🧕 Muslimalar kundaligi
1.61K subscribers
3.68K photos
3.57K videos
4 files
6.89K links
Download Telegram
Неъмат

Буйракларимиз ҳар йигирма сонияда қондан бир томчи сийдик ажратиб олар экан. У сийдик томчилари қовуқда йиғилар экан. Қовуқ тўлгач инсонга бавл қилиши учун сигнал берилар экан. Инсон шу йўл билан сийдик каби зарарли суюқликдан қутилар экан. Қандай буюк неъмат! Агар қовуқ бўлмаса инсон бир неча соатлаб бир жойда ўтира олмаган бўлар, ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага боришга мажбур бўлар эди.

Бир бемор қовуқ саратонига чалинди. Унинг қовуғини олиб ташлаб унинг ўрнига ичакдан ясалган сийдик қопи қўйишди. Табиб беморга деди: "Олдинлари сизнинг қовуғингиз табиий бўлгани учун уни тўлганини билар эдингиз. Энди эса бу ясама қовуқнинг тўлганини билмайсиз. Шунинг учун сиз ҳар соатда бавл қилишга боришингиз лозим. Акс ҳолда ичингизда ёрилиб кетса ҳалокатга олиб боради".

Қанақанги неъматимиз борлигини англадингизми? Қовуғингизда Аллоҳ мускуллар яратган. Ана шу мускуллар уни тез бўшашини таъминлайди. Жасадимиз тўла неъмат агар кўра олсак! Неъматнинг шукри ўша неъматни Аллоҳ рози бўладиган ўринда ва шаклда ишлатишдир.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍34❤2🥰2😢2
Йўлдаги сабоқ

Ҳар гал шу йўлдан ўтганимда бир ҳовлига ҳавас билан қарайман. Жуда чиройли, саришта уй. Уч-тўрт бола ҳовлида ўйнаб юради. Уй бекасига тасанно айтаман. Чунки ҳар доим ҳам рўзғор иши, ҳам болалар билан озода ўтириш осон эмаслигини аёл сифатида биламан...
Бир куни азонлаб иш билан чиқдим. Ўша кўча, таниш ҳовли. Не кўз билан кўрайки, бир эркак қўлида супурги, ҳокандоз билан чиқиндиларни челакка соларди. Ҳайрат билан ўтаётганимда ичкаридан аёл кишининг: “Дадажониси, кийимларингиз тайёр. Нонуштангиз ҳам... Ишга кеч қоласиз, қолганини ўзим қиламан”, деган овозини эшитдим. “Ҳозир кираман, тугатиб қўяй. Ҳали болалар билан қийналиб қоласан”.
Эркакнинг сўнгги сўзидан жуда таъсирландим.

Йўлда келарканман, атрофимизда ўз масъулиятини бажармай туриб, аёлидан аёллик вазифасини талаб қиладиган, хотинини аёл, она сифатида кўрмай, иззат-нафсига тегиб, ҳақоратлайдиган, ҳатто калтак­лайдиган эркак­лар ҳам борлиги ҳақида ўйлардим...
Ҳакикий эркак аёлидан талаб килиши эмас, унинг учун бор-будини бериши керак.Ахир аёлнинг жуфти халолидан бошка суянадиган, яхши-ёмон кунида унга таянч буладиган яна кими бор? Эркак киши оиланинг суянган тоғи, ишонган боғи бўла олса, аёл ҳам бор меҳрини, бор умрини шу оиласига қурбон этади.. Эркакларга хам, аёлларга хам Аллоҳим ўзи инсоф ва иймон берсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍37🥰3
Uygʻoqla bormi? ❤️
❤65👍24
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

32- ҚИСМ

- Хуш вақт бўлинг ! - Гулнур Азиз Алиевнинг чеҳрасига тик қарашдан ийманиб кўзларини четга олди .

- Кеча майор Эркин Раимов сизнинг ташрифингиз хақида мени огоҳлантирганди. Шуни била туриб куттириб қўйганим учун узр. Ўзи эрталабдан уйда бўлишни ният қилгандим , аммо стадион масаласида муаммо чиқиб қолди. Стадион қурувчилари майдонга сунъий чим тўшашни маъқул кўришибди. Менга эса бу нарса ёқмади. Авваламбор табиийликка нима етсин. Қолаверса ерга табиий чим билан ишлов берилса бола дегани қанчадир миқдорда бўлса ҳам ўша жойдан баҳра олади , сунъийликдан келиб чиқадиган касалликлар бир мунча чекинади. Хуллас у бўлди , бу бўлди масала бизнинг фойдамизга ҳал бўлди.

- Чойдан ичинг , адаси ,- Ирода опа эрига чой қуйиб узатди,- сомса совиб қолди , иситиб келайми ?

- Йўқ , йўқ . Ўзи айни тобига келибди. Биласанку , қайноқ овқатни емайман. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллоҳу алайҳи вассалламдан қолган суннат бу таомни илиқдан иссиқроқ ейиш.

- Айтгансиз дадаси , айтгансиз. Мен ҳам бир мулозамат қилай дегандим- да,- Ирода опанинг юзига нурли табассум қалқди.

- Бай- бай -бай . Сомса эмас нақд сомсамисан сомса бўлибди- ку бу ? Аммо лекин онаси , сени пазандалигинг касрига қомат азият чекяпти. Семириб кетиш хавфи борган сари ортмоқда.

- Ош бўлсин , дадаси . Семиришдан хавфсираманг. Чўл ялпиздан мохито тайёрлаб бераман, балансни ушлаб қоласиз.

- Қизим исмингизни Гулнур дедингиз- а ? - Азиз ака аёлидан нигоҳини Гулнур томонга бурди ,- дастурхонга қарамайсизми ? -

- Бизлар сиз келгунча таомланиб олдик , амаки.

- Эээ қағда ? Бу қиз жуда камовқат экан . Келгандан буён чимдиб , чимдиб ўтирибди ,- деди Рисолат буви шикоят оҳангида ,- ёш нарса деган катта - катта еса-да .

- Едим бувижон,- шу топда Гулнурнинг Рисолат парига эркаланги келганди ,- ўғлингиз келганда мени чақмангда энди .

- Ўзимнинг гўзал қизим , бўш қоп тик турмайди ахир. Ундан кейин ҳар куни келиб юрган жойинг йўқ бизникига ,- Рисолат парининг овозида Ўзбекойимникига ўхшаш ўктамлик сезилди,- шунга бу егуликларни чин дилдан илиняпман.

- Мана танишиб олдик-ку , бувижон. Қарши бўлмасангиз тез- тез келиб тураман.

- Вой , вой , бу қизнинг гапини ? Нега қарши бўларканман? Қайтага жон дерман? - деди Рисолат буви баҳри- дили очилганча.

- Алҳамдулиллоҳ. Мен чойимни ичиб бўлдим . Ойижон , фотиҳа қилсангиз бу қизимнинг ишларини битирсам .

- Майли , болам.

Рисолат буви чиройли қилиб дуо қилди.

Азиз ака аёлига ишора қилди. Аёли унинг нигоҳларидаги маънони тезда илғаб Гулнурни эрининг кабинетига таклиф қилди.
Гулнур Ирода опага эргашиб Азиз аканинг кабинетига қадам босар экан хонанинг файзи эгаси каби улуғвор эканлигидан ҳайратга тушди.

