уй ишларига ва на ўзига эътибор қаратмаётгани ҳам Мустафонинг ғазабини келтирарди.
Уйига қайтганида чақалоқнинг овози тинчиганидан бироз кўнгли кўтарилди. Кийимларини алмаштириб, энди ёстиққа бош қўяй деганди ҳамки, рафиқасининг ёнида турган қўл телефонидан хабар келгани ҳақидаги овоз эшитилди. Мустафо тўйдан аввалроқ хотинига рашкчилигини тушунтирган. Шу сабаб рафиқасининг ҳар бир қадамини назорат қилиб турарди. Ижтимоий тармоқлардаги саҳифани ҳам, ўзи мудом текшириб туриш шарти билан очиб берган. Мана, ҳозир ҳам келган хабар дугонасидан эканини кўргач, хаёлига қаердандир «Қайси дугонаси бўлдийкин, расми бормикин?» деган фикр келди. Расм очилгач, қарасаки, ниҳоятда чиройли қиз елкалари хийла очиқ кўйлакда шўх-шодон кулиб турарди. Ютиниб қўйган Мустафо бироз суратга тикилди-да, саломга алик олди.
— Нега ёзмадинг?
— Ухлаётгандим.
— Аҳволларинг қалай, она бўлиш зўр эканми?!
— Қийин экан.
— Сенга айтдим, эрга тегишга шошилма деб. Эринг билан ярашиб олдингми?
— Ҳа. Эрим ҳақида фикринг қандай?
— Эринг жуда чиройли йигит, таништириб қўймайсанми?
— Танишгинг келяптими?
— Тинчлан, ҳазил-ку! 
Мустафонинг энди кўнглига нимадир кирди. Экран ортида жилмайиб турган бу қизни унча танимасди-ю, лекин ҳали турмушга чиқмагани аниқ. Йигит кўп ўйланмади, хотинининг телефонидан барча хабарларни ўчирди-да, ўзининг телефонини олиб, бошқа хонага чиқиб кетди. — Салом!
— Ким бу?
— Мен, ўша сен танишишни истаётган Мустафо, дугонангнинг эриман.
— Мадина, бу яна қандай ҳазил?
— Ҳазил эмас, рост. Фақат бу ҳақда аёлимга айтма, биз шунчаки дўст бўламиз!
Қизнинг майлини сезган йигит Нилуфар билан ҳар куни гаплаша бошлади. Улар куни қандай ўтаётгани, кайфияти, ҳатто нима овқат ейишаётганигача бир-бири билан тинимсиз ёзишарди. Мадина эрининг қўлидан телефон тушмай қолганини сезарди-ю, лекин бу ҳолат иши билан боғлиқ, дея эътибор бермасди. Дастлаб одатий ҳаётдан зерикиш туфайли шунчаки мулоқот қилиб туришни кўзлаган йигит, эндиликда Нилуфарга ўрганиб қолаётганлигини ўзи ҳам сезаётганди. Қиз билан учрашиш катта хато эканини яхши билар, аммо ўша дам яна қаердандир миясига «Бир маротаба кўришсам, нимаси ёмон? деган фикр келиб уриларди. Улар шу тариқа икки кундан сўнг учрашишга келишиб олишди.
Эрта тонг. Йигит кийиниб, кўчага чиқиш учун тайёрланар, бугунги учрашувга эса ҳафсаласи йўқ эди.
«Нилуфар чиройли қиз! Бир мартагина учрашаман, бироз гаплашаман. Мен Нилуфар билан шунчаки дўст тутиндим, холос!» Турфа ўйлар исканжасида қолган йигит бир хўрсинди-да, уйидан чиқди. Шу пайт қўл телефонидан хабар қўнғироғи эшитилди.
— Мадинанинг қўл телефонини олишни унутманг!
— Нега?
— Бир нарса кўрсатаман.
Анчадан бери Мадинанинг қўл телефонини текширмай қўйган Мустафо ўша «бир нарса» нима эканини билишга қарор қилди.
Йигит Нилуфарни узоқдан кўрди-ю, дарров таниди. Қиз расмдагидан ҳам хушрўй, баланд бўйли, нигоҳида қатъийлик чақнаб турарди........
👍28
​​​​Мустафо фақат бир нарсага — тез-тез қўл телефонига қараб қўяётган қизнингҳолатини тушунолмай ҳалак.
— Айтгандай, Мадинанинг телефонини нега сўрадинг?
— Бир нарсани билиб қолдим, менимча, сиз ҳам билишингиз шарт! — деди Нилуфар ундан кўзини узмай.
— Тушунмадим…