Хона уч тарафига замонавий услубда жавон ишланган экан. Бир тарафи эса катта дераза ва кириш эшиги учун қолдирилган экан.
Жавонларнинг икки девор катталикдагиси китоблар билан лиқ тўла экан. Асосий жавонда касбга оид адабиётлар , ёндаги жавонда эса бадиий адабиётлар тартиб билан терилибди.
Тўрдаги жавонда эса Азиз Алиевнинг меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқларининг самараси акс эттирган сертификат , диплом , фаҳрий ёрлиқ ва раҳматномалар эгаллаган экан.
Гулнурнинг назари тезда ён жавондаги чет эл ва ўзбек адабиёти дурдона асарлари аро сарсари кезиб чиқди.

- Адабиётга қизиқар экансиз-да, деди Гулнур Азиз ака таклиф қилган креслога чўкар экан,- Қодирий, Чўлпон, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Саид Ахмад, Тоҳир Малик , Ўткир Ҳошимов ... булар менинг ҳам энг севимли адибларим . Бирларини бирларидан баланд ёки паст қўйиб ажрата олмайман. Барчаларининг ижодлари ўзига хос рангда.

- Шеъриятчи ? Уни ҳам четлаб ўтмайсизми ?

- Албатта. Менга Шукрулло , Мирмуҳсин , Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов , Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари жуда ёқади. Уларнинг барчаларини эса бир туйғу бирлаштириб туради. Ўша туйғунинг номи - самимият.


/99
👍40👏4❤1
#ТАНЛАНГАН

- Адаси , Гулнур қизим. Энди менга руҳсат. Сизларга жон деб шерик бўлардим- у , аммо мениям ошхонада ижод кутмоқда. Ҳа айтганча чой ёки қаҳва дамлаб келтириб берайми ?

- Малол келмаса иккисиниям ,- жилмайди Азиз ака ,- аввал сутли қаҳва бўлса, ортидан чой. Сени ҳадеб овора қилмаслик учун биттада айтақолдим .

- Мен учун овора бўлманг , келганимдан буён сизни ҳам тоза ишга қўйдим. Жуда ҳижолатпазлик бўляптида,- деди Гулнур юзларига қизиллик югурганча.

- Ҳечам овораси йўқ. Мен бир зумда барини муҳайё қиламан.

- Демак , суҳбатни бошласак бўлар ,- чуқур тин олди Азиз Алиев,- демак тўғри тушунган бўлсам сиз мен ҳақимда мақола тайёрлашингиз керак . Шундайми ?

- Ҳа,- жилмайди Гулнур, - қаршилик қилмасангиз мен сизга интеръвю тарзида бир неча саволлар бераман . Сўнгра жавобларингизни умумлаштириб сиз ҳақингизда мақола ёзаман. Руҳсатингиз билан савол- жавобларни телефоним диктафонига ёзиб олсам.

- Майли , қаршилигим йўқ.

- Мен мақолани қоғозга тушиб ёзиб бўлгач уни тармоқ орқали энг аввал сизнинг рақамингизга жўнатаман. Мақола нашр қилинишидан олдин унинг энг биринчи таҳрирчиси ҳам ўқувчиси ҳам ўзингиз бўласиз.

- Жуда соз . Бу таклиф кўнглимдагидек иш бўлди . Демак менда ўзимни мақтаб олишим учун яна бир имкон туғилибди- да , - хандон отиб кулди Азиз ака,- хазил , қизим , хазил.

Шу пайт эшик очилиб остонада тартиб билан иккита бокалда буғи чиқиб турган сутли қаҳва, бир чойнак чой , икки пиёла ҳамда бир тақсимчада шокаладли печенье жойланган кичкина доира патнис кўтарган Ирода опа кўринди.
Гулнур чаққонлик билан ўрнидан туриб "Раҳмат" айтганча унинг қўлидаги патнисни олди .
Ирода опа "Арзийсиз" дея жилмайган бўлди ва чаққонлик билан хонани тарк этди.

- Демак , бошлаймиз ,- деди Гулнур патнисни журнал столи устига қўяр экан ўзи билан олиб келган сумкачасидан қўл телефонини олиб унинг диктафонини ёқди,- сизга биринчи саволим шундан иборат :

- Бу касбни эгаллашингизга нима сабаб бўлган ? Ёки ким?

Азиз Алиев қўлига олган қаҳвага қараганча қошини ўйчан чимирди:

- Бунга сабаб тоғам бўлганлар. Ўша вақтлар мактабнинг саккизинчи синфида ўқирдим. Тоғамнинг ... Бир гуруҳ жиноятчилар тоғамнинг жонларига қасд қилган вақт эди ўша кезлари. Улар банкда инкасатор бўлиб ишлар эдилар. Пул сабаб уюшган тўда аъзолари тоғам ва уларнинг шерикларини пичоқлаб кетишган . Пичоқлаганда ҳам жон берганига ишонч ҳосил қилиш мақсадида ваҳшийларча... қайта - қайта бажаришган бу қабиҳ ишни ...
Ўшанда битта- ю битта ўғлининг дардида савдои бўлиб қолган бувимга қараб туриб шу қарорга келгандим.
Мактабни битириб ички ишлар соҳасига ўқиш учун ҳужжат топширишимни эълон қилган кезимда дадам ҳайратга тушиб "Бу касбни эгаллаш сенга нима учун керак бўлиб қолди ?" дея савол бергандилар. Шунда мен уларга :

"Бу касб менга оламдан ўтиб кетганига қатор йиллар ўтиб кетган бўлса ҳам , ҳамон марҳум ўғлининг ишдан келишига у севган таомни тайёрлаб дастурхон тузайдиган, тонгда "Ухлаб қолмадиммикан?" дея шоша- пиша нонушта тайёрлаш учун ошхонага югурадиган руҳи мудом бедор оналар сабаб , турмуш ўртоғидан бевақт ажраб қолиб сочи бир кечада оппоқ оқариб кетган келинчаклар туфайли, дастурхон солинганда дадасини эслаб соғинчдан хархаша қилиб онасини ҳар куни йиғлатадиган гўдаклар учун, умуман олганда аччиқ - аччиқ кўз ёшларга барҳам бериш ва дунёни тоза туйғуларга тўлдириш учун керак" деганман. Ўшанда жуда кўп гапларни гапиргандим . Хулоса шу бўлди-ки, дадам бу саволни менга ҳеч қачон қайтиб бермадилар.

-Бу касб жуда машаққатли касб эканлигидан , ўз эгасидан улкан матонат ва фидойиликни талаб қилишидан хабаримиз бор. Бу касб эгалари иш фаолияти давомида ҳаловатни бир четга суриб тиним билмай меҳнат қиладилар. Айтингчи , умрингиз давомида мазкур касбни танлаганингизга ҳеч пушаймон бўлганмисиз ? Агар саволим ножоиз бўлса , мавзудан ташқарида дея ҳисоблашимиз мумкин.

- Йўқ саволингиз ножоиз эмас. Жавобим эса мен бу касбни танлаганимдан бирон бир марта бўлсин афсус чеккан эмасман.

/100
👍49
#ТАНЛАНГАН

Агар ҳаётимни қайта бошдан яшашнинг имкони бўлса мен ҳеч иккиланмай яна шу касбни танлаган бўлардим.

- Касбингиз юзасидан кунда турли жиноят ишлари билан тўқнаш келгансиз. Оддий инсонлардан фарқли равишда одам боласи кўрмоқ тугул, хатто эшитишга жунжикадиган жиноий ишларни очгансиз Қабоҳатнинг мудҳиш ботқоғида ўзингиз истамаган ҳолда сарпочанг кезишга мажбур бўлгансиз. Айтинг-чи , иш фаолиятингиз давомида сизни қаттиқ ларзага солган воқеалардан бирини эслай оласизми ?

Азиз Алиев оғир хўрсинди:

- Уларни эслаш ... Мен уларни эсламайман. Уларни эслаш учун вақтинчалик бўлса-да ҳотирамдан ўчиришим керек бўларди. Мен эса бу ишни удда қила олмадим.
Кўпчилик инсонлар "Эркак киши ҳаётда йиғламайди" деган хулосага келиб олишган. Агар ўша эркак ички ишлар тизимида ишласа ундайларга нисбатан "Дийдаси тош бўлиб қотиб кетган" демоқлари тайин. Бироқ шуни билинг- ки , биз , ҳа биз , айнан шу соҳа вакиллари қолган барча одамларга нисбатан кўпроқ йиғлаймиз. Фақат ўша йиғи деганлари қурғур кўзларимиздан ёш бўлиб томиб оқмайди. Бизнинг бутун вужудимиз йиғлайди. Етмиш икки минг томиримиздаги қон-бу сизлар ҳеч қачон кўришга муяссар бўлмаган ўша кўз ёшларимиз.
Мен ҳам кўп йиғлаганман. Ҳамон йиғлашим ҳам рост. Балоғат ёшига етиб - етмай ҳомиладор бўлиб , боласини ҳаммомда туғиб пиёз қопига ўраб ўлдирган қизнинг норасидаси учун ҳамон йиғлайман. Талаба ҳолида бузуқлик кўчасига кириб орттириб олган фарзандини каналга улоқтирган аёлнинг қизалоғи учун, биров зўрлаб қўйгач туққан боласини ҳожатхонага ташлаган онанинг устига гувала бостирилган ўғилчаси учун ҳалигача кўзимнинг ёшлари тингани йўқ.
Амакисининг уйини тунаб чиқиб кетаётган жиянни кўриб қолганлиги сабаб хонадоннинг ой-куни яқин келинчаги бўғиб ўлдирилганидан ҳанузгача ўзимга кела олмайман.
Дадаси эркалатиб ёшига етмай туриб қўлига машина калити берган "бойвачча"нинг бошқарувни эплай олмай тўрт нафар боласи бор жувоннинг умрига зомин бўлгандаги йиғимни бир кўрсангиз эди...

Қай бирини айтай? Қай ҳодиса енгил , қай бири оғир ? Буларнинг бари бир сўз билан айтганда кишилик жамиятининг оғриқли нуқтаси, дарди . Номи жиноят дейилади бунинг ...

- Узр, билмай ярангизни янгилаб қўйдим,- Гулнур бўғзига тиқилган ҳўрсиниқни базўр ютганча,- руҳсатингиз билан кейинги саволга ўтсам.
Бундан таҳминан йигирма беш , ўттиз йиллар илгариги ўтмишга сафар қилсак. Ўша йиллар салномасида сизнинг исмингиз жиноятларни фош қилиш бўйича энг етакчи ўринда турган экан. Сиз ҳақингизда "Тирик афсона" ёки "Афсона" атамаларининг қўлланиши ҳам айнан ўша даврга бориб тақалар экан. Орадан бир неча йиллар ўтиб эса сиз ўз фаолиятингизни буткул ўзгартириб бошқа йўналиш- талабаларга таълим бериш сохасини асосий қилиб танлаган экансиз. Саволим шундан иборат-ки , нима учун бирдан бундай кескин қарор қабул қилгансиз ?

- Бунинг сабаблари кўп . Шулардан бири ҳизмат вақтида олган жароҳатим имкониятимни чеклаб қўйишида эди. Гуруҳимиз йигитлари биргаликда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи тўдани қўлга олиш жараёнида юрагимдан жароҳат олганим шу қарорга келишимга қисман сабаб бўлган. Энг асосий сабаблардан бири эса жуда яқин дўстимдан ўзим истамаган тарзда ажралиб қолишим эди.

- Яқин дўстингиз ? У ҳақда эшитмаган эканман. Номи ким эди унинг ?

- Содиқ дўст.

- Исмлари Содиқ эдими уларнинг ? - шошилганча сўради Гулнур.

Азиз Алиев бош чайқади:

- Йўқ . Унинг исми эмас , сифати содиқ эди. Шу сабаб ўғлимга Содиқжон деб исм қўйганман. Дўстимнинг ҳурмати учун .

- Дўстингиз ҳаётмилар ҳозир? Сиз улар ҳақда шундай оҳангда гапиряпсиз-ки, мен беихтиёр ...

- У йигит киши эмас эди. Дўстим шижоатда тенгги йўқ қиз эди,- Азиз Алиев шундай деб қаддини ростлади ,- қизим , хафа бўлмасангиз диктофонни ўчирсангиз. ( Гулнур беихтиёр диктафоннинг ўчириш тугмасини босди ) Мен ҳозир умрим давомида ардоқлаб келган сиримни сиз билан бўлишмоқчиман. Бу сирдан фақатгина аёлим Ирода хабардор. Иккинчиси сиз бўласиз. Нима учун у сирни айнан сизга айтмоқчи эканлигимга қизиқяпсизми ?

#давоми_бор /101

Муаллиф: Хазонрезги
👍86❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 🍃

🌤 Яна бир янги тонг муборак бўлсин 🌱

☘️ Қалбингиз иймонга
☘️ Уйингиз қувончга
☘️ Юзингиз нурга
☘ Чўнтагингиз даромадга
☘️ Кунингиз ҳайрли ва солиҳ амалларга тўла бўлсин.

☝️ Янги кунни ҳадя қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

Бошланаётган кун барча-барчамизга барокотли ва ҳайрли бўлсин! 🤲

🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!
🌺•🥰

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
* ҚАДРДОНЛАРИМ *

Ҳаётимнинг боли ўзингиз,
Ҳаёли, иболи ўзингиз,
Жонга дармон айтар сўзингиз,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Кўнглим осмон сўзингиз билан,
Бахт келади изингиз билан,
Омад кулар юзингиз билан,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Талпинаман доим сиз томон,
Сизсиз ўтган кунларим ёмон,
Ёлғиз қўйманг мени ҳеч қачон,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Жонингизни тутиб яшайман,
Сиздан меҳр кутиб яшайман,
Сизни эъзоз этиб яшайман,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

Менга оға инисиз доим,
Бошимдаги қуёшим, ойим,
Айирмасин сиздан Худойим,
Жонингизга фидо жонларим-е,
Қадри баланд қадрдонларим.

✍ Ғайрат МУҲАММАД

🥰•🌺АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!
🌺•🥰

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍3🥰1
Ишламайдиган аёл...