Шу пайт яна ўша таниш овоз эшитилди. Телефонга хабар келганди. Бироқ Мадинанинг телефонига. Мустафо дарров хабарни очди. Очди-ю, шу он кўзлари катта-катта очилиб кетди.
— Тинчликми? — деди қиз.
— Жим тур! — бақирди Мустафо ғазабдан қизариб.
Мустафо телефон экранига узоқ тикилиб, «Салом, Мадина. Мустафо ишга кетдими?» деган хабардан ларзага тушар, энг даҳшатлиси, бу хабар яқин дўсти Жавлоннинг рақамидан юборилганди. Зора, адашаётган бўлсам, деган ўйда Мустафо титраётган бармоқлари билан хабар келган саҳифадаги суратга қаради. Адашиши мумкин эмас, Жавлон экран ортида кулиб турибди. «Минг лаънат!» дея қўллари мушт бўлиб тугилган Мустафонинг тишлари тақиллар, кўзи тез-тез пирпирарди. Нилуфар эркакнинг ўзгараётган ҳолатини сокинлик билан кузатарди. Йигит даст ўрнидан турди-да, Нилуфарга лом-мим ҳам демай машинаси томон шошилди.
— Аламли эканми?!
Мустафо таққа тўхтади. Ортига ўгирилса, қиз жилмайиб турибди.
— Нимаси кулгили?!
— Энг яқин дўстинг билан умр йўлдошингни ушлаб олиш-да! — деди қиз ҳамон жилмаяркан.
— С-сен буни…
— Нафақат дўстинг, ҳар қандай бегона билан бундай иш…
Қиз бошини сарак-сарак қилди-да, ўрнидан туриб, йигитга яқинлаша бошлади. Ва жуда яқин келиб, Мустафонинг кўзларига тик боқди.
— Шунчаки гаплашиб туриш деган вазият йўқ. Бу хиёнат! Ҳар қандай «шунчаки»ларнинг бари хиёнат!
Мустафо титраб кетди. Худди танаси бўйлаб бир гала ҳашарот юраётгандай сесканди.
«Нега жаҳлим чиқяпти? Ахир мен ҳам хотинимга нисбатан айнан шу ишни қилдим-ку. Йўқ, уни соғ қўймайман. Барибир, иккаловини ҳам соғ қўймайман. Аммо бу мегажин бўлаётган воқеаларни қаердан биляпти?!»
Хаёллари чалкашиб кетган йигит ҳозир буларни мулоҳаза қиладиган аҳволда эмас. Мустафо бир нарсани, уйга тезроқ бориб, рафиқасини бирёқлик қилишни ўйларди. Нилуфарга ҳеч нарса демай, такрор машинаси тамон ўгирилганди ҳамки, қаршисида пайдо бўлган дўстини кўрди ва жазавага тушиб, унга ташланди.
— Ўзингизни босинг, Мустафо! — ўртага тушди қиз.
Энди эркак кулмас, аксинча, ниҳоятда жиддий эди.
— Қоч йўлимдан, буни ўлдираман! Хотинимга SMS ёзишни кўрсатиб қўяман унга!
— Мен ёздим хабарни! — бақирди Нилуфар ва чўнтагидан Жавлоннинг қўл телефонини чиқарди. — Биз Жавлон билан келишиб, атай уюштирдик буни! Фарзанди билан андармон дугонамга хиёнат қилмаслигингиз учун. Бу иш шу ерда қолади, аммо энди ақлингизни йиғинг! Хиёнат қанчалик ёмон ҳиссиёт эканини сиз ҳам англадингиз!
— Н-нима?!
Мустафо Нилуфарнинг қўлидаги телефон чиндан Жавлонники эканига ишонч ҳосил қилгач, ҳовуридан тушди.
— Нилуфарга хабар йўллаган кунингдаёқ бу ҳақда менга айтган. Биз у билан бир жойда ишлаймиз ва сени тарбиялаб қўймоқчи эдик, холос! — деди Жавлон дўстининг елкасига қўлини қўйиб.
Мустафо бироз жим тургач, Жавлоннинг қўл телефонидан рафиқасининг рақамини ўчириб ташлади, сўнг Жавлон ва Нилуфарга бир қараб олди-ю, индамай машинасига ўтирди. Йигит йўл бўйи фақат «Худога шукр» дея ўзига-ўзи пичирларди. Уйига кирганида гўдакнинг йиғиси эшитилар, атроф бироз бесаранжом, рафиқаси эса боласини овутиш билан овора.
— Бер менга, — деди Мустафо ўғлини қўлига оларкан, сўнг Мадинани ҳам қучди ва ажиб бир хотиржамликни ҳис этди. Энди унинг учун ҳаммаси узгарганди..