Яқинда қизимдан СМС олдим.
- «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз?
Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз…
Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».
— « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман.
Деёлмайман.
Ишонмайди, лоф деб ўйлайди.
Хаёл узоқларга олиб қочади…
«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди.
Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади.
Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади.
Чунки ,онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди.
Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди.
Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.
Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди.
Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига ишламайди деган тамға босган Онанг бор эди.
Акангнинг кийимини уканг сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди лекин кири йўқ эди.
Ички кийимлар қарийб сотиб олинмас, машинкада онангнинг ўзи тикарди.
Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада чақалоққа кийдирганди.
Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди...
Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди.
Биласан, уйимиздан меҳмон аримасди.
Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди.
Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди.
Ярим оқшом бўлишига қарамасдан қарангки худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс пирошка-сомса дегандай.
Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми Made in Mom эди.
Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг иши эди.
Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди.
Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди.
Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди.
Ишламайдиган онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди.
Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди.
Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.
Ишламайдиган онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди.
Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди.
Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ ҳаммаларинг ўқиб касб-ҳунарли бўлдинглар.
Ҳа бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.
Худо берган деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан.
Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган ишламайдиган онангни берди!
Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим!
Қатор-қатор фарзандлар берди!
Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди.
Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади.
Топганимга барака берди! Қатор-қатор тўйлар қилдим, бирин-кетин машиналар миндим.
Бировнинг қўлига қараб қолмадим.
Онанг билан шаҳарма-шаҳар, ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди.
Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик Ҳудодан қўрқдик.
Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр уй бекаси тамғаси остида яшаган Онангнинг ҳизматлари бор...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍50😢5❤3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Она керак бўлса боласи учун ўзини ҳам қурбон қила олади...

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍15❤2
#ибрат

Олтиндан қиммат сўзлар

– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби  камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Солиҳлардан бири: "Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади", деди.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍17🔥1
Эримнинг телефони билан кундошмиз!

Турмушга чиққунимча хаёлимда худди эртаклардагидек чиройли кечаларга бориб, ўзимнинг бетакрор либосим ва тил ожиз ҳусним билан ҳаммани лол қилардим. Кейин у ерда дунёда тенгсиз бўлган йигит менинг ортимдан эргашар, мен парво қилмас, аммо у барибир эътиборимни тортар ва биз сеҳрли муҳаббат қасрида яшардик.

Оила қурганимдан кейин бу хаёлот оламим бироз торайди.
Энди хаёлимда дугоналарим билан бўладиган «гап»га қимматбаҳо кийим ва ҳатто шахсий машинамда борадиган бўлдим.
Дугоналарим ортимдан роса оғзидан суви оқи-и-иб қараб қолишарди.

Ҳозир эса...

Уч бола, рўзғор, ишдан қайтгач телефондан бўшамайдиган эр билан бўлиб, хаёл ҳам сурмай қўйдим, шекилли. Йўқ, сураман. Фақат хаёлим ҳам ўзим каби ожиз ва кўримсиз. Ишонсангиз, айни дамда ўзимни кўз олдимда жонлантирсам ҳалиги мультқаҳрамон келади. Қайси дейсизми?
Анув-чи, саккиз-тўққизтача боласининг ортидан югуриб юрадиган маймун. Кулманг! Ростдан ҳам шунақа бўлиб қолганман.
Энди ўйлаб кўрсам, ўша шўрлик маймуннинг ҳам эри ҳеч қаерда кўринмайди. Худди менинг эримга ўхшаб. Бечоранинг эри ҳам меники каби оила билан эмас телефон билан яшаётганмикан?

Телефон деган сўзни оғзимга ҳам олгим келмайди.
Бу матоҳ шу қадар ғазабимни келтирадики, худди сира йўқолмайдиган суваракдек. Шунчалар «аллергия»мни қўзитадики, катта шафтолининг туки каби. Ғайирлигимни шунчалик қайнатадики, кундош ҳам йўлда қолади.
Гўё мен учун телефон дунёдаги энг, энг, энг бўлмағур, зараркунанда нарса...

У-ф-ф-ф! Мана, гапирганим сари бўғзимга алам тиқиляпти.

Алам қилмай бўладими, ахир?

Ишонасизми, эрим билан гаплашмаганимга бугун нақ... қаранг ҳисобини ҳам билмайман. Йў-ў-ўқ, уришиб қолганимдан эмас. Шунчаки у эрта тонгда ҳам, ишдан қайтгач ҳам телефонидан ортмайди. Гаплашишга вақти йўқ.
Ҳали ким биландир ёзишади, ҳали гаплашади, охирги пайтда овозини ёзиб кимларгадир юборади, ўша кимдирлар ҳам эринмай эримга овоз йўллайди.
Жа-а-а бўлмаса, ўйин ўйнайди.

Икки кўзи телефонда бўлгани боис, болаларини ҳам кўрмайди. Куйганим, буни сизга айтишга ҳам уяламан-ей! Тунов куни нима дейди денг:

— Ёш болага нима учун соч улаб қўйдинг, аҳмоқ!

— Кимга соч улабман? — дедим ҳеч нарсага тушунмай.

— Мановнинг сочи бунча узунмасди-ку, — дейди қизалоғимизни кўрсатиб.

— Фақат телефонга эмас, болаларга ҳам қараб туриш керак. Ҳадемай, уларни танимай ҳам қоласиз, — дедим тутақиб.

Анув куни шивирлаб, ҳаяжон билан айтган гапига кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсиз.

— Ён қўшнимизнинг қизи кўзимга бошқача кўринди. Тинч эмас-ов. Тағин билмадим-у, мен ҳомиладорга ўхшатдим. Совчи-повчи келяптимикан, ўзи? Тезда узатмаса, ота-онасини нақ гўрга тиқади-я!

Аввалига ҳеч нарсани англамай, юзига бақрайиб қолдим.
Кейин жаҳлим чиқди-да:

— Қаерда яшаяпсиз ўзи? Қўшнимиз ўтган йили қизини узатди, бир йил яшади, энди бўйига бўлганида эрини бир қиз билан тутиб олиб, аразлаб ҳам келди.
Шу-шу уйида...

— Ҳа-а-а, ҳартугул. Мен эрга тегмай ҳомиладор бўлибдими, дебман...

— Тўйига бордингиз-ку! Ўша ерда ҳам телефонга термулиб ўтиргандингиз!

— Йўғ-е, тўйига ҳам борганмидим? Менга қара хотин, юзингни ари чақдими? Нега шишиб кетдинг?

— Вой-дод! Шишмаганман, семирганман! Мазам бўлмагани учун духтир дори берганди. Ўша семиртираркан. Олти ой бўлди, дорини ичиб, семирганимга ҳам.

Энг даҳшатлиси, яқинда тумов бўлиб ётиб қолганимда «Болаларни ўзингиз мактаб, боғчага олиб келинг», деб илтимос қилдим. Ишонасизми, боғчага бориб «Катта ўғлим қани?» деб роса уларнинг бошини қотирибди.
Охири, қизимизнинг ёнига боргач, ундан акасининг мактабга бораётганини билибди.

Шундан буён ҳамма нарсага ўзим югуряпман. Худди ўша мультфильмдаги маймунга ўхшаб. Бунақа ҳаётдан кейин ширин хаёл суриб бўладими?
Тамом!!!

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍41😢9💔2❤1🔥1
​#боламга...

Болагинам ...
Вақти келиб бу дунёдан ўтар бўлсам,
Илтимосим ...
Онамга деб Қуръон ўқи...
Кимдир сендан қандайлигим сўраса гар,
Гулга ошиқ эди деган эртак тўқи...

Яна айтгин ...
Меҳрибоним бардошлари тоғдан метин ,
Сукут билан қабул қилган синовларни
Ва тан олгин...
тутдекгина тўкилган деб,
Ғийбатидан , озоридан бировларни

Сўрасалар ...
Кимдир эслаб , ёдлаганда айт бемалол
Маҳзунгина куй эди де менинг онам
Бир инсондек яшади- ю, ўтди ҳалол ,
Оддийгина аёл эди дегин, болам...

Кўринг дегин ...
Кафтимларимга санчилганда якка тикан,
Қадалган де юрагига ҳанжар бўлиб .
Мен бир бор оҳ урганимда онажоним ,
Юз бора рост кетган эди дегин ўлиб...

Айтавергин ...
Бемалол айт , ҳаёт экан устоз асли ,
Онам фақат шогирд бўлиб яшаб ўтди
Тўрт фаслим бир , чиройлигим кўнгил фасли ,
Кўнгил бўлиб келган эди , шундай кетди...

Нуридийдам...
Унутма-ки , топганларим шу битиклар
Дилингга гоҳ маъюслик, гоҳ қувонч солар
Кетганимда даргоҳига...
мерос каби
Ёдим бўлиб ҳотирангда шулар қолар ...

Кўзим нури ...
Вақти келиб бу дунёдан ўтар бўлсам,
Бир ўтинчим ...
Онамга деб Қуръон ўқи...
Гулга ошиқ эканлигим аслида рост ..
"Дилга малҳам" эди деган ёлғон тўқи...


Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍51😢8❤4💔2😭1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

33-ҚИСМ

Билмадим. Негадир сизга дилимни ёргим келди. Юрагимда менга таниш аллаким "Бу қизга бемалол ишонишинг мумкин" деётгандек гўё.
У қиз ... Ўша қиз мени ўзи топиб келганди. Гўёки самодан нажот фариштаси учиб тушгани каби. У ҳаётимга сокин оқар дарё мисоли ортиқча ҳашаматларсиз кириб келган эди.
Кунлардан бирида ғойибона дўстим телефон рақамимга қўнғироқ қилди ва икки киши бир бегуноҳ ҳайдовчини ўлдиришни режа қилишаётганини айтди.
Ўшанда нимани тасаввур қилганман биласизми ? Гўёки ўша ҳайдовчи тоғам-у ,менда уни сақлаб қолишнинг имкони бордек бўлиб туюлган. Айнан шунинг учун ҳам мен қизнинг қўнғироғини бефарқ қолдирмаганман. Айнан шунинг учун ҳам ўша ҳайдовчининг жони сақлаб қолинган.

Гулнур қизим , сизга битта савол . Сиз бу дунёда ғайри табиий қобилиятга эга инсонлар борлигига ишонасизми ? Мисол учун ёнида турган инсоннинг фикрини ўқий оладиган? Кўрган тушлари ўнгидан келадиган? Содир бўлиши мумкин бўлган ҳодисаларни аввалдан кўнгли сезадиган ?

Гулнур кўп ўйланиб ўтирмай дарҳол жавоб қайтарди :

- Ҳа ишонаман. Бу ҳаётда ҳар нарса бўлиши мумкин. Аллоҳ томонидан яратилган инсон унинг бетакрор мўъжизаси . Шундай экан мўъжизалар ичида ҳам мўъжиза содир бўлишига нега ишонмай? Қолаверса бу ҳақда муқаддас китобимиз Қуръони Каримда ҳам талай далиллар келтирилган. Биргина Пайғамбаримиз Саллоҳу Алайҳи Вассаллам билан кечган Исро ва Меърож воқеаларини эсланг.
Мен яқинда бир ажойиб диалогни ўқиб қолдим :
Бир киши иккинчисидан сўрабди :
- Менга ичида мўъжиза бўлган бирор бир нарсани кўрсат ?
Шериги жавоб қайтарибди:
- Менга ичида мўъжиза бўлмаган бирор бир нарсани кўрсат-чи? - Гулнур шундай деб Азиз Алиевга ҳижолатпазлик билан изоҳ берган бўлди ,- саволингизга жуда узоқ жавоб қайтариб адабсизлик қилиб қўймадимми ?

- Йўқ, йўқ , қизим. Сизни тинглаб кўнглим тобора ёришиб бормоқда. Илтимос , шу мавзуда фикрларингиз бўлса ийманмай бемалол ўртоқлашсангиз. Бунинг камина учун нечоғлик қизиқ ва аҳамиятли эканлигини хатто тасаввур ҳам қила олмайсиз.

- Мен ҳаётда турфа инсонларни кўп учратдим. Сиз айтган ғайриоддий қобилиятли инсонларни ҳам. Менда ҳам Аллоҳ берган бир одат бор. Ўзимга жуда яхши таниш бу одатнинг номи кузатувчанлик, яъни мен атрофдаги воқеа- ҳодисаларни , шулар қаторида инсонларни ҳам кўп кузатаман. Яқинда янги қўшнимиз бўлган бир аёл билан суҳбатлашиб қолгандим. Улар менга гапириб берган ва жуда ҳайратга солган воқеани руҳсатингиз билан сизга ҳам сўзлаб берсам.

- Қани , қани қизим, қулоғим сизда . Бажонидил эшитаман сизни,- Азиз Алиев Гулнурнинг сўзларига интиқлик билан рағбат билдирди.

Гулнур ундаги қизиқишдан янада куч олган ҳолда жўшқинлик билан сўзлай кетди:

- У аёлнинг исмлари Фазилат опа. Фазилат опанинг айтишларича узоқ йиллар жисмиларидаги қон билан боғлиқ бўлган касаллик билан курашибдилар. Улар қиммат - қиммат дорилардан муолажа олар эканлар- у , бошланишига аҳволлари тезда ўнгланар , "Бўлди энди соғайдим" деган хулосага келишлари ҳамоно яна тоблари қоча бошлар экан. Баъзан яхши юрган кезлари яқин кунларда қаттиқ оғришларини ич- ичларидан ҳис қилар эканлар.
"Бир куни ,- дея гапириб бердилар Фазилат опа,- эрта тонгда ғалати бўлиб уйғондим. Аслида буни уйғониш ҳам деб бўлмас эди. Мен шундай руҳиятда эдим- ки, ётокда ётган жойимда уйғоқлик ва туш кўришликнинг чегарасида эдим чамаси. Ўшанда ёз кунлари эди. Туни билан хонамнинг эшик ва деразалари очиқ қолган эди.
Бир вақт очиқ эшикдан узунлиги қулочимдек келадиган қоп- қора , семиз , думи тўмтоқ илон ўрмалаб кириб келди. Илон шунчалар жирканчли эди- ки , хатто унинг тангачалари орасидан тепчиб турган ёғларидан таралаётган бадбўй ҳидларини ҳис қилибман. Шу алфозда ундан жудаям қўрқибман, ўзимни олиб қочай десам танам менга умуман бўйсунмас эмиш. Кўп ўтмай худди шундай илонлар бирдан кўпайиб кетибди. Улар деразадан , девордан , ҳатто уйнинг шифтидан сизиб чиқаётган каби ҳар тарафдан мени ўраб кела бошлашди. Мен энди ўзимга жуда - жуда ёмон бўлишини ҳис қила бошладим.