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍29👏4
❗️Оиламиз доим тинч бўлсин!

Ота-она бўлса файз бор,
Дуолари бўлар мададкор.
Улар борки бизлар бахтиёр,
Оиламиз доим тинч бўлсин.

Жигарларим опа-сингиллар,
Ака-ука боғланган диллар.
Ўтса кунлар, ўтса ҳам йиллар,
Оиламиз доим тинч бўлсин.

Ёр-у фарзанд, ўғил қизларим,
Менинг ортда қолар изларим.
Ёруғ қилиб юринг юзларим,
Оиламиз доим тинч бўлсин.

Бир-бирига куяр жонимиз,
Хабар олиб ҳар бир онимиз.
Қариндошлар бирдир қонимиз,
Оиламиз доим тинч бўлсин!

© Одилбек Қодиров

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍6
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

25- ҚИСМ

Бизларга бош бўлиб Ойижон қолган эдилар.
Улар олмишларга бориб қолган бўлсалар ҳам ишбилармон , забардаст аёл эдилар. Отчопар бозорида савдо қиладиган "точка"лари бўларди. Ўша ердаги топиш-тутишлари билан икки ўғил, икки келин ва набираларни ҳеч бир нарсага зориқтирмагандилар. Хўжайиним эса акасининг қўлида мебель йиғиш цехида ишлар эди.
Бизлар ҳар икки келин рўпарама - рўпара уч хонали квартирада яшардик. Ойимнинг эса яна бир икки хонали алоҳида квартиралари бор эди.