/102
👍49❤3
#ТАНЛАНГАН

Кимнидир ёрдамга чақирай десам тилим танглайимга ёпишгандек. Қани оғзимни очолсам. Хуллас илонлар ваҳшатидан ҳушимдан кетиб қолибман. Шу бўйи кечга томон касалхонада ҳушимга келдим. Ўшанда билганим шу бўлди-ю км , ташқарига бирровга чиққан хўжайиним мени беҳуш топиб ўзимга келтира олмагач , тез ёрдамга қўнғироқ қилган эканлар.
Бу сафар касалхонада узоқ ётдим. Ҳар сафар кўзимни юмганимда ўша илонлар гала- гала бўлиб устимга бостириб келаверишар эди. Охири бу ҳақда касалхонада мен билан бир палатада ётган нуроний аяхонга гапириб бердим. Шунда улар :

- Қизим. Бу илонлар бир белги. Сенинг мисолингда олиб қарасак дарднинг бир белгиси. Касал тузалиши учун дарддан фориғ бўлишнинг чорасини қидириш керак. Илонларни кўрганингда тилинг айланмай қолиши ҳам яна бир бошқа белги. Билиб қўй инсоннинг тили дили нима билан машғул бўлса уни намоён қилиб берадиган восита. Сенинг тилинг тутилдими, демак дилинг бўш. Энг аввало ўша дилни энг гўзал нарсалар билан тўлдир. Ўша гўзаллик кейин тиллингга гуллаб тошиб чиқади. Гўзал нарсалар ичида эса Аллоҳнинг зикридан кўра ёқимли нарса бормикан ? Сен ҳам унинг зикрига одатлан. Тезда натижасини кўрасан" дедилар.

Менга уларнинг сўзлари малҳами жон бўлиб туюлди. Дарров уларнинг айтганларига амал қила бошладим. Кўп ўтмай дилим ёп- ёруғ бўлиб қолди.
Касалхонадан уйга келганда яна ўша кундаги ҳолат на ухлоқ ва на уйғоқлик бўлган ҳолатга тушдим. Аммо бу сафаргиси бутунлай бошқача жуда ҳузурбахш эмиш.
Бу сафар ҳам эрта тонгда остонамдан илон ўрмалаб кирибди. Аммо бу илон оппоқ , шу даражада жилвакор эди-ки, худди- ки минглаб инжулардан териб йиғилган санъат асарига ўхшар эмиш. Ундан таралаётган ҳид ҳам бошни айлантирар даражада хуш ифорлик эмиш. Илон ўрмалаб менга яқинлашган сари бошида нур таратаётган кичик тожга кўзим тушибди. Мен унга қараб салом берибман. Сўнг эса беихтиёр ўрнимдан туриб қибла тарафга қараб тўшаб қўйилган жойнамозга етиб олиб саждага ўзимни отибман. Саждадан бош кўтарсам атрофим шундай чиройли оппоқ илонларга тўлиб кетибди. Ва шунда билдим- ки , мен энди ўзимни қийнаган дард билан ҳеч қачон оғримайман !

Бу сафар Хўжайиним мени оҳиста туртиб ўзимга келтирдилар . Уларнинг айтишлари бўйича кўзларим юмуқ ҳолда янги тўлган ойдек жилмайганча нур таратиб ётган эмишман.

Гапнинг давомини айтсам шу дақиқалардан бошлаб мен жуда тезлик билан соғая бошладим. Мени бир ой аввал кўрган инсонлар ўша ўлим тўшагида ётган бемор аёл Фазилат ўзим эканлигимга ишонолмай қолишганди.

Бунга нима дейсиз ? - Гулнур Азиз Алиевга қараб ҳикоясини савол билан якунлади.

- Нимаям дердим , қизим. Субҳаналлоҳдан бошга сўз тилга келмаяпти.

- Мен ҳам бу ҳикояни эшитганимда айнан шундай ҳолатни бошдан кечиргандим. Энди эса навбат сизга Азиз амаки , дўстингиз ва унинг қобилияти ҳақида яна нималарнидир гапириб бера оласизми ?

- Мен ва у - иккимиз биргаликда жуда кўплаб жиноятларни фош қилдик. "Дўст" мени тўғри йўлга йўллаб турарди. Мен эса жиноятларни амалда фош қилишга киришар эдим. Бора - бора ўзим ҳам жиноятларни мустақил фош қилишда яхшигина пешқадамга айландим. Тўғри у қиз ҳаётимга кириб келгунча ҳам ёмон ишламаганман. Тенгдошларим орасида доим тезкорлик билан ажралиб турганман. Бироқ "Дўст" билан дўстлашгандан сўнг ҳаётим бутунлай бошқа ўзанга бурилиб кетгандек эди.

Биласизми қизим ? Мен дунёда кўп нарсани шу қиздан ўргандим. Айниқса "Дўстлик" деган туйғунинг энг соф ҳамда беътама туйғу эканлигини ҳам менга англатган у эди. . Чин дўсти бор инсон ҳаётда ўзини "Энг бахтиёр инсонман" дея атай олиши мумкинлигини ҳам.
Ирода опангиз мени тақдирим эканлигини ҳам айтган ва барча иккиланишларимга чек қўйган ҳам айнан у эди.

- Кейин-чи ? - киприк қоқмай сўради Гулнур

- Кейинми ? - жилмайди Азиз Алиев,-кейин у кетди. Дўст менинг ёнимда бир йилга яқин юрганди. Бу вақт ичида у ўз олдига қўйган мақсадига эришди. У ота- онасининг қотилини топди. Аммо бунинг аниқ тафсилотларини билмайман. Сабаби Дўст мендан умрида бир бор - айнан шу ишга аралашмаслигим ҳақида илтимос қилган эди.

/103
👍48
#ТАНЛАНГАН

- У билан кейинчалик мулоқотда бўлдингизми ? Дўстни ҳаётда яқиндан кўрганмисиз ? - савол устига савол ёғдирди Гулнур

- Йўқ . У менга хайрлашув мактубини ёзгач қайтиб ҳеч қачон мулоқотда бўлганим йўқ.
Уни ҳаётда кўрганманми ? Нима десам экан ? Ҳа кўрганман. Аммо унинг айнан Дўст эканлигини билмаганман. Нега бундайлигини айтайми ? Унинг ёзиши бўйича биз бир мунча фурсат яқин масофада турганмиз. Балки кўзимиз кўзимизга тушган бўлишиям мумкин. Фарқимиз шунда-ки, у мени яхши таниган , мен эса йўқ.
Тўғрироғи Дўст мен уни танишимни истамаган.
Аммо мен бундан афсусланмайман. Мен учун муҳими ҳаётда шундай инсоннинг борлиги ва у айнан мени Дўст деб қабул қилгани эди.