Ўша кезлари қайноғам ўзи ва Хўжайиним топган пулга ўзига тўқ инсонлар яшайдиган ердан ўн беш сотих қуруқ ер сотиб олди. "Болаларимиз катта бўлгунча ўша ҳовлида қарама- қарши иморат солиб , насиб қилса уларнинг тўйларини ўша ерда ўтказамиз" дедилар улар. Қайноғам аслида хўжайимнинг қўлига бирон марта иш ҳаққи тутқазмаган, "Шундоғам еяр - ичарларинг бўйнимда- ку , Сенларга яна нима керак ? Уй битсин сўнг ҳамма ўз аравасини ўзи тортиш" дедилар.
Бундай олиб қараганда уларнинг гаплари ҳақиқатдан ҳам жўялик эди.
Биз дарҳол "Хўп бўлади , ака" дедик- у , уларнинг кўрсатмалари бўйича иш қилишда давом этавердик.
Кутилмаганда Ойим бедаво дардга чалиндилар. Ўт пуфак саратони. Бу саратон деганлари шунчалик маккор касаллик экан- ки , ўзини энг охирги босқичларда намоён қиларкан. Ойим ўт пуфакларини олдиришга мажбур бўлдилар. Шифокорлар таналарини бир очганда "зарарланган" деб улардаги бачадон , тухумдонни ҳам бир йўла олиб ташлашди. Касаллик ўша аъзоларига қараб ҳам юриш қила бошлаган экан-да.
Ойимни операциядан кейин оқ ювдик , оқ тарадик. Тез орада улар ўзларига анча келиб қолдилар. Ўртада бир йил ўтиб-ўтмай "Мен энди яхшиман. Уйда ўтиравериб зерикдим" деб яна катта сумкаларини елкаларига ортиб бозорга отландилар.
Биз келинлар "Ойижон , илтимос бозорга чиқманг. Сизга нима етишмаяпти? Худога шукр , барча нарсамиз етарли бўлса. Энди уйда ўтириб дуои жонимизни қилинг. Ундан кейин шифокорлар бундан буёғига фақат ўзингизни асраб юришингизни тавсия қилишган бўлса. Бозор ўз номи билан бозор. Иссиқда иссиқ , совуқ кунлари зах. Ҳар иккала ҳолат ҳам сизнинг зарарингизга ишласа" дедик.
Аммо Ойимни кўндириб бўлмади. "Кўп бидир- бидир қилаверманглар. Аллоҳ берган умрдан бир кун ортиқ ҳам , кам ҳам яшамайман" дедилар- у кетдилар- вордилар.
Мен кўпинча "Одам ўз тақдирига ўзи сабабчи бўлиб қоларкан-да" дейман. Билмадим , бу фикрим нечоғлик тўғри экан? Аммо Ойимларнинг мисолида нималарнидир англагандек бўлдим.
Охирги текширувдан барча таҳлиллари ижобий чиққан Ойим, қайтиб бозорга чиққач икки ой ичида қайтадан оғрий бошладилар. Бу сафар жараён жуда тезлашиб кетди. Бедаво касаллик қон-томирлари бўйлаб қолган аъзоларга тарқалиб кетибди.
Ва ...
Ва Ойим уч ойга қолмай мумдек эриб тугадилар.
Ойим иккинчи қайта оғриганларида қайноғам уларнинг уйларини сотишга мажбур бўлдилар. "Дори- дармонга пул етказиб бўлмаяпти" дедилар улар.
Хуллас икки хонали квартиранинг пули Ойимнинг даволанишлари ва оламдан ўтганларидан кейин маъракаларни ўтказиш учун кетиб бўлди.
Ойимнинг маъракалари ўтгач қайноғам яна ярим чала қурилган уйни битказиш учун ҳаракатни бошладилар.
-Менга қара , Мўмин . Бу туришда уй қурилиши тошбақа гўштини еб юраверади. Аввал биттамиз "дом" имизни сотайлик-да, янги уйни нари- бери битказайлик. Кейин у ерга кўчиб чиқиб иккинчимиз "дом"ни сотиб , у ерни евро ремонт қиламиз ва қарс- бадабанг ҳовли тўйи қиламиз. Ўшанда сенларни ёлғиз ўғлингни суннат тўйи ҳам ўтиб кетади.
Биз нима дердик ? Ҳар доимгидек хўп деймиз-да .

Хуллас бизларнинг уй сотилиб , тўрт бола билан овсинимнинг уч хона уйининг битта хонасига кўчиб ўтдик.
Бу ёғига иш хақиқатда тезлашиб кетди. Икки ойда янги иморат битиб барчамиз у ерга кўчиб ўтдик. Қайноғам ўз домига ҳам ҳаридор топиб қўйган эди. У ҳам тезда сотилди- ю, пули янги уйнинг евроремонтига ишлатилди. Кеч кузга бориб улар айтгандек ҳовли ва суннат тўйи кунини белгиладик.
- Келин , уйингиздагилар қаердаги майда - чуйдага уринишмасин. Укамни ўғли уч қизни ичида ягона ўғил.

/80
👍35
#ТАНЛАНГАН

Бизнинг шунча қилганимизга яраша уйингиздагилар паст кетмай битта гижинглаган той қилиб келишсин. Отангиз бўлмаса ҳам девдек-девдек учта акангиз бор. Ҳа энди улар ҳам ўлар жойдамасдир.
Қайноғамнинг сўзларидан юрагим шувиллаб кетди.

"Вой шўрииим ,- ўйладим мен ,- қайси бетим билан уйдагиларга бу гапни етказарканман ? Уч акам бўлгани билан бари жўжабирдек жон бўлса..."

Ранг - қутим ўчганини кўрган овсиним энди шу қайноғам қайнота ўрнида қайнота бўлиб қолганини , одобли келин сифатида унинг айтганларини икки қилмай бажаришим кераклигини лаби-лабига тегмай такрорларди.
Мен ва Хўжайиним доимгидек миқ этмадик.
Бир кўнглим "Шу икки қаватли уйлар қурилганда қайнингиз хатто битта дастрўмол олиб тутгани йўқ. Мен ҳам тўртта болам билан усталарни боқаман деб куннинг совуғида , жазирамасида эртадан кечгача шу битмаган уйда тутун ҳидлаб овқат пиширдим. Озгина шуниям юзини қилинглар " демоқчи бўлдим- у , "Кел қўй. Юк кўтарган юзага чиқади . У бўлди , бу бўлди , шулар туфайли ҳам олти хонали уйлик бўлдик. Шуни билмасак кўр бўлармиз" дедим- у, ўзимни босдим.
Охири қайноғамнинг айтгани бўлиб уйимдагилар суннат тўйига кўнгилдагидек совға-салом- у, гижинглаган той билан кириб келишди.

Раҳматли қайнотам ва қайнонамларга кўрсатилиши керак бўлган иззат-икромнинг барини муллакам ва овсиним кўришди.

Тўй ҳам ўтди. Йиғар- терар билан бир хафта ҳам ўтди.
Бир куни фарзандлар уйда бўлишганида "Бугун бир кўча юзидаги пиццадан олиб ейлик" деб қолишди.

Эрларимиз ишда , икки овсин эса болаларнинг гапига кўндик.

Овсиним ичкарига пулга кириб кетди ва уни олиб чиқиб столга ташлади:

- Саида, бу мен ва болаларим учун пицца ва колага . Сиз ҳам ўзингиз ва болаларингиз учун пул олиб чиқинг.

Овсинимнинг сўзларини эшитиб тахта бўлиб қолдим.
Муллакам хўжайинга ойликларидан бир сўм кўрсатмасалар. Мен уй бекаси бўлсам. Менда қаёқдан пул бўлсин ? Онамникига бориш учун йўлкирага санаб- санаб зўрға пул олсам. Ўшандаям уйга кўтариб киришга лоақал тўртта нонга пул беришса қани ?

- Опа , қизиқмисиз ? - дедим ҳижолатдан тилим тутилиб ,- менда пул нима қилсин ? Ахир Мўминжон акам муллакамдан беруҳсат бир сўм олмасалар...

- Ҳмм , - чимирилди овсиним ,- ўзи сизларда қачон пул бўлган- ки , энди бўлса ?

У минг минғир-синғир билан ичкарига кириб , бошимга дўқиллатиб ургандек яна бир сиқим майда пул олиб чиқиб столга ташлади.

Унинг катта ўғли пицца билан ичимлик олиб келганда ҳовлида эдим .

Овсиним ошхонада ўғлига :

- Чақир анави ошга ўртоқ , бошга тўқмоқларни, биздан қолса қулоғини кесиб олмасин тағин ,- деган сўзларини эшитиб кўзим жиққа ёшга тўлди.