- Сизларнинг ҳикоянгиз жуда чиройли экан ,- хўрсинди Гулнур ,- барчага ҳам бундай дўстлик насиб этавермаса керак.

- Мен сизга ҳозир бир нарса кўрсатаман,- Азиз Алиев ўрнидан туриб тўрдаги жавон тортмасидан бир папка олиб келди. Унинг ичини очиб ундан бир талай суратларни чиқарди. Сўнг суратлар орасидан бир варақ қоғоз олди:

- Мана бу мисраларни ўқинг- чи? - қоғозни Гулнурга тутқазди Алиев.

Гулнур қоғоздаги сўзларни овоз чиқариб ўқий бошлади :

-"Авлиёлар бўлган, бор ва бўлади. Фақат айрим авлиёларнинг авлиёлигини одамлар билади, айримларини билмайди. Авлиёлигини авлиёнинг ўзи билади. Айрим авлиёларнинг авлиёлигини на одамлар билади на авлиёнинг ўзи билади. Уларнинг авлиёлигини фақатгина Аллоҳ таоло билади"

Жуда ажойиб сўзлар экан ,- деди Гулнур Азиз Алиевга тикилиб ,- анча саволларга жавоб бор бунда.

- Бу сўзлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларига тегишли ,- деди Алиев,- биринчи бор ўқиганимда мен ҳам худди сиздек ҳайратга тушган эдим.
Бу суратлар эса иш фаолиятим давомида олинган суратлар. Ранглари ҳам анча хиралашиб қолибди.

- Мумкинми кўрсам ? - Гулнур мезбоннинг ижозати билан суратларни томоша қила бошлади,- ўғлингиз Азиз Алиевнинг йигитлик даврлардаги кўринишларининг айнан ўзлари эканлар- а ? Тавба, билмаган одам иккингизни бир киши деб ўйлайди. Бу суратларга қарасам улар худди ўтмишдан келиб қолгандек бўлиб туюляптилар.
Гулнур шундай дея туриб суратлар орасида қўлда чизилган бир расмга кўзи тушди .Унда юзига тўрли ниқоб тутган қизнинг чеҳраси акс этган эди.

- Бу , бу ...- тили тутилди Гулнурнинг.

- Бу Дўстнинг сурати ,- хўрсинди Азиз Алиев, - менинг қалбим уни шундай тасаввур қилган эди.

Гулнур Азиз Алиевга жавобан индамади. Унинг оппоқ пешонасига маржондек реза терлар қуйилиб кела бошлаган эди.

Шу пайт кабинет эшиги оҳиста чертилди .

- Ҳаа ?

Азиз Алиев ва Гулнур бир вақтнинг ўзида эшикка қарашди ...

#давоми_бор /104

Муаллиф: Хазонрезги

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍78
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ма Шаа Аллоҳ қироат.

Шу видеони кўриб ҳалифамиз Умар Ибн Ҳаттоб Розиёллоҳу анҳунинг бир сўзлари эсимга тушди.
Улар айтадилар:
“Ер юзида ҳеч танимаган, ва ҳеч ким билмаган инсонлар борки, самоларда улар олий мақом соҳибидирлар”.
Аллоҳ барчамизни шундайлардан қилсин.

✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
🧕 Muslimalar kundaligi 👇
https://t.me/+47zmpAgeAI81NWVi
👍18❤3🔥1
👆👆👆👆 аввалги қисмлар

#ТАНЛАНГАН

34- ҚИСМ

Эшик очилиб остонада Содиқжон кўринди :

- Дада , Гулнур ошни дамладик.
Сизларни Додам чақиряптилар. "Суҳбатни тушликдан сўнг давом эттиришади" дедилар улар .

- Биз тугатдик ,- деди Азиз Алиев ўғлига қайрилиб , - ҳозир чиқамиз.

- Имкони бўлса сизни шу кабинетда бир , икки бор суратга тушириб олсам дегандим,- сўради Гулнур Азиз Алиевга илтимос аломатлари зуҳур бўлган нигоҳларини қадаб .

- Майли ,- деди Алиев ортиқча мулозамат қилиб вақтни йўқотишни истамади шекилли дарровда кўнақолди ,- сиз нима десангиз шу, қизим.

- Мен унда ошга қарай . Гулнур тезлашарсиз паловхонтўрамиз ланж бўлиб қолмасин а ? - Содиқжон шундай дея остонадан изига қайтди.

Гулнур Содиқжоннинг ортида "Хўп бўлади" деди-ю , чаққонлик билан ўрнидан туриб Азиз Алиевни уч , тўрт хил фонда суратга тушириб олди.

Азиз Алиев ва Гулнур ишларини битириб ҳовлига чиқишди . Улар ҳовлида қўлларини чайиб Дода ва Бувининг хонасига киришлари билан ортларидан изма- из косаларга чиройли қилиб сузилган ош кириб келди.

- Ассалому алайкум, бобожон, яхши бориб келдингизми ? -Гулнур Али Додага қайта салом берди . Бу нарса қарияни жуда ҳушнуд қилиб юборди :

- Ваалейкум ассалом. Албатта болам, яхши бориб келдим. Аммо лекин бугун уйга шошилдим. Эҳсон ошиниям берилиб емадим , сабаби уйда набирам пиширган ош учун дам сақладим.
Қани олинглар , совимасин.

Содиқжон дамлаган ошдан бир қошиқ олиб татиб кўрган Гулнур унинг пазандалигига зумда тан берди .

- Ол қизим , катта - катта е ,- Гулнурни ошдан олишга қистади Рисолат буви,- Содиқжон болам ошга жуда уста. Унга бу қобилият мендан ўтган.

- Ёппирай,- дарровда эътирозга шошилди Али Дода ,- ўрни келди дегунча ўзингни бир мақтамасанг бўлмайди а, пари ?

- Ҳа энди боламни пазандалигини айтиб мақтанай дегандим, қарасам яна ўзимни мақтаб қўйибман , Додаси . Сиз ҳам одамни хижолат қилиб дарровда айбимни очманг-да.

- Хўп, пари . Сен айтмасанг ҳам Гулнур қизим кимнинг қайдайлигини яхши ажрата оладиган қиз кўриняпти. Менга фақат таомни кам - кам ейиши ёқмаяпти-да.

- Бобожон , еяпман. Ош ҳақиқатда жуда мазали чиқибди , - Гулнур шундай деб бошини эгди,- сизларни ҳам овора қилиб қўйдим . Барчангизга раҳмат .

- Раҳматга на ҳожат қизим ? Сенинг баҳонангда биз ҳам бир яйрадик,- деди Али Дода кулимсираганча ,- қалай Азизжондан кўзлаб келган ўзингни ишларинг битдими ?

- Ҳаа бобожон битди. Мен улардан ўзимни қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдим . Энди бафуржа қоғозга туширсам бўлди.

- Ундай бўлса жуда соз . Ишинг битган бўлса овқатдан кейин сенга бир боғимни кўрсатарканман унда.

- Ҳо Додаси , энди мақтаниш гали сизники экан- да ?

Рисолат бувининг сўзларидан даврада кулги кўтарилди.

Дастурхонга фотиҳа ўқилгач , Азиз ака даврадагилардан узр сўраб яна стадион қурилишидан хабар олиш учун йўл олди.

Гулнур бу сафар Ирода опанинг ҳай- ҳайлашига қарамай дастурхон атрофидаги идишларни йиғиштириш ва ҳовли бурчагидаги очиқ ошхонани саришталашга қарашиб юборди. Ирода опа қизнинг ҳатти - ҳаракатидаги беғуборликни кўриб кўз қири билан ҳайратланиб уни кузатарди.

- Ирода опа , - деди Гулнур ошхонадаги ҳар бир идишни ўз ўрнига қўяр экан ,- оилангиз ажойиб оила экан. Сизлар билан танишганимдан ҳурсандман.

Ирода опа унга қараб ширин жилмайди :

- Қизим , биз ҳам сиз билан танишганимиздан жуда мамнунмиз. Сиз келиб уйимиз ҳудди қизимиз келгандек файзга тўлди.
Қизим энди боғга чиқмасак бўлмайди , тағин Додам "аразлаб" қолмасинлар.

Ирода опа Гулнурни орқа ҳовлидаги боғга бошлаб борганда Али Дода ва Рисолат бувилар меҳмонни аллақачон боғдаги тўқима стол - стулда кутиб ўтиришар эди.
Гулнур ҳовли билан боғни ажратиб турган девордаги бир табақали эшикдан қадам босган ҳамоно саккиз сотихча келадиган боғнинг тароватига маҳлиё бўлиб қолди.
Али Дода боғни кўрсатишга ошиққанча бор экан- да ўзиям.

/105
👍50
#ТАНЛАНГАН

Гулнурнинг дастлаб кўзи тушгани боғ деворини ёнлатиб қатор экилган тим қора- қизғиш , пушти , сариқ рангдаги гилослар бўлди.

- Келдингми , болам ? - Гулнурни кўриши билан ўрнидан чаққон қўзғалди Али Дода,- юр сени ўзимнинг боғимда бир айлантирай.

Гулнур ўнг қўлини кўксига босганча Додага эргашар экан Рисолат бувига юзланди :

- Бувижон , юринг сизам.

- Сизлар бемалол айланиб келинглар. Мен бирпас тоза ҳавода ўтираман,- деди Рисолат буви

- Бувингни боди қўзғаган қизим. Шунга уни эҳтиётлаб турибмиз,- кампири ўзини эшитмаётганига ишончи ҳосил қилгач паст овозда изоҳ берган бўлди Али Дода,- боғга чиққанини ўзиям зўр янгилик бўлди бугун. Аммо сен ҳавотир олма , Азизжон онасини энг яхши дохтирга қаратяпти. Ҳадемай чопқиллаб кетади. Ўзи айтгандек "Тили билан тенг айланадиган" бўлади кейин,- Али Дода Гулнурни айнан гилослар саф тортган қаторга бошлади , - бу гилосларимни қара, зўрми ? Ол шохидан узиб, татиб кўр-чи ? Гашти бошқача бўлади. Бу ерда-чи болам, боғнинг ярмини гир айлантириб саккиз хил гилос турини эканман. Буниси "Баҳор" . Буниси "Ревершон" , мана бу эса "Дрогана жёлтая" деб номланади . Бу эса республикамиздаги энг харидоргир нав - "Буқа юраги". Ол қизим, шундоққина томоша қилмай узиб егин. Хўўўп... Нариги тарафда қолган навлар экилган.

Гулнур навбатдаги дарахтнинг устида челакга симдан илмоқ ясаб шохга илганча гилос тераётган Содиқжонни энди пайқади :

- Ҳорманг ,- деди у йигитга пастдан қараб ,- ёрдам керакмасми ?

- Йўқ раҳмат. Қолаверса ҳали боғимизни кўриб бўлмадингиз. Уни айланиб бўлгунингизгача челагим ҳам тўлиб қолади.
Гулнур Содиқжонга "Майли бўлмаса" деганча гилос оралаб чаққон одимлаётган Али Доданинг ортидан боғ этагига тушиб борди .

- Воой тут ҳам бор эканми ? - сўради Гулнур кўзлари ёниб.

- Бу шотут. Биласан-а , бироз нордонроқ, бироқ жуда фойдали. Асосан дориликка ишлатамиз Балх тутимиз пишиб тугади. Бунисини эса бемалол есанг бўлади . Номи "Япон" тут.
Гулнур узунлиги икки бўғим бармоқдек келадиган бироз ингичкароқ тутдан олиб татиб кўрди :

- Мазаси ажойиб экан. Шираси унча ўткир эмас , таъбга ҳам урмайди.

- Қонни кўпайтириб , иммунитетни оширишини айтмайсанми ? - Дода қўли билан тут дарахтининг ёнидаги бутага ишора қилди ,- мана бу бута қорағат . Уни смородина десам яхшироқ танисанг керак. Буниси малина, ёнидагиси ер тут .
Ариқ қаторида анжир , беҳи , кечки олхўри. Ундан кейинги қаторда олмалар. Сал тепага чиқсак жоноқи олмага маза кириб ётибди.

- Бобожон , ростини айтсам сизнинг миришкорлигингизга тан бердим. Ишонинг рост. Жуда қойил қолдим. Боғингизда йўқ мевани ўзи йўқ экан-а ?

- Бу ерда бир мева пишиб тугаса , ортидан иккинчиси пишиб тайёр туради. Мен атай шунинг ҳисобини олиб дараҳт экканман.
Кираверишда эътибор берган бўлсанг тўрт қатор қулупнай эгатчалари бор . Улар ҳам тўрт хил навда. Олдинма- кетин пишади. Ҳозир "кечаги"га маза кирган.

- Ҳовлидаги гуллар ҳам сизнинг ижодингизми ? У ердаги гуллар ҳам ўз йўлига-ю , райҳонлар ҳам хиллаб экилган экан.

- У келин-қизим Иродахоннинг ижоди,- Али Дода шундай дея шинғил мевалари муаттар ҳид таратиб ётган олмага яқинлашди,- мана сенга айтган жаноқи олмам. Бунинг ҳам таъмини бир кўр-чи ? Бу олмани пари бувинг яхши кўргани учун атай қидириб топиб экканман.

Шу вақт уларнинг ёнида челакдаги гилосни кўтарганча Содиқжон пайдо бўлди :

- Додажон, минг бор узр. Бизни идорага чақиришяпти. Энди руҳсат бермасангиз бўлмайди.

Али Дода Содиқжонга ярим ўгирилганча жавоб қайтарди :

- Шундай де ? Майли ўғлим. Биз ҳам боғни деярли айланиб бўлдик.
Энди ишингизга ҳам қайтақолинглар. Ҳар ҳолда давлатни иши. Бурч, жавобгарлик деган тушунча бор.

* * *

Кетар олди Али Дода Содиқжонни четга тортди :

- Саватчалардаги меваларнинг бири ишхонангдагиларга. Иккинчиси Гулнур қизимга. Ҳозир қўлига берсак ҳижолат бўлмасин. Ҳали ўзинг берарсан.

- Хўп бўлади , Дода

Содиқжон билан Гулнурни кузатишгач , Рисолат буви Ирода келинига қош учирганча гап ташлади:

/106
👍47👏5❤3😭1