Мен унинг сўзларини эшитиб қолганимни сездирмай қизларни ошхонага киритиб юбордим.
Ўзим эса ҳовлини тозалаб , супуриб-сидириб юравердим.
Шу ишларни қилар эканман хаёлимда нуқул бир фикр айланарди.

"Биз тарафдаги ошхона битмаган бўлса ҳам , рўзғорни бўлак қилиб бир амаллаб ўз аравамизни ўзимиз тортсак яхши бўларди- я"

- Ҳаа овсин , пицца емадингиз ? - бир пайт овсиним ўнг қўлини белига қўйганча қоққан қозиқдек тепамда пайдо бўлди ,- ўзингиз ҳам сиз учун кичик қизингиз планни бажаришидан яхши хабардорсиз- а ?

- Опааа ... Муштимдек қизимни еганини ... кўзламанг ,- бўғзимга аччиқ фарёд тиқилди ,- юзингда кўзинг борми ҳам демайсиз- а ?

Мен овсинимни ҳамиша писмайиб юришини билардим- у , аммо ичи бунчалар захар- заққумга тўла эканлигини билмас эканман.
Авваллари бирга яшаганимизда "Саидахон , сизни Худо менга мукофотга берган" деган вақтларда , болаларини кирларини ювиб , овқатини пишириб, кечгача тинмаган кунларда ҳам ичи шунақа фасодга тўламиди шу овсинимни ?

- Менга қаранг , Саида хооон ! - овсиним бу сафар исмимни атай кесатиққа тўлдириб талаффуз қиларкан ,- шу вақтгача юзингиздаги ўша кўзни ҳурматини қилиб келдим. Энди ... Энди шу ҳурматни бир чеккага йиғиштириб гапни ростини айтаман .
Бу дейман , қачонгача бўйнимизга осилиб юрмоқчисизлар ? Бундоқ уй - жой деганни ҳаракатини қилмайдими одам деган ?

/81
👍42
#ТАНЛАНГАН

- Бу нима деганингиз, опа ? - сўрадим бошимга қаттиқ оғриқ турганча ,- ахир бу ... Бу уй...

- Бунча бу- булайсиз ? - овсиним бошимга бостириб келди,- бунча ўзингизни довдирга соласиз ? Ахир бундай танангизга ўйлаб кўринг? Бизда икки ўғил борми , бор ! Мана шу икки иморатни Позилжон акам иккита ўғлимизга атаб бир хилда солганлар..

- Хўп шунақа экан , нимага бизнинг квартирани сотдирдинглар унақада ? Бизнинг ҳаққимиз қаерда қолди ?

- Ииие оповси , сизларни квартирани сотиб Ойижонни муолажасига кетган пулларни қопладик. Эсингиздан чиқдими , дўхтирма-дўхтир ким чопгани ?

- Ойимларни ўзларини уйлари- чи , уни ...

- Уфф ... У уй ҳам , сизларни квартира ҳам, яна эримнинг ўзидан ҳам шунча пул ўша бедаво касалликни даволашга кетди. Тушундингизми ? Керак бўлса ҳамма ҳаражатни ёзиб қўйганман. Олиб чиқиб кўрсатайми ? - деди овсиним оғзидан тупук сачратганча.

- Керак эмас , ҳеч нарса керак эмас,- дарҳақиқат энди менга ҳеч нарса керак бўлмай қолганди . Мен юлқинганча уйга кириб кетдим. Аламимга чидай олмай Хўжайинимга қўнғироқ қилдим . Аммо улар телефонни олмадилар.

Ичкарида йиғлай - йиғлай кунни кеч қилдим. Қизларим эса бу аҳволдан ҳайрон. Аксига олиб Хўжайин ҳам телефонга жавоб беравермадилар .
Бир вақт муллакам эшикдан кириб келди. "Ҳар қалай ака-ку, овсинимга бир оғиз "ўчир" дер. Овсиним бегона бўлса ҳам бунинг эрим билан онаси бир- ку . Қон деган бир- бирини итармас" дея юрагимни ҳовучлаб ташқарига чиқдим.

Шу пайт еттинчида ўқийдиган қизим Маликани сўраб қўшни синфдош йигит чақириб қолди.
У "Хола, Маликани чақириб бера оласизми , ўқитувчимиз эртанги бўладиган тадбирга бир, икки топшириқ тайинлаб юборгандилар. Шуни тушунтиришим керак эди" деб қолди.
Шу вақт қайноғам бизнинг суҳбат устига чиқиб қолиб ҳалиги йигитни сўкиб-сўкиб ҳайдаб солди. Қарасам қайноғам ширакайф. Тортишишнинг фойдаси йўқлигини билиб йигитчага "Кетақол, болам" дедим-у , ўзим ичкарига ётоқхонамга кириб кетдим.
Бир вақт қизларимнинг хонасидан бақир- чақир , сўкинган овоз эшитилди. Жонҳолатда қизларнинг хонасига кирсам , қайноғам бири етти , иккинчиси бешинчи синфда ўқийдиган қизларимни қон йиғлатиб сўкмоқда. Мурғак қизларга айтмаган гапи қолмаяпти. Қарасам анча бўйи чўзилиб, кўзга кўриниб қолган, аммо фитрати ҳалиям масъум бола бўлган катта қизимни "Сен ҳақиқий фоҳишасан, ҳалитдан ортингдан йигитлар қидириб келяпти . Бу туришда онангга ўхшаб "ғирт" бўласан. У мегажин ҳам муштдек бошидан эрсираб адангга тегмагунча тинчимаган" дея бақириб тинмай сўкиняпти.
Мен ... Мени отам қаттиқ касал бўлганликлари учун қизини тўйини кўриб қолсин дея барвақт узатишганди.
Хўжайинимни тўйгача икки марта кўрганман халос.
Хуллас шу кун барига нуқта қўядиган кун экан.

Қайноғамга қараб :

- Қизимдан нари тур ,.ифлос ! - дедим ,- ўзинггаям, уйинггаям тупурганим бўлсин ! Дардинг шу ҳовлими ол , тўй ! Аммо одамни хўрлама. Ерга урма. Илойим бундан ҳам бой бўл. Давлатинг бунданам зиёда бўлсин! Аммо ўшанда ана шу укангни босган изига зор бўл! Ўшанда кечирим сўрайман дегин- у , аммо бизни топа олмагин ! Агар уканг шунда ҳам сени ака деса қoлаверсин , бироқ мен ва болаларим миннатли хонадонгда бир сония ҳам қолмаймиз. Уй- жойингни пишириб е !
Е , ич , тўйма илойим !

Қайноғам мендан бундай реакцияни кутмаганди. Турган жойида бақа бўлиб қотиб қолди.

Мен тўртта боламни устига биттадан қалин кийимни кийдирдим- у, уйдан олиб чиқиб кетдим.

Болаларимни олиб такси гаплашиб қизлик уйимга кетиш учун бекатга йўл олганимда йўлда Мўминжон акам қўнғироқ қилиб қолдилар.
- Саида, телефонимга энди пул солдим . Тинчликми , нима гап ? - деганларида , ўзимни тута олмай ўксиб , ўксиб йиғладим. Бўлган воқеани озгина гапирмасимдан "Ўша ерда туринглар , ҳозир етиб бораман" дедилар..

Ўша куни уйга қайтмадик. Хўжайин қизлик уйимизга ҳам юбормадилар . Биз кеч бўлганда уларнинг дўстларининг бўш турган уйига бордик.
У ерда бир ойча яшадик. Эримнинг уйидагилари эса ортимиздан "Итмисан, эшакмисан?" дея бир бор излаб келишмади.

#давоми_бор /82

Муаллиф: Хазонрезги
👍59😢6❤3🥰2💔1😭1